allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Yirik kompaniyalar necha yoshda? Bobosi Nokia ekan:

Age of companies:

🇫🇮 Nokia: 158
🇯🇵 Toshiba: 148
🇯🇵 Nintendo: 133
🇯🇵 Hitachi: 113
🇺🇸 IBM: 112
🇯🇵 Panasonic: 105
🇺🇸 Disney: 99
🇺🇸 Motorola: 94
🇰🇷 Samsung: 85
🇺🇸 HP: 84
🇯🇵 Sony: 77
🇺🇸 Microsoft: 48
🇺🇸 Apple: 47
🇺🇸 Dell: 39
🇨🇳 Huawei: 35
🇺🇸 Amazon: 28
🇺🇸 Netflix: 25
🇺🇸 Google: 24
🇺🇸 Salesforce: 24
🇺🇸 SpaceX: 21
🇺🇸 LinkedIn: 20
🇺🇸 Tesla: 20
🇺🇸 Facebook: 19
🇺🇸 Gmail: 19
🇺🇸 YouTube: 18
🇺🇸 Reddit: 18
🇺🇸 Twitter: 17
🇺🇸 Airbnb: 14
🇺🇸 WhatsApp: 14
🇺🇸 Uber: 14
🇺🇸 Instagram: 12
🇺🇸 Zoom: 12
🇺🇸 Twitch: 12
🇺🇸 OpenAI: 7
🇨🇳 TikTok: 6
🇺🇿 Asaxiy: 8


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Man uchun kutilmagan yangilik bo'ldi, O'zbekistonda "uklon" taksi xizmati ish boshlabdi. Ular bozorda Yandex, MyTaxi va shu kabi kompaniyalar bilan raqobat qilishadi. Shuningdek, Uzum ham taksi xizmati tayyorlayotganligi haqida ma'lumotlar bor.
Uklon Ukrainaning startapi bo'lib, Ukrainada 27ta shaharda ishlar ekan. Bu bozorda kuchli raqobatni ko'rish qiziqarli bo'ladi.

PS: Reklama emas, shaxsan o'zim MyTaxi xizmatlaridan foydalanaman, sifat va qulaylik jihatdan ular manga ko'proq ma'qul keladi. Boshqa tomondan MyTaxi mahalliy startap ekanligi odamni xursand qiladi.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Statistika agentligi e'lon qilgan qiziqarli, lekin achinarli bir ma'lumotni Twitterda ulashishdi.

O'zbekistonda kutubxonalar soni. 2000-yildan 2021-yilgacha bo'lgan statistika:

2000y- 6027
2001y- 5936
2002y- 5943
2003y- 6158
2004y- 5953
2005y- 5892
2006y- 1200
2007y- 1521
2008y- 1650
2009y- 2722
2010y- 2809
2011y- 2809
2012y- 2831
2013y- 2834
2014y- 2877
2015- 2914
2016- 2908
2017- 2898
2018- 2902
2019- 398
2020- 400
2021- 402



@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Bu kadr qaysidir kinodan olinmagan. Shunchaki dron Islandiyadagi vulqon ustidan uchib o'tmoqda.

Читать полностью…

Allaev Uz

Россиядаги хамюртларимизни элчихона огохлантирибди.
Узимдан кушаман, якин икки кун имкон борича уйда колинг, ахоли тупланадиган жойлардан узок юринг.
Шунингдек, шошиб спекуляция вактида доллар сотиб олманг. Мухими доимий муаммоли худадлардан узок булинг.

Читать полностью…

Allaev Uz

Ҳар қанақа тўнтариш ёки революция катта тезликда қилинади. Секинлашдими, бу фуқаролик урушига айланади ёки амалдаги ҳокимият ўзини ушлаб қолади. Шунингдек, бошқарув ва атрофдагилар паникада бўлган вақдта ҳокимиятни эгаллаш осонроқ бўлади. Вақт ўтган сари ҳаяжон йиғилиб, амалдаги ҳукумат стратегик фикрлар бошлайди, қарорлар ақлга асосланиб бошлайди, аҳоли ва қарама-қарши томонда иккиланиш бошланади.
Шу томондан, Россиядаги воқеалар қайси ўзанга кетиши кейинги 24-48 соатда ҳал бўлади.

Читать полностью…

Allaev Uz

Айрим бир маҳаллий экспертларимиз Россиянинг бўлиниши, Кавказ мамлакатлари мустақиллиги ҳақида гапириб бошлашди. 

Вазиятга реал қараб кўрамиз. Кавказ шунақа мураккаб ҳудудки, у ердаги бўлинишни ўрганмаган одам фараз қилолмайди. Агар Россия бўлинадиган бўлса, Кавказда давлат ёки ҳудудлар эмас, ҳатто қишлоқ ва уруғлар ўртасида урушлар авж олиши мумкин. Дунёда бунақа мураккаб бўлинган бошқа ҳудуд бўлмаса керак. Кавказдаги ностабиллик узоқ муддатга бизга ҳам, дунёга ҳам таъсир қилади. Ўзаро катта қирғинлар бўлади. 

Россия қудратли мамлакат сифатида Ғарбга ҳам, Марказий Осиёга ҳам керак. Ғарбга Россия ресурсларидан ташқари Хитойга қарши қудратли блок сифатида керак. У Хитойни тийиб турувчи механизм сифатида кўрилиши мумкин. Халқаро муаммо яратмаган Ғарбпараст ёки камида кучли иқтисодиётга эга, халқаро муаммо яратмайдиган Россия Ғарб учун энг қулай вариант. Агар хаос бошланиб Россия бўлинадиган бўлса, Марказий Осиё ва шимолда Хитойнинг таъсири ошиб кетиши табиий. 



Марказий Осиёнинг стабиллиги ҳам Россия билан боғлиқ. Савдо ва деярли ҳамма алоқаларимиз Россия орқали ўтади. Шу учун ҳам дунё учун ягона, бўлинмаган, лекин халқаро хавф яратмайдиган, диктаторлар ҳимоячиси бўлмаган, имкони бўлса бозор иқтисодиёти ишлайдиган Россия керак. Ҳар ҳолда ҳам иқтисодий, ҳам геосиёсий мувозанатда буни аҳамияти катта.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Хар канака бошқарувда, бизнес ёки бошқа сохада хатонинг нархи хисобланади, гапирилинади, афсус килинади. Лекин, хеч ким харакатсизлик натижасини бахоламайди. Баьзан харакатсизлик ёки кечикиб килинган карорлар хатонинг ортидан келадиган зарардан киммат туради. Карор килишга иккиланиш ва ойлаб, баъзида йиллаб, баъзида ун йиллаб карор беролмаслик, кадам босолмасликнинг хакикий нархини улчаш имконсиз.
Лекин, бир нарса аник, бошқарув яъни менежмент канчалик хатоларни кечирмаса, харакатсизликни хам шунчалик кечирмайди. Ривожланишни хохлаган бошқарув масьулият ва рискларни буйнига олиб харакат килишга, карор килишга махкум.
Харакатсизлик ва борини химоя килиш тузоги вакт жихатдан хам, пул жихатдан хам жуда киммат туради.
Монополия, прописка, конвертация, электр токи ва газ муаммоси хам мана шу харакатсизлик, борини химоя килиш, рисклардан кочиш натижаси эди. Тушунарли булиши учун бизнесдан эмас, умумий муаммолардан мисол килдим.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Asaxiy Booksda yana bir kitob sotuvga chiqdi. Esingizda bo'lsa ikki yilcha oldin Barbara Ouklining matematika va tabiiy fanlarni qanday oson o'zlashtirish haqidagi kitobini o'qib tugatib, post qilgan edim. O'shanda kitobni o'zbek tiliga tarjima qildirishni va'da bergan edim.

Bugun nihoyat kitob o'zbek tilida chiqdi. Kitob o'quvchilarga, talabalarga, umuman matematika va tabiiy fanlarni osonroq o'zlashtirishni xohlaydigan hamma-hammaga tavsiya qilinadi. Jiyanlarga yaxshi sovg'a bo'lishi mumkin.

Va'da bergandim, birma-bir lotin yozuviga o'tamiz deb. Rejamizda 2023-yilda 4ta kitob lotin yozuvida chiqishi kerak. Bu birinchisi bo'ldi.

Kitobga homiylik qilganligi uchun Xalq bankiga o'z minnatdorchiligimni bildiraman.

Batafsil: asaxiy.uz/u/64956528e004e

Читать полностью…

Allaev Uz

Xalqaro kosmik stantsiyadan kun botishi qanaqa ko'rinishi.

Читать полностью…

Allaev Uz

Туркияда доллар курси кескин ошмоқда. Бу вақтинчалик ҳолат деб ўйлайман.
Қайта молиялаштириш ставкаси шу заҳоти доллар курси пасайишига олиб келмайди. Реал таъсир ойлар, баъзида ҳатто йиллар олиши мумкин. Энг муҳими тўғри йўлга бурилиш бошланди. Бу бурилиш тўғри қарорлар занжирини яратса, келажакда анча фойдали бўлади.

Кейин, яна бир муҳим детал, Туркияда маошлар ҳам оширилди. Бу инфлацияга янги асос бўлиб хизмат қилади. Идеал ҳолатда маошларни оширмасдан, ставка оширилиши керак эди.

Бир неча ой давомида сайловлар сабаб доллар курси сунъий тарзда ушлаб турилганлиги, маош ошиши сабаб инфлацияни ҳисобга олса, бозорнинг кўринмас қўли ишлаб, ҳақиқий нарх шакллангунча муддат керак бўлади.

Читать полностью…

Allaev Uz

"150 минг сўм тўламаслик учун 300 минг жарима"

Сенатда кўриб чиқилаётган янги Қонунга кўра МЖтК 198-1-моддаси, яъни қарздорнинг ижро ҳужжатини ижро этмаслиги бўйича маъмурий жазо енгиллаштирилмоқда. Жарима суммаси амалда бир баравардан 5 бараваргача, мансабдорларга бешдан ўн баравар БҲМгача. Янги ўзгаришга кўра, беш бараваргача, мансабдорларга ўн бараваргача деб ўзгартирилмоқда. Ташқаридан қарасангиз ўзгариш йўқдек. Лекин олдин бир баравар БҲМдан кам қўллаш мумкин эмасди.

Ушбу масалада Сенат раиси шундай демоқда:

"Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган ушбу янгилик ҳақиқатдан ҳам жуда муҳим. 150 минг сўм қарзни тўламаганлик учун 300 минг сўм жарима солиш – бу адолатдан эмас, албатта. Қолаверса, бундай амалиёт янги конституциявий қоидага, яъни фуқарога қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чораси мутаносиблик принципига асосланиши ва етарли бўлиши кераклиги қоидасига  мутлақо зид".

👉 @bahodirahmedoff👈

Читать полностью…

Allaev Uz

Уолтер Айзексоннинг Нобель мукофотини олган олим ҳақидаги «Код Бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги» китоби ўзбек тилида чоп этилди (реклама хуқуқлари асосида).

https://www.gazeta.uz/uz/2023/06/22/asaxiy/

Читать полностью…

Allaev Uz

Bugun birgina Magic City oldidan o'ta turib, 7ta tilanchi bola sanadim. Issiqda charchagan, ko'zlari g'amgin, usti kir bolalar. Undan tashqari chorrahalarda va boshqa joyda tilanchilik uchun bolalardan ko'p foydalanishlarini ko'ramiz.
Bolaning begonasi bo'lmaydimi, millatiga qarab ham ajratilmaydi. Ayollar huquqi masalasi ko'p gapirilyapti, ayollar himoyasi trenddagi mavzu. Lekin, bolalar huquqi bilan ham undan kam bo'lmagan muammolar bor. Bu borada ham qonunchilik qat'iylashishi, ijrosi nazorat qilinishi, bolalar himoyasiga ijtimoiy xizmatlar kelishi, bolasiga nisbatan qonun buzgan ota onalarga nisbatan jazo qat'iy bo'lishi kerak.
Bu borada jamiyatning ham, hukumatning ham hali qiladigan ishi juda ko'p.

Читать полностью…

Allaev Uz

Biznesda raqobatda ustunlikka ega bo'lish uchun shunchaki harakat yetarli bo'lgan zamonlar o'tdi. Tadbirkor do'stlarimiz asta-sekinlik bilan biznesni yaxshilab borishadi, muammolarni yechishadi, binoni yaxshiroq remont qilishadi, yaxshiroq xodim yo'llashadi, xullas ko'proq daromad uchun harakat qilishadi. Lekin, aksar hollarda bu natija bermaydi, daromad ko'paymaydi.
Muammo shundaki, raqobatbardosh bozorda siz o'sayotgan vaqtda raqibingiz ham o'smoqda. Siz yurganda yuryapti, yugurganda yuguryapti. Toki siz undan bir nechta qadam ko'proq tashlamas ekansiz, u siz bilan yonma-yon ketaveradi. Shunchaki harakatlar va yaxshilash evaziga bozorda ko'proq ulushga ega bo'lish vaqti o'tdi. Bu yog'iga raqibdan ko'proq bo'lgan harakat, mijozga raqibdan ko'proq intilish, standart xizmatdan tashqari kutilmagan yangiliklar qilish dolzarbroq bo'lib boraveradi. Raqobat kuchli joyda sizni xato qilishga haqqingiz yo'q, undan tashqari doimiy yanada tezroq yugurish, hatto uchish kerak bo'ladi. Bu bo'lsa o'ziga xos risklar bilan keladi.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Хитойнинг Ушань регионида тог аэропорти. Аэропорт 8 йил давомида курилган, 1700 метр баландликда жойлашган.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизнесни тинч қўйинг: 2022 йили бизнес фаолиятини текшириш ҳолатлари 2 бараварга кўпайган

Мустақил тадқиқотлар аниқлашича, 2022 йил давомида 32 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 167 минг 037 та текширувлар ўтказилган. 2021 йилда эса бу рақам 86 500 ни ташкил қилган.

Республика кесимида олиб қаралса энг кўп текширув пойтахтда ўтказилган. Текширувчи ташкилотлар орасида солиқ органлари етакчи.

Янги деб номланувчи даврнинг илк кунларданоқ бизнес эгаларининг ишига ҳалақит қилиш, айниқса, турли “текшир-текширлар”ни мутлақо йўқотиш лозимлигини таъкидлаб келинмоқда. Бироқ, вақт ўтяпти ҳамки, бу ҳолатлар кўпайса кўпаймоқда, камаймаяпти. Кимдир нотўғри бизнес қилаётган бўлса уни рақобат шундоқ ҳам синдиради ва тўғри ишлаётган бизнес ютиб кетаверади. Уларга энг камида ҳалақит бермаслик — катта ёрдам.

Бизнесни “текшир-текшир” қилганларга нисбатан қатъий жазо ҳам йўқ. Шунчаки, ишдан бўшатилади, ҳайфсан берилади ёки оладиган “премия”сидан мосуво қилинади. Шу йўсин давом этаверса эндигина эркин нафас олишни бошлаган тадбиркорлик соҳаси ҳам бўғилади ва бу нафақат оддий аҳоли, бориб-бориб бутун мамлакатнинг иқтисодий ҳолатига ҳам салбий таъсир қилади.

Читать полностью…

Allaev Uz

@habikatura Халк банки билан хамкорликда чикарган генлар инженерияси хакидаги "Код бузар" китобимиз хакида.

Читать полностью…

Allaev Uz

Xitoyda avtoturargoh robotlashtirilishi evaziga mashinalar sig'imi 30-40 foizga oshibdi.

Читать полностью…

Allaev Uz

Россия нима учун интернетни учирмаямти деб хайрон булишяпти. Хозир интернет учмаслиги Путин хукумати манфаатига. Бунака вазиятда ахборотсизлик ахборот куплигидан хавфлирок. Интернет учса, хозир гуёки шоу куриб турган миллион одам нима булди деб кучага чикиб кетиши мумкин. Маълумот огиздан огизга жиддийлашиб таркалиши катта паника яратиши мумкин. Якин тарихда интернет учгани сабаб одамлар уйидан кучага чикканига мисоллар куп. Бунака огир ахволда ахоли хам кучага чикиши режим учун жиддий муаммо.
Интернет учмаслиги одамлар дивандан кетини узмаслиги учун хам мухим.

Читать полностью…

Allaev Uz

Тарихни яхши биладиганлар ва унутмайдиганлар учун Чайковскийнинг "Оққуш кўли" балети.
Шу кунларда Первый каналда қайта эфирга берилиши мумкин экан.

Читать полностью…

Allaev Uz

Soʻnggi paytlarda YouTubeʼning oʻzbek segmentida nafaqat sifatli kontent, balki juda yaxshi podkastlar ham koʻpayib bormoqda.

Ayniqsa tarix mavzusiga bagʻishlangan “QURULTOY” podkasti oʻziga eʼtiborni tortadigan loyiha boʻlgan.

Loyiha doirasida tarixchi olimlar va ekspertlar oʻtovga oʻxshash studiyada yigʻilibб mintaqamiz hamda xalqimiz oʻtmishi haqida suhbat qurishadi. Dam olish kunlari nimani koʻrishni bilmayotganlar uchun ayni muddao.

Tamosha qiling 👉🏻 https://youtu.be/2XzaLe5-NgM

Читать полностью…

Allaev Uz

Yaqinda taqdim etilgan Apple Vision Pro virtual ko'zoynagida Futbol qanaqa ko'rinishi haqida

Читать полностью…

Allaev Uz

Maslou piramidasi haqida kanal obunachilari bilishsa kerak. Unga ko'ra dastlab piramidaning pastida odamning birlamchi ehtiyojlari turadi. Tepaga ko'tarilgan sari ehtiyojlar o'zgarib boradi.
Piramidani zamonaviy odam portretida shakllantirishga harakat qildik. Avvalo, zamonaviy odam miyasi yeyish, ichish, umuman olganda jismoniy yashab qolish haqida o'ylaydi. Bu uchun hozirgi dunyoda yetarli daromad beradigan ish kerak degani. Demak, hozirgi holatda ish bilvosita Maslou piramidasida birlamchi ehtiyojdir. Undan keyin xavfsizlik masalasi keladi. Ko'pchilik buni uyda ko'radi. Stabil boshpanasi bo'lishi, issiqda, sovuqda, yomg'ir va qorda saqlanadigan joyi bo'lishi keyingi ehtiyoj hisoblanadi.

Bu ehtiyojlardan o'tgan odamda hissiy ehtiyojlar ahamiyati oshib ketadi. Sevgi va jinsiy aloqa (reproduktiv hissiyot), turmush (avlod haqida qayg'urish) va hamfikrlar qidirish (atrofida o'ziga o'xshashlarni topish) kabi ehtiyojlar piramidaning keyingi qismi hisoblanadi. Yanada aniq aytsak, yeb-ichish va sog'liq (stabil ish va maosh orqali), boshpana, o'ziga kerakli insonlar bilan aloqa (oila va do'stlar) Maslou piramidasi bo'yicha eng asosiy ehtiyojlarimizdir. Bu ehtiyojlari qondirilgan odamlargina hissiy, falsafiy va boshqa tomonlardan murakkabroq ehtiyojlarga qarab boradilar. Shu uchun ham inson avvalo ilk ehtiyojlari bo'lgan stabil daromad, boshpana va o'ziga kerakli insonlar masalasini hal qilishga harakat qilishi kerak. Shular uddalangan holatda, insonda o'zini izlashga, mukammallikka, yuksalishga intilishga kengroq imkoniyatlar ochiladi.

#tungi_uylar

Читать полностью…

Allaev Uz

O‘zbekistondagi birinchi biznes-nashrlardan biri Spot.uz’ni anchadan beri kuzataman. Yaqinda tahririyatning o‘zbek versiyasi qaytadan ishga tushirildi. Unda biznesni yo‘lga qo‘ymoqchi, ishga kirmoqchi yoki xorijga o‘qishga ketmoqchi bo‘lganlarga foydali maqolalar berib borilmoqda.

Bundan tashqari, nashr o‘z kuchi bilan biznesini 0 dan boshlagan o‘zbekistonlik tadbirkorlarning muvaffaqiyat va qiyinchiliklari haqida materiallar, sodda tilda tushuntirilgan videoqo‘llanmalar, hamda grant dasturlarini yetkazib turibdi.

Nashrning Telegram-kanalini kuzatib borishni tavsiya qilaman: @spotuz_uz

Читать полностью…

Allaev Uz

Туркия Марказий банки  қайта молиялаштириш ставкасини 8,5 фоиздан 15 фоизга оширди. Бу 27 ой ичида биринчи марта оширилган ставка ва Туркия Марказий банкининг сайловлардан кейин тайинланган янги раҳбариятининг биринчи қароридир. Олдинроқ Туркияда Марказий Банк раҳбари этиб илк маротаба аёл киши тайинланганлиги ҳақида ёзган эдим. Хафизе Эркан АҚШ молия тизимида улкан ютуқларга эришган, замонавий қарашли кадрдир.

Таҳлилчилар ҳукуматнинг иқтисодий блокида жамоа алмашгандан сўнг, мамлакатдаги инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда ставка ошишини тахмин қилишганди. Кўринишидан, ниҳоят Эрдоган ўтган мандатдаги иқтисодий сиёсати хато эканлигини тан олган ва энди соҳа мутахассисларига ва либерал қанотга реформаларни қўйиб бермоқда. 

Таҳминларга кўра, қайта молиялаштириш ставкаси кейинги кварталда яна ошиши мумкин. 

Туркия сўнгги бир йилда дунёда энг кучли инфляция қайд этилган уч давлатдан бири бўлган эди.

Читать полностью…

Allaev Uz

Сўнгги вақтларда оддий эрк билан муаммолар пайдо бўлаётгандек. Бир ўз машинасида тарвуз еяётганлар жазоланса, бир аквапаркда рақсга тушганлар жазоланмоқда. 

Биламан, ИИВ вазиятни қонун билан зўр асослаб бериши мумкин. Бу учун депутатларимиз таклиф қилинган қонунларни бир овоздан тасдиқлаб беришган. Навбатчи моддалар билан ҳаммани этиб 15 суткага тиқса бўлади. Ҳатто мани ҳам бугунни ўзида хоҳлаган баҳона билан  тиқишлари мумкин. Бунга хоҳиш бўлса бўлди. Навбатчи моддалар жойида турибди. Худди Сталин айтганидек, одам бор бўлса, унга “статья” топилади. 

Лекин, вазиятга икки томондан қараб кўриш керак. Аслида, Самарқанддаги қизларнинг видеоларини тарқатганларни жазолаш керак эди. Улар шахс рухсатисиз бегоналарнинг видеоларини, шахсий маълумотларини тарқатишмоқда, шахсий ҳаётига дахл қилишмоқда. 

Қонунан Ўзбекистонда ахлоқ полицияси йўқ, демак қайсидир органлар ўзини аҳлоқ полициясидай тутишни бас қилса бўларди. 

Бундан олдин бир бошқа жамият вакиллари ёппасига қамалиб бошланганда, бир қисм қувониб бошлаганди. Ўшанда айтгандим, эркни чеклаш фақат бир томонга ишламайди, бир томоннинг ҳуқуқи бузилдими, иккинчи томонники ҳам бузилмасдан қолмайди. Натижаси узоқ куттирмади. 

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Xitoyda dronlar yordamida ajdaho shou. Shenchjenda osmonda shouni taqdim etish uchun minglab dronlar ko'tarilgan.

Читать полностью…

Allaev Uz

Қушдай учиб қучоғингдан дунё кездим,
Кезиб-кезиб топганларим соғинч бўлди.
Қанча олис кетсам шунча қадринг сездим,
Қайда юрсам ёди меҳринг овунч бўлди.
Айланайин қаро қошу кўзингдан-а,
Ўзингдан қўймасин, халқим, ўзингдан-а.

© Мухаммад Юсуф

Читать полностью…

Allaev Uz

#repost

Qolgan joyidan davom...

"7-qadam" xayriya loyihasi yana oqqonga chalingan bolajonlarga umid bag‘ishlashda davom etadi. "Yoshlar" telekanalida kuzating.

Savob ishga hissa qo‘shish uchun:

Uzcard: 8600041735361165

Ehson oxirat sarmoyasidir...

@yettinchiqadam

Читать полностью…
Подписаться на канал