aljameah | Неотсортированное

Telegram-канал aljameah - Университеты КСА Алжамеъа

1378

Ҳужжатларни араб тилига таржима қилиш ва Макка Мадина университетларига тақдим этиш. Перевод документов на арабский язык и отправка в вузы КСА العربية English Рууский Ўзбек Türk ...... 🔵📝📝Саволларни ёзма равшда юборинг!!! Admin: @talaba_ksa

Подписаться на канал

Университеты КСА Алжамеъа

⏺ФИТР САДАҚА ҚАНДАЙ МАҲСУЛОТЛАРДАН БЕРИЛАДИ❓ ➡️Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақани бир соъ¹ қилиб белгиладилар ва Мадина аҳлининг ўша вақтдаги овқати бўлган хурмо, арпа, майиз, қурт каби озиқ маҳсулотлардан беришга буюрдилар. ➡️Қай бир ўлканинг истеъмол қиладиган овқати ҳадисда зикр қилинган маҳсулотлардан бошқа маҳсулотлар бўлса (гуруч, маккажўхори, анжир каби) фитр садақа ўша ўзларининг озиқ маҳсулотларидан берилади. Агар шаҳар аҳлининг овқати сут маҳсулотлари, гўшт ва балиқ бўлса фитр садақа ҳам шу маҳсулотлардан берилади... ➡️Фитр садақадан мақсад, ҳайт куни камбағалларнинг эҳтиёжларини қондириш ва шаҳар аҳлининг озиқ маҳсулотларидан уларга ҳам улашиб, кўнгилларини олишдир. إعلام الموقعين عن رب العالمين - ابن قيم الجوزية (3\11 - 12). ____ [1] Соъ 2,5 кг атрофида, лекин маҳсулотларнинг оғир-енгиллигига қараб ӯзгаради, чунки соъ ҳажм (литр) ӯлчов бирлиги, вазн (кг) ӯлчов бирлиги эмас. 🔗 Улашинг 🔅 👇👇👇👇👇👇 /channel/ilm_medya ✈️ ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади:
«Дарҳақиқат, қалб бамисоли идишдир. Шундай экан, уни Қуръон билан банд қилинглар, бошқа нарса билан банд қилманглар».

(Ибн Абдул Бар ривояти)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

*ОХИРГИ ИККИ КЕЧА*

*(29-рамазон ва 30-рамазон кечалари фазилати)*

Шу лаҳзаларда устимизга ташриф буюрган кеча - 29-рамазон Қадр кечаси бўлишига умид қилинадиган улуғ кечалардан бири.

Саҳиҳул-Бухорийдаги 2023-ҳадисни Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилиб айтадилар:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга Қадр кечаси хабарини етказиш учун олдимизга чиқдилар. Шу пайт мусулмонлардан икки киши бир-бирлари билан (бир масала устида) талашиб тортишиб қолишди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Сизларга Қадр кечаси хабарини айтмоқчи бўлиб чиққандим, фалончи ва фалончи бир-бири билан тортишиб қолишди (ва мени Қадр кечаси хабаридан чалғитишди), бас у (Қадр кечаси хабари) кўтарилиб кетди (ёдимдан кўтарилиб кетишига бир-бирлари билан тортишганлар сабабчи бўлиб қолишди). Майли, шуниси ҳам балки сизлар учун яхшилик бўлар (Қадр кечасига етиш учун кўпроқ ибодат қилиб, кўпроқ ажру савобларни тўплаб оларсизлар). Бас, уни (Қадр кечасини) тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар».

Яна шу мазмундаги ҳадисни имом Муслим ҳам саҳиҳ тўпламларининг 1167-ҳадисида Абу Саид Ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар.

Ҳадис шарҳида келади:

«… Тўққизинчидан, еттинчидан ва бешинчидан қидиринглар» деганларининг маъноси: шу кеча Қадр кечаси бўлиши мумкин деган умидда йигирма тўққизинчи кеча ва ундан олдинги тоқ кечаларда кўпроқ ибодат қилиб чиқинглар, шояд Қадр кечаси қоим бўлиб чиқиш фазилати насиб бўлса.

Саҳиҳи Ибн Хузаймада яна бир ҳадис ворид бўлган. Муовия розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Қадр кечасини рамазоннинг энг охирги кечасидан қидиринглар».

Эртага янги ҳилол кўринмаса, бу йилги рамазон ўттиз кунлик бўлиши, натижада душанбадан сешанбага ўтар кеча рамазоннинг энг охирги кечаси – Қадр кечаси бўлиши мумкин.

Арши азийм Раббиси бўлмиш Буюк Аллоҳ таолодан илтижо қилиб ёлвориб сўраймизки, Ягона Ўзи бизларга ушбу бебаҳо лаҳзаларни ғанимат билишимизга мададкор бўлсин. Бу лаҳзалар жуда ҳам тезлик билан ўтиб кетмоқда. Меҳрибон Раббимиз Қадр кечасида холис Аллоҳ учун, Суннати Набавийяга мувофиқ тарзда ибодат қилиб чиқишга муваффақ бўлган мўмин бандаларидан қилсин ва Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, ал-яқийн (аниқ ҳақиқат бўлмиш) – ўлим келгунига қадар тоат-ибодатда собитқадам туриб яшайлик, Илоҳо…

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Убай ибн Каъб разияллоҳу анҳу Қадр кечаси ҳақида: «Унинг аломати шуки, ўша куни эрталаб қуёш оқ ва нурсиз чиқади», деди.

(Муслим ривояти)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Дуо ижобат бўладиган вақтлар бор бўлиб, уларнинг баъзиси баъзисидан умидлироқдир. Агар ижобатнинг бир неча сабаблари жамланса, дуо қабул бўлишга янада яқинроқ бўлади, худди жума кунининг охирги соатидаги дуо билан ифтор пайтидаги дуо жам бўлганидек.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🔺 ОЛАМГА ТАТИГУЛИК РАҲМАТ 🔺

👳‍♂️ Солиҳлардан бири Ал-Ҳайй Ал-Қайюм бўлган Зотга шундай дуо қилди:

📚 Аллоҳим, Сен:

"Ким бундай жабру зулмидан кейин тавба қилиб, ўзини тузатса, албатта Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади", дединг. (Моида: 39).

🤲 Мен жабру зулмимдан кейин тавба қилдим, менга раҳм қил, мени мағфират айла.

🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢

📚 Агар бунга нолойиқ бўлсам,
«
У мўминларга меҳрибон бўлган Зотдир"
,
дединг. (Аҳзоб: 43).


🤲 Мен мўминман, Сенга иймон келтирганман. Менга раҳм айла, мени мағфират эт.

🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢

📚 Агар бунга ҳам нолойиқ бўлсам
«Раҳматим — меҳрибонлигим эса ҳамма нарсадан кенгдир»
,
дегансан (Аъроф, 156).

Мен ҳам
бир нарсаман, менга раҳм қил.

🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢

📚 Агар бунга ҳам нолойиқ бўлсам, ҳамма нарсадан кенг, барча нарсаларни ўраб олган раҳмат менга тор бўлса, мени ўраб олмаса, у ҳолда қай бир мусибат менинг мусибатимдан каттароқ бўлиши мумкин?
Ундай бўлса Ё Рабб, мен Ўзинг ўргатган сўзни айтаман:
«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз».
(Бақара: 156).



🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢🟢

📚 Аллоҳим, сен Ўз Каломингда:

Улар шундай кишиларки, бирор мусибат келганда: «Албатта, биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз У зотга қайтгувчилармиз», дейдилар. Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан саловот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир"
,
дегансан. (Бақара: 156).


🤲 Менга раҳм қил! Сен бунга лойиқ Зотсан!

📹 YouTube: MadinahAcademyUZ
📷 Instagram: MadinahAcademyUZ
✈️ Telegram: @MadinahAcademy
🌐 Facebook: fb.com/MadinahAcademyUZ
🌐 Ummalife: ummalife.com/MadinahAcademy

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ЛАЙЛАТУЛҚАДРДА ҚАНДАЙ ДУО ЎҚИШ АФЗАЛ?

МУБОРАК МАҲБУБА АЁЛ.

Бу рисола кеча тунда ёзилган эди. Бугун кундузи қайта ўқиб,  айрим имловий хатоларни топдим ва тўғриладим.

Агар сиз бирон бир имловий хатога кўзингиз тушса, қизил қалам билан тўғрилаб қўйинг.

Ушбу рисолани кеча жўнатган кишиларга яна қайта жўнатишингизни умид этаман.

👇

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌹 Қадр кечасидаги ажр ва барокатлар !

🎙Шайх Бадр ал-Мишари

👉 http://t.me/AsarMedia

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

БУГУН 26 РАМАЗОН, ЖУМА1445 ҳ йил.

БУ ОҚШОМ 27 РАМАЗОН КЕЧАСИ КИРИБ КЕЛАДИ.

БУ ТУН ЖИДДИЯТ КАМАРИНИ МАҲКАМ БОҒЛАБ, ЖИДДУ ЖАҲД ҚИЛГАНЛАР ҒАЛАБА ҚОЗОНАДИ. ЖОН-ЖАҲД БИЛАН ҒАЙРАТ ҚИЛГАНЛАР ЮТАДИ.

«Лайлатулқадр» Рамазон ойининг охирги ўн кунида экани аниқ. Лекин бу охирги ўн куннинг қайси тунидалиги ноаниқ.

Шунинг учун олимлар: «Ўн кеча қиёмуллайлга турган киши, «Лайлатулқадр»ни топади», дейишган.

Яъни охирги ўн кунликда ҳар тунда намоз ўқиган киши Қадр кечасини топади, инша Аллоҳ.

Шунга қарамай аксар олимлар: «27 Рамазон «Лайлатулқадр» кўпроқ умид этилган кеча», дейдилар.

Шунга биноан дунё ва охиратини обод этишни истаган доно мўмин бугунги туннинг бир сониясини ҳам беҳуда кетказмайди.

Агар сиз шаҳрингиздаги энг бой-бадавлат киши бўлсангиз ҳам, шаҳардаги энг фақир, қашшоқ, мискин каби Аллоҳга ялиниб-ёлвориб дуо қилинг.

Агар сизда ўнта завод, ўнта фабрика, юзлаб дўконлар бўлса ҳам, кибрни синдириб, фақирликни бўйинга олиб, жўнтагида бир тийини йўқ муҳтож каби Аллоҳга илтижо қилинг.

Агар сиз одамлар орасида энг бақувват, энг кучли, энг кўркам, энг соғлом инсон бўлсангиз ҳам, бу кеча энг нотовон, энг заиф, касалванд одам сингари кўз ёш тўкиб, Аллоҳга боғланинг.

Агар сиз бошида тожи бор шоҳ бўлсангиз, тожни ечиб, тахтдан тушиб жойнамоз олдига келинг. Жойнамоз устида худди гадо каби Еру осмон подишоҳига роз айтинг, муножот қилинг. Илоҳо, мен сенинг фақир, муҳтож бандангман. Раҳматингга, мададингга муҳтожман. Дин ва дунё ишларимда Ўзинг менга ёрдам бер. Давлатни адолат билан бошқаришимга кўмак бер. Барча ишларимни Ўзинг ислоҳ эт.
Менга, оиламга, халқимга, мамалакатимизга, давлатимизга ким ёмонликни раво кўрса, у маккор ғанимларни ўзи билан ўзини овора қилиб қўй, бошига балолар ёғдир, душманлар устидан ғалаба қозонишимизга доим Ўзинг мадад бергин, Мададкоримиз Ўзингсан.

Давлатимни энг илғор давлат, халқимни ҳар соҳада етакчи халқ, ўзимни энг одил султонлардан қилгин.

Фазл-марҳаматингни бизлардан дариғ тутма.

Вақт соати етиб, тахтимдан, тожимдан, давлатимдан, хазинамдан, соқчиларимдан, бола-чақамдан айрилиб ҳузурингга бир ўзим борганимда мени ёлғиз қўйма.
Қабрда, Қиёматда Ўзинг асра.
Сояси йўқ Қиёмат куни Маҳшарда мени ҳам Ўз соянгда турган одил султонлар сафига қўй, деб илтижо этинг, ялининг, ёлворинг.

Агар сиз шаҳардаги энг кучли, зўравон, муштумзўр, дилозор, бузғунчи бўлсангиз, энди бу ишдан тийилинг.
Шунча йил Аллоҳ ғазабида юргангтз етар, энди Аллоҳ раҳматига қочинг. Бу муборак кечада астойдил тавба қилинг.

Умуман олганда, эй азиз ўқувчи, сиз ким бўлишингиздан қатъи назар бу кеча «Боқиётус солиҳотлар»ни кўпайтиринг.

«Боқиётус солиҳот» нималигини «Қуръон ўқишни билмайдиган киши нима қилиши керак?» сарлавҳали мақоламизда ўқийсиз, инша Аллоҳ.

Аллоҳ ҳаммамизни «Лайлатулқадр» кечасига насиб этсин, Қадр кечасидан кўп ажрлар билан чиқишимизга ёрдам берсин.

Аллоҳумма амийн.

Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ва зид ва анъим ала абдика ва набиййика Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Жалол Иброҳим.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#эътикоф

“Сиз учун ҳадия”

— Шайх Ваҳид ибн Абдуссалом Болий

***

Аёллар ва эркаклар учун бирдек улуғ насиба!

Атрофингиздагилар намоз ва таровиҳ ўқиш учун масжидга кираётганларида уларга эътикофга ният қилишни эслатинг.

Ҳар қандай масжидга, ёки икки шарафли Ҳарамга (Масжидул-Ҳаром ва Масжидун-Набавийга) борсангиз, киришдан аввал эътикофни ният қилинг. Шунда Аллоҳнинг изни билан масжидда бўлган вақтингизда эътикофнинг ажри ва фазилатига эга бўласиз.

Шайх Абдуллоҳ Ал-Усоймийдан "Умра қилаётган киши Масжидул-Ҳаромга кириб, умрани бошлаган вақтида токи бу ибодатни бажариб бўлгунича эътикофга ният қилса бўладими?" – деб сўрашганида шайх: "Ҳа", деб жавоб берди.

Рамазон ойида шундай эътикоф ниятига муваффақ бўлганларга бу ишлари муборак бўлсин. Хусусан, икки Ҳарамдан бирида бунга эришганлар Аллоҳнинг фазли ва тавфиқи билан жуда кўп ажрга эга бўладилар.

Яна Шайх Абдуллоҳ Ал-Усоймий айтади: "Зоҳирий амалларда инсонлар ўзаро баробардир. Лекин улар ниятларига кўра бир-бирларидан фарқ қиладилар. Ният олимларнинг тижоратидир (яъни, ниятлари турличалиги сабабли кўп ёки камроқ савоб оладилар)".

Эътикофнинг энг оз муддатига ҳам, энг кўп муддатига ҳам чегара йўқ. Шундай экан, масжидга кирганда эътикоф ниятини қилса бўлади.

Бу эслатма сизнинг қўлингизда тўхтаб қолмасин. Бошқаларга ҳам етказинг. Улашинг, ажрга шерик бўлинг!

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Бирон узр туфайли охирги ўн кунлик кечаларини ибодат билан бедор ўтказа олмаган киши хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқиса, ўн кунлик кечаларини ибодат билан бедор ўтказган ва Қадр кечасини топган савобини олади. Бу фикрни Ибн Масаййиб ва бошқалар айтишгани саҳиҳ ривоятларда келган. Албатта Аллоҳнинг фазли-марҳамати кенгдир.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ҲАР КЕЧА БИР ҚУЛ ОЗОД ҚИЛИНГ...

Тўғриланган янги нашри.

Бу мақолани қайта-қайта ўқишни тавсия қиламан.

👇

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ҲАР КЕЧА БИР ҚУЛ ОЗОД ҚИЛИНГ...

👇

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🗣Бу ойнинг охирги ўн куни аввалги кунларидан афзалдир. Тунлари эса йилнинг барча тунларидан афзал ҳисобланади.

⏺Аллоҳ таоло Рамазон ойида барча барча фазилатларни жамлагандир. Бу ойнинг охирги ўн куни аввалги кунларидан афзалдир. Тунлари эса йилнинг барча тунларидан афзал ҳисобланади.

⏺Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
"Албатта амаллар охирлари билан баҳоланади"

⚠️Эй биродарим! Агар сиз Рамазоннинг ўтган кунларида ибодат ва солиҳ амалларни кўпайтира олмаган бўлсангиз, келгуси ўн кун сиз учун улкан фурсатдир!

Бутун йил давомида гуноҳлар билан бурканиб ўтган бўлсангиз ҳам, сўнгги ўн кун ичида Аллоҳ таолодан мағфиратга эга бўлиш имкониятингиз ортади. Шунинг учун қаттиқ меҳнат қилинг ва вақтингизни беҳуда сарфламанг!

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ҚАЛБНОМА

7-ҚИСМ.

• Қалб дафтарига назар.

• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга ҳамроҳ зотлар.

• Онадан туғилган чақалоқдек бегуноҳ чоллар.

• Ҳажжатул вадоъ, юз минг саҳоба ва сиз.


/channel/JaloliddinIbrohim1

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ойни кузатувчи мутахассисларга кўра, бугун янги ҳилол кўриниши имконсиз. Чунки бугун ой қуёшдан аввал ботади (горизонтда кўринмай қолади). Бундай ҳолатларда қуёш ботганидан кейин ҳилол кўринмайди ва эртанги кун эски ойнинг сўнгги куни деб ҳисобланади.

Бундан ташқари Саудияда ой кузатилувчи минтақаларда ҳаво булутли, ёмғирли эканлиги хабар қилинмоқда. Бу ҳам янги ойни кўриш имконини чеклайди.

Демак, эртага Рамазоннинг 30-куни бўлиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам бугун янги ҳилолни кузатишга ҳаракат қилинади ва шунга кўра Рамазон тугаган ёки тугамагани эълон қилинади. Бу яқин соатларда маълум бўлади, Инша Аллоҳ.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Рўза ва Қуръон Қиёмат куни бандани шафоат қилади. Рўза: «Эй Раббим, мен уни кундузлари таом ва шаҳватдан тўсдим. Шундай экан, менинг унга нисбатан шафоатимни қабул айла», дейди. Қуръон эса: «Мен уни тунлари уйқудан тўсдим. Шундай экан, менинг унга нисбатан шафоатимни қабул айла», дейди. Сўнг иккисининг шафоати қабул қилинади».

(Аҳмад ривояти, Албоний ҳасан деган)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ФИТР ЗАКОТИ

Аксар уламолар наздида фитр закотини каттаю кичикдан бериш вожибдир. Валий қарамоғдагилардан, ҳатто аёлидан ҳам беради. Ҳомиладан берилиши мустаҳаб.

***
Оиланинг ҳар бир аъзоси, агар ўзининг таъминотига етарли моли бўлса, масалан фарзанд ишласа, фитр закотини ўзи бергани афзал. Улар учун оталари берса ҳам бўлади. Баъзи салафлар ишчилардан чиқаришни мустаҳаб санашган.

***
Фитр садақа чиқариш учун энг афзал вақт бомдод билан ҳайит намози орасидир.

***
Фитр садақасини тезлаштириб ҳайитдан бир ёки кун олдин бериш жоиз. Зеро, саҳобалар шундай қилишган. Ибн Умар разияллоҳу анҳумо эса уч кун олдин берар эди.

***
Қуёш чиқишидан кейинга кечиктирилган бомдод намози ботил бўлгани каби ҳайит намозидан кейинга кечиктирилган фитр садақаси ҳам ботилдир. Магар унутиш каби узр билан бўлса, ботил бўлмайди.

***
Фитр закоти одатда аҳоли нонушта ёки кечки овқатланишда тановул қиладиган гуруч, ун каби таомлардан чиқарилади. Аҳоли истеъмол қилмайдиган таомлардан фитр закоти чиқарилмайди, гарчи уни бошқа ўлкаларда истеъмол қилинса ҳам.

***
Фитр закоти сифатида бериш мумкин бўлган таомлар замонга қараб ўзгариб боради. Арпа ва хурмода бериш дуруст эмас, гарчи ҳадисда буларинг зикри келган бўлса ҳам. Чунки ҳозирги кунда арпа ейилмайди, хурмо эса мевага айланган, таом деб ҳисобланмайди.

***
Фитр закотини пулда чиқариш Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳам, саҳобалардан ҳам собит бўлмаган. Бироқ бунга амал бир гуруҳ тобеийнлардан келган бўлиб, узоқ ўлкалардаги муҳтожларга ғамхурлик кўрсатиш каби фойдали ишлар учун пулда бериш жоиз. 

***
Закот берувчи фитр закотини ўзи яшаб турган ерида бергани афзал. Аҳолиси муҳтожроқ бўлган жойлар топилса, ўша ерга жўнатиш ҳам жоиз. Агар таомда жўнатишнинг имкони бўлмаса, фойдаси аниқлиги учун пулда жўнатилади.

***
Ишчи ва хизматчиларга фитр закоти бериш икки ҳолатга кўра бўлади:
1) Агар улар билан тузилган шартномада еб-ичишлари кафолатланган бўлса, уларга фитр закоти бериш жоиз бўлмайди;
2) Агар шартномага кўра, еб-ичиш ўзларининг зиммасида бўлса, бериш жоиз бўлади.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Каъб ибн Ужра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Жабройил алайҳисалом олдимга келиб: «Рамазонга етиб, бу ойдан гуноҳи мағфират қилинмаган ҳолда чиққан киши (Аллоҳнинг раҳматидан) узоқ бўлсин», деди. Мен: «Амин», дедим».

(Ҳоким ривояти, Албоний саҳиҳ деган)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

📖 ҚУРЪОН ЎҚИШНИ БИЛМАЙДИГАН КИШИ НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?

📖 Қуръон тиловати — буюк ибодат. Ҳар бир ҳарфига биттадан ўн баробаргача ҳасанот, ажр-мукофот ёзиладиган баракотли солиҳ амал.

📒 Қуръон тиловатини тинглаш — роҳат, ҳаловат, ақл ва руҳга қувват.

❤️❤️ Қуръонга амал қилиш, Қуръон аҳкомларини амалга ошириш, Қуръон мадҳ этган хулқлар билан безаниш — айни саодат, саодат, саодат!

👳 Лекин айримлар баъзи сабабларга кўра Қуръон ўқишни билмайди. Қуръонни ёдлаш у кишилар учун жуда қийин.

🕌 Хўш, шундай мусулмон нима қилиши керак?

🤎 Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда бу саволга жавоб бор.

جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال إني لا أستطيع أن آخذ من القرآن شيئا فعلمني ما يجزئني منه قال قل سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بًالله العلي العظيم قال يا رسول اللهِ هذا لله عز وجل فما لي قال قل اللهم ارحمني وارزقني وعافني واهدني فلما قام قال هكذا بيده فقال رسول اللهِ صلى الله عليه وسلم أما هذا فقد ملأ يده من الخير

🤎

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига бир киши келиб:

Қуръондан бирон бир нарсани олишга қурбим етмайди. Қуръон ўқий олмайман, Қуръон ёдлолмайман. Шунинг учун менга Қуръон ўқишнинг ўрнига ўтадиган амални ўргатинг, — деди.

«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм», дегин, — дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи ва саллам.

Ё Росулуллоҳ, булар Аллоҳ азза ва жалла учун эди, мен учун нима бор? — деди аъробий.

«Аллоҳуммарҳамний, варзуқний, ва аъ'финий, ваҳдиний», — «Илоҳо, мени раҳм айла, барча яхшиликлардан, моддий ва маънавий озуқалардан ризқлантиргин, офият бер; турли бало-офатлардан, касалликлардан, ёмонликлардан Ўзинг асра, ва менга ҳидоят бер; мени тўғри йўлга йўлла, тўғри йўлдан адаштирма», деб дуо ўқи, — дедилар.

Киши «зўр» деган маънода муштини тугиб, чиқиб кетди.

«Бу киши қўлини яхшиликка тўлдирди», дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Имом Аҳмад «Муснад»да, Абу Довуд «Сунан»да ривоят қилишган.


❤️ ❤️ ❤️ ❤️ ❤️
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига умуман Қуръон ўқишни билмайдиган бир аъробий келиб: 

«Мен Қуръон ўқишни билмайман. Менга Қуръон оятларининг ўрнини босадиган бошқа бир енгилроқ амални ўргатинг», деб дангал гапирди. 
Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Қуръон тиловатининг ўрнини босадиган бешта муборак калималарни ўргатдилар. «Албоқиётус солиҳот»ларга — Охиратга захира бўладиган, охиратда асқотадиган, ҳеч йўқ бўлиб кетмайдиган мангу солиҳ амалларга иршод этдилар.


🧮 Қуръондан кейинги энг буюк калималар, Қуръон тиловатининг ўрнига ўтадиган муборак калималар ушбулардир:

1️⃣ СУБҲАНАЛЛОҲ
2️⃣ АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ
3️⃣ АЛЛОҲУ АКБАР
4️⃣ ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ
5️⃣ ЛА ҲАВЛА ВАЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЗИЙМ

Муродига етган аъробий индамай чиқиб кетмасдан «Бу ҳамду санолар Аллоҳ учун эди, менга нима бор?» деб ўзи учун манфаатли дуо ўргатишларини сўради. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунё ва охират учун фойдали тўртта нарсани Аллоҳдан сўрашни ўргатдилар.

1️⃣Аллоҳнинг раҳмати
2️⃣Ризқ-рўз
3️⃣Офият
4️⃣Ҳидоят

☀️ Ақлли инсон бу ҳадисдан тўғри хулоса чиқариб, ҳар куни эрта-ю кеч Аллоҳни мазкур калималар билан зикр қилиб, зикр ортидан ўзи учун манфаатли неъматларни Аллоҳдан сўрайди.

🌘 «Лайлатулқадр» умид этилган бу оқшомдан то тонггача ушбу зикрни ҳамда бошқа зикр, дуо ва истиғфорларни тилдан қўймаслик керак!

🫴 Аллоҳ барчамизни Ўзи суйган амалларни бажаришимизга ёрдам берсин.

✏️ Устоз Жалолиддин Иброҳим

📹 YouTube: SunanTVrasmiy">SunanTVrasmiy
📷 Instagram: SunanTVrasmiy
✈️ Telegram: @Sunan_TV
🌐 Facebook: fb.com/SunanTV
🌐 Ummalife: ummalife.com/Sunan

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

🌘 #RAMAZON
📖 #ESLATING

🌙 Qandli diabetga chalingan bemorlarning ro'zasi


📹 YouTube: MadinahAcademyUZ
📷 Instagram: MadinahAcademyUZ
✈️ Telegram: @MadinahAcademy
🌐 Facebook: fb.com/MadinahAcademyUZ
♻️ Ummalife: ummalife.com/MadinahAcademy

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ЛАЙЛАТУЛҚАДРДА ҚАНДАЙ ДУО ЎҚИШ АФЗАЛ?

МУБОРАК МАҲБУБА АЁЛ.

👇

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ҚУРЪОН ЎҚИШНИ БИЛМАЙДИГАН КИШИ НИМА ҚИЛИШИ КЕРАК?

Қуръон тиловати — буюк ибодат. Ҳар бир ҳарфига биттадан ўн баробаргача ҳасанот, ажр-мукофот ёзиладиган баракотли солиҳ амал.

Қуръон тиловатини тинглаш — роҳат, ҳаловат, ақл ва руҳга қувват.

Қуръонга амал қилиш, Қуръон аҳкомларини амалга ошириш, Қуръон мадҳ этган хулқлар билан безаниш — айни саодат, саодат, саодат!

Лекин айримлар баъзи сабабларга кўра Қуръон ўқишни билмайди. Қуръонни ёдлаш у кишилар учун жуда қийин.

Хўш, шудай мусулмон нима қилиши керак?

Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда бу саволга жавоб бор.

جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه وسلم فقال إني لا أستطيع أن آخذ من القرآن شيئا فعلمني ما يجزئني منه قال قل سبحان الله والحمد لله ولا إله إلا الله والله أكبر ولا حول ولا قوة إلا بًالله العلي العظيم قال يا رسول اللهِ هذا لله عز وجل فما لي قال قل اللهم ارحمني وارزقني وعافني واهدني فلما قام قال هكذا بيده فقال رسول اللهِ صلى الله عليه وسلم أما هذا فقد ملأ يده من الخير

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ёнларига бир киши келиб:

— Қуръондан бирон бир нарсани олишга қурбим етмайди. Қуръон ўқий олмайман, Қуръон ёдлолмайман. Шунинг учун менга Қуръон ўқишнинг ўрнига ўтадиган амални ўргатинг, — деди.

— «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллаҳ, ва ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм», дегин, — дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳ алайҳи ва саллам.

— Ё Росулуллоҳ, булар Аллоҳ азза ва жалла учун эди, мен учун нима бор? — деди аъробий.

— «Аллоҳуммарҳамний, варзуқний, ва аъ'финий, ваҳдиний», — «Илоҳо, мени раҳм айла, барча яхшиликлардан, моддий ва маънавий озуқалардан ризқлантиргин, офият бер; турли бало-офатлардан, касалликлардан, ёмонликлардан Ўзинг асра, ва менга ҳидоят бер; мени тўғри йўлга йўлла, тўғри йўлдан адаштирма», деб дуо ўқи, — дедилар.

Киши «зўр» деган маънода муштини тугиб, чиқиб кетди.

«Бу киши қўлини яхшиликка тўлдирди», дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

Имом Аҳмад «Муснад»да, Абу Довуд «Сунан»да ривоят қилишган.

Росууллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига умуман Қуръон ўқишни билмайдиган бир аъробий келиб: «Мен Қуръон ўқишни билмайман. Менга Қуръон оятларининг ўрнини босадиган бошқа бир енгилроқ амални ўргатинг», деб дангал гапирди.
Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Қуръон тиловатининг ўрнини босадиган бешта муборак калималарни ўргатдилар. «Албоқиётус солиҳот»ларга — Охиратга захира бўладиган, охиратда асқотадиган, ҳеч йўқ бўлиб кетмайдиган мангу солиҳ амалларга иршод этдилар.

Қуръондан кейинги энг буюк калималар, Қуръон тиловатининг ўрнига ўтадиган муборак калималар ушбулардир:

1. СУБҲАНАЛЛОҲ.
2. АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ.
3. АЛЛОҲУ АКБАР.
4. ЛА ИЛАҲА ИЛЛАЛЛОҲ.
5. ЛА ҲАВЛА ВАЛА ҚУВВАТА ИЛЛА БИЛЛАҲИЛ АЛИЙЙИЛ АЗИЙМ.

Муродига етган аъробий индамай чиқиб кетмасдан «Бу ҳамду санолар Аллоҳ учун эди, менга нима бор?» деб ўзи учун манфаатли дуо ўргатишларини сўради. Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам дунё ва охират учун фойдали тўртта нарсани Аллоҳдан сўрашни ўргатдилар.

1. Аллоҳнинг раҳмати.
2. Ризқ-рўз.
3. Офият.
4. Ҳидоят.

Ақлли инсон бу ҳадисдан тўғри хулоса чиқариб, ҳар куни эрта-ю кеч Аллоҳни мазкур калималар билан зикр қилиб, зикр ортидан ўзи учун манфаатли неъматларни Аллоҳдан сўрайди.

«Лайлатулқадр» умид этилган бу оқшомдан то тонггача ушбу зикрни ҳамда бошқа зикр, дуо ва истиғфорларни тилдан қўймаслик керак!

Аллоҳ барчамизни Ўзи суйган амалларни бажаришимизга ёрдам берсин.

Жалол Иброҳим.

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#kun mavzusi

❗️ Қадр кечаларида фарзандларимизни кўп-кўп дуо қилайлик. Энг яхши дуо:


ИБРОҲИМ АЛАЙҲИССАЛОМ ДУОСИ

رَبِّ ٱجۡعَلۡنِي مُقِيمَ ٱلصَّلَوٰةِ وَمِن ذُرِّيَّتِيۚ رَبَّنَا وَتَقَبَّلۡ دُعَآءِ (٤٠) رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لِي وَلِوَٰلِدَيَّ وَلِلۡمُؤۡمِنِينَ يَوۡمَ يَقُومُ ٱلۡحِسَابُ (٤١)

“Роббижъалний муқиймассолаати ва мин зуррийятий роббанаа ва тақоббал дуъаа, роббанағфир лий ва ливаалидайя ва лил му’минийна явма яқуумул ҳисааб”.
“Эй Роббим! Мени ва зурриётимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Эй Роббимиз! Дуони қабул этгин”.
“Эй Роббимиз! Мени, ота-онамни ва мўъминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин”.
(Иброҳим сураси, 40 — 41–оят).

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Рамазоннинг аввалида камчиликларга йўл қўйиб, охирини яхши ўтказган киши аввалини яхши ўтказиб, охирида камчиликларга йўл қўйган кишидан яхшироқ. Зеро, ҳадисда: «Албатта амаллар хотималарига кўра эътибор қилинади», дейилган.

Шайх Абдулазиз Тарифий ҳафизаҳуллоҳ

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ибн Можжа Оиша розияллоҳу анҳодан шундай деганликларини ривоят қилади:

«Эй Расулуллоҳ! Қадр кечасига мувофиқ келиб қолсам нима деб дуо қилишимни тўғри деб биласиз?» У киши (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Шундай дейсан:

«Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул аъфва фаъфу аънний» (Эй Аллоҳ! Албатта, Сен афв қилувчисан. Афв қилишни яхши кўрасан. Мени афв қил!)»» - дедилар».

📗 Ибн Можжа (3850)

/channel/MadinahAcademy

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Тинкаларни қурутди ихтилофу-низолар.
Низони йўқ қилишга йиғилди раҳнамолар.
Ҳамма битта фикрга якдил овоз беришди
Ихтилофу-низони йўқ қилишга келишди.

Фақат битта иш қолди, навбат келди шу ишга,
Ихтилофу-низони қандайин йўқ қилишга.
Биров у, биров бу дер авжига чиқди тортишув
Келишмаслик фикрида якун топди келишув.

Нега ҳайрон бўласиз? Улар ҳам эмас аҳмоқ,
Фақат ҳар ким ўзгадан ўзин кўрар яхшироқ.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ЖАННАТНИНГ САККИЗТА ЭШИГИДАН КИМЛАР КИРАДИ?

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Сизлардан қайси бирингиз тўлиқ таҳорат олиб бўлгандан сўнг:

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ ла шарика лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ» деса, у киши учун Жаннатнинг саккизта дарвозаси ланг очилур ва у Жаннатга ўзи хоҳлаган дарвозадан кириб борур».

Имом Муслим «Саҳиҳи».

Имом Термизий «Сунани»да бунга қуйидаги дуо қўшимча қилинган:

«Аллоҳуммажъалний минат-таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн»

«Илоҳо, мени доим тавба қилувчилардан ва нажосатдан, қабоҳатдан, разолатдан, фаҳш, фисқ-фасоддан ўзларини пок тутувчи покидомонлардан қилгин».

Насоийда:

سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ ، أشْهَدُ أنْ لا إلهَ إِلاَّ أنْتَ ، أسْتَغْفِرُكَ وأتُوبُ إِلَيْكَ

«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илаҳа илла анта. Астағфирука ва атубу илайк», дейилган.

Шу учта ривоятнинг ҳамма лафзини жамлаб ўқиш афзал.

Таҳоратни тўлиқ олишнинг маъноси:

Таҳоратни «Бисмиллаҳ» деб бошлаш.

Таҳоратда ювиладиган ҳар бир аъзони чала ювмасдан уч мартадан бекаму кўст ювиш.

Ва ниҳоят таҳорат охирида ушбу дуони ўқиш:

أشْهَدُ أنْ لا إله إِلاَّ اللَّهُ وَحْدَهُ لا شَرِيك لَهُ، وأشْهَدُ أنَّ مُحَمَّداً عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَوَّابِينَ ، واجْعَلْني مِنَ المُتَطَهِّرِينَ.
سُبْحانَكَ اللَّهُمَّ وبِحَمْدِكَ ، أشْهَدُ أنْ لا إلهَ إِلاَّ أنْتَ ، أسْتَغْفِرُكَ وأتُوبُ إِلَيْكَ

«Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ ла шарика лаҳ, ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Росулуҳ.

Аллоҳуммажъалний минат-таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн.

Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик. Ашҳаду алла илаҳа илла анта. Астағфирука ва атубу илайк».

Инсон ҳар таҳоратдан сўнг ушбу дуоларни ўқиб юрса, унга Қиёмат куни Жаннатга ўзи истаган саккизта дарвозадан киришга имкон берилади.

Чунки Аллоҳ тавба қилучиларни ва покидомонларни яхши кўради. Жаннатга эса фақат Ўзи яхши кўрган кишиларнигина киргизади.

﴿إِنَّ اللَّهَ يُحِبُّ التَّوَّابِينَ وَيُحِبُّ الْمُتَطَهِّرِينَ﴾

«Аллоҳ кўп тавба қилувчиларни ва доим пок юрувчи покидомонларни яхши кўради».

«Бақара» сураси, 222-оят.

Жалол Иброҳим.


@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ОХИРАТ СЕЗОНИ БОШЛАНДИ

Ишбилармон савдогар савдо-сотиқ учун сезонни пойлайди. Сезонгача дам олиб, сезон бошланиши билан ишга киришади. Бир сўмлик нарсаси ўн сўмдан сотиладиган кун ухламасдан, мижжа қоқмасдан савдо қилиб, роса пул топади, «соққа»ни босади.

Худди шунга ўхшаш ишбилармон тақводор киши ҳам охират сезонини пойлайди. Охират сезони келиши билан енг шимариб астойдил Аллоҳ билан савдо қилади. Пул қудрати синиб, «соққа» иш бермайдиган Кун учун савобни кўпайтиради.

ҚИЁМАТДА ФАҚАТ САВОБ ВА ЯНА САВОБ ФОЙДА БЕРАДИ.

ҲОЗИР БИР НЕЧА ДАҚИҚАЛАРДАН СЎНГ ОХИРАТ СЕЗОНИ БОШЛАНАДИ!

ЛАЙЛАТУЛ ҚАДР УМИД ЭТИЛГАН РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЎН КУНЛИГИ КИРИБ КЕЛАДИ.

БУ ОХИРАТИНИ ЎЙЛАГАН АҚЛЛИ ИНСОН УЧУН ЭНГ КАТТА СЕЗОН, ЭНГ ФОЙДАЛИ МАВСУМ!

Бу мавсумда бир кеча минг ойдан яхшироқдир.

﴿لَيْلَةُ الْقَدْرِ خَيْرٌ مِّنْ أَلْفِ شَهْرٍ﴾

«Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир!» дейди Аллоҳ.

Эътибор беринг, бир кеча минг кечага тенг, дейилмаяпти, йўқ! Балки бир кеча минг ойдан яхшироқ, афзалроқ, дейилмоқда.

Бозор тили билан айтганда, бир сўмлик нарсангиз минг сўмдан кўпроққа сотилади. Бир сўмлик нарса мингга тенг эмас, мингдан кўпроққа сотилади. Агар харидор қўли очиқ бўлса, минг эмас, икки мингни санаб беради, балким нақ уч минг, тўрт минг санаб бериши мумкин.

Худди шунга ўхшаш ولله المثل الأعلى бу кеча харидорингиз энг сахий, энг бой зот Аллоҳдир!

Ё Раб, бизларни шу баракотли, серфайз кечага етказганинг учун ўзингга ҳисобсиз шукур.

Илоҳо, бу саноқли кунлар ва тунлардан тўғри фойдаланишни бизга ҳам насиб эт...

Бу кечада бажариладиган асосий ибодатлар:

1. Хуфтон намози, таровеҳ ва тунги қиём.

2. Қуръон ўқиш.

3. Зикр.

4. Дуо, илтижо.

5. Истиғфор.

6. Масжидда эътикоф ўтириш. Истаганлар ўн кун, истаганлар бир кун эътикоф ўтириши мумкин. Бир неча соатга эътикофни ният қилиб, масжидда ўтирса бўлаверади, дейди олимлар.

7. Инсонлар қалбига қувонч улашиш.

Қўлингиздан келса, ҳар кеча шароитингизга қараб садақа беринг.

Жамоат билан намоз ўқиб бўлгандан кейин ўзингиз қўлингизга Мусҳафни олиб, яна намоз ўқийверинг.

«Тунги намоз икки ракаат, икки ракаатдан» дейилган ҳадисга биноан тундан тонггача икки ракаатдан намоз ўқисангиз бўлаверади.

اللهم أعنا على ذكرك و شكرك و حسن عبادتك

Жалол Иброҳим.



/channel/JaloliddinIbrohim1

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

⏺⏺⏺⏺بسم الله الرحمن الرحيم⏺⏺⏺⏺
الحمد لله وحده والصلاة والسلام على من لا نبي بعده

Assalomu aleykum varaxmatulloxi va barakatux.
Qurʼonni oʻqishni biladigan talabalar uchun arab tili darsligi.

📖 1 - osonlashtirilgan “Janox tolib”.

📖 2 - boshlangʻich Naxv ilmi.

📖 3- “Mabdaul qiroat”  1 va 2 kitobi tarkib bilan

📖 4- naxv ilmi - "Qatrun nada va ballu sado"

📖 5- balogʻa ilmidan "Balogʻatul vodixa"kitobi.

📖 6- Paygambarimiz siyratlariga oid eng saxix sanalgan " Roxiqul maxtum" kitobi.

📖 7- naxv ilmidan  Ibni Xishom al-Ansoriyni "Avdoxul masalik" kitobi.

📖 8-Boshlangich talabalar uchun aqida, fiqx va tavxid va boshka kitoblardan boskichma boskich dars utiladi

👳‍♂️Mudarris Abubakr Buxoriy - eʼtiborli axli sunna ulamolaridan taxsil olgan va xozirgi kunda xam taxsil oladi.

⌨️ 👳‍♂️Osonlashtirilgan janox tolib. Va boshlangich naxv ilmi kitoblaridan dars xaftada 3 kun Zoom da boʻladi va boshka kitoblardan darslar xar kuni boʻladi, dars kunlari va vaqti talabalar bilan kelishiladi.

💸 Darslar pullik!
Oyiga 30$
Agar bir oiladan 2 va undan koʻp talaba oʻqisa, chegirmamiz bor.
Toʻlovga moddiy tomondan imkoni yoʻqlar adminga murojaat qilishi mumkin.  @BuxoriyAdmin

Darslar Zoom platformasida onlayn boʻladi,yozilgan dars xos guruxga joylanadi. Xar bir talabadan darslar soʻrab boriladi.
🧕 Ayollar bu kursga qatnashmoqchi boʻlsa, ular uchun aloxida gurux va darslarini topshirish uchun ustoza tayinlanadi.
Darslar ramazondan soʻng boshlanadi In Shaa Alloh 🤲

Alloh Taolo ushbu darslarni davomlik va barakali va islom ummati uchun foydali kilsin Allohumma Amin. :☪️✅✅✅
Buxoriy.tr | Rasmiy Kanal 👍✅


/channel/buxoriy_tr 👍✅✈️✈️✈️



Telegram✈️| ✅Facebook🔵 | ✅Buxoriy_tr">Youtube ▶️| ✅Instagram📷

Читать полностью…
Подписаться на канал