abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

Тил билан таъзия билдириш, юпатишдан осони йўқ.
Аммо ҳис-туйғу билан ҳамдард бўлиш фақат ўша мусибатнинг оловида куйганларнинг қўлидан келади холос!
Кулфатнинг салмоғини фақат ўша кулфат каби дарддан куйганлар ҳис қила олади!
Зеро дорининг аччиқлигини фақат уни ичиб кўрганларгина билади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҒОЛИБЛАР
Ҳамма ҳам ғалабани кўра олмайди.
Ёсир ва Сумайя розияллоҳу анҳумо ҳижратдан олдин вафот этишди.
Ҳамза ва Мусъаб розияллоҳу анҳумо Макка фатҳидан олдин шаҳид бўлишди.
Йўлни ҳозирлаш учун уларнинг қони керак бўлди.
Биз натижадан эмас, ҳаракатдан сўраламиз.
Биз ғалабадан эмас, жангдан сўраламиз.
Ғалаба Аллоҳнинг ваъдаси, албатта келади.
Йўлда вафот қилганлар етиб бормаган бўлсада ғолиблардир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِذَا قِيلَ لَكُمْ تَفَسَّحُوا فِي الْمَجَالِسِ فَافْسَحُوا يَفْسَحِ اللَّهُ لَكُمْ ۖ

Мужодала сураси 11-оят

Яъни, "Эй иймон келтирганлар! Агар сизларга мажлисларда жой беринг, дейилса, бас, жой беринг. (Ана шунда) Аллоҳ сизга ҳам жой беради!".

Бу оят мажлисларда жой бериш ҳақида нозил бўлган. Аммо оят бу маънодан анча умумийроқ ва ҳосили кўпроқ.
Ким қийналган кишига кенгчилик берса Аллоҳ унга ҳам кенгчилик беради.
Ким бировнинг кўнглини олса Аллоҳ ҳам куни келиб унинг кўнглини олади.
Ким бир қалбни бахтга кўмса Аллоҳ ҳам уни саодатли қилади.
Ким бировнинг оғриғини енгиллатса Аллоҳ ҳам унинг оғриғини енгиллатади.
Ким бировнинг кўз ёшларини артса Аллоҳ ҳам унинг кўз ёшларини артади.

Аллоҳдан сахийроқ ва вафолироқ ҳеч ким йўқ!

Яхшиликлар ёмон оқибатдан қутилишимизга сабаб бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УМИДНИ УЗМАНГ!
Абдуллоҳ ибн Ҳариб розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен кўп гуноҳ қилиб қўймоқдаман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳга тавба қил ва истиғфор айт!
- Яна гуноҳ қилиб қўймоқдаман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳга яна тавба қил ва истиғфор айт!
- Яна гуноҳга қайтаяпман-да!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Яна Аллоҳга қайтиб истиғфор айтавер!
Абдуллоҳ ибн Ҳариб деди:
- Қачонгача?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Шайтон мағлуб бўлгунича!

Биродарлар! Шайтоннинг Аллоҳ билан ўртамизга тушишига йўл бермаслигимиз лозим. Қайси ҳолда бўлмайлик Аллоҳ томон юришдан тўхтамаслигимиз керак.
Агар гуноҳ қилиб қўйсак истиғфор айтайлик. Агар узоқлашиб кетсак қайтишга уринайлик.
Шайтон бизга гуноҳимизни Аллоҳнинг раҳматидан каттароқ қилиб кўрсатишни истайди. Бизни ҳам ўзига тенглаштиришни хоҳлайди. У билан не алоқамиз бор. Ундан бўлмасак ахир, у ҳам биздан бўлмаса!
Бизнинг отамиз Одам алайҳис салом жаннатдаги дарахт мевасини еб қўйиб дарров истиғфор айтишни бошлаган. Биз ана шундай зотнинг фарзандимиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
إِذْ قَالَ يُوسُفُ لِأَبِيهِ يَا أَبَتِ إِنِّي رَأَيْتُ أَحَدَ عَشَرَ كَوْكَبًا وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ رَأَيْتُهُمْ لِي سَاجِدِينَ

Юсуф сураси 4-оят

Яъни, "Юсуф отасига: "Эй отажоним, мен ўн битта юлдузни ҳамда қуёш ва ойни кўрдим, уларнинг менга сажда қилаётганларини кўрдим», деганини эсла!".

Оятдаги "отасига" деган сўз ҳақида яхшилаб тафаккур қилинг.
Сирингизни қаерга қўйишни билинг.
Ҳамма ҳам ишончли эмас. Ҳар-бир мавзуни ошкор қилавериш ҳам дуруст эмас.
Одамларга бутун борлиғингиз билан аралашманг. Ўзингизга ҳам нимадир қолсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
لَا تَدْرِي لَعَلَّ اللَّهَ يُحْدِثُ بَعْدَ ذَٰلِكَ أَمْرًا

Талоқ сураси 1-оят

Яъни, "Сен билмайсан, шоядки Аллоҳ ундан кейин бирор ишни пайдо қилса!".

Гоҳида ишлар танг келиб қолиб инсон бундан қутилиб кета олмайман, деб ўйлайди.
Сўнгра бирдан кутилмаганда Аллоҳ таолодан кенгчилик келади...

Сафо ва Марва орасида сув қидириб югуриб юрган Ҳожарнинг боласи оёқлари остидан замзам суви чиқади деб ким ўйлаган эди?!
Бундан фақат она бола эмас, балки бутун уммат қиёматга қадар сув ичади.
Аллоҳ таоло бир ҳолдан иккинчи ҳолга мана шундай, кўз очиб юмгунча ўтказади.
Машаққатнинг оёқ-қўли йўқ, узоққа бора олмайди.

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Барчамизнинг бошимиздан оғир ҳолатлар ўтган. Энди тугади деб ўйлаганмиз. Бугун эса ҳаммаси хотирага айланди!"

Умидсиз бўлманг. Роббингизга ишонинг. Энг буюк ибодатлардан бири кенгчиликни кутишдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
مَّا يَلْفِظُ مِن قَوْلٍ إِلَّا لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتِيدٌ

Қоф сураси 18-оят

Яъни, "У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозирдир!".

Яъни, инсон айтаётган ҳар бир сўзини масъул фаришталар ёзиб боради. Улар фақат оғзингиздан чиққан сўзни эмас, балки ижтимоий тармоқларда айтадиган, ёзадиган гапларингизни ҳам ёзиб боришади.
Яхши гапларингиз яхшиликлар саҳифасида, ёмон гапларингиз эса ёмонликлар саҳифасида ёзилади. У ерда ёзилганлар вафот қилганингиздан кейин ҳам қолаверади. Гарчи ижтимоий тармоқлар ўчиб кетсада сизнинг айтган ва ёзганларингиз юқоридаги саҳифалардан ўчмайди

Гарчи ёзганларингиз оқиб турувчи садақа бўлмаса ҳам ҳеч бўлмаганда оқиб турувчи гуноҳ бўлмасин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
وَاصْبِرْ عَلَىٰ مَا أَصَابَكَ ۖ إِنَّ ذَٰلِكَ مِنْ عَزْمِ الْأُمُورِ

Луқмон сураси 17-оят

Яъни, "Ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, булар азм этилажак ишлардандир!".

Биз бу дунёда Аллоҳнинг қадарига мувофиқ юрамиз. Сизга етиши керак бўлган касалликдан қутилишнинг имкони йўқ аслида.
Яқинингиз бошига тушиши керак бўлган ўлим қанча уринсангиз ҳам барибир тушади.
Йўқотишингиз керак бўлган мансаб агар ҳар куни эрталаб мудирингизнинг поябзалини дастрўмолингиз билан артиб тозаласангиз ҳам барибир йўқолади.

Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларни юпатишларига қаранг:
"Билгинки, сенга тегиши керак бўлган нарса сени хато қилмайди. Сени хато қилиб ўтиб кетган нарса сенга тегмайди!".

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар биз фақатгина яхши кўрадиган нарсаларимиз ила ажрланаверсак ажримиз оз бўлиб қолар эди. Аллоҳ сахийдир. Бандасига ажрни кўпайтириш учун уни ёқтирмайдиган нарсаларига мубтало қилиб туради!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ГОҲИДА...

Диплом бу илм дегани эмас...

Саховат бойлар сифати эмас...

Ахлоқни гоҳида адибларда эмас, қамалганларда кўришинг мумкин...

Қоннинг ўхшашлиги қариндошликни билдирмайди...

Ҳақиқий ака-уканг онанг туққанлар эмас, бошингга тушган ҳодисалардан туғилганлардир...

Ҳайвонлар бизни тушунмайди деб ўйлаймиз. Қанчалар аҳмоқмиз...

Ўлим ниҳоя эмас, бошланишдир...

Доим кулиб юрадиганлар ҳам бахтли бўлмаслиги мумкин. Ҳатто улар моҳир актёр ҳам бўлиши мумкин. Ишонмасангиз кўзига яхшилаб қаранг...

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АҲДИМИЗДА ТУРАМИЗ...
Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу дейди:
"Мен Бадрда иштирок қила олмадим. Дўстим Абу Ҳасан билан Маккадан Мадина томон йўлга чиқдик. Бизни Қурайш мушриклари тутиб олишди. Бизга: "Сизлар Муҳаммаднинг олдига кетаяпсизлар!", дейишди. Биз: "Йўқ, биз Мадинага кетаяпмиз!", дедик.

Мушриклар биздан Мадинага етиб борсак уларга қарши мусулмонлар сафида жанг қилмаслигимиз учун аҳд олишди.
Биз Мадинага етиб келдик. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб бўлган воқеани айтиб бердик. У зот бизга: "Аҳдга вафо қиламиз. Уларга қарши Аллоҳдан ёрдам сўраймиз!", дедилар.

Бу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг душманларига бўлган вафолари эди. Дўстларига кўрсатадиган вафолари ҳақида нима деб ўйлайсиз?!

Энди инсоф билан айтайлик, биз нақадар вафолимиз?!
Озод инсонни биттагина сўз ҳам боғлаб туради.
Паст ва қабиҳ инсонни қоғозга ёзилган шартнома ҳам боғлай олмайди.
Озод инсон агар ваъда берса уни гарданидаги қарз деб билади.
Арабларнинг ажойиб бир мақоли бор:
"Озод инсоннинг ваъдаси қарздир!".

Пасткаш инсон ҳатто ёзилган шартномада ҳам ҳийла қилишга уринади. Аниқ берган ваъдасидан силлиққина сирпаниб чиқиб кетади.
Сиз қайси бири каби бўлмоқчисиз?!
Танланг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
وَإِذْ قُلْنَا لِلْمَلَائِكَةِ اسْجُدُوا لِآدَمَ فَسَجَدُوا إِلَّا إِبْلِيسَ أَبَىٰ وَاسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنَ الْكَافِرِينَ

Бақара сураси 34-оят

Яъни, "Фаришталарга: "Одамга сажда қилинглар!" деганимизни эсла. Бас, улар сажда қилдилар, фақатгина Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди!".

Аллоҳ таоло Иблисни Одам алайҳис саломга сажда қилишга амр қилганида унинг бош тортгани Ислиснинг мардуд бўлишига, Аллоҳнинг раҳматидан ҳайдалишига сабаб бўлди.
Аммо Иблиснинг ҳоли ва бугунги намозни тарк қилиб юрган кишилар аҳволи ҳақида тафаккур қилсак таажжубланамиз. Аслида Иблис Одам алайҳис саломга сажда қилишдан бош тортган эди. Намозни тарк қилиб юрганлар эса Аллоҳга сажда қилишдан бош тортишмоқда.

Субҳаналлоҳ! Аллоҳ қанчалар ҳалим, бу умматга қанчалар раҳмли!
У эртаю-кеч бандаларини гуноҳлари қанчалар катта бўлмасин, улар қанчалар хатокор бўлишмасин, ҳижрон қанчалар чўзилмасин Ўзи томон чақираверади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"УНГА САДАҚА ҚИЛИНГЛАР!".
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида бир савдогар киши мева сотиб олди ва меваси талофотга учради. Унинг қарзи кўпайиб ҳақдорлар ҳаққини сўраб кела бошлашди . Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни садақага буюрдилар:
"Унга садақа қилинглар!".

Кишилар садақа қилишди. Аммо бу ҳам қарзни тўлашга етмади. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳақдорларга дедилар:
"Борини олинглар. Сизларга бундан бошқа йўқ!".
Яъни, қолганини бой бўлса оласизлар, демоқчи бўлдилар.

"Унга садақа қилинглар!", деган жумлани кўзингиз билан эмас, қалбингиз билан ўқинг.

Бир беморга пул йиғилаётганини эшитсангиз "Унга садақа қилинглар!"ни эсланг.
Ойлик ижара ҳаққини тўлай олмаётган фақирга пул йиғилаётганини эшитсангиз "Унга садақа қилинглар!"ни эсланг.
Қарз юки остида эзилиб кетган қарздорларга пул йиғилаётганини эшитсангиз "Унга садақа қилинглар!"ни эсланг.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилган бўлсаларда, у зотнинг васиятлари, кўрсатмалари ўлмаган. Бу дин боқий қолаверади. Тўғри, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўриш дунёда қўлдан чиқди, аммо васиятларини қўлга киритишга имконимиз бор!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
وَلَا تُطِعْ كُلَّ حَلَّافٍ مَّهِينٍ ★ هَمَّازٍ مَّشَّاءٍ بِنَمِيمٍ

Қалам сураси 10-11 оятлар

Яъни, "Ҳар бир қасамхўр пасткашга, кишиларни айбловчи, чақимчилик қилиб юрувчига итоат қилма!".

Чақимчилик қанча-қанча жамоаларни тарқатиб юборган. Қанча-қанча алоқаларни барбод қилган.
Бунча кўп бу чақимчи, сотқин, хоин, ва қулоқлар...!
Бир киши иккинчи бир кишининг ҳақида яхши гапларни гапирса буни ташийдиган киши деярли топилмайди.
Агар бир киши иккинчи бир киши ҳақида ёмон гап гапириб қўйса борми, жуда кўп чақимчилар гапни унга етказишади.
Қадимда солиҳлар чақимчи, хоин ва қулоқларни ўз уйларига, давраларига киритишмас экан.

Фазл ибн Аёш роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади, у шундай дейди:
"Ваҳб ибн Мунаббиҳнинг ҳузурида ўтирган эдим. Бир киши келиб Ваҳбга деди:
- Фалончининг олдига борган эдим. У сизни сўкиб ҳақоратлади!
Шунда Ваҳб деди:
- Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?!

Шайтонга элчи бўлиб қолманг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҚАЙСИ БИРИ АФЗАЛ?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашди:
-Қайси мусулмон афзал?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Тилидан ва қўлидан мусулмонлар саломат бўладигани!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга азият бермаслик ҳам ибодат эканлигини ўргатмоқдалар. Мусулмон киши бировга фойда бера олмаса энг камида зарар ҳам бермаслиги лозим.
Ҳақиқий дин сизнинг инсонлар билан бўладиган алоқаларингизда, сулукингизда акс этган диндир. Бу ҳақиқатни олдинги мусулмонлар яхши англаб етишган эди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳузурида ўтирганлардан бир киши ҳақида сўради:
-Фалончини ким танийди?
Ўтирганлардан бири жавоб берди:
-Мен танийман, эй мўъминлар амири!
-Сен унинг қўшниси бўлсанг керак?! Қўшнилар қўшнисининг ахлоқини бошқалардан кўра яхшироқ билишади!
-Йўқ, эй мўъминлар амири!
-Эҳтимол сен у билан сафарга чиққандирсан?! Сафар кишиларнинг хулқини фош қилади, уларнинг табиати устидаги пардани очади!
-Йўқ, эй мўъминлар амири!
-Эҳтимол сен у билан тижорат қилгандирсан?! Дирҳам ва динор одамларни фош қилади!
-Йўқ, эй мўъминлар амири!
-Эҳтимол сен уни масжидда ўтириб-туриб намоз ўқиётганини кўргандирсан?!
-Ҳа!
Шунда Умар розияллоҳу анҳу унга деди:
-Сен уни танимас экансан!

Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ динга қисқа қилиб шундай таъриф берган:
“Диннинг бари хулқдир. Ким хулқда сендан ўзиб кетган бўлса динда ўзиб кетибди!”.

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ГЎЗАЛ АҲД ИЙМОНДАНДИР!
Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
“Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам менинг ҳузуримда ўтирганларида у кишининг олдиларига бир кампир келди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-Сен кимсан?
-Мен Жассома ал-Музанийяман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Сен Ҳассона ал-Музанийясан! Қандай, аҳволларинг яхшими?
-Биз яхшимиз. Ота-онам сизга фидо бўлсин эй Аллоҳнинг Расули!
Кампир чиқиб кетгач Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадим:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Битта кампирга шунча эътиборми?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-У Хадичанинг замонида келар эди. Гўзал аҳд иймондандир!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хотираларидан Жассоманинг кўриниши чиқиб кетган экан. Уни суриштириб таниганларидан сўнг икром қилиб қабул қилдилар. Сабаби у Хадича розияллоҳу анҳонинг дугоналаридан эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Хадича розияллоҳу анҳонинг даврига эҳтиром ўлароқ Жассомани ҳам ҳурмат қилаяптилар. Зеро гўзал аҳд иймондандир!
Муҳаммад ибн Восеъ роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Киши токи бир соат бўлсада суҳбатдош бўлган ҳар-бир кишисига яхшилик қилмас экан, эҳсон мақомига ета олмайди!”.
Муҳаммад ибн Восеъ ҳатто қўй сотса ҳам харидорга “бу қўй биз билан бироз вақт бирга бўлган эди, унга яхши муносабатда бўл”, дея тайинлар эди. Зеро гўзал аҳд иймондандир!

Дўстингиз билан ўртангизда келишмовчилик бўлиб қолса, олдинги келишиб юрган вақтларни ёдга олинг. Бирга кулишган даврларни эсга олинг. Бирга йиғлаган даврларни эсланг. Бирга еган нон-тузларни ёдга олинг. Хусумат вақтида фожирлик, шаллақилик қилманг. Унга ўхшаб ёмонликни қайтарманг. Зеро гўзал аҳд иймондандир!
Қўшнингиз билан ўзаро тушунмовчилик бўлиб қолса беморлик вақтингизда сизни кўргани келганини, таъзияда ёнингизда турганини, Рамазонда сизга юборган бир ликопча овқатини эсланг. Буюклар муҳаббатга, ошночиликка бу қадар енгил қарашмаган. Зеро гўзал аҳд иймондандир!
Кимдир сизнинг қалбингизни жароҳатласа сокин ҳолатда у ерни тарк қилинг. Кимдир сизни хўрласа узоқлашинг. Одам алайҳис саломнинг биродарига қўл чўзишдан ўзини сақлаган яхши ўғли каби бўлинг. Зеро гўзал аҳд иймондандир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БОШИМИЗДАГИ ТОЖЛАР!
(Ғазоликларга)
Биламан, қаламнинг бўйи қанчалар узун бўлмасин, барибир милтиқнинг тўпиғига ҳам етмайди.
Биламан, сиёҳ қанчалар балоғатли бўлмасин, қон олдида заифлашиб сўздан қолади.
Аммо булар қалбимда жўш урган гаплар. Уларни ёзмасам бўлмайди. Қалбимдаги қандайдир бир ундов бу сўзлар милтиқ бўлмагани учун хожолатомуз эваздир демоқда!

Эй бошимиздаги тожлар! Бу тарихдаги натижаси ниҳоясидан ўзиб кетган илк урушдир. Жангни охирини белгилаш уни ўзгартира олмайдиган ғалаба муборак бўлсин!
Сизлар бу борлиқ руҳида шунақанги ёриқ пайдо қилдингизки, у ҳеч қачон битмайди. Унинг тобутига шунақанги мих урдингизки, уни суғуришга ҳеч ким қодир эмас. Умматга у йўқотиб қўйган руҳни қайтардингиз. Бу гўё ўлик инсонларга Исрофил алайҳис саломнинг "Туринглар" амри ила сурни пуфлашига ўхшайди!
Сизлар бизнинг борлиғимизга ўзингиз билмаган ҳолда азизлик туйғусини экдингиз. Булбул ўз овозининг эшитувчилар қулоғида нечоғли тотлигини билмайди. Гул ўз ҳидини ҳидлашга қодир эмас!

Эй бошимиздаги тожлар!
Аллоҳ таоло энг покиза жанггига фақатгина покиза қўшинини танлайди. Аллоҳга қасамки, бу танлов ҳавасни келтиргудек танловдир. Аллоҳ таоло сизга азоб берган чўчқаларнинг набираларига қўшин ўлароқ сизни танлади. Унинг танланган бандаларига айландингиз. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Қўриқланадиган чегаралар ичида энг яхшиси Асқалондир", деганлар. Қуръонда оят бўлишингиз фахрланишга етарлидир. Ҳадис китобларида Набий алайҳис саломнинг ваъдалари бўлишингиз фахрланишга аслида етарлидир. Бу диннинг ҳақлигини англаб ишончимиз зиёда бўлмоқда. Ғолиб фақат Аллоҳдир. Сиз эса Унинг аҳлисиз, Унинг танловисиз. Сизлар Унинг изни ила ғолибларсиз!

Эй бошимиздаги тожлар!
Биламиз, сизлар ҳам бор-йўғи инсонсиз. Уруш оғриқли, портлаш аламли, уй-жойни ташлаб кетиш тинкани қуритади, яқинларни йўқотиш ғурбат. Аммо Аллоҳ таоло дарахтга кўтара олмайдиган мева бермайди. Аллоҳ таоло муҳол ишларга эмас, имкони бор ишларга таклиф қилади. Сизлар алам чекаётган бўлсангиз улар ҳам алам чекишаяпти. Хақ билан ботил ўртасидаги урушда Аллоҳнинг битта қонуни бор:
Имтиҳонсиз пишиб бўлмайди. Олдинги қўрқувсиз омонлик бўлмайди!
Хандақ ғазотида саҳобаларнинг жони ҳалқумига келди. Аҳзоб мушриклари ташқаридан, яҳудийлар ва мунофиқлар ичкаридан адоват қилишар эди. Улар ислом охирги нафасларини олаяпти деб ишонишди.
Хандақ ғазотидан ўн йил ўтмасидан мусулмонлар Рум ва Форс империяларини қулатишди.
Бугун сизлар Масжидул Ақсога йўл ҳозирлаяпсиз. Иншааллоҳ Аллоҳнинг фазли ва сизнинг саъй ва ҳаракатингиз ҳамда саботингиз билан яқин йилларда Масжидул Ақсода бу уммат намоз ўқийди!
Эй бошимиздаги тожлар!
Сиз ёлғиз эмассиз. Гарчи шундай кўринсада, ортингизда бутун бир уммат қайнашга яқин турибди. Хум ичидаги жинга яна жон қайтаяпти. Уни азизлик туйғуси тирилтираяпти. Фатҳлар даврига ундаяпти уни. Аллоҳ Ўз фазли ва карами билан ҳолатни ўзгартиражак иншааллоҳ. Гарчи сизга ҳеч ким ёрдам бера олмаётган бўлсада, халқлар наздида катталашдингиз. Учоқлар ёрдам бермаётган бўлсада, дуолар соясидасиз.
Қолаверса Байтул Мақдис каби муқаддас заминда ҳақ устидасиз. Ахир сизлар туғилишингиздан олдин ҳеч ким сизга ёрдам бермаслиги айтиб кетилмаганмиди?!
Аммо сизлар Аллоҳнинг амри келгунича сабот билан туришингиз ҳақида хушхабарлар бор!
Бошингиздан эмас, ҳатто оёғингиздан ўпишга ҳам ўзимни муносиб деб билмайман!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТЕРРОР
"Тафтиш маҳкамалари".
Бу ташкилот насронийларнинг диний, террорчилик ташкилоти бўлган.
Испания қироллари бу ташкилотдан Андалусдан исломни бутунлай йўқотиш учун фойдаланишган.
Бу ташкилотга 1478 йилда асос солинди. Уни бошқарувчисини "Буюк тафтишчи" дейишар эди. Улар жуда кўп бебаҳо қўлёзмаларни ёқиб ташлашди. Ғарнота(Гранада)нинг ўзида мусулмонларни барча китобларини топширишга мажбурлашди. Ўшанда ўн беш миллион китоб жамланган. Ҳаммасини ёқишган. Кўпи зарҳал ёзувли, гўзал мувовали бўлган. Тиббиётга оид озгина китоб қолган.
Бу ташкилот мусулмонларни насронийликка мажбурлади. Аммо мусулмонларнинг насронийлиги фақатгина юзаки эди. Улар насронийларнинг одат ва ибодатларига амал қилишар, шу билан бирга исломий ибодатларни ҳам тафтиш маҳкамаларидан қўрқиб яширинча қилишар эди.

Тафтиш маҳкамалари қуйидагиларни таъқиқлади:
1. Араб тилида гаплашишни.
2. Хатнани.
3. Қиблага юзланиб туришни.
4. Ювиниш ва чўмилишни.
5. Арабларга оид кийимларни кийишни.
6. Арабча ва Мағрибча овқатларни.
7. Ҳинно қўйишни.

Тафтиш маҳкамалари кимда қуйидаги ҳолатлар исботланса ўшани қатл қилди:
1. Кимда-ким жума куни ғусл қилса ва мусулмонлиги аниқланса.
2. Исломий байрамларда зийнатли либос кийганларни. Уларни аниқланган. Агар ўзларидан кимдир билмасдан кийиб қўйган бўлса уни қўйиб юборишган. Мусулмонлар кийса аниқлаштирмасдан қатл қилишган.
3. Бирор кишининг уйидан қуръон топилса уни суриштирмасдан қатл қилишган.
4. Кимдир Рамазонда овқат емаса, сув ичмаса уни қатл қилишган.
5. Ароқ ичмаса, чўчқа гўшти емаса уни қатл қилишган.

Бирор-бир кишининг мусулмонлигидан шубҳа қилишса авратини очиб кўришар хатна қилинган бўлса уни қатл қилишар, оиласидан кимдир хатна қилинган бўлса ҳам уларни қатл қилишар эди.

Тафтиш маҳкамаларининг азоб бериш усуллари:
1. Икки оёқни икки томонга тортиб узиб олиш.
2. Жағни айириб ташлаш.
3. Бўғилиб ўлгунича оғзидан сув қуйиш.
4. Оғир асбоблар билан оёқнинг суягини эзиб ташлаш.
5. Қиздирилган темирлар билан баданни куйдириш.
6. Темир тиканли қамчи билан қамчилаш.
7. Махсус асбоб билан тилни кесиш.

Тафтиш маҳкамаларининг қатл қилиш услублари:
1. Тириклайин кўмиш.
2. Оловда куйдириб ўлдириш. Қирол Фернанд шунга ишқибоз эди.
3. Михли қутилар. Мусулмонларни ўша қктиларга солиб уни секин-секин ёпишар, михлар унинг танасига кириб ҳалок қилар эди.
4. Ҳовузлар. Мусулмонларнинг қўл-оёқларини боғлаб ҳовузга ташлаб сувга тўлдиришар эди.

Бугун эса мусулмонлар Испания терма жамоасининг, Испания футбол клубларининг ғалабасини кутиб, ғалаба қилса хурсанд бўлиб юришибди.
Шундай бўлса ҳам қатл қилинган мусулмонларни тинч қўйишмади. Уларни кўмилган жойдан ковлаб чиқариб ташлаш ҳақида қарор ҳам чиқаришган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
قَالَ رَبِّ إِنِّي وَهَنَ الْعَظْمُ مِنِّي وَاشْتَعَلَ الرَّأْسُ شَيْبًا وَلَمْ أَكُن بِدُعَائِكَ رَبِّ شَقِيًّا

Марям сураси 4-оят

Яъни, "У: "Эй Роббим, менинг суякларим мўртлашди, бошга оқ туташди. Эй Роббим, сенга дуо қилиб (ҳеч қачон) бадбахт бўлмаганман!".

Ҳамма сабаблар гўё Закарийё алайҳис саломга қарши эди. У эса ўғил истар эди. Ҳамма йўллар берк. Ёш ўтиб қолган, суяклар мўртлашиб қолган, сочлар оқарган, хотин туғмас бўлган...
Мана шунча тўсиқдан кейин бола қаердан бўлсин?!
Аммо Закарийё алайҳис салом Аллоҳ таолонинг ҳар нарсага қодирлигини билар эди.
Закарийё алайҳис салом қалбини сабаблардан узди. Қалбини фақат ягона Мусаббиб Аллоҳга боғлади.
Аллоҳ таоло унинг қалбида Ўз қудратидан ўзга нарсаларни кўрмагач нидо қилди:
"Эй Закарийё! Биз сенга исми Яҳё бўлган бир ўғилнинг хушхабарини берамиз!".
Ким Аллоҳга ишончла муомала қилса Аллоҳ унга мўъжизаларни бўйсундириб беради!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Унутиш- бугунни эҳтиром қилишга хаёлни ўргатиб боришдир!

Маҳмуд Дарвиш

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЛЛОҲНИНГ НОМИ БИЛАН ҚАСАМ ИЧГАН КИШИ ҚАНИ?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам эшик олдида икки кишининг жанжаллашаётганини эшитиб қолдилар. Улардан бири ҳамроҳидан қарзини енгиллатишини, секин-секин тўлашига рухсат беришини, муддатни чўзиб беришини сўрар эди. Ҳақдор эса шундай дер эди:
-Аллоҳга қасамки, бундай қилмайман!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларнинг олдига чиқдилар ва дедилар:
-Яхши амални қилмасликка Аллоҳнинг номи билан қасам ичган киши қайси бирингиз?
Хижолат бўлган ҳақдор деди:
-Менман эй Аллоҳнинг Расули! Майли у истаганини танлай қолсин!

Ҳадисдаги ибрат ҳақдорга қарши бўлишимиз ҳам, кишиларни қарзни бермасликка даъват қилиш ҳам эмас. Бундаги ибрат кишиларнинг фақатгина ҳақ ва бурч асосида эмас, балки ахлоқ ва раҳмат ила муомала қилишларидир.
Бу дунё бир хил турмайди. Бир кун бойсиз, бошқа кун камбағал. Бир кун соғсиз, бошқа кун бемор. Бизларнинг ҳар биримиз қачонлардир ўзгаларга муҳтож бўлганмиз. Ёки ўзгалар оғир аҳволга тушганида уларнинг ёнида турганмиз. Кишининг оғир аҳволга тушиши айб эмас. Муаммони ҳал қилиш учун ўзгалар олдига бориш камчилик эмас. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам вафот қилганларида совутлари бир яҳудийнинг олдида гаровда бўлган.
Аммо қариндошлар ва дўстлар орасидаги муомала “фикрингни кўр, менинг ҳаққимни бер” асосида бўлиши айбдир!
Тўғри, сиз ҳақдорсиз. Ўзингиз кечмасангиз ҳаққингизни ҳеч ким бекор қила олмайди. Кимгадир қарз берган бўлсангиз сиз кун бўйи ибодатдасиз. Кишиларга яхшилик қилиш энг буюк ва Аллоҳга энг мақбул ибодатлардандир.
Сизнинг пулингизни инкор қилаётган қарздор билан олдингизга синиқ ҳолатда келиб сиздан муҳлат сўраётган, енгиллатишингизни илтимос қилаётган қарздорнинг фарқи катта. Биринчисидан пулингизни олиш учун турли йўлларни, ҳаттоки судни ҳам ишга солсангиз бўлади. Иккинчисига эса раҳм қилмаслик, кўнглини олмаслик, обрўсини сақламаслик, юзини сувини ҳимоя қилмаслик айб бўлади!
Ёдингиздан чиқмасин, сизнинг Роббингиз сахий ва вафоли. Ҳар бир яхшиликка ўз жинсидан савоб беради. Ким бир мусулмоннинг дунёдаги бир ғамини аритса Аллоҳ унинг охиратдаги ғамини аритади. Ким дунёда бир мусулмоннинг айбини яширса Аллоҳ уни қиёмат куни айбини яширади. Нафақат охиратда, дунёда ҳам шундай бўлади.
Сиз бир кишига ёрдам берсангиз-у, сўнгра ўзингиз ёрдамга муҳтож бўлиб қолсангиз Аллоҳ сизни ташлаб қўйишдан анча юқори туради.
Сиз бир кишини кўнглини олсангиз-у, сўнгра ўзингизнинг кўнглингиз синса Аллоҳ сизнинг кўнглингизни олмасликдан анча юқори туради.
Сиз олган кўнгилларни, сиз кечирган айбларни, сиз берган ёрдамларни, сиз яширган айбларни Аллоҳ ёдидан чиқармайди.
Замон айланиб ҳамма амалларингиз ва яхшиликларингизни отаётган тонг сингари олдингизда топасиз. Эҳтимол сиз учун замон ҳам айланмас. Зеро сиз гўзал феълларингиз билан Аллоҳнинг неъматларига шукр қилдингиз. Шукр эса неъматни давомли қилади!




/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЛЛОҲ МЕҲРИБОН!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам масжидга кирдилар. Икки устун орасида боғланган арқонни кўрдилар ва сўрадилар:
- Бу нима?
Саҳобалар дейишди:
- Бу Зайнаб учун. Кечаси таҳажжуд намози ўқиб чарчаб дангасалиги тутса буни тутиб намоз ўқийди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Уни ечиб ташланглар. Сизлардан бирор киши намоз ўқиса ҳушёр ва тетиклигида ўқисин. Чарчаб дангасалиги тутиб қолса ўтирсин!

Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо онамиз тунги намоздаги бу ҳолатни садоқат ва фидокорлик деб ўйламоқда.
Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизни нафсимизга зарар бермайдиган даражада ибодат қилишимизни истаяптилар.
Биз бутун умримизни Аллоҳга сажда қилиб ўтказсакда, Аллоҳнинг ҳаққини адо қила олмаймиз.
Бутун умримизни рўза тутиб ўтказсак ҳам бу Аллоҳ учун кўп эмас. Аммо Аллоҳ таоло бизга ота-онамиздан ҳам меҳрибондир. У бизга енгилликни истайди.
Агар шифокор сизга рўза тутиш мумкин эмас деса тутманг. Сафарга чиқсангиз намозни қаср қилиб ўқинг. Аллоҳ таоло рухсатларга амал қилишингизни яхши кўради.
Нафсга қарши курашиш, уни ибодатга мажбурлаш албатта яхши иш. Аммо ибодат сизга зарар етказса тўхтанг.
Бемор инсоннинг тўшакда ўқиган намози мингта тунги намоздан ўзиб кетади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎРТАКАШЛИК
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг Отаси Абдуллоҳ ибн Ҳаром розияллоҳу анҳу Абуш Шаҳм исмли яҳудийдан ўттиз васақ(1васақ=130кг) хурмо қарзи бор эди.
Абдуллоҳ Уҳуд ғазотида шаҳид бўлди. Унинг қарзи ўғли Жобир розияллоҳу анҳунинг гарданида қолди. Қарзни тўлаш вақти келганида Абуш Шаҳм келиб қарзни сўради. Жобир розияллоҳу анҳу қарзни тўлашдан ожиз эди.
Жобир розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ўртага тушиб ёрдам беришларини сўради. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам яҳудий Абуш Шаҳмнинг олдига бориб: "Жобирга муҳлат бер!", дедилар.

Мартабангиз қанчалар баланд бўлмасин яхши иш учун ўртага тушишдан ор қилманг.
Диний тушунчада умматнинг Пайғамбари, сиёсий тушунчада давлат раҳбари инсонларнинг эҳтиёжи учун ўртакашлик қилишдан бош тортмаяптилар.
Қўлингиздан келса оддий инсонларнинг муаммоларини ҳал қилиб беринг. Заифлар учун ўртакашлик қилинг. Шояд сизнинг қўлингиз ила Аллоҳ уларнинг муаммоларини ҳал қилса.
Натижадан хавотир олманг. Биров ўртакашлигингизни қабул қилмаса хафа бўлманг. У сизга боғлиқ эмас. Натижа Аллоҳга боғлиқ. Сиз эса ҳаракатдан масъулсиз.
Шу муносабат билан айтиб ўтай, Абуш Шаҳм Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг илтимосларини бажармаган.
Бундан олдинроқ Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муғийснинг илтимоси билан Барийрага ўртакаш бўлиб совчи бўлганлар. Барийра ҳам рад қилган. Шундай бўлсада, Набий алайҳис салом ўртакашликда давом этдилар. Тўхтаб қолмадилар...
Биз Аллоҳга ҳаракатимиз билан бандачилик қиламиз, натижани юзага чиқариш бизга эмас!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАВБА
Амр ибн Ос масжидга мусулмон бўлиш учун кирди ва Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Қўлингизни беринг байъат қиламан!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини узатдилар. Аммо Амр қўлини тортиб олди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Нима бўлди эй Амр?!
Амр деди:
- Шартим бор эди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Нима шартинг бор?
- Аллоҳ менинг олдинги гуноҳларимни кечирса!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Эй Амр! Билмайсанми, ислом ўзидан олдинги ҳамма гуноҳни ўчириб юборади!

Янги исломга кириш бу тавбанинг барчасидир.
Гуноҳингиз қанчалар катта бўлмасин, Аллоҳга юз буринг.
Ширкдан катта гуноҳ йўқ. Агар мушрик тавба қилса Аллоҳ унинг ҳам тавбасини қабул қилади.

Тавбанинг учта шарти бор:
1. Гуноҳдан дарҳол тўхташ.
2. Қайтмасликка азму қарор қилиш.
3. Агар гуноҳ банданинг ҳаққига боғлиқ бўлса уни адо қилиш.

Тавба қилгандан сўнг заифлашиб яна гуноҳ қилиб қўйсангиз тавбани янгиланг.
Шайтон умидсиз бўлишингизни истайди. Унинг истагини берманг.
Бу уммат қачон уйғонади деманг. Аввало ўзингиз уйғонинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا ۖ إِنَّكَ لَن تَخْرِقَ الْأَرْضَ وَلَن تَبْلُغَ الْجِبَالَ طُولًا

Исро сураси 37-оят

Яъни, "Ер юзида кибру ҳаво ила юрма! Албатта, сен зинҳор ерни тешиб юбора олмайсан ва зинҳор бўйда тоғларга ета олмайсан!".

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ бозорга тушди. Бир боғ ўтин олиб уни орқалаб кетди. Уни кўрган дўкондорлар дўконларини ташлаб у томон келишди, кишилар унинг атрофини ўрашди, ўтиб кетаётганлар тўхтаб салом бериб қараб қолди. Уларнинг бари гўё:."Эй имом! Ўтинни бизга беринг. Биз элтиб берамиз!", деяётгандек эди.
Буни кўрган имом Аҳмаднинг юзи қизарди, кўзлари ёшланди ва йиғлаб туриб шундай деди:
"Биз бир мискин-бечорамиз. Агар Аллоҳ сатр қилмаганида шарманда бўлган бўлар эдик!".

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ тааозуни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ўрганган эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўйларни ўзлари соғар, ковушларини ўзлари ямар, кийимларини ўзлари тикар, Оиша онамиз розияллоҳу анҳо билан югуриш мусобақаси ўйнар, Сафийя онамиз розияллоҳу анҳонинг кўз ёшларини қўллари билан артиб қўяр эдилар.

Саҳобалар билан бир жойга чиқдилар. Қўй сўймоқчи бўлишди. Саҳобалар ишни тақсимлай бошлашди. Бири: "Мен қўйни сўяман" деди. Бошқаси: "Мен терисини шиламан" деди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Мен ўтин жамлайман" дедилар!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
وَلَا تُصَعِّرْ خَدَّكَ لِلنَّاسِ وَلَا تَمْشِ فِي الْأَرْضِ مَرَحًا ۖ إِنَّ اللَّهَ لَا يُحِبُّ كُلَّ مُخْتَالٍ فَخُورٍ
Луқмон сураси 18-оят

Яъни, "Одамлардан такаббурла юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир ва мақтанчоқни севмайди!".

Яҳё ибн Маъин роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Аҳмад ибн Ҳанбал каби инсонни кўрмаганман. Унга эллик йил ҳамсуҳбат бўлдим. Ўзидаги салоҳият ва яхшилик билан бирор марта фахрланмади. Доимо: "Биз бечоралармиз!", дер эди!".

Камтар бўлаверинг.
Сизни мутакаббир қиладиган мол-давлат фақирликдир.
Сизни ўзингизни катта тутишга мажбурлайдиган илм жаҳолатдир.
Сизни золим қиладиган мансаб аслида қулашдир.
Сизни туғёнга соладиган куч-қувват аслида заифликдир.

Ҳақиқий бойлик, баландлик ва илмни тавозули инсонларда топасиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОДАМЛАРНИ НАФРАТЛАНТИРАЯПСИЗЛАР!
Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Фалончи намозни чўзиб юборгани учун мен масжидга кеч келаяпман!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ҳеч қачон ўша кундагидек ғазабнок кўринмаган эди. Сўнгра шундай дедилар:
-Эй инсонлар! Сизлар инсонларни нафратлантираяпсизлар. Қайси бирингиз кишиларга намоз ўқиб берса қисқа қилсин. Чунки уларнинг ичида қариялар, заифлар, иши борлар бор!

Бу дин ҳавои-нафсдан олинмайди. Бу дин эргашиш билан олинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам кишиларга намоз ўқиб берсалар енгил ўқиб берар эдилар. Кишиларга намоз ўқиб бераётиб орқадан болалар йиғисини эшитсалар онасининг қалбини риоя қилиб намозни тезгина тугатар эдилар. Аммо ўзлари уйда намоз ўқисалар оёқлари шишиб кетгунича, баъзан тонггача намоз ўқир эдилар. Ота-онам у зотга фидо бўлсин!

Кўп имом-хатибларимизнинг фожеаси шундаки, улар жамоавий ибодатлар билан якка тартибдаги ибодатларни аралаштириб юборишади. Баъзи имомлар қуръонни яхши кўради. Намозни узун ўқишдан лаззатланади. Бу жуда яхши нарса. Марҳамат! Бутун бир кеча унинг олдида турибди. Истаса тонггача ўқисин. Аммо кишиларга намоз ўқиб берганда уларнинг тоқати етадиган қилиб ўқиш керак. Кишилар орасида оёғини зўрға кўтарадиган қариялар бор. Улар орасида таҳоратини ушлай олмайдиганлар бор. Кимдир дўконини, устахонасини, ишини ташлаб келган бўлиши мумкин ёки жамоатнинг савобини олишга ишқибоз талаба бўлиши мумкин. Имом намозни чўзганида уларни машаққатга қўяди. Имом ўзини яхши иш қилаяпман деб ўйлайди. Одамларни қизиқтираман деб масжиддан қочириб юборади!
Биз намоз ўқиймиз. Хушуъни юзага чиқариш учун нафсимиз билан қаттиқ курашамиз. Имом намозни қисқа ўқиса кишиларнинг хушуъ қилишига ёрдам берган бўлади. Имом намозни қанча чўзса кишиларнинг ўйлови ва шайтоннинг васвасаси шунча кўпаяди. Ҳатто кишилар имом нимани ўқиётганини ҳам билмайди. Имом кишиларга намозни хушуъ билан ўқишига ёрдамлашиши шарт. Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг орқадан болалар йиғисини эшитиб намозни қисқа қилганларининг сабаби онага бўлган раҳматдир. Унинг қалби боласи билан овора бўлиб хушуъни йўқотмасин деб шундай қилганлар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламда биз учун гўзал намуналар бор!
Жума мавъизаларини-ку қўяверасиз ҳар мавзуга аралашишади. Сиёсат ҳам қолмайди, иқтисод ҳам қолмайди. Эълон ҳам қолмайди. Вақт ўтиб кетади. Имом биродаримиз эса минбардан ажралгиси келмайди. Гўё минбардан ажралиш тананинг жондан ажралишидек қийин унга. Ҳатто кишилар қисқароқ хутба қиладиган, дуоларни чўзмайдиган масжидларни қидирадиган бўлиб кетишди. Бу кишиларни машаққатга тортиш ва Аллоҳнинг уйидан, жума ва жамоатлардан қочишларига сабаб бўлишдир!
Агар сиз фикрингизни ўн минутда етказишга қодир бўлмасангиз бир соатда ҳам етказа олмайсиз. Кўп ҳолатда муаммо мавъизанинг мавзусига эмас, балки хатибнинг услуби ва гапириш йўлига боғлиқ бўлади. Вақт чўзилгани сари кишилар малол олиб боришади. Менинг ўзим имом мавъиза қилганида бир неча кишиларнинг ухлаб ўтирганини кўраман.
Азиз имомларимиз! Сизлар энг шарафли ишни қилаяпсизлар. Бу иш инсонларга Аллоҳ томон олиб борадиган энг осон йўлни кўрсатишдир. Онгсизлик ва тадбирсизлик билан мақсадни барбод қилиб қўйманг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

https://www.facebook.com/share/v/rEwTr63FBMuLp66E/?mibextid=oFDknk

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Кишиларнинг обрўсига тажовуз қилмасангиз ана шу диндир.
Кишиларни ғийбат қилиб гўштини емасангиз ана шу диндир.
Кишилар орасида чақимчилик қилиб, улар орасини бузиб Иблисга элчилик қилмасангиз ана шу диндир.

Дўконингизда харидорларга хиёнат қилмасангиз ана шу диндир. Молингизни сотиш учун ёлғондан қасам ичмасангиз ана шу диндир.
Қўшнингиз сизнинг азиятингиздан омон бўлса ана шу диндир.
Ҳамкасбларингиз сизнинг чақимчилигингиздан омон бўлишса ана шу диндир.
Ота-онангиз қариганида уларга хизматкор бўлсангиз ана шу диндир.
Ака-укаларингиз билан силаи-раҳм қилиб уларга яхшилик қилсангиз ана шу диндир.
Иблиснинг йўриғига юриб қариндошлардан юз ўгирмасангиз ана шу диндир.
Динингиз оддий инсонлар билан қиладиган муомалангизда акс этади. Уйдаги ходима билан, кўчада айланиб юриб сотувчилик қиладиганлар билан, кўча тозаловчилар билан, уй қоровуллари билан, Аллоҳдан ўзга ҳеч кими йўқ бўлганлар билан қиладиган муомалангизда акс этади динингиз!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МЕНГА САЪДНИНГ ДУОСИ ТЕГДИ!
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳуни Куфага волий қилиб тайинлади. Бир неча Куфаликлар Умар розияллоҳу анҳуга Саъддан шикоят қилиб келишди. Ҳатто намозни ҳам яхши ўқиб бермаслигини айтишди. Умар розияллоҳу анҳу унга одам юбориб чақиртирди. У келгач сўради:
-Эй Абу Исҳоқ! Уларнинг айтишича сен уларга намозни яхши ўқиб бермас эмишсан?!
Саъд деди:
-Аллоҳга қасамки, мен уларга Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг намозларини ўқиб бердим. Ундан кам қилмадим!
Умар розияллоҳу анҳу деди:
-Менинг сен ҳақингдаги гумоним ўзи шундай эй Абу Исҳоқ!
Сўнгра у ҳақида Куфаликлардан сўраш учун у билан бир кишини қўшиб юборди. Одамлар Саъдни мақташди. Сўнгра Бани Абснинг масжидига киришди. Улардан Усома ибн Қатода исмли бир киши туриб деди:
-Саъд қўшиннинг ортида юради, ўлжани тенг тақсимламасдан зулм қилади, адолатли ҳукм қилмайди!
Шунда Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу деди:
-Эй Роббим! Агар бу банданг ёлғончи бўлса, риё учун бу гапларини гапирган бўлса умрини узун қил, фақирлигини узайтир, уни фитналарга дучор қил!

Аллоҳ таоло Саъд розияллоҳу анҳунинг дуосини қабул қилди. У киши узоқ яшади. Ҳатто қошлари ўсиб кўзларини ёпди. У фақир бўлиб кишилардан тиланиб юрар, йўлларда қизларга тегажоқлик қилар эди. Ундан кишилар нега бундай қилиши ҳақида сўрашганда уларга шундай деган эди: “Мен фитнага учраган кишиман. Менга Саъд ибн Аби Ваққоснинг дуойибади теккан!”.

Бу ҳикоянинг биз билмаган томони ҳам бор. Умар розияллоҳу анҳу кейинроқ барибир Саъд розияллоҳу анҳуни волийликдан бўшатиб унинг ўрнига Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳуни қўйди. Чунки Умар розияллоҳу анҳу халқ билан волий ўртасида номувофиқлик бўлишини истамас эди. Ҳолбуки, Умар розияллоҳу анҳу вафот этиши олдидан Саъдни халифаликка номзод кишилар рўйхатига киритган эди!

Мазлумнинг дуосидан қўрқинг. Чунки унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир.
Сиз зулм қилган киши, сиз молини еган киши, сиз ишдан ҳайдалишига сабаб бўлган киши, сиз обрўсини тўккан киши, сиз оиласига ва ўзига азият берган киши эҳтимол ҳамма ухлаганида сизнинг зулмингиз сабаб ухламасдан, кечанинг учинчи қисмида туриб, таҳорат қилиб, қўлларини кўтариб: “Аллоҳим! Мен мағлубман, менга ёрдам бер!”, деб дуо қилаётгандир!
Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳис саломнинг дуоси билан бу заминни сувга ғарқ қилди.
Аллоҳ таоло мазлум кофир бўлса унинг дуосини қабул қилар экан. Энди мазлум мўъмин бўлсачи!
Мазлумлар дуосидан қўрқинг. Аллоҳдан бошқа суянчи бўлмаганлардан эҳтиёт бўлинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СЕНИ ТАРК ҚИЛМАЙМАН!
Абу Салама розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлиб ўзи бир туяга минди, хотини Умму Салама билан ўғли Саламани битта туяга миндирди. Улар йўл юриб Макка ташқарисидаги тепаликка етиб боришганда Умму Саламанинг қабиласи Бани Махзум кишилари етиб келиб Абу Саламага шундай дейишди:
-Ўзинг кетсанг кетавер. Аммо хотинингни сен билан кетишига рухсат бермаймиз!
Улар Умму Салама билан ўғлини олиб кетишди. Ўлганнинг устига тепган қилиб Абу Саламанинг қавми Бани Махзум қабиласига бориб: “Боламизни сизларга бермаймиз!”, деб болани онасидан ажратиб олиб кетишди. Шундай қилиб Умму Салама эрсиз ва боласиз қолди!
Бир йил Умму Салама ёлғиз қолди. Ҳар куни Макка ташқарисидаги тепаликка борар, эри ва боласининг фироқига чидай олмасдан йиғлаб-йиғлаб қайтиб келар эди. Бир куни унинг олдидан бир амакиваччаси ўтиб қолиб унга раҳми келди. Сўнгра қавмининг олдига бориб деди:
-Сизга нима бўлган?! Бир бечорани эри ва боласидан ажратиб қўйибсиз-ку!
Умму Саламанинг қавми унга кетишига рухсат берди:
-Истасанг эрингни олдига кетишинг мумкин!
Абу Саламанинг қавми ҳам унга боласини қайтариб берди. У туяга минди, боласини қўйнига миндириб Мадина сари йўлга чиқди. Улар Танъимга етиб боргач уларга Усмон ибн Талҳа йўлиқди. У мушрик эди. У Умму Саламадан сўради:
-Қаёққа кетаяпсан эй Умму Салама?
-Мадинага, эримнинг олдига!
-Сен билан бирор киши борми?
-Йўқ! Мана шу боламдан бошқа ҳеч ким йўқ!
-Сени унда шундай ташлаб кетмайман!

Усмон ибн Талҳа уларнинг туясининг жиловидан тутиб Мадана сари улар билан йўлга чиқди. Умму Салама дам олиш учун туядан тушмоқчи бўлганида Усмон туяни чўктириб ўзи нарироққа бориб турар, Умму Салама ишларини бажариб яна йўлга чиқмоқчи бўлса туяни чўктирар, яна нарироққа боирб турар, улар миниб олгач келиб туянинг жиловидан тутиб йўлга тушар эди. Улар ана шу тариқа Мадина тепаларигача етиб келишди. Усмон деди:
-Эринг мана шу қишлоқда. Аллоҳнинг баракаси билан киринглар!
У шундай деб Маккага қайтиб қайтди!

Ҳамма инсонни бир хил деб бўлмайди. “Ла илаҳа иллаллоҳ” атрофида жамланган мусулмонлар бир хил бўлмаганидек, номусулмонлар ҳам бир хил эмас.
Умму Саламани ҳижратдан ман қилганлар мушриклар эди. Унга раҳми келиб эри ва боласидан ажратмасликни сўраганлар ҳам мушриклар эди. Улар ҳаммаси мушрик бўлсада ахлоқда бир-биридан фарқ қилар эди. Абу Саламанинг ўғлини тортиб олганлар ҳам мушриклар эди. Умму Саламани Мадинагача етказиб қўйган ҳам мушрик эди. Аммо улар орасида фарқлар бор эди.
Заминингизни эгаллаб олган, миллатингизни қирган кофир бошқа, сизга ҳеч қандай ёмонликни истамайдиган кофир бошқа.
Улар орасини яхши ажратиб олишимиз керак. Улар билан шу асосда муомала қилишимиз лозим. Ҳаммани душман дейиш аҳмоқлик, тадбирсизлик ва воқеликни ўқий билмасликдир.
Қўлини мусулмонлар қони билан бўяган мустамлакачи давлат бошқа, мусулмонлар билан тинчликда, сулҳда яшайдиган, уларга зарари тегмайдиган давлат бошқа.
Ҳаммани тарозунинг бир палласига қўйиш ўз атрофида ортиқча душман жамлашдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал