Бу Ва У
Абдувалига
Эй, зоҳири булбул, тийнати самандар,
Эй, қўл сунган фалак ганжига ҳайдар!
Кўзингга тутганинг ул парда надир,
Қўлингга тутганинг ул болта надир?
БУ «одамнинг ёғи»мас, «гўшту пўсти» мас,
У одамхўр эмасдир, каззоб дўстимас.
БУ ҳақ даргоҳига шиддатпарвоздир,
У балки шу йўлда мискин бир роздир.
БУ руҳдир, пайғомлар элтгувчи сайёраларга,
У қотил шу руҳга қасднок айёраларга.
БУ қўрғон, ҳали кўп авлодлар келиб кетадир,
У посбон, нақш узган каждилни қувиб етадир.
БУ эҳром бўлса гар, У бир эҳтиром,
БУ гар вонз бўлса, У бир издиҳом.
БУ нағм этса гар анжумда исмат куйини,
У ҳам ўз созида тирнар қисмат куйини.
Эй, зоҳири булбул, тийнати самандар,
Эй, қўл сунган фалак ганжига ҳайдар!
БУ «одамнинг ёғи»мас, «гўшту пўсти»мас,
У одамхўр эмасдир, каззоб дўстимас.
Азиз Саид
#Архивдан
Устоз шоирлар Муҳаммад Юсуф ва Абдували Қутбиддин бир гуруҳ ёш ижодкорлар билан.
Зомин. 1999 йил.
(чапдан учинчи Шуҳрат Ориф)
@shomuz - Yo‘limiz bir!
АБДУВАЛИ ҚУТБИДДИН.
* * *
Рангсиз овоздай ҳуштаги,
Ёзиб қўйди-
Орзусидай дастурхон.
Жигаридан қон силқиди -
Оппоқ...
Субҳидам эди у,
Фурсатга чўри,
Сийнасин тутарди тўймас боғларга...
Шабнам оқиб тушар оқ кўзларидан,
Жон ато этмакка
Оқ капалакка...
(Чор- атроф бинафша нозидан лоҳас...)
Абдували Қутбиддин
@abduvali_qutbiddin
* * * Абдували, руҳимни ярми
Тур ўрнингдан
Ургут тоғларини қўпориб тургил
Гулдираб келгил
Ҳайқириб келгил
Уввос тортиб кел
Дўстинг ишқ жанггоҳида бир ўзи қолди,
Қўлида қиличи ярмиси синган.
Ёлғону хиёнат лашкари лак лак,
Дўстингда мадор йўқ, кўзлари тинган.
Турибман бўлиниб минг бир бўлакка,
Овозим йўқолган, соям йўқолган.
Фақат юрагимни суғуриб ўзим
Бош узра кўтардим, қўлларим толган.
Сен билан, муҳаббат келсайди, девдик,
Кишану занжирин солсайди, девдик,
Маккаю Мадина элтсайди, девдик,
Қонимиз йўл узра тўксайди, девдик.
Мана бу Макка, мана саждагоҳ, Карвоним дилўғри ағёр қуршаган.
Етиб бормаслигим аниқ энди, дўст,
Энди тушларимга олов тўшалган...
Абдували, руҳимнинг ярми
Тур ўрнингдан
Мададга келгил
Ҳасратга келгил
Йиғлашга келгил
@vaqt_manzili
Кичик хизматларимиз эътибордан четда қолмаяпти. Озарбойжоннинг медиа турк тв каналига миннатдорчилик билдираман. Қўлдан келганча турк халқлари адабиёти, сўнгги пайтлардаги таржима ишлари ҳақида сўз юритдик.
Марҳамат: https://youtu.be/b0Jl7en3Zbs
Субҳлар ҳўплайди патли ҳавони,
Бир кун ёлғончилик қилади апрель,
Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ кел.
Зар ип эшаяпти ёғдулар тошиб,
Зим – зиё ҳовонча эзғилайди ун.
Қавиб, тахлаб қўйди шойи кўрпани
Сен учун.
Жарангдор сочинг ҳам бўлар пўпакли,
Тиллақош топилар кўк сандиғида.
Уч газ булут кесса бўлар чимилдиқ,
Висол тоғида.
Киприкка илинган шабнам чўғдайин,
Бир кун ҳақиқатгўй бўлмади апрель.
Мен сенинг келишинг сира истамайман,
Бироқ кел.
Анбар инъом этар сенга чечаклар,
Тобе мамлакатдир сенга хуш чаман.
Мен эса чимилдиққа кираману,
Тиззангга бош қўйиб ухлаб оламан.
Суронлар чулғайди патли ҳавони,
Бир кун ўзим каби лақмадир апрель.
Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ кел…
Абдували Қутбиддин
ХАБАР
Осима,
Лайлаклар элчи — у ердан,
Ҳув ана мезонлар, хабар олайлик.
Паға-паға ёлқин, томчи-томчи ранг,
Ёғар бир ўлка бор, борақолайлик.
Кўнгил аросида фарёд тилкаси,
Армонлар тўсибди тиғ бахтимизни.
Қуш йўқ работларда кимнинг кўлкаси,
Эшитди мунграган суҳбатимизни.
Сен юлдуз париси тўфон буржида,
Мен қора туйнукда улоққан балки.
Уммондай оғриқдан синган гурзидай
Осмондай кенгликка сиғмайди шаклим.
Ўқишни билсанг гар Тақдир китобин,
Билиб бер, ишқ борми ўлмасдан бурун.
Сўраб бер, севгининг манзил туробин,
Жой борми, юзпора иккимиз учун.
Осима,
Лайлаклар қайтдилар ортга,
Адирлар қатига яшринди баҳор.
Тинмай ёғаяпти, биз йўқ ўлкада,
Паға-паға ёмғир, томчи-томчи қор.
Абдували Қутбиддин
АБДУВАЛИ ҚУТБИДДИН ҲАҚИДА
Шайх Қутбуддинхон ибн Муҳйиддинхон (марҳум шоир Абдували Қутбиддиннинг боболари) нақшбандия сулукининг муршиди бўлиш билан бирга, буюк луғатшунос олим ҳам бўлганлар, шўро истибдоди даврида илмий ишни ёқлаб, фан номзоди бўлиб, тўрт жилдлик “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати”ни тузишда фидойилик кўрсатганлар... Форсий, арабий, туркий сўз, ибора ва байтларнинг изоҳи ва талқинини берганлар. Ҳолбуки, муҳташам ва беназир “Хамса” асари луғатини тузиш учун тил билишнинг ўзи кифоя қилмайди, балки Қуръон маърифати ва ҳадис оламидан ҳам хабардор бўлиш шартдир.
***
Абдували Қутбиддинга тақлид қиладиган кишининг ўзини расво қилишдан бошқа чораси йўқ. Абдували шеърияти руҳ жилваларидир. Улуғ Нақшбандийлар маърифатининг нурларидир. Абдувалининг шеърлари “Бир шеърий санъат қилайин” деб ёки “Бировни қойил қолдирайин” деб ёки “шуҳрат топайин” деб битилган мисралар эмас.
Соя нурдан пайдо бўлади. Соя бўлмайлик, нур бўлайлик.
Мирзо Кенжабе, “ЁШЛАРГА ДИЛ СЎЗЛАРИМ” китобидан.
Э. Ш. А. С. га
Эй дўст, қандай қилиб кўнглингни олай,
Не этсам гулдурак сенга ялингай
Ва сенинг тегрангда юрар айлона —
Юрагим устида қўлим сайрона,
Эй дўст, ишқингдаман масрур.
Не этсам, тоғ очар шундоқ ўзини,
Мен кириб сен учун обчиқолсам қўр.
Чордона ўтирсам сен билан бирга,
Ҳис этсам сен билан муҳаббат, шуур,
Эй дўст, ишқингдаман масрур.
Гарди капалакман, сендан сўрорим;
Қўшилиб капалак мисолн айлан.
Эй дўст, қандай қилсам, кўнглингни олсам,
Кўнглингга муносиб қайси бир гулшан.
Эй дўст, ишқпнгдаман масрур.
Шундай бир шалола ҳаводан тушсайди,
Лаб очсак сабодан гул-лола тушсайди,
Оловни қавиган қиз-бола тушсайди,
Тиқилинч ғурбатда пок нола тушсайди,
Сен билан бирма-бир шод улфат тушсайдик,
Ишқимиз ўртада парвона тушсайди,
Эй дўст, ишқингдаман масрур.
Қани у, қани у ўша гул, чамбил,
Қани у, қани у ўша туйгулар.
Қани у, қани у ўша сусамбил,
Туш билан тушакка кирган қайғулар,
Эй дўст, ишқингдаман масрур.
Абдували Қутбиддин
Ҳузун
Жунунваш шоир Абдували ҚУТБИДДИН хотирасига
1
Зулук замин сўриб олган қонини
мезон – кузтомирларин йигириб
дўзанда қарлуғочлар сайроғидан
тўқирди палак.
Кифтида зангори осмон сигирин
ўтлатиб юрарди
Осима – малак.
Лайлу наҳор косасида сут,
лайлу наҳор.
Ютинса ё сақласа сукут –
косасида сут!
Кийиклар қовушган лаҳзада
юрагини қўйган йитириб.
Шундан бери уни қидириб
ерни ковлар – йўқ.
Қушни овлар – йўқ.
Шеърни ковлар – йўқ.
Тушни овлар – йўқ.
Пўкак вужудидан шинаклар ўйиб
куйиб-куйиб най чалар фурсат.
“Эй маккор дайр,
қаерга беркитдинг уни, қаерга?
Қай сувларга қилдинг оқизоқ?!”
Болари ғўнғиллар,
илон вишиллар,
жанубга жўнаган ростгўй қарлуғоч.
Шўрлик оч,
атрофга жовдирар кўзлари ҳалак.
Осмоннинг зангори сигирин соғиб
сут узатар
Осима – малак.
Чанқоғи босилмас,
куйгандан-куяр.
Ичида бўкириб жиннилар гўё
саҳрода адашган бир карвон туя.
Карвонни кўзлари – қудуққа ҳайдайин деса,
изиллай-изиллай шўрлаб кетган,
қуп-қуруқ.
“Эй маккор дайр,
қаерга беркитдинг уни, қаерга?
Қай сувларга қилдинг оқизоқ?!”
Болари ғўнғиллар,
илон вишиллар,
жанубга жўнаган ростгўй қарлуғоч.
2
Кифтин пайҳон қилди масиққан довул
бадфеъл ҳўкиздай,
сафар ойнасига тош отди манзил –
саноқдан адашди эллик тўққизда.
Сўз кечиб, бўз кечиб,
лайлу наҳор,
лайлу наҳор.
Жизза томоғини дард билан ювган
юрагини топгани заҳот
майсалар йўқотди уни мангуга.
Оҳанглар йўқотди, қушлар йўқотди.
Баҳорлар йўқотди, қишлар йўқотди.
Ишшайган, қайралган тишлар йўқотди...
Авайланг,
қарлуғоч сайроғидан тўқилган палак
сўкилмасин.
Тобутни қалқитманг –
шеър тўкилмасин,
тобутни қалқитманг –
шеър тўкилмасин!..
Қарға овозидан юпанч йигириб
юкли қабр бошида
Осима – малак
ўтлатиб ўтирар
елини танғизган зангор сигирин.
Саноқдан адашди эллик тўққизда.
ЖОНТЕМИР.
Декабр.
Иккимиз айланиб бир томон бўлсак,
Сен дилгир дилдору мен ёмон бўлсам,
Боши тугун замон бир томон бўлса,
Дақиқа сўрайман ёрижон бўлсанг.
Иккимиз айлана бир томон бўлсак.
Йўқсил тонготарда ол карвон ўтса,
Ул карвон қушлари тахтравон тутса,
Илашсак бу бахтга, илкис мунг тутса,
Опичлаб олгали гўзал тун ўтса,
Йўқсил тонготарда ол карвон ўтса.
То Машҳар базмига етгунга қадар,
Мен шотут баргларин айлагум дафтар»
Ҳар ёзган шеъримни оҳ, гулисафсар,
Сенга ўқиб берса бийрона, агар
То машҳар базмига етгунга қадар.
Не имкон, бир томон юз томон бўлди,
Орзиқиб-орзиқиб кўз тамом бўлди,
Айролиқ гадодин шоҳжаҳон бўлди,
Путурлар ғазнамга ғазнабон бўлди,
Не имкон, бир томон юз томон бўлди.
Паришон-паришон қадам ташларман,
Бузилиб-бузилиб алам бошларман,
Узилиб-узилиб ситам бошларман,
«Шу икки қўлимни тоштарош этдим,
Бус-бутун умримни мен адош этдим».
Паришон-паришон қадам ташларман.
Абдували Қутбиддин
Узилиб-узилиб ситам бошларман,
Дақиқа сўрайман сендан, Ёрижон...
🎙️ Shuhrat Daryo - Yorijon
🖌️ Abduvali Qutbiddin sheʼri
🎶 Avaz Alimov musiqasi
👇
@Avaz_Alimov_ijodi
Абдували ҚУТБИДДИН.
Ончаки...
(Туркум)
Қайғу
Чекаман, тутундай ўрлайди алам,
Ичимда тимдалаб ўрмалар оғу.
Кўкрагим ачишиб терлайди баъзан,
Бу юрак йиғиси
Биладими у...
Қўлим сочларида тун талашсайди,
Лабларим юзида терса юзта ноз.
Кипригим киприги чигаллашсайди,
Асло узилмаса қолса шу алфоз.
Аслида олдинроқ келиб қўйганман,
Ва уни кутганман
Ишқни майдалаб.
Саҳродан саҳрога кўчиб келганман,
Мангу севмак учун
Порлаб қайтадан.
Дамлар жуда қисқа, тахир ва тиғиз,
Тошиб бормоқдаман,
Гувиллар ёҳу.
Қаддим ерга букар харсангтош бағир,
Қаттиқ соғинганман,
Биладими у...
@abduvali_qutbiddin
☆ ☆ ☆
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Азизам, азизам, ғамгин азизам,
Саодат олмоққа етурми тангам.
Захоб ютиб кетган
Олучча барги,
Темир дубулғада ўсган чиннигул.
Нотинч изтиробим ва соғинчларим
Сенсиз этмакдаман ёлғиз танаввул.
Ҳамал қафасида ҳарир, ғаройиб
Зиндон топиб берар кофар ҳаяжон.
Бўёқлар яралган симий ҳовузда
Қунишиб, жунжикар-серталваса жон.
Ҳеч ким севган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким бўлолмаган сендай фидо тан.
Денгизни сапчитиб отган қийқириқ,
Гўё сен,
Денгиздай таажжубланаман.
Оғир лангар бўлиб қўлларим чўкар,
Тубсиз қучоғингга карахт, беозор,
Ҳайронман,
Узугинг ютган наҳанглар,
Сени қуршаётир ишорангга зор.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким суйган эмас мени юракдан.
Ҳеч ким тўкилмаган сендек эланиб,
Ҳеч ким тўкилмаган сендек элакдан.
На тақдир битувчи,
На қаттол рақиб,
Бермаган саодат олмоққа танга.
Ҳеч ким ёндирмаган мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик…
1984
Абдували ҚУТБИДДИН
Абдували, руҳимни ярми
Тур ўрнингдан
Ургут тоғларини қўпориб тургил
Гулдираб келгил
Ҳайқириб келгил
Уввос тортиб кел.
Абдували Қутбиддин хотирасига
-------
Чуғурлаган қушларов ,
Абдували, қайдадир .
Қай бир кузакда қолди ,
Қай бахорда қайтади .
Тебранади майсалар ,
Гуллар сукут қилар жим .
Қобирғамга бош қўйиб ,
Йиғлайверар юрагим .
Кўролмадим бир бора ,
Титраб қолган сиримов .
Тупроқларнинг остига ,
Кириб кетган пиримов .
Бунча бешафқат ўлим
Нега тугамас кеча
Қанотида оқ тонгни
Қоқиб кетар мусича .
Муслимбек Мусаллам
Абдували ҚУТБИДДИН
Сирли бандаргоҳда қуюқ туман,
Олмос лангар,
Биллур кема.
Зарбоф кўйлак кийган дарға мендирман,
Эй гул, кетасанми мен билан.
Кумуш тўлқинлар тебранишда,
Шаффоф манзилларнинг бешиги ишонч.
Сенга кечалари ривоят айтиб,
Тонглари бошингдан сепаман қувонч.
Бўрон томоғидан омон чиқамиз,
Саболар шаҳрига етамиз албат.
Вафо арқонини сувдан тортамиз,
Ўлжамиз муҳаббат.
Кўзингни юмгину қучоғимга кир,
Юрагим мушкидан бўйланар юзинг.
Бу уй атиргулнинг тушиникидир,
Ёп-ёруғ, чироғи — булбулнинг кўзи.
Эй гул, кетасанми мен билан?!
@abduvali_qutbiddin
Абдували Қутбиддин. Раҳматли шоирни ҳаммамиз яхши кўрамиз, каттаю кичик давраларда шеърларини ўқиймиз, яхши хотиралар билан эслаймиз. Руҳи шод бўлсин. Абдували акани шеърларини ўгираётганимда озарларга ўзбекнинг яна бир даҳо шоирини таништираётганимни англаб турдим))
Əbduvəli Qutbiddin
* * *
Ağrıdım. Darıxdım səni yəqin ki,
Səhərim sarıdır, xəstə gündüzüm.
Fəryadla gün doğur, ay çıxır qəmgin,
Asimə —
Sən kimin qızı!
Döşəyə örtənsəm döşək asılır,
Yastığa yapışsam, asılır yastıq.
Xəyal sığmır mənə, ev mənə sığmır,
yuxuyum — təzyiq...
Titrəyir var-yoxum gəzsəm, yol durmaz,
Qayaya dırmaşsam ənkəyir qaya.
Lənətləsəm, lənətim duaya bənzər,
vaaaya...
Ağrıdım. Darıxdım səni yəqin ki,
Qəzəbim gətirir qəribə ginə.
Də, niyə insanlar şad, xöşbəxt, məmnun,
Biz insan deyilik
Asimə?!
* * *
Çərx, iti et indi baltani,
Ey büküm, iğir sən ip, ərqan.
Üzünü çevirdi
Axı yar —
Çıxsan — çıx,
Getsən - get, indi, can.
Xəzəllərin topla, dəfn et məni bağ,
Dərini kəfən et, ey ilan.
Üzünü çevirdi
Axı yar —
Çıxsan — çıx,
Getsən - get, indi, can.
Çay, mənə bir dəfə rəhm et,
Yoluna qoşub al laxta qan.
Üzünü çevirdi
Axı yar —
Çıxsan — çıx,
Getsən - get, indi, can.
Gecə, oğurluqa gəl sən, gəl,
Başımı mütlaq qır, ey hicran.
Üzünü çevirdi
Axı yar —
Çıxsan — çıx,
Getsən - get, indi, can.
Ləhçə səp, günəşim, doyum mən,
Ürəkdə olmasin heç peşman.
Üzünü çevirdi
Axı yar —
Çıxsan — çıx,
Getsən - get, indi, can.
* * *
Sübhlər içəcək pətli havayi,
Bir gün yalan-yavuq söyləməz aprel.
Sənin gəlməyini heç istəmirəm,
Amma gəl.
Zər ip iğirəcək işıqlar daşıb,
Qap-qara eləkdə eləyirək un.
Yiğib qoydu ipək yorğan-döşəyi,
Sən üçün.
Keçəlli olacaq sədali saçin,
Qızılqaş tapilar gök sandığında.
Üç qaz bulud kəssə olar çimildiq*,
Visal dağında.
Kirpikə yapişan şəbnəm köz kimi,
Bir gün həqiqəti söyləməz aprel.
Sənin gəlməyini heç istəmirəm,
Amma gəl.
Ənbər inam edər sənə çiçəklər,
Bir qul məmləkətdir sənə xöş çəmən.
Mən isə çimildiqa girib, başımı
diz üstünə qoyub yuxuya gedirəm.
Gürültü doldurur pətli havayi,
Bir gün özüm kimi axmaqdir aprel.
Sənin gəlməyini heç istəmirəm,
Amma gəl...
Tərcümə etdi: Rahmat Babacan
_________
* * *
Ичикдим. Согиндим сени, шекилли,
Тонгим ранги сариқ, хаста кундузим.
Иҳраб қуёш чикар, ўкчиб ой шўрлик,
Осима —
Сен кимнинг қизи!
Кўрпага буркансам, кўрпа илвирар,
Ёстиққа ёпишсам, илвирар ёстиқ.
Ўй менга сиғмайди, уй менга сиғмас,
босириқ — босириқ...
Зириллар борлигим юрсам, йўл кўнмас,
Қояга тирмашсам, пучмаяр қоя.
Қаргасам, қаргишим дуога ўхшар,
воооя...
Ичикдим. Соғиндим сени, шекилли,
Хўрлигим келтирар ғалати гина.
Нимага одамлар шод, ҳуррам, мамнун,
Бизлар одаммасми,
Осима?!
* * *
Чарх, ўткир қилиб қўй болтангни,
Чуғурчуқ, йигиргин сим, арқон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Хазонинг тўпла, кўм мени, боғ,
Терингни кафан эт, эй илон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Дарё, сен мурувват қил бир бор,
Йўлингга қўшиб ол лахта қон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Кеча, ўғирликка чиққил, кел,
Бошимни синдиргин, уз, армон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Лахча сеп, тонггинам, тўяйин.
Юракда қолмасин пушаймон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
* * *
Субҳлар ҳўплайди патли ҳавони,
Бир кун ёлғончилик қилади апрель,
Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ кел.
Зар ип эшаяпти ёғдулар тошиб,
Зим – зиё ҳовонча эзғилайди ун.
Қавиб, тахлаб қўйди шойи кўрпани
Сен учун.
Жарангдор сочинг ҳам бўлар пўпакли,
Тиллақош топилар кўк сандиғида.
Уч газ булут кесса бўлар чимилдиқ,
Висол тоғида.
Киприкка илинган шабнам чўғдайин,
Бир кун ҳақиқатгўй бўлмади апрель.
Мен сенинг келишинг сира истамайман,
Бироқ кел.
Анбар инъом этар сенга чечаклар,
Тобе мамлакатдир сенга хуш чаман.
Мен эса чимилдиққа кираману,
Тиззангга бош қўйиб ухлаб оламан.
Суронлар чулғайди патли ҳавони,
Бир кун ўзим каби лақмадир апрель.
Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ кел…
☆ ☆ ☆
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Азизам, азизам, ғамгин азизам,
Саодат олмоққа етурми тангам.
Захоб ютиб кетган
Олучча барги,
Темир дубулғада ўсган чиннигул.
Нотинч изтиробим ва соғинчларим
Сенсиз этмакдаман ёлғиз танаввул.
Ҳамал қафасида ҳарир, ғаройиб
Зиндон топиб берар кофар ҳаяжон.
Бўёқлар яралган симий ҳовузда
Қунишиб, жунжикар-серталваса жон.
Ҳеч ким севган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким бўлолмаган сендай фидо тан.
Денгизни сапчитиб отган қийқириқ,
Гўё сен,
Денгиздай таажжубланаман.
Оғир лангар бўлиб қўлларим чўкар,
Тубсиз қучоғингга карахт, беозор,
Ҳайронман,
Узугинг ютган наҳанглар,
Сени қуршаётир ишорангга зор.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик,
Ҳеч ким суйган эмас мени юракдан.
Ҳеч ким тўкилмаган сендек эланиб,
Ҳеч ким тўкилмаган сендек элакдан.
На тақдир битувчи,
На қаттол рақиб,
Бермаган саодат олмоққа танга.
Ҳеч ким ёндирмаган мени сенчалик,
Қақнус тумшуғида ёнган аланга.
Ҳеч ким суйган эмас мени сенчалик…
1984
Абдували ҚУТБИДДИН
Қишдан ўтиб олсак…
Лолалар юртига қараб кетармиз.
Қишдан ўтиб олсак…
Дунёдан
Гулу райҳон бўлиб ўтармиз.
Санувбар баҳорга етолсак агар
Ярамизга қўнар болари.
Етти аъзомиздан муаттар
Бўй чиқиб ётамиз кўкариб.
Наштарли кунларнинг азобин
Насиб этса агар унутармиз.
Гулу райҳон бўлиб бирга
Висол оғушида ётармиз.
Қишдан ўтиб олсак…
Абдували Қутбиддин
@mittihaqiqatlar
* * * Абдували, руҳимни ярми
Тур ўрнингдан
Ургут тоғларини қўпориб тургил
Гулдираб келгил
Ҳайқириб келгил
Уввос тортиб кел
Дўстинг ишқ жанггоҳида бир ўзи қолди,
Қўлида қиличи ярмиси синган.
Ёлғону хиёнат лашкари лак лак,
Дўстингда мадор йўқ, кўзлари тинган.
Турибман бўлиниб минг бир бўлакка,
Овозим йўқолган, соям йўқолган.
Фақат юрагимни суғуриб ўзим
Бош узра кўтардим, қўлларим толган.
Сен билан, муҳаббат келсайди, девдик,
Кишану занжирин солсайди, девдик,
Маккаю Мадина элтсайди, девдик,
Қонимиз йўл узра тўксайди, девдик.
Мана бу Макка, мана саждагоҳ, Карвоним дилўғри ағёр қуршаган.
Етиб бормаслигим аниқ энди, дўст,
Энди тушларимга олов тўшалган...
Абдували, руҳимнинг ярми
Тур ўрнингдан
Мададга келгил
Ҳасратга келгил
Йиғлашга келгил
Азиз Саид
* * *
Тахаюл тунида сени эсладим,
Кафтингда бахт қуши, елкангда кафтар.
Пойингда тиз чўкиб мўлтирар маъюс
Кийиклар.
Бошингда гулбаргак, қароғингда ой,
Севдим, дедим сени, манглайи ялпиз,
Қўй деди, этагинг тишлаб ётган той —
Она қиз бу,
Она қиз.
Қалдироқ бургутдай ерга ташланди,
Оёғимдан тортди, боғлади йўлга.
Йўл чопди,
Жуда кўп чопди.
Ташлади малаклар чўмилган кўлга.
Сев, сев, севв!
Тепамдан бақириб ўтди қалдироқ,
Устимдан қичқириб ўтди шамоллар.
Ёнимга келдилар
Гўзал, яланғоч —
Сев мени, дегунча
Соҳибжамоллар.
Кўзимга мил тортдим, сени эсладим,
Кафтингда бахт қуши, елкангда кафтар.
Осмон марказига ботаётирсан,
Осмон марказига ботар
Кийиклар.
Абдували Қутбиддин
Prezident Shavkat Mirziyoyevning qator farmonlariga muvofiq, mustaqilligimizning 29 yilligi arafasida bir guruh yurtdoshlarimiz faxriy unvonlar, orden va medallar bilan taqdirlangan edi.
Bugun, 28 dekabr kuni Ko‘ksaroyda mukofotlarni topshirish marosimi bo‘ldi.
Xususan, Samarqand davlat universitetining mumtoz adabiyoti tarixi kafedrasi professori Muhiddinov Muslihiddin Qutbiddinovich «El-yurt hurmati» ordeni bilan taqdirlandi!
ХАБАР
Осима,
Лайлаклар элчи — у ердан,
Ҳув ана мезонлар, хабар олайлик.
Паға-паға ёлқин, томчи-томчи ранг,
Ёғар бир ўлка бор, борақолайлик.
Кўнгил аросида фарёд тилкаси,
Армонлар тўсибди тиғ бахтимизни.
Қуш йўқ работларда кимнинг кўлкаси,
Эшитди мунграган суҳбатимизни.
Сен юлдуз париси тўфон буржида,
Мен қора туйнукда улоққан балки.
Уммондай оғриқдан синган гурзидай
Осмондай кенгликка сиғмайди шаклим.
Ўқишни билсанг гар Тақдир китобин,
Билиб бер, ишқ борми ўлмасдан бурун.
Сўраб бер, севгининг манзил туробин,
Жой борми, юзпора иккимиз учун.
Осима,
Лайлаклар қайтдилар ортга,
Адирлар қатига яшринди баҳор.
Тинмай ёғаяпти, биз йўқ ўлкада,
Паға-паға ёмғир, томчи-томчи қор.
Абдували Қутбиддин