abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

КИШИ ЯХШИ КЎРГАНЛАРИ БИЛАН БИРГА БЎЛАДИ!
Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб сўради:
-Қиёмат қачон бўлади?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-Унга бирор нарса тайёрлаганмисан?
Ҳалиги киши деди:
-Мен қиёматга кўп намоз, кўп рўза, кўп садақа ҳозирламадим. Аммо мен Аллоҳ ва Расулини яхши кўраман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Сен яхши кўрганларинг билан бирга бўласан!

Насибамизни қаранг! Биз Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрамиз. У зотнинг аҳли байтларини яхши кўрамиз. Абу Бакр розияллоҳу анҳуни, Умар розияллоҳу анҳуни, Усмон розияллоҳу анҳуни, Али розияллоҳу анҳуни, Холид розияллоҳу анҳуни, Оиша розияллоҳу анҳони, барча саҳобаларни яхши кўрамиз. Ким Набиййимизни яхши кўрса, ёрдам берса, суяса уни ҳам яхши кўрамиз!
Қиёматда ёнида бўлишни истмаганингиз ҳар қандай кишининг муҳаббатини қалбингиздан чиқаринг. Муҳаббат ҳам зеро ибодатдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НЕГА?
Ҳеч кимни сўкмоқчи эмасман. Ҳеч кимни хиёнатда айбламоқчи ҳам эмасман. Фаластин фуқароси ўлароқ сўрашга ҳаққим бор бўлган саволни бермоқчиман:
1. Нега адади етмиш минг бўлган Фаластин хавфсизлик хизмати жим? Нега ғарбий соҳилдаги ишларга аралашмаяпти?
2. Дунёнинг барча давлатида хавфсизлик хизматлари бор. Улар фуқаролар тинчлигига, хавфсизлигига жавоб беришади. Босқинчилар Фаластин фуқароларини қириб битираётган бир пайтда нега Фаластин хавфсизлик хизмати душманга қарши бир дона ҳам ўқ отмади?
3. Агар Фаластин хавфсизлик хизматининг фуқаролар тинчлиги ва хавфсизлигидан бошқа қанақадир вазифаси бўлса у нима? Бизга уни билдирингки, савол бермайлик! Ўзимизни ҳам, бошқаларни ҳам савол билан қийнамайлик! Агар унинг бошқа вазифаси бўлмаса нега бу вазифасини бажармаяпти?!

Адҳам Шарқовий

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЖАННАТ АҲЛИДАН...
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
-Ҳозир сизнинг олдингизга жаннат аҳлидан бўлган бир киши келади!
Бироздан сўнг ансорлардан бўлган бир киши таҳорат қилгани сабабли соқолларидан сув томиб турган ҳолатда кириб келди.
Иккинчи куни ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша сўзларини такрорладилар. Яна ўша киши кириб келди.
Учинчи куни ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша сўзларини такрорладилар яна ўша киши кириб келди. Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо ўша ансорийнинг қанақа амали борлигига қизиқиб ортидан унинг уйигача борди ва деди:
-Отам билан бир масалада келиша олмай қолдим. Уч кун уйингда яшашимга рухсат берасанми?
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу унинг уйида уч кун меҳмон бўлди. Мақсади уни кузатиш эди. Ансорий бошқа саҳобалардан ортиқча ҳеч қанақа амал қилмади. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу унга ростини айтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни жаннат аҳлидан деганларини хабар берди ва нима амал қилишини сўради. Ансорий деди:
-Менинг ортиқча ҳеч қандай амалим йўқ. Аммо мен бирор кишига нисбатан қалбимда адоват сақламайман, ҳеч кимга ҳасад қилмайман!
Абдуллоҳ деди:
-Сени бу мартабага мана шу амалларинг олиб чиққан. Биз бунга тоқат қила олмаймиз!

Қалбингизни ислоҳ қилинг. Ортиқча нафлларингиз бўлмаса ҳам майли. Инсонлар қалбларининг хароблигидан тутиладилар!
Биродарларимизнинг тойилишини ўзимизнинг тойилишимиз деб билмоғимиз лозим. Биродарларимиз гуноҳ қилишса худди ўзимиз гуноҳ қилгандек ачинишимиз, пушаймон бўлишимиз керак. Кишиларга берилган нарсаларда ҳасад қилавермасдан уларга барака тилашимиз лозим. Ахир улар биздан олишмадику, Аллоҳ берди-ку уларга!
Кишилардаги неъматларининг кетишини истайдиганлар фақатгина касаллардир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЛЛОҲ ТАОЛО МЕНИ СЕНГА ЎҚИБ БЕРИШГА АМР ҚИЛДИ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуни чақиртириб одам юбордилар. У келгач дедилар:
-Аллоҳ таоло мени сенга “Лам якуниллазина кафаруу...” сурасини ўқиб беришимни амр қилди!
Убай деди:
-Аллоҳ сизга менинг исмимни айтдими?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Ҳа! Менга исмингни айтди!
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу ҳолатнинг даҳшати ва ҳайбатидан йиғлади. Умрининг охиригача “Роббим менинг исмимни айтди!”, деб юрди!

Бу бахтнинг Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга насиб қилганининг сабаби шу эдики, у саҳобалар ичида энг буюк ҳофизи қуръон эди!
Буюк ислом ўшанда буюклиги чўққисига етган эди. У муносиб маконга муносиб шахсни қўяр эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳудан афзал эди. Аммо Холиднинг урушда мусулмонларга фойдаси кўпроқ тегар эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан афзал эди. Аммо Убай ваҳийни Умар розияллоҳу анҳудан кўра яхшироқ ёдлаган эди.
Сиёсатчилар эҳтимол ҳадис ва фиқҳ ўқишга муносиб бўлмас. Қўмондон эҳтимол университетда яхши дарс бера олмаслиги мумкин. Малакали шифокор эҳтимол вазирликда муваффақият қозона олмас.
Абу Зарр розияллоҳу анҳу фазилатли инсон эди. У содиқ саҳобалардан. Унинг тарихдаги ўрни ниҳоятда буюк. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга шундай деган эдилар:
“Мен сени заиф деб биламан. Икки киши орасида ҳукм қилма. Етимнинг молига жавобгар бўлма!”.
Жавобгарлик Абу Зарр розияллоҳу анҳу учун мушкулот туғдирар эди. Бунга унинг тоқати етмас эди. Кишиларнинг манфати зое бўлиши мумкин эди. Мансабга ўтириш учун ибодатни кўп қилишнинг ўзи етарли бўлмайди. Шундай экан, ҳар-бир инсонни ўз ўрнига қўйиш матлубдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Феодор Достоевский ўзининг "Жиноят ва жазо" романида шундай ёзади:
"Ҳали дунё шунақанги босқичга етиб борадики, унда аҳмоқларга халақит қилишмасин деб ақллилар фикрлашдан ман қилиб қўйилади!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЯШАСИН!
Жазоирлик адиба Аҳлом Мустағномий айтади:
"Тўқсонинчи йилларнинг бошида Байрутга бордим. Ўшанда Жазоирлик Холид деган йигит юлдузлик чўққисига кўтарилган пайт эди. Унинг биргина "Ди-ди-воҳ" деган ашуласи араб оламида уни машҳур қилиб юборди. Кечаю-кундуз ҳамманинг ташвиши ана шу ашула бўлиб қолди. Тўйлар унинг ашуласи билан ўтар, зиёфатлар унинг ашуласи билан қизир, кишилар унинг ашуласини эшитиб эрталаб ишга отланар эди. Мен Байрутга Париждан келган эдим. Қўлимда "Ал-Жасад" номли китобим бор эди. Мен бу китобни ёзишда умримнинг тўрт йилини сарф қилдим. Унда шонли Жазоир халқининг мустақиллик учун кечган ярим асрлик курашлари баён қилинган. Араб оламига бу китоб орқали мен оғриқларимиз ва буюкларимизни танитишга ҳаракат қилганман.
Мен Байрутликларга ўзимни таништиришим билан улар менга "мулозамат" қилишди: "Сиз Холиднинг юртиданмисиз?!".
Улар мени қулоқларига зирак тақиб олган, Франция телевидениясида баъзан қўлида ит етаклаган ҳолда кўриниб турадиган, саволларга аҳмоқона кулиши билан жавоб берадиган йигитга нисбат бераётган эдилар. Холид Жазоирнинг рамзига айланган эди!
Қизиғи, менинг Жазоирлик эканимни билиб қолган Байрутликлар мендан Холиднинг "Ди-ди-воҳ"ининг маъносини сўрашар эди. Мен уларга бунинг маъносини билмаслигимни айтганимда улар бунга сабаб Франциянинг босқинчилик сиёсати эканлигини айтиб афсусланишар эди.
Мендан "Ди-ди-воҳ"нинг маъносини дўстларим, такси ҳайдовчилари, ёқилғи қуйиш шаҳобчаси ходимлари ва хоказолар сўрайвериб толиқтиришди. Ниҳоят улардан кимлигимни яширишга қарор қилдим. Шундай қилиб уларнинг саволларидан қутилишни умид қилдим.
Тўғриси мен бир ёзувчи бутун бир умрини тикиб эриша олмаган эътиборга бир машшоқнинг бир оғиз сўз билан эришганидан хафа эмас эдим. Менинг хафалигим Байрутга бевақт келганлигимдан эди.
Эллигинчи йилларда Жазоир давлати Францияга қарши курашган амир Абдулқодирга нисбат берилар эди.
Олтмишинчи йилларда эса президент Аҳмад ибн Баллага ва Жамила Буҳайридга нисбат берилар эди.
Етмишинчи йилларда президент Ҳуари Бумедьен ва миллион шаҳидга нисбат берилар эди.
Бугун эса Жазоирдек давлат бир машшоққа нисбат берилмоқда.
Ўзимга савол бердим:
Агар бугун Исроил Ливан ёки Мисрга ҳужум қилса ёшларни сафарбар қила оламизми? Улардаги ватанпарварликни уйғота оламизми?
Ёки уларга Ҳайфа Ваҳбий, Элисса, Ненси Ажрам, Марва Руби каби машшоқаларнинг ватанини ҳимоя қилинг деймизми?!
Ёшларнинг ҳимматини қўзғаш учун булардар бошқа номларни кўрмаяпман.
Бу ишда бирор бир нозик қочирим йўқ!
Тўрт йил олдин Мисрлик асир Махмуд ас-Саварика Исроил қамоқхонасидан чиқди. У йигирма икки йил қамоқда ётди. Ҳатто Мисрликлар ичида энг қадимги асир номини олди. Аммо у қамоқдан чиққанида ҳеч ким уни кутиб олмади. Ҳолбуки, Маҳмуд ас-Саварика шу одамлар учун жанг қилиб қамоққа тушган эди. Ҳатто бирор бир газета унинг қамоқдан чиққани ҳақидаги хабар учун ярим қарич жойини ажратмади.
Ҳолбуки Мисрда бирор машшоқ четга чиқмоқчи бўлса уни хавфсизлик хизмати ходимлари кузатиб қўйишади.

Яшасин араблар!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БОСҚИНЧИЛИК ВА ФАТҲ
Кўпчилик бугун босқинчилик ва фатҳ ўртасини ажрата олмайди. Советлар томонидан яратилган янги “тарихимиз”да арабларнинг Ўрта Осиёга келишини араб истилоси ёки араб босқинчилиги деб аталади. Аслида ҳам шундайми?
Аслида бу истилоҳни бизнинг тарихимизга ҳақиқий босқинчилар бўлмиш руслар киритган. Уларнинг даъвосига кўра, араблар биз томонга бостириб келиб ҳамма жойни талашган, кишиларни мажбурлаб исломга киритишган, мол-мулклармизни ўзлаштириб олишган, катта-катта солиқлар солишган.
Аслида бу мусулмонларга туҳмат. Мусулмонлар ҳеч бир мамлакатнинг мол-мулкини таламаган. Зўрлаб олиб кетмаган. Бугун бизнинг ва бошқа ислом диёрларининг кўплаб тарихий осорларимиз Америкада, Европада, Россия музейларида турганига эътибор берсангиз ким талончи эканлигини яхши англайсиз.
Мусулмонлар ҳеч кимни динини тарк қилишга, исломни қабул қилишга мажбурлашмаган. Буни ажнабий халқларнинг ўзлари тасдиқлашган.
Ислом юришларининг мақсадини яхшиси саҳобалардан сўраш керак. Зеро ҳақиқий фотиҳлар ўшалар. Саҳобаи киромлар Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу бошчилигида Форс чегарасига келиб тушишди. Уларнинг мақсадини билиш учун Форслар қўмондони Рустам уларга одам жўнатди. Мусулмонлар билан гаплашмоқчи эканлигини айтди. Ўшанда форсларнинг элчиси келиб мусулмонлар қўмондонини кўргач ҳайрон қолган эди. Чунки Саъд ибн Аби Ваққоснинг оддий мусулмонлардан ажралиб турадиган на кийими, на чодири бор эди. Элчи мақсадини Саъдга айтди. Саъд бир четда дам олиб ётган Рибъий ибн Омирни уйғотиб деди:
-Сен бориб буларнинг бошлиғи билан гаплаш!
Рибъий оддий одам эди. Форслар элчиси уни назарга илмай сўради:
-Яхшироқ одамларинг йўқми?
Саъд деди:
-Ичимизда яхшимиз шу. Истасанг шу. Сен сўрадинг, биз сўрамадик!
Элчи ноилож Рибъий билан Рустамнинг қароргоҳига келди. Унинг чодири ниҳоятда ҳашаматли эди. Рибъий оти билан кирмоқчи эди. Аммо қоровуллар киргани қўйишмади. Отни чодирнинг пардасига боғлаб найзаси билан ичкарига кирди. Рустамнинг олдига боргунича найзасини гиламга, ерга тўшалган йўлбарс терисига суқиб-суқиб борди. Рибъий тўғри бориб Рустамнинг ёнидан ўрин олди. Ходимлар уни пастга туширишга ҳаракат қилишди. Шунда Рибъий деди:
-Бизга сизнинг адолатингиз ҳақида турли гаплар етиб келган эди. Ҳаммаси бекор гаплар экан. Ўзингизга ўхшаган инсонга шунчалар таъзим қилиб эгилар экансиз, бизни ҳеч қачон енга олмайсиз!
Рустам таржимонга деди:
-Ундан сўраб кўрчи, нега келишди экан?
Рибъий ибн Омир ана шунда асрлар оша ўтиб келаётган ислом қоидасини, фатҳдан мақсадни айтди:
-Аллоҳ таоло бизни бандаларни бандаларга ибодат қилишдан Аллоҳга ибодат қилишга, динларнинг жабридан Исломнинг адолатига, бу дунё торлигидан охират кенглигига олиб чиқиш учун юборди!

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЮКНИ КЎЧАГА УЛОҚТИРИНГ!
Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга қўшнисидан шикоят қилиб келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Сабр қил!", дедилар. У яна шикоят қилиб келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга яна: "Сабр қил!", дедилар. Ҳалиги киши учинчи бор шикоят қилиб келганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга: "Матоларингни кўчага чиқариб ташла!", дедилар.
У киши уй жиҳозларини кўчага чиқариб ташлади. Кишилар ундан бу ишининг сабабини сўрашди. У бунга сабаб қўшнисининг азияти эканлигини айтди. Кишилар унинг қўшнисини лаънатлай бошлашди. Ҳалиги ёмон қўшни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб кишилар уни лаънатлаётганини айтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
- Бундан олдин Аллоҳ сени лаънатлаган эди!
У деди:
- Аллоҳга бундан кейин бу ишларимни такрорламасликка аҳд бераман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам шикоят қилган кишига одам юбориб юкларини кўчадан олишини, энди ёмон қўшниси қайтиб унга ёмонлик қилмаслигини айтдилар!

Гоҳида азиятлар сабримиздан ҳам ўзиб кетади. Энг ёмони, баъзилар бизнинг сабримизни ожизлик деб ўйлаб азият беришда давом этаверишади. Шунинг учун гоҳида биз ҳам "юкларимизни кўчага улоқтиришимиз" лозим.
Зулмга рози бўлган инсон ҳалим эмас, қўрқоқ инсондир. Маҳкамага шикоят қилиш, ижтимоий тармоқларда ёзиш, маҳалланинг обрўли кишиларига мурожаат қилиш "юкни кўчага улоқтириш"дир.
Сизни йиғлатадиган гуноҳ қалбни ўлдирмайди, балки сизни маст қиладиган, кўзингизга парда тортадиган гуноҳ қалбни ўлдиради!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЖАННАТ ВОЖИБ БЎЛАДИ!
Имом Авзоий роҳимаҳуллоҳ Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳни елкасида ўтин кўтариб кетаётганини кўриб қолиб деди:
- Эй Абу Исҳоқ! Қачонгача бу ишингизда давом этасиз?! Биродарларингиз сиз учун етарли-ку ахир!
Иброҳим ибн Адҳам деди:
- Эй Абу Амр! Мени ўз ҳолимга қўй. Менга етиб келишича, ким ҳалол ризқ талабида хорлик чекса жаннат унга вожиб бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЮМШОҚРОҚ БЎЛАВЕРИНГ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида Абдуллоҳ исмли бир киши бор эди. У Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан учрашганида вақти-вақти билан у зотни кулдириб турар эди.
Абдуллоҳ ароқ ичишга берилган эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг бу иши учун жазо ўлароқ дарраладилар. Сўнгра кейинроқ яна ичди. Уни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига олиб келишди. Уни яна дарралашга амр қилдилар. Ўша ерда турган кишилардан бири деди:
- Аллоҳим! Буни лаънатлагин. Бунча кўп ичмаса!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Уни лаънатлама! Аллоҳга қасамки, мен унинг Аллоҳ ва Расулини яхши кўришини биламан!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг гаплари бу гуноҳни қилаверишга баҳона бўлмайди ёки уни оқламайди. Бу гап бизнинг гуноҳкорларга бўлган қарашимизни ўзгартиради. Ҳаммамиз гуноҳкормиз. Аллоҳ таоло бизга сатрини тушириб фақат инсонларга яхши томонимизни кўрсатади холос.
Ҳаммада яхшилик уруғи бор. Жаннат ва дўзах калитини қўлингизга олиб ҳижоб ўрамаганни дўзахга ҳукм қилиб ташлайверманг. Эҳтимол у намоз ўқир, рўза тутар. Эҳтимол у Аллоҳ ва Расулини севар. Юмшоқроқ бўлаверинг.
Эҳтимол намоз ўқимайдиган киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни сўкканларга қарши уруш эълон қилгандир.
Эҳтимол намоз ўқимайдиган киши рўза тутар, қалбида нурдан асар бордир. Уни ўчириб нима қиласиз?!
Инсонларга раҳм қилинг. Бизларнинг ҳеч биримиз ўзича тўғри йўлга кирмаган. Аллоҳ унга тавфиқ ва мадад берган. Мусулмонларнинг кўпчилиги заифлигидан, ожизлигидан гуноҳ қилиб қўяди. Мутакаббирлигидан қилмайди.
Офият неъмати учун Аллоҳга ҳамд айтинг. Кишиларни айбламанг, сўкманг, уларга қўполлик қилманг. Ўзи шунақаларга Аллоҳ Пайғамбарлар юборар, уларни юмшоқ гапиришга амр қилар эди.
Набийлар изидан борганларга саломлар бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЙЎҚОЛАДИ!
Дунёдан исроилнинг куни келиб йўқолиши Қуръоний ҳақиқатлардандир. Бунга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ваъдалари бор. Шунинг учун биз “йўқоладими ёки йўқми?”, деган саволни бермаймиз. Аммо “қачон?” деган саволни беришимиз мумкин!
Менинг йўлим ўтириб олиб мўъжиза кутиш йўли эмас. Мен ишонаманки, мўъжиза мўъмин ўзидаги бор имкониятини сарфлаб бўлганидан кейин келади. Ўшанда ботил ўзидаги бор куч ва қувватини ишлатиб бўлган бўлади. Ҳатто унинг кўзига узоқдан зафар кўрина бошлагандек бўлади. Ҳақ эса сабот билан туриб беради. Унинг охирги зарраси ҳам сабот бўлади. Мағлубият худди кўз ўнгида тургандек бўлади. Ана шу пайт мўъжиза келади!
Қуръони карим бизга собит бир ҳақиқатни таълим беради. Яъни, нуфузини ўрнатиш учун курашиш билан ақида учун курашиш ўртасида катта фарқ бор.
Нуфузини ўрнатиш учун бўладиган жангларда сабаблар, қуроллар жуда муҳим. Кимда зўр қуроллар бўлса, ким сабабларни қаттиқ тутган бўлса ғалаба ўша томонда бўлади.
Ақида учун бўладиган курашларда кучлар тенг бўлиши шарт эмас. Сабаб мезонларини бунда солиштириш шарт эмас. Золимларнинг барини Аллоҳ таоло зулмнинг энг чўққисида турганида ҳалок қилган, қулатган.
Аллоҳ таоло Фиръавнни ҳалок қилганида куч мезонларини ўзгартирмаган. Фиръавн: “Мен сизнинг буюк Роббингизман!”, деб турганида Аллоҳ уни ҳалок қилган. Ўзининг энг қувватли қўшинининг бошида турганида Аллоҳ уни ҳалок қилган!
Аллоҳ таоло Намрудни ҳалок қилганида унинг заифлигида ҳалок қилмаган. Намруд: “Мен ўлдираман, мен тирилтираман!”, деб ўзидан кетган пайтда ҳалок қилган!
Аллоҳ таоло Од қавмини ҳалок қилганида сабабларни ўзгартириб ёки мезонларини тескари қилиб ўлдирмади. Улар: “Биздан кучли ким бор?” деб турганда ҳалок қилди!
Аллоҳ таоло Самуд қавмини ҳалок қилганида заифлик пайтида эмас, водийдаги харсанг тошларини кесиб турганида ҳалок қилган!
Хандақ ғазотида Аллоҳ таоло мушрикларни мағлуб қилишидан сал олдин, уларни парчалаб ташлашидан сал олдин кенг олам мусулмонларга тор бўлиб турган эди. Жонлар томоққа тиқилиб қолган эди!
Ғазода уруш бошланганида бу ҳам уруш раундларидан бир раунд бўлса керак, бу ҳам олдинги раундлар каби тугаса керак, деб ўйлаган эдим. Аммо бугун нимадир ичимдан буни охирги раунд демоқда. У бугунги шакли каби қолмайди. Аллоҳнинг изни билан Аҳзобга келган шамол албатта келади. Аллоҳнинг шамолларининг мингта шакли, мингта кўриниши бўлади. Роббимиз лашкарини Унинг Ўзидан бўлак ҳеч ким билмайди!
Ҳатто бу раунд ҳам олдингилари каби тугаса ҳам, тугаган жойидан қайта бошланади. Аммо бир нарса аниқки, бу уруш бизнинг ҳам уларнинг ҳам қўлидан чиқиб бўлган. Бунинг тизгини Аллоҳнинг қўлида. Уни истаганича юргизади!
Мен ақлга қарши эмасман. Сабабларга беэътибор эмасман. Воқеликдан бохабарман. Аммо ақл бу саботнинг барини рад қилмоқда. Бўлаётган ҳодисаларнинг бари зотан ақлга зид. Сабаблардан бунча сабот ҳеч қачон натижа бўла олмайди...
Воқелик айтадики, бунча адоват ва портлатишлардан кейин ҳатто катта давлатлар ҳам қулаши керак эди. Аммо майдони биттагина туман миқдоридаги Ғазо бу ҳужумларга қандай бардош бераяпти?!
Қизиғи, Ғазонинг жуғрофий томондан тоғлари йўқ, водийлари йўқ, ўрмонлари йўқ. Ҳарбий нуқтаи назардан қараганда биринчи ҳужумданоқ қулаши керак эди...

Босқинчилиги умрбод бўлган бирорта давлат ер юзида йўқ. Бу ҳақиқатни ҳеч ким инкор қила олмайди. Ҳар қанақанги босқинчилик куни келиб завол топган. Бунга тарих гувоҳ. Ҳамма босқинчилар охири жўнаб кетишган. Узоқ вақт ўтадими ёки қисқа вақт ўтадими бу босқинчилар ҳам бир кун йўқолишади. Ишқилиб тезроқ йўқолишсин!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Фарзандларимизни диний мадраса ва диний маъҳадларга кириб ўқишини орзулар қиламиз.
Модомики уларнинг дунёвий билим юртлари ва турли олийгоҳларда ҳам кириб ўқишини орзу қилмас эканмиз, биргина янги мадраса, маъҳадлар очилишини, янги масжидлар очилишини орзу қилиб юраверамиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАРАКАТ ҚИЛИНГ!
Тушунишга ўзингиз ҳаракат қилинг. Шайтоннинг таржимонлик қилишига йўл қўйманг.
Қанча-қанча тушунчалар кишилар томонидан шайтоннинг таржимонлиги сабаб нотўғри тушунилади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"Биродарингни бетига мақташинг уни пичоқсиз сўйишингдир!".
   
   Ибн Можа ривояти

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХУРСАНД БЎЛ, ЭЙ УММУ АЛОЪ!
Буюк саҳобий Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳунинг аммаси Умму Алоъ бемор бўлди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кўргани келдилар ва дедилар:
-Хурсанд бўл эй Умму Алоъ! Олов гўё олтин ва кумушдаги кирликни кетказгани каби касаллик билан Аллоҳ мўъминнинг хатоларини кетказади!

Қалбингизни Аллоҳнинг тавҳидига, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбарликларига лиқ тўлдиринг, хурсанд бўлинг. Иймон билан ҳар иш гўзалдир!
Сиз шукр қиладиган неъматда ҳам ажр бор. Сиз сабр қиладиган балода ҳам ажр бор. Бу дин туфайли Аллоҳ мўъминнинг баданига кирган бир тикан сабабли ҳам унинг хатоларини ўчиради. Мўъминга етадиган ғам ва ташвиш унинг гуноҳларига каффорат бўлади. Бу динда ҳатто бировга илинган луқмада ҳам ажр бор. Киши ҳатто хотинининг оғзига соладиган луқмасида ҳам садақанинг ажрини олади!
Ҳар-бир оғриқда савоб умид қилинг. Сабрдаги ҳар-бир нафасингиз тасбиҳдир.
Ҳар-бир дардингизда ҳамд айтинг. Ҳамд мўъминнинг хатоларини ўчиради.
Роббимиз раҳмлидир. Қасамки, Роббимиз раҳмлидир. Унинг раҳмати ҳатто балоларида ҳам тажаллий қилади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КИМ ҚУЛ СОТИБ ОЛАДИ?!
Саҳрода Зоҳир исмли бир бадавий яшар эди. У саҳродан Мадинага у-бу нарса олиб келиб сотар эди. Сўнгра аҳли-оиласига лозим бўлган нарсаларни Мадинадан олиб уйига қайтар эди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни яхши кўрар, уни эркалаб, илтифот қилиб турар эдилар. Зоҳир қачон Мадинага келса Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга совға олиб келар эди. У саҳрога қайтаётганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кузатиб қўйиб бирор ҳадя бериб юборар эдилар. У ҳақида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Зоҳир бизнинг саҳромиз, биз эса унинг шаҳримиз!", дер эдилар. Яъни, у саҳродан бизга керакли нарсаларни келтиради, биз ҳам унга шаҳардан керакли нарсаларини бериб юборамиз, демоқчи бўлар эдилар.
Зоҳир жуда ҳам бадбашара эди. Аммо унинг кўксида асал каби ширин қалби бор эди.
Бир куни у матоларини сотаётганида ортидан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сездирмасдан келиб, ҳазиллашмоқчи бўлиб қучоқлаб олдилар. Шунда Зоҳир:
- Ким бу, қўйиб юбор!-деди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларини танитиш учун ҳазиллашиб:
- Ким қул сотиб олади?- дедилар.
Зоҳир таниб, ўзининг бадбашаралигига ишора қилиб деди:
- Мен ўтмас молман-да, эй Аллоҳнинг Расули! Мени ким ҳам олар эди?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам энг ғами кўп инсон эдилар. Аммо у зот ғамга инсонни қатл қилиши учун имкон бермас эдилар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ажойиб турмуш ўртоғи эдилар. Меҳрибон ота эдилар. Ажойиб қўшни эдилар. Вафоли дўст эдилар!
Эътибор беринг, у зот Зоҳир билан ҳазиллашаяптилар. Зоҳир ҳолбуки оддий савдогар эди. Айланиб юриб молини сотар эди.
Энди Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг “Сен Аллоҳнинг ҳузурида қимматсан!”, деган гапларига қалбингизла қулоқ солинг. Кишиларнинг олдида кимлигингиз муҳим эмас, балки Аллоҳнинг олдида кимлигингиз аҳамиятлидир!
Тасаввур қилинг, одамлар сизни танимайди. Аммо дуога қўл кўтарганингизда фаришталар: “Эй Роббимиз! Таниқли бандангдан таниқли овоз келаяпти!”, дейишади. Вафот қилганингизда сизни ҳеч ким эсламайди. Аммо масжидга борадиган йўлларингиз, сажда қиладиган маконларингиз сиз учун йиғлайди. Буюклик мана шу. Агар билган бўлсангиз буни қўлдан бой берманг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ғазаб босилганида идрок номли учинчи кўз очилади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КУЧ-ҚУВВАТИ БОР ИНСОНГА...
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам инсонда қандайдир касб ёки ҳунар бўлишини яхши кўрар эдилар. Бир куни саҳобаларга Закарийё алайҳис саломнинг дурадгор бўлганини айтиб берган эдилар.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ишлашга қодир, тўрт мучаси соғ инсонларнинг садақа сўраб юришини ёмон кўрар эдилар. Бир куни саҳобаларга шундай дедилар:
“Бой инсонга садақа сўраш ҳалол эмас. Куч-қуввати бор инсонга садақа сўраш ҳалол эмас!”.
Садақа сўраш, тиланчилик қилиш бугун эҳтиёж эмас, касбга айланди. Бугун соппа-соғ, тоғни урса талқон қиладиган кишиларни одамларга қўл чўзиб садақа сўраб юрганини кўрмоқдамиз. Бунақаларга садақа берманг. Акс ҳолда бу ишга, қабиҳ кўринишга уларни тарғиб қилган бўласиз.
Андалус аҳли соппа-соғ инсоннинг тиланчилик қилиб юрганини кўришса унга танбиҳ беришар, уни ишлашга тарғиб қилишар, унга садақа беришмас эди. Бу бахиллик эмас, фиқҳни яхши англаш эди. Бу қўли қаттиқлик эмас, гўзал сиёсат ва гўзал тадбир эди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Грациани:
-Одамларингизни таслим бўлиши учун неча кун етарли бўлади?
Умар Мухтор:
- Биз таслим бўлмаймиз. Биз ғалаба қозонамиз ёки ўламиз. Бу билан иш тугади деб ўйлама. Сизлар ҳали келажак авлодимиз ва ундан кейингилар билан ҳам жанг қилишингизга тўғри келади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Балолар биз ўрганиб қолган ва офият сабабли биз кўришни унутган неъматларни фош қилади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Қолаверса мажбуран бирор-бир халқ ўзганинг динини, маданиятини қабул қилмайди. Мўғуллар бир пайтлар бизнинг заминни босиб олди. Бугун уларнинг динида бирорта ўзбекни кўрмайсиз. Руслар босиб олди. Бугун моддий манфаатга учиб уларнинг динига кирган миссионерлардан бошқасини уларнинг динига кирганини кўрмайсиз. Мусулмонлар фатҳ қилишганда боболаримиз ўз ихтиёрлари билан исломга кириб унга амал қилишган. Минг йиллардан ошибдики Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино билан фахрланамиз. Бухорий, Тирмизийлар билан фахрланамиз. Навоий, Бобурлар билан фахрланамиз. Уларнинг барида салла, соқол бўлган. Улар араб, форс, турк тилларида ижод қилишган. Исломни улар ўз ихтиёри билан қабул қилишган. Уларнинг китоблари бисмиллаҳ билан, Аллоҳга ҳамд ва Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловотлар билан бошланади...
Салмон Авда ҳафизаҳуллоҳ қуйидаги воқеани айтиб беради:
“Мусулмонлар Мисрни фатҳ қилишганда Мисрликлар уларга қучоқларини очишган. Араб тили бугун уларнинг тилига айланиб бўлган. Улар ўз тилини бугун унутган. Ислом уларнинг динига айланган. Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг ҳабибига айланиб бўлган. Уларнинг қаҳвахонасидами, ошхонасидами бугун Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини зикр қилсангиз улар томонидан эҳтиромни кўрасиз.
Қизиғи, Мисрдаги бир мажлисда бир тўда ароқхўрлар ароқ ичиб ўтиришган экан. Улардан бири Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни сўкади. Улар орасида бир коммунист ҳам бор экан. Ўша коммунист ўрнидан туриб унга бақиради:
“Иймонимиздан фақатгина Аллоҳга ва Расулига бўлган муҳаббатгина қолди. Сен бўлсанг биздаги ана шу азиз нарсага ҳам тиғ ураяпсан!”.
Агар бу босқинчилик бўлганида Миср бугун исломдан ҳам, араб тилидан ҳам халос бўлган бўлар эди!
Бу айнан фатҳдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУСУЛМОНМИСИЗ?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кишиларнинг бир-бирларига ўзаро ёрдам бериши ниҳоятда хурсанд қилар эди.
Бир куни саҳобаларга Абу Мусонинг қавми бўлмиш Ашъарийларни мақтаб дедилар:
- Уларнинг аёллари урушда бева бўлиб қолишса, болалари етим бўлиб қолишса, кимдир фақир бўлиб қолса қавм ўзидаги бор мол-мулк ва озиқ-овқатни ўртага тўкиб кишилар ўртасида тенг тақсимлаб баҳам кўришади. Улар мендан, мен уларданман!

Агар қаерингиздир оғриётганини билсангиз, ҳис қилсангиз демак тирик экансиз!
Агар ўзгаларнинг дардини ҳис қилаётган бўлсангиз демак инсон экансиз!
Мусулмоннинг дарди ўзга мусулмонни дардга солиши керак. Агар зилзила ёки бомба туфайли қаердадир мусулмонлар вайрона остида қолса, бундан ҳеч қандай дардни ҳис қилмасангиз мусулмонлигингизни бир текшириб кўринг!
Қаердадир сув тошқинлари мусулмонларнинг уйини вайрон қилса-ю, бундан ҳеч қандай оғриқ ҳис қилмасангиз иймонингизни текшириб кўринг!
Агар қаердадир бир мусулмон бемор бўлиб дорига пул топа олмаётганини эшитсангиз-у, қалбингизга унга ёрдам қилиш фикри тушмаса бу қалб қалб эмас, тош экан!
Агар маҳаллангизда етимлар бор бўлиб, улар оч ухлаётганини билсангиз-у, уйингиздаги таомдан уларга илинмасангиз демак ҳали иймон сизнинг гўштингиз ва қонингизга сингмаган экан!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЯХШИСИ...
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан бирга ўтирган эдилар. Бир киши қўлида тухум катталигидаги олтинни кўтариб келиб деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Буни ишлаб топдим. Буни қабул қилинг, бу садақадир. Менда бошқа нарса йўқ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан юзларини ўгирдилар. У айланиб ўша томонга ўтди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам яна юзларини ўгирдилар. У яна айланиб ўша томонга ўтди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан тухумни олиб яна қайтариб унга отдилар. Тухум унга тегмасдан ерга тушди. Сўнгра унга дедилар:
- Сиздан бирингиз уйидаги бор нарсани олиб келиб "мана бу садақа" дейди. Сўнгра ўзи бошқалардан тиланиб ўтиради. Садақанинг яхшиси бойликда қилинган садақадир!

Кунлар чархпалакдир. Замон турли ҳодисаларга тўла. Мўъмин киши зийрак ва ақлли бўлиши лозим. У замоннинг ўзгаришларига режа қилиб қўйиши, ҳодисаларга қарши тайёр туриши лозим. Бу дунё сабаблар дунёсидир. Сабабларни тутиш мўъминнинг фақиҳлигига, тадбири гўзаллигига далолат қилади.
Сузишни билмасангиз Аллоҳга таваккул қилиб ўзингизни денгизга ташламайсиз. Олдин сузишни ўрганиб сўнгра Аллоҳга таваккул қилиб денгизга шўнғийсиз.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳалиги кишининг ҳамма молини садақа қилишини ёқтирмаяптилар.
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг тавбаси қабул бўлгач, у хурсанд бўлганидан барча молини садақа қилмоқчи бўлди. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бунга рухсат бермасдан шундай дедилар:
"Молингни бир қисмини ўзингга олиб қолишинг сен учун яхшироқдир!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Эй ватан! Шифтингни баландроқ қур. Қаддимни бироз кўтарай!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳақиқатни сўйлайдиганларнинг дўсти кам бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭНДИ БЎЛДИ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан юриб бораётган эдилар. У зот Умар розияллоҳу анҳунинг қўлидан тутиб олган эдилар. Умар розияллоҳу анҳу деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Аллоҳга қасамки, мен сизни ўзимдан бошқа ҳамма нарсадан яхши кўраман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Бўлмайди эй Умар! Нафсим қўлида бўлган зотга қасамки, мен сенга ўзингдан ҳам суюклироқ бўлмагунимча комил мўъмин бўла олмайсан!
Шунда Умар розияллоҳу анҳу деди:
-Аллоҳга қасамки, энди сиз менга ўзимдан хам суюклироқсиз!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Энди бўлди эй Умар!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббатнинг уч майдони бор.
Биринчиси:
Бу дин бизга қанчалар машаққат билан келганини унутмаслигимиз керак. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Тоифда тошбўрон қилиндилар. Дарада уч йил қамалда турдилар. Уҳудда бошларини ёришди, тишларини синдиришди. Сеҳргар, фолбин, жинни, ёлғончи дейишди. Сўнгра яҳудий едирган гўштнинг заҳари таъсиридан дунёдан ўтдилар
Иккинчиси:
У зотга саловотни кўпайтиришимиз керак. Ошиқ маҳбубини кўп ёд этади. Тилимиз доимо саловот билан ҳўл бўлиб туриши лозим. Ана шунда ташвишимиз арийди, гуноҳларимиз мағфират қилинади.
Учинчиси:
Муҳаббатнинг энг гўзали эргашмоқдир. Муҳаббатимиз сулукка айлансин. Амалда кўринсин. У зот шафқатли эдилар, шафқатли бўлайлик. У зот юмшоқ эдилар, юмшоқ бўлайлик. У зотнинг ахлоқлари гўзал эди, ахлоқимиз гўзал бўлсин. Буюрганларини қилайлик. Қайтарганларидан қайтайлик.
Булардан бошқаси нуқсонли муҳаббатдир. Уни мукаммал қилишга ҳаракат қилайлик!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Оламни ўзгартирмоқчи бўлсангиз уйингизга боринг, оилангизга муҳаббат тақдим қилинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚЎРҚДИНГМИ?
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг “Зуҳд” китобида келади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобалар билан бирга суҳбатлашиб ўтирган эдилар. Бир фақир инсон келиб бой инсоннинг ёнида ўтирди. Шунда бой кийимларини тортиб йиғиштириб олди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг юзлари ўзгарди ва бойга шундай дедилар:
-Бойлигинг унга ўтиб кетишидан, унинг фақирлиги сенга ўтишидан қўрқдингми?
Бой киши деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Бойлик ёмонми?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Ҳа! У сени дўзахга чақиради. Фақирнинг фақирлиги эса жаннатга чақиради!
Бой деди:
-Мени ундан нима халос қилади?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Фақирга ҳамдард бўласан!
Бой деди:
-Шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули!
Шунда фақир деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Унинг бойлигига менинг эҳтиёжим йўқ!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бойга дедилар:
-Қилган ишингга истиғфор айт, биродаринг учун дуо қил!

Аслида бойлик ёмон нарса эмас. Ёмони фақирларга паст назар билан боқмоқдир.
Мансаб аслида айб эмас. Айб бу кишиларга менсимасдан боқмоқдир.
Диплом, илмий даражалар айб эмас. Айб бу илми йўқларни таҳқирлашдир.

Бу дунёдаги ҳар-бир инсон сизнинг ўрнингизда бўлиши, сиз эса унинг ўрнида бўлишингиз мумкин эди.
Аллоҳнинг неъматлари билан Унинг бандаларига мутакаббирлик қилманг!



/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"ИЛМЛИ" КЕЛИН
Ҳозиргина бир ота-бола маслаҳат сўраб келишди. Отанинг айтишича, ўғлига "илмли" келин қилишган экан. Келин турмушга чиқишидан олдин куёв боланинг ҳам илм ўқишини шарт қилиб қўйибди. Куёв ҳам ўқишни бошлабди.
Сўнгра келин қайнота ва қайнонага келин хизмат қилишга мажбур эмас деб улардан алоҳида яшашни талаб қилибди. Ўртада жанжал чиққан. Қайнотасига "илмли" келин "фалонимни ебсан" ҳам деган. Куёв бола хотин томонида. Хуллас кўп гап бўлган...
Тўғри, шариатда келиннинг эрининг аҳлига хизмат қилиши шарт эмасдир. Аммо урф бор. Шарт бўлмаса ихтиёрий хизмат бор. Бунга ҳам савоб олинади. Шунақа "илмли" келинлар сабаб неча-неча оилалар бузилиб кетди...
Сизлар нима деган бўлар эдинглар?
Шунақа "илмли" келин керакми сизга?

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАТТО ЛУҚМАНГ УЧУН...!
Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу бемор бўлганида Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни кўргани бордилар. Саъд шу касаллик билан энди ўламан деб ўйлади. Шунинг учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан молининг учдан иккисини садақа қилиш ҳақида рухсат сўради. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам рухсат бермадилар. Ярмини садақа қилишга рухсат сўради. Изн бермадилар. Учдан бирини садақа қилишга рухсат сўради. Бунга рухсат бериб дедилар:
- Учдан бири ҳам кўп. Сен фарзандларингни бой қилиб қолдиришинг, уларни кишиларга муҳтож бўладиган фақир қилиб қолдиришингдан яхшироқдир. Сен Аллоҳнинг розилиги учун қилган ҳар бир харажатинг учун ажр оласан. Ҳатто хотининг оғзига соладиган луқманг учун ҳам!

Ниятлар оддий одатларни ҳам ибодатга айлантиради. Ниятларимиз Аллоҳ учун бўлсин.
Оилангиз учун сотиб олаётган овқатингизни зарурият билан боғлайверманг, балки унда ажрни ҳис қилинг!
Ҳар-бир ҳўл жигарда ажр бордир.
Ота-онангизга харажат қиладиган пулингизни воқеликка боғлайверманг. Бунда яхшиликни ҳис қилинг. Аллоҳ таолонинг: "Ота-онангизга яхшилик қилинг!", оятини қалбингизла ўқинг!
Синглингиздан, аммангиздан, холангиздан хабар олишни оилавий одатлар сирасидан эмас, ибодатлар сирасидан деб билиб, унда силаи-раҳмни, ажрни ҳис қилинг. Буни Аршга боғланганини унутманг!

Амаллар бир-бирига ўхшайверади. Аммо фақат ниятларгина уларнинг ўртасини фарқлайди.
Шундай экан, ниятингизда Аллоҳнинг розилиги омухта бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал