Hayo - ayol kishi ega bo’lgan narsalarni eng buyugidir! u tortib olinsa qadr qiymati qolmaydi…
@AbuYusuf_official
#Тобеинлар_ҳаётидан
👤Абдуллоҳ домла
▶️Урва ибн Зубайр 3
➡️Улашинг
👉 @AbuYusuf_official
#Тобеинлар_ҳаётидан
👤Абдуллоҳ домла
▶️Урва ибн Зубайр 1
➡️Улашинг
👉 @AbuYusuf_official
Қуръони каримда зикр қилинган нафс ҳолатга қараб турли сифатларга эга бўлади.
1. Гоҳида «хотиржам нафс» бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло «Фажр» сурасида: «Эй хотиржам нафс! Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт! Бас, бандаларим ичига киргин! Ва жан-натимга киргин!» деган (27–30-оятлар).
Бундай нафс шаҳватлар ила курашда ғолиб бўлиб, сокинлик касб қилган нафсдир. Шунинг учун, у мутмаъинна – хотиржам нафс деб аталади.
2. Гоҳида «маломатчи нафс» бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло «Қиёмат» сурасида: «Ва маломатчи нафс билан қасам», деган (2-оят).
Маломатчи нафсдан мурод тақводор мўмин кишининг на-фсидир. Чунки у ўз эгасини доимо маломат қилиб (тергаб) туради: гуноҳ иш қилса, «Нима учун гуноҳ қилдинг? Аллоҳдан қўрқмайсанми? Охиратда нима жавоб берасан?» деб маломат қилади. Савоб иш қилса, «Бу оз-ку, кўпроқ қилсанг бўлмайдими? Қанча кўп савоб иш қилсанг, ўзингга фойда-ку», деб маломат қилади.
Тасаввуф мактабининг машҳур намояндаси Ҳасан Басрий: «Яхши одам доимо ўз нафсини маломат қилиб туради, фожир одам нафсини итоб қилмай юраверади», деганлар.
3. Гоҳида «ан-Нафсул амморатул биссуъи» – ёмонликка амр қилувчи нафс бўлиши мумкин.
Аллоҳ таоло Юсуф сурасида: «Ва ўз нафсимни оқламайман. Албатта, нафс, агар Роб-бим раҳм қилмаса, ёмонликка ундовчидир. Албатта, Роббим мағфиратли ва билгувчи Зотдир», деди», деган (53-оят).
Демак, нафс турли ҳолатларда бўлиб туради. Унинг хотир-жам, маломатчи ва ёмонликка буюрувчи ҳолати бор. Гуноҳ, нифоқ, кибр, васваса, ёлғон, ҳасад каби ёмонликлар туфайли нафс кирланади ва нуқсонга дучор бўлади. Уни доимий равишда по-клаб ва ўстириб туришга эҳтиёж бор.
Sizdagi muammo yo’qchilik emas, bor narsalarni kamchiligi xolos, g’azoda esa sizda bor narsalar ularga orzu bo’lib qoldi…
@AbuYusuf_offcial
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва (ҳар бир) жон (эгаси) эртанги кун (қиёмат) учун нимани (қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қўрқингиз! албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир (Ҳашр сураси 18-оят).
manba:MuslimUZ
Яқинларга ҳам улашинг
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Shaytonning vasvasasi e’tiqod tanlamaydi, shaytonnining ishi butun insoniyatni do’zaxga o’zi bilan birga olib tushishdir…
@AbuYusuf_official
Ашуро кунининг фазилати
Ашуро кунининг фазилати ҳақида қуйида баъзи ҳадисларни келтирамиз.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганини кўриб: «Нима бу? (яъни, нима учун бу кун рўза тутяпсиз?)», - дедилар. Улар: «Бу яхши кундир. Бу кунда Аллоҳ таоло Бани Исроилга душманларидан нажот берган. Шунинг учун Мусо рўза тутган», - деб жавоб беришди. Шунда у зот: «Мен Мусога сизлардан кўра ҳақлироқман», - дедилар ва шу куни рўза тутдилар ҳамда бошқаларни ҳам рўза тутишга буюрдилар.
Имом Бухорий ривоят қилган.
Ҳишом Ибн Урва отасидан ривоят қилади:
Оиша розияллоҳу анҳо: «Қурайш қавми жоҳилиятда Ашуро куни рўза тутар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам у кунда рўза тутардилар. У зот Мадинага келганларида ҳам у кунда рўза тутдилар ва рўза тутишга буюрдилар. Рамазон рўзаси фарз бўлганидан кейин Ашуро кунида рўза тутмай қўйдилар. Шундан кейин у кунда хоҳлаган киши тутаверарди, хоҳлаган киши тутмасди», дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган.
Alloh uchun kechdi hammasidan
(Bu misol sahobiylarda ham juda ko’p bo’lgan, sahobalarga ergashgan zamonamizdan misol bu)
@AbuYusuf_official
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам боласи, ибодатимга фориғ бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман!” (Термизий, Ибн Можа, имом Аҳмад, Ибн Ҳиббон, Ҳоким, Байҳақий, имом Табароний “Кабийр”да ривоят қилган. Ҳоким ҳадис санадини саҳиҳ, деган).
Аллоҳ буюрган амалларни ўз вақтида ва мукаммал суратда ихлос билан амалга ошириш бандани дунё ва охират ташвишидан озод қилади. Ушбу ҳадиси қудсийда ибодатни бутун вужуди билан, хаёлини бир жойга жамлаб амалга оширишнинг манфаатлари ҳақида сўз юритилмоқда:
“Эй Одам боласи, ибодатимга фориғ бўл. Шунда қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман”.
“Фориғ бўлиш” деганда бирон ишни бажараётганда унга боғлиқ бўлмаган барча нарсани тарк этиш ва фақат муайян машғулот билан шуғулланиш назарда тутилади. “Ибодатга фориғ бўлиш” эса худди Аллоҳни кўриб тургандек, хаёли ва диққатини бир жойга жамлаб ибодатни адо қилишдир.
Бу ердаги “ибодат”дан мурод мутлоқ ибодатлардир. Аввало, намоз, рўза, закот, ҳаж, Қуръон тиловати ва Аллоҳга бандалик қилишни англатувчи ҳар қандай солиҳ амал. Лекин ҳадисдаги “ибодатимга фориғ бўл” деган жумладан, асосан “намозни тўла-тўкис адо эт, уни шошилмай, ташвишларингни хаёлдан чиқариб ташлаган ҳолда амалга ошир” деган маъно англашилади.
Яъни, Аллоҳ таоло бандаларига хитоб қилиб: эй бандам, ибодат қилаётганингда, дунёвий ишларингдан фориғ бўл. Менга ихлос билан амал қил. Сени дунё ишлари ибодат қилишдан ёки ибодатни хушуъ билан бажаришдан тўсиб қўймасин. Агар сен шундай қилсанг, қалбингни хотиржам, қаноатли, ризқи ҳақида хавотирга тушмайдиган қилиб қўяман ва ҳамма ҳожатларингни раво қиламан. Фақирлигингни кетказиб, сени махлуқотларимга ялиниш ва уларга ҳожатманд бўлишдан сақлайман.
“Акс ҳолда қўлингни иш билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман!”
Агар ибодатимга фориғ бўлмасанг, дунёвий тавшвишларинг билан овора бўлиб, Менга ибодат қилишни унутсанг ёки рисоладагидек ибодат қилмасанг, сени муаммо ва ташвишлар гирдобига ташлайман. Қанча ҳаракат қилсанг ҳам, ҳожатларингни раво қилмайман.
Бизиям уйларимиздан қорилар чиқсин, қори кўрмай ўлиб кетмелик а?
@AbuYusuf_official
#Тобеинлар_ҳаётидан
👤Абдуллоҳ домла
▶️Урва ибн Зубайр 2
➡️Улашинг
👉 @AbuYusuf_official
Juma namozini 3 marta o’qiladigan masjid bor ekan Fransiyada, biz shukr qilishimiz kerak…
@AbuYusuf_official
Урва ибн Зубайр раҳимаҳуллоҳ намоз ўқиётганда Аллоҳдан бошқа нарсани ўйламас эди. Унинг оёғини кесиб ташлашди. У намоз ўқиётгани учун ҳеч қандай оғриқни сезмади.
Юнус ибн Убайд раҳимаҳуллоҳ шубҳали бир дирҳамни деб минглаб динор ва дирҳамларни тарк қилар эди.
Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ турли китобларни ва Қуръонни қўлда кўчириб ёзарди. Бу иши учун ҳақ олмас эди.
Абу Ғиёс Маккий раҳимаҳуллоҳ йўлдан топиб олган молдан оиласининг нафақаси учун ишлатишдан бош тортди. Бунинг эвазига Аллоҳ таоло уни фақирликдан сўнг бой қилди.
Ато бин Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ етмиш марта ҳаж қилди. Одамларга ярим аср давомида фатво берди. Бирор кишига ўзининг ҳожатидан шикоят қилмади.
Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини Тавротдан ўқиб билди. Исломни қабул қилишда бир лаҳза ҳам иккиланмади.
Иброҳим ибн Исҳоқ Ҳарбий ўз қўли билан фиқҳ, ҳадис, одобга оид ўн икки минг жуз китоб ёзди.
Маймун ибн Меҳрон раҳимаҳуллоҳ нафл намоз ва рўзаларга кўп эътибор бермасди. Аммо умри давомида Аллоҳга гуноҳ қилишни ёқтирмади.
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳуни Аллоҳ таоло ўттиз йил касал қилиш билан имтиҳон қилди. Ҳеч кимга касалидан шикоят қилмади. У сабрқилувчиларнинг беназир намунаси эди.
Ҳувайтиб ибн Абдулуззо Бадр куни фаришталар кофирларни қамчилар билан уришаётганини кўрган.
Сория ибн Зайнам мусулмонларнинг байроғини кўтариб борар экан, минг миллар узоқликдаги Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг “Эй Сория, тоғ томонга, тоғ томонга!” деган сўзларини эшитган саркардадир.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ витр намозини тарк қилувчилар ҳақида “Уларнинг гувоҳликлари қабул қилинмайди” деганлар.
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу дедилар: “Сизлар бир қанча гуноҳларни қиласизлар ва ўша гуноҳ сизларнинг наздингизда қилдан ҳам ингичка (арзимас) ҳисобланади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида мазкур гуноҳларни ҳалокатга олиб борувчи деб билар эдик”.
@AbuYusuf_official
Sizdagi muammo yo’qchilik emas, bor narsalarni kamchiligi xolos, g’azoda esa sizda bor narsalar ularga orzu bo’lib qoldi…
@AbuYusuf_offcial
Hozirgi kunda issiq havodan soya salqin joylarda jon saqlamoqdamiz. Bu dunyoning oddiy issiq havosiga chiday olmagan tanamiz qabr va do'zax issig'iga qanday chidarkin a? Hulosa sizdan birodarim
👉 @AbuYusuf_official
👉 @Hikmatlisozlarbot
Sen xoxlaysan, men xoxlayman, lekin Allohni xoxlagani bo’ladi…
(Anta turid va ana urid, valakinnAlloha yaf’alu maa yurid)
@AbuYusuf_official