Кеча gazeta.uz томонидан Марказий банк томонидан банклар ва тадбиркорлик субъектларига валюта операциялари бўйича чекловлар киритилаётганлиги ҳақида хабар тарқатилди.
Агар ушбу топшириқлар берилганлиги рост бўлса, бу энг аввало, банк мижозларига ўзлари танлаган битта ёки бир неча банкда миллий ва чет эл валютасида банк ҳисобварақлари очиш ҳуқуқини берувчи “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ги Қонуннинг 61-моддаси иккинчи қисмини бузиш ҳисобланади.
Конституциямизнинг 15-моддасига кўра Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади.
Яъни Марказий банк қарори ёки топшириғи қонунга зид бўлиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, берилаётган топшириқлар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини энг камида мураккаблаштиради.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида” ги Қонуннинг 18-1-моддасида “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиб-таомилининг мураккаблаштирилишини ва тадбиркорлик фаолияти субъектлари зиммасига янги мажбуриятлар юклатилишини назарда тутадиган, шунингдек уларнинг жавобгарлигига оид янги чораларни белгилайдиган қонунчилик ҳужжатлари расмий эълон қилинган кундан эътиборан камида уч ойдан кейин кучга киради” деб белгиланган.
Яъни, Марказий банкнинг тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини мураккаблаштирадиган қарори, аввало, норматив ҳуқуқий ҳужжат сифатида расмийлаштирилиши ва у қонуний кучга киргандан кейингина амалга оширилиши керак. Норматив ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш эса ўз-ўзидан бўладиган жараён эмас, бу жараён ўз ичига ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда қонунчиликнинг ҳолатини, қўлланилиш амалиётини, жамоатчилик фикрини ва халқаро тажрибани ўрганиш, ҳуқуқий ва коррупцияга қарши экспертизалардан ўтказиш каби бир қатор босқичларни ўз ичига олади.
Шу сабабли, Марказий банк берилган топшириқларга асос бўлган қарорини эълон қилиб, жамоатчиликка очиқласа мақсадга мувофиқ бўларди.
Каналга уланиш 👇
👉 @advokatqosimov 👈
Газета Уз да валюта конвертация ҳақида хавотирли ахборот чиқди. Унга кўра бугун Марказий Банкда йиғилиш бўлиб, сўнгра банкларга янги иш тартиби бўйича хат жўнатилган.
Душанба кундан бошлаб банклардан бизнесга валюта сотишда қуйидагилар талаб қилинмоқда.
а) Валюта фақат асосий ҳисоб очилган банкдан сотиб олиниши мумкин. Яъни бизнес ўзини иккиламчи ҳисоби очилган банкдан валюта сотиб ололмайди. Асосий банкда валюта курси бироз қиммат бўлса, бизнес бундан ютқазади.
б) Энди валюта сотиб олишга берилган ҳар бир ариза банкнинг махсус экспертлар гуруҳи томонидан кўриб чиқилади. Газета таъкидлашича 7 кун ичида. Бу бизнес ишлари секинлашишига, экспертиза кайфиятига боғлиқ бўлиб қолади. Қоғозбозлик кўпаяди.
c) Валюта сотиб олиш учун бошқа банкдаги ҳисобга пул ўтказиш таъқиқланади. Хуллас, бу орқага жиддий қадам бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтаман, валютанинг эркин конвертация ва банк тизимидаги ўзгаришлар янги даврнинг энг муҳим реформаларидан бири эди. Унинг иқтисодиётга ва халққа фойдаси, қулайликлари доим эътироф этилган.
@allaevuzb
#shorts
🧐 Nega kitob o‘qish kerak?
"...Kitob, bu - odamni o‘ylashga, boshqacha qarashga majbur qiladigan, mantiqni rivojlantiradigan va shu orqali ijodkorlik, kreativlik, fikrlash darajasini oshiradigan vosita..."
🎥 Podkastni to‘liq ko‘rish uchun: https://youtu.be/Qqfnm8vBIi8
📌 Siz bilan istalgan mavzuni birgalikda muhokama qilamiz!
@quduqpodkast
QUDUQPodkast">YouTube | Instagram | Facebook
iPhone 15📱
iPhone eslanganda Stiv Jobsni eslamaslik ilojsiz. Shunday katta kompaniya va barchaga sevimli brend yaratishni uddasidan chiqqan insondan qimmatli bilim o‘rganish mumkin. Stiv Jobs haqida, uning hayoti va karyerasi to‘g‘risida Uolter Ayzekson o‘z kitobida batafsil yoritgan.
🤯 Biz bo‘lsa shu kitobga 20% chegirma e'lon qilamiz. Buyurtma kiritayotganda iPhone15 kupon kodini kiriting va "Stiv Jobs" kitobining yumshoq muqovali shakli xarididan 20% tejab qoling. Kitobni elektron formatda Asaxiy Books ilovasidan 12 990 so‘mga olish imkoni ham mavjud.
Aksiya 17-sentyabrgacha davom etadi. Foydalanib qoling: asaxiy.uz/u/6502e29810a72
Бугун ҳоккей бўйича 2023-24 янги мавсум очилди. Болалар билан бориб оилавий кўрдик. Атмосфера гап йўқ.
@allaevuzb
Davlat organlari, tadbirkorlik subyektlari, ilmiy doiralar, nodavlat notijorat tashkilotlar va fuqarolik jamiyatining boshqa institutlari o‘rtasida samarali hamkorlikni ta’minlashni o‘z oldiga maqsab qilib olgan Prezident huzuridagi Tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash bo‘yicha jamoatchilik kengashining tarkibi yangilandi.
Kengash tarkibidan bir qator tadbirkorlar o‘rin olgan. Albatta, tajribali tadbirkorlarning tarkibda bo‘lishi juda muhim. Sababi biznesdagi muammo va kamchiliklarni ulardan yaxshiroq biladigan odam yo‘q. Yangilangan kengashning afzalligi ham shunda aslida, ya’ni unda turli yo‘nalishdagi soha vakillari qamrab olingan.
@allaevuzb
Ўзбекистонда iPhone 15 Pro сотуви 24 сентябрьда бошланиши кутилмоқда.
Албатта, доимгидек нархлар илк ўн кун жуда қиммат бўлади.
@allaevuzb
АҚШда нархлар. Ўзбекистонда солиқлар ва логистика сабаб ўртача 25 фоиз қимматроқ бўлади.
@allaevuzb
Бугун ман учун iPhone тақдимотидан муҳимроқ премьера бор. Уолтер Айзексоннинг "Илон Маск" китобининг АҚШда сотуви бошланди. Илон Маск биографиясини Уолтер Айзексон тилида ўқиш қизиқарли бўлади.
Биз китобнинг ўзбек тилига муаллифлик ҳуқуқи бўйича илк келишувга эришдик. Китоб 2025-йилда ўзбек тилида чиқади.
Бундан олдин Asaxiy Books лойихаси доирасида Уолтер Айзексон томондан ёзилган "Стив Жобс" ва "Код бузар" китоблари чоп этилган эди.
@allaevuzb
Охирги вақтларда networking сўзи ўзбек профессионал муҳитида манфаат йўлида танишувга айланиб қолди. Одамлар манфаат учун кимлар биландир танишишади, улар орқали нимадир иш битиришмоқчи бўлишади. Бу кўпроқ сотув жараёнини эслатади.
Агар сизга сотувни ошириш, нимадир ишни битириш, муваффақиятли шартномани қўлга киритиш ёки бошқа бирор шахсий манфаат учун танишув керак бўлса, яхшиси сотув ёки музокара санъатини ўрганинг. Бу манфаат устида қурилган, мақсадли алоқадир. Лекин, катта эҳтимол билан ёлғонга асосланиб ким биландир танишиш, яқин бўлиш инсонийликдан йироқдир. Кўпинча асосий мақсад яширилиб, нариги томонни самимийликка, дўстликка ишонтиришга ҳаракат қилинади, бунинг ортида бўлса асосий мақсад учун ёлғонлар туради.
networking қизиқиш, самимийлик устида қурилади. Ким биландир манфаат учун эмас, у сизга шахс сифатида ҳурматли ёки қизиқ бўлгани учун, тез-тез қадриятлар яқин бўлгани учун таниш бўлинади, дўст тутилинади. networking да самимият ва ўзаро ҳурмат асосий нарса деб кўрилади.
Лекин, гувоҳ бўлаётганим, афсуски бугун жамиятда networking аниқ мақсадлар йўлида, манфаат устида, нимадир кутибгина қилинмоқда. Алоқалар ҳам ҳурмат ва дўстлик, қизиқиш томондан эмас, берадиган фойдасидан келиб чиқиб ўрнатилмоқда.
Бу networking эмас, бу дипломатия, манипуляция, сотув, музокара ёки хоҳлаган нарса бўлиши мумкин. Лекин, бу ўзаро ишонч ва ҳурмат устида қурилган networking эмас.
@allaevuzb
Бу йил кириш имтиҳонларида кириш балларининг ўта пастлиги жамоатчиликни хавотирга қўйди. "Биз 187 билан талаба бўлолмаганмиз, биз бошқача ўқирдик..." мазмунидаги гаплар урчиди.
Лекин, айрим жиҳатларни инобатга олишимиз керак, деб ўйлайман. Аввал кимнинг билими эмас хотираси кучли бўлса, Х вариант олса, "гаплашиб қўйган" бўлса юқори балл оларди. "Ахборотнома" ни қоридек ёдлаб ўқишга кирганмиз ўзимиз ҳам.
Ҳаққоний билим билан 10-15% абитуриент ўқишга кирса қолган аксарият "танка" орқали кирарди. Тестлар сотиларди.
Ҳозир эса бу нарсалар сезиларли камайган. Саволлар ўта кўплигидан ёдлашнинг имкони йўқ. Кимга қандай тест тушишини аввалдан уюштириб бўлмайди. Табиий ки, бунда кириш балли пасаяди.
Эртадан янги ўқув йили бошланади. Болаларим, жиянларим, яхши ўқинг! Шундай ўқинг ки, сизни билими пастликда айблаган тағоларинг ҳижолатдан ёрилай десин!
Куч- билимда!
@hamzajumayev
Россияда abibas брендига патент сўраб ариза берилибди.
Ким бўлса ҳам кўчирмачи экан, abibas ва mike брендлари ўн йиллардан бери Ғиждувонда ишлаб чиқарилади.
@allaevuzb
2022 йилда Уран экспорти бўйича жаҳон рейтинги. Қўшни Қозоғистон биринчи ўрин, биз бўлса бешинчи ўрин.
@allaevuzb
Moody's агентлиги 2023 йилда Туркия иқтисодиёти олдинги ҳисоб китобдек 2.6 % эмас, 4.2 %гача ўсишини айтмоқда. 2024 йил учун ҳам прогноз 2 %дан 3га кўтарилган.
Энг яқин савдо ҳамкорларимиздан ҳеч бўлмаса биттаси иқтисодиётида ижобий ўсиш кутилаётгани яхши янгилик.
@allaevuzb
Август тугамоқда. Анъанага кўра сизларга замонавий, дунёвий ва либерал қатламга мансуб ижодкорлар, олимлар ва блогерларнинг каналларини тавсия қиламиз.
Олдинроқ форматни бироз ўзгартиргандик, бу ой ҳам шу анъанага содиқ қоламиз.
Қулайлик бўлиши учун барча каналларни битта линкда тўпладик. Линк орқали барча каналларга аъзо бўлишингиз мумкин. Бирма-бир кўриб, саралаб ҳам аъзо бўлишингиз мумкин, буёғини ўзингиз ҳал қиласиз.
Марҳамат хаволага 👉🏽 босинг.
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 6-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
5. 4-bob
6. 5-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 5-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
5. 4-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
Касым-Жомарт Токаев айтишича Қозоғистонда нақд пулсиз тўловлар 72 %га етибди. Давлат хизматларининг 90 фоизи электрон шаклда кўрсатилаётган экан.
Токаев 2026-йилгача мамлакатда рақамлаштириш бўйича катта дастур таклиф қилмоқда.
@allaevuzb
Audio kitob. Teodor Drayzer: Sarmoyador. 4-bob.
1. Kirish
2. 1-bob
3. 2-bob
4. 3-bob
Kitobni toʻliq audio shaklida "Asaxiy Books" ilovasi orqali tinglashingiz mumkin.
@allaevuzb
"Уйғониш" тўпламининг сотуви Asaxiy да бошланди:
https://asaxiy.uz/product/uygonish-toplami-7-jild
Evrika! 🙂
Kitoblar ham foydalanishi bo’yicha ikki guruhga ajratiladi: bir martalik va ko’p martalik.
Ayrim kitoblarni bir o’qishdayoq asosiy mazmun-mohiyatini anglaysiz.
Ayrimlarini tushunish uchun esa yillar kerak bo’ladi. Ya’ni bularni ham bir o’qishdayoq tushunishingiz mumkin, ammo chuqur anglash uchun yillar davomida o’qib-o’rganib, o’zingizning bilim zahirangizni boyitib borishingiz zarur bo’ladi. Bunday kitoblar kamyop, ammo yetarlicha mavjud.
So’nggi vaqtlarda turkiy mifologiya haiqdagi ilmiy adabiyotlarni o’qiyapman. Shulardan biri Nuray Bilgilining “Turkiy mifologiyada ilohalar va jodugarlar” asaridir. Uni mutolaa qilish jarayonida qiziq faktga duch keldim. Hayot suvi ko’plab xalqlar afsonalarida tilga olinuvchi muqaddas suv. Uni qadimgi hindlar SOMA deb atashgan. Uni tayyorlash uchun noma’lum o’simlikni toshda ezib, suvi olinadi va qo’y junidan to’qilgan matoda suzib/filtirlab olishadi. Sirli retseptga ega gollutsinogen ichimlik qadimgi kushon va hindlarda muqaddas hisoblanib, maxsus ibodat marosimlarida ichilgan.
Menga eng ajablanarli bo’lgani bu ichimlik nomi edi. SOMA men bu nomni eshitganman. Oldos Hakslining “Ajib yangi dunyo” asarida gollutsinogen dori — soma haqida so’z yuritiladi, biroq men asarni o’qish jarayonida soma so’zi yozuvchining ixtirosi bo’lsa kerak deb u qadar ham e’tibor qilmagan ekanman. Biroq bu so’zning ildizini yozuvchi o‘zimizdan ya’ni kushonlardan olgani meni hayratlantirdi va Haksliga bo’lgan hurmatimni yana bir pog’onaga ko’tardi. Ijodkor hech bir elementni behuda qo’llamaganiga amin bo’ldim. Xullas, yuqorida aytganimday, doimiy o’qiluvchi, ma’nolari yillar davomida anglab boriluvchi bebaho asarlardan biri bu “Ajib yangi dunyo”dir.
Asarni hali o’qimagan bo’lsangiz, kechiktirmay mutolaani boshlang.
© Dilbar Haydarova
Asaxiydagi yangiliklarni e'lon qilishda davom etamiz.
Saytimizni nihoyat Yandex Go tizimi bilan integratsiya qildik. Endi Toshkent shahri, shuningdek Qibray va Zangiota tumani aholisi buyurtmalarni Yandex Go orqali ham "dostavka" qildirishlari mumkin. Saytdan buyurtma qoldirganda, yetkazib berish turiga Yandex Goni tanlash yetarli.
Demak, hozirda mijozlarimizda uch xil tanlov bor:
1. Asaxiyning yetkazib berish xizmati orqali uygacha yetkazib berish
2. Asaxiy yoki BTS punktlaridan biriga yetkazib berish
3. Yandex Go orqali uygacha yetkazib berish.
Muhimi, Asaxiydan buyurtma bersangiz yetarli. 😊
"Уйғониш" тўплами ҳақида эрталаб пост берганда китобни бугун олишимни билмаган эдим.
Тўпламда 7та аллома ҳақида китоблар жамланган:
1. Абу Али Ибн Сино
2. Абу Райҳон Беруний
3. Абу Наср Фаробий
4. Абу Мансур Ал-Мотуридий
5. Муҳаммад Ал-Бухорий
6. Аҳмад Ал-Фарғоний
7. Мусо Ал-Хоразмий
Китоб "Anorbooks" нашриёти билан ҳамкорликда Ëшлар ишлари агентлиги томонидан чоп этилган.
Алишер Садуллаев ва агентликни яна бир лойиҳа билан табриклайман.
Китоб сотуви тез кунларда Asaxiy орқали бошланади.
@allaevuzb
Яхши китобни ўқишда бир нарсани яхши кўраман, китоб мавзуси бўлмасада, ўқиган саринг ўзингни қийнаган бир қатор саволларга жавоб топиб бошлайсан. Яна қайсидир воқеаларга бошқа томондан қараб, бошқача тушиниб бошлайсан. Китоб у ҳақида гапирмаётган бўлсада.
Бу китобнинг нима мўжизаси эканлигини билмайман. Балки мия китоб ўқиш жараёнида ўзининг яширин имкониятларини ишга солар, балки китоб ҳаммасига бошқа томондан қараш имконини берар. Балки китоб ўқиган сари мияда мантиқ бошқача ишлаб бошлар. Лекин, яхши китоб, айниқса яхши бадиий китоб ҳаётни яхшироқ тушунишга, ҳаётий саволларга аниқроқ, мантиқлироқ жавоб топишга имкон беради.
Хуллас, китоб ўқиб туринг дўстлар. Ўқиш кераклиги ёки кимдир мажбурлагани учун эмас, ҳаётни, ўзингизни, атрофингизни яхшироқ тушуниш, дунёни яхшироқ англаш, муҳими қизиқарли ва ёқимли вақт ўтказиш учун ўқинг.
@allaevuzb
Мавзуни давом этсак, Хитойнинг энг зўрман деган маркетологи ҳам ўзбекдан қўрқсин.
Чунки биз улар 50 йил сарфлаб бренд қилган Made in China ни маркетинг бюджетисиз "Пекин фабричный" деб ребрендинг қилганмиз.
@allaevuzb
‼️Жаҳон саҳнасида содир бўлаётган қизғин сиёсий жараёнлар, илм-фан, таълимга оид маълумотларни қуйидаги телеграм каналларида кузатиб боринг.
🔥@Rabbimov_rasmiy — замонавий ўзбек сиёсатшунослик соҳасининг асосчиларидан бири, етук мутахассис Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси;
✒️@ILM_NUR_2020 - илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун махсус канал. Норматив ҳуқуқий-ҳужжатлар, илм-фандаги (PhD, Dsc бўйича) сўнгги янгиликлар шу ерда;
🎯@centerasiastudy — Биз яшаб турган Марказий Осиё минтақаси бўйича турли хил геосиёсий, геоиқтисодий ва илмий маълумотлар бериб бориладиган канал;
📊@allaevuzb – блогер ва тадбиркор, Asaxiy компанияси асосчиси Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Муаллиф унда бизнес бўйича маслаҳатлар, шунингдек, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзуларда фикрлар, таҳлиллар бериб боради;
⏳@Hamid_Sodiq — сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси;
📚@centerasia_library - каналда сиёсатшунослик, иқтисодиёт, тарих, фалсафа, адабиёт, тилшунослик ва бошқа соҳаларга оид китоблар, қўлланмалар мавжуд;
🎓@education_fan_talim - каналда нодавлат олий таълим муассасалари ҳамда давлат отмлари бўйича муҳим маълумотлар, грантлар, қизиқарли фактлар, фан-таълимга оид таҳлиллар, шу билан бирга ҳуқуқий шарҳлар бериб борилади!
📖@AsanovEldar – тилшунос, журналист ва блогер Эльдар Асановнинг канали. Бу каналда турли тиллар ҳақида маълумотларни, ўзбек тилининг бугуни ва ўтмиши ҳақидаги постларни, тарих ва бугун ҳақида фикр-мулоҳазалар топасиз;
@bahodirahmedoff - адвокат-блогер, юридик маслаҳатлар, қаерларда ҳуқуқни қўллашда хатоликлар мавжудлиги, қонунларнинг мазмуни бўйича маслаҳатлар бериб борувчи блог;
🇷🇺@rustili_yulduz - телеграмдаги энг сифатли рус тили канали. Кунига атига 20 дақиқа вақтингизни сарфлаб Рус тилини биз билан тез ва самарали ўрганинг.
#taqriz
🌻Piter Til — "Noldan birga"
Shu kunlarda ko'proq biznes boshqaruvi, strategik fikrlash va to'g'ri qaror qabul qilishga o'rgatadigan kitoblarni o'qiyapman. Avvaliga Asaxiyda chop etilgan ushbu kitobning sarlavhasi meni o'ziga tortdi. Va keyin o'qib shunga amin bo'ldimki, haqiqatdan kitobda ajoyib ma'lumotlar, foydali maslahatlar va inglizcha aytganda "guide"lar berib o'tilgan ekan.
Kitobning asosiy mundarijasiga qarasak, unda startaplarni to'g'ri boshqarish, jamoaga odamlarni qanday jalb qilish va ish faoliyatida qaysi omillarga tayanib muvaffaqiyatga erishish haqida bayon qilingan. Orangizda agar moliyachilar bo'lsa, (bo'lmasa ham) ko'pchiligingiz "PayPal" kompaniyasi to'g'risida eshitgan bo'lsangiz kerak. Ushbu kompaniyaga eng boshida 6 ta inson boshchiligida asos solingan. Eng qiziqarlisi, ularning 3 nafari kommunistik davlatlardan qochib kelgan bo'lsa, 4 nafari maktab davrida qo'lbola bomba yasagan — qisqa qilib aytganda "o'ta g'alati shaxslar" bo'lishgan.
Kitobda asosan "PayPal" tarixi haqida hikoya qilinadi, masalan, kompaniya boshida obunachilar uchun pul to'lagan, dastlabki yillarda esa deyarli foyda ko'rmagan. Bundan tashqari, "Microsoft"ga bo'lgan hujumlar, "Apple"ning bozorga kirib kelishi borasida ham ko'plab qiziq faktlar ochiqlangan. Shuningdek, unda oldingi zamonlarda internet kirib kelishini odamlar qanday qarshilagani va keyingi o'zgarishlar, raqobat mafkurasi, jumboqlar, mafiya strukturalari haqida aytib o'tilgan.
Masalan, startaplar 7 ta tamoyilga asoslanib qurilishi, u muvaffaqiyatli chiqishi uchun hech bo'lmaganda, ulardan 4 tasiga erishilgan bo'lishi kerakligi ta'kidlangan. Bunday startaplarga misol qilib - ko'pchilikka tanish va elektrokarlar ishlab chiqishga ixtisoslashgan "Tesla" startapi keltirilgan. "Tesla"ning har bir qadami boshqa katta kompaniyalar kuzatuvida bo'lgan, misol uchun, "Daimler" kompaniyasi "Tesla"ning akkumlyatoridan, "Mercedes-Benz" transmissiyasidan, "Toyota" dvigatelidan nusxa olgan deyishadi. Hattoki "General Motors" ham "Tesla"ning keyingi harakatlarini oldindan bilish maqsadida maxsus kuzatuvchi ishchi guruhi tuzishgan deyishadi. Bundan tashqari, investorlar bilan ishlash vaqtida nimalarga e'tibor qaratish, qaysi tamoyillarga tayanish bo'yicha ham misollar bilan tushuntirib o'tilgan.
Xulosa qilib aytadigan bo'lsak, bu kitob menga juda yoqdi. Asar muallifi, mashhur "PayPal" va "Palantir" kompaniyalari asoschisi, hozirda o'z sohasida gigant korporatsiyalarga aylangan "Facebook" va "SpaceX" kabi startaplarning ilk investorlaridan biri bo'lmish - muvaffaqiyatli biznesmen Piter Til ushbu qo'llanma orqali biz bilan o'z ish tajribasini bo'lishadi, hayotiy voqealardan misollar keltiradi. Shu sababdan, kitobni bemalol biznes boshqaruvi sohasiga qiziqqan istalgan o'quvchiga tavsiya qilaman.
Yoqimli mutolaa:)
@selfdeprules
Ҳаётда бир ҳақиқат бор, бу қобилиятли ва меҳнаткаш бола ҳақидадир. Табиатан кимларнингдир нимагадир қобилияти бўлади, озгина ҳаракат ёки зўриқиш билан нарсалар ўхшайверади. Иккинчи хил инсонларда бўлса бу имкон йўқ. У ҳаёт учун курашишга, доимий меҳнат қилишга, қийналишга, ўрганишга мажбур. У қўл силтаб қўймаса, ҳаракат қилса, ана у қобилиятлига етиши, ҳатто ундан ўзиши мумкин. Унда бошқа танлов ҳам йўқ. Тарихда меҳнат ва ирода эвазига қобилиятлига тенглашган ёки ундан ўзган мисоллар жуда кўп.
Бугун Ўзбекистон мустақиллиги куни. Биз ҳам афсуски иккинчи вариантмиз. Денгиздан узоқлигимиз, ноқулай иқлимимиз, экологик муаммоларимиздан ташқари, сиёсий томондан дунёнинг оғир ҳудудларидан бирида жойлашганмиз. Тўрт томонимиз дунёнинг энг оғир диктатуралари билан ўралган. Уларнинг ҳаммаси миллий эмас, империалистик, глобал мақсадларга эга бўлган диктатуралардир. Ундан ҳам ёмони ҳаммаси ғоявий диктатура. Ўзи шундоқ ҳам тарихдаги энг хавфли сиёсий ғоялардан бири билан халқ онги 70 йил заҳарланган, халқнинг сезиларли қисми ҳали ҳам у ғоя таъсири остида яшайди. Бир хавфли ғояни бошқа унданда хавфли ғояга алиштириш эҳтимоли ҳам кам эмас. Демак, биз тепада айтилган меҳнаткаш ва иродали бола бўлишга мажбурмиз. Бизда шунчаки бошқа танлов йўқ.
Орзудаги Ўзбекистонни биз фақатгина кучли жамият орқали, кучли ўрта синф яратиб, Республика ғояси учун яшайдиган инсонлар орқалигина қуришимиз мумкин. Қайсидир ғоявий ёки реал “Катта оға”га тегишли эканлигидан эмас, Ўзбекистонлик эканлигидан фахрланадиган ўрта синф, зиёлилар қатлами, улар орқали кучли жамият, кучли халққина бизни юксакликка олиб боради. Шу учун биз ўқишдан, ўрганишдан, ўзгаришдан тўхтамаслигимиз керак. Сиз, фарзандингиз, ҳатто қари ота-онангиз ҳам ўқишга, ўрганишга, ўзгаришга маҳкум. Шундагина биз мана шу ноқулай шароитларда ҳам нафақат мустақилликни сақлаб қоламиз, балки ана у қобилиятлилар даражасидаги орзудаги Ўзбекистонни қуриб биламиз. Нажот таълимдадир.
Байрам муборак, юртдошлар. Ўқишдан, ўрганишдан, ўзгаришдан ҳеч қачон тўхтамайлик. Мустақиллигимиз абадий бўлсин.
@allaevuzb
Elon Musk ўз твитида Х (твиттер) платформасига видео ва аудио қўнғироқ функциялари қўшилишини эълон қилди.
@allaevuzb