❗️Исроил ҳужумлари туфайли оилалари билан қочқинлар лагеридан бошпана топган ғазолик болалар, Қуръонни ёд олиш таълимларини давом эттирмоқдалар.
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook 🐤 Twitter
❗️Бугун жума, Расулуллоҳ ﷺ га кўпроқ саловот айтишни унутманг
"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтадилар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтиб,салом йу́лланг". (Қурон 33-56).
اللهم صل وسلم على نبينا محمد
Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.
Салавот
Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !
Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!
@aljameah
Уйимиздаги Шайтон!
Бу киши ким эканлигини билмадиму хақийқий хозирги муаммони сўзлаптилар. Аллоҳ рози бўлсин.
Охиригача тингланг ва бошқаларга улашинг...
Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам аъзоларнинг зиносини зикр этарканлар: "Кўзнинг зиноси (харомга) караш" дедилар. Мусулмон эркак ва аёл Аллох таоло томонидан кўзини харомдан саклашга буюрилган: "(Эй Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Мана шу улар учун энг тоза (йўлдир). Албатта Оллоҳ улар қилаётган ҳунарлардан хабардордир. Мўминаларга ҳам айтинг, кўзларини (номаҳрам эркакларга тикишдан) тўссинлар ва авратларини (ҳаромдан) сақласинлар! Ҳамда (зарурат сабабли) кўриниб тургандан бошқа зеб-зийнатларини (яъни, устларидаги либосларидан бошқа зеб-зийнатларини номаҳрамларга) кўрсатмасинлар ва кўкларкларини рўмоллари билан тўссинлар!" (30, 31 оятлар).
Эй, мусулмон биродар, шунча гаплардан кейин яна кинога кайтасизми ёки ўзингизни бир хисоб-китоб килиб, сизни яратган, кўрадиган икки кўзни сизга неъмат килиб берган, тинч-тотувликда яшатиб кўйган Роббингиздан хаё килиб бу ишингизни ташлайсизми. Агар ташласангиз сизга Жаннат бўлсин! Ташламасангиз Одил Парвардигордан килмишингизга яраша жазо олишга хам тайёрланинг, У бандаларига зулм килмайдиган Одил Зотдир!
Биз бу сухбатимизга Қоф сурасидан баъзи оятларнинг маъноларини келтириш билан якун ясаймиз. (танбех: Оятларда зикри келган "Кофир" калимаси мутлак кофирга хам, мусулмонман дея туриб Аллохнинг буйрукларидан юз ўгириб, унинг нематларига нонкўр бўлганларга хам далолат килади).
«16. Аниқки, инсонни Биз яратганмиз, (демак), унинг нафси васваса қиладиган (яъни кўнглидан ўтган барча) нарсаларни ҳам билурмиз. — Биз унга жон томиридан ҳам яқинроқдирмиз. 17. Зотан ўнг ва чап (томон)да ўтирган икки қабул қилгувчи (ёзиб тургувчи фаришта инсоннинг айтган ва қилган барча яхши-ёмон сўз-амалларини) қабул қилиб-ёзиб турурлар. 18. У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатгувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур). 19. Мана ўлим мастлиги (яъни жон чиқар пайти) ҳаққи-рост (етиб) келди. (Эй инсон), бу (ўлим) сен қочгувчи бўлган нарсадир. 20. (Қайта тирилишга даъват қилгувчи) Сур ҳам чалинди.— Бу (кофирларга азоб) ваъда қилинган Кундир! — 21.— Ва ҳар бир жон ўзи билан бирга (уни маҳшаргоҳга) ҳайдагувчи (бир фаришта) ва (унинг қилиб ўтган амалларига) гувоҳлик бергувчи (бир фаришта) бўлган ҳолда келди. 22. (Эй инсон), аниқки, сен бу (оғир Кун)дан ғафлатда эдинг. Бас, Биз сендан пардангни (яъни мана бу Қиёмат Куни ҳақидаги шак-шубҳаларингни) очиб юбордик. Энди бу Кун сенинг кўзинг жуда ўткирдир. 23. Унинг (Осийнинг) яқини-ҳамроҳи (бўлган, унинг қилиб ўтган гуноҳларини ёзиб-гувоҳлик бергувчи фаришта) деди: «Мана бу (номаи аъмол) менинг ҳузуримда ҳозиру нозир бўлган нарсадир». 24-25. (Шундан кейин дўзах ходимларидан икки фариштага айтилур): «Барча (Ҳаққа қаршилик қилгувчи) қайсар, яхшиликни манъ қилгувчи, зўравон ва (Оллоҳнинг динига шак келтиргувчи) кофир-кўрнамакни жаҳаннамга ташланглар! 26. (Қай) бир кимса Оллоҳ билан бирга бошқа бир «илоҳ» қилиб олса (яъни ёлғиз Оллоҳга бирон нарса ё кимсани шерик қилиб олса), бас, уни қаттиқ азобга ташланглар!» 27. Унинг яқини (бўлган шайтон): «Парвардигоро, уни мен туғёнга солганим йўқ, лекин унинг ўзи (ҳақ йўлдан) йироқ-залолатда бўлди», деди. 28. (Оллоҳ кофир ва унинг шайтонига) айтди: «Менинг даргоҳимда талашиб-тортишманглар, аниқки, Мен илгари сизларга (кофир ва осий бўлганлар охиратда азобга гирифтор бўлишлари тўғрисида) ваъда қилганман. 29. Менинг даргоҳимда (ваъда қилинган) сўз ўзгартирилмас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи ҳам эмасдирман». 30. У Кунда Биз жаҳаннамга «тўлиб битдингми?» дермиз, у эса «Яна қўшимча борми?» дер.
И з о ҳ . Юқоридаги оятларда ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтган кимсаларнинг Қиёмат Кунида кечадиган аҳвол-кўргуликлари батафсил баён этилгач, энди тақво эгалари учун тайёрлаб қуйилган жаннат манзаралари тасвирланади.
Фильмлар томоша килиш туфайли мусулмон динига бўлган гаюрлигини йўкотади
Фильм томоша килаётган мусулмондан динига бўлган гайюрлиги кўтарилади, унинг ўрнига эса ўша кўраётган фильмидаги ахлок ва одатлар кириб келади. Кино кўраётган одам актёрлардан нафратланай, бир уларнинг башарасини кўриб уларга бўлган газабимни янгилаб олай, деб экран каршисида ўтирмайди, балки у рохатланиб, хатто бутун вужуди кўз ва кулок бўлиб ўтиради. Аслида соф мусулмон: «Энг Хак Дин, энг олий хулк ва энг олий хаёт тарзи, энг олий дунёкараш менда», деб катъий эътикод килади. Агар бутун халойик бир томонда колса-ю, унинг ёлгиз ўзи бир томонда колса хам у хакдир, чунки у МУСУЛМОН унинг Йўли Жаннат Йўли, энг тўгри хаёт тарзи уникидир. Бошкалар йўлларининг охири Дўзах, хаёт тарзлари ботил, залолатдир.
Аллох таоло айтади: «Албатта Оллоҳ наздида мақбул бўлган дин фақат Ислом динидир» Оли Имрон: 19.
Айни суранинг 85-89- оятларида бундай дейди: «Кимда-ким Исломдан ўзга дин истаса, бас (унинг «дини» Оллоҳ ҳузурида) ҳаргиз қабул қилинмайди ва у охиратда зиён кўргувчилардандир. 86. Иймон келтириб, пайғамбарнинг ҳақ пайғамбар эканлигига гувоҳ бўлишганидан кейин ва уларга далил-оятлар келганидан кейин кофир бўлган кимсаларни Оллоҳ қандай ҳидоят қилсин?! Оллоҳ зулм қилгувчи қавмни ҳидоят қилмайди. 87-88. Уларнинг жазоси — устларига тушажак Оллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг лаънатидир. Улар азоблари енгиллатилмаган ҳолда дўзахда абадий қолгувчилардир ва уларга (бу азоб бирон лаҳза) кечиктирилмайди.»
Фиьлмларни томоша килаётган одамдаги динига бўлган гаюрлигининг кўтарилишига сабаб кино кахрамонлари кофир ва бадбахт инсонлардир. Бу кинолар куфр оламидан кириб келган, у ерларда арок, зино харом, деб хисобланмайди. Демак, мазкур фильмлар оркали кириб келаётган фалсафа, дунё караш, турмуш тарзи мусулмонникининг гирт акси. Арокхўрлик базмлари, ярим ялангоч ойимлар билан ўйинга тушиш, бўса олишлар, охирги фильмлардаги "Тунги клублар"дан лавхаларга термилиб ўтирган мусулмоннинг диний гайрати кандай хам йўколмасин?! Диний гайрати бор одам Аллох харом килган бирон иш содир бўлаётганини кўрса, Аллох учун газаб килиб, дархол бу мункар ишни тўхтатишга харакат килади. Кино томоша килиб ўтирган мусулмонда гайрат колмаганлигидан бировни кайтариш у ёкда турсин, ўзи кайтаришга мустахик бўлиб ўтирибди.
Аллох хар бир мусулмоннниг калбига диний гайюрлик-жонкуярликни берсин!
Мусулмон хаётига кинофильмларнинг таъсири
Муъминларни кўзларини харомга карашдан кайтарган Аллохга хамду санолар, "Кўзнинг зиноси караш" деб айтган пайгамбаримизга, унинг ахли байти, сахобалари ва ул зотга Киёматгача яхшилик билан эргашганларга салоту саломлар бўлсин.
Бу мавзу машхур даъват олимларидан бири томонидан дарс килиб ўтилган. Устоз дарсни бошлашларидан олдин, толибларидан бири кискача мукаддима килган сўнгра дарс бошланган. Мазкур мукаддимадан бир бўлагини шу ўринда келтириб ўтамиз:
В. И. Ленин партия мажлисларидан бирида коммунистларга караб: «Коммунистлар ичида коммунизмга энг кўп хизмат киладиган ким?», деб савол беради. Шунда атрофидагилар баъзи бир фаол коммунистларни тилга олишганларида, Лениннинг ўзи саволига жавоб бериб: «Коммунизм учун энг кўп хизмат киладиган бу кинематографдир, чунки у мингта тартибли коммунистни коммунизмга киладиган хизматини ёлгиз ўзи килади», деб айтган. Унинг сўзидан киночининг жамиятга бўлган таъсири канчалик эканлиги англашилмокда. Ленин кино хакида ўз замонасининг кинематографиясига караб айтган. У замондаги кинолар бугунги киноларга солиштирилса анча «такводор» кинолар бўлиб колади. Ўша замонда, ўша жамиятда кинонинг жамиятга таъсири хакида шундай сўзлар айтилган бўлса, бугунги кинонинг жамиятга таъсири хакида нима деса бўлади.
Устоз дарсни бошлаб айтадиларки: «Кадим-кадим замонлардан бери Одам алайхиссалом ва Иблис лаъанахуллох ўрталарида кураш, бир-бирларига бўлган карама-каршилик давом этиб келмокда. Ер юзида мусулмон бор экан Шайтон ва унинг инсу-жиндан бўлган лашкарлари ўртасида кураш давом этаверади. Кофирлар мусулмонларни диндан чикариш, динларини йўкотиш учун, динларини колок, хозирги замонга тўгри келмайдиган дин ёки огир, амал килиб бўлмайдиган дин килиб кўрсатиш учун ва бундан бошка гаразлар йўлида мусулмонларга карши турли-турли хийлалар килишади. Кофирларнинг макр-хийлаларининг энг катталаридан бири кинофильмлардир. Кинофиьлмлар таъсири билан бутун жамиятни ўзгартириб юбориш мумкин.
Бугунги кунда телевизор ва видеомагнитофонга эга бўлиш муаммо эмас. Йигирма, йигирма беш йил олдин кино кўрмокчи бўлган одам кечкурунни кутар, кўчага чикиб кинохона кассаси олдида навбатда турар, агар машхуррок кино бўлса ур-тўполон билан чиптани ўз нархига ёки кимматрокка сотиб олар сўнгра кино томошасига кирар эди. Аммо бугунги кунда хохлаган пайтда, исталган кинони кўриш чой ичишдан кўра енгилрок бўлиб колди. Бугунги кунда телеканалларнинг хисобига хам етиб бўлмаяпти. Телевизор каршисига чиройли ўрнашиб ўтираётган одам, мен бир иймонимни кувватлантириб олайин деган нияти йўклиги хам махфий эмас. Ундай бўлса нима учун ўтирдингиз?, деб сўрашни хожати бўлмаса керак, чунки бу маълум нарса?!
Бугунги кунда "АКШ, Буюк Британия, Франция, Хиндистон ва Русия кинофиьлмлари иймонни кувватлантиради", деган фикрни, — алхамдулиллах — хеч ким кўтармайди. Бугунги кунда кинофиьлмлар мусулмонлар хонадонларининг ичкари-ичкариларга кириб кетдики хатто энг ичкари ётокхоналаригача кузатиб, ухлатиб кўядиган килиб кириб келди. Шундай экан кинофиьлмлардан кайтариш у ёкда турсин у хакда гап очишдан ожиз коласиз.
Биз бугунги дарсимизда кинофиьлмларнинг мусулмонга зарарлари хакида сўз юритамиз, кейин фильмларнинг мусулмонга фойдаси канчаю зарари канчалигини ўзингиз хулоса килиб оласиз.
Россия, Россия, менинг ватаним
Мен сенинг ўғлингман, эмасман меҳмон
Сенинг тупроғингда улғайди таним,
Хозирман сен учун бўлмоққа қурбон.
Хамид Олимжон.
Мана кимларни биз халигача улуғлаб юрибмиз.©️
👉 @MrAbrorov
✅ Аллоҳ
Лафзи Жалолани «Оллоҳ» деб ёзиш кенг тарқалган хатолардан.
Араб тилидаги калималар "О" шаклида ёзилиши учун, "ا” васлийя алиф сўзни ўртасида келиши керак.
Масалан:
Оиша - عائشة
Усмон - عثمان
عابد - Обид
каби.
Калиманинг бошида келган алифни "о" шаклида ўқиш учун, алиф "آ" мадли бўлиши керак.
Масалан:
آفاة - офат
آخرة - охират
آدم - одам
Лафзи Жалолада "الله" исм бошида мадсиз алиф келябди, шунинг учун: "Аллоҳ" деб ёзиш ва шундай талаффуз қилиш тўғри бўлади.
Демак, арабчада мадли "آلله" дейилсагина ўзбекчада "Оллоҳ" деб ёзилади. Лекин бу ҳолатда маъно ўзгариб, "Аллоҳми?" деган маъно чиқиб қолади.
Валлоҳу аълам.
P. S. Бу масалада "Оллоҳ" деб ёзиш тарафдорларидан Устоз Сайфуллоҳ Носир домлани билар эдим. Аммо бундан бир неча йил олдин у киши ҳам бу фикридан қайтганини расмий саҳифаларида хабар берганлар.
Одамларни энг кўп бузадиган нарса далилсиз ёмон гумонга боришдир. Шунинг учун Аллоҳ таоло ҳар қандай ёмон гумонларни уларнинг баъзиларида бузғунчиликнинг кучлилиги сабабли ҳамром қилди.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱجۡتَنِبُواْ كَثِيرًا مِّنَ ٱلظَّنِّ إِنَّ بَعۡضَ ٱلظَّنِّ إِثۡمٌ
«Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳдир!» (Ҳужурот, 12).
Шайх Абдулазиз
@aljameah
🛑🛑🛑*ВИЗА МАСАЛАСИ*
Ўтган йили *"Транзит виза"* билан алданиб, бунинг ортидан депортация бўлиб кетган юзлаган ҳожилар бор. Кўпчилиги ҳолатдан бехабар бўлишган ва ҳозир умрага кела олмаябди. Депортни ечтириш учун қанча уринишмасин, қанча пул беришга ҳаракат қилмасин уринишлари натижасиз. Ҳолбуки транзит визада ҳам бошида давлат кўз юмган, кейинчалик ҳолат кўпайиб чора кўришни бошлаган. Бизнес виза масаласида ҳам айни шу нарса такрорланди. Аллоҳдан ҳаё қилмайдиган, савдо ҳукмларида жоҳил ва мусулмонларнинг тақдири қизиқтирмайдиган баъзи нокаслар сабаб бу фитна ҳанузгача давом этябди.
Эртага яқинларимиз, танишларимиз ёки ҳар қандай мусулмон шу ҳолатга тушиб қолмаслиги учун виза масалаларида эътиборли бўлайлик. Агар виза дипломат ва хос давлат ишчиси паспортига олинган бўлса буни илғо қилдириш ёки паспортни йўқолган кўрсатиб, янги паспортга тоза виза олиш керак. Шайх Абдуллоҳ Фавзондан бу ҳолат сўралганда, ундаги расходлар-у зарарлар виза чиқарувчининг зиммасида экани ва бу унга зулм эмаслигини таъкидлабдилар.
#tarix #faktlar
❗️Расмда Усмонли турк халифалиги вақтидаги ханжар тутган бола суратини кўриб турибсиз.
Эркаклар эркакдек тарбияланган, тик-ток бўлмаган вақтлар...
Амр ибн Кулсум. 15 ёшида арабларнинг энг кучли Тағлиб қабиласи раиси бўлган.
Зайд ибн Собит. 13 ёшида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таржимони ва ваҳий котиби эди.
Аттоб ибн Усайд. 18 ёшида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотга кетсалар уни Маккага рахбар қилиб қолдирар эди.
Усома ибн Зайд. 18 ёшида мусулмонлар қўшинига қўмондон эди.
Муҳаммад ибн Қосим. 17 ёшида Синд шаҳарлари фотиҳи бўлиб улгурган.
Абдурроҳман Носир. 21 ёшида Андалусиядаги энг буюк давлатга асос солган.
Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёшида Қустантиния (Истанбул) ни фатҳ қилган.
Ҳозиргилар ўттизга кириб ҳам мусҳафи шарифни оча олишмайди.
Ёшликларини беҳуда электрон ўйинлар билан зое қилашади.
Аллоҳ мусулмон йигитларини ҳидоят қилсин. Ҳаққа қайтарсин.
🔔Arab tilini hoziroq Al-Bayan Markazda o'rganishni boshlang!
📚Ta'lim to'liq onlayn rejimda o'tadi! Va faqat oyiga 1000 rubldan.
🎙️O'qituvchilar ham arab, ham rusiyzabon o'qituvchilar!
📱Markaz kanaliga obuna bo'ling va batafsil ma'lumotga ega bo'ling: t.me/albayan_markaz
Бир киши Суқротнинг олдига келиб, маслаҳат сўрабди:
⸺ Мен бир аёлга уйланган эдим. Қарасам, оёғи бироз оқсоқ экан. Энди ажрашганим яхшимикан, деб ўйлаб қолдим, шунга нима дейсиз?
Суқрот жавоб берибди:
⸺ Агар унга югуриш мусобақаси ўйнаш учун уйланган бўлсанг, албатта ажрашганинг яхши.
Angliyada musulmonlar ko'pligining inglizlarga ta'siri.
Ingliz bola musulmon sinfdoshlari bilan qiziqishga masjidga boraverib, qur'on yodlab olibdi. Alloh hidoyat bersin.
Қуръонни ўрганаётган Африкалик бир болакайдан сўрадим:
― "Нима учун Қуръонни ўрганаяпсан?".
❗️Унинг жавоби шундай бўлди:
― У, бизни едириб, ичираётган Зотнинг Каломи эканининг ўзи етарли эмасми?!
🚀 @Globaltahliluz - Каналимизга аъзо бўлинг
🚀 Telegram 📷Instagram 🎬You tube 🔵 Facebook 🐤 Twitter
МАҲРУМЛИК
Намоз ўқийдиган «бенамоз» одам бўлишдан сақланинг!
Дунёда шунақангги бетоле, бефайз, ибодат қилиб, гўё ибодат қилмагандек савоблардан маҳрум бўладиган одам ҳам бўлиши мумкинми?
Ҳа, бўлиши мумкин.
Шунинг учун ғамхўримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматларини огоҳлантириб шундай дедилар:
«Бир киши олтмиш йил намоз ўқийди, лекин унинг бир дона намози ҳам қабул бўлмайди. Сабаби: у гоҳида рукуъни тўлиқ қилиб, саждани тўлиқ қилмаган, гоҳида саждани тўлиқ қилиб, рукуъни тўлиқ қилмаган».
«Саҳиҳут тарғиб» китобидан.
Намозни ховлиқиб, апил-тапил, чала-чулпа ўқишнинг охири маҳрумликдир!
Сажда ва рукуъларни тўлиқ қилмасликнинг жазоси — маҳрумиятдир!
Бу мавзу «ЎҒРИ ВА ЎҒРИЛИК» номли рисоламизда батафсилроқ ёритилган.
Жалол Иброҳим.
31. Жаннат тақводор зотларга йироқ бўлмаган (бир маконга) келтирилди (ва уларга дейилди): 32-33. «Мана шу (неъматлар) сизларга — ҳар бир (Оллоҳга) қайтгувчи, (ўз аҳдини) сақлагувчи (риоя қилгувчи), ғайбдаги Раҳмондан қўрққан ва тавба-тазарруъ қилган дил билан келган кишиларга ваъда қилинаётган нарсалардир. 34. Унга (жаннатга) тинч-омон кирингиз! Бу (кун) мангу (қоладиган) Кундир». 35. Улар учун у жойда хоҳлаган нарсалари бордир. Ва яна Бизнинг даргоҳимиздаги қўшимча (иззат-икром)лар ҳам бордир.»
Читать полностью…Мусулмон одам кинофиьлмлар кўраётганида гайридинларнинг акидаларидан таъсирланади
Кинофилмларнинг аксарияти у ёки бу йўл билан уни ишлаб чикарувчиларнинг динига таргиб килади ёки ўз акидасини томошабинларга сингдиришга харакат килади. Масалан, кино кахрамонлари бирор ишга киришаётганида, ёрдамга мухтож бўлиб колганларида ўзларининг ботил олихаларига сигинадилар, ибодат рамзи бўлган харакатларни киладилар. Улар кинофильмлар оркали Яратувчи, хаётнинг бошланиши, гайб олами; фаришталар, жинлар, Жаннат ва Дўзах хакидаги ўз акидаларини тасвирлаб, томошабинларга сингдиришади. Натижада мусулмон киши фаришталарни хаёлига келтирса, кайсидир фильмда кўрган нуроний, (аёл шаклидаги) махлукотни тасаввур килса, Жаннат ва дўзах хакида фикр юритганда дунёнинг энг гўзал манзараларини ёки кайнаб турган катта дош козонни кўз ўнггига келтиради. Холбуки, Жаннат ва Дўзах у тасаввур килган нарсалардан минг чандон фаркли. Хаётнинг бошланишини эса Дарвин нарзарияси бўйича тушунади. Мусулмон киши кандай килиб Одам алайхиссалом ва Момо Хаввони ўз фарзандлари билан ибтидоий жамоа тузумида яшаган деб тасаввур килади. Одам алайхиссалом пайгамбар бўлган, Аллох унга барча нарсаларнинг номларини ўргатган, Ўзи томонидан уларга кийимни туширган, нимани емок халол нимани емок харомлигини баён килган. Буларнинг барчаларига далил Куръонда бор, бахсимиз чўзилиб кетмаслиги учун уларни зикр килмаймиз.
Булардан ташкари мусулмон киши кинофильмлар томоша килиш сабабли кўплаб моддий, маънавий ва диний зарарланади. Ахлоки бузилади, ўрнакни салаф солих колиб киноактёрлардан олади. Биз зарарга одамлар тушунчаси билан эмас Ислом тушанчаси билан караймиз. Зарар Киёмат куни савобни камайтирадиган, ундан махрум киладиган ёки жазога мустахик киладиган хар бир харакат ва амал. Абу Масъуд розияллоху анху деди: «Расулуллох соллаллоху алайхи ва саллам дедилар: «Киёмат кунида одам фарзандининг оёклари тўрт нарсадан сўралмай туриб турган жойидан кимирламайди: Умридан; уни кандай ўтказди, йигитлигидан; унда нима амаллар килди, бойликларидан; уни каердан топиб, каерларга сарф этди ва (илмидан): унга кандай амал килди»» (Имом Термизий ривояти: хасан хадис).
Мазкур хадисга кинофильмлар томоша килувчи мусулмонни солиб карайлик; кино унинг хаётидан соатлаб вакт олади, кайси окил кино кўриш учун сарфлаган умрига, экран каршисида ёшилик кунларини хазон килганига, кино учун сарфлаган жарак-жарак пулларига Аллох менга ажр беради деб айтади?!
Кинонинг маънавий зарарларидан; томошабин кино кахрамонларига юриш-туришда, кийинишда, таомланишда, гап-сўзларда таклид килади. Бу алфоздаги мусулмонни кўрган киши унинг мусулмонлигида шубха килади.
Сериялларни томоша килиш оркали, билхусус, Мексика сериялларидан ака кандай килиб уканинг хотини билан ўйнашишни, ота кандай килиб ўглининг жуфти халолини ўзига маъшука килиб олишни, хотин эри йўк пайтларда кимлар билан, кандай килиб дон олишишни хуллас, турмушда кандай хиёнатлар бўлса барини ўта намунали суратда таълим олади. Бу нарсалар мусулмоннинг дини ва ахлокига кўшиб охиратини хам барбод килади. Кинофильм кахрамонига кўшилиб хурсандчилигига хурсанд, хафачилигига кайгуриб, унга кўшилиб кулиб, унга кўшилиб йиглашини гапирмасак хам бўлади. Бу холатлар мусулмон килиши керак бўлган Аллох учун дўстлашиш ва Аллох учун ёвлашиш ўрнига ана шу кофирларни яхши кўриш ва уларнинг душманларини ёмон кўришни жойлаштириб кўяди.
Кўз калбнинг туйнуги дейилган. Инсоннинг калби ок когозга ўхшайди, хар бир килинган гунох сабабли унга бир кора нукта тушади. Нукталар тушаверади-тушаверади охир окибат калб каро калбга айланади. Ана энди у яхшиликка буюрмайдиган ва ёмонликдан кайтармайдиган бўлиб колади. У Аллох Азза ва Жалла Мутаффифийн сурасида хабар берган дил эгасидир: «Улар жазо (Қиёмат) Кунини ёлғон дейдиган кимсалардир! 12. У (Кун)ни фақат барча гуноҳга ботган тажовузкоргина ёлғон дер! 13. Қачон (ундай кимсага) Бизнинг оятларимиз тиловат қилинса, у: «(Бу) аввалгилардан (қолган) афсоналар», дер. 14. Йўқ, (ундоқ эмас)! Балки уларнинг дилларини ўзлари касб қилгувчи бўлган гуноҳлари қоплаб олгандир!»
Фильм томоша килиш мусулмоннинг калбини тебратади, калкитади
Биз: «Эй калбларни тебратгувчи Зот калбимни динингда мустахкам кил, саботли килгин», яъни иймонимиз калкиб турмасин, безовта бўлмасин, бизда якийн бўлсин («якийн» бу худди ховузда сув карор топгандек иймон калбимизда карор топсин), деб Аллохдан сўрашга буюрилганмиз. Кинофильмлар мусулмоннинг калбини тебратиб юборади. Кандай килиб тебратмасин?! Холбуки, фильмлар энг дабдабали уйларда, энг гўзал маишат воситалари ёрдамида, энг чиройли одамлар иштирокида суратга олинади. Улар фильмда катнашаётганларида ўзларини роса айш-ишратда яшаётганнамо килиб кўрсатишади, нопок озик-овкатларга, эхтиросларга берилиб хаёт кечиришади. Кинофиьлмлар шундай килиб кўрсатилади. Буни кўраётган мусулмон хаётда шунча ноз-неъматлар бор экан, нахотки шунча нарсадан махрум бўлиб яшасам деган хаёл унинг миясига уради. Бу хаёл унинг миясини тарк этмайди ва акли колиб нафси билан фикр юрита бошлайди. «Шунча ноз-неъматлардан мени тўсаётган нарса нима?». У унинг дини ва акидаси. Шайтон кулай фурсатдан фойдаланиб унга дини ва эътикодини ёмонлай бошлайди, хамма бало шунда, сени шунча нарсадан тўсаётган будир, одамларни кара мазза килиб юришибди, деб унинг калбини васваса кила бошлайди. Шундан кейин унда иккиланиш пайдо бўла бошлайди, дини, эътикоди тебранади, калкиб безовта бўлади. Дин тебрангандан кейин у ўз саботини йўкотади. Натижада ибодатларни дангасалик билан адо киладиган, килганда хам кино кахрамонларининг гап сўзлари, хатти-харакатлари хакида хаёл суриб намозларини ўкийдиган бўлади ва бориб-бориб — Аллох асрасин — намозни тарк килиши хам мумкин.
#tarix #fakt #jadidlar
🗣Келажак авлодга ҳақиқатни ўргатишимиз керак!
⏺Бугун сизларга, босқинчиларга қарши курашган ота-боболаримизни Коммунистларга сотиб берган, Лелиннни ўз отасидан ҳам кўпроқ ҳурмат қилган, балки уни "Илоҳ" даражасига кўтарган, шеърларида дин уламоларини шунингдек, паранжи, азон каби динимиз шиорларини масхара қилган, Ислом динини "зулмат", "эскилик", "қолоқлик" деб номлаган, кўплаб шеърларида, халқимизни русларга қуллик қилишга, пахта териш, далаларда ишлашга даъват қилган, ўзбек аёлларини эса, очилишга, паранжиларини ёқишга, беҳаёлликка чақирган ҳақиқий миллат хоини, динсиз Хамид Олимжоннинг асл башарасини очиб берамиз!
Қизил Масков — инқилобнинг каъбаси,
Яша,-юксал, эй эркинлар ўлкаси!
Бир томчи қон томирларда қолгунча,
Ваҳшийлар-ла сўнгги кураш бошлармиз;
Ленинчилар қўлда қилич, милтиқ-ла
Шу қизил ўлкани мангу сақлармиз.
✏️Хамид Олимжон, "Октябр ўлкасига" номли шеъридан олинди.
Қуёшдек нур сочган,
Бирлик-ла йўл очган
Ишлаймиз, тинмаймиз.
Жаҳонга нур сочмоқ,
Эрк учун йўл очмоқ,
Энг улуғ мақсаддир!
Уйлаймиз, ишлаймиз.
Ҳар соат, ҳар минут
Юксалиш — дилларда.
Юксалиш — сўзларда.
Юксалиш— мингларда.
✏️Хамид Олимжон, "Зафар достони" номли шеъридан олинди. (Хамид Олимжон ушбу шеъри билан, ўзбек халқига русларга қуллик қилишни, далаларда ишлашни чиройли қилиб кўрсатмоқда)
Паранжи, чачвонга ўралган,
Шарофат ғам билан сўларди.
Шафтоли сингари ерларга
йиқилиб, қон йиғлаб юрарди.
Қутилди ҳар ёндан тутқунлар.
Шарофат ёндирди чимматин.
Сўнг дафъа қарғади зулматни,
Ташлади орқага ҳасратин.
✏️Хамид Олимжон, "Шарофат" номли шеъридан олинди. (Ушбу шеър тамомий исломофоб маъноларни ўз ичига олган, шеърдаги "тутқунлар", "ҳасрат", "зулматни қарғади" сўзлари - "Шарофат паранжини ёқиб, зулмат, ҳасрат ва тутқунликдан иборат бўлган ислом динидан қутулди", деган маънода ёзилган.)
Башар сени
Қучоғидан йўқотди.
Миллион-миллион темир қўл
Ихтиёрсиз, ғамгин-ғамгин йиғлади.
Тоғлар каби, Буюк тилак тангриси,
Ва энг мубҳам, Улуғ сирлар белгиси, Темир фирқанг
Маълум, машҳур, ВКП (Бутун Иттифоқ Болшевиклар Коммунистик Партияси)
Ҳаётга нур эмизди. Биз юксалдик, юксаламиз, тинмаймиз!..
Сенинг нурли йўлларингдан Чиқмаймиз!..
✏️Хамид Олимжоннинг, Лелин ўлимига тўрт йил тўлгани муносабати билан ёзган "Доҳийнинг мотами" номли шеъридан олинди. (Ушбу шеърда, Лелиннинг партиясини "Буюк тилак тангриси" деб номлаганини кўришингиз мумкин)
Россия, Россия, менинг ватаним
Мен сенинг ўғлингман, эмасман меҳмон
Сенинг тупроғингда улғайди таним,
Хозирман сен учун бўлмоққа қурбон.
✏️Хамид Олимжон.
⏺Юқорида келтирилган сатрлар, Хамид Олимжон асарларининг фақатгина бир парчаси холос! Қолганига ушбу "шеърлар тўплами"ни ўқиб, ўзингиз говоҳ бўлишингиз мумкин!
⏺Хамид Олимжонга тегишли ушбу шеърларни ўқир эканимиз, тўғриси ҳайратдан ёқамизни ушлаб қолдик! Нима учун ziyouz.com каби катта сайтларда шунча очиқ далиллар туриб, ушбу шахс миллатимизга қаҳрамон қилиб кўрсатилди ва ҳали ҳамон кўрсатиб келинмоқда?
⏺Ўзбек адабиётининг йирик намоёндаларидан бири деб билинган, ҳозирда унинг номига юртимизда "Зулфия ўрдени" номли давлат мукофоти таъсис этилган, миллати яҳудий бўлган Зулфия Исроилова ҳам (фамилияга эътибор беринг) айнан Хамид Олимжоннинг хотини бўлган! Энди сиз ҳам ёқангизни ушладингизми?
⏺Ушбу шахсларни халқимизга қаҳрамон қилиб кўрсатган кимсаларга Аллоҳ кифоя қилсин, ўзлари билган ҳолда мактаблардаги биз ўқиган китобларда ушбу хоинларни қаҳрамон қилиб кўрсатган соҳта тарихчиларга Аллоҳ кифоя қилсин!
⚠️Фарзандларингизга "Соxта қаҳрамонлар" нинг ҳақиқатини айтиб беринг! Уларга ҳақиқий қаҳрамонлар (Саҳобалар, Тобеинлар, Мужоҳид ота-боболаримиз, қўрбошилар) ҳақида айтиб беринг!
✅Саҳифамиздаги "Соxта қаҳрамонлар" бўлимининг олдинги қисмларини ўқиш учун қуйидагилардан бирини танланг👇
1️⃣Абдулҳамид Чўлпон
2️⃣ Ғафур Ғулом
3️⃣Собир Раҳимов
Yoshi kattalar buni yaxshi eslashsa kerak. SSSR paytida ham dinini saqlab qolgan O'zbeklarimiz ko'p bo'lgan.
SSSRni qumaysidiganlar asosan dinsiz qatlam ekan.
👉 @MrAbrorov
Мана бу йигитдан кўксидаги нишонлар ҳақида кўп сўрашган экан.
Йигит саволга жавоб бериб, ҳар бир медал ва нишонларни қандай ва қачон қўлга киритганини ифтихор билан мақтаниб сўзлаб беради.
Қўйингки, йигит парашутчи, учувчи, десант, паҳлавон, ботир, сувда чўкмайдиган, ўтда ёнмайдиган абжир-чаққон экан.
Бу видеони минглаб, балки миллонлаб одамлар кўргандир...
Натижа, ҳеч қанча вақт ўтмай йигитга кўз тегиб, оёғи шол бўлиб қолади...
Аллоҳ асрасин.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантириб:
«Кўз» туяни қозонга, эркакни қабрга тиқади, деганлар.
Ҳозир кўпчиликни бугунги кунда фахр-ифтихор қизиқтиради, охир оқибат эмас!
Аллоҳул мустаон.
Ажрим Сизга нима берди ???
- Болаларимиз тирик етим бӯлди...
- Ӯзимиз эса ӯз уйимизда бегонамиз...
- Эрим эса мен тугул, фарзандларини ҳам ташлаб қӯйган...
- Ота онамга қарасам эзиламан, чунки улар менга қарашса икки ҳисса эзилишади...
Аллоҳ осон қилсин эй Муслима синглим!
Сабр қилинг дейиш осон!
Аммо шу Сабрни оилани сақлаб қолишга ишлатиш анча тӯғри эди...
Ажрим - катта йӯқотиш!
Ажрашманг !
Ярашинг!
Абу Зубайр©️
@aljameah
Шайх Иҳсон Утайбининг ўн уч ўғли бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳофизи Қуръон экан.
Бир киши шайхдан: Бу ютуғингиз ва бу муваффақиятингизнинг сири нимада?, деб сўрабди.
Шайх шундай жавоб берибди:
1. Аҳду паймон қилиш билан;
2. Солиҳа она танлаш билан; чунки бу ишда онанинг ўрни жуда катта.
3. Дуо билан; Аллоҳдан доим менга жуфти ҳалолларимдан ва зурриётларимдан кўзимни қувонтирадиганини ато эт, дея сўрардим.
4. Турли хил тўсиқ бўладиган нарсаларга парво қилмаслик билан;
5. Таъсир кўрсатувчилардан узоқ бўлиш билан; чунки энг кўп таъсир кўрсатувчилар эр ва хотиннинг яқинлари томонидан бўлади. Шунинг учун бироз улардан йироқда яшашга қарор қилдим.
Қолганини Аллоҳга топширдим. У Зот Ўзи энг яхши кафилдир.
Абдулҳодий Юсуф©️
@aljameah
*Шайх Ибн Боз раҳимаҳуллоҳнинг Мадина Ислом Университети талабаларига насиҳатлари*
🤲 Бир Ўзи бизга етарли бўлган раббимиз Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. У Зотнинг танлаб олинган бандаларига эса саломлар бўлсин.
Аммо баъд:
✍️ Ўғилларим, Мадина Ислом Университети талабаларини ҳар қандай вазиятда Аллоҳдан тақво қилишга, У Зотдан қўрқишга чақираман!
📚 Шунингдек илм йўлида бутун кучини сарфлаб, дарсларга эътиборли бўлишни, тушунарсиз маълумотларни ўз ораларида муҳокама қилиш ва устозларни диққат билан тинглаб, бирор масалада муаммо туғилса, устозларидан чиройли услубда сўрашларини насиҳат қиламан.
💡 Ниятни тўғрилаш ва ўрганган илмига амал қилиш илм олишдаги асосий омиллардандир. Баъзи асарларда: «Ўрганган нарсасига амал қиладиган кишига Аллоҳ билмаган илмларини ҳам мерос қилиб беради», дейилган.
📚 Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари ҳам бу сўзни қувватлайди:
وَالَّذِينَ اهْتَدَوْا زَادَهُمْ هُدًى وَآتَاهُمْ تَقْوَاهُمْ
*«Ҳидоят топган зотларга эса ҳидоятни зиёда қилур ва уларга тақволарини берур».*
_Муҳаммад :17._
وَيَزِيدُ اللَّهُ الَّذِينَ اهْتَدَوْا هُدًى
*«Аллоҳ ҳақ йўлдаги кишиларга яна ҳидоятни зиёда қилур. Парвардигорингиз наздида абадий қолгувчи яхши амаллар савоб жиҳатидан ҳам, оқибат жиҳатидан ҳам ортиқроқдир».*
_Марям: 76._
✅ Бу йўлда қадамнинг собит бўлиши учун асосий омил - Аллоҳдан тақво қилиш ва гуноҳ-маъсиятлардан четланишдир.
📚 Аллоҳ таоло айтганидек:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لا يَحْتَسِبُ
*«Ким Аллоҳдан қўрқса, У зот унинг учун чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур».*
_Талоқ: 2-3._
Илм тақвога элтувчи энг афзал ризқ бўлгани каби, жаҳолатдан чиқиш йўли ҳам энг матлуб йўллардан саналади.
📚Зеро, Аллоҳ таоло шундай дейди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَتَّقُوا اللَّهَ يَجْعَلْ لَكُمْ فُرْقَانًا
*«Эй мўминлар, агар Аллоҳдан қўрқсангизлар, сизлар учун Фурқонни ато қилур...».*
Анфол: 29.
Оятдаги «Фурқон» калимасининг энг чиройли тафсири «Аллоҳ таоло бандаси учун ҳақ билан ноҳақни ажратадиган ҳидоят, илм нурини ато қилиши» демакдир.
❌ Гуноҳ ва маъсиятларнинг фойдали илмдан маҳрум этиши далиллардан ҳам, тажрибадан ҳам маълумдир.
📚 Ояти Каримада шундай дейилади:
وَمَا أَصَابَكُمْ مِنْ مُصِيبَةٍ فَبِمَا كَسَبَتْ أَيْدِيكُمْ وَيَعْفُو عَنْ كَثِيرٍ
*«Сизларга не бир мусибат етса, бас, ўз қўлларингиз қилган нарса — гуноҳ сабабли (етур). Яна У (Аллоҳ) кўп (гуноҳларнинг жазосини бермасдан) афв қилиб юборур».*
_Шўро: 30._
☀️ Шубҳасиз, фойдали илмдан маҳрум бўлиш – энг катта мусибатдир. Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам «Албатта, банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади», деганлар (баъзи ривоятлари саҳиҳ, баъзилари ҳасан лиғойриҳи). Имом Шофеий Имом Моликнинг ҳузурида ўтирганида унга: «Мен Аллоҳ таоло сизга Ўз нуридан ато қилганини кўрябман. Бу нурни гуноҳ-маъсиятлар билан ўчириб қўйманг», деб айтган эди. Имом Шофеий қуйидаги машҳур байтлари шундай дейдилар:
_Шикоят айладим, ҳифзим ёмон, деб,_
_Вакеъ айди, демак, айбинг ҳамон, деб._
_Яна айди, илм нури илоҳдур,_
_Берилмас касғаким, ёри гуноҳдур._
🤲 Аллоҳ таолодан барчангизни фойдали илм ва солиҳ амалга тавфиқ беришини ҳамда бандаларига манфаатли бўлишингизни тилайман. Албатта Аллоҳ сўралувчиларнинг энг яхшисидир. Вассаламу алайкум вараҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
✍️ Мажмуъ ал-фатово, Ибн Боз, 14424.
@aljameah
#Тарих
🇸🇦 1941 йилда тошқин сабабли Масжидул Ҳаром сув остида қолди.
Шунга қарамай, 12 ёшли бола сузиб тавоф қилишга қарор қилди. Бу бола Баҳрайнлик Али ал-Авадий эди.
Ўша куни Али ака-укалари, дўстлари ва устози билан Маккага келган эди. Масжидул Ҳаромни сув босган бўлса-да, Ал-Авадий сузишни яхши билгани учун Каъбани тавоф қилди.
Камера бу лаҳзаларни тарих саҳифаларига муҳрлаганди.
@aljameah
🔔Начни изучать арабский сейчас, в марказе Al-Bayan!
📚Обучение проходит полностью онлайн! И всего от 1000 руб/мес.
🎙️Преподаватели как арабы так и русскоязычные учителя!
📱Подпишись на канал марказа и узнай подробности :t.me/albayan_markaz
Бир дўстим бор, жуда меҳтанкаш оилапарвар йигит.
Оиласини фарзандларини қаттиқ яхши кўради.
Бирон еб ичар, нажмхўрликларда узоқ ўтирмайди.
Бўш вақтини кўпроқ оиласи билан ўтказишни яхши кўради.
Яна серфарзанд ҳам.
Мошинасини тўлдириб болаларини айлатириб юради.
Хар гал ўтириш ёки ошхўрликлардан барвақт туриб кетса дарров бошқалар маломатомуз пичинглар қилишади.
“Хотин кучлида”
“Ширин бўмай кетсин-а”
“Була повотти бериб қўйганла” ва шунга ўхшаш гаплар.
Ўзи тафаккур қилинса ўша дўстимни тутган йўли аслида тўғри, у улфатбозлик фақат ош устига жамланувчилар тоифаси.
Аёл киши фарзанд дунёга келитириб беради.
Уйни саришта қилиб, эри учун пишир куйдирлар билан вақтини сарфлайди.
Эр киши иҳ деса аёл парвариш қилади, кўчага чиқса ортидан дуо қилади, соғлиги ҳақида қайғуриб эрига смс ёзади,
“Тузумисиз, вақтида овқатланинг, вақтида дориларни ичинг, сиз бизга кераксиз, ўзизни эҳтиёт қилинг” деб.
Касал ҳолида улфатчилик қилинса ҳам, дастурхондан туриб кетилганда “ит” ҳам йўқламайди, ҳолинг қандай демайди.
Тобуткашлик қилиш учун улфатчилик қилинадиган бўлса, ҳеч хавотир олманг ўлган жасадимизни кўмувчилар албатта топилади.
Ошхўрлар ҳар қадамда топилаверади, оилани бирини ўринга қўйишни тўғри деб биламан.
Бизда кўпчилик хотинига:
“Ўлсам шулар кўмади, сен нима ҳам қила олардинг” деб депсинишади.
Ўйлаб қаралса энг оғир ёки энг яхши кунларда аёл ва фарзандларимиз тепамизда туришган бўлишади.
Биродарчилик ҳам керак!
Аллоҳ йўлида бўлган дўстлик мақтовга лойиқ.
Аммо аслиятни ўнглаб қўйилса қолгани интервал билан юриб кетаверади.
Камолиддин Муҳаммад©️
👉 @aljameah