adolat_kuychisi | Неотсортированное

Telegram-канал adolat_kuychisi - Девонайи Ҳақгўй

59945

Юзта донишманд айтолмаган ҳақиқатни битта ДЕВОНА айтади... 📨 Мурожаат учун: @Gabbar_murojaat_bot Реклама хизмати: @PR_ADS_Manager

Подписаться на канал

Девонайи Ҳақгўй

Меъморчилигимиздаги оғриқли нуқта...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ўтган умрим давомида шунга амин бўлдимки, ким ўзини оқлаш учун динни аралаштиришни бошласа, жуда катта эҳтимол билан фирибгар бўлади...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Манов баччалар порно саноатида инқилоб қилиши мумкин. Ҳали ҳеч ким шу пайтгача ибратли порно фильм суратга олмаган. Бироқ, бизнинг кринжоверлар буни йўлга қўйиши мумкин...

Ибратли порно)))

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ҳамма жамиятда ҳам шахсий ривожланишга, бадавлат бўлиб кетишга аёллар кўпроқ муҳтож бўлади. Чунки оила масалалари билан ўралашиб баъзи жабҳаларда ортда қолиб кетади. Фирибгарлар ва лохатронлар бундан устамонлик билан фойдаланади.

Кунуз мана шундай лойиҳа юзасидан кўрсатув тайёрлабди. Кўришни тавсия қиламан. Шахсий ривожланишни хоҳловчилар учун эса китобдан бошқа зўр тавсиям йўқ!

Ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=MB37DdlzTsk

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Давлат ишида ишлаш ёки ишламасликка иккиланиб турганлар учун манфаатли видео.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Онасини эмсин, ҳеч битта жой қолмайди бизникилардан...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Россия Давлат думаси депутатининг маълум қилишича, Илон Маск Россиядан сиёсий бошпана сўраган.

Айни пайтда ҳеч бир рус сиёсатчисининг гапига ишонмай қўйганман. Бироқ, ушбу гап ҳақиқат бўлса, АҚШ демократияси кирадиган жойига кириб кетаётганини англатади.

Илон Трампнинг ҳокимятга келиши учун энг катта ёрдам қилганлардан. Аввалига у билан муносабатлари яхши эди. Кейинчалик эса чиқиша олишмади. Шунга амин бўлдимки, диктаторни қўллаганлар биринчи бўлиб, унинг қурбонига айланишади...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Сунъий идрокнинг ўзбек сегментига мурожаати.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Жамоатчилик фаоли собиқ депутат Кобул Дусов 5 йил 2 ой озодликдан маҳрум қилинди.

"Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов суд ҳукми билан 50 млн сўм маънавий зарар тўлашга ва оммавий раддия беришга мажбур қилди.

Фаол Жаҳонгир Туляганов 50 "минимал" жаримага тортилди ва YouTubeдаги канали фаолияти тўхтатилиши белгиланди.

Кўзни қаттиқроқ қисиииб юришдан сигналлар келяпти :(

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Буюк Британия бош вазири Кей Стармер Жанубий Кореянинг янги президентини танимади ва унинг таржимони билан адашиб қўл бериб кўришибди.

Бечора корейс президентлари йиллаб лавозимда қолиб кетмасдан, тез-тез алмашганидан ҳеч ким эслаб ҳам қолмайди)

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Усмонлига хиёнат қилиб, югурдакка айланган араблар ҳақида...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Эркак билан "қўғирчоқ"нинг фарқи...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Хуллас, шунқа хабарлар тарқаляпти. Балки, чипталар ҳақиқатда сохтадир, балки БАА ҳукуматининг навбатдаги ҳийласи. Нима бўлган тақдирда ҳам, масъулларимиз ҳолатга аниқлик киритгани маъқул.

Айниқса, Ўзбекистон ўз фуқароларига нисбатан БАА томонидан қилинаётган дискриминация ҳолатлари бўйича изоҳ талаб қилиши керак!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Хитой миллатига нисбатан камситувчи пости билан кўпчиликнинг эътирозларига сабаб бўлган блогер Абдураҳмон Фозилов "Дўстлик" ордени билан тақдирланибди. Одатда ушбу орден миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда ҳисса қўшганларга берилади...

Тугади)

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Бу кунларни 28 йил 3 ой-у 15 кун кутдим)

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Куни-кеча Термизий деган мулланинг оддий одамлар тушида ҳам кўрмайдиган қимматбаҳо кийимлар кийиб тушган расмлари бир қатор эътирозларга сабаб бўляпти.

Мен бу шахснинг қандай йўллар билан даромад қилишини билмайман. Агар ўз шахсий бизнеси кетидан келадиган даромадидан шунақа кийинаётган бўлса, ҳалоли бўлсин. Агар Аллоҳнинг каломини пуллаш орқали даромад қилса, Ўзи ислоҳ қилсин!

Дин соҳаси вакиллари аксарият ҳолатларда шоҳона яшашади. Балки, динни билган одам ҳақиқатда бора-бора кучли бизнесменга айланиб кетади ёки диннинг ортидан яхшигина "соққа" қилиш мумкин.

Ҳамид Содиқ бир пайтлари "муллаларнинг шоҳона дастурхон атрофида кўринишга ҳаққи йўқ" деган фикрлари баъзи диндорларнинг эътирозига сабаб бўлган эди. Бироқ, у ҳақ эди. Чунки муллалар ўзларининг шоҳона ҳаётини қанча намойиш қилса, омманинг динга ишончи шунча сусаяди. Мулла Термизий кейсида ҳам шунга амин бўляпмиз.

Бу билан муллаларнинг пулдор бўлишига қарши эмасман. Юқорида таъкидлаганимдек, динни сотмасдан топган пули ҳалоли бўлсин. Бироқ, муллаларнинг шоҳона ҳаёти ортиқча шубҳаларни шакллантиради. Шубҳали шахсдан эса дин ўрганилмайди. Шунинг учун моддий неъматларни имкон қадар яширган мақсадга мувофиқ бўлади!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Ҳозир Трамп Исроилни охиригача қўллаб, Эронга зарба берганидан жазавага тушаётганлар бир йил олдин уни кўкларга кўтариб мақтаётганди. Улар “Трамп тинчлик президенти, у олдинги муддатида умуман уруш очмади, президент бўлса Украинадаги урушни ҳам тугатади” деб қайта-қайта такрорлаган. Афсуски, бу шунчаки тасодиф эди.

Буни қайси аудитория ва нимага айтгани тушунарли: асосан рус пропагандонларини кузатувчилар Байденни қоралаб, масхара қилиб, Трампни алқади. Унинг ваъдаларини кўпиртириб, ҳижжалаб эълон қилди. Чунки руслар Трамп Украинага ёрдамни тўхтатишига ишонди ва уни мақташни бошлади. Қайсидир маънода бу ўхшади ҳам: Трамп Украинага босим ўтказди.

Бироқ бизнинг сегмент сиёсий воқеаларини ўз манфаатларидан келиб чиқиб эмас, асосан Россия, гоҳида Туркия ё бошқа мусулмон давлати манфаати жиҳатдан ёритади. Чунки ахборотни ўша манбалардан олади. Трампни олқишлаган диний аудитория унинг олдинги муддатидан келиб чиқиб, унинг Фаластин ва Эрон муаммосига қандай ёндашишини тахмин қилиши керак эди.

Айнан Трамп келгач, Исроил Ғазони бомбалашни кучайтирди, Ҳаррис бошлиқ демократлар ҳарқалай Исроилни тийишга ваъда берганди. Улар Ғазодаги операцияни жуда тўхтатмаса ҳам, катта эҳтимол билан Эронга ҳужум қилмасди. Ҳиссиётлар билан қарор қилиш ҳар доим хато. Айниқса, ҳиссиётларга берилган халқ деярли ҳар доим керакли жойга кераксиз одамни сайлайди.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Сеҳрли сўзлар...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Чорвоқ сув омбори атрофида қилинаётган лойиҳалардан эко-фаоллар норози. Масъуллар эътибор қаратиши керак деб ўйлайман!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Трамп тоғо иккита урушни тўхтатаман, деб ваъада бериб, учинчи урушни ҳам бошлаб қўйди. Бу шундан далолатки, АҚШнинг дунё сиёсатидаги ўрни қолмаяпти!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Адолатсиз дунёда адолат излаб чарчаганлар учун ушбу саҳифани тавсия этамиз!

Канал ижодкорлари турли адолатсизликларга имкон қадар адолатли фикр билдиришга ҳаракат қилиб келишяпти. Ушбу янги лойиҳани қўллаб-қувватлаб юборамиз!

Ҳавола: @adolatuzb

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Россияга борган гала фаросатсизлар ўзининг келганини бақир-чақир билан эслатиб қўймоқчи бўлибди. Мана шунақаларни деб, ўзбекистонликлар дунё бўйлаб дискриминация қилинади. Борибсан-борибсан, ишингни битириб, қисиииб уйингга қайтмайсанми!?

Менимча, одамларимизга хорижга чиқиш биометрик паспортини беришдан аввал чет давлатда бўлиш маданиятига оид курс ташкиллаштириш керак. Курсдан ўтолмаган четга ҳам чиқолмасин. Четда бутун ватандошларини шарманда қилгандан кўра шу ерда бижғиб юраверсин!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Тилларда достон исроилнинг "Темир гумбаз"ининг даври ўтибди...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Бугунги жаҳон сиёсати ҳақида сўзловчи карикатура...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Дунё сиёсатидаги иккиюзламачилик...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Марказий банкнинг Телеграмдаги расмий саҳифасида бошқа норасмий саҳифадан насия савдога қарши бўлган видео жўнатилган. Хулоса қилишмиз мумкинки, яқин кунларда Марказий банк томонидан насия савдога таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар амалга оширилиши мумкин.

Умуман олганда насия савдони яхши ёки ёмон дея олмайман. Бироқ, ҳозирги кунда Ислом эътиқодидаги қатлам учун кредитсиз савдо қилиш имконини берувчи ягона муқобил вариант шу бўлиб турибди. Айни пайтда насия савдо банклардаги кредит тизимига ҳам сезиларли таъсир ўтказяпти. Балки шу жиҳат МБни безовта қилаётгандир...

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Жижча конспиролия тайм)

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Одамларга нимадир ғайритабиий ҳодиса кўрсатилади ва чалғитилади. Сўнгра мулки ўғирланади. Бутун дунёда ўзини оқлаган зўр тажриба.

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Бу бутун Ўзбекистондаги раҳбарларга “Ходимларингга дам олиш кунлари тегма. Оила даврасида вақтини ўтказсин!” деган сигнал!

@adolat_kuychisi

Читать полностью…

Девонайи Ҳақгўй

Қонун олдида таслим бўлайлик!

Сиз тасвирда кўраётган жараённи улашишга иккиландим. Бобом: "Ялқовдан анқов ёмон" дерди. Ҳақиқатан анқовнинг, фаҳмсизнинг касофати кўпчиликка уради: катта эҳтимол билан болани панжара ортига киритишга "раҳмдил" конвой ходимлари рухсат беришган.

Видео Фарғона судларидан биридан олинди. Аёлнинг нима билан айбланаётгани, унинг кейинги тақдири унчалик муҳиммас, бу кунда бўладиган ҳодиса. Аммо панжара ортида чақалоқ нима қиляпти?

Қарашлари юксак, ўзини ҳурмат қиладиган онгли жамият бу ҳолга бефарқ бўлмайди. Қонуннинг бузилгани бир тараф, масаланинг жамият ахлоқий жиҳатларига тааллуқли қисми, менимча, жуда-жуда муҳимдир.

Болалар Омбудсмани бу ҳолни изоҳлаши, мурғак гўдакнинг панжара ортига ўтказилганини кескин қоралаши керак. Ҳеч бир восита бу тасвирдаги дилхираликни оқламайди.


Абдураҳмон Ташанов, "Эзгулик" инсон ҳуқуқлари жамияти раиси

@adolat_kuychisi

Читать полностью…
Подписаться на канал