abrorpirmuhammad | Неотсортированное

Telegram-канал abrorpirmuhammad - Abror Pir Muhammad

5157

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали. instagram.com/abrorpirmuhammad

Подписаться на канал

Abror Pir Muhammad

Мерос муаммолар – чемпионатимиз чипқонлари!

Чемпионат мусобақаларини ташкил қилишда мана бир неча йилдирки каттагина бир “мерос камчилик” мавжуд – бу ҳам бўлса чемпионат бошланиш санасини белгилаш. Мусобақанинг бошланиш санасини анча олдиндан белгилаш, уни ўзгартирмаслик айнан ўша мусобақага тайёргарлик кўраётган жамоалар учун ўта муҳим омилдир. Анчагина зарур ва асосли ўзгаришларни амалга ошираётган ПФЛ, билишимча бу мерос камчиликни ҳам тузатиш ниятида эди, аммо уларга боғлиқ бўлмаган сабаблар бу ишга ҳалал берди.

Хўш, мусобақа бошланиш муддатини олдиндан қатъий белгилаш нима учун шунчалар муҳим?
Аввало, бу омил ҳар бир жамоанинг ушбу мусобақага тайёргарлик кўриш режасини ишлаб чиқишдаги асосий маёқ эканлигини англамоғимиз керак. Чунки режа, мусобақа бошланиш кунидан ортга ҳисоблаш орқали амалга оширилади. Масалан мусобақа 1-март куни бошланиши белгиланди дейлик. Демак мураббий ушбу – айнан 1-мартдан ортга кун ҳисоблаш йўли билан ўқув-машғулот йиғинига қанча муддат ажратиш, жамоани қачон йиғиб олиш, бундан келиб чиқиб жамоага қанча муддат таътил бериш каби ўта муҳим режалар тузади.
Айтишингиз мумкин: Сана ўзгаргани билан жамоа тайёр ҳолда туради-ю барибир деб. Йўқ! Барибир эмас! Мисол: Диспетчер поезд машинистига Термиздан Тошкентга кириб келиш учун 12 соат муҳлат берди. У жадал юриб Гулистонга келганда машинистга “Узр, 15 соатда кириб келишингиз керак экан” деса машинист нима қилади, Гулистонга келиб 3 соат туради ёки тошбақа юриш қилиб йўловчиларнинг сабр косасини тўлдиради. Бошқа бир мисол: Альпинистга чўққини забт этиш учун 10 кун берилди. У ярим йўлга борганда “узр, 15 кунда боришинг керак” дейилди. Альпинист нима қилади: ё ярим йўлда совуқ қотиб бироз вақт ўтказади ёки яна ўша тошбақа юриш қилиб юқори одимлайди. Аммо ундаги иштиёқ ва шашт кескин сўнади. Йиғин ҳам ҳам худди шундай: жамоа қатъий режа асосида 1-мартни маёқ қилиб ишга киришади, тайёр ҳолга келганда муддат узайтирилади ва тайёргарлик секинлашади, режалар ўзгаради ва ҳ. Бу эса футболчилар кайфияти ва жисмоний ҳолатига таъсир ўтказмай қолмайди.
10-мартда бошланадиган чемпионатга, жамосига етарли таътил бермай декарбь ойидаёқ йиғиб олиб чоптирадиган жамоа бўлса урди Худо, чемпионатга етиб келганда футболчида иштиёқ ҳам сабр ҳам бир қадар сўнади.
Тирик мисол: Португалиялик бош мураббийимиз жамоани олиши тайин бўлиб улгургандан сўнг қачон жамоани йиғиш масаласига келганда чемпионат қачон бошланишини сўраганди. Февраль ойи охири дейилди. У шу муддатни мўлжал қилиб йиғин режасини тузди; Тошкентдаги биринчи йиғин давомида чемпионат бошланиш муддати ўзгарганлигини эшитди ва режаларига ўзгартириш киритди; йиғиннинг иккинчи босқичи – Туркия йиғини даврида муддат тағин ўзгарганлигини эшитди, ҳеч нима қила олмаслиги аниқ; "ҳайрат"ини ичига ютиб яна режани ўзгартирди... Пировардида жамоанинг тайёргарлиги мураббий тузган режадан ўзгача изнда кечди. Бошқа жамоаларда ҳам шундай бўлгани аниқ.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсам, агарда биз футболчиларнинг чемпионат олдидан етарли дам олишлари, уларнинг тўлақонли йиғин ўтишлари ва зўр иштиёқ билан, жисмонан айни тайёр ҳолда мусобақани бошлашларини истасак, уларни мисолимиздаги машинист ёки альпинист ҳолатига туширишни истамасак – чемпионат бошланиш муддатини олдинги чемпионат тугаши биланоқ, ҳеч бўлмаганда йил сўнггида эълон қилмоғимиз лозим ва осмон узилиб ерга тушса ҳам ўша муддатни ўзгартирмаслигимиз керак!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Компьютер ва телефондан ортмайдиган ёшлар. Маслаҳатим, кеч бўлмасдан кўзингиз ҳақида ҳам қайғуриб туринг.
Бадан тарбия ва тана мушакларини машқ қилдиришни биламизу, аммо кўпчилигимиз кўзларни ҳам машқ қилдириб туриш кераклиги ҳақида ўйлаб кўрмаймиз. Мураккаб ва мукаммал тузилган кўз олмаси ва уни ҳаракатлантирувчи мушакларни машқ қилдириб туриш унинг узоқ йиллар сизга соғлом ҳолда хизмат қилишининг кафолатидир.
Шу сабабдан, юқорида – расмда келтирилган машқларни кўздан кечириб, уларни бот-бот бажариб турсангиз фойдадан холи бўлмайди.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Куни кеча МТЖнинг икки аъзоси: Азиз Ғаниев ва Икром Алибоев жарроҳлик амалиётини муваффақиятли ўтказиб олишди. Буёғига энди Азиз БААда клуб назорати остида бўлса, Икром Мюнхендан Сеул шаҳрига учади ва икки ҳафталик карантин маҳали қисқа реабилитация муолажаларини ўташга улгуради ҳамда жамоага қўшилиши билан машғулотларни бошлаши мумкин бўлади. Футболчиларимизга кейинги фаолиятларида омад тилаб қоламиз.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бугун соат 18:00 да "Юнусобод” спорт мажмуасида Ўзбекистон спорти, хусусан, футбол ривожига улкан ҳисса қўшган давлат арбоби Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган учрашув бўлиб ўтади. Унда футбол ва футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро беллашади.

Тадбирга ташриф буюрувчи – каминанинг китобимни сўраб мурожаат қилган обуначиларим, шунингдек ОАВ вакиллари ва бошка хоҳловчилар! Бугун китобни мендан текин олиб кетишингиз мумкин. Мен МТЖ заҳиралар ўриндиғида бўламан; бемалол келаверинг.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Майдон четидаги у́йлар.

Машғулот маҳали майдон четида турганлар суҳбатидан:
– Ижтимоий тармоқларда ҳар гал “Пахтакор”нинг Қибрай базаси майдонидаги машғулотидан рукни остида суратларни томоша қила туриб бир фикр хаёлимдан ўтади – су́з бошлади сухбатдошлардан бири, – Эҳ Шота-Шота; Сенинг ўзбек футболи, “Пахтакор” учун қилган меҳнатингни қандай баҳолай? Сенга Қибрайдаги базани замонавий кўринишга келтирайлик дейишганда, у ернинг узоқлигини рўкач қилиб, шаҳар марказидан узоқлашишдан чўчидинг; жамоа келажагини эмас, ўзингни ўйладинг. Бу ҳам майли, бутун жамоани ижарада – меҳмонхонада яшатдинг. Сенга биров Қибрайга келиб яша дегани йўқ эди, шунчаки “тўғри, топ жамоанинг замонавий уйи бўлиши керак”, деб база реконструкциясига туртки берсанг бўлди эди. Спортчи учун шаҳарнинг марказий чорраҳасидаги диққинафас меҳмонхонада яшаб; чанг-губор ютиб югурган қайда-ю, Қибрайнинг тинч, тоза ҳавосида... Шунча йил жамоанинг меҳмонхонада яшагани-ю, ўзимизнинг бир қора кўз тенги легионер ҳужумчингга кетган маблағга база-ю майдонларни, қўйингки керак бўлса академия ва стадиони билан бутун комплексни замонавий кўринишга келтириб олиш мумкин эди. Мана, жамоа барибир бораркан у́ша ерга...
– Қўйсезчи, шахсий клуб бўлса, пул ўзиники, нимага сарфлаш ўзига ҳавола, – жон куйдириб гапираётган суҳбатдошининг сўзини бўлди шериги.
– Тўғри, биз аралаша олмаймиз, аммо кенг имкониятлар бу́лган даврдаги шу ишлар баҳонасида "Пахтакор" энг замонавий базага эга бўлиб қолармиди, таниган-танимаганлар ҳам “Буларнинг барчаси Шота даврида бўлиб қолган, барака топсин”, деб дуо қилиб юрармиди дейман-да...
– Биргина "Насаф" базаси ортидан ҳамон футбол ишқибозлари дуосини олаётган, Худо раҳмат қилсин Нуриддин ака Зайниев каби демоқчисиз-да...
Мураббийнинг машғулот тугаганини билдириб қаттиқ чалган ҳуштаги суҳбатни бўлди...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Яна бир футболчимиз – Икром Алибоев жарроҳлик столига ётадиган бўлди. Уни анчадан бери безовта қилиб, жамоасида муқим ўйнашига бермаётган чов соҳасидаги оғриққа сабаб бўлаётган омилни бартараф этишнинг сўнгги чораси операция бўлиб қолди. Бундай пайтда операцияни қаерда ва кимга қилдириш ҳақида профессионал футболчи минг ўлчаб бир кесади. Икром ҳам шундай қилди ва у кеча Германияга учиб кетди.

МТЖ аъзосининг жарроҳлик столига ётишидан ташқари кўнглимни хира қилаётган яна бир жиҳат: у барча харажатларни ўз чўнтагидан сарфламоқда: операция, авиачипта ва ҳ. Мен юрист эмасман ва Икромнинг контракти билан ҳам таниш эмасман, аммо қандай вазият бўлмасин у тўп сураётган жамоа ҳамюртимизнинг айнан ўйин ва машғулотлар маҳали орттирган тиббий муаммосини ҳал этишда жавобгар эканлиги аниқ (куни кеча футболчилар уюшмаси раиси Камол Мурзоев билан ҳам шу масалада фикр алмашдик).

Бу борада масалага ойдинлик киритилар, асосийси, ҳамюртимиз жаррроҳлик муолажасини муваффақиятли ўтказиб олса бу́лгани...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Азиз Ғаниевнинг жароҳати ҳақида барча мухлислар билиб улгуришди. БАА йиғинида бўлиб турган аксар МТЖ аъзолари у билан кўришишди ҳам. Шифокор сифатида ижтимоий тармоқлардаги баъзи бир хабарларни тўғрилаган ҳолда айтар бўлсам жароҳат ташхиси: Ўнг оёқ тизза бўғини олд хочсимон бойламининг узилиши (илгари жароҳат олиб “операция” қилинган оёғи чап оёғи эди).

Ҳозирда “Шабаб Ал-Аҳли” жамоаси раҳбарияти Ғаниевнинг жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун Европанинг кучли спорт тиббиёт марказларини мўлжаллашган. Аммо пандемия сабаб мавжуд ноқулайликларни инобатга олган ҳолда ўша мутахассисларни БААга чақиртириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Худо хохласа барчаси режадагидек амалга ошса, камида 6 ой муддатни олувчи даво ва реабилитация муолажаларидан сўнг Азиз сентябрь ойида бошланувчи амирликларнинг футбол мавсумига тайёр бўлиши мумкин. МТЖ аъзолари ва мухлислар номидан барчаси ҳамюртимиз учун хайрли якун топишини Яратгандан сўраб қоламиз.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

"Tushlik Time"

Йиғинлар мобайнида футболчилар меҳмонхонанинг умумий ресторанида тушлик маҳали нималарга эътибор қаратишгани маъқул?

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Кеча БАА футбол ассосацияси майдонида кечган кечки машғулотдан қайтаётиб йўл давомида бутун жамоа “Шабаб Ал-Аҳли” клубининг ўйинини томоша қилиб, Азиз Ғаниевга мухлислик қилиб келдик. Меҳмонхонага етиб келганимизда бахтга қарши ҳамюртимиз жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ўйин тугашини кутиб клуб шифокори билан боғланишга ҳаракат қилдик. Аммо, ҳамкасбим ҳам менга ўхшаб ўйинга қўл телефонини олмайди шекилли, алоқага чиқа олмадик. Кечроқ Азизнинг ўзи билан қўнғироқлашиб, аҳволи билан қизиқдик. – Эртага текширувга борамиз экан, ҳозирча билмадим...

Бугун эрталаб мутасаддиларимиз орқали клуб шифокори билан гаплашдик. У, илк тиббий белгиларга кўра футболчининг тизза бўғинидаги жароҳати жиддий бўлиши мумкинлиги, аниқ маълумотни эса барча зарур текширувларни ўтказиб бўлгач хабар беришини айтди.
Кутамиз ва дуодамиз...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Йиғин давом этмоқда. Ўтган ўйиндан нисбий хулоса: Имкон қадар, эрталабки 10:30 да ўйнамаганимиз маъқул. Иордания билан баҳсга тайёргарлик қизғин. Лутфулло Тўраев оёқ мушакларида оғриқ сезгани сабабли машғулотларни индивидуал тарзда давом эттирмоқда. Дарвозабонимиз Жавоҳир Илёсов ҳам қўл панжа соҳасидан жароҳат олгани боис Денис Иванков уни алоҳида шуғуллантирмоқда. Қисқаси, кейинги ўйинларда барчамизга омад!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бугунги кунда турли сабаблар ила умуртқа поғонасининг бўйин соҳаси остеохондрози ва чурраси хасталиги анча кўпайиб қолган. Сабабсиз бош оғриши, қулоқдаги шовқин, қўллардаги ҳолсизлик, эшитиш ва кўриш қобилиятининг сустлашиши каби ҳолатларга сабаб бўлувчи ушбу касалликнинг олдини олиш – профилактикаси учун бўйин соҳасига мўлжалланган турли машқлар мавжуд; шулар ичида энг асосийларидан бири биласизми қайдай машқ? Бу - намоз сўнгида иккала елкага қараб салом бермоқ тартибидаги ҳаракатдан иборат машқдир.

Шу сабаб, ушбу ҳаракат – машқни бот-бот бажариб туриш бўйин соҳаси учун жуда фойдали. Уни ё намоз ўқибми ёки шунчаки жисмоний ҳаракат тарзида амалга оширасизми, буниси ўзингизнинг кўнгил амрингизга ҳавола.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Мавсум олди ўқув-машғулот йиғинлари билан банд футболчилар. Билингки, айнан ҳозир иммунитетингиз энг қуйи нуқтададир. Чунки, жисмоний зўриқишлар ортиб борган сари организм иммунитети шунча заифлаша боради; ушбу паллада организм асосий кучини жисмоний зўриқишга чидамлилик ва қайта тикланишга сарфлайди; соғлик ҳимоясида эса “аскар”лари камайиб қолади. Шу сабаб, айнан ушбу маҳалда сиз ўз организмингизга ёрдам беришингиз, спортга ёт турли одатлар бн унга муаммо туғдирмасдан ўз соғлигингизга ҳар қачонгидан ҳам эътиборлироқ бўлишингиз, вақтида етарли дам олиб, тўғри овқатланиб, иссиқ кийиниб (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда) юришингиз лозим.

Ёдда тутинг: Ўз соғлигингизни гаровга тикиб пешона терингиз билан топаётган маблағингизни эртага – катта спортдан кейин – орттирган касалликларингизни даволаш учун эмас, балки оилангиз бн ҳузур-ҳаловатда умргузаронлик қилишга сарфлай десангиз ҳозир – айнан организмингиз жисмоний зўриқишлар гирдобида қолган маҳалда унга кўмаклашинг, панд бера кўрманг!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Расмни ижтимоий тармоққа жойлаштирган матбуот котибининг меҳнатини-ю, клуб футболчисининг хуш кўрувчи таом танловини қадрлаган ҳолда барча футболчи укаларга маслаҳатим шу:

Агарда сиз спорт дунёсида бирор натижага эришишни хоҳласангиз, футбол оламида юқори марраларни кўзлаган бўлсангиз, келажак режангизда яхши легионерга айланиш истаги бўлса расмда келтириб ўтилган барча таомларни ўз таомномангиздан ўчириб қўйинг!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бугунга келиб қўл телефонлари ҳар биримизнинг доимий ҳамроҳимизга айланиб улгурди. Уни қаерда ва қандай ишлатиш ўзингизга ҳавола; фақат, сиздан илтимос, овқатланаётганда дастурхон устида ўша матоҳни бир четга олиб қўйинг.

Емак маҳали чалғиш ҳазм бузилиши-ю, вазн йиғишга сабаб бўлишини исботловчи маълумотлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Балки, таом тановул қилаётганингизда, тил деб аталмиш жажжи бир аъзонинг табиатдаги табиий инъомлардан тортиб, ҳозирда ишлаб чиқарилаётган турли “химикат”лар қўшилган юзлаб маҳсулотларнинг алоҳида-алоҳида таъмини сеза олишининг ўзи бир мўжиза эканлиги ҳақида фикр-мулоҳаза юритиб қўйишингизни-ю, ушбу мукаммаллик эгаси Яратганга ҳамд айтмоқликни; емак чайнаётиб луқмангиз танангиз учун фақат фойда беришини Ўзидан сўраб қўйишни унутмаслигингизни эслатмоқчиман холос.

Бир устозимиз таом тановули сўнггида шундай дуо қилардилар: “...Аллоҳим, еганимиз ичимизга нур бўлиб, дур бўлиб киргай...” Сизга ҳам шуни тилайман.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бугунги кунда кўплаб оилаларда фарзандларимиз фақат турли шоколадли пасталар истеъмоли билан қорин тўйғазадиган бўлиб қолишган. Ишлаб чиқарувчилар рекломга зўр беришмоқда; телевидениямизга ҳам “рахмат”...

Билиб олинг: шоколадли пасталар таркиби асосан шакар, сиз учун фойдасидан зарари кўп бўлган пальма мойи, ҳеч қандай нафи йўқ ёғсизлантирилган қуруқ сут ҳамда болажонлар учун зарарли ҳисобланувчи турли емак қўшимчалари ва таъм берувчи воситалардан иборат.

Тўғри, оилангизда шоколадли пасталар ейишни умуман чеклаб қўя олмассиз, аммо фарзандингиз фақат ушбу ширинлик билан қорин тўйдирмаслигини; шоколадли пасталарни асосий емакдан сўнг, фақат “десерт” тарзида нонушта маҳалигина меъёрида истеъмол қилишини назорат қилиш ўз қўлингизда.

Шифокор сифатида менинг маслаҳатим шу: Оилангизга фақат соғлик тиласангиз, турли шоколадли пасталар харид қилгандан кўра, ёз-кузнинг меваларга мўл кунларида уй шароитида мурабболардан кўпроқ заҳира қилиб, сўнгра улар тановулидан фойда ва ҳузур олиб юраверинг!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Tarixda ushbu kun:
Japan: Nagoya & Toyota; 2012 y.
Japan 0 : 1 Uzbekistan

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бугунги кунда интернетнинг ҳаётимизга чуқур кириб улгурганидан, унинг катта-ю ёшлар учун бирдек очиқлигидан, бу эса ўзининг ижобий томонлари баробарида салбий жиҳатларга ҳам эга эканлигидан нолинишларига кўп гувоҳ бўламиз. Телевиденияда маънан тубан кўрсатув ва сериаллар кўпаяётганидан кўпчиликнинг асаби бузилади. Аммо буларнинг барчаси бугунги шиддатли замонавий дунёнинг ажралмас бўлаги бўлиб улгурган. Уларни ҳаётимиздан юлиб ташлаш имконсиз. Нимани кўриб-ўқиб, нимани эътиборсиз қолдириш керак эканлиги масаласида бировни, ҳатто фарзандингизни ҳам доимо назорат қила олмайсиз.

Бундай оламда ёшлар учун тўғри ва ҳақ йўлни кўрсатувчи ягона маёқ бор – бу ҳам бўлса Ислом маънавиятидир. Муқаддас динимиздаги ҳалол ва ҳаромни, инсонни маънан юксакликка етакловчи амал ва билимларни ёш авлодга эрта ўргатиб бориш, бир сўз билан айтганда “Ислом маънавияти” билан эмлаш – тез тараққий этаётган замонамизнинг ёмон унсурларидан уларни ҳимоя қилувчи асосий омилдир.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган тадбирдан...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Эртанги кунга режалаштирилган "makro & mini football" баҳси олдидан бугун кечки томон МТЖ нинг кичик машғулоти тугагач, бир гуруҳимиз "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевдан хабар олиш мақсадида куни кеча тизза бўғинида (шогирди Азиз Ғаниевда кутилаётган) жарроҳлик амалиётини ўтказган мураббий ётган клиникага бордик.

"Худого шукур ҳаммаси яхши ўтди, 3-4 кунда уйга қайтаман" - одатий табассум ила деди Рўзиқул ака. Бироз суҳбатлашдик, сўнгра португалиялик бош мураббийимиз номидан у бериб юборган ловия шу́рвани қолдириб, мураббийни кўп уринтирмаслик учун, тезроқ соғайишларини тилаб хайрлашдик.

Насаф устозининг тезроқ оёққа туриб, жамоага бош бўлиб юришларига тилакдошмиз.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ибн Баттута "Саёҳатнома"сининг У́рта Осиёга сафар битикларидан: ...Хоразм ёнидан Жайҳун дарёси оқиб у́тади. У қишда музлайди, шунда одамлар унинг устида бемалол юраверадилар. Беш ой давомида дарёда муз сақланиб туради...

Ҳoзирги авлод Амударёнинг музлашини тасаввур ҳам эта олмаса керак. Мана сизга иқлим у́згариши-ю, инсониятнинг жаннатмакон Ер шарига салбий таъсири. Навбат Шимолий муз океанига...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Фарзандларига йогурт харид қилишни канда қилмайдиган ота-оналар.
Дўкон расталаридаги қадоқланган йогуртлар ҳақида икки оғиз: уларнинг деярли барчасида консервант мавжуд; жуда юқори миқдорда шакар сақлайди; сутли муҳитда меванинг узоқ сақланиши мумкин эмаслигидан келиб чиқсак ичидаги мева бўлаклари ишлов берилган ва фойдали хусусиятини йўқотган бўлади. Шунингдек йогуртни узоқ муддат сақловчи ва таъм берувчи турли химикатлар болажонлар организми учун зарарлидир.

Қисқаси, агарда сиз йогуртни хуш кўрувчи оилангиз аъзоларига фақат соғлик тиласангиз, йогуртни уй шароитида тайёрланг. Бунинг учун оддий қатиқ ва уй шароитида тайёрланган мураббо кифоя; улар нисбатини эса таъбингизга қараб ўзгартираверасиз. Фарзандингиз ҳам хурсанд, сизнинг ҳам кўнглингиз хотиржам.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Медиа “уммон”идаги сермаҳсул фаолияти сабаб кун тартибидаги вақт тиғизлигига қарамай терма жамоадаги ҳамкасбим Даврон Файзиев каминанинг китобини мутолаа қилишга имкон топиб, ўз таассуротларини мухлислар билан ўртоқлашибди; xурсанд бўлдим ва сизларга ҳам илиндим.

PS: Шаҳар китоб ду́конларидан ёки +998712862376 рақами орқали топишингиз мумкин.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Чет эл йиғинидаги футболчилар меҳмонхонанинг умумий ресторанида нонушта маҳали нималарга эътибор қаратишгани маъқул? МТЖ футболчиларига берилган маслаҳатни сизларга ҳам илиндим.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

https://youtu.be/uhsJuC3Exmw

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Камтарин ва соддадил ажойиб инсон Ҳасан (бобо) Пирмуҳамедовни таваллуд куни билан қутлаш баҳонасида мағлубиятдан хира тортган кўнглиллар бироз ёришди.
- - - - - - - - - - - -
Bitmoqchiydim sizga ajib she'r,
Ilhomni ham "Zenit" qildi "yer".
Mayli-da kim nima desa der...
Hasan bobo bugun sizning kun!

Suratlarga olgaysiz boplab,
Kamtarlik-la yechgaysiz "tugun".
Aytsak arzir tilarlar qoplab,
Hasan bobo siz tug'ilgan kun!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

MTJ istiqomat qilayotgan "Crown Plaza" mehmonxonasidan namoyon bo'luvchi shahar manzarasi.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

https://www.youtube.com/watch?v=P40RhDrg9bI

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Travel Time 🚶‍♂
Antik Side, Turkey 🇹🇷

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ҳар гал йиғин ўртасида ёки охирроғида имкон қадар футболчилар учун тиббий маъруза ташкил қилиш одатим бор. Бу гал, йиғин доирасидаги илк ўртоқлик ўйини кунидаги тушлик маҳали меҳмонхона ресторанининг "шведча столи"дан ширинлик олиб еяётган айрим футболчиларга кўзи тушган португалиялик бош мураббий, бу одатимни тезроқ амалга оширишимни сўради. Имкон қадар барча мавзуларни қамраб олишга ҳаракат қилдим.

Маъруза охирида футболчиларга айтган гапим шу бўлди: “Пуллик тиббиёт замонида шифокор учун бемор “пациент” эмас, балки “клиент”дир – бемор қанча кўп бўлса, шунча маблағ... Фақат жамоа шифокоригина сизнинг касал бўлишингизни истамайди. Жамоа аъзоларининг соғ-саломат юриши у учун обрў ва бахт. Шу сабабли сизнинг соғлигингиз ҳақида чин дилдан қайғурувчи каминанинг сўзларига амал қилинг”.

PS: Азиз обуначиларим! Сизга ҳам маслаҳатим шу!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Соҳил бўйлаб сайр қила туриб, МТЖнинг Осиё Кубогидан олдин Купер билан ўқув-машғулот йиғини ўтган меҳмонхона майдонига кўзим тушди. Ўша йиғин давомида мураббийлар штаби ўзаро футбол ўйнагандик. Бир жамоада мен ўйнаган бўлсам, рақиб жамоада Хайрулла Ҳамидов сардор бўлдилар. Ўз штабининг нималарга қодирлигини билишни истаган Купер, ўйинни видеотасмага муҳрлашни буюрганди.

Ўйин йирик – 5:1 ҳисобида рақиблар жамосининг ғалабаси, Хайрулла Ҳамидовнинг ажойиб голи билан якунланди. Кечки емакдан сўнг назарий дарс хонасида бош мураббий ўйинимизни кўздан кечирди. Қаради-ки, ютқазган бизнинг жамоа, 20 дақиқа давом этган ўйиннинг 17 дақиқасида ҳужум уюштирган; фақат ҳимояга ётиб олган Хайрулла Ҳамидов жамоаси қарши ҳужумда 5 та тўп киритган.

Купер: “Хайрулла Ҳамидов жамоаси менинг тактикам тўғри эканлигини яна бир бор исботлади” деганди у́шанда. Ҳа-а Хайрулла ака...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…
Подписаться на канал