allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Мисрда араб тили расмий тил ҳисобланади. Мусулмон дунёсининг энг катта мамлакатларидан бирида араб тили давлат тили эканлиги оддийдек кўринади. Лекин, ичкаридан ягона давлат тили бўлган араб тили билан вазият анча мураккаб. Амалда икки хил, бир-биридан кескин фарқ қиладиган араб тиллари ишлатилади. 

Фусха — классик араб тили бўлиб, ёзув тили ҳисобланади, лекин нутқда ишлатилмайди. Уни ўлик тил деса ҳам бўлади. Уни грамматик структураси жуда мураккаб, хато ва сўз ўйинларига имкон қолдирмайди. Фусха араб тилининг барча диалектлари отаси ёки онаси ҳисобланади. Хуллас, диалектлар Фусхадан тарқаган. Диалектлар бир-биридан шунчалик фарқ қиладики, бир араб мамлакатдаги араб диалектида гапирадиганлар бошқа араб диалектида ҳеч нарсани тушунмаслиги мумкин. 

Аммийя— фусханинг норасмий боласи, оғзаки ёки кўча араб тилиси, тарихи фусхага такалади. Бу бугунги Мисрдаги замонавий араб тили дейиш мумкин. Бу Мисрда кино саноати тили ҳам. Регионда энг кучли киносаноат Мист ва Ливанга тегишли учун, аммийя кино орқали ҳам араб мамлакатларида кенг тарқалади. 

Аммийянинг санъатда ва ҳаётда кенг қўлланишига қарамасдан, Мисрда аксар китоблар, дарсликлар ва матбуот фусхада чоп этилади. Миср тўғри маънода иккита тил орасида бўлинади. Бу бутун бошли миллат саводига таъсир қилмасдан қолмайди. 

Болалар аммийяда тил чиқаришади, лекин ўқиш учун фусхани ўрганишга мажбур. Бу худди китоб ўқиш, таълим олиш учун итальянни лотин тилини ўрганишга мажбурлашга ўхшайди.  Тез-тез академик доираларда, баҳсларда аммийяга ўтиш, уни адабий тил сифатида тан олиш масаласи кўтарилади.

Лекин, жамият бу масалада иккига бўлинади. Бир қисм классик араб тилини сақлашни талаб қилса, бошқа қисм ёзма манбалар аммийяга ўтиши кераклигини айтади. Қайсидир манбалар аммийяда китоб ҳам чиқаришади. Фусханинг энг асосий ҳимоячиси, умуман фусхада дунёда энг кучли бўлган таълим даргоҳи, Ислом оламининг энг эски Университети Ал-Азҳар ҳисобланади. Аммийя фойдасига Қоҳира университети каби асосан замонавий таълим даргоҳлари фикр билдиришади. 

Лекин, амалда Мисрликларнинг катта қисми фусхани билмаслиги учун мутолаада ва тушинишда қийналади. Фусхани билмасдан ижод килиш хам муаммо. Бу миллатнинг савод даражасига таъсир қилмасдан қолмайди. 

Бу пост тил байрами куни ёзилган, лекин чиқариш ортга қолган эди. Пост нима учун ёзилмоқда, лотин ва кирилл муаммоси билан, шунингдек янги сўзларга ёпиқлик билан биз ҳам ёзма тилни реал тильдан узиб қўймаслигимиз керак. Лотин ёзуви масаласини имкон борича тезроқ ёпиб, қанақа бўлсада вариант қабул қилиб ёки борини қолдириб, қонун билан лотинга ўтишни ва бу лотин яқин келажакда, масалан яқин 50 йилда ўзгариши мумкинмаслигини қабул қилишимиз керак. Миллат ягона ёзувга, ягона стандартга ўтиши керак. Ўзбек тили жонли тил, у жонли тил сифатида ўсиши, янгиликларга очиқ бўлиши, қанақадир кичик академик гуруҳга эмас, халққа, у ўқиши ва тушунишига осон бўлиб ривожланиб бориши керак. Турк тили ёки ҳатто шовинист бўлган французлар ўз тилига халқаро сўзларни қабул қилишга иккиланмаётган экан, нима учун биз чет тилидан сўзларни қабул қилишга қийналишимиз керак?! Ўзи шундоқ ҳам тилимизда катта қисм сўзлар форс ва араб тилидан, ХХ асрда рус тилидан келган. Бугун инглиз ёки рус тилидан келадиган янги сўзларга нима учун ёпиқ бўлишимиз керак? 

Тилимиз софлиги деган ҳиссиётни тушунаман, лекин бу тилни бир жойда қотиб қолиб ноқулай бўлишига, авлодларнинг таълим сифатига таъсир қиладиган муаммога айланишига қаршиман. Булар ҳаммаси вазиятга ўта шахсий қараш ва фикрлардир. 

Ўзбек тилини севадиган, шу тил ҳақида қайғурадиган ношир
Фируз Аллаев


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Самарқандда халқаро бизнес форум бўлади

2-3 ноябрь кунлари “Silk Road Samarkand” сайёҳлик марказида XVI Верона Евроосиё иқтисодий форуми ўтказилади.

Верона Евроосиё иқтисодий форуми Италиянинг Верона шаҳрида 2007 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. 2022 йилда Озарбайжоннинг Боку шаҳри тадбир мезбони эди. 2023 йилда эса тарихий Самарқанд форум ўтказиладиган жой сифатида танланибди.


Форумни Италиянинг “Евроосиёни англаймиз” нотижорат уюшмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ташкиллаштирмоқда. Тадбир бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, тадбиркорлар ўртасида мулоқот, бизнес алоқалар ва музокаралар учун кенг имкониятлар яратади.

Форум кунлари Италян киноси фестивали, италиялик “Сан-Ремо юлдузлари” концерти ҳам бўлади. Шунингдек, биродар тарихий шаҳарлар – Флоренция ва Самарқанднинг керамика кўргазмаси ташкил қилинади.



@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

The Economist янги сони муқоваси:

Бу қаерда (қачон) тугайди?



@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

"Akfa Group" "Feed Up" ресторанлар тармоғининг 50 фоизини харид қилибди. Энди 30дан ортиқ ресторанга эга тармоқ Жахонгир Ортиқхўжаевга тегишли "Akfa Group" таркибига киради.

Жахонгир Ортиқхўжаев ҳозирда жамоатчиликдан мулклари яширилмаган энг йирик ўзбек тадбиркоридир.

Расмдаги "Feed Up" эгаси Умид ака Иргашевни табриклайман.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Аналитик билан АНАЛитикни фарқига бориш керак.
Ўзини жиддий аналитикман деган одам ўзини вазиятда максимал холис тутишга ҳаракат қилади. Холис бўлолмасада, ҳаяжонга берилиб, кучли эмоция остида қовун ортидан қовун туширмайди. Унинг таҳлили доим ақлга, аргументлашга асосланган бўлади.

Агар холис бўлолмаса ҳам нафрат ёки тарафкашликни босиқлик билан, аргументларни ўзига мослаштирилган интерпретацияси билан қилади. Ҳеч бўлмаса шунда аналитик деган ном сақлайди.

Ҳаяжон ёки жахл остида берилиб кетиб қолса, аргументлар ва холислик қочиб кетса, уни энди АНАЛитик десак бўлади.

PS: Пост босиқлик билан, шунчаки адоватсиз, маҳаллий АНАЛитикларни кузатиб ёзилди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Beshtasi birda + chegirma narxda + yetkazib berish bepul!

🙂 Vaʼdaga muvofiq ajoyib taklif bilan kunni boshlaymiz. Bugun 5 muhim kitobga yoqimli chegirma berib sizni xursand qilish niyatidamiz.

Besh muhim kitobimiz:
1. Sarmoyador
2. Ajib yangi dunyo
3. Chernobil tavallosi 
4. Yolgʻonlar shahri
5. Javdarzordagi xaloskor

Umumiy narxi: 269 000 soʻm 
Biz taklif qilayotgan chegirma bilan: 139 000 soʻm 

📌 Taklif faqat bugun amalda, maksimal foydalaning va yaqinlarni xabardor qiling.

Buyurtma shu havola orqali 👉 asaxiy.uz/u/652f5763e0c6d

Читать полностью…

Allaev Uz

Йиллик ЯИМ (Ялпи ички маҳсулот)га нисбатан давлат қарзлари фоизда.

Манбаа: Bloomberg

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Raqamlar uchun yaralgan idrok” kitobi

Mutolaa qiling va yaqinlarga ulashing🚀

@asaxiybooks

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизнес учун энг муҳим бўлган нарсалардан бири маълумот йиғишдир. Сотув ҳақида, маҳсулотлар ҳақида, мижозлар ҳақида. Қанча кўп маълумот йиғилса келажакда маълумотлар анализи бизнесни ривожлантириш учун деярли чексиз имкониятларни очади.

Аввало тўғри йиғилган маълумотлар бизнеснинг унумдорлигини рақамларда ўлчаш имконини беради. Рақамларда ўлчаш тартибни яратишга, умуман бу тартиб қанақа бўлиши кераклиги ҳақида тушунчага эга бўлишга хизмат қилади. Айнан маълумотлар базаси бизнес учун нима ва кимлар муҳим деган саволга жавоб топиб беради.

Бекордан бекорга катта компаниялар дата аналитикага миллиардлаб инвестиция киритмаяпти.

Кичик бизнес бўлсангиз, ишни оддийдан бошланг. Бу дўкондаги товарлар ҳисоботини юритадиган дастур, шунингдек сотувни бошқариш. Мана шуни ўзи сизга қайси товар қанча даромат олиб келаётганлиги, қайси бири яхши сотилиб, қайси бирига талаб пастлиги, қайси маҳсулотлар полкада туриб қолаётганлиги ҳақида маълумот беради.

Ундан кейин кунлик мижозлар сони, улар қайси соатларда келиши ва бошқа маълумотларни ўлчаш ва шундан келиб чиқиб тўғри қарорлар бериш, маркетинг қилиш, харажатларни камайтириш мумкин. Лекин, энг биринчи ишни маълумотларни йиғиш ва ўлчаш имконини берадиган программадан бошланг. Агар программа бўлса, ундан унумдорроқ фойдаланиш ва яхшилаш устида бош қотиринг.

✅ Эсдан чиқарманг, бугун бизнес учун маълумотлар базаси жуда муҳим.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Asaxiy Books” лойиҳасини бошлагандан бери энг кўп ўзбекчага таржима қилиниши сўралган китоб қайсилигини биласизми? Гитлернинг “Майн Кампф” китоби. Ҳа, ҳайрон қолдириши мумкин, лекин ижтимоий тармоқда, электрон почта орқали энг кўп шу китоб таржимасини сўрашади. 

Ундан ташқари тез-тез бир гуруҳ одамларимизда Гитлерга нисбатан симпатия кўриниб туради. Сўнгги воқеалар сабаб бу симпатия очиқдан-очиқ айтила бошлади. Афсуски, бу одамлар орасида олий маълумотли бўлганлар ҳам жуда кўп. Худди шунақа, бошқа бир гуруҳ вакилларида Сталинга нисбатан симпатия, ҳатто муҳаббатни ҳам сезганман. 

Бу бизда амал қиладиган тест тизимининг негатив натижаларидан бири деб биламан. Йиллар давомида тарихни фақат тест ечиш учун ёдлаш билан ўргандик. Ўзим ҳам бир вақтлар воқеалар, шахслар ва ҳудудларни ёдлаганман. Ҳамма ҳам натижага қараб интилади, ўқитувчилар ҳам ўқувчини имкон борича тестга тайёрлашга ҳаракат қилишди. Бу учун уларни айблаб бўлмайди. 

Натижада, бир авлод, балки икки авлод тарихда нима бўлганлигини ўрганди, нима учун бўлганлигини ўрганмади. Натижада тарихга нисбатан таҳлил деярли йўқ. Танқидий ва таҳлилий дунёқараш ўлган. Агар, болалар Гитлер ёки Сталинни қанақадир тарихий шахс эмас, уларнинг нима учун ёмонлиги, нима ваҳшийликлар қилганини, ўз ота-бобомизни қанақа қиргани ва уларнинг инсонлар тақдирига зарарини ўрганишганда, бугун Гитлерга нисбатан симпатия камроқ бўларди манимча. 

Душманимнинг душмани менинг дўстим деб қараш бу воқеликни жуда соддалаштириш бўлади. Шунчаки, ҳозирги аниқ контекстда душманнинг душмани ҳам душмандир. Ҳар ҳолда ақли жойида, яхшилик томон бўлган одам, душманнинг душмани ёмон бўлса, шунчаки душманга душман бўлгани учун яхши демайди. 

Яна ва яна ўша таҳлилий ва танқидий дунёқараш масаласига қайтаверамиз. Ким нима деса ишониб ижро қилиб кетадиган “қўйларни” эмас, ўз фикрига эга, таҳлил қилиб биладиган авлодни тарбиялашимиз керак. Бу бўлса кучли таълим, эркин ижод, китоб ва санъат, оиладаги эркинлик орқалигина бўлади. 


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Uni xursand qilish uchun sabab shart emas.

Читать полностью…

Allaev Uz

Anchadan beri mualliflik huquqi bo'yicha kelishuvlarni e'lon qilmay qo'ygan edim.

Yangiliklardan mashhur Robert Green bilan bitta shartnomaga qo'l qo'ydik. Shaxsan o'zi bilan 😊

"The laws of human nature" kitobiga o'zbek tili uchun mualliflik huquqini xarid qildik. Kitob 2024-yil to'rtinchi kvartalida o'zbek tilida chiqadi.

Oldinroq, Robert Greenning "Mastery" kitobiga ham mualliflik huquqini xarid qilgandik.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ва унинг долзарблиги ҳақида ёздим. Унда бир қатор муҳим ўзгаришлар назарда тутилган. Аввало болаларга қарши зўравонлик олдини олиш ва жинсий зўравонлик қилган шахслар реестири яратилиши ва улар таълим соҳасида ишлаши таъқиқланиши каби ечимлар таклиф қилинган.

Яна бир масала, таълим муассасаларида, айниқса мактабларда болаларни камситувчи муомалада бўлиш муаммоси. Бу бутун дунёда жиддий муаммо ҳисобланади.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, таълим муассасаларида болаларга зўравонлик, куч ишлатиш ва уларни камситувчи муомалада бўлиш қатъий назоратга олинади.

Зўравонлик ва буллингни олдини олиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади.

“Афсуски, оилада ёки таълим ва бошқа муассасаларда болаларга нисбатан зўравонлик фактларини била туриб, одамлар кўп ҳолларда боланинг тақдирига бефарқ бўлишади” — деди Шаҳноза Мирзиёева.


Қонун лойиҳаси ҳимоясида Танзила опа ва Шаҳноза Мирзиёева, Адлия вазирлиги фаоллигини ҳисобга олса, қабул қилиниши кечикмайди деб умид қиламан.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Endilikda jinsiy zo’ravonlik sodir etgan shaxslarning reyestri yuritiladi.

Kecha “Bolalarni zo’ravonlikning barcha shakllaridan himoya qilish to’g’risida”gi maxsus qonun ishlab chiqilayotgani aytildi.

Qonun loyihasiga ko’ra, endi jinsiy zo’ravonlik sodir etgan shaxsning bolalar bilan bevosita bog’liq sohalarda ishlashi taqiqlanadi. Bu qo’llangan jazo, sudlanganlik holati tugatilgan yoki olib tashlangan, avf va amnitsiya qo’llanishida qat’i nazar amal qiladi.

Qo’shimchasiga, jinsiy zo’ravonlik sodir etgan shaxslarning reyestri ham yuritiladi. Unga kiritilgan shaxslar ish va yashash joyini o’zgartirganda ichki ishlar organiga xabar berilishi shart bo’ladi.

Ma’lumot uchun, shu yilning 9 oyida voyaga yetmaganlarga nisbatan 1240 ta zo’ravonlik holatlari qayd etilgan bo’lsa, ulardan 417 tasi jinsiy zo’ravonlik bo’lgan.

“Zo‘ravonlik sodir etganlarga nisbatan choralarni kuchaytirish zarur. Zo'ravonlik holatlari bo'yicha faktlarni yashirgan yoki e'tiborsiz qoldirgan mansabdor shaxslarning javobgarligini oshirish shart.” – , dedi Ijtimoiy himoya agentligi direktori oʻrinbosari Shahnoza Mirziyoyeva.


Koʻpincha zoʻravonlik bilan bogʻliq jinoyatlar retsidivistlar tomonidan qayta qilinganiga guvoh boʻlamiz. Reyestr jinsiy zoʻravonlikka qarshi unumdor profilaktika boʻlib xizmat qilishi mumkin.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ой китоби - Оливер Бёркман, "Тўрт минг ҳафта"

Бу дунёда бизга ажратилган вақт бор-йўғи тўрт минг ҳафта атрофида эканини тушуниб етганида, Оливер Бёркман тушкунликка тушади. Менимча, каминангизга ўхшаб, бу вақтнинг тенг ярми ортда қолганини тушунгани учундир. Шунга қарамай, муаллиф бу ҳаётдаги чекланган вақтимиз аслида етарли эканини таъкидлайди.

Сарлавҳани кўриб, шахсий ривожланиш китоби бўлса керак, десангиз, адашасиз. Китоб ҳаётга фалсафий ёндашишни, бойлик ё муваффақият ортидан қувмасдан, ер юзидаги чегараланган вақтимизни биз учун чиндан муҳим, фойдали машғулотлар устида ўтказиш муҳимлигини таъкидлайди. Бёркман ўқувчиларига сабр, яқинлар билан мазмунли муносабатлар қуриш, оила аъзолари билан бирга вақт ўтказиш муҳимлигини эслатади. Энг муҳими, умримиз нечоғлик қисқа бўлмасин, уни маънога тўлдириш, кўргазма ҳаётга берилмасдан, ҳақиқатда эсда қоладиган онлар билан бойитиш кераклигини ажойиб тилда уқтиради.

Барчага тавсия қиламан. Тилимизга ҳам ўгирилиб қолар.

Каналга ёзилиш ➡️ /channel/profsherzod

Читать полностью…

Allaev Uz

Bundan bir necha oy oldin "Jiddiy kitoblarga jiddiy chegirma" bergan edik. O'shanda "Katta o'yin" kitobi tugab to'plam ko'pchilikka yetmay qolgan edi.

"Katta o'yin" kitobi yangi nashri keldi va biz to'plamni 3 kunga qaytardik.

Toʻplam narxi: 229 000 soʻm
Jiddiy narx: 149 000 soʻm

Xarid qilish: asaxiy.uz/u/64df67852ba7a

Читать полностью…

Allaev Uz

Google Pixel 8 Pro смартфони камераси сифати ҳақида кўп гапирилди. Dxomark смартфон камераси ҳақиқатдан сифатли эканлигини тасдиқлади.
Агентлик рейтингида камера сифати бўйича смартфон Huawei P60 Pro ва iPhone 15 Pro сериясидан кейинги ўринни эгаллади.

Ўзбекистонда смартфон сотуви 10 ноябрьдан бошланиши кутилмоқда. Asaxiy да ҳам сотамиз.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Gezate Uz ёзишича, Эрон ва Ўзбекистон ўзаро туристик визани бекор қилишмоқчи экан. Бу ажойиб янгилик. Эрон регионимизнинг энг гўзал ва қизиқарли мамлакатларидан бири. Ўз навбатида эронликлар учун Ўзбекистон ҳам қизиқарли бўлади деб ўйлайман:

https://www.gazeta.uz/uz/2023/10/19/iran/?utm_source=push&utm_medium=telegram

Читать полностью…

Allaev Uz

"Asaxiy Books" mobil ilovasida "Farengeyt boʻyicha 451 daraja" kitobi audio shaklida sotuvga qoʻyildi. Audio kitobni Hamza Jumayev oʻqiganlar.

Oldin kitobning qogʻoz versiyasini Asaxiydan xarid qilganlar uni tekinga tinglashlari mumkin. Chet eldagi hamyurtlarimiz Visa yoki MasterCard orqali hisobni toʻldirib xarid qilishlari mumkin.

Читать полностью…

Allaev Uz

Араб баҳори, Толиблар Афғонистонни эгаллаши, Украина босқини, бугунги Исроил-Фаластин уруши қочқинлар масаласини яна олдинга олиб чиқди. Бу бугунги ривожланган дунё бир ечим олиб келолмаётган жиддий муаммо ҳисобланади. Бу фақат Ғарбда эмас, ҳатто Туркияга ўхшаган мусулмон мамлакатларида ҳам баҳсли мавзу, ҳатто сайловларда асосий масала сифатида кўрилмоқда. 

Бугун масала яна актуаллашган, Фаластиндан қочқинларни қабул қилишни унинг атрофидаги араб давлатлари рад этмоқда. Миср ҳам, Иордания ҳам, Ливан ҳам Фаластиндан қочқинларни ўтказишга “йўқ” демоқда.

Муаммо шундаки, ХХI асрда иммиграциясиз бирор мамлакат яшолмайди. Бир томондан мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига, ҳатто тинчлигига иммиграция сиёсатининг қанчалик самарали ташкиллаштирилганлиги роль ўйнайди. 

2010 йилларда, ман Францияда талаба бўлиб юрганда, ўнг ва марказ сиёсатчиларни бир гапни қайта-қайта айтишарди: Le probleme nʼest pas lʼimmigration, mais lʼintegration. 
Таржимаси: Муаммо иммиграцияда эмас, интеграцияда. 

Инсон ресурслари асосий масалага айланган вазиятда иммиграция жуда муҳим. Лекин, гап сифатли иммиграция ҳақида кетмоқда. Одатда қочқинларда ва умуман сифатсиз мигрантларда интеграция билан жиддий муаммо бор. Улар асосан янги давлатда ҳам ўз билгани бўйича эскича яшашда давом этади ва бу қатор муаммолар яратади. Улар орасида маҳаллий аҳоли билан низолар, ўз шартларини бутун мамлакатга ўтказишга ҳаракат, ҳатто тинчлик билан боғлиқ муаммолар ҳам бўлиши мумкин. Франция мисолида айнан бу мигрантларнинг аксар қисми алоҳида кварталларда жойлашди ва бугун бу кварталлар шунақа аҳволга келганки, уларга ҳатто полиция киришга қўрқади. 

Ўзимизга яқин Афғонистон мисолида олсак, толибон ҳукуматга келгач, Ўзбекистон ҳукумати қочқинларни рад этди, чегара қочқинларга очиб берилмади. Агар очиб берилганда, 100 минг Афғонистонлик ўз менталитети, ўз ҳаёт тарзи билан ҳудудга кириб келарди. Улар бизнинг шартларга мослашиши қийин бўлар, ўзи хоҳлагандек яшашни истарди, қайсидир вазиятда улардек фикрламагани учун маҳаллий аҳолига босим ҳам бўлиши мумкин. 

Шу учун ҳам бугун ривожланган мамлакатлар иммиграцияда сифат масаласини қайта-қайта сайлов компанияларида кўтаришади. Яқинда, ҳатто Илон Маск ноқонуний иммиграцияга тўсиқни кучайтириб, аксинча сифатли иммиграцияни ошириш кераклигини айтди. 



Инсон ҳуқуқлари, мураккаб вазият бор ва уни рад этиб бўлмайди. Бундан ташқари аксар ривожланган мамлакатларга колониал тарих ҳам қочқинларни қабул қилишга мажбурият юклайди. Лекин, бугунги ривожланган мамлакат ҳукуматларига кейинги сайловда кўпроқ овоз олиш, дунёнинг бошқа бир мамлакатидаги инсоний фалокатдан муҳимроқдир. Шундан келиб чиқиб улар кўпроқ истеъмолчи (овоз берувчи)га ёқадиган йўналишда ҳаракат қилади. Фақатгина, фаол жамоатчилик, баъзан сўлчилар босими уларни бу масалаларда қочқинларга ён босишга мажбур қилиши мумкин. Лекин, бугун қочқинлар фойдасига позиция билдираётган сўлчилар ва фаол жамоатчиликнинг ўзи аҳоли босими остида қолмоқда. Бошқа мамлакатлар бўлса, тинчлик, иқтисодий манфаат, ичкаридаги стабилликни қанчадир қочқин ҳаётидан муҳимроқ деб билади. Миср, Ливан ва Иордания ҳозир шунақа ҳолатда. 


Хулоса қилса, қочқинлар масаласи ўта нозик, на жамоатчилик, на ҳукумат муҳокамасини хоҳлайдиган оғир масаладир ва бу шундоқ давом этса керак. Масаланинг маънавий ва инсоний томони бўлса фалсафий, сиёсий ва социологик катта баҳсли мавзудир. 

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Манга ёқимли бўлган хабарлардан бири бир нечта хусусий университетларда Чарльз Уиланнинг "Яланғоч иқтисодиёт. Мураккаб соҳанинг содда қиёфаси" китоби дарслик сифатида ўқилаётгани бўлди. Бу жуда тўғри деб ўйлайман чунки бу китоб иқтисодиётнинг энг асосий қонунларини содда тилда тушунтиради. Бу китобни ўқиган одам камида талаб ва таклиф қонунини билади, нимага давлат пулни кўпайтириб печать қилмайди деб сўрамайди. АҚШ федрезерви ёки масонлар дунёни бошқаришига ишонмайди яни фитна назарияси миясига уриб ташламайди. Иш берувчи сифатида иқтисодиет соҳасида ўқиган талабаларнинг даражасини кўриб неча марта эссиз тўрт йил деганман.

Хуллас, айнан шу ва бошқа бир китоб борасида бирор хусусий университет билан яхши бир хамкорлик қилишимиз мумкин. Кимга қизиқ бўлса, firuzallayev@gmail.com почтамга алоқага чиқиши мумкин.

Читать полностью…

Allaev Uz

Ёш бўлишимга қарамасдан бизнесда тушуниб етган ҳақиқатим: Сизнинг фаолиятингизга фақат бозор баҳо беради, фақат ва фақат бозор.

Бизнес катталашиб борган сари, уни атрофида турли хил негатив маълумотлар ҳам кўпайиб боради. Шу билан бирга мақтовлар ва пахта қўйишлар ҳам. Одатда мақтовлар ёқиб тушиб, негатив маълумотларни инсонни анча қийнаб қўяди. Деярли тўхтовсиз нимадир салбий танқид, ниманидир нотўғри қилаётганлигингиз, сизни нотўғри йўлда эканлигингиз ҳақидаги гап-сўзлар сизни анча ишдан совитади, чарчатади , керак бўлса синдириб ҳам қўяди. Танқид билан ҳам, мақтов билан ҳам ишлашни билиши керак. Иккаласи ҳам асосли бўлганда ўрганиб чиқиш керак.

Лекин, ҳеч қачон бу сизга холис баҳо бўлолмайди. Бизнеснинг холис баҳоси бу бозор. Агар сизни доимий танқид қилишсаю, лекин маҳсулотингиз ёки хизматингиз яхши сотилса, доимий ўсиб борса, унинг сифатидан асосли эътироз бўлмаса, унда сиз тўғри йўлдасиз. Сизни ҳа деб мақташса-ю, лекин маҳсулот яхши сотилмаса, бизнес ўсмаса, унда сиз нотўғри йўлдасиз ёки талаб ва таклиф қонунини яхши ўрганмагансиз.

Бизнесни баҳоловчи мезон салбий ёндашув, танқид ёки мақтовлар эмас, ҳақиқий мезон - бозор иқтисодиёти. Сиз ҳаммага ёқишингиз шарт эмас. Сизнинг вазифангиз қонун доирасида ишлаш, атроф-муҳитни ҳурмат қилиш, солиқларни вақтида тўлаш ва бизнесни ўстириб даромадни ошириш. Бўлди тамом.

Юқори морал эгаларига бўлса қанчалик ақлли эканликларини кўрсатишга имкон бериш керак. Улар сиздан барибир ҳеч қачон рози бўлишмайди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Man ham shu bruschatkadan nima foydaligini tushunmayman. Noqulayligidan tashqari qimmat turadi, odatda sifatsiz uchun tez ko'chib ketadi.

Shaharsoz emasman, lekin tekis va sifatli qilingan asfalt piyodalar uchun ham, veloyo'laklar uchun ham qulayroq deb o'ylayman.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Тадбиркорлар учун яхши янгилик

Ўзимизнинг Air Marakanda ва China Southern Airlines келишиб, тарихда биринчи марта Самарқанд - Урумчи (Хитой) тўғридан-тўғри рейслари йўлга қўйишибди

Илк рейс амалга оширилган ва бу Хитойдан Самарқандга илк авиарейсга айланди. Айтишларича, илк рейсни кутиб олиш катта маросимга айланган.

Маросимда Air Marakanda ва China Southern Airlines авиакомпаниялари раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Самарқанд вилоят бўлими раҳбари Рустам Қобилов иштирок этган.

Хитойдан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларнинг очилиши кўп асрлар олдин асос солинган Буюк Ипак йўлининг мантиқий давоми бўлиб хизмат қилади. Рейс вақтлари билан авиакомпания расмий саҳифаларидан билиб олиш мумкин.


Ҳозирда аксар тадбиркорларимиз Хитой билан ҳамкорликда бизнес қилишади. Бу рейс бизнес учун ажойиб янгилик деб ўйлайман.

Читать полностью…

Allaev Uz

Янги пайдо бўлаётган технологиялар меҳнат бозорига қандай таъсир қилиши мумкинлиги борасида икки хил қараш бор. Айримлар ҳаммаси яхшилик билан тугашига – технологиялар туфайли иш жойидан айрилган одамлар бошқа иш топишига, технология фаровонликнинг янги асрини бошлаб беришига ишонади. Бошқаларнинг наздида, бу ижтимоий ва сиёсий қиёматга сабаб бўлади. Тарих эса натижа мана шу икки зид қараш ўртасида ётишини кўрсатади. Кўпроқ
ижобий натижа олиш ва ўтиш даврида қийналиб қолганларга ёрдам бериш учун нима қилиш
керак? Муаммо шунда.

Технологик инновация доимо бирор соҳада иш ўринларини йўқ қилиб юборса, бошқа соҳа ёки жойда янгиларининг пайдо бўлишига туртки берган. Мисол тариқасида қишлоқ хўжалигини олайлик. ХIХ аср бошида АҚШ аҳолисининг 90 фоизи қишлоқ хўжалиги билан банд бўлган, бироқ ҳозир бу кўрсаткич 2 фоизга ҳам бормайди. Соҳадаги ишчилар сонининг бундай кескин
камайиб кетиши нисбатан силлиқ, кам миқдордаги ижтимоий йўқотиш ёки эндемик ишсизлик
билан кечди.

Иловаларга асосланган иқтисодиёт касбларнинг янги экотизимига мисол бўла олади. У 2008 йилда “Apple” компанияси асосчиси Стив Жобс ташқи дастурчиларга “iPhone” учун иловалар
ишлаб чиқишга рухсат бергандан кейингина бошланган. 2015 йилга келиб иловалар глобал миқёсда олаётган даромад 100 миллиард АҚШ долларидан ортиб, юз йилдан кўпроқ вақт
мобайнида мавжуд бўлган кино саноатини ортда қолдирди.

Техно-оптимистлар “тарихни экстраполяция қилар эканмиз, нима учун бу сафар бошқача бўлиши керак?” деган саволни беришади. Улар технология вайронкор кучга эга бўлиши мумкинлигини тан олган ҳолда барибир маҳсулдорлик ва бойликнинг ўсиши, маҳсулот, хизматларга бўлган талабнинг ортиши ҳамда уларни қондириш учун янги турдаги иш ўринлари пайдо бўлишига ишонадилар. Ғоянинг асосий мазмуни қуйидагича: Инсоннинг талаб ва эҳтиёжлари чексиз, шундай экан, уларни қондириш жараёни ҳам чегара билмаслиги керак. Нормал турғунлик ва вақти-вақти билан кузатиладиган таназзулларни ҳисобга олмаганда, ҳар
доим ва ҳамма учун иш топилади.

© Клаус Швабнинг “Тўртинчи саноат инқилоби” китобидан

Читать полностью…

Allaev Uz

Birinchi rasm Samsung Galaxy S23 Ultrada

Ikkinchi rasm Google Pixel 8 Proda olingan.

Ikkalasi ham 10X zoomda.


Samsung Galaxy S23 Ultra, iPhone 14 Pro (Max), Pixel 7 Pro, Xiaomi 13 Ultra ishlatadiganlar smartfon alishtirishni bemalol keyingi yilga qoldirishsa boʻladi.
Na iPhone 15 Pro Max, na Pixel 8 Pro ming dollardan ortiq pul sarflashga arzirli texnik oʻzgarish qilishmadi.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

BBC muhbiri Avaz Tohirov yozmoqda:

Bilasizmi, oxirgi kunlarda Falastin, Ukraina, hatto, Botanika bog'idan ham ko'ra qaysi muammo meni ko'proq o'ylantiryapti?
Javobni quyidagi suratdan anglashingiz mumkin. Qisqa tushuntiraman:
Shu kunlarda 4 yillik uyda ishlash rejimidan voz kechib, doimiy ofisga qatnay boshladim. Ammo shaharda harakatlanish juda-juda yomonlashib ketibdi, zig'ircha komfort his qilmaysiz.
Uyim oldidan ofisgacha avtobus+metro kombinatsiyasidan foydalanib, asosan 3 ta turli marshrut orqali yetib olish mumkin. Har birining davomiyligi ideal sharoitda 40-50 daqiqa oralig'ida. Biroq har ikki transport turida ham odam liq to'la, konserva idishidagi baliqlardek tiqilib ketishga majbur. Komfort haqida esa, aytganimdek, gapirishga ham hojat yo'q.
Yo'llardagi qo'y podasidek harakatlanayotgan mashinalar tufayli har bir marshrut davomiyligi kamida 1,5 soatdan oshib ketyapti. O'ylab qarasam, kuniga ishga qatnashga 3 soatdan ortiq vaqtim ketyapti ekan. Bu vaqtdan unumli foydalanish, masalan, podkast eshitib ketish haqida o'ylamasa ham bo'ladi: tiqilinchda kimdir yelkasi yo tirsagi bilan naushnikni urib tushiradi yoda shunchaki nafasingiz tiqilib, qulog'ingizga hech narsa kirmaydi.
Manda qatnashga to'rtinchi tanlov ham bor: taksi. Lekin "chas pik"da taksi komforti ham jamoat transportinikidan kamaysa kamayadi, oshmaydi.
Student paytimda ham jamoat transportidan rosa foydalanganman. Oxirgi yillarda odamlar ancha jonlandi, iqtisodiy hayot faollashdi, metroning yangi tarmoqlari yillar davomida markazni ko'rmagan Qo'yliq, Sergeli kabi provinsiyalar aholisini harakatga tushirdi. Ammo yangi avtobuslar olib kelinishi, soni oshirilishi, intervallar qisqarishi bu talabni qondirishga javob berolmayapti, jamoat transporti shunchaki jozibadorlikka ega bo'lolmayapti.
Buning asosiy sababi yo'llarda ustunlik mashinalarga berib qo'yilganligi. Shuncha kundan beri mashinalar qanchalik zamonaviy shaharsozlik prinsiplarining eng ashaddiy dushmani ekaniga yana bir bor amin bo'lyapman.
Nima uchun bu holatni jiddiy muammo, deyapman? Sababi har bir shahar, mamlakat odamlar, ularning harakati bilan tirik. Toshkentda kuniga millionlab inson ishga o'qishga, boshqa yumushlarga qatnaydi, iqtisodiyotni yurgizadi. Ko'chalarning 400-500 ming mashinaga berib qo'yilgani bu harakatga jiddiy to'g'anoq bo'lmoqda. Odamlar qimmatli vaqtini shunchaki yo'llarda bekorga yo'qotmoqda. Buning narxi qanchaga tushishini iqtisodchilar yaxshi bilishadi.
Bu ketishda 4-5 yildan keyin nima bo'lishini tasavvurimga keltirishni ham xohlamayapman. Agar biror harakat qilinmasa, Hindiston, Bangladesh, Misr taqdiri kutishi aniq bizni.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Chet elda koʻp sayohat qilaman, bu yil sayohat umumiy 10dan oshdi. Guvoh boʻlganim, "ruso turisto" degan negativ brend deyarli hamma mamlakatlarda tanilib boʻlgan. Oʻzining tutishi, muomalasi, boshqalarga nisbatan hurmat boʻyicha oʻrtacha rus turistlari xunuk namuna boʻlib ulgurishgan.
Ruslar orasida yaxshi insonlar koʻp, oʻta madaniyatlilari ham. Lekin, oʻrtacha ruslar umumiy imidjni buzib boʻlishgan. Shu sabab rus turistni koʻrganda qoʻpol, oʻzidan boshqani hurmat qilmaydigan, molday ichadigan odamni faraz qilishadi. Bularning yaratgan brendi normal ruslarga nisbatan haqorat, albatta.
Bu imidj tabiiy shakllangan va uni oʻzgartirish ham millat oʻzgarishi orqali boʻladi.

Nima demoqchiman? Oʻzbekistonda turizm juda tez rivojlanmoqda. Tariximizda ilk marotaba oʻrta sinf sayohat qilishi uchun imkon paydo boʻldi. Xususiy aviakompaniyalar koʻpaygani, osmon ochilgani chetga ketadiganlar sonini keskin oshirdi. Bu juda quvonarli holat. Lekin, har bir turist oʻzini noinsoniy tutganda bu millatga nisbatan ham baho ekanligini esdan chiqarmasligi kerak. Mehmonxonadan sochiq oʻgʻirlaganda, turli millatlardan odam toʻla avtobusda telefonida baqirtirib amru maʼruf qoʻyganda, xizmat koʻrsatuvchi personal bilan qoʻpol muomala qilganda,oddiy navbatga turishni bilmaganda, qoʻnar-qoʻnmas turib samolyotning boshiga borib olganda millat shaʼniga putur yetkazayotganimizni bilishimiz kerak.

Shunchaki, oʻzimizda ham, tashqarida ham odam boʻlishimiz, o'zgalarning shaxsiy hududini hurmat qilishimiz, unga dahl qilmasligimiz, xizmat qilayotgan personal past tabaqali odam emas, aksincha mezbon ekanligini unutmasligimiz kerak. Oʻzbek turisto "Russo turisto"ga oʻxshagan rasvo brend boʻlishini xohlamasdim.

Odam boʻlaylik. Hurmat qilgan, hurmat topadi...

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

"Mulk huquqlari aniq belgilab qo'yilgan va himoyalangan, odamlar erkinligi, ayirboshlash va shartnoma qilish huquqlari chegaralanmagan, narxlar belgilanishida taraflar o'zaro manfaatli shartlarni ko’zlagan tizimdagina farovonlikka erishish mumkin.
Ijtimoiy taraqqiyotga erishishning eng yaxshi va yagona yo'li - odamlar o’z hayotlarida o'z manfaatlarini ko'zlash uchun imkoniyatga ega bo’lishlari kerak”.

Charlz Kox "Muvaffaqiyat fani"

Читать полностью…

Allaev Uz

‼️Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий жараёнлар, илм-фан, таълимга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларида кузатиб боринг.

🔥@Rabbimov_rasmiy — замонавий ўзбек сиёсатшунослик соҳасининг асосчиларидан бири, етук мутахассис Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси;

✒️@ILM_NUR_2020 - илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун махсус канал.  Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, илм-фандаги (PhD, Dsc бўйича) сўнгги янгиликлар шу ерда;

🎯@centerasiastudy — Биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;

📊@allaevuzb – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради;

⏳@Hamid_Sodiq — сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси;

📚@centerasia_library - каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;

🎓@education_fan_talim - каналда нодавлат олий таълим муассасалари ҳамда давлат отмлари бўйича муҳим маълумотлар, грантлар, қизиқарли фактлар, фан-таълимга оид таҳлиллар, шу билан бирга ҳуқуқий шарҳлар бериб борилади!

📖@AsanovEldar – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз;

@bahodirahmedoff - адвокат-блогер, юридик маслаҳатлар, қаерларда ҳуқуқни қўллашда хатоликлар мавжудлиги, қонунларнинг мазмуни бўйича маслаҳатлар бериб борувчи блог;

🇷🇺@rustili_yulduz - телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг.

@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал