allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Бугун Эммануэл Макрон Ўзбекистонга ташрифини бошлади. У Қозоғистондан Самарқанд аэропортига учиб келди. Француз матбуоти Макрон аввало ўзбек уранига қизиқишини айтмоқда.

Макроннинг Марказий Осиёга саёҳати Қозоғистондан бошланганлиги бежиз эмас. Ҳозирча Марказий Осиёда Франция билан, умуман Европа Иттифоқи билан энг яқин ҳамкорлик қилаётган мамлакат Қозоғистон ҳисобланади. Ҳозирча минтақанинг энг қудратли иқтисоди ҳам қўшниларимиздир.

Франция Қозоғистоннинг бешинчи энг йирик инвестори ҳисобланади. Франция Қозоғистонда жуда улкан лойиҳаларни амалга оширган. Улардан энг машҳури Тотал томонидан Каспий денгизида нефть қазиб оладиган лойиҳа ҳисобланади.
Яна бошқа бир йирик лойиҳа Eurocopter билан қилинган. Қозоғистон дунёда энг йирик уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлардан бири. Қозоқ уранини француз компанияси Orano эксплуатация қилади. Ҳозирда EDF Қозоғистондаги атом электр станцияси қурилишига энг яқин давогар ҳисобланади.

Хуллас, Назарбоев даврида ҳам, ҳозир ҳам Қозоғистоннинг Ғарб билан, Франция билан алоқалари, айниқса реал иқтисодий алоқалари яхши бўлган.

Қозоғистон билан боғлиқ французларнинг ажойиб бир хотираси бор. 2013 йилда ўша вақтдаги президент Ҳолланд ташрифда қозоқ миллий мўйнаси ва бош кийимида расмга тушади. Кейинчалик бу расм Францияда мемга айланади. Яқинда ҳам тwиттерда кимдир нима қилишни билмайдиган ноқулай вазият ҳақида Ҳолланднинг ўша расмини пост қилган эди.

Хуллас, Марказий Осиё ҳозир геосиёсий майдонда Хитой ва Россия таъсири остида қолмоқда. Бунақа вазиятда Ғарб ва Осиё йўлбарслари билан алоқани яхшилаш, ҳамкорликни кучайтириш жуда муҳим. Шунақа вазиятда Макрон фақат Қозоғистон билан чекланмасдан Ўзбекистонга ҳам келгани аҳамиятли.

Читать полностью…

Allaev Uz

2024 йил 1 февралдан якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий белгиланган миқдорлардаги солиқ ставкаларини 10 фоизга индексация қилинади;


Мана шу қисмни тўғри тушунган бўлсам, ЯТТлар тўлайдиган "оборот"дан 4 фоиз солиқ кейинги йилдан 10 фоизга чиқади. Қўшимча тушунтириш беришса, билиб оламиз.

Читать полностью…

Allaev Uz

"Агар сенга 2 та кўйлак зарур бўлса бориб 10 та сотиб олишинг шарт эмас, ўша 2 та билан ҳам кам-кўстинг тўлади. Қолган 8 та кўйлакни сотиб олмаслик орқали сен ўша кўйлаклар учун сарфланадиган материалларни яратилишида экологияга етказилган зарарни қисман бўлса ҳам олдини оласан. Ёки бўш вақтингда кинога тушмоқчи бўлсанг, шахсий автомобилдан эмас жамоат транспортидан фойдалан, бу орқали сен машинанг чиқариши мумкин бўлган газлардан атроф-муҳитни ҳимоя қиласан"
деяпти Кембриж университетида фан доктори, биолог Темур Юнусов.

Шунчаки атроф-муҳитни, экологияни авайлаш учун унчалик ҳам кўп иш қилиш шарт эмас, айрим кичик амалларимиз ҳам бу борада катта қадам бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Читать полностью…

Allaev Uz

“Энди эса сунъий интеллектга асосланган шахсий банк консультантини ва унга харажатларингизни назорат қилишни топширганингизни кўз олдингизга келтиринг.
Сиз: “Алекса, менга Янги йилга “Xbox One X” буюртма қил”.
Алекса (сунъий интеллектнинг вазмин овози билан): “Мен бундай қила олмайман, Дэвид. Харажатларинг аллақачон жорий ой учун тавсия этилган чегарадан анча ошиб кетди. Маслаҳатимга амал қилмаслигинг ва ўйин қурилмасини сотиб олишинг мумкин, аммо кейинги йилга режалаштирилган таътил учун пулинг қолмайди”.”

© Бретт Кинг "Банк 4.0" китобидан

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳар доимгидай, янги ўқувчиларни бохабар қилиш учун ойнинг сўнгги кунида тавсиялар билан бўлишамиз.

Ўзбек блогосферасининг кўзга кўриган либерал, замонавий фикрли блогерларининг каналларига уланинг. Уларда шахсий мулоҳазалар ва янгиликлардан тортиб илмий-оммабоп мавзулар ва сиёсий таҳлилларгача топасиз.

Қуйидаги линк орқали барча каналларга уланишингиз мумкин: /channel/addlist/lkosm2rYEzxhNDUy

Читать полностью…

Allaev Uz

Ertadan boshlab transport narxlari oshar ekan. Lekin, plastik yoki Atto kartalari orqali to'lov arzonroq bo'lar ekan.

Mana shuni to'g'ri qaror deb bilaman. Aholini imkon boricha naqdsiz to'lovga o'tkazish kerak. Bu nafaqat pul tushumini nazorat qilish imkonini beradi, shuningdek naqd pulni yig'ish, inkassatsiya qilish kabi qanchadan-qancha jarayonlarni optimizatsiyasiga olib keladi.

Shu uchun ham ko'plab katta shaharlarda tizim naqd pulni ham transport kartasiga solib u orqali ishlatishga undaydi.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Пиёда зоти бўлмаса эди...

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, мана неча кундирки, кўчада пиёдаларни овлашга чиққан. Ижтимоий тармоқларда ҳар куни ўнлаб видеолар жойлаштиришяпти, ҳатто Тошкент шаҳар бош "ГАИ"си аҳолига мурожаат қилиб, пиёдаларга дағ-даға қилибди.

Бу худдики зўравон билан эмас, потенциал жабрдийда билан ишлашдек гап. Ўлдирадиган билан эмас, ўладиган билан ишлаш. Мессежлар шунақаки, иложи бўлса - пиёда кўчага чиқмаса, ота-она ҳеч қачон боланинг қўлини қўйиб юбормаса. Бола учун, пиёда учун хавфсиз муҳит ҳақида ҳеч ким ўйламоқчи эмас. Бу Йўл ҳаракати хавфсизлиги сиёсати ва тизим ходимлари билан келаси йил ҳам, ундан кейин ҳам яна йўллардаги ўлимлар ҳақида гапирамиз. Қуруқ гап, маъносиз, самарасиз тарғибот, авариялар ўша-ўша. Ҳеч нарса ўзгармайди.

Пиёда одам ўлдирмайди. Агар тезлик назорати бўлса, инфраструктура иккита думбул-амалдорнинг тасаввуридагидек эмас, балки пиёда учун мослаштирилган, уни қийнамайдиган, хато қилишга ундамайдиган бўлса — пиёдага зарил келгани йўқ — машина йўлига чиқиб олишга. Шаҳар ва йўллар машина учун қулай бўлиши керак эмас, одамлар учун аввало. Иккита темир-терсак одамдан, одамнинг ҳаётидан устун эмас. Ҳозирги йўл хавфсизлиги сиёсати, айниқса, амалиёти пиёдани юракни ҳовучлаб юришга, чорраҳадан мина даласидан ўтгандек ўтишга, камига пиёда юргани учун айбдор қилишга қаратилган, холос. Афсус.

Читать полностью…

Allaev Uz

Biznes kattalashgan sari hamma narsa kattalashib boradi: Xodimlar soni, bo'limlar, postavshiklar (kontragentlar), mijozlar, moliyaviy operatsiyalar, ombor, biznesning yo'nalishiga qarab buning yakuni yo'q.

Ko'p ko'rayotganim, mahalliy bizneslar alohida shaxslarga ishonib tizimni boshqarishga harakat qilyapti. Lekin, biznesda shaxslarga emas, tizimga ishonish kerak. Shu uchun o'sish, xaos bo'lib, muammolar ko'payib ketmasligi uchun biznes bugun o'zaro real rejimda ma'lumot alishib, hamma narsalar bir-biriga ulangan dasturiy ta'minot yaratishga majbur. Gap hali ERP haqida ketmayapti, shunchaki biznesning hamma bo'g'inlari o'rtasida real vaqtda ma'lumot alishish haqida ketmoqda.

Kengayishi kerak bo'lgan biznesda boshqa chora yo'q, bugun dasturiy ta'minotsiz, ITsiz biror sohada o'rta yoki katta biznesni rivojlantirishni o'ylash xato.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bundan 10 yil oldin hayotimdagi eng muhim qarorlardan birini qilgan ekanman. O'shanda Fransiyada PHD edim. Bir vaqtning o'zida Atlantika okeani qirg'og'ida Club Med degan kompaniyada ishlardim. Bir oy "otpusk"da qaytib, O'zbekistonda qolishga qaror qilgandim.

Hali kelajakda nima bo'lishini bilmasdan, O'zbekistonda oladigan maoshim ijaraga va yashashga yetadimi degan xavotirdagi 24 yoshli yigit edim.

Oradan 1.5 yil o'tib www.asaxiy.uz internet-do'koniga asos soldik. 5 yil o'tib "Asaxiy Books" loyihasi ochildi. 8 yil o'tib "Asaxiy murobaha" muddatli to'lov xizmatini yaratdik. 10 yil deganda bu kichik ekotizimga aylandi.

2016-yilda propiska va boshqa muammolar sabab bir muddat Fransiyaga qaytishga ham qaror qilgandim. Lekin, sentyabrdagi voqea mamlakatni o'zgartirdi.

Bugun ortga qarab, tadbirkor, sevimli oilasi bor, orzulariga erishgan inson sifatida qaytmaslik qanchalik to'g'ri qaror bo'lganligi haqida qayta-qayta o'ylayman.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Ниҳоят, қуйида Жек Манинг тадбиркорлар учун энг яхши 10 та қоидасини келтираман.

1.Маррани катта олинг.

2.Ёдда тутинг: катта муаммо ортида катта имконият туради.

3.Бугунги меҳнат – эртанги роҳат.

4. Мижозга қарасангиз, қолгани келаверади.

5. Рақиблардан ўрганинг, лекин нусха олманг.

6. Энг яхши бўлиш биринчи бўлишдан муҳимроқ.

7. Инқирозда имконият изланг.

8. Рақиблар кучини ўзларига қарши ишлатинг.

9. Хатоларни ўйлаб юрманг.

10. Жамоа раҳбар учун эмас, мақсад учун ишлаши керак.”


© Бретт Кингнинг “Банк 4.0” китобидан

Читать полностью…

Allaev Uz

Ходимлар қандай маош олиши кераклиги бизнес эгалари ва тадбиркорлар учун кўпинча оғриқли нуқта хисобланади. Буни кундалик ҳаётда тез-тез эшитаман.

Агар маош тўғри шакллантирилмаса, жуда катта бўлса, бизнесни ривожлантириш учун пул қолмайди. Кичкиналиги сабабли, ходимлар ишдан бўшаб, кўпроқ пул тўлайдиган рақобатчиларга кетишлари мумкин.

Қандай қилиб, ҳар бир ходим маоши унинг лавозимига, KPI натижаларига ва бутун компаниянинг даромадига боғлаш мумкин?

Ўзингизнинг бизнесингизга мослаша оладиган, турли лавозимлар учун иш ҳақи ва бонусларни ҳисоблайдиган, тайёр Excel жадвалини кўчириб олинг ва бизнесингизга тадбиқ қилиб олинг.

Хисоб-китоб қулай бўлиши учун ботдаги яна кўп бошқа фойдалик инструмент (Чегирма формуласи, Молиявий модель, Чек-листлар ва х.к.з)ларни олишга шошилинг! 👉@moneymanageruz_bot

Читать полностью…

Allaev Uz

“Бугунги банк тизимимиз ўрта асрлардаги банк тизимининг бевосита ворисидир. Флоренциялик Медичилар оиласи яратган банк модели, сўзсиз, кўплаб ўзгаришларни бошдан кечирган ҳолда бугунги кунга қадар сақланиб қолган. Ҳозирда биз фойдаланадиган қоғоз валюта – эрамиздан олдинги асрларда ишлатилган тангаларнинг бир кўриниши. Бугунги тўлов тармоқлари – ХII асрдаги Европанинг Тамплиер рицарлари тармоғининг такомиллашган кўриниши. Тамплиерлар ўша даврдаги банклар, қироллик оилалари ва бадавлат зодагонлар учун пулларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаб туришган. 1850-йилларда банк ҳисоб рақами эгалари ишлатган омонат дафтарчалари ўрнига бугун дебит карталар қўлланади. Аслида, “Apple Pay”нинг ўзи дебит картанинг такомиллашган кўриниши, амалда пластик ихтиронинг “iPhone” ичидаги токенлаштирилган версиясидир. Банк филиаллари-чи? Улар дунёдаги энг қадимги “Monte Dei Paschi de Sienna” банки 750 йил олдин ўз эшикларини очганидан бери ҳеч қандай моддий ўзгаришни бошдан кечирмаган.”


© Бретт Кингнинг "Банк 4.0" китобидан


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Иккинчи ноябрь куни президент Макрон Ўзбекистонга келар экан. Бу янги даврда Хитойдан бошқа G7 мамлакатлари бош раҳбарларининг Ўзбекистонга илк ташрифи бўлади. Маълум маънода янги давр ўзбек дипломатияси учун бир ютуқ, Ўзбекистоннинг Европа иттифоқи, умуман Ғарб билан алоқаларида жиддий рамзий қадам.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Онлайн тижорат ҳаётимизга кириб келганидан бери ўтган 25 йилдаги тенденцияларга назар ташласак, паст комиссия билан юқори тезликда амалга ошириладиган хизматлар томон жуда катта силжиш борлигини кузатишимиз мумкин. Бугун ҳар қандай хизмат кўрсатиш платформаси сингари банклар ҳам мижознинг талаби реал вақтда, бир зумда қондириладиган дунёнинг бир қисмига айланмоқда. Бироқ қоғозли ариза шаклларини тўлдириш ва қатъий тартибга солинган стандартларга риоя қилишга одатланган банкни реал вақт режимида ишлашга мослаштириш осон эмас. Кўпгина бошқа соҳалар билан таққослаганда, банклар рақамли савдо моделига мослашишда сусткашликка йўл қўймоқда.”


Бретт Кингнинг “Банк 4.0” китобидан


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Банк ортиқ бориладиган жой эмас, уйдан чиқилмасдан ҳам фойдалана оладиган хизмат”


Бретт Кингнинг “Банк 4.0” китобидан


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўтган йили кичик тадбиркорлар учун қилинган жуда катта бир яхшилик бор эди. Айланмадан қатьий белгиланган солиқ олинарди.

2024 йил 1 январдан бошлаб айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкасини солиқ тўловчининг товар айланмаси 500 млн сўмгача бўлганда йилига 25 млн сўм (амалда 20 млн сўм), 500 млн сўмдан юқори бўлганда эса 34 млн сўм (амалда 30 млн сўм) миқдорида белгилаш таклиф қилинмоқда; - доб ёзмоқда Davletov Uz


Сумма ошганига яраша, ЯТТларда 1 млрд ва 500 миллион сўмлик лимит ҳам мутаносиб оширилиши керак деб ўйлайман.

Тепадаги постда ЯТТлар 4 фоиз айланмадан тўланадиган солиқ 10 фоизга чиқиши мумкинлигини ёздим. Унда ЯТТлар белгиланган суммадаги солиқ ставкасига ўтиши фойдалироқ бўлиб қолади. Оборотдан 10 фоиз тўлагандан кўра ойига 2 084 000 сўмдан тўлаган афзал манимча.

Читать полностью…

Allaev Uz

Davletov Uz ёзмоқда:

2024 йилдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахслар – йиллик даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун назарда тутилган солиққа тортиш тартибини жорий қилиш таклиф қилинмоқда. Бунда жисмоний шахсларнинг йиллик даромади 100 млн сўмгача бўлганда солиққа тортилмаслик тартиби сақлаб қолинади.


Ҳозирда дизайнер, дастурчи, ҳунарманд, таржимон, ҳайдовчи каби ўнлаб касблар эгалари ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб, солиқ тўламасдан ишлаши мумкин эди. Энди уларнинг йиллик даромади 100 млндан ошса якка тартибдаги тадбиркор сифатида солиқ тўлаши керак бўлади.

Улар тадбиркорга тенглаштирилди дегани бу.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bir vaqtlar Unicorn bo'lgan WeWork startapi bankrotlik yoqasida ekan. Shu kunlarda bu haqida e'lon qilinadi.

Ushbu startap haqida Apple TV ajoyib serial olgan. Man Apple TV olgan eng zo'r seriallardan biri deb o'ylayman. Jared Leto va Anne Hathaway ajoyib rollarni o'ynashgan.

Tadbirkor va startapchi do'stlarimizga #tavsuyu

Читать полностью…

Allaev Uz

“Янги AI технологияни автомобиль оламидаги ахборот номутаносиблигига мисол сифатида кўриб чиқсак. Ўзини ўзи бошқарувчи автомобилларда камералар, лидар (ёруғлик ва узоқликни аниқлаш), навигатор, эхолот, радар, лазер ва бошқа қурилмалар қўлланади. Тунда машина чироқлари ёруғида инсон кўзи тахминан 250 фут (76 метр) олдиндаги масофани кўришга қодир, ҳайдовчисиз юрадиган автомобилдаги радар эса ҳар томондан 820 фут (250 метр)ни кўра олади. Қуруқ йўлда машина эҳтимолий тўсиққа 0.5 сония ичида реакция билдира олади, оддий инсонга эса бунинг учун 1.6 сония керак. Ҳозирги кунда автоном транспорт воситалари инсон миясининг кўрув пўстлоғига қараганда 1000 карра кўпроқ маълумотни қабул қила олади. Шу боис айтиш мумкинки, технология янада ривожланадиган 10-20 йилдан сўнг сунъий интеллект бошқарадиган автомобилда юриш одам ҳайдовчи бошқарадиган автомобилда юришдан анча хавфсизроқ бўлади.”

© Бретт Кингнинг "Банк 4.0" китобидан

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Covidning iqtisodga zarari yengib o'tilayotganligi yagona jadvalda.

Bu yerda Yevropa ittifoqida inflatsiya darajasini ko'rish mumkin. Sentyabr oyiga kelib inflatsiya 2.9 foizgacha tushgan. Umuman, 2023-yilning uchinchi kvartalida aksar G20 mamlakatlari Covid vaqtida iqtisodiyotga yetgan zararlardan o'tib ketib bilishdi.


Afsuski, Rossiyaning Ukrainadagi bosqini sobiq sovet ittifoqi hududida iqtisodiyot bilan bog'liq tarang vaziyatni ushlab qoldi, jiddiylashtirdi va ko'rinishidan buning ta'siri hali ancha davom etadi.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

O'zbekiston turizm targ'iboti uchun bir necha yildan beri Euronews bilan hamkorlik qiladi. Har safar har xil roliklar beriladi. Bu safar yangi rolik Rolik Rocket DMC Uzbekistan turistik kompaniyasi bilan hamkorlikda tayyorlanibdi va hozirda Yevropa kanalida namoyish etilmoqda.

Читать полностью…

Allaev Uz

O'zingizning xohishingizga ko'ra millionlab treklarni tinglang, o'z pleylistlaringizni yarating va yangi xitlarni kashf eting

Foyda oling! 3 oylik bepul obuna siz uchun: - Reklamasiz va cheklovsiz musiqa;
- Treklarni yuklab oling va ularni internetsiz tinglash;
- Pleylistingizni ishga tushiring va ekran qulflangan bo'lsa ham shaxsiy musiqangizdan zavqlanishni davom eting

👉🏻 https://bit.ly/3sltdfU

Reklama

Читать полностью…

Allaev Uz

Яна бошқа бир тоифа фуқароларимизда етарлича тажриба бор, бироқ бундан ўзига наф йўқ. Бу ўзини болшавойлар тоифасига киритилишидан жуда ажабланадиган ўзимизнинг қадимчилардир. Улар аввалги шарт-шароитларга қайтишни истайди, йўқ, ўша шароитлар яхши бўлгани учун эмас, ўша шароитларни яхши биламан деб ўйлагани учун қайтишни истайди.

Бир оломон яхшироқ дунё қурамиз деб, эски дунёни вайрон қилишни хоҳлайди. Бошқаси эса нима бўлсада, чириб кетса ҳам эскисини сақлаб қолмоқчи. Ҳар иккисининг ҳам илдизи бир – кўриш учун кўзни очмаслик. Мавжуд дунёни вайрон қилиш мумкин, аммо янги дунё қуриб бўлмайди. Дунёни олға силжишига қаршилик қилиш мумкин, аммо шундан кейин унинг ортга кетишини, батамом чириб битиши олдини олиб бўлмайди. Ҳаммасини ўзгартирсак, одамлар кунига уч маҳал овқат ейди, деб ўйлаш аҳмоқликдир. Ҳаммасини эскича қолдириб, маблағимдан йилига олти фоиз даромад олишда давом этаман деб кутиш ҳам аҳмоқлик. Энг асосий муаммо шуки, ислоҳотчилар ҳам, қадимчилар ҳам реал воқеликдан қочади – бирламчи вазифаларини унутади.

Эҳтиёткорликнинг талабларидан бири эскиликка қайтишни соғлом ақлга қайтиш билан чалкаштириб юбормаётганимизга амин бўлишдир. Биз ҳар жиҳатдан жозибали даврда яшадик ва идеалистик тараққиёт дастурларига кўмилиб кетдик. Аммо шундан нари кета олганимиз йўқ. Булар бари тантанали намойиш эди, асло олға силжиш эмас.

Бир дунё ажойиб нарсаларни эшитдик, бироқ, уйга қайтсак, ўчоқдаги олов ўчиб қолибди. Қадимчилар одатда ана шундай даврдаги хавотирлардан фойдаланади ва асосан разилликларга тўла «ўтган ажиб даврлар»ни қайтаришга ваъда беради. Узоқни кўра билиш қобилияти ва тасаввурдан мосуво бу одамларни «тажрибали амалиётчилар» сифатида кўрувчилар ҳам топилади. Уларнинг ҳокимиятга қайтиши кўпинча соғлом ақлнинг қайтиши деб талқин қилинади.


© Ҳенри Форднинг «Менинг ҳаётим» китобидан

Читать полностью…

Allaev Uz

Agarda sizga quyidagi ma’lumotlar kerak bo‘lsa:

● Eng past foizdagi ipoteka kreditlari;
● Ipoteka krediti uchun subsidiya olish jarayoni;
Boshlang‘ich to‘lovsiz avtokreditlar;
● Birlamchi va ikkilamchi bozordagi avtokreditlar;
● Banklardagi eng foydali omonatlar va mikroqarzlar reytingi;

Bu kanal aynan siz uchun!

Biznes va iqtisodiyot olamidagi eng foydali ma’lumotlarni o‘qish uchun obuna bo‘ling👇

/channel/+PoFlFO-2fIZhNjIy


Reklama

Читать полностью…

Allaev Uz

Демократия одамзод ўйлаб топган энг дабдала сиёсий тизим, агар бошқа сиёсий тизимларни ҳисобга олмаса.

© Уинстон Черчилл

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугунги кунда кўплаб банклар ва назорат органлари ҳали ҳам қоғозга имзо чекиш ҳамда қоғозбозлик орқали банкдаги рискларни камайтириш ғояси билан ўралашиб қолган. Шунингдек, кўплаб мамлакатларда сиз ҳали ҳам интернет ёки смартфон орқали банк ҳисобини оча олмайсиз ‒ тижорий интернет пайдо бўлганидан чорак аср ўтган бўлса-да!
Бир лаҳза вазиятнинг бемаънилиги ҳақида ўйлаб кўринг. Банк ҳисоб рақамини очиш учун шахсни ўзига хос ва ишончли тарзда тасдиқлаш мақсадида I аср меросидан, яъни қоғоздаги имзодан фойдаланамиз. Аммо имзолар хавфсиз эмас, улар мунтазам текшириб турилмайди, аслида, улар ноёб ҳам эмас, уларни осонликча қалбакилаштириш, осонгина нусхалаш мумкин. Ўғирланган ёки қалбакилаштирилган шахсий ҳужжатлардан фойдаланилган бўлса, тақдим этилган имзо ҳисоб эгасининг ҳақиқий имзоси билан умуман ўхшамаслиги мумкин. Агар банк ҳужжатда кўрсатилган шахсдан биринчи марта имзо олаётган бўлса, бу имзо ҳисоб рақамининг ҳақиқий эгасига тегишли эканлигига ишониши керак.”


Бретт Кингнинг "Банк 4.0" китобидан

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзингизга баъзи оддий саволларни беринг. Агар сиз бугун бутун дунё учун банк, пул ва молия тизимини ё бўлмаса бир мамлакат ёки минтақа учун банк тизимини қуришни ёки шунчаки нолдан банк ҳисоби концепциясини лойиҳалашни режалаштираётган бўлсангиз, буларни бугунги кунда қандай ривожланган бўлса, худди шундай қурармидингиз? Ишни банк филиалларини қуришдан бошлаб, қоғоз ёки полимерлардан қилинган жисмоний валюта, анкеталарда ручка билан қўйилган имзолар, омонат дафтарчалари, пластик карталар ва чек дафтарчаларини талаб қиласизми? Ипотека аризаси учун 17 хил ҳужжат ва уч турдаги шахсий гувоҳнома сўрайсизми?


Албатта йўқ. Кечирасиз-у, бу шунчаки аҳмоқона фикр.

© Бретт Кингнинг "Банк 4.0" китобидан


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

​Маскнинг ҳисобига кўра, Марсга бориш учун орбитага чиқиш нархини 10 бараварга камайтиришимиз керак. Ҳатто “NASA” учун ҳам қийин туюладиган бу вазифа ҳеч қачон ракеталар билан шуғулланмаган дастурчи учун умуман имконсиздай туюлади. Маскнинг яқинда чоп этилган биографиясида (Vance, 2015) таъкидланганидек, у жуда қисқа вақт ичида янги малакаларни қойиллатиб эгаллашдай ноёб қобилиятга эга.

Шундай қилиб, ракеталарни лойиҳалаш ҳақида гап кетганда, Маск билиш керак бўлган ҳамма нарсани билиб олди. У босимли цистерналар тузилиши, ракета двигателининг камералари ва авионикадан тортиб ракетанинг ҳар бир хусусияти ортидаги физик ва ҳатто кимёвий қонунларни ўзлаштирди. Маск ўйларди: агар у бугунги кундаги компьютерлар қобилиятига, муҳандислик техникасига, материалшуносликка ва такомиллашган физикага асосланиб ҳамма нарсани нолдан бошласа, ракетасозликнинг сўнгги 50 йилдаги усулларидан фойдаланган бўлармиди? Жавоб эса: албатта йўқ.

2010 йилда “NASA” учун битта ракетани учириш тахминан 380 миллион долларга тушган. Айни пайтда “SpaceX” компанияси “Falcon 9” ракетасининг парвози учун 65 миллион доллар, “Falcon Heavy” учун эса 90 миллион доллар нархни реклама қилмоқда. “SpaceX” томонидан бир килограмм юкни Ернинг қуйи орбитасига олиб чиқиш қиймати 1100 долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич АҚШда “SpaceX”дан кейин энг арзон парвоз харажатларини таклиф этувчи тўғридан-тўғри рақобатчи ‒ “United Launch Alliance” белгилаган 14 000-39 000 доллардан анча арзон.

Инсонлар иштирокидаги парвоз амалга оширилган Қўшма Штатлардаги сўнгги йирик космик дастур – “Space Shuttle” учун орбитага бир килограмм юкни олиб чиқиш ўртача 18 минг долларга тушган. Энди “SpaceX” ракеталарнинг биринчи босқичини қуруқликка ва сузувчи платформаларга6 қўндиришни ўрганиб олди (масалан, бундай платформалардан бири “Фақат кўрсатмаларни ўқинг” (Just Read the Instructions), бошқаси эса “Албатта, ҳали ҳам сени яхши кўраман” (Of Course I Still Love You) деб номланган).Ракеталарнинг биринчи босқичларидан такроран фойдаланиш орқали “Falcon Heavy” ёрдамида бир килограмм юкни орбитага олиб чиқиш нархини бир неча йил ичида 400 долларгача камайтиришга эришилди. Бу шуни англатадики, “SpaceX” бозорда атиги 14 йил ичида юкларни орбитага чиқариш нархини 90 фоиздан кўпроққа қисқартиришга муваффақ бўлди. “Falcon Heavy”нинг “NASA”даги биринчи рақамли рақиби “Space Launch System” ракетаси бўлиб, унинг юк кўтариш имконияти 70 тонна ва бу ракетани учиришнинг тахминий харажатлари бир миллиард долларни ташкил этади. “Falcon Heavy”нинг юк кўтариш қуввати эса 64 тонна бўлиб, унинг учирилишига рақибидан 10 баравар кам (90 миллион доллар) сарфланади. Сўнг бу ракетадан қайта фойдаланилади.


© Бретт Кингнинг "Банк 4.0" китобидан қандай қилиб янгича қараш ва инновациялар нархни пасайтириши ҳақида

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Умуман олганда, агар молиявий хизматларнинг асосий функциялари ва мақсадларини олиб, уларнинг дизайнини мобил қурилмалар учун мосласангиз, филиаллар орқали хизмат кўрсатишни такомиллаштиришдан кўра яхшироқ ечимларни топган бўласиз ва бу ўзгаришлар осонгина мижозлар ҳаётининг бир қисмига айланади.”

Бретт Кингнинг “Банк 4.0” китобидан

Читать полностью…

Allaev Uz

Агар бир идеологияга ишонувчилар орасида бир киши хато қилса ёки адашса, у алоҳида шахснинг муаммоси. 

Агар бир идеологияга ишонувчилар орасида 1000 киши ёки 10000 киши хато қилса ва адашса, шунда ҳам алоҳида шахслар хатоси бўлиши мумкин. 

Агар бир идеологияга ишонувчи миллионлаб, ўн миллионлаб, ҳатто 100 миллионлаб одам хато қилса ёки адашса, муаммо энди шахсларда эмас, айнан хато идеологиянинг ўзидадир. 

Шу учун ҳам “айб коммунизмда эмас” деб гап бошлайдиган коммунистларни миям ҳеч қачон қабул қилолмайди. 


@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал