📖Қуръон оятлари 📚Ҳадислар 📒Ҳикматли сўзлар 📓Саҳобалар ҳаёти 💿Уламолар маърузалари 🎤Abu Yusuf (Шеърлар,) 📑Ҳикоялар 🎬Видеолар 🎧Нашидалар Таклиф: @Hikmatlisozlarbot Ақидамиз:Аҳли сунна вал-жамоъа! Мазҳабимиз: Ҳанафий
O’liklar orzusiga sizda imkoniyat bor…
@AbuYusuf_official
6 o’rinda g’iybatga ruxsat bor ammo doimiy emas! ehtiyot bo’ling!
@AbuYusuf_official
Мусибатга сабр
Имом Мусоҳибий шундай деган: «Неъматлар бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш шукр билан бўлади. Балолар ҳам бир меҳмон, уларни иззат-икром қилиш эса сабр билан бўлади.
«Сабр иймоннинг бошидир», дейишади. Агар инсон танаси бошидан жудо қилинса, у ҳалок бўлгани каби сабр бўлмаса, иймон ҳам ҳалокатга юз тутгусидир.
Абдулқодир Жийлоний айтган: «Эй ўғлим, мусибат-бало сени ҳалок қилиш учун келмайди, сабрингни синаш учун келади». Олтин ўтга кирса, сайқалланиб янада чирой очгани каби инсон ҳам мусибат олови орқали сайқалланади.
Ажойиб дуо
Ҳожи Имдодуллоҳ Маккий раҳматуллоҳи алайҳ бир куни илмий мажлисларида шундай дедилар: «Инсонга ҳаётда ғам, мусибат ва машаққатлар етади. Агар банда чуқурроқ ўйлаб кўрса, бу машаққат ва қийинчиликлар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини англайди. Масалан, беморлик ҳам бир неъмат. Фақирлик ва муҳтожлик ҳам неъмат. Қалб кўзи очиқ инсон бу нарсалар Аллоҳ таолонинг неъматлари эканини кўради. Ҳақиқатда, машаққат ва қийинчиликлар неъматдир. Аммо бизнинг қосир ақлимиз уларнинг неъмат эканини сиғдира олмайди»
Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22943
Истиғфорнинг фазилати
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо – жаннат бўлсин», дедилар (Ибн Можа ривояти).
2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нафсим қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар гуноҳ қилмасангиз, Аллоҳ сизларни кетказиб, ўрнингизга гуноҳ қилиб, истиғфор айтадиган бир қавмни келтирур ва уларни мағфират қилур», дедилар» (Муслим ва Аҳмад ривояти).
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси банда гуноҳ қилиб, сўнгра таҳорат қилса, таҳоратини мукаммал қилса, сўнг туриб икки ракъат намоз ўқиса, кейин ўша гуноҳига истиғфор айтса, Аллоҳ албатта уни кечиради», дедилар (Аҳмад, Насоий ва Термизий ривояти).
Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22926
Эй ишга бориш учун уйғониб, бомдодга ухлаган банда! Ризқни Аллоҳ берадими, ё иш?
@AbuYusuf_official
Аллоҳнинг йўлида сарфланган мол
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلَّا مَلَكَانِ يَنْزِلَانِ، فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الْآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا. رَوَاهُمَا الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бандалар тонг оттирган ҳар бир кунда албатта, икки фаришта нозил бўлади. Улардан бири:
«Аллоҳим! Инфоқ қилувчига эваз бергин», дейди.
Иккинчиси эса:
«Аллоҳим! Зиқнага йўқотиш бергин», дейди», дедилар».
Иккисини икки Шайх ва Насаий ривоят қилганлар.
Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22904
Farzandizga Qur’on o’rgatgani vaqt yo’qmi?
@AbuYusuf_official
Qoraka degandagi fikrlarni o’zgartiraylik! Qoraka siz qila olmagan narsalarni qila oladi…
@AbuYusuf_official
Robbingiz haqida gumoningiz qanday?
@AbuYusuf_official
#Дуо
Ассаламу Алайкум! Каналимиз аъзоси Abdulloh илтимос қилдилар мазалари йўқ экан ҳаммамиз дуо қилиб қўяйлик илтимос. Дуоларимиз сабаб шояд Аллоҳ комил шифо ато этса. Шифо берадиган ҳам дард берадиган ҳам Унинг Ўзидир. Аллоҳим ер юзидаги жамийки маҳлуқотларингга раҳматингни мағфиратингни дариғ тутма
Taqdirga rozi bo’lish iymon shartlaridan!
@AbuYusuf_official
Ёқуб алайҳиссаломни йиғлаганини сен тушунмайсан, чунки сен Юсуф алайҳиссаломни кўрмагансан…
@AbuYusuf_official
Qurtchalik kallang yo’qmi?)
@AbuYusuf_official
Abdulloh domla - Sehr haqida
@AbuYusuf_official
Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!
Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.
Зинонинг зарарлари
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай огоҳ этади:
وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا
«Зинога асло яқинлашманг. Шубҳасиз, у фаҳш ва энг ёмон йўлдир» (Исро сураси, 32-оят).
Зинода учта – шаръий, ижтимоий ва ақлий қабоҳат жам бўлган. Шунинг учун ҳам унга яқин бориш, унинг сабабларини юзага келтириш қаттиқ ман қилиняпти.
Ҳақиқат шуки, жамиятнинг фасоди ва издан чиқишида зинонинг таъсири жуда катта. Бузуқлик яхши ахлоқ ва маданиятнинг асосига ниш уради. Иффат ва покизалик маҳкам турган вақтдагина жамият мустаҳкам бўлади.
Тўлиқ ўқиш: https://islom.uz/maqola/22901
Пайғамбарлардан мол дунё меърос қолмади, улардан илм меърос қолди, энг шарафли меърос-илмдир!
@AbuYusuf_official
Аёлларда зўр қобилият бор экан😊
@AbuYusuf_official
Жума муборак!
яхшиям Жума бор!
@AbuYusuf_official