abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

МАЪРИФАТ
Милодий 1364 йилда Мақризий дунёга келган. Уни араб тарихчиларининг шайхи дейишар эди. Унинг "Ас-сулук ли маърифати дувалил мулук" китоби тарихий-адабий туҳфа ҳисобланади. Унда кўп хабарлар, ривоятлар бор. Уни жуда ҳам ажойиб тил билан битган.
Аммо кўпчилик Мақризийнинг инсоният тарихидаги ажойиб иқтисодчи бўлганини билмайди. Унинг иқтисодга оид таклифлари, фикрлари жуда кўп. Буни унинг китобларида сочилган фикрларидан билсак бўлади. Бу борада ўз асрида унга тенг келадигани бўлмаган.
1579 йилда дунёда "Грешем қонуни" атамаси тарқалди. Бу атамани машҳур инглиз иқтисодчиси Томас Грешем тарқатди. Бу қонунга қисқача шундай таъриф бериш мумкин:
"Ёмон валюта бозордан яхши валютани қувиб чиқаради!".
Грешем қонуни амлида ундан икки юз йил олдин ўтган олим Мақризий ўзининг "Иғосатул умма би кашфил ғумма" номли китобида ёзган қонунни чайнашдир. Мақризий бу китобида ўша даврда Мисрда содир бўлган очарчилик, иқтисодий қийинчиликнинг сабабларини, муолажасини зикр қилган. Мисрдаги очарчилик ва иқтисодий қийинчиликка олтин ва кумуш тангалар ўрнига мис тангаларни муомалага киритишни, аниқроғи сохталаштиришни сабаб қилиб кўрсатган.

Бугунги дунёнинг мусибати ҳам ана шунда. Қоғоз пуллар жуда кўп чиқарилаяпти. Уларнинг ортида эса унинг қийматига мос келадиган ҳеч қандай олтин ёки кумуш йўқ.
Мақризий ўзининг иқтисодга оид фикрларига сабабиятни асос қилиб олади, қадарни эмас. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Мақризий кулфат ва машаққатларнинг сабаби аниқланса ечими ҳам осон бўлишини айтади. Очарчилик ва иқтисодий бўҳронлар ўлим сингари келиши шарт бўлган нарса эмас, дейди. Бу вақтинча бўладиган иқтисодий, моддий ҳодиса холос. Бу инсоният устида доим тура олмайди, дейди. Аммо бу муаммо сабаблар муҳайё бўлиши билан яна қайта содир бўлаверишини, сабабларни бартараф қилинса муаммо ҳам йўқолишини айтади.

Мақризийдан бир неча юз йил кейин келган аллома Муҳаммад Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эди:
"Инсон билган нарсаларида ихтиёрлидир. Билмаган нарсаларида эса унда ихтиёр йўқ. Демак маърифат зиёда бўлгани сари ҳуррият зиёда бўлади!".
Мақризий ана шуни тушунтирмоқчи бўлган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Агар итлар бир ерда жамланаётганини кўрсанг билки, ўлжа арслондир!

Хитой мақоли

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭСЛАНГ...!
Овқатингизга аёлингиз тузни кўп солиб юборганида уларни эсланг...
Кўчангиздан кечаси баланд овозда машина ўтса уларни эсланг...
Диёрингиздаги об-ҳаво ўзгариб қиш кечикса, қишни орзу қилишдан олдин уларни эсланг...
Уйни иситадиган иситгичингиз бузилиб қолса уларни эсланг...
Қайси бир кийимингизни кийишни билмасдан шкаф олдида туриб қолсангиз уларни эсланг...
Вазнингиз ортиб қорнингиз дўппайганини кўрганингизда уларни эсланг...
Ғазодаги болалар маҳаллама-маҳалла юриб ичишга ярайдиган сув қидиришаяпти...
Ғазодаги болалар бир бурда бўлсада қотган нон қидириб кўчама-кўча юришибди...
Уларга нон узатсангиз билакларида исмлари ёзилганини кўрасиз. Уларнинг оналари тўсатдан уйлари портлаб болалари бино остида қолса уларни мана шу ёзувдан таниб олишни мақсад қилишган...
Фарзандларингизни уришишдан, уларга танбиҳ беришдан олдин шуларни эсланг...!
Эслайлик!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ФИКРИНГИЗ ҚАНДАЙ?
Биродарлар! Нима деб ўйлайсизлар, бир биродаримизнинг айтишича, ижтимоий тармоқларда мен ёзаётган нарсалар динга хизмат қилиш эмас экан. Бошқа иш қилишим керак экан...
Динга хизмат қанақа бўлади сизнингча?
Мен ёзаётган диний-ахлоқий мавзуларимни дин ва миллатга хизмат деб биламан. Йўқса устозлар нега китоблар ёзишди?!
Сиз қандай фикрдасиз? Унинг эмас, сизнинг фикрингиз қизиқ!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Модомики Фаластин муаммосини англамайдиган авлод пайдо бўлаверар экан,  уни бизга англатиш учун "исроил"лар келаверади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Эгилмайдиган, дунё учун ҳар-хил тусга кирмайдиган, бу динни чўғ каби қўлида тутиб турганларга эрталабки саломлар бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бизни ҳамма ўз табиати ила кўради. Ифлос инсондан сизни покиза ҳолда кўришини кутманг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚОННИ АЙБЛАГАН СИЁҲ...
Совуқ ҳикмат, фалсафа либосини кийиб олган қўрқоқлик, безатилган вайсақилик, жарангдор жумлалар жоҳилликдан ҳам қабиҳдир!
Бу бичилган-ахталанган тўданинг жим туриш имкони бор эди. Аслида бунинг ўзи ҳам "ёрдамсиз қолдириш" ва тарих ахлатхонасига бепул чиптадир!
Булар умматнинг энг шарафли рижолларини энг муқаддас жангига таъна қилишди, айблашди.
Ожиз инсон ўзининг наздида яланғоч эканлигини беркитишни истаса, ожизлигини яширмоқчи бўлса рижоллар борасида унинг қараши ўзгача бўлади. Ўзи қачондан бери аёллар эркаклар ҳақида гапирадиган бўлиб қолди?!
Гуноҳкорларнинг энг қабиҳи "каттакон"ларга мослаб гапирадиган дин олимларидир. Каттакон уларга бир нарса деса дарров ўзига ўхшаган "олим"ни атрофига чақиради. Улар худди бошқарув пультининг вазифасини бажаришади. Валинеъматларини, бир бурда нон берадиганларни рози қилиш учун турли томонга эгиш ва букиш мумкин бўлган далилларни қидиришга тушишади.
Бир замонлар имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ шундай деган эди:
"Мен учун раққослик билан ризқ қидиришим дин билан ризқ қидиришимдан афзалроқдир!".
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳадисларини ўқийман:
"Умматимдан бир тоифа Аллоҳнинг амри кегунича динга нусрат бериб, уни қувватлаб, душманларига енгилмай туришади. Уларни ёрдамсиз қолдирганлар уларга зарар бера олмайди. Фақатгина уларга баъзи офатлар етиб туриши бор!".
Саҳобалар сўрашди:
-Улар қаерда эй Аллоҳнинг Расули?!
- Улар Байтул Мақдис ва унинг атрофларида бўлишади!

Инсон ўзини дарахтдан кесиб олинган бир шох деб ҳис қилар экан, мен бундан "ёрдамсиз қолдириш"ни нелигини ҳис қиламан. Қизиғи шундаки, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам "уларни душман тутганлар" демадилар. Зарар фақатгина душмандан кутилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам "уларни ёрдамсиз қолдирганлар" дедилар. Чунки "ёрдамсиз қолдириш" фақатгина сиз яхшилик кутган инсонлардан содир бўлади...
Биродарларининг диёрида анҳорлар оқиб турса-ю, у сув ича олмаса...
Юрти энг нефтга бой мамлакат ҳисобланса-ю, тез ёрдам машинаси бензини тугаб қолгани учун вақтида етиб кела олмаса...
У оч қолса-ю, қўшниси душман рухсат бермагани учун унга таом бера олмаса...
Минбарлардан имомлар гоҳида уни бемулоҳаза деб айблашса, гоҳида бидъатчи деб айблашса, гоҳида террорчи деб айблашса...
Оммавий ахборот воситалари унинг қаҳрамонликларини, ҳар куни бўлаётган ўнлаб, юзлаб жанозаларни эҳтиром қилмасдан гўштини ғажиса, парчаласа...
Унинг танасига қалам санчилса. Бўёқ қонни ҳақорат қилса бу жуда ҳам аламлидир...
Унга ақидани, муҳаббатни, покизаликни ўргатиш учун йиғинлар, мажлислар ташкил қилинса...

Замоннинг мусибатини қарангки, ватанини, оиласини, молини, жонини, муқаддас заминни ҳимоя қилаётган инсонга тинчгина, иссиққина уйида ўтирган киши фатво бермоқда...
Жанг майдонида жон бераётган кишини юмшоққина ёстиққа суяниб ўтирган киши айбламоқда...
Душманга тош тугул ҳатто гул ота олмаган кишилар унга бармоқларини бигиз қилмоқда....

Аммо "ёрдамсиз қолдириш"нинг барча аламларини Набий саллоллоҳу алайҳи аа салламнинг "зарар бера олмайди" деган жумлалари сабот ҳаловатига айлантириб юборади.
Биламан, бу уруш ўтиб кетади. Уни дўстнинг ёрдамсиз қолдириши ҳам, душманнинг жиноятлари ҳам тўхтата олмайди. Ҳозир тарих битилаяпти. У ҳеч кимга раҳм қилмайди.
Бугун уларни айнан араб давлатлари минбарларидан туриб гўштини ейишаяпти. Бир вақтлар Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг ўлими учун олтмишта фақиҳ имзо чекиб берган эди. Бугун ўша олмишта фақиҳ тарих ахлатхонасида. Имом Аҳмаднинг исми эса тарих зарварақларида нурдан бўлган ҳарфлар ила битилган.
Бугун озодлик жангчиларининг кўксига қалам санчишаётган бўлишса, бир вақтлар Умар Мухтор қўлга тушганида буларнинг боболари газетада "исёнчилар бошлиғи қўлга тушди" деб ёзган эди. Бугун ўша қаламни тутганлар тарих ахлатхонасида. Умар Мухторнинг номи эса нурдан бўлган ҳарфлар билан тарих зарварақларида битилган.

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЙЎЛ...
  Бизга тушгани Аллоҳ томон юрмоқ. Қандай ҳолатда етиб бориш аҳамиятли эмас. Парчаланган ҳолда борасизми, гўзал ҳолатда борасизми аҳамияти йўқ. Муҳими етиб бориш. Мақсадга етишиш руҳнинг муолажасидир.
   Борди-ю ета олмадингиз, йўлда вафот этдингиз. Маҳзун бўлманг. Йўлда ўлиш ҳам омонатни адо қилишдир. Шунинг ўзи етиш ҳисобланади...
   Биз натижадан сўралмаймиз, балки ҳаракатдан, сабаблардан сўраламиз. Қиёмат кунида баъзи Пайғамбарлар умматсиз, ёлғиз ўзи келади. Бу уларнинг сускашлигидан эмас, кишиларнинг ижобат қилмаганидандир.
   Тасаввур қилинг буни, тасалли олинг...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Охирги ўн беш йилда Британияда 425 та масжид очилибди. 500 та черков ўз фаолиятини якунлабди...
   Мусулмонлар янги масжид қуриш ўрнига черковларни сотиб олиб масжидга айлантиришаяпти...
   Ҳалол ошхоналар ёпилмаяпти, балки очилаяпти...!

Келажак иншааллоҳ ИСЛОМники!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Итингиз сизга қараб вовуллай бошласа билингки, бошқа кимдир унга овқат бераяпти!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ибодатсиз ахлоқ нажот бера олмайди.
Ахлоқсиз ибодат фойда бера олмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СИЗ БИЛМАЙСИЗ!
     (Мусо алайҳис салом Хизр алайҳис саломга): “Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?!”, деди.
   Аллоҳ сизни сиз англамайдиган турли йўллар билан ҳимоя қилади. Кемангиз тешиб қўйилади. Чунки Аллоҳ сизни денгиздаги балолардан ҳимоя қилмоқчи бўлади.
    Кўчада қоқилиб тушасиз. Чунки Аллоҳ сизни сизга азият берадиган йўналишдан сақлашни ирода қилади.
    Фурсатни қўлдан бой берасиз. Чунки Аллоҳ сизга сиз истаганни эмас, сиз муҳтож бўлган нарсани беришни ирода қилади.
   Кимдир юзингизга тарсаки туширади. Чунки ғафлатдан уйғонишингизнинг ягона йўли шу бўлади.
   Қалбингизни синдиришади. Чунки қалбнинг синиши Аллоҳга боғланишнинг энг биринчи қадамидир...
   Кўпгина ҳимоялар оғриқ кўринишида келади билсангиз!
  
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Биз Аллоҳникимиз ва яна Аллоҳга қайтамиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ёшлигимни яхши эслайман. Бирор-бир қўшнимиз вафот қилса бошқа қўшнилар белгилаб қўйган тўйини ортга сурар эди.
   Биз мана шу асосда тарбияландик...
   Суратдаги оломон Мисрлик хонанда Тамир Ҳуснийнинг "санъати"дан баҳраманд бўлгани жамланишган...
   Ғазода эса сўйилиш ва қатлиом давом этмоқда...

   Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар:
".....Ўшанда сизлар сон жиҳатдан кўп бўласизлар, аммо селнинг кўпиги сингари бўласизлар!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХОИН
Хабар беришларича, Португалия, Словения, Хорватия, Малта, Намибия каби давлатлар ичи портловчи бомбаларга лиқ тўла бўлган Ғазони қатл қилиш учун инсониятнинг лойқаси бўлмиш яҳудийлар томон кетаётган Катрина кемасини ўз портларига швартовка(боғлаб қўйиш) қилишга рухсат беришмади. Аммо пасткаш, хор, ҳақир ва ёмон қўшни бўлган Миср Искандария портига Катринани лангар ташлашига ва юкни туширишига рухсат берди!

Ғазо ишғол қилинса навбат албатта хоин Мисрга келади. Сўнгра Димашқ, Бағдод....ва ҳоказо!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бир куни Абул Аъло Мавдудий роҳимаҳуллоҳ хутба қилаётганида унга ўқ узишди. Шунда кишилардан бири уни ҳимоя қилиш мақсадида унга деди:
- Ўтиринг!
Абул Аъло деди:
- Бугун мен ўтирсам ким ўрнидан туради?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЖАБ
Ийсор ҳақида гап кетганида ҳамма Саъд ибн Рабиъ розияллоҳу анҳунинг молининг ярмини ва икки хотинидан бирини Мадинага ҳеч вақосиз ҳижрат қилиб келган Абдурраҳмон ибн Авфга бермоқчи бўлганидан ажабланади, унга қойил қолади.
Тўғри, бунақаси тарихда бўлмаган. Аммо масаланинг бошқа томони ҳам бор. Биз Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ҳам ажабланишимиз керак. У биродари Саъддан сариқ чақа ҳам олмаган.
Тўғри, Абдурраҳмон ибн Авфда ҳеч нарса йўқ эди. Аммо баланд ҳиммат, иззати нафс бор эди. Ҳеч нарсаси йўқ инсонга биров ярим давлатини, яна икки хотинидан бирини тавсия қилиб турса бунинг олдида тик туриб бериш ҳар кимга ҳам эмас....!
Мен кўпроқ Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан таъсирланаман. Зеро у тамаъдан узоқ бўлган буюк инсон эди. Аллоҳ уни шунга яраша мукофотлади!
Саъд ибн Рабиъ розияллоҳу анҳунинг қилган иши олдида таъзимдаман!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Исмингиз севадиган кишингиз оғзидан чиқмагунича оддий бўлиб қолаверади!

Феодор Достоевский

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОЛИМЛАР ОЛИМ БЎЛГАНИДА...
   Абу Ҳомид Исфароиний роҳимаҳуллоҳ ўз даврида Шофиъий мазҳабининг энг кўзга кўринган олими эди . У халифа билан фатво берган бир масаласи борасида келиша олмай қолди. Исфароиний халифага шундай мактуб битди:
   "Билгинки, сен мени Аллоҳ қўйган мақомдан бўшатишга қодир эмассан. Мен эса Хуросонга икки ёки уч калима ёзилган мактуб юбориб сени халифаликдан бўшата оламан!".

    Имом Субкийнинг "Табақотуш Шофиъийятил кубро" китобидан. 4 жуз 64 саҳифа.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Агар сиздан Аллоҳнинг раҳмати ҳақида сўрашса шундай денг:
   "У икки етимнинг хазинасини муҳофаза қилиш учун Мусо алайҳис салом ва Хизр алайҳис саломдек буюк бандаларини бошқа шаҳарга юборди!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Уларни кўп жамоалар, кўп гуруҳлар ёмонлаб ётибди. Ўзи уйда ўтирганлар жангчиларнинг ҳимматини синдирмоқчи бўлишади. Ўзи қилмиши қисқарган кишининг тили узаяди. Ўзи бу инсонлардан Пайғамбарлар ҳам, саҳобалар ҳам омон қолмаган. Бу умматнинг бошидан шундай кунлар ўтдики, у кунда хаворижлар Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳуни кофир деб қонини ҳалол деди. Хаворижлар бугун тарих ахлатхонасида. Али розияллоҳу анҳу эса суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ёнларида.
Бу кунлар ўтиб кетади. Ҳақ бундан ярадор бўлиб чиқади. Аммо тез кунларда жароҳатлари битиб ҳеч нарсага қарамасдан ботилга қарши кураш йўлига киради. Ваъдалашган жой эса Аллоҳнинг ҳузуридадир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Дўстликнинг гуллаб яшнаши учун заиф хотира керак...
   Яъни, дўстинг хатоларини унутишинг шарт!

   Оноре де Бальзак

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

إذا اغتنى البخـيل فلا تزره ،
فبيت الشُح تنقصهُ الزيادة ..

وإذا افتقر الكريــــــم فزره ،
فشم الورد بعد القطف عادة

Бахил бой бўлса унинг олдига борма.
Чунки бахиллар уйида ортиқча нарса бўлмайди.

Сахий инсон фақир бўлиб қолса уни зиёрат қил.
Чунки одатда атиргулни узилгандан сўнг ҳидлашади.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НИҲОЯСИ ЯҚИНЛАШДИ
Бутун башарият қиладиган гуноҳ тарозунинг бир палласида бўлса Аллоҳга нисбатан қилинадиган одобсизлик иккинчи палласидадир.
Аллоҳ таоло осий-гуноҳкорга муҳлат беради. Шу даражада муҳлат берадики, кишилар Аллоҳнинг юмшоқлигидан ҳайратланишади. Аммо Аллоҳга нисбатан одобсизлик қилганларнинг бирортасининг нажот топгани ҳақида мен эшитмаганман...

Намрудга қаранг, Фиръавнга боқинг, Қорунга назар солинг, Од қавмига қаранг, Самуд қавмига боқинг, Лут қавмига назар солинг, ана шунда Аллоҳнинг юқоридаги қонунини кўрасиз. Унинг қудрати ажойиботларининг гувоҳи бўласиз.

Бир неча кун олди Нетаньяҳу баёнот бериб гап орасида: "Агар Аллоҳ улар томонида бўлса ҳам биз ғалаба қозонамиз", деди. Аллоҳнинг юмшоқлиги одатда мана шу чегарада тугайди.
Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ Ўзининг мулки борасида курашган золимларни синдириб келган. Қудратини менсимаганларга қудратини кўрсатиб келган.

Нуҳ алайҳис салом кемасидан кейин тарихдаги энг машҳур кема Титаник эди. Унинг ясалишини ҳандасадаги мўъжиза, кемасозликдаги буюк ғалаба дейишган эди.
Унинг узунлиги 269 метр, кенглиги 28,19 метр, баландлиги 18, 5 метр эди. Унда 885 та экипаж аъзоларидан ташқари 2435 та йўловчи жойлашиши мумкин эди. Тарихдаги иккинчи машҳур кема денгиздаги илк сафаридаёқ ғарқ бўлди.
Титаник илк сувга туширилганда ҳаммаёқни журналистлар, мухбирлар босиб кетди. Улар кема муҳандиси Томас Эндрюсга кеманинг қуввати ва хавфсизлиги ҳақида саволлар беришди. Томас Эндрюс шундай деди:
"Бу кема чўкмайдиган кема. Уни ҳатто Яратган ҳам чўктира олмайди!".
Озгина муддатдан кейин Томас Эндрюс Аллоҳнинг қудратга гувоҳ бўлди!

Бразилиянинг президенти Танкреду Невис сайловдаги орзулари ҳақида гапириб: “Агар беш юз минг овоз тўпласам ҳатто Яратувчи ҳам мени президентлик курсисидан йиқита олмайди!”, деган эди. Невис ўзи айтган овозни тўплади. У хизматга тайинланишидан бир кун олдин беморликка йўлиқди. Бир ой ўтиб вафот қилди. Президентлик курсисига бир кун ҳам ўтира олгани йўқ!

Оиз Қорний "Ла таҳзан" китобида келтиришича Миср қамоқхоналаридан бирида Ҳамза Басюний исмли бир "каттакон" сиёсий-диний махбусларга азоб берар, азоб бериш асносида: "Қани Худойинг, сени қутқарсин. Керак бўлса Худойингни ҳам қозиққа ўтирғизаман!" дер экан наъузу биллаҳ!
Вақт ўтиб у миниб кетаётган енгил машина темир-терсак ортган юк машинасига тўқнашади. Бир темир унинг орқасидан кириб оғзидан чиқади. Бир амаллаб жасадни кесиб темирни чиқариб олишади.
Аллоҳ таоло қуръони каримда золимнинг зулми шундай қолмаслигини, бироз вақт ўтсада албатта зулмнинг жазосини беришини таъкидлайди. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"Оммавий қирғинларни унутманглар. Улар унутилиши билан такрорланади!".

Али Иззатбегович

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎГИРИЛМАНГ!
   "Сизлардан ҳеч ким ўгирилмасин!".
   Тугаган алоқаларга худди қабрларга қилинадиган муомалани қилинг. Қабрни қайта ковланмайди.
   Ортда қолганларни қўйинг, ортда тураверсин. Ўтмишнинг асири бўлманг. Сизни қайтишга мажбур қилмаслиги учун эшикни тўлиқ ёпинг.
   Сизни тугатадиган фойдасиз жангларга киришманг. Унга орқангизни ўгиринг.
   Қадрингизни пастлатадиган садақани қилиш сизга шарт эмас. Ажралишни ҳам ўрганинг.
   Муҳаббатингизни ўлдирадиган ўринлар сизни ўчириб сўндириб қўяди. У ерни тарк қилишга ўрганинг.
   Ёдингиздан чиқмасин, етишингиз шарт бўлган йўналишингиз бор. Орқага қарайверадиган киши манзилга етиши қийин бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЗ ЎРНИДА
   Ишларнинг салмоғи вақти ва шароити билан ўлчанади. Баъзида дадиллик ва жасорат мулоҳазасизлик бўлиб қолиши мумкин. Баъзи ўринларда эса чекиниш қўрқоқлик бўлиши ҳам мумкин. Натижаси қанақа бўлмасин, шижоат ўз ўрнида бўлса мақтовлидир. Эҳтиёткорликнинг натижаси гарчи саломатлик бўлсада, агар у ўз ўрнида бўлмаса ёмон хислатдир. Ҳаким инсон ҳолатларни баҳолай олади ва шунга кўра муомалада бўлади.
   Мута жангида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу қўшинни чекинишга амр қилди. Аммо муртадлик жангларида чекинмасдан собит туриб берди. Ярмук ғазотида Румнинг шавкатини синдирди. Шунинг учун Мутада Холидга шижоат етишмаган дейилмайди. Холид ўша Холид бўлган. Ярмукда Холидга эҳтиёткорлик етишмаган дейилмайди. Холид ўша Холид бўлган.
   Аммо биринчи жангда Холид розияллоҳу анҳу ўзбекча айтганда таваккалчилик қила олмаган. Қўшиннинг қонини тўкилишидан сақлаб қолишни афзал билган. Баъзилар уларни қочқоқлик билан айблаган. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни мақтаганлар.
   Иккинчи жангда эса қулай фурсат бўлиб қолган. Фурсатни ғанимат билиб душманга ҳужум қилган. Холид розияллоҳу анҳуда Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтганидек мушукнинг сабри ва арслоннинг сакраши бор эди!
   Қолаверса бу дин бизга қон денгизи узра етиб келмаганми?!
   Ҳеч ўзингиздан нега Холиднинг қабри Ҳимсда эканлиги ҳақида сўраганмисиз?!
   Константинополь қалъалари остида Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг қабри нима қилаяпти деб ўзингизга савол берганмисиз?!
   Фаластинда Убода ибн Собит розияллоҳу анҳунинг қабри нима қилаяпти деб ўзингизга савол берганмисиз?!
   Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг, Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг қабрлари нега Шомда деб сўрадингизми ўзингиздан?!
   Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг қабри Иорданияда нима қилаяпти деб ўзингиздан сўраганмисиз?!
   Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабри нега Самарқандда деб ўзингиздан ҳеч сўраганмисиз?!
   Нега Қутайба ибн Муслим роҳимаҳуллоҳнинг қабри Фарғона водийсида деб савол бердингизми ўзингизга?!
   Булар Мадинадан саёҳат ёки саргузашт учун чиқишмаган. Улар руҳларини қўлларига олиб Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканлигини, инсонлар инсонларга эмас, Аллоҳга қуллик қилиши лозимлигини эълон қилиш учун бу ерларга чиққан!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЗИЁРАТГА ЧИҚИБ ТУРИНГ!
Куни кеча бир неча қадрдонлар билан Самарқанд шаҳридаги мақбараларни зиёрат қилдик. Аслида тез-тез бориб тураман. Улуғларимиз мақбараларини зиёрат қилиб файз оламан. У ерларда қандайдир сакийнат, нур бор.
Аввал зиёратни буюк саҳобий Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабридан бошладик.
Айтмоқчи бўлганим қуйидаги нарсалардир. Қусам ибн Аббоснинг оёқ томонида буюк ҳукмдор Амир Темурнинг хотинлари, қизлари, қариндошлари, бир неча амирлар ва бир қанча олимлар ётишибди. Улар ўзларини буюк сахобийнинг оёқлари остида дафн қилинишларини васият қилишган. Буюк саҳобийнинг шафоатидан умид қилишган.
Сўнгра имом Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳнинг мақбараларини зиёрат қилдик. Бу мақбара қадимда Чокардиза номи билан машҳур бўлган жуда ҳам катта қабристон бўлган. У ерда шунақанги буюклар дафн қилинганки, тасаввур қила олмайсиз. Бир бурчагида "ҳазираи муфтиён" деган бўлими бўлган. У ерда тўрт юзта муфтий дафн қилинган дейилади. Боболаримиз бу ердан отдан тушиб, оёқ кийимларини ечиб қўлга олиб секин овоз чиқармасдан одоб билан ўтишган.
Имом Нажмиддин Насафийнинг ҳам қабри Чокардизада дейилган. Қолаверса имом Бурҳониддин Марғиноний роҳимаҳуллоҳнинг қабри ҳам Чокардизада.
Чокардиза қабристонини текислаб советлар яҳудийлар ва лўлиларга тақсимлаб берган. Мақсад қабристонни, у ерда ётган буюкларимизни оёқ-ости қилиш бўлган. Бугунгача улар ҳожатхона ёки қандайдир чуқур ковлашса у ердан қадимий, минг йиллик қабр тошлари чиқади...
Сўнгра фақиҳ Абу Лайс Самарқандий роҳимаҳуллоҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра Амир Темур даҳмаси ичидаги унинг муршиди комили Мир Саййид Барака роҳимаҳуллоҳ ва бошқаларни зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра нақшбандий машойихларидан бири буюк имом Хожа Аҳрор Валий қуддиса сирруҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик. Шу ерда қандайдир сакийнат ва нур бор.
Сўнгра яна бир нақшбандий шайхи бўлмиш Махдуми Аъзам Даҳбедий қуддиса сирруҳунинг қабрини зиёрат қилиб дуолар қилиб файз олдик. Бу ерда ҳам сакийнатни ҳис қиласиз. Бу ерда доимо менинг эътиборимни бир нарса тортади. Ҳазратнинг оёқ остиларида ўн еттинчи асрда Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўшбий Баҳодир дафн қилинган. Ялангтўшбий бугунги кунда мавжуд бўлган Регистон ансанблидаги Тиллакори ва Шердор мадрасаларини қурган, илм-фанга беқиёс ҳисса қўшган фозил ҳукмдорлардан бўлган. Унинг отаси Бойхўжа Махдуми Аъзам ҳазратларининг авлодларидан бўлган Хўжаҳошим ҳазратларига мурид бўлган экан. Ялангтўшбий вафот этишидан олдин ўзини Махдуми Аъзам ҳазратларининг оёқлари остида дафн қилишларини васият қилган. Буюкларнинг шафоатларидан умид қилган. Ҳазратнинг оёқлари остида яна Ялангтўшбийнинг фарзандлари, бир қанча амирлар ҳам бор. Бу ҳам олимларга эҳтиром ва ихлоснинг бир кўринишидир.
Яқинда юртимизга ташриф буюрган олимлар ичида Салоҳ Абул Ҳож ҳафизаҳуллоҳ айнан ана шу нарсага эътиборини қаратиб таажжубини билдирди.
Сўнгра сафаримиз охирида буюк муҳаддис имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг мақбарасини зиёрат қилиб дуолар қилдик, файз олдик. Бу ҳазрат ҳар қандай таърифдан юқорида туради...

Хуллас, зиёратга чиқиб туриш керак. "Қубурийлар" деган гапдан ҳуркмаслик керак. Биз қабрга сиғинмаймиз, биз қабрдан сўрамаймиз, биз қабрларни тавоф қилмаймиз, биз қабрдагиларни ҳам ўзимиз каби инсон деб биламиз....
Биз Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Бақеъни зиёрат қилиб турганлари каби қабр аҳлини зиёрат қилиб турамиз. Ўлимга боғланамиз, ибратланамиз. Қалбимизда жўш урмоқчи бўлиб турган дунё муҳаббатини сўндирамиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳақиқий озодлик ҳеч ким сенга осилмаслигидир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал