allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Фикрлаш инсонийликнинг асосидир. Фикр шубҳасиз инсоният яратадиган энг қийматли маҳсулотдир. Инсоннинг ер юзида ҳукмронлигининг асосий сабабчиси фикрлашдир. Фикрлаш сабаб инсон бир жисм ёки моддадан иккинчи бир маҳсулотни яратишни ўрганди. Бир маҳсулотни ўзгартириб иккинчи маҳсулотга айлантириб истеъмол қилади. Мана шу кўп маҳсулотни яратиш йўлини, бир моддани иккинчи моддага айлантириб истеъмол қилиш йўлини топганлиги ва доимий буни осонлаштириб борганлиги инсон бутун ерни забт этиб гегемон бўлишига олиб келди.

Инсон идеялар сабаб маҳсулот атрофида катта қийматлар яратиб билди. Қайсидир этапда фикр жисмоний маҳсулотдан каттароқ қийматга эга бўлиб қолди.

Айнан фикрлаш инсонни инсон қилишига мисол қилиб чумолини олайлик. Чумоли бутун умрини шунчаки табиий инстинкларга ишониб яшаб ўтади. У ҳеч қачон осон овқат топиш йўлларини қидирмайди, қандай қилиб осон овқат топсам ёки яратсам деб ўйламайди. Чумолилар ҳеч қачон озуқа топишни осонлаштир юзасидан инновация қилиш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқишмайди. Алоҳида чумоли ўзини ҳудуди учун божхона тўловини ошириб, ҳукуматдан субсидия олиб монополия ўрнатмайди.

Айтмоқчиманки, ҳаётни ўз изига ташлаб қўйиб яшамаслигимиз, кўр-кўрона ишонмасдан фикрлашимиз, фикр юритишимиз, ҳаётимизни яхшилашга, осонлаштиришга ҳаракат қилишимиз бизнинг инсонийлигимиздир.

Мен инсонман чунки мен фикрлайман. Инсон бўлайлик.

Читать полностью…

Allaev Uz

Францияда янги скандал бошланди.


Исроил - Ҳамас инқирози бошлангандан сўнг Париж бўйлаб, айниқса мусулмон аҳоли кўп ҳудудларда яҳудийлар учун мақаддас "Довуд юлдузи" расми кўпайиб бошлайди.

Бошида бунга эътиборсиз бўлишади. Лекин кундан кунга белги кўпайиши эътироз ва хавотир уйғотади. Кўлам кенгайган сари француз хавфсизлик хизматлари кузатувни бошлашади ва келиб чиқиши Молдовалик икки фуқаро қўлга олинади. Терговда улар пул олиб бу ишни қилишаётганини тан олишади, лекин буюртмачи кимлигини яширишади.
Қўнғироқлар тарихи ўрганилганда нуқталар Молдовалик тадбиркор Анатолий Призенкога олиб боради. Призенко россияпарастлиги билан ажралиб туради. У дастлаб маълумотни рад этади, кейин яҳудийларни қўллаб-қувватлаш учун қилдим деб таъкидлайди.

Ҳозирда француз кучлари бу акция Россия томонидан Францияда вазиятни издан чиқариш учун қилинган деган хулосага келишмоқда. Францияда ҳам яхудий, ҳам мусулмон жамоатлари кўпчиликни ташкил этади. Бунга ўхшаган нарсалар вазиятни тез издан чиқариши мумкин.

Шуларни ҳисобга олсак гумон асослидир.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

11-noyabr xalqaro shopping kuni.

Asaxiy Uzda biz bu kunni ilk marotaba o'tgan yili nishonlagandik. O'shanda chegirmalar 3 kun davom etgan, minglab mijozlar chegirma narxda mahsulotlar xarid qilishgan edi.


Bu yil ham biz xalqaro shopping kuniga sovg'a tayyorladik. Ayni soatlarda birma-bir chegirmalar yuklanmoqda. Demak, 12-noyabr 23-50ga qadar bizda katta chegirmalar amal qiladi.

Chegirmalarni biz deyarli 10 kun davomida tayyorladik. Dasturiy ta'minot va ish jarayonida o'zgarishlar, reklama kompaniyasi, hamkorlar bilan muzokaralar, mahsulotlarning bir qismini omborxonalarda joylash kabi ishlar odamdan ancha energiya talab qildi.

Muhimi bugundan 3 kun davomida real chegirmalar bo'ladi. Chegirmalar ham yangilanib boradi.

Bu kunlarda ba'zi katta chegirmalar haqida aytib o'taman.

- Honor X8A smartfoni 2 499 000 So'mga tushdi. Eng ommabop smartfon hech qachon bu narxda sotilmagan.

- Google TV (Android) bazasida ishlaydigan 55 diagonallik 4K Ultra HD Moonx 55AG900 televizori narxi 4 099 000 So'mga tushdi.

- Ajoyib dizaynga ega Xiaomi Deerma Vacuum Cleaner DX115C Black pilesosi 509 000 So'm bo'ldi

- Realme C33 smartfoni 1 699 000 So'm bo'ldi.


- 10 KGlik zamonaviy Loretto kir yuvish mashinasi 6 259 000 So'm

- Green Lion Fit Track smart brasleti - 289 000 So'm

- Samsung Galaxy A14 smartfoni - 1 699 000 So'm

- Barcha kitoblarga 15 foiz chegirma


Bular bo'lgan chegirmalarning bir qismidir.

Umumiy hisobda mingdan ortiq eng ko'p sotiladigan mahsulotlarga chegirma bo'lmoqda va ular birma-bir tizimga yuklanmoqda.


Sizni shu kunlarda Asaxiyda kutamiz: https://asaxiy.uz/discount/product

Читать полностью…

Allaev Uz

ChatGPT yangiliklari

Bugungi yangiliklar orasida O‘zbekistonda ham ChatGPT ishga tushgani haqidagi xabarni o‘qigandursiz. Bu o‘zgarishlar 6-noyabr kuni San-Fransiskoda o‘tgan konferensiya bilan bog‘liq.

Konferensiyada Open AI CEO’si Sem Altman GPT yanada aqilliroq va samaraliroq “tool”ga aylanishini eslatib qator yangiliklarni e'lon qildi. Bular:

— GPTni lokal ma’lumot bazasiga ulab qo‘yib, e-maillarda yoki e-commerce buyurtmalarini olish, saralashda ishlatish mumkin bo‘ladi;
— GPT-4 ning Turbo modeli tanishtirildi, yangilangan model 300 betgacha bo‘lgan ma’lumot qabul qilib, qayta ishlay oladi, bu oddiy GPT-4’dan 16 martaga ko‘proq;

— GPTning ma’lumotlar bazasi 2023-yil aprelgacha kengaydi, bungacha botning dunyo haqidagi bilimlari 2021-yil bilan cheklangan edi.

Altman bugungi kunda GPTning haftalik aktiv foydalanuvchilari 100 mlndan ortiqligini ta’kidladi. Siz ham ularning ichidamisiz — GPT dan foydalanib turasizmi?

Marketing o‘zbek tilida — @marketingbolimi

Читать полностью…

Allaev Uz

Yarmarka va forumlar nafaqat biznes, balki mamlakat imidji uchun ham muhim.

Rocket DMC Uzbekistan turistik kompaniyasi Euronews kanalida O'zbekiston haqida rolik berganini yozgan edim. Bu safar Silk Road Samarqand bilan hamkorlikda World Travel Market ko'rgazmasida ishtirok etmoqda ekan.

O'zbekiston stendida turli mamlakatlardan kelgan tur operatorlarga, London aholisiga O'zbekiston tanishtiriladi. Odatda biznesda sohasidagi yarmarka va forumlar yangi hamkorlar, mijozlar topish uchun imkon ochadi.

Turizmni rivojlantirishni xohlasak, O'zbekiston stendi bilan har bir turistik yarmarkada qatnashishimiz kerak.

Читать полностью…

Allaev Uz

Самарқанд доимий тадбирлар ва форумлар ўтказиладиган жойга айланди. Бу сафар Самарқанд олимлар ҳабига айланди.
Бу ҳақида блогер дўстларимиз анча ёзишди.
Ҳозирда 300га яқин хорижлик олимлар Самарқандда нуфузли конгрессда иштирок этмоқда.

«Ўзбекистон маданий мероси — янги Ренессанс асоси» халқаро конгрессининг илмий қисми доирасида 120 га яқин маъруза тингланган. Охирги маърузачилар орасида "уламои замон" Элдор Асанов ҳам бор эди.

Бутунжаҳон жамияти ҳар йили 10 та янги китоб-альбом тақдимотини ўтказишни анъанага айлантирган. Бу йилнинг энг сенцацион янгилиги "Ўзбекистон қўлёзма мероси дурдоналарида тарихий шахслар" тўплами бўлди. Унда жами 200 дан ортиқ миниатюра ўрин олган.

Бюджетданми десам, тадбир Eriell компанияси ҳомийлигида ўтказилаётган экан. Конгрессда Марказий Осиё тарихи ва санъати, кино ва медиа олами, Шарқ қўлёзма мероси дурдоналари ҳақида ҳали ҳеч қаерда айтилмаган маълумотлар берилган.

Лойиҳага асосий ҳомий йирик бизнес вакили, меценат Бахтиёр Фозилов деб айтишди. Бизда ҳам йирик тадбиркорлар ижтимоий лойиҳаларга эътибор бериб бошлашганга ўхшайди.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Шахсий маълумотлар хавфсизлиги долзарб мавзу. Asaxiy uz интернет-дўконимизда ҳам мижоз қайси хизматдан фойдаланишидан қатъий назар маълум бир маълумотларни қолдиради.

Шу учун ҳам маълумот хавфсизлиги ва қонун талабидан келиб чиқиб Адлия вазирлири ҳузуридаги персоналлаштириш агентлиги орқали фуқароларга оид маълумотларни сақловчи хизмат сифатида давлат реестридан рўйхатдан ўтдик ва гувоҳнома олдик.

Онлайн бизнеси бор ёки шахсга доир маълумотларни сақлайдиган тадбиркорлар учун маълумот:
Жараён бепул, онлайн керакли маълумотларни ва ҳужжатларни тақдим этиш етарли. Хизмат жуда қулай ташкиллаштирилган.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун бир ёш йигит билан гаплашиб қолдим. У 19 ёшида каттагина компания асос солибди чунки

- у эрта тонгда бешдан уйғонишни одат қилибди

- олдига катта мақсадлар қўйибди

- соғлом овқатланиш тарзини одат қилибди

- медитация ва йога билан шуғулланибди

- турли хил онлайн ва офлайн бизнес тренингларга қатнабди

- позитив фикрлашни одат қилибди

Ва отаси собиқ прокурор, учта меҳмонхонаси ва цемент заводи бор.

Читать полностью…

Allaev Uz

Россия Украинага бостириб киргандан бери юз минглаб ноёб мутахассислар мамлакатни тарк этишди. Ҳенри Фордни ўқиб туриб бир кун келиб Россия афсус билан бу мутахассисларга ялиниши ҳақида ўйладим.

Китобдан иқтибос:


"Россия ақл ва тажриба ёрдамисиз олдинга илдамлаши мумкин эмас. Заводларга қўмиталар раҳбарлик қила бошлаши билан бу заводлар ҳувиллаб қолди, вайронага айланди, чунки улар маҳсулот ишлаб чиқариш ўрнига, мажлису мунозараларга тўлди. Қўмиталар малакали ва оқил инсонларни ҳайдаб юборганидан сўнг минглаб тонна қимматбаҳо хомашёлар расво бўлди. Мутаассиб нотиқлар маърузалари билан одамларни очлик домига итарди. Энди советлар ўзи ҳайдаб юборган муҳандислар, маъмурлар, усталар ва машинасозларга йирик маош ваъда қилиб, орқага қайтаришга уринмоқда. Большавойлар ўзи кечагина шафқатсиз муносабатда бўлган ақл ва тажриба эгаларини ортга қайтишга чақирмоқда. Россиядаги “ислоҳотлар” ишлаб чиқаришни барбод қилди."

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўтмишда энг қийматли актив ер эди. Сиёсий кучлар ҳам асосан ерни назорати учун курашишган. Агар кичик бир гуруҳ инсонлар қўлида кўп ер йиғилиб қолса жамият аристократлар ва қора халққа бўлиниб кетган.

Саноат даврида машина ва заводлар асосий қийматга айланди. Улар кичик гуруҳ одамлар қўлида жамланганда жамият капиталист ва пролетарларга бўлинди.

ХХI асрда ер ва машиналар ўрнини маълумотлар базаси эгаллади. Сиёсат ҳам аста-секинлик билан маълумотлар оқими устидан назоратга қаратилмоқда. Бу сафар ўйин қоидаси кичик гуруҳ томонга фойдалироқ бўлади. Тарихда ҳали бирор диктатор ёки гуруҳ аҳолини назорат қилиш учун бугунгидек инструментларга эга бўлмаган.

Оддий мисол, бугун янги технологиялар ҳар бир фуқаронинг нима истеъмол қилиши, кимни ўқиши, инстаграмда Луиза Расуловагами ёки Зарина Низомиддиновагами лайк босгани, қайси кинони кўриши, смарт соат орқали соғлиғи, эл классикони кўрдим деб мақтаниб, аслида порно кўрганлигини, кредит тарихи, пулини нималарга сарфлаши, камералар ёки карта орқали қаерларга боришини назорат қилиш имконини беради.

Энди ниманидир яшириш имкони бўлмайди. Тийиб турувчи механизм бўлмаса, кичик гуруҳ ёки диктатор билганини қилиши мумкин.

Кўп айтилган гапни яна бир марта такрорлаб ўтаман, биз бугун йирик IT бизнеслари учун мижоз эмас, аслида маҳсулотмиз. Биз маълумотлар базасини кенгайтирадиган хом ашёмиз.

Тепадагиларни нима учун ёздим, булар камида сизни бошқариш, манипуляция қилиш имконини беради. Ҳозирдан ахборот майдонида манипуляция кўп ишлатилмоқда. Ҳатто олий маълумотли одамларни ер текислигига ёки бошқа конспирологияга ишонтиришмоқда. Уйида таппи ёқадиган одам газсиз қолиши мумкин бўлган европалик устидан кулмоқда.

Маълумотни саралаб билиш, ўз маълумотлари хавфсизлигини таъминлаш кейинги йилларда энг муҳим кўникмалардан бирига айланади. Текшириш, савол остига олиш, манбаларни текшириш, бошқача қарашли инсонларни ҳам тинглашни ўрганишимиз керак.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Нурбек Алимов Youtube да яна контент қилиб бошлабди.
Бу сафар Бенжамин Франклин ҳақида сўзлаб берган. Яқинда Нурбек твиттерда бундан кейин эътиборни Youtube га қаратаман деб пост қилганди.


https://youtu.be/LPMACXHaj8k?si=iNE7V0cH_QNjvKx0

Читать полностью…

Allaev Uz

Хоббистика


Хобби устида қурилган бизнеслар бўлади. Одатда бу кичик бизнесда кўп учрайди. Унда шахс хобби ва бизнесни бирлаштириб билади. Кўпинча бизнес фақат пул топиш учун эмас, севимли хоббиси билан шуғулланиш учун очилади. Масалан, торт пиширишни яхши кўргани учун торт сотадиган дўкон, коллекция қилишни яхши кўргани учун сувенирлар дўкони, ўйин ўйнашни яхши кўргани учун компьютер хоналари, спорт билан шуғулланишни яхши кўргани учун спорт зали ва бошқалар. Одатда хобби устида қурилган кичик бизнеслар файзли бўлади.


Бизда ҳам Asaxiy Books хобби устида қурилган, лекин ўрта бизнес бўлиб тармоқлашганимиз учун хоббистикага мисол қилиш қийин. Шунда ҳам жамоада айнан китобни севадиганларни кўпроқ тўплашга ҳаракат қиляпмиз.

Агар сизда севимли хобби бўлса, уни даромад келтирадиган, ўзингиз севадиган, бу севгини намоён қиладиган ишга айлантиришингиз мумкин.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ижтимоий тармоқда Забаржад Медиа томонидан чоп этилган "Жадид куллиёти" китоблари муқоваси ҳақида танқидларни ўқиб қолдим. Айрим танқидлар ҳатто ошиб кетиб қолган.

Забаржад сифат устида ишлаётган, тўғри қадриятлар билан ишлаётган кам сонли нашриётларимиздан биридир. Шу вақтгача уларда чиққан китобларни кузатиб шунақа хулоса қилганман. Ҳозир ҳам таҳрири ва имлоси жиҳатдан бошқа кўплаб нашриётларимиздан яхшилигига ишонаман.

Муқова дизайнидаги камчиликлар кейинги муқовалар тайёрлашда дарс бўлади деб ўйлайман. Тўғри қадриятли нашриётда хато бўлиши одатда фойдали бўлади, нашриёт ўзига керакли хулосани чиқаради. Бир вақтлар Asaxiy да ҳам қатор хатолар бўлмаганда, катта эҳтимол билан бугунгидек қаттиқ сифат назорати, 8 босқичли китоб тайёрлаш жараёни ўрнатилмасди. Хатоларидан хулоса чиқарадиган бизнес учун хато қанчага тушмасин, фойдага бўлади.

Якунда, дизайн бу доим нисбий нарса. Кимгадир ёққан нарса, бошқаларга ёқмаслиги мумкин. Китобни ичини танқид қилишганидан, дизайнини танқид қилишгани яхшироқ.

Читать полностью…

Allaev Uz

Банклар дебит ва кредит карталарини қандай оммалаштирганини бир эслаб кўринг-а? Кешбек, авиакомпанияларнинг бонуслари, харидлар учун чегирмалар – барчаси карталардан фойдаланишга ундашга қаратилган, бироқ буларнинг ҳаммаси харажатлар (аслида, улар шуни кўзлайди) ва қарздорликни ошириши муқаррар. Энди эса сунъий интеллектга асосланган шахсий банк консультантини ва унга харажатларингизни назорат қилишни топширганингизни кўз олдингизга келтиринг.
Сиз: “Алекса, менга Янги йилга “Xbox One X” буюртма қил”.
Алекса (сунъий интеллектнинг вазмин овози билан): “Мен бундай қила олмайман, Дэвид. Харажатларинг аллақачон жорий ой учун тавсия этилган чегарадан анча ошиб кетди. Маслаҳатимга амал қилмаслигинг ва ўйин қурилмасини сотиб олишинг мумкин, аммо кейинги йилга режалаштирилган таътил учун пулинг қолмайди”.”


© Бретт Кингнинг "Банк 4.0" китобидан

Читать полностью…

Allaev Uz

Hey Chat GPT,
Bu binoni qurishni tugatib qo'y ...


Kreativ reklamalarni yaxshi ko'raman. Chat GPT va sun'iy intellekt ish o'rinlarini tortib olishini ko'p xavotir bilan gapiramiz. Zamonaviy texnologiyalar ish o'rnimni olib qo'yadi degan xavotir ludditlardan beri bor.

Bu reklamada Impact kompaniyasi quruvchilarni ishga chaqirmoqda.
Ularning mahoratini alishtirib bo'lmasligiga alohida urg'u qilinmoqda.

Читать полностью…

Allaev Uz

Темурийлар даврига оид ноёб қўлёзма аниқланди

Самарқандда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг VII халқаро конгресси бўлиб ўтди. Конгресс давомида Ўзбекистон тарихи, маданий меросига оид бир қатор муҳим топилмалар тақдим қилинди.

Улар орасида Ҳиндистонда сақланаётган Акбаршоҳ буйруғи билан ёзилган ноёб китоб ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти илмий ходими Дилором Кароматнинг айтишича, Худобахш Хон кутубхонаси Ҳиндистондаги энг бой кутубхоналардан бири бўлиб, у ерда Ўзбекистон тарихига оид ҳужжатлар, хусусан, Темурийлар тарихига оид араб ва турк тилларидаги қўлёзмалар сақланади. Бу қўлёзмалар орасида энг ноёби, қимматлиси эса “Тарихи хонадони Темурия” бўлиб, унда Амир Темур ва темурийларга бағишланган 132 та миниатюра мавжуд. 

Конгрессда яна кўплаб шунга ўхшаш нойиб топилмалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Читать полностью…

Allaev Uz

​​Shunday vaqt boʻladiki, hayotga jiddiy qarashni boshlashingga toʻgʻri keladi, tushunyapsanmi?

Devid Nikolls – "Bir kun"


Asar universitetni endigina tugatgan yoshlarning dialogidan boshlanadi. Hayotga jiddiy qarashni boshlash arafasida edi ular. Oldilarida katta hayot, butun boshli umr. Kelajakdagi kunlarni qanday va nima bilan toʻldirish xavotiri...

Kitobga "Bir muhabbat tarixi" deb nom berilgan boʻlsa-da bu kitobdan men eng oxirida topgan narsam muhabbat boʻldi. U koʻproq hayot haqida. Yoshlikdagi orzu-havaslar, xomxayollar, ehtiroslar, yillar oʻtishi, qoʻyilgan toʻgʻri va notoʻgʻri qadamlar, hayot oʻnqir-choʻnqirlari, insonning oʻzgarishi, yetuklashishi, qarishi...

Har bitta yangi bobda oradan bir yil oʻtgan boʻladi. Ochigʻi muallif mahoratiga besh ketdim. Qisqa-qisqa boblarda ortda qolgan bir yilni, butun asarda esa yashalgan butun umrni nihoyatda tabiiy shaklda koʻz oldingizgda gavdalantiradi. Qahramonlar sahifalar orasida ulgʻayadi, asarni yakunlagach xuddi oʻz umringizni ham yashab boʻlganday, hayotga yengil pushaymonlik va xotirjamlik bilan qaray boshlaysiz.

Klassik adabiyot oʻqib tishi chiqqan kitobxonlar kabi men ham zamonaviy adabiyotlarni oʻqiganda bir martalik miriqib oʻqiladigan asar deb qoʻya qolardim. Yoʻq, bular oʻsha oldingilar kabi yuksak sanʼat asari, shunchaki ular ayni paytdagi hayotimizni, oʻzimizni va oʻzimizga oʻxshagan odamlarni tasvirlaydi. Aslida bizda yuksak gʻoyalar va samimiy hislar yoʻq. Zamonamiz qahramonlarida oliy maqsad, qatʼiy prinsiplar yoʻq. Hayotlarini hech bir gʻoya uchun qurbon qilishmaydi. Gyote yoki Dostoyevskiy qahramonlariday sevgisilining bir qiyo boqishidan ellik betni toʻldiradigan hislarni tuymaydi zamonamiz odami. Sadoqat va bir umrlik sevgi yoʻq. Kecha bittasining quchogʻidan chiqib, ertaga yana kimgadir koʻngli jiz etishi mumkin uning.

Shunday ekan, asarlarimiz ham oʻzimiz kabi bir martalikday tuyulaveradi. Endi kitoblarga yuksak, falsafiy gʻoyalarni koʻtarib chiqqaniga qarab emas, bizga qay darajada koʻzgu tuta olganiga qarab baho berishimiz kerak. Hayotni bor boʻyicha koʻrsata oldimi – yaxshi. Oʻxshatolmadimi – yomon. Shu qadar. Boʻldi.

Xullas, kitob menga juda yoqdi. Albatta, bir kuni qayta oʻqiyman. Kitob haqidagi fikr-mulohazalarni undagi iqtibos bilan yakunlayman. Zero bugungi kun kishisi oldiga qoʻyishi mumkin boʻlgan eng yuksak falsafa shunday:

Har bir kunni goʻyo umringning oxirgi kunidek yasha, degan eski gap bor. Lekin kim hozir shunday yashashga kuch topa oladi? Yomgʻir yogʻib qolsa yoki tomogʻi ogʻrisa, nima qiladi? Foydasiz maslahat. Undan koʻra shunchaki yaxshi, dadil, jasur inson boʻlishga, dunyoni oʻzgartiradigan ish qilishga intilish kerak. Butun dunyoni emas, atrofdagi olamning bir qismini yaxshilash kifoya. Mustaqil hayotni boshlash, kuchli ishtiyoq hamda elektr yozuv mashinkasi bilan qurollangan holda... arzirli narsa ustida ishlash. San'at orqali odamlar hayotini oʻzgartirish. Doʻstlarni ardoqlash, qadriyatlarga sodiq boʻlish, har lahzadan zavqlanib yaxshi yashash. Yangi narsalar oʻrganish. Agar iloji boʻlsa, sevish va sevilish.

@salimov_blogi

Читать полностью…

Allaev Uz

Исроил товарларини бойкот қилиш самара берадими? Экспертлар фикри

Ҳозирда айрим фаоллар томонидан Исроил товарларини бойкот қилишга тарғиб этилмоқда. Бунинг сабаби нима? Ўзбекистонда бойкотнинг масалага бирон таъсири ё самараси сезиладими? Бизнинг тадбиркорлар бойкотга қўшиладими?

Hudud24.uz мавзуни ўрганиш доирасида ўзбекистонлик тадбиркорлар, иқтисодчилар ва экспертлардан ушбу масалага муносабатини сўради.

Батафсил 👉 https://hudud24.uz/?p=24390

Каналга уланиш 👉 @hudud24official

Читать полностью…

Allaev Uz

Shu kunlarda Hamza aka Jumayev Piter Hopkirkning "Katta o'yin. Ikki imperiya to'qnashuvi" kitobini ovozlashtirmoqda.

Sizga kitobning kirish qismini taqdim etaman.


Audio kitob tez kunda "Asaxiy Books" mobil ilovasi orqali sotuvga chiqadi. Qog'oz kitob Asaxiy Market, elektron kitob "Asaxiy Books" orqali sotuvda.

Tinglab ko'ring va baho bering.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Китобчига китоб қизиқ😊Мана бу китоб-альбомлар бўлса улкан бойлик ва тарихдир. Китоблар тарғиботи билан шуғулланганим учун маданий меросимиз ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу китоблар менда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон маданияти ва тарихига оид 70 та китоб-альбомлар тақдим қилинибди. Уларда маданий меросимизнинг каттагина қисми ҳақида янги маълумотлар берилган. Бунинг натижасида аслида Ўзбекистонга тегишли бўлган, аммо маълум сабаблар билан мамлакатдан олиб чиқиб кетилган ноёб маданий бойликларимиз маънавий кўринишда бўлса ҳам ўзимизга қайтиб келди, энди одамларимиз уларни билишлари мумкин.

«Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» номли 70 томли катта лойиҳа бўйича саъй-ҳаракатлар давом этяпти экан. Олимлар тарихимизнинг қоронғи, ҳали номаълум жабҳалари ўрганишяпти экан.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

‼️Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий жараёнлар, илм-фан, таълимга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларида кузатиб боринг.

🔥@Rabbimov_rasmiy — замонавий ўзбек сиёсатшунослик соҳасининг асосчиларидан бири, етук мутахассис Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси;

🇵🇸🇮🇱 @gorizont_uz — Фаластин ва Исроил урушини тўлиқ ёритиб борадиган канал. Яқин Шарқдаги уруш тафсилотларини, ишончли хабарларни шу каналдан ўқиб боринг. Сиёсий билимингизни оширинг;

📝 @konspektor — Ибратли ҳикоялар, ҳаётий воқеалар, машҳур инсонларнинг фойдали гаплари, оилавий муносабатларнинг нозик жиҳатлари  бериб борилади;

🔥 @kislorod_H2O — Сиз ҳеч қаерда кўрмаган ноёб видеолар, қизиқарли маьлумотлар, мўжизавий фан ютуқлари ва суьний интеллек янгиликларини Кислород каналида кузатиб боринг;

📚@xalqtaliminfo – Мактаб таълими бўйича мутахассис Улуғбек Пўлатовнинг канали бўлиб, таълим тизимига оид энг қайноқ янгиликлар биринчилардан бўлиб шу каналда эълон қилинади десак ҳам бўлаверади;

🎯@centerasiastudy — Биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;


⏳@Hamid_Sodiq — сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси;

🔍@centerasia_library - каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;

🎓@akademik_burchak - канали илмий фаолиятга энди кириб келаётган магистрантлар ҳамда илмий тадқиқот (PhD, DSc) қилаётган изланувчилар учун мақсадли манзил.

📖@AsanovEldar – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз;

🇷🇺@rustili_yulduz - телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг;

✒️@ILM_NUR_2020 - илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун махсус канал.  Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, илм-фандаги (PhD, Dsc бўйича) сўнгги янгиликлар шу ерда;

Читать полностью…

Allaev Uz

2023 йил учинчи кварталда Tesla 435 059та электромобил, BYD 431 603 та электромобил сотибди. Тўртинчи кварталда BYD Теслани қувиб ўтиши кутилмоқда.

Шунақа қилиб, биринчи марта электромобиллар бозорида Tesla тахтни бўшатади. Бу Хитой учун катта ютуқдир.

Читать полностью…

Allaev Uz

Миллиардлаб қиймат яратадиган бизнес деганда фақат ИТ ёки оғир саноатни ўйлашни бас қилиш керак. Миллиард долларлик қийматлар ҳеч ким ўйламаган соҳаларда бўлиб чиқиши мумкин.

Масалан, Италияда ўтган бир йилда уй ҳайвонлари учун озуқага 2.7 млрд евро сарфланибди. McDonald's каби йирик франшизаларга котлет етказиб берадиган компания бир йилда 8 млрд доллар оборот қилган.


Жаҳон иқтисодиётига қанча кўп интеграция қилсак, биз ўйламаган соҳаларда шунча кўп имкониятлар очилади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

🌟 O‘zbekistonda ilk bor venchur startap kursi ochilmoqda 🌟

SwiftLaunch orqali o’z startapingizni yaratish uchun boshlanishiga $1000, keyinchalik uni rivojlantirishga $100 minggacha sarmoya jalb qilishingiz mumkin.

Asosiysi, Swift Lauch sizga startapni qanday yaratish va rivojlantirish bo’yicha ko’rsatmalar beradi. Spikerlar orasida:

• Akmal Payziyev – "Impact.t", "Express24", "MyTaxi" kompaniyalari asoschisi;
• Dilmurod Xodiyev – "C Space" asoschisi va boshlig’i;
• Jan Karsibayev – HBS (Harvard Business School) bitiruvchisi, Big Sky Capital Venchur fondi boshqaruvchisi;
• Liam Julien Lin – UC Berkley bitiruvchisi, "Matrix Asset Management" kompaniyasi investitsiyalar bo’limi direktori;
• Entoni Trankiem – "Tinder" kompaniyasi Digital Marketing bo'limi boshlig'i;
• Renato Lima – "Meta" kompaniyasida Security Engineer kabilarni uchratasiz.

⚡️ G‘oyangizni biznesga aylantirmoqchi bo‘lsangiz, foydali bo‘ladi. Asaxiy kanali obunachilari uchun 600 ming so‘m chegirma ham berishadi. Buning uchun swiftlaunch.co saytida ASAXIY promokodini kiriting.

P.S. O’qish ingliz tilida bo’ladi. Jamoangizda kamida bir kishi ingliz tilini bilishi kerak.

Veb-sayt | Telegram | Instagram |

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизда яна премьера! Яна бир қизиқарли ва муҳим илмий-оммабоп китобни ўзбек тилида тақдим қилишдан жуда хурсандман. Лойиҳани бошлаганда турли йўналишларда китоб чоп этишга ваъда бергандик. Ниҳоят медицинага ҳам етиб келдик.
Шубҳасиз, "Озор берма" сўнгги йилларда мен ўқиган илмий-оммабоп китоблар орасида энг қизиқарли тилда ёзилганидир. У услубияти жиҳатидан илмий-оммабопдан кўра бадиий адабиётни кўпроқ эслатади.
Китоб номи ҳам ёзувчининг бутун инсониятга даъвати каби янграйди.

Ҳенри Марш: Озор берма: Ҳаёт, ўлим ва нейрожарроҳлик



🧠 Нейрожарроҳлик — тиббиётнинг жуда нозик ва хатарли йўналиши. Чунки шифокорнинг арзимас хатоси ҳам мудҳиш фожиага сабаб бўлиши мумкин. Операция хонасида суперқаҳрамон ролига кирган нейрожарроҳга беморининг ишончи қанчалик куч беради? Унинг хатосини бемори ва яқинлари қандай қабул қилади? Гиппократ қасамини ичган, ҳаммага “таъмасиз ёрдамлашишга” ва “уларга зарар етказишдан” ўзини тийишга ваъда берган шифокор-чи? Озгина эътиборсизлиги оқибатида ўлим топган ёки бир умр ногирон бўлиб қолган беморини кўрганида у кўнглидан ўтказадиган ҳисларни бошқалар тасаввур қила оладими?

Буюк британиялик тажрибали ва таниқли нейрожарроҳ Ҳенри Маршнинг “Озор берма” деб номланган китоби ҳаётий воқеалар асосида ёзилган. Унда шифокор ўзининг гоҳ қувончли, гоҳида эса қайғули якунланган жарроҳлик амалиётлари, беморлари билан боғлиқ самимий хотираларини баён этган.

Китоб нафақат шифокорлар ва бўлажак шифокорларга, уларнинг мижози сифатида ҳаммамизга қизиқ бўлади деб ўйлайман.

Китоб “Халқ банки” билан ҳамкорликда чоп этилди. Ажойиб китоблар чиқишида кўмакчи бўлаётгани учун банк раҳбариятига Asaxiy Books жамоаси ва китобхонлар номидан миннатдорлик билдирамиз.

Таржимон: Ҳикматжон Толибжонов
Муқова: Юмшоқ
Нашриёт: Asaxiy Books
Нарх: 74 900 сўм
“El-yurt ishonchi” статус эгаларига: 64 000 сўм
Саҳифа: 320 бет

Харид қилиш 👉 asaxiy.uz/u/65437497319b4

Читать полностью…

Allaev Uz

Жорж Оруэллнинг «1984» романи ҳақида бир неча қизиқарли фактлар:

- Китоб 2003 йилда BBC томондан тузилган “Инсоният тарихидаги энг зўр 200 китоб“ рейтингида 8-ўринни эгаллаган

- 2009 йилда “Times“ нашри “1984“ романинг “Энг зўр 60 китоб“ рейтингига киритади.

- “Newsweek“ журнали “Инсоният тарихидаги энг зўр 100 китоб“ рейтингида “1984“ романига иккинчи ўринни беради.

- Китоб 1988 йилгача СССР ҳудудида расман таъқиқланган бўлган.

- Китобда “икки карра икки - беш“ деган машҳур ибора бор. Ушбу ибора Оруэллни хаёлига Совет Иттифоқидаги «пятилетку в четыре года» шиорини эшитгандан сўнг келган.

- Дунёнинг энг катта компанияси “Apple“ 1984 йили машҳур режиссёр Ридли Скот билан бирга “Макинтош“ компютерларини тақдим этишдан олдин реклама тарихидаги энг машҳур рекламалардан бирини чиқаради. Реклама “1984“ романига иқтибос қилади. Роликда ИБМни “Катта оға“ сифатида тақдим этишади. Умуман, жаҳонда турли хил филм ва китобларда диктатура ва тотлитаризм рамзи сифатида китобга иқтибос келтириш модага кирган.

- 2009 йилда дунёнинг энг йирик интернет-дўкони Амазон ўзининг “Kindle“ планшетларидан масофадан туриб “1984“ романини электрон версиясини ўчириб ташлашга мажбур бўлади. Чунки Амазон муаллифлик ҳуқуқини сотиб олмагани маълум бўлади.

- 2017 йилда АҚШда Трамп президент бўлгандан сўнг китоб Amazon сотуви рейтингида биринчи ўринга чиқади.


- 2018 йилда китоб ўзбек тилида илк маротаба чоп этилди

- Китобнинг ўзбек тилидаги илк нашри 100дан ортиқ имло хатолари билан чоп этилгани сабаб биз қаттиқ танқидга учраймиз. Кейинчалик китобни Хуршид Йўлдошев инглиз тилидан қайта таҳрир қилади, янгидан дизайн қилиб хатосиз нашрлар чоп этилади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Кўп йиллардан бери бир нарсани кузатиб келаман, бир хил шахслар бор, ниманидир атрофидан роса айланади, лекин энг муҳимини қилмайди.

Мисол бераман, неча йилдан бери суриш ҳақида гапиради, лекин бунинг биринчи шарти бўлган тилни ўрганмайди. 15 йилдан бери инглиз тилини ўрганиши кераклигини айтаётган одамни биламан.

Бошқа бири ўн йилдан бери Россия бориб келади, лекин рус тилини билмайди.

Бир неча йилдан бери бир ишхонага қатнайди, ишдан нолийди, лекин ўсиш учун ўз соҳасининг китобларини ўқимайди, лоақал видео курсларини кўриб чиқмайди.

Қайсидир орзу ҳақида йиллаб гапиради, лекин эришиш учун бир қадам босмайди.

Тўрт йил университетда ўқийди, баҳо олади. Лекин, диплом учун эмас, бирор соҳани ҳақиқий профессионали бўлишга ҳаракат қилмайди.

Ҳаракатсиз режа умрни фойдасиз сарфлашдир. Ҳаракат бошланганда ҳам биринчи энг муҳимини бажармаслик, бир нарса атрофида узоқ вақт айланиш ҳам умрни сарфлашдир.

Ҳаракат қилайлик ва биринчи энг муҳимини бажарайлик. Қолгани осон кетади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя агентлиги бир неча ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда Чиноздаги Республика қизлар ўқув-тарбия муассасасига қизларни қабул қилиниши жараёнини вақтинча тўхтатиб туриш масаласини кўтарибди.

Бундан ташқари, ушбу муассасада ўрганиш ишларини олиб бориш ташаббуси билан чиққан.

"Бир неча ҳолатлар" дейилиши ва бу ҳолатларни ўрганишга Ижтимоий ҳимоя агентлигининг ўзи ташаббус кўрсатгани ҳолатлар қизларга нисбатан муносабат билан боғлиқ деган таҳминни келтириб чиқаради.

Чиноздаги қизлар тарбия мактабида зўровонлик бўлиши ҳақида гаплар юрарди. Назоратга олиш бошлангани яхши бўлибди. Қизларни ўзи балки буни энди қўрқмай айтиб бера олишар...

30 октябрь куни ўрганиш ишлари бошланган, ҳозирда ҳам давом этяпти. Менимча, энг юқоридан назорати олиб бориляпти бу ишларни. Адолат қарор топишига умид қиламиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Allaev Uz

Hammaga qilinadigan oddiy diplomatiya. Lekin, baribir tilga hurmat yaxshi.

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун бюджет юритиш масаласи воситаларни тўғри танлашни ва, энг асосийси, Янги йил арафасида бериладиган “Спортзалга чиқаман ва саломатлигим билан жиддий шуғулланаман” қабилидаги ваъдалар сингари битмас-туганмас интизомни талаб этади. АҚШ аҳолисининг атиги 8 фоизи бундай интизомга эга.Бундан келиб чиқадики, аҳолининг 92 фоизи ҳатто рақамли қурилмалар ва дастурларга эга бўла туриб ҳам ҳеч қачон ўз бюджетини самарали назорат қила олмайди, парҳезга риоя қилолмагани каби.


© Бретт Кинг "Банк 4.0" китобидан

Читать полностью…
Подписаться на канал