🌦️ БУГУН 1-ЗУЛҲИЖЖА ✨
Бугун «Айёмулашр» — «Қутлуғ ўн кунлик»нинг биринчи куни 🌤️
Бу улуғ айёмлар Қуръон ва Суннатда улуғланган.
﴿و الفجر وليال عشر﴾
«Субҳидам ва «ўн кеча»га қасам», дейди Аллоҳ.
Субҳидамдан мурод бомдод намози.
«Ўн кеча» дан мурод Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кеча ва кундузи, дейди олимлар.
Бу муборак «ўн кунлик»нинг фазли ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«أفضل أيام الدنيا أيام العشر»
«Дунё кунларининг энг афзали — «Айёмулашр» — Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунидир», деганлар.
Баззор ривояти.
Аё оқил, бу қисқа кунларни ғанимат бил!
Ундан оқилона фойдалан!
Кечанг ўтди, бугунинг нақд, эртанг номаълум.
Бу кунларда бажариладиган энг афзал амаллардан бири Аллоҳни кўп зикр қилиш, хусусан такбир айтишдир.
Тилинг такбирдан тушмасин.
Лабинг тасбеҳдан тўхтамасин.
Забони ҳолу мақолинг ҳамду санодан чарчамасин.
Оғзинг маҳбуб Пайғамбарингга салом ва салот билан муаттар бўлсин.
Аллоҳу акбар,
Аллоҳу акбар,
Ла илаҳа иллаллоҳ,
Аллоҳу акбар,
Аллоҳу акбар
ва лиллаҳилҳамд
Аллоҳу акбар кабийро, валҳамдулиллаҳи касийро, субҳаналлоҳи букратав ва асийла...
Ва соллаллоҳу ала набиййина Муҳаммад ва саллама таслиман касийро
Жалол Иброҳим.
Жаҳонда 1 аёл космонавт Валинтина Терешкова, эркаклардан Юрий Гагарин экани кўпчиликка маълум.
Биздан космонавт аёл чиқмади-ю, лекин тракторчи аёл чиққан.
Савол: Ўзбекистонда биринчи тракторчи аёл ким?
У қандай ҳайъатда бўлган?
Интернетдаги маълумотга кўра, биринчи бўлиб трактор ҳайдаган аёл қўқонлик Саййиданисо Шокирова экан.
Шу воқеага ҳам роппа-роса 100 йил; бир аср бўлибди.
1923-йилда ўзбек аёли илк бор трактор ҳайдаган.
Илк тракторчи аёл паранжи-чачвонда эди.
«Қиморнинг боши — тўптош» дейилганидек, ҳар бир ёмонликнинг ҳам бошланиши бўлар экан...
Мен 1923 йилдаги аёл сурати остига 2023 йилдаги аёллар суратини қўймоқчи эдим, уялдим...
Мақола остига 1923 йилдаги суратнинг ўзини илова қиламан.
Илоҳо, Қодиро, Раҳимо, дилларни ва диёрларни Ўзинг ислоҳ эт, иймон-ислом, файз-барака, ибо-ҳаё, тинч-омонлик каби бебаҳо инъомларингни биз гуонҳкор, осий, раҳмат ва мағфиратингдан умидвор, фазл-марҳаматингга кўз тиккан муҳтожларингдан дариғ тутма.
بيدك الخير إنك على كل شيء قدير
وصلى الله وسلم على حبيبك محمد و على آله وأصحابه أجمعين
Жалол ИБРОҲИМ.
Бағрикенг бўл, одамлардан баҳра оласан.
Атроф-оламга бағрикенглик ила боққин. Шунда кўз олдингда шодлик, қувонч доираси кенгайиб, ғам-ташвишлар кичрайиб, торайиб боради. Шунда англаб етасанки, дунё кўзинга тор кўринган пайт аслида дунё эмас, балки ўзинг тор бўлиб кетган бўласан.
Мустафо Содиқ Aл-Рофеий
#ХУШХАБАР!
🔵 Мадина Ислом Университетига 2022 йили ҳужжат топширган талабаларнинг статуслари ўзгара бошлади.
🟢 Университет кандидатларни танлаб олган ва баъзиларга рад жавобини берган.
🌹Кимни статуслари ўзгариб номзод бўлган бўлса - Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, якуний жавобни кутамиз.
🔵Текшириш учун Университетнинг манзили👇
https://minhatee2.iu.edu.sa/Account/Login
/channel/MadinaUniversiteti
#ХУШХАБАР!
🔵 Мадина Ислом Университетига 2022 йили ҳужжат топширган талабаларнинг статуслари ўзгара бошлади.
🟢 Кимнинг статуси ўзгармаган бўлса, энди яна ўзгарадими биз билмаймиз - Университет ҳодимлари ҳал қилишади.
Админларимизга ёзиб энди ўзгариб қолиши мумкинми деб безота қилмайлик илтимос, чунки биз ҳам билмаймиз.
🌹Кимни статуслари ўзгарган бўлса - Аллоҳ таолога ҳамд айтиб, якуний жавобни кутамиз.
🔵Текшириш учун Университетнинг манзили👇
https://minhatee2.iu.edu.sa/Account/Login
/channel/MadinaUniversiteti
🛑🛑🛑🛑
Assalamu alaykum!
Muhim bir eslatma qilishni hohladik.
Hozirgi kunda Hajj va Umra tur firmalari ko'payip ketganlik munosabati bilat fursattan foydalanib Haqiyqiy firmalar nomiga dog tushuruvchilar foyda qilish maqsadida SOHTA HAJJ VISA yasashyapti ogoh bo'lasizlar!
Umraga tur firmalar orqali kelaveradi ammo Hajj ushun esa davlat orqali rasmiy tashkilotchilari orqali kelinadi!
Bu sohta VISAda hattoki chiqqan sanasi ham ertagalikniki 06.05.2023 kuni chiqqan degan bugun esa 05.05.2023.
Hajjga borib ibodatlarini qilish hammamizga nasib etsin!
Boshqalarni ham ogon qiling.
@aljameah
ЧИН ҲАЙИТ
Ҳайит куни мусулмонлар умавий халифа Умар ибн Абдулазизни табриклаш учун ҳузурига кирдилар.
Катталар чиқиб кетишгач, ортидан болалар киришди. Улар орасида Умар ибн Абдулазизнинг ўғли ҳам бор эди. У эски, оҳори тўкилган кийимда эди. Бошқа болалар эса янги ва чиройли кийингандилар.
Бу ҳолни кўрган Умар ибн Абдулазиз йиғлади...
Муборак ўғил ота ёнига келиб:
- *Отажон, нечун бошингиз эгик, нечун йиғлайсиз? - деди.*
- *Ўғилгинам, чиройли кийинганлар орасида сени эски кийимда кўриб, боламнинг қалби синиб қолмасмикин, деган хавотирдаман, холос.*
- *Отажон, Аллоҳни таниб туриб, Унга осийлик қиладиганларнинг қалби синади.* *Ота-онасига оқ бўладиганларнинг қалби синади.* *Аллоҳга қасамки, ҳайит (чиройли кийинганларники эмас), Аллоҳга итоат қиладиганларникидир.*
Ҳақ гап. Ҳайит Аллоҳга итоат қиладиганларникидир.
Аллоҳнинг тоатида ўтказган ҳар бир кунингиз, ҳар бир соатингиз сиз учун ҳайитдир, қувончдир, шодиёнадир.
Аллоҳга осийлик қилинмаган ҳар кун ҳайитдир. Мўминнинг Мавлосини эслаб, Унга итоат қилиб, шукр қилиб ўтказган ҳар бир куни ҳайитдир.
*Ҳайит не? У эмас кийим ё безак,*
*Амалнинг ортиши ҳайитдир бешак.*
*Иймонинг зиёда бўлса ҳайитдир,*
*Юрагинг тақвога тўлса ҳайитдир.*
*Охиратдан қўрқиб йиғла, ҳайитдир,*
*Диним деб бағрингни тиғла, ҳайитдир.*
*Қалбингни тақвога тўлдир, ҳайитдир,*
*Кибру-ҳавойингни ўлдир, ҳайитдир.*
*Энг Буюк Раббингга бўйсун, ҳайитдир,*
*Дилинг исёнини қўйсин, ҳайитдир.*
*Исломий ҳаддингда тургин, ҳайитдир*
*Уқбо кошонасин қургин, ҳайитдир.*
Аллоҳ ибодатингларни қабул айласин ва келаси шу кунларга яхшиликда етказсин.
Арабчадан эркин таржима.
©️
@aljameah
Saudia Arabiston Tamir shahrida Shavvol oyining hiloli ko'rindi va ertaga Jum'a kuni I'ydul al-Fitr dep e'lon qildi!
Alloh barchalarimizdan ro'za va taroveh namozlarimizni qabul qilsin!
Hayit muborak!!!
@aljameah
#Ҳикмат – Соқов Аллоҳнинг Китобини тартил билан қироат қилишни умид ва орзу қилади; – Кар эса уни эшитишни орзу қилади; – Кўр эса уни (бир марта бўлса ҳам) кўришни орзу қилади. БИЗЛАРНИ ЭСА ТЕЛЕФОНЛАРИМИЗ ҲАЛОК ҚИЛДИ!!! Муҳаммад Ротиб Ноблусий
@aljameah
*📢عاجل‼️*
*✅تم إعادة فتح باب القبول والتسجيل في منصة أدرس في السعودية التابعة لوزارة التعليم السعودية مرة أخرى، بعد توقفها خلال الأيام الماضية.*
*✍🏼الآن أصبح التقديم متاح في منصة أدرس في السعودية🇸🇦 2023 - 1444*
*📝بادروا بالتقديم والتسجيل فيها بأسرع وقت، قبل فوات الأوان وإغلاق (منصة أدرس في السعودية)؛ حيث مازال التقديم مفتوح الآن✅*
*🔃رابط منصة أدرس في السعودية⤵️*
https://studyinsaudi.moe.gov.sa
*📝 مازال التقديم مفتوح حتى هذه اللحظة✅*
Assalamu alaykum!
Makka shahridagi Ummul Quro universiteti ba'zi qabul bo'lgan talabalar ismlarini e'lon qildi InshaAlloh yana ismlar chiqip qolishi mumkin!
Xozirda Kirgizstondan 2 talaba Kazohistondan 1 Tojikistondan ham 1 talaba!
Alloh qabul bo'lganlar talabalarga foydalik ilm bersin!
@aljameah
Assalamu alaykum hurmatlik kanalimiz kuzatuvchilari Madina Islom Universiteti bergan e'lon boyicha shu yilgi qabul 2022.11.13 kuni berkilish kerak edi lekin hozir saytga kirib bo'lmayapti boshqa qandaydir nosozlik bo'lishi mumkin!
InshaALloh duoda bo'lip turasizlar Alloh barchamizga hayirlik qilsin!
/channel/aljameah
УМРАЧИ ВА УМРА МУТАСАДДИЛАРИГА ЭСЛАТМА
Ўтган куни бир таниш умрачи билан учрашиб, ўтган-кетгандан гаплашиб ўтириб:
- Яхши келдингизми учоқ (самолёт)ларда қийналмасдан? - деб сўрадим.
- Алҳамдулиллаҳ, қийинчилик бўлмади-ку, лекин бир нарса таъб (табъ)ни тирриқ қилди, - деб қолди.
- Яхшилик бўлсин, иншоаллоҳ, - дедим.
- Биласизми, - дер экан, ҳасрат билан хўрсинди. - Тошкентда тонг соат 5.20да бомдод бўляпти. Бизнинг самолёт 5.00да учишга қалқди. Осмонга кўтарилганимиздан кейин бомдод вақти кирди. Мен таҳорат олиб бўлиб узун йўлакдан ўтарканман, учоқдаги 320 умрачидан нари борса 10-20 киши уйғоқ эди, қолганлар ғарқ уйқуда эдилар. Шундай қилиб кўпчилик бомдодни қазо қилиб юборди, - деди у.
Жуда ачинарли ҳолат. Аллоҳ таоло фарз қилмаган, умрида умра қилмай ўтса ҳам гуноҳкор бўлмайдиган бир амални деб киши нега Аллоҳ фарз қилиб қўйган НАМОЗни зое қилади?
Намознинг ҳар вақти фарзлиги, аҳамияти, унинг бошқа амаллар учун тарози вазифасини ўташи ҳақида анча гапирилган, ёзилган. Лекин банда доим эслатмага муҳтож экан. Шунинг учун бугун ҳурматли умрачиларга яна хитоб қилгим келди.
Қадрли умрачи биродар!
Сиз ушбу муқаддас диёрга Аллоҳ таолодан гуноҳларингизни кечиришини сўраш учун пул сарфлаб узоқ юртдан келаяпсиз.
Аввало, шуни яхши мияга қуйиб олиш керак: Аллоҳ энг яхши кўрадиган амал - фарз амаллардир. Намоз бу амаллар ичида биринчи ўринда.
Чунки, ҳадиси шарифда келганидек, қиёматда дастлаб банда ҳисобот берадиган амал НАМОЗдир. У тўлиқ адо этилган бўлса, бошқа амалларидан ҳисобот беради.
Шунинг учун азиз биродар, намозингизга маҳкам бўлинг, уни беузр қазо қилиб юборманг.
Бу ишни ҳаётингиздаги энг муҳим ва зарур ишга айлантириб олинг. Намоз вақти кирди дегунча бошқа ишларни ортга суриб қўйинг.
Зеро, ҳар ким қабрга ёлғиз киради, ўзининг қилган ишларига банда фақат ўзигина жавоб беради.
Кейин сафарга отланиш олдидан умра аҳкомларини яхшилаб ўрганиб олинг. Ҳозирга келиб умра ҳақида батафсил ёзилган китобчалар, мақолалар етарли. Бу ишга бутун диққатингизни жалб қилиб, топиб ўқишингиз қолган, холос.
Ўзи шундоқ ҳам амалларимизга риё ва хўжакўрсинлик аралашиб, ўлда-жўлда бўлиб ётибди. Энди шу борини ҳам фарзларга беэътиборлик сабабли йўққа чиқариб қўймайлик.
Бундай эслатмани умрачиларга ўша умра ширкатлари мутасаддилари ҳам қилишга масъулдирлар.
Ҳар бир ширкат умрачиларни бошқариб келувчи элликбоши вазифасига одамларнинг дини учун, умраси мақбул бўлиши учун қайғурадиган, намоз ва умра амалларидан бохабар кишиларни қўйишлари зарур. Ҳар бир умра гуруҳи йўлга отланишидан олдин ширкат мутасаддилар уларни тўплаб, якка Аллоҳга сиғиниш аҳамиятини, шариатда намоз ўрнини, умра аҳкомларини баён қилиб беришлари лозим.
Йўқса, аксари авом бўлган умрачиларнинг ибодатлари қабул бўлмай қолишидан улар ҳам Аллоҳ олдида жавобгар бўлиб қолишлари эҳтимолдан холи эмас.
Гапимнинг охирида барча умрачиларнинг ибодатларини қабул қилиб, гуноҳлардан пок этишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламан.
Омин.
======
Ustoz Sayfulloh Nosir
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб дедилар:
«Ким намозхонлар сафидаги оралиқни; бўш жойни тўлдирса, Аллоҳ унга Жаннатда бир уй қуради ва даражасини кўтаради».
ساسلة الصحيحة 1892
@aljameah
Хар бир киши ўзи ва оиласи билан Динимизни яҳшилаб соф манбадан ўрганишга бел боғлашлигимиз керак, ким қаерга чақирса кетаверадигонларлан бўлмайлик.
Бизни ақидамиз ва бизни динимиз бор, динимиз бизга кўрсатгандек ҳает кечиришлигимиз керак.Сотқин сарой имомлари ҳар ҳил жаҳаннамга чақирувчи фатволар билан чақириб чиқса уларга эргашмаслигимиз керак бўлади.
🌹БУ ҲАЁТ СИЗГА БИР МАРОТАБА ИМТИҲОН УЧУН БЕРИЛГАН,шу билан жаннатга кириб олишингиз учун ,Рус еки Европа кофирларини йўлида ўлишлик учун эмасдир!
Аллоҳ таоло барчаларимизга Ўзининг динини фаҳмини берсин,ҳар ҳил фитналардан бизларни ва барча мусулмонларни Роббим сақласин!
#зулҳижжанинг_ўн_кунлиги
#такбир
اللهُ أكبر اللهُ أكبر، لا إلهَ إلَّا الله، واللهُ أكبر اللهُ أكبر، ولله الحَمْد.
"Ибн Умар ва Абу Ҳурайра — розияллоҳу анҳумлар — бу ўн кунликда (яъни, зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунида) бозорга чиқиб такбир айтишар ва уларга эргашиб одамлар ҳам такбир айтишар эди".
Имом Бухорий таълиқ ила ривоят қилган 2 | 20
Эртага душанба (19 июнь, 2023), зулҳижжа ойининг 1–куни.
t.me/talababiz
#САВОЛ:
-Айбга буюрмайсиз, бир савол қизиқтирадида, мазҳабимиз бўйича сўраламизми, ёки сўралмаймизми?
#ЖАВОБ:
-Қабрда инсон ислом устунлари бўлган, барча имомлар ижмо қилган уч нарса хақида сўроққа тутилади: Раббинг ким? Дининг нима? Пайғамбаринг ким? Инсон ўзининг яшаб ўтган ҳаётида бу уч савол моҳияти бўйича яшаб ўтган бўлса, амалига мувофиқ жавоб беради. Қабрда ҳам, қиёматда ҳам оддий мусулмон одам уламолар ихтилоф қилган, ижтиҳодий масалаларда сўроққа тутилмайди. Лекин бу дегани ихтилофли ўринларда ҳар ким ўзича гапирсин дегани эмас. Асло. Балки бундай ўринларда шу мақомга лойиқ кишилар сўзласин, умматга шариат ҳукми тақдим этилиш ўрнида фатво беришга энг лойиқ бўлган мужтаҳид кишилар сўзи олинсин дегани. Бундан ташқари, барча мужтаҳид имомлар Қуръону Суннатда ҳукми очиқ-ойдин келган масалаларнинг барчасига беистисно иттифоқ қилганлар, мутлақо ихтилофга бормаганлар. Бироқ, мазкур далиллар ичида далолати ёки собитлиги ихтилофли бўлган, олим ўз ижтиҳодига кўра далиллардан ҳукм чиқариши лозим бўлган масалаларда ихтилоф этиш мажбуриятида қолганлар ва ҳар бир мужтаҳид ўз қарашига эга бўлган. Саҳобалардан сўнг, тобеинлар ва улар ортидан келган уламолар даврида илми кучли ва ижтиҳод қилишга лойиқ кишилар кўп ўтган. Йиллар ўтиши билан ўша ижтиҳодлардан тўрт имомнинг ижтиҳоди ва йўли Оллоҳнинг ўзи ҳикматига боғлиқ бир танлови ила ажраб кўзга кўриниб қолган. Мазкур тўрт имомнинг барчаси илму тақвода пешқадам бўлгани учун кейин келган уламолар шу имомларнинг ҳар бирининг ижтиҳоди ихтилофли ва илгари ҳукми келмаган масалаларда ўз таъсир доирасидаги ерларда бошқалар ижтиҳодига кўра афзал эканига салкам иттифоқ қилганлар. Қуръону суннатдан бевосита аҳкомлар чиқара олмайдиган кишиларга бу имомларнинг ижтиҳоди ва фикри бўйича фатво бериш бошқа улардан пастроқ мартабадаги олимлар ижтиҳодига кўра фатво беришдан кўра авло ва афзал эканини билганлар. Бу борада Оллоҳ таолонинг "Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг" оятига амал қилганлар. Ҳатто Қуръону Суннатдан етарли билимга ва истинбот қуролларига эга бўлган, лекин ижтиҳодда мазкур имомлардек бўла олмаган олимларга ҳам ўзлари учун ўз ижтиҳоди ила амал қилишга рухсат берсалар-да, оммага келганда мазкур мужтаҳид имомлар ижтиҳодидан келиб чиқиб фатво беришни тавсия қилганлар. Аллома Заҳабий ўзининг машҳур "Сияру аъломин нубало" китобида бу ҳақда узун сўзлаганидан сўнг хулоса ўлароқ тахминан шундай дейди: "Истинбот қуролига эга бўлган, далиллар мажмуига кўра ҳукм чиқара олиш қобилиятига эга бўлган олим ўзи ва Рабби орасида ўзининг ижтиҳоди бўйича амал қилсин. Оммага эса фақат имомининг мазҳаби бўйича фатво берсин". Уларнинг бундай эҳтиёт бўлишларига сабаб - Оллоҳ номидан имзо чекишдек бўлган хатарли фатво мақомида бошқа уламоларга суянгандан кўра, умматнинг барчаси таслим бўлган катта мужтаҳид имомлар фатволарига, улар қолдириб кетган истинбот асосларига суянишдир.
Хулоса, бу хатарли мавзу ҳар ким ўзича фикр билдириб кетадиган мавзу эмас. Оллоҳ таоло барчамизни ислоҳ қилсин, қалбимизга иймон ва динга таслим ҳаловатини берсин, турли ғиллу ғашликлардан, кибру ҳасаддан, барча иллатлардан пок қилсин.
©Сайфуллоҳ Носир
💠 Мадина Ислом Университетига янги қабул шу йилнинг сентябрь ойларида очилиши кутилмоқда !
Читать полностью…🍀🌸🌹🍀🌸🌹🍀🌸🌹🍀🌸🌹
#Мадина_Ислом_Университети !
🔵 Қуръон - илм калити !
🌹Иброҳим ибн Абдулвоҳид илм талаби учун сафарга чиқаётган Зиё Мақдисийга шундай насиҳат қилган экан:
«Қуръон ўқишни кўпайтир, уни тарк қилма! Зеро, Қуръонни қанча кўп ўқисанг, талаб қилаётганинг - илмга шунча кўп эришасан».
🍀 Зиё айтади:
«Бу ишга жиддий ёндашиб, уни кўп тажриба қилиб кўрдим. Қуръонни қанча кўп ўқисам, ҳадис тинглаш ва ёзишга шунча кўп муваффақ бўлар, ўқимаган пайтим эса муваффақ бўлолмас эдим».
📚 Ибн Ражаб, «Зайлу табақотил ҳанобила», 3-ж., 205-б.
📲 Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг.
/channel/MadinaUniversiteti
НИМА ТАЙЁРЛАБ ҚЎЙДИК?
Иссиқ кунлар ҳам бошланди. То октябргача шу аҳвол.
Беш кунлик дунёдаги саноқли иссиқ кунлар учун турли хил совуткичларни; елпиғич, вентилятор, кондиционерларни тайёрлаб қўйганмиз, даҳшати чақалоқни чолга айлантирадиган МАНГУ КУН ИССИҒИ учун нималарни тайёрлаб қўйдик?!
Аллоҳ ва Росулига иймон-ишонч, севги-муҳаббатними?!
Ёки бут-санам, руҳ-арвоҳга сиғиниш ва ирим-сиримларга ишончними?!
Охиратда фойда берадиган амали солиҳларни тайёрлаб қўйдикми?!
Ёки қуруқ орзу-умид, ҳою-ҳавасларними?!
Намоз, рўза, закот, ҳаж-умра каби Аллоҳга яқинлаштирадиган амалларними?!
Ёки риё ва хўжакўрсинними?!
Қоп-қоп ажр-савобларними?!
Ёки тонна-тонна хато ва гуноҳларни?!
Тоат-ибодатними ёки исён, туғён ва маъсиятними?!
Тақво ва истиғфорними ёки ғийбат, бўҳтон, ёлғонларними?!
Аллоҳ дейди:
﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَلْتَنظُرْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ لِغَدٍ ۖ وَاتَّقُوا اللَّهَ ۚ إِنَّ اللَّهَ خَبِيرٌ بِمَا تَعْمَلُونَ﴾
«Эй мўминлар, Аллоҳдан тақво қилинглар! Аллоҳдан қўрқинглар?
Ҳар бир жон эртанги Кун учун нима тақдим этганига қараб қўйсин!
Аллоҳдан тақво қилинглар!
Аллоҳ қилаётган амалларингиздан албатта хабардордир».
«Ҳашр» сураси 18-оят.
Жалол ИБРОҲИМ.
@aljameah
Бугун Мадинаи мунавварадаги катта уламолардан бирлари шайх Солиҳ Ал-Ҳудайсий 89 ёшни қаршилаб, улуғ айёмларни ўтказиб, Охиратга риҳлат қилдилар. Масжиди Набавийда узоқ йиллардан буён дарс бериб келардилар. Кўзлари ожиз бўлса-да қалблари илму иймон билан нуроний эди, иншоаллоҳ. Минглаб талабаларга ва аҳли илмларга устоз ва мураббий бўлиб яшадилар. Аллоҳ таоло Ўз даргоҳида ҳусни қабул айласин, жаннатларда олий мақомларга кўтарсин.
Жанозалари бир оздан сўнг аср намозида Масжиди Набавийда ўқилар экан.
"Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъувн"
https://imamu.edu.sa/Pages/CongratulationsCard.aspx
Ismizni yozing va tabrik yo'llang
@aljameah
Мўъжиза туфайли тирик қолган жуфтнинг аччиқ ҳикояси
9 кун (202 соат) давомида 7 қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру-хотин (Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат) нинг ҳикояси бутун Туркиянинг кўз ёшларга ғарқ этди:
"Зилзиладан сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.
Бошқа икки фарзандимиз ўз хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.
У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.
Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик.
Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....
Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан фақат дуоларимиз қутқарди...
Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.
Мен 32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...
Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"
(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).
«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).
@aljameah
*📢 Shoshilinch‼️*
* Saudiya Arabistoni Taʼlim vazirligining Saudiya Arabistonida Study in platformasiga kirish va roʻyxatdan oʻtish eshigi oʻtgan kunlarda toʻxtatilganidan keyin yana ochildi.*
* ✍🏼 Endi hujjat Saudiya Arabistonida Study in platformasida mavjud 🇸🇦 2023 - 1444 *
* 📝 Kech bo'lmasdan va yopilishidan oldin iloji boricha tezroq ariza topshirish va ro'yxatdan o'tishni boshlang (Saudiya Arabistonida o'qish platformasi); Ilova qayerda hozir ham ochiq ✅*
https://studyinsaudi.moe.gov.sa
#ҲУШХАБАР !
🛑ЖУДА МУҲИМ !
🌹Мадина Ислом Университетига яқинда топширганларни почтасига ҳат келибти тест бўлади экан..
🔵Каналимизда ўтган йили тест қандай топширишлик ҳақидаги видеоларни кўринглар...
🛑 Ўтган йили тест қандай бўлган эди!👇
🔵ТЕСТНИ КОМПЬЮТЕРДА ТОПШИРАДИГОНЛАР УЧУН!
https://youtu.be/Vwi2v6ALM-8
🟢ТЕСТНИ ТЕЛЕФОНДА ТОПШИРАДИГОНЛАР УЧУН.
https://youtu.be/yo1EsRaKdm0
/channel/MadinaUniversiteti
Ноябрь ойи акцияси!
🕋 Азиз Ватандошлар!
"ZAKARIYYA TRAVEL" туристик фирмаси сиз азизларни Ноябрь ойининг 28 санасидаги УМРА сафарига таклиф қилади!
Шошилинг жойлар чекланган!
Киргизистон фукаролари учун:
🇸🇦14-кунлик УМРА сафари
Узбекистон фукаролари учун 1450$
Мадинада 5 кун
Маккада 9 кун
✅Нарх қуйидигиларни ўз ичига олади:
▪️Авиабилетлар
▪️Умра визаси
▪️Мадина ва Макка шахрида (кутиб олиш ва кузатиб қўйиш хизматлари)
▪️Мадина ва Макка шахрида зиёратлар
▪️Мадина ва Макка шахрида 2️⃣ махал овқатланиш🥗🥘🫕🍔
▪️Умра амалини ўргатувчи тажрибали элликбоши (гид)
Хадяларимиз:
Куръон
▪️5-литрлик Зам-зам суви
▪️Умра қўлланма китобчаси
▪️Бейджик, сумка, нимча
Стандарт мехмонхоналар:
— Мадинада мехмонхона.
— Маккада харамдан 800-1000 метр оралиқда жойлашган.
Мурожат учун Телефон ракамлар:
🇺🇿 99 282 9000
🇲🇪 +996 880 363636
Ким бир яхшиликка далолат килиб одамларни уша ишга таргиб килса,ургатса уша яхшиликни килган одам канча савоб олса унга далолат килган киши хам шунча савоб олади.
Сиз хам уз якинларингизни умра зиёратига таргиб килинг ва ушаларни савобидан бахраманд булинг!
/channel/zakariyyatravel
Admin:
@nn6660
НАҲВИЙ ТУРФА; СЎЗ ЎЙИНИ
(Араб тили қоидаларидан бохабар кишилар учун ҳангома)
Айтишларича, музореъ феъли турли шаклларга кириб, эмин-эркин умр кечирар экан. Жўн айтганда, ҳозирги-келаси замон феъли ҳар хил шаклга кириб, дам «у», дам «а», дам сокин билан якунланади. Бу ҳуррият у феълга «нунуннисва» — «хотинлар нуни» деб аталмиш «н» ҳарфи қўшилгунча давом этади. «Н» қўшилиши билан ёки «н» га қўшилиши биланоқ бечора феъли музорийнинг ҳурриятига чек қўйилиб, охири сокин шаклида қотиб қолади, илгаргидек ҳар хил шаклга киролмайди.
Қиссадан ҳисса: Йигит уйлангунча ҳур, эркин яшайди. Уйлангандан кейин бўйнига, қўл-оёғига рўзғор занжири тушади...Хатиб Бағдодий الجامع لأخلاق الراوي و آداب السامع китобида Суфён Саврий ва Иброҳим Абҳамдан нақл қилганидек: «Кимки уйланса, денгиздаги кемага чиқибди, бола туғилса, кема дарз кетади».
— Бобо, уйланиш яхшими? — сўрайди набира.
— Ҳа, яхши, болам, аёлинг дардкашинг бўлади, — жавоб беради бобо.
— Бобо, менда дард йўқ-ку?
— Уйлансанг, дард ҳам пайдо бўлади, болам.
Жалол ИБРОҲИМ.
@aljameah
Muallif Salim Ayyubiy.
Уч кун аввал бомдоддан кейин бир ҳовли олдидан ўтдим. Дарвоза олдига шарлар илинибди. Учтами-тўртта камерачи турибди. Сунъий гуллар терилибди. Очиқ қўйилган дарвозадан кўринишича, қатор-қатор хонтахталар терилибди. Дастурхонлар тузатилибди. Ўйладимки, бу хонадонда тўй бор, ё ўғил уйлайди, ё қиз чиқаришга ҳаракат қилибди. Икки соатлар ўтиб ўша жойдан қайтдим. Ўша турганлар ҳалигача турибди. Тушунарсиз ҳолат. Шу вақт биттаси "Ҳожиларимиз фалон жойга етиб келишибди" деб қолди. Билдимки, кимдир хўжа кўрсинчиликдан қайтибди...
-----------
Буни аслида ёзмоқчи эмасдим, билдим, кўрдим, эсиз дедим-да, кетгандим. Ярим соатча аввал бир танишим қўнғироқ қилди. Беш кундан бери фалон жойдамиз. Умрадан қариндошларимиз қайтганди, мана бугун бешинчи кун, балки эртагаям келар, деб қолди. Биринчи кун тўрт марта катта қозонда қайта-қайта таом тайёрланди, сўйилган қўчқорнинг гўшти етмади, мана ўша кундан бери ҳар кун меҳмондорчилик. Келадиганлар ҳам қуруқ келмайди, қозон, товоқ, тоғораларда пиширилган таомлар, салатлар, турли нарсалар кўтариб келади, ишонаверинг, дастурхондаги нарсаларни айтмайсизми, жуда исрофгарчилик бўляпти, совға саломлар ҳам, ортиқча иш, ишонинг, тўйдан кўп харажат бўларкан. Умрадан қайтганлар ҳам қуруқ қайтмайди, ҳамма қариндош уруққа ҳадялар, сарполарни айтмайсизми? Зиёратдан кўра, бу ортиқча ишларга сарф кўпроқ бўларкан. Ачиниб кетади одам, тўй бўлганда ҳам бунчалик бўлмасди, дейди...
-----------
"Ҳамма бориб келяпти, бормасак бўлмайди" деб борамиз. "Фалончи бориб келди, уйига бориб қўймасак бўлмайди" деймиз. "Бориб келдик, меҳмонларни кутмасак бўлмайди" деймиз. Бирор киши келса-ю, дарвозаси очиқ бўлмаса-чи, ана кўраверинг, ғийбатни каттасини бошлаб юборамиз...
-----------
Нега шунақамиз? Нега фақат бировлар учун, гапириб қўйиши, эслаши, мақташи учун яшаймиз? Нега ҳамма ишимиз хўжа кўрсинчилик, риё, ҳеч бўлмаса сумъа учун?
-----------
Истанбулда бир масжидда пешиндан кейин "одноразовый"-бир марталик идишда овқат тарқатганди. Уйи йўқлар, очлар учун деб ўйлабман. Биттаси "маҳалламиздан иккитаси уйланяпти, шуларнинг таоми" деганди. Ким тарқатди, кимга тарқатди, ким еди, қаерда ўтириб еди, ҳеч кимнинг иши йўқ, шунда айтгандим, ҳақиқий риёсиз эҳсон шу бўлса керак, на эгасини кўрасиз, на меҳмонни.
-----------
Буни ўқиймиз, ёзамиз, улашамиз, муҳокама қиламиз, "тўғри" ҳам дермиз, изоҳ илова қиламиз, аммо, барибир қилмаса бўлмайди, одамлар гапиради, деб, яна билган ишимизни қиламиз...
-----------
Гапимиз ҳам умрадан бошланиб, тўйга уланиб кетди, асли, зиёратчилар масаласидаги ортиқча исроф ҳақида эди...
📽🎞 ГУНОҲЛАРДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГЛАР !
Ⓜ️Устоз Камолиддин Иноятуллоҳ
🔵 УНУТМАНГ !
«Гуноҳлар неъматларни бирин-кетин кетказаверади. Охир оқибат ҳаммасини кетказиб юборади».
🍀Яҳё ибн Муаз роҳимахуллоҳ айтдилар : "Қалб қотса кўзга ёш келмайди. Қалб эса гуноҳ кўплигидан қотиб кетади".
🌸 "Эй банда, дуоларим ижобат бўлмаяпти дейсан, ваҳоланки ижобат эшикларини гуноҳларинг билан тўсиб қўйгансан".
/channel/MunadiyTv
🔵 БУ МУСУЛМОНЛАРНИНГ УРУШИ ЭМАСДИР !
🟢Кечаги кунда Россия урушга сафарбарликни эълон қилиб ,армияни тўлдириш учун мажбурий одамларни Украинадаги урушга олиб кетишни бошлади.
Ҳатто орта осиёдан ишлагани борганларга ,ким урушга борса фуқаролик беришни ваъда қилиб чиқди.
Бу видеода чеченистондаги ҳолатдан бир мисолдир.
🔵 Қандай қилиб иймон бор мусулмон одам бу кофирни сафида урушади? Уруш нима учун кетаётгани ҳамма яҳши биладию.
🟢Сотқин бўлган россия муфтийсими еки ўзбекларни баъзи бир ҳоин имомлари - бу Аллоҳ таолонинг йўлидаги уруш ўлсангизлар шаҳид бўласизлар деб одамларни алдаб келишмоқда...
🛑АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ЙЎЛИДАГИ УРУШ ЭКАН НЕГА ЎЗИЛАР БИРИНЧИ БЎЛИБ БОРИБ БИР ОДАМЛАРГА КЎРСАТИБ БЕРМАЙСИЗЛАР,нега ўзиларни фарзандиларни бу урушган жўнатмайсизлар....
Яхши биласизлар бу дўзах йўлидаги урушлигини.
🔵Бу ҳоин имомларини эртагини каранг : биз лгбт бўлган (луттибоз -ланатилардан бўлган ғарбга )қарши урушяпмиз ,уларни бузғинчиликларини тўхтамиз деб алдашмоқда...
Россиядаги бузғунчилик Ғарб-Европадаги бузғунчиликдан ҳеч қолишмайди аслида.
🟢Россия бўлсин,Америкаю Европаси бўлсин бу кофирлар ислом ва мусулмонларни динларидан узоқлатиш учун қолидан келган ишларни қилиб келмоқда.
Ва кофирлар ҳеч қачон мусулмонга дўст бўлаолмайди.
Кимдир айтиши мумкин Америкада,европада мусулмонлар анча яхши яшайди деб,ха россиядан кўра яхширок яшашади.
Европа ичида яшаётган мусулмонларига озгина эркинлик бериб,уларни тегмагани билан бошқа мусулмонларнинг юртларини вайрон қилиб ташлагани хеч кимга сир эмасдир.
Европа ўзининг ичидагиларга озгина эркинлик бергани бу ҳақиқат,лекин фаҳш ,ҳудосизлик тарғиботлари билан секин аста ичидан бузиб келаётганига гувоҳ бўлиб келмоқдамиз...
🔵Бизнинг ота-боболаримизни қирган ва оналаримизни ромоллари йиртиб ёқган рус кофирларини сафида урушамизми?
Ёки мусулмонларни қонини дарё қилиб оқизган Европани сафида урушамизми?...
🟢Ким Аллоҳ таолонинг калимаси олий бўлишлиги йўлида жанг қилса - бу ҳақиқий Аллоҳ таолонинг йўлидаги урушдир..
Қандай қилиб бу кофирларни сафида, уларни ғояларини олий бўлиши учун урушган одамлар шаҳид бўлсин?
🔵Нега украинага ёки россияга пул учун ердамга кетаётганлар "НАЁМНИК ТЕРРОРИСТ ЭМАС?" Ажиб ҳолат...
Мусулмонларга зулм қилинган вақтда уларга ёрдам бермоқчи бўлганларни террорчи деб атаб юрганлар қани,бу рус ва украинани йўлида урушиб оҳиратини куйдириб ташлаганлар ҳақида ким гапиради...
🛑Украинада яшаетган мусулмонлар, бу урушга аралашмасдан бошқа жойларга кўчиб ўтиб кетинглар,ким кўчаолмай қолган бўлса умуман бу урушга аралашмаслигни чораларини қилинглар, ўшандан кегин ҳам сизларга душман бостириб уйингизга келса ҳимояланишингиз жоиз бўлади,унгача умуман аралагманглар бу бизнинг урушимиз эмасдир.
🟢Россияда яшаётган мусулмон биродарлар қўлингиздан келганча бу урушга бормасликни барча сабабларини қилинглар,пул бериб бўлса ҳам ,ҳатто қамалиб қолсангиз ҳам бу куфр йўлидаги урушга борманглар.
Арзимаган русни паспорти учун, еки арзимас ойлиги учун урушгани кетаётганлар Қиёматда уларни ҳолати қандай бўларкин,кимни сафида улар тириларкин...
Қанча ўзбекларни россияни сафида урушга бориб, украинларни қолида ҳор бўлиб ўлганларини кўрдим.
🛑Кегин Россияни бировни мамлакатига бостириб киргани оқлаётганлар, эртага сизни юртингизга ҳар ҳил эртакларни айтиб қошни тожиклар бостириб кирса ҳолингиз нима бўларкин...
🟢Аслида бу Украина ва Россияни уруши, ин шаа Аллоҳ мусулмонлар учун ғалабаларнинг шабадаларидандир.
Бу уруш бошланганидан бери МУСУЛМОНЛАРНИ ЮРТЛАРИ АНЧА БОБМАЛАРНИ ОВОЗИДАН ТИНЧИБ ҚОЛДИ, мусулмонларни қонлари тўкилиши анча озайди.
Бу уруш сабабли рус ва ғарбни анча қуввати кетади ва ҳолсизлашади.
🔵Сўзимизни сўнгида ҳар бир мусулмон яқинларимизга насиҳат қиламиз дунёда болаятган фитна-фасодларни, урушларни,зулмларни кўриб турибсизлар бу нарсалар қиематга яқин янада шиддатлашиб бораверади.