abrorpirmuhammad | Неотсортированное

Telegram-канал abrorpirmuhammad - Abror Pir Muhammad

5157

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали. instagram.com/abrorpirmuhammad

Подписаться на канал

Abror Pir Muhammad

РАДДИЯ

Сурат тариқасида келтирилган юқоридаги хабар бугун СА сайтида эълон қилинди. Аммо ушбу маълумотни келтириб ўтган сайт ходимига бироз нўноқ хабар етиб борган шекилли, мақолада келтирилган сўзлар ҳақиқатдан йироқроқ.

Тўғри, Анзур сон орқа мушакларидаги муаммо туфайли йиғиннинг айрим саналарида якка тартибда шуғулланишига тўғри келди, аммо бугунга келиб Анзур тўлиқ сафга қайтган ва умумий гуруҳда машғулотларда иштирок этмоқда. Унинг 1-турда майдонга тушиш-тушмаслиги эса тўлалигича бош мураббийнинг ихтиёрида. Балки у Анзурни ҳақиқатдан 1-ўйинга туширмас, аммо бунга тиббий жиҳат сабаб бўлмайди.

Хуллас, “Локо” масаласида, айниқса унинг тиббиётига алоқадор йўналишда маълумот келтиришдан аввал мутасаддилар билан боғланган маъқул. ОАВ ларига ҳурмат муносабати ила бу масалада клуб, айниқса камина мулоқотга доимо тайёрман.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Antaliyadagi bugungi ob-havo haqida qisqacha...

Коротко о сегодняшней погоде в Анталии...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

БОБУР

Отлар элар шиддатдан терлаб,
Янграр хатар тўла тақалар,
Ҳуркиб кўкка сапчир, патирлаб,
Тун уйқуси — қора қарғалар.

Отлар элар,
Тилларанг хазон
Суворийлар узра сочилар,
Элас-элас янграйди азон —
Тоғлар узра осмон очилар.

Отлар элар оғзи кўпириб,
Уйғотганча мудроқ йўлларни,
Гўё тўғон бандин ўпириб,
Тошқин қувиб келар уларни.

“Заҳириддин, қайга борурсан,
Бобонг юртин, тахтини ташлаб?!
Қора тақдир сени қул каби
Қаёнларга кетмоқда бошлаб?!

Заҳириддин, бу қандай савдо,
Қора ҳижрат сари юз тутмоқ?
Юрагингни этар-ку адо,
Тирик туриб, Ватандан кетмоқ?!

Заҳириддин, ортга бир қара,
Ортга боқ, эй, шери саргардон,
Ахир, кейин тушларингда ҳам,
Бу тупроқни кўрмоғинг гумон”.

От пишқириб тўхтар, чавандоз
Узангига тирар оёғин
Ва бўғзига тўплар беовоз
Вужудига тўлган ингроғин.

Алам билан юраги урар,
Шивирлайди титроқ лаблари:
“Ҳамма ердан кўриниб турар
Самарқанднинг минорлари”.

Хуршид Даврон.

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бостонга сафар, ФИФА конференцияси, барчаси ажойиб ўтди. Лекин Гарвард университетига саёҳат менда ўзгача таассурот колдирди. Қайта талабага айлангим, илм уммонига шўнғигим келди.

Аҳён-аҳёнда илм даргоҳларига бориб туриш керак, ҳеч бўлмаганда ўзингиз таҳсил олган ёки таҳсил олишни истаган...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бешикдан қабргача,
Амриқодан Чингача
Илм изла, илм изла, илм изла!!!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

ФИФА катта мусобақалар олдидан мезбон давлатда турли анжуманлар ўтказишни анъана қилиб олган.

Хусусан, навбатдаги ЖЧ га мезбонлик қилувчи АҚШ да, 6-7 февраль кунлари ФИФА нинг тиббий йўналишдаги катта конференцияси бўлиб ўтади. Ушбу анжуманда иштирок этиш учун юртимиздан вакил сифатида камина йўлга отландим.

PS: Одатимга мувофиқ нафақат анжуман хақида, балки борар манзилим борасидаги қизиқарли маълумотлардан иншoоллоҳ албатта улашаман.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Тиббий ускуна – шифокорга қўшимча маълумот берувчи восита ҳисобланади холос. Ташхисни эса доимо шифокор қўяди!!! Чунки шифокорда энг муҳим жиҳат: “шифокор фикрлаши” – “врачебное мышление” бўлади. Бу эса мудом ўқиш, изланиш ва тажриба ила орттирилади.

Шу боис, ўзини ҳурмат қилган тиббий ходим ҳеч қачон тиббий ускуна таҳлилини сўнгги хулоса тарзида қабул қилмайди. Балки ўзининг шахсан текшируви асосида барча жиҳатларни инобатга олиб, таҳлил қилиб, сўнгра сўнгги ташхисни қўяди.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Эрталабки машғулот ўйинлари билан дилларни қувнатаётган учлик, кечаги ғалаба, ишонч билдирилаётган ёшлар ўз имкониятларидан унумли фойдаланаётганлари борасидаги ўзаро суҳбат билан бошланди.

Ж. Кореянинг ёрқин ўйини, шунингдек, аксариятни бу мусобақада қўшнимиз Тожикистон ҳамда собиқ мураббийимиз Купер бошчилик қилаётган Сурия жамоаларининг қайси босқичгача етиб боришлари ҳам қизиқтирмоқда.

Ҳар бир ўйиндан кейин кўпчиликнинг фикрини эшитиш ҳам қизиқ жараён. Ҳар кимда ўзгача қараш, ўзгача муносабат...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ҳали ҳам Алиқулов ва Алижонов жароҳати ҳақида қизиқиб савол йўллаётанларга умумий маълумот ўрнида:

Алиқулов: Сон орқа мушагининг қисман йиртилиши ташхиси билан даво чора-тадбирлари терма жамоада бошланиб, ҳозирда ўз клубида давом эттирилмоқда ва феврал ойи ўрталарида майдонга қайтиши кутилмоқда. (1)

Алижонов: Ўнг тизза бўғими ички ён бойламининг қисман узилиши (надрыв) ташхиси билан даво муолажаларини давом эттирмоқда. Жараён 6-8 ҳафта давом этиб, футболчи март ойи бошларида сафга қайтиши режалаштирилган. (2)

Осиё кубоги доирасида жамоамиздаги юқорида келтирилган ва бошқа жароҳатлар, уларнинг сабаб ва ечимлари ҳақида батафсил билишни истасангиз, эртага 29.01 куни соат 19:00 да “Спорт” телеканалида эфирга узатиладиган “Бизнинг футбол” кўрсатувини томоша қилинг.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Деразанинг рахидан қорни
Кузатади тувакдаги гул.
Ташқарида ёққанида қор,
Уйда китоб ўқиган маъқул.

Қандай яхши кузатмоқ тўйиб,
Ташқарида ёққан оқ қорни,
Ҳеч бўлмаса олдингга қўйиб
Аччиқ чою бир бурда нонни.

Бироқ нега чидамас юрак,
Кийинаман аста, бемадор.
Қийин экан уйда яшамак
Ташқарида ёққанида қор.

Майли югур, айлабон шитоб,
Қорни эрит бўлибон офтоб,
Аммо дўстим, ўшадир хитоб,
Ўзинг билан оволгин китоб!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Кеча қўшниларимиз учун аксар мухлисларимиз ўз ватани жамоаси каби ишқибозлик қилишди ва ғалабасидан қувонишди. Тожикистон термаси ҳам шунга муносиб ажойиб ўйин кўрсатишди. Бу қувончли ҳолат. Доимо ва ҳар жабҳада қўшнилар муносабати шу алфозда бўлиши даркор!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Футболчилардан тортиб жамоа маъмурию тиббий штабгача, барча-барча учун нисбатан қийин давр бу ўқув-машғулот йиғини даври ҳисобланади. Айниқса, машғулотларни мана бундай иқлимда ўтказишга тўғри келганда...

Бундай дамларда барчанинг хаёлидан тезроқ футбол мавсуми бошлансаю чемпионат ўйинларига киришиб кетақолсак эди, деган ўй бот-бот ўтиб туради...

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Австралияда ўтган Осиё Кубоги ўзига хос ажойиб таассуротлар қолдирган.

Жумладан, бирор нима олиб кириш ва чиқиш қаттиқ назорат остида бўлган қитъага киришда мураббийимиз чўнтагидан 2 дона олма чиқиб чегарачилар томонидан қарийб 300 долларга жаримага тортилгани, хона рақамини адаштирган ҳолда админстратор ўрнига бош мураббийга қўнғироқ қилиб тезда хонасига сигарет олиб киришини дўқ қилиб сўраган жамоадошимиз ва унинг мусобақа охиригача изза бўлиб юргани, гуруҳдаги сўнгги ўйинда “Умри, но победи” ёзуви ила шижоат улаша олган мухлислару бунга жавобан С. Рашидовнинг дубли, Ироқ терма жамоаси футболчисининг чекиш мумкин бўлмаган меҳмонхона хобгоҳ ваннасида тамаки тутатганию огоҳлантирувчи сигнал ишлаб кетиб бутун бошли ёнғин бригадаси етиб келиб, пировардида оти калласидай жаримага тортилгани, шунингдек, қитъа табиати, шаҳарлар манзараси ва турфа ҳодисотлар каби қатор хотиралар.

Алқисса, ушбу таассуротлар ҳақида каминанинг “Австралия ажойиботлари” сафар қиссамни мутолаа қилиб батафсил билиб олишингиз мумкин.

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Қишнинг булутли кунларида кўп инсонларда кайфиятсизлик, уйқучанлик ва ишга ҳафсаласизлик сезилади. Бу масалада кайфият витамини бўлган Витамин Д – организм учун энг яқин дўст саналади.

Мавсумий вирусли шамоллашлар профилактикасида асосий ёрдамчи саналувчи, фарзандларингизни рахит касаллигидан асровчи Витамин Д – сизга кўтаринки кайфият улашувчи элемент ҳамдир.

Шу боис меъёрида витамин Д ва уни ушловчи маҳсулотларни қабул қилишга ҳаракат қилинг ҳамда завқу шавққа тўлиб юринг!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

“Байрамни кутиш байрамдан кўра завқлироқ”, деган мақол мазмуни байрамдан кейинги кунларда кўпроқ билинади. Кўзланган маррага эришдингизу, энди бир муддат мавҳумлик узра ўйчан тургандек бўласиз ҳамда янги режаларни мўлжал олиб, аста-секин ишга киришиб бораверасиз.

Худди шундай кунларда бироз соғлик ҳақида ҳам ўйлаб қўйган яхши. Ҳарқалай янги йил арафасида парҳез ушламаганингиз аниқ. Бунинг учун аввало дам олиш кунлари анча сокин бўлиб қолган шаҳарнинг сўлим жойларида сайр қилиш мақсадга мувофиқ. Кейин эса янги йил кечасидан қолган салат, ширинлик ва турфа ичимликларни бир четга суриб, эрталабдан илиқ сув ёки кўк чой, тушликка у-бу қайнатма, кечга томон эса майонезсиз салат тановул қилиб, ўз вақтида ухлашга ётсангиз байрам кечаси хоҳишларингизга чидаб берган организмингиз сизга раҳмат айтиб қўйиши тайин.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Турли хил микроблар макони бўлмиш оғиз бўшлиғидаги тишларни тозаларканмиз, тиш чўткасида ҳам ўша микроблар қолиши тайин; шунчаки сув оқизганингиз билан улар ёппасига тиш чўткасини тарк этмаслиги ҳам аниқ. Шу сабабли, ҳар гал тишингизни тозалаганда оғиз бўшлиғига тағин қолдиқ микробларни қайта олиб кирмаслик учун оддийгина усуллардан фойдаланиб тиш чўткангизни самарали тозалаб қўйинг.

Демак, тиш чўткангизни ҳар гал ишлатганингиздан сўнг уни албатта совунлаб, яхшироғи хўжалик совунида ишқаб, кўпиртириб, сўнгра ювиб ташланг. Яна, тиш чўткасини қуруқ ҳолда ушлаш; уни ювиб, сувда чайгач, стаканга солинган “чайный сода”га ботириб қўйиш ҳам унда микроблар ривожланмаслигининг гаровидир.

Яна, ота-оналар, шахсий тиш чўткангизни болаларингиз тиш чўткалари билан бир стаканда ушламанг, токи “қария микроблар”ингиз ёш болангиз организмига ўтиш хавфи юзага келмасин.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Training camp "Loko"
Antalya - 2024 🏃‍♂

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Tafovut...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

АҚШ сафари олдидан клубимиз раҳбари Тўлабек Акрамовнинг: "Аброр ака, қайтишингизда Америка витаминларидан олиб келинг, харажати мендан, йиғинда йигитларни би-ир тўйинтириб олайлик", деган сўзларга мувофиқ маҳаллий ҳамкасбим ёрдамида энг зарур витаминлардан оволдим.

Энди чегара назоратидан муаммосиз ўтказволиб, Анталиягача бус-бутун олиб бора олсам марра меники. Кейин қарабсизки, футболчиларимиз американча витаминлардан тўйиниб, янги мавсумдаги ўйинларимиз ҳам Американча бўп кетади-ёв...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Сеҳрли диёр томон йўналиш олган самолётимиз бортида турли юртлардан бир нечта ҳамкасбларимни учратдим.

Улар қаторида суратга тушганим - бир пайтлар ОФК дастурлари доирасида менга таълим берган устозимни кўриш қувончли бўлди. Дилдан суҳбатлашдик. Фикр ва маслаҳатлар олдим...

Устозларимиз бор бўлишсин!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Катта мусобақалар мухлислар учун доимо байрам мавсуми саналади. Айниқса, бу мусобақада сен суйган жамоанг иштирок этса...

Жамоамиз Осиё кубогини тарк этди, аммо мусобақа ва унгача бўлган даврда барчамизга байрам шукуҳини улаша олган жамоамиз аъзоларига барибир ташаккур билдириб қўйишимиз керак. Чунки бу “байрам”ни совға қилиш учун делегациянинг ҳар бир аъзоси қанчалар тер тўкиши каминага яхшигина маълум.

Ҳар бир мухлис ўз жамоасини мусобақа сўнггигача майдонда кўришни ният қилади. Лекин доимо ҳам шундай бўлавермайди. Бироқ, ниятлар йиғиндиси албатта кун келиб “қуёшни биз томондан олиб чиқади”!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

МТЖда фаолият юритаётган ҳамкасбим билан тиббий вазият ҳақида фикр алмашиниш баробарида операцияси муваффақиятли ўтган Игорь Сергеев ҳамда жамоасининг хайрихоҳлиги ила тўлақонли даво муолажаларини Доҳанинг ўзида давом эттираётган Алижоновдан ташқари жамоанинг барча аъзолари соғ-саломат эканлиги ва кутилаётган муҳим ўйинга тайёр эканликлари ҳақида эшитиб, хурсанд бўлдим.

Буёғига мураббийлар танлови, йигитларнинг шижоати, мухлисларнинг қўллаб-қувватлови ва Яратганнинг мадади ила фақат олға!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Тағин ўша гап. Қўшнилар худди шундай бўлиши керак.

Айтганча, Рустам Соировга "Локо"дан йўлланган хабар: "Финалга чиқмасанг, клуб эшигини қайта тақиллата кўрма!"

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ушбу совуқ кунларда майдонда спорт билан шуғулланаётган ёшлар, ҳамда кўчадан “музлаб” кириб келган боласини кутиб олаётган ота-оналар. Музлай деб қолган оёқни ҳеч қачон дарҳол иссиқ сув (ванна)га тиқа кўрманг! Акс ҳолда оёқ учидаги майда қон томирлар жароҳатланиб, ортга қайтмас ўзгариш ру‌й бериши мумкин (бармоқлар қорайиб қолади).

Шу сабаб, аввало оёқни албатта хона ҳароратига олиб келиш чораларини кўриш зарур: иссиқ қуруқ пайпоқ кийиш, қўлингиз билан яхшилаб ишқалаш, хонадаги иситгич ёнида ушлаб туриш (иссиққина чойни ҳўплаб) ва ҳ.; шундан сўнггина оёғингизни илиқ сувга солиб, сув ҳароратини ўзингизга мақбул даражагача иситишингиз мумкин.

Ёдда тутинг! Совуқ қотиб уйга киргач баданингизни етарли иситиб олиш билан сиз, ривожланиши мумкин бўлган шамоллаш ва яллиғланиш аломатларининг олдини олган бўласиз.

Қиш тароватидан баҳра олинг ва саломат юринг.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

МТЖдаги жароҳат маълумотлари бир зумда тарқалди, турфа фикрлар билдирилди. Аммо бошқа бир жиҳат каминанинг диққатимни тортмоқда.

Яъниким, жароҳат олганларга шунчаки эшик кўрсатиб қўйилмаётгани, балки уларнинг тўлиқ тузалиб, яна сафга қайтгунича зарур тиббий ва моддий-маънавий ёрдам режа асосида амалга оширилаётгани эътиборга молик.

Масалан, жиддий жароҳат олган Игор Сергеевнинг тиззасида қилинадиган жарроҳлик амалиёти машҳур “Aspetar” клиникасида, таниқли америкалик жарроҳ томонидан қилиниши белгиланган. Тизза бўғини бойламлари жароҳати билан мусобақани эрта якунлаган Алижонов жамоа тиббий штаби ва "Aspetar" мутахассислари томонидан даволанмоқда. Ҳатто умумий рўйхатга киритилмаган, сон орқа мушаги жароҳати қийнаган Алиқуловда 21-январгача зарур даво муолажалари ўтказилиб, шундан кейин клубига юборилди.

Хуллас, масъуллар ҳар бир футболчига жамоанинг олтин фонди каби муносабат билдираётгани, фақатгина Осиё кубоги эмас, балки Жаҳон чемпионати сари курашда ас қотувчи жангчи сифатида қараётгани таҳсинга лойиқ.

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Пойтахтдаги экологик вазият тасаввур қила олаётганимиздан-да ёмонроқ, айниқса шу об-ҳавода жисмоний юклама олиб шуғулланаётган спортчилар учун.

Автотураргоҳга айланиб улгурган спорт комплекси оралаб футбол майдонига мана шундай кўринишда – ҳаво тозалаб берувчи мосламада кириб келаётган футболчимизни кўриб, муаммо тағин ёдга тушади.

Аҳвол шу тарзда давом этаверса яқин орада шаҳар ҳудудидаги майдонларда шуғулланиш ҳам соғлик учун хавфли бўлиб қолади ёки мана шунақа ҳаво тозалагич билан югуришга тўғри келади.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Суратдаги – 2019-йилги Осиё кубогида бош бўлган мураббийлар штаби, навбатдаги мазкур мусобақанинг илк ўйинида айнан Ўзбекистон МТЖ учун янги жамоаси билан рақибга айланади, деб ким ҳам ўйлабди дейсиз...

Купер бобо, сиз бизда яхши таассуротлар қолдирдингиз, лекин навбат Катанецга..

Олға Ўзбекистон!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Osiyo kubogi startiga 2 kun qoldi!

2011-yildagi tarkibimiz va musobaqani yodga olamiz. Siz qaysi futbolchimizning harakatlari yoki uchrashuvni eslab qolgansiz?

📸 HP arxiv

Instagram|Facebook|Twitter|YouTube

@hasanpirmuhamedovhp

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Янги йил аввалида барча мухлисларнинг эътибори Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига қадалгани тайин. Қаторасига сўнгги 3 та Осиё Кубогида бевосита иштирок этган инсон сифатида мен учун нафақат жамоамизнинг мусобақада қандай иштирок этиши, балки унга қай тарзда тайёргарлик босқичларини ўтаб, етиб келгани ҳам алоҳида қизиқарли.

Чунки ҳар бир мураббий катта мусобақага жамоани ўзгача, ўз билим ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, қайси йўлни тўғри деб билса шундай тайёрлайди. Аввалги мураббийлар шабининг бу борада босиб ўтган йўллари камина учун кундай равшан.

Энди эса бор диққатимиз ҳозирги мураббийлар ва футболчиларга қаратилган. Улар танлаган йўл ҳар қачонгидан-да тўғри ва оқилроқ бўлиб чиқиши умидида жамоамизга мухлислик қиламиз. Олға "Оқ бўрилар"!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ортда қолаётган йил сарҳисоби-ю янги йилни кутиб олишга бағишланган давралар ҳар йил ўзига хос тароватда кечади. Аммо "BMB holding" жамоасида бу тадбир ўзгача файз ва шукуҳ ила ўтади. Бу йил ҳам шундай бўлди.

Ватанпарвар, билим ва ижодкорлик ила чархланган зеҳн ила улкан жамоани халқ манфати йўлида бирлаштириб, улкан мақсадларни кўзлаган Бекзод Акмалович Маматқуловга ҳамда ажойиб оила "BMB holding" компаниясига янги йилда улкан зафарлар тилаб қоламан.

Дарвоқе, футбол оиласи аъзоси "BMB holding" ютуқларидаги кичик сирни айтиб қўяй. Турли кимёвий витаминлардан кўра ўзимизнинг Заъфаронни (@zafaron_bmb) ичиб юрсангиз нафақат спортда, умуман соғлик масаласида марра сизники деяверинг.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…
Подписаться на канал