adabiyotbustoni | Неотсортированное

Telegram-канал adabiyotbustoni - Adabiyot bo'stoni

387

O'zbek va Jahon adabiyotidan namunalar taqdim etiladi. Biz bilan aloqa: @AdabiyotbustoniBot Tanlovlar uchun: @Tanlovlar_bot

Подписаться на канал

Adabiyot bo'stoni

ОНА...

Қовжироқ япроғим, кулранг осмоним,
Қуёш мунг ранггида мунгли йиғлайди.
Соғинч оловида кўпирар қоним,
Она! Бу дардимни биров билмайди...

Сизсиз кунларимнинг азоби оғир!
Сиздан узоқларда юрибман аранг.
Хотира юракка босилган мухр,
Мен хам мухрландим, онажон қаранг.

Сабрим косасига сиғмайди висол,
Туйғулар тортишар, истаб халоват.
Қор қадар музлаган оловли хаёл,
Асли таркидунё, гарчи муваққат...

Бегунох сатрга гох ғашим келиб,
Бағрига сиёхдек тўкаман қоним.
Сўзларни савалаб, эзиб, эзилиб,
Аламим оляпман, ох, онажоним!..

Яшаб ўтган умрим, эринмай титдим,
Тушиниб етдим-ки, болалик бу Бахт!
Кўзимда ёш ила дардимни битдим,
Она! Сизни мендан айирибди Вақт...

Дилноза Камол

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

So'zlasang , so'zlasam

Baxt kulib vaslingga bir imkon bo'lsa,
Senu men , kimsasiz bir makon bo'lsa,
Fasli gul , savti ishq ham ravon bo'lsa ,
Hijrondan vayrona dilim o'nglasam,
So'zlasang,
So'zlasang,
Tinglasam.

" Bir umr maftunman " , desam , sen kulsang,
" Ishqingda tutqunman " , desam, sen kulsang,
" Laylisan Majnunman " , desam , sen kulsang,
So'zlasam,
So'zlasam,
Tinglasang.

Nigohim, nigohing- boylatib qo'ysak,
Yurakni yurakka joylatib qo'ysak,
Til emas, qalblarni so'ylatib qo'ysak,
Labki ul yanoqdan novvot izlasa,
Qalb esa
So'zlasa,
So'zlasa...

Abduvohit Hayit

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

Биринши устазыма

Алтын гүз. Сентябрь. Қәдирдан мектеп,
Кеўлимди толқытар түскенде еске.
Алып барды анам мени жетелеп,
Үгитледи: "Балам, оқығыл беске!"

Биринши устазым қолымнан услап,
Марапатлап отырғызды партаға.
Сәлемлесип туңғыш сабақты баслап,
Сәнени сулыўлап жазды тахтаға.

Муғаллим халқына оянып ҳүрмет,
Дүньядағы уллы жан деп таныдым.
Шын жүрегим менен айтаман рахмет,
Орныңызды сыйлап мудам табындым.

Нурлы тулғаңызға қараўдан дәрҳал,
Даналықты, гөззаллықты бақладым.
Көрдим изиңизден жүриўди абзал,
Не айтқан болсаңыз есте сақладым.

Өткен сабағыңыз кеўилге унап,
Сиздей болмақлықты еткенмен әрман.
Әлпешледиң ата-анама уқсап,
Мийнетиңиз ушын мен қарыздарман.

Шәкиртлер өз жолын таўып өмирден,
Бола алды кәсибиниң маманы.
Ой-өристи, санамызды өсирген,
Саналасыз жаны сулыў бағманым.

Салыстырып турмыс пенен сабақты,
Үйреттиңиз көркем сөзди сүйиўди.
Кеңесиңиз пайдамызға жарапты,
Сонлықтан да сизге басым ийиўли.

Сөзиңиз, исиңиз, минезиңизди,
Шынтлап жақсы көрип етермиз үлги.
Бағыш етип ҳүрмет сезимимизди,
Байрамыңыз күни сыйлаймыз гүлди!

28-сентябрь, 2023
Бахытлы Сарыбаев
@BaxitliSaribaev

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

🕋 Умра сафарига бориш учун янги гуруҳ шакллантирилмоқда. Бор-йўғи 8 та жой қолди

Парвоз 24 август куни Тошкент халқаро аэропортидан Жидда шаҳрига тўғридан тўғри амалга оширилади.

24 августдан 7 сентябргача (14 кун) Умра сафарини арзон нархларда, уч маҳал иссиқ овқат, зиёратгоҳга энг яқин жойлашган меҳмонхоналар ва люкс хизмат билан ўтказиш имконини қўлдан чиқарманг!!!

📲 +998 97-578-33-45
📲 +998 97-286-70-44
📲 +998 88-579-02-70

Гуруҳга қўшилинг:
👉 /channel/Umra_Exclusiveuz

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

***
Бу осмонда яшолмайди яхши юлдуз,
Бу дунёда тўғриликлар яшолмаган.
Рост ёлғоннинг оёғига чўкканда тиз-
Сиз шайтонсиз, юзингизни инсонлаган!

Ўзингизнинг кўзингизга қаролмайсиз,
Сиз адолат йўқлигини нишонлаган.
Ҳаққа азиз бўлолмайди ҳаққа хасис-
Ҳақиқатнинг борлигига ишонмаган!

Ўзингизни бўғади кул нафасингиз,
Мен- чақимчи, дунёингиз бешаънлаган...
Кўзларимга қулоқ солар Исми азиз!
Қўлим эмас, тилим менинг кишанланган!
Кўнглим эмас, тилим менинг кишанланган!

Дилафруз

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

SENGA...

Olamga kulib boq-bahor seniki,

Ketsin yuragingdan chiqib xazonlar.

Qara,quchog'iga chorlashga tayyor,

Mehrini ko'tarib turar osmonlar...


Chiqar,ko'ksing tig'lab yotgan g'amlarni,

Kimning ko'chasidan ketmagay ayoz...

Qo'shig'ini tingla oqar suvlarni,

Ko'ksing ko'chkilarin havolarga yoz...


Dilda parvozlarga ishtiyoq uyg'ot,

Havoga sovrildi -ortda qadamlar.

Unutma,dunyoga yoqadi faqat,

Baxt topib,baxt kuylab o'tgan odamlar!

Mehrigul Karimova.

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

БАХТ ҲАҚИДА БАЛЛАДА

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ўрдада ногаҳон келган рўбарў.
Қиш куни. Палтога олган ўраниб,
Бесас бир ҳайратда қотганман: – Вой-бў!..

Йўлкалар четида баланд чинорлар,
Қатор тизилишган. Беҳаракат. Жим.
Донг қотган бекатлар, қорлар, шиорлар...
Аммо бахт эканин билмаган – ҳеч ким.

Бахт жуда чиройли эди! Чиройли!
Чиройли! – совуқда юзин яшнаши.
Ҳатто қор пойида ғирчиллар эди,
Танини эзса ҳам ўткир пошнаси.

Юзи теграсида рўмоли – туман.
Бир учи кифтига ташланган эди.
Лолликдан бошқа ҳол бўлган эди манъ –
Уни кўриб бу иш бошланган эди.

Мен бахтни кўрганман. Кўрганман. Аниқ.
Ҳатто кўзларимиз учрашган бир зум.
Ўртада бўлмаган салому алик,
Фақат лабларига қўнган табассум.

Шу тарз ўтиб кетган ёнимдан. Ташхис:
Жоним чиқмасликка у дам яраган.
Ўгрилиб қарасам, ортимга илкис,
Ишонинг-ишонманг, бахт ҳам қараган!

Шундан буён менга бу дунё бир пул!
Номард ғалвалари беролмас озор.
Юрагим эрта-кеч шеър билан машғул –
Бахтни учратганман! Нима ғамим бор!

Ёниб кириб келсам (юришим – сарбаст!) –
Фасод давраларга – ғийбат тинади,
Ахир, менга ҳеч ким келолмайди бас –
Бахтга дуч келганим барча билади.

Мардлигим билишар (дўсту ёв огоҳ!):
Нечун “юр” деб бахтни қистамаганман,
Бахтни этмаганман не учун ҳамроҳ?..
Бебахт бўлишини истамаганман.

Усмон Азим

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

"ШУ КИТОБНИ ҚАЕРДАН ТОПСАМ БЎЛАДИ?" ДЕБ СЎРАБ ЮРГАНЛАР УЧУН ТАКРОР ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ! МАЪЛУМОТ: БОР-ЙЎҒИ 500 НУСХАДА НАШР ЭТИЛГАНДИ, КИТОБЛАРНИНГ ТАГИ КЎРИНИБ ҚОЛДИ... ШОШИЛИНГ!

Шоирлар шоири, ошиқлар ошиғи, олимлар олими бўлмиш Мавлоно Жалолиддин Румийнинг шоҳ асари – “Маънавий маснавий”нинг янги бебаҳо таржимаси амалга оширилаётганидан хабардорсиз.
Нозиктаъб шоир, моҳир таржимон ва сўз заргари Одил Икром томонидан қилинган бу таржиманинг бир қисми, яъни фақат биринчи китоби чоп этилган эди.
Мана, ниҳоят, олти китобдан иборат муҳташам асар таржимаси ниҳоясига етди ва “Ойдин” нашриётида илк бор тўлиқ нашрдан чиқди.

📍6 та китоб нархи - 350 000 сўм

📍Вилоятларга етказиб бериш мумкин.

📍Мурожаат учун телефон: +99890 959 58 60

@Odil_Ikrom_sahifasi

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

Tazarru

Kaftimdagi duolar qushga do'ndi, yo Rabbiy,
Rost ko'ringan dunyolar tushga do'ndi, yo Rabbiy,
Qaqragan yuragimdan umid undi, yo Rabbiy,
Ko'zlarimdan quyildim, hazor-hazor istig'for.

Shaffof-shaffof yig'ining suvratin chizganingdek,
Yerdan osmonga qadar tasbehlar tizganingdek,
Tonggi yomg'ir misoli ruhimga sizganingdek,
Ko'zlarimdan quyildim, hazor-hazor istig'for.

Murg'akkina orzular, go'dakkina his uchun,
O'limga qo'l uzatib, cho'kkalagan tiz uchun,
Hali tug'ilmay turib, afg'on chekkan qiz uchun,
Ko'zlarimdan quyildim, hazor-hazor istig'for.

Gohida tomchiladim, gohida yog'dim sharros,
Tobora to'lib bordim, tobora bo'ldim adosh.
Turgan-bitganing sog'inch, manim bor-yo'g'im ko'z yosh,
Ko'zlarimdan quyildim, hazor-hazor istig'for.

✍ Mehrinoz

@abbosova_mehrinoz

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

“Оҳангсиз Қўшиқлар” дафтари

(Ўзлик)

бир ҳазин титрандинг
иймонми йер қадар букилди
(қушқўнмас шохинда қуш кўрдим)
бир ҳазин

ой ғариб йиғландинг
кўкмидир китоби ўқилди
(қисматинг косасин бўш кўрдим)
ой ғариб

во ажиб гулландинг
борлиғми тоата тўкилди
(ваҳ тупроғ бўлмакни хуш кўрдим)
во ажиб

титрадим йиғладим
гулладим
(йелкамнинг чуқури туш кўрди)

Тошкент, 1989

Зариф Султани

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

* * *
Агар кузни яхши кўрсанг -
Мен кузман...
Баҳор десанг - кўклам,
Қиш десанг - қорман...
Суйганинг бўлгали боримни бериб,
Ўшал суйганларинг ичинда борман.
Лекин...
Кетсанг агар
Ва қайтсанг агар,
Ва десанг: «Азизим, мен келдим, кечир,
Баҳоринг бўлишга берилган сўзман!»
Дейман: «Энди бари узрлар ҳечдир,
Мен энди ҳамиша кузман...»

* * *
Уфққа ўтиндай туташади йўл,
Турналар ўтади кўздан узаниб...
Қийналаман, лекин унутолмайман
Сенинг кўзларингни - тиниқ ғуссани.

Капалак хазондай ётар қовжираб,
Қанотига насиб усиз учмоқлик.
Менга таскин берар, шу қанотлардай
Гоҳида ёдингга тушиб турмоқлик...

©Ирода Умарова
Facebook dan

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

Йигирма биринчи. Қоқ тун. Душанба.
Пойтахт қиёфасин қоплайди зулмат.
Ўйлаб топганмуш бир бетайин, телба, —
Бу ёруғ оламда бормуш муҳаббат.
Зерикиб ётгандай, ялқов халойиқ
Ҳануз яшар экан, ишониб жондан,—
Ашулалар тўқиб ишқига лойиқ,
Висолни орзулаб, қўрқиб ҳижрондан.
Лекин баъзиларга бўлар сир ошкор,
Ва мангу сукутга кетарлар аста...
Мен ҳам дуч келгунча билмасдим зинҳор, —
Энди ҳолим ёмон, оҳ, ёмон хаста...

Анна Ахматова

Омонхон Мамадалиев таржимаси

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

✍ Malika Salimova
🎙@baalkim cha

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

Ёмонсан дединглар, ёмонман дедим.
Кўнгил кўчангиздан уздим қадамлар.
Энди жим йиғлашга қўйиб беринглар,
Мендан узоқ юринг, яхши одамлар.

Сиз жуда бехато, баркамол зотсиз.
Шундан жуда манман, калондимоқсиз.
Менинг дунёйимдан анча йироқсиз,
Мендан узоқ юринг, яхши одамлар.
 
Мусофир жонимни сарсон қилдингиз.
Зарра меҳрингизга минг зор қилдингиз.
Умримни ўнгланмас, абгор қилдингиз,
Мендан узоқ юринг, яхши одамлар.
 
Айбим айтиб юринг, уялмасангиз,
Камим айтиб кулинг, уялмасангиз.
Куним ўтмасмиди сиз бўлмасангиз,
Мендан узоқ юринг, яхши одамлар.
 
Мақтанинг, сирларин фош қилганман, деб.
Боладек кўнглини тош қилганман, деб.
Ўзингиздан кетманг, ўлмайдигандек,
Мендан узоқ юринг, яхши одамлар.

Рислиғой Ҳотамова

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

​​СОБИҚ ВА СОДИҚ ДЎСТЛАРИМГА

Биз кечган дарёлар тўлқини тинди,
Биз кўрган давралар тушмиди, энди,
Ришталар узилди, илмоқлар синди,
Буни дил истади, юракмиди ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!

O, ўша меҳрлар қайга кўмилди,
Taқдир тўнин ечиб қозиққа илди,
Бир биримиз кўрсак kўзлар юмилди,
Бу не, душманларга тиргакмиди ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!

Tўпланишиб тез-тез йиғилишардик,
Дардимизни айтиб oғринишардик,
Kўришмасак, қўмсаб соғинишардик,
Энди ўшал дамлар эртакмиди, ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!

Kўнглимизни бериб, kўнглимиз ёрдик,
Жонимизни бериб, "жон-жонга" бордик,
Битта шеър ўқий деб Aнжонга бордик,
Бу не, эҳтиёжми, эрмакмиди ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!

Энди ташбеҳ излаб "урушмаймизми",
Энди давраларда тўлишмаймизми,
Бўлдими? Тамомми? Kўришмаймизми?
Бу не-чорасизлик , тилакмиди, ё,
Бир кун шундай бўлмоқ керакмиди, ё?!

Биз кечган дарёлар тўлқини тинди...

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

Мен сени олисдан севиб яшадим,
Дилни айтмоқликка топмадим журъат.
Бетақдир йўлларни тамом ташладим,
Англадим, юракка подшоҳдир қисмат.

Йўқ, ҳеч ҳам керакмас ортиқ сийловлар,
Кўздаги ёшимни артаман ўзим.
Тунги бедорликлар, шеърий қийновлар -
Фақат менга тегиш пинҳона рўзим.

Гоҳо узоқлардан келар овозинг,
Кўриниш бергайсан гоҳо бир лаҳза...
Сен - менинг ҳаётда ёлғиз парвозим,
Сен - менинг қалбимда умрбод ларза.

Сен менинг бетўхтов яралишимсан,
Сенсан - сўзга тушса, ёнган инқироз.
Сен менинг дунёга таралишимсан -
Кераксиз умримдан ортиқ эҳтирос.

Не қилай? Кўмакми? Хўш, нима фойда? -
Осон қилолмагай оғир йўлимни.
Юракни узатмоқ зарурат жойда,
Сен мудом узатдинг нозик қўлингни.  

Қара, йиғлаяпман... қайси томонга
Телба хохиш билан қадам ташладим - 
Алмашсам бўлурми лаҳзангни жонга?..
Мен сени олисдан севиб яшадим.
              
Усмон Азим

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

Сен — қафас, ичингга қамалган дунё,
Мен — қушман ичингда сенга ичиккан.
Қанотим остида калит бор,
аммо
чиқиб кетолмайман эшикдан.

Мен — банди.
Ҳеч қачон ҳеч ким тутмаган!
Ҳайдама...
Яхшиси, бошимга дор тик.
Ташқарида сен йўқ —
Ташқари туман,
Мени ўлдиради бундай озодлик.

Қара, кўзларимдан томяпти шабнам,
Юраги нам тортиб кетганлар камми?
Илтимос...
Ҳайдама...
Гар қанот ёзсам,
Сочилиб кетаман.
Ачинмайсанми?

Кетмайман!

Башорат ОТАЖОНОВА

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

САРОЙ

Қўриқласа арзир бу жойни итлар,
Итдан-да жонсарак соқчилар керак.
Мудом анқиб турар ғалати ҳидлар,
Сал узоқ қарашга дов бермас юрак.

Ҳаттоки қарға ҳам қурмайди ватан,
Уни обод этар турфа солиқлар.
Фаришта қочгандай наҳс босган ердан,
Яқин йўламайди мўмин, солиҳлар.

Пора олиб келса — кирар тўра ҳам,
Юқтириб чиқар сўнг бундаги кирдан.
Гар фуқаро кирса, қайтари мубҳам,
Чиқса, жазо олиб чиқар бу ердан.

Сепилар адоват, кин уруғлари,
Хиёнат урчийди бу ерда фақат.
Кўз бўяб кун кўрар эл улуғлари,
Ҳаромнинг устида турар салтанат.

Юпун халқ жимгина яшайди, ҳайҳот,
Ёки ич-этини, ё бир-бирин ер.
Асл душманидан кутар-да нажот,
Ўзи киролмаган жойни қутлуғ дер.

1986
©Аъзам Ўктам

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

***
Яшайсан де, ўлмайсан деб айт,
Айтгин: Умринг кетмас шамолга.
Ахир қуёш ботмоқда бу пайт,
Кун айланиб борар заволга.

Оҳ, қўрқаман, хавотирдаман,
Кўрганларим туш чиқмасми деб.
Энди олам бўлганда чаман,
Икки қўлим бўш чиқмасми деб.

Яшайвер де, севавер дегин,
Чекинмасин юракдан ғайрат.
Ишончимга куч-қудрат бергин,
Руҳ булбулин бетиним сайрат.

Ўтса ўтди, бўлса бўлгандир,
Не десам жон аччиқлигида.
Жуда бахтли бўлгим келганди
Кўзларимнинг очиқлигида.

Яшайсан де, ўлмайсан деб айт,
Айтгин: Умринг кетмас шамолга.
Гарчи қуёш ботмоқда бу пайт,
Кун айланиб борар заволга...

@Behzod_Fazliddin

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

ДЎСТЛАРИНГ БЎЛСИН

Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.

Уларга дил тўла ҳимматинг,
Меҳр тўла кўзларинг бўлсин.
Қайдасан, деб, бузиб хилватинг,
Босиб келар дўстларинг бўлсин.

Севин, улар тегса жонингга,
Ишдан қўйса кул, яйра, кулдир.
Келмай қўйса биров ёнингга
Дунё охир бўлгани шулдир.

Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов шеъри

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

***
Тасбеҳ айтаверсам, зикр этаверсам,
Ёдингга кўмилиб кетса баётим.
Берсангу бермасанг – шукр этаверсам,
Ибодатга дўнса бутун ҳаётим;

Ҳар гапим сўзларнинг сараси бўлса,
Катта кетмасам ҳам майдалашмасам.
Маконим маънолар ораси бўлса,
Дунё талашмасам, жоҳ талашмасам;

Мадор бериб турсанг, ҳолсизлатмасанг,
Юрак тўхтамаса севишдан бир он.
Ўзимга қўймасанг, ёлғизлатмасанг,
Сенинг дўстларингга дўст тутинса жон;

Буюк таскин ила кўнглим шодласанг,
Давлатманд айласанг қаноат билан.
Фақат, фақат Ўзинг мукофотласанг
Икки дунёга тенг Саодат билан...

© Беҳзод Фазлиддин @Behzod_Fazliddin

#Кутмаган_кунларим_кутган_кунларим

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

“Хайрли тонг!” дердим.
Соғинч бесарҳад,
Саҳарлар исмингни айтиб уйғондим.
Ҳар тонг юрагимга ёзавердим хат
Ва хатга қўшилиб ўзим ҳам ёндим.
Чўғ бўлдим...
Кул бўлдим...
Сўнган тепада
Қақнусдек қайтадан келдим ҳаётга.
Кунни тунга бердим,
Тунларни ёқдим
Қалаб ўтин мисол ҳар битта ёдга.
Ишқим олов бўлди,
Соғинчим олов,
Борлиқ ёнаверди руҳимга хушдай...
Гўё топган эдим қор учун қалов
Ўзни ўтга урдим самандар қушдай.
Тунлар ёниб кетди.
Тонг-чи, бўзарди,
Кўксимни тарс ёрди умид улғайиб.
“Хайрли тонг!” дедим,
Кўнглим сезарди...
“Хайрли тонг!” дединг аста жилмайиб.

Аслиддин Мустафо

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

#Кўмак

ШОИР

Беназир Муҳаммад (Зариф Султоний). "Оҳангсиз қўшиқлар". Шеър, таржима, насрий асарлар тўплами.

Академнашр босди. Сифати аъло. Бор-йўғи 500 нусха. Нашриёт сахий. Ўз ёнидан босди. Унга фойда керак эмас. Лекин муаллифга кўмак зарур! Аҳволи оғир шоирнинг.
Зариф Султонни таниган, эшитган ва энди таний бошлаганлар диққатига

Нархи 30 000 (ўттиз минг) сўмдан.
Истаган одам юз, балки бир миллион... га сотиб олиши ҳам мумкин. Бу акция. Йиғилган сўмма шоирга етказилади.

Қуйида Зариф акага тегишли пластик карта рақами. Тўғридан тўғри картага пул ўтқазишингиз мумкин. Китобни эса мендан оласиз.

Китоб қизиқ бўлмаганлар ҳам савоб қилишлари мумкин.  Ҳозир Зариф ака қандай гўзал шоирлиги ҳақида узуууундан узун таъриф ёзиш ниятим йўқ. У кишини шоир сифатида билмаганлар миллатпарвар сифатида яхши билади. Гапнинг дангали, бизга Зариф Султоннинг соғлиги керак!!!

Карта рақами: 8600061055162274

Самарқанд вилояти бўйича +998995420237 шу рақамга мурожаат қилинг

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

#қоралама

Ризқинг эшиклари ёпилар гоҳи,
Ёпиқ учратасан уни ҳар сафар
Йўлга отланганда.
Чарчайсан.
Ҳориб
Ҳаракат қиласан, бари бесамар.
Билмайсан, не ишда нима бўлди кам,
Ҳиссиётларингга берилади эрк.
Ҳайратинг жўшади.
Қўшилар алам:
"Ё раб! Нега ризқим эшиклари берк?!"
Торайиб боради йўлинг тобора,
Ташвишлар муттасил келар.
Кетма-кет.
Ундан узилишга бўлсанг овора,
Каттароғи келар сен-ла бетма-бет.
Енгиллик истайсан...
Истайсан,
Лекин
Бош уриб боришга топилмас эшик,
Борган ҳар эшикдан қайтасан секин,
Борган эшикларинг бариси бекик.
Исканжага олар тобора ҳузун,
Камдай кўрадирсан энди ҳавони...
Кирилмаган йўл йўқ қисқаю узун,
Эшиклари очиқ фақат самонинг!..
У дунёмизни ҳам ўзгартирадир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо.
Нега ўзгармасин дунёйи ҳақир,
Қўл очиб Ўзига қилинса дуо?!..

©️ Умархонов Ғиёсхон

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

Суратингга қараганча жим,
Кеча
сени ўйлаган эдим.
Кўксим вайрон, юрагим абгор,
Бугун
сенга эҳтиёжим бор.
Зулматдаман, нурдан дараксан,
Эртага ҳам
менга кераксан..!

Руслан Сабуров

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

ШОЙИ РЎМОЛ

Ҳорғин сочларимни тараб шамоллар,
Дунёни кўзимга меҳмон этади.
Синфдош дўстимдан совға рўмолни
Бугун шаббодалар илиб кетади.
Ўша кўкиш шойи рўмол ҳали ҳам
Тушларимга кириб, эргашиб юрар.
Менга билдирмайин дугоналарим
Ҳануз у кунларни эслашиб юрар.
Ҳануз ўша мактаб, синфхоналар
Хаёлан нигоҳин қадаб туради.
Биринчи партада, шундоқ ёнимда
Бир йигитча менга қараб туради.
Ўша хотиралар таассуротида
Ҳануз ўйларимни тузатаяпман.
Ўттиз икки йилдир, қўлимда рўмол,
Юрагимни тўйга кузатаяпман.
Ўйчан сочларимни силаб шамоллар,
Кўзимга дунёни меҳмон этади.

Жумагул Сувонова

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

Тиғсиз сўйди умидларимни
кўзларидан туғилган андуҳ...
Бўғаётган кулгуларимми -
Ё ҳисларим отаётир ўқ?!

Ғам чўктирган елкаларига
бошим қўйиб, баттар эзаман.
Хаёлининг ўлкаларида
кир оёғим билан кезаман.

Гуноҳини бўйнига олган
кучук бола каби мўлтираб:
"менга тегсанг - сенга "ит тегар"" -
шу иқрори мени ўлдирар...

Бу кўзларга боқмоқлик оғир,
бу сўзларни ютмоқлик азоб.
Азобимни орттириб ёмғир,
Хотирамни ювади ҳар тоб.

Афсусларнинг алангасида,
Тупроқ бўлар, шеър бўлар юрак.
Ёлғон дунё кўланкасида,
Тириклигим аслида эртак.

Инкоримда - хазондан ҳам паст,
Иқроримда - тўкилмаган ёш.
У бор эди, очкўз, ишқпараст.
Кетди.
Қайтиб чиқмайди қуёш.

Марҳабо

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

Дўстлар дўст бўлмади,
инилар ини,
оқибат йўқолди ёшу қаридан...
Бир чақага қиммат матоҳларини
оғалар қизғанар жигарларидан.
Қобиллар кўпайди,
Ҳобиллар ўлиб,
итлар қурбонликка татий бошлади.
Бу ажаб замона эгрига кулиб,
тўғрининг кўзини мудом ёшлади.
Рост сўзга ишонмай қўйди одамзот,
арзонга сотилди иймон, диёнат.
Қадрини йўқотди ҳаёту мамот,
тириклар аҳдига қилгач хиёнат.
Отадан юз бурган фарзанд кўпайди,
кўпайди нафсига қул бўлган қуллар.
Феъли тор ўзини оқил санайди,
эҳсонга узанмас такаббур қўллар.
Заифлар эзилди золим зулмидан,
ночорнинг чорасиз шомлари ботди.
Гумроҳлар қўрқмайин Ҳақнинг ҳукмидан
уч юз олтмиш беш кун ишратда ётди...
Феъли тор, манглайи кенг оғаларим,
Сизлар у соҳилу мен бу соҳилман.
Сиз қўлда тош олган Қобил бўлсангиз,
Мен қўллари тошсиз ўша Ҳобилман...

Орифжон Комил

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

#UsmonAzimXalqShoiri
***

Гумроҳлар кулади:
“Курашдим! Енгдим!..
Зўрга ошно бўлдим, омадга маҳбуб...”
Мен эса англадим:
Енгганмас ҳеч ким!
Ғолиб йўқ! –
Ҳаммамиз мағлубмиз, мағлуб!

Мен эса англадим:
Осмон мовиймас,
Тош юмшоқ –
Бемалол еявер тишлаб.
Билдим - душман эмас душманга бир кас,
Ҳақиқатни эса бўлмайди ушлаб.

Англадим,
Мен сени севишим керак,
“КЕТМА” деб йиғлашим керак зору зор.
Бошингни елкамга қўйсанг-чи тентак...
Ахир, ЎЛИМ бордир,
Ўлим БОРДИР,
БОР!

* * *

Кўчангдан ўтаверсам,
Ҳар кун ўтади, дема —
Худо йўлимни бурса,
Қайтмас бўлиб кетарман.
“Сени севаман”, десам,
“Бўлди! Етади!” дема —
Тақдир ўзга йўл қурса,
Айтмас бўлиб кетарман!

Эй ёр-о! Азиз ёр-о!
Дарвоза тирқишидан,
Бир майин боқсанг қани —
Бир кулиб, ёқсанг қани?
Бир севгим сиғмаётган
Кўнглингнинг тор ишидан
Менинг учун ним шафқат,
Ним сабр топсанг қани?

Кўчангдан ўтаяпман,
От устида — ғайғайлаб,
Қўшиғимни эшитган
Дунё бир тутам қуюн…
Мен севгимни тош айлаб,
Жисмимни тупроқ айлаб,
Сен юргучи кўчага
Тўшаб кетаман бугун.

Читать полностью…

Adabiyot bo'stoni

​​Бугун, 6-июнь, “Халқаро дўст-биродарлар куни“

ДЎСТИЖОН

​​Эй дўстижон, тақдир жўрттага,
Йўлимизни бўлди, тўрттага,
Билмам не гап тушди ўртага,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Ҳолимизга ҳеч ҳамият йўқ,
Йўқламоққа сизда ният йўқ,
Аввалгидек самимият йўқ,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Аразлашдик, жангсиз, урушмай,
Туролмасдик, бир кун кўришмай,
Қолдими ё, ишлар юришмай,
Узоқлашиб кетдикми, дейман ?!

Синовларга сабр топилмас,
Оқибатга қабр топилмас,
Пул топилгай, қадр топилмас,
Узоқлашиб кетмайлик, дейман!

Содиқ эдим, борингизга, мен,
Жон тикардим орингизга, мен,
Дўст эмасдим молингизга мен,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Ўртамизда қайси бир маълун,
Ёқа йиртар англамай ҳолин,
Важ ноаниқ, сабаб номаълум,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Бир нафас йўл хиёнатгача,
Фосиқликдан – диёнатгача,
Сўз бергандик, қиёматгача,
Узоқлашиб кетдикми, дейман?!

Майли, дилдан кўчиринг мени,
Қатордан хам ўчиринг мени,
Аллоҳ учун кечиринг, мени,
Узоқлашиб кетмайлик, дўстим!

Ўлмасбек Самарқандий.
t.me/Samarqandiy77

Читать полностью…
Подписаться на канал