abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

ҚУЛ ЭДИК, АЛЛОҲ ОЗОД ҚИЛДИ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларидан сўнг Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу Шомга кетди. Уни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Абу Рувайҳа розияллоҳу анҳу билан биродар қилиб қўйган эдилар.
Улар иккови ҳам Шомдаги Дорийя деган жойга тушишди. Сўнгра уйланмоқчи бўлишди. Бир оилага келиб шундай дейишди:
"Биз совчи бўлиб келдик. Олдин кофир эдик, Аллоҳ бизни ҳидоят қилди. Биз қул эдик, Аллоҳ бизни озод қилди. Биз фақир эдик, Аллоҳ бизни бой қилди. Агар бизга қизингизни берсангиз алҳамдулиллаҳ. Агар рад қилсангиз "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ"!.

Улар қизларини Аллоҳ ва Расулининг суннатига мувофиқ икки саҳобийга никоҳлаб беришди!

Кишиларнинг дунёсига эга бўлиш учун ибодатингиз билан, яхшилигингиз билан фахрланманг. Билол розияллоҳу анҳу: "Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг муаззинлариман!", демади. Фақатгина Аллоҳнинг унга берган неъматларини гапирди холос.
Улар динларини дунё учун маркаб қилишни ёқтиришмас эди.

Ибн Муҳайриз дўконга куйлак олгани кирди. Сотувчи уни танимас эди. Бир киши сотувчига арзонррқ қилиб беришига ишора қилиб деди:
- Бу киши билан яхшилаб савдо қил. Бу киши фақиҳимиз ибн Муҳайриз бўладилар!
Шунда ибн Муҳайриз қўлидаги кийимни ташлаб деди:
- Биз кийимни динимизга эмас, пулимизга олмоқчи эдик!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳаётда фақатгина ўзимиз учун эмас, Аллоҳ учун ҳам қадам ташлаб туришимиз лозим!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Менга шафқатсиз бўлган кунлардан ҳали шодлигим ва кулгим билан ўч оламан!


Хайрли тонг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Мирзо Кенжабек оғамиздан ҳақиқий шедевр...
Ҳар сафар мазза қилиб ўқийман. Сўзларнинг терилишига, маънога ва дардга бир он қулоқ солинг!

ДУНЁ СИЗНИКИДИР

Дунё сизникидир, киринг қатига!
Менинг озуқамдир хўрлик, ҳақорат.
Мен элнинг муборак маломатига,
Қутлуғ таънасига қилгум таҳорат!

На дўст, на қўлловчи бирор кишим бор,
Қиёмат кун каби муҳтожман Ҳаққа.
Дунё сизникидир, нима ишим бор,
Гарчанд оғриқларим етгай суякка.

Борлиқ сизникидир, ястанинг ийиб,
Дод демам ҳеч аҳли олам дастидан.
Сўзлагим келса гар, дунёни қўйиб,
Сўзлайман ё осмон, ё ер остидан.

Қулоқни келтиринг майли, қоматга,
Бордир на даъвомиз, на дил комимиз,
Ҳалал берса сизнинг истиқоматга,
Битсин шуҳратимиз, ўчсин номимиз.

Мен жон деб киюрман йўқлик абосин,
Иброҳим Адҳамдек бўлсам-да ўсол,
Ул ечиб дунёю давлат либосин,
Охират хирқасин кийгани мисол!

Бу дунё ва кибор ҳаловат, ҳавас
Сизгадир ишратлар, бахмал, барқутлар.
Бас, энди англадим, менга керакмас,
Намруд, Фиръавндан қолган сарқитлар.

Дунё сизникидир, сизга шу Ватан,
Менга ўлимнинг ҳам йўқдир зиёни.
Бу моддий дунёда мен йўқман, зотан,
Бўшатиб берганман сизга дунёни!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САФАР ИБТИДОСИ
Ибн Асир роҳимаҳуллоҳнинг "Усудул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келади:
"Жаббор ибн Сулмо аввалда мушрик эди. У Биъри Маъуна воқеасида саҳобий Омир ибн Фуҳайра розияллоҳу анҳуни қатл қилган. Айнан мана шу ҳодиса унинг мусулмон бўлишига сабаб бўлган. У Омир ибн Фуҳайрага қилич урганида Омир: "Аллоҳга қасамки, муваффақиятга эришдим!", деган эди.
Ана шундан бошлаб Жаббор доим ўйлаб юрди: "Мен уни қатл қилган бўлсам, қанақа қилиб у муваффақиятга эришади?!".

Жабборнинг миясига ана шу кундан бошлаб бу дин ёпишиб олди. Исломни орқадан суриштириб ўргана бошлади. Сўнгра ўйловлари натижаси ўлароқ Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб мусулмон бўлди.
Қачон Жабборнинг ҳузурида Омир ибн Фуҳайра розияллоҳу анҳу эсланса: "Аллоҳга қасамки, у муваффақиятга эришди!", дер эди!".

Ўлим ҳикоянинг ниҳояси эмас, бошланишидир.
Қабрингизни ковлашади, унга сизни туширишади, сўнгра устингиздан тупроқ тортишади. Сўнгра ҳақиқий сафар бошланади. Карвон охирги манзили томон йўлга юради.
Узоқ умр шафоатчи эмас. Йилларнинг сони фойда бермайди. Ким бу дунёдан солиҳ ҳолатда ўтса муваффақиятга эришибди. Ким фисқу-фужур ила ўтса ҳалокатга йўлиқибди.
Қабрлар эса амал сандиғидир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҒАНИМАТ
   Охирги лаҳзаларда ўлим жазосидан қутилиб қолган Достоевский укасига қуйидаги мактубни ёзди:
   "Ўтмишга, бекорга зое қилган йилларимга назар солар эканман, қалбим аламдан қон йиғлайди. Ҳаёт бу тортиқ. Бундаги ҳар бир дақиқа абадий саодатга тенгдир. Қани буни ҳамма англаса эди!
   Энди ҳаётим ўзгаради. Мен ҳаётни янгидан бошлайман!".

   Бизнинг ҳаётимиз қадрлими?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Кунлар бир-бирига ўхшай бошласа, демак кишилар гўзалликни кўришдан тўхтаган бўлишади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЙТАРГАН ЭДИЛАР...
Ибн Асир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Усудул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келтиради:
"Жассома ибн Мусоҳиқ розияллоҳу анҳу кўркам ва сўзга уста инсон эди. Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу уни кўп марталаб Ҳирақлга элчи қилиб жўнатган эди. Жассома сафарларидан бирида Ҳирақлнинг олдига кирганини шундай эслайди:
"Мен унинг олдига кирдим. Ўтиришим учун менга бир курси беришди. Унинг нимадан ясалганига эътибор бердим. У соф тилладан ясалган эди. Дарров ўрнимдан сакраб турдим. Ҳирақл кулиб деди:
- Нега биз сени икром қилиб ўтирғизган курсидан турдинг?
Мен дедим:
- Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бунга ўхшаган нарсалардан қайтарганларини эшитганман!

Истаган жойингизга боринг, аммо динингиз ўзингиз билан бирга бўлсин. Ҳар жойга қараб ўзгарадиган буқаламун каби бўлманг. Динингизла фахрланинг, ундан хижолат бўлманг. Инсонлар асосга эга бўлган шахсларни ҳурмат қилишади!
Ҳимматингиз ҳудҳуддан паст бўлмасин. У Сабаъ аҳлининг ширкда юришига, Аллоҳдан ўзгага ибодат қилишига шундай қараб турмади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳатто мўъжизаларни ҳам Аллоҳ таоло ҳаракат билан боғламоқда:
"Асойингни денгизга ур!",
"Кема яса!",
"Қўлингни чўнтагингга сол!".

Ҳаракат қилмасдан, ишламасдан ҳеч нарсани кутманг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Табиий бўлинг, очиқ бўлинг, сохтакорликдан сақланинг...
Ўзгаларни рози қилиш учун юзингизни ўзгартирманг...
Қўрқманг, сизни истаганлар сизнинг барча сифатларингиз ва айбларингизга рози бўлишади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МИСКИНЛАР ОТАСИ
Имом Тирмизий роҳимаҳуллоҳ ўзининг ҳидис тўпламида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади:
“Очликдан қорнимга тош боғлаб юрар эдим. Оятни ёд олган бўлсамда уйига олиб бориб қорнимни тўйдирармикин дея кишилардан қуръон ҳақида сўрар эдим.
Доим охирда мискинларни уйига олиб бориб тўйдирадиган кимса Жаъфар ибн Аби Толиб бўлар эди!”.

Қийин кунларда ёнида турганларингиз сизни унутмайди.
Сиз тўйдирган оч қоринлар сизни ҳеч қачон унутмайди. Сиз хотиржам қилган кўнгиллар сизни юзингизни тоабад унутишмайди. Сиз артган кўз ёшлари худди тинч маконни сифатлагани каби сизнинг исмингизни ёд этади!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳеч кимни эсламаяпти. Аммо қорнини тўқлаган “Мискинлар отаси” Жаъфар ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳуни эслаяпти.
Қарийб бир ярим минг йилдан бери Жаъфар эсланади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ФИТРАТ
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Усудул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келтиради:
"Ҳорис ибн Ҳорис ал-Ғомидий ривоят қилади. Унинг отаси саҳоба бўлгани айтилади. У отаси билан жоҳилиятда Маккага келади. Узоқдан шовқин-сурон эшитилди. Ҳорис отасидан сўради:
- Ота! Булар нега жамланишган?
Отаси деди:
- Булардан бири динини тарк қилган экан. Ўшанга унинг қавми жамланишган!
Биз жамланган инсонларнинг олдига бордик. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қавмни исломга даъват қилаётган эдилар. Улар эса у кишини уриб азият бераётган эди. Кун кўтарилганида улар тарқалишди.
Шунда бир аёл қўлида қадаҳ ва рўмолча билан келди. У йиғлаган, бўйинлари очиқ эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қадаҳни олдилар, сувни ичиб таҳорат олдилар. Сўнгра аёлга қараб дедилар:
- Қизим! Бўйнингни ёп. Отангни мағлуб бўлишидан ёки хор бўлишидан ташвишланма!
Мен кишилардан у аёл кимлигини сўрадим. Улар менга уни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қизлари Зайнаб эканлигини айтишди!".

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам оғир аҳволда турганларида ҳам қизларининг кийимига эътибор қилишни унутмабдилар. Шунча бало ичида ҳам қизларининг бўйни очиқлиги у кишини рози қилмабди...
Бизни ҳам қизларимиз, аёлларимиз кийимига эътибор қилишимиздан дунёйимиз чалғитиб қўймасин.
Баъзилар бу ҳадис ҳақида турли гапларни гапиришган. Ўша пайтда ҳижоб фарз бўлмаганини ҳам айтишган.
Хўп майли, инсонда агар дин бўлмаса мурувват, шараф ва рашк ҳам бўлмаслиги керакми?!
Оддий ҳайвон ҳам урғочисини бошқа ҳайвонлардан қизғанади-ку ахир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУНАВВАР РУҲЛАР...
Дунёда шунақанги инсонлар бор, уларни фақатгина яхшилик қилиш, кўнгил олиш ўринларидан топасиз.
Уларнинг гапида, қилмишида ва тутган ўрнида фақат яхшиликни кўрасиз.
Улар бу ҳаётга абадийлик макони деб эмас, сафар йўли деб қарашади. Бунда фақат гўзал ахлоқ, чиройли муомала ва яхши из қолиши лозим деб эътиқод қилишади...

Дунёда бунинг акси ўлароқ қалби қоп-қора кўмир каби инсонлар ҳам бор. Улар турли суратларга кирувчан, вазиятга қараб ўзгарувчан бўлишади...
Муҳаббат улар учун ёлғон, дўстлик улар учун йўқоладиган нарса ва сафсата...

Инсонлар ҳар-хил бўлар эканда. Бир турли инсонларнинг ташқи кўриниши ниҳоятда гўзал. Аммо ҳақиқий гўзаллик хотиржам юзлардадир.
Заковатли инсон сизни асир қилади, аммо фақатгина меҳрли инсонлардан роҳатни ҳис қиласиз.
Ҳазил-мутойибага мойил руҳдан шодланасиз, аммо жароҳатингизга малҳам бўладиган, зулматингизни ёритадиган ва тарқатадиган руҳлардагина сакийнат топасиз.
Аммо мунаввар руҳлар жуда ҳам ноёб!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САҲНА ОРТИДАГИ ҚАҲРАМОНЛАР!
1994 йилда бобом (ойижонимнинг дадалари) мени ўқишга тарғиб қилдилар:
"Ўғлим! Сен ўқишинг керак. Неча йил ўқисанг ҳам мен ўз нафақамни сенга бераман. Ўқишинг харажати менинг гарданимда!".

Мен Наманганга "Мулла Қирғиз" мадрасасига ўқишга бордим. Билимим пастлиги учун ўқишга кира олмадим. Қайтиб келиб роса йиғлаганман ўшанда. Сал ўтмасдан бобом оламдан ўтдилар. Ўқишга кира олмаганимнинг ҳикматларидан бири шу экан. Яъни, менинг таъминотчим оламдан ўтган эдилар. Оиламиз эса менинг ўқишим харажатига тоқат қила олмас эди ўшанда...
Менинг ўқишим учун бобом бор пулларини бермоқчи эдилар...

Аллоҳимнинг ҳикматлари кўп экан. Ўша йили Тожикистонда нотинчликлар бўлиб у ердан бизга устозим Саймуддин домла роҳимаҳуллоҳ ташриф буюрдилар. У кишида ўқишни бошлаганман. Беш-олти йил устозда таълим олдим. Устозимни Аллоҳ раҳматига олсин. Ҳақиқий дарвиш эдилар. Ўзбекистонда юриб Денов, Наманган, Самарқанд, Ургут шаҳарларида қатнаб талабалар етиштирдилар. Ҳатто Россияга бориб олти ой Қозон мадрасасида дарс ҳам бериб келдилар...
Биз яшаб турган жойларда диний илми бор инсонлар жуда ҳам оз эди. Деярли йўқ эди ҳисоб. Ўша пайтлар домла Шоди устозимиз Қўқондан иккита қори акаларимизни, устозларимизни олиб келдилар. Қаршидан ҳам иккита ҳофизи қуръонни олиб келдилар. Уларнинг таъминотини қилиб турдилар. Бир неча йиллар улар бизга қуръондан дарс бердилар. Домланинг ўзлари эса машиналарида айланиб юриб талабаларга араб тили, сарф-наҳв ва тажвиддан дарс бериб бизни қўллаб турдилар...
Домланинг ёнларида ўша пайтлар устозимиз мулла Аҳмад бобо, Аҳтам бобо, Бозор боболар каби отахонлар туриб у кишини иқтисодий жиҳатдан, уй-жой масаласида қўллаб-қувватлаб турдилар...

Ўтганларини Аллоҳ раҳмат қилсин. Ўзи рози бўлсин улардан. Қолганларга узоқ ва баракали умр берсин

Саҳна ортидаги қаҳрамонларни негадир эслагим келди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЛИБ КЕТСИН ТААССУБ!
Шиалар Абу Бакр розияллоҳу анҳуни сўкадилар, уларга савол:
Нега буюкларинг Абу Бакр исмини фарзандларига қўйишган?!
Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳунинг Абу Бакр исмли ўғли бўлган.
Имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг Абу Бакр исмли ўғли бўлган
Имом Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳунинг Абу Бакр исмли ўғли бўлган.
Имом Мусо Козим роҳимаҳуллоҳнинг Абу Бакр исмли ўғли бўлган.

Шиалар Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни сўкадилар, уларга савол:
Нега буюкларинг, сиз ихлос қилган имомларинг ўз фарзандларига Умарнинг исмини қўйишган?!

Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳунинг Умар исмли ўғли бўлган.
Имом Ҳасан розияллоҳу анҳунинг Умар исмли ўғли бўлган.
Имом Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг ҳам Умар исмли ўғли бўлган.
Имом Зайнул Обидийн роҳимаҳуллоҳнинг ҳам Умар исмли ўғли бўлган.
Имом Мусо Козим роҳимаҳуллоҳнинг ҳам Умар исмли ўғли бўлган.

Шиалар Оиша розияллоҳу анҳога туҳматлар қилишади. Уларга савол:
Нега буюкларинг қизларига Оиша розияллоҳу анҳонинг исмини қўйишган?!
Жаъфар Содиқ роҳимаҳуллоҳнинг Оиша исмли қизи бўлган.
Мусо Козим роҳимаҳуллоҳнинг Оиша исмли қизи бўлган.
Али Ризо роҳимаҳуллоҳнинг Оиша исмли қизи бўлган.

Нега булар фарзадларига шиалар душман тутадиган кишиларнинг исмини қўйишди экан?!
Ёмон кўришгани учунми?!

Ўлиб кетсин таассуб!
Бу зиддиятни қандай қабул қиламиз?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УЙИНГДАГИЛАРГА АЙТСАНГ БЎЛМАСМИДИ?!
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Муснад”ида келтиради:
“Равҳ ибн Зинбаъ бир куни саҳобий Тамим ад-Дорий розияллоҳу анҳуни зиёрат қилгани келди. Тамим ад-Дорий отининг арпасини тозалаётган эди. Равҳ деди:
-Шу ишни қилишга сиздан бошқа одам йўқми?!
Тамим ад-Дорий розияллоҳу анҳу деди:
-Бор. Аммо мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан эшитганман, у киши шундай деганлар: “Бирор-бир мусулмон инсон отининг арпасини тозалаб унга берса Аллоҳ таоло унинг учун ҳар бир арпа эвазига битта яхшиликни битади!”.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг уйларида хизмат қиладиган кишилар бор эди. Аммо у киши ковушларини ўзлари тикар, кийимларини ўзлари ямар, қўйларини ўзлари соғар, уй ишларида хотинларига ёрдамлашар эдилар. Бу ишларни қилишни ўзлари яхши кўрар эдилар. Оилаларига ёрдам бериб хурсанд бўлар эдилар.
Идишларни ювишда хотинга ёрдам берсангиз қиёмат қоим бўлмайди. Кундузи ошхонада ярим соат туриб уларга ёрдам берсангиз ёмонликнинг тагида қолмайсиз.
Чироқ ўчиб қолганида халифа Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ ўзи ўрнидан туриб уни тузатиб қўйган эди. Бир киши унга: “Бирортамизга айтсангиз ҳам шуни тузатиб қўяр эдик!”, деди. Шунда халифа Умар ибн Абдулазиз унга шундай деган эди: “Турганимда ҳам Умар ибн Абдулазиз эдим, қайтганимда ҳам Умар ибн Абдулазизман, нима бўлибди?!”.
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Сизга эътибор берадиган киши бор экан, аламларингиз ўз-ўзидан йўқолиб кетаверади.
Эътибор бу сотилмайдиган ва сотиб олиб бўлмайдиган доридир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИХТИСОС
Ибнул Асир роҳимаҳуллоҳнинг "Усудул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам мусулмонлар қўшинини Мутага жўнатаётиб унга Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни амир қилдилар. Қўшиндагиларга дедилар:
"Агар Зайд шаҳид бўлса ўрнига Жаъфар амир бўлсин. Агар Жаъфар шаҳид бўлса ўрнига Абдуллоҳ ибн Равоҳа амир бўлсин!".

Қўшин жўнаб кетди. Уччала амир ҳам Мутада шаҳид бўлди. Мусулмонлар байроқни Собит ибн Ақрамга беришди. Собит байроқни Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуга бериб деди:
"Уруш ишини сен мендан кўра яхшироқ биласан!".

Ўзгалар иқдорини эҳтиром қилишни билишимиз лозим. Майдонимиз бўлмаган жойда жанг қилмаслигимиз керак.
Бир масалани билмайсизми, кишиларга фатво берманг.
Агар шифокор бўлсангиз мутахассислигингиз бўлмаган беморларни даволаманг.
Атом бўйича мутахассис бўлсангиз ҳам механик устанинг тажрибасини қадрланг.
Гарчи физика бўйича Нобель мукофотини олган бўлсангиз ҳам хамирни яхши тушунадиган нонвойнинг билимини қадрланг.
Муаммойимиз шундаки, ўзимизни ҳамма майдонда мутахассис деб биламиз.
Ўзини билмасвой деб биладиган инсонни топиш ниҳоятда мушкул!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НИМАНИ КУТАЯПМИЗ?!
Абу Нуъайм ўзининг "Ҳилятул авлиё" китобида келтиради:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Уҳуд жангига борганларида қарияларни Мадинада қолдириб кетдилар. Қариялар ичида Собит ибн Вақш ва Ҳузайфа розияллоҳу анҳунинг отаси Ҳусайл ҳам бор эди. Собит Ҳусайлга деди:
- Нимани кутамиз?! Эртами кечми барибир ўламиз. Қилични кўтариб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўшинларига бориб қўшилайлик. Шояд Аллоҳ бизга шаҳидликни насиб қилса!
Улар қиличларини кўтариб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўшинларига бориб қўшилиб жанг қилишиб шаҳид бўлишди!".

Биз нимани кутаяпмиз?! Эртага бизнинг жанозамизни ўқишлари мумкин. Нега энди ўлмайдигандек гуноҳлар қиламиз?!
Худди яшашимизга, кейинроқ силаи-раҳм қилишимизга кафолат бордек бугун қариндошлик алоқаларини узганмиз.
Худди истаган пайтимизда қайтиш имкони бордек яқинларимиздан алоқани узамиз.
Роббингизга ибодат қилинг. Яқинларингизни маҳкам тутинг. Арзимас жанглардан воз кечинг. Тирикликда бир-биримизга орқа қилиб ўлганимиздан сўнг бир-биримизга йиғлашимиздан нима фойда?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭЪТИРОФ
Ҳаким Тирмизий Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг акаси Жабала ибн Хорисадан ҳадис келтиради. Жабала дейди:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурларига келиб укам Зайдни олиб кетмоқчи эканлигимни айтдим. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Мана ўзидан сўра. Кетаман деса мен ман қилмайман!
Зайд деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сиздан бошқа кимсани танламайман!
Жабала исломга кирди. Кўпчилик ундан сен каттами ёки Зайд каттами деб сўрар эди. У шундай жавоб берар эди:
"Зайд мендан яхши, мен эса ундан олдин туғилганман!".

Бошқаларнинг хислатини эътироф қилиш буюклар хулқидандир. Мусо алайҳис салом: "Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ!", деган эди.
Ўзгаларнинг хислатини инкор қилиш золимлар қилмишидандир. Иблис алайҳил лаъна: "Мен ундан яхшиман!", деган эди.

Қалбингизни тозаланг, тилингизни покланг, солиҳлардан бўлишга ҳаракат қилинг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Аллоҳ сизга юзини ўзгартириб турли рангга кирмайдиган кишини насиб қилган бўлса анча бахтли инсон экансиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИСҚА ҲИКОЯ
Буюк рус адиби Антон Чеховнинг бир қисқа ҳикояси бор:
“Қария ўзининг бемор хотинини озғин оти тортадиган аравага ортиб даволаш учун узоқдаги шаҳарга йўл олди. Йўлда қария худди ўзига ўзи гапираётгандек паст овозда ғулдириб гапириб кетар эди. У бир вақтнинг ўзида ўзи билан қирқ йил бирга ҳаёт машаққатлари тотган, тирикчилик қайғусини бирга чеккан , далаларда деҳқончиликда унга ёрдамчи бўлган, хонадонини тартибга солган хотинига ҳам тасалли бериб кетар эди...
Қария мана шу лаҳзаларда ўтган шунча йиллар мобайнида хотинига қаттиққўллик қилганини, унга бирор марта яхши муомала қилмаганини, ширин гаплар айтиб кўнглини олмаганини ҳис қилди. Унга кўп зулм қилганини айтди. Чунки хотинига ширин гаплар гапириш учун, унга табассум қилиш учун ҳаёт ташвишларидан ортмаганини гапирди. Қария бу гапларни йўл бўйи хотинига маҳзун бўлиб, таассуф билан гапириб борди. Сув тошни ўйиб ташлагани каби оддий сўзлар ҳам киши қалбини ўйиб ташлайди. Унда чуқур излар қолдиради. Қария қирқ йил мобайнида хотинига бера олмаган муҳаббат, меҳр ва эр-хотин ўртасидаги ҳаёт илиқлигини унга энди бермоқчи бўлди. Унга энди бундан сўнг барча истакларини бажаришини, умрининг охиригача барча орзуларини рўёбга чиқаришини айтиб ваъдалар берди...
Қария манзилга етиб боргач, отдан тушиб аравадан хотинини илк бор кўтариб туширмоқчи бўлди. Аммо хотини вафот этган эди. Унинг танаси совиб бўлган, қариянинг ширин сўзларини эшитмасдан олдин жонини яратганга топширган эди!”.
Аламли ҳикоя мана шу ерда тугайди. Чехов бу ҳикояси орқали бизни қарияга ўхшаб ўзимизга ўзимиз гапириб қолишимиздан огоҳлантиради. Вақтни ўтказиб юборишимиздан бизни қайтаради. Чунки вақт ўтганидан сўнг ширин гапларнинг кимга кераги бор?!
Биз бир-биримизнинг қадримизни вақт ўтиб англаймиз. Вақтида бериладиган бир дона гул вақт ўтганидан кейин бериладиган бутун дунёдан яхшидир. Вақтида айтилган битта ширин сўз ҳислар ўлганидан кейин битилган бутун бир қасидадан яхшидир.
Маййитнинг пешанасидан ўпиб кечирим сўраш каби кечиккан нарсадан фойда йўқ.
Гўзал нарсаларни ортга сурманг. Иккинчи бор имкониятга эга бўлмаслигингиз мумкин!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУОМАЛА ОДОБИ
Ибнул Асирнинг "Усудул ғоба фий маърифатис саҳоба" номли китобида келади:
"Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан қирқ кун олдин исломга кирди. У жуда ҳам кўркам инсон эди. Ҳатто Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
"Жарир бу умматнинг Юсуфидир!", дер эди.

Жарир ибн Абдуллоҳ ўз қавмининг каттаси эди. У исломга кириб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни икром қилдилар ва кишиларга шундай дедилар:
"Агар сизнинг олдингизга бир қавмнинг улуғи келса уни эҳтиром қилинглар!".

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ "Муснад"ида келтиради:
"Жарир ибн Абдуллоҳ айтади:
"Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам исломга кирганимдан кейин мени бирор марта олдиларига киришдан ман қилмаганлар. Неча марта кўришган бўлсак доим менга табассум қилар эдилар!".

Ҳаммани эҳтиром қилишимиз уларнинг бизнинг гарданимиздаги ҳаққидир. Биздаги саховат ёки олийҳимматлик эмас.
Инсонларнинг мансаби, тутган ўрни, насаби, ҳолати турлича бўлади. Аммо инсонлиги ва ҳуқуқлари жиҳатидан улар тенгдир...
Аммо бу буюк дин ҳаммани ўз ўрнига қўяди. Оддий йўлини йўқотган инсон билан бир қавмнинг каттаси бир хил бўлмайди. Дўстингизга қиладиган муомалангиз билан вазирга қиладиган муомалангиз бир хил бўлмайди. Отангизга қиладиган муомалангиз билан ўғлингизга қиладиган муомалангиз бир хил бўлмайди...
Бир муносабат билан кийимингизни ўзгартирасиз-ку, энди инсонларга лойиқ муомалани ҳам танланг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Умрингиз китобини биргина қора саҳифаси учун куйдириб юборманг. Ё лутф ила кейинги саҳифани очинг, ёки у саҳифани жаҳл билан йиртиб ташланг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Агар у неъмат бўлмаганида бошқа неъматлар йўқолиб кетар эди...
Биласизми у нима?
У сатр неъматидир!

Аллоҳим бизнинг устимиздан сатр неъматини кўтармагин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Агар тўйингда хотинингни қариндошлари кўпроқ ўйнаса демак бошингга муаммо орттирибсан!

Африка мақоли

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Золимдан ҳам ифлос одам бор дунёда. Бу унинг ёрдамчиси!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Кузни ўз ҳолига қўйинг, дарахтларни нима қилса сизни ҳам ўшандай қилаверсин. Ахир сизда ҳам сарғайган барглар бисёр-ку!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Кишининг бахтсизлиги уни тушунмайдиган кишилар билан бирга ўтиришидан бошланади!

Аҳмад Холид Тавфиқ

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Кўксимни тешиб ўтиб қалбимнинг бўм-бўшлигини кўрадиган кўздан қўрқаман...
Эътирофимдан қўрқаман...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал