ХИЖОЛАТДАМИЗ...
Яҳё Синварнинг танаси ёриб кўрилганда шу нарса ойдинлашдики, у шаҳид бўлишидан 72 соат олдингина овқатланган экан. Кейинги уч кунда ҳеч нарса тотимаган экан...!
Бу хабарга нима дейишни ҳам билмай қолдим. Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ қароқчилигидан, йўлтўсарлигидан тавба қилганидан сўнг Маккага бориб Арофотда туриб, юзларини қўллари ила беркитиб шундай деган экан:
"Эй Роббим! Авф қилсангда нақадар шармандаман! Эй Роббим! Авф қилсангда нақадар хижолатдаман!".
Биз ҳам шундан бошқа гапни гапира олмаймиз....!
Ғазо манзаралари, ундаги хабарлар уйқумизни қочираверади, кўзларни ёшлатаверади, у ердаги биродарларимиздан хижолат бўлиб юраклар эзилиб оқаверади...ҳатто бизни авф қилишса ҳам. Қани энди бизни авф қилишса эди...!
Улар ўз ҳақларини ҳалол қилишсада, диндошларимиз, биродарларимиз борасида ожизлик қилганимиздан Аллоҳдан ҳаё қилаверамиз...!
Бу каби ҳолатлардан фақат қалбида иймон ва ислом бор инсонларнинггина юраги эзилади...!
Кўп гапларни айтмоқчи эдим. Аммо ожизман, шармандаман...!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ДАВОМ ЭТМОҚДА
Уҳудда Талҳа розияллоҳу анҳу иш оғир келганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам тош устига чиқиб олишлари учун танасини зинапоя қилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг орқасига оёқларини қўйиб тошнинг юқорисига чиқиб олдилар ва:
"Талҳа вожиб қилди!", дедилар.
Яъни, ўзига жаннатни вожиб қилди, дедилар.
Вожиб қилиш ҳамон давом этмоқда. Ким бутун борлиғини бугун ислом кўтарилиши учун зинапоя қилса демак у жаннатни ўзига вожиб қилди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЮПАНИНГ
Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳ қартайиб қолгунича нафл рўза тутишни тўхтатмади. Бир куни бир киши унга деди:
- Ёшингиз бир жойга бориб қолди, рўза сизни толиқтирмайдими?!
Аҳнаф ибн Қайс деди:
- Агар билсанг мен катта сафарга ҳозирланаяпман!
Катта сафар...
Тафаккур қилинг. Мен сизни қўрқитмоқчи эмасман. Аслида кимдир бизни охиратдан қўрқитса бизга омонлик истаётган бўлади. Тайёргарлик кўришимиз керак демоқчиман.
Умримиз тугагач, Аллоҳ томон сафар қиламиз. Ана шу сафар учун кўп нарса керак бўлади. Дунё зод-роҳила тайёрлаш учун бизга бир имконият. Иш машаққатли кўринганида жаннат ила юпанинг...!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни жаннат ила юпатиб турар эдилар.
Жаъфар розияллоҳу анҳунинг икки қўли кесилганида саҳобаларни Аллоҳ унинг қўллари эвазига жаннатда икки қанот бергани ила муждалаган эдилар.
Саҳобалар форс подшоҳларининг ҳарир рўмолчасини кўриб ҳавас қилишганда Саъд ибн Муознинг жаннатдаги рўмолчаси ундан яхшироқ эканлигини айтиб юпатган эдилар.
Бирор саҳобийнинг ёш боласи вафот қилиб қолса уларнинг боласини Иброҳим алайҳис салом билан Сора онамиз кафолатга олгани ила муждалар эдилар.
Абдуллоҳ ибн Ҳаром розияллоҳу анҳу вафот қилганида унинг ўғли Жобир йиғлади. Ўшанда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг отаси Абдуллоҳни Аллоҳ тирилтириб бевосита гаплашганини, унга: "Бандам тила тилагингни!", деганини айтиб юпатган эдилар.
Ёсирнинг оиласини мушриклар азоблаётганида уларнинг олдидан ўтиб: "Сабр қилинглар эй Ёсирнинг оиласи, учрашув жойимиз жаннат!", дея уларни юпатган эдилар.
Ҳамма машаққатнинг юпанчи жаннатдир.
Бу дунё аччиқми, ширинми бир куни ўтади. Намознинг машаққати, рўзанинг қийинчилиги тугайди. Ажр эса абадий қолади .
Кечаси қоим бўлишнинг машаққати, масжидга боришнинг қийинчилиги куни келиб тугайди. Аммо савоб абадий қолади.
Жаннатга кириш онларини ёдга олинг. Ана шунда бутун машаққатлар енгил бўлади!
Яна бир нарса ёддан чиқмасин. Гуноҳнинг лаззати ҳам ўткинчи. Аммо жазоси сақлаб қўйилади!
Тонгингиз хайрли бўлсин!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
САМОДА...
Самода таниқли бўлганларнинг ҳаммаси ҳам ерда машҳур эмас экан.
Ерда машҳурларнинг ҳаммасини ҳам самода эътироф қилишмайди....!
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
- Ҳозир ҳузурингизга бир киши кириб келади, сизлар у туфайли ризқланасизлар, чорваларингиз у туфайли ризқланади, у туфайли ёмғир ёғади, у туфайли сизларга нусрат берилади!
Саҳобалар қараб туришди. Шунда доим масжидни супуриб тозалаб юрадиган қоп-қора, кўриниши хуник бир йигит кириб келди!
Бугун заминда арзимаган, лағв ишлар билан кишилар машҳур бўлиб кетишаяпти. Бировнинг хотини билан қўлга тушган зинокор боланинг подписчиги бугун юзлаб китоблар ёзган олимникидан анча кўп бўлиши ҳам мумкин. Бунақалар ерда балки таниқлидир, аммо самода...!
Самода кимлар таниқли эканини фақат само аҳли билади!
Самода таниқли бўлинг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ФИКР
"Лайли ва Мажнун" достонининг қаҳрамони аслида муҳаббат эмас, маҳрумликдир.
Севгидан кўра маҳрумликнинг алами оғирроқ бўлар экан-да!
Мажнун агар Лайлога уйланганида кейинроқ бошқа аёлни севиб қолган бўлар эди. Биз эса Мажнундан айрилган бўлар эдик!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ҳеч ким сизнинг оғриқларингизни, аламларингизни тортиб олишга қодир эмас. Шундай экан, сиздан саодатингизни ҳам тортиб олишларига йўл қўйманг!
Вильям Шекспир
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МАЪРИФАТ
Милодий 1364 йилда Мақризий дунёга келган. Уни араб тарихчиларининг шайхи дейишар эди. Унинг "Ас-сулук ли маърифати дувалил мулук" китоби тарихий-адабий туҳфа ҳисобланади. Унда кўп хабарлар, ривоятлар бор. Уни жуда ҳам ажойиб тил билан битган.
Аммо кўпчилик Мақризийнинг инсоният тарихидаги ажойиб иқтисодчи бўлганини билмайди. Унинг иқтисодга оид таклифлари, фикрлари жуда кўп. Буни унинг китобларида сочилган фикрларидан билсак бўлади. Бу борада ўз асрида унга тенг келадигани бўлмаган.
1579 йилда дунёда "Грешем қонуни" атамаси тарқалди. Бу атамани машҳур инглиз иқтисодчиси Томас Грешем тарқатди. Бу қонунга қисқача шундай таъриф бериш мумкин:
"Ёмон валюта бозордан яхши валютани қувиб чиқаради!".
Грешем қонуни амлида ундан икки юз йил олдин ўтган олим Мақризий ўзининг "Иғосатул умма би кашфил ғумма" номли китобида ёзган қонунни чайнашдир. Мақризий бу китобида ўша даврда Мисрда содир бўлган очарчилик, иқтисодий қийинчиликнинг сабабларини, муолажасини зикр қилган. Мисрдаги очарчилик ва иқтисодий қийинчиликка олтин ва кумуш тангалар ўрнига мис тангаларни муомалага киритишни, аниқроғи сохталаштиришни сабаб қилиб кўрсатган.
Бугунги дунёнинг мусибати ҳам ана шунда. Қоғоз пуллар жуда кўп чиқарилаяпти. Уларнинг ортида эса унинг қийматига мос келадиган ҳеч қандай олтин ёки кумуш йўқ.
Мақризий ўзининг иқтисодга оид фикрларига сабабиятни асос қилиб олади, қадарни эмас. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Мақризий кулфат ва машаққатларнинг сабаби аниқланса ечими ҳам осон бўлишини айтади. Очарчилик ва иқтисодий бўҳронлар ўлим сингари келиши шарт бўлган нарса эмас, дейди. Бу вақтинча бўладиган иқтисодий, моддий ҳодиса холос. Бу инсоният устида доим тура олмайди, дейди. Аммо бу муаммо сабаблар муҳайё бўлиши билан яна қайта содир бўлаверишини, сабабларни бартараф қилинса муаммо ҳам йўқолишини айтади.
Мақризийдан бир неча юз йил кейин келган аллома Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эди:
"Инсон билган нарсаларида ихтиёрлидир. Билмаган нарсаларида эса унда ихтиёр йўқ. Демак маърифат зиёда бўлгани сари ҳуррият зиёда бўлади!".
Мақризий ана шуни тушунтирмоқчи бўлган!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Агар итлар бир ерда жамланаётганини кўрсанг билки, ўлжа арслондир!
Хитой мақоли
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЭСЛАНГ...!
Овқатингизга аёлингиз тузни кўп солиб юборганида уларни эсланг...
Кўчангиздан кечаси баланд овозда машина ўтса уларни эсланг...
Диёрингиздаги об-ҳаво ўзгариб қиш кечикса, қишни орзу қилишдан олдин уларни эсланг...
Уйни иситадиган иситгичингиз бузилиб қолса уларни эсланг...
Қайси бир кийимингизни кийишни билмасдан шкаф олдида туриб қолсангиз уларни эсланг...
Вазнингиз ортиб қорнингиз дўппайганини кўрганингизда уларни эсланг...
Ғазодаги болалар маҳаллама-маҳалла юриб ичишга ярайдиган сув қидиришаяпти...
Ғазодаги болалар бир бурда бўлсада қотган нон қидириб кўчама-кўча юришибди...
Уларга нон узатсангиз билакларида исмлари ёзилганини кўрасиз. Уларнинг оналари тўсатдан уйлари портлаб болалари бино остида қолса уларни мана шу ёзувдан таниб олишни мақсад қилишган...
Фарзандларингизни уришишдан, уларга танбиҳ беришдан олдин шуларни эсланг...!
Эслайлик!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ФИКРИНГИЗ ҚАНДАЙ?
Биродарлар! Нима деб ўйлайсизлар, бир биродаримизнинг айтишича, ижтимоий тармоқларда мен ёзаётган нарсалар динга хизмат қилиш эмас экан. Бошқа иш қилишим керак экан...
Динга хизмат қанақа бўлади сизнингча?
Мен ёзаётган диний-ахлоқий мавзуларимни дин ва миллатга хизмат деб биламан. Йўқса устозлар нега китоблар ёзишди?!
Сиз қандай фикрдасиз? Унинг эмас, сизнинг фикрингиз қизиқ!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Модомики Фаластин муаммосини англамайдиган авлод пайдо бўлаверар экан, уни бизга англатиш учун "исроил"лар келаверади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Эгилмайдиган, дунё учун ҳар-хил тусга кирмайдиган, бу динни чўғ каби қўлида тутиб турганларга эрталабки саломлар бўлсин!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Бизни ҳамма ўз табиати ила кўради. Ифлос инсондан сизни покиза ҳолда кўришини кутманг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚОННИ АЙБЛАГАН СИЁҲ...
Совуқ ҳикмат, фалсафа либосини кийиб олган қўрқоқлик, безатилган вайсақилик, жарангдор жумлалар жоҳилликдан ҳам қабиҳдир!
Бу бичилган-ахталанган тўданинг жим туриш имкони бор эди. Аслида бунинг ўзи ҳам "ёрдамсиз қолдириш" ва тарих ахлатхонасига бепул чиптадир!
Булар умматнинг энг шарафли рижолларини энг муқаддас жангига таъна қилишди, айблашди.
Ожиз инсон ўзининг наздида яланғоч эканлигини беркитишни истаса, ожизлигини яширмоқчи бўлса рижоллар борасида унинг қараши ўзгача бўлади. Ўзи қачондан бери аёллар эркаклар ҳақида гапирадиган бўлиб қолди?!
Гуноҳкорларнинг энг қабиҳи "каттакон"ларга мослаб гапирадиган дин олимларидир. Каттакон уларга бир нарса деса дарров ўзига ўхшаган "олим"ни атрофига чақиради. Улар худди бошқарув пультининг вазифасини бажаришади. Валинеъматларини, бир бурда нон берадиганларни рози қилиш учун турли томонга эгиш ва букиш мумкин бўлган далилларни қидиришга тушишади.
Бир замонлар имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эди:
"Мен учун раққослик билан ризқ қидиришим дин билан ризқ қидиришимдан афзалроқдир!".
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўқийман:
"Умматимдан бир тоифа Аллоҳнинг амри кегунича динга нусрат бериб, уни қувватлаб, душманларига енгилмай туришади. Уларни ёрдамсиз қолдирганлар уларга зарар бера олмайди. Фақатгина уларга баъзи офатлар етиб туриши бор!".
Саҳобалар сўрашди:
-Улар қаерда эй Аллоҳнинг Расули?!
- Улар Байтул Мақдис ва унинг атрофларида бўлишади!
Инсон ўзини дарахтдан кесиб олинган бир шох деб ҳис қилар экан, мен бундан "ёрдамсиз қолдириш"ни нелигини ҳис қиламан. Қизиғи шундаки, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам "уларни душман тутганлар" демадилар. Зарар фақатгина душмандан кутилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам "уларни ёрдамсиз қолдирганлар" дедилар. Чунки "ёрдамсиз қолдириш" фақатгина сиз яхшилик кутган инсонлардан содир бўлади...
Биродарларининг диёрида анҳорлар оқиб турса-ю, у сув ича олмаса...
Юрти энг нефтга бой мамлакат ҳисобланса-ю, тез ёрдам машинаси бензини тугаб қолгани учун вақтида етиб кела олмаса...
У оч қолса-ю, қўшниси душман рухсат бермагани учун унга таом бера олмаса...
Минбарлардан имомлар гоҳида уни бемулоҳаза деб айблашса, гоҳида бидъатчи деб айблашса, гоҳида террорчи деб айблашса...
Оммавий ахборот воситалари унинг қаҳрамонликларини, ҳар куни бўлаётган ўнлаб, юзлаб жанозаларни эҳтиром қилмасдан гўштини ғажиса, парчаласа...
Унинг танасига қалам санчилса. Бўёқ қонни ҳақорат қилса бу жуда ҳам аламлидир...
Унга ақидани, муҳаббатни, покизаликни ўргатиш учун йиғинлар, мажлислар ташкил қилинса...
Замоннинг мусибатини қарангки, ватанини, оиласини, молини, жонини, муқаддас заминни ҳимоя қилаётган инсонга тинчгина, иссиққина уйида ўтирган киши фатво бермоқда...
Жанг майдонида жон бераётган кишини юмшоққина ёстиққа суяниб ўтирган киши айбламоқда...
Душманга тош тугул ҳатто гул ота олмаган кишилар унга бармоқларини бигиз қилмоқда....
Аммо "ёрдамсиз қолдириш"нинг барча аламларини Набий саллоллоҳу алайҳи аа салламнинг "зарар бера олмайди" деган жумлалари сабот ҳаловатига айлантириб юборади.
Биламан, бу уруш ўтиб кетади. Уни дўстнинг ёрдамсиз қолдириши ҳам, душманнинг жиноятлари ҳам тўхтата олмайди. Ҳозир тарих битилаяпти. У ҳеч кимга раҳм қилмайди.
Бугун уларни айнан араб давлатлари минбарларидан туриб гўштини ейишаяпти. Бир вақтлар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг ўлими учун олтмишта фақиҳ имзо чекиб берган эди. Бугун ўша олмишта фақиҳ тарих ахлатхонасида. Имом Аҳмаднинг исми эса тарих зарварақларида нурдан бўлган ҳарфлар ила битилган.
Бугун озодлик жангчиларининг кўксига қалам санчишаётган бўлишса, бир вақтлар Умар Мухтор қўлга тушганида буларнинг боболари газетада "исёнчилар бошлиғи қўлга тушди" деб ёзган эди. Бугун ўша қаламни тутганлар тарих ахлатхонасида. Умар Мухторнинг номи эса нурдан бўлган ҳарфлар билан тарих зарварақларида битилган.
ҒАРБ МАНТИҒИ
- Наум Аронович ғамгин кўринасиз?
- Ҳа нимасини айтасан, ўғлим уйланаяпти!
- Яхши-ку! Ҳамманинг ҳам ўғли уйланади. Хурсанд бўлишингиз керак. Келиннинг исми нима?
- Степан!
- Аааа...ҳмм исми яҳудийча эмас экан-ку!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Фарзанд тарбиясини муҳим бир лойиҳа деб қарамас эканмиз, бу борада муваффақиятга эриша олмаймиз!
Абдулкарим Баккор
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Фиръавнга қарши чиқишнинг ўзи етарли эмас. Мусонинг ёнида бўлиш ҳам шарт!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"Бу диёрда умрингни ярмини билиш учун сарфлайсан. Билганингдан сўнг худди билиминг уятли ишдек қолган ярим умрингни билганингни яширишга сарфлайсан!".
Аҳмад Саъдовий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Европада узун романларни ўқишни қиш фаслига қолдиришар экан. Чунки қор ва совуқ кишиларни ташқарига чиқишдан ман қилар экан. Қишда ўқиладиган романларни "Камин адабиёти" деб номлашган экан. Сабаби, узун романларни тун бўйи камин олдида мазза қилиб ўқишар экан!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Даромадингиз, топган пулингиз ҳақида ҳеч кимга гапирмасдан жимгина сир сақлаб юрибсизми, ишингиз орқага кетиб қийналганингизда ҳам, пулсиз қолганингизда ҳам дардингизни бировга айтмасдан жимгина, сир сақлаб юринг.
Ишингиз яхшилигида инсонларни эсламасдан омадингиз кетганида эсласангиз уят бўлади-я!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Атрофимиздагиларнинг раҳмини келтирмаслик учун гоҳида ўзимизни роҳатда юргандек кўрсатамиз!
Менимча уддалаяпмиз...!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ХОИН
Хабар беришларича, Португалия, Словения, Хорватия, Малта, Намибия каби давлатлар ичи портловчи бомбаларга лиқ тўла бўлган Ғазони қатл қилиш учун инсониятнинг лойқаси бўлмиш яҳудийлар томон кетаётган Катрина кемасини ўз портларига швартовка(боғлаб қўйиш) қилишга рухсат беришмади. Аммо пасткаш, хор, ҳақир ва ёмон қўшни бўлган Миср Искандария портига Катринани лангар ташлашига ва юкни туширишига рухсат берди!
Ғазо ишғол қилинса навбат албатта хоин Мисрга келади. Сўнгра Димашқ, Бағдод....ва ҳоказо!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Бир куни Абул Аъло Мавдудий роҳимаҳуллоҳ хутба қилаётганида унга ўқ узишди. Шунда кишилардан бири уни ҳимоя қилиш мақсадида унга деди:
- Ўтиринг!
Абул Аъло деди:
- Бугун мен ўтирсам ким ўрнидан туради?!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АЖАБ
Ийсор ҳақида гап кетганида ҳамма Саъд ибн Рабиъ розияллоҳу анҳунинг молининг ярмини ва икки хотинидан бирини Мадинага ҳеч вақосиз ҳижрат қилиб келган Абдурраҳмон ибн Авфга бермоқчи бўлганидан ажабланади, унга қойил қолади.
Тўғри, бунақаси тарихда бўлмаган. Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор. Биз Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ҳам ажабланишимиз керак. У биродари Саъддан сариқ чақа ҳам олмаган.
Тўғри, Абдурраҳмон ибн Авфда ҳеч нарса йўқ эди. Аммо баланд ҳиммат, иззати нафс бор эди. Ҳеч нарсаси йўқ инсонга биров ярим давлатини, яна икки хотинидан бирини тавсия қилиб турса бунинг олдида тик туриб бериш ҳар кимга ҳам эмас....!
Мен кўпроқ Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан таъсирланаман. Зеро у тамаъдан узоқ бўлган буюк инсон эди. Аллоҳ уни шунга яраша мукофотлади!
Саъд ибн Рабиъ розияллоҳу анҳунинг қилган иши олдида таъзимдаман!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Исмингиз севадиган кишингиз оғзидан чиқмагунича оддий бўлиб қолаверади!
Феодор Достоевский
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ОЛИМЛАР ОЛИМ БЎЛГАНИДА...
Абу Ҳомид Исфароиний роҳимаҳуллоҳ ўз даврида Шофиъий мазҳабининг энг кўзга кўринган олими эди . У халифа билан фатво берган бир масаласи борасида келиша олмай қолди. Исфароиний халифага шундай мактуб битди:
"Билгинки, сен мени Аллоҳ қўйган мақомдан бўшатишга қодир эмассан. Мен эса Хуросонга икки ёки уч калима ёзилган мактуб юбориб сени халифаликдан бўшата оламан!".
Имом Субкийнинг "Табақотуш Шофиъийятил кубро" китобидан. 4 жуз 64 саҳифа.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Агар сиздан Аллоҳнинг раҳмати ҳақида сўрашса шундай денг:
"У икки етимнинг хазинасини муҳофаза қилиш учун Мусо алайҳис салом ва Хизр алайҳис саломдек буюк бандаларини бошқа шаҳарга юборди!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Уларни кўп жамоалар, кўп гуруҳлар ёмонлаб ётибди. Ўзи уйда ўтирганлар жангчиларнинг ҳимматини синдирмоқчи бўлишади. Ўзи қилмиши қисқарган кишининг тили узаяди. Ўзи бу инсонлардан Пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам омон қолмаган. Бу умматнинг бошидан шундай кунлар ўтдики, у кунда хаворижлар Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳуни кофир деб қонини ҳалол деди. Хаворижлар бугун тарих ахлатхонасида. Али розияллоҳу анҳу эса суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида.
Бу кунлар ўтиб кетади. Ҳақ бундан ярадор бўлиб чиқади. Аммо тез кунларда жароҳатлари битиб ҳеч нарсага қарамасдан ботилга қарши кураш йўлига киради. Ваъдалашган жой эса Аллоҳнинг ҳузуридадир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Дўстликнинг гуллаб яшнаши учун заиф хотира керак...
Яъни, дўстинг хатоларини унутишинг шарт!
Оноре де Бальзак
/channel/Abdulqodir_Polvonov