***
Yiyna urib tikib qo‘ying Farg‘onani ko‘zlarimga…
Atlas to‘qib hislarimdan Marg‘ilonni o‘rab bering,
Tilginamga holva topdim dildorimning izlaridan,
Ey yoronlar, qo‘llarini
so‘rab bering qo‘llarimga…
Andijonda jonim mani o‘krab chiqdi namozshomda,
Namanganda qonim qaynab faryod chekdi har oqshomda.
Sherlar keldi Samarqanddan, bu yigitning so‘zi rost deb,
Ey yoronlar, qamchi tegdi,
O‘tay desam bu dovondan…
Uchqo‘rg‘onda uchta qo‘rg‘on, barisida bitta armon,
Oltiariq tomonlardan shamol bilan yeldi hijron,
Vodiy uzra ucholsaydim, yordam bersa oymomojon,
Ey yoronlar, sevgilimning
Mijgonlari oromijon…
Haziniyday hazindirman, G‘aribiyday g‘aribdirman,
Muqimiyning hujrasida telbaxayol sanqibdirman,
Bo‘sh qadahga dardlarimni to‘lgunicha sipqibdirman,
Ey yoronlar, billalashib
Alam bazmin qizdiraylik…
Yiyna urib tikib bering Farg‘onani ko‘zlarimga,
Hislarimdan atlas to‘qib Marg‘ilonni o‘rab bering..
Hech qursa, bir ro‘molini hadya eting, o‘tinaman,
Tushib ketgan yuragimni
Chirmab bering ko‘kragimga…
@abduvali_qutbiddin
20 июн!
Бугун — ҳам мастонаю ҳам ошиқона, ҳам мардонаю ҳам сўфиёна, ҳам сирлию ҳам сеҳрли шеърияти билан қалбларимизни ўзга оламларга сайр қилдира олган бетакрор шоир, дўстим Абдували ҚУТБИДДИН таваллуд топган кун!
* * *
Абдували ўзбек адабиётида ўзининг шеърият мактабини ярата олган, руҳий ва фалсафий сезимлар англаганда ҳайрат осмонида қоладиган шеърлари билан ҳали неча-неча авлодлар қалбида яшайди!
* * *
Унинг шеърларини ўқир экансиз, баъзан ташбеҳ ва истиораларни тасаввурингизга сиғдиролмай ҳаприқиб қоласиз. Мутолаа давомида нурли бир завқ юрагингизни тўлдиради, оёғингиз остида ерни ҳис қилмай қоласиз, бутун дунёни, шахсий ўй-хаёлларингизни унутиб, сирли тасаввурлар ва манзаралар оламига парвоз қиласиз. Асосийси, у гўё сизнинг орзу-армонларингизни, қувонч ва ҳасратингизни, хаёлларингизни куйлаётгандек бўлади...
* * *
Кимдир гоҳ шеърга қайтиб, гоҳ ҳаётга қайтиб яшайди.
Абдували шеърдан чиқмай яшади!
Кимдир гоҳ беҳол бўлиб, гоҳ ҳолга қайтиб яшайди.
Абдували ҳолдан чиқмай яшади!
Кимдир гоҳ хиёнат қилиб, гоҳ вафо қилиб яшайди.
Абдували вафо қилиб яшади: ўзига, сўзга, муҳаббатга...
* * *
Абдували Қутбиддин адабиётимизга Худонинг бир туҳфаси. У илоҳий илҳом қандай бўлишини, шоирнинг тасаввур ва тафаккур олами нақадар чексиз бўлишини кўрсатиб кетди. Лекин унинг ижоди ҳали ҳам деярли ўрганилмади. Балки, бугунги адабий фикрлаш даражамиз, бугунги ўлчовларимиз ва ўзимиз ўрганиб қолган мушоҳада қолипларимиз Абдувалининг шеърларига ожизлик қилаётгандир...
Sirli bandargohda quyuq tuman,
Olmos langar,
Billur kema.
Zarbof ko‘ylak kiygan darg‘a mendirman,
Ey gul, ketasanmi men bilan...
Jontemir Abduvali Qutbiddin she’rlarini ijro etdi. Ajoyib ijrodan bahramand bo‘ling!
📺“Qaqnus”
@mm_telekanal
Ассалому алайкум ҳаммага! "Қақнус" кўрсатувининг мухлислари учун яхши бир янгилигимиз бор.Кўрсатувимизнинг навбатдаги сони 2023 йил 22 июл куни тасвирга олинади.Унда бетакрор шоир Абдували Қутбиддин ижоди ва шеърияти хусусида сўз боради.Тасвирга олиш жараёнида Сиз ҳам томошабин сифатида иштирок этишингиз мумкин.Бунинг учун бизга @Maftuna_Mironshox паспорт маълумотларингизни тақдим этишингиз керак.Кўрсатувда энг яхши савол эгасига махсус совғамиз бор.
Читать полностью…20 июнь – ўзбек адабиётининг бетакрор ва забардаст шоири Абдували Қутбиддин таваллуд топган кун!
⚫️Абдували илоҳий илҳом қандай бўлишини, шоирнинг тасаввур ва тафаккур олами нақадар чексиз бўлишини кўрсатиб кетди!
****
Ичикдим. Согиндим сени, шекилли,
Тонгим ранги сариқ, хаста кундузим.
Иҳраб қуёш чикар, ўкчиб ой шўрлик,
Осима —
Сен кимнинг қизи!
Кўрпага буркансам, кўрпа илвирар,
Ёстиққа ёпишсам, илвирар ёстиқ.
Ўй менга сиғмайди, уй менга сиғмас,
босириқ — босириқ…
Зириллар борлигим юрсам, йўл кўнмас,
Қояга тирмашсам, пучмаяр қоя.
Қаргасам, қаргишим дуога ўхшар,
воооя…
Ичикдим. Соғиндим сени, шекилли,
Хўрлигим келтирар ғалати гина.
Нимага одамлар шод, ҳуррам, мамнун,
Бизлар одаммасми,
Осима?!
Абдували Қутбиддин шеърлари
/channel/mahliyoxon_umurzoqova
ХАБАР
Осима,
Лайлаклар элчи — у ердан,
Ҳув ана мезонлар, хабар олайлик.
Паға-паға ёлқин, томчи-томчи ранг,
Ёғар бир ўлка бор, борақолайлик.
Кўнгил аросида фарёд тилкаси,
Армонлар тўсибди тиғ бахтимизни.
Қуш йўқ работларда кимнинг кўлкаси,
Эшитди мунграган суҳбатимизни.
Сен юлдуз париси тўфон буржида,
Мен қора туйнукда улоққан балки.
Уммондай оғриқдан синган гурзидай
Осмондай кенгликка сиғмайди шаклим.
Ўқишни билсанг гар Тақдир китобин,
Билиб бер, ишқ борми ўлмасдан бурун.
Сўраб бер, севгининг манзил туробин,
Жой борми, юзпора иккимиз учун.
Осима,
Лайлаклар қайтдилар ортга,
Адирлар қатига яшринди баҳор.
Тинмай ёғаяпти, биз йўқ ўлкада,
Паға-паға ёмғир, томчи-томчи қор.
Абдували Қутбиддин
Ҳазрати Абдували Қутбиддин роҳимаҳуллоҳни хотирлаб
Қош қорайди,
шом уфқига жим
ботиб кетди зериккан қуёш...
Осимани излар аллаким,
лабларидан томизиб сўзёш.
Ўйга толар Ургут тоғлари
харсанглари Ёсинни ўқир,
тикка ўсган арчазорлари
нинабаргли шеърларни тўқир.
Шарқираган шошқин сой уза
шошилмаган шамоллар эсар.
Ҳали замон келади кузак,
япроқларни хазонрез эзар.
Ой ботмаган Тошкент томондан
милтирайди фонуслар хиёл.
Осима қиз қўрқади тундан,
тонг отгунча суради хаёл.
Ҳулкар кезар само буржида
Қутб сари аста одимлар.
Юлдузмаржон тақиб бўйнига
ўксиб қолган Осима йиғлар...
Орифжон Комил
* * *
Ҳарна ёмғир ёғар, ювар айбимиз,
Кеча сир сақлайди, очилмас сира.
Не бўлди, куйдими охиратимиз,
Ширин дийдор кечди,
Бокирам.
Тарози кўтариб келган фаришта,
Иқрор этса этар, ғам ема, жоним.
Топарман мен сени ўша гардишда,
Яна бир қучарман,
Тоза армоним.
Итлар копсалар ҳам ёнғин кунларда,
Самоларда исминг айтгум чирқиллаб.
Руҳим йиртсалар-да халқоб тунларда,
Яна бир лабингга
Қўяжакман лаб.
Кўзлардан қўрқаман, дема, мен ўзим
Юрагимни бергум, тўйиб чўқирлар.
Эзилма, бир куни чумчуқдай учиб,
Бағрингда ухларман
Яна чуғурлаб.
Ҳарна ёмғир ёғар, ювар айбимиз,
Кечиб кечирмайди ғанимат дайр.
Ёмғирпўшни очдинг, ожиз қайсимиз,
Хайр, хайр, хайр...
* * *
Дағи довонларга ханжар кўтариб
Дағи кокилига дилдор ғарқ этган,
Дағи ишқ шароби жон жоми ичра,
Дағи ҳубоб қонда, шўх азоб қонда.
Марҳаматлар ёғган олтин кечада Лайлатулқадрни айладик меҳмон.
Дағи мижгон очиб қўйган дарчадан
Баднафс қийноғин обкирди ҳижрон.
Дағи айролиғнинг айролиғида
Қайрилган қошингдай довонлар тушди.
Дағи довонларга ханжар кўтариб
Бизни ёмон кўрган ёмонлар тушди.
Энасиз кулундай аланглаб кун-тун,
Хатар жарларидан изладик рукн,
Дағи тилмочликка тил урди ҳазон.
Бир жумла тушундик, дағи биз хазон,
Биз хазон...
Биз хазон...
Абдували Қутбиддин
Бугун Абдували Қутбиддин туғилган кун
Мен жуда ёлғизман,
Гўё қудуқда
Қовурғамгача сув, баданим оғу,
Билагим увушиб типирчилайди –
Мисли сўнгги нола, охирги ёҳу.
Мен жуда ёлғизман –
Қудуқдир жойим,
Безиллар, яшринар мендан чувалчанг,
Қурбақа, сен балки малаксан асли,
Не бўлар аслингга қайта олсанг.
Мен жуда ёлғизман –
Қўлимда нина
Тиламан, қазийман чуқурдан-чуқур.
Тепадан тош тўла пақир ташларлар,
Сўрарлар қилиб бер дея жавоҳир.
Мен жуда ёлғизман,
Азобим чексиз,
Қўлимда занглаган қадимий тақа.
Бўйнимга ёпишиб этар тавалло,
Аслига қайтолмай ётган қурбақа.
Мен жуда ёлғизман,
Тепадагилар
Кенгликда от суриб овлашар гуноҳ.
Мени тушунмаслар (фаҳм шарт эмас).
Аждарман
Ва исмим «Оҳ»дир менинг
«Оҳ».
@mittihaqiqatlar
Субҳлар ҳўплайди патли ҳавони,
Бир кун ёлғончилик қилади апрель,
Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ кел.
Зар ип эшаяпти ёғдулар тошиб,
Зим – зиё ҳовонча эзғилайди ун.
Қавиб, тахлаб қўйди шойи кўрпани
Сен учун.
Жарангдор сочинг ҳам бўлар пўпакли,
Тиллақош топилар кўк сандиғида.
Уч газ булут кесса бўлар чимилдиқ,
Висол тоғида.
Киприкка илинган шабнам чўғдайин,
Бир кун ҳақиқатгўй бўлмади апрель.
Мен сенинг келишинг сира истамайман,
Бироқ кел.
Анбар инъом этар сенга чечаклар,
Тобе мамлакатдир сенга хуш чаман.
Мен эса чимилдиққа кираману,
Тиззангга бош қўйиб ухлаб оламан.
Суронлар чулғайди патли ҳавони,
Бир кун ўзим каби лақмадир апрель.
Мен сенинг келишинг ҳеч истамайман,
Бироқ кел…
Абдували Қутбиддин
@shomuz - Yo‘limiz bir!
❤Абдували Қутбиддин ўзбек шеъриятида мумтоз ва авангардни ўзида бирлаштирган кўприк эди.
❗Унинг шеърияти мазмунан мумтоз, шаклан авангард эди.
❗У мумтозлик ва авангардликнинг бошини қовуштириш орқали дарвиш шеъриятининг янги даврини бошлаб берди.
❗У бу билан мумтозликнинг шаклига, авангардликнинг мазмунига исён қилди.
❗Азал-абадга тааллуқли бўлган руҳлар орамизда яшаб ўтганини ҳамиша ўлимдан сўнг англаймиз.
❗Аммо, афсуски, ана шу англашнинг ўзи бизга берилган энг оғир жазо эканини барибир англаб етмаймиз.
Назар Эшонқул.
Бугун мен бир вақтлар энг кўп тасирига берилган, ўзбекнинг бетакрор шоири - Абдували Қутбиддин туғилган кун!
* * *
Чарх, ўткир қилиб қўй болтангни,
Чуғурчуқ, йигиргин сим, арқон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Хазонинг тўпла, кўм мени, боғ,
Терингни кафан эт, эй илон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Дарё, сен мурувват қил бир бор,
Йўлингга қўшиб ол лахта қон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Кеча, ўғирликка чиққил, кел,
Бошимни синдиргин, уз, армон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Лахча сеп, тонггинам, тўяйин.
Юракда қолмасин пушаймон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
20-iyun — shoir Abduvali Qutbiddin tugʻilgan kun!
Shu munosabat bilan bir chellenj uyushtirsak, nima deysiz?
Chellenj shartlari bunday:
Abduvali Qutbiddin ijodidan bir dona sheʼr oʻqiysiz va
instagram sahifangizda bizni belgilagan holatda joylashtirasiz!
⚡️ SHOIRONA SHAXDAM QADAMLAR
Bobom va otam Fuzuliy va Mashrabning shaydolari bo‘lgan. Men ham ishdan biroz bo‘shagan paytimda mutolaaga muk tushaman. Xatlarni varaqlab, yana otam yozgan xatlardan o‘qiy boshlayman. Bir xatida otam bobomga shunday deydi: “Otajon, armiyada yurib, bu yerdagi kitoblarni o‘qib chiqdim. Lekin Siz va bobom bilan bo‘ladigan mushoirani sog‘indim”.
🌐Batafsil: https://mv-vatanparvar.uz/14134/
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter
ТАСАВВУР ЛАҲЗАЛАРИ
Abduvali Qutbiddin
* * *
Руҳ сичқон ила ҳамтанлик қилса…
Руҳ ҳамсафар бўлса илон-ла…
Сичқон ер остидаги шафаққача борарди…
Илон кўк тоқидаги инсонларга етказарди хабар…
* * *
Аввал косибга учра дилингни чегаласин…
Аввал кулолга бор янги бир кўза берсин…
Аввал темир ковуш топ…
Аввал пўлат кўйлак кий…
Кейин…
Тошга ёлвор бошингни тош қилсин…
Дастурхонга ёлвор еганинг ош қилсин…
Кейин…
Жўна Чархпалакчининг олдига…
Бахтингни очиб берсин…
Очиб берса…
Аввал…
Аввал…
Авввал…
* * *
Қабристон…
Бобом қабри…
Салом, сукутга чўмганлар…
Сув пуфаклар ёрилаётган булоқ…
Иллатлардан ҳоли балиқлар…
Вақт эккан чинор…
Бобом тинчмикин…
* * *
Ўсимликлар дунёси…
Ҳайвонот дунёси…
Бани одам дунёси…
Учта дўнг…
Уч талотўм…
Уч латофат…
Уч қойим қиёмат…
Уч ғариб мозорат…
* * *
Самандарлар яшаган Аланга салтанати…
Шаршараларда туғилган фаришталар…
Имконсиз муродлар…
Чивинхаробда чақчайма палидлар…
Балчиққа катак қурган маҳлуқ аёллар…
Имконли хоҳишлар…
Имкондан кўпайган манфурлик…
Манфурликдан кўпайган…
* * *
Ҳарна ёмғир ёғар, ювар айбимиз,
Кеча сир сақлайди, очилмас сира.
Не бўлди, куйдими охиратимиз,
Ширин дийдор кечди,
Бокирам.
Тарози кўтариб келган фаришта,
Иқрор этса этар, ғам ема, жоним.
Топарман мен сени ўша гардишда,
Яна бир қучарман,
Тоза армоним.
Итлар копсалар ҳам ёнғин кунларда,
Самоларда исминг айтгум чирқиллаб.
Руҳим йиртсалар-да халқоб тунларда,
Яна бир лабингга
Қўяжакман лаб.
Кўзлардан қўрқаман, дема, мен ўзим
Юрагимни бергум, тўйиб чўқирлар.
Эзилма, бир куни чумчуқдай учиб,
Бағрингда ухларман
Яна чуғурлаб.
Ҳарна ёмғир ёғар, ювар айбимиз,
Кечиб кечирмайди ғанимат дайр.
Ёмғирпўшни очдинг, ожиз қайсимиз,
Хайр, хайр, хайр...
Абдували Қутбиддин
t.me/Feruz_Nematullayev
Гина
Негадир сен мени йўқламай қўйдинг,
Эс-ҳушинг қайтадан қайтди жойига.
Эрталаб, туш пайти, оқшомда тўйдинг,
Қайроқлар сайрамас қалбинг сойида.
Негадир менсиз ҳам яшашинг мумкин,
Кўзинг қармоғида тинди ҳавасим.
Аслида кўксингни тебратган тўлқин,
Фаҳминг етармикан...
Рашку аразим.
Сен гўё бахтлисан, топгандай нурни,
Муғамбир ошёнда юпанчинг бордай...
Шунда ҳам юзингда (очай бир сирни)
Тиламчи кўзларим сўзлари бордай.
Бешбаттар бўлмайди... бундан зиёда,
Ҳаприқиб кетаман...
Сочларинг иси –
Димоққа урилар иффор, зиёдай,
Уйилиб, юракка тақалиб, тўзиб...
Севгилим, сен мени йўқламай қўйдинг...
Абдували Қутбиддин
@mittihaqiqatlar
* * *
Чарх, ўткир қилиб қўй болтангни,
Чуғурчуқ, йигиргин сим, арқон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Хазонинг тўпла, кўм мени, боғ,
Терингни кафан эт, эй илон,
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Дарё, сен мурувват қил бир бор,
Йўлингга қўшиб ол лахта қон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Кеча, ўғирликка чиққил, кел,
Бошимни синдиргин, уз, армон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Лахча сеп, тонггинам, тўяйин.
Юракда қолмасин пушаймон.
Юзини ўгирди
Ахир ёр —
Чиқсанг — чиқ,
Кетсанг — кет, энди, жон.
Абдували ҚУТБИДДИН
ИЛЛО
Илло, қисматимни титиб қўйганман,
Илло, ҳавасимни қирқиб қўйганман.
Илло, жамолингга кўзим ўйганман,
Илло…
Сенинг аччиғингда вафодор гулдай
Палакларим ташлаб кеккайдим, илло.
Ҳасрат – бидъатидан майишдим
ғулдай,
Илло…
Девордаги доғдай мудҳиш сесканиб,
Тобландим тафтингни тобида, илло.
Беҳузур чирпандим, сени қизғаниб,
Илло…
Тупроқ ерникимас, шуур фазода,
Киндик уламини ажратган момо
Мени маҳкум этсин машъум жазога,
Илло…
Абдували Қутбиддин
Абдували ҚУТБИДДИН
Сирли бандаргоҳда қуюқ туман,
Олмос лангар,
Биллур кема.
Зарбоф кўйлак кийган дарға мендирман,
Эй гул, кетасанми мен билан.
Кумуш тўлқинлар тебранишда,
Шаффоф манзилларнинг бешиги ишонч.
Сенга кечалари ривоят айтиб,
Тонглари бошингдан сепаман қувонч.
Бўрон томоғидан омон чиқамиз,
Саболар шаҳрига етамиз албат.
Вафо арқонини сувдан тортамиз,
Ўлжамиз муҳаббат.
Кўзингни юмгину қучоғимга кир,
Юрагим мушкидан бўйланар юзинг.
Бу уй атиргулнинг тушиникидир,
Ёп-ёруғ, чироғи — булбулнинг кўзи.
Эй гул, кетасанми мен билан?!
@abduvali_qutbiddin
Ko'zimdan oʻpib qoʻy, Osima!
Senga olma bergum magʻz-magʻzi oltin.
Tishlasang, tishlaring hammasi tilla,
Lablaring yolqin...
Xohlasang beraman sehrgar kaklik,
Sayrasa boʻgʻzidan tushadi guhar
Uning bir qanoti atirgul
biri
Nilufar.
Istasang zumurrad tarogʻim senga
Sochingni tarasang yarmisi zumrad.
Silasang qoʻling-u barmogʻing boʻlgay
Lojuvard.
...Eshikni yop deysan,
Sovuq- ku axir,
Boshim ogʻriyapti, boshim.
Uh, tortib oynadan gʻijirlar sovuq,
Ayoz ishqab oʻtar eshikka betin.
Ququlab yuborar hovlida tovuq,
Daraxtdan uzilib tushadi - olma -
Oltinnn
Ol-tinnn
Doo-o-dey...
Abduvali Qutbiddin
Бугун - ўзбекнинг бетакрор шоири Абдували Қутбиддин туғилган кун.
Яхши кўрган акам эдилар. Шоирнинг иймони бутун бўлиши шартлигини бот-бот айтар эдилар.
Улар туфайли кўп қарашларимни ўзгартирганман.
Илоҳим, устоз шоирнинг охирати обод, руҳи шод бўлсин!
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Абдували Қутбиддин 1960 йил 20 июнда Қашкадарё вилоятининг Қарши шаҳрида туғилган. ТошДУнинг журналистика факультетини тугатган (1983). Дастлабки шеърий тўплами — «Найсон» (1988). Шундан сўнг шоирнинг «Ҳумо», «Бахтли йил», «Хаёл кечаси», «Сен ва сен учун», «Узоқдан олисга» ва бошқа шеърий тўпламлари нашр этилган. «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (1997).
Ичикдим. Соғиндим сени, шекилли,
Тонгим ранги сариқ, хаста кундузим.
Иҳраб қуёш чиқар, ўқчиб ой шўрлик,
Осима —
Сен кимнинг қизи!
Кўрпага буркансам, кўрпа илвирар,
Ёстиққа ёпишсам, илвирар ёстиқ.
Ўй менга сиғмайди, уй менга сиғмас,
босириқ — босириқ...
Зириллар борлигим юрсам, йўл кўнмас,
Қояга тирмашсам, пучмаяр қоя.
Қарғасам, қарғишим дуога ўхшар,
воооя...
Ичикдим. Соғиндим сени, шекилли,
Хўрлигим келтирар ғалати гина.
Нимага одамлар шод, ҳуррам, мамнун,
Бизлар одаммасми,
Осима?!
Абдували Қутбиддин