abduvohidyakubov | Неотсортированное

Telegram-канал abduvohidyakubov - Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

4656

Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади. Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ. Мурожаат юбориш: @yakubov_abduvohid_murojaat_bot

Подписаться на канал

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

​​Динимизга хизмат қилаётган олим инсонни ҳимоясиз (ёлғиз) қолдирмайлик. 

Мубашшир Ахмад домлани 2018-2019 йиллардаги рўмол (ҳижоб) бўйича судлашувлар давридан бери танийман. Домла ушанда рўмол бўйича судлашув бошлангани тўғрисидаги хабарни нафақат бутун Ўзбекистондаги блогерларга, балки дунё бўйича тарқалишига ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинишида катта ёрдам беришган эди. Натижада у кишига маълум идоралар анча босим ўтказган эди. 
Ўтган вақт давомида ҳам Домла бошлик Азон уз жамоаси аҳолининг диний тушунча ва онгини оширишда катта хизматлар қилиб келишаётган эди. 
Афсуски, диний таълимга кенгрок рухсат бериш лозимлиги тўғрисидаги мақолалари ва постлари ортидан Домлага нисбатан ноқонуний тазйиқ ва босимлар кун сайин кучайиб бормоқда. 
Жумладан, тинимсиз ички ишлар ва бошқа идора ходимлари томонидан чақирувлар, жавобгарликка тортиш учун ҳаракатлар кўпаймокда. Эртага 21 июн куни соат 10-30 га Домлани ва жамоанинг яна бир ходимини Чилонзор тумани жиноий ишлар бўйича судига чақиришган (суд манзили локацияси
 илова қилинади). Таҳминимизча, Домланинг аккунтида, Азон уз сайти ва бошқа тармоқларида эълон қилинаётган диний мазмундаги материаллар Дин ишлари қўмитасидан экспертизадан ўтказилмаган, деган айбнома тайёрлашгани эҳтимолдан ҳоли эмас. 

P.S.: ҳуқуқий онгини оширмоқчи бўлган фуқаролар очиқ суд мажлисида иштирок этишга ҳақли. Паспорт бўлса кифоя. Манзил: Байналминал кўчаси, Анҳор бўйида, 128-мактабдан Анҳор оқими бўйича паст томонга юрилади.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Тошкент вилоят суди паспортга ҳижобда расмга тушишга рухсат бериш юзасидан шикоятимизни яна рад қилди. Буёғига то халқаро судгача бўлиб ўтадиган "суд" лар тўғрисида маълумот бермай қўяверсам тузук. Зотан, судлар фақат талабларимизни рад қилишдан бошқа қарор чиқармаслиги кундек равшан бўлди аллақачон.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Биз барча куч-ғайратимиз ва билимларимизни юртимизни ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтириш ўрнига, жиловлаб бўлмас куч-қудратга тўлиб бораётган ва босқинчилик амбицияларини яширмаётган, қардош туркий халқларни ассимляция қилиб, ер юзидан таг-томири билан йўқ қилиб юбораётган империяларнинг нафақат иқтисодий, балки, молиявий, технологик, сиёсий, ҳарбий ва бошқа таъсир доирасидан чиқиб кетиш устида бош қотирмасдан, куч-ғайрат сарфламасдан, аксинча, аллақачон давлат, жамият ва фуқаролар бирлашиб, ўзаро келишув йўли билан ҳал қилиш мумкин бўлган, илғор давлатлар аллақачон ҳал қилиб бўлган, ҳал қилиш учун арзимас сиёсий ирода керак бўлган муаммолар гирдобида бир-биримизни бошимизни ейишга тайёр бўлиб бўғишиб ётибмиз.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Таъзия

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

Аллоҳ таоло Ёрқинжон қорини ғариқи раҳмат, шоистаи жаннат қилсин. Гуноҳларини мағфират қилиб, олий мақомлар билан сийласин. Шаҳидлик мақомини берсин. 
Барча яқинларига, шогирдларига чуқур таъзия билдириб қоламиз. 
Аллоҳ барчамизнинг хотимамизни хайрли қилсин.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Чиноз туманидаги 45-мактаб директорига бирон-бир чора кўрилмагани сабабли навбатдаги қонунсизликлар такрорланмоқда. Бу сафар Андижон тумани 47-ўрта мактаб директори Ф.Алижонова рўмол ўраган ўқувчи қизларга таҳдид қилиб, мактабдан кетишни талаб қилди.

Андижон вилояти Андижон тумани 47-мактаб директори Фотима Алижонованинг диққатига: 

  Сиз асосланаётган ВМ нинг 666-сонли қарорининг мажбурий форма тўғрисидаги талаби ижроси 2024 йилга қадар кечиктирилган. "Рўмол ўрамаганлар жалаб бўлиб кетгани йўқ. Рўмол ўрамаганларни анетга обориб биров қилиб қўйгани йўқ" каби одобига тўғри келмайдиган шаллақи гапларингиз билан мусулмон қизларни Конституция ва қонунларда кўрсатилган исталган динига эркин риоя қилиш ҳуқуқларига тазйиқ ва босим ўтказмокдасиз. Яна "Пайғамбарман деб юришасан" деб мусулмонларнинг диний ҳис-туйғуларини мазах қилмокдасиз.

 “Кетасан мактабдан, бошқа иложинг йўқ” деб ўқувчи қизларга таҳдид қилишга ва мансаб ваколатингизни суистеъмол қилишга нима ҳаққингиз бор?

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонун.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Дин ва эътиқодга асосланган ҳар қандай муросасизлик ва камситишни тугатиш тўғрисидаги декларация.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Боланинг бегонаси бўлмайди. Ҳар бир мўмин-мусулмон бошқа биродарларининг ҳимоясиз, ожиза қизларига нисбатан бўлаётган бундай ноқонуний ҳолатларга қарши биргаликда курашмаса бунақа воқеалар давом этаверади. Қуйидаги ҳаракатларни қонун доирасида амалга ошириш лозим:

1. Мактаб ўқитувчиларининг бунақа қонунсиз талабларини (нафақат ҳижоб, балки турли баҳоналар билан пул тўплаш, мажбурий меҳнат ва бошқа барча ноқонуний ишларини) телефон камераси орқали ёки овоз ёзиш воситалари орқали ёзиб олишлари лозим (далил сифатида фойдаланиш учун); 

2. Қонуний вакиллар (ота-оналар, яқин қариндошлар вб) ҳамда мустақил журналистлар, блогерлар ёрдамида мактабга бориб, қонунни бузаётган ўқитувчидан изоҳ талаб қилишингиз лозим (бақир-чақир қилмасдан, ҳакорат қилмасдан, босиқлик билан); 

3. Бунақа ҳолатларни ижтимоий тармоқда ёритиш билан кифояланиш етарли эмас, балки Президент виртуал қабулхонасига кириб, Президент номига ҳамда 2-бўлими орқали Бош прокуратурага, ИИВ га, ХТВ га ва бошқа тегишли идораларга аризалар юборасиз.

P.S. : Намунавий ариза шаклини такроран телеграм каналимизга қўямиз (фақат аризачининг исм фамилияси ва яшаш манзилини тўлдирсангиз бўлди, телефон рақамни ҳам кўрсатиш мумкин). Шунингдек, ҳижобни тақиқлаш ноқонуний эканини исботловчи қонун ҳужжатларидан намуналарни жойлаймиз.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Гарчи Самарқанд вилоят ЖИБ судининг қароридан норози бўлсак ҳам, бизга танаффус вақтида ибодат қилиш ва бошқа ташкилий ишлар учун яхши шароитлар яратиб берган суд ходимларига, миллий гвардия ва конвой ходимларига миннатдорчилик билдираман. 

PS: Аслиддин Худойбердиевни қамоқдан олиб чиқишга эриша олмаган бўлсак ҳам, ҳар калай унинг кўнглини кўтаришга ҳаракат қилдик. Уни тушкунликка тушмаслиги, ёлғиз эмаслигини ҳис қилдирдик ва ноқонуний суд қарорларини бекор қилиш учун курашни биргаликда давом эттиришга бир овоздан келишиб олдик.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

 Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Муносабат

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги масжидда рўй берган воқеада ички ишлар ходимлари томонидан қайси қонун ҳужжатлари бузилган?

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Кеча Самарканд вилоятидаги масжидда ёш болани ИИБ ходимлари томонидан сўроқ қилиниб, тинтув ўтказилган вақтда видеога олиб турган инсон мана шу ака экан: АСЛИДДИН ХУДОЙБЕРДИЕВ.

Муаллимус сонийни ўргатган "ашаддий жиноятчи" ҳам шу Аслиддин аканинг ўзлари экан. Бу инсонни маъмурий жавобгарликка тортишмоқчи экан. Ёрдам берамиз.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Блогер Шокир Мусаев рўмол ва соқолни сиёсатга ва сайловга боғлайдиганларга муносабат билдирди.

P.S.: Президент сайловини ва диний соҳадаги ислоҳотларни обрўсизлантириш, давлат сиёсатига нисбатан туҳмат фикрларни билдириш (УР Жиноят кодекси 139,158-м), диний эътиқодига қараб фуқароларнинг ҳис-туйғуларини камситиш (ЖК 156-м 2-қисми), мансаб ваколатини суистеъмол қилиш (ЖК 205-м), мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-м) ва бошқа жиноий ва интизомий ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир қилган мактаб директорига нисбатан нима сабабдан бирон-бир чора кўрилмади? Узр сўраш қонунларни истаганча бузавериш ҳуқуқини берадими? Унда қонунлар нима учун чиқарилган, истаган амалдор уни бузиши ва оёқ ости қилиши учунми? Ҳаттоки, мактаб директори қонунлардан устун бўлган давлатда қонунлар фақат оддий фуқаролар учун ишлайдими? Шунақа давлатчилик бўлиши мумкинми?

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб #Рўмолга_қаршилик

Мактаб директори: Рўмол ўраганлар, сенларга сайловдан кейин кўрсатишади. Махсус ташкилотлар келиб ота-онангни суриштиришини хоҳлаяпсанми? Сенларга рўмол ўраш тўғрисида қачон ваҳий келди?

(Чиноз тумани,«Каттатепалик» маҳалласи, 45-мактаб)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Дунёдаги исломий давлат ҳисобланмайдиган, балки дунёвий демократик давлат ҳисобланадиган давлатлар паспортига ҳижобда расмга тушиш тақиқланмаган. Аҳолисининг 90 фоизи мусулмон бўлган, дунёвий демократик давлат эканлиги Конституциясида кўрсатилган, ҳар бир инсон ўзи истаган динига эркин эътиқод қилиши кафолатланган Ўзбекистондачи?

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Нима сабабдан совет даврида Ўзбекистон ССР нинг КГБ си бошлиқлари ўзбек миллатидан бўлмаган?

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Жумладан, диний таълимга қўйилган ноқонуний тақиқлар, ҳижобда паспортга тушишни тақиқлаш, ҳижобда мактаб ва ОТМларга боришни тақиқлаш, масжид очишга қўйилган чекловлар ва бошқа кўплаб диний эркинликларга қўйилган ноқонуний чекловлар, сиёсий партияларни тузиш ва рўйхатга олишга бўлган тўсқинликлар, монополиялар орқали халқимизнинг чўнтагини шилиш, таълим ва соғликни сақлаш каби ўта стратегик соҳаларнинг қуруқ мақтовларга қарамасдан абгор ҳолатда қолиб кетаётгани, давлат амалдорлари ва орган ходимларининг қонунларни истаганича бузаётганига қарамасдан жавобгарликка тортилмаётгани, коррупцияга қарши косметик курашдан бошқа иш қилинмаётгани ва бошқа санаб тугатиб бўлмас муаммолар гирдобида қимматли вақтимизни, ресурсларимизни, имкониятларни ва келажагимизни йўқотмоқдамиз. Қачон уйғонамиз? Қачон лоқайдлик, худбинлик ва ўз-ўзимизни йўқ қилиш йўлида тобора чуқурларга қулаб бораётганимизни тушуниб етамиз?

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Паспортга ҳижобда расмга тушишни тақиқлаш ноқонуний экани тўғрисида Нурафшон туманлараро маъмурий судига берган аризамиз асоссиз рад қилинган эди (05.05.2021). Тошкент вилоят маъмурий судига берган апелляция шикоятимиз эртага 17.06.2021 йил куни соат 15-00 да кўриб чиқилади. Истаганлар қатнашиши мумкин (Жанубий вокзалдан Братские могилы, “Хосилот” меҳмонхонаси томонга юришда, ўнг томонда). 

P.S.: рад қилишга асос қилиб, Президент қарори билан тасдиқланган Низомга кўра бош кийим билан расмга тушиш мумкин эмаслиги белгилангани кўрсатилган. Ваҳоланки, барча Европа давлатларида, АҚШ, Малайзия, Туркия, Исроил, ҳаттоки, Хиндистонда паспортга ҳижоб билан расмга тушишга рухсат берилган. Чунки бу давлатлар диний эркинликларга риоя қилади ва ўз фуқароларининг виждон эркинлигини, қайси динда эканидан қатъий назар, ҳурмат қилади. Вилоят суди бу адолатсизлик ва қонунсизликка барҳам бера олармикан? Кўрамиз.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ҲАР БИР БОЛА ИСТАГАН ДИНИГА ЭРКИН РИОЯ ҚИЛИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА ( ЎР "Бола ҳуқуқларининг кафолатилари” тўғрисидаги қонунни 17-моддаси).

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Агар биз миллат ва жамият сифатида 3 та соҳадаги билимларимизни ошириш билан жиддий шуғулланмасак ва бу билимларга тўғри риоя қилиш маданиятини эгалламасак, бизга берилиши мумкин бўлган эркинликларни ҳар қандай ички ва ташқи душманлар истаган салбий йўналишига буриб юбориши мумкин (давлат ва ҳукумат билан боғлик тўсиқлар ва муаммолар борлигига қарамасдан бу ишларни қилишимиз шарт): 

1. ҲУҚУҚИЙ БИЛИМЛАР ВА ҚОНУНЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ КЕРАК (бу ерга давлат амалдорлари ва ҲМҚО айрим ходимларининг қонунларга риоя қилмаслиги ҳолатини аралаштирмаслик керак. Бу ўзимиз учун, тинчлигимиз ва тартиб-интизомда яшашимиз учун ҳар доим керак). 

2. СИЁСИЙ БИЛИМЛАРНИ ОШИРИШ КЕРАК. ЛЕКИН СИЁСИЙ ЭРКИНЛИКЛАР ЧЕГАРАСИДАН ЧИҚМАСЛИК, БУ ЭРКИНЛИКЛАРНИ АНАРХИЯ (БОШБОШДОҚЛИККА) АЙЛАНТИРИБ ЮБОРИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ МАДАНИЯТИНИ ЎРГАНИШ КЕРАК. 

3. ДИНИЙ БИЛИМЛАРНИ ЭЪТИҚОДИ ТЎҒРИЛАРДАН ЎРГАНИШ, ДИНИЙ ЭҲТИРОСЛАРНИ ЖИЛОВЛАЙ ОЛИШ, ДИНИЙ НИЗОЛАРНИ ВА ИХТИЛОФЛАРНИ ЎТА БОСИҚЛИК ВА СОВУҚҚОНЛИК БИЛАН ҲАЛ ҚИЛИШНИ, ДИНИЙ ЭРКИНЛИКЛАРНИ СУИСТЕЪМОЛ ҚИЛМАСЛИКНИ ЎРГАНИШ (акс ҳолда бизни, айрим кучлар ўз геосиёсий ва бошқа мақсадлари учун Сурия ёки Афғонистонга айлантириб юборишлари ҳеч гап эмас). 

P.S.: Қисқаси, ҳар томонлама онгли жамиятга айланишимиз, эҳтиросларимиз ва муаммоларимиздан кимлардир ўз ғаразли мақсадлари йўлида фойдаланишларига йўл қўймайдиган даражага келишимиз шарт.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Дин ва эътиқодга асосланган ҳар қандай муросасизлик ва камситишни йўқ қилиш тўғрисидаги декларация.
(Рус тилида)

☝🏻Ушбу ҳужжатга асосан, БМТ аъзоси ҳисобланган ҳар бир давлат декларация қоидаларга бўйсуниши керак. Шу жумладан Ўзбекистон ва унинг барча орган ходимлари ҳам!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Маъмурий судларга аризанинг намунавий шакли. Мабодо, қайси мактаб ёки ўқув юрти мансабдор шахслари рўмолни тақиқлайдиган бўлса, уларни шу аризага асосан судга бериш мумкин. (word format)

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

​​#Долзарб

ОЛИЙ СУД, БОШ ПРОКУРАТУРА, ИИВ ВА БОШҚА ИДОРАЛАРГА РАСМИЙ АРИЗА ЎРНИДА

Тарақий этган демократик давлатларда судланаётган одамни ҚОТИЛликда айбланаётган бўлса ҳам турмадан судга чиройли кийимларни кийиб боришига рухсат берилади. Бизда эса Пахтачи тумани ИИБ терроризм бўлими ходимлари гуёки ашаддий ТЕРРОРЧИ ни бомбани портлатаётган вақтда ушлаб олгандек, ухлаб ётган кийимини алмаштириб олишига ҳам рухсат бермасдан, бир кунни узидаёқ югуртириб ИИБ га ва судга обориб, ўша куниёк суд қарорини чиқариб, қамаб қўйишга улгурган (А.Худайбердиев ҳолатида).

1. Судни эртаси куни қилиш ҳам мумкин эди. Ҳеч бўлмаса кийимини алмаштириб олишга рухсат берилмагани сабаби нимада (тапочкада судга обориш нимага зарур эди, фотосурат иловада)? Судни бу кадар шошилинч ўтказилишига қанақа зарурат бор эди? Ёки жинояти шунақа ўта оғир эдими? Ҳаттоки Сталин қатағони даврида отувга ҳукм қилинганларга ҳам кийимларини олиш ва оиласи билан хайрлашишга 5 дақиқа имкон берилганку?!

2. Аслиддин Худайбердиевнинг "адвокатга муҳтожман", деб ёзилган ёзма талаби нима сабабдан қаноатлантирилмади (иш ҳужжатларида турибдику бу илтимоснома, илова қилдим)? 
На туман, на вилоят суди ҳеч бўлмаса шу саволларга ҳам жавоб бермади. Бу очиқдан-очиқ процессуал қонун бузилиши ҳисобланади-ку?!

3. Туман ИИБ бошлиги ва терроризм бўлими ходимлари туман судига ҳужжатларни 28 май кунги сана билан топширган, суд эса 27 май кунги сана билан қабул қилган (иловада). Кейинги хатда кирим рақамлари ҳам иккита ҳолатда бир хил. Ҳуқуқбузарга иш ҳужжатлари билан танишишга вақт берилмаган ва берилмаган вақтни берилди, деб чизиб-бўяб ўзгартирилиб, ҳужжат сохталаштирилган. Масжидда ўтказилган тадбир давомида ва бошқа холатларда процесс иштирокчиларининг ҳуқувлари тушунтирилмаган. 
 Яъни шунақа шошилишганки, ҳужжатлар сохталаштириб юборилган. 

4. Вояга етмаган болани ота-онаси иштирокисиз сўроқ қилингани ва ашёларини тинтув қилингани ҳолатига ҳам биронта чора кўрилмади. 

5. Вилоят суди А.Худайбердиевни МЖТК нинг 195-моддаси билан нотуғри айбланган, деб топди. Лекин нотуғри айб эълон қилган ИИБ ходимига ва судьяга нисбатан ноқонуний қарор чиқаргани учун нима сабабдан бирон бир чора кўрилмади? 

 Қонунлар фақат судланувчилар ва оддий халк учунми? Терроризм бўлими ходимлари ва судлар қонунларни хоҳлаганча бузаверадими? Унда давлатга, қонунларга ва адолатга ишонч йўқоладику?! Ёки халкнинг ишончига эҳтиёжларингиз йўқми?

PS: юқоридаги марказий давлат идораларидан мавжуд қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан зудлик билан хизмат текшируви тайинланишини, холатларни батафсил ўрганиб чиқиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўрайман.
Шунингдек, Бош прокуратурадан суд қарорига нисбатан протест киритилишини, хизмат суриштируви ва бошқа ишларни назоратга олишни сўрайман.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Аслиддин Худойбердиевнинг маъмурий иши бўйича берган шикоятимиз Эртага 2021 йил 31 май, душанба куни соат 09:00 да ЖИБ Самарқанд вилоят судида кўриб чиқилади. Самарқанд шаҳрида. 

P.S.: Ўзимиз ҳам иштирок этамиз иншааллоҳ. Хоҳловчилар очиқ суд мажлисида иштирок этиши мумкин. Карантин ҳолатларидан келиб чиқиб, суд томонидан руҳсат берилса албатта.


Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Бугун Самақанд вилоят ЖИБ судига Пахтачи туман ЖИБ судининг 2021 йил 27 май кунги (Муаллимус-соний китобидан дарс берган Аслиддин Худойбердиевни 15 суткага қамаш тўғрисидаги) қарори устидан апелляция шикоятини топширдик. Шикоятимиз 24 соат ичида куриб чиқилади.

P.S.: Бундан ташқари Худойбердиевга МЖТКнинг 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик),
195-(Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) моддаларда кўрсатилган айблар ҳам қўйилган.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Жаноб Президент!

Қуйидаги хатти-ҳаракатларни содир қилишда айбланиб, жиноят иши қўзғатилиши лозим бўлган шахс (Чиноз тумани, 45-мактаб директори)га нисбатан нима сабабдан бирон-бир чора кўрилмаяпти?

1) Президент сайловини ва диний соҳадаги ислоҳотларни обрўсизлантириш, давлат сиёсатига нисбатан туҳмат фикрларни билдириш (УР Жиноят кодекси 139,158-м). 

2) Диний эътиқодига қараб фуқароларнинг ҳис-туйғуларини камситиш (ЖК 156-м 2-қисми). 

3) Мансаб ваколатини суистеъмол қилиш (ЖК 205-м).

4) Мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (ЖК 206-м) ва бошқа жиноий ва интизомий ҳуқуқбузарлик билан малакаланиши лозим бўлган ҳаракатларни содир қилиш.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Долзарб

Бу директор хоним афанди сайловга дунёнинг демократик давлатларидан келадиган халқаро кузатувчилар дунёвий мактабда рўмол ўрашар экан, деб нотўғри тушунишларини олдини олиш мақсадида рўмолга қарши гапирган эканлар.
Хурматли директор ва у кишига орқадан, яшириниб олиб, номардларча топшириқ берувчиларга яна бир бор эслатиб ўтамиз:

1. Шимолий Корея, Туркманистон ва Тожикистон каби дунёнинг "энг ривожланган" ва "энг демократик" давлатларидан ташқари биронта давлатда рўмол ўраш тақиқланмаган.

2. Рўмол ўраб мактабга ва отм га бориш Конституцияда ва халқаро қонунларда кафолатланган диний эркинлик ҳисобланади.

3. Янги таҳрирда қабул қилинган УР нинг "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонунга асосан жамоат жойларида, жумладан, мактабларда ҳам ибодат либосида юришга қўйилган тақиқ тўлиқ олиб ташланди.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Пайғамбаримиз Муҳаммад Mустафо соллаллоху аълайхи васалламнинг шамойиллари туғрисида (Видео туркча)

👉Ўзбекча ўқиш👈

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#Тезкор_хабар

Айни вақтда ҳижобда паспорт расмга тушиш масаласи судда кўрилмоқда.

Айни вақтда ҳижобда паспорт расмга тушиш масаласи судда кўрилмоқда.
“Паспорт столи” ходимининг судга келтирган муддаоси: “Агар рўмолда паспорт ёки ID карта учун расмга туширилса, бу расмни компютер қабул қилмайди. Бу техника, бизни эса техникага кучимиз етмайди.”
Судя: “Бундай ишга биринчи марта дуч келяпман, олдин бундай муаммо билан ҳеч ким мурожаат қилмаган. Факт учун рўмолда паспорт ёки ID картага туширилган расм бўлса олиб келинг. Қайси давлатники бўлишининг фарқи йўқ, ахир техника бутун жаҳонга тарқалади”
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Судига ҳам расмий мурожаат тайёрланмоқда.

© Mastura Qo'ziboyeva
Манба: euroasia.me

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram  | YouTube  | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал