adolat_kuychisi | Неотсортированное

Telegram-канал adolat_kuychisi - Девонайи Ҳақгўй

59945

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади... 📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager

Подписаться на канал

Девонайи Ҳақгўй

Ўринли фикр!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ҳақиқатда, раҳматли Каримовнинг битта қизидан ташқари бошқа қариндошларини танимас эканман...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Украинанинг Россия ҳаво мудофаасига қақшатқич зарба берган "Ўргимчак тўри" ҳарбий операцияси ҳақиқатда жуда пухта тайёрланган экан. Ҳақиқий "Троя оти" бўлибди.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Нима учун Чилонзорда жиноятчилик кўп бўлади, деган саволга тайинли илмий асосга эга аргумент келтирадими десам, ҳамма айбни вилоятликларга тўнкади-қўйди)

Тошкентдаги ҳар қандай муаммога сабаб қилиб вилоятликларни кўрсатиш энг осон йўл. Шунинг учун ақли-фаросати бўлмаганлар асосан шу усулдан фойдаланади.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Иқтисодиёт ва молия вазири Қўчқоров ташқи қарзнинг уятли жойи йўқлигини таъкидлаб ўтибди. Тўппа-тўғри бу фикрга қўшиламан. Ташқи қарзнинг ёмон томони йўқ. Ҳаттоки, дунёдаги ривожланган АҚШ ҳам энг катта қарздор давлатлардан бири ҳисобланади.

Бироқ, бу қарзлар қанчалик тўғри ишлатилаётгани бирламчи масала бўўлиши керак. Чунки биз ҳали ҳам коррупция даражаси юқори бўлган давлатлар қаторида турамиз. Бунақа вазиятда ташқи қарз масаласида жуда эҳтиёткор бўлишимиз зарур!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

#Xushxabar

FAQAT 1 KUN! - Lokatsiyalar

📣 5-iyun! idea do'konida KATTA -50% CHEGIRMA bo'ladi!

-50% 🔻 43" Smart TV (SNR/100SV) 333 333 166 583 so'mdan 12 oyga
-50% 🔻9" Arctic Konditsioner (SIJ3AW09BE) 666 500 333 250 so'mdan 12 oyga
-50% 🔻7kg LG (F2J3HS0W) 666 500 333 250 so'mdan 12 oyga
-50% 🔻PREMIER 190L (260SDDF/W) 334 667 166 583 so'mdan 12 oyga
-50% 🔻PREMIER 315L (315BFSF/W) 833 333 416 583 so'mdan 12 oyga

-50% 🔻 43" Smart TV (SNR/100SV) 4 000 000 1 999 000 so'm
-50% 🔻9" Arctic Konditsioner (SIJ3AW09BE) 7 998 000 3 999 000 so'm
-50% 🔻7kg LG (F2J3HS0W) 7 998 000 3 999 000 so'm
-50% 🔻PREMIER 190L (260SDDF/W) 4 000 000 1 999 000 so'm
-50% 🔻PREMIER 315L (315BFSF/W) 10 000 000 4 999 000 so'm

🎁 12" Konditsioner + 32" Smart TV sovg'aga
🎁 24" Konditsioner + Sovitkich sovg'aga
🎁 Sovitkichlar + 12" Konditsioner sovg'aga
🎁 Sovitkichlar + 32" Smart TV sovg'aga


📍Manzillarimiz - Lokatsiyalar

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Kafillar kerak emas - YO'Q
☑️
Ortiqcha ovoragarchilik- YO'Q

Batafsil ma'lumot:
📞 71-230-7799 | Chat Zarina

👉 -50% CHEGIRMALAR | Instagram | Do'konlarimiz

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

"Девонайи Ҳақгўй" ким?

Аввал ҳам бу саволга жавоб бериб ўтган бўлсам-да, охирги пайтларда юзага келаётган баъзи шубҳаларга ойдинлик киритиш учун яна жавоб беришга қарор қилдим.

Бундан бир неча йиллар муқаддам халқ манфаатлари учун курашадиган яширин қаҳрамон ғоясини ишлаб чиқиб, унга "Девонайи Ҳақгўй" деб ном берганман. Бироқ, ўша пайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларда хизмат қилганим важидан бу лойиҳа таркибида бўлиш мен учун хавфлилиги учун унда иштирок этмаганман. Бугунги кунда ҳам бу лойиҳа таркибида эмасман. Шунинг учун ушбу лойиҳа оид саволларни менга эмас, лойиҳа маъмуриятига беришни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман!

@VafoMumin — холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 VafoMumin">Youtube | Facebook

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ноодатий йўналишда ижод қиладиган каналларни сизга тавсия қилмоқчиман. Кўриш бепул, обуна бўлиш ҳам)

@Azizbekhmem - ижтимоий, сиёсий муаммолар кулгу билан олиб чиқилади.

@Yengilkanalcha- кайфиятни кўтарувчи контент.

@Chapanifutbol17-футбол ва сарказм.

Бир кўринг-чи.👆

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Давлат рақамини яришиб ҳаракатланмоқчи бўлган ҳайдовчиларга нисбатан чора қўлланилибди. Бу яхши, албатта. Шу билан бир қаторда бу ишни қилаётган усталарга ҳам чора қўллаш керак. Булар ҳам қилганлар бир хил айбдор! Ҳар ҳолда, бунақа усталар бугунги кунда ўз фаолиятини тармоқларда очиқдан очиқ олиб боришмоқда.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам ортдамиз...


Қашқадарё вилоятидан сенатор Абдураҳим Эркаевнинг айтишича, Ўзбекистон Жаҳон одил судлов индексида беш поғонага пастлаб 83-ўринга тушган. Фуқаролик судлови бўйича эса мамлакат 106-ўринга чиқиб, ўтган йилга нисбатан 10 поғона пастлаган.

Мана, ҳақиқатларни шунақа шарта-шарта айтадиган сенаторлар ҳам бор экан-ку!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Охирги пайтларда шунга амин бўляпманки, бизнинг жамиятда фанатизм ва радикализмга мойиллик юқори экан. Аслида ҳар қандай таълим тизими абгор бўлган жамиятларда бу ҳолатни кузатиш мумкин. Энг даҳшати, бунақа жамият билан ҳар қандай тажрибаларни амалга ошириш мумкин. Айниқса, дин ниқоби остида давлатчиликка хавф солиш эҳтимоли ортади.

Шунинг учун жамиятдаги барча агрессив муллаларнинг овозини зудлик билан ўчириш керак. Менимча, шундай ҳам бўляпти. Куни-кеча узун ҚУЛОҚ диний чиқишларини тўхтатганини маълум қилди. Демакки, бизнинг фикрларимиз юқори қатламда инобатга олиняпти.

Шу пайтгача узун ҚУЛОҚдан фаолларни обрўсизлантиришда обдон фойдаланишди. Бу бир тарафдан иш берди ҳам. Соғлом фикрлай олмайдиган оламон ўз пири нима деса ўйлаб ҳам ўтирмасдан эргаша бошлади. Унга қарши чиққанлар кўрмуридлар томонидан агрессив сазойи қилинди.

Бироқ, шуни унутмаслик керакки, бугун "пир"ига эргашиб фаолларга тош отган кўрмуридлар эртага давлатга ҳам қарши қурол кўтариб чиқаверади. Шунинг учун диний манипуляциядан буткул воз кечиш керак. Чунки, буни эртага бошқариб туришнинг иложи бўлмайди.

Бу билан ҳеч кимнинг диний эркинлигини чеклашни назарда тутмаяпман. Аксинча, диний эркинлик бериш керак. Бироқ, радикализмнинг ҳар қандай кўринишига қарши давлат муросасиз туриши шарт!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

М.Имомов: Россия ўзи бошлаб берган тажовуз учун ҳақиқий жавобни олди

“Қўшниларини ўн йиллар давомида қўрқитиб, “таъсир зоналари” қуриш ва ядровий қуроллар билан таҳдид қилиш ўрнига, Москва ўзининг ички муаммолари билан шуғулланиши керак эди. Афсус, у хато йўлни танлади.

Украина аниқ ҳаракат қила олишини кўрсатди: стратегик авиацияга зарба — Россиянинг ҳарбий куч тизимига очиқ чақириқдир. Бу энди оддий фронт эмас — бу юқори даражадаги ўйин. Россия ўзи бошлаб берган тажовуз учун ҳақиқий жавобни олди.”


С.Пинхасова: Киев ҳеч кимнинг “духи” етмаган ишни қилди


““Ўргимчак тўри” операциясининг муваффақияти нафақат ҳарбий ютуқ, балки Бруссел учун кучли сигналдир. Украина Кремлнинг энг оғриқли нуқталарига зарба бера олишини исботлади. ЙИ ва НАТО энди ҳарбий ёрдамни кенгайтириши ва тезлаштириши эҳтимоли ўта юқори. Киев ҳеч кимнинг “духи” етмаган ишни қилди. Европа кутиш режимидан чиқиб, жиддий ҳаракат қилишни бошлаши мумкин.”


К.Аметов: Путин яна тузоққа тушди

“Россия шокда. Музокаралар ҳақида гаплар кетаётган пайтда украиналиклар ядровий инфратузилманинг энг муҳим қисмларига кучли зарба берди. Путин яна тузоққа тушди. Кремл катта эҳтимол билан навбатдаги шафқатсиз зарбалар билан жавоб беради. Бироқ Кремл энди кун тартибини назорат қила олмаяпти. Уни яна алдашди. Бу тасодиф эмас, балки тизимли муаммо.”


К.Акопян: Россия стратегик нокаутга учради

“Россия ядровий қурол ташишга қодир ўнлаб стратегик самолётларидан айрилди. Режимнинг юрагига қашқатқич зарба урилди. Кремл олдиндан режалаштирилган ва жасорат билан бажарилган операция қаршисида ожиз бўлиб қолди. Мутахассислар тили билан айтганда — бу стратегик нокаут. Кўча тилда айтганда — руслар пишди.”


А.Файзуллозода: Путин қандай қилиб ютқазганини тушунмай қолди

“Кремл ҳали ҳам ўтмишда яшаяпти: шаҳарларга бомба ташлайди, Ғарбни қўрқитади, сохта музокаралар ўтказади. Украина эса Россиянинг ҳарбий кучининг асоси бўлган нуқталарига тез, яширинч ва жиддий зарбалар бермоқда. Бу операция — янги уруш моделининг намунаси. Путин бу ўйинни бошқаряпман деб ўйлайди. Лекин ўйин аллақачон тугаган, у эса буни ҳали ҳам тушунмаяпти.”


@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Яқинда Тожикистонда жодугарлик қонун билан тақиқланди. Ўзимизда ҳам шуни жорий этиш керакка ўхшайди. Чунки бу фаолиятнинг фирибгарликдан ҳеч қандай фарқи йўқ. Масъуллардан шунақа ташаббусларни кутиб оламиз!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Сувни асрашнинг йўллари

– Хожатхонадаги унсурдан “ахлат челак” сифатида фойдаланманг ёки ундаги сувни заруратсиз туширманг. Хожатхона сув таъминотининг тўртдан бирини, хамда керагидан 40 фоиз ортиқ сув истеъмол қилади.

– Тишингизни ювётганингизда ёки идиш-товоқни совунлаётганингизда крандаги сувни ўчириб туринг. 2 дақиқа тиш ювиш давомида канализацияга 18 литр тоза сув оқиб кетади.

– Ичиш учун бир шиша сувни совутгичда сақланг. Кранда совуқ сувни бекордан бекорга ёқманг.

– Идиш-товоқ ювгич ва кир машинани фақат тўлгандагина ишлатинг.

– Кран ва қувурларни оқяптими ёки йўқми текширинг ва созланг. Кўп уйларда овқат қилиш ёки бошқа эҳтиёжларга сарфланадиган сувга қараганда қувурлардан сув оқиши ҳисобига кўпроқ сув сарф бўлади.

– Ҳаммомга кам сарфли душ мосламасини ва кранларга сув оқишини олдини оладиган қурилмалар ўрнатинг. Оддий душ мосламасидан 5 дақиқада 100 литр сув оқади, вахоланки кам сарфли душ мосламаси 35 литр сув сарф қилади.

– Мева ва сабзавотларни оқар сувда эмас, чуқур идишда ювинг. Ишлатилган сув билан хонаки ўсимликларни сўғориш мумкин.
Газон (ўт)ни ҳар уч кунда салқин тушганда суғоринг.

– Газонга сув сарфини камайтириш мақсадида пестицидларни камроқ солинг.
– Шахсий автомобилни челакка сув олиб, ювинг. Шлангдан фойдаланманг.
– Кўчалар, маҳалларда оқиб ётган кранларни ёпиб юриш, бошқаларни назорат қилишни ўрганинг.
– Автомобилдан камроқ фойдаланинг! Биласизми, 1 литр ёнилғи ишлаб чиқариш учун 10 литр сув сарф бўлади.

Манба

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ўзи торгина йўл. Яна нимасини тўсиб қўйишади, ҳайронман. Аввал ҳам Навойи-Зарафшон йўлидаги шунақа ҳолат ҳақида хабар бериб, йўл транспори ҳодисасини келтириб чиқаришидан огоҳлантирган эдик. Мана бу сўзимиз исботи.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Аброр Мухтор Алий билан суҳбат тафсилотлари.

@VafoMumin — холис фикр минбари

Telegram | 🌐 Instagram | 📹 VafoMumin">Youtube | Facebook

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқа олмаса, шу шоиримизнинг шеърларини бир ой мобайнида эшитишга мажбурлаш керак!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Зарифбой ака бутун Ўзбекистон ходимларининг дардини айтибди-ку!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Арзимаган 5 минг сўм билан камбағал бўлиб қолмайсиз, бироқ кимнингдир соғайиб кетишига сабабчи бўлишингиз мумкин. Зотан сабабчи бўлган қилган билан баробар дейишади.

9 ёшли Ширинабону соғайиб кетишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Касаллик: оғир суяк касаллиги — рахит билан оғримоқда. Бу касаллик натижасида унинг оёқлари деформация бўлган ва юришида жиддий муаммолар бор.

Ташхис: шифокорлар унга темир қўйиш орқали жарроҳлик амалиётини зудлик билан ўтказишни тавсия қилишган.

Платик карталар онасининг номида (Исакова З.)
HUMO: 9860 0824 9457 8568
UZCARD: 8600 3141 4740 5817

Боғланиш учун тел.: +998919905660

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Гўзал таронага гўзал ролик ишлашибди...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Озар сиёсатчисининг халққа берган ваъдалари)

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Қўйга ўхшаб, ҳар кимга эргашиб кетавермасдан, ўқи! Одам бўласан! Дунёга бировларнинг кўзи билан қарама! Ўз кўзинг бўлиши учун ҳам ўқишинг керак!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Қозоқ бовурларимиз бироз генетик ўзгаришни бошидан ўтказган кўринади)

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Зафарбек Солижонов ёзмоқда:

Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳануз муҳокама марказида. Бу яхши тенденция. Чунки жамият ҳаётига тўғридан-тўғри таъсир қиладиган қонунлар зиёлилар, фаолларнинг баҳсларидан ўтиши керак. Бир тараф қонун лойиҳасини таклиф қилиши, иккинчи тараф демократик нуқтаи назаридан тушунмаган жумлаларига аниқлик киритилишини сўраши, қандайдир ҳавотирларини билдира олиши бу жуда нормал ҳолат. Аммо ҳавотирдан кўра вазиятни яхшилашга хизмат қиладиган аниқ таклифлар бериш энг тўғри йўл аслида.

Тушунишимча, қонуннинг асосий мақсади ахборот ташувчи блогерларга ҳуқуқлар бериш, уларнинг жамият олдидаги масъулиятини ошириш ва қонунчиликдаги ноаниқликларга барҳам бериш ҳисобланади. Қонун ОАВларга тегишли эмас. Улар учун алоҳида ҳужжатлар бор, янгилари ишлаб чиқилади. Фаолияти шулар билан тартибга солинади. Чалкаштирманг.

Қонунда айрим ноаниқликларга аниқлик киритилганини кўряпман. Мисол учун "контентни тарқатиш" деган жойини олайлик. Шу вақтгача "лайк босиш" тарқатиш ҳисобланган кейслар бор. Кимлардир диний материаллар бўйича жазоланганиниям эшитдик. Мантиқсизлик дедик. Тожикистонда "лайк босиш - тарқатиш эмас" деган нуқта қўйилгунча минглаб одамлар судланди. Ушбу қонун билан эса "лайк босиш - тарқатиш эмас"лигини белгилаб қўйишяпти. Контентни тарқатиш — веб-сайт ёки онлайн-платформадан фойдаланган ҳолда контентни муайян фойдаланувчи ёки номуайян доирадаги фойдаланувчилар танишиши учун жойлаштириш, юбориш, намойиш этишда ифодаланган ҳаракатлар мажмуи деб аниқ кўрсатиляпти.

Қонунда шунча ҳуқуқ, масъулият, мажбуриятлар бўлганидан кейин уларни назорат қилувчи, ҳимоячи ташкилот белгиланиши турган гап. Бу АОКА экани шахсан менга ҳотиржамлик беради. "Кўринмас қўллар"дан кўра ўзимиз билган, таниган, ҳуқуқлари аниқ кўрсатилган, эртага бемалол тортиша оладиган, эътирозимизни билдирадиган шахслар, ташкилот бўлгани яхши. Ваколатлариям аниқ санаб қўйилган.

Қонун билан асосан ёлғон (фейк) ахборотга қарши курашиш мақсад қилинган. Бу йўлда барча ноқонуний контентларга барҳам берилади. Ноқонуний контент нима эканига қонуннинг 13 моддасида аниқ асослар кўрсатилган. Аввал танишиб чиқиш керак. Ахборот макони алғов-далғов бўлиб ётибди. Аёлларни камситувчи, зўравонликни оқловчи контентлар кескин кўпайди. Биргина 2024 йилнинг иккинчи ярмида аёллар ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ 5 000 дан ортиқ материал тарқалган. Умумий кўришлар сони 76,6 миллионга етган. Энди оддий савол, қанча мия захарланди? Бу соҳаларга тиккан миллиардларимиз йўққа чиқсинми?

Фейк ҳақида оддий бир мисол айтай. Аброр Мухтор Алийни ёқтирмаслигимни кўпчилик билади. Бироқ униям ҳуқуқлари бузилмаслиги тарафдориман. Аброр Мухтор Алий ҳақида "яна уйланибди" деган фейклар тарқади. У қиз чиқарганакан, интернетда эса ёлғон ахборот тарқатиб, сўкиб ётишибди. Бу ҳолат сизниям бошингизга тушиши мумкин. Янги қонун эса буларгаям қарши курашади. Қонун қанчалик долзарб эканини энди тушуняпсизми? Қонунни бузмасангиз, ёлғон ахборот тарқатмасангиз, нимадан қўрқишингиз керак?


@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ҳақиқатда, Ўзбекистон мусулмонлари учун жон куйдириб хизмат қилаётган фидойи ва мўътадил аҳли илмлар бор. Уларнинг хизматларини ҳурмат қиламиз, кези келганда эътироф ҳам этамиз. Бизнинг радикализмга қарши фикрларимиз эса айнан бу қатламга тегишли эмас.

Шуни тўғри қабул қилингларки, саодат асридан буён мунофиқлар бўлган. Биз айнан шуларга қаршимиз. Шу пайтгача фуқароларнинг, хусусан мусулмонларнинг ҳам, ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси йўлида ақлимиз етганча фикр билдириб келдик. Бундан кейин ҳам шундай бўлиб қоламиз ҳамда Ўзбекистондаги виждон эркинлиги ҳақидаги қонун-ҳужжатлар талаблари бузилишига қаршимиз!

Биз қайсидир радикалга эътироз билдирсак, омматан мусулмонларни тушуниш жуда катта хато! Яна бир бор таъкидлаймиз, биз фуқароларнинг эътиқодий эркинликлари чекланишига қаршимиз. Шу билан бир қаторда радикализмга ҳам! Ўзбекистонда қонун устувор бўлиши шарт! Вассалом!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Биз ўзимизга нимани раво кўрсак, сизларга ҳам шуни раво кўрамиз.

Телеграмда сифатли контент топиш сомон ичида игна излашдек мушкул. Биз эса сиз учун бу ишни осонлаштирдик — энг сара блогларни жамладик!

Бир-бирини такрорламайдиган, хабарлари билан чарчатмайдиган ва фойдали маълумот берувчи блоглар рўйхати сиз учун тайёр.

Биз энг яхшиларини сизга илиндик — сиз эса яқинларингизга улашинг!👇👇👇

👉 /channel/addlist/uavg5tjM_vJiYzgy 👈

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Узун ҚУЛОҚ мулла ҳақида масал)

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Муаммони бартараф этишнинг гондурасча усули шуки, муаммони эмас, муаммони кўтарганнинг ўзини бартараф этсанг, қайтиб ўша муаммо кўтарилмайди)

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Бу хорамининг гейтуз билан ҳамтовоқлигидан кети шилталигини сезган эдим!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Кореяда яқинда президентлик сайловлари. Шунинг учун шунақа одамларга эътибор қаратишяпти. Шуни ҳам наҳотки тушунмаган бўлсаларингиз?!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…
Подписаться на канал