Японлар қор парчаларини: "Осмоннинг турфа иероглифлар орқали биз инсонларга йўллаган мактуби", деб билишади. Япониянинг Хоккайдо оролида "Қор парчалари музейи" ҳам мавжуд.
Қорга бурканган чор атрофни кўриб, "35+" лар ёшлик даврларидаги қиш зийнатини ёдга олган бўлсалар ажабмас. Чунки японларга ўхшаб қорга бағишланган музейимиз йўқ-да. Шу боис, табиатнинг вақтинчалик табиий музейидан завқланиб қолинг!
@abrorpirmuhammad
Бугун Ироқнинг Басра шахрида 25 - "Кўрфаз кубоги" старт олди. Минтақа футбол мусобақасини соғинганлар учун ажойиб спорт байрами.
@abrorpirmuhammad
Ҳар қандай соҳада жамоага келиб қўшилган янги ҳамкасб, ҳеч бўлмаганда илиқ сўз ила таништирув ва қарсаклар билан кутиб олинади. Аммо фаолияти оёқ билан боғлиқ бўлган тўптепарларда бу удум тамомила ўзгача.
Ҳар қандай жамоага янги келган (хоҳ ёшу хоҳ кекса бўлсин) ҳар қайси тўптепар, тепкилар “ёғиладиган” йўлак орқали кутиб олинади...
@abrorpirmuhammad
Бугунги пандемия даврида ҳар кимнинг касалликка йўлиқиш эҳтимоли юқори албатта. Хоҳ ўзи билмай касалликни оёқда енгил тарзда, хоҳ оғир кечувчи тури билан оғримасин, коронавирус қолдириши мумкин бўлган хавфли асорат қоннинг қуюлиши ва тромб ҳосил бўлиши билан боғлиқ бўлиб турибди (ҳатто вакцинадан кейин ҳам ушбу муаммо). Шу сабабли кун давомида истеъмол қиладиган емакларимизда қонни суюлтириш хусусияти бор маҳсулотлар бўлгани муҳим албатта.
Хуллас шундай маҳсулотларни камина сизга эслатиб қўйишни жоиз топдим; Эслаб қолинг: лавлаги, саримсоқпиёз, пиёз, лимон, шолғом, зайтун мойи, овсянка каша, қора шоколад, помидор, реза (ягода) мевалар ва ҳ.
Ушбу маҳсулотлардан икки- учтаси ҳар кунги таомномангизда бўлгани маъқул. Яна, етарли миқдорда сув ичиб туриш ҳам қонингизни қуюлиб қолмаслигини таъминловчи асосий омил эканлигини унутманг.
PS: сарисоқпиёзни доимий истеъмол қилинг ва қонингиз қуюлиб қолиши хақида ғам чекманг!
@abrorpirmuhammad
"МТЖнинг охирги йиғинига нима учун Лутфулла Тўраев чақирилмади?" - деган савол қийнаётган мухлислар!
У китоб мутолааси билан банд!
@abrorpirmuhammad
Ковид-19 га қарши эмланиш борасида кимдир вакцина ҳали мукаммалликка етказилмаганию унинг асоратларидан гапирса, бошқалари эмлаш ягона йўл дейишмоқда. Қайси йўл тўғри?
Эмлаш – айнан ўша касалликни чақирувчи вируснинг кучсизлантирилганини организмга киритишдир. Бу бн организм муайян вирусга тўқнаш келиши, уни таниши, пировардида ҳимоя – антитаначалар пайдо бўлиши мақсад қилинади; қисқа айтганда организм енгил кечувчи касалликка дучор қилинади.
Бугун орамизда ушбу вирус билан тўқнаш келмаган инсону, қайта учрашганда короновирусни таний олмайдиган организм қолмади; табиий – коллектив иммунитет бор. Яна, эмланиш ҳам енгил касалланиш экан, қайта касаллангандан кейин кузатилиши мумкин бўлган асоратлар,ушбу вакцинадан кейин ҳам кузатилиши мумкин.
Хуллас икки йўл: Табиий, тўғри овқатланиб, меъёрида витаминлар (С,Д,цинк) бн тўйиниб, бадан тарбия бн шуғулланиб, иммунитетни яхшилаб юраверамиз (токи вакцина мукаммалликка етказилгунига қадар) ёки кўнгил хотиржамлиги учун эмланиб қўямиз. Танлов сизда.
@abrorpirmuhammad
Ўз жинсдошига қизиқиши бор инсонга тиббиётда руҳий бемор сифатида қаралади. Бугунги кунда кўп муҳокамага сабаб бўлаётган ушбу жирканч мавзуга шифокор сифатида муносабатим шу: Бундай инсонлар руҳий беморлардир ва уларнинг жойи руҳий касалликлар шифохонасидир.
@abrorpirmuhammad
Чемпионат ўйинларини ташкил қилишда топшириқ ёки буйруқни кутиб турмай, мутасаддилар барча жамоалар аъзолари ва мухлисларнинг стадионга киритилиш тартиб-тамойилини ўтган йили карантин энг авжига чиққан даврлардагидек ташкил қилишмоқда.
Умид киламизки, ушбу хатти-ҳаракатлар бу йилги – барчамизни хавотирга солиб карантин кутилаётган янги даврда чемпионат ўйинларини тўхтатиб қўймаслик учун залворли асос бўла олади.
Қолаверса, карантин маҳали футбол ўйинларини қандай ташкил қилиш масаласида етарли тажриба тўпланган.
@abrorpirmuhammad
2-тур ўйинларидан кейин тунги ўйлар:
Турон бош мураббийининг куйинишини тушуниш мумкин. Бошга теккан тўпга “пенальти” қўядиган ҳакамлар бутун жамоанинг меҳнатини чиппакка чиқарса албатта алам қилади. Аммо ўз фикрини – бутун халқ эшитадиган сўзларни оммага етказиш маданияти ҳақида ҳам унутмаслик керак.
Кечаги ўйиндан сўнг “VAR” ҳақида бизнинг мураббий фикр ва эҳтирослари ҳам "Турон" вакиллариникидан қолишмагани аниқ. Очиғи, ўйиннинг тезлиги ва жозибасини бузди бу “VAR”. Аслида бирор ҳолат юзасидан ҳакам иккилансагина мурожаат қилмайдими бу “VAR” жанобларига... Ҳар эпизод учун қулоғини ушлаб хабар эшитиш учун ўйинни тўхтатиб тураверса...
Кейинги турда икки яраланган шерлар учрашадиган бўлиб турибмиз. Бу ўйинда кимнинг асаблари дош, кимники панд бераркан бунисини уч кундан кейин кўрамиз.
@abrorpirmuhammad
Ota va o'g'il davrlaridagi Shimoliy Koreya safari taassurotlari (ekstrimal ob'yektiv)
Читать полностью…AGMK bilan o'yin oldidan ko'zga tashlangan ilk lavhalar:
- ilk bor lotin alifbosidagi "time list"
- kiyinish xonasidagi kamera va ...
@abrorpirmuhammad
Жамоани машғулот майдони томон олиб бораётган автобус чорраҳадан қайрилди ва “экобозор”даги гул дўконлари олдидаги тумонат одамларни кўрган футболчи-ю мураббийлар орасида ғала-ғовур бошланди. Кимдир гулнинг жуда қимматлигидан нолинса, бошқа бирови аёлига гул ўрнига пул бериб қўя қолишини, яна бошқаси “бахтга қарши” биринчи тур узоқроқ вилоятда бўлмаганини-ю, энди ўйинни баҳона қилиб эрталабданоқ базага “заезд” қилиш ғоясини илгари сурарди. Барчага ҳайрон боқиб қизғин муҳокамалар сабабини сўраган бош мураббийга таржимон барчасини обдон тушунтирди.
– Нима, сизлар байрам қилмайсизларми бу кунни? – сўрадим олд ўриндиқда ўтирган португалиялик мутахассисдан.
– Йўқ! Бизда аёллар куни бор, аммо биз уни оддий кундай ўтказамиз; дам олинмайди, ҳеч ким аёлига гул совға қилмайди. Шунчаки янгиликларда айтиб ўтилади, холос.
- Ҳа-а, Европа-Европа деб турли кераксиз одатларига тақлид қилгандан кўра, Ғарбнинг ушбу удумини урф қилсак бўларкан ўзимизга – чуқур тин олиб қўйди оиласида аёллар мўл ҳамкасбим.
@abrorpirmuhammad
Ақл масаласида генетиканинг ғаройиб қонуниятлари – отасини кўру қизини ол!
Интеллект ҳеч қачон отадан ўғилга ўтмайди. Ақлга жавобгар ген ўғил болага фақатгина онасидан ўтади. Отанинг интеллекти эса фақат қизига ўтади, у ҳам бўлса ярмига; ўз навбатида қизи ўғил кўрса, унга (набирасига) бор интеллекти тўлиқ ўтади. Қисқаси: эркак кишининг ақлий салоҳияти – қизининг ўғил фарзандида тўлиқ намоён бўлади.
Эркаклар: ўғлингизнинг ақлий салоҳиятини чамалашни истасангиз ўз аёлингизнинг отасига боқинг (у зиёли бўлса ўғлингиз ҳам...) ҳамда билиб қўйинг: ўзингизга ўхшаш авлодингиз кўпайишини истасангиз Яратгандан қизингиз кўпроқ бўлишини сўрайверинг.
Аёллар: ўғлингиз – отангизнинг 100%лик нусхасидир; шу сабали ўғлингизни “э отангга ўхшамай...” деб койишингиз илмий жиҳатдан умуман нотўғри.
Ёшлар: ўғилларингиз оқил, доно ва солиҳ фарзандлар бўлишини истасангиз бўлажак ёрингизнинг фақатгина ҳусну жамоли-ю мол-давлатига учмай, унинг оиласи – отасидаги илму-зиёни ҳам инобатга олиб қўйинг.
@abrorpirmuhammad
Совуқ кунлар остонасидаги маслаҳатлар:
Шунчаки қават-қават кийинмасдан, тананинг оёқ, бел ва бўйин қисмини иссиқ ушлашга ҳаракат қилинг. Хонага кирганингизда ечиб қўйиш осон ҳамда терлаб, сўнгра совуқ қотишнинг олдини олган бўласиз.
Тўйимли ва сифатли овқатланиш – совуқда организм касалланмаслигининг асосий омилларидан.
Иссиқ қаҳва, какао ёки қора чой ичиш баданни иситишга кўмаклашади.
Енгил бадан тарбия баданда қон айланишини яхшилаб, мушаклар исишига ёрдам беради.
Совуқ ҳавода ўпкани тўлдириб, аммо вазмин ва фақат бурун орқали нафас олиш – асаб тизимини тинчлантириб, совуқ иқлимни организм учун стресс эмас, балки яхши кайфият бахш этувчи омил сифатида қабул қилишга кўмаклашади.
Хуллас, қишнинг ҳар бир куни сизга яхши кайфият улашаверсин...
@abrorpirmuhammad
📅 Tarixda shu kun
🏆 Osiyo kubogi QATAR 🇶🇦
📸 05.01.2011— Doha
Instagram|Facebook|Twitter I YouTube
@hasanpirmuhamedovhp
Қизилқумдан Сурхонгача; Кунлар хронологияси.
3-апрель: Қизилқум билан уй баҳсидаги дурангдан сўнг яна ўша – тушкун кайфиятда тарқалишдик.
4-апрель: Йиғилиш: Бош мураббий бутун жамоани йиғди ва ўзи сўз бошлади: “Туни билан ухламай чиқдим. Ўйлаб ўйимга ета олмадим. Яхши футболчилар йиғилган, машғулотларда менинг талабимни аъло даражада бажарасиз; аммо нима учун ўйинга чиққанда барчасини унутасиз, биринчи марта ўйнаётгандай ҳаракатлар қиласиз? Олдинги ўйинларни таҳлил қилиб нималарнидир ўзгартиришга ҳаракат қилдим; боримни бердим. Кейин ўйлаб қолдим, балки барча муаммо мендадир. Шуни сизлардан сўрамоқни истадим: Балки муаммо мендадир? Ватанимда 98 яшар бувимдан тортиб қизалоғимгача мен учун куйинаётган катта оиламдан, ҳозиргидан икки баробар кўп ойлик маошли ишимдан воз кечиб, бу ерга пул ишлаш учун эмас, балки футболни севганимдан, мен уни қандай тушунсам айнан шундай фикрловчи жамоа тузиб, у билан катта натижаларга эришишни кўзлаб келганман; нимагадир шу мақсадим сизнинг жамоа билан амалга ошишига ишонганим учун келдим бу ерларга. Аммо мен нотўғри ўйлаётган бўлсам, сиз барчасини бошқача кўраётган бўлсангиз; ҳамма гап менда бўлса мен бугуноқ ариза ёзаман.
Яна айтмоқчиман: чин дилдан менга ёрдам бериб келаётган, кичик маошга, ютуқ бўлса бирор нима олармиз деб ўз ишини аъло даражада бажариб келаётган жамоам админстрациясидан: массажчилардан тортиб админстраторгача кечирим сўрайман. Ваъда бераман, агарда эртагаёқ кетадиган бўлсам, мен ўзимнинг ойлик маошимни сизларга тақсимлаб бериб кетаман”.
Футболчилар: Биз сизга ишонамиз. Ўзимиз шу вазиятга тушдик, ундан чиқиб кетиш учун ҳам ўзимиз тиришамиз. Барчасини ўнглашга ваъда берамиз. Асосийси таслим бўлмай, биз билан бошлаган йўлни биз билан охиригача босиб ўтсангиз бўлгани.
Бош мураббий: Мен ҳам сизларга, бошлаган ишимиз хайрли якун топишига ишонаман. Биз бир оиламиз ва мақсад йўлида ўзимизни аямаймиз. Барчамизга омад!
5-7- апрель: тинимсиз машғулотлар; қўй суйилиб Қуръон тиловат қилинди ва йўлга чиқилди.
8 - апрель: Ат-Термизий мажмуасига зиёрат ва ўйиндан олдинги чигал ёзди машғулоти.
9- апрель: Ўйин. Ғалаба. Кийиниш хонасида: “Яна 2-тайм яхши ўйнай олмадик, аммо муҳими ғалаба. Камчиликлар устида ишлашда давом этамиз”.
@abrorpirmuhammad
Уламолар айтишганидек икки хил илм бор: Дин илми ва Тиб илми. Ҳар бир инсон Ҳақни таниш даражасида дин ва ўз соғлиги учун тиб илмидан хабардор бўлмоғи лозим.
Тошкентга келган каззоб табиб, орамизда ҳали иккала илми хам заиф инсонлар анчагина эканини кўрсатди. Ҳам дин, ҳам тиб илмининг етук мутафаккирлари етишиб чиққан замин фарзандларининг чала мулла ва қаллоб табиб ортидан югуриб юришлари бироз дилни хира қилади.
Ўз навбатида бу манзара тиббиётни бизнесга айлантириб улгурган соғликни сақлаш тизимимиз тўғри йўлдан оғганлиги, шифокорларга, қўйингки тиб илми йўлидаги жонкуярларга эътибор етарли даражада эмаслигини кўрсатиб берди.
@abrorpirmuhammad
Кўзингиз ва дилингизга равшанлик тиласангиз яшилликка боқинг!
Табиатдаги яшил ранг кўриш қобилиятини яхшилайди, кўзнинг толиқишини олади; асабларингизни тинчлантириб қалбингизга таскинлик улашади ва руҳингизни енгил қилади. Бу омиллар эса бугунги – инсонлар компьютер ва телефонга шўнғиган замонада янада аҳамиятли.
Муқаддас динимизнинг асосий ранги ҳам бежизга яшил ранг эмас. Рамзий маънода жаннат рангини ифодаловчи яшил ранг инсонга эзгулик ва янгиланиш, барҳаётлик ва яшариш, умид ва омад, тўкинлик ва сокинлик ҳақида сўзловчи рангдир.
Замин айни яшилликка бурканган ҳозирги баҳор фаслида фақат “уй-ишхона режими”ни ёқиб олмай сайр қилинг ва имкон қадар тўйиб-тўйиб табиатга боқинг. Зеро у ўзининг инсон илғамас “яшил сеҳри” ила сизга куч, қалбингизга сокинлик ҳадя этади.
@abrorpirmuhammad
Бугунги кунда деярли барча хонадонлар ошхонасида микротўлқинли печ – “микроволновка”лар бор. Уй бекалари учун жуда ўнғай ушбу печлар ҳар куни бирор юмуш билан албатта ишга солинади. Ушбу печлар ишлаш жараёнида ўзидан нурланиш чиқариши бор гап. Аммо бир гуруҳ олимлар ушбу нурланиш печ ичида қолади ва инсонга зарари йўқ деса, иккинчилари бу печларнинг инсон организми учун жуда хавфлилиги ҳақида бонг урадилар. Хўш, биз нима қилишимиз керак?
“Микроволновка”ларга ўрганиб қолган уй бекалари печларни ёппасига кўчага улоқтирмасликлари турган гап. Битта йўли, унинг хавфини йўққа чиқариш, яъни: “микроволновка”лардан фойдаланаётганда улар ишлашни бошлагандан токи жараён тугаганини билдирувчи сигнални эшитмагунча унинг рўпарасида турмаслик керак; балки ўзингиз, айниқса болаларингиз ошхонадан ташқарида – бошқа хонада бўлиб турганингиз маъқул. Яна, печлар учун белгиланган идишлардан фойдаланиш ва печнинг яроқлилигига эътиборли бўлинг.
@abrorpirmuhammad
Эртага – Гана терма жамоаси билан бўлиб ўтадиган ўйин кунидаги МТЖнинг “кун тартиби”, бундан роппа-роса 10 йил аввал Жаҳон Кубоги саралаш баҳси доирасида Бишкекда Қирғизистонга қарши баҳс ўтказган ўйин кунимиздагидек бўлиши кутилмоқда.
Ўшанда – ўйин куни, бутун Қирғизистон, АФК ва ФИФА мутасаддилари ўйинга қизғин тайёргарлик кўраётган маҳал – соат 10:00 да бизнинг жамоа бемалол, “Ўзбекистон” меҳмонхонасида нонушта қилаётган эдик. Тахминан 11:30 ларда самога кўтарилган чартер самолётда Бишкекка қўнгач, меҳмонхонада енгил тушлик қилиб, бироз тин олибоқ, ўйин бўлиши кутилаётган стадионга йўл олгандик.
Қизиқарли кечган баҳсда ишончли ғалабага эришиб, ўйиндан сўнг тўғри аэропортга йўл олиб, кечки емакни яна “Ўзбекистон” меҳмонхонасида тановул қилгандик. Юлий Цезарнинг “келдим, кўрдим, енгдим” ибораси каби.
Ўйлайманки, эртага ҳам бизни айнан шундай – катта футбол кунининг ижобий якуни кутиб турибди.
@abrorpirmuhammad
Аждодларимиз Наврўзни яшариш ва янгиланиш фасли дея бежиз таърифлашмаган. Чунки ушбу кўклам мавсуми – қишдан чиққан организмни тозалаш, табиий витаминларга тўйинтириш ва руҳий тетикланиш давридир.
Ушбу мавсумда тайёрлаш урф бўлиб қолган – кўкатлардан тайёрланадиган турли таомлар: кўк сомса, кўк чучвара, кўк пичак ва ҳ., қўйингки турли кўк салатлардан тўйиб-тўйиб еб олинг. Ердаги бор фойдали элементларни ўзига олиб униб чиққан янги кўкатлар биз учун кони фойда. Улар организмни токсинлардан тозалайди ва ҳужайралар қаришини сусайтиради; иммун тизимни яхшилайди, ичаклар ишини меъёрлаштиради; асаб, қон-томир ва юрак тизимлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади; вазн муаммоси борлар учун оздириб тўйдирувчи сеҳрли таомдир.
Алқисса, кўклам фаслини ўзингиз ва фарзандларингиз учун фойдали ўтишини истасангиз, аллақандай таркибли турли ширинлигу ярим тайёр емаклар учун дўконларга эмас, табиий витаминларга бой ва ҳақиқий соғлик гарови бўлган кўкатлар хариди учун бозорга шошилинг!
@abrorpirmuhammad
Коронавируснинг янги штамми кўпаяётганидан, “аввал касалланганлар қайта юқтириши мумкин экан”, деб хавотирга тушаётганлар.
Сиз доимо дуч келиб юрган грипп вирусига ўхшаб бу корона ҳам мутацияга учраб туради, аммо ўзининг асосий таркиби ўша-ўша. Шу сабабли ҳам корона билан касалланиб ўтган бўлсангиз, бу вирус билан қайта дуч келганингизда организмингиз уни албатта таний олади ва бу қайта кечиши мумкин бўлган касалликнинг эндиликда оғир кечмаслигига замин яратади. Асосийси, шу даврда сиз ўз организмингизга панд бериб қўймасангиз бўлгани.
Касалликдан сақланишнинг асосий мезонлари аввалгидай: бадан тарбия, тоза ҳавода сайр, тўғри овқатланиш, жамоат жойида тиббий ниқоб тақиш...; муҳими ваҳимага тушмаслик.
@abrorpirmuhammad
Иш фаолияти давомидаги ҳаракатни жисмоний машқ деб қабул қилувчи, ўз юмуши билан оворагарчиликни бадан тарбия деб ҳисобловчи биродарлар. Ҳеч ҳам ундай эмас!
Фақат профессионал спорт билан шуғулланувчилардагина иш фаолияти етарли жисмоний ҳаракат билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бошқа барча соҳа вакиллари, асосан офисдан чиқмай иш фаолиятини юритувчи инсонлар! Кун давомида имкон бўлса иш оралиғидаги танаффусларда, бунинг имкони бўлмаса эрталаб ёки кечки маҳал сайр ва бадан тарбия билан шуғулланишнинг имконини топинг ва буни одат қилиб олинг. Акс ҳолда, вақт ўтавергач йиғилиб борувчи турли соғлик муаммоларингизга жисмоний ҳаракат билан эмас, балки шифокор билан ечим топишингизга тўғри келади.
@abrorpirmuhammad
Агарда сиз саримсоқпиёз (чеснок)нинг организм учун қанчалар фойда эканлигини бир фикр қилсангиз эди, у оила таомномангиздан муқим ўрин олган бўларди.
Саримсоқпиёз юрак-қон томир тизимини қувватлайди; қондаги холестерин миқдорини камайтиради; қон босимида фойдали; қон томирларида тормб ҳосил бўлиш хавфини кескин камайтиради; турли инфекциялар ва гижжаларга қарши таъсир кўрсатади; саратон (рак) касалликларининг олдини олади ва ҳ.
Ҳар куни 2 дона саримсоқпиёз тишчаси ёки янги – ҳали тишчалар ҳосил қилмаганидан бир бош истеъмол қилинса, ўзингизни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилганингизга ишонаверинг. Сизни хавотирга солаётган ҳидга келсак, саримсоқпиёздан сўнг бир дона олма истеъмоли ёки кўк чой шамасини чайнаш унинг ҳидини йўқотади; кечки емакда ейилса эрталабгача ҳид қолмайди. Қолаверса, инсон соғлиги ҳақида сўз бораётганда ҳид масаласи иккинчи ўринда, унинг устига тиббий ниқоб тақиш урф бўлган бугунги кунда.
@abrorpirmuhammad
Бошланғич мактаб ёшиданоқ фарзандининг бўйи пастлигини ваҳима қилиб шифокору дорихона томон чопувчи ота-оналар! Шошманг!
Аввало фарзандингиз ёшида ўз бўйингиз қандай бўлганини бир эсланг. Қолаверса, олдинда балоғат даври борки, бу даврда гормонлар алмашинуви рўй бериб қай фарзанд бўйи қандай бўлишини Худо билади. Айни дамда эса сиз болангизнинг тўғри овқатланиши ва етарли ухлашини назорат қилсангиз бўлгани. Чунки витаминларга бой табиий маҳсулотлар, айниқса бета-каротинга мўл сабзи ўсиш учун пойдевор ҳисобланса, асосан уйқу маҳали ишлаб чиқариладиган ўсиш гормони – соматотропин бу масалада етакчи омилдир. Яна, фарзандингизни спортнинг волейбол, баскетбол, енгил атлетика турларига берсангиз, бу унинг бўйи ўсишини стимуллайди.
Қисқаси, қўшни ёки ўртоғингизнинг ҳар хил маслаҳатларига учиб, турли гормонли дорилар қабул қилишдек жуда нотўғри ва фарзандингиз саломатлиги учун ўта хавфли йўлни танламасангиз бўлгани. Қолаверса, ҳаётда бўйдан кўра ақл муҳимроқ; асосий эътиборни шунга қаратаверинг.
@abrorpirmuhammad
Баҳорнинг ёмғирли кунлари ҳам бошланди. Бугунги чанг ва ғуборга бурканган иқлимимизда бу иноятдан фойдаланиб қолиш организмимиз учун кони фойдадир. Ҳавони тозалаб, нафас олишни енгил ва ёқимли қилиб берувчи ёмғир маҳали ёки ундан кейин сайр қилиш учун албатта вақт ажратинг.
Ёмғир томчиларининг овози ва ердан чиқувчи ёқимли ҳид асабни тинчлантиради; танадаги мушакларни бўшаштиради, жумладан, юрак мушакларининг ишлаши меъёрлашади; ёмғирда тери поралари очилиб, бадан тўйиб нафас олади. Ёмғирдан сўнг атмосферада оддий кислород – О2дан кўра озон – О3 кўпроқ ҳосил бўлади. Бу организмни кислородга енгил ва етарли тўйинтиради.
Гўзал баҳор фаслида мўл бўлувчи ёмғир неъматидан ўзингиз учун фойда истасангиз, ёмғир маҳали ёки у тингач етарли сайр қилишни канда қилманг.
@abrorpirmuhammad
Чет эл йиғинларида таом танлови масаласида футболчилар учун маслаҳатимга: “Болаларимизда бундай шароит йўқ. Қозонга доимо гўшт кирмаса-ю, фарзандимиз спорт билан шуғуланса нима қилишимиз керак” – каби саволлар йўллашган ота-оналар.
Гўшт асосан оқсил ва ёғ ушлаб, таркибида витамин ва минераллар мўл. Аммо организм учун зарур ушбу элементлар организмга тушиши учун турли шароитда, қозонга доимо ҳам етарли гўшт солмасдан, унинг ўрнини қоплочи маҳсулотлар истеъмол қилиш мумкин. Масалан: Дуккакли маҳсулотлар (ловия, нўхат, мош, фасоль ва ҳ.) оқсил масаласида гўштдан қолишмайди. Қолаверса витамин ва минералларга бой. Шу ўринда, сут маҳсулотлари, тухум, крупалар (овсянка, пшёнка, гуруч), гречка каби маҳсулотларда ҳам оқсил кўп.
Ушбу – нархи арзон, ихтиёрий бозор ва дўконларимизда мўл топилувчи оқсилга бой маҳсулотлардан истаганча истеъмол қилишингиз ва организмингиз етарли оқсил ва витаминлар олаётганидан кўнглингизни тўқ қилиб, спорт билан шуғулланаверишингиз мумкин.
@abrorpirmuhammad