allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Жамият мураккаб тизим, унда ҳамма бир хил бўлиши имконсиз. Бу ҳатто табиат қонунларига зид. Жамият аъзолари ўртасида ҳам турли хил фикрлар, турли хил ғоя бўлиши табиий. Хоҳлаймиз ёки йўқми жамиятни битта идеология атрофида бирлаштириб бўлмайди. Жамиятда барибир турфа фикрлилик бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бўлади. Аксинча, мана шу турфа фикрлилик аслида тараққиётнинг асосидир. Бу жамиятда битта ғоя ҳукмрон бўлмаслиги учун тарози ролини ўйнайди.

Ҳар кимнинг ўз ҳақиқати бор. Сиз ниманидир ўз ўлчамингиздан келиб чиқиб ўлчайсиз, сиз ёқтирмаган томон ҳам ўз ўлчамидан келиб ўлчайди. Бир томон қонунни бузмадими, демакки унинг оғзини ёпишга асос йўқ. Жамиятдаги умумий ғоя бу турфа хил бир-бирига қарши ҳақиқатлар йиғиндисидир. Ва бу ҳақиқатлар ичида бирортаси мутлақ ҳақиқат эмас. Қонун бўлса ўша ҳақиқатларни назорат қилувчи регулятордир.

Хулоса оддий, жамият турлича фикрлайдиган турли хил одамлардан иборат. Ҳаммани бир ғоя устида бир хил фикрлайдиган қилиб бўлмайди. Ҳамма битта ғояга бирдек ишонадиган жамият бу утопия. Уни кимдир яратмоқчи бўлса, иккинчи Шимолий Корея яратиш керак бўлади.

Оллоҳ ҳаммамизни турлича яратган, турли фикрлиликни ўзи мўъжизадир. Бир-биримизни боримизча қабул қилиб ҳурмат қилишни ўрганайлик.

Читать полностью…

Allaev Uz

Алиментдан қочиб юрган дўстларингиз бўлса ундай дўстлардан кечинглар. Болаларни хаққини ейишга ор қилмаган одам яхши дўст бўла олмайди. Улар билан чойхонада бир товоқдан ош еманглар, чунки у боласини хаққини еб ўтирибди. Харпанамас агар у ўзи чойхона қиберса тем более, сен ҳам унинг боласини ҳаққини еяпсан. Бу чойхонага боришдан хазар қил. Ғурурли эркаклар алиментдан қочмайди, қоровул бўлиб ишга кириб ҳам олмайди кам пул тўлаш учун. Одам сафидан ўчириб қўяверинглар. Буни унутманглар, мужиклар.

Читать полностью…

Allaev Uz

Одамни хурсанд қилади, бир хил мижозларимиз бор, Asaxiy Books да чиқарган ҳамма китобларимизни харид қилишади. Лекин, улар учун бир ноқулайлик бор, ҳар сафар китоб чиққанда сайтга кириб буюртма бериш керак. Баъзида қайсидир китоб чиққанда бехабар ҳам қолишади.

Шундан келиб чиқиб биз Asaxiy Books китобларига обуна жорий қилдик. Энди бизнинг кейинги 20та китобга обуна бўлиш мумкин. Ҳар сафар янги китоб чиқарганимизда китоб ўзи уйингизга боради, етказиб бериш хизмати текин бўлади. Уларни биринчилардан бўлиб мутолаа қилувчилар сафида бўласиз. Шунингдек, китоб жавонингиз Asaxiy нинг энг янги китоблари билан доимий бойиб боради.

Обуна яқин инсонингизга яхши совға ҳам бўлиши мумкин. Сиз обуна сертификатини совға сифатида жўнатасиз. Совғани олган инсон бўлса ҳар сафар янги китоб олганида сизни эслайди. Бу совға билан фақат бир марта эмас, 20 марта хурсанд қилиш имкониятидир.

Тўпламга ташкилотлар, таълим даргоҳлари ва хусусий компаниялар ҳам пул ўтказиш йўли билан обуна бўлишлари ҳам мумкин.

Бу Asaxiy га ишонадиган мижозлар учун қилинган таклифдир. Китоблар рўйхати маълум эмас, ҳар сафар янги китоб борганда сюрприз бўлади.

Обуна пуллари тўлиқ янги китоблар чоп этишга сарфланади. Сиз бу ҳаракатингиз билан нафақат янги китоб оласиз, ўзбек тилида янги китоблар чиқишига ҳам сабабчи бўласиз.

Обуна бўлиш: asaxiy.uz/u/63807341888fa

Читать полностью…

Allaev Uz

Turkiya Markaziy banki asosiy stavkani 10,5% dan 9 % gacha pasaytiribdi(1,5% bandga).

Telbalikning chegarasi yo’q.

Читать полностью…

Allaev Uz

Шунчаки яхши вақт ўтказиш учун кўриш мумкин бўлган позитив итальян комедияси.
Катталарга #тавсую

Читать полностью…

Allaev Uz

Asaxiy да ЖЧни томоша қилиш учун ҳаммага мос телевизор топилади.

Читать полностью…

Allaev Uz

Пластик картани «Малика» савдо мажмуасида жойлашган дўконидан топиб олганлигини, кейинчалик эса банкомат олдига бориб, таваккал қилиб пароль тариқасида «7777» рақамини теришганликлари, шу тариқа пластик картанинг ҳимоя кодини билиб олиб, унда бўлган 58.984.000 сўм пулларини ечиб олганлигини маълум қилишган

🙈

Читать полностью…

Allaev Uz

Туркияда чекка қишлоқда бир мактаб ўқитувчиси ўқувчи қизни жинсий алоқага мажбурламоқчи бўлибди. Воқеадан хабар топган ота-она қизни номи булғанса ҳам полицияга арз қилишибди.
Терговдан кейин у ўқитувчи бунгача яна иккита қизни зўрлаганлиги маълум бўлибди. Улардан бирининг онаси бундан хабардор ҳам бўлган ва қизини ўзини айблаб воқеани яширган экан.
Агар бу қизнинг ҳам ота-онаси ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолишини хоҳлаганда нариги иплос яна нечта аёлни умрини барбод қиларди.
Баъзида бошқалар сизнинг ҳолатингизга тушмаслиги учун ҳам вазиятга кўз юммаслик жуда муҳим.

Читать полностью…

Allaev Uz

Юқоридаги аргумент Қатарга қарши ҳам ишлайди. Қатар ЖЧдан ўз сиёсатини оқлаш учун қанча фойдаланса, ЖЧга шунча сиёсий баҳо берилади. Эркин дунё матбуоти бу ЖЧ бошдан-бош коррупция ортидан ташкиллаштирилгани, тайёргарлик давомида 6500дан ортиқ одам ўлганлиги, 220 млрд доллар пул сарфланганлиги, жараёнда катта коррупцион схема ишлагани, мигрантлар ҳуқуқлари топталганлигини эслатишдан тўхтамайди.

Бунга диний фон бериб Қатарни оқлаётганларни кўрдим. Эсдан чиқармайлик, динимиз Ислом коррупцияни, бировнинг ҳаққига хиёнатни, исрофгарчиликни кескин қоралайди.

Читать полностью…

Allaev Uz

Дональд Трамп блокдан чиқибди. АҚШда президентлик сайловлари ортидан бўлган воқеалар сабаб Трампнинг Твиттердаги аккаунти блок қилинган эди. Кеча твиттер блокни ечган.

Маскни Твиттерни сотиб олишга ким ундаганини энди ҳамма тушунди манимча.


Қиссадан ҳисса, қизинг блок қилса, нолиб юрмасдан йўлини қидир😁

Читать полностью…

Allaev Uz

Илон Маск Твиттерга раҳбар бўлгандан бери компанияни 1200 киши тарк этибди. Уларни ушлаб қолиш учун ҳаракатларга қарамасдан, вазият жиддийлашиб бормоқда.

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистонда янги хусусий авиакомпанияга лицензия берилганлиги айтилмоқда. Компания ҳам ички, ҳам ташқи мамлакатларга сафарларни ташкиллаштиради.

2023 йил ниҳоят бозорда рақобат пайдо бўлади деб умид қиламиз.

Читать полностью…

Allaev Uz

Самарқандда аёл уч нафар фарзанди билан ўзини дарёга ташлабди. Икки нафар гўдак ўлибди. Йил бошидан бери ўз жонига қасд қилган ёки уриб ўлдирилган аёллар ҳисобига адашиб ҳам кетдик.

Жамият касал, руҳий касал. Стандартларимизни, менталитетимизни, муаммоларимизни танқидий кўриб чиқиш, уларни очиқчасига муҳокама қилиш вақти аллақачон келган. Ўзини-ўзи танқид қилолмаган, муҳокама қилолмаган ва бу орқали ўзини ўзгартиролмаган жамиятда вазият оғирлашиб бораверади. Ёпиқлик қозон ёпиқлигича қолгани, қозон ичидаги ачиб моғорлашига олиб келади.

Аёллар ҳуқуқи билан боғлиқ муаммо алоҳида ҳолат эмас, тизимли муаммога, жамиятнинг асосий муаммоларидан бирига айланиб бўлди.

Читать полностью…

Allaev Uz

Moliyaviy savodxonlik, shaxsiy moliya masalalari bo'yicha foydali bo'lgan "The latte factor" kitobini o'zbek tili uchun mualliflik huquqini xarid qildik. Kitob 2023-yilda "Asaxiy Books" loyihasi doirasida o'zbek tilida chop etiladi.


Shaxsiy yoki oila byudjetini yuritish muammosi ko'pchilikni bezovta qiladi, bu masalada kitob odamning pulga nisbatan munosabatini o'zgarishiga sababchi bo'ladi deb umid qilamiz.

Читать полностью…

Allaev Uz

Россия ақл ва тажриба ёрдамисиз олдинга илдамлаши мумкин эмас. Заводларга қўмиталар раҳбарлик қила бошлаши билан бу заводлар ҳувиллаб қолди, вайронага айланди, чунки улар маҳсулот ишлаб чиқариш ўрнига, мажлису мунозараларга тўлди. Қўмиталар малакали ва оқил инсонларни ҳайдаб юборганидан сўнг минглаб тонна қимматбаҳо хомашёлар расво бўлди. Мутаассиб нотиқлар маърузалари билан одамларни очлик домига итарди. Энди советлар ўзи ҳайдаб юборган муҳандислар, маъмурлар, усталар ва машинасозларга йирик маош ваъда қилиб, орқага қайтаришга уринмоқда. Большавойлар ўзи кечагина шафқатсиз муносабатда бўлган ақл ва тажриба эгаларини ортга қайтишга чақирмоқда. Россиядаги “ислоҳотлар” ишлаб чиқаришни барбод қилди.

©Ҳенри Форднинг "Менинг ҳаётим" китобидан

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизнесда ҳам, давлат ташкилотларида ҳам гувоҳ бўладиган нарсам, раҳбарият кўпинча компаниядаги реал вазиятни билмайди. Фаолият юзасидан соатлаб гапириш мумкин. Лекин хаёлимиздаги компания билан рақамлардаги компания кескин фарқ қилиши мумкин.

Шу учун ҳам ўзимизни алдамаслигимиз учун аввало компаниянинг асосий вазифасини билишимиз, уни қандай ўлчашни аниқлашимиз ва ўлчовни яхшилаб боришимиз, шунингдек фаолиятни реал рақамларда баҳолайдиган тизим яратишимиз керак.

Ана шунда программада ёки умуман қоғоздами компания ўз вазифасини қанчалик муваффақиятли бажараётганлиги ҳақида аниқ рақамлар пайдо бўлади. Мана шу рақамларгина ҳақиқий ҳолатни баҳолайди.

Тадбиркор, раҳбар ёки менежермисиз, янада оддий қилиб айтаман?

1. Асосий мақсад ёки вазифа нималигини аниқланг
2. Уни бажарилганлигини тўғри ўлчайдиган тизим яратинг ва такомиллаштиринг
3. Ҳис-ҳаяжонга эмас, тизим чиқарган рақамларга ишонинг

Читать полностью…

Allaev Uz

🏆Агробанк "Энг яхши ўқув марказ" номинациясида 1 ўринни олди!

Кеча “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Davinchi Management Consulting” компанияси томонидан HR соҳасида Ўзбекистонда энг муносиб иш берувчиларни маҳаллий, халқаро ва давлат корхоналари тоифаларига бўлиб ўтказилган «DaVinchi» мукофоти билан тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

💪Тақдирлаш маросимида Агробанкнинг HR департаменти "Энг яхши ўқув марказ" номинацияси бўйича 1 ўринни қўлга киритди.

Банк ахборот хизмати


Reklama

Читать полностью…

Allaev Uz

"Қимматга тушган хатолар" дастурида хатолар ҳақида фикрларим

Читать полностью…

Allaev Uz

Тил ўрганиш учун Ибрат лойиҳаси ҳақида ёзгандим. Кечадан лойиҳада янги “Easy grammar" деган дарслар бошланди. Сиз унда инглиз тилини нольдан ўрганишингиз мумкин. Дарсни шахсан Рустам ака Қориевнинг ўзи ўтган.
Илк дарс YouTube га қўйилибди ва ҳаммаси мутлақо бепул!
Лойиҳани YouTube да кузатиш етарли. Тил ўрганаётган ва ўрганмоқчи бўлган яқинларга улашинг.

https://youtu.be/n-uTwzzVnsg

Читать полностью…

Allaev Uz

Мана шу постдаги фикрларга тўлиқ қўшиламан.
Монополия ечим эмас ва кимларнидир бойишини эмас, халқни ўйлаган ҳукумат бирор эркин соҳада монополияни қайтармайди ёки яратмайди.
Бозор иқтисодиётининг бир олтин қоидаси бор, бозорда биринчи сон келади ва унинг ортидан мижоз учун рақобат бошланади. Рақобат ортидан сифат пайдо бўлади. Сифатда туриб беролмаганлар ёки мижозни алдаганлар рақобат муҳитида синиб қолишади. Биз аксар соҳаларда Ўзбекистонда сон босқичидамиз.
Бозорда ҳамма учун тенг имкониятлар шакллантирилиб, регулятор қонун уставорлигини назорат қилиши керак. Энди шакилланаётган бозорга аралашув вазиятни яна издан чиқаради. Бир ҳовуч шахслар бўлса монополия ясаб соққа қилишда давом этади.


PS: Сафарга отланаётган бўлсангиз имкон борича ижтимоий тармоқларда туристик фирма ҳақида маълумотларни қидириб кўринг, изоҳларни ўқинг, ўша турфирмага мижоз бўлганлардан хизмат сифати ҳақида маълумот олинг. 3-4 фирмани солиштирсангиз нисбатан хизмат сифати ҳақида фикрга эга бўласиз.

Читать полностью…

Allaev Uz

Скриншотдаги хабарга тадбиркор Зафар Ҳошимов твиттерда изоҳ бермоқда:

"Сабаби:

Биринчидан, импорт божи ўтган йили кузда туширилди ва нархи кескин пасайди. Ўтган йили бож туширилганда банан нархи бирданига 23500 дан 14000 тушган. Бир йил давомида божлар тушишидан аввал бананнинг йиллик ўрта нархи 22-24 мингдан паст бўлмас эди. Бу йилги ўрта нарх 16 минг бўлди. Шунинг учун ҳам истеъмол ошди.

Иккинчидан, бож катта бўлганида хуфёна йўллар билан кириб келадиган маҳсулот энди очиқ кириб кела бошлади ва расмий статистикада энди кўринди.

Божларни пасайтириш хуфёна иқтисодиётга ва инфляцияга қарши курашишда дадил қадам".

Читать полностью…

Allaev Uz

Рақсга тушишни билмайдиган ман хоҳлаган тўй ва маросимда:

Читать полностью…

Allaev Uz

Asaxiy яна битта яхши ишга қўл урибди. Бизнесимни ривожлантираман, шу соҳада билимимни ошираман деган мақсадда юрганларга нақд ўнта китобдан иборат жамланмани чегирмали нархда савдога чиқарибди. Нархи эса пизнес тренингчиларнинг бир соатли лекциясидан ааанча арзон))

Китобларни сотиб олиш 👉🏻 asaxiy.uz/u/63789630b7d96

Читать полностью…

Allaev Uz

Футбол ҳақида

Спортга сиёсатни аралаштирмаслик кераклиги ҳақида охирга кунларда кўп гапирилмоқда.
Бу хато деб ўйлайман. Орқасида сиёсий мотив турган вақтда спортга ҳам сиёсий баҳо берилади. Сиёсий босим билан ташкиллаштирилган мусобақага ҳам сиёсий позициядан келиб чиқиб баҳо берилиши табиий.

Фақат бир томони бор, спортда сиёсий мотив ётиши доим ҳам негатив бўлавермайди. Масалан, босимсиз ўзаро келишиб Тожикистон ва Қирғизистон ўртасида учрашув ташкиллаштирилса, сиёсий томондан позитив баҳоланиши мумкин. Бу ҳолатда спорт муносабатлари бузилган халқларни яқинлаштирувчи восита бўлиши мумкин.

Лекин, биз гувоҳи бўлаётган мусобақа негатив фонда ва унга негатив қаралиши табиий. Бу ўзаро розилик асосида ва мажбурий никоҳнинг фарқига ўхшайди. Бир томонда тенг муносабатлар, бир томонда зўравонлик.

Читать полностью…

Allaev Uz

Бугун Қозоғистонда президентлик сайловлари бўлиб ўтмоқда. Янги қонунчиликка биноан мамлакат президенти фақат бир марта етти йилга сайланади.

Сайловларда амалдаги президент Токаев ғалаба қозониши кутилмоқда.

Читать полностью…

Allaev Uz

Asaxiy да чоп этилган ўнта энг сара бизнесга оид адабиётга чегирма эълон қилдик. Тўплам 399 000 Сўмдан сотилади: https://asaxiy.uz/product/biznesga-oid-10

Читать полностью…

Allaev Uz

Америка Қўшма Штатлари ишбилармонлик учун бунёд этилгани йўқ. Мустақиллик декларацияси – тижорат хартияси эмас, АҚШ Конституцияси – тижорий каталог эмас. Америка Қўшма Штатлари – унинг ери, аҳолиси, ҳукумати ва бизнеси – фақат восита бўлиб, унинг мақсади халқ ҳаётига қадр- қиммат бахш этишдир. Ҳукумат – халқнинг хизматкори ва ҳамиша шундай бўлиб қолиши керак. Ҳукумат ўзини тана ҳисоблаб, халқ унинг думига айланган заҳоти, қасос қонуни кучга киради, зеро бундай муносабат нотабиий, ахлоқсиз ва ноинсонийдир.

© Ҳенри Форднинг "Менинг ҳаётим китобидан"

Читать полностью…

Allaev Uz

Футбол бўйича Польша терма жамоасини Қатар чегарасигача F16 жангчи самолётлари кузатиб борибди.

Читать полностью…

Allaev Uz

O'zLiDep fraksiyasi raisi Akmal Xaitov bayroqdan erkinroq foydalanishni taklif qildi

Uning fikricha, bayroq kundalik hayotda fuqarolarning doimiy hamrohiga aylanishi, mamlakatdagi barcha millatlarni jipslashtirishda muhim o'rin tutishi kerak.

Shu sababli "O'zbekiston Respublikasining davlat bayrog'i to'g'risida"gi O'zbekiston Respublikasi qonuniga qo'shimcha va o'zgartirish kiritish taklifi ilgari surish ustida ish boshlangan.

@markaz_uzbekistan

Читать полностью…

Allaev Uz

Талабалар куни тарихини биласизми?

Аслида биз қувончли кун тарзида нишонлайдиган талабалар кунида жуда аянчли воқелар бўлган.

Булар ҳақида тўлиқ мана бу 👉 видеода 👈 томоша қилишингиз мумкин ёки youtube орқали мана бу 👉 видеода 👈 томоша қилинг.

Билиб қўйган фойда.

@bektoshkhatamov

Читать полностью…
Подписаться на канал