allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Soliq иловаси орқали тўланган кешбэк 1.5 трлндан ошибди.
Биргина июль ойида 151 млрд кешбэк жамланган.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

KPMG Ўзбекистонда онлайн савдо бозори таҳлилини тақдим этди

KPMG халқаро аудиторлик компанияси экспертларининг маълумотларига кўра, сўнгги 5 йил ичида Ўзбекистонда e-commerce бозори 5 баробардан зиёд ўсиб, Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган бозор мавқеини мустаҳкамлади. Саноатнинг бу қадар фаол ўсиши давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари ва Интернет фойдаланувчилари улушининг кўпайиши, шунингдек, йирик миллий ўйинчи, ўз финтех- ва логистика инфратузилмасига эга Uzum Market маркетплейсининг пайдо бўлиши билан боғлиқ.

2022 йилда халқаро экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ўзбекистонда Интернет-савдо бозори ҳажми қарийб 311 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2027 йил охирига келиб у 1,8-2,2 миллиард долларгача ошади, e-commerce улуши эса ритейлнинг умумий ҳажмида 2,2% дан 9-11% га ошади. Келгуси йилларда таҳлилчилар интернетнинг кириб бориши (2022 йилдаги 77% дан 2023 йилда 87% гача) ва ёш аҳолининг катта қисми туфайли e-commerce платформаларидан фойдаланувчилар сонининг кўпайишини тахмин қилишмоқда.

Манба

Читать полностью…

Allaev Uz

Хитойлик миллиардер Ван Чуанфуга га тегишли BYD компанияси 2022-йил Форбеснинг 2000 та дунёдаги енг йирик жамоат компаниялари рўйхатидан 580-ўринни эгаллаган.

Ушбу компаниянинг Ўзбекистондаги тақдимоти 2023-йил 16-март куни бўлиб ўтган. Ҳозирда BYD Чазор гибрид автомобилининг 3000-чи савдоси бизда бўлганлиги айтилмоқда.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистондаги йирик корхоналар ва банкларнинг давлат аксия пакетлари Иқтиcодиёт ва молия вазирлигига ўтказилди. Шу билан бирга, уларни ислоҳ қилиш ваколати ҳам ушбу вазирликка юклатилди.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Дунёда энг кўп вино ишлаб чиқарувчи мамлакатлар рейтинги.
Италия, Франция ва Испания кучли учликда.
Италия Франциядан олдинда биринчи ўринда эканлиги янгилик бўлди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Олдинги Фируз бўлганимда Тото Кутиньони қанчалик яхши билганимни кўз-кўз қилардим, сал кам ўзимдан Тото бўйича эксперт ясардим. Лекин, унақа эмас. Катта эҳтимол билан унинг қўшиқларини сиздан кўп эшитмаганман, у ҳақида сиздан кўп билмайман. 80 ёшда ўлганини икки соат олдин Бокунинг тарихий кўчаларида сайр қилиб билдим.
Бу манга 11 йил олдин Римнинг Бокудаги каби тош йўлларида ширакайф ҳолатда iPhone 4 да "La chante mi cantare" ни эшитиб юрган даврларни эслатди. Ажойиб инсонлар даврасидаги ажойиб хотиралар.
Ажойиб хотиралар учун раҳмат. RIP!

Читать полностью…

Allaev Uz

Россияда электрон савдо ривожини ўрганяпман.
Албатта, бу ерда асосий рақамлар иккита катта электрон тижорат компанияси Wildberries ва Ozon дан келади.
Asaxiy га формати яқинроқ ва кўп илҳомлантиргани учун Озонни чуқурроқ ўрганяпман. Молиявий ҳисоботдан тортиб омборхона бошқарувигача.

Россияда урушга қарамасдан э-савдо қанчалик ривожланаётганлигини англаш учун иккита рақам айтаман:

- 2022 йилда Озон харидорлари сони 35 млнта бўлган. 2021 йилда бу рақам 10 млн киши эди.

- Ҳар бир мижоз йилига ўртача 13 марта Озон орқали харид қилган. Бу рақам 2021 йилда 7га тенг.

Фантастика бўлиб кўринсада, реаллик шунақа.

Ўзбекистонда ҳам Узум, Wildberries каби маркетплейслар фаоллашгани яқин келажакда электрон тижорат соҳасида рақамларда революция қилишига ишонаман. Биз аниқ катта йўлнинг бошида турибмиз.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун 20 август мамлакатимизда тадбиркорлар куни. Бу билан барча тадбиркорларни яъни ҳамкасбларни табриклайман. Уларнинг фидойилиги, курашувчанлиги ва матонатини қўрқмасдан барчага ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин. 

Ўзим тадбиркорман, яхши биламан, сиз бошқалардан фарқли равишда ҳар куни курашасиз, нафақат ўзингиз, балки жамоангиз, оилангиз ва сиз сабаб бевосита ёки билвосита тирикчилик қилаётган инсонлар учун ҳам курашасиз. Сиз ҳар куни қийинчиликларга дуч келасиз, янги йўлларни излайсиз ва ғояларингизни амалга оширасиз. 

Сизнинг тадбиркорликка бўлган иштиёқингиз мамлакат иқтисодиётини ўстиради, иш ўринлари яратади, ижтимоий тизимни яхшилайди ва инновацияларни ривожлантиради. Сизнинг масъулият ва муаммолардан қўрқмасдан орзулар сари ҳаракатингиз бугунги ва келажак авлодлар учун илҳомлантирувчи ибратдир.Бу кун сизга мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий тузилишидаги ролингиз муҳимлигини эслатиб турсин. Солиқларингиз орқалими, иш ўринлари орқалими, яратган қулайлик ва инновациянгиз орқалими, яхши келажак қуришга қўшган ҳиссангиз ва садоқатингиз учун сиз қаҳрамонсиз.

Тадбиркорлик руҳини ўзида мужассам этган ва ҳаётимизга ижобий ўзгаришлар киритаётган барча тадбиркорларни байрам билан табриклайман.

Тадбиркорлар куни муборак!

Читать полностью…

Allaev Uz

Сунъий интеллект масаласида яна бир бахсли мавзулардан бири ходимлар унумдорлигини баҳолаш бўлади.
Мана бу видеода кафе бошқарувчилари ходимларининг унумдорлигини AI (СИ) га асосланган дастур ва камера ёрдамида қандай аниқлаётганини кўриш мумкин.
Дастур мижоз кафеда қанча вақт қолганидан ташқари, ҳар бир ходим неча чашкадан кофе тайёрлаганини ҳам санаб бермоқда.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Сўнгги йилларда Ўзбекистон бўйлаб минглаб одамлар билан учрашдим. Уларнинг аксари ниманидир ўрганмаслик учун қанақа баҳоналар топиши ғайратланарли.

Бугунги ўзбек жамиятида бошқалардан ажралиб чиқиш учун ўқишдан, ўрганишдан, ўзгаришдан тўхтамасликни ўзи етарли бўляпти.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Президент ҳозирда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтди.

Эндиликда камерал назоратда тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш ёки уни идорага чақириш қатъиян тақиқланади.

Шунингдек, алоҳида очиқ-ошкора платформа яратилиб, солиқчилар кўрсатган хизматлар сифатига тадбиркорларнинг ўзи баҳо берадиган тизим йўлга қўйилади.

Шунингдек, ҳозирда солиққа оид битта ҳуқуқбузарлик учун тадбиркор сифатида молиявий жарима, жисмоний шахс сифатида маъмурий жарима қўлланмоқда. Бундай амалиёт бекор қилиниши таъкидланди.

Тадбиркорларга қўлланаётган жарималар улар фаолиятининг тўхтаб қолишига сабаб бўлмаслиги зарурлиги қайд этилди. Шу нуқтаи-назардан уч ойда барча молиявий санкциялар қайта кўриб чиқилиб, адолатли меъёрлар белгиланади.

Facebook|Instagram|Twitter

Читать полностью…

Allaev Uz

Президент "хуфёна иқтисодиёт" 40 %дан кўп демоқда.
Буни президент сиёсатга ҳам, халққа ҳам хиёнат деб атади.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

1996 йилги машина рекламаси экан. Машинани танидингиз, менимча.
Маъноси:
Ламборжинидан кўра беш баробар кўпроқ аёл сиғади.


UzAuto га бўлса реклама шарт эмас...

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Президент ташаббуси билан 20 август Ўзбекистонда тадбиркорлар куни деб эълон қилинганди. Шундан бери ҳар йили шу куни атрофида мамлакат раҳбарининг тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтади. Бу учрашувларда одатда бизнесга оид катта ижобий ўзгаришлар ҳам эълон қилинади. Масалан, ҚҚС 15 %дан 12 %га пасайиши, кичик бизнес йиллик белгиланган солиқни тўласа солиқ ҳисоботидан озод этилиши шу тадбирда эълон қилинган эди.

Айтишларича, бу сафар учрашув айнан бугун бўлиб ўтмоқда.

Бу сафар учрашув бизнесга нисбатан текширувлар, баъзи жойларда ҳатто босим кескин ошган, бизнеснинг оптимистик кайфияти кескин ўзгарган фонда бўлиб ўтади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

"Asaxiy Books" да ҳали бирорта романтик китоб таржима қилмаган эдик. Икки йилча олдин буни тез тўғрилаймиз деб қарор қилдик. Лекин, китоб танлаш осон бўлмади. Биз шунчаки ўсмирларга қизиқ йиғлатадиган эмас, аксинча севгининг табиатини, мураккаб муносабатларни, инсон психологиясини очиб берадиган, замонавий севгига ва муносабатларга янгича боқиш имконини берадиган китоб қидирдик.

Якунда инглиз ёзувчиси Дэвид Николснинг "Бир кун" китобини танлаб олдик.

Бир йил олдин муаллифлик ҳуқуқини харид қилдик.

Ўйлайманки, дўстларимиз орасида китобни ўқиб кўрганлар бор. Лекин, кўпчилик учун бу китоб бутунлай янгилик бўлади. Ўқиб кўрганда кўпчиликнинг юраги "жиз" этади деб умид қиламиз.

Китобга олдиндан буюртма бошланди. Буюртмалар 15 сентябрдан бошлаб етказиб берилади.

Китобнинг электрон форматда сотуви Asaxiy Books мобил иловасида кечадан бошланди. Предзаказ қилганлар пулни олдиндан тўлашса, мобил версияни ҳозирданоқ текинга ўқишса бўлади.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Spot uz таҳлилига кўра, Ўзбекистонда фан ва таълим соҳасидаги бўш иш ўринлари сони ўтган йилнинг август ойига нисбатан 74% га ошган.

Таклифларнинг асосий қисми хусусий мактаблар ва қўшимча таълим марказларига тўғри келиши айтилмоқда. Бу таълимга талаб кучайганини кўрсатади.
Айниқса, чет тили, дастурлаш ва ижодий фанлар бўйича кадрларга талабнинг ошиши қувонарли ҳол.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

✅ IT Park ва Coursera биргаликда One Million Uzbek Coders асосидаги янги лойиҳани тақдим этди

Эндиликда, ушбу ҳамкорлик натижасида уйдан туриб дунёдаги энг яхши университетларда сифатли таълим олиш мумкин.

✅ Курслар нафақат ҳамёнбоп, балки бир қатор имтиёзларни ҳам таклиф қилади. Масалан, таълим учун бўлиб тўлашингиз ёки халқаро сертификат олиш харажатларининг бир қисмини қоплашингиз мумкин. Шунингдек, талабалар ноутбук сотиб олиш учун фоизсиз кредит олишлари мумкин.

👉 Касбий дунёқарашингизни кенгайтириш имкониятини бой берманг, платформада рўйхатдан ўтинг ва яхши ўқитувчилардан таълим олинг.

Читать полностью…

Allaev Uz

Beeline Ўзбекистонда тўлаган солиқлари 2 млрд АҚШ долларидан ошибди. Бу ҳақида Gazeta uz хабар берди.
Компания 2006-йилдан бери Ўзбекистонга 1.6 млрд АҚШ доллари инвестиция киритган. Компания бир муддат ҳатто мамлакатнинг энг катта операторига ҳам айланган эди.

Яқинда алоқа вазири Шерзод Шерматов тарқатган операторлар рейтингида интернет тезлиги бўйича Beeline мамлакатда энг пастки ўринни эгаллаган.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистон бўйлаб кинокарвон сафарлари бўлиб ўтмоқда

Кинематография агентлиги Республика бўйлаб кинокарвон сафарларини уюштирмоқда. Унда машҳур киноижодкорлар маҳаллий аҳоли билан учрашмоқда, меҳр ва саҳоват уйларига бориб, беморларнинг кайфиятини кўтармоқда.

«Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» номи остида ўтаётган киноойлик 15 август куни бошланди ва 15 сентябргача давом этади. Унда янги премьера қилинган «Бардош», «Судья» каби кинолар намойиши ўтказилмоқда. Киноижодкорлар ҳозиргача Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятида бўлди.

Читать полностью…

Allaev Uz

Фарғонада Саудиялик тадбиркор Араблар шаҳарчаси қуради.

Spot uz нашри хабар беришича, Саудиялик тадбиркор Фарғона водийсида қиймати қарийб $3 млнни ташкил этадиган Араблар шаҳарчаси туристик дам олиш масканини барпо этмоқчи.

Хабарга кўра, ушбу маскан Фарғона шаҳри ва Чимён санаторияси ўртасида, жами 15 гектар майдонда қурилиши режалаштирилмоқда.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Президент очиқ мулоқотда ҳозирда камерал назорат тўлақонли солиқ текширувига айланиб кетгани ва бу коррупцияга ҳам йўл очиб бераётганини кўрсатиб ўтди.

Ҳамда камерал назорат “солиқчининг совуқ қуроли” эмас, балки тадбиркорга хатосини кўрсатиб, уни тўғирлашга ёрдам берадиган жараён бўлиши кераклигини таъкидлади.

Энди камерал назоратда тадбиркордан ҳужжат талаб қилиш ёки уни идорага чақиришни қатъиян тақиқланади.

Солиқчилар маҳалладаги катта имкониятларни ишга солиши, фақат ва фақат тадбиркорларга шароит қилиб беришлари лозим бўлади.

Шунингдек, президент алоҳида очиқ-ошкора платформа яратиб, солиқчилар кўрсатган хизматлар сифатига тадбиркорларнинг ўзи баҳо берадиган тизим яратиш таклифини берди.

Читать полностью…

Allaev Uz

Албатта тадбиркорлар куни Asaxiy дан чегирмасиз ўтмайди.

Бизнесга оид энг сара 10та адабиёт тўпламини 399 000 Сўмдан харид қилинг:
https://asaxiy.uz/product/biznesga-oid-10

Читать полностью…

Allaev Uz

Кўпчилик тараққиётни IT ёки ҳеч бўлмаса замонавий саноат билан боғлайди. Бир китобда ўқиб қолдим, қишлоқ хўжалигида бир асрда бўлган тараққиёт бошқа соҳаларникидан кам эмас. Масалан, 1920 йилда АҚШда бир гектар ердан 2 тонна дон маҳсулоти олинган, америкаликларнинг деярли ярми қишлоқ хўжалигида ишлаган. 2020 йилда бир гектардан олинадиган маҳсулот 11 тоннага етган. АҚШ аҳолисининг бўлса икки фоизигина деҳқончилик билан овора.

Агросаноат ривожи тарихда биринчи марта 8 млрд инсонни тўқ ушлаш имконини берди.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Тошкент шаҳрида йил бошидан бери юз берган энг яхши янгиликлардан бири — шубҳасиз, янги, қулай ва замонавий автобусларнинг олиб келингани ва фойдаланишга топширилгани бўлди. Афсуски, Транспорт вазирлиги, шаҳар маъмурияти ва бошқа масъуллар ҳалигача масалани охиригача етказа олишмаяпти.

Масалан, электр автобусларни қувватлантириш ҳалигача муаммо бўлмоқда (видео канал ботига келган), автобуслар учун махсус йўлаклар масаласи ҳам ўлда-жўлда қолиб кетди. Автобуслар ҳаракатига халақит бериш, авария ҳолатларини юзага келтириш тўхтамаяпти. Айрим ҳайдовчилар ойлик тўлаш ва рағбатлантириш тизимидан ҳам кўнгли тўлмаётганини айтишмоқда. Ойликларни ўз вақтида олишмаяпти.

Ҳадемай Тошкентда ўқишлар бошланади. Шаҳар транспорти, модомики тайёргарликнинг аҳволи шунақа бўладиган бўлса, бизни яна хаос ва тирбандликлар кутиб турибди. Нега бошланган ишни ўз вақтида ва сифатли якунига етказиш, яхши кетаётган ислоҳотларнинг маромида давом этишига эришиш мумкин эмас? Ўзи шаҳар жамоат транспортининг эгаси ким? Ички ишлар вазирими? Транспорт вазирими? Элга кўринмас шаҳар ҳокимими? Ё яна давлат раҳбари айтиши керакмикин буларга?

Читать полностью…

Allaev Uz

Жиддий китобларга жиддий чегирма!

Учта китоб 149 000 Сўм!

https://asaxiy.uz/s/uoudekapwzn1zikc

Читать полностью…

Allaev Uz

Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман соҳа вакиллари билан бирга тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтингини жорий қилади.

Бунда, келгуси йил 1 январдан бошлаб рейтинги юқори корхоналар:

- барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилинади;

- уларга қўшилган қиймат солиғининг ортиқча қисми бир кунда қайтариб берилади;

- қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини вақтинчалик тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади.

Читать полностью…

Allaev Uz

“Қишлоқ қурилиш банк” “Бизнесни ривожлантириш банки”га айлантирилади.
Кредит ва солиқ тарихи яхши бизнесларга кредит учун гаров ҳажми 50 %га пасайтирилади.
Банк кредит ажратишдан ташқари вилоятларда бизнес марказлари очиб, тадбиркорларни ўқитиш билан ҳам шуғулланади.
Президент банкка бизнесдан хабардор раис қўйилишини айтди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

"Янги аср авлоди" нашриёти Самуел Ҳантингтоннинг "Цивилизациялар тўқнашуви ва янги дунё тартиби" асари тез кунда ўзбек тилида чоп этилишини эълон қилди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Афсуски бизда бошқарувда стратегияга асосланган режа билан ишлаш деярли йўқ. Аксар ишлар бир гап бўлар деб бошланади ва жараёнда ўзгартириб кетаверилади. Аниқ манзил ёки ҳеч бўлмаса мураккаброқ тизимда режа бўлмагач, бир қирғоқдан иккинчи қирғоққа сакрашлар давом этаверади.

Бизнес ва бошқарув унумдорроқ ва рақобатбардош бўлиши учун йиллар давомида аниқ стратегия билан ишлашни ўрганиши, кичик ўзгаришлар ва яхшилашларни фақатгина стратегияни яхшилаш ёки замонга мослаш учун қилишни ўрганиши керак. Ҳозирча афсуски бир йилдан кейин нима бўлади, уч йилдан кейин қаерда бўламиз, бошқарувчилар кайфиятига қараб бугунги аксар нарсалар бекор қилиб ҳаммаси ўзгармайдими деган саволларга аниқ жавоб йўқ.

Китобдан машҳур жумлага яна қайтаман: Агар сиз қаерга кетаётганлигингизни билмасангиз, борадиган манзил сизга ёқмаслиги эҳтимоли жуда катта.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ёз ҳам тугай деб қолди.
СИЗ ёзда қайси китобларни ўқиб тугатдингиз?
Қайси китобларни ўқимоқдасиз?
Қайси китоб ёқдию, қайси бири ёқмади?

@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал