Human Uz лойиҳасига бизнес, китоблар ва жамиятдаги муаммолар ҳақида интервью бердим.
https://www.youtube.com/watch?v=e7y7WPYL-4g&feature=youtu.be&ab_channel=HUMAN.UZ
@allaevuzb
Форд компаниясининг Детройтдаги заводида Ҳенри Форд даврида ҳам, унинг ворислари даврида ҳам бошлиқ учун алоҳида хизмат хонаси бўлмаган. Бунинг ўзига яраша сабаби бор, албатта. Хона бўлмагандан кейин Форд бир жойда ўтирмасди. Исталган жойда, исталган вақтда пайдо бўлиб қолиши мумкин эди. Бошлиқнинг тўсатдан пайдо бўлиш эҳтимоли борлигини англаган ишчилар эса доимо бор кучи билан ишлашда давом этишарди.
Бугун мен бошқарадиган лойиҳа доирасида чоп этилган Ҳенри Форднинг «Менинг ҳаётим» китобининг иккинчи янги нашри чиқди. Мақтаниш бўлса ҳам айтаман, бундан жуда хурсандман ва фахрланаман.
@allaevuzb
Бугунги кунда дунёнинг энг бой одамлари унлиги ва уларнинг бойлиги микдори.
@allaevuzb
Инсонийлик ҳақида
Бугунги кунда АҚШнинг Техас штатида одатдагидан жуда совуқ ҳаво кузатилмоқда. Бу аксар ҳайвонларнинг ҳаётини хавф остига қўйган. Техасда оддий аҳоли қирғоқда яшайдиган тошбақаларни қутқариб қолиш учун кучли фаоллик кўрсатибди.
Тўрт мингдан ортиқ тошбақалар аҳоли томонидан денгиз қирғоғидан иссиқ жойга кўчирилибди. Сауд Падре Айленддаги маҳаллий ҳокимият органлари тошбақалар учун катта конференция залини тақдим этишибди. Бинони иситиш учун Илон Маскнинг Space X компанияси катта электрогенератор тақдим қилибди.
Баъзида шунчаки инсон бўлишнинг ўзи катта яхшилик ва савоб бўлиши мумкин.
@allaevuzb
«Бир инсон учун кичик қадам, лекин инсоният учун катта қадам».
Кўпчилик, ойга илк маротаба қўнган Нил Армстронгнинг шу гапини яхши билса керак.
Кеча мана шунақа қадамлардан яна бири қўйилди. НАСА томонидан яратилган АҚШнинг Персеверанc ровери Марсга қўнди. Ровер Езеро кратерига тўхтади. У ердан эҳтимолий ҳаёт қолдиқлари қидирилади. Шунингдек қизил сайёра ҳақида муҳим илмий маълумотлар ҳам тўпланади.
Ровернинг Марсга қўниш жараёни етти минут давом этди. Миллионлаб инсонлар жараённи тўғридан-тўғри кузатди. Ровер бир нечта камера ва иккита микрофон билан жиҳозланган.
Агар сизга ушбу буюк тарихий воқеа ва унинг илмий томонлари қизиқ бўлса, дўстимиз физик олим Рустам Ашуров мутахассис сифатида маълумот бериб борди. Уни телеграм канали орқали кузатиб боришингиз мумкин: @mikrofon_ashurovda
@allaevuzb
Ўзбекистонда ӯтган йили саноат мақсадида каннабис (марихуана), халқ тили билан айтганда наша экишга рухсат берилди. Кимлардир бу қарорга эътирозини билдирган бўлса, кимлардир шунчаки ҳазиллар билан чекланди.
Аслида, бу иқтисодий томондан тўғри қарор бўлди. Сўнгги йилларда бутун дунёда тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун марихуанага бўлган талаб ошиб бормоқда. Баъзи иқтисодчилар янги соҳани «яшил олтин» деб номлашмоқда. 2018 йилда дунёда тиббий марихуана бозори 13.4 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. Тадқиқотчилар фикрига кўра бу рақам 2026 йилда 148 миллиард $га етади. Солиштириш учун, бутун дунёда йиллик пахта бозори 51 миллиард АҚШ $ни ташкил этади.
Бозорнинг кенгайиб боришига бўлса сабаб бор. Чунки 2018 йилда БМТ марихуанани хавфли наркотик моддалар рўйхатидан олиб ташлади ва унинг тиббий мақсадларда ишлатилишига йўл очиб берди. Аста-секинлик билан фарм компаниялар марихуанага асосланган дорилар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди. Кейинги йилларда, бу соҳада ҳақиқий катта ўсиш кутилмоқда. Марихуанадан тиббий мақсадларда фойдаланишга Ғарбнинг бир неча ривожланган давлатлари рухсат беришди. Лекин, бу борада Ғарб лидер эмас. Масалан, ҳозирги кунда Исроил соҳа ривожига алоҳида эьтибор бермоқда. Ҳозирда мамлакатда 150дан ортиқ каннабис (наша) фирмалари бор ва шунингдек ўн минглаб фуқаролар айнан марихуана асосидаги тиббиёт воситалари билан даволанмоқда. Исроилда бугунги кунда марихуана ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун тадқиқотлар давлат томонидан молиялаштирилмоқда ва келажакда марихуанага асосланган янги дори воситалари бозорга кириб келиши кутилмоқда.
Шунингдек, 50000 гектардан ортиқ ҳудудда наша етиштирадиган Марокаш дунёда биринчи рақамли ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Марокаш тарихан наша ишлаб чиқаришда етакчи бўлган ва мамлакатдан чиққан наша Буюк Ипак Йўли ва Ўрта ер денгизи орқали бутун дунёга тарқаган. Шунингдек соҳага алоҳида эътибор бераётган мамлакатлар сафида Мексика, Канада, Португалия, Тайланд, Голландия, АҚШ, Шимолий Македония, Греция кабиларни санаб ўтиш мумкин.
Хулоса ўрнида айтганда, яқин йилларда тиббий мақсадларда марихуанага талаб бутун дунёда ошиб боради. Янги бозорга киришга, ўз ўрнини топишга қилинган ҳаракат иқтисодий томондан тўғри қарордир.
Амалда, наша етказиш Ўзбекистонда қанақа ривожланишини, экспорт қанақа ҳажмларга етишини вақт кўрсатади.
@allaevuzb
Мағлубиятнинг мағлубият эмаслиги ҳақида.
Инсон ғалаба қозонишни истайди ва буни ҳаёт мазмунининг бир қисмига айлантириб олганлар ҳам мавжуд. Биз ўйинда, ишда, ишқда умуман олганда ҳаётда ғолиб бўлишни истаймиз. Ғалаба бизни ҳамиша навбатдаги чўққини эгаллашга ундайди.
Аммо мағлубият ҳам ҳаётий тажрибамизнинг асосий қисмини ташкил этади. Қанчалик ҳаракат қилмайлик ҳар доим ҳам биз кўзлаган зафар бизга насиб қилавермайди. Ҳар қандай мағлубият бу дарс ва катта тажрибадир. Бундай вазиятлар катта тажрибаларни тақдим этганлиги боис ҳам биз ҳеч қачон 100 фоиз мағлуб бўлмаймиз. Ҳаётда тинимсиз муваффақият бўлмаганидай, мутлақ омадсизлик ҳам мавжуд эмас. Бугунги мағлубият эртанги ғалаба учун асос бўлиши мумкин.
Мағлуб бўлишдан, хато қилишдан қўрқманг. Бизни ғалаба эмас, мағлубиятлар ва хатолар ортидан келган тажриба шахс сифатида шакллантиради.
@allaevuzb
Агар сиз давлат ишхонасида ишлайдиган эскича фикрлайдиган, ғўддайган маддоҳдан ҳам пастроқ инсон борми деб қизиқсангиз, Каримов даврида контактлари орқали кўчанинг кучи билан шаклланган тадбиркорлар ҳақида ўйланг.
Унинг қуйидаги белгилари бор:
- Одатда у ҳамма жойда жаҳл билан юради, баланд овозда гапиради, имкон борича унли товушларни чўзиброқ талаффуз қилади.
- У доим ўзини жиддий кўрсатишга ҳаракат қилади. Доим жиддий тутиб, бақириб, жаҳлда юрганлиги учун ҳатто юз ифодаси ҳам одамни ўзидан узоқлаштирадиган даражага етган.
- Одатда у олий маълумотли эмас, мактабни зўрға тугатган. Баъзида олий маълумотлиси ҳам учраб туради, лекин барибир савия жуда паст
- У хоҳлаган ишни кўча услубида жанжал ёки қўрқитиш билан битиргиси келади. Расман ишлаб, кам харажат билан қонунан ишни битириш имкони бўлсада, у “окалари” орқали пора билан иш битиришни яхши кўради.
- Унинг отаси, амакиси ёки қайсидир қариндоши жуда катта жойда ишлайди. Танкаси зўр. Лекин, у ўзи оилада энг уроди бўлгани учун уни давлат ишига яқинлаштиришмаган. У уродлигидан ҳатто кучишлатар тизимларини ҳам уддалаёлмайди.
- Унда номукаммаллик комплекси бор. Шу учун доим ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади. Ўзини кўрсатиш воситаси сифатида зўр машина, зўр уйни танлайди. Яшашдан мақсади Каптива ёки иномарка олиш, бойларни маҳалласида ҳовли қуриш, энг сўнгги iPhone ишлатиш, иккинчи ёки учинчи хотин олиш.
- У доим контактларидан, окаларидан фахрланади. Суҳбатда доим кимлардир билан ўтириб турганлиги, бирга ўқиганлиги, тоққа чиққанлиги ва бошқалар ҳақида фахрланиб гапиради.
- У қўрқитиш бошқарувнинг энг осон йўли деб билади. Ходимларини ҳам, оиласини ҳам қўрқув остида ушлашга ҳаракат қилади.
- Бойлик бу юқори дид ёки зиёлилик эканлиги билмайди. У ҳақиқий элита кўп саёҳат қилишини кўп эшитган. Шу учун саёҳат қилгиси келади. Саёҳат қилганда ҳам, тоққа чиқиш деганда энг зўр дачага бориб яшашни, чет элга чиқиш деганда Дубай ёки Тайландга боришни ва энг охирги BMWда "кататся қилиш"ни тушунади.
- У Путинни, Эрдоганни, Рамзанни, Хабибни зўр деб билади. Замонавий дунё қандай ишлашини тушунмайди ва тушунишни ҳам хоҳламайди.
- У иймонли бўлиш, диндор бўлиш ҳурмат топиш воситаси эканлигини тушуниб қолди. Энди у ўзидан "хожиакани" ясайди, намоз ўқийди, соқол қўяди. Лекин, алдаш, қўрқитиш, озор бериш каби ҳақиқий дин таъқиқлаган нарсаларни қилишдан ўзини тиёлмайди.
- У замон ва бизнес ўзгарганлигини, энди бизнесни бошқача юритиш, бу учун ақл ва савия кераклигини ҳис қилади, лекин тан олгиси келмайди. Китобни фойдасиз, фақат аҳмоқлар вақтини кетказадиган нарса деб ўйлайди.
Бундоқ паст савияли, пул топиб ақл топмаган одамларни кўриб, Оллоҳга ўшаларга ўхшамаганлигинг учун шукур қиласан.
@allaevuzb
Бугун, “Компютерчилар куни“ байрами. 1946-йил айнан шу кун дунёдаги илк компьютер “ENIAC“ ишлаб чиқарилган.
Шунингдек 1994-йил айнан шу куни “Delphi“ дастурлаш тилига ҳам асос солинган.
Шунингдек 2005-йил 14-февраль куни «Youtube» хизмати ҳам ишга туширилган экан.
Компьютерчи аёллар ҳам кўп шекилли, эрталабдан asaxiy uz орқали бир нечта тилларанг iPhone ва иккита тилларанг MacBook Air сотилибди.
@allaevuzb
Apple шунчаки смарт маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи компания эмас, улкан ижтимоий ҳодисага айланиб бўлди. Маьлумотларга кўра бугун бутун дунёда AppleWatch ақлли соатлари фойдаланувчилари сони 100 миллионтага етибди.
Эслатиб ўтаман, сиз кафолатга эга Apple компанияси маҳсулотларини www.asaxiy.uz интернет-дӯкони орқали харид қилишингиз мумкин.
@allaevuzb
Ишхонамизда бир бола бўларди, бола дейман-у, 36 ёшли йигит. Аммо у ўзгача эди, очиғини айтганда, табиятан телбанамо (касал). Умуман ақлли эмас, бори шу унинг!
Шунга қарамай, уни ишга олдим. 6 йил мобайнида уни ишга олганимдан асло афсус чекмадим. Энг қизиғи, у ўзининг табиатан тентаклигини билар ва буни яширмас ҳам эди.
Устига устак иш сўраб келганида:
– Салом! Мен ақлли эмасман буни яширмоқчи ҳам эмасман, аммо онамга дори олиб беришим учун менга иш керак, онам энди ишлай олмайдилар, – деганди.
Бу ҳолат мени бироз ҳайратлантирган бўлса‑да, тушундимки, бу одам касалманд бўлгани билан унга енгилроқ юмушларни топшириш мумкин. У менга “Ёмғир одами” номли севимли асаримнинг қаҳрамони бўлмиш Дастин Хофманни эслатиб юборди. Қаршимда турган одамнинг кимлигини билганим ҳолда уни ҳафа қилишни истамай:
– Сиз ўзининг тентаклигини ҳар турли йўллар билан айёрона яширишга уринаётган кўпчилик одамлардан анча ақллироқсиз, эртадан ишга чиқишингиз мумкин, – дея дарров кириб кетдим.
Ўша кундан бери у ишхонамизнинг бир “арзанда”сидек бўлиб қолди. У ҳамма қатори ишлар, тўғри ҳаммадек эмас, балки улардан ҳалолроқ, тарбиялироқ, интизомлироқ ва, умуман олганда, барча ходимларимнинг ичида энг яхшиси эди. Онасини инсультдан сўнг оёқга турғизди. Тўғри, дори-дармонлари ва муолажаларига озроқ қарашишга тўғри келди, аммо барча хизматларини ҳеч нолимай, ёлғиз ўзи бажарди! Биз уни шунчалик яхши кўриб қолгандикки, 75 килодан 100 килогача семиртириб юборибмиз!))
Давоми: https://telegra.ph/Oleg-02-12-2
@allaevuzb
Муваффақият фақат 2 фоиз ҳолатдагина интеллектга боғлиқ.
Иқтисод бўйича халқаро Нобел мукофоти лауреати Жеймс Ҳекманнинг изланишларига кўра муваффақиятнинг 2 фоизинигина интеллект билан изоҳлаш мумкин. Аксар инсонларда қуйидаги сингари саволлар пайдо бўлади: «Ўз орзу-мақсадларимни рўёбга чиқариш учун етарлича ақллиманми? ”
Баъзи инсонлар қўрқув туфайли турли таклифларни рад этишади, янги иш бошлаш учун ўз қобилиятларига етарлича баҳо бера олишмайди. Ҳекман эса муваффақият интеллектга боғлиқ эмаслигини кўрсатиб берди. Олим ўз ҳамкасблари билан бирга АҚШ, Буюк Британия, Нидерландиянинг минглаб фуқароларидан IQ ва уларнинг шахсияти ҳамда характерига доир тестлар ўтказади, сўнг уларни таҳлил қилиб чиқишади.
Тест натижаларини уларнинг даромадига нисбатан таққослаб чиқишганида, бор-йўғи 2 фоиз муваффақият интеллектга боғлиқ эканлиги аён бўлади. Бошқача қилиб айтганда, инсон муваффақиятга эришиши учун унинг IQ баллари кифоя қилмайди. Юқори ҳақ тўланадиган ишчиларнинг натижалари таҳлил қилгач, бундай ишларда ишлаш уларнинг туғма мия қобилиятларига боғлиқ эмаслиги аниқланди. Бундай даражага эришиш учун улар бошқалардан кўра кўпроқ ҳаракат қилган, ҳамда тинимсиз изланган, ўрганган, янгиликларга очиқ бўлган. Қолаверса, ўрганаётган нарсаси улар учун жуда қизиқ бўлган.
Шахсият тестлари шуни кўрсатадики, одатга айланган таълим жараёни, очиқлик, инсондаги қатъият ҳамда музокара олиб бориш принциплари (буларни Ҳекман некогнитив қобилият деб атайди) ўз устида ишлаш жараёнида муҳим саналади. Чунки характер бўйича ишлаш, уни тўғирлаш, одатда, IQ ни оширишдан осонроқ кечади. Ҳекманнинг бошқа изланишлари шуни кўрсатадики, ўсиб келаётган боланинг характерини ривожлантириш келажакда муваффақиятга эришишида асос бўлади.
Демак, инсоннинг IQ даражаси унинг муваффақиятини белгиламайди. Ривожланишни, аввало, характерни ривожлантириш, янгиликларга нисбатан очиқ бўлиш ва характердаги камчиликларни тузатишдан бошлаш лозим. Энди юқоридаги саволни ўзгартирамиз: «Муваффақиятга эришишим учун ақлий қобилиятим етарлими?» эмас «Муваффақиятга эришиш учун менинг характерим етарлича ривожланганми?» . Ана шундан кейин бу савол ечими устида изланиш ва муваффақият сари одимлаш лозим.
@allaevuzb
Эркин иқтисодиёт ривожланишдаги муаммоларнинг ечимидир. Буни коммунистик блок вакиллари бўлган Шарқий Европа мамлакатлари мисолида кўриб чиқиш мумкин. Уларнинг аксар қисмида иқтисодиёт стабил ўсмоқда, ишсизлик камаймоқда ва давлат бошқарув тизими ҳам демократлашмоқда.
Масалан, бугунги кунда Чехия аҳолисининг яшаш тарзи ҳатто Испания ва Италия аҳолисиникидан ўтиб кетди. Чехияда либерал иқтисодиёт аҳоли ҳаётини кескин яхшиланишига сабабчи бўлди. Бундан 30 йил олдин коммунистик блок таркибида бўлган Чехия ва Эстония бугун бутун Европада энг либераллардан бири ҳисобланадилар. Улар 30 йилда тизимли ишлаб жуда катта йўлни босиб ўтиб билишди. Бугун Wall Street Journal томонидан яратилган иқтисодий эркинлик индексида Эстония 10-ўринда, Чехия 23-ўринда. Солиштириш учун Европанинг икки энг қудратли иқтисодиёти Германия ва Франция 27 ва 64-ўринларда.
Иқтисодий эркинликларни беришга шошилмаган Полша ва Руминия каби мамлакатлар ҳам ўз хатоларини тез тушуниб етишди. Улар 2009-2020 йилда иқтисодиётни либераллаштирув бўйича жуда катта қадамлар ташлашди.
Иқтисодий фаровонликнинг яна бир кўриниши ишсизлик муаммосидадир. Охирги вақтда Чехия, Эстония, Венгрия, Полшада ишсизлар сони 4 фоиздан паст бўлиб қолмоқда. Бу борада Ғарбий Европа мамлакатларида ўртача рақамлар 8 фоизни кўрсатмоқда.
Демак, иқтисодиётни ўсиши учун илк талаблардан бири эркин бозор, эркин шароитлар яратишдир. Протекционизм, бозорни ёпиб олиш, монополиядан ҳоли рақобатбардош иқтисодиёт яратмасдан яхши натижаларга эришиш жуда қийин. Шу учун ҳам бугун МДҲ ҳудудида энг либерал эркин иқтисодиёт Қозоғистон бошқалардан кўра анча фаровон бўлиб қолмоқда.
2016 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам иқтисодиётни либераллаштирув жараёни бошланганди. Лекин, 2019 йилдан бошлаб вазият яна қайтадан мураккаблашиб бошланди. Буни импорт маҳсулотларига божхона тўловлари ортиб бориши, шунингдек давлат харидларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан қилиш мажбурийлиги, турли соҳалар монополия таъсири остида қолаётганлиги, мол-мулк ҳуқуқи масаласидаги муаммолар, аграр реформанинг кечиктирилаётганлигида кўриш мумкин.
@allaevuzb
Биз янгиликлардан, янги инсонлардан, янгича қарашлардан, янги маҳсулотлардан, янги сўзлардан қўрқамиз ва бу табиий жараён. Кейинчалик адаптация натижасида янгиликлар оддий ҳолатга айланади, кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланади. Таққослаш учун Совид 19 илк кириб келган куни ва бугунни эсланг. Қайсидир маънода биз коронавирусга ўргандик, унга мослашдик. Ҳозир у ҳақидаги янгиликларни илк кунлардаги каби даҳшатли даражада қабул қилмаяпмиз.
Ҳаётимизга кириб келаётган янгиликлардан бири бу – неологизмлардир. Нима учундир биз тил масаласига келгандан консерватор бўлишга ҳаракат қиламиз, неологизмларни маҳаллийлаштирмоқчи бўламиз. Неологизмлар яъни янги сўзларни ҳам оддий қабул қилиш керак, менимча. Тўғри, бошида қулоққа бироз ғалати эшитилиши мумкин, аммо вақт ўтиб бу сўзлар луғатингизда ишлатиладиган одатий сўзга айланиб кетади.
Тилнинг софлигини неологизмлар бузмайди. Аксинча нотўғри, ўринсиз таржима қилинган атамалар путур етказади. Кўпларга маълум 90 йиллар бошида фаолият юритган Атамашунослик қўмитаси томонидан жуда кўплаб сўзлар ўзбекчалаштирилди, лекин халқ уни истеъмолда қўлламаганлиги учун бу иш ўзини оқламади. Автобусни кўпкурси, радиони овознигор, самолётни тайёра дейиш халққа маъқул келмади.
Бугунги кунда неологизмларнинг муқобил вариантига қарши эмасман, бироқ “ёпишмаган” ёки “емаган” таржимадан кўра асл ҳолати сақланиб қолишини афзал деб биламан. Бундан ташқари ҳозирда кўплаб янги сўзлар фан-техника орқали кириб келмоқда ва бундай сўзларни таржима қилиш жуда мураккаб жараён. Қолаверса, тилимиздаги сўзларнинг аксари арабий-форсий сўзлар бўлгани учун ҳам таржимада айнан ўзбекча сўзлардан фойдаланиш ҳам қийин. Туркий халқлар ичида тилининг софлигига кўп урғру берадиган давлат Туркия ҳисобланади. Аммо турк тилида ҳам етарлича неологизмлар мавжуд, фақат баъзиларини фонетик (товуш) жиҳатдан ўзларига мослаб қабул қилишади. Шундай экан неологизмларни арабча ёки форсчага ўгиргандан кўра тўғридан тўғри қабул қилиб, истеъмолда кенг қўлланимиз маъқул.
Тил ҳам тирик мавжудотга ўхшайди. У ҳам бойиб ва ўсиб бориши, замонга мослашиши жуда муҳим. Ҳатто тилига жуда еҳтиёткор француз халқи ҳам халқаро неологизмларни қабул қилиб, луғатга киритмоқда. Аравани қайта кашф этаман деб халқ учун тушунарсиз расмий тил яратмайлик.
@allaevuzb
Биз ўзимизни яхши кўрмаймиз. Ўзимизни қадрламаймиз. Кимдир учун қиламиз ҳаммасини.
Ўзимиз, оиламиз учун баъзан ҳафталаб олинмаган ноз-неъматлар меҳмон учун, албатта, харид қилинади.
Замонавий муассасалар қурамиз, фалон пулга лифт ўрнатамиз, лекин ҳеч қачон ишлатмаймиз.
Минг йиллик ёғочдан ҳашаматли эшиклар ясаттириб, ўзимиз орқа томондан кирамиз. Лекин, катта раҳбарлар ёки чет эллик меҳмонлар учун ҳаммасини муҳайё қиламиз.
Нега ҳамиша кимгадир яхши кўринишга интиламиз?! Нега шу нарсалардан ўзимиз фойдаланмаймиз?! Нега боримизча қабул қилишларини истамаймиз?!
Боримизча кўриниб, ўзимиз учун яшаш вақти келмадимикин?
@allaevuzb
Атрофимизда тез-тез диктатурани йўқловчилар борлигини кўриб қоламиз. Улар давлат бошқарувида энг тўғри йўл Сталинча қаттиқ назорат деб билишади. Лекин, уларга диктатура фақат қайсидир босқичда стабиллик ҳиссиётини бериши, уни ортидан эса пайҳон қилинган мамлакат ёки ўзлигини йўқотган жамият қолишини тушунтириш қийин.
Бугунги дунёда диктатура асосан учинчи дунё мамлакатларига хос хусусият бўлиб қолди. Диктаторлар бошқарадиган мамлакатлар аҳоли бошига ялпи ички маҳсулот бўйича рейтингларда энг охирги ўринларда туришади, на сўз эркинлиги, на шахсий эркинлик кафолатланган, фуқаролик жамиятининг ҳар қандай кўриниши хавфли баҳоланади, ақлли кадрлар доимий тарк этади, натижада мамлакатда ҳаёт тарзи издан чиқиб, қоғозбозлик ва коррупцияга кириб кетган, ноэффектив тизим шаклланади. Натижада инфраструктура ҳам издан чиқиб, мамлакат ҳалокат ёқасига келиб қолади.
Сизга буни исботи сифатида бир нечта мисолларни келтириб ўтаман. Дунёнинг энг қолоқ мамлакатлари йиғилган Африка қитъасига қарайлик. Энг кўп диктатор айнан Африка ҳисобига тўғри келади.
1. Уганда, 33 йилдан бери мамлакатни Президент Мусевени бошқаради. У 2021 йилги сайловларга ҳам номзод бўлмоқчи.
2. Зимбабведа Роберт Мугабе 2017 йили 37 йиллик ҳукмдорликдан кейин лавозимидан кетди.
3. Анголада Жозе Эдуардо Дос Сантос 38 йил ҳукмронлик қилди ва 2017 йилда кетишга мажбур бўлди.
4. Гамбия Президенти Яҳя Жаммеҳ 23 йил мамлакатни бошқариб, 2018 йили кетишга мажбур бўлди.
5. Суданда Омар Ал Баширнинг 33 йиллик ҳукмронлигидан сўнг, 2019 йил апрелда мамлакатда кучли норозилик ҳаракати авж олди ва армия Президентни олиб ташлади.
6. Жазоирда ногиронлик аравасига ўтириб қолган, бугун ҳатто эркин гапиролиши сўроқ остида бўлган Абдулазиз Бутефлика 5 марта Президентликка номзодини кўрсатганда халқ кўчага чиқди ва Бутефлика кетишга мажбур бўлди.
7. Экваториал Гвинеяда Теодоро Обианг Нгуэма Мбасого 40 йилдан бери мамлакат раҳбари.
8. Руандада геноциддан кейин ҳокимиятга келган Пол Кагаме 25 йилдан бери ўз ўрнини ҳеч кимга бермаяпти.
Бунга ўхшаб Африкада ўнлаб мисолларни санаш мумкин.
Шунингдек, Шимолий Африкада бир қатор араб диктаторлари 2010 йилларни бошида кетишга мажбур бўлишганди.
Осиё диктаторлар сони бўйича иккинчи ўринда туради. Биргина Шимолий Кореянинг ўзи диктатурани яққол рамзидир.
Кўриб турганингиздек, диктаторлар бошқарадиган ҳамма мамлакатлар аҳолиси қашшоқликка ҳукм қилинган, мамлакат ҳаёти издан чиққандир. Юқорида айтганимиздек, диктатура ХХI асрда учинчи мамлакатларга хос хислатга айланмоқда. Юқорида санаб ўтилган диктаторларнинг аксар қисми революциялар ёки халқ норозиликлари ортидан ҳокимиятга келган. Лекин, улар ҳатто ўзларидан олдинги диктатордан ҳам ўтиб кетишди.
Айнан, шу нарсанинг ўзи демократия учун фуқаролик жамияти шаклланиши, алоҳида шахслар эмас, тизим ишлаши муҳимлигини кўрсатиб туради. Агар, халқнинг ўзи ривожланиб, онги ўзгариб, кучли фуқаролик жамияти шаклланмас экан, юз марта раҳбар алишса ҳам мамлакат диктатура назорати остида қолаверади.
Диктатура ҳеч қачон миллатнинг ривожига олиб келмайди, у фақат бугунни ва келажакни бузади. Қаттиқ назорат ортидан келадиган қисқа муддатлик стабиллик аслида ўн йиллар давомида жуда қиммат тўланади.
Якунда, сизга яхши хабарим бор. 3-4 йиллик сўз эркинлигидан кейин бизда фуқаролик жамияти ниш отиб бошлади. Яқин келажакда уни асраб авайлашимиз, аста-секин ўстириб боришимиз жуда муҳим.
@allaevuzb
Россия Марказий Банкининг хабар беришича, 2020 йилдан Россиядан чет элга 7.4 млрд доллар пул жўнатилган. Бу пул ўтказмаларининг асосий қисми МДҲ давлатларидан келган мигрантларга тўғри келади. 7.4 миллиард доллар 2017 йилдан бери энг паст натижа ҳисобланади.
Шунингдек, РБК Россияда 6.3 миллион меҳнат мигрантлари ишлашини маълум қилди. Улардан қанчаси Ўзбекистон фуқароси эканлиги ва Ўзбекистонга қанча пул жўнатилганлиги ҳақида маълумотлар тақдим этилмади.
Хом ашё, айниқса нефть маҳсулотлари нархининг ошиб бораётганлиги эвазига Россияда иқтисодий фаоллик жонланиши, буни ортидан ишчи кучига талаб ортишини тахмин қилиш мумкин.
Ҳали-ҳануз коронавирус пандемияси сабабли Россия чегараси мигрантлар учун ёпиқлигича қолмоқда. Лекин, баҳорда қурилиш мавсуми бошланиши билан арзон ишчи кучига талабдан келиб чиқиб чекловлар бекор қилинишини тахмин қилиш мумкин.
@allaevuzb
Университетда қари профессор залга кирди ва бир стакан сувни қўлига олиб, талабалардан сўради:
- Сизнингча, бу идишнинг оғирлиги қанча?
- Тахминан 200 грамм, - деб жавоб берди талабалардан бири.
- Кўриб турганингиздек, бу унақа оғир эга эмас, - деди ва яна савол берди: - Агар мен ушбу стаканни бир неча дақиқа қўлимда ушлаб турсам нима бўлади?
- Деярли ҳеч нарса.
- Агарда бир соат ушлаб турсамчи?
- У ҳолда сизнинг қўлларингиз бироз толиқиши мумкин.
- Бир неча соат ушлаб турсам нима бўлади? - савол беришда давом этди ўқитувчи
- Қўлингиз оғрийди.
- Тўғри. Уни кун давомида кўтариб юрсамчи?
- Сизнинг қўлингиз қаттиқ оғрийди ҳатто уни фалаж қилишингиз мумкин, - деб жавоб берди талабалардан бири.
- Жуда яхши, - давом этди ўқитувчи, - бироқ стаканнинг вазни ўзгариб қоладими?
- Йўқ, - бир овоздан жавоб берди барча.
- У ҳолда оғриқ қаердан пайдо бўлди?
- Узоқ муддатли босимдан, - деди талабалар.
- Оғриқдан халос бўлиш учун нима қилишим лозим?
- Идишни қўйишингиз керак.
- Бир стакан сув бу – ҳаётимиздаги кичик муаммолар, - дея хитоб қилди профессор.
- Уларни бир неча дақиқа давомида ўйланг ва ечим қидиринг - бу нормал ҳолат. Аммо улар ҳақида бир неча соат ўйласангиз, оғриқни ҳис қиласиз. Муаммоларни бир неча кун ўйлаб юрсангиз, улар сизни фалаж қила бошлайди ва сиз стрессга тушишингиз мумкин.
Ҳаётингиздаги кераксиз оғриқлардан ҳоли бўлмоқчимисиз? Уларни керагидан ортиқ кўтариб юришни бас қилинг! Шунчаки муаммолар билан хайрлаша олишни ўрганинг!
@allaevuzb
Мы прививаем ❣️ к математике.
Все мы помним школу...📚помним, как не любили трудный предмет - математику🤯.
Целый урок сидеть и решать примеры и задачи - это было, мягко говоря, неинтересно🥱
❗️В нашей школе все совсем не так.
👩🏫Наш преподаватель математики, Ирина Викторовна Шевель, делает все, чтобы привить любовь к математике детям.
Уроки - одно удовольствие.🤗
😎Это новый, современный подход к предмету: проекты, командные работы, соревнования, видеоролики о математике, которые готовят сами дети и многое, многое другое.
Ученики Profischool не просто хорошо знают математику, они живут ею. 🤗
Хотели бы изучать такую математику?
Тогда приходите в специализированную частную школу Profi School и лично познакомьтесь с нашей командой.
📲 787771111
Odatda Toshkent yoki boshqa katta shaharlar aholisini internet-doʻkon orqali buyurtma qilishi tabiiy hol. Lekin, bizni xursand qiladigani, bugun asaxiy.uz mijozlari orasida chekka tuman va qishloq aholisi ham bor. Ularga har kuni oʻnlab kitoblar, smartfonlar, gadjetlar va maishiy texnika vositalari yetkazib beramiz. Shunaqa hamyurtlarimizdan biri, doimiy mijozimiz Guli Neʼmatova oʻz tajribalarini boʻlishdilari:
2020-yil kimlar uchundir omadsizliklar, turli baxtsizliklar olib kelgan boʻlsa, man uchun esa ilmga boy hamda samarali yil boʻldi. Bir doʻstimning tavsiyasi bilan asaxiybooks ilovasini mobil telefonimga yuklab olib undan bir ikkita kitob o'qib yurdim, keyin www.asaxiy.uz dan kitob buyurtma berib óqishni boshladim. Buyurtma berish uchun ularning telegramdagi manzillari @asaxiybook ga murojaat qildim. Qaysi kitoblar kerakligini va yashash manzilimni yozib olishdi. Avvaliga buyurtmam yetib kelmaydi deb oʻylagan edim, chunki man qishloqda yashayman, uyimiz esa tuman markazidan uzoqda va asosiy pochta ham bizdan juda uzoqda, shuning uchun manda ishonchsizlik paydo boʻlgandi. Lekin buyurtma bergan kitoblarim, aytilganday oʻz vaqtida, 7 ish kunida uyimizgacha yetib keldi. Bundan juda ham xursand boʻldim. Karantin davrida, uyda koʻp vaqtimni kitob óqishga sarfladim. Asaxiybooks dan kitob buyurtma berish manga juda ham qulay boʻldi. Uydan chiqmay kitob sotib olardim va har safar buyurtmalarim aytilgan muddatida uyimizgacha keltirib berilar edi.
Shu paytgacha kitob oʻqimaganman deyolmayman, bitta yoki ikkita oʻqib turar edim lekin shu yili juda ham koʻp kitob oʻqidim va bu kitoblar manga juda ham yaxshi taʼsir etdi. Ayniqsa Mark Mensonning “Beparvolikning nozik sanʼati” kitobi hayotni boricha oʻzgartirmay qabul qilishni oʻrgatgan boʻlsa, Ramita Navaining “ Yolğonlar shahri” kitobi esa oʻzbek boʻlib tugʻilganimga shukur qilishimga sabab boʻldi . Har bir oʻqigan kitoblarim man uchun hayotiy saboq boʻldi desam notoʻgʻri boʻlmaydi. Kitob óqish hobbiyimga aylandi. Kelajakda oʻzimning moʻjazgina kutubxonamni yaratish niyatidaman InshaAllah.
P/s. Ochig'i jamoamiz bilan chin dildan xursand bo'ldik. Mijozlar e'tirofi bizga motivatsiya va qo'shimcha shijoat beradi. Guli Ne'matovaga alohida tashakkur, ishonch va iliq fikrlar uchun! 😊😊
#mijoz #fikr #story
📕 Хайриддин Султон: Одамлардан тинглаб ҳикоя
✍️ Тўпламдан ўрин олган ҳикоялар ғаройиб усулда ёзилган. Аслида, ёзувчи ҳаётда кўрган-билган, кимлардандир эшитган ва ёзишга “туртки” берган воқеаларини бадиий бўёқлар воситасида қоғозга тушуради.
📝 Улуғ шоир Ҳамид Олимжоннинг “Кўп эртак эшитгандим, Сўйлаб берарди бувим” деган сатрларига монанд бу гал адиб Хайриддин Султон ҳам ана шу воқеаларни сўзлаб берган кишиларнинг тўлиқ исм-фамилиялари ва мартабаларини очиқ кўрсатган ҳолда қоғозга тушуриб, улар тилидан маҳорат ила бадиий қиёмига етказган.
📌 Демак, ҳикояларда тасвирланган воқеалар ҳаётда аниқ юз берган. Бироқ, улар бадиий публицистикадан юксакроқ ўринда турувчи адабий жанр – ҳикоя тарзида ёзилган. Сўзлаб берган инсоннинг кимлиги, мартабаси ҳикоя мазмундорлигини янада оширишга хизмат қилган.
Муқова: Қаттиқ
Нархи: 32 000 сўм
Буюртма 👉🏿 https://bit.ly/3d3wlmS
Мурожаат учун: +998 71 200 01 05
Сўнгги кунларда Брент маркали нефть нархи 63 долларга чиқиб, сўнгги 13 ойдаги рекордини янгилади. Бу энг яқин ҳамкорларимиз Қозоғистон ва Россия иқтисодиёти учун жуда муҳим.
Шунингдек Россияда 2020 йилда экспорт -импорт профицити Россиянинг ўзи кутганидан анча яхшироқ бўлиб чиқди. 2020 йилда Россия 338.2 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилиб, 233.7 миллиард долларга импорт қилган. Профицит 104 млрд $дан кўпроқ.
Бу яхши кўрсатгичлар ортида яқин ойларда иқтисодий фаолликни кузатиш мумкин бўлади. Улкан иқтисодий фаоллик ва баҳор ойларида қурилиш мавсумининг бошланиши Россияда арзон ишчи кучига талабни оширади. Шундан келиб чиқиб яқин ойларда Россия ўз ҳудудига киришни Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун очиб юбориши эҳтимоли катта. Бу албатта бизнинг карантин сабабли қийналиб қолган ишсизлар армияси учун жуда аҳамиятли ҳодиса бўлади. Шунингдек, меҳнат мигрантлари орқали бозорга пул кириб келиши умумий иқтисодий вазиятни юмшатишини тахмин қилиш мумкин.
@allaevuzb
🎊 Бугун 14 февраль - "Халқаро китоб совға қилиш куни" муносабати билан 14 февраль 13:00 дан 15 февраль 23:00 гача буюртма қилинган китоблар учун етказиб бериш хизмати мутлақо БЕПУЛ!
Шошилинг, яқинларингиз ва ўзингизга китоблар улашинг 😇
www.asaxiy.uz - орқали истаган китобингизни буюртма қилинг, Ўзбекистон барча ҳудудларига ва Қорақалпоғистон Республикасига етказиб берилади.🤗
Тел: +998 71 200 01 06
Телеграм: @asaxiybook
Ҳар куни:
- Бизнес юзасидан бир нечта учрашувлар
- Ишхонада иш назорати, турли муаммоларни ечиш
- Кичик мажлислар
- Блог ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни юритиш, телеграм, почта ва мессенжерларга жавоб бериш
- Турли хил тадбирларда иштирок этиш
- Тренинглар ўтиш
- 100-150 бет атрофида китоб ўқиш
Ундан ташқари ҳар йили 2-3та янги лойиҳа ташкиллаштирамиз, бизнесда доимий стратегик ўзгаришлар бўлади. Шунингдек, уч боланинг отасиман. Оилага доимий вақт ажратиш керак.
Буларга улгуришнинг ягона йўли вақтни самарали тақсимлаш, ишни тўғри ташкиллаштиришдир. Менда ишни нотўғри тақсимлаш ҳуқуқи йўқ чунки бошқачасига ҳаммасини пачаваси чиқади.
Мен нима қилишни ўйлаб томга қараб ётолмайман, олдиндан нима қилишимни билиш жуда муҳим. Бугун нималар қилишим бир кун олдин ўйланган ва чизилган бўлади. Одатда кўплаб раҳбар ва менежерлар бир ҳафта ёки бир ойдан кейин нима қилиши керак эканлигини яхши билишади.
Ҳеч қачон орзулар сари интилишга, тақдирни ўз қўлига олиб ҳаракат қилишга вақтим йўқ демаслик керак, деб ўйлайман. Яхшиси, ишни шундай ташкиллаштириш керакки, сизда ҳамма муҳим нарсаларга вақт етсин. Сиз баҳона эмас, ҳаммасига эришиш учун имкон қидиринг. Вақтингизни бошқаришни, ишни ташкиллаштиришни, энг муҳим ишларни энг аввал қилишни ўрганинг.
Буни қандай қилиш ҳақида сизга бугун ажойиб китобни тавсия қилмоқчиман. Бу китоб сизга самарадорликни ошириш учун ажойиб қўлланма бўлади. Ўзимга фойдаси жуда кўп текканлиги учун ҳам бу китобнинг таржимасига бошиданоқ жиддий қараб, бутун жараённи назорат қилганман. Мен учун китобдаги ишни ташкиллаштириш, вақтни тақсимлаш сирларини бошқалар ҳам билиши жуда муҳим бўлган. Бу машҳур Браян Трейсининг «Самарадорликнинг 21 йўли» китобидир.
Сизга ушбу китобни ўқиб чиқишни чин кўнгилдан тавсия қиламан.
https://asaxiy.uz/product/knigi/badiy-adabiyot/zha%D2%B3on-adabiyoti/brajan-trejsi-samaradorlikning-21-juli
@allaevuzb
Ман жуда ҳам ҳурмат қиладиган тадбиркор, Express24, MyTaxi каби бир нечта муваффақиятли лойиҳалар асосчиси Акмал ака Фаизиев билан Start Up лар ҳақида My Start лойихасида гаплашдик:
https://www.youtube.com/watch?v=KARTOMzprRE&feature=youtu.be&ab_channel=AkmalPaiziev
Лотин алифбосига тўлиқ ўтиш тўғрисида Вазирлар маҳкамасининг навбатдаги қарори имзоланибди. Қарорга биноан 2023 йилгача иш юритиш лотин алифбосига ўтиши керак.
Қарорни тўлиқ қўллаб-қувватлайман. Ҳозиргидек икки хил алифбонинг амал қилиши, умумий саводсизликни ошишига сабаб бўлади деб ўйлайман. Бу сафар қатъий бўлиб, ҳам ишхоналар, ҳам ОАВни лотин алифбосига тўлиқ ўтказиш керак. Кейин, лотин алифбосини ҳам ўзгартириш ўйинларини тугатиб, битта якуний алифбога тўхталиш керак, деб ўйлайман. Бу сўнгги 30 йилдаги навбатдаги қарорми ёки бу сафар ниҳоят кирилл ёзувидан воз кечамизми, вақт кўрсатади, албатта.
@allaevuzb
Ой давомида навбатдаги 3 китоб чегирмада🥳
Хабарингиз борки, ҳар ой Asaxiy Books жаҳон адабиётининг 3 асарига чегирмалар тақдим этади. Бу ой чегирмага тушган асарлар ҳам барча учун фойдали, фалсафий-психологик ва мотивацион китоблардир. Шошилинг, бу ой қисқалигини ҳам ҳисобга олинг😜
📔 Брайан Трейси: Самарадорликнинг 21 йўли - 24 000 ♻️ 20 000 сўм
http://bit.ly/2OpWnX9
📗 Пауло Коэльо: Алиф - 34 000 ♻️ 28 000 сўм
http://bit.ly/3gNkKah
📓 Элиф Шафақ: Ишққа оид 40 қоида - 25 000 ♻️ 21 000 сум
http://bit.ly/39lfGZC
📌 Юқоридаги китобларни биргаликда сотиб олганларга махсус хатчўп ҳам қўшиб берилади!
* Бошқа акциялардан фойдаланишда бу чегирма амал қилмайди!
📲Тел: +998 71 200 01 06
📧Телеграм: @asaxiybook
Расмий саҳифаларимиз
Instagram| Facebook|Telegram| Tik Tok
Инновациялар эски муаммоларга янги ечимлар топадиган, янги ғояларга эга янги кишилардан туғилади. Инновация деганда одатда биз замонавий технологиялар билан боғлиқ бирор катта нарсани фараз қиламиз. Лекин, кундалик ҳаётда ҳам оддий кичик ўзгаришлар инновация бўлиши мумкин.
Буни хизмат кўрсатиш соҳаси мисолида кўриб чиқамиз. Хизмат кўрсатиш соҳасида ишлайдиган ва яхши даромадга эга бизнеслар кўп.
Баъзи тадбиркорлар мутлақо янги инновацион хизмат яратиб муваффақиятга эришишади. Бунга мисол қилиб, Paynet асосчиси Ботир Орифхўжаевни, ёки MyTaxi ва Workly асосчиси Акмал Файзиевни мисол қилиш мумкин. Булар ўз даврларида бозорда бутунлай янги инновацион хизмат таклиф қилишган.
Бироқ кўпгина сервислар одатий хизмат турларини таклиф этади ва улар орасида рақобат кучли. Бундай вазиятда ўз соҳасида нима инновация қилса бўлади? Энг яхши ечим эски муаммоларга янгича инновацион креатив ёндашув. Хизмат турига мижозга ёқадиган ва унинг эсида қоладиган элемент киритинг. Мана шу сиз қилган инновация бўлади.
Яқинда бир етказиб бериш хизматидаги рекламага кўзим тушиб қолди. Унда “45 дақиқа ичида буюртмангизни етказиб берамиз ёки маҳсулотимиз бепул” деган ёзувлар бор эди. Бу ҳам мижозга ёқадиган таклиф ва у рекламанинг қанчалик рост ёки ёлғонлигини текшириб кўриш учун ҳам ҳеч бўлмаганида бир марта ушбу хизматга мурожаат қилиши мумкин. Яна бир мисол, турк таомларини яхши кўрувчи яқин бир танишим айнан бир ресторанга боришини айтиб қолди. Сабабини сўраганимда эса шундай жавоб берди: “Мен борган турк ресторанларининг фақат шунисидагина бош ошпаз айланиб юриб хўрандалар фикрини сўрайди ва бу менга ёқади”.
Сиз инновация қилишингиз учун янги кашфиётчига айланишингиз шарт эмас, шунчаки мавжуд соҳада ўзгариш қила олишингиз, ундаги муаммоларга ечим топишингиз мумкин.
Мана шу кичик инновациялар якунда сизни ўз бозорингизда ажралиб турувчи муваффақиятли компанияга айлантириши мумкин.
@allaevuzb
Жо Байденнинг халқаро сиёсатдаги илк қадамлари бошланмоқда. Ҳозирча ҳаммаси жуда қизиқарли. Масалан, АҚШ президенти Эрондаги молиявий аҳволни яхшилаш учун халқаро ёрдамларга қўйилган санкцияларни бекор қилмоқчи. Шунингдек, халқаро валюта жамғармаси томонидан Эронга кредит тақдим этилишига АҚШ қарши эмас.
Яқин Шарқ учун яна Байден билан ўзгарган нарсалардан бири Яман урушидадир. Байден Саудия Арабистонини Яманга ҳужумларда қўллаб-қувватламасликка қарор қилди. Саудия Арабистони билан АҚШ алоқалари журналист Хашогги ўлдирилиши биланоқ бузилганди. Ўша пайтда Саудия Арабистонини санкциялардан Трамп администрацияси сақлаб қолганди.
Шу вақтга қадар Ямандаги урушда АҚШ Саудия Арабистонига разведка маълумотлари, шунингдек логистика масаласида ёрдам бераётганди. Шунингдек Байден администрацияси томонларни музокара столи атрофида йиғишга ҳаракат қилмоқда.
Янги Президентнинг Марказий Осиё бўйича позицияси ҳали-ҳануз аниқ эмас. Россияни ашаддий душман деб билувчи Байденнинг Марказий Осиё билан алоқаларини ҳам кузатиш жуда қизиқарли бўлади.
@allaevuzb