allaevuzb | Неотсортированное

Telegram-канал allaevuzb - Allaev Uz

11413

Тадбиркор Фируз Аллаевнинг телеграм канали. Фируз Аллаев билан боғланиш: firuzallayev@gmail.com Реклама масалалари: @asaxiymedia

Подписаться на канал

Allaev Uz

Коронавирусга қарши кутилмаганда Россиянинг Спутник V вакцинаси яхши натижалар бермоқда. Lencet маълумотларида вакцинанинг эффективлиги 91 фоиз баҳоланган. Шу кунларда Европа Иттифоқи рус вакцинасига ҳам буюртма беришни кўриб чиқмоқда.

Ҳозирги кунга қадар Европа ва АҚШ лабораторияларида ишлаб чиқарилган бошқа вакциналардан АҚШ фуқароларнинг 10 фоизи, Буюк Британия фуқароларининг 15 фоизи, Исроил фуқароларининг 59 фоизи олиб бўлишган. Европа Иттифоқида бўлса бу рақам фақат 3 фоизни кўрсатмоқда.

Бир неча кун олдин Ўзбекистонда вакциналаш компанияси ҳуқуқ тартибот органлари ходимларидан бошланиши ҳақида маълумот берилганди. Турли хил манбаалар Ўзбекистон 70 миллионтагача Спутник V вакцина буюртма берганини хабар беришади. Лекин, бу борада расмий маълумотлар мавжуд эмас.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Рус сиёсатчилари ўз мақсадлари йўлида ҳар қандай воситалардан фойданалишлари мумкин. Мен Россия сиёсатини яқиндан кузатиб бошлагандан бери доимо шунақа бўлган. Шундан келиб чиқсак, яқин кунларда халқни Навалний воқеасидан чалғитиш учун янада баҳслироқ каттароқ мавзу ўртага ташланиши мумкин. Бу бахтсиз ҳодиса, мигрантлар билан низо, ҳатто қўшни мамлакатлардан бирига ҳужум ҳам бўлиши мумкин. Лекин, мен билган рус сиёсатчилари бўлса, халқни чалғитиш учун аниқ нимадир ўйлаб топишади.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

АҚШлик ёзувчи Гарриет Бичер-Стоунинг машҳур асарларидан бири бўлган “Том тоғанинг кулбаси” романида қуйидаги фикр келтирилган:
“Унинг боши донишманд бошлардан эмас, аммо барча мамлакат сиёсатдонлари каби ноннинг қайси томонига ёғ суркалганини билиш пайида юради”. Бу таъриф асардаги савдогарга нисбатан қўлланилган. Бир қарашда салбий маънодаги контекстдай туюлса ҳам, бироқ бизнес билан шуғулланувчи ёки турли стартаплар бошламоқчи бўлган инсонлар сариёғ ноннинг қайси томонида эканлигини олдиндан кўра билишлари зарур. Бизнесга энди кириб келаётган тадбиркор ишни ўз йўналишидаги маҳсулот ёки хизматга бўлган талаб даражасини ўрганишдан бошлайди. Бошқача қилиб айтганда, аввало бозорни ўрганиш лозим. Узоқни кўра билиш, вақти келганида таваккал қилиш, ўз ғояларини равон ва тушунарли тарзда етказа олиш бизнес оламидагилар учун фазилат саналади.
Мураббо ноннинг қайси юзига сурилганини олдиндан биласизми, у ҳолда бизнесда ўзингизни синаб кўраверинг )))

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Жефф Безос Амазон бош директорлигидан кетишини эълон қилди. Бугунги кунда 200 миллиард доллар бойлик билан дунёда иккинчи ўринда турган Безос компания раҳбарлиги лавозимини ўз ўринбосари Анди Жассига топширади.

Дунёнинг энг йирик бизнес империяларидан бирини энди шу вақтгача  Amazon Web Service (AWS) бўлимини бошқарган мутахассис томонидан бошқарилади. Анди Жасси бугунги кунда Амазоннинг энг даромадли қисми бўлган веб сервисларга асос солган.

Интернет-дўкон асосчиси Жефф Безос бўлса директорлар кенгаши аъзоси сифатида қолади.

Жефф Безос раҳбарликни топшириш учун идеал вақтни танлаганлигини айтиб ўтди. Компания бугун ҳар қачонгидан ҳам инновацион, молиявий томондан ҳар қачонгидан ҳам ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Бугунги кунда Амазон 1.2 миллионта ходимга эга дунёнинг энг йирик интернет-дўкони ҳисобланади.

Расмда Amazon нинг янги бош директори Анди Жасси.

Каналга қўшилинг: @allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

«Қўрқма»ни ўқиганлар ажнабийни эмас, ўзимизнинг асл ўзбек қизларини севади.

https://asaxiy.uz/s/kzAIoK3oys

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистонда маҳаллаларда хотин-қизларнинг кийиниш маданиятига оид тарғибот ишлари олиб борилади.

Шу билан бирга «одобли қиз», «иффатли келин» ва «маърифатли аёл» ғояларини кенг тарғиб этиш орқали қизларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, одоб-ахлоқ қоидалари асосида тарбиялайди, кийиниш маданиятига риоя қилиш масалаларини кенг тарғиб қилади.

Бу ҳақида дарё.уз хабар бермоқда.

Ахборот Янги Ўзбекистондан эмас, Туркманистондан олингандек эшитилмоқда.

Тўғри тушунган бўлсам, маҳалла таркибида «Аёллар маслаҳат кенгаши» тузилади. Бу ердаги маънавиятчи холалар маҳалладаги аёлларнинг кийиниши, ўзини тутиши бўйича маслаҳатлар беришади. Яъни сизга қанақа яшашни, қанақа фикрлашни, қанақа кийинишни «тавсия» қилишади.

Ман демократик мамлакатда бунақа ҳолатлар бўлмаслиги керак деб ўйлайман. Бу фуқароларнинг шахсий эркинликларига тўғридан-тўғри дахл деб ҳисоблайман.

Демократик мамлакатда фақатгина қонун тақиқлаган ва қонун рухсат берган нарсалар бўлиши керак. Кимдир қонунни бузса жазоланиши, лекин қилган иши қонун доирасида бўлса, уни танловини ҳурмат қилиниши керак. Агар талаб қилаётган қонун мукаммал бўлмаса, унда Олий Мажлисга бу ҳақида қонун лойиҳаси чиқариш керак.

Қонунни ҳурмат қилган ҳолда фуқаро хоҳлаганча кийиниши, хоҳлаганча фикрлаши, ўзини тутиши, ўз фикрини билдириш ҳуқуқига эга.

Наҳот, кўплаб маънавиятчиларимиз коммунистча лойиҳалар ХХI асрга тўғри келмаслигини тушуниб етишмаган бўлса?


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Вақт ўтган сари улғаётганингдан, инсонлар сенга алоҳида шахс сифатида муносабатда бўлаётганидан мамнун бўласан. Аммо вақт ўтган сари қариб бораётганингни ўйлаш бу - даҳшатли. Қариликдан қўрқиш ҳиси нафақат аёлларга, балки эркакларга ҳам хос. Кўзингдан нур, белингдан қувват кетиши, олдингидай қошиқ-санчиқини эркин ушлай олмаслигингни тасаввур қилиш сен учун қўрқинчли бўлиши мумкин. “Лекин бирор-бир янги нарсани ўрганаётганингда қариш унчалик азобли туюлмайди”, - дейди япон ёзувчиси Харуки Мураками. Сен учун қайсидир маънода ёқимсиз ёки қўрқинчли бўлган келажак билан вақтлар ўтиб юзлашасан. Шундай экан ҳозирги кучинг, салоҳиятингдан максимал даражада фойдаланиб қол. Ҳеч қачон ҳозиргидан ёшроқ, кучлироқ, келишган ёки гўзалроқ бўлмайсан. Бу боис бугун янги билимларни ўзлаштир, нимадир ўрган, қўлингдан келса янгилик ярат. Фойдали ёки муваффақиятли иш билан машғул бўл. Зеро қариликда ортга қараган чоғингда юзингда афсус-надомат эмас, майин табассум бўлсин.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

​​🎊 Yoshlar uchun maxsus 20 % lik chegirma!

"Talabalar uchun 20% chegirma" aksiyamizdan keyin loyihamiz rahbari "Faqat talabalar kitob o'qiydimi, boshqa yoshlar ham chegirmadan foydalansin" deb taklif berdilar. Shundan so'ng bor imkoniyatdan kelib chiqib ushbu aksiyani taqdim qilishni lozim topdik.

"Yigirma to'rtga kirmagan kim bor" bo'lsa, tortinmasdan chegirmadan foydalaning. Zero yoshlik qaytib kelmaydi, bu kabi aksiyalar ham🤓

* Asaxiy Books loyihasi doirasida tarjima va chop qilingan kitoblarga amal qiladi.
** Chegirmadan foydalanishda shaxsni tasdiqlovchi hujjat va rasm talab etiladi.
*** Chegirmadan foydalanishda telegramdan @asaxiybook akkaunti orqali buyurtma qilish maqsadga muvofiq.
**** Chegirma amal qiluvchi kitoblar ro'yxati 👉🏿 /channel/asaxiybooks/1197

Читать полностью…

Allaev Uz

Инсоният тарихида энг бой одам ким эканлигини биласизми? Бу Безос ҳам, Элон Маск ҳам эмас.

Тарих гувоҳи бўлган энг бадавлат инсон Африка давлатларидан чиққанлигига кўпчилик ҳайратланса керак. Манса Муса (1280 – 1337) Мали империяси ҳукмдори бўлган. Манса Муса ҳукмдор оиласида туғилган. Унинг акаси Абу Бакр Мали ҳукмдори эди ва у саёҳатларни жуда яхши кўрарди. 1312 йилда 2,000 кема билан Атлантика уммонига сафарга отланади. Шундан сўнг уни ва кемаларини ҳеч ким кўрмаган. Баъзи ўз тасдиғини топмаган манбалар Абу Бакр Жанубий Америкага етиб олган деган фикрни илгари суради.

Шундан сўнг Манса ҳокимиятни ўз қўлига олади ва унинг даврида империя сатҳлари сезиларли даражада ўсади. Муса 24 шаҳар, шу қаторда машҳур Тимбуктуни фатҳ этади. Манса Муса даврида Мали таркибига ҳозирги Мали, Сенегал, Мавритания, Нигерия, Гамбия, Буркина Фасо, Гивинея-Биссау ва Фил Суяги Қирғоғи каби ерлар кирарди. Бундай улкан империя ҳудудида кўплаб олтин ва туз конлари мавжуд эди. Ўша даврда туз қиймати жиҳатидан олтиндан кам баҳоланмас эди. Саҳро аҳолиси учун туз жуда зарур маҳсулот ҳисобланган, сабаби жазирамада озиқ-овқатни сақлаш учун туздан фойдаланишган.

Манса Муса Тимбуктуни пойтахт шаҳарга айлантиради, у ерга олимларни тўплайди ва энг катта университетни очади. Мамлакатни қитъадаги энг катта савдо марказига айлантиради. Бу эса улкан бойликни Малида тўпланишини таъминларди. Британия музейида Манса Муса Қадимги Дунёнинг ярим олтин захирасига эгалик қилгани ҳақидаги факт мавжуд.

Кўпгина олимлар Мусанинг бойлиги бугунги ҳисобда 400-415 млрд доллар атрофида бўлган деган фикрларни илгари суришади. Аммо бу фикрга кўпчилик қўшилмайди. Хусусан, Жейкоб Девидсон 2015 йил Money.com сайтида эълон қилган мақоласида шундай деган: “Манса Муса ҳар кимнинг тасаввуридагидан ҳам бойроқ бўлган”.

Муса бой бўлиш билан бир қаторда жуда диндор мусулмон бўлган. 1324 йилда Муса ҳаж зиёратини амалга оширади. Айнан шу воқеа кўплаб афсоналарга сабаб бўлиб бутун дунёга тарқалади. Маккага сафар учун тонналаб олтин олинган эди. У ҳар бирига 130 кг олтин ортилган 70та туя, ҳар бири олтин ҳассаларга ва қимматбаҳо ипак либосларга эга бўлган 500та қул ва жориялар, бундан ташқари ҳажга боришни истаган 60,000 кишидан иборат гуруҳ билан йўлга чиқади. Бу гўё ҳаракатланаётган улкан шаҳар қиёфасида эди. Манса ҳар жума куни тўхтаган шаҳар ва қишлоғида масжид қурдирган. Қоҳирада 3 ой бўлган Мусо шу даражада кўп олтин эҳсон қилганки, натижада Мисрда гиперинфляция юзага келган. Олтиннинг қадри кескин тушиб кетган ва 10 йил давом этган турғунлик даври бошланган.

SmartAsset.com ҳисоб-китобига кўра Мусанинг Маккага саёҳати туфайли Яқин Шарқ иқтисодиёти 1,5 млрд доллар зарaр кўрган. Ҳаж зиёратидан қайтган Муса Мисрда яна бир бор тўхтаб муомалада юрган олтиннинг бир қисмини сотиб олган ва бу орқали иқтисодиётни барқарорлаштиришга ҳаракат қилган.

Манса Мусанинг бу саҳийлигидан сўнг бутун дунё назарини Малига қаратган. Бу даврда очлик ва вабо ҳукм сураётган Европада Муса ва унинг бойлиги ҳақида кўплаб афсоналар юрган. Хусусан, венецияликлар Малини муҳим тижорат ва савдо нуқтаси деб ҳисоблашган ва у ҳақда ёза бошлаган. 1488 йилда португалиялик денгизчи Бартоломеу Диас Африка қитъасини айланиб чиқиб, унинг мукаммал харитасини чизaди. Кемасозлик ва денгизчилик ривожлангач эса ХIХ асрда олтин васвасасига тушган европаликлар Манса Мусанинг афсонавий бойликларини қўлга киритиш учун ҳарбий юришлар бошлашди. Қитъанинг табиий бойликлари таланди, одамлари эса қул қилиб сотилди. Ана шундай талончилик юришларидан сўнг Африка давлатлари бугунга қадар ўнгланмас таназзулга юз тутади.

Муса 1 йил давом этган ҳаж сафаридан сўнг яна ҳокимиятга қайтади ва уни ӯлимига қадар (57 ёш) бошқаради. Аммо унинг ворислари ўртасида бойлик, тож-тахт учун курашлар натижасида империя кўп ўтмай заифлашади ва парчаланади. Манса Муса бирлаштирган улкан давлат шу тариқа заволга учрайди. Бироқ Муса даври Мали тарихида ҳақиқий маънода олтин асри бўлган ва у дунёнинг энг бадавлат одами саналанади.


@allaevuz

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўзбекистонда Президентлик сайловлари кутилганидек декабрь ойида эмас, октябрь ойида бўлиб ўтиши ҳақида маълумот берилмоқда.

Ўзбекистонда Президентлик сайловларининг белгиланган йилда ўтказилаётганлиги Ўзбекистон учун аввало ютуқ. Марҳум Ислом Каримов даврида сайловлар тушунтиришларсиз бир ёки икки йилга кечиктириб ташкиллаштириларди.

Сайловлар учун октябрь декабрдан кўра аҳоли ва ташкилотчилар учун қулайроқ бўлади. Чунки октябрь ва декабрда иқлим шароитлари кескин фарқ қилади. Декабрь ойида совуқ ҳавода аҳоли ҳаракатланиши қийинлашади. Шунингдек, электр ва газ муаммолари туфайли ташкилотчилик ҳам осон бўлмайди. Энергия муаммоси ортидан аҳоли норозилиги ҳам ошиши мумкин.

Шундан келиб чиқиб, сайловларни иқлим жиҳатдан анча қулай, на жуда иссиқ ва на жуда совуқ октябрь ойида ташкиллаштириш маъқул деб топилган бўлиши мумкин.


Ҳар қандай ҳолатда ҳам сайловларда иштирок этиш, ўз фуқаролик позициясини билдириш жуда муҳим деб ўйлайман.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

1964 йил 20 октябрда Калифория штатида дунёга келган қизалоққа Камала деб исм қўйишди. Камаланинг ота-онаси Британия колонияларидаги мамлакатлардан келган муҳожирлар эди: отаси ямайкалик Доналд Ҳаррис ва онаси ҳиндистонлик Шамала Гопалан.

Доналд Жаспер Ҳаррис иқтисодчи, Шамала Гопалан эса эндокринология йўналишида фаолият олиб борган. Камала ва унинг синглиси Мая ёшлигидан сифатли таълим олишган. Бугун яхши таълим ва кучли ақл билан буюк давлатнинг энг юксак лавозимларидан бирига эришди.

Ахир бу Америка дейишга шошилманг! Ҳаётда сифатли таълим ва доимо ҳаракатда бўлишлик инсонни шахс сифатида шакллантиради ҳамда халқ орасида қадрини оширади. Қаерда ва қандай шароитида бўлишдан қатъи назар илм олишдан тўхтаманг. Фақатгина илм орқали америкалик муҳожирдан АҚШ вице-президентига айланиш, уйининг гаражида буюк компанияга асос солиш, камида яхши дорамад қиладиган ўз соҳасининг энг зўр мутахассиси бўлиш мумкин.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

ХАЛҚ

Халқ денгиздир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир.
Халқ исёндир, халқ оловдир, халқ ўчдир…
Халқ қўзғалса куч йўқдир, ким тўхтатсин.
Қувват йўқ, ким халқ истагин йўқ этсин.
Халқ исёни салтанатни йўқ қилди.
Халқ истади, тож ва тахтлар йиқилди…

Халқ истаги: озод бўлсин бу ўлка,
Кетсун унинг бошидаги кўланка.
Бир қўзғалур, бир кўпирар, бир қайнар,
Бир интилур, бир ховлиқар, бир ўйнар,
Йўқликни-да, очликни-да йўқ этар,
Ўз юртини ҳар нарсага тўқ этар…

Бутун кучни халқ ичидан олайлик
Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!

© Чўлпон


Бугун дунёда яна бир халқ ўзидан император ясашни орзу қилган навбатдаги диктаторга йўқ демоқда

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Давлат ва фуқаро ўртасида ижтимоий консенсус

Ижтимоий консенсус деган тушунча бор. Келинг шуни содда, тўпори тилда тушунтирай. Сиз тиш докторига бордингиз, пулини тўладингиз ва стоматолог сизга тишизни даволаб берди. Бу ўртадаги келишув билан тартибга солинмоқда. Соққани бер, хизмат кўрсатилади. Давлат ва фуқаро деган икки тараф ҳам ўртадаги муносабатларни шундай келишув билан тартибга солади. Фуқаро тиши оғриган одам, давлат - стоматолог.

Фуқаро солиқ тўлайди, қонунларга риоя этади. Солиқ бу - стоматолог (давлат)га тўлов. Стоматолог даволагандек, давлат ҳам ўз ўрнида керакли ишларни бажаради: ижтимоий ҳимоя (пенсия, стипендия ва ҳо), таълим, соғлиқни сақлаш, хавфсизлик, адолатни ўрнатиш (суд, прокуратура, ИИВ тергов), йўл ва кўприклар қуриш, мулк дахлсизлигини таъминлаш ва ҳо. Булар - стоматологнинг даволашидек сервисга ўхшайди. Мана шу келишув ҳуқуқ тилида - ижтимоий консенсус дейилади.

Бу келишувда шартлар бузилмаслигига жиддий эътибор бериш керак. Пенсия, стипендиялар пастлиги, талабаларга ётоқхоналар йўқлиги, 2 ёшгача бола пуллари берилмаслиги, йўллар "илма-тешик"лиги, коррупция юқорилиги каби симптомлар консенсус шартларини давлат бузаётганлиги белгисидир. Сўнгги вақтларда давлат амалдорлигига соққа қилиш учун келганлар айниқса бу келишувни умуман тушунмайди, бунга ақли ҳам етмайди.

Шартларга риоя қилишни талаб қилиш эса аввало фуқаролар вазифаси. Қачонки иккинчи тарафдан бузмаслик талабини қўймас экансиз, у ялло қилиб юраверади! Ҳуқуқ бу ҳуқуқи бузилган тараф ташаббуси билан тикланади. Бошқача йўл йўқ!

Каналга уланинг
👉 @bahodirahmedoff 👈

Читать полностью…

Allaev Uz

Фараз қилинг, машина ҳайдаб кетяпмиз ва бир тупик (боши берк) кўчага кирдингиз. Сиз кўчага кириб, қанчадир йўл юргандан кейин кўчанинг тупиклигини билиб қолдингиз. Сиз шу заҳоти қайтиб чиқиб кетасизми ёки тупик эканлигини билиб туриб охиригача борасизми?

Ҳаётда ҳам худди шунақа. Қайсидир йўлга кирганда, агар унинг охири тупик бўлса, қайсарлик қилиб охиригача бориш умрни сарфлашдан бошқа нарса эмас. Тезроқ орқага қайтиб бошқа йўл қидириш керак. Тупикка қараб кетаётган бўлсангиз, қайсарлик қилманг яхшиси.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бир ярим йиллик паузадан сўнг ниҳоят яна саёҳатга чиқдим. Одатда йилида камида икки марта саёҳатга чиқишга ҳаракат қиламан. Лекин, коронавирус ўтган йилги ҳамма режаларни дабдала қилди.

Бугун эрта тонгдан Малдив оролларига қараб катта бир жамоа билан йўлга чиқдик. Ўзбекистон ҳаво йўлларининг чартер рейси Малдивгача 6 соат учар экан.

Малдив ороллари Ҳинд океанида Шри Ланкадан ҳам пастда жойлашган. Мамлакат аҳолиси асосан мусулмонлардан иборат. Республика умумий ороллардан тўпланган. Ороллар умумий сони 2000тадан ошиқ бўлиб, уларнинг 200тасида одам яшайди.

Мамлакат бетакрор табиати, ороллари билан туристлар орасида жуда машҳур. Самолёт пойтахт Мале шаҳрига қўнди. Мале шаҳридан 45 минут ички рейсда 15 кишилик самолётда бир оролга учдик. Қуйидаги Оролга келибоқ олинган илк расм.

Кейинги кунларда сизга Малдив ҳақида кўпроқ сўзлаб беришга ҳаракат қиламан.

Айтганча, ўзим билан тўртта китоб олдим. Асосий режа таътил вақтида китобларни ҳам ўқиб тугатиш.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Насаф футбол клубининг оғир молиявий аҳволда эканлиги ва ёпилиб кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилмоқда. Насаф каби бошқа клубларимиз ҳокимиятлар томонидан ёки йирик давлат ташкилотлари томонидан молиялаштирилади. Футбол бугун солиқ тўловчилар ҳисобига яшамоқда. Хоҳлаган вилоят жамоаси халқнинг пулига қараб қолган. Миллионлар ўйини ҳисобланган футбол 34 миллиондан ортиқ аҳолимиз учун айни вақтда зарарли ҳолатга айланган.

Манимча, футбол соҳасида ҳам реформа ўтказиш, қанчалик қийин бўлмасин профессионал футболни давлат ташкилотлари ҳисобидан молиялаштиришни тўхтатиш вақти келди. Футболни тўлиқ хусусий сектор ихтиёрига қолдириш керак. Футбол ўз кунини ўзи кўрсин.

Футбол бу тарих, таьлим, маданият ёки китоб эмаски, давлат аҳамиятидаги, жамият ривожидаги мавзу бўлса. Халқнинг зарарига ишлаётган соҳанинг боридан йўғи яхши. Футбол ҳам шоу-бизнес каби ўзини-ўзи молиялаштирадиган, ўз кунини ўзи кўрадиган тизимга айланиши лозим.

Мабодо футболимиз ортга кетадиган бўлса ҳам бундан халқ зарар кўрмайди. Ҳозирги футбол ҳам жуда юқори кўрсаткичда эмас, ҳар холда ҳали футбол орқали дунёга танилмаганмиз.

Футболни ривожлантириш учун давлат қайсидир жойда пул тикиши ёки молиялаштириши мумкин бўлса, ягона жой бу – болалар футбол мактабидир. Майли давлат болалар футбол мактабларини яхшилаш учун пул тиксин, яхши тренерларни олиб келсин. Мураббийларни четда ўқитишга ҳаракат қилсин. Бу яхши.

Бироқ кимларнингдир пул ювиш майдонига айланиб қолган футбол клубларини молиялаштиришни тўхтатиши керак. Солиқ тўловчилар ҳисобига шакллантирилган бюджет айнан солиқ тўловчи халқнинг бирламчи эҳтиёжлари, ҳаётий манфаатларига мос келадиган тарзда сарфланиши лозим, деб ўйлайман.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Ўтган ҳафта Жавлон Жовлиевнинг «Қўрқма» романини тақдим этдик. Шундан сўнг китоб билан расмга тушиш интернетнинг ўзбек сегментида кичик челленжга айланди.

Энди ҳазилкаш дўстларимиз китобнинг расми билан мемлар ясаб бошлашибди. Ҳазилни яхши тушунган ҳолда барча мемларни йиғиб боришга қарор қилдик. Мемларни @asaxiymedia аккаунтига жўнатишингиз мумкин.

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизнес оламида юрганим учун жамиятни, ислоҳотлару ижтимоий фикрларни кўп кузатаман. Болажон халқмиз. Қизиқ, феълимиз ҳам болаларникидай. Аксар ҳолатда бирор муаммо ёки ёқимсиз ҳолатга дуч келсак, гўдак каби фақат «йиғлаш»ни қойиллатамиз. Гўё оҳ-воҳларимиз орқали муаммо ҳал этиладигандай. Пировардида эса нолишни бас қиламиз, гапиришдан тўхтаймиз то яна бир «қовун» туширилгунча. Қайсидир амалдор ноўрин жумла ишлатиб қўйса, яна эски тартиб бўйича сценарий бошланади. Бу худди ҳаракатлар алгоритмидай давом этади.

Жамият ўз норозилигини ифода этгани яхши, албатта. Аммо ўша ёқимсиз ҳолатни ўзгартиришга ҳам ҳаракат қилиши лозим. Жаҳлда ҳам бироз ғайрат, шиддат бўлиши керак! Масалан, сиз жамиятдаги энг катта муаммолардан бири бўлган коррупцияни ёмон кўрасиз. Коррупция аниқланган ҳолатлар ҳақида эшитсангиз тўкилишга улгурган тепа сочингиз ҳам тикка бўлиб кетади. Бироқ фарзандингиз билан яхшироқ шуғулланиши ёки кўпроқ эътибор бериши учун ўқитувчиларига байрамларда алоҳида совға беришга ҳаракат қиласиз. Бошлиқ учун харид қилинадиган қимматбаҳо ҳадялар ёки ишингиз тезроқ ҳал бўлиши учун котибага бериладиган турли ширинликлар, номуносиб инсонларга айтиладиган мақтов- олқишлар… Қайсики, чин кўнгилдан қилинмаган, тагида ҳамиша манфаат ётадиган ишларингиз коррупциянинг бир кўринишидир.

Жамиятдаги порахўрлик ҳақида кўп гапирдик, етарлича норози бўлдик. Энди ҳаракат қилиш, бу ҳолатни ўзгартириш зарур. Ўзгаришларни эса ҳар бир инсон ўзидан бошлаши керак. Энг яхши ислоҳот бу – шахснинг ўз қусурларини йўқотишга бўлган ислоҳотидир. Бугун биз ўзгарсак жамият ҳам ўзгаради, тепадагилар ҳам. Ё инсоф кирган бўлади, ё куни битган. Ҳеч нарса абадий бўлмаган дунёда “ўзгаришлар энг юқоридан бўлиши шарт” дея кутиб яшаш у қадар ҳам ақлли фикр эмас.


Каналга қўшилинг: @allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Янги адабиёт, янгича дунёқараш!

Жавлон Жовлиевнинг «Қўрқма» романи ниҳоят сотувда.

Қўрқма...

Читать полностью…

Allaev Uz

Бизда одатда кичик бизнеснинг аҳамиятини жуда паст баҳолашади. Ҳатто давлат сиёсати ҳам баъзида кўпроқ катта бизнесга имконият яратишга, алоҳида катта бизнес соҳаларини ривожлантиришга қаратилади. Солиқ имтиёзлари, қайсидир маҳсулотлар импортига тўсиқ қўйиш каби қарорлар ҳам катта бизнес ёки давлат корхоналари манфаатларига мослаб қабул қилинади.

Ман ижтимоий тармоқларда тез-тез давлат томонидан йирик завод ва фабрикалар қурилиши кераклиги ҳақида ёзилган фикрларни ўқиб қоламан. Гўёки завод ва фабрика қурса, ўз-ўзидан иш ўрни яратилиб, ўз-ўзидан иқтисодиёт ривожланиб кетадигандек.
Аслида, мамлакат иқтисодиётини кичик бизнес орқали ривожлантиришга ҳаракат қилиш бизнинг ҳолатда энг тўғри йўл деб ҳисоблайман.
Бизда жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқадиган завод ва фабрикалар қуриш учун на мутахассис, на техника, на эффектив бошқарув тизими, на инвестициялар бор.

Лекин, кичик бизнес орқали мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва муҳими кейинги йилларда миллионлаб иш ўринлари яратиш мумкин.

Россия иқтисодиёти мисолида қуйидаги рақамларга дуч келдим. Бугунги кунда Россияда 5.6 миллионта кичик тадбиркорлик объектлари рўйхатдан ўтган. Уларда 16 миллионта фуқаро фаолият юритади. Бу ишга яроқли аҳолининг 25 %и дегани. Демак, кичик бизнеснинг ўзи аҳолининг фаол қисмининг тўртдан бирини иш билан таъминлаяпти, буни устига солиқлар тўлаяпти ва мамлакат иқтисодиётида қиймат яратмоқда.

Ўзбекистонда 2019 йили Президент Шавкат Мирзиёев кичик ва ўрта бизнес мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 68 фоизини, экспортга кетадиган маҳсулотларнинг 70 фоизини ишлаб чиқаришини маълум қилган эди.

Шу учун ҳам кейинги йилларда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун шароитни яхшилаш ҳатто йирик завод ва фабрикалар қуришдан ҳам муҳимроқдир.

Кичик бизнесни ривожлантириш учун қуйидаги соҳаларни яхшилаш керак:
1. Қонунчиликни ривожлантириб, адолатли қонунлар ижросини таъминлаш (масалан, мол-мулк дахлсизлиги)
2. Солиқ тизимини соддалаштириш ва рақамлаштириш
3. Инфраструктурани ривожлантириш (ток, газ, йўл, сув, интернет)
4. Рақобатбардош бозор яратиш. Давлат монополиясини йўқатиш. Бизнесга, бозорга давлатнинг аралашувини кескин камайтириш.
5. Банк тизимини ривожлантириш, кичик ва ўрта бизнесга кредит ва инвестициялар ҳажмини кўпайтириш.
6. Мамлакат аҳолисининг энг катта ишсиз қисми қишлоқларда яшашини ҳисобга олиб, аграр реформа ўтказиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат монополиясини бекор қилиш

Айнан, бешинчи пункт кичик бизнеснинг ривожланишига муҳим роль ўйнайди. Кичик бизнесга ҳам катта бизнесдек инвестициялар жуда муҳим. Статистика маълумотлари қидирилганда, яна Россия ҳақида маълумот топиш осонроқ бўлди. Мутахассисларнинг баҳолашича, Россияда кичик бизнес 30 триллион рубль инвестицияга муҳтож. Лекин, бир йилда банклар кичик бизнес учун бор йўғи 5 триллион рубль кредит ажратишган. Айни, шу йилни ўзида давлат бюджетидан йирик давлат корхоналари, монопол компаниялар учун триллионлаб пул субсидия сифатида ажратилган.

Бизнинг вазиятда қайсидир буйруқ ёки қарор билан маҳсулоти ҳеч кимга керак бўлмаган, кимлар учундир коррупцияни ривожлантириш, откатлар олиш имкониятини пайдо қиладиган, маҳсулотининг на сифати, на замонавийлиги жиҳатидан бозорда рақобат қилолмайдиган советча, давлатга тегишли завод ва фабрикалар қуриш эмас, кичик бизнес учун энг зўр шароитни яратиш энг тўғри қарор бўларди деб ўйлайман.

Расм интернетдан олинди.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

“Мен пайдо бўлганимдан буён омадсизман”

Омадсизлик ҳақида дарс

Бир гуруҳ тадбиркорлар, бизнесменлар, менежерлар 90 йиллар охирида Калифорния университетига маркетинг ва ПР йўналишларини ўрганиш учун келишганди. Улар кўп нолишарди.


Аксар собиқ совет мамлакатларидан келган тадбиркорларнинг нолишлари қуйидагича эди: “Албатта, АҚШда ҳаммаси яхшида! Сизларда мана бундай солиқлар, қонунлар, яхши таълим, ўқитувчилар, ота-она, пул ва имкониятлар мавжуд. Бизда ҳам шундай бўлганида эди…” Бу каби сўзларидан кейин, агар уларда шу имкониятлар бўлганида, қандай мақсадларга эриша олишлари тўғрисида ҳикоя бошланарди.


Доимий нолишлардан чарчаган кекса профессор бир куни шундай ҳикоя бошлади: “Мен пайдо бўлганимдан бери омадсизман…”


У кафедрадан чиқиб, биринчи парта ёнида туриб олди ва айнан шу жумлани бошлади: “Мени уруғлантиришгандан бери омадим келмаган. Сизга бахтсиз ҳаётимни айтиб берайми?”


“Албатта, айтиб беринг”, - ҳамдард бўлишга тайёрланиб жавоб беришди. Профессор шунақа ҳикоя айтиб бердики, залдагилар ушбу ҳикояни шунчаки эслаб қолгани йўқ, ундан бутун умрлик сабоқ чиқаришди.


“Ҳаммоллик қилиб кун кечирувчи отам менинг ҳаётимдан бир зумда йўқолди. Сабаби унинг вояга етмаган севган қизи ҳомиладор бўлиб қолганди. Отам ҳали ёшгина қизалоқ бўлган онам фарзанд кутаётганини билганидан сўнг унинг ҳаётидан шамолдай тез чиқиб кетди. Бу ҳали менинг омадсизлигимни бошланиши эди холос. Ёш онам мени тўққиз ой қорнида кўтариб юрганлигига қарамасдан биринчи овозимни эшитганидаёқ мени туғруқхонага ташлаб кетди яъни мендан воз кечди. Шу тариқа, эндигина бу бегона оламга келган митти, ҳимоясиз гўдак ёлғиз қолди.

Давоми: https://telegra.ph/Omadsizlik-%D2%B3a%D2%9Bida-dars-02-01


Каналга қўшилинг: @allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Чет эл адабиётини ўқиб маза қилиб юрганимда, бундан бир неча ой олдин Нозим ака Сафаров Жавлон Жовлиев деган янги ёзувчи ҳақида гапириб қолди. Ўша вақт унча эътибор бермадим. Ундан сўнг бир нечта мен жуда ҳурмат қилган инсонлар Жавлон ҳақида айтишди. Китобни ўқиганлар ҳаммаси қайта-қайта тавсия қилишди. Бир гап бўлар деб юрган эдим, Жавлоннинг дўсти Хуршид Абдурашид менга ёзиб қолдилар.

Китобни илк марта қўлимга олганда бош кўтармасдан 100 бет ўқидим ва шу заҳоти бош муҳарриримиз Хуршид ака Йўлдошевга жўнатдим. Ичимда бу китобни сен чиқаришинг керак деган фикр қайта-қайта ўтарди. Кейин, китобни тайёрлаш учун жараёнларни бошладик. Кўплаб инсонлардан маслаҳат олдик. Ўзбек адабиётидаги илк ишимизда «1984» китобидаги каби хатолар қилмаслигимиз жуда муҳим эди.
Ниҳоят, бугун ҳаяжон билан китобнинг илк нусхасини қўлга олдик. Миллий адабиёт бўлганигами, ҳаяжон илк чиқарган китобимиз «1984»дан ҳам кўра кўпроқ бўлди. Бу ҳаяжон ва хурсандчиликни шеригим Элдор акада ҳам сездим.

Китобни олдиндан буюртма берганларга айтилган вақтида жўнатиб бошлаймиз.
Энди китобхоннинг реакциясини, танқид ва табрикларни кутамиз, уларнинг баҳоси ёш ёзувчи учун ҳам, биз учун ҳам ҳаммасидан муҳимроқ бўлади.

Жавлон Жовлиевни бўлса чин кўнглимдан табриклайман.

ПС: Ўз ишимни жуда севаман. Умид қиламанки, 50 ёшга етганда ҳам ҳозиргидек ҳаяжон билан янги китоблар чиқаришда давом этамиз.

Китобга олдиндан буюртма давом этади:

https://asaxiy.uz/s/17GodR4QJZ


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Устоз Ҳасан Мамасаидов:
- Мана шу китобни ўқиган етим бола катта интернет-дўкон очган экан. Ўқинг, кам бўлмайсиз.

PS: Илк маротаба IТ компания очиш фикри Стив Жобс биографиясини ўқиб пайдо бўлганди.

https://asaxiy.uz/s/TiFoNgtm7Q

Читать полностью…

Allaev Uz

“Asaxiy Books” ни бошлаганда, бешинчи босқич ўзбек адабиётида янги номларни кашф этиш бўлади деб режа қилгандик. Бу охирги босқич бўлиши, аммо энг қийини ҳам шу бўлиши керак. Тахминан, 2022 йилни кўзлагандик.

Лекин, кўпчилик дўстларимизнинг тавсияси билан Жавлон Жовлиевнинг «Қўрқма» асари қўлимга тушиб қолди. Китобдаги услуб, ўткирлик мани қойил қолдирди. Шунингдек, китобда кўтарилган таълим ва кадрлар муаммоси ҳақида ўзим ҳам неча марта ёзганман. Китобни ўқиган сари таъсирланиб, айнан мана шу китоб билан бошлашимиз керак деган ишонч пайдо бўлди. Ҳар кейинги бетда китоб мани ўзига ишонтириб борди.

Ниҳоят, бош муҳарриримиз Хуршид ака билан маслаҳатлашиб, бир қарорга келдик ва «Қўрқма» ўзбек адабиётидаги илк ишимиз бўладиган бўлди.

Кечадан бошлаб китобга олдиндан буюртма очилди. Ман жуда умид қиламанки, роман шунчаки навбатдаги чоп этилган асар эмас, одамларимиз кўнглида қоладиган, унутилмайдиган асарга айланади. Холис баҳони бўлса китобхон ўзи беради.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Китобхонликнинг уч босқичи

СИЗ ҚАЙСИ БОСҚИЧДАСИЗ?

Китобхонликни шартли равишда қуйидаги босқичларга бўлиш мумкин (менинг назаримда).

0. Ўқимаслик. Китобни кўрса, уйқуси келади.

1. Кўп ўқиш. Иложи борича кўпроқ ўқийди, ҳамма китобларни, ёппасига, танлаб ўтирмай. Айнан шу босқичда ўқиш малакалари шаклланади, яъни матнни англаш ва ўқиганларни тасаввур қилиш, савод чиқариш. Доим китоб кўтариб юради, имкон бўлиши билан ўқийверади. Ўқиган китоблари рўйхатини бошқа ўзи каби китобхонларники билан солиштиради, ҳатто рўйхат узунлигини миллиметрлаб ўлчаши мумкин 🙂 Коэльонинг мухлиси бўлади.

2. Сифатли ўқиш. Энди танлаб ўқий бошлайди. Севимли китоблари рейтинги бўлади. Китобларга танқидий назар билан қарайди, саралайди, таҳлил қилади, яхши-ёмонга ажратади. Бунда бошқалар яхши деган китобни ёмонлаш, ёмон деганнини эса мақташ ҳам кузатилиши мумкин. "Фалончини ўқиганмисан?", "Писмадончини тушунмайсан" каби гапларни кўп айтади. Китоблар устида баҳслашади, тортишади. Кун тартибидан китоб ўқиш учун маълум вақт ажратиб, бу тартибга мунтазам риоя қилади. Коэльони ҳам, уни мақтаганларни ҳам ёмон кўради.

3. Ўқиш. Китоб ҳаёт тарзига айланади. Ҳар қандай китобни ўқиш мумкин деб ҳисоблайди. Китобларни яхши ё ёмон демайди, шунчаки ўқийди. Чунки ўқимаса бўлмайди, мияга кислород каби зарур бу. Балки ҳар куни ўқимас, доим ўқимас, аммо системали тарзда ўқийди. Китоблар ҳақида баҳслашмайди, фикрини айтади, холос. Ҳар қандай китобдан бирон фойда олади, ҳатто энг ёмон китобдан ҳам. Коэльони ўқиганларни ҳам, ўқимаганларни ҳам бирдек ҳурмат қилади.

Учинчи босқичга ҳамма етиб келавермаслиги мумкин, аммо етиб келганлар биринчи икки босқичдан албатта ўтган бўладилар.

P.S. Орада яна бир босқич борки, унда умрбод қолиб кетиб, китобхонликни унутвориш мумкин. "Ижтимоий тармоқлар" босқичи 🙂 Айни кунларда кўпчилигимиз шу босқичдамиз...

@shahnozxon

Читать полностью…

Allaev Uz

Netflix хизмати абонентлари сони 204 миллионга етди. Бундан 20 йил олдин 30та ходим билан Netflix раҳбари хизмати 50 миллион долларга хизматни сотолмаганида бу ҳақида ўйлаганми ёки йўқми, билмадим.

Netflix ривожланган давлатларда анъанавий телевидение, ҳатто кинотеатрларни ўйиндан чиқармоқда. Масалан, ўтган йилги 10та энг катта сериалдан 9таси Netflix томонидан ишланган.

Иқтисодиёт ҳар қандай чегараларни олиб ташламоқда. Эслатиб ўтамиз, Netflix Ўзбекистон ҳудудида ҳам ишлайди, лекин хизмат абонентлари сони ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.

Netflix раҳбари Рид Хастингс томонидан ёзилган компаниянинг бошқариш, унда корпоратив маданиятни шакллантириш ҳақида ёзилган «Нетфлихнинг ўзига хос маданияти» китобининг муаллифлик ҳуқуқини «Asaxiy Books» лойиҳаси доирасида харид қилганмиз. Китоб 2022 йилда ўзбек тилида чиқади.


@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

Кўпчилик муваффақиятли инсонларни кузатар экан, ўз муваффақиятсизлигини жамият ёки ота-онани айблаш орқали оқламоқчи бўлади.

Масалан, ўқий олмагани сабабини ота-онаси вақтида таълимга инвестиция ажратолмаганлигида деб фикрловчилар мавжуд. Ёки ота-онам оддий одамлар бўлгани учун мендан яхши тадбиркор чиқмайди деб ўйлайди. Баъзилар эса миллонерлар фақат мерос орқали қоладиган улкан бойлик эвазига муваффақиятга эришган деб ҳисоблайди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, АҚШда ҳозирги миллионерларнинг фақат 3 фоизи ота-онасидан улкан бойликни мерос қилиб олган экан.

Миллионерларнинг яримидан кўпи нолдан бизнес яратиб муваффақиятга эришган бўлса, қолганлари ўз соҳасида энг зўр мутахассис бўлиб миллионларга эга бўлган.

Демак, барчаси ўзингнинг қўлингда! Аввало ўзинг ўзгаришинг шарт! Ўзгармасанг, ўзгаришга ҳаракат қилмасанг, ўз устингда ишламасанг айни ҳолатинг учун ота-онанг айбдор эмас. Улар сенинг биологик шаклланишинг учун керагича меҳнат қилишган. Шахс сифатида ривожланиш эса сенинг зиммангда.

Доимгидай танлаш имкониятига эгасан: ўз муваффақиятсизлигинг учун ота-онанг ё жамиятни айблаб яшайсанми, ёки дунёни ўзгартиришни ўзингдан бошлайсанми?

@allaevuzb

Читать полностью…

Allaev Uz

​​Рақобатчиларга энг яхши жавоб - бу...

Биз доимо ўзгаришдамиз. Агар рақобатчиларимизни ортда қолдиришда давом этмоқчи бўлсак, доимий тарзда ўзгариб, уларни ўйлантириб қўйишимиз керак. Бошқалар бизнинг имижимиздан, элтиш хизматимиздан ва веб-сайтимиз кўринишидан нусха олиши мумкин, бироқ улар бизнинг одамларимиз, корпоратив маданиятимиз ва хизматимизни ўзига нусхалаб олиши амримаҳол.

Ўзингизга савол беринг:
✅ Ўзгаришларни қай тарзда режалаяпман ва унга тайёрланяпман?
✅ Янги қийинчиликларга оптимистик қараяпманми?
✅ Ўзгаришларни ёқлаб, унга интиламанми?
✅ Ўзгаришлар кўпроқ қуйидан пайдо бўлишини қандай қўллаб-қувватлайман?
✅ Қўл остимдагиларга ўзгаришларни қўллаб-қувватлаш (кучайтириш) учун ваколат беряпманми?

Юқоридаги фикрлар дунёга машҳур Zappos.com- интернет дўконининг асосчиси Тони Шенйнинг "Бахт етказиш. Миллиард долларлик интернет дўкон тарихи" асаридан олинган.

☝🏿 Асар корпоратив маданият, хизмат кўрсатишни ташкил этиш, ходимларни танлаб олиш ва замонавий интернет дўкони учун зарурий кўникма ва малакалар асосида ёзилган. Уни бизнесга қизиқувчилар, тадбииркорлар, интернет-дўкон эгалари ва менежерларга ўқиш тавсия этилади.

❗️ Шошилинг, китоб учун берилган чегирма тез кунда ўз ниҳоясига етади.

📓
Муқова: Қаттиқ
💰 Нархи: 80 000 сўм

Буюртма бериш учун 👉🏿 https://asaxiy.uz/s/8OpSxSwyY7

Читать полностью…

Allaev Uz

​​Kitob o'qiydigan odam har doim televizor ko'radigan odamlarni boshqaradi.

Bu qanchalik qo'pol tuyulmasin, lekin haqiqat. Kitob sotib olib, moshina yutish yoki "boriga baraka" deb UYdan umid qilish esa shunchaki xayol.

Fikrlaydigan odamlar esa bu ommaviy o'yin va yolg'onlarga hech qachon uchmaydi.

Unutmang, Kitob sotib olib emas, uni o'qib moshinaga ega bo'lasiz

Читать полностью…

Allaev Uz

Кеча Алексей Навальный Москвага қайтиши биланоқ аэропортнинг ўзида қўлга олинди. Бугун Навальныйнинг устидан суд ўтказилмоқда. Ўз-ўзида Кремль Навальныйдан жуда қўрқаётганлиги кўриниб қолди.

Тахмин қилиш мумкинки, агар Навальный озод этилмаса Россия бўйлаб узоқ давом этадиган намойишлар бошланади. Намойишлар натижаси қанақа бўлишини билмадиму, лекин энди бугунги Россия ўзгаради. Намойишлар ортидан режим янада ёпилиб оладими ёки ҳукумат қулаб яхши томонга ўзгаришлари бўладими, вақт кўрсатади, албатта,

Биз ўта муҳим тарихий ҳодисага гувоҳ бўлмоқдамиз. 20 йиллик диктатор бошқараётган дунёнинг энг йирик мамлакатларидан бири Россия бизнинг энг яқин ҳамкоримиз. У ердаги ҳар қандай ўзгариш бизга ҳам таъсир қилмасдан қолмайди. Агар Путин режими қуласа, янги келадиган ҳукумат ҳозирги империал сиёсатни давом эттирмаслиги, натижада биз Россия таъсири остидан қутилиб қолишимиз мумкин. Агарки, Путин ҳукумати ўз позициясини кучайтириб, янада мамлакат ёпиладиган бўлса, уларнинг ташқи сиёсатда агрессияси ҳам кучайиб кетади. Натижада, Москва ЕАЭС, ОДКБ каби ташкилотлар орқали мамлакатларни ўз таъсир доирасига туширишни тезлаштиради. Тушишни хоҳламаган мамлакатларда Қримдаги каби сценарийлар юз бериши мумкин. Хуллас, тахминимча кейинги 2 йил жуда катта сиёсий ўзгаришлар йили бўлади. Иқтисодий томондан бўлса ҳар иккала сценарийда ҳам оғир давр кузатилади.

Биз бўлса фақат яхшиликни умид қилиб воқеалар ривожини кузатамиз.

@allaevuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал