aljameah | Неотсортированное

Telegram-канал aljameah - Университеты КСА Алжамеъа

1378

Ҳужжатларни араб тилига таржима қилиш ва Макка Мадина университетларига тақдим этиш. Перевод документов на арабский язык и отправка в вузы КСА العربية English Рууский Ўзбек Türk ...... 🔵📝📝Саволларни ёзма равшда юборинг!!! Admin: @talaba_ksa

Подписаться на канал

Университеты КСА Алжамеъа


Ибн Саммок айтади:

«Мусибат — бир мусибат. Агар мусибатзада сабрсизлик қилса, у икки мусибатга айланади. Зотан, ҳар бир мусибат билан бирга  ундан каттароқ мусибат бўлади. Агар сабр қилса, ажр олади. Сабрсизлик қилса, оқибати ёмон бўлади. Зеро, Аллоҳнинг савобини қўлдан бой бериш мусибатдан кўра оғирроқдир».

(Абу Ҳасан Мадоиний, "Ат-Таозий", 124)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа


Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Агар само аҳли ва ер аҳли (барча махлуқотлар) мўминнинг қонига шерик бўлса, албатта Аллоҳ уларни дўзахга ташлайди».

(Термизий ривояти, Албоний саҳиҳ деган)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu.
/channel/MadinahAcademy ga xush kelibsiz.

Aziz birodarlar, араб тили бошланғичлар учун
"دروس اللغة العربية لغير الناطقين بها"
1-kitobidan guruh ochilyapti❗️

15 yoshdan katta erkaklar uchun.
Darsimiz 29-oktyabr, yakshanba kuni Toshkent vaqti bilan soat 17:00da boshlanadi.

Aziz o'quvchilar, sizlardan iltimos agar jiddu jahd bilan o'qiyman desangizgina guruhga a'zo bo'lsangiz.

Ko'pchilik juda ko'p guruhlarga a'zo bo'lib olib, darsga qatnasholmay qolyaldi. Iltimos, o'qimaydiganlar qo'shilmasin ☝

📆 Dars kunlari:
✅  Dushanba
✅  Seshanba
✅  Chorshanba
✅ Payshanba
❌  Juma    
❌  Shanba
✅  Yakshanba
🕚 Dars vaqti: Toshkent vaqti bilan soat 17:00 da.

Guruhga qo'shilish uchunquyidagi linkni bosing
/channel/+0hSaiJ8zGHdmOWE0

/channel/MadinahAcademy

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Шайхулислом Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Ернинг машриқию мағрибидаги барча мусулмонларнинг қалблари бирдир. Улар Аллоҳни, Расулини ва мўмин бандаларини дўст тутадилар. Аллоҳнинг, Расулининг ва мўмин бандаларининг душманларини душман тутадилар. Уларнинг қалблари самимийдир. Солиҳ дуолари эса енгилмас аскар ва мағлуб бўлмас қўшиндир».

(Мажуъул фатаво, 28/644)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ЎҚИНГ

Яхши ўқинг. Чунки ўқиш луғат бойлигини эгаллашнинг дастлабки босқичидир. Бу муносиб оғзаки услубларни ишлатишга ёрдам беради. Ўқиш фикрларингизни бошқаларга айтишингиздан аввал тўғри тузишингизга имкон беради. Ўқимасдан шахсий тажрибаларингизга суянасиз токи нуқтаи назарингиз шаклланади. Одатда шахсий тажрибалар кучсиз ва заиф бўлади. Чунки сиз бир кўз билан кўрасиз. Бир қулоқ билан эшитасиз. Бир муҳитни ҳис қиласиз. Ўқиш давомида бошқа ҳаётларда яшаш, бошқа замонларни тушуниш, аввал мушоҳада қилмаган жиҳатларингизни ўйлаш имконияти ҳам туғилади…

Китобдан.

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Холид ибн Маъдон раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Қачон бирортангизга яхшилик эшиги очилса, унга шошилсин. Зеро, у унинг қачон ёпилишини билмайди».

(Имом Аҳмад, "Зуҳд", 311)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Имом ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Яҳудийлар Аллоҳ ғазаб қилган уммат бўлиб, улар ёлғон, бўҳтон, ҳиёнат ва макр-ҳийла аҳлидир. Улар пайғамбарлар қотили бўлган судхўр, порахўр, энг виждонсиз, энг табиати бузуқ ва энг шафқатсиз кимсалардир. Уларнинг пайғамбарларни инкор қилиб куфр келтиришларида ўзларига қарши чиққанларни одам ўрнида кўрмайдилар, бирон мўмин хусусида на аҳдга ва на бурчга боқадилар, ўзларига мувофиқ бўлганларнинг на ҳақ-ҳуқуқини риоя қиладилар ва на раҳм-шафқат кўрсатадилар. Уларга аралашганларга на хотиржамлик ва на хавфсизлик бор».

(“Ҳидаятул ҳаярий фий ажвибатил яҳуди ван насоро”, 15-бет)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Шаҳид Аллоҳнинг ҳузурида олти хислатга эга бўлади: вафотининг аввалги онларидаёқ Аллоҳ уни мағфират қилади, жаннатдаги жойи кўрсатилади, қабр азобидан ҳимоя қилинади, буюк даҳшатдан (Қиёмат даҳшатидан) омонда қилинади, бошига виқор тожи кийдирилади, тожнинг биргина ёқути дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир. У ҳурлардан етмиш иккитасига уйлантирилади ва қариндошларидан етмиш киши шафоат қилинади».

(Термизий ва Ибн Можа ривояти, Албоний саҳиҳ деган)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ПАЙҒАМБАРИМИЗГА САЛАВОТ АЙТИШНИ УНУТМАНГ

Имом Ҳофиз ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

“Жума куни жума деб аталиши, у жамланишдан олинган. Зеро, Ислом аҳли ҳафтада бир марта улуғ ибодат жойларда - масжидларда йиғилади. Яна у кунда барча махлуқотлар мукаммал ҳолга келган”.

[Тафсир ал-Қуръан ал-Азийм 8/119]

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Банда Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга нафаслари ададича салавот айтса ҳам, у зотнинг ҳаққини адо қилолмайди».

("Жалаул афҳам", 344)

Жума кунидаги зикрлар тожи Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишдир. Энг кўп салавот айтувчи киши осмонда (фаришталар ҳузурида) энг кўп зикр қилинувчи ва ерда энг хотиржам бўлувчи, (саодатли) кишидир.

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

МУКАММАЛ ИНСОН

Одам Ато ва момо Ҳаводан тарқаган ҳар бир жонзот одамзод дейилади. Зеро одамдан одам, шердан шер, молдан мол, бўридан бўри, қўйдан қўй пайдо бўлади. Инсондан инсон тарқаганидек, ҳайвондан ҳайвон, даррандадан дарранда, паррандадан парранда, ҳашаротдан ҳашарот, қурт-қумурсқадан қурт-қумурсқа тарқайди.
Бу — оддий аксиома, бу — иккита ақлли одам хилоф қилмайдиган мусаллам ҳақиқат. Хуллас одам фарзандлари «одам», ҳайвон болалари «ҳайвон» дейилади.

Лекин одам бўлиб туғилишнинг ўзи билан инсон мукаммал инсон ҳисобланмайди. Чақалоқ моддий ва маънавий озуқалар билан озиқланиш эвазига аста-секин ўсиб-улғаяди. Айрим босқичларни босиб ўтади, ана шундан кейин у мукаммал инсон бўлиб етилади.

Худди шунга ўхшаш ҳар қандай киши ранги, ирқи, миллатидан қатъи назар «АШҲАДУ АН ЛА ИЛАҲА ИЛАҲА ИЛЛАҲ ВА АШҲАДУ АННА МУҲАММАДАН РОСУЛУЛЛОҲ» деб шаҳодат калималарини айтиши билан мўминлар сафига қўшилади. Бу мукаммал инсон бўлиш учун ташланган биринчи қадамдир.

Аммо-лекин калима келтиришнинг ўзи билан иш битмайди, киши бу билан мукаммал мўмин бўлиб қолмайди.

Айрим босқичлар борки, киши ўша босқичларни босиб ўтсагина мукаммал мўмин дейилади.

Шу босқичлардан иккитасини жаноби Ҳақнинг энг охирги элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ушбу саҳиҳ ҳадисда қисқа ва лўнда баён қилганлар.

قال رسول الله صلى الله عليه و سلم: «أحب للناس ما تحب لنفسك تكن مؤمنا، و أحسن مجاورة من جاورك تكن مسلما»

صحيح الجامع 4580

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

«Ўзинг учун яхши кўрган нарсани ўзгаларга ҳам яхши кўр, илин, шунда чин мўмин бўласан.

Сенга қўшни бўлганларга яхшилик қил, қўни-қўшничилик ҳаққини адо эт, ҳақиқий мусулмон бўласан».

Демак, мукаммал инсон бўлиш учун аввало мукаммал мўмин бўлиш керак экан.

Мукаммал мўмин бўлмай туриб, мукаммал инсон бўлиш душвор!

Мукаммаллик эса чиройли қош-кўзга, девдек жуссага, данғиллама ҳовлига боғлиқ эмас, балки қалб ва қўшнига боғликдир!

Мукаммал инсон бўлишни истаган киши аввало мукаммал мўмин бўлиши шарт! Мукаммал мўмин бўлишни истаган киши албатта қалб ва қўни-қўшнига эътибор қаратсин!

Жалол Иброҳим.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Бу умматим раҳм қилинган умматдир. Охиратда унга азоб бўлмайди. Унинг азоби бу дунёдадир: фитналар, зилзилалар ва қатл».

("Саҳиҳи Абу Довуд", 4278)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

“Siz (kofirlardan ayrim) toifalarni sinashimiz uchun bahramand qilgan dunyo hayoti go‘zalliklaridan iborat narsalarga ko‘zlaringizni termultirmang! Robbingizning rizqi yaxshiroq va boqiyroqdir” (Toho 131)

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Одамлар сизга эргашиши учун кучли ҳужжатга эга бўлишингиз кифоя қилмайди, балки сиздан мулойимлик ҳам талаб қилинади. Зотан, Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужжати Қуръон, қўлловчиси Жаброил бўлишига қарамай, у зотга: 

وَلَوۡ كُنتَ فَظًّا غَلِيظَ ٱلۡقَلۡبِ لَٱنفَضُّواْ مِنۡ حَوۡلِكَۖ

«Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар» (Оли Имрон: 159), дейилди.

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтади:
«Кишининг билган илмини унутишига қилган гуноҳи сабаб бўлади деб ҳисоблайман».

(Вакиъ, "Зуҳд")

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Сиз ҳам шундаймисиз?

Аъмаш раҳимаҳуллоҳ дедилар:
«Тағофул кўпгина ёмонликларнинг олдини олади». (1)

Тағофул бу – ўзини кўриб, билиб турса ҳам билмаганликка олишлик.

Муҳаммад Ибн Абдуллоҳ Хузоъий айтади:
«Усмон ибн Зоиданинг шундай деганини эшитдим:
Офият ўн бўлакдир ва унинг ўндан тўққиз бўлаги тағофулдадир. Сўнг буни Аҳмад Ибн Ҳанбалга айтган эдим, у зот:
Офият ўн бўлакдир ва унинг барчаси тағофулдадир",
деди. (2)

Ибн Асир раҳимаҳуллоҳ Салоҳиддин Аюбийни васфлаб шундай дейди:
«У зот ҳалим, чиройли хулқ эгаси ва камтар эди. Ўзи ёқтирмаган нарсага сабрли, асҳобларининг хатоларига кўп ўринда кўз юмар эди. Агар уларнинг ичида биронтаси ҳақида ёқмайдиган бир ишни эшитса, унинг ўзига билдирмас ва унга нисбатан ўзгариб ҳам олмас эди». (3)

Умар Ибн Усмон Маккий шундай дейди:
«Мурувват бу – биродарларингни хатоларига кўз юмишингдир».

Салафи солиҳинлардан бу ҳақида кўплаб мисоллар келтирсак бўлади.

Баъзи ўринларда одамларнинг айбларига кўз юмиб ўзини билмаганликка солиб олиш мақталган сифатлардан ҳисобланади.
Модомики, содир этилган хатолик шариатга терс мункар иш бўлмас экан, жим туришликнинг ортидан ёмонлик келмас экан ўзингизни билмаганликка солиб олаверинг.
Хусусан, аҳли оила, дўсту ёрон ва қўни-қўшнилардан сизга нисбатан камчиликка йўл қўйилганда шу сифат билан зийнатланиш айни муддао бўлади.


(1) Шуъабул иймон, 6/ 347
(2) Шуаъбул иймон 10/ 575
(3) Ал-комил фит-тарих 12/96

t.me/talababiz

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтади:
«Бир яҳудий ансорлардан бўлган бир чўрини тақинчоқлари учун ўлдирди. Кейин уни қудуққа ташлаб, бошини тош билан уриб мажақлади. Сўнг уни тутиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурига олиб келинди. Шунда у зот уни то ўлгунча тошбўрон қилишга буюрдилар, у ўлгунча тошбўрон қилинди».

(Бухорий ва Муслим ривояти)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuhu.
/channel/MadinahAcademy ga xush kelibsiz.

Aziz birodarlar,
"دروس اللغة العربية لغير الناطقين بها"
2-kitobidan guruh ochilyapti❗️

15 yoshdan katta erkaklar uchun.
Darsimiz 5-noyabr yakshanba kuni Toshkent vaqti bilan soat 20:00da boshlanadi.

Guruhga qo'shilish uchunquyidagi linkni bosing
/channel/+bRKMt5eCyk4wMmFk

✅/channel/MadinahAcademy

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Аллоҳ таоло айтади:

‎ وَلَا تَحْسَبَنَّ اللهَ غَافِلاً عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиз ҳаргиз: «Аллоҳ золим кимсаларнинг қилаётган амалларидан ғофил», деб ўйламанг!» (Иброҳим: 42).

Маймун ибн Миҳрон раҳимаҳуллоҳ айтади:«Бу оят мазлум учун тасалли, золим учун таҳдиддир».

("Тафсир ат-Табарий" 28/17)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

#Ҳушҳабар !

🔵 Янги сайт орқалик яқинда Табук Университетига ҳужжат топширган талабаларга - Университет ватсап еки телеграм рақамларига суҳбатга таклиф қилиб ҳат жўнатган.

🟢 Ҳозирча фақат Ўзбекистонлик талабаларга.

🔵 Топширган вақтиларда қайси телефон рақамди ёзган бўлсангизлар бир қараб қўйинглар.

/channel/MadinaUniversiteti

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ҳузайфа ибн Ямон разияллоҳу анҳу деди:
«Бугунги мунофиқлар Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам замонидаги мунофиқлардан ёмонроқ. Чунки ўша пайтдаги мунофиқлар нифоқларини яширишар эди. Ҳозиргилар эса ошкор қилишмоқда».

(Бухорий ривояти)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

د. الشيخ حسن عبد الحميد بخاري
Шайх Хасан Бухорий Масжидул Харомдан Фаластин ахлига килган дуо.

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. Унга зулм қилмайди ва уни ёрдамсиз ташлаб ҳам қўймайди. Ким биродарининг ҳожатини чиқариш пайида бўлса, Аллоҳ унинг ҳожатини чиқариш пайида бўлади. Ким бир мусулмондан бир ғамни аритса, Аллоҳ ундан Қиёмат кунининг ғамларидан бирини аритади. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Аллоҳ Қиёмат куни унинг айбини яширади».

(Бухорий ва Муслим ривояти)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ деди:

«Ҳавас иймондан, ҳасад эса нифоқдандир. Мўмин ҳавас қилади, ҳасад қилмайди. Мунофиқ ҳасад қилади, ҳавас қилмайди».

("Таҳзибул камол", 3/14)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ассаламу алайкум вараҳматуллоҳ.
iPhone ва Android жиҳозларида энг кўп қўлланиладиган *"Quran"* дастурига *"Тафсири Муяссар" (Қуръони каримнинг қисқа тафсири)* китобини киритиш учун петицияга овоз беринг.

*"اَلدَّالُّ عَلَى الْخَيْرِ كَفَاعِلِهِ"*
“Яхшиликка йўлловчи киши ўша яхшиликни қилувчи кабидир”. (Саҳиҳ, Термизий: 2670).

Линк: https://feedback.quran.com/tafsir-requests/p/for-the-first-time-in-modern-history-an-uzbek-tafsir-appeared

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Қосим ибн Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ айтади: «Аммамнинг шундай деганини эшитганман: «Расуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан ким бирон ишга бош бўлса-ю, Аллоҳ унга яхшиликни раво кўрса, унга унутса, эслатадиган, эсласа, ёрдам берадиган бир солиҳ вазирни ато этади».

(Насоий ривояти, Албоний саҳиҳ деган)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Ибн Қудома раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ўзингни ислоҳ қилишдан олдин ўзгани ислоҳ қилиш билан шуғулланишдан сақлан».

("Минҳожул қосидин", 22)

@HavaskorTarjimonlar

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

Makka shahridagi Umm Al-Qura universitetiga qabul bo'lgan talabalar uchun qabul qilinganlik xabari va bu hujjat bn elchixonaga murojaat qilishlari mumkin!
Shu yilning 14 noyabrgacha visalar beriladi, 14 noyabrdan kegin visa berish bekor qilinadi!

@aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

1- Фотосуратда сиз 28 кун давомида Ойни бир жойда ва бир вақтда суратга олиш натижасида ҳосил бўлган композицияни кўришингиз мумкин.

2- Фотосуратда эса ҳурмо новдасининг шакли тасвирланган.

وَٱلۡقَمَرَ قَدَّرۡنَٰهُ مَنَازِلَ حَتَّىٰ عَادَ كَٱلۡعُرۡجُونِ ٱلۡقَدِيمِ

“Ойни эса, токи эски (хурмо) шингили (ҳолига) қайтгунга қадар манзилларини бичиб қўйганмиз”.

Ясин сураси, 39-оят

@Aljameah

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

ЎҚИНГ

Яхши ўқинг. Чунки ўқиш луғат бойлигини эгаллашнинг дастлабки босқичидир. Бу муносиб оғзаки услубларни ишлатишга ёрдам беради. Ўқиш фикрларингизни бошқаларга айтишингиздан аввал тўғри тузишингизга имкон беради. Ўқимасдан шахсий тажрибаларингизга суянасиз токи нуқтаи назарингиз шаклланади. Одатда шахсий тажрибалар кучсиз ва заиф бўлади. Чунки сиз бир кўз билан кўрасиз. Бир қулоқ билан эшитасиз. Бир муҳитни ҳис қиласиз. Ўқиш давомида бошқа ҳаётларда яшаш, бошқа замонларни тушуниш, аввал мушоҳада қилмаган жиҳатларингизни ўйлаш имконияти ҳам туғилади…

Китобдан.

Читать полностью…

Университеты КСА Алжамеъа

БОБОМ ВА МЕН

Бобом ҳаётининг охирги кунлари бизникига кўчиб ўтди. Дадам ўша кунлари сафарда эди.

— Болам, кексайган пайтимда эсар бўлиб қолганман. Намоз вақти кирганда менга эслатиб қўйгин,— деди бобом келган куниёқ.

— Хўп бўлади, бобожон, — дедим.

Бобом (Аллоҳ раҳмат қилсин) вафот этгадан кейин у киши ҳақида гаплашиб ўтирардик. Кунларнинг бирида дадамга бобом ҳақида сўзлаб:

— Бобом алсгеймер касаллигага чалинишига қарамай бирор бир намозни канда қилмасдан масжидда ўқиди. Бобомни бомдод намозига уйғотиб, йўлда адашиб қолмаслиги учун ўзим у билан бирга масжидга бораман, — дедим.

— Ҳа, бобонг жуда кўп намоз ўқирдилар. Лекин болам, билиб қўй, бобонг алсгеймер касаллигига чалинмаган, эсар бўлмаган. Фақат у сизларни масжидга олиб чиқиш учун шундай тадбир қўллаган,— деди дадам.

Мен бобом йўлда адашмасин деб хавотирлансам, бобом бизнинг адашишимиздан хавотирланган экан.

Жалол Иброҳим таржимаси.

Читать полностью…
Подписаться на канал