Ёш ўтган сари одам консерватор ва эҳтиёткорроқ бўлиб боришига сабаблардан биттаси хато ва тажрибалар ҳам бўлса керак.
Ўзимда охирги вақтда кузатган ҳолатларимдан биттаси, нимадир ёзиб туриб ёки гапириб туриб, иккиланиб қоламан. Олдин айтилаётган нарса ҳақида бошқача гапирганман ёки ўзим айтиб турган гапимга қарши иш қилганман. Диққат билан ўқийдиган ёки кузатадиган одам бемалол сизни ўзига ўзи қарши гапираётганликда, ҳатто ёлғончиликда, иккиюзламачиликда айблаши мумкин.
Энди кимдир нимадир ҳақида гапириб турганда, ўз ҳаёти, қилган ишлари кўз олдидан ўтади. Репутациясини ўйлаган одам жим кетади. Жим юришга сабаблар бўлса кўпайиб бораверади. Кўпайиб бораверган сари, одам ёпилиб бораверади. Мантиқий занжир уланиб мустаҳкамланиб боради.
Хуллас, ҳозирги ҳолатда бирор фикрга ёки амалга келдизми, ҳозирги ҳолатни тўғри деб биласизми, менимча энг тўғри йўл олдин ўзингиз айтган ёки қилган ишни ҳам тан олиб, хато бўлганлигини, ҳозир бошқача фикрлашингизни қистириб ўтишдир.
Вақт ўтган сари одам ва унинг ишончи, дунёқараши ўзгариб боради. Беайб парвардигор дегандек, хато қилмаган ёки фикрламаган одам йўқ. Демак, энг тўғриси йилдан-йилга мантиқий занжир ишлаб ёпилиб бормасдан, тан олиб, тушунтириб давом этишдир.
Бугун соат 17-00да янги китоб дўконимиз "Asaxiy Books Kitob Olami" очилиш маросими бўлади. Ушбу китоб дўконини Ground Zero билан ҳамкорликда очмоқдамиз.
Китоб дўкони очилиш муносабати билан 17-00дан бошлаб якшанба куни якунигача Тошкент шаҳридаги барча китоб дўконларимизда 20 %лик чегирма амал қилади.
Сизни кутамиз.
"Yapon Xalqaro Universiteti" ajoyib bir chellenj boshlabdi. Ular talabalar kimlar sabab oʻqiyotganligi, ularni ota onalari kimligi bilan qiziqishibdi. Chellenjga man ham qoʻshilaman.
Yaxshi eslayman, litseyda va talabaligimda pul topib boshlagunimcha bobom pensiyadan pul bilan taminlab turganlar. Hayotimda bobom boʻlmasalar hozir qayerda boʻlishimni hatto oʻylashga ham qoʻrqaman.
Aslida, qiynalib roʻzgʻordan orttirib farzandi yoki nevarasining taʼlimiga investitsiya qilayotganlar ajoyib qahramonlardir.
Mana bu rasmlar Universitet tomonidan ota onalar ruhsati olinib tayyorlangan ekan.
Postni talabalar oʻqiyotgan boʻlsa, ularni moliyalashtirayotgan ota onalariga telefon qilib, rahmat aytishlarini, ularni yaxshi koʻrishlarini bildirishlarini tilab qolaman.
@allaevuzb
"Катта ўйин"да тасбехни роли ҳақида
Питер Хопкирк қизиқ маълумот беряпти. 19 асрда юртимизга турли дарвеш там гадай ва савдогар ролида келган британ жосусларининг қўлида тасбех бўлган.
Бир қарашда кўрганки одам ўта тақводор одам шекл, юрган йўлида саловат айтяпти деб ўйлаган. Улар эса тасбех доначаларини ортиғини олиб ташлаб, 100 та қолдирган ва ҳар юз қадамда биттадан тош ўтказган.
Тасбехни бир круг айлантириш эса 10 км масофани англатган ва шу йўл билан улар хариталардаги масофалар аниқлигини киритишган.
✅@nurbekalimov
Жамоат транспорти ислоҳоти давом этиши керак
"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятига чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташишда кўриладиган зарарларни қоплаш учун 18 млрд сўм ажратилибди.
Жорий йилнинг май ойи охирида Тошкент жамоат транспорти учун мослашувчан тарифлар жорий этилиши керак эди. Бироқ, шаҳар кенгаши депутатлари «тарифларнинг ошишига қатъиян қарши» чиқишиб, ўзгаришларни 1 августга қолдиришган эди. Лекин бюджет пули барибир одамларнинг пули.
Жорий йилда жамоат транспортида юз берган ўзгаришлар тўхтаб қолмаслиги керак. Кўзда тутилган ислоҳотлар охиригача етказилиши, нафақат нарх сиёсати, айни пайтда транспорт тизимини интеграция қилиш, йўл инфратузилмасини жамоат транспорти учун қулайлаштириш ҳамда приоритетга айлантириш жадаллаштирилиши лозим.
Мижознинг ҳар қандай фикрини эшитишга мажбурсиз.
Бизнесде мижознинг ҳар қандай фикрини эшитишга мажбурсиз, ҳатто у ғалати туюлса ҳам. Буни қизиқ бир ҳикояда айтиб бераман.
1978 йилда General Motors корпорациясининг Pontiac бўлимига мана бу мазмунда хат келади:
“Тушунаман, сизнинг назарингизда аҳмоқдай кўринишим мумкин, лекин ҳозир ёзаётганларим бор ҳақиқат. Биз оиламиз билан ҳар оқшом музқаймоқ еймиз, ҳар оқшом овқатланиб бўлгач мен музқаймоқ олгани дўконга кетаман, ҳамма қайси турдаги музқаймоқ ейишини олдиндан айтади.
Муаммо мен янги Pontiac автомобили сотиб олганимдан кейин бошланди.
• ҳар сафар сутли музқаймоқ сотиб олганимда автомобил умуман юрмай қолади, моторни қанча ҳаракат қилсам ҳам ўт олдира олмайман.
• агар музқаймоқ қулупнайли, шоколадли ёки бошқа турдаги бўлса, моторни тезда ўт олдираман.
Аҳмоқона туюлиши мумкин, лекин Pontiac моделида музқаймоқ билан боғлиқ қандайдир аллергия бўлиши мумкинми деб ўйлаб қолдим.
Мижозларни қўллаб-қувватлаш бўлимида бу нарсага дастлаб ғалати қарашди, аммо кейин жойига бориб текшириб кўришди. Ростан ҳам худди шундай воқеа содир бўлмоқда, сутли музқаймоқда мотор ўт олмайди, қолгаларида ўт олади.
Муҳандислар ҳар томонлама автомобилни текшириб кўришади, лекин ҳеч қандай айб топиша олмайди, кейин муҳандислардан бири сезиб қоладики, сутли музқаймоққа талаб катта бўлгани учун у дўконнинг бошида турган, қолган музқаймоқлар эса дўконнинг охирида турган.
Сутли музқаймоқни сотиб олиш бошқаларига қараганда тезроқ амалга ошган, бу вақт оралиғида эса двигатель совишга улгурмаган ва карбюраторда бензиндан қолган қолдиқлар пробка ҳосил қилган. Мана шу воқеа туфайли General Motors корпорацияси карбюраторни айнан шу жиҳатини такомиллаштирган.
Мижознинг талаблари, сўровлари баъзан аҳмоқона туюлиши мумкин, аммо бизнесда уни эшитмасангиз, бизнесни ривожлантириш қийин.
@bektoshkhatamov
Исроилнинг Elbit Systems компанияси ўрнатилган нишонларни йўқ қилиш учун биноларга кира оладиган ва у ерда ўз жонига қасд қиладиган дронлар ишлаб чиқаришни бошлабди.
Бу дронлар она дрондан бошқарилади. Дрон нишон бор жойга кириб боради ва у ерда портлаб ўз жонига қасд қилади.
Реал жанг майдонида ва турли операцияларда катта роль ўйнаши мумкин бўлган техника.
@allaevuzb
Дунёда репутацияси бўйича брендлар рейтинги.
Бир қатор кутилмаган ҳолатлар бор. Масалан, Samsung рейтинги Apple дан баландлиги, Ford ва Toyota нинг рейтинги Tesla дан баландлиги.
@allaevuzb
Xalqaro haftalik bugun o'z ishini yakunladi. Qanaqa dolzarb mavzular koʻtarilganligini xabar berib bordik.
Xalqaro sheriklik tashabbuslari haftaligi 5 kun davom etdi va mehmonlari uchun badiiy kecha bilan yopildi. Bu poytaxtda mehmon bo'lib turgan xorijliklarning kayfiyatini ko'tarish bilan birga o'zbek madaniyati va san'ati bilan tanishish imkonini berdi. Yopilish marosimi ham katta anshlag boʻlgan. Mashhur qoʻshiqchilardan tortib milliy liboslar namoyishigacha.
Lekin, muhimi tadbirda 60dan ortiq mamlakat vakillari kelgan, biz uchun muhim mavzular muhokama qilingan, tavsiyalar olingan, kontaktlar alishilgan, shartnomalar imzolangan.
Real natijalar uzoq kuttirmaydi deb umid qilaman.
Ҳақиқий "котта боллар" Gentra ёки Onix, Месси ёки Роналду, iPhone ёки Samsung деб эмас, Boeing ёки Airbus деб "спор" қилади😁
@allaevuzb
Andijonda fermer xo’jaligi yangi tut navini yaratib 2,5 mln dollar pul ishlabdi.
O’zbekistonda ham biror narsa yaratib katta pul topish mumkin.
Qo’shtirniq Podkastning navbatdagi sonida yana bir dolzarb mavzu — inteklektual mulk huquqi bo’yicha suhbat uyushtirildi.
To'liq tamosha qiling 👉🏻 https://youtu.be/Kft0V2r_YJg
#tavsuyu
Ноқонуний тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди
22 феврал куни Миробод туманидаги хонадонлардан бирида ўтказилган тезкор рейдда хорижда ишлаб чиқарилган ва ноқонуний йўллар билан юртимиз ҳудудига олиб кирилган 140 дан зиёд турдаги сигареталар аниқланган.
Янгиҳаёт туманидаги саноат зонасида Божхона қўмитаси, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, СЕС ва қатор ташкилотлар иштирокида 140 дан зиёд турдаги 228 минг 144 қути тамаки маҳсулотлари йўқ қилинди. Йўқ қилиш жараёнида журналист блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирдан сўнг оммавий ахборот воситалари учун брифинг ҳам ташкил этилган. Унда айтилишича 2022 йилда божхона органлари томонидан 338 та ҳуқуқбузарлик ҳолатларида 19,8 млрд. сўмлик товарларнинг ноқонуний реализациясига чек қўйилган. Бу рақамлар шу йилнинг ярмига қадар янада кўпайган.
Сигаретанинг ноқонуний савдоси юртимизда коррупциянинг гуллаб-яшнашига хизмат қилмоқда, бу эса Ўзбекистоннинг жаҳон рейтингидаги ўрнига салбий таъсир кўрсатиши тайин.
Асаҳий асосчиси ва менинг қиёматли акам Феруз Аллаевнинг Сингапур варианти😁
@Zafarello
Бу Страсбург шаҳри, Франциянинг Элзас региони пойтахти. Шунингдек, Европа парламенти жойлашгани учун Европанинг пойтахти дейишади. Талабалик йилларим ўтган шаҳар, Германия билан битта дарё ажратиб туради. Нархлар арзон бўлганлиги учун велосипедда Германия томонга ўтиб бозорлик қилиб келардим.
Агар умрингнинг қолган қисмини Ўзбекистондан ташқаридаги битта шаҳарда ўтказасан дейишса, Страсбургни танлаган бўлардим.
Соғинч ила ёзилган пост.
@allaevuzb
Кеча “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро ҳафталик ҳақида ёзган эдим. Бу сафар тадбирда Ўзбекистондаги ҳаво транспорти муҳокама қилинибди. Яқиндагина маҳаллий аэропортда таблода фақат Ўзбекистон ҳаво йўллари эмас, Centrum Air ва Silk Avia ҳам турганини кўриб хурсанд бўлган эдим.
Тадбирда охирги йиллар жами 19 та самолёт харид қилингани ва миллий парк 37 тага етказилгани айтилган, рейслар сони 123% га, йўловчилар сони 156% ошган. Тадбирда Uzbekistan Airports келгусида Қирғизистон орқали Хитойга янги авиарейслар қўйишини эълон қилди.
Тадбирда Қирғизистон, Туркманистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия билан халқаро мультимодал транспорт йўналишини ривожлантириш учун Битим имзоланибди.
Эсингизда бўлса 5-6 йил олдин Россия ва Қозоғистонликлар 1000 доллардан арзонга Туркия, Тайланд, Дубай ёки Мисрга бориб дам олиб келишини ҳавас билан айтардик. Энди ўзимизда ҳам бу имкон бор. Бу бўлса авиация соҳасидаги ўзгаришларсиз имконсиз эди.
@allaevuzb
Юмшоқ қўниш
АҚШда июн ойи натижаларига кўра йиллик инфляция узоқ муддатдан сўнг 3%га тушган.
Бу кўплаб АҚШлик иқтисодчилар томонидан ғалаба қилинмоқда, сабаби АҚШ иқтисодиёти (Марказий банки) инқирозни четлаб ўтган ҳолда инфляцияни жиловлашга муваффақ бўлмоқда. Буни макроиқтисодчилар фанда “юмшоқ қўниш” деб аташади.
Боиси юқори инфляцияни енгиш учун Марказий банклар агрессив равишда фоиз ставкани кўтарадилар, бу эса ишсизликни кўтарилишига олиб келади. Ишсизликни кўтарилиши иқтисодиётни “совутиб”, инфляцияни пасайтиришга ёрдам беради. Аммо, юқори ишсизлик ўз навбатида иқтисодий инқироз билан бирга юз беради. Инфляцияни бундай пасайтириш “қаттиқ қўниш” ҳисобланди.
Умуман, ковид пандемиясидан олдин АҚШ иқтисодчилари икки катта лагерга ажралганди – “Team Transitionary” ва “Team Permanent”. Биринчи гуруҳ иқтисодчилари кузатилган юқори инфляция “вақтинчалик” (transitionary) эканини, унинг асосий сабаби ялпи таклифнинг кескин қисқариши ва бунда Марказий банклар ҳеч нарса қилмаслиги (қила олмаслиги) билдирган. Шунинг учун улар фикрича, иқтисодиёт ўзини ҳолига қўйилса, аста-секин инфляция пасайиши керак эди.
Иккинчи гуруҳ эса, юқори инфляциянинг сабаби сифатида ковид даврида Марказий банк ва ҳукумат томонидан амалга оширилган кучли қўллаб-қувватлаш пакетлари эканлиги, агар Марказий банк фоиз ставкани кескин кўтариб, инфляцияни жиловламаса, юқори инфляция “янги нормага” айланишини прогноз қилган.
Баланд инфляциянинг бунчалик узоқ давом этиши унга нисбатан “transition” деган сўзни ишлатиш унчалик ҳам тўғри эмаслиги бўйича баҳс-мунозараларни келтириб чиқараётганди ва ҳаттоки АҚШ Марказий бонкаси раҳбари ўз пайтида бу сўзни ишлатишни тўхтатишни таклиф қилган.
Иккинчи гуруҳ фикрларига муштарак равишда АҚШ Марказий банки фоиз ставкани ўтган 1,5 йил давомида кескин кўтариб келди ва бугунда инфляция сурати мўтадиллашиб, 2%лик таргетга яқинлашган.
Энди юқоридаги икки гуруҳ ўртасида асосий баҳс – “инфляция нимани ҳисобига пасайди?” деган савол устида бўлмоқда. Инфляцияни “ўткинчи” деган гуруҳ фикрича, фоиз ставкани кўтарилишининг инфляцияни пасайтиришдаги ҳиссаси ноаниқ. Сабаби, иқтисодий моделларда (иқтисодчилар гаплашадиган тил) фоиз ставка кўтарилса, биринчи бўлиб, ишсизлик кўтарилиши керак. Ушбу ҳолатда АҚШда ишсизлик кўтарилмасдан инфляция тушган. Яъни, фоиз ставкани асосий трансмиссия канали ўртада “йўқолиб” қолгандек гўё.
Иккинчи гуруҳ фикрича, ишсизлик ўзгармаган бўлсада, инфляцияни фоиз ставкани кўтармасдан туширишни имкони бўлмасди.
Бу дебатларни тугашининг қийинлиги шундаки, биз контрфакт ҳолатни ҳеч қачон кўра олмаймиз – “ставка кўтарилмаганда инфляция нима бўларди?” деган саволга узил-кесил жавоб топиш имконсиз.
Нима бўлганда ҳам АҚШда инфляцияни пасайиши бошқа давлатлар учун яхши ҳолат. Бунинг натижасида халқаро молия бозорларида фоиз ставкалар ошишдан, капитал эса қимматлашишдан тўхтайди ва энг муҳими ривожланаётган давлатлар валюталарига босим пасаяди.
Тошкентда сифатли таълим хоҳлаган оила рус ёки инглиз тилидаги хусусий мактабларга боласини беришга мажбур бўлмоқда. Ўзбек тилида хақиқий сифатли таълим берадиган тажрибали хусусий мактаблар кам. Лекин, боласи она тилимизда дарс олишини, ўзбекона аҳлоқ билан ўсишини хоҳлаётганлар етарли топилади.
Буни соҳада бир неча йилдан бери ишлаётган одамлар уддаламаса, ташқаридан келиб қилиб бериш қийин. Яхши янгиликлардан, 10 йилдан ортиқ фаолият юритаётган, 30дан ортиқ филиалга эга Регистон таълим лойиҳаси ўзининг илк хусусий мактабини очаётган экан.
Тошкент шаҳридаги мактабда Регистон ўқув марказларининг энг кучли ўқитувчилари дарс беришади. Ўзбек тилидаги аълимдан ташқари, инглиз ва рус тиллари ҳам пухта ўргатилади. Рус тилида, лекин қадриятларга мос таълим хоҳлаганлар учун алоҳида рус тилли синфлар ҳам бор.
Регистон ҳар йили минглаб ёшларни талаба бўлишига сабаб бўлганини ҳисобга олса, манимча натижага асосланган таълим деган тариф тўғри бўлади.
Она тилимизда сифатли мактаб қидирганлар учун.
❗️ Абитуриентлар учун қулай платформа
Men talaba платформаси ҳақида эшитганмисиз? У орқали бакалавр ҳамда магистратурага ҳужжат топшириш, университетлараро ўқишни кўчириш имкони мавжуд.
Mentalaba.uz абитуриентларга илм олиш йўллари ва имкониятларини кўрсатган ҳолда уларга қарор қабул қилишда кўмаклашадиган платформа бўлиб, сиз танламоқчи бўлган университет унда мавжуд бўлса, у ҳар томонлама текширилган ва ишончлидир!
Men talaba мамнуният билан шуни эълон қиладики, эндиликда сиз ТДТУнинг қўшма таълим дастурларига ҳужжат топшириб, нуфузли олийгоҳ талабасига айланишингиз мумкин:
🎓 Беларусь миллий техник университети
🎓 Беларусь давлат авиация академияси
🎓 Москва авиация институти
🎓 Чехия олий логистика мактаби
Ҳа айтганча, Men talaba талабага айланган абитуриентларга 100 та ноутбукдан бирини ютиб олиш имконини ҳам тақдим этмоқда. Имкониятни қўлдан бой берманг!
Sayt | Telegram | Telegram bot | Instagram
Реклама
Rocket DMC халқаро туристик компанияси — Ўзбекистон бозорига кирмоқда
Ўзбекистоннинг туризм бозорида яна бир Rocket DMC Uzbekistan сайёҳлик компанияси иш бошлабди. Штаб-квартираси Дубайда жойлашган компания Миср, Туркия, Тунис, Испания ва бошқа муҳим туристик бозорларида ишлайди.
Rocket DMC Uzbekistan бош офиси Самарқандда жойлашган. Silk Road Samarkand сайёҳлик кластери инновацион халқаро компаниянинг стратегик ҳамкори ҳисобланади.
Компания чет эллик меҳмонларга бенуқсон хизмат кўрсатиш ва умуман Ўзбекистонда туристик хизматлар сифатини яхшилашни кўзлаган.
Бозорга катта халқаро тажрибага эга яна бир компания кириб келаётганлиги қувонарли.
@allaevuzb
AmoCRM асосчиси Михаил Токовинин ёзмокда:
Дастурий таъминотни сотиш ёмон) Ҳа, ҳа. Буни дастурий таъминотни сотиш орқали пул топадиган одам айтади, нима учунлигини тушунтираман.
Гап шундаки, дастурий таъминот нархи пасаймоқда. Мен ҳатто сув текин бўлмоқда дейман. Агар 20 йил олдин одамлар операцион тизимлар, офис иловалари, график муҳаррирлар ва бошқалар учун пул тўлашга тайёр бўлган бўлса, энди барча истеъмолчи дастурлари бепул бўлиб, лицензия сотуви асосан Б2Бда (Business to business) қолди (ва бу эрда ҳам дастурий таъминот нархи кўтарилмайди).
Бундан ташқари, агар сиз кенг оммав учун дастурий таъминотни ярата олсангиз, уни монетизация қилишнинг энг ёмон усули уни сотишдир. Шундай қилиб, сиз фойдаланувчилар сонини ва ҳар бир фойдаланувчи учун потенциал даромадингизни камайтирасиз — ахир, фойдаланувчи ҳар доим “тежайди”.
“Uber” ёки “Yandex Taxi” шунчаки қулай дастурдан бошқа нарса эмас, лекин унга киришни пулли қилиш аҳмоқлик бўларди.
Яна бир ёрқин мисол — навигация. Навигаторларни ишлаб чиқиш жуда мураккаб ва қиммат дастурий таъминотдир, лекин агар 20 йил олдин мен биринчи смартфоним учун том-том дастурини 400 долларга сотиб олган бўлсам, энди барча навигаторлар фойдаланувчи учун бепул бўлиб қолди. Лекин, яхталар дунёсида, масалан, хариталар ва навигация ҳали ҳам пуллик ва жуда қиммат. Нега бундай фарқ? Чунки ҳайдовчилар кўп, аммо яхталар кам. Ҳайдовчилар учун дастурий таъминотни пуллик қилиш мумкин эмас, уни бошқа йўл билан монетизация қилиш (масалан, реклама орқали) самаралироқ бўлади, лекин яхталар учун карталар обуна орқали сотилиши керак.
Агар сиз оддий фойдаланувчилар учун пуллик дастурий таъминот яратмоқчи бўлсангиз — буни унутинг. Агар сиз дастурий таъминот лицензияларини сотмоқчи бўлсангиз, демак, сиз дастлаб кичик махсус бозорни мақсад қилгансиз, маҳсулотингизни қиммат сотишингиз керак (Кам ва арзон сотишдан мақсад нима)
Маълум бўлишича, дастурий таъминот оммавий ва бепул ёки пуллик ва қиммат бўлиши мумкин. Арзон дастурий таъминот ҳар доим хато.
@allaevuzb
Ментал мастурбация деган жумлага дуч келдим:
Одамларга ўз мақсадларини, режаларини ва ҳаётини қандай ўзгартиришни хоҳлаётганини айтиб бериб мияда дофаминни кўпайтирадиган, лекин ҳеч қачон бу йўлда ҳеч нарса қилмайдиган одамга нисбатан айтилар экан.
Ўйлаб кўрсам, атрофимизда ментал онанистлар етарлича топилар экан.
@allaevuzb
Fransuz siyosatchisi Olivye For mamlakatda pensiya reformalari muhokamasi vaqtida juda qiziqarli statistika keltirdi. Unga koʻra Fransiyada aqliy mehnat bilan shugʻullanadigan insonlar jismoniy mehnat bilan shugʻullanadigan insonlardan uzoqroq yashar ekan. Bu oʻz navbatida aqliy mehnat qiladigan kadrlarning daromadi koʻpligi, ularda jismoniy charchoqning kamligi va ular sogʻliqlariga koʻproq eʼtibor berganligidan kelib chiqishi aytilgan.
Yana-da qiziqarli maʼlumot, yuqori daromad qiladigan aqliy mehnat egalari jismoniy mehnat qiladiganlardan oʻrtacha 13 yil uzoq yashar ekan.
Demak, aqliy mehnat bilan shugʻullanish, muvaffaqiyatli inson boʻlish sizni nafaqat bugun yaxshi yashashingizga sabab boʻladi, shuningdek umringiz ham sezilarli darajada uzayishiga olib keladi.
Farzandingizga yaxshi taʼlim berish, uni aqliy mehnat bilan bogʻliq ishlarga yoʻnaltirish haqida yana bir bor oʻylab koʻring.
@allaevuzb
Ogʻzi qiyshiq boʻlsa ham boyning bolasi gapirsin degani shu boʻlsa kerak. Hali ochilganiga ikki kun toʻlmagan Threads ijtimoiy tarmogʻi foydalanuvchilari soni 70 milliontadan oshibdi. Tarmoq Mark Zuckerbergga tegishli Meta kompaniyasi tomonidan Twitterga raqobatchi qilib yaratilgan. Facebook va Instagram ham Metaga tegishli.
@allaevuzb
Бошқаларга ҳам фойдаси бўлар деб шу ерда жавоб бериб ўтаман.
Май ойида Ливанга бордим. Афсуски, на Ucell, на Beeline роумингга шартнома қилган. Ўзи охирги уч йилда борган биринчи Ўзбекистонлик бўлдим. Талаб йўқ бўлгандан кейин ишламаслиги табиий.
Банк карталарини бошқариш СМС келмаслиги сабаб муаммога айланди. Бир неча банкдан карталар бор. Фақат Ipak yoʻli bank иловасида жуда бир муҳим қулайлик ёрдам берди, банк кодларни ҳам СМС орқали, ҳам электрон почтага жўнатади. Бу чет элда ёки сим карта билан муаммо бўлганда роса қўл келади. Тадбиркор одамга жойи келганда бу бир неча минг долларлик масала бўлиши мумкин.
Бу реклама эмас, шунчаки қулайлик учун банкка раҳмат.
@allaevuzb
iPhone ва Samsung масаласи энг кўп сўраладиган саволлардан. Asaxiy да телефон ҳам сотганимиз учун кўп дўстларимиз маслаҳат сўрайди.
Вазиятга уч хил қараймиз:
а) Сиз учун смартфоннинг ижтимоий роли бор, сиз у орқали ўз статусингизни кўз-кўз қиласиз. Агар шунақа бўлса, сиз iPhone олинг. iPhone га ўтиш ниятида бўлсангиз ҳозир эмас, уч ой кутинг. iPhone 15 серияси чиқади.
б) Сиз учун телефоннинг техник имкониятлари қизиқ. Агар шунақа бўладиган бўлса ҳам иккига бўлинамиз:
- Сизда Macbook, iPad, Apple Watch ёки умуман Apple экосистемаси маҳсулотлари бор. Интеграция яхши бўлганлиги учун iPhone ни танлаймиз.
- Сизда компьютер windows да, соат ҳам Apple эмас, хуллас, экосистема аҳамияти йўқ. Шунчаки зўр телефон керак. Унда Samsung Galaxy S23 ultra сиз учун!
c) Сиз учун энг муҳими камера. Охирги вақтда флагманлар асосан камера имкониятлари учун харид қилинмоқда. Шу энг муҳими бўладиган бўлса, доимий iPhone фойдаланувчиси ва бугунги кунда Samsung Galaxy S23 Ultra ҳам ишлатадиган одам сифатида айтаман, S23 Ultra энг зўр вариант.
Одатда А фактор яъни кўз-кўз қилиш Ўзбекистонда муҳим учун iPhone танланади. Лекин, имконият жиҳатидан 15 серия чиқмаган ҳолда, Samsung Galaxy S23 Ultra устун бўлиб қолмоқда.
@allaevuzb
Ўзбекистон Литванинг Марказий Осиёдаги иккинчи энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади - Eurodas компанияси раҳбари Роман Холенков
Тошкентдаги Эвент Ҳалл марказида ўтаётган халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги ҳақида хабар бергандим. Унда анча муҳим шахслар қатнашмоқда. Масалан, Литванинг Eurodas компанияси раҳбари Роман Холенков "Янги Ўзбекистон - ижтимоий давлат" сессияси нутқ сўзлаб икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Литва компанияларининг Ўзбекистон билан қизиқиши иқтисодий характерга эга. Ўзбекистон Литванинг Марказий Осиёдаги иккинчи энг йирик стратегик ҳамкори ҳисобланади. Икки мамлакат ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 2022 йилда 427 миллион евродан ошди. Литва компаниялари Ўзбекистондаги меҳнат бозорига қизиши ортмоқда. Литва ўзбекистонликлар учун Европа меҳнат бозорини очиб беради".
Ҳафталик билан боғлиқ маълумотларни беришда давом этаман. Бугунги давра суҳбатида Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Ойбек Хамраев иштирок этибди.
У ҳамкорлик масалаларига тўхталиб, Ўзбекистон бизнес режаларни амалга ошириш бўйича “қулай платформа” эканлигини айтган. Айниқса, йилдан йилга фаол хорижий инвесторлар билан ишлаш учун шароитлар яратилаётгани маълум қилган.
Ҳозир инвесторлар жалб қилиш долзарб. Айниқса, хусусий сектор, бизнес Ўзбекистонда инвестицияларга муҳтож.
@allaevuzb
Мана бу кўриниши манга ўхшаб кетадиган амаки Конг Вай Мун, Сингапур халқаро ҳамкорлик ташкилоти ижрочи директори экан. У халқаро ҳафталикда Ўзбекистонни Сингапурга қиёслабди:
— Ўзбекистонда Сингапур тажрибасидан фойдаланиб иқтисодиёт модели қўлланилмоқда. Рақобатни ривожлантиришдаги очиқлик ва холислик, рақамли технологиялар ва инновацияларнинг кенг миқёсда қўлланилаётгани муҳимдир.
Айниқса иқтисодий моделнинг кўплаб соҳаларга тадбиқ этилаётгани мамлакат тараққиёти учун хизмат қилади. Бугунги давра суҳбатимизда бу борада илиқ фикрлар билдирилаётганидан хурсандман ва керакли таклифлар инобатга олинади деб ўйлайман.
@allaevuzb
Давом этаётган “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” халқаро ҳафталигида яна бир долзарб мавзу - логистика ва халқаро транспорт коридорларни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Бизнес учун логистика масаласи жуда долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон вакилларидан тузилган ишчи гуруҳ иштирокида “Термиз - Мозори-Шариф – Қобул – Пешавор” темир йўли лойиҳасининг қурилиши бўйича дала экспедицияси бўлиб ўтди. Бу темир йўл Покистон орқали денгизга чиқиш учун муҳим.
Транспорт вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги бу йўл масаласи юзасидан анча фаол. «Боштранслойиҳа» АЖ йўлнинг “Мозори-Шариф – Торхам” участкаси бўйича лойиҳа ишлаб чиққан. Лойиханинг техник иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш учун халқаро консультант танлаш бўйича вазирликларга таклиф киритилган.
Ҳозирги кунда ТИА ишлаб чиқишни молиялаштиришга халқаро молия институтларини жалб қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Шимолий логистика муаммо яратиш эҳтимоли бор учун ҳозирда яна бир логистика каридори ривожланиши ҳам импорт, ҳам экспорт учун муҳим.
@allaevuzb
🇸🇬 Singapurni xarobadan chiqargan daho – Li Kuan Yu
Qanday qilib Ikkinchi Jahon urushidan keyin xarobada qolgan Singapur Buyuk Britaniyadan mustaqil bo’lib, iqtisodiy mo’jiza ko’rsatdi va bu uchun nimadan vos kechdi?
Xuddi shunday Youtube kanali hududi Toshkent shahridan atigi 2 baravar katta bo'lgan Singapur shahar-davlatining muvaffaqiyat tarixi va sababchisi haqida video tayyorlabdi👍🏻
Videoga havola 👉🏻 https://youtu.be/0OTGRWi_gOA