БИР ОЯТ
قُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ ۚ بَلْ أَكْثَرُهُمْ لَا يَعْقِلُونَ
Анкабут сураси 63-оят
Яъни, "Сен: "Аллоҳга ҳамд бўлсин!", деб айт. Йўқ! Уларнинг кўплари ақл юритмаслар!".
Агар Роббимизнинг қуръонда "кўп инсонлар"нинг сифатлашига эътибор қаратсангиз улар ҳақида шундай дейишининг гувоҳи бўласиз:
"Уларнинг кўплари билмаслар..."..
"Уларнинг кўплари фикр юритмаслар..."...
"Уларнинг кўплари ақл юритмаслар..."...!
Буларнинг муқобилида эса Роббимиз яна айтади:
"Бандаларим ичида шукр қиладигани оздир...!".
Инсонларга кўп суянманг. Гарданингизда лозим бўлган нарсани тақдим қилинг, сизники бўлган нарсани эса Аллоҳдан сўранг!
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ Ҳотам ал-Асомм роҳимаҳуллоҳга дейди:
- Одамлардан қандай саломат қолса бўлади?
Ҳотам ал-Асомм деди:
- Молингдан уларга берасан, уларнинг молини таъма қилмайсан. Улар сенга азият беришса сен уларга азият бермайсан. Уларнинг ҳожатини раво қиласан, ҳожатингни эса уларга айтмайсан!
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ деди:
- Бу жуда қийин-ку эй Ҳотам!
Ҳотам ал-Асомм роҳимаҳуллоҳ деди:
- Тўғри қийин, аммо улардан қутиласан, саломат қоласан!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЯХШИЛИК ЁМОНЛИКНИ ЎЧИРАДИ!
Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен ўзимники бўлмаган бир аёлни ўпиб қўйдим. Мана мен олдингизда турибман. Истаганингизни ҳукм қилинг!
Шунда ўша ерда турган Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу деди:
- Аллоҳ яширган экан, ўзинг ҳам яширсанг бўлар эди!
Набий алайҳис салом ҳеч нарса демадилар. Намозга иқомат айтилди. Намоз ўқиб бўлгандан сўнг Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша кишига дедилар:
- Сен биз билан намоз ўқидингми?
- Ҳа!
- Боравер, Аллоҳ сени мағфират қилди!
Бу ҳадисни истаган аёлни қучоқласа ёки ўпса, сўнгра намоз ўқилса кечирилади деб зангори чироқ каби қабул қилмаслик керак.
Бунинг маъноси шуки, агар кимдадир шаҳват ғолиб бўлса, шайтон қайсидир гуноҳни зийнатлаб кўрсатса Аллоҳнинг тавба эшиги очиқдир, у ёпилмайди. Бир яхшилик бир ёмонликни ўчириб юборади.
Қолаверса бу ҳадис нафсига кучи етмасдан ман қилинган ишга тушиб бўлгандан кейинги ҳолатга ишора қилади. Олдингига эмас.
Тенглама жуда осон:
"Бир гуноҳдан қутила олмасанг унинг атрофини тоат билан тўлдириб ташла!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БИР ОЯТ
( وَقَالَتِ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ قُرَّتُ عَيْنٍ لِّي وَلَكَ ۖ لَا تَقْتُلُوهُ عَسَىٰ أَن يَنفَعَنَا أَوْ نَتَّخِذَهُ وَلَدًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ )
Ал-Қосос сураси 9-оят
Яъни, "Фиръавннинг хотини: "(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар. Шоядки, у бизга фойда берса ёки уни бола қилиб олсак", деди. Ҳолбуки, улар сезмадилар!".
Юқоридаги гапни Фиръавннинг хотини Осиё дарёда оқиб келган гўдак бўлмиш Мусо алайҳис саломни тутиб олиб эри Фиръавнга айтган.
Фиръавн хотинига: "Майли сен учун шундай бўлақолсин. Менинг эса унга эҳтиёжим йўқ!", деди.
Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳодисани шарҳлаб шундай дейдилар:
"Агар Фиръавн ҳам Осиё айтган гапни айтиб иқрор қилганида Аллоҳ уни ҳидоят қилиши мумкин эди. Аммо Аллоҳ уни бундан маҳрум қилди!".
Қадар тилга ҳам боғлиқ. Ҳаётда оптимист бўлишга ҳаракат қилиш керак. Ана шунда яхшиликларни кўраверасиз.
Бир мансабга ўтирганда ич-ичингиздан "бу мансаб менга бахтсизлик келтиради" десангиз ўшандай бўлиши мумкин.
Бир аёлга уйланганда ич-ичингиздан "бу никоҳ менга яхшилик келтирмайди" десангиз айтганингиздек бўлиши мумкин.
Гумонни яхши қилинг, сўзларингизни тузатинг.
Кишининг бошига бало тилидан келиши ҳам мумкин!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
КИМ ҚУЛ ОЗОД ҚИЛСА!
Ислом келганида башарият ўлим остонасида эди. Зулмга асосланган мамлакатлар, бошқаларнинг бойлигини тортиб, ўғирлаб олишлар, қизларни тириклайин кўмиш, аёлларни хўрлаш, судхўрлик, ароқхўрлик, қулдорлик авжида эди. Ислом ўз чўқморини секин-аста ишга сола бошлади. Бу жоҳилиятга оид одат ва амалларни бир-бир қулата бошлади. Ширк ва бутпарастлик устига қурилган империяларга қарши курашди. Қизларга яшаш ҳаққини қайтириб берди. Уларни тириклайин кўмишни ҳаром қилди. Аёлларни эркакларнинг бир бўлаги деб қараб, уларга яхши муносабатда бўлишни тайинлади. Тижоратни низомга солди, рибони ҳаром қилди, ароқ ичишни ман қилди, кишиларни қулликдан озод қилишга ҳаракат қилди. Кўпгина гуноҳларга қул озод қилишни каффорат қилиб белгилади. Сўнгра яна зиёда қилиб қул озод қилишни Аллоҳга қурбат деб эълон қилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
“Қайси бир киши бир мусулмонни озод қилса унинг ҳар-бир аъзоси эвазига Аллоҳ буни ҳам ҳар-бир аъзосини дўзахдан озод қилади!”.
Бугун қуллик замони тугаган. Аммо озод қилиш замони тугагани йўқ. Кишиларга яхшилик қилиш ҳали ҳам давом этмоқда. Аллоҳдан вафолироқ ҳеч ким йўқ!
Ким бир кўзи ёшланган инсонни қутқарса Аллоҳ ҳам бунинг эвазига унинг кўзларини ёшланишдан қутқаради!
Ким бир қорни очнинг қорнини тўйдирса Аллоҳ ҳам бунинг эвазига унинг қорнини очликдан қутқаради!
Ким бир кишининг обрўсини тўкилишдан сақлаб қолса Аллоҳ ҳам бунинг эвазига унинг обрўсини тўкилишдан сақлаб қолади!
Ким бир кишининг қалбини синишдан сақлаб қолса Аллоҳ ҳам бунинг эвазига унинг қалбини синишдан сақлаб қолади!
Ким бир кишининг эҳтиёжини чиқариш учун ҳаракат қилса Аллоҳ ҳам бунинг эвазига унинг эҳтиёжини чиқарадиган кишини унга мусаххар қилади!
Ким амалиёти учун пул топа олмаётган бир беморга ёрдамлашса Аллоҳ бунинг эвазига уни бунақанги ҳолга тушишдан сақлаб қолади!
Ким бир йиқилган кишига қўл чўзса Аллоҳ бунинг эвазига уни йиқилишдан сақлайди ёки йиқилганида унга қўл чўзадиган кишини унга мусаххар қилади!
Ким бир эр-хотиннинг орасини ислоҳ қилса Аллоҳ бунинг эвазига у билан хотини ўртасини мувофиқ қилиб қўяди.
Аллоҳнинг наздидаги мукофот ва жазо айнан ўша амалнинг жинсидан бўлади!
Биз яхши ишларимиз билан ўзимизни ёмон аҳволларга тушишдан ҳимоя қиламиз. Менга ишонинг, садақа фақатгина савоб эмас, балки қўлингизни ўзгаларга садақа сўраб чўзишдан ҳимоя қиладиган омил ҳамдир. Аллоҳдан ҳам вафолироқ ким бор?!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЯҲУДЛАР.
"Американинг собиқ сиёсатчиларидан бири Бенямин Франклин яҳудийларнинг жамиятга зарарини кўра олган оз сонли сиёсатчилардан бўлган. Ўн саккизинчи асрда, аниқроғи 1789 йилда Американи яҳудийлардан огоҳ қилиб расмий ҳужжат эълон қилди. У бу фикрларини Америка Қўшма Штатларининг конституциясига асос солинадиган расмий мажлисда гапирган. Франклин шундай дейди:
" Дунёда Америка Қўшма Штатларига таҳдид соладиган бир куч бор. У яҳудийлардир. Яҳудийлар кирган жойда ахлоқ ўлган, савдо шартномалари барбод бўлган. Улар инсониятдан ажралгандирлар. Бошқаларга қўшила олишмайди. 1700 йилдан бери насибалари учун йиғлашади. Чунки улар аждодлари диёридан қувилганлар. Агар уларга Фаластин қайтарилса у ерга уларнинг барчаси бормайди. Чунки улар сиғинди, текинтомоқдирлар. Бир-бирларининг ҳисобидан яшай олишмайди. Яшаш учун улар албатта насронийлар ёки улар учун ирқи бегона миллатлар ичида яшашлари зарур. Агар яҳудийлар Америка Қўшма Штатларидан қонун билан узоқлаштирилмаса юз йиллар мобайнида Америка уларнинг тўфони остида қолиб кетади. Улар бу ерда мустаҳкам ўрнашиб олиб халқимизни барбод қилишади. Биз қонимиз билан қўлга киритган салтанат шаклини ўзгартириб юборишади. Бизнинг жонимиз, молимиз ва озодлигимиз улар йўлида қурбон бўлади. Икки юз йил ўтмасдан болаларимиз яҳудийларни тўйдириш учун далаларда тер тўкишади. Ўша кунларда яҳудийлар молиявий муассасаларда хўжайин бўлиб олган бўлишади.
Агар биз Америкаликлар яҳудийларни мамлакатдан мутлоқ узоқлаштирмасак келажак авлод бизни албатта лаънатлайди. Бугунги кунгача яҳудийлар ўзларида Америкаликни намоён қилишмади, ҳаргиз қилишмайди ҳам. Чунки леопард ўзининг хол-хол терисини ҳеч қачон ўзгартира олмайди.
Агар Америка яҳудийларга эркин кириш ҳуқуқини берса жуда катта хатарга йўл очган бўлади. Улар барча муассасаларни издан чиқаришади. Шунинг учун уларни қонун йўли билан мамлакатдан узоқлаштириш лозим!".
Ўн саккизинчи асрда қилинган бу хитоб бугунги кун яҳудийларига ҳам мутлоқ мос келади. Улар бугун Американинг сиёсатига ҳам, иқтисодига ҳам ҳукмрон. Американинг бошига собиқ сиёсатчи Бенямин Франклин айтган кунлар тушган. Уларнинг яширин ҳийлалари бундан ҳам баттардир!".
Юсуф Қарзовий роҳимаҳуллоҳ.
--------------
Шахсан мен Франклинни масон деб ўйлар эдим. Шайх Қарзовийнинг фикрига нима дейсизлар?
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҚАРҒИШДАН ҚЎРҚИНГ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга муаллим ўлароқ юбораётиб шундай васият қилганлар:
"Мазлумнинг дуосидан қўрқ. Зеро унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқдир!".
Мазлумлар дуосидан қўрқинглар. У хато кетмайдиган ўқдир.
Зулм қилган кишингизни заиф деб ўйламанг. Сиз осий бўлаётган Зотнинг қувватидан қўрқинг.
Эҳтимол кимгадир зулм қилиб, энди жанг тугади деб бемалол ухларсиз. У эса кеча қоронғусида туриб дуо қилаётган бўлсачи: "Роббим! Сенга заифлигимдан, мағлублигимдан шикоят қиламан. Менга ёрдам бер!"
Нуҳ алайҳис саломнинг биргина дуоси билан Аллоҳ заминни сувга ғарқ қилди.
Ҳорун ар-Рашид Бармакийларга ғазаб қилиб зиндонга солди. Ҳолбуки давлатнинг тизгини улар қўлида эди. Қамоқда Фазл ибн Яҳё Бармакий отасига деди:
- Шунча амри-маъруф, наҳйи-мункар, салтанат ва неъматлардан сўнг шу ҳолга тушдикми ота?!
Отаси унга деди:
- Йўқ! Бу мазлумлар дуосидир. Бу дуо кечалари юрган, биз эса ғафлатда бўлганмиз. Аллоҳ ҳеч нарсадан ғофил эмасдир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БИР ОЯТ
وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Нур сураси 31-оят
Яъни, "Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар!".
Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтар эди:
"Банданинг энг яхши куни Аллоҳга тавба қилган кунидир!".
Асарларда келади:
"Агар банда тавба қилса бир нидо қилувчи шундай деб жар солар экан:
"Бу банда Роббиси билан сулҳ қилди, ярашди!".
Киши бир яхши кўрган кишиси билан келишмай қолса унинг кўнглини топиш, у билан ярашиш, уни рози қилиш учун ҳар йўлни қилади. Рози қилишга Аллоҳ ҳақлироқдир.
Бир гуноҳни қилиб қўйдингиз. Бу сизнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатингизни жароҳатлади, тирнади. Энди худди дунёдаги яхши кўрган инсонингизга қилганингиз каби турли услубларни қўллаб Роббингизни рози қилишга ҳаракат қилинг. Садақа қилинг, истиғфор айтинг, намоз ўқинг, қуръон тиловат қилинг.. !
Дунёда бировни кўнглини олиш учун яхши ишлар қилсангиз у албатта рози бўлади.
Энди раҳмлилар раҳмлиси бўлмиш Роббимиз рози бўлмаслиги мумкинми?!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БИР ОЯТ
وَقَدِمْنَا إِلَىٰ مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَّنثُورًا
Фурқон сураси 23-оят
Яъни, "Ва Биз уларнинг қилган амалига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборурмиз!".
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳнинг "Баҳруд думуъ" китобида келади:
"Саъид ибн Жубайр айтди:
"Қиёмат куни бандага номаи-аъмоли келтирилади. Банда номаи-аъмолида ўқиган намозини ҳам, тутган рўзасини ҳам кўрмайди. Сўнгра дейди: "Эй Роббим! Бу бошқанинг китоби. Менинг кўп яхши ишларим бор эди. Бу китобда йўқ-ку!".
Унга шундай дейилади:
"Роббинг адашмайди ҳам, унутмайди ҳам. Сен одамларни ғийбат қилганинг учун амалларинг бошқаларга ўтиб кетди!".
Аллоҳга бошқалар учун ибодат қилишдан эҳтиёт бўлинг.
Эрта қиёматда яхшиликларингиз сиз қалбини синдирган кишиларга, сиз молини ноҳақдан еганларга, сиз обрўсини тўккан кишиларга, ўртага одам қўйиб сиз мансабидан айирган ва унинг ўрнига ўтириб олган кишиларга ўтиб кетиши мумкин!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
САБОҚ
Бўри ўзининг кичкинтойига ҳаёт сабоғини бераётиб қўй подаси олдига олиб бордида деди:
- Буларнинг гўшти жуда ҳам ширин!
Сўнгра чўпонни кўрсатиб деди:
- Бунинг таёғи жуда ҳам оғриқли. Эҳтиёт бўл, сенга тегмасин!
Кичкинтой бўри нарироқда турган итни кўрсатиб сўради:
- Анави бизга жуда ҳам ўхшар экан-а ота?
Бўри деди:
- Бу махлуқни кўрдингми қоч. Зеро бизга нима кулфат келган бўлса бизга ўхшаган, аммо биздан бўлмаган мана шунақалардан келган!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БИР ОЯТ
وَلَا يَجْرِمَنَّكُمْ شَنَآنُ قَوْمٍ عَلَىٰ أَلَّا تَعْدِلُوا ۚ
Моида сураси 8-оят
Яъни, "Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин!".
Қаттиқ ёмон кўриш ҳам ҳалок қилгувчидир.
Қаттиқ яхши кўриш ҳам ҳалок қилгувчидир.
Аллоҳ таоло Юсуф алайҳис саломни иккисига ҳам мубтало қилди. Қаттиқ ёмон кўриш уни қудуққа ташланишига сабаб бўлди. Қаттиқ яхши кўриш эса уни зиндонга ташланишига сабаб бўлди.
Биз гоҳида қалб жиловимизга эгалик қила олмаймиз. Аммо яхши кўрамизми ёки ёмон кўрамизми адолатга буюрилганмиз.
Бировни яхши кўрганингиз учун унинг ёмонликларини ҳам яхшиликка айлантирманг.
Бировни ёмон кўрганингиз учун унинг яхшиликларини ҳам ёмонликка айлантириб юборманг.
Одил бўлинг. Нарсаларни ўз ўрнига қўя билинг.
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Варроқ айтади:
"Биз Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдига келдик. У биздан сўради:
- Қаердан келаяпсизлар?
Биз дедик:
- Абу Курайбнинг мажлисидан!
Имом Ахмад деди:
- Ундан эшитганларингни ёзиб олинглар. У солиҳ инсон!
Биз дедик:
- Аммо у сизни ёмонлайди-ку!
Имом Аҳмад деди:
- У солиҳ инсон, аммо менга мубтало бўлган!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БОСНИЯНИ ТУШУНМАГАН ҒАЗОНИ ҲАМ ТУШУНМАЙДИ!
Боснияни тушунмаган Ғазони ҳам тушунмайди.
Эй унутувчи бандалар! Аввало Боснияни ёдга олинг, сўнгра Ғазони англайсиз.
Агар сербларнинг Боснияликларга қилган қилмишларини, қатлиомларини яхши англасангиз Ғазодаги ишлардан ҳеч ажабланмайсиз.
Серблар Босниялик мусулмонлардан норасмий маълумотларга кўра 300.000 кишини қатл қилишган. 60.000 аёл ва қизларни зўрлашган. 1.500. 000 мусулмонни кўчириб юборишган.
Расмий маълумотда қатл қилинганлар сонини 100.000 қилиб кўрсатишган.
Шу эсимиздами ёки унутдикми?! Ёки бу ҳақида умуман билмаймизми?!
Кўпчилигимизнинг билмаслигимиз ҳам табиий. Чунки у пайтлар интернет, ижтимоий тармоқлар йўқ эди.
CNN мухбири Кристиан Аманпур айтади:
"Жуда даҳшатли қирғин бўлди. Қотиллик, қамал қилиш, мусулмонларни очликдан ўлдириш каби ишлар содир бўлди. Европа бу ишларга аралашмади. Қатлиом 4 йил давом этди. Бу орада серблар 800 та масжидни вайрон қилишди. Бу масжидларнинг баъзиси 16 чи асрда қурилган эди. Серблар Сараеводаги тарихий кутубхонани ёқиб юборишди.
Сўнгра БМТ ишга аралашиб Босниядаги исломий шаҳарларнинг кириш жойида постлар ўрнатди. Аммо бу шаҳарлар қамал остида эди. Бу ҳимоя ҳеч қандай наф бермади.
Серблар минглаб мусулмонларни ҳарбий лагерларга олиб, қамаб азоб беришди. Оч қолдиришди. Мусулмонлардан фақат тери ва суяк қолди.
Серблар қўмондонидан нега бундай қилаяпсизлар деб сўрашганда шундай жавоб берган эди:
"Улар чўчқа ейишмайди!".
Британиянинг "The Guardian" газетаси ўша кунлардаги Боснияда хотин-қизларни зўрлаш учун ташкил қилинган лагерларнинг харитасини тўлиқ бир саҳифада эълон қилди. 17 та лагерь қурилган экан.
Серблар 4 ёшли қизчаларни ҳам зўрлашган. Уларнинг сон ва оёқларидан оққан қонларни кўришган.
"The Guardian" газетаси: "У қизчаларнинг ягона айби мусулмон бўлганидир!", деб ёзган эди.
Қонхўр қассоб Ратко Младич мусулмонлар қўмондонини Зибага бир мажлисга чақириб унга сигарета узатади. Сўнгра унинг устидан кулади. Сўнгра бирдан ташланиб уни сўйиб ташлайди. Зибадаги аҳолини ҳам сўйишади.
Энг қаттиқ қамал Сребреницада бўлган. Халқаро салбчи қўшин серблар билан қўшилиб кечалари бедор бўлиб ўйин-кулгу қилишар, рақсга тушиб чиқишар эди. Бир луқма таом учун муслималарнинг номусини сўрашар эди.
Сребреницани икки йил қамал қилишди. Бомбардимон бир он тўхтамаган. Шаҳарга келадиган ёрдамнинг асосий қисмини серблар олар эди.
Сўнгра ғарб шаҳарни бўриларга топширишга қарор қилди. Шаҳарни ҳимоя қилиб турган Голландия бўлинмаси серблар билан тил бириктирди. Тинчлик эвазига мусулмонлардан қуролларини топширишини талаб қилишди.
Мусулмонлар кўп қийинчиликдан сўнг тақдирга тан беришди. Серблар хотиржам бўлгандан кейин Сребреницага ҳужум қилишди. Эркакларни ва ўғил болаларни аёллардан ажратишди. Улар 12.000 та эди. Уларни битта қолдирмасдан сўйишди, қатл қилишди.
Баъзиларини ўлдиришдан олдин ўзига хоч кўринишида чуқур ковлатиб, ўлдириб ўша чуқурга кўмишди.
Баъзи мусулмонлар азобнинг қаттиқлигидан серблардан ўшанда тезроқ ўлдиришини ялиниб сўраган.
Аёлларни эса олдин зўрлашган, сўнгра куйдириб ўлдиришган. Сребреницада сўйиш бир неча кун давом этди. 1995 йилнинг июль ойида шаҳар тўлиқ ишғол қилинди.
Оналар болаларини сўймаслиги учун серб аскарининг қўлидан тутар, ялинар эди. Серб аскари эса аввал онанинг қўлини кесар, сўнгра унинг кўз олдида боласининг бошини кесар эди. Биз эса буларни кўриб, эшитиб туриб бемалол овқатланар, ўйин-кулгу қилар эдик.
Сребреницани сўйиб тугатгач, шаҳарга қассоб президент Радован Караджич ғолибона кириб келди ва: "Сребреница доимо сербларники бўлган, у яна сербларга қайтди!", деди.
Серблар муслималарни зўрлар, сўнгра 9 ой қамаб қўйишар эди. Улардан ғарб оммавий ахборот воситалари мухбирлари нега бундай қилишлари ҳақида сўраганда улар шундай жавоб беришган:
"Биз муслима аёллар серб болаларни дунёга келтиришини истаймиз!".
"МЕН УНИНГ МУҲАББАТИ ИЛА РИЗҚЛАНДИМ!".
Хадича!
Нақадар чиройли исм!
Ундаги ҳарфлар нақадар бежирим!
Бу аёл каби аёл башарият тарихида иккинчи бор ўтмайди. Унинг иккинчи нусхасини топа олмайсиз бу заминдан.
У Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларини забт этган.
Зотан у севилишга муносиб эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларининг охиригача уни эслаб юрдилар. Унута олмадилар уни.
Зотан у шунга муносиб эди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мен унинг муҳаббати ила ризқландим!", деган гапларидан фақатгина "мен уни севаман"ни тушунмаслик керак. Балки "У ҳам мени севади!"ни англаш лозим.
Севгини қабул қилиб олиш ҳам худди уни тақдим қилиш каби ризқдир.
Фақат икки қалб қучоқлашсагина, бир-биридан унсу-улфат топсагина, сакинатни ҳис қилсагина, бир-бирининг руҳига таянч бўлишсагина муҳаббат камолига етади.
Хадича розияллоҳу анҳо Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламни севди, бутун молини олдиларига тўкди. Бу молларни истаганингизча сарфланг деди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўз қувончи бўлмиш фарзандлар тақдим қилди.
Хадича розияллоҳу анҳо у зотга иймон келтирди, орқа фронтлари бўлди, омонлик маконига айланди Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам учун...
Фақатгина Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам севиб қолмадилар, балки Хадича розияллоҳу анҳо ҳам севди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АРАФА ДУОСИ МУСТАЖОБ!
Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳнинг "Латоифул маъориф" китобида келади:
"Орифлардан бири айтади:
"Арафа куни нима дуо қилган бўлсам келаси йилгача албатта ижобат бўлган!".
Азизлар бу кунда ўзингиз, аҳлингиз ҳақида, уммат ҳақида дуо қилгандан сўнг каминани ҳам дуо қилишни унутманглар. Бироз беморлик бор!
Аллоҳ сизларни икки дунёда азиз қилсин!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"ДУГОНАСИГА ЁПИНЧИҒИНИ КИЙДИРСИН!".
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам аёлларни ҳам ҳайит намозига чиқишга даъват қилар эдилар. Ҳатто ҳайз кўрган аёллар ҳам чиқиб сафнинг охирида намоз ўқимасдан туришар эди...
Бир аёл деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Бизларнинг биримизга ёпинчиқ йўқ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам делилар:
- Ёпинчиғи борлар дугонасига ёпинчиғидан кийдирсин!
Яхшиликда ўзаро бир-бирингизга ёрдамчи бўлинг. Хайрда бир-бирингизга елкадош бўлинг. Инсонлар инсонлар билан инсондир!
Уйи ёниб кетган қўшнига қўшнилари битта- битта бўлсада уй жиҳозларидан беришсин. Оз-оздан кўпаяди. Бир боғ ўтин битта-биттадан йиғилиб бир боғ бўлган!
Қўшнингизникида хурсандчилик ёки таъзия бўлиб қолади. Уйи кичкина бўлади. Унга эшигингизни очиб уйингизни бўшатиб беринг. Унинг маҳзунлигига шерик бўлинг!
Дугонангиз кийимга эҳтиёж сезиб қолади. Ўзида янги кийими бўлмаслиги мумкин. Унга дарҳол кийимларингизни тавсия қилинг. Сўрашини кутиб ўтирманг!
Дўстингиз имтиҳонда сустлик қилаяпти. Сиз билимдонроқсиз. Унга ёрдамлашинг!
Ҳамкасбингизга қандайдир лойиҳа оғирлик қилаяпти. Унга дарҳол ёрдамлашинг!
Инсонлар Аллоҳга муҳтождирлар. Инсонлар ичида Аллоҳга энг суюклиси ўзгаларга ёрдамчи бўлганидир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БИР ОЯТ
وَعَنَتِ الْوُجُوهُ لِلْحَيِّ الْقَيُّومِ ۖ وَقَدْ خَابَ مَنْ حَمَلَ ظُلْمًا
Тоҳа сураси 111-оят
Яъни, "Бутун юзлар тирик ва доим турувчи Зотга бош эгди. Батаҳқиқ, ким зулм кўтарган бўлса, ноумид бўлди!".
Аллоҳ учун зулмдан ҳам катта гуноҳ фақатгина ширкдир.
Аллоҳ таоло зулм ва золимларни ёмон кўргани сабабли мазлум кофирнинг золим мусулмонга қарши қилган дуосини қабул қилаверади. Кофирни яхши кўриб мусулмонни ёмон кўргани учун эмас, балки адолатни яхши кўриб зулмни ёмон кўргани учун шундай қилади.
Шайх Тақийюддин Ҳарроний роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Аллоҳ таоло золим мусулмон давлатга қарши одил кофир давлатга ёрдам беради!".
Бир киши Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга мактуб битибди:
"Менга ҳамма илмни ёзиб юборинг!".
Ибн Умар розияллоҳу анҳу унга шундай жавоб мактуби битибди:
"Илмнинг тури кўп. Агар Аллоҳга гарданингда кишиларнинг қони бўлмаган холда, қорнингда ўзгалар моли бўлмаган ҳолда, бошқаларнинг обрўсига тил теккизмаган ҳолда, жамоатни лозим тутган ҳолда йўлиқишга қодир бўлсанг шундай қил. Вассалом!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ҒАМИНГ КЕТАДИ...
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен сизга кўп салавот айтишни истайман. Сизга қанча салавот ва салом айтай?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
- Истаганингча!,-дедилар.
Убай ибн Каъб сўради:
- Tўртдан бир (қисм)и етадими?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг, сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб сўради:
- Учдан иккиси-чи?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Истаганингча, агар кўпайтиролсанг сен учун хайрлироқдир!
Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу деди:
Ҳамма саловотимни сизга бағишлайман!
Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Ундай бўлса, ғамларинг арийди, гуноҳларинг кечирилади!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиш билан ҳожатлар раво қилинади, ғамлар кетади, гуноҳлар мағфират қилинади, тугунлар ечилади.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтадиган кишининг орзулари унга бўйсуниб кела бошлайди.
Ҳабибимизни-ку кўриш насиб қилмади. Ҳеч йўқса васиятларини қўлдан чиқармайлик!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
РИЗО
Сизга қолса сизда бу дунёда сеҳрли бир чироқ бўлса-ю истаганингизни рўёбга чиқараверса, истаган жойингизга элтиб қўйса, сал ҳаракат билан хоҳлаганингизга эришаверсангиз.
Қуръондан Набийлар қиссасини кўзингиз билан эмас, қалбингиз билан ўқиганмисиз?!
Нуҳ алайҳис саломни ёлғончи дейишди...
Иброҳим алайҳис саломни оловга отишди...
Мусо алайҳис салом қўрқди...
Исмоил алайҳис салом сўйилиш билан имтиҳон қилинди...
Ийсо алайҳис саломнинг ҳеч нарсаси йўқ эди...
Юнус алайҳис саломни кит ютиб юборди...
Закарийё алайҳис саломни арралашди...
Яҳё алайҳис саломнинг боши фоҳишага маҳр ўлароқ тақдим қилинди...
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккадан қувилдилар, Тоифда тошбўрон қилиндилар, Уҳудда бошларини ёришди, тишларини синдиришди.
Сиз бўлсангиз бу дунёни қайнар хумча бўлишини истайсиз. Имкони бўлса истаганингизни олаверсангиз...
Аллоҳдан ризқингиз тор бўлсада розилик ва қаноатни сўранг. Танангиз бемор бўлсада, қалбингиз офиятда бўлишини сўранг.
Ризо бу энг яхши уловдир. Унга минган киши манзилга эсон-омонликда етиб олади иншааллоҳ!
Рози бўлинг. Ана шунда торлик ҳам кенгайиб кетади. Ози ҳам етади. Розилик бўлмаса бутун дунё чўнтагингизда бўлсада, фақирсиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
СЕНИ МАҒФИРАТ ҚИЛДИМ!
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга Роббиларидан ҳадиси қудсийни ҳикоя қилиб бердилар:
“Бир банда гуноҳ қилди. Сўнгра: “Эй Роббим! Гуноҳимни мағфират қил!”, деди. Аллоҳ таоло деди: “Бандам гуноҳ қилди, сўнгра гуноҳларни мағфират қиладиган ёки гуноҳ билан тутадиган Роббиси борлигини билди!”.
Ҳалиги банда яна гуноҳ қилди. Сўнгра яна: “Эй Роббим! Гуноҳимни мағфират қил!”, деди. Аллоҳ таоло деди: “Бандам гуноҳ қилди, сўнгра гуноҳларни мағфират қиладиган ёки гуноҳ билан тутадиган Роббиси борлигини билди. Эй бандам! Истаганингни қил, сени мағфират қилдим!”.
Бу ҳадисдан биз заиф бандаларнинг Аллоҳга нақадар журъатли эканлигимизни англаб ажабланасан киши. Аллоҳ таоло нақадар ҳалим!
Нақадар ажойиб дин бу. Нақадар буюк Роббимиз бор!
Бандаси гуноҳ қилаяпти. Аллоҳ таоло жазолашга қодир бўлсада, бандасига муҳлат бераяпти. Банда истиғфор айтиб келганида уни мағфират қилаяпти. Бандаси яна гуноҳ қилганида унга яна муҳлат бераяпти. Истиғфор айтиб келганида яна уни мағфират қилаяпти!
Бу ҳадис гуноҳга тарғиб қилиш учун айтилмаган. Эҳтимол банда гуноҳ устида вафот қилиб тавбага умри етмай қолар. Бу ҳадис минг марта гуноҳ қилганда ҳам тавба қилишга тарғиб қилиш учун айтилган. Аллоҳ таоло гуноҳларни мағфират қиладиган Зот бўлгани учун ҳам ўзини Ғаффор деб атаган.
Банда Аллоҳнинг назари олдида одоб сақлаши лозим. Аммо бизлар маъсум эмасмиз. Истиқоматда туришга ҳаракат қилайлик. Агар шайтон ғолиб келиб гуноҳ қилиб қўйсак бизни мағфират қилиш учун қайтишимизни кутиб турадиган Роббимиз борлигини ёддан чиқармайлик!
Банданинг Аллоҳга нисбатан одоби ҳақида қизиқ бир ҳикоя бор. Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Таввобийн” китобида Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳнинг тавбаси ҳақида гапириб шундай дейди:
“У тавба қилишидан олдинроқ уйида дўстлари билан хамр ичиб, ашула айтиб хурсандчилик қилиб ўтиришган эди. Уларнинг овози, хамрнинг ҳиди кўчага ҳам чиқиб турар эди. Уларнинг олдидан бир солиҳ киши ўтиб қолди ва эшикни тақиллатди. Эшикни очиш учун бир жория чиқди. Солиҳ инсон сўради:
-Бу уйнинг соҳиби озодми ёки қулми?
-Озод!
-Тўғри айтдинг. Агар қул бўлганида қуллик одобида турган бўлар эди!
Бишр Ҳофий уларнинг суҳбатини эшитиб турган эди. Дарҳол ялангоёқ ҳолида эшикка югурди. Солиҳ инсон кетиб қолган эди. Бишр жориясидан сўради:
-Эшикда ким билан гаплашдинг?
Жория бўлган воқеани айтиб берди. Бишр деди:
-У киши қайси томонга кетди?
Жория у кетган томонга ишора қилди. Бишр Ҳофий унинг изидан ялангоёқ югуриб унга етиб олди ва деди:
-Эшикни олдида жория билан сен гаплашдингми?
-Ҳа!
-Менга унга айтган гапларингни такрорла!
-Сен озод экансан. Агар қул бўлганингда қуллик одобида турган бўлар эдинг, хамр ичиш, ашула айтиш ва маишатингни ташлар эдинг!
Бишр унинг сўзини эшитиб сажда қилди ва деди:
-Мен қулман!
Сўнгра тавба қилди. Ўша кундан бошлаб буюк табаъа тобиъин Бишр Ҳофий(ялангоёқ)га айланди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БИЛДИМ ДЕСАНГИЗ АДАШАСИЗ!
Киши модомики илм талабида экан, у олимдир.
Агар "билдим" деса бу жаҳолатдир.
Мусо алайҳис саломга эътибор беринг, у зот ўзидан олимроқ инсон борлигини билганида ундан илм олиш учун қанча диёрни босиб ўтди. Ҳолбуки, у Калимуллоҳ эди!
Илм бу соҳилсиз денгиздир. Унга шўнғиб кўрмаганларгина уни кичик кўлмакча деб ўйлашади.
Ўқийдиган ҳар-бир китобингиз сизда нимадир қолдиради ва ўзингиз билмаганингиз ҳолда сиздаги жаҳолат кўламини кичрайтириб боради.
Хўп, билдингиз ҳам дейлик. Амал қани?!
Қалб покланишга муҳтож бўлади, фикр ўстиришга, нафс эса тозаланишга!
Иблисни амали озлиги эмас, кибри ҳалок қилди.
Таврот ва Инжилни ўзгартирганлар авом халқ эмас, яҳудий ва насронийларнинг бузуқ олимлари бўлишган.
Хаворижлар саҳобалардан кўра обидроқ эди.
Агар билдим десангиз қасам ичиб айтаманки ҳеч нарсани билмадингиз.
Кўзингизни кўзимга қўйиб айтингчи, билганингиз билмаганингиз олдида қай миқдорда?!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
"Аллоҳ таоло бандаларига яшириб қўйилган неъматлар олдидан ғам-ташвишни дебоча қилади!".
Мустафо Содиқ Рофиъий
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ЖОҲИЛИЯТДАГИ МАРДЛИК!
(Бани Ҳошим Маккадан сургун қилинган пайт)
"Сизлар еб-ичаяпсизлар, неъматлар ичидасиз. Қавмимиздан бир қанчаси эса дарада очликдан ўлаяпти!".
Ғазо шимоли бугун очликдан ўлаяпти. Мен эса неъматлар ичидаман. Мен ҳам инсонманми!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
ДАРДИНГНИ АЛЛОҲГА АЙТ!
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳ ва саллам саҳобаларга дедилар:
"Кимга йўқсиллик етса-ю уни кишиларга айтиб шикоят қилса унинг йўқсиллиги кетмайди. Кимга йўқсиллик етганида уни Аллоҳга айтса, ё Аллоҳ унинг жонини олиш билан ёки бой қилиш билан беҳожат қилади!".
Қўлингиздан келганича сабабларни тутинг. Аммо уларни оддий сабаблар эканини унутманг. Сабаблар фақатгина Аллоҳ изн берса фойда қилади.
Шифокор шифо бера олмайди. У сабабчи холос!
Ишингиз ризқ бера олмайди. Аммо у сабабчи!
Сабаблар инсонларга ўтади, Аллоҳга эмас. Аллоҳ агар истаса сабаб билан, истаса сабабсиз ҳам бераверади.
Олов Иброҳим алайҳис саломни куйдирмади...
Пичоқ Исмоил алайҳис саломни кесмади...
Кит Юнус алайҳис саломни ҳазм қилмади...
Асо одатда денгизни иккига бўла олмайди. Аммо Аллоҳ истаса иккига ажратиши мумкин...
Дардингизни, ҳожатингизни аввало Аллоҳга айтинг. Унинг эшиги сиз қоқадиган аввалги эшик бўлсин. Унга дунёдаги ҳар-бир иш Унинг амри билан бўлишини кўрсатинг. Сўнгра сабабларни қидиринг ва уларга амал қилинг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БИР ОЯТ
فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ السَّعْيَ قَالَ يَا بُنَيَّ إِنِّي أَرَىٰ فِي الْمَنَامِ أَنِّي أَذْبَحُكَ فَانظُرْ مَاذَا تَرَىٰ ۚ
Ас-соффат сураси 102-оят
Яъни, "Бас, қачонки (бола) унинг ўзи билан бирга юрадиган бўлганида: "Эй ўғилчам, мен тушимда сени сўяётганимни кўрмоқдаман, боқиб кўр, нима дейсан?"-деди".
Башарият тарихидаги энг қийин имтиҳонлардан бири бу.
Ёши бир жойга бориб қолган қария узоқ йиллар фарзанд кўрмади. Аллоҳ унга қариб қолганида фарзанд ато қилиб, қария қалбини унга боғлаганидан сўнг уни сўйишга амр қилди.
Қария сусткашлик қилмади, буйруқни ортга сурмади. У Пайғамбарлар туши ҳам ваҳий эканлигини билар эди. Қалби буни истамаса ҳам дарров Аллоҳнинг амрини ижро қилишга киришди. Шунинг учун Иброҳим алайҳис саломнинг ўзи бир уммат ҳисобланади.Чунки унинг қалбидан ҳатто ўзидан ҳам аввал жой олган Зот Аллоҳ таоло эди.
Аслида Аллоҳ таоло Ўз халилига жигарпорасини сўйишни фарз қилишдан кўра анча раҳмлироқдир. Аммо Аллоҳ таоло Халилуллоҳнинг қалби ўғлига боғланганини кўргач унга ўғлини сўйишни амр қилди!
Аллоҳ таоло дунёда баъзи қалбларда Ўзидан бошқа насиба бўлмаслигини истади. Баъзи қалбларни фақат Ўзиники бўлишини истади. Буйруқдан мақсад аслида Иброҳим алайҳис саломнинг ўғли Исмоил алайҳис саломга бўлган севгисини сўйиш эди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Азизлар барчангизга ийд қурбон муборак бўлсин!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
Биз мусулмонлар Боснияни, Басня-Лукани, Сараевони, Сребреницани унутмаймиз. Доим гапирамиз, такрорлаймиз. Болқонни унутмаймиз. Гранадани, Фаластинни унутмаймиз.
Европа ва сербларнинг бу жиноятига 30 йилдан ошди. Биз эса унутмаймиз, унутишга ҳаққимиз йўқ. Улар бугун кўтараётган бағрикенглик шиорларига, инсон ҳуқуқлари деб бонг уришларига умуман ишонмаймиз.
Франция матбуоти шундай ёзган эди:
"Боснияда бўлиб ўтган ишлар тафсилотидан шу нарса аниқ бўлдики, фақатгина мусулмонлар гўзал маданиятга эга экан!".
Шу ўринда ўша пайтда БМТ нинг раиси бўлмиш Бутрос- Бутрос (Ғоли) Галининг номини орсизлик сиёҳи билан ёзиб кетишни лозим деб биламан. У серблар томонга ён босган эди ўшанда.
30 йил ўтиб биз бу дарсни унутдик.
Яна шуни айтиб ўтиш керакки, серблар дин олимларини, масжид имомларини, зиёлиларни, тадбиркорларни танлаб ўлдиришган. Олдин боғлаб, сўнгра сўйишган. Кейин уларни дарёга улоқтиришган. Улар қайси шаҳарга киришса олдин масжидини вайрон қилишган.
Мусулмонлардан бири шундай деган эди:
"Серблар масжидни бузишса биз у ердан кўчиб кетар эдик. Чунки масжид биз учун ҳамма нарса эди!".
Британия матбуоти Босния қирғинини шундай таърифлаган эди:
"Бу уруш йигирманчи асрда ўрта асрлар услубида қилинган қирғиндир!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
БИР ОЯТ
( ثُمَّ أَدْبَرَ وَاسْتَكْبَرَ )
Муддассир сураси 23-оят
Яъни, "Сўнгра юз ўгирди ва такаббурлик қилди!".
Заифлигидан, синиқ ҳолатда гуноҳ қилиш бошқа, гуноҳга эътиборсизлик қилиб такаббурлик билан гуноҳ қилиш бошқа.
Бир кишига гуноҳ қилмаслигини айтиб насиҳат қиласиз. У сизга: "Мени дуо қилинг. Нафсимга, шаҳватимга кучим етмаяпти. Шайтон мени васваса қилаяпти. Нафсим эса буни менга зийнатли қилиб кўрсатаяпти!", дейди.
Яна бошқа бир кишига гуноҳ қилмаслигини айтиб ваъз қиласиз. У сизга: "Нима муаммо? Умр бир марта берилади. Истаганингни қилиб қол!", дейди.
Иккиси ўртасида фарқ катта...
Суфён ибн Уяйна роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Кимнинг гуноҳи шаҳватдан бўлса унга яхшиликни умид қилса бўлади. Кимнинг гуноҳи кибрдан бўлса ундан қўрқсангиз бўлади. Чунки Одам алайҳис салом шаҳвоний истаги билан гуноҳ қилди. Аллоҳ уни мағфират қилди. Иблис эса кибр қилиб гуноҳ қилди. Натижада лаънатга учради!".
/channel/Abdulqodir_Polvonov
КАСАЛЛАР
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижратларининг илк кунларида эшакларининг ортига Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуни миндириб ансорлар, мушриклар, ва яҳудийлар турган жойга бориб уларни исломга даъват қилдилар, қуръон ўқиб бердилар. Мунофиқлар каттаси Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул ҳам ўша ерда эди. Чопони билан бурнини беркитиб Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга деди:
- Ҳой сен! Қўнган жойингга бор. Эшагингни сассиғи менга озор бераяпти. Ўша ерга ким борса қиссаларингни ўшаларга айтиб берасан!
Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу ҳам ўша ерда эди. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга деди:
- Шу ерда гапираверинг. Бу бизга ёқаяпти!
Мушриклар, ансорлар ва яҳудийларнинг овози кўтарилди. Жанжал бўлиб кетишига оз қолди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларни тинчлантириб Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг ҳузурига келдилар. Унга шундай дедилар:
- Эй Саъд! Абу Ҳубоб(Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салулнинг куняси)нинг нима деяётганига қарамайсанми?!
Саъд деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Уни авф қилинг. Сиз келишингиздан олдин кишилар унга тож кийдириб Ясрибга подшоҳ қилмоқчи бўлиб туришган эди. Сиз келиб унинг режалари барбод бўлди. Шунга чидай олмаган баъзилар нафслари учун сизни ёмон кўрмоқдалар!
Кимдир сизни мансабимни олиб қўйди деб ёмон кўриши мумкин.
Азиз сингилларим! Кимдир сиздан мен турмушга чиқмоқчи бўлган кишига турмушга чиқдинг, деб нафратланиши мумкин.
Бир аёлнинг ўғли ўртоқлари билан машинада автоҳалокатга учради. Фақатгина ўша аёлнинг ўғли вафот қилди. Қолганлар тирик қолишди. Аёл эса тирик қолганларни ўғли билан бирга вафот этмагани учун бир умр қарғаб ўтаяпти.
Аллоҳнинг қадарига рози бўлмайдиганлар касаллардир. Бунақаларни билмасликка, кўрмасликка олаверинг. Уларга тушунтиришга уриниш, даволашга ҳаракат қилиш бефойдадир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
АСИР
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам куёвлари Абул Оснинг урушда мусулмонлар қўлига асир тушганини билар эдилар. Қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг қалби эса Абул Осга нисбатан муҳаббат асири эди.
Зайнаб розияллоҳу анҳо ўз заковати билан эрини озод қилиш учун фидя ўлароқ онаси Хадича розияллоҳу анҳодан қолган мунчоқни юборди. Зеро бу нарса Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламга Хадичани эслатишини билар эди. Хадича розияллоҳу анҳо эса Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларини эгаллаган эди.
Зайнаб розияллоҳу анҳо мусулмонларга гўё: "Қалбим сизларнинг қўлингизда асирликда, уни озод қилинглар!", деяётгандек эди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг "уруш ва муҳаббат асири"га раҳмлари келди. Уни озод қилдилар ва мусулмонларнинг розилиги билан мунчоқни ҳам қайтариб Зайнаб розияллоҳу анҳога бериб юбордилар.
Қалблар ҳам гоҳида инсон каби асирга тушади. Қалбингиз асирларига ошиқлар бағрикенглигини кўрсатинг.
Меҳрла уларнинг бандини ечиб юборинг. Атрофингизда эътибордан иборат панжара қуриб олинг. Улар учун юмшоқликдан қулф ясанг.
Асир тушган қалбга таскиннинг энг яхшиси нариги қалбдаги акс-садодир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
СИР ОМОНАТ
Табук ғазотида Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламга мунофиқларнинг исми ваҳий орқали билдирилди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳуга учрашиб дедилар:
"Мен сенга бир сирни айтаман, уни ҳеч кимга айтмагин. Менга фалон-фалончиларга жаноза намози ўқиш ман қилинди!".
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу халифалик даврида ким вафот қилса Ҳузайфани кузатар, агар у жанозада иштирок қилса у ҳам жаноза намози ўқир эди. Агар ўқимаса у ҳам ўқимас эди.
Сир бу омонатдир. Омонатга хиёнат қилманг. Кишиларнинг сирлари гарчи сизда бўлсада, уларникидир. Шунинг учун бошингиз кесилсада, сирни очманг.
Қалбингизни ҳамма ичаверадиган қудуққа айлантирманг.
Бир аъробий иккинчи аъробийга сир айтиб сўради:
- Англадингми?
Иккинчиси деди:
- Унутдим!
/channel/Abdulqodir_Polvonov
МУНОФИҚ
Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
"Мунофиқ худди икки пода орасидаги дайди қўйга ўхшайди. Бир у гуруҳга қўшилади, бир бунисига!".
Ниқоблар кўпайганида юзингизни очиб тураверинг.
Кулранг вазиятларда рангингиз ялтироқ бўлсин.
Бир хиллик гирдобида ўзгалардан ажралиб туринг.
Ҳамманинг дўсти ҳеч кимга дўст эмас аслида. Дўстни танланг.
Душмани йўқнинг асос-пойдевори ҳам, қадрияти ҳам йўқдир. Асосингизни, ўз қадриятларингизни қаттиқ тутинг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov