advokat_maslahat | Неотсортированное

Telegram-канал advokat_maslahat - Advokat Abdusamadov

935

Адвокат Алишер Абдусамадовнинг БЕПУЛ адвокатлик маслаҳати канали Саволларингизни @advokatga_savol_yuborish_bot га юборинг. "Abdusamadov and partners" адвокатлик тузилмаси

Подписаться на канал

Advokat Abdusamadov

Oson tushuntiradigan bo'lsam, notijorat tashkilotlari qachonki, tijoriy ish bilan shug'ullansa, QQS to'laydi, aks holda QQS to'lovchisi emas. Ammo soliq organlari yoppasiga NNTlarni QQS to'lovchisiga o'tkazib qo'ygan. Tijoriy tashkilot topshiradigan hisobot notijorat tashkilotdan ham talab qilinyapti.

Hattoki, QQS sertifikatini olib, hisobotlarni muddatdan oldindan topshirib qo'ymasang, tashkilotni qayta ro'yxatdan o'tkazib ham bo'lmayapti.
Advokaturamiz manzili o'zgargani uchun ustavni qayta ro'yxatdan o'tkazish maqsadida davlat xizmatlari markaziga bordim. Soliq bloklab qo'ygan, hisobot topshirmabsiz, advokaturangiz manzilini o'zgartirolmaymiz deyishdi. Hali hisobotgacha vaqt borku desam. Farqi yo'q, mana ko'ring, imkonimiz yo'q deyishdi. Doim topshiradigan hisobotlarni bu safar ertaroq topshirib, yana bordim. Bu safar aylanma soliqdan hisobotni topshirmabsiz deyishdi. Tuman soliqdan so'rasam, hammasi joyida. Siz notijoriy tashkilotsiz, tijoriy tashkilotlar topshiradigan hisobotni topshirmaysiz deyishdi, buxgalter ham shuni tasdiqladi. Biroq, "tepadan" soliqdagilar bog'lab qo'yishgan ekan. Bu soliqchilarimiz dastidan hech ish qilib bo'lmay qoldi.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

Lata Mangeshkar xonim 92 yoshida vafot etibdi.
"Hindiston bulbuli" umri davomida 36 tilda 30 000 dan ortiq qo'shiq kuylagan. Hindistonda marhuma sharafiga 2 kunlik motam e'lon qilingan.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️581-савол: Erim b n 11 yil turmuw qilgaman qonuni nikoxdan otgaman 5 nafar farzandim bor. Xozirgi kunda men farzandimi uydan xaydab ciqardi. Nima qili qaqa bori. Wari nikox oqitib ikkinci marta uylandi.


⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасида уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишга ҳақлидирлар, оиланинг бошқа аъзоларини эса, уй, квартира мулкдорининг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам уларда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади. Уй, квартиранинг мулкдори билан унинг собиқ оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар ўртасида турар жойдан фойдаланиш тартиби тарафлар келишуви билан белгиланади.
Шунингдек, мулкдор ва унинг оила аъзолари ўртасида турар жойдан фойдаланиш масалалари юзасидан низолар (уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириш, шунингдек, мазкур ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган бошқа низолар) суд тартибида ҳал қилинади.
Юқоридагиларга кўра, Сизга фуқаролик ишлари бўйича тегишли туманлараро судига “Уй-жойга мажбурий тартибда киритиш ҳақида” даъво ариза билан мурожаат қилишингиз мумкинлигини тушунтирамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️580-савол:Fuqarolik ishlari Sudi qarori ustidan norozi bolib apelyatsiya yozilgan edi endi shu apelyatsiya bo'yicha sud bo'lmoqchi men avvalgi sudda davlat bojiga 1 mln sum to'lov qilganman xozr yana sud bo'lishi uchun davlat bojiga to'lov qilishim kerakmi ??

⚖️Жавоб: “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ИЛОВАда Давлат божи ставкаларининг миқдорлари, жумладан, фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган даъво аризалари, шикоятлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар учун тўланадиган давлат божлари миқдорлари белгилаб қўйилган.

Давлат божлари миқдорлари даъво турига қараб фарқланади.

Унга кўра, мулкий хусусиятга эга даъво аризаларидан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 баравари (ҳозирда 245 000 сўм)дан кам бўлмаган миқдорда,
апелляция, кассация ва назорат тартибида берилган шикоятлардан даъво аризаси ёки бошқа аризалар, шикоятлар берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланган.

Бошқа турдаги даъво аризалар учун қанча давлат божи тўланиши бўйича маълумот олмоқчи бўлсангиз, мазкур👉 қонун ва унинг иловасини ўқиб чиқишни маслаҳат берамиз.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик судларига давлат божи учун тўланадиган ҳисоб рақамлар ҳақида мана бу👉 ҳавола орқали маълумот олишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️579-савол: 2016 da oqiwga kirib 2020 da bitirganman OTM kontrakt asosida yowim kontraktni vaqtida naqd pulda plastikda oylikdan firmasan perechislenie tolaganmiz kontrakdan 12 % kaytarib tolab beriwadi deyiwgandi soliqga borsaiz wu haqida malumot berolismi prosba
Yowdi ahamiyati bormi bazilar 26 yowgacha bolganlarga tolab beriladi diyapti wu qanchalik togri
Man iwlab yurib oqiganman kuzduzgi waklida 28 yowimda kirib 32 yowimda bitirganman
Bizga tolab beriladimi yoqmi

⚖️Жавоб: Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртларида таълим олишга (ўзининг, йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўлов йўналтириладиган суммалари даромад солиғига тортилмайди, яъни, уларнинг ойлик иш хақларидан 12% миқдорда даромад солиғи олинмайди.

Бундан келиб чиқадики, ўзингиз йигирма олти ёшдан ошган бўлсангиз ҳам иш ҳақингиз ўқиш контракт тўловига қаратилгани учун солиқ солинмаслигини маълум қиламиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️577-савол: 2нафар фарзандим бор турмуш уртогим ишсиз нанча микдорда алимент ундирилади

⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 99-моддасига кўра, бир бола учун ҳар ойдаги иш ҳақингизнинг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундирилади. Мос равишда икки нафар бола учун даромаднинг учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ болага даромаднинг ярми миқдорида алимент ундирилади.
Шунингдек, Оила кодексининг 140-моддаси мазмунига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс муайян даврда ишламаган бўлса, алимент бўйича қарз қарз ундирилаётган пайтдаги Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ишсизлик алимент тўлови мажбуриятидан озод қилмайди ёки тўловда енгиллик бермайди.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

Kichik ijod namunasini sizlar bilan bo'lishishni lozim topdik.

Ha, bunday sinoat faqat senda bor,
Kel, yana tabassum hadya et, ey yor.
Bugun kamlik qildi, kamroq kulishdik
Ertaga kulgudan qarashib yubor.

Aslida men senga sodiq oshnaman,
Shu desang, diydorga qalbi tashnaman.
Birrovga nedandir g'ashlanib qolsam,
Iltimos, kulgudan qarashib yubor.

Xushomad qilguvchi do'stlaring bisyor,
Qaysi biri hushyor, qaysisi ag'yor.
Atrofda seni chin suyguvchi ham bor
Bir bora kulgudan qarashib yubor.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

📌1991 - "Alisher Navoiy" yili.
📌1992 - "Hamshiralar" yili.
📌1993 - "Ahmad Yassaviy" yili.
📌1994 - "Mirzo Ulug'bek" yili.
📌1995 - "Ibn Sino" yili.
📌1996 - "Amir Temur" yili.
📌1997 - "Inson manfaatlari" yili.
📌1998 - "Oila" yili.
📌1999 - "Ayollar" yili.
📌2000 - "Sog'lom avlod" yili.
📌2001 - "Onalar va bolalar" yili.
📌2002 - "Qariyalarni qadrlash" yili.
📌2003 - "Obod mahalla" yili.
📌2004 - " Mehr-muruvvat " yili.
📌2005 - "Sihat-salomatlik" yili.
📌2006 - "Homiylar va shifokorlar" yili.
📌2007 - "Ijtimoiy himoya" yili.
📌2008 - "Yoshlar" yili.
📌2009 - "Qishloq taraqqiyoti va farovonligi" yili.
📌2010 - "Barkamol avlod" yili.
📌2011 - "Kichik biznes va hususiy tadbirkorlik" yili.
📌2012 - "Mustahkam oila" yili.
📌2013 - "Obod turmush" yili.
📌2014 - "Sog'lom bola" yili.
📌2015 - "Keksalarni e'zozlash" yili.
📌2016 - "Sog'lom ona va bola" yili.
📌2017 - "Xalq bilan muloqot va inson manfaatlari" yili.
📌2018 - “Faol tadbirkorlik, innovatsion g‘oyalar va texnologiyalarni qo‘llab-quvvatlash" yili.
📌2019 - "Faol investitsiyalar va ijtimoiy rivojlanish" yili.
📌2020 - "Ilm-ma'rifat va raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish"yili.
📌2021- "Yoshlarni qoʼllab-quvvatlash va aholi salomatligini mustahkamlash" yili.

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️575-савол: Aliment bo'yicha ariza bersa avvalgi muddat uchun ham undira oladimi?

Жавоб: Оила Кодексимизнинг 136-моддасига кўра, алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади. Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️573-савол: 2 йилдан буен эрим билан яшамаймиз. 2та фарзандимиз бор. У Энди ажримга бермокчи. Мен хам хали алиментга берганим йук. Алиментга берса уй-жой берилмикан. Ховлида улишимиз борми йукми? Канака хукукларим бор? Алюментга бераверайми?

⚖️Жавоб: Оила Кодексининг 96-моддасига кўра, «вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига асосан алимент ундирилади».

Алимент вояга етмаган бола(лар)нинг таъминоти учун ундириладиган тўлов бўлиб, унинг никоҳдан ажралишдаги мулкни бўлишга (уй ва бошка буюмлар) ёки болалар отадан оладиган ворисликка ҳеч қандай дахли йўқ.
Юқоридагиларга кўра, алимент ундириш юзасидан турмуш ўртоғингиз доимий яшаш жойидаги фуқаролик судига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

Мол-мулкни бўлиш масаласи Оила кодексининг 27-моддасида ёритилган. Бу моддага кура, «Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин». Агар ҳовли умумий мулк эканлигини исботлашга далил булса, яъни бу ҳовли никоҳ тузилгандан кейин сотиб олинган булса, ўзаро келишув бўлмаганда сиз бу ҳовлини бўлиш масаласида судга мурожаат қилишингиз мумкин.

Бундан ташқари, агар фарзандларингиз ва ўзингиз шу ҳовлида қайд қилинган бўлсангиз, тўла қонли яшаш ҳуқуқига эгасиз.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️571-савол: Мен турмуш уртогим билан ажрашмокчиман. Ажрашиш учун судга ариза бергани борсам, суд ходимлари биринчи аризангизга 6 ой 20 кунга рад жавоби берилади, кейинги аризангизда куриб чикилади деб айтди. Биричисига рад жавоби бермасдан мухлат берса булмайдими деб айтсам, йук бу ФПКда курсатилган деди. Шу ростми?

⚖️Жавоб: Йўқ, бундай эмас. Оила Кодексимизнинг 40-моддасига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Суд никоҳдан ажратиш тўғрисидаги мурожаатни ўрганиб чиқиб, етарли асослар мавжуд эмас деб топса, ишни кўриб чиқишни рад этиши ҳам мумкин. Ёки бўлмаса, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Суд томонидан муҳлат берилиши, берилмаслиги ёки рад этилиши ҳам мумкин.

Оила Кодекси 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️569-савол: Мен хозир россиядаман 2019-йил 10-июнда киз фарзандли булдим узбекистонлик Бир айол 16-июнда угил фарзанд тугди ва бокишга курбим йетмайди деб ташлаб кетмокчи булди мен болани олдим хозир бола 1 йошдан ошган у айолни Эри Билан загси бор лекин бирга яшашмайди болани узимни номимга ололмаяпман Эри болани тан олмаяпти у айолни эса бу йерда паспорти йуколган мен кандай килиб болани уз номимга олишим мумкин узимни загсим йук

⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикасида болани фарзандликка олиш учун муайян белгиланган қонун-қоидалар мавжуд. Оила Кодексимизнинг 151-моддасига мувофиқ, Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.

Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади.

Шунингдек, ушбу Кодекс 152-моддасига кўра, қуйидагилар фарзандликка олувчилар бўлиши мумкин эмас:
✅ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки ота-оналик ҳуқуқи чекланганлар;
✅қонун билан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганлар;
✅асаб касалликлари ёки наркология муассасаларида рўйхатда турувчилар;
✅ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
✅қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар.

Ушбу Кодекс 169-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича фарзандликка олганлиги бекор қилинган собиқ фарзандликка олувчилар;
қасддан содир қилган жиноятлари учун илгари ҳукм қилинганлар.

“Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида”ги қонунимизга кўра, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари Ўзбекистон Республикасидан ташқарида яшайдиган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига, шунингдек соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда ўз ҳуқуқларини амалга ошира олмайдиган ва ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда васийлик ёки ҳомийлик белгилаш чора-тадбирларини кўради.

Юқоридагиларга кўра, ушбу масалада Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасасига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️567-савол: Zamonaviy maktab binolari qurilmoqda lekin o‘sha maktabda faollar zali bo‘lmasligi mumkinmi

⚖️Жавоб: Замонавий мактаблар қурилиши бўйича тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мактабда фаоллар зали бўлиши шартлиги юзасидан талабларни учратмадик.
Бироқ, мазкур талаб мавжуд бўлиши мумкин. Бунинг учун Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️565-савол: Xovlimiz 17 sotix 4xujalik yashemiz yani 3ovsin qaynona qaynatam xar kuni janjal buladi qaytib kelgan qaynsinglim xam bor bizni qaynatamga yomonlab tawlagan qaynatam meni va bir ovsinimni bolalarimiz bilan kuchaga quvib soldi hozrgi kunda onalarimiznikida yashayapmiz bizni uydan xaydashga xaqlari bormi uyni bizga tegishli qismini qanday olsak buladi

⚖️Жавоб: Ўзингиз ва фарзандларингиз уй-жойга муҳтож эканлигингиз туфайли Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси ва Уй-жой кодексининг тегишли моддаларига кўра, турмуш ўртоғингиз яшаётган уйга яшаш учун киритиб қўйиш тўғрисида судга даъво талаби билан чиқишни маслаҳат берамиз.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 32-моддасида қайд этилган шахслар (Уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек у билан доимий яшаётган фуқаролар), агар уларни уйга кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги хоналардан, квартиралардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақлидирлар. Улар мулкдор берган турар-жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритишлари, оиланинг бошқа аъзоларини эса уйга (квартирага), мулкдорнинг розилиги билангина кўчириб киритишлари мумкин. Бу шахслар уй, квартиранинг мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам, уларда турар-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Суд ишдаги ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли тартибда қарор чиқаради.

Сиздаги мавжуд ҳолат юзасидан батафсил маълумотга эга эмасмиз, бироқ, сизлар яшаб келган ҳовли қайнотангиз ёки қайнонангизга тегишли бўлса ва ўзаро келишув бўлмаса, амалда уйга ёки унинг бир қисмига доимий эгалик қилишингиз имконсиз деб ҳисоблаймиз.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️563-савол: Шахар суди судьяси тарафкашлик килиб, суд булаётган вактни узида 1 томонни узига нималар килишни ургатиб турса, судьяни устидан каерга мурожаат килишим мумкин?

⚖️Жавоб: “ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СУДЬЯЛАР ОЛИЙ КЕНГАШИ ТЎҒРИСИДА”ги Қонун 6-моддасига кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг судьялар томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши масалаларига доир мурожаатларини кўриб чиқиш Судьялар олий кенгашининг асосий вазифалари сирасига киради.

Юқоридаги ҳолат юзасидан далилларни тўплаган ҳолда Судьялар олий кенгашига шикоят қилишни маслаҳат берамиз.

👉@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

Soliq Kodeksining mazmun mohiyatini noto'g'ri anglash ta'sirida soliq organlarining xatti-harakatlaridan advokatura tuzilmalari aziyat chekmoqda. Amalda hisob-faktura yuborish uchun QQS sertifikati talab qilinmoqda. Advokat hisob fakturani yubora olmasa, hisob raqamiga pul tushmaydi. Pul tushmasa, soliqlar va ish haqini to'lash imkonsiz.

Ilojsizlikdan advokatlik tuzilmasi QQS to'lovchisiga aylansa, yuridik xizmat narxi oshib ketishi va advokatlik faoliyati bilan shug'ullanuvchilar soni ham kamayib ketishi mumkin. Soliq organlarining soliq qonunchiligiga mos kelmaydigan xatti-harakatlaridan norozi bo'lib yozilgan murojaat javobini kutyapmiz. Ungacha advokatura xodimlari ish haqisiz qolishiga to'g'ri kelmoqda.

Mazkur holat boshqa notijorat tashkilotlarida ham kuzatilmoqda. Azizlar, biron tanqidiy fikr bildirish ham shart emas. Soliqchilardan Soliq Kodeksiga rioya etishlarini kutib qolamiz.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

Nodirbek Abdusattorov shaxmatning rapid yo'nalishida kattalar o'rtasida Jahon chempionligini va 60 000 AQSH dollarini qo'lga kiritdi.
Bu yigitning gapirishi juda tez, shaxmat o'ynashi undan ham tez ekan🥲. Ota-onasiga, ustozlariga rahmat.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

Янги қуриб битказилган ёки халқимиз тилида “новостройка”🏣 деб аталувчи кўп қаватли турар жойларда яшовчи фуқароларимиз диққатига.

2021 йил 19 июнь куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПП-5152 сонли Қарорига кўра, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб янги қурилган кўп қаватли турар жой эксплуатацияга қабул қилингандан сўнг 2 йил давомида Қурувчи ташкилот томонидан бошқарувга олинади ва бу муддат даврида кафолат даври жорий этилади. Эслатиб ўтамиз бундан аввал бу функцияни уй-жой мулкдорлари ширкати (русча “ТСЧЖ”) бажарарди.

⚡️Фикримизча, бундай ўзгаришлар қабул қилинишга сабаб, фуқаролар тарафидан кўплаб шикоятлар келиб тушгани бўлиши мумкин. Сифатсиз ва шошма-шошар қуриб топширилаётган “замонавий” уйлар деярли барча номдор қурувчи ташкилотларда ҳам учраб турибди. Буни кўплаб яқин таниш ва биродарларимиз ҳикояларидан билиб ишонч ҳосил қилмоқдамиз.

Бу ва бошқа ўзгаришларни қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин. Ҳужжат рус тилида.

@niholbekganiev

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

‼️✍️Турар жойларни сотганлик учун даромад солиғи тўланиши ёки қайси ҳолларда тўланмаслиги масаласида келган бир қанча саволларни умумлаштирган ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз.

⚖️Кўчмас мулк олинган нархидан қимматроққа сотилганда даромад пайдо бўлиши мумкин. Масалан, 10 миллион сўмга уй сотиб олиниб, 11 миллион сўмга сотилса, 1 миллион сўм даромад кўрилган ҳисобланади. Мана шу олинган 1 миллион сўмнинг 12 фоизи миқдорида даромад солиғи тўланиши лозим.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 378-моддаси, 7-қисми мазмунига мувофиқ, 3 йилдан ортиқ солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадга солиқ солинмайди.
Кўпчилик Солиқ Кодексининг ушбу “жойи”ни ўқиганини, бироқ тушунмаганини маълум қилишади. Осонроқ тушунтиришга ҳаракат қиламиз.

Солиқ Кодексимизнинг 378-моддаси, 7- қисмида солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадларга солиқ солинмаслиги, бироқ ўттиз олти календарь ойдан кам муддатда солиқ тўловчининг мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинган даромадлар бундан мустасно эканлиги кўрсатилган.

Бундан келиб чиқадики, уй эгаси 36 ойгача, яъни 3 йилгача ўзининг мулкида бўлган турар жойни сотадиган бўлса, даромадидан солиқ тўлайди, 36 ойдан, яъни 3 йилдан кўпроқ мулкида бўлган турар жойни сотишдан олинган даромадга эса солиқ солинмайди.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️578-савол: Menga instagramdan sobiq yigitim uyatsiz yuzi yopiq rasmlar jonatayapti va mendan pul talab qilyapti agar pul bermasam instagramga bu rasmlarga seni atmetka qilib qoyaman deyapti

⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддасида "Товламачилик, яъни жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйганлик" учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далилларни тўплаган ҳолда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️576-савол: Dadamni nomida mowina Bor man davernisda minaman dadam 1chi rozgoridan zakisi bekor qilinmagan man 2 rozgoridanman dadam olamdan oti mowinaga birinchi hotini davogar boladimi

Жавоб: Оила Кодексимизнинг 23-моддасига мувофиқ, “Эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади”.
Шунингдек, мазкур Кодекснинг 27-моддаси, 3-қисмида “Низо туғилган ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек эр ва хотиннинг бу мол-мулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади”, деб белгиланган.
Бундан ташқари, Кодекснинг 28-моддасига кўра, “Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда ҳамда уларнинг шу мол-мулкдаги улушларини аниқлашда, агар эр ва хотин ўртасидаги никоҳ шартномасида бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, эр ва хотиннинг улушлари тенг деб ҳисобланади.
Суд вояга етмаган болалар манфаатларидан ва (ёки) эр ва хотиндан бирининг эътиборга лойиқ манфаатини ҳисобга олиб, жумладан, агар эр ёки хотин узрсиз сабабларга кўра даромад олмаган бўлса ёхуд эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини оила манфаатларига зарар етказган ҳолда сарфлаган бўлса, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушлари тенглигидан чекинишга ҳақлидир”.

Бундан келиб чиқадики, сиз ишончнома орқали бошқараётган автотранспорт воситаси отангизнинг никоҳ даврида олинган бўлиб, тарафлар мулкни бўлиш юзасидан ўзаро келиша олмаган тақдирда низо тегишли фуқаролик судида ҳал этилишини маълум қиламиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

Ноқонуний "снос" учун алоҳида жавобгарлик белгиланди

Кутилган қонун.

Ниҳоят Президент “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди. 

Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.

Агар мансабдор шахс маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйса Жиноят кодексига асосан қуйидаги жазо чоралари қўлланади:

- базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;

- 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;

- 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, мансабдор шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум этилиб, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли ҳокимлар энди ҳушёр бўлишлари керак. Чунки уларнинг ноқонуний "снос"лари маъмурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, камига жиноий жавобгарликка тортилиб қолишса депутатликдан ҳам маҳрум бўлиб, Кенгашларга раислик қила олишмайди.

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

​​Хоразмча тендер. Тайинланганига бир йил ҳам бўлмаган вилоят “замҳоким”ининг укасига тегишли компания 20 млрд сўмлик давлат буюртмасини ютган. Бу тендерда ҳам ҳоким ўринбосари тендер комиссияси раиси бўлган

Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Қурбанов Бахром Шарипович тайинланганига ҳали кўп бўлгани йўқ. У бу лавозимда 2020 йилнинг мартидан бери ишлаб келади. У вилоятда қурилиш комплексида пудрат, лойиҳа ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштиришни, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.

Шу йилнинг 25 июнь куни Қурбанов Бахром Шарипович раислигида Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги перинатал марказини реконструкция қилиш бўйича тендер савдо комиссияси мажлиси бўлиб ўтади. Комиссия қиймати 20 млрд сўмдан ортиқ бўлган иншоотни қуриш учун "Bunyodkor” МЧЖни ғолиб сифатида танлаб олади. Мазкур корхона улушлари, юридик шахслар реестрига кўра, тўлиғича Курбанов Улугбек Шариповичга тааллуқли. Биздаги маълумотларга кўра, у вилоят ҳокими ўринбосари, тендер комиссияси раиси Бахром Қурбановнинг яқин қариндоши — укаси ҳисобланади.

Мазкур компания, шунингдек, Урганч шаҳар Ашхобод маҳалла фуқаролар йиғинидаги ичимлик сув тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тендерда ғам ғолиб бўлган. Тендер натижалари 2020 йил сентябрь ойида эълон қилинган. Қарийб 7 млрд сўмлик объект бўйича тендер комиссияси раиси Уй-жой ва коммунал хўжалик вазири бўлган, лекин у йиғилишда “узр сабабларга кўра қатнаша олмаган”.

Бизнинг-ча, назорат органлари мазкур компаниянинг Бахром Қурбановнинг эски лавозимларда ишлаган пайтида олган буюртмаларини ҳам ўрганиб кўриши лозим.

P.S.: Давлат буюртмалари, таъбир жоиз бўлса, катта қозон. Ундан барча тадбиркорлар тенг ва тўсиқларсиз фойдалана олиши керак. Шундагина ривожланиш бўлади, шундагина рақобат муҳити қарор топади. Модомики давлат буюртмаларини мансабдор шахсларга тааллуқли компаниялар олар экан, бу компаниялар қанчалик зўр ва кучли бўлмасин, охир-оқибатда бошқа тадбиркорлик субъектларининг ривожланишига, уларнинг кенгайшига тўсқинлик пайдо бўлади, бозорда бир тарафда маҳаллий бозорни монопол қилган, иккинчи тарафдан эса чала, ўғри, откат билан ишлайдиган, фақат сифатсиз қурилиш қиладиган компанияларнинг куни туғади.

Шунинг учун маданиятли жамиятларда бундай давлат буюртмаларида чиновникнинг корхонаси иштирок этмайди, ҳеч қачон амалдор укаси ёки акаси номидаги компания иштирок этаётган тендерда комиссия раиси бўлмайди. Бу абсурд. Бу жиноят. Бу коррупция. Юқоридаги ҳолатлар, назаримизда, манфаатлар тўқнашуви, қонун бузилиши жойларда чуқур илдиз отганини, муаммога тизимли ечимлар излаш кераклигини кўрсатмоқда.

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️574-савол: Men kuyovimga qarz bergan edim .lekin tilxat yozdirib olmaganman .u endi tolawdan bow tortib bahonalar qidirtapti.men uni sudga berib undirib olsa boladimi.lekin u qarz olgan ligi haqida telefon suhbati ovozi bor .Bu isbot bo'la oladimi.???

⚖️Жавоб: Фуқаролик Кодексининг 107-моддасига мувофиқ, хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонун ҳужжатларида ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади.

Шунингдек, ушбу кодекс 109-моддасига кўра, битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар.

Мазкур ҳолатда, аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни, ундан сўнг тегишли далиллар билан биргаликда фуқаролик судига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️572-савол: Sizdan bir masalada yordam soramoqchi edim bir tanishim hozirgi kunda taqiqda turgan ya'ni kam taminlangan oilalar uchun qurilgan uyni bir ayoldan sotib oldi va oldindan 50mln som pul berdi uyning kriditi toliq tolanmaganligi sababli u hozirda nomiga otkaza olmas ekan lekin pul berganligini tilxat va telefonda kamera orqali syomka qilib oldi keyinchalik kridit tolagandan keyin uyni nomiga otkazishda uy egasi norozi bolsa pullarini qaytarib olishga yoki uyga davo qilishga haqqi bormi va masala qanday yechiladi

⚖️Жавоб: Ипотека кредитига олинган уйнинг қарзи тўланмасдан уни олди-сотди қилиб бўлмаслиги кундай равшан. Банклар ҳали қарз ундирилмасдан туриб, гаровда турган кўчмас мулкни бошқа шахс номига расмийлаштирилишган розилик бермайди.

Тарафлар ўртасида уйни кейинчалик, яъни банкдан қарз узилгандан кейин расмийлаштириш шарти билан норасмий келишув асосида уйни сотиш ҳолатлари тез-тез учраб туради.

Мабодо, пулни олган шахс кўчмас мулкнинг қарзи узилгандан кейин келишувга кўра, уйни пул тўлаган одамнинг номига расмийлаштириб бермаса ёки умуман фақат пулни қайтаришини билдириб, амалда пулни ҳам қайтармаса ва уй-жойни ҳам расмийлаштириб бермаса, тегишли тартибда судга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқларини, эркинликларини ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш кафолатланади.

Фуқаролик Процессуал Кодексимизнинг 3-моддасига кўра, ҳар қандай манфаатдор шахс бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқи ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатини ҳимоя қилиш учун фуқаролик суд ишларини юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фуқаролик ишлари бўйича судга (судга) мурожаат қилишга ҳақли.

Судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақиқий эмас.

Пулни олган шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари ҳам бор деб ҳисобласангиз, зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️570-ВОПРОС: Я в разводе, у меня двое детей от мужа. Он выплачивает мне алименты как и положено 33 процента, но сумма незначительная, всего 350000 тыс.сум, так как он подал справку с маленькой зарплатой. В достоверность данной справки я не поверила, и хочу проверить, правильно ли он указал сумму своей зароботной платы. На его рабочем месте мне справку не выдадут, поэтому что вы мне посоветуете сделать?

⚖️Ответ: В соответствии со статьей 99, Семейного Кодекса Республики Узбекистан, размер взыскиваемых алиментов на каждого ребенка должен быть не меньше 26,5 процентов установленного законодательством минимального размера оплаты труда.

Минимальный размер труда с 01.02. 2010 года – 679330 сум x 26,5%=180 022,45 сум, то есть размер алиментов должен быть минимум 360 045 сум на двоих детей.

Кроме этого, согласно со статьей 102, Семейного Кодекса РУз, Размер взыскиваемых с родителей алиментов детям может быть установлен в долях к месячной заработной плате и (или) к иному доходу либо в твердой денежной сумме.

Мы рекомендуем обратиться в суд с заявлением о выплате фиксированного размера алиментов.
При обращение в суд спросите отправить судебный запрос о получение доходов с место работы Ответчика.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️568-савол: Биринчи хотинимдан битта фарзандим бор ажрашганман 25%алимент тулайман,иккинчисидан икта фарзандимиз бор. Алимент тулови фоизини камайтириш учун хозирги аёлим билан судга алимент туловига ариза ташладик,суд карори чикди. Энди мен фоиз камайтириш учун судга ариза берсам кандай туловлар бор? Эшитишим буйича энг кам иш хакининг икки баравари микдорида давлат божи тулови ва бир йиллик алимент туловининг 4% давлат божлари бор экан, шу тугрими?

⚖️Жавоб: Тушунишимизча, Оила Кодексимизнинг 105-моддасига мувофиқ, алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги даъво аризангиз суд томонидан қаноатлантирилган.

Суднинг қарори матни билан таниш эмасмиз, агар унда кўпроқ тўланган даврдаги алимент миқдорининг қайтариб берилиши назарда тутилган бўлса, қарорда кўрсатилиши керак. Акс ҳолда, алимент миқдорини камайтириш тўғрисидаги қарор у чиққан пайтдан бошлаб кучга киради.

Маълумот учун, “Давлат божи тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларга бериладиган мулкий хусусиятга эга даъво аризалардан даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда, ва мулкий хусусиятга эга бўлмаган (ёки баҳоланмайдиган) бошқа даъво аризаларидан БҲМнинг 2 баробари миқдорида давлат божи ундирилади.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️566-савол: Мen shu yil yani 2020 yil õqishni bitirib maktabga ishga kirdim. Birinchi yil ishlayotgan ishchilarga daromad solig'ida imtiyozlar bulishi haqida eshitgandim. Shu haqida malumot bersangiz.

⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 378-моддасида солиққа тортилмайдиган даромад турлари кўрсатилган. Ўқув юртини битириб, биринчи йил ишлаётган ходимларга даромад солиғи бўйича имтиёзлар мавжуд эмас.

Шунингдек, Солиқ Кодексининг 380-моддасида қисман солиқ қолишдан озод қилинадиган алоҳида тоифалар рўйхати келтирилган. Ушбу рўйхатни кўриб чиқишни маслаҳат берамиз.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️564-савол: 2010 yil uylandim xozrda ikta bolam bor xotinm xiyonat qildi xiyonat vidiosi va rasmlari bor sudlashib bolalarimi uzmni qaromogmga osam buladimi

⚖️Жавоб: Болаларнинг ким билан қолиши масаласида 👉🏻64-саволга қарашни маслаҳат берамиз.

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️562-савол: Вir tanishimning loyiha smeta hujjatlari bilan shugullanadigan firmasi bor. U tanishimning firmasi boshqa shaharda joylashganligi bois men uz shahrimda usha tanishimning firmasining filialini ochmoqchiman.
Loyiha smeta hujjatlari bilan shugullanuvchi firmaning filialini ochish mumkinmi, mumkin bulsa qanaqa hujjatlar kerak buladi???

⚖️Жавоб: Ҳа, корхона ўз филиалини очиши мумкин. Фуқаролик Кодексимизнинг 47-моддасига кўра, Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир.
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради.

“Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунимизнинг 30-моддасига кўра, филиални тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш умумий йиғилиш ваколатига киради. Филиални ташкил этиш учун асосий корхонанинг таъсис ҳужжатларига ўзгартиш киритиш ва филиал тўғрисидаги низомни тасдиқлаш керак бўлади.

Ушбу қонуннинг 11-моддасига кўра, филиаллар ташкил этилиши билан боғлиқ ўзгартишлар киритилган ҳолларда, бундай ўзгартишлар юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга киради.
Филиал тўғрисидаги Низомга қўйиладиган талаблар қонун ҳужжатларимизда кўрсатилмаган.

Филиалга мол-мулк бериш. Бу 2 хил усулда амалга оширилади.
1) Жамият филиалга мол-мулк беради ва уни алоҳида балансга ажратади. Бу ҳолда филиал учун банкда алоҳида ҳисобрақам очилади ва мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилади.
2) Филиалнинг мол-мулки мустақил балансга ажратилмайди, у амалга оширадиган хўжалик операциялари эса бош жамиятнинг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади. Бу ҳолда мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилмайди.

Алоҳида мол-мулк берилган филиални рўйхатдан ўтказиш тартиби юзасидан Солиқ Кодексининг тегишли моддаларига қарашни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…
Подписаться на канал