Шу кунларда Римда бўлаётган тарих фани бўйича жаҳон олимпиадасида илк маротаба Ўзбекистон вакили олтин медаль олди.
Фахрланадигани бир эмас, учта медаль:
1. Жанубий Осиё тарихи бўйича олтин медаль
2. Африка ва Яқин Шарқ тарихи бўйича олтин медаль
3. Замонавий Еврова тарихи бўйича кумуш медаль
Бахтиёров Хумоюн Шохимардон ўғли шунақа қилиб Римдаги тарих бўйича халқаро олимпиадада Ўзбекистонлик илк чемпион бўлган.
Ўқитувчилари ва ота-онасини табриклайман.
@allaevuzb
Август келди. Анъанага кўра сизларга замонавий, дунёвий ва либерал қатламига мансуб ижодкорлар, олимлар ва блогерларнинг каналларини тавсия қиламиз.
Эсингизда бўлса, ўтган сафар форматни бироз ўзгартиргандик, бу ой ҳам шу анъанага содиқ қоламиз.
Қулайлик бўлиши учун барча каналларни битта линкда тўпладик. Линк орқали барча каналларга аъзо бўлишингиз мумкин. Бирма-бир кўриб, саралаб ҳам аъзо бўлишингиз мумкин, буёғини ўзингиз ҳал қиласиз.
Марҳамат хаволага 👉🏽 босинг.
Твиттерда Отабек Ҳамид профили Бухоро шаҳри йиллар давомида қандай қилиб чўллаштирилганлиги расмларини бўлишибди. Унда Бухоронинг турли ҳудудлари сунъий йўлдош орқали олинган расмларда акс этади.
Ўзбекистонда, умуман дунёда иккинчи Бухоро йўқ, бу атмосферани, бу муҳитни бошқа жойда топиб бўлмайди. Шаҳарда саноат деярли йўқлиги, даромад асосан туризм ва бошқа хизматлардан эканлигини ҳисобга олиб, шаҳар ва вилоят раҳбарияти ҳам, ҳатто Республика раҳбарияти ҳам Бухорони пиёдалар ва аҳолига қулай яшил, асосан хизматларга ва таълимга йўналтирилган экологик тоза шаҳарга айлантиришни ўйлаши керак.
Яна бир файзли шаҳарни бошини есак, тарих бизни кечирмайди.
@allaevuzb
Питер Тиль, Блейк Мастерснинг "Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай қуриш мумкин" китобини овозлаштириш жараёнидан.
Бу мен ўқиган энг яхши бизнес китоблардан биридир.
Аудиони кутмасдан, қоғоз китобни ҳозироқ харид қилишингиз мумкин:
asaxiy.uz/u/63f890e78bfad
Тадбиркор бўлиш учун нима қилиш керак?
Шу саволни охирги пайт мендан жуда кўп сўрашмоқда, кейин ўйлаб қолдим, ўзи ростан ҳам тадбиркор бўлиш учун нима қилиш керак деган саволни ўзимга бериб кўрдим, мен ўзи нима қилганман? Қаердан ва нимадан бошлаганман?
Менда тадбиркор бўлиш ҳақида аниқ бир формула йўқ ёки мана бу китобни ўқиб чиқсанг, зўр бўлиб кетасан дейдиган китобим ҳам йўқ, лекин битта нарсани биламан тадбиркор бўлиш учун “таниш-билиш” керак.
Ростан ҳам таниш-билиш керак, мен ўзим тадбиркорликни бошлаган пайтимни эсласам, оддий шу бир-икки одам билан танишиб қолиб бизнесим бошланиб кетган экан. Шунинг учун тадбиркорлар, бизнес олами йиғиладиган давраларга имкон борича вақт топишга ҳаракат қиламан.
Таниш-билиш деганда сиз ўзингиз каби фикрлайдиган одамлар, ўзингиздай бизнес қилиш истагида, дунёни яхшиликка ўзгартириш истагидаги одамлар билан ҳамсуҳбат бўлишни назарда тутмоқдаман.
Энди ана шундай учрашувнинг катта халқаро формати 28-29 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтади, яъни эртага соат 15:00, 29-июль куни эса 9:30 бошланадиган, унда халқаро даражадаги ёш ва тажрибали тадбиркорлар ўзларининг мастер-класслари билан иштирок этишади. Сизда жуда ҳам кўплаб тадбиркорлар билан танишиш, фикр алмашиш ва маслаҳатлар олиш имконияти бўлади.
Тадбирда қатнашиш ғирт текин, сиздан фақат мана шу 👉 линк орқали рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Спикерлар ва тадбир мундарижаси билан юқоридаги постер орқали танишишингиз мумкин.
Ҳа, мен ҳам ўша ерда бўламан, кўрашармиз-а… 😉
@bektoshkhatamov
Божхона матбуот котиби Ҳусан ака Тангриевнинг Facebook саҳифасида ажойиб пост кўрдим. Уч оёқли электромотоциклларни божхонадан электровелосипед деб ўтказишмоқчи бўлишибди.
Қизиқ жойини айтайми, электромотоцикллар шундоқ ҳам божхона тўловидан озод қилинган экан.
@allaevuzb
Айтганча, вазиятларда қурбонларни ўзини айбдор ёки жавобгар қилиш "victim blaming" дейилади. Тепадаги постда бу ҳақида ёзганман. Халқаро ОАВда машҳур ибора.
Сал олдин бу ҳақида мана шу видео машҳур бўлганди.
@allaevuzb
«asaxiybooks&mutolaa»
Tahriri yakunlanayotga yana bir yangi kitobimizdan iqtiboslar:
«Reallikka duch kelganda xursandchilikdan koʻra koʻproq noqulaylikni his etamiz. Bunga sabab nima? Chunki haqiqat, reallik hamma uchun noqulay, u ma’lum tang vaziyatga olib kelishi, kimgadir oyna tutish qimmatga tushishi mumkin. Yaxshisi, xatolarni, ayblarni yashiramiz, oʻzimizni muammolarga yechim topilgandek, hammasi joyidadek tutamiz.
Reallikdan qochish yolgʻonning koʻpayishiga, aytilgan gaplar va amaldagi ish boshqa-boshqa boʻlishiga olib keladi.
Lekin korporativ muhitda ham, jamiyatda ham reallikdan qochgan bilan vaziyat oʻzgarib qolmaydi, shunchaki tortishuvlar, toʻqnashuvlarning vaqtincha oldi olinadi, xolos».
@muhabbatsharifova
Агар Сизга бирор компания қайсидир маҳсулотни текинга таклиф қилса, демак у компания учун маҳсулот сизсиз. Компания сизни сотмоқда.
Сиз пул тўламадингизми, сиз истеъмолчи эмассиз. Сиз маҳсулотсиз.
Масалан, оддий битта блогерни олайлик. Сиз унинг блогини текинга ўқийсиз. Бу вақтнинг ўзида блогер реклама олади. У пулни реклама орқали топади. Демак, у сизнинг эътиборингизни реклама берувчига маҳсулот сифатида сотади.
Буни яхши ёки ёмон демадим. Шунчаки бизнес модели шунақа. Facebook ва Instagram текинлиги, лекин Мета дунёнинг 10та энг катта компаниясидан бири эканлиги сабаби ҳам шунда.
Бугунги текин деб реклама қилинаётган бизнес ҳам шунақа, аслида.
@allaevuzb
Asaxiy да уч ва ундан ортиқ китобга бепул етказиб бериш акцияси эсингиздами? Энди акция 1 декабргача давом этадиган бўлди. Ўзингизга ёққан хоҳлаган уч ва ундан ортиқ китобни танланг, биз бўлса уларни Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудига, ҳатто туман ва қишлоқларга ҳам бепул етказамиз.
Каталог: https://asaxiy.uz/product/knigi
Постни сизга китоб совға қилиши мумкин бўлган одамга жўнатиш БЕПУЛ!
Сервис соҳасида кадрлар тайёрлашни кучайтиришимиз керак. Бу соҳада кадр етишмовчилиги ошиб, профессионал кадрларга талаб ошиб бораверади.
Неча марта Россия борган бўлсам, эътибор берганман, сервис соҳасида Қирғизистондан, баъзида Қозоғистондан ишлайдиганлар кўп учрайди. Ўзбекистон ва Тожикистондан ман сервис соҳасида кам кадр кўрганман. Кафе, бар ва ресторанлардан тортиб, гўзаллик салонларигача шунга ўхшаш ҳолат бўлган.
Ҳозирда Туркияда оилавий таътильдамиз. Эътибор бериб қарасам, меҳмонхонанинг мижоз билан алоқада бўладиган ходимларининг камида 60 фоизи Қирғизистонликлардир. Ман туризмда ишлаганман учун, сервис соҳасидаги кадрлар профессионаллигига тез эътибор бераман. Тан олиш керак, ҳотелнинг ҲР жамоаси кучлими ёки бошқами, муҳими қирғиз қардошлар ҳақиқатдан профессионалларча ишлашмоқда. Деталларга эътибор, юзда доимий кулги, мижозларга ҳазиллар, келган мамлакати тилида бир-икки сўз айтиш ҳам қолиб кетмаяпти.
Хуллас, аҳолимиз сони ошиб боряпти. Яқин 10-20 йилда ҳаётимиз ва иқтисодиётимиз миграцияга боғлиқ бўлиб қолаверади. Шу учун ҳам орқа фондаги кам маошли оғир ишларда ишлайдиган ишчи кучи эмас, имкон борича сервис каби номоддий қиймат яратадиган, даромади ҳам кўпроқ бўлган соҳалар учун кадрлар етказишимиз керак. Бошқачасига муаммоларимиз давом этаверади.
Идеал вазиятда биз ақлий меҳнат билан кун кўрадиган кадрлар чиқаришимиз керак, лекин таълим ва умумий вазиятни ҳисобга олсак, ҳозирги ҳолатда ҳатто ярим кадрни ақлий меҳнат асосида кун кўрадиган даражага чиқариш имконсиз. Шу учун ҳам сервис соҳаси ривожи, бу соҳада кадрлар профессионализми юксалиши биз учун долзарб бўлиб қолади.
Чилонзордаги "самосуд"дан кейин фоҳишалар мавзуси яна кўтарилди. Бунга қарши курашиш учун таклифларни ўқиб кўрдим. Улар орасида ўлим жазосини қайтаришдан тортиб легаллаштиришгача бор. Муҳими, бу фақат биздаги баҳс мавзуси эмас. Дунёдаги энг қадимий касб эгаларига қарши курашиш ҳақида ҳатто ривожланган давлатларда ҳам катта баҳслар бўлиб ўтади. Лекин, на тарихда, на бугун дунёнинг бирор мамлакатида бирор йўл билан фоҳишаликни йўқотиб бўлмаган. Фақат, қонунлар билан соҳани тартибга солган, ҳуқуқларни яхшироқ ҳимоя қилган ва инсон савдосига қарши унумдорроқ курашган кейслар бор холос.
Бу натижага келиш учун дунёнинг бир нечта мамлакатида фоҳишалик легаллаштирган яъни қонуний фаолият сифатида тан олинган. Натижада бу улар фаолиятини тартибга солган. Лекин, масаланинг этик томони доим баҳсларга сабаб бўлади. Масалан, Туркияда фоҳишалик легаллаштирилган, лекин мавзу атрофида баҳслар кўп. Францияда легаллаштириш қаттиқ қаршиликка учрайди. Бизда ҳам легаллаштириш масаласини на ҳукумат, на жамият қабул қилиб билади деб ўйлайман.
Иккинчиси, таълим бу масалага ечим деб кўрилади. Лекин, ҳали таълим кучи билан бу муаммо ечилган кейслар ҳам йўқ. Ўзимизда ҳам маънавият ёрдамида курашиб кўрдик, натижалар ўзингизга маълум. Ривожланган давлатларда таълим энди фоҳишаликни ёмонлашга эмас, аёллар ҳуқуқларини тушунтиришга, инсон ҳуқуқлари аҳамиятига, бу орқали аёлларни инструмент сифатида кўрмасликка йўналтирилмоқда.
Баъзи бир мамлакатларда фоҳишаларга ёрдам сифатида алоҳида дастурлар ишлаб чиқилган. Уларни бу йўлдан чиқиб кетиши учун ижтимоий ёрдам берилади, касб ўрганиши ёки ўқиши учун бепул таълим йўлга қўйилади, иш билан таъминланади. Бу ёрдам коррупция ривожланмаган мамлакатларда маълум бир маънода бироз муаммога ечим бўлади. Лекин, юқори коррупция бор, жамиятда фоҳишалар сўнгги сорт одамдек кўриладиган мамлакатларда буни йўлга қўйиш анча қийин бўлади.
Фоҳишалик одатда бутун бошли тизим бўлади. У тизимдан даромад қиладиганлар айрим мамлакатларда маҳаллий мафияга бориб тақалса, баъзи мамлакатларда ҳуқуқ-тартибот органларига, баъзиларида ҳатто ҳукуматга бориб тақалади. Бу ҳолатда қизларнинг ўзи биринчи навбатда одам савдоси қурбони бўлишади, кўпинча қулликка тушишади ёки бу касбга киришга мажбур бўлишади. Яъни соҳанинг энг биринчи ва энг азобланадиган қурбонлари фоҳишаларнинг ўзлари бўлишади. Давлат даражасида тизимли қонунчилик ва инсон савдосига нисбатан кураш қўйилган жойда соҳада бироз бўлсада вазиятни яхшилаш мумкин.
Ривожланган давлатларда соҳа вакилларининг зарарини камайтириш учун жинсий йўл билан юқадиган касалликлар тести, шунингдек уларга тиббий хизмат текин қилинган кейслар бор. Мақсад, ҳеч бўлмаса жинсий йўл билан тарқаладиган касалликларни камайтириш. Одатда бунақа мамлакатларда бунақа касалликлардан ҳимояланиш, масалан презерватив муҳимлиги ҳақида ҳам доимий тарғибот олиб борилади.
Ва эсдан чиқармаслик керак, фоҳишаларнинг бир қисми соҳага иқтисодий ва ижтимоий муаммолар сабаб кириб келади. Бунинг ечими бўлса мамлакатда гендер тенглигини таъминлаш, аёлларга адолатли ижтимоий тизим яратиш, иқтисодий томондан уларни мустақил бўлиши учун таълимига ва меҳнат ҳуқуқларига алоҳида урғу бериш орқали бўлади. Яъни аёллар ижтимоий ва иқтисодий томондан қанчалик кўп ҳимоя қилинган бўлса, шунчалик фоҳишаликка чиқиб кетиш эҳтимоли камайиб боради. Шу учун ҳам аёллар таълими, уларни иш билан таъминлаш бизнинг ҳолатда унумдорроқ ечим деб ўйлайман.
Бошида айтганимдек, дунёнинг хоҳлаган мамлакатида мавзу жуда нозик ва баҳсли ҳисобланади. Унга ҳар ким ўз дунёқараши, ўз қадриятларидан келиб чиқиб ечим таклиф қилади. Лекин, бирор ечим муаммони тўлиқ ечмаган, фақат юмшатган, вазиятни яхшилаган кейслар бор холос.
@allaevuzb
Ян Топлес янги "Asaxiy Books Kitob Olami" китоб дўконимизда.
Янги дўкон манзили: https://goo.gl/maps/gGRpuZVSwqrLFzQQ8
@allaevuzb
Тадбиркор Шерзод ака Бекназаров ўз телеграм каналларида бино ёки дўкон ижарага олганда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида ёзибдилар.
Тадбиркорларга тайёр шпаргалка.
Бугун соат 20:00да Asaxiy Books нинг телеграм каналида Олдос Хакслининг "Ажиб янги дунё" китоби ҳақида аудио чат қиламиз. Унда ман ҳам қатнашаман.
Китоб атрофида суҳбатда сизни кутамиз.
/channel/asaxiybooks?livestream=c96016e8099ed2f5bf
Biz ularni izlayapmiz 🔍
🌸 "Osmondagi bolalar" loyihasining ayol-qizlar formati uchun nomzodlarni izlayapmiz!
🤩 Siz ham o'z mashaqqati va sabri orqali
- turli grantlar yutgan;
- tadbirkorlikda muvaffaqiyatga erishgan;
- ta'lim sohasida o'z o'rnini topgan;
- ilmi orqali ma'lum bir muvaffaqiyatga erishgan ayol-qizlarni bizga taklif qilishingiz mumkin.
🤝 Quyidagi havola orqali o'tib takliflaringizni yo'llang va loyihaga o'z hissangizni qo'shing!
👉 So'rovnoma uchun havola
Чарльз Уилан ўз китобида савдо ва глобализациянинг ривожланмаган мамлакатлар учун ижобий аҳамияти, глобализацияга қаршилик тараққиётга қаршилик қилиш эканлиги ҳақида қуйидагиларни ёзади:
“Савдо камбағал мамлакатларнинг бой бўлишига имкон беради. Иқтисодиётнинг экспортга йўналтирилган саноат тармоқларида маош кўпинча юқорироқ бўлади. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас. Экспортбоп тармоқлардаги янги иш ўринлари меҳнат учун жиддийроқрақобатни юзага келтиради, бу эса иқтисодиётнинг барча соҳаларида иш ҳақи кўтарилишига олиб келади. Даромадлар ҳатто қишлоқ жойларида ҳам кўтарилиши мумкин, ахир ишчилар яхши имкониятларни излаб қишлоқларни тарк этар экан, далаларда етиштириладиган маҳсулотлар нисбатан камроқ инсонлар ўртасида тақсимланади. Лекин масала бу билан чекланиб қолмайди. Чет эл компаниялари мамлакатга капитал, технология ва янги кўникмаларни олиб келади. Бу эса экспортга йўналтирилган соҳалардаги ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини оширади.Шунингдек, олиб кирилган янги технология ва кўникмалар иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ҳам тарқала бошлайди. Ишчилар иш жараёнида ўрганади ва янги кўникмаларни ҳосил қилади.
...
Сайёрамизнинг кўп жойларидаги одамлар ақл бовар қилмайдиган даражадақашшоқ (бундай жойлар ҳақида камдан-кам ўйлаймиз, у ерларга боришнику айтмасак ҳам бўлади). Биз уларга бой бўлишга ёрдам беришимиз керак, иқтисодиёт эса буни савдони ривожлантириш орқали амалга ошириш мумкин, дейди. Пол Кругман глобаллашув ҳақидаги ташвишларимизни французча эски бир афоризмдан иқтибос келтириш орқали нафис таърифлаб берганди: “Ўттиз ёшгача социалист бўлмаган одамнинг қалби бўлмайди. Ўттиз ёшдан кейин ҳам социалистлигича қолган одамнингақли бўлмайди”.
Пол Кругман, хусусан, шундай деб ёзади:“Агар учинчи дунё мамлакатида ишлаб чиқарилган маҳсулотни сотиб олсангиз, бу маҳсулотни, Ғарб стандартлари бўйича қаралганда, жуда кам маош оладиган ва, катта эҳтимол билан, оғир шароитларда ишлайдиган ишчилар ишлаб чиқарган бўлади. Умрида, ҳеч бўлмаганда,бир зум шу ҳақда ўйлаб, изтироб чекмаган одамда раҳм-шафқат йўқ. Аммо бу намойишчиларнинг ҳақ эканини исботламайди. Аксинча, дунёдаги қашшоқлик муаммосини “халқаро савдога қарши чиқиш билан ҳал қилиш мумкин, деб ўйлайдиган кишининг ё калласи йўқ, ёки калласи бор-у, лекин уни ишлатмасликни афзал кўради. Глобаллашувга қарши ҳаракат у ҳимоя қилмоқчи бўлган одамларга катта зарар етказганига мисоллар талай”
@allaevuzb
Муз устидаги қайноқ ҳарорат
Ўзбекистонда ҳам хоккей бор, десам ҳайрон қолишингиз мумкин, лекин шундай, у бор, бутун бошли профессионал клуб фаолият юради ва улар Қозоғистон чемпионатида ўйнайди.
Ўтган мавзум Ўзбекистоннинг Ҳумо хоккей клуби Қозоғистон чемпионатининг финалигача чиққан. Ёш жамоа учун бу жуда яхши натижа.
Хоккейни кимам кўрарди дейишга шошилманг, уни ўзига яраша муҳлислари ва қайноқ атмосфераси бор экан. Мана бу видеода шулар ва ўзбек хоккейи тўлиқ очиб берилган.
Кўринг, мана линк: https://www.youtube.com/watch?v=F0FHGi7fQYM
Biznes marafon toʻrtinchi mavsumi boshlanganligi haqida yozgan edim. Bu safar marafon Qashqadaryo va Surxondaryoda boʻlar ekan. Tashkilotchilar ishtirokchilarga Asaxiy Books bilan hamkorlikda sovgʻa ham tayyorlashgan. Tadbirda man ham boʻlaman. Kelsangiz, biznes va kitoblar haqida ajoyib suhbat quramiz.
Navbatdagi uchrashuvlar:
🔝 27-iyul soat 19:00
📍Termiz shahri -Yoshlar markazi
🔝 28-iyul soat 19:00
📍 Shahrisabz shahri - Amir Temur xiyoboni, tarixiy markaz.
🎯 Royxatdan o
tish: 👉🏻 biznesmarafon_bot
Uchrashuvda qatnashish mutlaqo BEPUL!
Biznes marafonni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring:
🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram
Сурхондарё вилоятида туманлар орасида яна ЙПХ постлари пайдо бўлган. Kun.uz мухбири вилоят ҳудуди бўйлаб бундай постларнинг камида еттитаси ишлаётганини тасдиқлаган.
Ҳудудлар, айниқса, туманлар ўртасидаги назорат постларининг тугатилиши президентнинг сиёсий қарори эди. Бу эскича ишлашга, одамларни кучишлатарлар бўлар-бўлмасга қийнашига, бир давлат ичида халқнинг эмин-эркин ҳаракатланишига тўсиқларни бартараф этишга қаратилган сиёсий ирода эди. Ҳатто бу янгиланган конституция руҳига ҳам зиддир.
Европага ўхшаган минтақаларда ҳатто давлатлар ўртасида чегараларни ҳеч қанақа тўсиқсиз кесиб ўтиш мумкин бўлган бир шароитда Сурхондарё беклиги назорат пунктларини ҳаётга қайтараётгани президентнинг сиёсий қарорига қарши қадам ташлаши, деб баҳоланиши керак.
На ғалла, на пахта бунга асос бўла олади. Минбарларда айтилаётганидек пахта, ғалла аллақачон ҳокимиятлар қарамоғидан чиқарилган. Кун иссиқлиги, авариялар кўпайгани ҳақидаги важлар ҳам асоссиз, ўзбошимча ва феодалча ёндашувдан бошқа нарса эмас.
Педофилия тармоқда энг кўп муҳокама қиладиган мавзулардан бирига айланди. Сергелида ёш қизчанинг ўлими, Адлия вазирлигининг собиқ ходимлари етимхонадаги қизларни зўрлаши, бироз олдин ёш йигитча қари амаки томонидан минетга мажбурланиши, кеча Наманганда 11 ёшли қизчанинг ўлдириб кетилиши каби хабарлар матбуотда тез-тез чиқади.
Уч кун олдин проституция ҳақида ёзган эдим ва фохишаликка қарши кураш дунё бўйлаб қанақа эканлиги ҳақида фикр билдирган эдик. Педофилия ҳам проституция каби афсуски дунёнинг ҳамма давлатида бор. АҚШда черковлардаги педофилия воқеаси ёки Ҳиндистонда олтита эркак ёш қизни зўрлаши бутун дунё бўйлаб кўпчиликни шокка туширган эди.
Бу жиддий муаммо ва унга қарши ашаддий курашибгина ҳолатларни камайтириш мумкин. Унга қарши мамлакатлар ҳар хил йўлларни танлайдилар, натижа берган баъзи бир йўлларни санаб ўтаман.
Тарғибот. Мавзуни кўпроқ кўтариш, муҳокама қилиш аҳолининг муаммога нисбатан диққатини жалб қилади. Тарғиботда педофилиянинг болага таъсири, унинг ёмонликларига алоҳида эътибор бериш керак. Олдинроқ бир мавзуни кўтарганимда, firuzallayev@gmail.com электрон почтамга ҳатто ўз қариндошлари ёки қўшнилари томонидан жинсий тажовузга учраган, болалигига муаммога дуч келган бир неча аёлларимиз ёзишган эди. Бу жиддий муаммо ва ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолмасдан, у ҳақида кўпроқ гапириш керак.
Таълим. Ахлоқий томондан ташқари, болаларга шахсий дахлсизлик, ўз хавфсизлигини таъминлашни ўргатиш долзарб ҳисобланади. Бола ўргатилса, хавфни ёки ўзига нисбатан ноахлоқий ҳаракатни сезса, нима қилишини билиши керак. Ўзимизда болаликда педофил қурбони бўлган кўпчилик ўша пайтда у нарса ёмонлигини билмаган ҳам. Шу учун болалар билан бу мавзуни муҳокама қилиш зарур деб ўйлайман. Ўзбекистонда мактабларда жинсий таълим зарурлигини бир неча йилдан бери айтиб келамиз. Мавзу нозик бўлгани учун ҳали-бери жорий қилинмаса керак. Ҳеч бўлмаса, ота-оналар вазиятни қўлга олиб, боласининг ҳимояси учун ҳам буни тушунтириши муҳимдир.
Қонунлар ва жазони кучайтириш. Жазо муқаррарлиги, унинг оғирлиги ҳам педофилларни тийиб турувчи механизм бўлади. Йилдан-йилга қонунчиликни янада кучайтиришимиз зарур. Педофил 2-3 йиллик жазо билан қутулиб қолса ва амалдор билан бўлган кейсдаги каби суд фақат жамоатчилик босими билангина ишласа, вазият яхшиланиши қийин бўлади. Жазо қатъий, оғир ва муқаррар бўлиши керак.
Соҳага боғлиқ кадрларни ўқитиш. Мактаб психологлари, ўқитувчилар, ИИВ ходимлари, маҳалла нозирлари, хуллас болалар билан ишлайдиган ҳар қандай ходимларни бу бўйича ўқитиш, бола педофил қурбонига айланганини қандай пайқашни ўргатиш керак. Шунда педофилия оилада бўлган ҳолатда, булар уни англаши ва бола ҳимоясига отланиши мумкин.
Қурбонларни қўллаб-қувватлаш. Педофилия билан боғлиқ муаммоларнинг очилмаслигининг асосий сабабларидан бири жамият муносабатидир. Воқеа жамиятда кенг муҳокама қилинади, педофил қурбонлари энди “ижтимоий қурбон”га ҳам айланишади, жамият томонидан ҳам дискриминацияга учрашади. Аксинча, бунақа ҳолатда жамият ҳам, давлат ҳам қурбонларни қўллаб-қувватлаши, улар вазиятдан чиқиб кетиши учун зарур молиявий, тиббий ва психологик ёрдамни бериши, жамият қурбонларга нисбатан ўзининг парадигмасини ўзгартириши зарур. Педофилияга учраганлар айбдор эмас, қурбон, буни ҳаммамиз ҳис қилишимиз керак.
Фуқаролик жамиятининг аҳамияти ошиши. Педофил амалдорлар кейсида фуқаролик жамияти муҳим роль ўйнади. Шунга ўхшаб, ҳар бир кейсда ижтимоий жамоатчилик жим турмаслиги, имкон борича аҳолига ҳам, ҳукуматга ҳам муаммонинг жиддийлигини етказиши долзарб ҳисобланади. Булар биринчи фактор, тарғиботда ҳам роль ўйнашади.
Воқеаларни ўқиб туриб, кўпчилик тушкунликка тушганлигига гувоҳ бўлдим. Бу муаммо дунёнинг ҳамма мамлакатида бор ва афсуски бўлади. Фақат унга қарши унумдорроқ курашаётган ва ёмон курашаётган мамлакатлар бор. Биз бўлса жамиятимиз келажаги учун ҳам муаммога қарши курашиш учун ҳамма чораларни қилишимиз ва имкони борича муаммонинг олдини олишимиз керак.
@allaevuzb
Бизнес ва стартаплар бўйича энг зўр китоблардан бири "Нолдан Бирга"ни журналист Ҳамза ака Жумаев билан овозлаштиряпмиз. Тез кунда китобни Ҳамза ака овозида тингласа бўлади.
@allaevuzb
Мана санга ўша мотивация 😁
Бизнес марафон тўртични мавсуми бошланибди. Бу сафат мотиватор ролида Мурод ака Назаров.
Мурод акани ўзлари ҳам роса киришиб кетибдилар.
Бизнес-марафонга имкони бўлса қатнашиш керак. Мурод акага ўхшаган тадбиркорларда 10 дақиқа вақт ҳам муаммо, улардан кичик бир маслаҳат сўраш учун қанча илтимос қилиш керак. Марафонда бўлса катта тажрибали тадбиркорлар текинга бориб ўз тажрибасини бўлишмоқда.
Тингласа, савол берса, одам ўзи учун нимадир фойдали инсайд олади.
@allaevuzb
Ўнглик ва сўлликнинг марказида, жуда содда ва тушунарли ғоялар-қадриятлар туради.
Сўлларнинг энг асосий ғояси – тенглик. Инсонлар тенг бўлсин: динидан, миллатидан, ижтимоий мавқеидан, жинсидан ва ҳ.к.лардан қатьий назар, инсонлар имкон қадар тенг бўлиши керак.
Марказга яқин сўллар тенгликни юмшоқ воситалар, эркинлик ва ҳуқуқий давлатчилик йўллари орқали таъминлашга интилади. Агар тенглик учун куч ишлатиш, репрессия қилиш керак дейишса, булар ашаддий сўллар бўлади.
Ўнглар учун энг асосий ғоя – ўзлик: биз киммиз, ана шуниси муҳим... Бизни ҳудудимиз, бизни динимиз, бизни миллатимиз, бизни давлатимиз, бизни цивилизациямиз ва ҳ.к.
Агар ўзликни ва у билан боғлиқ манфаатларни юмшоқ воситалар билан ҳимоя қилишга интилса – марказга яқин ўнглар бўлади. Агар куч ишлатиш назарда тутилса – ашаддий ўнглар деб ҳисобланади.
Жуда соддалаштирдим, тушунарлироқ бўлиши учун...
@Rabbimov_rasmiy
Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё бўйича катта иқтисодчиси Пинар Яшар, ЮНИСEФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Маммадзаде, USAIDнинг катта менеджери Айжан Бейсеева, Туркий савдо-саноат палаталари иттифоқи бош котиби Адем Кула...
Ўзбекистонда ўтган халқаро ҳафталикда шунақа нуфузли меҳмонлар иштирок этишди. Euronews ва CNN телеканаллари 60 та давлатдан келиб, ҳафталикда ўз нутқлари билан иштирок этган айрим спикерлар билан суҳбатлашибди. Аксар спикерлар сўнгги йиллардаги ўзгаришларни ижобий баҳолашган.
Бино ва шароитлар одамни ўзига тортди. Айтишларича, ултразамонавий, юқори технолигияларга эга бино қисқа маддатла Enter Engineering Pte томонидан қурилибди.
‼️Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий жараёнлар, илм-фан, таълимга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларида кузатиб боринг.
🔥@Rabbimov_rasmiy — замонавий ўзбек сиёсатшунослик соҳасининг асосчиларидан бири, етук мутахассис Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси;
🎯@centerasiastudy — Биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;
📊@allaevuzb – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради;
⏳@Hamid_Sodiq — сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси;
📚@centerasia_library - каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;
🇷🇺@rustili_yulduz - телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг.
🎓@education_fan_talim - каналда нодавлат олий таълим муассасалари ҳамда давлат отмлари бўйича муҳим маълумотлар, грантлар, қизиқарли фактлар, фан-таълимга оид таҳлиллар, шу билан бирга ҳуқуқий шарҳлар бериб борилади!
✒️@ILM_NUR_2020 - илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун махсус канал. Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, илм-фандаги сўнгги янгиликлар шу ерда.
Ўзбекистонда ёнилғи нархи ҳали-ҳануз қўшниларга нисбатан қиммат бўлиб қолмоқда. Соҳани реформа қилиб, бозор шароитларига мослаш масаласи долзарб деб ўйлайман. Бу фақат машинага бензин қуйиш масаласи эмас, умуман иқтисодиётдаги стабиллик масаласидир.Ёнилғининг нархи ва унинг етишмаслиги еб турган нон ва помидоримиздан тортиб киядиган кийимизу, умуман истеъмол қиладиган ҳамма нарсамизга, ҳатто пулимизнинг қадрига ва даромадимизга ҳам таъсир қилади.
Шу кунларда энергетика саноати аҳамияти ҳақида ажойиб китоб ўқияпман. Унда ёнилғининг ҳаётимизда, иқтисодиётда аҳамияти яхши таҳлил қилинган. Баъзи бир қизиқ маълумотлар билан бўлишаман. Масалан, бир дона нон ишлаб чиқариш учун икки қошиқ ёнилғи сарфланар экан. Ўртача рақамда, албатта. Бир кило товуқ гўшти ишлаб чиқариш учун бўлса ўртача 250 гр ёнилғи кетади. Хуллас, атрофимизда нима ҳаракат, нима маҳсулот борки, ҳаммасига ёнилғи ишлатилади. Қишлоқ хўжалигидан тортиб энг мураккаб саноатгача.
Шундан келиб чиқса, иқтисодиётда ёнилғи ҳар қанақасига энг муҳим нарсалардан бири бўлиб қолаверади. Бу соҳани тўлиқ бозор иқтисодиётига ўтказиш, импортни эркин қўйиш, нархларни сунъий эмас, табиий пасайишига имкон яратиш ва бу орқали тез-тез пайдо бўладиган дефицитни камайтириш умумий иқтисодиётимизнинг самарадорлик масаласидир.
@allaevuzb