advokat_maslahat | Неотсортированное

Telegram-канал advokat_maslahat - Advokat Abdusamadov

935

Адвокат Алишер Абдусамадовнинг БЕПУЛ адвокатлик маслаҳати канали Саволларингизни @advokatga_savol_yuborish_bot га юборинг. "Abdusamadov and partners" адвокатлик тузилмаси

Подписаться на канал

Advokat Abdusamadov

✍️561-савол: Мени хотиним турт ой булди уйига кетиб утирибди . Орамизда иккита фарзанд бор (каттаси угил 10 ёш , кичкинаси киз 5 ёш) . Олдин болларни уни уйида кейин мени уйимда яшар эдилар , кейинчалик кизим уйимга келиб ойимни ёнига бормайман , телефонда хам гаплашмайман деб уйимда юрибди . Агарда судга берадиган булсак суд кизниям угилниям отаси карамогида колдириши мумкинми.

⚖️Жавоб: Оила Кодексимизнинг 44-моддасига мувофиқ, эр ва хотин ўртасида келишув бўлмаган тақдирда, шунингдек ушбу келишув болалар ёки эр-хотиндан бирининг манфаатларига зид эканлиги аниқланган тақдирда суд никоҳдан ажратилгандан кейин вояга етмаган болалар ота-онасининг қайси бири билан яшашини аниқлаши шарт.

Ушбу масалада каналимизда эълон қилинган 👉🏻64-саволга қарашни маслаҳат берамиз.

👉@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️559-савол: Shariy nikoh bilan arang bir oy yashadim. 2yoshli farzandimni ota-onamga tashlab ketgan edim.Bolam har kelganimda injiqlik qilib,menga ichkib qoldi.Men borgan oila notinch oila ekan.Kuniga urush janjal meni sarosimaga solib qo‘ydi.Men bunday oilada yashay olmasligimni bildim.Farzandli bo‘lib qolmasimdan ajramoqchilgimni erimga aytib,javobimni berishini so‘radim.Erim meni majburlab yashatirmoqchi bo‘ldi.Men ketadigan bo‘lsam,nomimni yomon otliqqachiqarishini aytib qo‘rqitdi. Hozirgi kunda ko‘chni bermay,bizni qiynamoqda.10 ming betsang ko‘chingni beraman deyapti.Mahalla raisi ham ko‘chimni olib berolmayapti.Meni yashashni hohlamasam ham ko‘cnni bermasligi to‘g‘rimi?Qanday yo‘l tutsak ko‘chni olamiz?

⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 228-моддасига кўра, Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).

“Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасига мувофиқ, "Мулкдор ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда эгаллаб олинган мол-мулкини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонунларига мувофиқ талаб қилиб қайтариб олиш ҳуқуқига эгадир".
Мулкий ҳуқуқни ҳимоя қилиш суд томонидан амалга оширилади.

Фуқаролик судига даъво ариза киритилади, мол-мулкни рўйхат қилиб, уни бозор нархида баҳолаб, ўша сумманинг 4 фоизи давлат божи тўланади.

Бундан ташқари, мол-мулкнинг мавжудлиги факти суд томонидан текширилади. Сизда ўзингизга тегишли мол-мулк олиб борилганлиги бўйича етарли далиллар бўлиши лозим.

Агар турмуш ўртоғингиз тарафидан сизга тегишли мол-мулклар берилмайдиган бўлса, судга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

👉@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️558-савол: Аlimentga hujjat topshirish uchun davlatga qancha pul to‘lanadi qaysi sayt orqali amalga oshirilmoqda?

⚖️Жавоб: Судларга ҳужжат топшириш👉🏻 https://exsud.sud.uz/main вебсайти орқали амалга оширилмоқда.

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига 8-моддасига кўра, фуқаролик ишлари бўйича судларда даъвогарлар – алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган.

Бироқ, почта ҳаражатлари учун белгиланган миқдорда тўлов қилиниши керак. Ушбу сумма алимент ундириш бўйича иш суд буйруғи тартибида кўрилганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизини (ҳозирда 11 150 сўм), даъво тартибида кўрилганда 7 фоизини (ҳозирда 15 610 сўм)ни ташкил этади.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️556-савол: Вir raqam menga sms yozb sevgan qizingni borb uldirib ketaman telini tekshirishsa sen chiqasan shunga uxshagan mazmundagi sms xabarlar yozmoqda nma qlsam qonun buyicha bunga jazo bor

⚖️Жавоб: Сизда юзага келган вазият юзасидан батафсил маълумотга эга эмасмиз. Вазият бўйича барча далилларни тўплаб, уларни текширмасдан туриб, бирон-бир ҳуқуқий баҳо бериш имконсиз деб ҳисоблаймиз. Ушбу ҳолат ҳуқуқбузарлик ёки жиноят бўлиши ҳам мумкин. Зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️555-савол: Саволим 2014 ерим биринчи турмуши билан ажралган урталарида 2 нафар вояга йетмаган фарзандлари бор менга 2015 уйланди конуний менданхам 2 фарзандимиз бор 2 болага алмент тулашга кийналаябмиз ерим ремонт устаси хар дойимхам иш булавермайди уйимизхам йук ижарада яшаймиз катта фарзандим 4 еш кичкинаси 8 ойлик алмент микдорини камайтириш учун менхам берсам буладими алментга

⚖️Жавоб: Оила Кодексимизнинг 105-моддасида қуйидагилар келтирилган. “Алимент тўлаётган ота-онанинг бошқа вояга етмаган болалари бўлиб, ундан қонунда белгиланган миқдорда алимент ундирилганда ўша болалар алимент олаётган болаларга нисбатан моддий жиҳатдан камроқ таъминланиб қоладиган бўлса, шунингдек алимент тўлаётган ота (она) ногирон бўлиб, моддий жиҳатдан қийналиб келаётган бўлса ёки алимент олаётган шахс мустақил даромадга эга бўлган тақдирда, алимент миқдори суд томонидан камайтирилиши мумкин”.

Юқоридагиларга кўра, мабодо турмуш ўртоғингиз алимент миқдорини камайтириш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қиладиган бўлса, юқоридаги ҳолатлар ва турмуш ўртоғингизнинг иш ҳақи ҳисобга олинган ҳолда судья томонидан мустақил равишда мазкур даъво кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади.
Алимент миқдорини камайтиришни сўраб, сиз эмас, турмуш ўртоғингиз мурожаат қилишга ҳақли.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️554-савол: O‘zbekiston sudlari qarorlari ustidan yevropa inson huquqlari sudiga yoki shunga o‘xshash sudlarga murojaat qilish mumkinmi? O‘zbekiston birorta shartnomaga qo‘shilganmi xuddi Rossiyadek

⚖️Ответ: (рус тилида) Юрисдикция Европейский суд по правам человека (ЕСПЧ) распространяется на все государства Совета Европы, ратифицировавшие Европейскую конвенцию о защите прав человека. На данном этапе развития всего 47 государств, являются участниками Совета Европы, а также автоматически становятся членами ЕСПЧ. Кроме 28 стран Европейского союза, участниками Совета Европы являются такие постсоветские страны как Россия, Украина, Грузия, Армения и Азербайджан. Однако, Узбекистан не входит в состав Советы Европы и юрисдикция ЕСПЧ не распространяется на нашу страну.

Узбекистан также присоединился к следующим международным документам, касающимся вопросов прав и свобод человека: Всеобщая декларация прав человека (1948 год) 30.09.1991 года, Основные принципы независимости судебных органов (1985 год) 30.08.1997 года, Международный пакт о гражданских и политических правах 1995 г и т.д.

Но ни один из этих международных документах не предусматривает механизм судебного рассмотрения жалоб на государственные учреждения или решения национальных судов.
Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️552-савол: Ipoteka subsidiyasi buyicha xamma tashkilotlar tomonidan ijobiy natija olinganiga qaramay komissiya na rad etish yoki subsidiya berishga qaror qilmayapti. Bunday vaziyatda qanday yul tutishim mumkin?

⚖️Жавоб: Президентимизнинг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармонига кўра, айрим шахсларга, шу жумладан кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлганларга (кейинги ўринларда — айрим шахслар) ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар тўланиши белгиланган.

Юқоридаги Фармонда Комиссия томонидан уй-жой учун қилинган мурожаатнинг кўриб чиқилиши муддати аниқ белгилаб қўйилганини учратмадик. Шунга кўра, амалдаги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги Қонунимизга кўра, ушбу муддат 15 кунни ташкил этади.

Мазкур муддат ўтиб кетган бўлса, Президентнинг виртуал қабулхонаси (pm.gov.uz)га шикоят қилишингизни, натижаси бўлмаса, судга мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️550-савол: Ман давлат корхонасида ишлайман.Бизни карантинга олиб ишлатади яъни тест олиб киргизади мандан тест олганда натижа мусбат чикди ва бир кундан кейин адашибмиз натижа яхши экан деди шундай булса хам хусусий клиникаларга бориб кайтадан тест топширдим ва натижа яхши чикди.Лекин мани(бизни)хозир ишга куйишмаяпти кутиб туринглар деб 5-кун булди ман шунда 1-тест олганларни судга бериб иш хаккимни ундириб олсам буладими. Тест яхши чикмаганлар ва адашиб яхши булганлар куп.

⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 285-моддасига кўра, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси касал бўлинганда, меҳнатда майиб бўлган ёки бошқача тарзда шикастланганда, шу жумладан турмушда жароҳатланганда, оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилганда, карантин эълон қилинганда, санаторий-курортда даволанганда ва протез қилинганда тўланади.

Шунингдек, ушбу Кодекснинг 150-моддасига кўра, ходимнинг аризасига кўра унга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши мумкин. Сиз ўз ихтиёрингизга кўра, шундай ариза ёзган бўлсангиз, бунга карантин ёки касал бўлганингизни асос қилиб келтирмагансиз. Сабаби карантинда ёки касал бўлганда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланиши керак (МК 285-модда).

Сиз ишлаётган давлат корхонасида COVID-19 тести натижаси мусбат бўлганда, мажбурий тарзда иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилиши йўлга қўйилган бўлса, бу қонунга зиддир.

Сиз ишлаётган корхонада шундай тартиб йўлга қўйилганлиги ва сизнинг аслида вирус юқтирмаганлигингиз ҳолати бўйича, аввало, ўзингиз ишлаётган корхонага мурожаат қилишни, агарда натижаси бўлмаса, фуқаролик судига даъво тартибида иш ҳақи ундиришни сўраб мурожаат қилишни маслаҳат берамиз. Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

⚡️Ҳозирги кунда Торонто (Канада) шаҳрида “Astound Commerce” халқаро компаниясининг юристи бўлиб ишлаётган ватандошимиз Ринат Зиёдуллаев каналимиз орқали 1 ҳафта давомида 20 соатлик вақт ажратиб, бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш истагини билдирди.
Ринат Зиёдуллаев Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университетини тамомлаб, Россия, Норвегия ва АҚШнинг нуфузли олий таълим муассасаларининг магистратура босқичларида таҳсил олган. Европа ҳуқуқи, АҚШ қонунчилиги билан боғлиқ саволларга, шунингдек, миллий қонунчилигимизга доир саволларга баҳоли қудрат жавоб беришни мақсад қилган. Дўстимиз Р.Зиёдуллаевга хориждаги юристлик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

Абитуриентлар 105 миллиард сўм тўплаб берди

📌Олий
таълим олишга даъвогар 1 484 085 нафар абитуриент имтиҳон топширгани онлайн рўйхатдан ўтди. Энди чўтга ташлаймиз:

👉 http://21asr.uz/i01

"XXI ASR" иқтисодий хабарлар оқими!

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️546-савол: Мeni turmush ortogim harbiy. Turmuw qurganimizga 3 yil boldi bir yarim yoshli oglimiz bor! Biz ajrawmoqchimiz birga kriditka mawina olganmiz yaqinda davlat tomonidan Uy xam kreditga berildi biz ajrawsak birga olgan uy va mawina kimga qoladi. Kreditlar Uy va mawina turmush ortogimi nomida
Krediti bor odam aliment toledimi

⚖️Жавоб: Оила Кодекси 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари, шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр ва хотиндан бири уй-рўзғор ишларини юритиш, болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ёки бошқа узрли сабабларга кўра мустақил иш ҳақи ва бошқа даромадга эга бўлмаган тақдирда ҳам эр ва хотин умумий мол-мулкка нисбатан тенг ҳуқуққа эга бўлади.
Кредитга олинган уй ва машина учун тўланган сумманинг ярмига даъво қилишингиз мумкин. Чунки, мол-мулк ҳали тўлов амалга оширилмаган.

Шунингдек, Оила Кодекси 28-моддасига мувофиқ, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишда эр ва хотиннинг умумий қарзлари уларга белгиланган улушларга мутаносиб равишда ҳар иккаласи ўртасида тақсимланади.

Эр ва хотиннинг (улардан бирининг) талабига кўра уларнинг биргаликдаги мулки бўлган мол-мулкни бўлиши - Никоҳдан ажратиш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқариш вақтида суд томонидан ҳал этиладиган масалалар сирасига киради (Оила Кодекси 44-модда.)

Юқоридагиларга кўра, ўзаро келишув бўлмаган тақдирда, судга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.
Кредит олганлик алимент мажбуриятидан озод қилмайди.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️544-савол: Meni begona kishilar yo'lda toxtatib, avval xaqorat qilishga tushishdi, keyin o'zini "organ" hodimiman deyishdi va kimgadur telefon qilishdi, bir necha minut otmay yana ikki kishi keldi va biri qol berib turganida ikkinchi kallasi bilan menga zarba berdi, yoniyda poylab turgan anavi "organ" xodimiman deb aldab turgan shaxs mushti bilan chaki jag' suyagimni sindirdi. Ichki ishlar hodimlari negadur ishni paysalga solyapti, aytingchi ularga qanday jazo beriladi?

⚖️Жавоб:Ушбу вазият ва буни келтириб чиқарувчи омиллар айнан сизга маълум. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан сизнинг мурожаатингиз охиригача ўрганилмасдан тегишли чоралар кўрилмаётганидан норози бўлиб, қайта-қайта мурожаат қилишни маслаҳат берамиз. Ҳақиқий вазиятни билмасдан туриб, сизни ҳақорат қилган ва тан жароҳати етказганларга қандай жазо берилишини айтиш имконсиз.

Амалдаги Жиноят Кодексимизнинг 105-моддаси “Қасддан баданга ўртача шикаст етказиш”, 106-моддаси “Қасддан баданга енгил шикаст етказиш” деб номланиб, қонунда жиноий жаримадан тортиб озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо чоралари белгиланган. Албата тиббий хулоса ҳам муҳим ўрин тутади.

Ички ишлар органлари ходимлари ушбу вазиятда ҳаракатсиз ёки лозим даражада ҳаракат қилмаяпти деб ҳисобласангиз, прокуратура органларига мурожаат қилишингиз, вазият юзасидан малакали ҳуқуқий ёрдам олиш учун адвокат ёллашингиз мақсадга мувофиқлигини маълум қиламиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️542-савол: Bitta chasniy firmada 2.5 oy ishladim va oyligimmi berishmadi keyin Vazirliga va Prezident portaliga yozdim yordam berishmadi chunki bez dokument yani trudovoyin yurmagan dib hichkim yordam bermayapti Oyligimmi qanaqa qilib olsam
boʻladi?

⚖️Жавоб: Меҳнат Кодексимизнинг 83-моддасига кўра, ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс томонидан ёки унинг ижозати билан ходимга ҳақиқатда ишлашга рухсат этилган бўлса, ишга қабул қилиш тегишли равишда расмийлаштирилган ёки расмийлаштирилмаганлигидан қатъи назар, иш бошланган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган деб ҳисобланади.

Шу боис, хусусий фирма жойлашган манзилдаги фуқаролик судига ҳақиқатдан ҳам ишлаганлигингизни тасдиқловчи далиллар билан бирга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

Даъво аризасига далилларни, жумладан, сиз билан расмий ва норасмий равишда бирга ишлаганларнинг ёзма кўрсатмаларини илова қилинг.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️540-савол: Мен Термиз Давлат унверситетида укийман Сирткида. Агар мен Чёт давлатига чикиб ишлап кесам, Сессия укиш вакти Яна кайтип кесам . Шунака вазиятдан унумли фойдаланса мумкинми Йоки бу катий Ман этиладими четгп чикиш?

⚖️Жавоб: Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрдаги 930-сон қарорига
1-ИЛОВА)да ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда сиртқи таълимда ўқиётган талабанинг хорижга чиқишини тақиқловчи норма мавжуд эмас. Албатта, юқоридаги Низомга кўра, сиртқи (махсус сиртқи) таълим талабаларининг малакавий амалиётлари ишчи ўқув режасида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Юқоридагиларга кўра, сиртқи таълим шаклида ўқиётган талабанинг белгиланган ўқув дастурларидан ташқари вақтда хорижга чиқишлари ва ишлашлари мумкин деб ҳисоблаймиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️538-савол: Мен биринчи хотиним Билан ажрашиб кетгандим.закс бекор килимаган эди.5 йил утиб Яна уйландим.шарий никох Билан.хотиним емон чикиб колди. дадаси мажбур яшайсан булмаса қаматаман деябди. ариза килишга хаклими. агар ариза килса никох укиган домлага Нима булади.

⚖️Жавоб: Шаърий никоҳ асосида яшаётган турмуш ўртоғингиз билан бирга яшаш ёки яшамаслик сизнинг истагингизга боғлиқ ва мазкур ҳолат бўйича бирон маслаҳат бера олмаймиз. Шаърий никоҳ масаласида амалдаги қонун ҳужжатларига мурожаат қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 13-моддасига мувофиқ никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Тегишли идора рухсатисиз шаръий никоҳ ўқиган ҳар қандай фуқаро, мавқеидан қатъи назар, қонун олдида жавобгардир.

Ўзбекистонда қонуний никоҳдан ўтмаган фуқароларга шаърий никоҳ ўқиган шахслар МЖтКнинг 201-моддаси 2-қисми (Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш), 241-моддаси (Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш) асосида жавобгарликка тортилиб келинади.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️560-савол: Мen uch yildan beri onamikidaman uch yillik alment undirishga haqqim bormi

⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси 136-моддасига кўра, алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб ундирилади.

Агар таъминот учун маблағ олиш чоралари судга мурожаат қилингунга қадар кўрилганлиги, аммо алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг уни тўлашдан бош тортганлиги оқибатида алимент олинмаганлиги суд томонидан аниқланса, ўтган давр учун алимент судга мурожаат этилган пайтдан бошлаб уч йиллик муддат доирасида ундириб олиниши мумкин.

👉@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✅Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТАРМОҒИНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги 23.10.2018 йилдаги ПҚ-3981-сонли қарорига асосан 2018 — 2020 йилларда ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, электр тармоқларини модернизация қилиш, электр энергияси ҳисоби ва истеъмолини назорат қилишни такомиллаштириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ» ишлаб чиқилган.

Президентимизнинг 2020 йил 18 июндаги “ТАБИИЙ ГАЗ ВА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ СОТИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА”ги ПФ-6010-сонли Фармонига кўра, 2020 йил 1 августдан МИБнинг:
электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатларини ― Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигига ўтказиш белгиланган.

Расмий маълумотларга кўра, замонавий ҳисоблагичларнинг аксарияти маҳаллий ишлаб чиқарувчилар - «Elektron xisoblagich» МЧЖ ва «Toshelectroapparat» МЧЖ томонидан етказиб берилади. Бу ҳисоблагичлар аввалгиларидан 20 дан зиёд функцияларни бажара олиши билан фарқланади.

Янги ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда, битта абонентга ўртача 770 000 сўм сарфланмоқда ва бу ҳар бир истеъмолчининг шунча маблағ иқтисод қилаётганини кўрсатади.

Пластикли ҳисоблагичи (олдинги авлод электрон ҳисоблагичлар, таҳр.) борларнинг пластик картасида қолган пул маблағи янги ҳисоблагич учун очилган ҳисоб рақамга тушириб берилади.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️557-савол: Mehnat ta'tili davrida ishga chaqirib olish mumkinmi?

⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси 147-моддасига кўра, Таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.

Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки тегишли тартибда кейинги иш йилининг таътилига қўшиб қўйилиши керак.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✅Кўпчилик ўқувчиларимиздан УЙ-ЖОЙ СОТИБ ОЛИШ УЧУН ФУҚАРОЛАРГА СУБСИДИЯ ТЎЛАШ ТАРТИБИ юзасидан кўплаб саволлар келиб тушмоқда.

Ушбу линк👉🏻 https://lex.uz/docs/4774086 орқали Вазирлар Маҳкамасининг 25.03.2020 йилдаги Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни синчиклаб ўқиб чиқишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

⚡️Ҳозирги кунда Торонто (Канада) шаҳрида “Astound Commerce” халқаро компаниясининг юристи бўлиб ишлаётган ватандошимиз Ринат Зиёдуллаев каналимиз орқали 1 ҳафта давомида 20 соатлик вақт ажратиб, бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш истагини билдирди.
Ринат Зиёдуллаев Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университетини тамомлаб, Россия, Норвегия ва АҚШнинг нуфузли олий таълим муассасаларининг магистратура босқичларида таҳсил олган. У икки йилдан ортиқ вақт мобайнида АҚШда юристлик фаолиятини амалга ошириб келмоқда. Халқаро хусусий ва миграция ҳуқуқи билан боғлиқ саволларга, шунингдек, миллий қонунчилигимизга доир саволларга баҳоли қудрат жавоб беришни мақсад қилган. Дўстимиз Р.Зиёдуллаевга хориждаги юристлик фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

⚡️Our compatriot, Rinat Ziyodillaev, who currently works as a lawyer for the international company "Astound Commerce" in Toronto (Canada), expressed his desire to provide free legal assistance through our channel for 20 hours.
Rinat Ziyodillaev, graduated from the University of World Economy and Diplomacy (International Law Faculty). Also, he completed masters in law degrees at prestigious universities in Russia, Norway and the United States. He has over 2 years experience working as a legal professional in the United States. He aims to answer questions about international private, immigration law as well as questions about our national legislation. We wish our friend R. Ziyodillaev great success in his legal activity abroad.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️553-савол: Man o‘zimni xususiy avtomobilimda onam bilan birga ketayotgandim to‘g‘risi maskamni taqish hayolimdan ko‘tarilib qolibdi iib xodimi to‘xtatib nima uchun maska taqmaganimni so‘radi avtomobildagi onam ikkimizdan boshqa hech kim yo‘qligi uchun taqmagandim dedim manga bayyonoma rasmiylashtirdi man qanday yo‘l tutay jarimani to‘laymanmi yoki to‘lamasan sudga murojat qilsam bo‘ladimi oila davrasida ham onam va boshqa oila azolarim bilan maska taqib yurmaymizku.

⚖️Жавоб: Махсус Комиссиянинг 25 мартдаги қарорига кўра (/channel/koronavirusinfouz/1127 ), агар сиз ўз автомобилингизда ҳаракатланаётган бўлсангиз ва автомобилда сиздан бошқа шахс бўлмаса, ниқоб тақмаслигингиз мумкин. Автомобилни тарк этган пайтингизда эса ниқоб тақишга мажбурсиз.

Бироқ, сиздаги мавжуд ҳолатда ниқоб тақмаганингиз асосли бўлиши мумкин. Бунинг учун тегишли далилларни кўрсатган ҳолда, расмийлаштирилган баённома (қарор)дан норози бўлиб маъмурий судга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️551-савол: Мan 3 yildan beri turmush ortogim bilan yashamiman.U sudga bermyopti lekin yashash niyati ham yoq.Shu vaziyatta man advokat yollab ajrimni amalga owirsam boladimi.Chunki wunca vaqt otti oradan wunda ham yashash niyati yoq.Bir nafar bolam bor.

⚖️Жавоб: Албатта, ушбу ҳолатда никоҳдан ажрашиш лозим деб ҳисобласангиз, адвокат ёллаган ҳолда ёки ўзингизни тегишли билим ва кўникмага эга деб ҳисобласангиз, адвокат ёлламасдан туриб ҳам тегишли фуқаролик судига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 40-моддасига мувофиқ, Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида даъво ишларини ҳал қилиш учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли.

Низоли ҳолат бўйича етарли билимингиз бўлмаса ва никоҳдан ажратиш ишларига кўп вақт ажрата олмасангиз, адвокатга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️549-савол: Men 2018 yil noyabr oyidan boshlab sud qarori asosida oylig daromadimni 4/1 qismini alimintga to'lab kelaman. O'sha vaqti maoshim 200000 ming edi. Shundan 100000 sumini 2019-yil sentabr gacha to'lab keldim sung 2019-yil sentabrdan dekabrgacha 150000 ming sumdan o'rta ish xaqi bo'yicha to'ladim. 2020-yil yanvar oyidan 180000 ming sumdan to'lab kelaman.
Sobiq xotinim shikoyati bo'yicha, menga 4.400.000 ming som qarzdorlik chiqaribdi MIB xodimi esa alimintni o'rta oylik ish xaqi bo'yicha xisoblab 3/1 qismiga to'laysan dep talab qilyapti. To'lamasang ota onangni mol mulkini ortib kelaman, va 15 sutkaga qamataman dep qopol suzlar bilan xaqorotlamoqda. Shu gaplari to'grimi ? Menga qanday maslaxat berasiz xozirda ishsizman

⚖️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 99-моддасига кўра, бир бола учун ҳар ойдаги иш ҳақингизнинг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундирилади. Мос равишда икки нафар бола учун даромаднинг учдан бир қисми, уч ва ундан ортиқ болага даромаднинг ярми миқдорида алимент ундирилади.

Шунингдек, Оила кодексининг 140-моддаси мазмунига кўра, агар алимент тўлаши шарт бўлган шахс муайян даврда ишламаган бўлса, алимент бўйича қарз қарз ундирилаётган пайтдаги Ўзбекистон Республикасидаги ўртача ойлик иш ҳақи миқдори бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ишсизлик алимент тўлови мажбуриятидан озод қилмайди ёки тўловда енгиллик бермайди.
МИБ ходимининг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб ҳисобласангиз, МИБнинг юқори органи ёки прокуратура органларига мурожаат қилишни маслаҳат берамиз. Ринат🇺🇿🇨🇦🇺🇸

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️548-савол: Менинг болаликдан ногирон фарзандим бор (турмуш ўртогим хеч каерда ишламайди.) Менга иш жойимда даромад солиғидан қандай имтиёз бор?

⚖️Жавоб: Амалдаги Солиқ Кодексининг 180-моддасига кўра, муайян жисмоний шахслар солиқ солишдан қисман (даромад олинган ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) озод қилинади:
Жумладан, болалигидан ногирон бўлган, доимий парваришни талаб қиладиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота-онадан бири. Имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки соғлиқни сақлаш муассасасининг доимий парвариш зарурлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномаси, биргаликда яшашга тааллуқли қисмида — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси асосида берилади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2019 йилдаги 229-сон қарори билан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга ижтимоий нафақа тўлаш тартиби белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг 17.01.2019 йилдаги ПФ–5635-сон Фармони билан шундай кафолат назарда тутилган. Нафақа 2019 йил 1 мартдан бошлаб тўланиши белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорида болаликдан ногиронларга нафақа тўлаш тартиби белгилаб қўйилган.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️547-савол: Pandemiya vaqtida 14 yoshgacha farzandi bor davlat byudjet tashkilotida ishlovchi onalarga qanday imkoniyatlar berilgan oyligi saqlangan xolda mexnat tatiliga chiqsa buladimi lekin oldin olgan

⚖️Жавоб: Амалдаги қонунчилигимизда ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ота, ёлғиз оналарга бир қанча имтиёзлар мавжуд.

Хусусан, ишга жойлашишдаги қўшимча кафолатлар (Меҳнат Кодекси 68-модда), таътилларни қулай вақтда олиш имконияти (144-модда).
Шунингдек, ҳомиладор аёлларни ва ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлларни уларнинг розилигисиз тунги ишларга, иш вақтидан ташқари ишларга, дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга ва хизмат сафарига юборишга йўл қўйилмайди (228-модда).

Ҳомиладор аёлнинг, ўн тўрт ёшга тўлмаган боласи (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон боласи) бор аёлнинг, шу жумладан ҳомийлигида шундай боласи бор аёлнинг ёки оиланинг бетоб аъзосини парвариш қилиш билан банд бўлган шахснинг илтимосига кўра, иш берувчи тиббий хулосага мувофиқ уларга тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтаси (119-модда) белгилашга мажбурдир.

Бироқ, амалдаги қонун ҳужжатлари, жумладан, Махсус Комиссиянинг қарорларида ўн тўрт ёшга тўлмаган фарзанди бор ёлғиз ота ёки ёлғиз оналар такроран ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқиши мумкинлиги тўғрисидаги маълумотни учратмадик. Бироқ, тиббий хулоса асосида тўлиқсиз иш куни ёки тўлиқсиз иш ҳафтасига ўтиш мумкинлигини маълум қиламиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️545-савол: Турмуш курганимизга 6 ой булди.шу вакт давомида тинч яшамаябмиз.мени дадам мажбур берган деб аёлим хар кун жанжал килади.2 марта хомиласини таблетка ичиб туширворди......саволим:ариза берсам ажримга ФХДЁ да хал буладими ёки фукаролик судида? Кай тарзда? Мухлат бериладими? Уртада фарзанд йук..

⚖️Жавоб: Оила Кодексимизнинг 42-моддасига мувофиқ, вояга етмаган болалари бўлмаган эр-хотин никоҳдан ажратишга ўзаро рози бўлсалар, улар никоҳдан фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ҚАЙД ЭТИШ ҚОИДАЛАРИнинг 110-бандига кўра, Никоҳдан ажратишни қайд этиш эр-хотиннинг ёки улардан бирининг иштирокида никоҳдан ажратиш ҳақида ФҲДЁ органига ариза берган кундан кейин уч ой ўтгач амалга оширилади ва собиқ эр-хотинларнинг ҳар бирига никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилади.

Ушбу қоидаларнинг 112-бандига кўра, Никоҳдан ажратишни қайд этишда, эр ва хотиннинг ўзаро келишувига кўра, уларнинг биридан ёки иккаласидан белгиланган тартибда давлат божи ундирилади

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️543-савол: Мen maktabda dars beraman bir o'qituvchi faqat menga ma'naviy zarar yetkazib kelmoqda, unga nisbatan biron-bir jazo bormi?

⚖️Жавоб: Фуқаролик Кодексимизнинг 100-моддасига кўра, фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.
Манфаатдор шахсларнинг талабига кўра фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматини унинг вафотидан кейин ҳам ҳимоя қилишга йўл қўйилади.

Ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарарлар ва маънавий зиёнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир.

Агар шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги даъво билан бир вақтда даъвогар томонидан шу бадном қилувчи маълумотлар тарқатилганлиги оқибатида етказилган моддий зарарни ёки маънавий зиённи ундириш тўғрисида ҳам талаб қўйилган бўлса, суд бу талабни ФКнинг 985-моддасига мувофиқ ҳал этади.

ФКнинг 1021-моддаси 2-қисмига биноан агар зарар қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса, маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қопланишини назарда тутиш лозим.

Маънавий (мулкий бўлмаган) зарарнинг миқдорини белгилашда суд фуқаронинг шаъни, қадр-қимматини оёқ ости қилган, обрўсини тўккан мақоланинг мазмуни ва моҳиятини, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни эълон қилган оммавий ахборот воситаси ёки муайян шахснинг айб даражасини шу мақола билан боғлиқ бўлган бошқа эътиборга молик ҳолатларни ҳисобга олади.

ФКнинг 1022-моддасига мувофиқ маънавий зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда судлар жабрланувчига етказилган маънавий зарарнинг оғирлигига субъектив баҳоси, шунингдек, даъвогарнинг жисмоний ва маънавий азобларининг даражасини тасдиқловчи объектив маълумотлар хусусияти ва ҳақоратловчи ёлғон маълумотлари тарқатилган доирани ҳамда бошқа аҳамиятга молик ҳолатларни эътиборга олишлари керак.

Бундан ташқари, ОЛИЙ СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ “МАЪНАВИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ҲАҚИДАГИ ҚОНУНЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АЙРИМ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ги қарори (7-сон, 28.04.2000) матни 👉🏻https://lex.uz/docs/1449509 билан ҳам танишиб чиқинг.

Юқоридагиларга кўра, етказилган маънавий зарарни жавобгардан ундириш масаласида далиллар билан бирга судга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️541-савол: MAN SHU YIL TOYM BOGANDI ERM BN 6 OY YAWADM KELISHOLMADIK FARZANDIM YO AJRAWMOQCIMIZ KOCIMINI OLIB KELMOQCIMAN TOYI PULINI BERSA BERAMIZ DIYABTI MANI KOCIMI BERMASLIKKA XAQQI BORMI

⚖️Жавоб: Оила Кодексимизнинг 44-моддасига мувофиқ, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодекси 228-моддасига кўра, Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация).

“Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги Қонуни 33-моддасига мувофиқ, "Мулкдор ўзга шахс томонидан қонунга хилоф равишда эгаллаб олинган мол-мулкини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари қонунларига мувофиқ талаб қилиб қайтариб олиш ҳуқуқига эгадир".

Мулкий ҳуқуқни ҳимоя қилиш суд томонидан амалга оширилади.

Фуқаролик судига даъво ариза киритилади, мол-мулкни рўйхат қилиб, уни бозор нархида баҳолаб, ўша суммадан келиб чиқиб давлат божи тўланади.
Бундан ташқари, мол-мулкнинг мавжудлиги факти ҳам суд томонидан текширилиши керак.

Агар турмуш ўртоғингиз тарафидан сизга тегишли мол-мулклар берилмайдиган бўлса, судга мурожаат қилишни, мазкур жараённи ўз фойдангизга ҳал этишда ушбу соҳада тажрибаси бўлган адвокат ёллашни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️539-савол: Men 2019/2020 o'quv yili 2019 yil dekabr oyida kafedra mudiri lavozimiga saylanganman. 2018/2019 (1.09.2018-30.06.2019) o'quv yili bo'yicha prokuratura tomonidan tekshiruv o'tkazilgan. Tekshuruvda aniqlangan kamchiliklarni hammasi 2018/2019 o'quv yiliga tegishli bo'lib, shu asosida menga XX.01.2020 yilda institut hayfsan berishi to'g'rimi

⚖️Жавоб: Амалдаги меҳнат қонунчилигимиз ходимнинг бевосита содир этмаган хато ва камчиликлари учун ходимни интизомий жавобгарликка тортишни назарда тутмайди. Сизга нисбатан қўлланилган “ҳайфсан” интизомий жазо чораси тўғрисида батафсил маълумотга эга эмасмиз.
Меҳнат Кодексининг 184-моддасида интизомий жазо устидан якка меҳнат низоларини кўриш учун белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Меҳнат низосини кўриб чиқаётган орган содир этилган ножўя хатти-ҳаракат қандай вазиятда юз берганлигини, ходимнинг олдинги хулқ-атворини, меҳнатга бўлган муносабатини, интизомий жазонинг содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг оғирлик даражасига қанчалик мос келишини, иш берувчининг интизомий жазо бериш тартибига риоя қилганлигини ҳисобга олиб, ходимга нисбатан қўлланилган интизомий жазони ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Бизда меҳнат низолари иш жойидаги меҳнат низолари бўйича комиссияларда ва туман (шаҳар) судларида кўрилади. Меҳнат Кодексимизнинг 269-моддасига кўра, агар ходимнинг иш жойида меҳнат низолари комиссияси тузилмаган бўлса, меҳнат низолари бевосита туман (шаҳар) судларида кўриб чиқилади.

Бизда иш жойларида меҳнат низолари комиссияси тузиш амалиёти амалда мавжуд эмаслиги туфайли тегишли фуқаролик судига шикоят қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…

Advokat Abdusamadov

✍️537-савол: Мeni ukamni to'xmatga qo'yishmoqda.ukamni uyiga bir qiz ish bn chaqirib shantajlik qilmoqda endi u qiz ukamni tengdoshi narigi ko'chada turishadi ukamga ayasi qizimni nomusiga tegdi deb turib olgan.lekin bu ish umuman bo'lmagan. Ekspirtizaga esa qizni ayasi rozi bo'lmayapdi biz ekspirtiza qildirmoqchimiz biz birinchi bb arizani uchaskavoyga tashlasak bdimi?

⚖️Жавоб: Мазкур ҳолат бўйича аслида нима бўлганлигини укангиз яхши билади. Номусга тегиш амалдаги қонунчилигимизда оғир жиноят ҳисобланади.

Жиноят Кодексининг 139-моддасига кўра, Туҳмат оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб қилинса, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу Кодекснинг 165-моддаси “Товламачилик” деб номланади. Эътибор қаратинг, товламачиликка қуйидагича таъриф берилган.

Жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрланувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйиш.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мавжуд далиллар билан бирга мурожаат қилишни маслаҳат берамиз.

@Advokat_maslahat

Читать полностью…
Подписаться на канал