abduvohidyakubov | Неотсортированное

Telegram-канал abduvohidyakubov - Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

4656

Каналда бизнес ва иқтисодга доир мақолалар, таҳлиллар, қиёслар, статистикалар бериб борилади. Бундан бошқа шу номдаги канал ва гуруҳларга алоқамиз йўқ. Мурожаат юбориш: @yakubov_abduvohid_murojaat_bot

Подписаться на канал

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Адолат ва қонун устуворлиги барча учун тенг таъминлаб қўйилган. Турклар МО давлатларидаги каби адолатсизликка ва зулмга учрамайди. Улар охирги чора сифатида террористик оқимларга бориб қўшилмайди. Қонуний йўллар билан адолатга эришиш йўллари мавжуд. Сайловлар ошкора ва ҳалол ўтказилади, унда бошқа фуқаролар қатори ҳар бир диндор фуқаронинг овозини олиш учун Ҳукумат аъзолари, партиялар, депутатлар курашади. Ўшанчун на динсиз фуқарони, на диндор фуқарони ҳуқуқларини камситувчи қонунлар чиқармайди, полицияси уларни ноҳақдан қамаб ёки ўлдириб қўймайди.
4) Туркияда давлат тан олган, китоблари оммавий равишда босиб чиқарилган диний олимнинг китобини ёки маърузасини ижтимоий тармоқ орқали танишига юборгани учун ёш туркларнинг жавобгарликка тортилиб, телефони мусодара қилинмайди. Ёки интернет сайтларида расмий имомлар билан суҳбатлашгани учун муҳаррирлар жавобгарликка тортилмайди. Буни эшитган нафақат турклар, балки ақли бор бошқа миллатлар ҳам кулади. Ёки йиғлайди.
5) Бунақа рўйхатни жуда узоқ давом эттириш мумкин. Лекин тушунган отга бир қамчи.

Афсуски, Туркияга қариндош бўлган айрим МО давлатларида диний соҳада шундай сиёсат олиб борилмоқдаки, Ислом динининг асл мазмуни ва моҳиятини инсонлардан яширилмоқда, динни атай, била туриб нотўғри талқин қилинмоқда, ҳақиқий Ислом динини ўрганишни эса сунъий равишда тақиқланмоқда, чекланмоқда. Диндан фақат автократиянинг шахсий манфаатларига мослаб фойдаланилмоқда, тўғри келмайдиган қисмини эса экстремизм ёки радикализм қаторига қўшиб юборилмоқда. Ора-сира жазолаб, қамаб ва қўрқитиб қўйилмоқда. Энг ёмони эса, диний экстермизм, радикализм, фундаментализм ғояларини ёшлар онгига аста-секин сингдирилиши жараёнига атай, сунъий равишда, лекин яширин, билдирмасдан шароит яратиб берилмоқда. Бу ҳолатдан кейинчалик ўз ғаразли манфаатлари йўлида фойдаланиш мақсадида: чет давлатларга ва халқаро ташкилотларга “агар диний ва демократик эркинликларни берсак диндорлар уни суистеъмол қилади, радикализмга қўшилиб кетади, мана сизларга бунинг исботи”, дейиш учун. Ва бундан бошқа ғаразли мақсадларни ҳам амалга оширишлари учун. Қисқаси, ўта маккорона ва пасткаш сиёсат юритилмоқда.

Энди мавжуд ҳолатга сал батафсилроқ назар ташласак:

Давоми бор…

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

3-қисм. Кичик ва микрофирмаларни бошқариш усули

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Ушбу китобни ўқиб чиқдим ва жуда фойдали китоб эканига ишонч ҳосил қилдим. Китобнинг охирги бетидаги қуйидаги фикрлари бизга жуда керак деб ўйладим:

1. 2008-йилдаги жаҳон молиявий инқирози иқтисодиётни профессионал иқтисодчиларга ва технократларнинг ихтиёрига топшириб бўлмаслигини барчага қаттиққўллик билан эслатди. (менимча, бошқа барча соҳаларни ҳам: сиёсатни фақат сиёсатчиларга, суд-ҳуқуқ тизимини юристларга, адолатни судьяларни ўзига, мудофаани ҳарбийларни ёлғиз ўзига топшириб бўлмайди-А.Я.)

2. Иқтисодий фаол фуқаролар сифатида уни бошқаришда барчамиз иштирок этишимиз керак. ( Акс ҳолда демократиянинг-халқ иродасининг нима қизиғи қолади. Қўйни бўрига топшириш билан тенгку бу лоқайдлигимиз - А.Я.)

3. Кўпчилигимиз ОМОН ҚОЛИШ УЧУН кундалик курашдан жисмонан чарчаганмиз ва шахсий, молиявий муаммоларимиз билан оворамиз (ақлан, хаёлан, жисмонан).

4. Иқтисодий (ва сиёсий, ҳуқуқий вб-А.Я.) фаол фуқаро бўлиш эса қўрқинчли туюлиши мумкин. Бироқ бу ишларни амалга ошириш сиз ўйлагандан кўра осонроқдир.

5. Иқтисодиёт кўплаб иқтисодчилар бизни ишонтиришаётганидан кўра анча қулайроқдир (аслида бошқа соҳалар хам - А.Я).

PS: Китобни таржима қилган Asaxiy books га раҳмат. Лекин кейинги сафарги таржималарни янада осонроқ тушунадиган қилишса яхши бўларди.

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Ҳижоб масаласида фуқароларимизга қонуний ҳуқуқларини тушунтиришни давом этамиз

Сизнинг фарзандингиз ёки ўзингизга ҳижоб ёки рўмол ўраб мактабга (ишга) боришингизга тўсқинлик қилаётган бўлишса, судга мурожаат қилишни лозим топмасангиз, у ҳолда Бирлашган миллатлар ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари Кенгаши га (Инсон ҳуқуқлари қўмитасига яъни Халқаро судга эмас) ва БМТ нинг Диний эркинликлар бўйича махсус Маърузачисига ариза билан тўғридан - тўғри мурожаат қилишингиз ҳам мумкин. Бу аризани инглизча вариантда юборишингиз мумкин ва бу аризанинг намунавий шаклини илова қиляпмиз. Бўш жойларини тўлдириб, лозим топган жойларингизни ўзгартиришингиз мумкин. Ўзбекча вариантини ҳам илова қиляпмиз, уни БМТ га жўнатишингиз шарт эмас. Аризани БМТ нинг қуйидаги электрон почта манзилига жўнатиш керак:

ohchr-petitions@ohchr.org

Хоҳловчилар аризани русча вариантда ҳам жунатишлари мумкин.

Бундан ташқари, аризани (инглизча ёки русча вариантини) БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий Бош Комиссари номига ҳам жўнатишингиз мумкин. Бу муаммони тезроқ ва жиддий кўриб чиқилишини янада тезлаштириш мумкин. Электрон манзили:
ohchr-nationalinstitutions@un.org

Соқол бўйича шу аризаларни сал ўзгартириб фойдаланиш мумкин.

Бу аризаларни нафақат БМТ нинг идораларига, балки Ўзбекистон Республикасининг Президентидан бошлаб туман прокуратурасигача ҳам жўнатилса бўлаверади. Ижобий натижа бўлиш-бўлмаслигидан қатъий назар. Мабодо

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Бизнесни бошлаш, пул топишнинг янги имкониятлари - яъни уйдан туриб ўзини иш биланн банд қилиш тўғрисида

Видеони YouTube да кўриш👉: https://youtu.be/2NvaKGg1SWI

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Тошкент ш ҳокимини ёки бошқа катта-кичик амалдорни ишдан бўшатганда ҳам, бўшатилмаган вақтда ҳам унинг фаолиятига баҳо беришда биринчи ўринда унинг кимгадир қанақадир яхшиликлар ёки ёрдамлар қилганига қараб баҳо бериш тўғри эмас. Биринчи ўринда унинг қилган ишларига эмас, қилиши зарур бўлгани ҳолда қилмаган ишларига, қонунларни неча марта бузганига, адолат тарозисини неча марта бузганига, халқнинг ва бева-етимларнинг тўлаган солиқларини тўғри ишлатиб-ишлатмаганига, қанча қисмини ўзлаштириб-ўзлаштирмаганига, бюджет маблағларидан ўзига қарашли фирмаларга буюртма бериб-бермаганига, лавозимидан фойдаланиб, халқнинг мулки бўлмиш давлат ер майдонларини бепулга олиб-олмагани, қисқаси мансабини суистеъмол қилиш ҳолатларини текшириш, холис ва адолатли тергов қилиш орқали баҳо берилиши лозим ва шартдир. Олийжаноб фуқароларимизнинг олийжаноб фикрлари ва ҳимматларидан келиб чиқиб амалдорнинг фаолиятига баҳо берилмайди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ўз ўғилларига давлат маблағи эвазига бизнес қилиш бир четда турсин, туя бозорида савдо қилишни тақиқлашган. У даврлар ўтиб кетди, Хз Умарлардақа бўлиш осон эмас, дейдиган бўлсангиз, жавоб шуки, мусулмонлар тугул, кофирлар ҳам ҳозирги кунда Умар ра нинг қилган адолатлари (у даражада бўлмаса ҳам) га ўхшаш талабларини қонунларига киритишган ва амал қилишга ҳаракат қилишяпти, ҳеч бўлмаса ички сиёсатларида, ўз халқига нисбатан. Иккинчидан, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ва саҳобийларимиз (розияллоҳу анҳума) ларнинг амалга оширган адолатлари ва давлатни бошқаришдаги қонунларга риоя қилишлари келгуси мусулмон авлоди ва барча инсоният учун то қиёматгача ўрнак бўлиб хизмат қилишга қодир. Биз мусулмонлар учун бировни ҳукм қилаётганда ёки баҳо бераётганда биринчи тарози шу бўлиши кк. Такрор айтаман, кофир давлатлар бунга биз мусулмонлардан кўра анча кўпроқ риоя қилишяпти ва дунёвий бўлса ҳам баракасини топишмоқда.

PS: Канададаги журналист ёки бошқа олийжаноб кечириб юборувчилар 36 млн халқнинг, жумладан, етимларнинг, беваларнинг, ожизларнинг, ногиронларнинг ва бошқа муҳтожларнинг тўлаган солиғидан (ҚҚС вб ўнлаб солиқлар биз сотиб олаётган ҳар бир маҳсулот нархи таннархида ўтирибди) тўпланган бюджет маблағларини 1 сўм қисми нотўғри сарфланган бўлса, таниш ёки ўзига қарашли фирмаларга ноҳалол ва ноқонуний йўллар билан ўзлаштирилган бўлса, бу ҳақларни кечиб юборишга ваколати йўқ. Ўзига тегишли қисмидан кечган тақдирда ҳам, ваколатини суистеъмол қилиш, қонунларга риоя қилмаслик ва саноғи узун бўлган қонунбузилишлари учун айбдор бўлган мансабдор шахсларни жавобгарликка тортишдан воз кечишга ҳаққи йўқ, ваколати йўқ. Қонун бузилдими, маблағ ўғриландими, жазосини олиши муқаррар бўлиши шарт. Уйингиздаги буқани (Хоразмдаги Зафар Атахановники каби) ўғрилаб кетган бўлса сиз даъводан воз кечсангиз ҳам давлат кечмайди: чунки айрим "олийжаноблар" туфайли ўғрилик қилиш оддий ҳолга айланиб қолмаслик кк. Амалдорларнинг ўғрилаб келган ва келаётган суммалари нечта буқанинг суммасига тенг эканини биласизми (ҳеч бўлмаса таниш фирмалари орқали 1 сўмни 10 сўм қилиб кўпайтириб бюджетдан ўзлаштирган суммалари)?

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Национализация ва деолигархизация

Стратегик корхоналар Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилиши айтилган бўлсада, бу етарли чора бўла олмайди. Энергетика соҳасида асосий пул оқимлари, салоҳиятли конлар, активлар, пудратлар ва ҳатто экспорт масаласи давлат қўлидан чиқиб кетиб бўлган. Давлат қўлида қолган қутган активлар бўйича ҳам уларнинг атрофида "етказиб берувчилар" тарафидан шундай ўзлаштирувчи "экотизим" яратилганки, қанча пул киритилмасин, ҳаммаси ютиб юборилаверади.

Шунинг учун аввал битимларни инвентаризация қилиш, кейин шунга қараб чора кўриш самара бермайди. Охирги 6 йил ичида давлат қўлидан чиқарилган нефть ва газ активлари, контрактлар, пудратлар тўлиқ национализация қилиниши ва ундан кейингина ўрганиш ва баҳолаш ишлари ўтказилиши зарур. Ангрен ИЭС бунга яққол мисол. Албатта, қаршиликлар, саботажлар бўлади. Давлат фавқулодда кескин чоралар кўришга тайёр экани кўрсата олинса кифоя (Зеромакс прецедентини эсланг).

Мулк ҳуқуқи қайда қолади, дея кўрманг. Нефть ва газ конларини эгаллаб олганлар мулкдорлар эмас. Энергетика соҳасидаги биронта бегоналаштириш битимида Ўзбекистон қонунларига амал қилинмаган ёки камида айланиб ўтилган. Биронта актив очиқ бозор ва рақобат шартларида қўлга киритилмаган.

Энергетик активларни давлатга қайтарилишини халқаро институтлар ва молиявий ҳамкорлар ҳам, энг асосийси, Ўзбекистон халқи қўллаб қувватлайди. Агарда национализациядан кейинги чоралар очиқ ва шаффоф хусусийлаштириш билан боғлиқ бўлиши эълон қилинадиган бўлса.

Иккинчи кейинги қолдириб бўлмайдиган чора бу олигархияга қарши қонун қоидаларни қабул қилиш бўлиши зарур. Энергетикадаги олигархлар йиллар давомида мақсадли равишда яратган хавф-хатар мамлакат суверенитетига бевосита дахл қилмоқда. Банк, алоқа, ташқи савдо масалаларида ҳам шу аҳволга қараб кетилмоқда. Олигархияга қарши қонун доирасида олигарх деб топилган барча шахслар ва улар билан аффилланганлар хусусийлаштириш, давлат буюртмалари ва пудратларидан, монопол товар бозорларидан, ОАВларга эгаликдан ва албатта сиёсий ҳаётдан тўлиқ четлаштирилиши зарур.

Манба: @the_bakiroo

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

(3-қисм) Кириш қисмининг якуни. Инсонлар ва жамиятимиз ислоҳи, бахт ва тўйлар тўғрисидаги айрим илмий-фалсафий хулосаларим тўғрисида.

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Талабалик даври, иш ҳаётининг бошланиши ва адвокатликнинг илк даврлари тўғрисида (1-қисм)

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Энди эса "Саноат сиёсати ва технологияларни бошқариш" бўлимида ўқишни давом эттиряпман. Нима бўлган тақдирда ҳам ўқишни давом эттираверайчи. Бир гап бўлар.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Фейсбукка киргани вақтим бўлмаяпти, лекин телеграмдаги блогер Отабек Бакировнинг бакироо каналида ҳар куни эълон қилинаётган Ўзбекистондаги ваҳшиёна коррупцияга доир битмас-туганмас хабарларни ўқиб, индамай ўтиришни иложи бўлмаяпти. Отабекни доимий кузатиб бораман. Бу йигитнинг таҳлилларини ўқиб, унинг иқтисодий-молиявий билими ва заковатига қойил қоляпман. Унинг фақат битта таклифини танқид қилганман ва ҳалиям бу фикримдан қайтганим йўқ: газ ва электр нархини ошириш керак, деган таклифи коррупция кун сайин янада ваҳшийлашиб бораётган давлатда ўта нотўғри таклифдир. Чунки бу ебтўймас ва ўзбек давлатини ва халқини инқирозга етаклаётган коррупционерлар газ-электр нархи оширилса ҳам энди ўғриликни тўхтатайлик, демаслиги ёш болага ҳам аниқ. Хусусийлаштирилса ҳам бари бир. Аввало яна ўғрилар бепулга сотиб олади ва яна нархни оширади, ўзбек халқининг чўнтагидан олдин 300 сўм ўғрилаган бўлса, нарх ошгач 600 сўм ўғрилайди. Муаммо нархдагина эмас: МУАММО ТЎХТАМАЁТГАН ЭЛИТАР КОРРУПЦИЯДА ВА ҚОНУНЛАРНИНГ УМУМАН ИШЛАМАЁТГАНИДА.
Отабекни ёзишича, чет элда рўйхатдан ўтган (ўзларига қарашли) фирмага ишончли бошқарувга берилган Ангрен ва янги Ангрен ИЭС ларида электр ишлаб чиқариш эмас, аёвсиз талон-торож бир неча йил давом этган. Шу туфайли бу 2 та ИЭС 1 трлн сўмга яқин (100 млн доллар) зарарга кириб кетган. Ишончли бошқармай ўлгурлар ИЭС ларимизни ўнглаб бўлмайдиган оғир техник аҳволга ва молиявий зарарга тиқиб ташлашган. Кўмирни эса Россиядан 10 баравар қиммат нархда олиб келинган. Ўйлаб кўряпсизми, 10 баравар. Бунақа ўғриларнинг матбуот котиби бўлмиш депутат Алишер Қодиров эса "Электрни биз 2-3 баравар қиммат нархда ишлаб чиқариб, халқимизга арзон нархда етказиб беряпмиз" деб келади. Уялмайди ҳам. Электрни қиммат нархда ишлаб чиқаришни сабаби кўмирни ва бошқа хом ашёларни ўта қиммат нархда сотиб олиш, ва коррупция туфайли эканини атай яшириб кетади. Мақоланинг тўлиқ матнини комментга илова қиламан.
Энди эса Ўзбекистонда яна 2-3 та ИЭС импорт кўмирда ишлайдиган қилиб қуришяпти экан. Чунки Ангрен ёки бошқа маҳаллий кўмирни ишлатса нархини қиммат қилиб кирим қила олмайдида.
Давоми бор.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Бошқа эксперт 4 йилдаёқ давлатдаги барча муаммоларни хал қилиб, тубдан ривожлантириб юборган Грузиянинг ислоҳотларини бизга қўллаб бўлмайди, деб яна халқни чалғитяпти. У бошқа дунё эмиш, биз ўзбекларнинг менталитети бошқа эмиш ва ҳоказо баҳоналарни ўйлаб топишяпти. Биз керак бўлса Грузиядан ҳам тезроқ ва кучлироқ ва самаралироқ ислоҳотларни амалга ошира оламиз. Чунки олдимизда Грузиянинг ва бошқа илғор давлатларнинг тайёр тажрибаси, ютуқлари ва хатолари турибди. Интернет ва ижтимоий тармоқ, IT технологиялари имкониятлари 2004 йилда бу даражада эмасди. Ҳозир эса туб ислоҳотлар учун бу ва бошқа замонавий имкониятлардан унумли фойдалана оламиз.
7.Шу эксперт яна Туркиядаги Эрдоған бошлиқ АК парти каби партияларнинг Ўзбекистонда тузилишига яна 20 йил бор, деб аҳолининг онги остига пессимистик кайфиятни сингдириб кетди. Фалон узда яқинда бўлган учрашувда. Яъни 2042 йилгача янги мустақил сиёсий партиялар очишга рухсат берилмайди, деган негативни, аҳоли онгини қулфловчи фикрни халқ онги остига секингина жойлаб кетди. Энди одамлар ўзларини ишонтиришлари керак: яна 20 йилгача биронта партияга аъзо бўлмай турсам тузук, бари бир рухсат беришмас экан, деб. Аксинча, инсонларни сиёсий партия тузиш учун курашга ундаш, бусиз биронта ўзгариш ва ислоҳот бўлмаслигини тушунтириши керак эмасмиди сиёсатшунос деган одам. Одамларни руҳлантириш керак, умидсизлантириш эмас. Одамлар талаб қилмаса уларга ҳуқуқлар берилмайди. Ҳақ олинур, берилмас каби ғояларни улар гапиришмаяпти. Аксинча, бор умидни ҳам атай ўлдиришмоқда.
8. Экспертлар бу ва бошқа барча муаммоларни ҳал қилишнинг йўлларини халқимизга кўрсатишмаяпти. Чора нима деган саволга 1 та қисқа жавоб беришяпти холос: халқимиз субъект бўлиши керак эмиш. Бу гапни ҳамма ҳам айтаверадида, бунинг учун эксперт бўлиш шартмас. Қандай усуллар ва чораларни кўриш орқали халқимиз субъект бўлади, шу ҳақида аниқ ва содда тил билан тушунтириш керак эмасми халқимизга? Уларнинг билим ва тажрибасига гап йўқ, лекин бу малакани 150 йилдан бери косаси оқармаётган бечора халқимиз манфаатларига сарфлаш керак эмасми? Ва бунинг асосий ягона йўлини айтиш унча қийин эмаску: ХАЛҚИМИЗ ЯНГИ МУСТАҚИЛ СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ТУЗМАС ВА партиялар орқали бирлашмас, Олий мажлисга депутатлар сайлашга эришмас экан косаси оқармайди. Давлат ҳокимиятини назорат қила олмайди, ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган қонунлар чиқара олмайди, фаровонликка ва адолатга эриша олмайди. Шуни нимага халққа айтишмаяпти? Нимага бу осон ва тез йўлни халқимиздан яширишмоқда?
Қисқаси, экспертларнинг 90 % қисми муаммоларни бир қисмини тўғри, бир қисмини атай нотўғри ёритишмоқда, хақиқий айбдорлар кимлар эканини яширишмоқда, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш йўллари нимадан иборат эканини айтиш ўрнига, яширишмоқда, бошқа баҳоналарни кўрсатиб, халқни чалғитишмоқда.
Ахир бугунги кундаги муаммолар зудлик билан ҳал қилинмаса, бу коррупционерлар, монополистлар, қонунбузар ҳокимлар ва амалдорлар, қонун билмас ва риоя қилмас ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари туфайли юрт таназзулга қараб кетаётганини наҳотки кўрмаяпсизлар?

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

АҲОЛИНИНГ ФИКРИНИ БОШҚАРИШ ВА МАНИПУЛЬЯЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ БОШЛАНГАНИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги кунларда фалон иқтисодчи ёки сиёсатшунос, фалон қўғирчоқ партия раиси ёки фалончи экспертнинг фалон ....uz ёки фалон ..... TV интернет канали орқали аҳолининг фикрини коррупционер, монополист, қонунбузар, ёлғончи ва найрангбоз йирик амалдорлар манфаатига мослаб бошқариш, халқнинг онгини ва фикрларини манипульяцияга тайёрлаш жуда усталик билан амалга оширилмоқда. Олдинги проект эса ижрочининг ахмоқлиги сабабли барбод бўлганди (олдинги проект соҳиби янги проект аъзоларини танқид қилиб ҳам турибди). Бу проект янги бошлаган вақтда экспертларнинг ҳаммаси муқаддам давлатнинг жиддий органларида ишлаганини кўриб, буларнинг бизга номаълум яширин бир миссияси бор бўлса керак, деб ўйлаган эдим. Акс ҳолда қандай қилиб, бирданига бир нечта давлат идораларида ишлаган ўта кучли билимли ва тажрибали ходимлар бир вақтнинг ўзида битта маконда ва бир мақсад йўлида бирлаша олиши мумкин, деб ҳайрон бўлгандим.
Бошланишидаёқ улар халқимизга ёқадиган оғриқли мавзуларда, Ҳукуматни ва бошқа давлат идораларини аёвсиз ва қўрқмасдан танқид қилишни бошлашди. Ўзим ҳам бошида уларга қойил қолиб, тасанно ва салламнолар айтиб юбордим. Лекин чуқурроқ таҳлил қилиб кўргач тушундимки, бу ишлар “юқори”нинг рухсати ва махсус режа бўйича амалга ошириляпти. Жуда қаттиқ танқидларни, ҳеч ким айта олмайдиган масалаларни ёритишса ҳам уларга биронта босимга учрамади. Агар бу махсус дастурга киритилмаган шахслар шу даражада қаттиқ танқид қилиб юборса уларни аллақачон попугини пасайтириб қўйишган бўлишар эди. Лекин ора-сира халқ шубҳаланмаслиги учун уларнинг айримларини атай, режа асосида жабрланган қилиб кўрсатиб ҳам туришибди.
Ҳозирча, улар асосий манипульяцияни бошлашгани йўқ. Репетиция кетмоқда. Асосан халқнинг ишончини ва кўнглини қозониш масаласига катта эътибор қаратишмоқда. Бу махсус дастурни ишлаб чиққан 3 та ҳарфли конторалар халқимизни оқ кўнгил ва ишонувчан содда эканини, адолатга ва танқидий фикрларга роса чанқоқ бўлиб турганини яхши билади. Тарихда большевиклар давлатини қуришда, жадидларга ва қўрбошиларга қарши курашда ва бошқа кўп ҳолатларда бунақа усуллардан усталик билан фойдаланишган. Халқниям, жадидларниям, қўрбошиларниям алдаб, ўз тузоқларига тушира олишган. Бунда ўзимиздан чиққан маҳаллий “зиёлилар” дан унумли фойдаланишган. Биздагилар бундан кейин давлат террорини қила олишмайди, Путин тажрибаси ўзини оқламади. Ва энди репрессия қилишса уларни Путин ҳимоя қила олмайди, кучи ўзини ҳимоя қилишга ҳам етмаяпти. Камига Россияни таназзул ёқасига олиб келиб бўлди, бундан чиқиб кета олмайди, фикримча. Шунинг учун бизникилар буёғига янги тажрибани қўллашади: ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ОРҚАЛИ МАНИПУЛЬЯЦИЯ.
Мақсадлари нима бўлиши мумкин: Ҳукуматни ва Россияни қаттиқ танқид қилиш орқали аҳолининг ишончини қозониш. Ва шу ишонч кредити асосида аҳолидаги норозилик ва ғазаб кайфиятини режали асосда пасайтириш, камайтириш, асл муаммоларни хаспўшлаш (давлат амалдорларига нисбатан халқда ишонч кредити қолмаганини эса кўпчилик тушуниб турибди). Ва шу йўл билан йирик амалдорларнинг статус-квосини сақлаб қолишга ёрдам бериш. Жумладан, ноқонуний давлат бошқарувини, коррупцияни, монополияни, давлат органларининг қонунсиз ишларини, зўравонликларини, муттаҳамликларини, ёлғонларини, найрангларини ва бошқа барча ноқонуний ишларини давом этишига, ҳокимиятни ўз қўлларида сақлаб қолишларига шароит яратиб бериш, ёрдам бериш, халқнинг фикрини шунга йўналтириш.
Бу экспертларнинг айрим фикрларини таҳлил қилиб кўрамиз:

1.Газ ва электр етишмовчилиги масаласидаги барча муаммоларга асосан Россияни айбдор қилиб кўрсатишмоқда.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Қонун устуворлигини Президентдан бошлаб қоровулгача бир эканини таъминлаш. Аслида қоровул ва Президент қонун олдида тенг бўлиши керак. Чунки у солиқ тўлаб шу Президентни ва давлат амалдорларини боқяпти (агар улар фақат маош билан тирикчилик қилаётган бўлса албатта, коррупция қилмасдан).

3. Парламет ва суд ҳокимиятини Ижро ҳокимияти таъсиридан чиқариш, том маънода мустақил қилиш. Акс ҳолда хорижий инвесторлар келмайди, офшордан келаётганлар эса ўзимизникилар. Лекин ҳақиқий инвесторлар келса бизнинг амалдорлар ўзларининг бизнеси ва корхоналарини маҳсулотини хоҳлаган қиммат ва монопол нархларда сота олмай қолади. Ўшанчун, бизга хорижий инвесторлар керак, деган гаплар ҳаммаси ёлғон.

4. Юқоридаги ишларни амалга ошириш эса жуда осон бўлиб, агар халқ шуни хоҳласа 1 чи ўринда сайловларни ҳалол ва ошкора ўтказишни талаб қилиши, бунинг учун эса мустақил сиёсий партияларга бирлашишни бошлаши керак. Акс ҳолда биронта ўзгариш бўлмайди.
Юртимизни мавжуд қолоқликдан ва тўпланиб қолган муаммолар гирдобидан олиб чиқишнинг ягона дунёвий йўли фақат ва фақат мустақил сиёсий партияларни тузиш орқали холос. Бошқа ҳамма чоралар ёлғон ва амалга ошмайди. Ўшанчун ҳам ислоҳотлар амалга ошмай тўхтаб қолди, ўшанчун ҳам кичик бизнес ва тадбиркорлар қийналяпти, ўшанчун ҳам солиқлар ва жарималар ортиб кетяпти, ўшанчун ҳам коррупция ваҳшиёна суратда давом этяпти, ўшанчун ҳам ҳаттоки биргина газ ва электрни таъминлай олишмаяпти (на аҳолига, на корхоналарга). Буни давлат амалдорларни ўзлари билишадими ёки йўқми, буни сизлардан сўрайман, комментларда фикр билдиришингизни.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Қашқадарё ҳокими бир қизни ишга олди. Блогерлар 100 та яхши ишларни ёритмасдан 1 та ёмон ишни ёритяпти, шунга қарши курашайлик дегани учун.

1. Давлат 100 та яхши иш қаршилигида 1 тагина ёмон иш қилаётган бўлса, ёки бу рақамли қиёслаш тахминан бўлса ҳам умуман ҳақикатга тўғри келмайди ва ғирт ёлғон эканини жуда кўпчилик виждони бор одам билиб турибди. Бу қизни гапини тўғри дейиш учун одам виждонини ютган ва ноадекват бўлиши керак. Яъни давлатнинг 99 % ишлари тўғри ва зўр, фақат 1 % ишлари ногтўғри, хатоли бўлганида биз Сингапур, Америка ва Европадан ҳам ўтиб кетган бўлар эдик. Уларда ҳам давлатнинг ижобий ишлари 99 % эмаслигни аниқ.

2. Халқимиз давлатга халқнинг хизматини қилиши учун солиқлар, божлар, жарималар орқали бюждетни тўплаб, самарали, тўғри ва ўғриламасдан ишлат, деяпти. Ва яна триллион доллар қийматдаги ер ости ва ер усти бойликларини, олтин ва мис комбинатларини, нефт заводларини, ва минглаб завод фабрикаю, темир йўл, ҳаво йўллари вб компанияларни топшириб қўйдики, буларни ишлатиб, фойдасини халққа ишлат, деди. Бу пулларни эвазига давлат 100 та ишни зўр қилиб, 1 тасини ёмон қилаётган тақдирда ҳам бу 100 та ишни мақташга ҳеч кимни ҳаққи йўқ. Чунки дуконга бориб 100 сумга нон олиб, дукончини мақташингиз керак эмаску. Пулини оляпти ва нонни сизга беряпти. Агар нонни бепул берса мақташ мумкин эди, ёки ярим пулига берса. Давлат бизга бу 100 та хизматларни кўрсатиш учун отасидан қолган пулни ишлатяптими ёки халқнинг юқорида саналган солиқ ва бошқа бойликлариними?

3. Давлат амалдори халққа хизмат қилаётган бўлса буни эвазига ойлик маоши, мукофотлар, йўл пули, гўр пули каби рўйхати битмас-туганмас тўловларни олиш эвазига кўрсатяптими ёки бепулга ишлаб беряптими? Ёки халққа хизмат қилиши эвазига берилган лавозимидан фойдаланиб, коррупция ва пора олиш билан шуғулланияптими?

4. Биз солик тўловчилар, блогерлар ва журналистлар давлатнинг 100 та яхши ишини мақташга мажбур эмасмиз ва буни мақташлик ахмоқлик ёки маддоҳлик, пахта қўйишлик, тилёғламалик, лаганбардорлик бўлади ва бу ишлар жазоланиши, ҳеч бўлмаганида қораланиши керак эмасми? Агар Блогерлар ўша 1 дона ёмон ишни ёритмаса, танқид қилмаса виждонини ютган, иймонини ютган ҳисобланади. Чунки нотўғри ишни кўриб туриб, уни қўли ёки сўзи билан тўсмаса, бундан кўнгли норози бўлмаса ўша ишга рози бўлган ва шерик бўлади. Шу мазмундаги ҳадисни ҳамма яхши билади.

5. Энди ақлга, виждонга ва қонунга тўғри келмайдиган таклифни берган (биронта қонунда давлатнинг ишларини ёритиш учун талабалардан ихтиёрий гуруҳ тузилсин дейилмаган, бу ишни давлатнинг идорасининг ўзи ва матбуот хизмати қилиши керак) талаба қизни вилоят ҳокимлигига ишга олишга, биз тўлаётган солиқларни бунақа маддоҳларга сарфлашга вилоят ҳокимининг нима ҳаққи бор? Жавоб берсин. ва Президент Админстрациясидан бу ҳокимни бунақа ахмоқона ишларига чора кўришини сўрайман.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

МУАММОНИНГ АСЛ САБАБИ ДИНИЙ МАЗМУНЛИ ҚЎШИҚНИ ёки ТАҚИҚЛАНГАН МАЪРУЗАЛАРНИ ТАРҚАТИШДА ЭМАС. МУАММОНИНГ САБАБИ АНЧА ЧУҚУРДА

Бу мақола айрим Сумбилистон давлатларидаги диний ва дунёвий муаммоларга, уларни сабабларига ва ечим йўлларига доир. Асло бизнинг давлатга тааллуқли эмас. Бизда муаммо йўқ: ҳаммаси олий даражада...

Аслида бу давлатларда диний мотивли жиноятлар келиб чиқишини ва ёшларнинг арзимаган сабаблар билан қамалиб кетишини, ёки ёшларнинг Сурия вб жойларга жиҳод учун кетишини, радикализмни ва экстремизмни кучайишини олдини олиш мумкин эди. Бу унчалик қийин ҳам эмас эди. Бунинг учун ҳеч бўлмаса Туркия тажрибасидан фойдаланишлари мумкин эди. Афсуски, бу муаммолар атай, сунъий равишда, давлатларнинг ўзи томонидан кўпайтирилди, шароит яратиб берилди, кўз юмилди. Тўғри диний таълимни асоссиз равишда тақиқланди, чекланди. Бу ҳақида қуйироқда батафсил тўхталамиз. Дастлаб эса Туркияда бу муаммонинг қандай ҳал қилингани тўғрисида:

1.Айни хатолар бир вақтлар Туркияда ҳам йўл қўйилган, диндорларнинг ҳуқуқлари камситилган, улар қирғин қилинган, қамалган, диний таълим тақиқланган, Қуръон тақиқланган эди ва ҳоказо. Лекин Туркия 1950 йиллардан бошлаб НАТО га аъзо бўлиб киришидаги асосий шартлардан бири ўз халқига диний эркинликларни таъминлаш мажбурияти бўлса, яна бири ошкора ва ҳалол сайловларни жорий қилиш, мустақил ва мухолиф фикрларга йўл бериш, сиёсий партияларни тузишга рухсат бериш, демократик бошқарувни жорий қилиш эди. Бу каби шартлар АҚШ ва Европа давлатлари томонидан қўйилган бўлиб, бу эркинликлар таъминланмаса давлатда барқарор бўлмаслиги, ривожланмаслиги, муаммолар гирдобидан чиқа олмаслиги аниқ эди. Диний эркинликлар энг чекланган вақтда ҳам Туркияда диний мактабларда 60 минг бола ўқир эди. Бу рақамни яқинда Эрдоған мухолифатни танқид қилиш учун айтиб, уларни роса сўкди (инсофсизлар 60 мингтага ҳам пасайтирасанми, деб). Гарчи Туркияда ҳижобга ора-сира тақиқлар қўйиб келинган бўлса ҳам, уларнинг ютуғи диний таълимни тақиқламаганида бўлди. Ҳижобга ҳам 2003 йилдан бошлаб тўлиқ рухсат берилди.
2.Шу вақтгача мен Туркияда диний мазмундаги қўшиқ ёки диний маърузани ўртоғига юборгани учун қамалган одамни эшитмадим. Гарчи бу қўшиқда Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш ва шаҳид бўлиш шараф экани мадҳ қилинган бўлса ҳам. Аввало ёшларда буни эшитишга ҳожат йўқ, чунки шундоқ ҳам инсонларнинг диний ва дунёвий эҳтиёжлари етарлича қондириш учун шароит яратилган. Ислом дини тўғри талқин қилинади, тўғри ўқитилади, тўғри шарҳланади, тўлиқ тушунтирилади, имомлари фақат Ҳукуматини тўғри-нотўғри сиёсатини мақташ билан шуғулланмайди. Қисқаси, Ислом дини давлатнинг автократияси ва коррупцион-монополистик-олигархик-қонунсиз манфаатларига мослаштирилмайди. Туркиядаги давлат томонидан очилган диний мактабларда 1 млн 300 минг ўқувчи қиз ва йигитлар таълим олади. Олий диний таълимда юз минглаб талаба таълим олади. 82 млн аҳолига 85 мингта масжид, болалар учун 20 мингта Қуръон курслари доимий ишлайди. Парламентдаги аёл депутатлари, аёл вазирлар, полициядаги, судлардаги, прокуратурадаги, махсус хизматдаги аёл-қизларга ҳижоб тақиқланмаган, жумладан, паспортга расмга тушишда ҳам. Ваҳоланки, Туркия Конституциясида диний эмас, секульяр давлат экани ёзилган. Ва бунга Эрдоганннинг ашаддий мухолифатчилари ва танқидчилари, ҳаттоки, атеистлари ҳам қаршилик қилмайди. Чунки бу Туркия имзолаган халқаро қонунларга зид эмас. Мухолифат ҳам сайловларда диний қатламнинг ҳам овозини олишни хоҳлайди. Зўравонлик ва қонунсиз тақиқлар билан диндорларни овозини ҳеч ким ўчирмайди.

3) Туркларнинг террористик, радикал ва экстремистик оқимларга гуррос-гуррос бориб қўшилганини ва террор бор жойлардан самолёт-самолёт бўлиб қайтариб олиб келинганини, ИШИД-Ал-Қоида-Толибон каби ҳаракатлар сафига кирган минглаб турклар борлигини ҳам эшитмадим. “Туркия исломий ҳаракати” деган гуруҳлар ҳам тузилмаган. Чунки Туркияда диний эркинликлари чекланмаган-тақиқланмаган, давлатда, судларида ва куч ишлатар тизимларида ошкора қонунсизлик, адолатсизликка ҳукм сурмайди. Коррупция, монополия, олигархия давлат томонидан рағбатлантирилмайди.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ФОТОРАДАРЛАРНИ ҲАР ҚАДАМГА ЎРНАТИБ ТАШЛАБ, ХАЛҚДАН АСТРОНОМИК МИҚДОРЛАРДА ЖАРИМАЛАР УНДИРИШДАН МАҚСАД НИМА ЎЗИ?

1. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг МАНФААТЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ (ярмидан кўп моддаси ишламайдиган Конституциянинг 2-моддаси).
2. Аҳолини радарлар армияси билан жазолашдан олдин давлат пуллик тезюрар йўлларни барпо қилиши, ундан кейин фуқароларга танлов имкони бериши керак эмасмиди: шошиб турганлар пуллик йўлдан 120 км дан кам бўлмаган тезликда юрсин (чет эллардаги каби), шошмаётганлар эса бемалол радари кўп йўллардан юраверсин, деб.
3. Халқимиз давлатга ҳар йили 30 млрд долларга яқин солиқ тўплаб беряпти (2 йил олдин бу миқдор 12 млрд дол эди).
4. Бу ҳам етмаганидек, халкимиз давлатга қиймати бир неча трлн доллар бўлган завод-фабрикаларни, ташкилотларни, ерости-усти бойликларини топшириб қўйди: халқ манфаатига хизмат қилсин, деб.
5. Агар шу пуллар ҳам етмаётган бўлса давлат-хусусий шерикчилик йўли билан тезюрар йўлларни аллақачон қуриши керак эди. Ёки умуман пул тугаб қолган бўлса фоторадарларни сонини инсоф даражасидан ошириб юбормаслик кк эди.
6. ЎР МЖтК нинг 22-моддаси.
"Маъмурий жазо шахсни қонунларга риоя этиш ва уларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, шунингдек ана шу ҳуқуқбузарнинг ўзи томонидан ҳам, бошқа шахслар томонидан ҳам янги ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади".
7. Демак, тезлик учун жарима солишдан мақсад бюджетни, ИИВ нинг фондини ёки бошқа чўнтакларни тўлдириш бўлмаслиги керак эди.
8. Унда нимага жарималардан тушган тушумни Давлат тадбиркорлар билан бўлишмоқда? Бу маъмурий жазонинг мақсади эмас эди-ку?!
9. Тадбиркорлар эса бу мўмай тушумдан кун сайин иштаҳалари очилиб, нафақат Тошкентга, балки вилоятларга қатнайдиган аҳолининг йўлларига ҳар қадамга фоторадарларни ўрнатиб ташлашмоқда. Бунинг чеки ва меъёри бўлиши керак эмасми?

PS: Конституциянинг 2-м давомида эса "Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар" деб ёзилган эди. Амалдорларга қизиғи бўлса, мабодо.

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Тадбиркорликка динимизнинг муносабати тўғрисида

Видеони YouTube да кўриш👉: https://youtu.be/d1ArVzSDCPg

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ПАСПОРТГА ҲИЖОБДА РАСМГА ТУШИШДАГИ ТАҚИҚ МАСАЛАСИДА

Бу муаммо юзасидан саволлар кўп келаётгани сабабли қуйидагиларни маълум қиламан:

Минг афсуски, ЎР Президентининг 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4079-сонли қарори (хорижий паспортларни бериш тартиби тўғрисидашги) ва 22.09.2020 йилда қабул қилинган ПФ-6065-сонли (ID-карталарни бериш тартиби тўғрисидаги) Фармонига асосан хижобга бўлган тақиқ ўрнатилган.
Бу тақиқ ноқонуний ҳисобланади. Чунки Ўзбекистон давлати тан олган ва имзолаган 2 та халқаро ҳужжатга асосан давлат ўз фуқароларининг диний ҳуқуқларини чеклашга ҳаққи йўқ. Чеклаш ва тақиқлаш учун эса биронта асоси мавжуд эмас:

1.Дунёдаги 180 дан ортиқ давлатига тантанали ваъда берган ҳолда 1995 йилда Ўзбекистон имзолаган (1966 й да қабул қилинган) “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро Пакт” нинг 18-моддасига зид.
2.Яна шунча давлатга ваъда берган ҳолда 1997 й 30 август куни Ўзбекистон давлати имзолаган “Диний ва эътиқод асосли дискриминация ва камситишларнинг барча турларини тугатиш тўғрисидаги халқаро Декларация” нинг 1-8-моддаларига асосан бунақа тақиқ жорий қилишга умуман ҳаққи йўқ.
3.Ва бу тақиқ ЎР Конституциясининг 31-моддасига ҳам зид.

Юқоридаги ва бошқа кўплаб асосларни келтирган ҳолда Ўзбекистондаги маҳаллий судлардан бошлаб то Олий судгача, ҳаттоки Конституциявий судгача аризалар киритдик. Афсуски, дунёдаги “энг адолатли” судлар тизими томонидан бу аризалар рад қилинди. Конституциявий суднинг баҳонаси шу бўлдики, бу суд фақат қонунлардаги қоидаларнинг Конституцияга мослигини текширар эмиш, Президент Фармони ва қароридаги қоидалар Конституцияга зид бўлса буни текшира олмас экан. Шунақа қонун ҳам бўлиши мумкирнми?! Афсуски, бизда мумкин. Демак, мабодо Президент қарорларидаги қоидалар қонунларга ёки Конституцияга зид бўлса ҳам, буни биронта суд органи кўриб чиқа олмайди. Ажойиб қоида. Қонунлар ҳам достондан фарқи қолмабди. Бу депутатлар қўл кўтариб тасдиқлаб бераверар экан.
Кейин муҳтарам Зайнобиддин акага ариза билан чиқдикки, биз муҳтарам Президентимизга аризаларимизни етказа олмаяпмиз, сайловчиларининг миллионлаган қисми бундан норози, бу тақиқни бекор қилиш тўғрисида Президентга арзимизни етказинг, дедик. Жавоб келмади. Яқинда Президент Админстрациясининг янги раҳбари Сардорбек Умрзоқов жанобларига ҳам яна ариза жўнатиб, Президент қарорининг бу қисмини бекор қилишга ёрдам беришларини сўрадик. Жавоб йўқ.
Бу орада эса охирги босқич суди - БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасига ариза киритдик. Бу қўмитадан бизга жавоб хати келдики, аризамиз иш юритувига қабул қилинган ва рўйхатга қўйилган. Лекин бу судда ишлар бир неча йил давомида, узоқ процедуралардан ўтган ҳолда кўриб чиқилади. Ўшанчун кутяпмиз.

PS: Мабодо кимдир бу тақиқни бекор қилиш учун курашмоқчи бўлса Ўзбекистон судларига ёки бошқа идораларига ариза бериб, вақтини увол қилишни хохламаса, тўғридан-тўғри БМТ нинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссарига ёки БМТ нинг Диний эркинликлар бўйича махсус Маърузачисига ариза жўнатиши мумкин (инглиз ёки рус тилига таржима қилган ҳолда). Электрон почтасини илова қиламан. Қўмитага мурожаат қилиш учун олдин маҳаллий судлардан рад жавоби олиш керак. Бош комиссар ва бошқаларга ариза киритиш учун маҳаллий судлардан ўтиш шарт эмас.

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Чорва соҳасидаги айрим тажрибаларимиз тўғрисида

Видеони YouTube да кўриш👉: https://youtu.be/B9ZECPOj43I

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Қонун ҳаммага баробар бўлиши учун нима қилиш керак?

2020-йилда эълон қилинган видеоматериал, лекин муаммолар умуман ҳал бўлмаган.

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

⚡️ИҚТИБОС. Раҳимжон Раҳмат, фермер, жамоат фаоли:

"Тўқай ва далада фермер ва печкасига чириган тўнгак кўчириб юрган ночор кимсадан бошқа ҳеч зоғ қолмаган.

Буёқда эса қўлига уч-тўрт сўм ортиқча пул тушган валломатлар дала ва тўқайда милтиқ кўтариб ов қилиб юрибди.

Негадир маҳаллий миқёсдаги бойларимиз ёппасига овчилар жамиятга аъзо бўлишади.

Далада қора тўн кийиб ерга яхоб суви тараётган фермерни ёки қопга теракнинг пўкак тўнгагини жойлаётган бечорани отмайсан деб умид қиламиз.

Улар аллақачон ўқсиз отилиб бўлган...

Қора қарғаларни от.
Теккизоласанми?

Отишга тирик нарса топмасанг, бакалашкани мўлжалга қўйиб ўқ уз.

Дарахтларни кесиб, сувларни заҳарлаб табиатнинг шўрини қуритиб бўлдиларинг, охирида эса милтиқ кўтариб овга чиққанларинг ғалати.

Овга миниб борган мошинанг, ов кийимларинг ва қўлингдаги милтиқ қиммат, ўзинг эса арзон одамсан.

Ё араб шайхларига тақлид қиляпсанми?".

Манба:
@fermer_uzbekistan

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Фермерлик, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш корхоналарини ривожлантириш бўйича тажрибаларимиз ҳақида (2-қисм)

@abduvohidyakubov

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Facebook | YouTube | Instagram

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ЎЛДИРА ОЛМАГАН ҚИЙИНЧИЛИКЛАР - СЕНИ КУЧЛИ ҚИЛАДИ

1. Ўзбек халқи ўтган 150 йил давомида мисли кўрилмаган азоб-уқубат, қийинчилик, адолатсизлик ва қонунсизликларни ўз бошидан ўтказди. Ва кўплари ҳалиям ўтказишга давом этмоқда.
2. Бу қийинчиликлар миллатнинг кўп ойдин, илғор, илмли ва ақлли қисмини ўлдирди, йўқ қилди, қамади, чет элларга ҳайдади. Лекин ўзбеклар бари бир - сал қалтираб-қалтираб бўлса ҳам оёқда турибди.
3. Лекин миллатни кучли қилиши лозим бўлган илмий, ақлий, интеллектуал, миллий, маънавий, диний, ахлоқий ва бошқа қадриятларига жуда кучли даражада зарар етказилган. Заифлаштириш ишлари тизимли равишда давом этмоқда.
4. Миллат эса чидамоқда, чиранмоқда, имкон қадар қарши курашмоқда. Оёқда қолиш йўлларини излаб топмоқда. Ниманидир кутмоқда, ишонмоқда, умид қилмоқда.
5. Ҳаётда ва ижтимоий тармоқларда адвокатларга нисбатан бошқа блогерларнинг анча фаоллиги сабабларидан бири шуки, блогерлар қонунларнинг ва адолатнинг ишлашига ҳалиям умиди бор, ҳалиям ишонади. Ёки ишонгиси келади. Адвокатларнинг кўплари эса қонунларнинг қаергача ишлашини жуда яхши билади, қонунсизликлар ва адолатсизликларни кўзи билан кўравериб, бошидан ўтказавериб, умидини йўқотиб бўлган. Ўшанчун қонун ҳақида ҳадеб бонг ураверишдан ўзларини тийиб ўтиришади. Албатта сонлари ҳам жуда оз ва иш ҳажмлари шундоқ ҳам жуда кўп.
6. Ўшанчун ҳар бир фуқаро, тадбиркор ва фермер ўзига ўзи адвокат бўлишни ўрганиши керак. Минимал даражада бўлса ҳам.
7. Қайси соҳадаги қонунларнинг неча фоизга ишлаши ўтган 7 йилда аниқ кўриниб бўлди. Бу фоизлар ўз ҳаракатимизга, билимимиз ва тажрибамизни ошириб боришимизга қараб ўзгариб боради.
8. Эски ва янги Ўзбекистонда қонунлар ишласа ҳам, ишламаса ҳам қўлдан келганича адвокатлик, фермерлик ва тадбиркорлик билан шуғулланиб кўрдик. Баъзан натижага эришдик, баъзан эриша олмадик. Йўқотдик, йиқилдик, турдик. Яна йиқилдик, яна турдик. Ҳозирча ҳаётдамиз, тирикмиз, яшашга ва курашишга давом этмоқдамиз. Алҳамдулиллоҳ.
9. Бундан кейинги туркум мақолалар ва видео суҳбатларимизда бу борада бошимиздан ўтказганларимизга озроқ тўхталиб ўтамиз. Орқасидан эса фермерлар, тадбиркорлар ва бошқа бизнес субъектларига, ёш ҳуқуқшуносларга, ва умуман барча қизиқувчи фуқароларимизга қонунлар ишлаганида ва ишламаган ҳолатларда қандай ўзини, бошқаларни, бизнесини ва фермерлигини ҳимоя қилиш йўллари тўғрисида маслаҳатлар бериб, тажрибаларимиз билан фикр алмашиб, муҳокамаларни йўлга қўйиб борамиз. Бизнесини ташкил қилиш ва юритиш бўйича ҳам. Мабодо талаб ва таклифлар тушса онлайн ва юзма-юз ҳолда семинарлар, қисқа дарс курслари ташкил қилишимиз ҳам мумкин (ҳуқуқ ва бизнес тўғрисида).

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

1. Ўтган 20 асрнинг бошида дунёга ҳукмронлик қилиш учун денгизларда ва ҳавода устунликка эга бўлиш зарур эди.
Совуқ уруш даврида (1945-1991) эса атом қуроллари ва космосдаги устунликларга эга бўлиш лозим бўлди.
2. Бугунги кунга келиб эса билим ва информациядан жуда кенг фойдаланиш даври бошланди. Билим ва информациянинг океани даражасига етиб келган интернет ва информацион технологиялари глобаллашувнинг устун кучи манбасига айланди.
3. Барча соҳаларда, жумладан, ҳарбий соҳада ҳам, таълим ва соғликни сақлашда ҳам, иқтисодиёт ва сиёсатда ҳам, ҳаттоки диний соҳада ҳам билим ва интернет технологияларидан ким усталик билан фойдаланса, информацияон технологияларини ўз жамияти, давлати, тамаддуни ҳаётига манфаат келтирадиган ҳолатда жорий қила олса ўша давлатлар устун кучга, дунёни бошқаришда таъсир кучига эга бўлади. Балки бўляпти ҳам.
4. Буни эплай олмаганлар ёки итнинг кейинги оёғи бўлиб қоладиганлар эса на ўз давлатини, на маданиятини, на қадриятларини, на миллийлигини, на бошқа манфаатларини ҳимоя қила олмай қолади. Афсуски, бошқа устун кучларнинг истаган ва режалаштирган манфаатларига қурбон бўлиб бўлиб бораверади.
5. Интернет имконлари ва информация кун сайин эмас, дақиқа сайин, сония сайин кўпайиб ва кучайиб бормоқда. Информацияни ва билимни бошқара олиш учун уни олдин тўплаш, сақлаш, саралаш, таҳлил қилиш, хулосалар чиқариш ва кенг миқёсда фойдаланиш (ҳоказо операцияларни ўтказиш) учун эса тўхтовсиз ўз устимизда ишлашимиз шарт.
6. Бунинг учун эса ўқиш ва ўрганишнинг янги усулларини ўзлаштиришимиз керак. Информация ва билимдан нотўғри фойдаланиш ва нотўғри хулосалар чиқариш эса фойда эмас, зарар ҳам келтириши, баъзан эса ўқувчисини ҳалок бўлишигача олиб келиши мумкин. Бу соҳада ҳам устоз бўлиши керак.
7. Бу жараёнда албатта давлат ва йирик илмий-амалий корпорациялар йўл бошловчи, рағбатлантирувчи, мувофиқлаштирувчи, молиявий, техник манба билан таъминловчи ва бошқарувчи вазифаларини бажариши лозим.
8. Мабодо, давлат қурғур буни ўйлаб ҳам кўрмаётган бўлса ва бошқа нарсалар билан (коррупция, ўғрилик, монополияларни ҳимоялаш, қонунларни бузишда янги инновацияларни ўйлаб топиш вб) банд бўлса, унда бу давлатни ҳам, жамиятини ҳам, халқини ҳам, келажак авлодининг ҳолига ҳам вой.
9. Биз ёки давлат хохламаса ҳам интернет ва глобаллашув ҳаётимизга кириб келиб бўлди. Ва янада чуқур кириб келишга давом этади. Кун сайин тезликни оширган ҳолда. Оддийгина ВПН технологиясини борлиги давлатларнинг суверен кучини (зарарли информациядан ҳимоялаш, чеклаш ва тақиқлаш кучини) жиддий заифлаштириб ташлади. Интернетнинг космос орқали бошқа давлатларга таъсир кўрсатиш кучига эга эканини эса Элон Маскнниг STAR LINK и кўрсатиб қўйди.
10. Бундан ташқари, Президент айтганидек, 2023 й охирига қадар Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишимиз эса тўғри, лекин ўта кечиккан чора бўлди. Акс ҳолда Шимолий Корея, Туркманистон ва биз ЖСТ дан ташқарида қолган эдик холос. Хохласак ҳам, хохламасак ҳам ЖСТ доирасида юқоридаги хавфларга қарши ва иқтисодий кураш рақобатига киришдан, курашишдан бошқа чорамиз йўқ. Акс ҳолда барча соҳада таназзулдан қоча олмаймиз.
11. Биз тадбиркорлар эса глобаллашаётган савдо ва иқтисодиёт соҳасида рақобатга дош бериш ва ривожланишимиз учун ўз иқтисодий, илмий-технологик, ҳуқуқий ва бошқа билимларни ўрганишни бошлаш эмас, кучайтиришимиз керак.
12. Амалга оширишимиз керак бўлган илмий изланишлар, инновациялар, ихтиролар, патентлар ва бошқа зарур ишлар тўғрисида яна анча давом этмоқчи эдим, лекин бирданига эсимга бир ярим ойдан бери корхоналаримиз табиий газдан умуман узиб қўйилгани, электр эса тинимсиз ўчиши туфайли ишлаб чиқаришлар тўхтаб ётгани, корхоналар зарарга кириб кетаётгани, банк ва лизинг қарзларини, солиқларни ва иш ҳақларини қанақа қилиб тўлаши кераклиги ташвиши эсимга тушиб кетди. Ва шу ерда ёзишни тўхтатдим. Мен айтган ишларни Ўзбекистонда амалга ошириб бўлармикан, деб яна ўйланиб қолдим.
13. Айтмоқчи, 3-чи Ренессанс бошланса менга хабар бериб қўярсизлар.

P.S.: Истанбул тижорат университетининг "Бизнесни бошқариш" факультетидан магистр дипломини олдим.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

СИЁСИЙ ПАРТИЯ ТУЗИШ МАСАЛАСИДА

Кейинги кунларда кўпчилик фейсбукдошлар мендан сиёсий партия тузсангиз бўлмайдими, деб сўрашяпти. Ҳаммаларига умумий қилиб шу ердан жавоб беришга ҳаракат қиламан:

1.Менинг сиёсий мақсадларим, яъни сайланадиган ёки тайинланадиган биронта давлат амалида ишлаш ниятим, орзуим ёки амбицияларим йўқ.
2. Мақсадим мен ҳозир магистратурасида ўқиб турган Истанбул тижорат университетининг “Саноатни ва технологияларни бошқариш” факультетида ёки “Иқтисодий билимлар-Бизнесни бошқариш” факультетида илмий-академик фаолият билан шуғулланиш. Мавжуд ишлаб чиқариш корхоналаримизни янада кенгайтириш. Ўқиш жараёнда олаётган билимларимдан, ўтган 20-25 йил давомида бизнес ва бизнес-адвокатлик соҳасида тўплаган тажрибаларимдан фойдаланиб, ижтимоий тармоқ орқали мақолалар ёзиб бориш, балки видеоматериаллар ҳам тайёрлашим мумкин. Ким хохласа олиб фойдаланиши мақсадида. Айниқса, ёшларимиз учун.
3.Ўзи мен 2018 йилгача жимгина уйида ўтириб, ишлаб чиқариш бизнеси билан шуғулланиб юрган, “қўйнинг оғзидан чўп олмаётган беозор бир бизнес-адвокат” эдим. Минг афсуски, арини уясига ўзлари чўп тиқишди ва 2018 йилда ўша лаънати 666-сонли қарорни чиқаришди. Шу қарорга қарши курашиш мақсадида диний ҳуқуқ-эркинликлар ҳимояси билан шуғулланишга мажбур бўлдим. Нафақат ҳижоб, балки диний таълим, диний мактаблар, масжид-мадрасаларни очиш ва бошқа диний ҳуқуқларимизни поймол қилишга бемалол, хоҳлаганларича давом этишаётгани сабабли бошқа ишларимни ташлаб қўйиб курашишга мажбур бўлдим. Лекин жуда кам натижаларга эришдим холос.
4.Энди маълум бўляптики, қанақадир сайловлар ёки референдумлардан олдин ҳижобга ёки бошқа биронта диний эркинликка озгина, қисман рухсат бериб, ўзларини халоскор қилиб кўрсатиш, арзон (дешёвый) пиар қилиш, балл (очко) ишлаб олиш ниятлари ҳам йўқ эмасга ўхшаб қолди. Демак, бизга туғилишимиз биланоқ берилиши лозим бўлган барча диний ҳуқуқ-эркинликларимизни бермасдан, чўзиб-чўзиб, оз-оздан 2040 йилгача сайловлар ва референдумлардан олдин “пуллаш”. Ўшанда ҳам тўлиқ эмас, бўлмаса эркалаб кетишади, деб қўрқишса керак. Пиар қилишни бошқа йўли қолмаган шекилли. Одамларни эътиқоди билан ўйнашиш эса ўта хавфли ўйин ҳисобланади. Бу ҳуқуқларни ўйин қилавермасдан узил-кесил қонуний қилиб бериш кк, деб ҳисоблайман.
5.Кўриниб турибдики, судлар ва парламент мустақил эмаслиги сабабли қонунлар ишламаяпти, суд орқали на диний ҳуқуқларимизни, на дунёвий ҳуқуқларимиз (сиёсий, иқтисодий, шахсий, сўз, фикрлаш, матбуот вб эркинликлар) ни қўлга киритишниям, ҳимоя қилишниям иложи бўлмаяпти. Фақатгина ЙХХБ даги муттаҳамликлар, айрим иқтисодий масалалар, айрим фуқаролик ишлари, давлат ва йирик амалдорлар манфаати бўлмаган жиноий ишларда судлар сал одил ишлаяпти холос. Ўшанчун, охирги қонуний чора сифатида Конституциянинг 34-моддасидан фойдаланиб, сиёсий партияларга бирлашиш ва парламентда адолатли қонунлар чиқариш йўли билан ўз ҳақларини таъминлашлари мумкин, деган фикримни илгари суриб келяпман.
6.Бу орқали мен фуқароларга сиёсий-ҳуқуқий эркинликларидан фойдаланиш аҳамиятини тушунтиряпман, аксинча, ўзим сиёсий партия тузаман, деган ниятда эмасман. Чунки сиёсий амбицияларим йўқ. Орзуим илмлар ва бизнес уммонида сузиш, сиёсат денгизида эмас.
7. Қишки семестр имтиҳонлари бошлаётгани сабабли Истанбулга жўнаяпман. Шахсийга, месенджерга кира олмайман, жавоблар ва комментлар ёза олмаслигим мумкин. Ўта зарур гап бўлса охирги постимни остига ёзиб қўйишларингиз мумкин. Лекин ора-сира постлар ва мақолалар ёзиб тураман. Фейсбук билан банд бўлиб қолсам ўқиган китобларим миямга кирмаяпти, имтиҳондан ўта олмай қолсам чатоқ бўлади. Аллоҳнинг паноҳида бўлинглар. Ҳақларингизга дуодаман, ва сизларнинг ҳам дуоларингизга муҳтожман.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

Мен ҳам бунга қисман қўшиламан, лекин барча айб Россиядаю, ўзимизни Ҳукумат бечора, оппоқ, айбсиз фариштами? Гўёки бизда мусичадек беозор, ҳалоу пок, қонунларга оғишмай риоя қиладиган Ҳукумат бору, улар коррупция билан шуғулланмайди, давлат бюджетини ўғриламайди, ер ости ва ер усти бойликларини талон-торож қилмайди, олтин-мис-газ-нефт-кўмир вб кўплаб конларимизни, уларни қайта ишловчи йирик комбинатларни маблағларини ва мол-мулкларини ўзларини қариндошларига ва ҳамтовоқларига бепулга, махфий қарорлар билан бериб юбормайди. Лекин аҳолининг барча азоб ва қийинчиликларига ягона айбдор Россия, Лукойл ва олигархлар. Такрор айтаман, Россияни айби кўп. Лекин ўзимизни коррупцион-монополист-қонунбузар йирик амалдорлар жабрланувчи эмас, аксинча улар россияликларга ишончли ҳамкор.
2.Лукойл юртимиздаги газ конларининг 10-15 % қисмига хўжайинлик қилаётган ва газни хохлаган жойига сотаётган бўлиши мм. Лекин газнинг асосий қисми Ўзбекнефтгаз ва унинг назоратидаги компаниялар томонидан қазиб олинмоқда ва кимларгадир сотилмоқда. Ўзбекнефтгаз ва унинг назоратидаги фирмалар қазиб олган 40 млрд м куб газни Россия томони ички бозорга бермасдан, фақат экспортга сотасан деяптими? Россиянинг ўзи газини экспорт қила олмай юрибдику. Ички бозорга аҳолини таъминлаш учун 12-13 млрд м куб газ кифоя қилади, деб вазир айтди. Унда қолган 27-28 млрд м куб газ қаерга кетяпти? Буни биронта эксперт сўрамади ва таҳлил қилиб бермади. Бунда Россиянинг айби бўлса қай кўринишда экани ва газ қаерга ва қанча миқдорда кетаётганини тушунтириб беришлари керак эди. Ахир махфий маълумотлани ҳам уларга сиздириб туришибдику тегишли идоралар. Акс ҳолда ҳамма гаплари ва айбловлари қуруқ гап бўлиб қоляпти.
3.Бошқа муаммоларга ҳам яна Россия айбдорми? Жиззах петролеум (Санег) га Фарғона нефт заводини ва кўплаб нефть-газ конларини махфий қарор билан, ҳеч қандай аукционларсиз бериб юборилишига, Тошкентдаги Республика онкология шифохонасининг 1 сотих ерини бозор нархи 50-100 минг дол бўлгани ҳолда, арзимаган 3-4 минг дол га тенг қийматларда ўзимизни қоракўзларга сотувга қўйилишига, монополист GM машиналарининг қиммат ва сифатсиз экани, бутун дунё олдиндан пул тўламасдан 5-10 йиллик кредитга машина олаётган вақтда бизнинг аҳоли олдиндан пул тўлаб ҳам машинасини вақтида ололмаётганига, ўта юқори таможня божларига, ўзлари учун божсиз машина олиб киришига, маиший техника (кирмашина, кондиционер, холодильник, тв, супургич вб), қандолат маҳсулотлари ва хусусий монополист фирмаларнинг чиқараётган кўплаб маҳсулотларига рақобатчи қиритмаслик учун ўта юқори миқдордаги таможня божларини қўйилишига ҳам Россия айбдорми? Ҳокимларнинг бебошлиги, қонунларга бўйсунмаслиги, ерларни сотишига, порахўрлик қилишига ҳам Россия мажбурлаяптими? ИИВ вб органлар ходимларининг қонунсиз ишларига, ииб га чақирилган фуқароларнинг ўлимигачи? Митингларга чиққан ишчиларни қамалишига, блогерларни оғзини ёпиш учун астрономик миқдорда жарималар солинишига ҳам Россия айбдорми?
4.Яна битта эксперт айтяптики, Олий мажлисдан электрни узиб қўйиш керак экан. Бугунги кундаги энергетика соҳасидаги муаммоларга парламент айбдорми ёки уни қўғирчоқ қилиб олган Ижро ҳокимиятими? Ёки коррупция орқали тизимни еб тугатган амалдорларми? Ёки Олий мажлисга сайловга кириш учун янги сиёсий партияларга рухсат ва имкон бермаётган Ҳукумат айбдорми? Ёки янги сиёсий партияларни тузмаётган ва тузганларни қўлламаётган халқимизнинг ўзи айбдорми?
5. Бошқа бир эксперт айтяптики, янги сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказилмаслигига Адлия вазирлиги айбдор эмиш. Айбдорни энг юқоридан излаш керак эмасми? Энг тепадагилар рухсат бермаса қандай қилиб Адлия вазири давлатни ва Ҳукуматни тақдирини ҳал қилиб юбориши мумкин бўлган, сиёсий ўзгаришларга асос ярата оладиган янги партияларни рўйхатга олиши мумкин? Бунга вазирликни ҳадди сиғишига ким ишонади? Рўмолни тақиқланиши тўғри, деб ошкора ноқонуний хулоса берган Адлия вазири янги сиёсий партияни рўйхатга олишига ким ишонади?

6.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ИИВ матбуот котиби Ш.Ғиёсовнинг митинглар тўғрисидаги тушунтиришлари юзасидан ҚОНУНИЙ МУНОСАБАТ:

1. Матбуот котибининг айтишича митинглар, йиғилишлар ва намойишлар ўтказиш тўғрисидаги махсус қонун ва қарор йўқ. Лекин ЎР ВМ нинг 29.07.2014 йилдаги 205-сонли қарори билан тасдиқланган "Оммавий тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги Тартиб" га (https://lex.uz/docs/2438871?ONDATE=09.01.2021) асосан Ўзбекистон туманидаги Албусцемент заводи ишчилари ўтказган йиғилиш ноқонуний деб топилган.
Бу асос нотўғри. Чунки ВМ нинг 205-сонли қарори билан тасдиқланган Тартибнинг 2-бандида мазкур қарор митинглар, йиғилишлар, кўча намойишлари ўтказиш масалаларига тадбиқ этилмайди, деб аниқ ёзиб қўйилган.

2. Бундан ташқари, мазкур 205-сонли Тартибнинг 3-бандида "Оммавий тадбир - бу 100 кишидан ортиқ фуқаролар қатнашган йиғилишдир" деб кўрсатилган. Шўрсувдаги "Албусцемент" заводида эса ИИВ матбуот котиби ҳам айтганидек, 20 киши қатнашган холос. Матбуот котибининг фақат мана шу гапи тўғри эди холос. Демак, 100 киши бўлмагани сабабли буни оммавий тадбир деб баҳолашни ўзи нотўғридир.

3. ЎР Конституциясининг 33-моддасида эса "Фуқаролар ўз ижтимоий фаолликларини митинглар, йиғилишлар ва кўча намойишлари шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳокимият органлари фақат хавфсизлик нуқтаи назаридан бундай тадбирларни ўтказилишини тўхтатиш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга". Тамом, бошқа гап ёзилмаган. Демак, митинг ва йиғилишларни қайси тартибда ўтказилиши ёзилмаган ва ёзилмаган тартибни буздинг, деб фуқароларни жавобгар қилиниши мумкин эмас.

ХУЛОСА: Блогер Олиимжон Ҳайдаровга ва "Албусцемент" заводининг 7 нафар ишчиларини МЖТК нинг 201-моддасига асосан жавобгар қилиниши ва маъмурий қамоққа олиниши (жарима солиниши) умуман ноқонуний ва адолатсиз бўлган.

https://lex.uz/docs/2438871?ONDATE=09.01.2021

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

ҚОЛОҚ ДАВЛАТЛАР ЖУДА ТЕЗ РИВОЖЛАНА ОЛАДИ, АГАР ХОХИШ БЎЛСА

Яна ўша Алишер Қодиров ва шериклари томонидан аста-секин шундай фикрни аҳолига сингдириш бошландики, ислоҳотлар ва давлатларни ривожланиш жараёни 50-100 йиллаб давом этади, бошқа давлатлар ҳам шунақа узоқ муддат давомида ривожланган ва ҳоказо. Лекин Грузия 2004-2008 йиллар орасида (Россия Абхазия ва Осетияни босиб олгунча) ўтган 4 йил ичида давлат-олигархик коррупцияни хам, порахўрларни ҳам, уюшган жиноятчиликни ҳам, қонунларнинг оёқ ости қилинишини ҳам, иқтисодий қолоқликни, ижтимоий ҳимояни ва барча соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга эриша олди. Лекин бу тўғрисида бизнинг амалдорлар гапиришни ҳам, эшитишни ҳам исташмайди. Айрим мустақил сиёсатшунос экспертлар эса “Грузия- бу кичик давлат, ислоҳот ўтказиш осон, бизда аҳоли кўп вб” деб ўзимизнинг Ҳукумат нўноқлигини ҳимоя қилишади, ислоҳотлар тўхтаб қолганини яширмоқчи, хаспўшламоқчи бўлишмоқда.
Грузия кичик давлат экани учун ислоҳотни осон ўтказди дейлик. Хитой-чи? Япония ва Германиячи? Жан Корея ва Туркиячи?
Хитой 31 йилда Ялпи ички маҳсулотини 70 бараварга оширган ва яна оширишга давом этмоқда (бизда эса ўтган 31 йилда 3 баравар ошди холос, у ҳам нарх-наво ошишини ҳисобига, аслида камайган бўлиб чиқади). Япония ва Германия 2-чи жаҳон урушидан вайрон ҳолда чиқиб 20 йилда энг ривожланган давлатлар қаторига қўшилишга эришмадими? Жан Корея ҳам 1953 йилда бошлаган Корея урушидан кейин 20 йил ўтмасдан ривожланган иқтисодиётга ва технологик тараққиётга эришди. Туркия эса 1983-1991 йиллар орасида Тургут Озал Ҳукуматга келган 8 йил давомида иқтисодий қолоқликдан Европанинг ривожланган давлатлари қаторига яқинлашган эди (кейинги Ҳукуматлар бу натижаларни бир оз пасайтирган).

ҚОЛОҚЛИКДАН РИВОЖЛАНИШ ОСОНМИ?

Ҳозирги кунда иқтисоди вб соҳалари қолоқ бб қолиб кетаётган, жон бошига ЯИМ (ВВП) 31 йилдан бери “жаҳон оммаси эътироф этаётган, юксак баҳолаётган, мисли кўрилмаган, оғзидан суви оқиб ҳамма жойни ҳўл қилиб юборган ва ҳоказо буюк ислоҳотлар” ни ўтказсак ҳам 2 минг долларга етмасдан қашшоқ давлатлар қаторида қолиб кетаётган биз каби давлатларнинг ривожланиши учун эса жуда катта имкониятлар мавжуд (кк бса кун сайин ортиб бормоқда). Япония, Германия, Корея, Туркия вб давлатлар бундан 50-60 йил олдин ривожланиш учун курашган вақтдаги технологик тараққиёт, интернет ва IT, молиявий имкониятлар, илмий-тадқиқотлар натижалари ва бошқа имкониятларнинг даражаси бугунги кундаги даражада эмасди. Биргина интернетнинг пайдо бўлиши, юксак АйТи технологияларини жорий қилиш, янгича бошқарув усуллари, ҳаво, сув ва йўл транспорти воситаларининг бугунги ривожланиш даражаси ва ҳоказо ютуқлар туфайли иқтисодни, давлат бошқарувини, логистикани, қишлоқ хўжалигини ва барча соҳаларни кучайтириш учун жуда катта имкониятлар пайдо бўлди. Булардан юқоридаги илғор давлатлар ривожланиши вақтида фойдалана олмаган. Ҳозирги қолоқ давлатлар учун эса глобаллашув туфайли бу имкониятлар тақдим қилинган, уларни чеклаб қўйилгани йўқ (Россия, Шим Корея, Эрон каби санкцияга тушмаган бўлса). Бу имкониятлардан унумли фойдаланганлар кун сайин янада ривожланмоқда.
Ривожланган иқтисодиётни янада оширишдан кўра биз каби қолоқ давлатларнинг иқтисодини ошириш даражаси анча осон ва юқори бўлади. Чунки жон бошига 2 минг доллар ЯИМ ни 10 минг дол га чиқариш учун фойдаланмасдан турилган имконлар жуда кўп. Лекин 10 минг дол га чикиб бўлган ЯИМ ни 20 мингга чиқариш учун эса энди янги имкониятларни излаб топишга тўғри келади. Ўшанчун кўп давлатлар 10-15 минг дол га келганида ривожланишдан тўхтаб қолади. Буни номини иқтисодда “ўрта даромад тузоғи” дейилади. Биз ўша ўрта даромад тузоғига яқинлашиш тугул тушимизда ҳам кўра олмаяпмиз.
Бугунги кундаги тараққий этган давлатлар каби иқтисодий ривожланишнинг янги усулларини излаб топишга бош қотиришнинг ҳам керааги йўқ. Чунки ўрта даромадлилар сафига кириш учун фақат қуйидаги чораларни кўришнинг ўзи етарли ( даромадимизни тез йиллар ичида 2 минг дол дан 10 минг долларга ортишига шароит ярата олади):

1. Коррупцияни энг юқоридан бошлаш ва бирон кишига имтиёз бермаслик.

2.

Читать полностью…

Бизнес-адвокат | Biznes-advokat

#ибрат

"Кечирасиз, жаноб Бош вазир, лекин мен ўқитувчининг ҳурматини, ҳатто, Сиз билан ҳам тенглаштира олмайман..."

Японияда ўқитувчиларнинг ҳурмати императорникига тенглаштирилган. У ерда ўқитувчиларга кўча тозалаттирилмайди, пахта тердирилмайди, хуллас мардикордек ишлатилмайди. Мана шунинг учун дунёдаги энг тараққий этган давлатлардан бири ҳисобланади.

Ўқитувчига мардикордек муносабатда бўладиган баъзи давлатларда эса халқи ҳам мардикор. Демак, ўқитувчининг жамиятдаги мавқеи қай даражада бўлса, халқининг турмуш тарзи ҳам шунга мос бўлади!!!

Ўқитувчиларга юборамиз!

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимизга аъзо бўлинг:

Telegram | YouTube | Facebook

Читать полностью…
Подписаться на канал