Уларни ҳаммаси ҳам Тел-Авивда эмас. Баъзилари орамизда!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Мени хафа қиладиган нарса шуки, Яҳё Синвар ёлғиз ўзи, бир қўли ярадор ҳолида, бошқа қўлида эса ёғоч билан жанг қилди. Холбуки ундан бир неча километр узоқликда аҳолиси бир юз ўн тўрт миллион бўлган, етти юз минг кучли қуролланган аскари ва зобити бўлган давлат бор эди!
Яқинда бу арабларнинг бошига мисли кўрилмаган бало тушади. Уларнинг ҳолига вой бўлсин!
Доктор Муҳаммад Мухтор Шинқитий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ажойиб нарсалар ёзишимиз учун таъбир қилишга бўлган эҳтиёжимиз қўрқув ҳиссимиздан анча каттароқ бўлиши лозим!
Кўп хазиналар ичимизда қолиб кетмоқда...!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Сиз билан тўлган кўзлар сиз бўласизми, бўлмайсизми ўзгасига қарамайди!
Нажиб Маҳфуз
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ҳар куни сен кўраётган ўлим ҳодисаси аслида ҳаётнинг сенинг юзингга туширган тарсакисидир. Агар бу тарсакидан кейин ҳам кўзинг очилмаса умуман кўзинг очилмайди!
Айман Ёғий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЖАҲОЛАТ
Жаҳолат устун бўлса мамлакат хароб бўлиши аниқ. Анваршоҳ Кашмирий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Саҳиҳул Бухорий"га ёзган "Файзул Борий" номли шарҳида шундай дейди:
"Бухоро амири замонаси уламоларидан ўша замонда мавжуд бўлган ҳарбий қуроллар(милтиқлар)ни сотиб олиш ҳақида фатво сўради. Улар буни бидъат дейишди. Амирга милтиқларни сотиб олишга рухсат беришмади. Оқибатда русларга мағлуб бўлишди. Аллоҳ жаҳолатдан Ўзи сақласин!
Шунга ўхшаган ҳолат Рум императори билан ҳам содир бўлган. У бутпараст экан. Ароқсиз тура олмас экан. Император мусулмон султонларидан бирига исломга қизиқиши борлигини, аммо ислом ароқ ичишни ҳаром қилгани учун иккиланиб турганини айтиб мактуб битади. "Агар исломга кирсам мен учун ароқ ичишга рухсат бўладими?", деб сўрайди. Ўша даврдаги уламолар ароқ ҳаромлигини, унга рухсат бера олмасликларини, истаса ароқ ичишни ташлаб исломга кириши мумкинлигини, истамаса динида қолиб ароғини ичиб юравериши мумкинлигини айтишади. Бу хабарни бир насроний эшитиб қолиб уни насрорийликка даъват қилиб шундай дейди:
"Насроний бўл, ароқни ичаверасан!".
Император насронийликни танлайди!
Нотўғри фаҳм ва жаҳолатдан Аллоҳ сақласин. Агар у масалани мендан сўраганида шундай дер эдим:
"Исломга кир, ароқнинг ҳаромлигини эътиқод қил. Сўнгра ароқни ичавераман десанг, ўзинг биласан!".
"Файзул Борий" 4 жуз 190 бет.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЧЕГАРА
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Нажд томонларга ғазотга чиқдилар. Улардан ғалаба қозониб ўлжа билан қайтдилар. Йўлда дам олиш учун бир жойда тўхтадилар. Қўққисдан қасос олиш учун мусулмонларга ҳужум қилиши мумкин бўлган душмандан қўриқлаш учун қўриқчи керак эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Бизга бу кеча бизни қўриқлайдиган икки қўриқчи керак. Ким қўриқлайди?
Шунда муҳожирлардан бир киши, ансорлардан бошқа бир киши дейишди:
-Сизни биз қўриқлаймиз эй Аллоҳнинг Расули!
Мусулмонларнинг чегарасини фақатгина уруш ҳолатида қўриқланмайди. Тинчликда ҳам қўриқлаш керак. Қўриқланадиган чегаралар кўп. Ҳаммасини қўриқлашимиз лозим ва шарт.
Мусулмоннинг уйи чегарадир. Уни қўриқлаш фарзандларни қуръон ва суннат асосида тарбиялаш билан, гўзал хулқлар асосида тарбиялаш билан, кишиларга яхшилик қилиш туйғуси асосида тарбиялаш билан, бу дин билан фахрланиш туйғуси асосида тарбиялаш билан бўлади!
Мусулмонлар жамияти бир чегарадир. Уни қўриқлаш адолатни ўрнатиш, зулмни ман қилиш, фақирларга ёрдам бериш, эзилган кишиларга кўмак бериш, гуноҳкорларга насиҳат қилиш, яхшилик қиладиганларни янада тарғиб қилиш, бузғунчи фикрлардан жамиятни ҳимоя қилиш, чириган эътиқодлардан ва иллатли шубҳалардан қўриқлаш билан бўлади!
Масжид чегарадир....
Мадраса чегарадир...
Университет ва институтлар чегарадир...
Давлат идоралари чегарадир...
Оммавий ахборот воситалари чегарадир...
Завод-фабрикалар чегарадир...
Қандай чегара бўлмасин уни ислом таълимотлари асосида қўриқланса бу ибодат бўлади. Ибодат фақатгина намоз, рўза, ҳаж ва закот эмас. Динни ақидавий ва сулукий томондан қоим қилиш ҳам энг буюк ибодатлардандир!
Чегарангизни ҳимоя қилинг. Исломга сиз қўриқлайдиган томондан зарар етмаслигига ҳаракат қилинг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"Эҳтимол яқинда ўларман. Ўшанда мени ҳеч ким эсламайди. Қабрим устида ҳеч ким турмайди. Мени таниган баъзи инсонлар: "Яхши инсон эди!", дейишади. Бошқалар эса: "Паст ва разил одам эди!, дейишади.
Ҳаёт китобидаги саҳифам ёпилади. Менинг келганимга далолат қиладиган ҳеч нарса қолмайди. Ҳаёт олдин қандай бўлса шундай ўз маромида давом этади. Ҳеч нарса ўзгармайди. Қуёш чиқаверади, ботаверади. Ягона ўзгарган нарса менинг йўқлигим бўлади.
Бутун ҳаётимни ташвиш билан гумонда ўтказдим. Бўлган ва бўладиган ишлардан қўрқиб яшадим. Ўзимни, ўзлигимни унутдим. Ўзгаларнинг гапи мен учун муҳим бўлди...!".
Феодор Достоевскийнинг "Бечора одамлар" китобидан.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"Инсон инсон бўлишга қарор қилар экан доим ёлғиз қолади!".
Александр Зиновьев
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЧЎКТИРАЯПСИЗ
Германия иккинчи жаҳон урушида мағлубиятга учраган даврлар эди. Немислар поездга миниш учун саф тортиб навбатни кутишар эди. Шу пайт бир киши келиб сафда турмасдан поезд эшигига яқин турганлар орасига суқулиб кирмоқчи бўлди. Шунда сафда турган бир аёл унга деди:
"Тўғри биз урушда мағлуб бўлдик, аммо ахлоқимизни бой берганимиз йўқ! ".
Исроилнинг собиқ бош вазирларидан бири Моши Даян шундай деган эди:
" Араблар қурол -аслаҳа борасида қанчалик тараққий этишмасин бу мени қўрқитмайди. Аммо уларнинг тартиб билан саф тортиб автобусга минаётганларини кўрсам дағ-дағ титрайман!".
Доимо ўзимиздаги навбатдаги тартибсизликлар, бақир чақирлар, одобсизликларни кўрсам юқоридаги каби воқеалар ёдимга тушаверади.
Ислом фақат намоз ёки рўзада эмас, у бутун бир ҳаёт йўлимизда кўриниши шартдир.
Қаердадир навбатни бузаётганлар билиб қўйинг, мамлакатни мисли кўрилмаган суратда чўкишига сиз сабаб бўлаяпсиз. Ҳатто қиёмат сиз туфайли яқинлашаётган бўлса ҳам ажабланмайман!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Кимдир яхшиликни кўрар экан, кимдир эса уни амалга оширар экан. Бир ишни кўрсангиз-у уни амалга оширишга имконингиз бўлмаса, у ишни кучи ва имкони бўлган бошқа кишиларга айтинг.
Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ кўпинча: “Аллоҳим Абул Ҳайсамни мағфират қил!”, деб такрорлаб юрар экан. Буни эшитган ўғли Абдуллоҳ сўрабди:
-Ота, Абул Ҳайсам ким?
-Мен танимайдиган бир киши. Мени дарралаб зиндонга ташлаганларида зиндон жуда қоронғу эди. Мен ҳатто бармоғимни ҳам кўрмас эдим. Шунда бир киши мени оёғи билан туртиб: “Сен Аҳмад ибн Ҳанбалмисан?”, деди. Мен: “Ҳа”, дедим. У: “Мени танийсанми?”, деди. Мен: “Йўқ!”, дедим. У: “Мен Абул Ҳайсамман. Ароқ ичар эдим, қароқчилик қилар эдим. Мўъминлар амирининг девонида мени ўн саккиз минг марта дарраланганим қайд этилган. Мен бу азобларга шайтон учун сабр қилганман. Сен Аллоҳ учун сабр қил эй Аҳмад!”.
Эртаси куни мен дарралашганда унинг сўзларини эслаб сабр қилдим!”.
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"Ҳамма ўлади, аммо ҳамма ҳам яшайвермайди!".
Уильям Уоллес
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Гўзаллик аслида қаровчининг кўзида бўлади!
Эътибор берганмисиз, сиз учун бетакрор туюлган манзара кимдир учун қизиқ бўлмайди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АХЛОҚ
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
"Мен учун энг суюклиларинг, қиёмат кунида менга энг яқин турадиганларинг хулқи гўзалларингдир!".
Эътибор берсангиз Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам "кўп ибодат қиладиганингиз", демадилар. Чунки ҳаёт йўлида таъсири бўлмаган ибодат сўқир ибодатдир. Қолаверса исломдаги энг буюк дарс бу ахлоқдир. Ким ахлоқдан мосуво бўлса у ҳеч нарса топмабди.
Индонезия ва Малайзияни мусулмонлар қилич билан эмас, мусулмон савдогарлар айнан хулқлари билан, гўзал муомалалари билан фатҳ қилишган.
Келинг, уйда хотинимиз, фарзандларимиз билан, кўчада қўшниларимиз ва қариндошларимиз билан, ўқишда дўстларимиз ва тенгдошларимиз билан, идорада ҳамкасбларимиз билан, дўконда мижозларимиз билан, бемор кўргани борганимизда беморлар билан, ширкатдаги ишчиларимиз билан ахлоқла муомала қилайлик.
Жаннат унчалик узоқ эмас. У жуда яқин. Ҳар куни ундан хатлашимиз мумкин... Модомики инсонлар билан ислом ахлоқи ила муомалада бўлсак!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
أَتَظُنُّ أَنكَ عندما أَحرَقتَنِي
وَرَقَصتَ كَالشَيْطَانِ فَوق رُفَاتِي
و تَرَكتَنِي للذَارِيَاتُ تَذُرُّنِي
كُحلاً لِعَينِ الشَمْسِ فِي الفَلَوَاتِ
أَتَظُن أَنكَ قَد طَمَسْتَ هَوِيَّتِي
وَ مَحَوتَ تَارِيخِي و مُعْتَقَدَاتِي
عَبَثَاً تُحَاوِلُ لَا فنَاءَ لِثَائِرٍ
أَنَا كَالقِيَامَةِ ذَاتَ يَومٍ آتِ
___
- مهذل الصقور
Мени куйдирганингда, жонсиз танам устида шайтон каби рақсга тушганингда, шамоллар мени учириб саҳро қуёши кўзига сурма янглиғ сурганида ўзлигини ўчирдим, тарихини йўқотдим, эътиқодидан мосиво қилдим деб ўйладингми?!
Бекорга уринаяпсан. Қасоскор йўқолмайди. Мен қиёмат кабиман. Бир куни албатта келаман!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
وَلَا تَحْسَبَنَّ الَّذِينَ قُتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَمْوَاتًا ۚ بَلْ أَحْيَاءٌ عِندَ رَبِّهِمْ يُرْزَقُونَ
آل عمران
"Аллоҳнинг йўлида қатл қилинганларни ўликлар деб ҳисобламанглар. Балки улар тирик, Роббилари ҳузурида ризқланмоқдалар!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Яхшиям Аллоҳнинг берадиган неъматлари бандаларининг қонуни билан тақсимланмайди. Бўлмаса бизга нина хам тегмас эди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Бир кишининг оти бемор бўлиб ётиб қолибди. Отнинг эгаси ветеренар шифокорни олиб келиб отни кўрсатибди. Отни кўрган ветеренар шифокор шундай дебди:
"Агар отингиз эртага ҳам ўрнидан турмаса уни сўйиб юбораверинг!".
Бу гапни қўчқор эшитиб қолиб дарров отнинг олдига югурибди ва ветеренарнинг гапини унга айтибди.
Буни эшитган от эртаси куни барвақт ўрнидан туриб олибди. Отнинг эгаси отхонага кирса от ўрнидан турган экан. Хурсанд бўлганидан қўчқорни қурбонлик қилиб юборибди!".
Қиссадан ҳисса:
"Ҳар ишга бурнингизни тиқаверманг!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Сиздан омонлик нима деб сўрашса уларга шундай денг:
"Омонлик бу эшиги қулфланган иссиққина уй ва севган китобингиз!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ҳикоя қилинишича, бир киши ватанни бино қилиш учун қарз олибди. Сўнгра қарзни тўлаш учун ватанини сотибди!
Айман Ёғий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Дунёни яхши томонга ўзгартиришнинг қўлимиздан келадиган ягона йўли ўзимизни ўзгартиришимиздир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚИСҚА ҲИКОЯ
Бир киши балиқ овлаб келиб хотинидан уни қовуриб беришини сўради. Хотини уйда балиқни қовуриш учун ёғ йўқлигини айтди. Эр хотинидан уни ҳеч бўлмаганда товада қиздириб беришини айтди. Хотин уйда това йўқлигини айтди. Эр бу сафар нима дейишини билмай турганида хотин унга бақирди: "Газ йўқ!".
Эр балиқни кўтариб чиқиб кетди ва уни денгизга улоқтирди.
Хурсанд бўлган балиқ: "Яшасин ҳукумат!", деб бақирди!
-----------------
Бу қисқа ҳикоя турк ёзувчиси Азиз Несиннинг ҳикоясидир. Шу ҳикояси туфайли Азиз Несин 1966 йилда энг яхши сатирик ёзувчи деган мукофот олган!
Ҳа дарвоқе, табиий газни охирги марта 2008 йил кўриб қолганмиз. Уйдаги трубаларни кесиб ишком қилиб юборганимизга анча бўлган. Туманимизда 600,000 дан ортиқ инсон яшайди. Деярли ҳар-бир рўзғор қиш олдидан ҳеч бўлмаганида катта ЗИЛ машинасида ўтин сотиб олади. Маҳалламизнинг ўзида 800 та атрофида оила бор. Бизнинг маҳалла учун камида ҳар йили 1600 та дарахт кесилаяпти. Энди буни туман миқёсида кўпайтиринг. Табиатга қанча зарар етказаётганимизни тасаввур қилаяпсизми?!
Биз натижа билан курашишга ўрганиб қолганмиз. Дарахт кесувчилар билан курашамиз. Ўтин ташиб сотувчи шафёрлар билан курашамиз. Аслида натижа билан эмас, сабаб билан курашилади. Дарахтларнинг кесилаётганига сабаб нима...?
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚИЙИН БЎЛАДИ
Ҳаром ейдиган, хоинлик кўчасига кирган киши учун ҳақни гапириш қийин бўлади...
Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Гуноҳ кўпайгани сари тавфиқ камаяди!".
Яъни, Аллоҳ томонидан тавфиқ ва ҳидоят келиши учун гуноҳни камайтириш, Аллоҳ томон қадам қўйиш керак бўлади. Гуноҳни қилавериш ва: "Бизга ҳам инсоф бериб қолар!", деб қилмишларини хаспўшлаш ҳидоятнинг ҳам, тавфиқнинг ҳам йўлини тўсади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АХЛОҚ
Араблар кишилар онасининг кўнглини овлаяпти демасликлари учун бегона аёлнинг олдида унинг боласини ҳам эркалатишмас эди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ШОВВОЗЛАР
Жума куни жума намозидан қайтишда тирбандлик юзага келди. Биз навбатни кутиб секин-секин бораяпмиз. Биздан кейинроқда шоввозлар бор экан. Ўзларича учар ва уддабурон йигитлар. Эээ ўргилдим сандақа йигитдан... Қарама-қарши йўналишдан ҳайдаб шовуллаб ёнимиздан ўтиб кетишди. Рўбарўларидан машина келса яна биз томондагилардан йўл бер деб илтимос қилиб орага кириб олишаяпти. Улар сабаб жимгина навбатини кутиб ўтирганларнинг кутиши узаймоқда...
Бировнинг ҳаққини ейиш фақат мол билан бўлмайди. Вақтини еб ҳам гуноҳкор бўлиш мумкин, ҳой шоввозлар. Аллоҳнинг олдида бунга ҳам жавоб берамиз. Сизнинг вақтингиз вақт-у бошқаларники вақт эмасми?!
Исломга фақат масжидда эмас, ташқарида ҳам амал қилиш лозим. Жума намозини ўқидим, бўлди қутилдим деб ўйлайсизми?!
Ислом сулукимизда кўринмас экан, нажот топишимиз қийин!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
СЎЗЛАР
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бир куни Исҳоқ ибн Роҳувайҳнинг ҳузурида ўтирган эдим. Асҳобларимиздан бири : “Қани энди бирортангиз Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини мухтасар қилиб жамлаганида эди!”, деб қолди. Бу гап менинг ёдимда қолди ва бу китоб(ал-жомиъус саҳиҳ)ни жамлашни бошладим!".
Ўзингиз қилмасангиз ҳам яхшиликка буюраверинг. Бу динда яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилгандек бўлади, дейилади. Эҳтимол сизда фикр бўлиб имконият бўлмас. Ана шунда фикрингизни имконияти бор инсонга беринг.
Юқоридаги гап имом Бухорийнинг қалбига таъсир қилиб “Саҳиҳул Бухорий” дунёга келган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: “Эй Аллоҳим! Исломни иккита Умарнинг бири билан қувватли қил!”, деган дуолари ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қалбини топиб борди. Натижада Умар розиёллоҳу анҳу “Форуқ” бўлди.
“Олдингилар кейингиларга етказсин. Эҳтимол эшитувчидан етказилган киши ўзига сингдирувчироқ бўлар!”.
Юқоридаги жумла кейингиларга олдингиларда бўлмаган куч ва энергияни жалб қилади. Дунёда ҳамма ўз соҳасида, имкони даражасида ҳаракат қилиши учун имкон бор.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу ҳақида: “Аллоҳга қасамки, уларнинг васвасаларини Холид ибн Валид билан даволайман!”, деганлар. Холид розияллоҳу анҳунинг қўмондонлик даҳосига эҳтиёжи бўлган дин, Ҳассон ибн Собит розияллоҳу анҳунинг шеъридан беҳожат бўлмаган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳассон розияллоҳу анҳуга: “Уларни ҳажв қил, Руҳул қудс сен билан!”, деганлар.
Фикр қиличга юзланади, қилич фикрни ҳимоя қилади, шеър даъватнинг ёнини олади, даъват эса шеърни тартибга солади.
Имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳ олдин шеърга ишқибоз бўлган. Бир куни бир байт ҳақида ўйлаб турганида Мусъаб Зубайрий у кишига: “Фиқҳ билан шуғуллансангиз бўлмайдими?!”, дейди. Бу гап имомнинг қалбидан жой олиб биз билган Шофиъийга айланади.
Яхши сўз ҳам садақадир. Инсонлар бир бурда нондан кўра ширин сўзга муҳтожроқдирлар. Чунки нон ошқозонни тўлдиради. Ширин сўз эса ақл ва қалбни тўлдиради.
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу хаворижлар билан мунозара қилганида битта суҳбатда уч мингта хавориж тавба қилган. Сўзларга енгил қараб бўлмайди. Сўзлар қўшиннинг йўналишини ўзгартира олади. Қадамларни тўғри йўлга сола олади.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари Мусо алайҳис саломнинг асоси ёки чўнтагига тиққанда оппоқ бўлиб чиққан қўллари мисол эмас эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг мўъжизалари сўзлардан иборат эди. Бу сўзлар қалбларни фатҳ қилди. Бу сўзлар қиличларни тартибга солди. Яйлов ва сув учун жанжал қиладиган умматни айнан сўзлар инсониятни етаклайдиган етакчи умматга айлантирди.
“Сенинг ёзувинг муҳаддислар ёзувига ўхшайди!”. Бу гапни имом Барзолий имом Заҳабийга айтган. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ айтади: “Бу сўз туфайли Роббим менга ҳадис илмини севдирди!”.
Гоҳида сиз айтган гапингизни унутарсиз, аммо бошқалар уни унутмайди. Яхши сўз сувга ўхшайди. Ерга тушса ўша ерни обод қилади.
“Бу ҳақида ким ёзади?”, деган гап учун кўп китоблар дунёга келган. “Ким бу ерга дарахт экар экан?”, деган сўзлар учун қанча-қанча дарахтлар экилди. “Ким қудуқ ковлаб берар экан?, деган гап учун неча-нечалаб қудуқлар ковланди. Қанча-қанча йўллар биргина сўз билан очилган. Ҳатто Қуръони карим ҳам олдин териларга, тошларга, ҳайвонлар суягига, инсонлар қалбига ва ҳоказоларга ёзилган эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг ундови билан Абу Бакр розияллоҳу анҳу уни жамлашга рози бўлди.
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу Озарбайжондан қайтиб келиб Усмон розияллоҳу анҳуни инсонлар қуръон ҳақида ҳам худди яҳудийлар ва насронийлар таврот ва инжилда ихтилоф қилганлари каби ихтилоф қилишини айтиб огоҳлантиради. Усмон розияллоҳу анҳу қуръонни жамлайди. Бугун қўлимизда турган мусҳаф айнан Усмон мусҳафи дейилади.
ҚАРҒАМАНГЛАР!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига хамр ичган кишини келтирилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни дарралашни амр қилдилар. Саҳобалар унга хамр ичганга уриладиган даррани уришди. Ҳалиги киши кетгач, саҳобалардан бири уни сўкиб: “Аллоҳ сени хор қилсин!”, деди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Ундай деманглар. Шайтонга ёрдамчи бўлманглар. Аксинча: “Аллоҳим! Уни мағфират қил. Аллоҳим! Унга раҳм қил!, денглар!”.
Бу дин бағрикенглик, юмшоқлик, раҳмат ва шафқат динидир. Дин дегани кишиларнинг қўлидан тутиб Аллоҳ томон бошлашдир, Аллоҳ билан бандалари ўртасида туриб олиш дин эмас!
Аллоҳ таоло Пайғамбарларини гуноҳкор бандаларига юборди. Агар бандалар иймонли ва тақводор бўлишганда Пайғамбарга эҳтиёж бўлмас эди.
Маъсиятлар худди сил ва саратон каби иллатдир. Аммо булар танада эмас, қалбда бўлади. Беморга шафқатли бўлиш, унга раҳм қилиш керак. Уни касаллиги билан айбланмайди. Қолаверса биздан қайси биримиз фариштамиз?!
Ҳаммамизда катта ёки кичик гуноҳ бор. Ҳар биримиз кўринганимиздан ёмонроқмиз. Аммо Роббимиз бизни сатр қилган.
Биз қози эмас, даъватчи бўлишимиз лозим!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҒАРИБЛАР
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
" Ислом ғариблик билан бошланди. У яна бошидаги каби ғарибликка қайтади. Ғарибларга жаннат бўлсин!".
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам назарда тутган ғариблар фасод тарқаганида, гуноҳлар кўпайганида динида собит турадиган кишилардир. Уларнинг ишлари, мансаблари, ўқишлари, тижоратлари, цехлари ва ҳоказолари бўлади. Инсонлар орасида худди чўғни тутгандек динларини қийинчилик билан тутиб яшашади.
Ғариблик деганда ёлғизланиб, жамият ва инсонлардан ажралиб, ҳаётдан бир четда яшашни тушунмаслик керак. Бу ғариблик эмас, мағлуб бўлишдир. Бу салбийлик ва пассивликнинг энг қабиҳ кўринишидир.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу Маккада моҳир савдогар эди. Олиб-сотар, қуллар озод қилар эди. Усмон розияллоҳу анҳу ҳам Маккада бой инсон бўлиб, катта савдоси айланар эди. Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳу жоҳилият даврида ҳам моҳир чавандоз ва моҳир жангчи эди. Умар розияллоҳу анҳу ҳам қавмининг саййидларидан эди. Дорун Надвада қавми номидан иштирок қилар, бунинг устига Қурайшнинг элчиси ҳам эди.
Буларнинг ғариблиги қалбида эди. Бузуқ жамиятда булар динларида собит туришди, ҳаётдан ажралишмади, заифлашиб, мағлуб бўлиб тоққа чиқиб кетишмади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ўртоқлар! Ғазо воқелари фонида Ал-қоида, Доъиш, Жабҳатун нусра, Жундул ислом каби қуролли-такфирчи гуруҳлар кўринмай қолдими?!
Улар қаерда?!
Ёки улар фақат мусулмонларни ўлдирадими?!
Хайрли оқшом!
/channel/Abdulqodir_Polvonov