Фикрлаш инсонийликнинг асосидир. Фикр шубҳасиз инсоният яратадиган энг қийматли маҳсулотдир. Инсоннинг ер юзида ҳукмронлигининг асосий сабабчиси фикрлашдир. Фикрлаш сабаб инсон бир жисм ёки моддадан иккинчи бир маҳсулотни яратишни ўрганди. Бир маҳсулотни ўзгартириб иккинчи маҳсулотга айлантириб истеъмол қилади. Мана шу кўп маҳсулотни яратиш йўлини, бир моддани иккинчи моддага айлантириб истеъмол қилиш йўлини топганлиги ва доимий буни осонлаштириб борганлиги инсон бутун ерни забт этиб гегемон бўлишига олиб келди.
Инсон идеялар сабаб маҳсулот атрофида катта қийматлар яратиб билди. Қайсидир этапда фикр жисмоний маҳсулотдан каттароқ қийматга эга бўлиб қолди.
Айнан фикрлаш инсонни инсон қилишига мисол қилиб чумолини олайлик. Чумоли бутун умрини шунчаки табиий инстинкларга ишониб яшаб ўтади. У ҳеч қачон осон овқат топиш йўлларини қидирмайди, қандай қилиб осон овқат топсам ёки яратсам деб ўйламайди. Чумолилар ҳеч қачон озуқа топишни осонлаштир юзасидан инновация қилиш мақсадида йўл харитаси ишлаб чиқишмайди. Алоҳида чумоли ўзини ҳудуди учун божхона тўловини ошириб, ҳукуматдан субсидия олиб монополия ўрнатмайди.
Айтмоқчиманки, ҳаётни ўз изига ташлаб қўйиб яшамаслигимиз, кўр-кўрона ишонмасдан фикрлашимиз, фикр юритишимиз, ҳаётимизни яхшилашга, осонлаштиришга ҳаракат қилишимиз бизнинг инсонийлигимиздир.
Мен инсонман чунки мен фикрлайман. Инсон бўлайлик.
Бундан тўрт йил олдин Asaxiy Books лойиҳасидаги илк китобимиз Жорж Оруэллнинг "1984" романи чиққан экан.
Сиз "Asaxiy Books" чоп этган китоблардан ўқиганмисиз? Қайси бири сизга ёққан ва қайси бири ёқмаган?
Россияда 11.11 чегирмалар даврида буюртмаларнинг 68 фоизини Ozon ва Wildberries олибди. Қолган 32 фоиз бошқа интернет дўконлар ўртасида бўлиниб кетган. Бу умумий глобал трендга тўғри келади. АҚШ, Хитой ва бошқа мамлакатларда ҳам интернет савдосининг 60-70 фоизи икки уч компанияга тўғри келади.
Ўйлашимча, Ўзбекистонда ҳам кейинги беш йилда бозорнинг катта қисми икки ёки уч компания ўртасида бўлинади. Қолган 30-40 фоиз қолган кичикларга қолади.
Жуда умид қиламанки, сунъий тарзда бозорда ягона монопол шакллантиришмайди…
Xiaomi 108 мегапикселлик камерага эга 270 долларлик смартфон эълон қилди.
Кеча Хитойда янги хит бўлиши кутилаётган Xiaomi Redmi Note 10 cерийаси тақдим этилди. Моделлар орасида энг қизиқарлиси Xiaomi Redmi Note 10 Pro Max бўлди. 270 долларга баҳоланган смартфон 108 мегапикселлик камера ва еттинчи авлод Snapdragon процессорига эга.
Шунингдек нархи 300 доллардан арзон смартфонда 120 Hz янгиланиш частотасига эга Amoled экран ўрнатилган.
Смартфон апрель ойида сотувга чиқиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, сиз Xiaomi брендига тегишли смартфонларни Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудидан www.asaxiy.uz интернет-дўкони орқали буюртма беришингиз мумкин. Интернет-дўкон буюртмани Тошкент шаҳрида 6 соат ичида, Ўзбекистон бўйлаб 48 соат ичида етказиб беради.
@allaevuzb
Автомобилсозлик саноатини ҳалол деб бўлмас эди…
Ўша пайтдаги автомобилсозлик саноатида энг ҳайратланарли нарса шу эдики, сифатга эмас, соф фойдага катта эътибор бериларди. Маҳсулот, афтидан, одамларга келтираётган фойдаси учун эмас, ишлаб чиқарувчи кўпроқ фойда олиши учун ясаларди. Ҳамма тайёр маҳсулотни сотсак ва харидорнинг кўпроқ пулини олсак, дерди. Харидорнинг қониқишига иккинчи даражали иш деб қарашарди. У пайтларда сотилган автомобильнинг тақдири билан қизиқишмасди: бир милга қанча бензин сарфлаяпти, унинг ҳаққоний кучи қанча экани билан ишлари йўқ эди.
Автомобиль яроқсиз бўлса ёки унинг бирор қисмини алмаштириш зарур бўлса, автомобиль эгасига жабр бўларди. Эҳтиёт қисмларни имкон қадар қиммат сотиш одатий ҳол эди, чунки автомобиль сотиб олдими, эҳтиёт қисмларга эҳтиёж бўлади…
© Ҳенри Форднинг "Менинг ҳаётим" китобидан
Бу XXI аср эмас, XX аср бошида АҚШ автомобил саноати ҳақида ёзилган эди...
@allaevuzb
Одатда, мавҳум тушунчалар, ички кечинмалар ҳақида пост қўймайман. Бироқ биз у қадар эътиборли деб ҳисобламаган ҳолатлар баъзан алоҳида урғу берилиши керак масалалардан бирига айланади.
Бир психолог Youtube да бахт ҳақида маъруза қилди, аммо кўзларида бахтдан нишона йўқ эди. Аксар инсонларда кулги фақат лабда қолиб кетган, кўзга етиб бормаган. Орамизда ўз ҳолатидан, юз бераётган жараёнлардан, ёқимсиз муҳитдан чарчаган инсонлар кўпайиб бормоқда. Тинимсиз қабул қилинаётган салбий информациялар инсонларга ва жамиятга сезиларли таъсир кўрсатишга улгурган. Шунчаки барчасини четга суриб, бир соат севимли мусиқа остида ўзи учун вақт сарфлайдиган одамлар сони камайиб боряпти.
Бир финжон қаҳва олиб атрофдагиларни ҳеч кузатганмисиз? Барча қаергадир шошган, аксари нималардандир норози, тартибга солинмаган йўл каби чалкаш режалар тузиш билан овора. Баъзилар нима қилаётганини билади, аммо нега қилаётганини англамайди. Ҳаёт тезлашиб кетди, улгуриб қолишимиз керак деб олдимиздан жимгина ўтиб бораётган кунларни сезмай ҳам қоламиз. Айримлар ўтмиш билан яшайди: кимдир ўтмишни қўмсаб, кимдир ўтмишдаги хатолар бадалини тўлаб. Айримлар эса келажак билан яшайди: бир ёки беш йилдан сўнг қаерда, қай даражада бўлиши ҳақида ўйлаб. Лекин жуда озчилик бугуни билан яшаб келмоқда.: бугунги хотиржамлик, бугунги бахтни ҳис қилиб.
Ҳозир ўзингизни англаш, ўзингиз билан суҳбатлашиш ва ўзингиз учун вақт сарфлашнинг айни пайти. Серташвиш иш куни ниҳоясида ўзингиз учун бироз вақт ажратинг. Муҳими тўлақонли яшашга ҳақли шахс эканлигингизни унутманг.
@allaevuzb
Сиз қуйидаги расмда БМТ бош котиби Антониу Гутерришни БТМнинг бош штабида яратилган рамзий синфда кўришингиз мумкин. Ўткан ўқув йилида 168 миллионта бола Covid 19 туфайли таълим ололмаган. Бу бир йил бутун бошли авлод учун катта йўқотишлар бўлиши мумкин. Ушбу синф айнан мана шу болаларга бағишланган.
Бутун дунёда таълимни қайта тиклаш ҳар доимгидан ҳам муҳим бўлмоқда. Яна бир йилни йўқотиш келажак учун қимматга тушиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда вазият яхшилангандан сўнг таълим жараёни қайтиб тикланган, талабалар ва ўқувчилар анъанавий таълимга қайтишган.
@allaevuzb
Россиялик машхур спорт шарҳловчиси ва журналист Юрий Розанова 59 ёшида рак касаллигиданҳ оламдан ўтибди. Ёшлигимизнинг катта бир қисми ушбу русийзабон сўз устасининг шарҳлари билан ўтганди. Унинг чиройли шарҳлари учун унинг тилида футбол кўрардик.
Хотираси абадий, жойи жаннатдан бўлсин.
@allaevuzb
Бир тажрибали, давлат ишида ишлаб турган ака менга қараб туриб айтди:
- Сен қамаласан.
Ғалати бўлиб кетдим. Бошимдан совуқ сув қуйгандек бўлди.
- Сен қамаласан. Чунки 20 йилларда сенга ўхшаб чиққан эркин фикрлилар 30 йилларда қатағон қилинган. 90 йилларда чиққан эркин фикрлаганлар ҳам деярли ҳаммаси қамалиб чиқди. Сизлар ҳам қамаласизлар.
- Қўйсангизчи, эскича фикрлаяпсиз. Замон ўзгарди. Ҳозир ортга йўл йўқ. Ҳукуматга ҳам эркин фикрлилар керак, биздан фақат фойда бўлади, — деб жавоб бердим.
- Йигирманчи йилларда ҳам, 90 йилларда ҳам шунақа ортга йўл йўқ, энди ҳаммаси ўзгаради деб ўйлашган. Лекин, тарих такрорланаверади. Сен тадбиркор экансан, шу фаолиятингдан жиноят топишади. Кимлардир аёлларни зўрлашда айбланади. Кимларнингдир чўнтагидан наркотик модда топишади. Яна қайсидиринг конституциявий режимга қарши бўлиб чиқасан. Улгурганинг қочасан. Қолганларингни жойинг қамоғда. Бу халққа менга ўхшаган сочини деса бошини олиб келадиган, хоҳлаган тизимга балиқ сувда сузгандек мослашадиган қўрқоқ одамлар керак...
- Энди ҳаммаси бошқача. Унақа бўлмайди, дейишдан бошқа гап айтолмадим.
@allaevuzb
Интернет жуда катта тезликда вилоят ва туманларимизга ҳам кириб бормоқда. Бу вилоятлардаги ҳамюртларимизга интернет-дўконлардан ўз ҳудудида топилмайдиган маҳсулотларни харид қилиш имконини беради. Шу учун asaxiy.uz жамоаси сўнгги бир ойда туманларга етказиб бериш хизмати сифати устида ишладик. Ҳамкорларимиз билан шартномаларни янгилаб, дастурий таъминотни яхшилаб чекка ҳудудларига техника маҳсулотларини етказиб беришни сезиларли даражада тезлаштириб билдик. Бутун жараён тестдан ўтказилди ва эндиликда www.asaxiy.uz орқали харид қилинган техника маҳсулотлари барча туманларга 2 иш куни ёки 48 соат давомида етказиб берилади.
Сиз энди бемалол хоҳлаган ҳудуддан 15000 хилдан ортиқ маҳсулотлардан харид қилишингиз мумкин.
Етказиб бериш хизмати нархлари ҳам энди анча арзон. Масалан, гаджетларга 15 000 сўм, телефонларга 20000 сўм, ноутбукларга 25000 сўм, кир ювиш машинаси, кондиционер ва музлатгичларга 70000 Сўм.
www.asaxiy.uz — Ҳаммамизнинг интернет-дўконимиз.
@allaevuzb
Англияда XVII асрда монополия шунчалик кучли эдики, 1601 йилда монополиялар рўйхати парламентда ўқиб эшиттирилганда парламент аъзоларидан бири киноя билан: “Рўйхатда нон борми?” деб сўраган эди. 1621 йилга келиб, монополиялар 700 тага етади. Инглиз тарихчиси Кристофер Ҳилл қайд этганидек, ҳар бир инглиз шундай яшарди:
“Монополия ғиштларидан қурилган, монополия ойнасидан тайёрланган монополия деразаси ўрнатилган, монополия темиридан ясалган монополия каминида монополия кўмири (Ирландияда монополия ёғочи) ёқиб иситилган уйда. У монополия совуни билан ювинади, кийимларини монополия оҳори билан оҳорларди. У монополия тўри, монополия газламаси, монополия чарми, монополия зардўзи либосини киярди... Унинг либосларига монополия тасмалари, монополия тугмалари ва монополия тўғноғичи тақиларди. Кийимларга монополия бўёқлари билан ранг бериларди. У монополия сарёғини, монополоя қорағати, монополия сельд балиғи, монополия лососи ва монополия саккизоёғини истеъмол қиларди. Унинг таомларига монополия тузи, монополия мурчи ва монополия сиркаси солинарди... У монополия қоғозига монополия ручкаси билан ёзар, (монополия шамлари ёғдусида монополия кўзойнаги билан) монополия нашр қилган китобларни ўқирди.”
Бу ва бошқа кўп сонли монополиялар унинг эгалари бўлган шахслар ва гуруҳларга кўплаб маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини назорат қилиш ҳуқуқини берарди.
© Дарон Ажемўғли ва Жеймс А. Робинсон. «Мамлакатлар нега қашшоқлашади» китобидан
@allaevuzb
Бир йил олдин нима учун машина харид қилмаслигим ҳақида пост ёзган эканман. Орадан бир йил ўтиб, тўғри қилганлигимга ишончим янада ошди.
Бизда машина шунчаки буюм ёки транспорт воситаси эмас. Унинг ижтимоий аҳамияти бор, ҳатто жуда ошириб юборилган. Машина тўғридан-тўғри жамиятимизнинг айрим қатламларида одамнинг статусини белгилайдиган даражага келиб қолган.
Мана 6 йилдирки машина харид қилишни қатъий рад этиб келяпман. Одатда мен таксида ёки метрода юришимдан кӯпчилик ҳайрон бўлишади.
6 йил олдин ҳам, ҳозир ҳам бир хил фикрлайман. Манга ўхшаган, асосан ишга ва учрашувларга қатнайдиган одамга машинанинг фойдасидан зарари кўпроқ. Тошкент каби такси хизматлари анча арзон шаҳарларда машиналик бўлиш унчалик ҳам шарт эмас. Вилоятларда, туманларда, чекка қишлоқларда машинасиз қийин бўлиши табиий.
Мен машина сотиб олмаслик учун қуйидаги сабабларни келтираман:
1. Тошкентда бошқа йирик мегаполислар билан солиштирганда такси нархлари анча арзон. Ман ҳисоблаб кўрдим, Яндех Таксида оддий «Старт» эмас, одатда қулай машина келадиган «Комфорт» ва «Бизнес» тарифларида бир ойда ўртача 2 000 000 сўм атрофида харажат қилар эканман. Бир марталик такси чақириш ўртача нархи 10 минг сўм. Бу бугунги курс билан 1 доллар ҳам эмас. Оддий иш ҳақига нисбатан кўп кўриниши мумкин, лекин мегаполислар билан солиштирганда бу арзон нарх.
2. Машиналар нархининг қимматлиги. Бизда ҳозирги кунда машиналарга ўртача нарх 100 миллион сўм, бизнес класс машиналар 300 миллион сумдан бошланади деб оладиган бўлсак, 100 миллион сум мани ҳолатимда тўрт йиллик такси харажатлари дегани. Шунингдек, Ғарбда бугунги кунда янги авлод ўз маблағларини буюмдан кўра ҳиссиётга ёки ўсишга сарфлашга ўрганган. Буюм эскириб қолиб кетади. Лекин, чет элга саёҳат, бирор янгиликни ўрганиш одамда бир умрлик ҳиссиёт қолдиради. Камида, пулингизни бирор бизнесга ёки омонатга қўйсангиз, йиллик 25-30 фоиз даромад олиш бугунги кунда муаммо эмас.
3. Машинанинг кундалик харажатлари. Машинага бензин ёки газ қуйиш, мой алиштириш, ювиш, бузилган ҳолатда эҳтиёт қисимларини алиштириш, буларнинг ҳаммаси пул туради. Сиз ўзингиз билмаган ҳолатда анча суммани ишлатиб қўясиз.
4. Психологик муаммолар. Машина ҳайдаш ҳам бир масъулият. Доимий диққатни жалб қилиш, биздаги каби ҳаракат тартибсиз мамлакатларда машина ҳайдаш одамнинг асабини анча чарчатади. Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида пробкалар куннинг хоҳлаган қисмида кузатилади. Ҳар куни ярим соат вақтингиз пробкада ўтса ҳам анча асабдан айриласиз.
5. ГАИ ва штрафлар. Рулда туриб телефонда гаплашдингиз, тезликни оширдингиз ёки бошқа сабаблар билан шофёр борки штраф тўлайди. Мана шу штрафларнинг ўзи ҳам ортиқча асаббузарлик ва бунга ҳам вақтингиз, ҳам нақдингиз кетади.
6. Паркинг муаммоси. Шаҳарда кундан-кунга машинани тўхтатишга ёки қолдиришга жой муаммоси жиддийлашиб бормоқда. Кўп жойларда тўхташ мумкин эмас белгиси қўйилган бўлса, яна бошқа жойларда шунчаки паркинг қиммат ёки жой йўқ.
7. Экологик муаммо. Ҳар бир машина табиатга зарар етказади. Заҳарли газлар шундоқ ҳам шаҳар атмосферасини анча бузишди. Сиз машинани ўрнига жамоат транспортини танлаб, оз бўлсада экологик муаммони жиддийлашмаслигига ҳиссангизни қўшсангиз бўлади.
Бу билан машина оладиганларни ёмонлаш ёки олмасликка чақирмоқчи эмасман. Шунчаки, одамларимиз тушунишларини хоҳлардимки, машина шунчаки буюм. Қиммат машина минган билан одам ақлли ёки яхши бўлиб қолмайди. Бу шунчаки ҳаракатланиш имкониятини берадиган транспорт воситаси. Ҳаётда нимага эришдинг деганда, машинасини кўрсатадиганларга рости раҳмим келади. Машина олиш ёки олмасликни ҳар кимнинг ўзи ҳал қилади, ҳар ким учун ўз қарори тўғри. Ягона сўраётган нарсам одамларни машинасига қараб ажратмаслик.
Доим кўзлаган манзилга эсон-омон етиб олинг.
@allaevuzb
Дейдилар ит ҳурур - ўтади карвон,
Ранжу балолардан ёнмасин жонинг,
Лекин алам қилар бир умр гирён
Итлар орасидан ўтса карвонинг.
©Абдулла Орипов
Авваллари мижоз сотувчининг маҳсулотини олиб, унга марҳамат кўрсатар эди, энди муносабатлар ўзгарди ва сотувчи мижозга маҳсулот сотиб, унга марҳамат кўрсатадиган бўлди. Бизнес оламида бу офатдир. Ҳар қандай монополия ва ҳар қандай фойдахўрлик – офат. Агар корхона учун изланувчанлик зарур бўлмаса, шубҳасиз бу зарар келтиради. Бизнеснинг ўз ризқини ўзи топадиган жўжа каби бўлиши унинг соғломлигини билдиради.
Пул кетидан қувиш эса бизнес эмас.
© Ҳенри Форднинг "Менинг ҳаётим" китобидан
Netflix Spotify haqida yangi serial olibdi. Erinmasdan dunyodagi eng katta musiqa streaming xizmati haqidagi serialni ko'rib chiqdim.
Serialda Spotify yaratilishi tarixini olti kishi o'z tomonidan aytib beradi. Har safar alohida shaxs "yo'q, aslida hammasi boshqacha bo'lgandi, men sizga haqiqatni aytib beraman " deb hikoyasini boshlaydi. Bitta voqelikni, bitta kompaniyani hamma o'z tomonidan butunlay boshqacha ko'rishi juda qiziqarli.
Har bir tadbirkor, dasturchi, yurist, yoshlar va umuman hamma hammaga #tavsuyu
Фильмлар ва ОАВлар бугун бизга супермен образини сотишни яхши кўради. Нимадир бўлгану, кимдир қайсидир супер қобилият эвазига муваффақиятли, ақлли, бой ёки машҳур бўлиб қолган. Бу образ яхши сотилишига сабаб, қаҳрамонлар ҳеч қанақа қийинчиликсиз ажойиб натижага эришишади.
Аммо, реал ҳаётда бунақа нарса ҳеч қачон содир бўлмайди. Буларнинг ҳаммаси шунчаки сиз эшитишни ёқтирадиган ширин эртакдир.
Хоҳлаган муваффақиятли тадбиркор, спортчи, олим ёки шоу бизнес вакилидан сўранг, мақсадга эришгунча орқада қанча муваффақиятсизлик, меҳнат, қийинчиликлар ётганлигини айтиб беради. Ҳақиқий ҳаётда бошқалардан нимададир устун бўлиш учун жуда кўп ҳаракат қилиш керак бўлади. Олимпияда ўйинлари чемпионидан медаль қанчага тушганлигини сўрасангиз, у сизга йиллар давомидаги машғулотлар ҳақида айтиб бериши мумкин. Худди шундай Нобел мукофотини олган олим лабораторияда ўтган уйқусиз давомий тунлар ҳақида айтиб беради. Улар сеҳрли таёқча топиб олиб, бир неча соатда муваффақиятли инсонга айланганлиги ҳақида эмас, аксинча йиллар давомида қилинган меҳнат ҳақида сўзлашади.
Ўз соҳангизни янада яхшироқ билмасдан, унга кенгроқ масштабда қарамасдан, хатоликлар эвазига тажриба тўпламасдан, сиз бошқалардан устун бўлолмайсиз. Мақсад қўйиш, доимий ўқиш, ўрганиш, хато қилиш, йиллаб тажриба тўплашгина сизни ўзингиз хоҳлаган инсонга айлантириши мумкин.
Қолгани бўлса шунчаки кино ва ОАВ бизга сотаётган ширин эртак!
Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нодира Умарова инста-блогер Севинч Саъдуллаевани судга берди. Суд вақтида блогер ўз қилмишларини бошқа такрорламаслик ҳамда барча видео ва фотосуратларни ўчириб ташлашга ваъда бериб, енгилроқ жазо тайинланишини сўраган, бироқ 5 суткага қамалган.
https://www.gazeta.uz/uz/2022/11/15/court/?utm_source=push&utm_medium=telegram
Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
Алимов каналида кӯрдим.
Твит эгаса тўғри масалани айтяпти. Энг муҳими оила соғлом ва қулай шароитларда яшашидир. Давлатни свити ва гази яқин орада тартибга киришига ишониш қийин. Шу учун ҳовлида яшасангиз орзу-ҳавасни бир четга суриб ўзингиз учун шароит қилаверинг. Катта тўй ёки қора Жентрадан уйдаги қулайлик муҳимроқ.
Ток бўлса, уй иссиқ бўлса, ҳожатхона ва ошхона тоза ва қулай бўлса, оила ҳаёти анча тартибга киради.
Facebook 8 йил олдинги Римда тушилган расмни эслатди. Италия доим менга ёққан, ўзига хос файзи бор мамлакат.
Ўша вақтлар улкан орзулар билан Францияда ўқиб юрган талаба эдим. Европани ичида саёхатлар ва транспорт арзон бўлганлиги учун тез-тез бошқа мамлакатларга саёхат қилардик.
@allaevuzb
Рақамлаштириш даврида санъат ва адабиёт қанчалик муҳим?
ХХ асрнинг бошларида дунё олимлари орасида катта баҳс кечган. Машҳур академик, профессор, адабиётшунос ва санъатшунослар икки қутбга бўлинган эди. Улардан бири инсониятга энди санъат ва адабиётнинг кераги йўқ, аниқ фанлар тезлик билан юксалаётган даврда инсон эҳтиёжи фақат аниқ ва табиий фанлар билангина кифояланади деган қарашни илгари сурарди. Бу оқим вакиллари ўзларини «физиклар» деб аташган. Улар илм-фан ва техникада содир бўлган революциялар аниқ фанлар ҳисобига амалга ошганини даъво қилиб, фан ютуқларини тезлик билан ўзлаштиришда санъат ва адабиёт чалғитувчи воситага айланиб қолганини айтишган. Бу тоифага қарши фикр билдирувчилар «лириклар» деб аталган. Лириклар фан ютуқларини инкор қилмаган ҳолатда адабиёт ва санъатдан воз кечиш мумкин эмаслигини билдиришган. Улар санъат ҳамиша фан кишиларига илҳом манбаси бўлиб келгани ва бундан кейин ҳам у яшашга ҳақли эканлиги юзасидан баҳсга киришган. Бу баҳслар ўз даврида жуда қизғин тус олган. Таниқли олимлар 2 қутбга бўлинган ҳолда ўз фикрлари билан тез-тез турли газета-журналларда чиқишлар қилиб туришган. Қизиқарли жиҳати шундаки, лирикларнинг машҳур вакиллари, асосан, аниқ ва табиий фан олимлари эди. Масалан, Арбузов ва Камай сингари кимё даҳолари бўлажак кимёгарлар Монэ, Ван Гог, Гоген ижоди билан таниш бўлиши лозим деб ҳисоблашган. Аксар аниқ фан даҳолари Гомер, Гёте, Лермонтов каби ижодкорлар асарини ўқирди. Кўпгина дастурчилар эса Бетҳовен, Моцарт, Шопен каби мусиқачиларнинг шоҳ асарларини эшитиб фавқулодда омадли кодларини ёзарди. Физиклар фикрига кўра, ХХ асар охирига келиб эҳтиёж қолмай, кераксиз соҳага айланиши лозим бўлган санъат алоҳида қонуниятлар билан ривожланди. У ХХI асрда ҳам жиддий соҳа вакилларининг илҳом манбаси ҳисобланади.
П.С: Суратда скрипка чалаётган Эйнштейн (1930 йил)
@allaevuzb
Электромобиллар бозоридаги Samsung!
UBS аналитиклари Volkswagen ҳақида шунақа хулоса беришди: - Агар Тесла электромобиллар бозорида Apple бўлса, Volkswagen Samsung дир.
UBS компанияси мутахассислари Volkswagen электр токида ҳаракатланадиган машиналар ишлаб чиқаришда жиддий ютуқларга эришганлигини ва кейинги йилларда бозордан мустаҳкам ўрин эгаллашини таъкидлашди. Бу йили Volkswagen 700 мингта электромобиль ишлаб чиқармоқчи. Тесла бўлса 750 мингта.
Мутахассислар фикрига кўра Volkswagen машиналари ҳам нархида, ҳам аккумулятор ҳажмида, ҳам сифатда Тесла билан рақобат қилиб билишади.
UBS жиддий агентлик ҳисобланганлиги учун Volkswagen акциялари нархи биржада кескин ошиб 209 еврога етди. Бу 2015 йилдан бери Volkswagen қайд этган энг юқори натижадир.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга электромобиллар импортига бож бекор қилинган. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бир неча марта таъкидлаганига қарамасдан, ҳали электр токида ҳаракатланадиган автомобиль тақдик этишолмади. Лекин, Тошкент кўчаларида тез-тез электромобилларни кўриш мумкин. Масалан, Korzinka uz асосчиси Зафар ака Ҳошимов ва Express 24 асосчиси Акмал Пайзиевлар Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Тесла автомобилини харид қилишган.
@allaevuzb
Кениялик югурувчи Абел Мутай марра чизиғига атиги бир неча метр қолганида белгиларда адашиб, манзилга етиб келдим, деб ўйлаб, югуришдан тўхтади. Ундан кейинда келаётган испаниялик Иван Фернандез рақибининг хатосини тушуниб, кениялик енгил атлетикачига югуришни давом эттириши зарурлигини айтиб, бақира бошлади. Мутай испан тилини тушунмагани боис ҳайрон эди.
Фернандез Мутайнинг олдига келиб, уни ғалаба чизиғи томон итариб келди. Бу ҳолатни қизиқиш билан кузатаётган мухбирлардан бири Ивандан маррага биринчи бўлиб етиб келиш ўрнига, нега рақибига йўл берганини сўради.
"Мен доим бир-биримизнинг қўлимиздан тутиб, ғалаба сари боришга ёрдам берадиган одамлар яшайдиган жамиятни орзу қиламан", жавоб берди Иван Фернандез.
"Лекин нақ бўлиб турган ғалабани рақибига тортиқ қилиш спортчиларга хос эмас", бўш келмади мухбир ҳам.
"Унга ғолибликни мен тортиқ қилганим йўқ, зотан у ғолиб бўлиб бўлган эди".
"Қоидага кўра, сизда ҳам ғолиб бўлиш имконияти бор эди", деди бошқа мухбир.
"Унда менинг ғолиблигим нимага лойиқ бўлар эди? Унда ғолиблик медалининг қадри қанчалик бўларди? Мени кузатаётган онам бу ишимдан қандай ҳолга тушар эди? Ғолиб бўлиш -- ёқимли, аммо хато қилган одамга кўмаклашиш -- ундан шарафлироқ."
Иван Фернандез бизга ҳаётнинг муҳим сабоқларидан бирини ўргатди -- ҳеч қайси ғалаба ҳалолликдан устун бўла олмайди. Бошқаларнинг ожиз томонларидан фойдаланадиганлар кўпайиб бораётган бу замонда, бундай ҳаётий ҳикояларнинг аҳамияти янада ошади.
© Шуҳрат Сатторов таржимаси ва таҳрири
@allaevuzb
Samsung Galaxy S21 Ultra камераси сифати бир йил олдинги эски модель Samsung Galaxy S20 Ultra дан ёмонроқми? Ҳар ҳолда Франциянинг Dxomark агентлиги рейтинги шуни кўрсатмоқда. Камералар сифатини баҳоловчи агентлик S21 Ultraga га 121 бал берди. Бир йил олдин S20 Ultra 126 бал олганди. Бу анча шов-шувларга сабаб бўлди.
Лекин, Dxomark муаммо камеранинг ўзида эмас, ундаги дастурий таъминотда эканлигини таъкидлаб ўтган. Samsung смартфонни дастурий таъминотда муаммолар билан чиқарган. Февраль ойининг ўзида хатоларни тўғрилаш учун икки марта дастурий таъминот янгиланди. S20 Ultra да бўлса бир йил давомида дастурдаги хатолар тўғриланган. Энди S21 Ultra да Samsung ўз хатоларини тўғрилашини кутиш қолди.
Эслатиб ўтаман, сиз бир йиллик расмий кафолатга эга Samsung смартфонларини Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудидан Asaxiy.uz интернет-дўкони орқали харид қилишингиз мумкин.
@allaevuzb
Туркий халқлар орасида маданият жиҳатидан, тилнинг шаклланиши томонидан ўзбеклар билан уйғурлар жуда яқин. Айни тил оиласининг айнан бир гуруҳига кирганлиги ҳам шундан. Ҳаттоки бугунги кунда Шинжонликларнинг норасмий мадҳиясига айланиб улгурган “Гўзал Туркистон” шеъри муаллифи Чўлпон бўлиб, у ўз вақтида Туркистон мухториятининг мадҳияси эди. Ҳозиргача бу шеър ва унинг қўшиғи ўзбек тилида куйланиб келинмоқда.
Афсуски, бизнинг энг яқин қариндошларимиз ҳисобланган Шарқий Туркистондаги уйғурларга бугун жуда агрессив сиёсат қўлланиляпти. Хитой ҳукумати томонидан “ахлоқ лагерлари” деб номланаётган лагерлардаги қӯлланилиши тахмин қилинаётган ўта даҳшатли ҳолатлар, турли қийноқлар ва жинсий тазйиқлар интернет оламини бир қанча вақтдан бери ларзага солиб келади. Бугун кўпгина демократик давлатлар Хитойнинг уйғурлар сиёсатига қарши ва ҳатто 2020 йилда АҚШ ҳукумати уйғурлар масаласи юзасидан конгрессга қонун лойиҳасини тақдим этди.
Аммо айрим мусулмон давлатлари бу масала Хитойнинг ички иши эканлигини таъкидлаб, Хитойни ёқлаб чиқишди. Бу давлатлар рўйхатида БАА, Эрон каби йирик мусулмон мамлакатлари ҳам мавжуд. Бу ишларни Туркия даставвал, сукут билан кузатди. У ҳар икки томонга ҳам қўшилмади. Бироқ ўн минглаб уйғур қочқинларига мамлакат ҳудудидан жой берди. Абдуреҳим Парач каби кўплаб собиқ сиёсий маҳбуслар Туркиядан бошпана топди.
Аммо эндиликда бир қанча факторлар сабаб Туркиянинг сиёсий иродаси ўзгаргандай. Сўнгги йилларда Эрдоған сиёсатида Ғарб давлатлари билан алоқалар сезиларли даражада совуқлашди. Шу сабабли Хитой билан яқинлашиш жараёни тезлашди. Буни 2017 йилда 2 давлат орасида имзоланган битим, қолаверса, 50 миллионта янги вакцина учун Хитойга буюртма берилганлиги орқали ҳам билиш мумкин.
Хўш, энди Эрдоған ҳукумати қандай йўл тутади?
Хитой билан илиқ алоқаларни сақлаб қолиш учун 2017 йил Пекинда имзоланган битимга асосан икки томон жиноятларда айбланган фуқароларни бир-бирига топшириши лозим. Азимат Анвар исмли асли ўзбек миллатига мансуб Шарқий Туркистонлик йигит Туркияга бориб келгани учун Хитой ҳукумати томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Агар бу битим кучга кирадиган бўлса, Туркия минглаб уйғурларни Хитойга топшириши керак. Ҳозирги кунда 23,000 дан ортиқ уйғурлар Туркияда турли йўллар орқали келиб яшамоқда. Бироқ Туркия экстрадицияни амалга оширса, ҳам ички ҳам ташқи сиёсатдаги мавқейига жиддий путур етади. Сабаби турк халқи Эрдоғаннинг бир ёқлама сиёсатидан норози.
Ғарб билан алоқалар яхшиланмагани учун бир қанча соҳаларда ривожланишда ортда қолаётгани тез-тез норозиликларни келтириб чиқаради. Бу давлат нашрларида ёритилмасада, ижтимоий медиада етарлича тафсилотлар эълон қилиб борилади. Бундан ташқари Фаластин ёки Суриядаги қочқинларга нисбатан уйғурлар анчайин таҳликада яшашади. Сабаби давлат даражасидаги эътибор ва ҳимоя араб ва туркий қочқинлар учун бир хил эмас. Бу эса турк сиёсатидаги иккиюзламачиликнинг ёрқин кўриниши, фикримча.
Ташқи сиёсатда ўзини мусулмон оламининг янги ва ёрқин лидери деб ҳисобловчи Эрдоған диндошлари масаласида Хитойга ён босса унинг бу статусига салбий таъсир кўрсатади. Диний популизмни ўз сиёсий ўйинларига айлантирган бошқарувчи учун бу жиддий мағлубият аслида.
Агарда уйғурлар эркинлигини ҳимоя қилишда давом этадиган бўлса, иқтисодий масалаларда Хитойга эмас, Ғарбга кўпроқ мурожаат қилиши лозим. Бунинг учун Европа билан алоқаларни илиқлаштириш керак. Туркия ташқи сиёсати бунга эриша оладими ёки узоқлашиш принципини давом эттирадими? Буни халқаро майдондаги воқеалар ривожини кузатиш орқали билиб оламиз.
Нима бўлган тақдирда ҳам уйғурлар масаласида уйғурлар манфаати нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолатда қарор қабул қилишинига умид қиламиз.
@allaevuzb
Европада финтех (молиявий технологиялар) соҳасида Кларна стартапи бор. Ушбу хизмат мижозларга онлайн тарзда муддатли тўловга маҳсулот ва хизматларни харид қилиш имконини беради.
Кларна кеча яна 1 миллиард доллар инвестиция жалб қилибди, эндиликда у 31 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу уни Европадаги энг қиммат стартапга айлантирди.
Дастур сотувчилар ва мижозлар ўртасида воситачи ролини бажариб, тўловлар вақтида амалга оширилишини таъминлайди.
Хизматдан бугунги кунда 90 миллионта одам фойдаланади, улардан 15 миллионтаси АҚШдадир.
Кларна тизими тўлиқ маълумотлар базаси билан ишлайди ва инновацион алгоритмлар ҳисобига мижознинг кредитларни тўлаш имкониятини баҳолайди. Бу уларга ҳатто кредит рейтинги йўқ мижозларга ҳам хизмат кўрсатиш имконини беради.
Шунинг эвазига компания бугунги кунда замонавий банклар учун мисли кўрилмаган ўсишга эришмоқда.
Келажак инновацион технологияларга асосланган бизнеслар қўлидадир.
@allaevuzb
“Humo Arena”да бўлиб ўтган Заковат кастинги очилиш маросимида Комил Алламжонов нутқи яхши чиқибди. Билимдонларга мусобақа олдидиан зўр мотивация беради.
Айтганча, соврин жамғармаси 1,7 млрд. сўмга яқин Заковат кастинги Республиканинг ҳар бир вилоятида алоҳида ўтказиладиган бўлди.
«Заковат» клубига аъзо бўлган ва рўйхатдан ўтган барча билимдонларни 28 февраль куни соат 15:00да «Ҳумо арена»га таклиф қиламиз!
#uzbekpower
@shoxrux
Doʻstimiz Ozod Shukrulloyevning konsert dasturi Youtubega qoʻyilibdi. Oʻtgan hafta bu konsertga qatnashib, maza qilib kulishgandik.
Tavsiya qilaman: https://www.youtube.com/watch?app=desktop&v=rxBF22Enm8Y&ab_channel=YANATV
@allaevuzb
Реформалар натижасида Ўзбекистонда энг тез ўзгаришлар кузатилаётган соҳа банк соҳасидир. Бу соҳада 4-5 йилда жуда катта қадамлар ташланди. Тез ўзгараётган замонда банк ходимларини малакаси, дунёқараши кенг бўлиши жуда муҳим. Раҳбарият ўзгаришларни хоҳлаши бу бир қадам, лекин уни амалга ошириш учун кучли жамоа керак.
Банк ходимларини доимий ўқиши, изланиши, келажакни кўриб билиш бугун ҳар доимгидан долзарб. Бу борада Республиканинг энг олди банкларидан бири Саноат Қурилиш банки (SQB) яхши ишлар қилмоқда. Улар банкирлар учун фойдали бўлган Стивен Р. Ковининг "Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси" китобини ўқишда жуда фаоллик қилишганди. Ундан кейин ҳам банк ходимлари биздан доимий турли хил китоблар харид қилишди. Банк жамоаси челленж қилиб доимий турли хил китоблар ўқишини пайқаб қолдим. Яқинда банк турли хил танловлар ғолибларига ҳам китоблар бериб бошлади.
Бугун манга етиб келган хабарларга кўра вақтни тўғри тақсимлаш ва самарадорлик бўйича энг фойдали китоблардан бири Браян Трейсининг "Самарадорликнинг 21 йўли" китобини банк ходимлари челленж қилиб ўқишаётган экан. Ходимлари доимий изланишда бўлган банкнинг келажаги порлоқ бўлишига ман ишонаман.
Тадбиркор ва раҳбар сифатида бўлса кучли кенг дунёқарашга эга жамоа жуда муҳимлигини, уларнинг доимий ўқиши кучли аҳамиятга эга эканлигини яна бир бор таъкидлайман.
@allaevuzb