abrorpirmuhammad | Неотсортированное

Telegram-канал abrorpirmuhammad - Abror Pir Muhammad

5157

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали. instagram.com/abrorpirmuhammad

Подписаться на канал

Abror Pir Muhammad

"Локо"да "сўнгги қўнғироқ" нафаси

Барча мактаблардаги сингари “сўнгги қўнғироқ” нафаси жамоамизда ҳам сезилди. Чунки асосий таркибдаги футболчимиз Лазизбек Мирзаев эндигина мактабни тугатди. Аммо бошқа битирувчилардан фарқли равишда у мактаб шаҳодатномаси билан бир қаторда “Халқаро тоифадаги спорт устаси” деган унвонга ҳам эга бўлди.

Футбол бўйича спорт устаси эканини халқаро майдонларда исботлашга улгурган Лазизбекнинг билими қай тоифага лойиқ эканини аниқлаш борасида шахсан ўзим алоҳида имтиҳон қилишимни айтиб қўйдим. Натижасини.., шаҳодатноманинг орқа муқовасига белгилаб қўяман.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Куни кеча Андижонда бўлиб ўтган футбол баҳсида мухлислардан бири отган бетон бўлаги “Металлург” тиббий ходимининг бошини ёрди. Бу ҳам етмагандай рақиб жамоа футболчиси уни майдон четига улоқтиришга ҳаракат қилгани куракка сиғмайдиган ҳолат бўлди.

Мухлислар ўз йўлига, уларнинг ҳаракатларига баҳо берувчи мутасаддилар бор. Аммо футбол ичидаги инсонларнинг, хоҳ у юлдуз футболчи бўлсин хоҳ мураббий ёки бирор мутасадди бўлсин – уларнинг шифокорларга нисбатан ҳурматсизлик қилиши, фаолиятига тўсқинлик қилиши қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Зеро, футбол шифокорлари учун бош ташкилот томонидан футбол оламида ўзига хос мавқеъ белгиланган. Бу ҳам бўлса энг аввало дахлсизлик.

Хуллас, бу масалада нўноқлигини кўрсатган легионер футболчига ҳам тегишли тарзда чора кўрилиши зарур!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Футбол ҳақиқатини айтиб қўяй.

Хоҳ футболчи, хоҳ мураббий бўлсин – футболда бирор жамоага қандай йўл ила келмоқ муҳим, аммо қай тарзда кетмоқ ундан-да муҳимроқдир!

Мбаппе кетишни эплай олмади!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Умрининг сўнгги кунларини яшаётган тиб илмининг отаси Ибн Синодан беморлари сўрашибди:
– Эй табобат султони, бу оламдан ўтсангиз биз дардимизга шифони қаердан оламиз?
– Мен ўрнимга қатиқни қолдиряпман, – деган экан Ибн Сино.

Қатиқнинг фойдали хусусиятларини такрорлашдан эринмайман:
у ичакларни токсинлардан халос этиб бу орқали организмни тозалайди;
қатиқ кальцийга бой бўлиб у болаларда суякларнинг тўғри ривожланишига кўмаклашса, катталарда остеопороз хавфининг олдини олади;
унинг таркибидаги К2 витамини юрак ва қон томирлар фаолияти учун ўта фойдали;
қатиқнинг саратон касаллигига тўсқинлик қилиши исботланган;
турли аллергик ҳолатлардан қутқаради; у жигар ва ичаклар фаолиятини меъёрлаштириб иммун тизимга далда бўлади.

Хуллас, саломатлигингиз ўзингиз учун қадрли бўлса "табиий табиб" – қатиқ ҳақида унутиб қўйманг!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Barakalla! Tasanno!
Historical day!
Bonjour Paris...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Фарзандимни “Internation school”га олиб бордим. Шарт-шароитлари билан танишгач, ўзим ҳам қўшимча амалиёт бўлсин деб, ўқув курсига ёзилишга қарор қилдим.

-Узр, сизни қабул қила олмаймиз, - деди қабулхонада ўтирган қиз.
-Нега? – сўрадим.
-Бизда ёш чегараси бор!
-Ёш чегараси..? Ўқиш учун-аа?
-Биз 30 ёшдан ошганларни қабул қила олмаймиз! – тағин деди у.
-Ёшни нима алоқаси бор, пулини тўласам, хусусий марказ бўлса...

Кулишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмай қоладиган ушбу вазиятни ишхонамдагиларга сўзлаб берарканман, “Илм олиш бешикдан қабргача эмасмиди!?” – деб сўз ташлаган суҳбатдошларимга хитоб қилиб қўйдим:
-Билим олмоқни истасангиз 30 ёшгача олинг!

PS: “Internation school”ни раҳбарини танийдиганлар бўлса илтимос, етказиб қўйинглар, бундай “ғалати” чекловни олиб ташласин-ээй...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Жамоамиз аъзолари тушлик маҳали “Андижон” клубининг мавсум аввалидан пешқадам бўлиб олиш сирлари ҳақида фикр юритган бўлди.

Бунда асосий омил андижонлик мухлислар эканини эътироф этиб ўтганлар орасида бошқа бир жиҳатга эътибор қаратганлар ҳам бўлди. Очиқроғи, гап “Андижон”нинг мураббийлар штаби тўлалигича собиқ дарвозабонлардан иборат эканлигига бориб тақалди.

Сир эмаски, футболдек олам ичра дарвозабонлар тағин ўзга бир олам. Улар футболни ҳам бошқачароқ кўришади. Балки шу боис улар бутун чемпионатимиз майдонига, ҳамкасбларига дарвозабонлардек назар солиб, етакчи бўлиб олиш сирларидан воқиф бўлишаётгандир...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

“Сурхон” жамоасида Мурод ака исмли, уйғур миллатига мансуб “қўли ширин” ошпаз фаолият юритади. У киши тайёрлайдиган лағмоннинг довруғи футболимиз “гурман”лари орасида маълум ва машҳур.

Таклифимизга биноан куни кеча Мурод ака ошхонамизга келиб, жамоамиз ифторлиги учун ажойиб лағмон тайёрлаб бердилар. Таомнинг таъмини анчагача унутмайдиган бўлдик.

Алқисса, жамоаларимиз орасида футбол майдонида рақобат бўлса ҳам, ошхоналаримизда ўзаро бирдаммиз..))

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Андижон мухлислари бор ўйинда футбол кўриш доимо завқли. Ҳатто жамоанг мағлуб бўлганида ҳам бунақанги қўллаб қувватлов ила кечган баҳсда стадион узра ўзгача шукуҳ, қалбингда эса завқ ва ҳаяжон ҳукмронлик қилаётганини ҳис этасан...

Жамоамизга, шунингдек, 1-рақамли фан клубига муносиб тарзда пешқадам бўлиб олган “Андижон”га келгуси ўйинларда ҳам омад!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

1-апрельни дунёнинг кўп халқлари ҳазил куни тариқасида турли кўринишларда нишонлашади.

Ушбу кун ҳақида маълумотларни ўқиб туриб, 1976 йилнинг айнан ва атайин 1 апрелида Стив Жобс ва шериклари Apple Comp. Inc. компаниясига асос солишганию, 1-апрельда долларнинг "$" белгиси ўйлаб топилганига кўзим тушаркан:
-Кун келиб булар ҳам ҳазиллашгандик, деб қолишмаса бўлгани, - деган ўй ўтди хаёлимдан...

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Қўнғироқ, гўшакнинг нариги тарафидан таниш овоз эшитилди.
-Ассалому алейкум тоға. Саломатмисиз, байрамлар билан.
Алик баробарида а-анчадан буён дараги йўқ жиянимнинг мубоорак кунларда ёдига тушганимдан хурсанд бўлиб, “улғайиб ақл кирибди” каби “чиройли” сўзлар хаёлимда туғён ураётган бир маҳал “топилган жиян” тағин деди:
-Тоға, мободо “опен бюджет”га овоз бериб қўймаганмидингиз?
Қўшним айнан шу масалада овозимни олиб бўлганини айтишим баробарида хайр-хўшни лўнда қилган овоз гўшакнинг узун-қисқа товушига уланаркан, тағин хаёлларим узоқ-узоқларга кетди:
-Ҳарқалай ҳол-аҳвол сўради-ю.., “опен бюджет” бор бўлсин!

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

⚽️⚽️⚽️⚽️

📸 20.03.2019


Instagram|Facebook|Twitter|YouTube

@hasanpirmuhamedovhp

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Кеча аксар футбол ишқибозлари чин дилдан “Бунёдкор”га мухлислик қилишди, десам муболаға қилмаган бўламан менимча.

Чунки бу ўйин бироз қийин вазиятга тушиб қолган жамоанинг ёш футболчилари учун қанчалар муҳим бўлса, чет эллик мутахассислардан кам билим ва савияга эга эмаслигини исботлашга интилган маҳаллий мураббийлар штаби учун ҳам шунчалар аҳамиятли эди. Анвар Ғофуров ва унинг шогирдлари бу тўсиқдан ишончли тарзда ўта олишди. Раҳбариятнинг ютуғи эса уларга ишона олишганида.

Хуллас, жамоа ғалабага тенг дурангдан – дурангга тенг бўлмаган ғалабалар сари интилаверсин!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бугунги кунда сўзамоллик – тил эгасининг мавқеини белгилайдиган мезонга айланиб қолгандек. Зотан, Яратганнинг наздида сукутни суювчи бандалар суюклироқдир.

У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир (Қоф сураси)

Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши гап гапирсин ёки жим турсин! (Ҳадис)

То банданинг қалби тўғри бўлмагунча иймони тўғри бўлмайди. То тили тўғри бўлмагунча қалби тўғри бўлмас. (Расулуллоҳ с.а.в)

Эй ўғлим, агар одамлар чиройли гаплари билан фахрлансалар, сен гўзал сукутинг ила фахрлан! (Луқмони ҳаким)

Донолар бисотидан:
Гап ҳам дорига ўхшайди. Агар уни озайтирсанг, фойда беради; агар кўпайтирсанг, ўлдиради.

Сукут – сени турли муаммолардан асровчи қалқондир.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Саримсоқпиёз (чеснок) – организм учун жуда фойдали сабзавот тури саналади.

Саримсоқпиёз юрак-қон томир тизимини қувватлайди; қондаги холестерин миқдорини камайтиради; қон босимида фойдали; қон томирларни эластиклигини ошириб, унда тромб ҳосил бўлиш хавфини кескин камайтиради; турли инфекциялар ва гижжаларга қарши таъсир кўрсатади; саратон (рак) касалликларининг олдини олади ва ҳ.

Ҳар куни 2 дона саримсоқпиёз тишчаси ёки янги – ҳали тишчалар ҳосил қилмаганидан бир бош истеъмол қилинса, ўзингизни кўплаб касалликлардан ҳимоя қилган бўласиз. Сизни хавотирга солаётган ҳидга келсак, саримсоқпиёздан сўнг бир дона олма истеъмоли ёки кўк чой шамасини чайнаш унинг ҳидини йўқотади; кечки емакда ейилса эрталабгача ҳид қолмайди. Қолаверса, инсон соғлиги ҳақида сўз бораётганда ҳид масаласи иккинчи ўринга тушиб қолади...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бу мавсум Алп тоғларидаги об-ҳавони эслатувчи баҳор бўлди. Мириқиб футбол ўйнайдиган ҳаво.

Эртага ёз жазирамасида кондиционер тагида ўтириб бугунгидай ҳавони қумса-аб ўтирмаслик учун, тўйиб-тўйиб нафас олишга ундовчи ёмғир ҳавосида сайр қилишни унутманг.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Донолар бисоти туркумидан:

Кўп одамлар билан суҳбатлаш, оз кишилар билан фикрлаш, лекин танҳо ўзинг қарор қабул қил! (Конфуций).

Биринчи узр сўраган – энг ботир, биринчи бўлиб кечирган – энг кучли ва биринчи бўлиб унутган энг бахтли инсондир.

Кема соҳилда хавфсиз туради, аммо кема соҳилда туриш учун яралмаган. (Эйнштейн)

Илм саҳрода дўст, ҳаёт йўлларида таянч, ёлғизликда йўлдош, даврада зийнат, зулматда қалқондир. (ҳадисдан)

Китобга ошно эмас экансиз, билингки ҳаётда жуда кўп нарсадан мосуво экансиз!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ўтган кун ўртоғимникига бордим. Ўғли 5 дақиқада келиб қолишини айтган онахон мени дастурхонга таклиф қиларкан, иккала кўзи телевизорда эди. Телевизорда эса интерет орқали узатилаётган видео: Жўраев ва Қодировлар можароси.

-Бу машмашага тааллуқли видеоларни кетма-кет улаб, сериал қилса бўларкан, - кулимсираб деди онахон.
-Яхши ғоя! – қисқа жавоб қилдим, мавзуни давом эттиришни истамай.
-Охири нима билан тугаркан-а? Бирпасда ДНК ўлгурини текшириб қўяқолса бўлмасмикан ҳаммани гумонда ушламай...

Шу пайт ўртоғим кириб келди ва мен билан сўрашибоқ, онасига юзланди:
-Она, бу амаки гапирган гапларни кеча кечқурун кўриб бўлганидик-ку.
-Уйқусираб, у-бу муҳим сўзларини эшитмай қолмадимми, деб кўряпманда болам...

Ортга қайтаётиб ўзимга ўзим дейман: “Яхшиям инсониятнинг илк бора коинотга чиқиши шу кунларга тўғри келмаган экан, акс ҳолда ушбу можаро деб, оламшумул хабардан аниқ чалғиган бўлардик”.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

"Бир пайтлар", деган сурат...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Куни кеча Тошкент вақти билан бир пайтда бўлиб ўтган 2 та муҳим ўйиннинг бирини телевизорда, иккинчисини қўл телефонида кўриб, натижасини туни билан муҳокама қилиб чиққан мухлислар бисёр бўлса керак.

Мезбон сифатида футзалчиларимиз учун ЖЧ йўлланмаси чўнтакда, олимпиячиларимиз учун эса Париж томон бир довон қолди холос. Бу довондан кимдир осон ўтиб оламиз деса, кимдир рақибнинг Кореяга қарши ўйинига таяниб, жиддий курашни кутмоқда.

Хуллас, барчамиз учун юрак ҳовучлаб чин дилдан мухлислик қиладиган палла.
Олға ва омадимизни берсин!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Яшиллик – кўзни равшан қилувчи неъматдир.

Яшил ранг кўриш қобилиятини яхшилайди, кўзнинг толиқишини олади; асабларингизни тинчлантириб қалбингизга таскинлик улашади ва руҳингизни енгил қилади.

Рамзий маънода жаннат рангини ифодаловчи яшил ранг инсонга эзгулик ва янгиланиш, барҳаётлик ва яшариш, умид ва омад, тўкинлик ва беғуборлик ҳақида сўзловчи рангдир.

Замин айни яшилликка бурканган ҳозирги баҳор фаслида кўпроқ сайр қилинг ва имкон қадар тўйиб-тўйиб табиатга боқинг. Зеро у ўзининг инсон илғамас “яшил сеҳри” ила кўзингизга равшанлик, танангизга қувват, қалбингизга эса сокинлик ҳадя этади.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Талпинган кўнгилга бахш этиб шуур,
Дилларга етказдинг илоҳий ҳузур.
Ойлар сарасидан армуғон этиб,
Ҳайитга етказдинг, Ўзингга шукур!

Қалбингизга зиё, уйингизга нур,
Олиб кирган бўлсин моҳи Рамазон.
Ҳар кунимиз бўлсин Ҳайитла сурур,
Минорлардан мангу таралсин азон.

Аброр Пир Муҳаммад

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ушбу муборак кунларда миллий терма жамоамиз аъзолари хайрли ишга қўл уришди. Жамоа сардорининг ташаббуси ила Республика болалар гематологияси ва онкологияси марказига айрим турдаги зарур тиббий ускуналар топширилди.

Тиббий анжомларни МТЖ футболчилари номидан ЎФА масъуллари шифохона ходимларига етказиб қўйдик.

@abrorpirmuhammad.

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ёшлар, айниқса спортчилар бўйларини ўстириш пайида бўлишади.

Бўй масаласида генетика - насл ўз сўзини айтади албатта. Шунингдек, организмда бўй ва мушакларнинг мутаносиб ўсиши учун жавоб берадиган “ўсиш гормони”(ЎГ - соматотроп гормон) бор. Одатда, ушбу гормон болалик, айниқса, балоғат даврида кўп ишланади. Унинг етарли ишлаб чиқарилиши учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

1. Етарли уйқу. ЎГ фақат тунда – чуқур уйқу маҳали қонга ажралади.
2. Сифатли овқатланиш. Рационда оқсилга бой маҳсулотлар (гўшт, товуқ, тухум, балиқ, сут маҳсулотлари) бўлиши;
3. Мева ва сабзавотлар истеьмоли. Асосан сабзи, унинг таркибидаги бета-каротин ЎГ ишлаб чиқаришига яхшигина туртки беради (хом сабзини қиймалаб (тёрка), сметана ёки зайтун мойи аралаштириб еган маъқул)
4. Қайта ишлов берилмаган, қаттиқ (йирик) донли маҳсулотлар (ёрма, гречка, перловка) ейиш керак.
5. Витамин ва минераллар, асосан вит Д, Кальций ва Йод.
6. Психоэмоционал омил. Стресс ҳолатда ЎГ ажралиши кескин камаяди.
7. Мунтазам спорт билан шуғулланиш.

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Bashariyat shajarasi

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Аждодларимиз Наврўзни яшариш ва янгиланиш фасли дея бежиз таърифлашмаган. Чунки ушбу кўклам мавсуми – қишдан чиққан организмни тозалаш, табиий витаминларга тўйинтириш ва руҳий тетикланиш давридир.

Ушбу мавсумда тайёрлаш урф бўлиб қолган – кўкатлардан тайёрланадиган турли таомлар: кўк сомса, кўк чучвара, кўк пичак ва ҳ., қўйингки турли кўк салатлардан тўйиб-тўйиб еб олинг. Ердаги бор фойдали элементларни ўзига олиб униб чиққан янги кўкатлар биз учун кони фойда. Улар организмни токсинлардан тозалайди ва ҳужайралар қаришини сусайтиради; иммун тизимни яхшилайди, ичаклар ишини меъёрлаштиради; асаб, қон-томир ва юрак тизимлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади; вазн муаммоси борлар учун оздириб тўйдирувчи сеҳрли таомдир.

Алқисса, кўклам фаслини ўзингиз ва фарзандларингиз учун фойдали ўтишини истасангиз, аллақандай таркибли турли ширинлигу ярим тайёр емаклар учун дўконларга эмас, табиий витаминларга бой ва ҳақиқий соғлик гарови бўлган кўкатлар хариди учун бозорга шошилинг!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Дам олиш кунлари табиат қўйнида сайр қилиш умидида тоғ ён бағрига чиқдик. Сўқоқ тоғларидан пойтахт устидаги ғубор (смог)ни кўриб, эсим оғай деди. Бир неча кун ёғингарчиликлардан кейинги ҳолат бу...

Ҳавонинг бундай ифлосланиши шунчаки бронхит, астма ёки бошқа бир кўринишда эмас, балки турфа хавфли касалликларга сабабчи омил бўлиши мумкин. Асосийси бу хатар ўсиб келаётган фарзандларимиз саломатлигига хавф туғдириши бирмунча қайғули ҳолат.

Хуллас, табиатни, бу орқали соғлигимизни асраш борасида жиддий тарзда қайғурадиган нуқтага етиб келдик.

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Доимо соғлом юришни истасангиз тиббиётдаги бир аксиомани мудом ёдда тутинг! Ишқорий муҳитда ҳеч қачон касаллик ривожланмайди!

Ҳар бир организмда кислота-ишқорий мувозанат мавжуд. У – саломатлик индикаторидир. Агар ўша муҳит доимо ишқорий томонда бўлса марра сизники, агарда мувозанат кислоталик томон оғиб борса, сиз касаллик сари тобора яқинлашаверасиз ва албатта аллақандай тиббий муаммо ортттириб олишингиз муқарррар.

Ишқорий муҳитда ҳатто “рак” ҳужайралари ҳам ривожланмаслигини исботлаган немис олими Отто Варбургга Нобель мукофоти берилганди. Сиз ҳам “ҳаёт мукофоти”ни олиб доимо саломат юрай десангиз, танангиздаги кислота-ишқорий мувозанатни белгиловчи озиқа маҳсулотлари келтирилган юқоридаги жадвални бир кўздан кечиринг, эслаб қолинг ва амал қилинг.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Донолар бисоти туркумидан:

Қирғоқ кўринмай қолишидан қўрқиб тураркансиз, ҳеч қачон уммонни кесиб ўта олмайсиз. (Христофор Колумб)

Ғалаба – бу мағлубиятдан мағлубиятгача оптимизмни йўқотмасдан бора олишдир.
(Уинстон Черчилль)

Ҳаётда ҳеч қоқилмаслик асосий ютуқ эмас, ютуғинг – ҳар гал тура олишингда! (Нельсон Мандела)

Сен қанчалар секин одимлаётганинг муҳим эмас, муҳими қанча узоқ одимлашингда! (Конфуций)

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Уззукун офисда, компьютер олдида ишловчи қадрдонлар ҳамда кун бўйи телефондан ортмайдиган ёшлар. Маслаҳатим, кеч бўлмасдан кўзингиз ҳақида ҳам қайғуриб туринг. Бадан тарбия ва тана мушакларини машқ қилдиришни биламизу, аммо кўпчилигимиз кўзларни ҳам машқ қилдириб туриш кераклиги ҳақида ўйлаб кўрмаймиз.

Мураккаб ва мукаммал тузилган кўз олмаси ва уни ҳаракатлантирувчи мушакларни машқ қилдириб туриш унинг узоқ йиллар сизга соғлом ҳолда хизмат қилишининг кафолатидир.
Шу сабабдан, юқорида – расмда келтирилган машқларни кўздан кечириб, уларни бот-бот бажариб турсангиз фойдадан холи бўлмайди.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…
Подписаться на канал