abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

Сокин маконлар мени бутун борлиғи билан асир қилади.
Тинч жойларни, тинч вақтларни, сокин овозларни, сокин нурларни яхши кўраман!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХОРДИҚ
(Шиалик)
"Кичиклигимда онам минтақамиздаги бир дин олимининг олдига олиб бордилар. Унинг уйи жуда ҳам ҳашаматли экан. Боғлари бор экан. Унинг уйи ва боғини кўриб мен ҳайратландим. Онам шайхга менинг намоз ўқимаслигимдан, рўза тутмаслигимдан шикоят қилдилар.
Шайх менга деди:
- Агар намоз ўқиб рўза тутсанг Аллоҳ сенга менинг уйимдан ҳам ҳашаматли уй беради, ҳурларга уйлантиради!
Мен шайхга дедим:
- Ҳазрат! Мен намоз ҳам ўқийман, рўза ҳам тутаман. Жаннатдаги қасримни ҳам, ҳурларни ҳам майли сизга бераман. Шартим шуки, мана бу уйингиз билан боғингизни менга берасиз!
Шайх онамга деди:
- Йўқот бу ўғлингни, бу дўзахий-ку!".

Али Шариатий

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЖИННИМИСАН ЖУНАЙД?!
(Фақат Сенга ибодат қилиб Сендан ёрдам сўраймиз)
Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ тушида нидо эшитди:
- Тур эй Жунайд! Бандамга ёрдам бер!
Жунайд сўради:
- У бандангни қаердан топаман эй Роббим?!
Яна нидо эшитди:
- Уловингни мин. У қаерда тўхтаса уни ўша ердан топасан!

Жунайд Бағдодий таҳорат қилиб уловини миниб йўлга чиқди. Вақт бомдодга яқинлашиб қолган эди. Бағдод кўчаларини айланиб-айланиб улов бир масжиднинг олдида тўхтади.
Жунайд ҳалиги кишини масжид ичида бўлса керак деб ичкарига кирди. Ичкарида бир аъробий Аллоҳга йиғлаб илтижо қилар, ташвишларини аритишини, хатоларини кечиришини сўрар эди. Жунайд қидириб юрган кишиси шу эканлигини билди ва юз динор чиқариб унга берди. Ҳалиги аъробий пулни олиб йиғлаб яна Аллоҳга ҳамдлар айтди. Сўнгра Жунайдга раҳмат ҳам айтмасдан, орқасига қарамасдан кетиб юборди.
Жунайд унга деди:
- Ҳой биродарим! Агар пул етмаса яна кел. Мен Бағдодда бўламан. Мени Жунайд Бағдодий дейишади. Кишиларга айтсанг топиб беришади!
У орқасига ўгирилиб деди:
- Эй Жунайд! Сен жиннимисан?!
- Нега энди жинни бўлар эканман?!
- Мен учун сени уйқудан уйғотиб менинг эҳтиёжимга сени мусаххар қилган, Бағдод кўчаларида сени ортимдан югуртирган Зотни қўйиб сенга дардимни айтайми?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ДАЖЖОЛГА ТОБИНГИЗ ҚАЛАЙ?
Дажжол келса нима қиласиз?
Осмонга амр қилади, осмон ёмғир ёғдиради. Ёмғирни тўхташга амр қилади, ёмғир тўхтайди. Буларнинг олдида туриб бера оласизми? Бойкот учун бир халтача чипс олдида, бир шиша кола олдида сабот билан туриб бера олмаяпсиз. Биродарларингизни қонини ичаяпсиз, гўштини емоқдасиз!

Дажжол келиб илоҳлик даъво қилса. Сизга далилларни териб ташласа. Кўз олдингизда ўликни тирилтирса. Уни ёлғонга чиқара оласизми?
Ахир бугун ойнаи жаҳондаги ёлғонларга, манипуляцияларга ишонаяпсизку! Ғазолик ўз биродарларингизни террорист деяпсиз-ку! Аслида воқелик очиқ-равшан-ку! Сиз буларни кўрмаяпсиз-ку! Бир пайтлар юртимизни ҳимоя қилган аждодларимизни ҳам сизнинг отангиз "босмачилар" демаганмиди?! Бир пайтлар жадидларни, миллатимиз зиёлиларини Сталин қирғин қилганида сизнинг бобонгиз "булар ўзи ёмон инсонлар эди", демаганмиди?! Бир пайтлар Тошкентда, Нью-Йоркда, Москвада қилинган терактларни ўзингиз ҳам мусулмон биродарларингиздан кўрган эдингиз-ку! Елкангиздаги қовоқни ишлатиш вақти келмадими?!

Дажжол келса ва ер остидаги хазиналарни ташқарига чиқишга амр қилса мабодо асаларилар она асаларига эргашгани каби унга эргашиб кетмайсизми? Унинг фитнасидан қутила оласизми? Биродарларингиз қони дарё бўлиб турганида ризқингизни ўйлаб тилингизни тишлаб ўтирибсиз-ку ахир! Озгина луқмага сотиб сотиладиган аҳволга келиб қолдингиз-ку! Дажжолнинг юзига дош бериб туришингизга ишонасизми?!
Ғанимлар қандай қилиб сизга жонини кафтида кўтариб юрган, қонини Роббисига сотаётган, Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қадамжоларини ҳимоя қилаётган кишиларни душман дея ишонтиришди?!
Ғанимлар қандай қилиб сизга Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қадамжоларини босиб олган, уни топтаётган, уни бузмоқчи бўлаётган, биродарларингиз қонини тўкаётган, муслималарнинг номусини булғаётганларни дўст дея ишонтиришди?!

Дажжолга тобингиз борми энди?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАСАЛ
(Такрорнинг зарари йўқ)
Хўроз ҳар куни тонгда қичқириб одамларни уйғотар эди. Унинг эгаси унга: "Сен бизни безовта қилаяпсан. Яна тонгда қичқириб бизни безовта қилсанг патингни битта қолмасдан юлиб оламан!", деди.
Хўроз қўрқди. Ўзига ўзи: "Зарурат ман қилинган нарсаларни мубоҳ қилади-ку! Жонимни сақлаш учун қичқирмаслигим шаръий сиёсатдир. Мендан бошқа хўроз бордир қичқирадиган", дея қичқиришдан тўхтади.
Шу кундан эътиборан унинг овозини ҳеч ким эшитмади.
Бир ҳафтадан сўнг эгаси келиб: "Сенинг борлигингдан нима фойда? Ҳеч бўлмаса товуқларга ўхшаб "қо-қоқ"лайсан энди. Бўлмаса патингни битта қолмай юлиб оламан", деди.
Хўроз энди қўрққанидан товуқларга ўхшаб "қо-қоқ" лай бошлади.
Бир ойдан сўнг хўрознинг эгаси келиб хўрозга: "Ҳар куни битта тухум туғмасанг сени сўйиб ейман", деди.
Шунда хўроз:
"Кошки ўша пайтда қичқириб ўлиб кетганимда эди!", деди!

-----------------------
Имомларга ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиш ман қилингани рост бўлса бу ишни хато деб биламан. Бир нарсани мутлоқ ман қилиб бўлмайди. Чунки бугунги кунда халқ билан ҳукумат ўртасидаги ягона ишончли кўприк имомлардир.
Қайсидир имом хато гапирган бўлса унинг хатосини тўғирлаш керак. Агар шунда ҳам тўғирланмаса унинг ўзини ман қилиб қўйса бўлар эди.
Ўзи шундоғам кишилар китоб ўқимай қўйди. Кўпчилик ижтимоий тармоқлар орқали зиёли имомларимизнинг таълим ва тарбияларини кўриб, тинглаб бораётган эди.
Бундан буёғига радикалларни, хаворижларни, эътиқоди бузуқларни тинглайдими халқ?!
Илтимос! Халқни муаллим ва мураббийлардан айирманглар!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бировларнинг ақлидан ўз фикрингизни қидиришни бас қилинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
"Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш!".

Анъом сураси 90-оят

Оятда зикри келган ҳидоят қилинганлар пайғамбарлардир...

Эй Роббим! Мен Сенга лойиқ намоз ўқий олмайман...
Мен Довуд алайҳис салом каби рўза тута олмайман...
Бемор бўлганимда Айюб алайҳис салом каби сабрли бўла олмайман...
Юнус алайҳис салом китнинг қорнида тасбиҳ айтгани каби Сенга тасбиҳ айта олмайман...
Яҳё алайҳис салом каби динимни қаттиқ тута олмайман...
Юсуф алайҳис салом каби кўзларимни тия олмайман...
Макка фатҳи куни мушрикларга "Бораверинглар, сизлар озодсизлар!", деган Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва саллам каби бағрикенг бўла олмайман...

Аммо мен ҳам улар каби Сени яхши кўраман!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Сизда Москвадаги совуқни ҳис қилиш имкони бор...
Амстердам гуллари ҳидини ҳидлашингиз ҳам мумкин...
Хоҳласангиз Бомбейдаги ҳинд зираворларини мазза қилиб ҳидлашингиз мумкин...
Ҳатто милоддан олдинги иккинчи асрда яшаб ўтган Хитой файласуфи билан ҳам суҳбат қуришингиз мумкин...

Буларнинг бари учун битта ечим бор: "Ўқиш!".

Ўқимайдиганлар ҳаётни яхши шаклда кўра олмайдилар!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ва ниҳоят унинг радикал рақиблари минбарда даъват қилиб турганида суиқасд уюштиришди. Унинг танасига ўн олтита ўқ узишди. Малкольм Икснинг ҳаёти ниҳоясига етди. Аммо бугунги Америка мусулмонлари ўз исломларида ундан қарздордирлар.
Аллоҳ таоло уни шаҳидлар қаторида қабул қилсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Аммо сизга ким зулм қилди?!
Агар бизда ҳали ҳам аёлларга зулм қиладиган эрлар бор экан, демак сизлар хотинликни тушунмаганингиз каби улар ҳали эрликни яхши тушунишмабди. Сиз турмуш қуришингиз, фарзанд кўришингиз, тушунчаларни тузатишингиз лозим эди.
Жамиятимиздаги оилаларга боқинг. Бугун ибратли оилалар жуда кўп. Унда оналар дунё маликаси каби бошларга кўтарилади. Чунки уларнинг оёғи остидадир жаннат.
Хотин эъзозланади, ҳурмат қилинади, эркаланади. Чунки эрларнинг яхшиси хотинларига яхши муносабатда бўлганидир.
Қизларга шабадани теккани қўйишмайди. Улар гўё уйларимиз маликаси.
Амма, хола ва яқинларимиз эса бир учи Аршга боғланган арқондирлар.
Бу дин биргина муслима аёлнинг фарёди сабаб Бағдоддан қўшин тортиб Европагача келган ва уни озод қилган. Сиз ана шундай буюк динга мансубсиз.
Ғанимлар сизни қандай қилиб арзимас эканлигингизга ишонтиришди?!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУҲСИН БАНДА
Доим Юсуф алайҳис саломнинг яхши инсон, муҳсин банда бўлгани ҳақида ўйлайман. У ёшлигидан умрини бешафқат ҳаёт билан курашда ўтказди.
Аммо таажжуб, шунча қийин вазиятларда ҳам муҳсинлардан бўлиб қолаверди.
Юсуф алайҳис саломнинг қиссаси келмиш сура охиридан бунинг сирини англагандек бўлдим. Сура охирида Юсуф алайҳис салом: "Дарҳақиқат У (Аллоҳ) менга яхшилик қилди!", дейди.
У бу қийинчилик ва синовларда ҳам фақат Аллоҳнинг эҳсонини, яхшилигини, лутфини кўради.
Зиндонга ташланганида "Мен мазлум бўлдим" демади. Аксинча қамоқдан чиққанида: "У менга яхшилик қилди, мени қамоқдан чиқарди!", деди.
Акалари унга зулм қилишганда "Нега акаларим менга зулм қилишди?", деб акаларини айбламади, балки отасига: "Шайтон мен билан акаларим ўртасига низо солгач, биёбондан сизларини (бу ерга) жамлади!", деди.
Ҳатто Миср азизининг хотини билан фитналанганда ҳам унинг яхшилигини унутмаган эди: "Аллоҳ сақласин, ахир у(Миср азизи) жойимни яхшилаб берган хўжам-ку!", деган эди. Яъни, менга шунча яхшилик қилган инсоннинг хотини билан бузуқлик қиламанми, деган эди.
Юсуф алайҳис салом бошига тушган ҳар балода Аллоҳнинг яхшилигини, лутфини кўра олган эди. Умрининг ҳар бир тафсилотида Аллоҳнинг фазли ва карамини идрок қила олган эди. Табиийки, унинг қалби шукрга, нурга тўлиб атрофидагиларга ҳам тошар эди.
Аллоҳ унга доимий эҳсон қилар экан, қандай қилиб у ҳам муҳсин банда бўлмасин?!

Агар тадаббур қилсак, ҳаммамиз Аллоҳнинг эҳсони ичидамиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳаммамиз кўринганимиздан ёмонроқмиз. Аммо бу биз учун Аллоҳнинг пардасидир.
Бунинг исми сатр...

Аллоҳим! Биздан сатрингни кўтарма. Акс ҳолда шарманда бўламиз ё Роббим!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАВБАДА ДАВОМ ЭТИНГ!
Гоҳида гуноҳ ортидан гуноҳ қилиб қўясиз...
Тавба қиласиз...яна гуноҳ қилиб қўясиз. Яна тавба қиласиз...сўнгра яна гуноҳ қилиб қўясиз. Ҳатто бу зарбанинг охири йўққа ўхшаб кўринади...
Ўзингизни сўкасиз: Заифман...ҳақирман...ўзгара олмайман...қўлимдан келмайди...!

Бўйсунманг:
"Шайтон сизни фақирликдан қўрқитади, сизни фаҳшга буюради!".
Эсланг: "Аллоҳ сизга Ўз ҳузуридаги мағфиратни ва фазлини ваъда қилади. Ва Аллоҳ кенг қамровли ўта билувчи Зотдир!".

Шайтонга сулҳ байроғини кўтарманг, тавбада давом этинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БАХТ...ҲАВАС!
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг қўлида Саъд ибн Муоз, Саъд ибн Убода, Асъад ибн Зурора ва бошқалар каби кибор саҳобалар иймон келтиришган. Сўнгра унинг қўлида минглаб инсонлар исломга кирди. Унга ажиб бир қабулият берилган эди. Динни чуқур ва нозик жойларигача яхши англаган эди. Ўша пайтдаги кишилар олдинги динида қанчалар мутаассиб бўлишмасин унга йўлиқишса албатта исломга киришар эди.
Зуҳрий айтади:
"Шу қадар ансорларнинг исломга киришига сабаб бўлиш фақатгина Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳуга насиб қилди. Ҳатто бугун бутун Мадина ислом учун Мусъабдан қарздор десак янглишмаган бўламиз. Илк жума намозини Мадинада кишиларга Мусъаб ўқиб берган эди!".

Ҳавасдамиз....!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Эҳтиёт бўлинг!
Қалбингиз тубига етиб боришга ҳамма ҳам муносиб эмас. Биргина хатокор зиёратчи кириб қалбингизни вайрон қилиши мумкин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚУЧИШ
Қучиш учун яқин бўлиш шарт деб ким айтди сизга?!
Сиз гарчи бошқа борлиқда бўлсангизда, ҳарфларим билан сизни қучишга қодирман...

Учрашмасдан туриб руҳим деворларини ушлар экансиз, сизга саломларим бўлсин!

Мен сизнинг олдингизга тўс-тўполонли бу дунёдан тинч ва осойишта макон сотиб олиш учун келмадим...

Мен сизни тинч ва осойишта макон ўлароқ кўрганим учун бошпана сўраб эшигингизда туришни ўзимга эп билдим!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ

"Бас, шайтон уни васваса қилди. У: «Эй Одам, мен сенга абадият дарахтини ва битмас-туганмас мулкни кўрсатайми?" деди".

Тоҳа сураси 120-оят

Яъни, Роббинг манави дарахт мевасидан ейишингни ман қилган бўлса, сенинг абадий яшашингни, мулкинг бардавом бўлишини истамаганидандир. Бу дарахтнинг мевасидан есанг, ҳеч ўлмайсан, мулкинг эса йўқолмайди, деб Иблис васваса қилди.

Иблиснинг ҳақиқатларни ўзгартиришига қаранг. Дарахтни "абадият дарахти" деяпти.
Бугун рибони "иқтисодий зарурият", порани "ҳадя", қиморни "фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш", соқол ва ҳижобни "қолоқлик ва террор" дейдиганлар бор...

Эҳтиёт бўламиз. Иблис ҳали ҳам тирик. У ҳамон ҳақиқатларни ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Китобни, ўқишни севиш Яратган томонидан берилган неъматларнинг энг буюкларидандир!

Артур Конан Дойл

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Танлови учун фақат собит бандалари қолиши учун Аллоҳ синовларини узайтирар экан!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Инсонлар олдига ниқобсиз чиқишдан кўра оғир иш йўқ. Чунки унинг тўлови ниҳоятда оғир бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Биродарлар Қобул Дусов заминимиздами ёки Марсга учиб кетдими?
Ёки ҳали ҳам ҳатто ўзининг туманини ўзлаштиролмай юрибдими?

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Умавий халифалардан Ҳишом ибн Абдулмаликнинг ўғли оти ўлиб қолгани учун жума намозига бормади. Ҳишом ўғлидан нега жума намозига бормагани ҳақида сўраганида ўғли оти ўлиб қолганини, пиёда бора олмаслигини айтди. Ғазабланган Ҳишом ўғлини бир йил уловга минишдан ман қилиб қўйди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОГОҲЛИК!
Ёзги таътиллар бошланиши билан фарзандларингизни яхши устозларга топширинг.
Интернет раҳм қилмайди, кўча эса тарбияламайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

#ШАХСИЯТ
Бугунги ёшларнинг аксарига Малкольм Икс ким деган саволни берсангиз уни танимасдан таажжубланса керак!
Малкольм Икс ким?
Уни нега танишимиз керак?
Бу инсоннинг Америкалик қора танлилар орасида исломни ёйишдаги ўрни ниҳоятда катта. Ўша пайтлар Америкада ирқчилик, қора танлиларни камситиш, уларни одам ўрнида кўрмаслик, хорлаш авжида эди.
Мана шундай бир оғир пайтда Малкольм Икс дунёга келди. Унинг отаси черковда роҳиб, онаси эса асли Кариб денгизи ҳавзасидан бўлган бир аёл эди.
Малкольм Икс олти ёшга тўлганида отасини оқ танлилар ўлдиришди. Унинг бошини ёриб трамвай йўлига ташлашди. Уни трамвай босиб ўлдирди. Малкольм Икснинг оиласида моддий ва маънавий томондан қийинчилик ва муаммолар бошланди. Улар оқ танлилар берадиган ижтимоий ёрдам ҳисобига яшай бошлашди. Бу ёрдамни ҳам олиш ниҳоятда қийин эди.
Бунга бардош бера олмасдан унинг онаси ақлидан ажралди. Уни жиннихонага ётқизишди. Қолган умри шу ерда ниҳояланди.
Малкольм Икс ва унинг саккиз укасини ҳукумат турли оилаларга тарқатиб юборди. Малкольм Икс ўзи яшайдиган уй яқинидаги мактабга ўқишга кирди. У мактабдаги ягона қора танли ўқувчии эди. У жуда ақлли, зийрак бола эди. Барча тенгқурларидан ўзиб кетди. Устозлари унинг ўсаётганини, нафсий ва маънавий томондан юксалаётганини, камситишларга қарши курашаётганини, айниқса қонунчиликни мукаммал ўрганаётганини кўриб ташвишга тушиб қолишди.
Унинг ҳаётидаги ўзгариш нуқтаси мана шу эди. Кейинчалик мактабни ташлаб қора танлилар қилиб юрадиган турли ишларда ишлади. Официантлик қилди, вокзалларда ишлади, пояфзал тозалади. Ҳатто кишилар орасида таниқли раққос ҳам бўлди. Сўнгра дайдиликни истаб қолди. Ароқ ичди, папирос чекди, қимор ўйнади. Пул топиш учун наша сотди, уйларни, машиналарни тунади. Буларнинг барини йигирма бир ёшигача қилди. Сўнгра шериклари билан қўлга тушиб ўн йилга қамалди. Бунақа ишлар билан қўлга тушган оқ танлилар одатда беш йил қамалар эди.
Қамоқда Малкольм Икс чекишни ташлади, чўчқа гўшти ейишдан воз кечди. Китоб ўқишга киришди. Турли соҳадаги минглаб китобларни мутолаа қилди. Билимини оширди, шахсиятидаги нуқсонли томонларни тўлдиришга имкон берадиган маълумотлар билан онгини бойитди.
Бу вақтда унинг ака-укалари саййид Муҳаммад ал-Ийжа исмли кишининг қўлида мусулмон бўлишди. Бу киши қора танлиларни исломга даъват қилар эди.
Ака-укалари Малкольм Иксни ҳар йўл билан исломга киришга ундаб кўришди. Ва ниҳоят уни кўндиришди. Малкольм Икс исломни қабул қилди.

Шундан бошлаб унинг хулқи ва шахсияти яхши томонга ўзгариб борди. У хутба ва даъватларда иштирок эта бошлади. Кейинчалик ўзи ҳам қамоқдагиларни исломга чақира бошлади. Исломга даъватини тўхтатиш учун унга авф эълон қилинди ва қамоқдан чиқарилди.
Малкольм Икс "Ислом уммати" жамоасига қўшилди. Бу жамоанинг бузуқ фикрлари кўп эди. Ирқчилик шулардан бири эди. Улар фақат қора танлиларга ён босишар, исломни шунга буришар эди. Гўё ислом улар наздида фақат қора танлилар учун дин эди. Ҳолбуки, ислом ирқчиликка қарши эди.
Бир вақтнинг ўзида кўринишларини исломий қилиб олишган эди. Бир гап билан айтадиган бўлсак, улар исломнинг ташқи кўринишини олиб унинг гавҳаридан воз кечишган эди.
Малкольм Икс "Ислом уммати" жамоасига кишиларни бор имконияти ва кучи билан даъват қила бошлади. У чарчамас, доимо фаол эди. У жуда кўпчиликни бу ҳаракатга олиб киришга муваффақ бўлди.
Бироз вақт ўтиб Малкольм Икс ҳаж қилишни истаб қолди. Ҳажга бориб ҳақиқий исломни таниди. Ўзи қабул қилган, ирқчиликка асосланган ҳаракатнинг залолатини англади. Малкольм Икс ҳақиқий исломни қабул қилиб ўзига ҳожи Малик Шабоз исмини танлади.

Малкольм Икс ватанга қайтиб келгач кишиларни ҳақиқий исломга чақира бошлади. Адашган ва адаштирувчи "Ислом уммати" ҳаракатини ҳам хатоларини, тушунчаларини ўзгартиришга ҳаракат қилди. Унинг бу иши ҳаракат аъзоларига ёқмади. Унга нафрат кўрсатиб таҳдид қила бошлашди. Аммо Малкольм Икс бунга парво қилмасдан соғлом ва ирқчиликдан холий бўлмиш ислом сари даъватида давом этди.

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!
Ўтган ҳафта Петронелла Уайаат бутун Европани ларзага солган мақоласини эълон қилди. Британиялик бу ёзувчи аёл бутун умр аёллар фикрини заҳарлаб келиш билан шуғулланган. Ҳаётини шунга тиккан эди. Ва нихоят унинг кўзлари очилди...
Олдинги бузилган ҳаётини эҳтимол тиклай олмас, аммо бутун умр ўзи ичиб келган заҳарли қадаҳнинг охирги томчиларини ичишни истамади. Унинг бу иши ҳар қанча эҳтиромга арзийди. Чунки хатони эътироф қилиш ва ундан қайтиш унда бир умр давом этишдан яхшироқдир...
Петронелла Уайаатнинг қуйидаги фикрлари менинг эътиборимни тортди:
1. Мен турмушга чиқмадим. Фарзандларим йўқ, ёлғизман. "Аёллар ҳаракати" мени бахтсиз қилди. Мен фарзандларимни бой бердим...!
2. Дугоналарим билан учрашаман. Ҳаммамиз элликдан ўтдик. Олий маълумотли бўлдик, яхши жойларда ишладик. Аммо ҳаётимизда бўшлиқ бор. Бизнинг фарзандимиз йўқ...!
3. Бугун бошқа дугоналарим каби мен ҳам бизнинг "Аёллар ҳаракати"миз келажак авлодни барбод қилганини кўп эслаяпман. "Аёллар фалсафаси" зарарли бўлиб чиқди...!
4. "Аёллар ҳаракати" бизга анъанавий аёл эркаклар ўзининг манфаати учун ихтиро қилган стандарт аёлдир деб ўргатди. Шу туфайли мен эркаклардан жиркана бошладим. Бугун эса бунинг бадалини тўлаяпман...!
5. Мен ва дугоналаримга нисбатан энди вақт ўтди. Аммо биз "Аёллар ҳаракати"га келажак авлодимизни ҳам барбод қилишига йўл бермаслигимиз керак...!

Азиз сингилларим! Уйларни хароб қилувчи бундай ҳаракатлардан эҳтиёт бўлинг. Улар сизга эркак билан аёл ўртасида фарқ йўқ дейишади. Эркак билан рақобатлашинг, ундан ўзинг дейишади. Биз эркаклар билан тенгмиз, дейишади. Гендер тенглик ҳақида бонг уришади. Улар сизга ҳаётни эркаклар билан жанг деб тушунтиришади. Эркакларни дўст, ҳимоячи эмас, душман қилиб кўрсатишади.
Сиз фитратингиздан биласизки, эркаклар бошқа хилқат, сиз бошқа хилқатсиз. Улар сизга ўхшамайди, сиз эса уларга.
Сиз улар билан, улар эса сиз билан бирга бўлиш учун дунёга келгансизлар. Сиз ундаги нуқсонни тўлдирасиз, у эса сиздагини!
Сиз эркаклар билан ёқалашгунча уларнинг қўлидан тутинг. Сиз улардан яралгансиз. Сиз уларнинг бир қисмисиз. Эркаклар эса сизнинг борлиғингиздир!
Аёл кишининг саодати ўзи яхши кўрган ва аёли ҳақида Аллоҳдан қўрқадиган эркакнинг химояси ва ғамхўрлиги остида бўлишидир.
Улар сизга ҳали "қўзғолинг, бу жамият сизга хўжайинлик қилмоқчи" дейишади. Сиз жангга киришасиз. Бутун умрингизни қонга бўяйсиз. Сўнгра умр ўтгандан сўнг Дон Кихот шамол тегирмони билан жанг қилгани каби улар ихтиро қилган мавҳум душман билан курашганингизни англайсиз.
Ўрнида сарфланмаган куч ва қувватингиз ҳамда ёшлигингиз оила аталмиш буюк неъматни йўқотишингизга, хотиржамликдан айрилишингизга, умрингиз охирида катта хонадонда ўргатилган ит ёки мушук билан яшашга сабаб бўлади.
Улар сиздан муҳаббат, оилага эътибор каби нарсаларни тортиб олиб ўрнига ит билан мушук беришади.
Улар сизга "тананг сенинг мулкинг, уни истаганингга бер, истаганингдан ман қил" дейишади. Умрингиз поёнида эса ўзингизни тўшакда ўйинчоқ бўлганингизни ҳис қиласиз. Инсон ёши ўтгани сари ёлғизликни қанчалар совуқ эканлигини, қанчалар инкор қилмасин бу совуқдан руҳи титраётганини англаб боради. Бошқа аёлларнинг оиласи, фарзанди, набиралари борлигини, уларни яхши кўришини англайсиз. Сизда эса яхши кўриш ва яхши кўрилиш учун ҳеч кимса йўқлигини ўшанда биласиз.
Ана ўшанда турмуш ўртоғингизнинг иссиқ қучоғи ва оиладаги омонлик энг катта неъмат эканлигини англайсиз.
Улар сизга "аёлларни хорлашди, уларга зулм қилишди" дейишади. Ҳа тўғри, ғарб аёлларни хорлади, уларга зулм қилди. Унинг танасини хорлади. Уни бир матога айлантирди. Ҳатто машина мойининг рекламасида ҳам ярим яланғоч аёлнинг суратини жойлайдиган бўлишди.
Ғарб аёлларга зулм қилди. Уни иш бозорига улоқтирди. Бутун ҳаёти мусобақага айланди. Авлод бинокоридан ишлаб чиқарувчига айлантирди.

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УНДАЙ БЎЛА ОЛМАЙМАН...
Бир куни туғилиб бошқа бир кунда ўладиган, улардан фақат туғилиш ва ўлишдан бошқа ҳеч нарса қолмайдиган юз минглаб кишилар каби яшай олмайман...

Бу менинг ҳиссиётим...

Аммо мен қилган ишларимни мутлоқ тўғри деб даъво ҳам қилмайман. Қилмишларимда танқидга муносиблари ҳам талайгина...
Қанча хатолар қилганимни ўзим биламан, Роббим билади. Кишилар эса озгинасини билишади холос...

Аммо ҳамма ишим тўғри, оқилона ва нуқсонсиз деб бирор кишининг ҳам айта олмаслиги мени бироз бўлсада юпатади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КАРОМАТ
Саййидимиз Абдулқодир Жийлоний қуддиса сируҳунинг ҳузурига бир киши келиб Ҳанбалий фиқҳини ўрганмоқчи эканлигини айтди. Жийлоний уни шогирдликка қабул қилди. Олти йил у киши фиқҳ ўрганди.
Фиқҳни тугатгач Жийлонийдан сўради:
- Мен сизнинг олдингизда олти йил таълим олдим. Кишилар сизни авлиё дейишади. Авлиёларнинг каромати бўлади. Сиз ҳавода ҳам учмадингиз, сувда ҳам юрмадингиз?!
Абдулқодир Жийлоний деди:
- Сен менинг намозни тарк қилганимни кўрдингми, Рамазон рўзасини тутмаганимни кўрдингми, закотни бермаганимни кўрдингми?
Шогирд деди:
- Йўқ, кўрмадим!
Жийлоний деди:
- Болам! Ҳақиқий каромат бу истиқоматдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЗГАРУВЧАНЛИК
Юсуф алайҳис саломнинг акалари ўз манфаатлари учун укалари Бинямин керак бўлганида оталари ҳузурига Мисрдан қайтиб бориб: "Эй ота! Бизга (дон) ўлчаб бериш ман қилинди. Биз билан укамизни юборинг, ўлчаб оламиз. Биз уни албатта муҳофаза қиламиз!", дейишди.

Эътибор беринг, ишлари тушганида "укамиз" дейишмоқда.
Ишлари битгач: "Эй ота! Ўғлингиз ўғирлик қилди!", дейишган эди.
Яъни, бу сафар "укамиз" дейишмади.

Тавба! Инсонларнинг манфаати тугаса гапи ҳам нақадар тез ўзгаради!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ғазони эгалланиши бу Тури Синони эгалланиши дегани. Бунинг маъноси эса, Мисрни вайрон қилувчи бўронлар гирдобида қолдиришдир. Бунинг маъноси эса, Мисрга келадиган энг қулай йўлни ҳозирлашдир.
Фаластин бепоён ислом диёрларининг бир бўлагидир. У ислом давлатининг ўзаги ҳисобланади. Унга ҳукмрон бўлиш Қоҳира, Димашқ ва Бағдодга йўл очади. Сўнгра ҳатто Макка ва Мадинага ҳам йўл очиши мумкин.
Бу заминдан бир қаричини яҳудийларга беришга рози бўлишни исломни инкор қилиш ва ғарб истилосининг табиатини англамаслик деб номласак бўлади.
Мусулмонларнинг мустамлакачилар исломни парчалаш учун чизиб берган чегара ортида бўйсуниб, бош эгиб ўтиришлари уммат учун энг катта хатардир. Бугун мусулмонлар ер юзида турли рангли байроқлар остида тарқалиб кетишди.
Мусулмонлар жинси, ирқи, миллати қанақа бўлмасин мустамлакачиларга қарши уруш эълон қилиши керак. Қўлларига тушган қурол билан босқинчиларга қарши туришлари лозим. Иккита жаҳон урушида мусулмонлар ёлғончи иттифоқчилар ёнида жанг қилганларини унутмасликлари керак. Мусулмонлар бу урушлардан хорлик ва хиёнатдан бошқа нарсани ўлжа қилишмади. Қуруқ қўл билан уйларига қайтишди.
Мусулмонлар олдида иккита йўл турибди:
1. Уйғониш
2. Ўлиш

Муҳаммад Ғаззолий

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РИЁ
(Аллоҳ ҳаммамизга ихлосни насиб қилсин, риёдан асрасин)
Абу Яъқуб роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Киши ўз ихлосида ихлос кўрса демак ихлоси ихлосга муҳтож бўлади!".

Зуннун Мисрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ихлоснинг белгиси учта:
1. Кишилардан келадиган мақтов ва ёмонлашнинг баробар бўлиб қолиши.
2. Қилган яхши амалларни унутиш.
3. Амалнинг савобини охиратда исташ".

Саҳл ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Риёнинг нималигини фақат мухлис киши билади!".

Абу Саъид Харроз роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Орифларнинг риёси муридлар ихлосидан афзалдир!".

Ҳузайфа Маръаший роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ихлос бу- банданинг амаллари зоҳирда ҳам, ботинда ҳам тенг бўлишидир!".

Сарий Сақотий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Ким ўзида бўлмаган нарса билан кишилар олдида зийнатланса Аллоҳнинг наздида қадри тушади!".

Саҳл ибн Абдуллоҳ роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Энг қийин нарса нима?
Саҳл деди:
- Ихлос. Чунки бундан нафсга насиба йўқ-да!

Юсуф ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Қалбимдан риёни чиқариб ташлашга қанча ҳаракат қилдим аммо бўлмади. У бошқа рангда униб чиқаверар эди!".

"Рисолатул Қушайрийя" китобидан.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал