aljameah | Неотсортированное

Telegram-канал aljameah - Университеты КСА Алжамеъа

1378

Ҳужжатларни араб тилига таржима қилиш ва Макка Мадина университетларига тақдим этиш. Перевод документов на арабский язык и отправка в вузы КСА العربية English Рууский Ўзбек Türk ...... 🔵📝📝Саволларни ёзма равшда юборинг!!! Admin: @talaba_ksa

Подписаться на канал

Университеты КСА Алжамеъа

ТАРЖИМОН ҚОВУН ТУШУРСА...

«Севимли онамнинг ўлимини бағоят мамнунлик билан эълон қиламан».

Қирол Чарльзнинг нотўғри таржима қилинган нутқидан.

«Айтилган сўз — отилган ўқ».

Ўзбек халқ мақоли.

🔸🔸🔸

Таржима борасида мен бир Шинқитий шайхдан маслаҳат олиб турар эдим. Бу шайх омма орасида унчалик таниқли эмас, лекин жуда илмдор, тақводор олимлардан. Бир куни шу олим тарих ва таржимага оид бир муҳум гапни айтиб берди.

«Американинг Япониядаги Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомба ташалишида таржимоннинг катта хиссаси бор. Таржимон таржимада қалтис хатога йўл қўйган», деган эди.
Бомба ташлашгача олиб борадиган қандай қалтис хато экан у, деб кўп ўйланганман.

Куни кеча яна бир таржимоннинг қовун тушурганига кўпчилик гувоҳ бўлди.

«Жаноблар ва хонимлар.
Севимли онамнинг ўлимини бағоят мамнунлик билан эълон қиламан», деб араб таржимони қирол Чарльз сўзини шундай таржима қилди.

🔸🔸🔸

«Кеча, Ал-Арабия телеканали синхрон таржимони Британия қиролининг нутқини таржима қилишда жиддий хатога йўл қўйди.

Ал-Арабия ахборот каналининг синхрон таржимони Чарлз III’чи нутқининг биринчи қисмини қуйидагича таржима қилди: “Мен азиз онам, қироличанинг вафот этганини эълон қилишимдан жуда хурсандман”.

П.С. Балким таржимон ўзини фикрини билдиргандур», деб ёзади тилшунос олим Азамат Акбар.

Гоҳида инсон қасд қилмаган ҳолда, яхшилик қиламан деб ёмонлик қилиб қўяди; қош қўяман деб кўз чиқаради.

Балким таржимон қиролнинг тилидагини эмас, дилидагини таржима қилгандир, деган ўйга боради баъзилар.

Имом Шофеийнинг шогирдлари Робеъ бин Сулаймон ҳикоя қилади. Имом Шофеий бетоб бўлиб ётганда ёнларига кирдим.

— Яхшимисиз? Қандай тонг оттирдингиз? — дедим.

— Тобим йўқ, заифман, —дедилар Шофеий.

Шунда: «قوى الله ضعفك» «Аллоҳ заифлигингизни кучайтирсин», деб дуо қилдим.

، فقال لي: يا ربيع ! أجاب الله قلبك ولا أجاب لفظك

— Эй Робеъ!
Аллоҳ тилингдагини эмас, дилингдагини ижобат қилсин. Агар Аллоҳ заифлигимни кучайтирса, ўлдиради.
Лекин сен: قواك الله على» ضعفك» — «Аллоҳ куч-қувват берсин», деб дуо қил, — дедилар...

Шайх Муҳаммад Солиҳ Мунажжид дарсларидан.

Хулоса: Таржимонлик ҳам осон иш эмас!

Агар таржимон подишоҳлар сўзини нотўғри таржима қилиб, қовун тушурса, шаҳарлар бомбардимон бўлиши мумкин.

Агар диндор бутун олам Парвардигорининг каломини нотўғри таъвил қилиб, нотўғри таржима қилса, инсонларнинг икки дунёлари вайрон бўлиши мумкин...

Аллоҳ асрасин.

Жалол Иброҳим.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🕋 Азиз Ватандошлар!
"ZAKARIYYA TRAVEL" туристик фирмаси сиз азизларни сентябрь ойининг 22 санасидаги УМРА сафарига таклиф қилади!
Шошилинг жойлар чекланган!

🇸🇦14-кунлик УМРА сафари 1650$

Мадина 5  кун
Макка 9 кун


✅Нарх қуйидигиларни ўз ичига олади:
▪️Авиабилетлар
▪️Умра визаси
▪️Мадина ва Макка шахрида (кутиб олиш ва кузатиб қўйиш хизматлари)
▪️Мадина ва Макка шахрида зиёратлар
▪️Мадина ва Макка шахрида 2 махал овқатланиш
▪️Умра амалини ўргатувчи тажрибали элликбоши (гид)
▪️5-литрлик Зам-зам суви
▪️Умра қўлланма китобчаси
▪️Бейджик, сумка, нимча

Стандарт мехмонхоналар:
— Мадинада 4⭐️5 мехмонхона 100 метр оралиқда
— Маккада 4🌟5 харамдан 800-1000 метр оралиқда жойлашган

📌Бизнинг манзил: Андижон шахри, Абдурауф Фитрат кучаси, 4 уй.
Мулжал: "Богишамол" мехмонхонаси ёнида.

Батафсил: @ibrohimjon_z_travel

Телефон ракамлар: Иброхимжон
   
+99897 964 9900

+99890 200 0105

  Ким бир яхшиликка далолат килиб одамларни уша ишга таргиб килса,ургатса  уша яхшиликни килган одам канча савоб олса унга далолат килган киши хам шунча савоб олади.
Сиз хам уз якинларингизни умра зиёратига таргиб килинг ва ушаларни савобидан бахраманд булинг!

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Қирғизистон ва Ўрта Осиё диёрларининг энг улуғ устозларидан бири Шомуҳаммад домламиз Охиратга риҳлат қилдилар

"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн"

Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Ўз раҳматига олиб жаннатларда олий мақомларга кўтарсин, яқинларига ва шогирдларига сабри жамил ато этсин. Бу зотдаги жуда кўп олийжаноблик хислатлари маълуму машҳур. Иймону тақволари ва барча солиҳ амалларининг улкан ажру савоблари ўзларига жаннат равзаларида ҳамроҳ бўлсин...

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ана уларда охират одамининг сифатлари мужассамдир.

Уларда жаннати одамлар сифати тўлиқ намоён бўлган.

Аллоҳу Акбар,
Аллоҳу Акбар,
Аллоҳу Акбар,

Ла илаҳа иллаллоҳ,

Аллоҳу Акбар,
Аллоҳу Акбар,

Ва лиллаҳил ҳамд.

Аллоҳу Акбар кабийро
Валҳамдулиллаҳи касийро,
Ва субҳаналлоҳи букротав ва асийла

Ва соллаллоҳу ала набиййина Муҳаммад ва ала алиҳи ва асҳабиҳи ва саллама таслийман касиро...

Жалол Иброҳим.

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🕋 ҲАЖНОМА — حج نامه


💫 ҲАЖ — 1443 ҳ — 2022 м.

МУСОБАҚА БОШЛАНДИ!

1443-ҳ йилнинг энг асосий мусобақаси бошланди...

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

АРМОНИМ ЙЎҚ...

Ватанидан йироқ дарбадар киши: «Ватанни бир кўриб ўлсам, армоним йўқ», дейди.

Фарзандини ёки севган ёрини соғинган инсон: «Боламни ё ёримни бир кўриб, бағримга босиб ўлсам, армоним йўқ», дейди.

«Фалончининг тўйини кўриб ўлсам, армоним йўқ»,

«Фалон ишни қилиб ўлсам, армоним йўқ» деган гапларни кўп эшитгансиз.

Бу гаплар ҳар қанча тўғри бўлсада, лекин буларнинг бари қуруқ ҳою ҳавас, ўткинчи орзу- истак, холос.
Икки дунё саодати учун манфаатли орзу-истак эмас!

Орзу қилиб, ўша орзусига етиб ўлса, армон бўлмайдиган бошқа буюк ишлар бор.

(Аслида ўлимни орзу қилиш дуруст эмас).

Орзу қилиб кутса арзийдиган буюк ишлардан бири: бир йилда икки марта келадиган
УЛУҒ МАВСИМ: РАМАЗОН ОЙИ ВА ЗУЛ ҲИЖЖА ОЙИНИНГ АВВАЛГИ ЎН КУНИДИР.

Бу — Охиратини обод қиламан деган ақли расо тақводорлар учун энг қулай фурсат.
Бу икки мавсим йил ниҳоясида келади.

Ёши бир жойга бориб қолган ўлим тўшпгидаги мўйсафид: «Шу икки улуғ айёмларга етиб борсам, шу мавсимда амали солиҳларни кўпайтирсам, умра-ҳаж қилиб ўлсам, армоним йўқ», деса арзийди.

Биродарлар!

Тани-жони соғ, бақувват мусулмонлар!

Икки улуғ мавсимнинг иккинчиси: Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни кириб келишига саноқли кунлар қолди. Тунда осмонга қаранг. Осмонда ой қалдирғоч қанотидек ингичка бўлиб қолган. Эрта-индин зулҳижжа ҳилоли кўринади. Бу улуғ айёмлар армон бўлиб қолмаслиги учун шу ўн кунни ғанимат билинг.

Қўлдан келса, тўққиз кун рўза тутинг, рўзадорларга ифтор беринг, тўққиз кун рўза тутолмасангиз, ҳеч йўқ Арафа куни албатта рўза тутинг, агар ҳажга бормаган бўлсангиз.

Қуръон хатм қилинг, садақа, хайр-эҳсонни кўпайтиринг, Аллоҳни кўп, жуда кўп бор зикр қилинг, такбир айтинг, амали солиҳларни кўпайтиринг.

Бу амалларнинг гўзал самарасини дунё ва охиратда топасиз, инша Аллоҳ.

Қиёмат куни жаннат аҳлига қарата шундай дейилади:

﴿وَتِلْكَ الْجَنَّةُ الَّتِي أُورِثْتُمُوهَا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ﴾ 

«Мана бу жаннатни сизлар ҳаёти дунёда бажарган амалларинг боис мерос қилиб олдиларинг».

Зухруф сураси 72-оят.

Жалол ИБРОҲИМ.

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

— Ҳа! Нима дейсан, мен хитойликман, ота-боболарим хитойлик...чинг, чанг, хинг, хонг, бўлдими, кўнглинг тўлдими, розимисан?! — дейди янада тутақиб.

— Қизиқ, жуда қизиқ, сенинг шаклингни кўрган одам суданликмикин деб ўйлайди, — дейиши билан суданлик «дод» деб ўрнидан туриб кетади.

Кўп миллатлар йиғилган Ҳажда ҳам ана шундай асаббузарлик ҳолатлар учраб туради. У ҳақда «ТОАТ-ИБОДАТНИ МАЪСИЯТГА АЙЛАНТИРМАНГ!» унвонли рисолада ўқийсиз, инша Аллоҳ.

Имом Аҳмад ҳаж қилган йиллари Арафотда ҳамма ҳожилар қиблага қараб, қўлини кўтариб дуо қилаётса, бир тиламчи ҳожилар ёнига келиб, қўл чўзади, улардан ёрдам сўрайди. Бу ҳам бефаросатликнинг катта бир кўриниши.

«Субҳаналлоҳ... Шуларнинг бари Аллоҳдан сўрагани келган. Барчаси ялиниб тиланяпти. Бойлиги тугамайдиган Ғанийга ёлвориб сўраяпти. Сен ҳам булардан эмас, улар сўраётган Зотдан сўрамайсанми?!» деган эканлар имом Аҳмад.

Арафотда Аллоҳдан эмас, бандасидан сўраган тиланчини бехосдан «бефаросат» деворасиз.
Бу-ку тирикдан сўрабди, Маккага келиб ўликдан сўраганларни нима дейсиз?!

Арафотдан кейин қабрга бориб тиланганларга нима дейсиз?!

«Аллоҳ мадад» дейиш ўрнига эҳромда «пирим мадад» деганларга нима дейсиз.

«Ё Раб, ўзинг қўлла» дейиш ўрнига «фалончи пир қўлласин» деганларга нима дейсиз?!..

الله المستعان و إليه التكلان لا حول ولا قوة إلا بالله

Жалол Иброҳим.

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ЖУМАНИНГ АСРДАН КЕЙИНГИ ОХИРГИ БЕБАҲО СОАТЛАРИ

Жума куни бошидан охиригача баракотли муборак кундир! Хусусан асрдан кейинги қисқа вақт дуо мустажоб бўладиган қутлуғ онлардир.

Ҳожилар Арафа куни Арафотда пешиндан шомгача дуо қилгани каби, тақводорлар тунда таҳажжуд намозидан сўнг саҳарларда истиғфор айтиб Аллоҳга ялингани каби жума куни асрдан кейин жумла мўминлар Рабб таолага илтижо қилиб ялиниб-ёлворадилар.

Беморлар, қарздорлар, мазлумлар, маҳбуслар Роббул оламийнга арз-дод айтишади.

Дардмандлар дардидан нолиб карамли Аллоҳдан мадад сўрайди.
Ҳожатмандлар ҳожатини ҳожатбарор хўжасига тўкиб солади.

Салафи солиҳлар бу бебаҳо қисқа вақтни ғанимат билиб зикр ва дуо билан банд бўлишган.

كان طاوس بن كيسان إذا صلى العصر من يوم الجمعة استقبل القبلة، ولم يكلّم أحدًا حتى تغرب الشمس.

Товус ибн Кайсон Жума куни аср намозини ўқиб бўлгач, қиблага юзланиб, ҳеч ким билан гаплашмасдан то қуёш ботгунча зикр-дуо қилиб ўтирар эди.

Товус ибн Кайсон ким?

Товус ибн Кайсон улуғ тобеин.

Абдуллоҳ ибн Аббос,
Оиша бинт Абу Бакр,
Абдуллоҳ ибн Умар,
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳум каби саҳобаларда таҳсил олган асли яманлик улуғ тобеин, муҳаддис олимдир.

اللهم إنا نسألك الهدى والتقى والعفاف والغنى

اللهم صل و سلم و بارك وزد و أنعم على عبدك و نبيك محمد صلى الله عليه وسلم

Жалол Иброҳим.

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸

🍀 Исломда Аллоҳ байрам қилиб берганларидан бошқа кунларни ҳам байрам қилишлик бўлганда, албатта " Макка фатҳи " байрам қилиб олинган бўларди .

©Аслиддин Худайбердиев

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

«و كان ظني بناس أنهم بشر
فصارت الشين من أفعالهم قافا»

Одамларни «башар» деб ўйлар эдим,
Қилмишларин кўриб сўнди умидим.
Башардаги «шин»ни қилмишдаги «қоф»
Забт этиб ўрнига чиққанин кўрдим.

Башар бақар бўлиб қолибди, э воҳ!
Бундай ўзгаришдан асрасин Аллоҳ.
Бақар, мол дегани, эй азиз инсон,
Инсонликни сақла, бўлмагин гумроҳ.

Шайтон ҳам бўшалгай эртами, индин,
Қилич, пичоқ, тилни чиқарма қиндин.
Шавволдан шайтонга бўлиб чин ошно
Чиқиб кетма тағин бу БУЮК ДИНДИН.

Рўзада художўй, обид, тақводор,
Сўнг ҳаромхўр, фосиқ, бадфеъл, гуноҳкор
Ролини ўйнаган «артис»дан бешак,
Аллоҳ ва Росули безордур, безор!

Жалол Иброҳим.

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Қабул бўлганларнинг аксарлари олдинги йиллари қабул бўлганлардир,ораларида олдин ўқиб кетганларнинг ҳам исмлари бор экан.

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#ХУШХАБАР !

🔵ТАБУК Университетига қабул бўлган талабаларга Университет визаларни жўната бошлади.Почталарингизни текширинглар.

Роббим фойдали илм берсин!

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ОТА ҲАЙРАТИ

Сомалининг الصومال собиқ муфтийси, ўнта қироатда олий шаҳодатга эга таниқли қори Абдуррашид Суфий дейди:

Азаҳарда ўқиб юрган пайтларим эди. Сомалига отам ёнига қайтдим. Отам билан кўришган заҳотим у дарров мени саволга тутиб:

— Қуръондан вирдинг қанча? — деди.
Яъни, «Қуръондан кунлик насибанг қанча, Қуръонни неча кунда ўқиб хатм қиласан?» деб сўради.

— Бир ҳафтада ўқиб хатм қиламан, — дедим.

Отам ҳозир мени мақтаб, олқишласа керак, деб ўйладим. Қайда, аксинча, нохуш хабар эшитган одамдек ҳайратга тушиб:

— Қизиқ, атиги бир ҳафтада бир марта ўқийсанми? Нима деб турганингни ўзинг биляпсанми?!
Қуръоннинг ҳар бир ояти бир ҳафта давомида сендан ғойиб бўладими? Бунга қандай чидаяпсан, бунга қандай рози бўляпсан?!

Яъни, бугун Бақара сурасини ўқисанг, орадан бир ҳафта ўтиб кетадими, бир ҳафтадан кейин Бақарани ўқийсанми?
Шунчалик бандмисан, машғулмисан?! Бола-чақанг, аҳли аёлинг борми?
Нима сени Қуръондан чалғитиб қўйди? Ахир мен сени Қуръонни ўрганиш учун жўнатган эдим-ку. Сен у ерда нималар қилиб юрибсан, нималар билан бандсан?!— деб койиди.

Дадам мени худди ўзидек Қуръонни уч кунда хатм қилишимни истарди. У ҳамиша уйда Қуръонни уч кунда хатм қиларди, ҳатто сафарда ҳам бу одатини тарк этмаган.

✨ 🌙 📖

Усмон ибн Аффон дейдилар:

«لو طهرت قلوبكم ما شبعتم من كلام ربكم»

«Агар қалбларингиз покиза бўлганда, Раббингиз Каломига тўймас эдингиз».

✨ 🌙 📖

Савол: Биз ота сифатида фарзандларимизнинг қайси ишларидан ҳайратланяпмиз?

Биз мўмин сифатида охират сафарига қандай тайёргарлик кўряпмиз?

Жалол Иброҳим.

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Covid-19 сабалик 2 йиллик Хаж мавсумига Саудия мамлакати ташқарисидан Хаж зиёрати учун келишлик тақиқланган эди!
Аллоҳни фазли ва мархамати ила 2022 йилги Хаж мавсуми учун рухсат берилди! Ва расмий хабарларда такидланадики Хаж қилишлик учун 1 миллион одам учун рухсат берилди ва аксарияти Саудия Арабистон ташқари давлатлардан келади!

Аллоҳ таоло хаж амалларини бизларга ота оналаримиз билан бажаришликка насиб этсин!

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌸🎵 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатига энг лойиқ одам — у зотга кўп саловот айтган кишидир.
Саловотнинг афзал вақти — жума кунидир.

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

أخي لن تنال العلم إلا بستة
سأنبيك عن تفصياها ببيان:
ذكاء و حرص و اجتهاد وبلغة
وصحبة أستاذ و طول زمان

الإمام الشافعي

📚 📚 📚

Олтита васила билан укажон,
Билимга етасан, айлайин баён.
Заковат, иштиёқ, ижтиҳод, маблағ,
Устоз суҳбати ва узоқ вақт, замон.

📚 📚 📚

قيل: العلم لا يعطيك بعضه حتى تعطيه كلك

Қачон сен барча вақт, мол-жон, фикрингни
Билимга бағишлаб қилолсанг фидо,
Шунда билим сенга озроғин берар,
Йўқса, бу неъматдан бўласан жудо.

Жалол Иброҳим.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

‏أخلاق الكبار:
"كان ابن قدامة رحمه الله لا يناظر أحداً إلا وهو يتبسم، حتى قال بعض الناس: هذا الشيخ يقتل خصمه بتبسمه"

📚لطائف الفوائد..سعد الخثلان.

УЛУҒЛАР АХЛОҚИДАН

Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Қудома Мақдисий (541-620 ҳ — 1147-1223 м роҳимаҳуллоҳ) қачон бирон бир киши билан мунозара қилсалар доим юзда табассум билан гапирар эканлар.
Олимдаги бу етук одобни кўрган-билганлардан бири: «Бу шайх ўз рақибини табассум билан ўлдиради; кулиб туриб жонини олади», дер экан.

Саъд ибн Туркий Хуслоннинг لطائف الفوائد китобидан.

🧐 😉

Ҳақиқатда ўта гўзал ва олий чўққидаги ахлоқ экан. Лекин ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайдиган олийжаноб сифат, жамиятимиз учун, хусусан талабалар учун зарур бўлган хислат экан.

Барчамизга ана шундай гўзал хулқни насиб этсин.

اللهم اهْدِنِا لأَحْسَنِ الأخْلَاقِ لا يَهْدِنا لأَحْسَنِهَا إلَّا أَنْتَ وَاصْرِفْ عَنِّا سَيِّئَهَا لا يَصْرِفُ عَنِّا سَيِّئَهَا إلَّا أَنْتَ

Жалол Иброҳим.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#Тезкор #Хуш_хабар

Ўзбекистон Саудия Арабистони фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди

Бу икки давлат ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустахкамланишидан яна бир далолат

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🕋 ҲАЖНОМА — حج نامه

💫 ҲАЖ — 1443 ҳ — 2022 м.

ОХИРАТ ОДАМИ

Талабалик давримда даъват куллиёти كلية الدعوة و أصول الدين рўпарасида ақида фанидан дарс берган устозим билан турган эдим, қорамағиз бир киши келиб қолди. Устозимиз у билан жуда қуюқ сўрашди.
У киши менга кўз таниш, уни Жомеада, масжидда кўп кўрганман. Лекин у ким, исми нима, қаерлик, домлами, талабами, ишчими, тожирми, бу ҳақда ҳозиргача билмайман. Лекин унинг табассуми, нурли юзи ҳамон кўз ўнгимда. Устозимизнинг у ҳақдаги гапи ҳам ҳануз ёдимда.

«Бу одамнинг жасади ерда, руҳи охиратда», деган эди устозимиз.

«Жасади ерда, руҳи охиратда» — жуда таъсирли ажойиб васф, ажойиб таъриф...

Орадан йиллар ўтди. Ҳар хил одамлар билан кўришдим. Юзи оппоқ, ичи қоп-қора одамларни кўрдим, юзи қорача ичи оппоқ покидомонларни кўрдим. «Аднаразивий» (одноразовый) одамлар бор экан, дийдорига, суҳбатига тўймайдиган муборак инсонлар бор экан.

Дунёга устун бўламан, деб охири қабрда чириб кетган корчалонлар бор. Умри тугаб охиратга бир қадам қолганда охиратни ўйламасдан, фақат ва фақат дунёни ўйлайдиган қариялар бор. Бир оёғи гўрда, бир оёғи ерда бўлсада, дунёга муккасидан кетганлар бор.

Қисқа қилиб айтганда, дунё одамлари бор, охират одамлари бор.

«Охират одами» деган ибора сизга янглик бўлса керак.

Аслида бу ибора имом Бухорий Саҳиҳида келган أبناء الآخرة — «Охират ўғиллари», «охират фарзандлари» деган ҳазрати Али розияллоҳу анҳу сўзларининг эркин таржимаси. Ўзбекона содда ва чиройли «жаннати одам» деган қимматбаҳо, нодир сўзнинг бошқача кўриниши.

Ҳа, ҳақиқатда бу дунёда «охират одамлар» бор ва шунинг муқобилида «дунё одамлари» ҳам бор, тўлиб ётибди.

قال علي بن أبي طالب رضي الله عنه :
«ارتحلت الدُّنيا مدبرةً، وارتحلت الآخرة مقبلةً، ولكلِّ واحدةٍ منهما بّنُونَ، فكونوا من أبناءِ الآخرةِ، ولا تكونوا من أبناءِ الدنيا؛ فإنَّ اليومَ عملٌ ولا حساب، وغدًا حسابٌ ولا عملٌ».

صحيح البخاري باب في الأمل و طوله

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу дейдилар:

«Дунё юз ўгириб, орқага қараб кетди, Охират юзланиб пешвоз чиқмоқда.
Ҳар иккисининг ҳам ўз одамлари бор.
Шундай экан, сизлар охират одами бўлинглар, дунё одами бўлманглар!

Бугун амал бор, ҳисоб йўқ!
Эртага ҳисоб бор, амал йўқ!»

Бу асарни Бухорий Саҳиҳда, Ибн Абу Шайба Мусаннафда, Абдуллоҳ ибн Муборак Зуҳдда келтиришган..

Охират одамлари ким?

Уларнинг махсус кийими, махсус сифати, ўзига хос овқатлари бўладими?

Охират одами — қалби охиратга боғланган, дили иймонга тўлган, тақводор, гўзал хулқли, ширин забон, суҳбати ёқимли, хушмуомала, хушфеъл, тавозели, очиқ чеҳра, сахий, мурувватли инсондир.

Охират одами — дунё ва охиратини обод қилган дунёдаги энг ақлли одамдир.

Дунё одами сезонда роса «соққа»ни кўпайтириб босгани каби охират одами улуғ мавсимларда роса савобни кўпайтирадиган ҳақиқий ишбилармон кишидир.

Охират одамларининг махсус кийимлари йўқ. Улар шуҳрат либосидан, авратни кўрсатадиган беҳаё кийимлар кийишмайди. Зеб-зийнатга берилишмайди.

Ҳалол озиқ-овқат уларнинг ўзига хос овқатидир. Ҳаром ёки шубҳали луқмани оғзига тиқмайдилар.

Охират одами ҳавода учмайди, сувда юрмайди, «суф» деб пуфлаб оқар сувни орқага оқизвормайди...

Улар бидъат-хурофотдан анча йироқ ақлли инсонлардир.

Улар ширк, риёга яқин юламайдиган муваҳҳидлардир

Улар ҳаромдан жирканадиган, бадхоҳликдан нафратланадиган олижаноб инсонлардир.

Улар бу дунёда мусофирликларини ҳис этиб, йўловчи мусофирдек яшаб, она ватанлари жаннатни обод қиладилар.

Ибн Қаййим ҳазрати Алининг: «Дунёнинг ҳам, охиратнинг ҳам ўз ўғиллари бор. Сизлар охират ўғли бўлинглар, дунё ўғли бўлманглар!» деган сўзларига илова қилиб: «Қиёматда ҳар ким ўз онасининг бағрига қайтади», деган эканлар.

Ҳақиқатда дунёга мукка тушган дўзахийларнинг فَأُمُّهُ هَاوِيَةٌ — онаси дўзахдир.

Охират одамларининг тўлиқ сифатларини билмоқчи бўлсангиз Қуръонни тўлиқ ўқиб чиқинг, Қуръонда Аллоҳ уларнинг маънавий қиёфаларини чизиб берган.

Ва яна пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларини ва шамоилларини бир сидра ўқиб чиқинг.

Ва яна саҳобалар ҳаётига қаранг.

Тобеинлар ҳаётини ўрганинг.

Олимлар, обидлар, зоҳидлар ҳаётини кузатинг, синчковлик билан ўрганинг

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Riyoz shaxridagi Imom Muhammad bin Saud universitetiga qabul bo'lganlarning ro'yhati! Yana qolgan ismlarni e'lon qilishi mumkun!

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Имои Хатим Ал-Асом рохимаҳуллоҳ айтади:

Харгиз фақирликдан қўрмангиз. Албатта Аллоҳ сизни жаҳаннам олови билан қўрқитди фақирлик билан қўрқитгани йўқ.

(Алфаваид ул-Ахбар 152)

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🕋 ҲАЖНОМА — حج نامه


💫 ҲАЖ — 1443 ҳ — 2022 м.

ҲАЖ ВА ФАРОСАТ

ФАРОСАТЛИ ЖАМИЯТ САРИ

Инсонга берилган энг катта маънавий бойликлардан бири ФАРОСАТДИР, ФАРОСАТ!

ФАРОСАТ НИМА?

ФАРОСАТ — Самимият, зийраклик; заковат, ўткир ақл, кишидаги тез ва тўғри фаҳмлай олиш қобилияти, тўғри тушуниш, англаш, ходиса ва воқеаларни муқояса қилиб, солиштириб хулоса чиқариш ҳисси; фаҳм; зийраклик, ўткир дид, маҳорат каби нодирлашиб бораётган инсоний хислатдир.

Ҳажга яқин қолган пайтда нега энди дабдурустдан фаросат ҳақида ёзиб қолганим билан қизиқаётгандирсиз.

Тўсатдан бу мавзуни танлашим бежиз эмас, албатта.

Мана, алҳамдулиллоҳ, зулқаъда ойидан Макка ва Мадинага (1443 ҳ, 2022 м йил) ҳожиларнинг муборак карвони кириб кела бошлади.
Бугун 18 ийюн шанба куни кўҳна диёримиздан ҳам ҳожиларнинг биринчи муборак карвони етиб келди.

Бу, алҳамдулиллаҳи Роббилаламийн, пандемиядан кейинги биринчи маскасиз эркин ҲАЖ.

اللهم زد و بارك و وفق و يسر

اللهم أصلح العباد والبلاد

Ҳаж замондош олимлар васфлаганидек:

الحج مؤمتمر إسلامي عالمي

ҲАЖ — бутун дунё мусулмонларининг йиллик оламий қурултойидир.

Бу улкан ЙИҒИНГА Ер юзининг ҳар бир минтақасидан; шаҳар, қишлоқ, овул, овлоқлардан минглаб ҳожилар Маккага оқиб келадилар.

Турли миллат ва элат вакиллари Аэропортда, кўча-куйда, катта йўлларда, йўлакларда бир-бирлари билан учрашадилар, мулоқотда бўладилар.

Масжид, меҳмонхона, бозор ва дўконларда кўришадилар.

Ошхоналарда бирга овқатланишади.

Таҳоратхоналарда бирга таҳорат олишади.

Касалхона, дорихоналарда бирга бўлишга тўғри келади.

Оташарава, учоқ; тоира, автоуловларда ҳамроҳ бўлишади.

Ҳарамайинда бирга ибодат қиладилар.

Мино, Арафот, Муздалифа каби машоирларда ёнма-ён туриб ҳаж амалларини бажарадилар.

Турли миллат ва элат вакиллари йиғилган бундай катта издиҳомда ҳожиларда тақво билан бирга учта маънавий зод бўлиши шарт:

1-Юксак ахлоқ-одоб, маданият.

2-Сабр-тоқат, оғир-вазминлик.

3-Фаҳм-фаросат.

Тасаввур қилинг, Ҳажда гўё Тошкент шаҳрининг ҳамма аҳолиси бир жойга жамланади.
Ҳа, Мино, Арафот, Муздалифа ва Ҳарамда икки миллиондан кўп ҳожилар ва уларга хизмат кўрсатадиган хизматчилар тўпланади. Дини бир, лекин тили бошқа, ранги бошқа, урф-одати бошқа-бошқа одамлар бир хил эҳром боғлаб, бир жойда беш-олти кун яшашади.

Мисли кўрилмаган бу улкан жамоат орасида ҳар бир ҳожидан албатта юксак одоб; гўзал хулқ, олий маданият, катта сабр-матонат ва фаҳм-фаросат талаб қилинади.

Ўзбек халқи фаросатга катта эътибор қаратган халқ. Буни халқ мақолларидан ҳам пайқаш қийин эмас.

Халқ мақолларига қаранг:

«Тил — ақлнинг қиличи, фаросат — ғилофи».

«Фаросатсиз — фалокатга йўлиқар».

«Фаросатни бефаросатдан ўрган».

Фаросатли доно билан бефаросат нодон ўртасида ер билан осмонча, товус билан товуқча фарқ бор.

Айтишларича, Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний билан имом Шофеий Маккада Ҳарам саҳнида ўтиришган экан. Шунда бир киши уларнинг диққатини тортади.

— Тикувчига ўхшайди, — дейди суҳбатдошлардан бири.

— Дурадгор бўлса керак, — дейди иккинчиси.

— Келинг, бу одамнинг касб-корини ўзидан сўраб қўя қоламиз, — деб келишадилар.

— Илгари тикувчи эдим, ҳозир дурадгорман, — деб жавоб берди киши.

Демак, иккала олимнинг фаросати тўғри топган.

Бефаросатга мисол.

Аэропортда катта салла ўраган, узун оқ кўйлак кийган қорамағиз суданлик билан сочи тўзиган бир бадавий ёнма-ён ўтирибди.

— Ошна, сен хитойликмиссан? — деб сўрайди бангисифат бадавий ёнида ўтирган қоратўр суданликдан. Бу ғайритабиий саволдан аччиғи чиққан суданлик бирдан тутақиб:

— Калланг жойидами?! Шаклим хитойликка ўхшайдими?! — дейди.

— Ман сендан оддий савол сўраяпман: хитойликмисан ёки йўқ? Шунга жавоб берсанг, бўлди, нима кераги бор жаҳл қилишни.

— Эй одамзод, менга яхшилаб қара, менинг рангим оппоқ, кўзим қисиқ, сочларим майинми? — дейди баттар жаҳли чиққан суданлик.

— Э товба, оғайни, оддий савол беряпманку, шунга тўғри жавоб бериш шунчалик қийинми? Охирги марта сўраяпман: сен хитойликмисан? Ота-онанг хитойликми, оила аъзоларинг Хитойданми? — дейди банги пинагини бузмасдан.

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Bizga kelgan ba'zi bir xabarlarga ko'ra qandaydir firma qanchadur pul e'vaziga sizni aniq va kafolatlangan holda Saudia Universitetlariga joylaymiz dep e'lon qilayotgan ekan.

E'slatib o'tamiz sizni hech qaysi bir firma yoki tashkilot 100% universitetga joylab bera olmaydi. Qabul qilish jarayoni siz o'ylagancha oson e'mas.

Tarjimonlarga berilgan hizmat pulingiz o'z mehnat haqlari uchungina oladi!

Sizga etib kelgan har qanday ma'lumotni asil manbadan olingan e'kanligini aniq ishonch xosil qilip shunga ko'ra ish tuting!

Hozirda ko'p kelayotgan savollardan Makka va Madina universiteti qabullari haqida kelyapti, qabullari yopiq ochilsa e'lon qilamiz insha'Allah!

Hurmat bilan Admin:

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸

🍀Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Барчаларингизга Ийдул Фитр - Рамазон ҳайити муборак бўлсин.

Роббим, Рамазон ойида қилган ибодатларимизни Ўз даргоҳида қабул қилсин.

🌸 Рамазон ойидан кегин ҳам нафл рўзалар тутадигон, ва таҳажжуд намозларимизни давом этадигон солиҳ бандаларидан қилсин.

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ЁЛҒОННИНГ УМРИ ҚИСҚА

(Кулишни ҳам, йиғлашни ҳам билмайсан киши)

❓🐓=🐓 + 🐓

Ҳайитга тайёргарлик кўраётган аёл товуқ олгани дўконга боради.

Кўпчилик эркаклар эътикофда. Аёл эрининг эътикофдан чиқишига товуқдан димлама қилиб қўймоқчи.

Ҳайит арафаси эмасми, дўконлар бўшаб қолган.

— Товуқдан қолдими? — сўрайди аёл.

— Ҳа, бор, — деб музлатгичдан битта товуқ чиқариб тарозуга қўяди сотувчи.

Товуқ бир ярим кило эди.

— Сал каттароғи борми? — сўрайди аёл.

— Ҳа, бор, — деб сотувчи тарозудаги товуқни музлатгичга қайтариб солади. Ва шу товуқнинг ўзини яна тарозуга қўяди. Бу гал товуқ роппа-роса икки кило эди.

«Қандай?» дейсизми?
Тарозудан урадиганлар учун бу чўт эмас, оддий иш.

Сотувчи тарозуга товуқни қўйиб, пичоқнинг учи билан тарозуни босиб туради. Шу тариқа товуқ роппа-роса икки кг чиқади. Аёл суюнади.

— Илтимос, иккови товуқни ҳам менга беринг, — дейди аёл.

Сотувчи бошини музлатгичга тиқиб, бўйнини эгганча узоқ қолиб кетади...

🔸🔸🔸

Шунга айтадиларда «ёлғоннинг умри калта» деб.

Азиз рўзадор биродарим!

Покланиш ойининг тугашига саноқли кунлар қолди.

Тавбага шошилинг!

Ёлғоннинг ҳамма турини ташланг! Тарк этинг!

Иймон билан ёлғон бир жойда турмайди!

Иймон билан ёлғон жамланмайди!

Иймон билан ёлғон муроса қилолмайди!

Ҳайит куни устингизга қимматбаҳо янги кийим кийсангизу ичингиз ёлғонга тўлган бўлса, бу ҲАЙИТ сизники эмас!
Бу байрамнинг сизга алоқаси йўқ!

Ҳайит кўйлаги тоза, кўнгил кирларнинг байрами эмас!

Суюнишга эрта.

Ҳайитингиз шодон ҳаётингиз фаровон, шодмон бўлишини истасангиз, иймон жойлашган қалбга ёлғонни яқинлаштирманг!

Рамазонни истиғфор ва тавба билан якунланг!

Жалол Иброҳим.

Мадинаи Мунаввара.

1443-ҳ йил. 28-Рамазон. Жума.

29.4.2022

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸

#ХУШХАБАР !

🔵Макка шаҳридаги Уммул Куро Университетига қабул бўлган талабаларнинг исмлари!

Роббим фойдали илм берсин!

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

МЎЙСАФИДДАН ҲАЁТИЙ ҲИКМАТ

قال أحد كبار السن:

كنت أنا والصحة نبحث عن المال،
واليوم أنا والصحة نبحث عن الصحة

Ёши улуғ кишилардан бири дейди:

«Ёшликда мен ва соғлик биргаликда молни қидирар эдик.
Мана бугун қариган чоғимда бир алпозда мен ва мол биргаликда соғликни қидиряпмиз».

🔸🔸🔸

БИЛДИРИШ‼️

Соғлиқ билан боғлиқ сабабларга кўра оғзаки дарсларимиз бир оз кечикади.

Оғзаки дарс ўрнига бисотдаги нарсаларни таржима қилиб тураман.

Илмга ташна биродарлардан кечиккан дарслар учун узр сўрайман.

اللهم اشفنا واشف مرضانا و مرضى المسلمين

🔸🔸🔸

«Қари билганни пари билмас», деганларича бор.

Кексаларимиз доимо «совуқ сув ичма!» деб огоҳлантиришади.
Бу гапни улар «Саломатлик Энциклопедияси» дан олиб эмас, узоқ йиллик ҳаёт тажрибасидан олиб гапиришган.
Ким табиб — бошдан ўтган табиб.

Арабистондаги ёшларга ёқмаса ҳам бари бир айтаман:

Ўта совуууқ, муззздай сувдан сақланинг‼️

Жалол Иброҳим.

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌸Мана, Рамазоннинг учдан бири ҳам ўтиб кетти. Агар бу биринчи ўн кунлигида ибодатларда ялқовлик қилмаган бўлсангиз, қолганида ҳам шундай бардавом бўлинг! Аксинча бўлса, қолган йигирма кунини ҳам қўлдан бой бериб қўйманг, тоат-ибодатларда тиришинг!

🍀Рамазонда "ҳар кеча Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинадиган бандалари бордир". Бизларни ҳам ўша бандаларидан қилсин. Омин.

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#Эълон

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Азиз диндошлар! Бугун 1 апрел 2022 йил жума куни Ислом оламининг баъзи минтақаларида Рамазон ойи ҳилоли кўрингани эълон қилинди. Шунга кўра эртага 2 апрел 2022 йил шанба куни Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади ва бугундан таровеҳ намозларини бошлаймиз, иншааллоҳ.

Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

/channel/aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#Солиҳа_она !

🌸Бир она фарзандларини Бомдот намозига шундай деб уйғотар экан:

Болларим намозга туринглар, жаннатда биздан биронтамиз кам болиб қолишимизни ҳохламайман.

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…
Подписаться на канал