abrorpirmuhammad | Неотсортированное

Telegram-канал abrorpirmuhammad - Abror Pir Muhammad

5157

Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси "Тиббий Қўмита" раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали. instagram.com/abrorpirmuhammad

Подписаться на канал

Abror Pir Muhammad

Дийдор ила шодликка сабаб,
Яхшиликка йўйинг байрамни.
Янги йилда тилаклар тилаб,
Унутингиз ғамни, аламни.

Ўтар йилни сарҳисоб қилиб,
Яхши ният қилажакмиз биз.
Янги йилга режалар тузиб,
Рўёбини кўриб юринг Сиз!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Кеча Элдор Шомуродовнинг жароҳати ва феврал ойида майдонга қайтиши ҳақида хабар чиқди. Шунга қарамай, Элдор Шомуродовнинг майдонга қайтишига умид боғлаётганлар орамизда йўқ эмас. Мазкур масала юзасидан тажрибали спорт шифокори, мутахассис Аброр Пирриев фикрлари билан ўртоқлашди.


"Элдор Шомуродовнинг ҳали ҳам Осиё Кубогида иштирок эта олишидан умидвор мухлисларнинг кўплаб саволларига мутахассис ўлароқ жавоб тарзда умумлаштирилган қуйидаги фикрни айтишим мумкин:

Элдор Шомуродов Қатарда кечадиган Осиё Кубогидаги ўйинларда яшил майдонга туша олмайди! Агарда мураббийлар штаби жамоага далда бўлишини кўзлабгина уни таркибга киритишса, Элдор ушбу мусобақанинг эркин иштирокчисига айланиши мумкин холос"
,- дейди Аброр Пирриев.


📲Pressball | Abdulaziz Iskandarov

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Спортда, организм қайта тикланиши учун энг яхши йўл - уйқудир, деб бежизга айтилмайди. Айнан тунги, ўз вақтида етарли ухлашни одат қилган ёш спортчигина юксак марраларга эриша олиши мумкин.

Чунки уйқу бу нафақат ором олиш, балки организмнинг ҳар томонлама тўғри ўсиб-ривожланиши учун зарур бўлган гормонларнинг ишлаб чиқарилиш вақтидир. Шу боис ўз вақтида етарли ухлашни эплай олмайдиган спортчи организми тўғри улғаймайди, жисмоний юкламалардан сўнг тўлиқ қайта тиклана олмайди. Натижада соғлигида ўзи билиб-билмаган муаммоларга, жароҳатларга йўлиқади, пировардида кўзланган натижага эриша олмайди.

Хуллас, яхши спортчи бўлишни истасанг, аввал кун тартибига риоя қилишни, жумладан ўз вақтида, етарли ухлашни одат қил!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Қор ёққанда табиат гўзалликка бурканишидан ташқари яна бир жиҳат менга жуда ёқади. Бугунгига ўхшаб, инсонлар анча вазмин бўлиб қолишади, айниқса йўлларда. Шошмай ерга қўнаётган қор парчаларидаги вазминлик гўё инсонларга ҳам кўчиб ўтгандай.

Умуман олганда табиат ўша ҳудуддаги инсонлар характерига ҳам таъсир этади. Масалан иссиқ ва қуруқ ўлкалардаги инсонлар кўпроқ жиззаки ва шошқалоқ бўлишади. Салқин, мўътадил ва совуқ диёрларда инсонлар бир қадар босиқ, ҳар ишларида вазминлик сезилиб туради. Айнан ҳақиқий қиш кунларида бизнинг диёрларга ҳам қор ила ўша вазминлик кириб келгандай туюлади.

Ниятим, ўлкамизни қиш тарк этган дамларда ҳам у бахш этувчи яхши хислатлар бизни асло тарк этмасин.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Футбол тиббиётининг етакчи вакилларидан бири, ЎФА тиббий қўмитаси бош мутахассиси, Локомотив клуби бош шифокори Аброр Пир Муҳаммад томонидан футбол ва саёҳат мавзусидаги қизиқарли китоблари ҳақида аввал ҳам маълумот бергандим.

Бугунга келиб сафар қиссалари тўплами бештага етди. Китоблар орқали ўзингиз учун қайсидир мамлакатни кашф этиш билан бирга, терма жамоа, футболчилар ва мураббийлар иштирокидаги йиғинлар тафсилоти билан танишасиз.

11-декабрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида “Сўз майдонидан футбол майдонига” мавзусида адабий анжуман бўлиб ўтади.
Тадбирда сафар қиссаларидан иборат 5 жилдлик туркум китобларининг тақдимоти ўтказилади.

Китобларни “Академнашр” нашриётидан, шунингдек Республиканинг барча кутубхоналаридан харид қилишингиз мумкин. Агар муаллифнинг дастхати ила совға тариқасида қўлга киритмоқчи бўлсангиз, адабий анжуманга таклиф этамиз.

t.me/Davron_Fayziev

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ёш футболчиларимизнинг ЖЧдаги иштироки ҳақида хулоса-фикр билдиришга шайланарканман, унгача босиб ўтилган узун йўл, тинимсиз меҳнат, ташкилий масалалар, сўнгги ойлардаги футбол байрами, мухлисларга улашилган қувонч ва умид хаёлимда гир айланаверди. Йигитлар шарафига эса шунчаки тасанно, баракалла! – деган сўзлар янгради дилимдан. Ёш тўптепарларимиз бундан-да юксакроқ марраларгача бориш салоҳиятига эга эканликларига кўпчилик сингари аминман.

Омад мудом қўш келади, дейишади. Буёғига эстафета таёқчасини Кападзе шогирдлари, кейин эса МТЖ олишига, ўз навбатида Олимпиада ва ЖЧ га йўлланма олиб, сўнгра гуруҳдан чиқибоқ, чорак финалда мағлубиятга учраб бизни "ранжитиш"ларига ишонаман.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

ONA va tirikchilik

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Дунёнинг иқтисодий етакчи давлатларидан бири бўлган Сингапур президенти Халима Ёқуб мамлакатимизга ташриф буюрди.

Унинг оддий учоқда парвоз қилиб келганини ўқиб, бундан 5 йилча илгари Мадриддан Монтевидеога учаётиб, самолётимизда Уругвай президенти парвоз қилгани, трапдан тушаётиб, сайёҳлар билан эсдалик суратига ҳам тушгани хотиротимда гавдаланди...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ҳар гал хизмат сафаридан унумли фойдаланишга интиламан. Борган манзилимдаги ёш футболчилар ва мураббийларга спорт тиббиёти борасида бироз бўлсада маълумотлар қолдиришга ҳаракат қиламан.

Навоийдаги футбол академиясида ҳам шундай бўлди. Тиббий жабҳадаги маслаҳатлар баробарида спорт режимига амал қилиш, жароҳат профилактикаси доирасида нималарга кўпроқ эътибор қаратиш, ёшларнинг соғлом ўсишида тўғри овқатланишнинг ўрни ҳамда витаминизациянинг ёшга хос жиҳатлари борасидаги маслаҳатлар қаторида ёш футболчилар ва академия мураббийларининг саволларига жавоб бердим. Учрашув илиқ таассуротларга бой бўлди.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Инсон организми сонларда:

Инсон миясининг сиғими 4 терабайтдан ортиқ;
Нерв импульси миядан соатига 280 км тезликда ҳаракатланади;
Инсон миясида 1 сонияда 100 минг кимёвий реакциялар содир бўлади;
Танадаги қон томирларнинг умумий узунлиги тахминан 100 минг километр;
Инсон организмида 700 фермент ишлаб туради;
Умри давомида инсон териси 1000 маротаба янгиланади;
Ушбу маълумотни ўқиб бўлгунингизча танангиздаги 50 минг ҳужайра янгиланиб улгурди.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Dam olish kunida tog' yon bag'riga qilingan sayohat mobaynida tasvirga olingan eng ... ikki surat.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Kitobni, mutolaani suyuvchi xalqlar...
(Bel'giyadagi bekat, J. Koreya metrosi)

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Талпинган кўнгилга бахш этиб шуур,
Дилларга етказдинг илоҳий ҳузур.
Ойлар сарасидан армуғон этиб,
Ҳайитга етказдинг, Ўзингга шукур!

Қалбингизга зиё, уйингизга нур,
Олиб кирган бўлсин моҳи Рамазон.
Ҳар кунимиз бўлсин Ҳайитла сурур,
Минорлардан мангу таралсин азон.

Аброр Пир Муҳаммад

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Хонанда Рустам Ғойипов куйлаган “Ҳақиқат” қўшиғини кўпчилигимиз ўзбек шоирининг шеъри бўлса керак, деб ўйлаймиз. Аммо уни украин шоири Андрей Малишко ёзган. Шеърни Эркин Воҳидов таржима қилганлар. Ҳар гал рус-украин можароси борасида сўз кетганда, негадир: ҳозирда ватани учун курашаётган ҳар бир украиналик аскар ёшлигида шу шеърни ёд олиб, ҳозир дилидан ўтказаётган бўлса керак, - деган ўй ўтади хаёлимдан.

Айтар эди бир замон онам:
— Ўсиб катта бўлурсан, ўғлон.
Оқил бўлу мард бўл чинакам,
Бу икки иш эмасдир осон.

Оқил бўлгин. Сен бу ҳаётнинг
Кенг йўлию сўқмоғин ўрган.
Ҳам томчининг, ҳам коинотнинг,
Чексизликда кезмоғин ўрган.

Ҳақиқат — бир, ҳақиқат — аччиқ,
Шундан доим балога дучор.
Сен мард бўлгин, сен унга очиқ
Ҳимоячи бўлгин устивор.

Керак бўлса ҳақиқат учун
Юрагингни парча-парча қил.
Керак бўлса ҳақиқат учун
Минг бор ўлиб, минг бора тирил.

Майли, сендан дўстларинг кечсин,
Сендан кечсин, майли, қондошлар.
Рози эдим мен берган жонни
Ҳақиқатга бахш этсанг агар.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Бугун соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун. Буюк бобокалонимиз 1336-йил, 9-апрелда Кеш (Шаҳрисабз) шаҳри яқинида, Амир Тарағай оиласида дунёга келган.
У қурдирган муҳташам бинолар пештоқида қуйидагидек ҳикматлар дарж қилинган:

Ҳақиқатдан ўзга нажот йўқдир;

Кечиримлиликдан кўра гўзал хулқ топилмас;

Муросадан ўзга тинчлик бўлмас;

Содиқликдан бошқа яхшироқ дўстлик йўқ;

Эзгулик тахт учун эмас, тахт эзгу амаллар учундир.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

❗️Шомуродов масаласига нуқта қўямиз! Мутахассис унинг жароҳати ва қачон сафга қайтиши ҳақида фикр билдирди

Агарда Элдор Осиё Кубогининг 3-турида 90 дақиқа ўйнайдиган бўлса... 👇👇👇

https://sports.uz/206415

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

"Миллий кола"ми, Американча ё Турк коласими, ёхуд уни машҳур блогер ёки таниқли воиз реклама қиладими фарқи йўқ; бу турдаги ичимликлар борасидаги тиббиёт берган хулоса ўзгаришсиз қолаверади!

Рангли газланган ичимликлар саломатлик учун зарар, айниқса ёшлар ва спортчилар учун!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Элдор Шомуродовнинг жароҳат олгани борасидаги хабарлар мухлислар дилини бироз хира қилгани тайин.

Маълумотларга таянадиган бўлсак, унинг ўнг оёқ 2-кафт суяги (плюсневой кость) синган. Белгиланган қайта текширув ҳам ушбу ташхисни тасдиқлайдиган бўлса, синиш тури ва танланадиган даво усулига қараб,  хужумчимизни ўртача 1,5 ой футбол майдонида, ўз-ўзидан бўлажак Осиё Кубогида ҳам кўра олмаймиз.

Элдор олган жароҳат жиддий бўлиб чиқмаслигига, хабар ва тахминлар эса хато бўлиб чиқишига умид қилган ҳолда унинг тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Тақдимотда иштирок этган ва қўллаб-қувватлаган устозларга, қадрдонларга чексиз ташаккурлар🙏

Иштирок эта олмаганлар эса китобларни "Akademnashr" нашриёти (@akademnashr, t.me/akademsavdo, 99 433-16-77) ва китоб дўконларидан харид қилишлари мумкин 😊

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Хайр, илиқ таассуротлар ила хотирамга муҳрланган Los Angeles,
Салом сенга тоғу ўрмон ва уммон учрашган диёр – San Francisco!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Туркияда ўтган сайловлар мавқеи жиҳатдан АҚШ президентини сайлашдан қолишмайдиган мусобақа бўлди, десам муболаға қилмаган бўламан.

Усмонли турклар империясидан кейинги тарихда Мустафо Камол Отатурк каби ўзига хос из қолдиришга улгурган Ражиб Тойиб Эрдўғон... Нафақат Туркия, балки бутун Турк олами учун муҳим танлов...

Отатурк иштирокида 1923 йил 24-июльда тузилган ва Эрдўғон даврида интиҳо топиши кутилаётган Лозан шартномаси...

Туркия – илдизи теран, шонли, бой ва қизиқарли тарихга эга. Унинг яқин келажакдаги тарихи ҳам диққатни тортувчи бўлиши аниқ назаримда...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Tarix - donishmand muallimdir!

Samarqand - Sharqning gavhari!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Илмга етган оёқ қанотга айланур.

Сабри йўқнинг иймони ҳам бўлмайди.

Сабр – инсонни мақсадига энг тез олиб борадиган йўл кўрсатувчидир.

Ақл қўйдир, нафс бўри, иймон эса чўпон. Агар иймон кучли бўлмаса, нафс ақлни ейди.

Ойнинг кечага сабр қилиши уни ойдинлатур. Гулнинг тиконга сабр қилиши гулга ёқимли ҳид берур.

Бутун дунёни қидириб, гўзал хулқдан кўра яхшироқ лаёқатни топмадим.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ақл эгаси ҳикмат ва ибратга бой бирор фикрни оққа тушираркан, бунинг замирида ҳаётнинг турфа сўқмоқларидан юргани, унинг аччиқ ҳақиқатларини татиб кўргани ҳамда пировардида хулосалаган мушоҳадалари ётади.

“Истеъдодлилар ҳадеганда қовуша қолмайди. Улар юлдузга ўхшайди. Ҳар бир юлдузнинг ўз меҳвари бўлади. Юлдузлар бир-бирини инкор этмайди. Аммо бир-бирининг меҳварига кирмайди ҳам. Истеъдодсизлар эса бир замбил шағалдек гап. Дарров тўдалашади. Тўда бўлиб жим ётса-ку, майли. Барака топгурлар истеъдодлиларга тош отавериб безор қилгани чатоқ…"
(Ў. Ҳошимов.)

Афсуски, яхшилар тортади кулфат,
Ёмонлар ғолибдир, ётар қалашиб.
Йўқдир бундайларда зарра фазилат,
Инсон номин олган улар адашиб.
(А. Орипов.)

Муслим бўлдик арабдан ортиқ,
Ўрис бўлдик русдан зиёда.
Бирни топсак ёруғ дунёда,
Ўн каррани қилганмиз тортиқ.

Ичдик, чекдик, шўро юртида
Ўздик барча оғалардан ҳам.
Юзсизликда ошмасак бўлди
Овропалик тоғалардан ҳам.
(Эркин Воҳидов)

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ёзувчи бўлсанг, энг зўри бўл. Йўқса, очдан ўлишнинг бошқа йўллари ҳам етарли.

Инсонга билим ва донолик фазилатлари унга зарурат қолмаган ёшда келади.

Габриэля Гарсиа Маркес

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Interview time

https://youtu.be/bGMsohOGCcQ

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Ҳар гал Қўқонга келарканман, марказий сайилгоҳ бўйлаб сайрни канда қилмайман. Бугун ҳам шу такрорланди.

Нонуштадан сўнг сайилгоҳга чиқдим. Худоёрхон саройидан бошланган сайр минтақамиздаги энг қадим банк биноларидан биригача давом этди.

Ҳайит байрами оғушидаги шаҳар ҳали уйғониб улгурмаган. Кўчалар энди жонланмоқда. Йўл-йўлакай дўкон ва тамаддихонларга назар ташладим. Мижозлар кўринмайди. Дуч келган илк китоб дўконига бош суқдим. Манзара мени қувонтирди. "Азон" китоб дўконида харидорлар талайгина эди.

Ҳайит кунларида бозор ёки тамаддихонага шошмай, китоб дўконига келадиган, маърифатга чанқоқ, қалби уйғоқ хон авлодларини кўриб, дилим ёришди.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

U-20 терма жамоаси аъзоси Шаҳриёр Жабборовнинг допинг тестида тақиқланган модда топилгани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли хабарлар тарқалди. Шу боис мутахассис сифатида изоҳ қолдиришни маъқул топдим.

Авваломбор бу масалада охирги нуқта қўйилмади. Чунки допинг текшируви учун футболчидан ўйиндан сўнг иккита махсус идишга (маълум миқдордаги пешоб ёки қон) намуна олинади. Шундан 1-намунада тақиқланган модда чиққанда 2-намунага мурожаат қилинади. Осиё кубоги доирасида Австралияга қарши баҳсдан сўнг Жабборовдан олинган намунанинг биринчисида футболчи организмида оксандролон синтетик модда элементи топилгани борасида хабар берилган. Энди 2-намунада ҳам шу тасдиқланса, шундан сўнггина футболчи ҳақиқатан ҳам ушбу тақиқланган моддани қабул қилган, деб топилади.

Хўш, бу модда футболчимиз организмига қандай тушиб қолди. Бир нарса аёнки, Шаҳриёр бу гормонал воситани атайин истеъмол қилмагани аниқ. Гап шундаки, бугунги кунда “спорт витаминлари” номи остида турли брендлар ўз маҳсулотлари билан бозорларни эгаллаб бормоқда. Улар рақобатда бир-биридан ўзиш учун турли “нағмалар” қилишдан тап тортишмаяпти. Шулардан бири: маҳсулотининг таъсирини кучайтириш ва бу орқали маҳсулот сотувини кўпайтириш мақсадида унинг таркибига тақиқланган моддалардан қўшишдир. Ўша маҳсулотлар устидаги маълумот ёрлиғида ушбу биоқўшимча таркибида фақат витамин ва безарар қўшимчалар борлиги ёзилади холос, тақиқланган моддалар аралаштирилгани ҳақида лом-мим дейилмайди. Айниқса, "тушунарсиз" бренд маҳсулотларида. Бу ҳолат ҳақида халқаро спорт тиббий ташкилотлари бир неча бор бонг уриб келишмоқда. Шу билан бирга оддий ҳаваскор учун мўлжалланган биоқоришиқлардан фарқли ўлароқ, профессионаллар фақат таниқли брендларнинг махсус сертификатга эга биоқўшимчаларидан фойдаланишини тавсия қилишади.

Бизнинг мисолда футболчимиз организм учун зарур бўлган оддий витамин ва биоқўшимчалар қоришмасини сотиб олган ва катта эҳтимол билан “тоза” бўлмаган бу қўшимчани жамоадаги витаминлардан ташқари ўз ҳолича истеъмол қилган. Натижада ихтиёрий спортчи қабул қилиши мумкин бўлган витаминли қўшимча футболчимиз учун “бошоғриғи” бўлиб турибди.

Бугунги кунда дунёнинг етакчи клублари, терма жамоалар, жумладан ЎФА фақат махсус сертификатга эга брендлар билан ҳамкорлик қилиб, барча терма жамоаларни зарур, ишончли витамин ва энергетик қўшимчалар билан таъминлаб келмоқда. Аммо ёшларимиз турфа рекламаларга учиб, кўп ҳолларда қўшимча тарзда ўзлари ҳам турли витаминларни истеъмол қилишаётгани сир эмас.

Хуллас, ушбу вазиятда Шаҳриёрни ўринсиз айбламаслигимиз, унинг ўрнида ихтиёрий спортчи спорт витаминлари бизнесидаги “нағма”лар қурбонига айланиб қолиши мумкинлиги, профессионал спортни танлаган ҳар бир инсон бундан тўғри хулоса чиқариши кераклигини айтиб ўтишни жоиз топдим. Хуллас, барчаси хайрли якун топишидан умидвормиз.

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

“Ичан қалъа” бўйлаб сайр давомида менга ёқмаган икки жиҳат:

1.Русийзабон гуруҳ йўлбошловчисининг: “Ушбу мажмуадаги барча реставрация ишлари совет иттифоқининг хизмати. Иттифоқ парчалангач ушбу манзилда айтарли иш қилинмади”, - деган сўзлари. Шу ўринда: маълум ўқув курсларини тугаллаб, тегишли сертификатга эга бўлган, тарихни ҳаққоний сўзлаб билиш қобилиятига эга маҳаллий йўлбошловчиларгина сайёҳлик гуруҳларига бириктирилиши лозим, деган хулоса ўринли!

2.Европача русумда кийиниб, фотосессия учун “Ичан қалъа” мажмуасига кириб келган ёш келин-куёвлар ҳамда миллийликнинг ўзига хос нафис қирраларини кўриш учунгина келган сайёҳларнинг бу ҳолатни англамай боқиб туришлари. Шу ўринда: фақатгина миллий урф-одатларимизга монанд кийинган келин-куёвларгагина тарихий мажмуалар ҳудудида фотосессия уюштириш учун рухсат берилиши лозим, деган хулоса ўринли!

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…

Abror Pir Muhammad

Xiva xonligiga sayohat...

@abrorpirmuhammad

Читать полностью…
Подписаться на канал