ЙЎЛ...
Бизга тушгани Аллоҳ томон юрмоқ. Қандай ҳолатда етиб бориш аҳамиятли эмас. Парчаланган ҳолда борасизми, гўзал ҳолатда борасизми аҳамияти йўқ. Муҳими етиб бориш. Мақсадга етишиш руҳнинг муолажасидир.
Борди-ю ета олмадингиз, йўлда вафот этдингиз. Маҳзун бўлманг. Йўлда ўлиш ҳам омонатни адо қилишдир. Шунинг ўзи етиш ҳисобланади...
Биз натижадан сўралмаймиз, балки ҳаракатдан, сабаблардан сўраламиз. Қиёмат кунида баъзи Пайғамбарлар умматсиз, ёлғиз ўзи келади. Бу уларнинг сускашлигидан эмас, кишиларнинг ижобат қилмаганидандир.
Тасаввур қилинг буни, тасалли олинг...!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Охирги ўн беш йилда Британияда 425 та масжид очилибди. 500 та черков ўз фаолиятини якунлабди...
Мусулмонлар янги масжид қуриш ўрнига черковларни сотиб олиб масжидга айлантиришаяпти...
Ҳалол ошхоналар ёпилмаяпти, балки очилаяпти...!
Келажак иншааллоҳ ИСЛОМники!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Итингиз сизга қараб вовуллай бошласа билингки, бошқа кимдир унга овқат бераяпти!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ибодатсиз ахлоқ нажот бера олмайди.
Ахлоқсиз ибодат фойда бера олмайди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
СИЗ БИЛМАЙСИЗ!
(Мусо алайҳис салом Хизр алайҳис саломга): “Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?!”, деди.
Аллоҳ сизни сиз англамайдиган турли йўллар билан ҳимоя қилади. Кемангиз тешиб қўйилади. Чунки Аллоҳ сизни денгиздаги балолардан ҳимоя қилмоқчи бўлади.
Кўчада қоқилиб тушасиз. Чунки Аллоҳ сизни сизга азият берадиган йўналишдан сақлашни ирода қилади.
Фурсатни қўлдан бой берасиз. Чунки Аллоҳ сизга сиз истаганни эмас, сиз муҳтож бўлган нарсани беришни ирода қилади.
Кимдир юзингизга тарсаки туширади. Чунки ғафлатдан уйғонишингизнинг ягона йўли шу бўлади.
Қалбингизни синдиришади. Чунки қалбнинг синиши Аллоҳга боғланишнинг энг биринчи қадамидир...
Кўпгина ҳимоялар оғриқ кўринишида келади билсангиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ёшлигимни яхши эслайман. Бирор-бир қўшнимиз вафот қилса бошқа қўшнилар белгилаб қўйган тўйини ортга сурар эди.
Биз мана шу асосда тарбияландик...
Суратдаги оломон Мисрлик хонанда Тамир Ҳуснийнинг "санъати"дан баҳраманд бўлгани жамланишган...
Ғазода эса сўйилиш ва қатлиом давом этмоқда...
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган эканлар:
".....Ўшанда сизлар сон жиҳатдан кўп бўласизлар, аммо селнинг кўпиги сингари бўласизлар!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Уларни ҳаммаси ҳам Тел-Авивда эмас. Баъзилари орамизда!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Мени хафа қиладиган нарса шуки, Яҳё Синвар ёлғиз ўзи, бир қўли ярадор ҳолида, бошқа қўлида эса ёғоч билан жанг қилди. Холбуки ундан бир неча километр узоқликда аҳолиси бир юз ўн тўрт миллион бўлган, етти юз минг кучли қуролланган аскари ва зобити бўлган давлат бор эди!
Яқинда бу арабларнинг бошига мисли кўрилмаган бало тушади. Уларнинг ҳолига вой бўлсин!
Доктор Муҳаммад Мухтор Шинқитий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ажойиб нарсалар ёзишимиз учун таъбир қилишга бўлган эҳтиёжимиз қўрқув ҳиссимиздан анча каттароқ бўлиши лозим!
Кўп хазиналар ичимизда қолиб кетмоқда...!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Сиз билан тўлган кўзлар сиз бўласизми, бўлмайсизми ўзгасига қарамайди!
Нажиб Маҳфуз
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ҳар куни сен кўраётган ўлим ҳодисаси аслида ҳаётнинг сенинг юзингга туширган тарсакисидир. Агар бу тарсакидан кейин ҳам кўзинг очилмаса умуман кўзинг очилмайди!
Айман Ёғий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЖАҲОЛАТ
Жаҳолат устун бўлса мамлакат хароб бўлиши аниқ. Анваршоҳ Кашмирий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Саҳиҳул Бухорий"га ёзган "Файзул Борий" номли шарҳида шундай дейди:
"Бухоро амири замонаси уламоларидан ўша замонда мавжуд бўлган ҳарбий қуроллар(милтиқлар)ни сотиб олиш ҳақида фатво сўради. Улар буни бидъат дейишди. Амирга милтиқларни сотиб олишга рухсат беришмади. Оқибатда русларга мағлуб бўлишди. Аллоҳ жаҳолатдан Ўзи сақласин!
Шунга ўхшаган ҳолат Рум императори билан ҳам содир бўлган. У бутпараст экан. Ароқсиз тура олмас экан. Император мусулмон султонларидан бирига исломга қизиқиши борлигини, аммо ислом ароқ ичишни ҳаром қилгани учун иккиланиб турганини айтиб мактуб битади. "Агар исломга кирсам мен учун ароқ ичишга рухсат бўладими?", деб сўрайди. Ўша даврдаги уламолар ароқ ҳаромлигини, унга рухсат бера олмасликларини, истаса ароқ ичишни ташлаб исломга кириши мумкинлигини, истамаса динида қолиб ароғини ичиб юравериши мумкинлигини айтишади. Бу хабарни бир насроний эшитиб қолиб уни насрорийликка даъват қилиб шундай дейди:
"Насроний бўл, ароқни ичаверасан!".
Император насронийликни танлайди!
Нотўғри фаҳм ва жаҳолатдан Аллоҳ сақласин. Агар у масалани мендан сўраганида шундай дер эдим:
"Исломга кир, ароқнинг ҳаромлигини эътиқод қил. Сўнгра ароқни ичавераман десанг, ўзинг биласан!".
"Файзул Борий" 4 жуз 190 бет.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЧЕГАРА
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Нажд томонларга ғазотга чиқдилар. Улардан ғалаба қозониб ўлжа билан қайтдилар. Йўлда дам олиш учун бир жойда тўхтадилар. Қўққисдан қасос олиш учун мусулмонларга ҳужум қилиши мумкин бўлган душмандан қўриқлаш учун қўриқчи керак эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Бизга бу кеча бизни қўриқлайдиган икки қўриқчи керак. Ким қўриқлайди?
Шунда муҳожирлардан бир киши, ансорлардан бошқа бир киши дейишди:
-Сизни биз қўриқлаймиз эй Аллоҳнинг Расули!
Мусулмонларнинг чегарасини фақатгина уруш ҳолатида қўриқланмайди. Тинчликда ҳам қўриқлаш керак. Қўриқланадиган чегаралар кўп. Ҳаммасини қўриқлашимиз лозим ва шарт.
Мусулмоннинг уйи чегарадир. Уни қўриқлаш фарзандларни қуръон ва суннат асосида тарбиялаш билан, гўзал хулқлар асосида тарбиялаш билан, кишиларга яхшилик қилиш туйғуси асосида тарбиялаш билан, бу дин билан фахрланиш туйғуси асосида тарбиялаш билан бўлади!
Мусулмонлар жамияти бир чегарадир. Уни қўриқлаш адолатни ўрнатиш, зулмни ман қилиш, фақирларга ёрдам бериш, эзилган кишиларга кўмак бериш, гуноҳкорларга насиҳат қилиш, яхшилик қиладиганларни янада тарғиб қилиш, бузғунчи фикрлардан жамиятни ҳимоя қилиш, чириган эътиқодлардан ва иллатли шубҳалардан қўриқлаш билан бўлади!
Масжид чегарадир....
Мадраса чегарадир...
Университет ва институтлар чегарадир...
Давлат идоралари чегарадир...
Оммавий ахборот воситалари чегарадир...
Завод-фабрикалар чегарадир...
Қандай чегара бўлмасин уни ислом таълимотлари асосида қўриқланса бу ибодат бўлади. Ибодат фақатгина намоз, рўза, ҳаж ва закот эмас. Динни ақидавий ва сулукий томондан қоим қилиш ҳам энг буюк ибодатлардандир!
Чегарангизни ҳимоя қилинг. Исломга сиз қўриқлайдиган томондан зарар етмаслигига ҳаракат қилинг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
إذا اغتنى البخـيل فلا تزره ،
فبيت الشُح تنقصهُ الزيادة ..
وإذا افتقر الكريــــــم فزره ،
فشم الورد بعد القطف عادة
Бахил бой бўлса унинг олдига борма.
Чунки бахиллар уйида ортиқча нарса бўлмайди.
Сахий инсон фақир бўлиб қолса уни зиёрат қил.
Чунки одатда атиргулни узилгандан сўнг ҳидлашади.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
НИҲОЯСИ ЯҚИНЛАШДИ
Бутун башарият қиладиган гуноҳ тарозунинг бир палласида бўлса Аллоҳга нисбатан қилинадиган одобсизлик иккинчи палласидадир.
Аллоҳ таоло осий-гуноҳкорга муҳлат беради. Шу даражада муҳлат берадики, кишилар Аллоҳнинг юмшоқлигидан ҳайратланишади. Аммо Аллоҳга нисбатан одобсизлик қилганларнинг бирортасининг нажот топгани ҳақида мен эшитмаганман...
Намрудга қаранг, Фиръавнга боқинг, Қорунга назар солинг, Од қавмига қаранг, Самуд қавмига боқинг, Лут қавмига назар солинг, ана шунда Аллоҳнинг юқоридаги қонунини кўрасиз. Унинг қудрати ажойиботларининг гувоҳи бўласиз.
Бир неча кун олди Нетаньяҳу баёнот бериб гап орасида: "Агар Аллоҳ улар томонида бўлса ҳам биз ғалаба қозонамиз", деди. Аллоҳнинг юмшоқлиги одатда мана шу чегарада тугайди.
Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ Ўзининг мулки борасида курашган золимларни синдириб келган. Қудратини менсимаганларга қудратини кўрсатиб келган.
Нуҳ алайҳис салом кемасидан кейин тарихдаги энг машҳур кема Титаник эди. Унинг ясалишини ҳандасадаги мўъжиза, кемасозликдаги буюк ғалаба дейишган эди.
Унинг узунлиги 269 метр, кенглиги 28,19 метр, баландлиги 18, 5 метр эди. Унда 885 та экипаж аъзоларидан ташқари 2435 та йўловчи жойлашиши мумкин эди. Тарихдаги иккинчи машҳур кема денгиздаги илк сафаридаёқ ғарқ бўлди.
Титаник илк сувга туширилганда ҳаммаёқни журналистлар, мухбирлар босиб кетди. Улар кема муҳандиси Томас Эндрюсга кеманинг қуввати ва хавфсизлиги ҳақида саволлар беришди. Томас Эндрюс шундай деди:
"Бу кема чўкмайдиган кема. Уни ҳатто Яратган ҳам чўктира олмайди!".
Озгина муддатдан кейин Томас Эндрюс Аллоҳнинг қудратга гувоҳ бўлди!
Бразилиянинг президенти Танкреду Невис сайловдаги орзулари ҳақида гапириб: “Агар беш юз минг овоз тўпласам ҳатто Яратувчи ҳам мени президентлик курсисидан йиқита олмайди!”, деган эди. Невис ўзи айтган овозни тўплади. У хизматга тайинланишидан бир кун олдин беморликка йўлиқди. Бир ой ўтиб вафот қилди. Президентлик курсисига бир кун ҳам ўтира олгани йўқ!
Оиз Қорний "Ла таҳзан" китобида келтиришича Миср қамоқхоналаридан бирида Ҳамза Басюний исмли бир "каттакон" сиёсий-диний махбусларга азоб берар, азоб бериш асносида: "Қани Худойинг, сени қутқарсин. Керак бўлса Худойингни ҳам қозиққа ўтирғизаман!" дер экан наъузу биллаҳ!
Вақт ўтиб у миниб кетаётган енгил машина темир-терсак ортган юк машинасига тўқнашади. Бир темир унинг орқасидан кириб оғзидан чиқади. Бир амаллаб жасадни кесиб темирни чиқариб олишади.
Аллоҳ таоло қуръони каримда золимнинг зулми шундай қолмаслигини, бироз вақт ўтсада албатта зулмнинг жазосини беришини таъкидлайди. Аллоҳдан паноҳ сўраймиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"Оммавий қирғинларни унутманглар. Улар унутилиши билан такрорланади!".
Али Иззатбегович
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЎГИРИЛМАНГ!
"Сизлардан ҳеч ким ўгирилмасин!".
Тугаган алоқаларга худди қабрларга қилинадиган муомалани қилинг. Қабрни қайта ковланмайди.
Ортда қолганларни қўйинг, ортда тураверсин. Ўтмишнинг асири бўлманг. Сизни қайтишга мажбур қилмаслиги учун эшикни тўлиқ ёпинг.
Сизни тугатадиган фойдасиз жангларга киришманг. Унга орқангизни ўгиринг.
Қадрингизни пастлатадиган садақани қилиш сизга шарт эмас. Ажралишни ҳам ўрганинг.
Муҳаббатингизни ўлдирадиган ўринлар сизни ўчириб сўндириб қўяди. У ерни тарк қилишга ўрганинг.
Ёдингиздан чиқмасин, етишингиз шарт бўлган йўналишингиз бор. Орқага қарайверадиган киши манзилга етиши қийин бўлади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЎЗ ЎРНИДА
Ишларнинг салмоғи вақти ва шароити билан ўлчанади. Баъзида дадиллик ва жасорат мулоҳазасизлик бўлиб қолиши мумкин. Баъзи ўринларда эса чекиниш қўрқоқлик бўлиши ҳам мумкин. Натижаси қанақа бўлмасин, шижоат ўз ўрнида бўлса мақтовлидир. Эҳтиёткорликнинг натижаси гарчи саломатлик бўлсада, агар у ўз ўрнида бўлмаса ёмон хислатдир. Ҳаким инсон ҳолатларни баҳолай олади ва шунга кўра муомалада бўлади.
Мута жангида Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу қўшинни чекинишга амр қилди. Аммо муртадлик жангларида чекинмасдан собит туриб берди. Ярмук ғазотида Румнинг шавкатини синдирди. Шунинг учун Мутада Холидга шижоат етишмаган дейилмайди. Холид ўша Холид бўлган. Ярмукда Холидга эҳтиёткорлик етишмаган дейилмайди. Холид ўша Холид бўлган.
Аммо биринчи жангда Холид розияллоҳу анҳу ўзбекча айтганда таваккалчилик қила олмаган. Қўшиннинг қонини тўкилишидан сақлаб қолишни афзал билган. Баъзилар уларни қочқоқлик билан айблаган. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни мақтаганлар.
Иккинчи жангда эса қулай фурсат бўлиб қолган. Фурсатни ғанимат билиб душманга ҳужум қилган. Холид розияллоҳу анҳуда Абу Бакр розияллоҳу анҳу айтганидек мушукнинг сабри ва арслоннинг сакраши бор эди!
Қолаверса бу дин бизга қон денгизи узра етиб келмаганми?!
Ҳеч ўзингиздан нега Холиднинг қабри Ҳимсда эканлиги ҳақида сўраганмисиз?!
Константинополь қалъалари остида Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳунинг қабри нима қилаяпти деб ўзингизга савол берганмисиз?!
Фаластинда Убода ибн Собит розияллоҳу анҳунинг қабри нима қилаяпти деб ўзингизга савол берганмисиз?!
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг, Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳунинг қабрлари нега Шомда деб сўрадингизми ўзингиздан?!
Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳунинг қабри Иорданияда нима қилаяпти деб ўзингиздан сўраганмисиз?!
Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабри нега Самарқандда деб ўзингиздан ҳеч сўраганмисиз?!
Нега Қутайба ибн Муслим роҳимаҳуллоҳнинг қабри Фарғона водийсида деб савол бердингизми ўзингизга?!
Булар Мадинадан саёҳат ёки саргузашт учун чиқишмаган. Улар руҳларини қўлларига олиб Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканлигини, инсонлар инсонларга эмас, Аллоҳга қуллик қилиши лозимлигини эълон қилиш учун бу ерларга чиққан!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЗИЁРАТГА ЧИҚИБ ТУРИНГ!
Куни кеча бир неча қадрдонлар билан Самарқанд шаҳридаги мақбараларни зиёрат қилдик. Аслида тез-тез бориб тураман. Улуғларимиз мақбараларини зиёрат қилиб файз оламан. У ерларда қандайдир сакийнат, нур бор.
Аввал зиёратни буюк саҳобий Қусам ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг қабридан бошладик.
Айтмоқчи бўлганим қуйидаги нарсалардир. Қусам ибн Аббоснинг оёқ томонида буюк ҳукмдор Амир Темурнинг хотинлари, қизлари, қариндошлари, бир неча амирлар ва бир қанча олимлар ётишибди. Улар ўзларини буюк сахобийнинг оёқлари остида дафн қилинишларини васият қилишган. Буюк саҳобийнинг шафоатидан умид қилишган.
Сўнгра имом Абу Мансур Мотуридий роҳимаҳуллоҳнинг мақбараларини зиёрат қилдик. Бу мақбара қадимда Чокардиза номи билан машҳур бўлган жуда ҳам катта қабристон бўлган. У ерда шунақанги буюклар дафн қилинганки, тасаввур қила олмайсиз. Бир бурчагида "ҳазираи муфтиён" деган бўлими бўлган. У ерда тўрт юзта муфтий дафн қилинган дейилади. Боболаримиз бу ердан отдан тушиб, оёқ кийимларини ечиб қўлга олиб секин овоз чиқармасдан одоб билан ўтишган.
Имом Нажмиддин Насафийнинг ҳам қабри Чокардизада дейилган. Қолаверса имом Бурҳониддин Марғиноний роҳимаҳуллоҳнинг қабри ҳам Чокардизада.
Чокардиза қабристонини текислаб советлар яҳудийлар ва лўлиларга тақсимлаб берган. Мақсад қабристонни, у ерда ётган буюкларимизни оёқ-ости қилиш бўлган. Бугунгача улар ҳожатхона ёки қандайдир чуқур ковлашса у ердан қадимий, минг йиллик қабр тошлари чиқади...
Сўнгра фақиҳ Абу Лайс Самарқандий роҳимаҳуллоҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра Амир Темур даҳмаси ичидаги унинг муршиди комили Мир Саййид Барака роҳимаҳуллоҳ ва бошқаларни зиёрат қилиб файз олдик.
Сўнгра нақшбандий машойихларидан бири буюк имом Хожа Аҳрор Валий қуддиса сирруҳнинг қабрини зиёрат қилиб файз олдик. Шу ерда қандайдир сакийнат ва нур бор.
Сўнгра яна бир нақшбандий шайхи бўлмиш Махдуми Аъзам Даҳбедий қуддиса сирруҳунинг қабрини зиёрат қилиб дуолар қилиб файз олдик. Бу ерда ҳам сакийнатни ҳис қиласиз. Бу ерда доимо менинг эътиборимни бир нарса тортади. Ҳазратнинг оёқ остиларида ўн еттинчи асрда Самарқанд ҳукмдори бўлган Ялангтўшбий Баҳодир дафн қилинган. Ялангтўшбий бугунги кунда мавжуд бўлган Регистон ансанблидаги Тиллакори ва Шердор мадрасаларини қурган, илм-фанга беқиёс ҳисса қўшган фозил ҳукмдорлардан бўлган. Унинг отаси Бойхўжа Махдуми Аъзам ҳазратларининг авлодларидан бўлган Хўжаҳошим ҳазратларига мурид бўлган экан. Ялангтўшбий вафот этишидан олдин ўзини Махдуми Аъзам ҳазратларининг оёқлари остида дафн қилишларини васият қилган. Буюкларнинг шафоатларидан умид қилган. Ҳазратнинг оёқлари остида яна Ялангтўшбийнинг фарзандлари, бир қанча амирлар ҳам бор. Бу ҳам олимларга эҳтиром ва ихлоснинг бир кўринишидир.
Яқинда юртимизга ташриф буюрган олимлар ичида Салоҳ Абул Ҳож ҳафизаҳуллоҳ айнан ана шу нарсага эътиборини қаратиб таажжубини билдирди.
Сўнгра сафаримиз охирида буюк муҳаддис имом Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг мақбарасини зиёрат қилиб дуолар қилдик, файз олдик. Бу ҳазрат ҳар қандай таърифдан юқорида туради...
Хуллас, зиёратга чиқиб туриш керак. "Қубурийлар" деган гапдан ҳуркмаслик керак. Биз қабрга сиғинмаймиз, биз қабрдан сўрамаймиз, биз қабрларни тавоф қилмаймиз, биз қабрдагиларни ҳам ўзимиз каби инсон деб биламиз....
Биз Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Бақеъни зиёрат қилиб турганлари каби қабр аҳлини зиёрат қилиб турамиз. Ўлимга боғланамиз, ибратланамиз. Қалбимизда жўш урмоқчи бўлиб турган дунё муҳаббатини сўндирамиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
أَتَظُنُّ أَنكَ عندما أَحرَقتَنِي
وَرَقَصتَ كَالشَيْطَانِ فَوق رُفَاتِي
و تَرَكتَنِي للذَارِيَاتُ تَذُرُّنِي
كُحلاً لِعَينِ الشَمْسِ فِي الفَلَوَاتِ
أَتَظُن أَنكَ قَد طَمَسْتَ هَوِيَّتِي
وَ مَحَوتَ تَارِيخِي و مُعْتَقَدَاتِي
عَبَثَاً تُحَاوِلُ لَا فنَاءَ لِثَائِرٍ
أَنَا كَالقِيَامَةِ ذَاتَ يَومٍ آتِ
___
- مهذل الصقور
Мени куйдирганингда, жонсиз танам устида шайтон каби рақсга тушганингда, шамоллар мени учириб саҳро қуёши кўзига сурма янглиғ сурганида ўзлигини ўчирдим, тарихини йўқотдим, эътиқодидан мосиво қилдим деб ўйладингми?!
Бекорга уринаяпсан. Қасоскор йўқолмайди. Мен қиёмат кабиман. Бир куни албатта келаман!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
وَلَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتًا ۚ بَلْ أَحْيَاءٌ عِندَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ
آل عمران
"Аллоҳнинг йўлида қатл қилинганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Яхшиям Аллоҳнинг берадиган неъматлари бандаларининг қонуни билан тақсимланмайди. Бўлмаса бизга нина хам тегмас эди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Бир кишининг оти бемор бўлиб ётиб қолибди. Отнинг эгаси ветеренар шифокорни олиб келиб отни кўрсатибди. Отни кўрган ветеренар шифокор шундай дебди:
"Агар отингиз эртага ҳам ўрнидан турмаса уни сўйиб юбораверинг!".
Бу гапни қўчқор эшитиб қолиб дарров отнинг олдига югурибди ва ветеренарнинг гапини унга айтибди.
Буни эшитган от эртаси куни барвақт ўрнидан туриб олибди. Отнинг эгаси отхонага кирса от ўрнидан турган экан. Хурсанд бўлганидан қўчқорни қурбонлик қилиб юборибди!".
Қиссадан ҳисса:
"Ҳар ишга бурнингизни тиқаверманг!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Сиздан омонлик нима деб сўрашса уларга шундай денг:
"Омонлик бу эшиги қулфланган иссиққина уй ва севган китобингиз!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ҳикоя қилинишича, бир киши ватанни бино қилиш учун қарз олибди. Сўнгра қарзни тўлаш учун ватанини сотибди!
Айман Ёғий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Дунёни яхши томонга ўзгартиришнинг қўлимиздан келадиган ягона йўли ўзимизни ўзгартиришимиздир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚИСҚА ҲИКОЯ
Бир киши балиқ овлаб келиб хотинидан уни қовуриб беришини сўради. Хотини уйда балиқни қовуриш учун ёғ йўқлигини айтди. Эр хотинидан уни ҳеч бўлмаганда товада қиздириб беришини айтди. Хотин уйда това йўқлигини айтди. Эр бу сафар нима дейишини билмай турганида хотин унга бақирди: "Газ йўқ!".
Эр балиқни кўтариб чиқиб кетди ва уни денгизга улоқтирди.
Хурсанд бўлган балиқ: "Яшасин ҳукумат!", деб бақирди!
-----------------
Бу қисқа ҳикоя турк ёзувчиси Азиз Несиннинг ҳикоясидир. Шу ҳикояси туфайли Азиз Несин 1966 йилда энг яхши сатирик ёзувчи деган мукофот олган!
Ҳа дарвоқе, табиий газни охирги марта 2008 йил кўриб қолганмиз. Уйдаги трубаларни кесиб ишком қилиб юборганимизга анча бўлган. Туманимизда 600,000 дан ортиқ инсон яшайди. Деярли ҳар-бир рўзғор қиш олдидан ҳеч бўлмаганида катта ЗИЛ машинасида ўтин сотиб олади. Маҳалламизнинг ўзида 800 та атрофида оила бор. Бизнинг маҳалла учун камида ҳар йили 1600 та дарахт кесилаяпти. Энди буни туман миқёсида кўпайтиринг. Табиатга қанча зарар етказаётганимизни тасаввур қилаяпсизми?!
Биз натижа билан курашишга ўрганиб қолганмиз. Дарахт кесувчилар билан курашамиз. Ўтин ташиб сотувчи шафёрлар билан курашамиз. Аслида натижа билан эмас, сабаб билан курашилади. Дарахтларнинг кесилаётганига сабаб нима...?
/channel/Abdulqodir_Polvonov