Туркияда тарихида илк маротаба Марказий банк раислигига аёл киши Хафизе Эркан куйилганлиги хакида езган эдим. Газета уз у аёл хакида яхши макола чикарибди:
https://www.gazeta.uz/uz/2023/06/18/erkan/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Бугун меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни қизиқтираётган муҳим савол бор - ўзгарувчан даврдаги беқарор иш муҳитида қандай қилиб касбий юксалишда бардавом бўлиш мумкин?
Ўзгаришлардан қўрқиш керак эмас, улар ўнлаб йўқотишлар билан бирга, рақамли дунёда юзлаб янги топилмаларга ҳам рўпара қилмоқда.
Бунда сиздаги ўз-ўзини ривожлантириш кўникмаси имконият эшикларининг очилишига ёрдам беради. Ҳар куни кечки 3 соатни ўзингиз қизиққан соҳа ҳақида билимларингизни оширишга бағишланг - адабиётларни ўқинг, қўшимча онлайн курсларга ёзилинг, видеодарслар томоша қилинг. Ўрганаётган билимлар учун махсус дафтар тутинг.
Ишонинг, шу тахлит давом этган 1 йилдан сўнг сиз бу соҳадаги 99 фоиз инсондан кўпроқ билимга эга бўласиз. Ана шунда, янги соҳага кириш сиз учун қўрқинчли бўлмайди.
Шу вақтга қадар 2 муҳим қоида менга кўп ёрдам беради - билмаганларимни ўрганишдан қўрқмаслик ҳамда билганларимни такрорлаш.
Муваффақият барчамизга ёр бўлсин!
© Шуҳрат Сатторовнинг Facebook саҳифасидан.
Qizlarimizni kech turmushga chiqishidan xavotir olmaslik haqida.
Yaqinda atrofda biz bilgan, tanigan, kech turmushga chiqqan qizlar haqida gaplashib qoldik. Kech deganda 25 yoshdan keyin turmushga chiqqanlarni nazarga tutyapmiz. Orasida 34 yoshda turmushga chiqqanlar ham bor. Biz taniganlar aksari kamida magistraturani o'qigan, keng dunyoqarashli qizlar. E'tibor bersak, ular oilada o'rtacha oilalardan ancha baxtli ekan.
Sabablarini tahmin qildik:
a) bu qizlarda dunyoqarash o'rtacha kontingentdan ancha kuchli, o'qish va hayotiy tajriba dunyoqarashni shakllantirgan
b) uyidagilar majburlagani uchun emas, oila qurishga tayyor bo'lib turmush qurgan. Shu tomondan oilani ko'proq qadrlaydi
c) hayotiy tajriba sabab muammolarga nisbatan sovuqroq qaray oladi. Umuman shaxs sifatida ko'proq shakllangan
d) bunaqa qizlarga odatda kuchli ayollardan qo'rqmaydigan, o'zi ham xarakter jihatdan kuchli bo'lgan, ularni qabul qilib biladigan erkaklar uylanadi. Natijada bu qizlarga shaxs sifatida kuchliroq erkaklar nasib etadi. Biz bilganlarga e'tibor bersak, aksarining turmush o'rtog'i o'qish, karyerada yoki biznesda katta yutuqlarga erishgan.
E'tibor bersak, biz bilgan keng dunyoqarashli kech turmushga chiqqan biror qiz majburlikdan oila kerak bo'lgani uchun turmushga chiqmagan, hammasi kech oila qurib, lekin moliyaviy tomondan ancha oyoqqa turganligi uchun yaxshiroq yashab ketishgan.
Shu uchun ham kech turmushga chiqish yoki kech uylanish muammo emas. Odam imkoni boricha o'ziga, shaxsiy rivojiga investitsiya qilaverishi kerak. Bu kelajakdagi oilasi va farzandlari uchun ham foydali bo'ladi. Ota-onalar ham qiz farzandini shoshirib hali 20ga yetmasdan turmushga bergandan ko'ra, ularni ta'limiga investitsiya qilsa yaxshi bo'lardi deb o'ylayman.
@allaevuzb
Ишонинг, аммо текшириб кўринг.
Тадбиркорлик доимо ўзи билан катта ва кичик рискларни олиб юради, тадбиркорлик бу фақатгина пул ишлаш эмас, балки пулни йўқотмаслик ҳам деганидир. Кўпчилик тадбиркорлар бошқа тадбиркорлар билан у ёки бу шартномавий алоқаларга киришиб пулларига куйиб ҳам қолишлари мумкин.
Бир дўстим шу кунларда шундай муаммога дуч келди, ғишт олиш учун бир корхонага 600 млн сўм пул кўчириб берган, аммо ғиштдан ҳам, пулни қайтаришдан ҳам дарак йўқ. Албатта пулни ундириш учун судга беришди, суд дўстимнинг корхонаси фойдасига қарор чиқарди, аммо ҳалиги контрагентнинг балансида ҳеч қандай мулки ҳам йўқ, ҳисоб рақамида пули ҳам йўқ.
Мана шундай ҳолатда қонун бўйича бир иш қилиш қийин, МИБ ҳам бир иш қилиб бера олмайди. Ана шундай вазиятга тушиб қолмаслик учун нима қилиш керак?
1. Контрагент томон худди шундай турдаги шартномалар билан ишлаганми ёки йўқми, тўлиқ ўз мажбуриятларни бажарганми ёки йўқлигини унинг ўзидан сўраб олиш керак. (Кўпинча бу ҳолатда контрагент ўз фойдасига ёлғон гапириши мумкин.)
2. Контрагентнинг СТИР рақамини my.sud.gov сайтига киритиш орқали унинг суд ишларида қатнашган ёки қатнашмаганлигини текшириш мумкин, қайси ҳолатда жавобгар, қайси ҳолатда даъвогар бўлганлигини билиш мумкин.
3. orginfo.uz сайти орқали контрагентнинг таъсисчиси, раҳбари ҳақидаги маълумотларни билиб, унинг яна қандай корхоналари борлигини текшириб кўринг, баъзи бир тадбиркорлар мана шунақа “ухлатиш” ишлари учун алоҳида корхона ҳам очиб қўйишади, у корхонанинг балансига мулк, ҳисоб рақамида ҳам ҳеч қандай пул қўйишмайди.
4. Контрагент томоннинг СТИР рақамини mib.uz сайтига киритиб ўша тадбиркорлик субъектига нисбатан бирор ижро иши очилган ёки очилмаганлигини текшириб кўринг, агар ижроси осилиб ётган бўлса, яхшиси у билан иш қилмаган маъқул.
5. Контрагентнинг СТИР рақамини davreestr.uz сайтига киритиб унинг номида бирор мол-мулк бор ёки йўқлигини текшириб олинг, чунки агар судлашишга тўғри келса ва сиз суд сизнинг фойдангизга қарор чиқарса, ижро унинг мол-мулкига қаратилади, агар ўзи катта компания деб таништирса, лекин ҳисоб рақамида велосипед ҳам бўлмаса, демак бу ерда бошқа гап бор.
Ўз ҳуқуқларингизни ўзингиз ҳимоя қилмасангиз, биров келиб ҳимоя қилмайди. Ўзингга эҳтиёт бўл, қўшнингни ўғри тутма деб бекорга айтишмаган доно халқимиз.
P.S. Постни сақлаб қўйинг ва тарқатинг, алдовсиз жамиятни ҳуқуқий тафаккури кенг одамларгина ярата олади.
@bektoshkhatamov
Raqobat go'zal imkoniyatlar ochishiga ajoyib bir misolni o'qib qoldim. Fransiyaning Les Echos nashri qanday qilib Tesla o'zi bilmagan holda BYDni Yevropa bozoriga olib kirayotganligi haqida maqola e'lon qildi. Fransiya bir necha yil davomida elektromobillar bozorida o'z o'rniga ega bo'lish uchun Teslani Fransiyada zavod qurishga undaydi. Lekin, Tesla yakunda Germaniyani tanlaydi. Tan olish kerak, bugun mashinasozlik sanoatida Fransiya Germaniyaga hech qanaqasiga raqib emas, so'nggi 30 yilda umuman raqib ham bo'lmagan.
Lekin, Makron boshchiligida Fransiya hukumati bu bilan tinchimaydi va o'z mahalliy ishlab chiqaruvchilaridan tashqari xalqaro gigant elektromobil ishlab chiqaruvchilarini izlashda davom etadi.
Les Echos nashri xabar berishicha, BYD Yevropadagi birinchi zavodini qurish uchun Fransiyani tanlabdi. Jarayon bilan shaxsan Makron o'zi shug'ullangan. BYD elektromobillar ishlab chiqarishda Teslani deyarli quvib yetdi, hozirgi holatda dunyoda ikkinchi ishlab chiqaruvchi. Demak, BYD Yevropa bozoriga Fransiya orqali kirishga qaror qilgan.
Nima uchun BYD Yevropada zavod qurishi kerak, Xitoyda ishlab chiqarish arzon emasmi? Hammasi oddiy, elektromobillar uchun Yevropadagi ishlab chiqarilgan mashinalar uchun alohida imtiyozli soliq rejimi joriy qilingan. Aslida, Tesla ham zavodni Germaniyada shu uchun qurgan. Endi BYD yaqin kelajakda Fransiyada zavod qurib, shu orqali Yevropa bozoriga raqobatbardosh narxlarda mashina taklif qiladi, o'zi uchun dunyodagi eng katta va eng boy bozorni ochadi.
Normal holatda siyosiy vaziyatdan kelib chiqib Yevropa davlatlari Xitoylik ishlab chiqaruvchilarni o'z hududlariga kiritishni rad etishardi. Lekin, bu normal holatda. Raqobat ishga tushganda, hatto Xitoy kompaniyasi ham hamkorga aylanadi.
@allaevuzb
Зиёлилар мамлакатдан суришининг салбий оқибатларини аниқ рақамларда ўлчаш деярли имконсиз. Унинг зарари ва кўлами шунақа каттаки, ҳаётнинг ҳар бир жабҳасида акс этади.
Хоҳлаган нормал давлатда, зиёлилар, жумладан, олимлар, тадқиқотчилар, академиклар ва соҳалар профессионал мутахассислари тараққиётга катта ҳисса қўшадилар. Аниқроқ айтсак, улар иқтисод ва мамлакат учун энг катта қийматни яратишади. Улар технология, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳалардаги ютуқлар учун муҳим бўлган билим, тажриба ва инновацион фикрлашга ва малакага эгадирлар. Зиёлилар сурса, халқ ўз маҳоратларидан, истеъдодларидан ва салоҳиятидан маҳрум бўлади. Бу эса узоқ муддатда мамлакатнинг ўсиши ва ривожланишига тўсқинлик қилиши, мамлакатнинг глобал тараққиётда ортда қолишига сабаб бўлиши мумкин.
Яна бир зарар инсон капитали сифатига бўлади. Улар миллатнинг ўқимишли ва малакали ишчи кучини ташкил этади. Уларнинг кетиши инсон капитали сифати сезиларли пасайишига, малакали кадрлар етишмовчилигига олиб келади. Бу мамлакатнинг умумий унумдорлиги ва рақобатбардошлиги пасайишига олиб келади. Бу ҳаётнинг ҳар жабҳасида малакасиз кадрлар сабаб муаммоларни кўпайишига, инфраструктура оғир аҳволга келишига сабаб бўлади, унақа мамлакатда ҳамма соҳа ва ишлар муаммолар билан ишлайди. Бу бўлса ҳаёт сифатига кескин таъсир қилади.
Яна бир зарар мамлакатдаги демократик институтлар заифлашувига олиб келади. Зиёлилар демократик жараёнлар, фуқаролик жамияти, қонун устуворлиги ва танқидий фикрлашни ривожлантиришга ҳисса қўшадилар. Хоҳлаган демократик мамлакатда аҳолининг 80 фоизи фикрлаши қолган 20 фоизининг фикрлаши таъсирида шаклланади. Зиёли қатлам жамоатчилик фикрини шакллантирувчи етакчи куч ҳисобланади. Экспертлар ва фикр етакчилари кетиши демократик институтларни заифлаштиради. Бу турли нуқтаи назарларнинг етишмаслигига, фикрий рангбаранглик ўлишига, фуқаролик жамияти кучсизланишига, жамиятнинг тийиб туриш қобилияти йўқолишига, бошқарув ва қарорлар қабул қилишда сифатининг пасайишига, авторитар тизим шаклланишига олиб келиши мумкин.
Бошқа зарар таълимда акс этади. Хоҳлаймизми ёки йўқми таълим сифати бевосита бугунги зиёлиларга боғлиқ. Зиёлилар кўпинча келажак авлодларни илҳомлантирадиган ва тарбиялайдиган нуфузли шахслардир. Интеллектуал рағбатлантириш ва йўл-йўриқнинг йўқлиги одамларнинг интеллектуал ва шахсий ўсишига тўсқинлик қилиши, фуқароларнинг таълимга интилишини пасайтириши, интилганига ҳам зиёли қатламсиз сифатли таълим таклиф қилиш имконсиз бўлиб қолиши мумкин.
Энг катта муаммо бўлса ғоявий томондан келади. Зиёли қатлам мамлакатнинг асосий ғоясини шакллантирадиган қатлам ҳисобланади. Юқорида айтганимдай, жамиятнинг фикрлаши 20 фоиз атрофидаги қатлам таъсирида шаклланади. Зиёли қатламнинг асосий хизматларидан биттаси мамлакат учун фойдали идеологияни шакллантириш, замонга қараб ўзгартириб бориш, баҳс ва тортишувлар ортидан уни сайқаллаб боришдир. Улардаги фикрий турли хиллик, турли позицияга эга бўлиш мамлакатни ягона ғоя таъсирига тушишдан асрайди яъни мафкуравий мувозанат яратади. Улардаги танқидий ва таҳлилий дунёқараш мамлакатни ғоявий томондан тирик ушлаб туради. Бу қатлам таъсири пасайиши аҳолининг катта қисмининг онгини танқидий ва таҳлилий дунёқараш талаб қилмайдиган нисбатан эски мафкуралар эгаллашига ва шу билан жамият ўсишдан тўхташига, ҳатто ортга кетишига олиб келади. Энг ёмони жамиятда ғоявий диктатура шаклланса, жамият онгидан унинг таъсирини йўқотишга авлодлар керак бўлиши мумкин.
Хулоса, зиёлилар кетиши мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлиги учун узоқ муддатли аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Мамлакат учун зиёлиларни ушлаб қолиш, уларнинг гуллаб-яшнаши ва ўз мамлакатини ривожига ҳисса қўшишга ундайдиган муҳит яратиш жуда муҳим. Бугунги бошқарув осон бўлиши учун зиёлилардан ҳайиқадиган, уларга фикр эркинлигини бермайдиган мамлакатлар бугунги ҳукмдорлар учун нимадир ютиб бераётган бўлиши мумкин, лекин аниқ мамлакат келажагига улкан зарар етказишмоқда.
@allaevuzb
Шу жойида бир янглиш стереотипни эслатиб ўтаман. Суриш керак деган жумла одатда мамлакатда даромади кам қатламга нисбатан ишлатилади. Уларда мотивация кўп, тезроқ суради деб ўйлашади. Аслида, мамлакатда вазият ёмонлашса камбағал қатлам эмас, биринчи бўлиб ўз бойлигини йўқотишдан қўрққан бой қатлам ва хавфларни сезган, келажакни позитив баҳолай олмаган интеллегенция четга суради.
Бой қатламда даромадлари бу имконни берса, интеллегенцияда ақлий қобилият яъни инсон капитали бунга имкон очади. Мамлакат ёмон бошқарилса, қанчалик оғир бўлмасин бойликка эга бойларидан ва олтин бошларидан қуруқ қолади.
@allaevuzb
Тез-тез мамлакат пули ҳақида гап кетса шунча олтинларимиз қаерга кетяпти деган саволга дуч келамиз. Бу жуда яхши ва асосли савол. Ҳар бир фуқаро мамлакат бойликлари қаерга кетаётганлиги, бюджет қанақа тақсимланаётганлиги билан қизиқишга, керак бўлса қонуний талаб қўйишга ҳақли. Халқ назорати бўлса пулни бироз ўйлаб ишлатишар.
Ман фақат олтин ҳақидаги стереотип хатолигини асосламоқчиман. Ўзбекистон халқи биргина олтиннинг ўзи билан бой яшай олмайди. Ўзбекистонда ҳар йили ўртача 100 тонна олтин қазиб олинади. Идеал сценарийда яъни нарх юқори нуқтага чиққанда бу олтин нархи 6 млрд АҚШ долларига тенг. Биз ҳали олтинни ишлаб чиқаришдаги харажатларни ҳисобламадик. Буни 35 миллионга бўлиб ташласа, аҳоли бошига таҳминан 171 доллардан ёки ойига 15 доллар ёки 167 000 Сўм атрофида тўғри келади. Тўғри тушундингиз бу пул билан Ўзбекистон халқини бой қилиб бўлмайди.
Лекин, 6 млрд доллар бизга ўхшаган қолоқ мамлакатлар бюджетига яхшигина ёрдам бўлиши мумкин. Ўзбекистон шароитида олтин бюджетнинг 25-30 фоизини ёпиб бериши мумкин.
Замонавий дунёда мамлакат бой бўлиши учун табиий бойликлардан кўра тармоқлар кўпроқ қўшимча қиймат яратиши муҳимроқ.
Huawei Mate 50 Pro сўраб кўпчилик ёзмоқда. Huawei дан расман айтишди, Ўзбекистонда смартфон фақатгина март ойида сотувга чиқади. Унгача сиз қатори ман ҳам кутаман. Сифатли камерага эга смартфон керак бўлса, iPhone 14 Pro ва Google Pixel 7 Pro ни кўраверинг.
Читать полностью…Одатда биздаги ёки жамиятдаги бирор муаммони аҳамиятини пасайтириш учун бирор ривожланган давлат билан солиштириб беришади. Бу худди мана бошқа тумандаги бой қишлоқда Абдусаттор хотинини уриб ўлдирибди, нимага бизни қишлоқда Сўтақўзи шу ишни қилса гапирасан дегандек бўлади.
Аввало муаммо муаммолиги учун гапирилади. Бошқа давлатда бор ёки йўқлиги учун эмас. Жамиятимиздаги турли муаммоларни рад этган одамнинг ўзи аввало жамиятимиз учун муаммодир.
Иккинчидан, ривожланган давлатларда жуда кучли статистика ва социологик институтлар ишлайди. Улардаги рақамлар реалликка анча яқин. Агар бизда ҳам улардагидек реал статистика ишлаганда, ишонинг биздаги вазият онгимиздагидан анча фарқ қилган бўларди. Қайсидир рақамлар ҳатто энг пессимистни ҳам шокка тушириши мумкин.
Шу учун ҳам муаммони бошқаларни қоралаб юмшатишга ҳаракат қилганимиз билан муаммо ечилиб қолмайди. Муаммоларнинг муаммо эканлигини рад этишга ҳаракат қиладиганлар борлиги ва улар кўпчиликни ташкил этиши жамиятнинг ўзи ҳам касаллигини англатади.
Кейинги сафар адашган Финландия ёки бахтсиз Япония ҳақида биздаги нимадир муаммони оқлаш учун маълумот ўқиб қолганингизда шуни ёддан чиқарманг.
Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги «Ноқонуний кириб келаётган контрабанда маҳсулотлари ҳамда яширин цехлар томонидан ишлаб чиқарилаётган контрафакт маҳсулотларининг мамлакат иқтисодиётига таъсири ҳамда инсон саломатлиги учун хавфи» мавзусида матбуот анжумани ташкил этибди. Ном узунлигига чалғиманг))
Агентлик вакиллари қонунбузарликлар ҳақида маълумот беришган. 4 та яширин цех аниқланган, 10 500 дона “подделка” алкоголь, 1095 дона шубҳали акциз маркали алкоголь, 978 та акциз маркаси бўлмаган тамаки, 16,5 тонна спирт контрафакт маҳсулотларни сотиш ҳолатлари аниқланган. Илк 10 ойда 135 млн. сўм штраф чиққан.
Энг қизиғи сўнгги 5 йилда акциз солиғи 2,5 (!) баробарга ошган. Бунинг ортидан тамаки маҳсулотлари контрабандаси ортган. Агар солиқ ортиши камроқ чекилиши учун бўлса, бу ишни қилганларга ёмон хабар бор: чекувчилар камаймаяпти, ноқонуний маҳсулотлар, айниқса сигаретлар кириб келиши кўпаймоқда.
Контрабандага жиддий эътибор қилиш вақти келди.
Қора Жентрада музикани баланд қилиб қўйиб юрадиганлар, балки хабарингиз йўқдир, сизга бир сирни айтаман. Ҳали ҳаётда ҳеч ким “мана бу боллани қаранглар, уҳ красавчик, молодец, машинасини қаранглар” демаган. Йўқ, юз фоиз атрофдагилар сизни ёмон кўради, аҳмоқ деб билади. Баланд мусиқа асабига текканлар бир лаҳзада хаёлан сизга қариндош ҳам бўлади.
Кейинги сафар ярим тун бирда мусиқани гумиллатиб маҳаллада юргунингизда, бу ҳақида эсдан чиқарманг.
Asaxiy да вакансия пайдо бўлса эълон берамиз деб ваъда бергандим.
Тилшунослик йўналишида ўқиган, тажрибага эга корректор ишга оламиз. Иш офисда бўлади.
Танишларга улашинг.
CV ни қуйидаги электрон почтага жўнатиш керак:
asaxiyb@gmail.com
Siz oyning oxirgi uch kunida "Asaxiy Books" chop etgan qaysi 5 kitob to'plam qilinib, chegirma berilishini xohlaysiz?
To'plam ijtimoiy tarmoqlardagi javoblardan kelib chiqib shakllantiriladi. 😊
So'rovnoma 20-00gacha davom etadi.
Apple mahsulotlarini ishlatadiganlarga brendning doimiy foydalanuvchisi sifatida ma'lum bir tavsiyalar bermoqchi edim.
1. iPhone Pro yoki Pro Max?
Bu ko'proq odamning didiga, qulaylikka e'tibor berishiga bog'liq. iPhone 13dan boshlab Pro va Pro Maxda texnik xarakteristikada farq qolmagan, ya'ni protsessor, kamera va funksiyalar bir xil, farq razmerda. Razmer ahamiyatga egami? Ha, ega. iPhone Pro o'zining kichik gabariti uchun juda qulay hisoblanadi. Lekin, siz smartfonda ko'p kontent iste'mol qilsangiz ya'ni kino ko'rsangiz, kitob o'qisangiz, kattaroq ekran evaziga iPhone Pro Max olgan yaxshi. Biroz qo'polroq bo'lishi mumkin, lekin muhimi kontent iste'moliga qulay.
2. iPad kerakmi?
Atrofda kino yoki kitob o'qish uchun iPad oladiganlarni ko'p ko'raman. Yakunda iPad shunchaki uyda yotadigan gadjetga aylanadi xolos. Nari borsa bolalar o'yin o'ynashadi. Bunga sabab uning razmerida va doim oldingizda bo'lmasligida. Shu uchun ham ko'pchilik iPad olsada, u uchun mo'ljallagan narsalarini iPhone da qilishda davom etadi. Agar sizda iPad professional instrument bo'lmasa, iPhone Pro Max yetib ortadi. O'zimda ham iPad doimiy ryukzakda yuradigan matohga aylanib bo'lgan.
3. iPad Pro yoki MacBook?
Bu yerda shubhasiz MacBook Air M2 eng to'g'ri qaror. iPaddan ish uchun foydalanmoqchi bo'lsangiz, unga klaviatura sotib olishingiz kerak. Klaviatura bilan qo'shganda iPad narxi Macbook Airdan oshib ketadi. Asosiy noqulaylik bo'lsa operatsion tizimdadir. Bir tomonda kontentga mo'ljallangan iPadOs, boshqa tomondan ishlash uchun mo'ljallangan eng mukammal MacOs operatsion tizimi. Ishlash uchun Macbook qulay va ustun.
4. Apple Watch yoki boshqa brend soati?
Man uchun boshqa brend soati. Bunga eng birinchi sabab batareykadir. Apple Watch ishlatganda har kuni zaryadga qo'yishning o'zi qancha noqulaylik tug'dirardi. Apple Watchga analog Amazfit yoki Huaweining 100 dollardan qimmat soatlari bo'lishi mumkin. Yakunda ikkalasida ham bir xil funksiyalarni ishlatasiz. Lekin, Amazfit va Huawei zaryadni 2 haftagacha ushlab berishadi. Bu yerda psixologik faktorni ham esdan chiqarmaslik kerak, ko'pchilik Apple Watchni ishlatish uchun emas, o'z statusini ko'z-ko'z qilish uchun sotib oladi. Shu uchun ham bugun poddelka soatlar sotuvi uchmoqda.
5. Airpods yoki boshqa brend?
Bu bahsli mavzu. Airpodslar, ayniqsa Pro haqiqatdan juda sifatli quloqchinlardir. Lekin, bugun boshqa brendlarda arzonroqqa sifatli quloqchin topsa bo'ladi. Sony, Panasonic, Samsung, Huawei, hatto Xiaomida bu borada yaxshi yechimlar bor.
Nima uchun tepada iPhone, iPad, Macbook uchun arzon analoglarni aytmadim? Sababi oddiy, ular ekosistemada yaxshi ishlaydi va boshqa operatsion tizim ularga ko'nikkan odamlar uchun juda noqulaylik qiladi. Lekin, boshqa brend soati va naushnigi iPhone yoki MacBook bilan ishlatishda noqulaylik tug'dirmaydi.
Demak, manimcha iPhone Pro Max va Macbook Air yoki Proning oxirgi modelini olib, soat va naushnikka boshqa brendlarga qaragan to'g'ri qaror bo'ladi.
Post faqat Apple ishlatadiganlar uchun edi))
Дунёда ҳозирда IT технологиялари ва сунъий интеллект энг тез жорий қилинаётган соҳалардан бири қишлоқ хўжалигидир.
Бугун Cattle Care номли ажойиб стартап ҳақида ўқиб қолдим. Стартап шу ой 532 000 минг доллар инвестиция жалб қилибди. Ҳозирда компания 15 млн доллар баҳоланмоқда экан. Уни бундан 5 йил олдин Россиядан АҚШга сурган икки йигит яратган.
Стартап нима билан шуғулланади?
Ҳаммаси оддий, улар сигирларни видео камералар воситасида кузатишади. Сунъий интеллект асосида дастурий таъминот сигирлар қанчалик тўйиб овқатланганлигини, уларга овқат бериш ёки бесмасликни, ҳатти ҳаракати асосида касал ёки касал эмаслигини кузатиб боради ва таҳлил натижаларини тақдим этади. Бундан фермалар даромади ва унумдорлиги кескин ошади. Ҳозирда стартап хизматларидан АҚШдаги 55та йирик ферма фойдаланмоқда, хизмат умумий тарзда 187 000 та сигир ҳаракатларини кузатади.
IT ҳамма соҳада ҳамма нарсани ўзгартирмоқда ва энди ҳеч нарса олдингидек бўлмайди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида IT ва сунъий интеллектни жорий қилишга ҳаракат қилган ман билган ягона стартап Лазиз ака Адҳамовнинг "Dalatec" хизмати эди. Натижалар қанақа бўлганлигини билмайман.
IT ва замонавий технолигиялар ҳаётимиздаги турли ҳил соҳаларда нималарни ўзгартиришини билмоқчи бўлсангиз, Клаус Швабнинг "Тўртинчи саноат инқилоби" китобини ўқиб чиқинг! (Кетди реклама😁)
@allaevuzb
Oxirgi kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda mediasavodxonlik haqida yozilayotgan postlarni diqqat bilan kuzatib boryapman. O'zimni mediasavodxon deb hisoblasam ham, postlar orasidan yangi ma'lumotlar ham olyapman. Menimcha, ajoyib ijtimoiy loyihani ilgari surishyapti doʻstlarimiz.
Masalan, Eldar aka axborotni tekshirish usullarini ilmiy metodlarga o'xshaydi, faoliyatimda doimo ulardan foydalanaman deb yozganini o'qib, mening sohamda ham axborotni tekshirish qanchalik muhimligini o'yladim. Tarjima uchun kitob tanlaganda u kitobning sifati, nufuzi, jahonda qay darajada tan olingani ishonchli manbalardan tekshiriladi. Shuningdek, kitoblardagi ma'lumotlar ham qay darajada ishonchli ekanini tekshiramiz, har tomonlama oʻrganamiz. Kitob kinodan yoki biror videodan farqli oʻlaroq oʻquvchining qimmatli vaqti va e’tiborini koʻproq va uzoqroq muddat oladi va chuqurroq taassurot qoldiradi. Shuning uchun istalgan kitobni, kitob oʻqisam boʻldi qabilida oʻqish ham yaramaydi. Oldin u haqda obdon oʻrganish, undan soʻnggina qimmatli vaqtni sarflash maqsadga muvofiq. Mediasavodxon boʻlish faqat manashu jarayonnigina toʻgʻri tashkil etish degani emas. Kitob doim qandaydir maqsadga xizmat qiladi. Ulardan qandaydir hayotiy zarur qarorlar qabul qilishda foydalanishdan oldin yoki biror xulosaga kelishdan oldin uning ham yaratuvchisi borligini va motivni u oʻz dunyoqarashiga koʻra belgilayotganini esda tutish, ya’ni tanqidiy fikrlab qabul qilish kerak.
Aslida biz "Factfulness" kitobini aynan shu maqsadga xizmat qilishi uchun tanlab olgan edik. Bu kitob insonning dunyo haqidagi tasavvurlarining media orqali qanchalik notoʻgʻri shakllanib qolishi mumkinligini koʻrsatuvchi, tanqidiy fikrlashga oʻrgatuvchi qimmatli asar. Shu sababli ham biz, Asaxiy Books jamoasi ushbu jamiyat uchun muhim boʻlgan chellenjda aynan shu kitob bilan qatnashmoqchimiz.
Aksiya quyidagidan iborat:
Factfulness kitobini buyurtma qildirgan har bir mijozga #bemediasmart futbolkalari tekinga qo'shib yetkaziladi. Shart shuki, futbolkalarni olganingizdan keyin, pastdagi hashtaglar bilan siz ham Feysbuk, Instagram, Twitterdagi sahifangizga chellenjni davom ettiruvchi postlaringizni joylashingiz kerak boʻladi. Chellenjni qanday davom ettirishni mana bu yerda Eldar aka batafsil tushuntirganlar.
Siz ham befarq boʻlmang! Oʻz ustingizda ishlang, mediasavodxon boʻling, doʻstlaringizni ham tanqidiy fikrlashga undang!
Buyurtma qilish: https://asaxiy.uz/product/hans-rosling-faktdorlik-predzakaz
#bemediasmart
#ishon_ma
#ergash_ma
#tarqat_ma
Ogoh boʻl - media!
Are you mediasmart?
@mediasaboq
Туркиянинг энг қиммат брендлари рўйхати эълон қилинди. Рўйхатга “Турк ҳаво йўллари” бошчилик қилмоқда, мазкур бренднинг қиймати 2 миллиард долларга тенг.
Иккинчи ўриндаги Arçelik бренди 1,5 миллиард долларга, учинчи ўриндаги Vestel эса 927 миллион долларга баҳоланган.
Рўйхатга жами 100 та бренд киритилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 15,6 миллиард долларга тенг.
O'zbekistonda yurak kasalliklari va ish vaqti o'rtasida qanday bog'liklik bor?
Yurak kasalliklari hozirgi kunda ko'p uchramoqda. Avval ko'pincha yoshi katta, vazni og'ir insonlarda bu kuzatilgan bo'lsa, hozirda kasalliklar ham yosharib bormoqda. Ayniqsa davlat tashkiloti xodimlarida shunday kasalliklarga chalinish holatlari ko'proq.
Prezident ham buni tanqid ostiga olgandi va vaziyatni o’zgartirishga harakat qilmoqda.
Aslida bu ish vaqti bilan bog'liq bo'lishi mumkin. Davlat ishchilari juda ko'p ortiqcha ishlashini hammamiz bilamiz. Ortiqcha ishlash, yetarlicha dam olmaslik, sog'lom turmush tarziga amal qilmaslik juda ko'p kasalliklarni keltirib chiqaradi.
Qo'shtirnoq Podcasting mehmonlari Toshkent davlat yuridik universiteti Mehnat huquqi kafedrasi huquqshunoslari Dostonjon Murodullayev va Muhammadamin Karimjonov ishtirok mehnat huqulari va Yangi Mehnat kodeksi haqida ajoyib suhbatlashdilar.
Davlat va biznes ishchilarga juda qiziq bo'lishiga ishonaman.
Tamosha qiling 👉 https://youtu.be/Qfruotf29eE
Ўзбекистон энг арзон такси хизмати бўйича жаҳонда олтинчи ўринда экан.
Тўғри, сиз аслида, арзон, қиммат деган тушунчалар нисбий — кимнидир чўнтагининг тагида қолиб кетадиган чақалар бошқа кимнингдир ҳамёнини тўлдиради, деб айтишингиз мумкин.
Ундан ташқари статистикага ишонма дейишади. Бироқ бу бизда ҳам арзон, ҳам қулай, ҳам хавфсиз бўлган такси хизмати йўқ деган маънони билдирмайди.
Масалан, MyTaxi’даги тарифлар чиндан ҳамёнбоп, ҳайдовчилари интизомли ва муомалали, сизни манзилга элтадиган машина эса доим тоза ҳамда шинам бўлади.
Йўловчига эса айнан шу уч нарса: хавфсизлик, қулайлик ва нарх нормаллиги керак.
🤩Бухородаги 20 йиллик тажрибага эга Салимов академиясидан супер янгилик!
✅2022 йилда 100% битирувчиси ОТМга кириб, республикада 1-ўринда турувчи MathAcademy хусусий мактаби барча йўналишларга қабулни бошлади.
Мактаб
✅Тиббиёт;
✅Техника;
✅Иқтисодиёт;
✅Педагогика;
✅IT;
✅IELTS;
✅CEFR;
✅Ижтимоий-гуманитар йўналишларга республиканинг барча ҳудудларидан 9-10-синф ўқувчиларини қабул қилади.
❗️Қабул фақат бир кун – 18 июнь соат 8:00 да.
📌Узоқдан келадиганлар ётоқхона билан таъминланади.
❗️Шошилинг! Қабул қилинувчилар сони чекланган!
Рўйхатдан ўтиш 👈
⭐️Salimov Academy – сиз энг яхшисига муносибсиз!
📍Манзил: Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани, 2-касб-ҳунар мактаби
Мўлжал: Туман ИИБ бўлими қаршисида
☎️Мурожаат учун:
+998907123507
+998912441679
Реклама
Мамлакатларда умумий вазият қанақа эканлигини билиш учун бизнес ва инвестицияларга, янада аниқроғи капитал ҳаракатига эътибор қаратиш етарли.
2022 йилда мамлакатни миллионерлар тарк этиши бўйича Хитой ва Россия етакчи ўринларни эгаллабди. Кучли бешликка Ҳиндистон, Гонг Конг ва Бразилия ҳам киришган.
Биргина Россиянинг ўзидан 2022-йилда 8000дан ортиқ долларда миллионерлар чиқиб кетишган. Капиталнинг энг катта қисми Ғарбга ҳаракатланган бўлса, БАА ва Сингапур ҳам миллионерларни жалб қилиб билган.
@allaevuzb
Муаммолар ҳақида гапирганда, кўпчилик ўзидан келиб чиқиб умумийлаштиради. Бу жуда қўпол хатодир.
Масалан, Тошкентда Дархонда яшаб туриб, Ўзбекистонда деярли свит ўчмайди деб хулоса бериб бўлмайди. Худди шунақа, сиз ва сизнинг атрофингиз Севара Назархонни севиб тингласа, бу бутун Ўзбекистон учун тўғри келмаслиги мумкин. Водий Шералини, Хоразм Оғабекни маъқул кўриши эҳтимоли катта. Яна сизга Леди Гага ёқса, бутун Ўзбекистонга ёқади дегани эмас.
Сизнинг оилангизда аёл эъзозда бўлса, бутун Ўзбекистонда аёллар эъзозда дегани эмас. Сизнинг ҳудудда одамлар толерант бўлса, бутун Ўзбекистонда толерант дегани эмас.
Сизнинг атрофингиздагилар алкогол ичмаса, Ўзбекистонда алкоголизм йўқ дегани эмас.
Сизни круг Украинани қўллаб қувватласа, бутун Ўзбекистон қўллайди дегани эмас, катта эҳтимол билан Рос ТВ миясини ювган омма кўпроқ қисм чиқади.
Кейинги сафар муаммо кўтарилганда ўз оролчангиздан келиб чиқиб муаммони рад этишга шошилманг. Муаммо борки, кимлардир уни норози бўлиб олиб чиқмоқда.
Сиз расмда кўриб турган болача катта ўғлим Тимур, олти ёшда. У икки марта операция бўлиб бизни роса қўрқитган. Айниқса иккинчи мартада врачлар унга рак деб диагноз қўйишган. Ҳаётда бу мен олган энг катта руҳий зарба бўлган. Болалар онкологияси шифохонасида ўзим олиб ётгандим, эсласам ҳозир ҳам қўрқинчли тушга ўхшайди.
Бугун шу болакай биринчи марта сув устида парашютга чиқди. Ўзини худди бутун умр парашютда учиб юргандек хотиржам тутди.
Навбат дайвингга))
Mamlakatimiz yoshlariga ilm olish uchun yanada kengroq imkoniyat yaratish va ularning nazdida bugungi kun jamiyatida haqiqiy yetakchi kim ekanligini o'rganish maqsadida:
EVEREST o'quv markazi butun O'zbekiston yoshlari uchun "Haqiqiy lider kim?" mavzusida navbatdagi insholar tanlovi va grantini e'lon qiladi!🔥
Tanlov doirasida 10 nafar g'olibni aniqlab, ularga to'liq 2023-yil ya'ni 12 oy mobaynida EVEREST istalgan manzilida MUTLOQ BEPUL tahsil olish imkoni beriladi!
Insholar tanlovi ikki bosqichdan iborat:
1️⃣ Birinchi bosqich - 20.12.2022 sanasiga qadar da’vogarlar insholari qabul qilinadi va 40ta eng saviyali insho saralab olinadi!
2️⃣ Ikkinchi bosqich - 05.01.2023gacha saralangan 40 nafar da’vogar bilan suhbat tashkil qilinadi!
🏆 6-10 Yanvar oralig'ida esa 10 nafar g'olib, grant sohibi e'lon qilinadi!
👉 Insho shakli bu yerda!
P.S. 10 nafar TA'LIM GRANTI sohibi orasida siz ham bo'lishingiz tilakdoshimiz, azizlar!⛰️🚀
❗️🆕️ @EVERESTYUNUSOBOD da ham ochildi! ;)
Instagram | Telegram | YouTube ⛰️ Manzils
Баҳодир Аҳмедовнинг мана бу пости га ўхшаш ҳолат манда ҳам бўлган.
Кечки пайт кафедан уйга пиёда қайтишга қарор қилдим. Чорраҳада машина бўлмаса ҳам қизил чироқда тўхтаб туримман, бир гуруҳ манга ҳайрон қараб ўтиб кетди. Кейинчалик мани чет эллик деб ўйлади шекиллик, рус тилида йўлни нариги томонидан бизда ўтаверса бўлади деб тушунтириб бошлади. Ўзбек тилида жавоб берганимда ҳайрон бўлиб кулворишганди.
Айтмоқчиманки, вазият шу даражада абсурдки, оддий қоидага амал қилсанг ҳам устингдан куладиганлар бор.
Ижтимоий тармоқларда сўровноманинг умумий натижаси бўйича 5 та китоб танланиб, тўпламга чегирма эълон қилдик.
Китоблар рўйхати:
https://asaxiy.uz/product/beshtasi-birda-va-etkazib-berish-bepul
“Анна Каренина” романида машҳур бўлган бир гап бор:
“Ҳамма бахтлилар бир-бирига ўхшайди, ҳамма бахтсизлар ўзича (ўзига хос) бахтсиз”.
Бир китобда худди шу гапни мамлакатларга мисол қилиб ишлатилганини кўрдим:
“Ҳамма муваффақиятли мамлакатлар бир-бирига ўхшаш, ривожланмаганлар бўлса ўзича (ўзига хос) ривожланмаган!”
Бизнинг ўзимизга хос ва ўзимизга мос ривожланиш йўлимиз бор дейдиганларга яхши жавоб бўлаоларкан.
Битта стереотипни йўқотиш керак, Ўзбекистонда тадбиркор дегани ақлли одам дегани эмас. Аксар тадбиркорлар нари борса ўз бизнесини яхши тушунадиган, таниш-билишчиликни жойига қўядиган одамлар, ундан ортиқ эмас. Тўғри охирги йилларида ўзи ва билимини савол остига қўйиб, изланаётган, ўқиётган, ўрганаётган тадбиркорлар кўпайди. Лекин, юз минглаб тадбиркорлар орасида уларнинг сони 10 000тага ҳам бормаcа керак. Тадбиркорлик ривожланиши муҳим, у қиймат яратади ва солиқ тўлайди. Унинг бирламчи вазифаси ҳам шу аслида. У шу ишни яхши қиляптими, демак ўз вазифасини яхши бажаряпти. Ман айтаётган нарса бўлса, баъзи инсонларнинг тадбиркордан юқори савияли билим кутиб хато қилаётганлиги ҳақидадир.
Тепада айтганимдек, аксар тадбиркорлар нари борса ўз бизнеси ва таниш-билишчиликни яхши билади. Бу унга бой яшаш имконини бериши мумкин. Лекин, умумий маданият томонидан у қашшоқлигича қолаверади. Ўзбекистонда аксар тадбиркорлар деярли 2-3 догма ичида яшайди. Ўзи мансуб догмадан келиб чиқиб одамга баҳо беради, ўша догмадан келиб чиқиб муносабат ўрнатади, ўша догмадан келиб чиқиб иш юритади. Шу учун ҳам улар билан суҳбатлашганда суҳбат мавзуси ҳам доим бир хил, бир ёки икки машҳур мавзуда приколлар, қайси ишни қандай дўндиргани ва ўз догмасида қанчалик ақллилигини кўрсатиш. Кўпида мия енгил контент орқали фитна назарияси билан тўлиб бўлган.
Шу учун ҳам тадбиркор одамни ақлли деб ўйлаб, ундан глобал мавзуларда адекват кутувингиз бўлса яхшиси буни унутинг. Аксар тадбиркорнинг мияси умумий маданиятга келганда эррор беради. 1-2 фоиз, ана боринг 3 фоиз классик адабиётни ўқиган ёки кенг дунёқарашга эга тадбиркор бўлса қоида эмас, шунчаки қоидадан ташқари ҳолатдир.