abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

“РОББИМ, МЕНГА ШУНДАЙ ҲАБИБНИ БЕРГИНКИ, У МЕНГА ЎЗИМДАН ҲАМ СУЮКЛИ БЎЛСИН!”.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ҳудайбийя кунида саҳобалардан Салама ибн Акваъ розиёллоҳу анҳуга бир қалқон бердилар. Кейинчалик уни кўрганларида қалқон унда йўқ эди. Ундан сўрадилар:
-Эй Салама! Мен сенга берган қалқон қани?
Салама деди:
-Амаким Омирни кўриб қолдим. У кишида силоҳ йўқ эди. Мен қалқонимни у кишига бердим!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам кулиб дедилар:
-Сен бир пайтлари: “Роббим, менга шундай ҳабибни бергинки, у менга ўзимдан ҳам суюкли бўлсин!”, деган кимсага ўхшайсан!”.

Кишилар бир чиройли иш қилишса уларни янада шижоатлантиринг. Уларни мақтанг.
Ота-онасига яхшилик қиладиган кишини “ажойиб инсон, ажрнинг тагига қолиб кетган инсон”, денг!
Яхши турмуш ўртоғини “у олийжаноб инсон, у савобга кўмилган инсон”, денг!
Ишончли ишчингиз ҳақида “ у менга ўзгаларга ишонишни ўргатди”, денг!
Дарсларида ҳаракатчан талабангизни, ишларида муваффақиятли фарзандингизни “у ажойиб талаба, у ажойиб инсон”, денг!
Ҳижобланган дугонангизни кўрсангиз “сенинг ҳижобинг менга сабот беради”, денг!

Инсонлар худди ҳашаротлар сингари гоҳида ўз қанотларининг гўзаллигини кўришмайди.
Кишилардаги гўзал томонни мадҳ қилинг. Бу салим қалб соҳибларининг феълидир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бундан бир минг тўрт юз йиллар аввал Абу Толиб дарасида содир бўлган воқеанинг замонавий нусхаси...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЙИН
“Африкада туғилар экансиз, туғилишингизнинг ўзида ҳаёт сизни 1:0 ҳисобида мағлуб қилган бўлади.
Агар яхши таълимдан бебаҳра бўлсангиз ҳаётга 2:0 ҳисобида ўйинни бой берган бўласиз.
Агар ота-онангизнинг пули бўлмаса ҳаётга 4:0 ҳисобида ютқизган бўласиз.
Бу майдонда сизнинг олдингизда бошқа танлов бўлмайди. Фақат мувозанатни сақлаш учун ўлдим деб курашасиз!”.

Лоран Гбагбо
Кот-д'Ивуар собиқ президенти

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЗОҲИРГА ҚАРАМАНГ!
Милодий 723 сана 26 майда Умавийлардан халифа Абдулмалик ибн Марвон вафот этди. У жуда ҳам зиддиятли шахс эди. Қуръон ҳофизи эди. Фиқҳ, ҳадис ва луғатни яхши билар эди. Маданиятли инсон эди. Сиёсатда даҳо эди. Тарихчилар ёзишича, ахлоқида юмшоқлик бўлган.
Бошқа томондан эса қаттиққўл эди. Қилични яхши ишлатар эди. Ҳажжож золимни мусулмонларга бошлиқ қилиб қўйган киши айнан Абдулмалик ибн Марвон бўлади. Каъбани манжаниққа тутган, саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Зубайр розиёллоҳу анҳуни дорга осган эса мана шу Ҳажжож бўлади!
Халифа Абдулмалик ибн Марвон шоирлардан Кусайр Иззатни кўришни хоҳлаб қолди. Чунки у ҳақида кўп эшитган эди. Кусайр кўриниши хуник бадбашара инсон эди. Бўйи ҳам пакана, кийимлари жулдур эди. Халифага унинг кўриниши ёқмади ва: “Уни кўргандан кўра Муъайдийни эшитганим яхшироқдир!”, деб юборди. Кусайрнинг аччиғи чиқди. Унинг иззат нафсига тегди бу гап. Шунда халифага шундай шеър айтди(насрий баёни):
“Озғин кишини кўриб ундан нафратланасан. Унинг кийимлари ичида ҳолбуки йиртқич арслон бор. Арслоннинг кўп бақирадигани энг заифи бўлади. Шижоатлиси эса бақирмайдигани бўлади. Қушнинг бўйни узуни кичкина ҳисобланади. Лочин ва қирғийлар кичкина бўлади. Туя катта, аммо ақли йўқ. Унинг катталиги унга ҳеч қандай фойда бермайди. Уни бир кичкина болача ҳам етаклаб юриши, истаса тупроққа ётқизиб уни бўғизлаши мумкин!”.
Шеърни эшитган Абдулмалик ибн Марвон деди:
-Қойил! Ниҳоятда фасоҳатли, тасаввури кенг ва қалби бақувват инсон экансан. Менга сени худди шундай таърифлашган эди!
Сўнгра халифа ўрнидан туриб уни қучоқлади. Ундан узр сўради ва уни тепага таклиф қилди!
Инсонларга кўринишига қараб баҳо берманг. Уларнинг баҳосини нимага молик бўлганига қараб эмас, нимани тақдим қила олишига қараб берса бўлади. Инсон кийими ва ташқи кўриниши билан эмас, ақли, қалби ва тили билан инсондир. Билол розиёллоҳу анҳу исломдан олдин қул бозорларида арзимаган дирҳамларга сотилар эди. Аммо Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга шунақа баҳо бердиларки, бу унинг қалби ва ақли нечоғли гўзаллигини билдиради:
“Сен дунёда нима амал қиласанки, мен сенинг оёқ кийиминг товушларини жаннатда эшитдим!”.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингизга ўхшаган ўзбекка рус тилида гапирар экансиз, сиз маданиятли инсон эмассиз. Балки сиз ўз тилини унутган, ундан уяладиган, унинг гўзаллигидан маҳрум бўлган маданиятсиз ва қуруқ инсонсиз!
Олифталик қилмасдан ўзбекча гаплашаверинг болам!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НАМОЗИМНИ ҚИСҚА ҚИЛАМАН!
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга дедилар:
“Мен намозга киришаман. Уни чўзиб ўқишни истайман. Шунда орқадан боланинг йиғисини эшитаман. Унинг йиғисидан онаси қаттиқ безовталанганини билганим учун намозимни қисқартираман!”.

Иймондан сўнг қалбда жойлашган ҳисларнинг энг гўзали шафқат ва раҳматдир.
Ёнида раҳмати бўлмаган ҳар қандай иймон оқсоқ иймондир.
Инсонларга енгиллик беришни истаган, уларга раҳм қилган кишиларга Аллоҳ раҳм қилсин!
Ўқувчилар гарданига кўп вазифалар юкламайдиган устозларга Аллоҳ раҳм қилсин!
Ишчиларини ортиқча талаблар билан қийнамайдиган бошлиқларга Аллоҳ раҳм қилсин!
Фуқароларини турли солиқлар билан азобламайдиган, нархларни ҳадеб кўтаравермайдиган ҳокимларга Аллоҳ раҳм қилсин!
Уйдаги ташвишларни кўпайтирмасдан хотинининг саломатлигини ўйлаган эрларга Аллоҳ раҳм қилсин!
Ҳар нарсани талаб қилавериб турмуш ўртоғини чарчатмайдиган аёлларга Аллоҳ раҳм қилсин!

Раҳм қилинг, раҳм қилинасиз. Шафқат қилинг, сизга ҳам шафқат қилишади!



/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Оиласига эътиборли инсонни оиласи билан ўралашиб қолган дейишади. Оиласини ташлаб қўйган инсонни эса эътиборсиз дейишади.
Иккита мансабда ишласа дунё уни еб қўйибди дейишади. Ҳеч қаерда ишламаса текинхўр-дангаса дейишади.

Улар мана шундай. Ҳар фазилатдан разолат излашади. Бу нарса уларнинг асос-пойдеворидир.
Фазилат эгалари модомики улардан қутила олмас экан, разолат эгаларини энди сўраб ўтирманг.
Бунақаларни кўрсангиз худди мохов ва вабони кўргандек қочинг. Уларга яқин бўлишдан фойда йўқ. Уларни йўқотишда зарар йўқ.
Улар худди фойдасиз илм ва зарарсиз жаҳолатга ўхшашади.

Учинчи дарс:
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг васиятларидан бири: "Яхши ишни кичик санаманг!", деган ҳадисларидир.
Оддий мушук ўтиб кетиши учун машинангизни тўхтатишингиз яхши ишдир.
Кўзи кўрмайдиган кишини йўлдан ўтказиб қўйиш яхши ишдир.
Оддий ишчиларга сув улашиш яхши ишдир.
Кўча четидаги оддий сотувчилардан бир нарса сотиб олиш яхши ишдир.
Урушиб қолган эр-хотинни яраштириб қўйиш яхши ишдир.
Хотинингизнинг хатосига кўз юмиш яхши ишдир.
Фарзандларингиз хатосига кўз юмиш ва хатони яхшилик билан тушунтириш яхши ишдир.
Қўшнига бир ликопчада овқат чиқариш яхши ишдир.
Беморнинг даволанишига кўмак бериш яхши ишдир.

Яхшиликнинг чегараси йўқ. Оддий нарсани яхши ният ибодатга айлантириб юборади.
Эҳтимол жаннат сиз артган мазлумнинг кўз ёшидадир. Эҳтимол жаннат сиз кўнглини олган мажруҳнинг шодлигидадир.
Бани Исроилдаги зинокор аёл бир итни суғориб жаннатга эга бўлди.
Ҳайвонларга шафқат қилганларга Аллоҳнинг муомаласи шу бўлса, инсонга қилинган шафқатнинг баҳоси қанақа экан?!

Тўртинчи дарс:
"Эй Аллоҳнинг Расули! Кечаси билан бировнинг қўлида ишлаб икки соъ хурмо ишладим. Бир соъ хурмони уйда қолдирдим. Бир соъни олиб келдим!".
Садақа бойдан бўлса яхши. Фақирдан бўлса ундан ҳам яхшироқдир. Чунки бой кўпдан беради, фақир эса оздан.
Қари инсон иффатли бўлса яхши. Ёш иффатли бўлса янада яхши. Чунки қари инсоннинг нафсий хоҳишлари ва шаҳвати сусайган бўлади. Ёшлар эса гуноҳ қилишга қодир бўлатуриб ўзини сақлаган бўлади.
Кампирлар ёпиниб юрса яхши. Ёш қизлар ҳижобланса янада яхши. Чунки кампирлар гўзаллигини йўқотган бўлади, эркакларни деярли жалб қилмайди. Ёш қизлар эса гўзалликда бўлишади. Кампининг дунёси кетаётган бўлади. Ёш қизнинг дунёси эса энди келаётган бўлади.

Бешинчи дарс:
Нарсалар Аллоҳнинг наздида ҳажми билан эмас, қиймати билан аҳамиятлидир.
Абдурраҳмон ибн Авф розиёллоҳу анҳу саккиз мингдан тўрт минггини, яъни ярим бойлигини олиб келиб садақа қилди. Абу Ақийл эса икки соъ хурмо ишлаб топиб бир соъини садақа қилди.
Аллоҳ таоло иккисига ҳам молининг ярмини эҳсон қилганлик савобини Ўз раҳмати ила ёзажак иншааллоҳ!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
- Бир дирҳам минг дирҳамдан ўзиб кетди!
Саҳобалар сўрашди:
- Қандай қилиб эй Аллоҳнинг Расули?
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Бир кишининг икки дирҳами бор эди. У биттасини садақа қилди. Бошқа бир кишининг кўп пули бор эди. У шундан минг дирҳамини садақа қилди!

Бир дирҳамини садақа қилган киши молини ярмини садақа қилган эди. Минг дирҳам садақа қилган киши эса молидан озгинасини садақа қилган эди. Албатта бунинг ҳам ажри буюк!
Бу билан бойларни садақадан тўхтатмоқчи эмасмиз. Уларга: "Аллоҳ сизга кўпайтиргани сари сиз ҳам садақани кўпайтиринг", демоқчимиз.
Фақирлар эса садақам оз дейишмасин.
Новвойнинг битта нон садақа қилиши билан битта нони бор одамнинг яримта нон садақа қилиши тенг эмас!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУКОФОТ
"Қиёмат кунида ажрларингизни тўлиқ қилиб оласиз!".

Оли Имрон сураси 185-оят.

Бу дунёда барибир нимадир кам бўлаверади. Гоҳида юрасиз, аммо ета олмайсиз. Биз натижадан эмас, ҳаракатдан сўраламиз.
Гоҳида яхшиликни экасиз, мева бермайди. Аммо унутманг, яхшиликни экиш ибодатдир.
Тожга ҳақли ҳамма инсон ҳам тахтга чиқавермайди.
Самода таниқли бўлганларнинг барчасини ҳам ер аҳли танийвермайди.
Тобутлари ила жаннатга олиб кетиладиганларнинг барчасининг ҳам жанозасида кўп жамоат бўлавермайди.
Дунёда шунақанги қаҳрамонлар борки, уларда орден ва медаллар йўқ. Уларда илмий даражалар йўқ.
Дунёда шунақанги ғолиблар борки, уларнинг ғалабаси учун қарсак ҳеч қачон чалинмаган.
Дунёда шундай ибодатлар борки, уларнинг азамати махфийлигидадир.

Дунёда шундай бандалар борки, уларга фақатгина Роббиларининг: "Бандамни жаннатга олинглар!", деган гапи дунёвий барча мукофотлардан устун туради!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КИБР
"Мен ундан яхшиман!".

Аъроф сураси 12-оят.

Бу мутакаббирлик, ўзни катта олиш ва димоғдорлик лаҳзаси эди.
Буни гапирган Иблис жаннатдан ва Аллоҳнинг раҳматидан абадий жудо бўлди.
Олдин ўзи ҳам фақир бўлганларнинг бой бўлганларидан кейин фақирларнинг устидан кулиб: "Камбағалнинг ўзи ландовур бўлади!", деганларини кўрдик!

Собит қадамларимиз тойилишидан, инсонларга амр қилган нарсамизга ўзимиз амал қилмасликдан, тоатларимизни ужб ва риё билан ҳабата қилишдан, гуноҳкорларга раҳмат кўзи билан эмас, таҳқирлаш кўзи билан боқишдан Аллоҳ бизни сақласин!

Аллоҳим! Бизни туғёнга солиб шукрингни унуттирадиган неъматлардан сақла. Бизга бизни Сенга исён қилишга мажбур қиладиган синовларни берма. Бизга доимо тупроқдан келиб тупроққа кетишимизни эслатиб тур!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЛИБОС
"Тақво либоси, ана ўша яхшидир!".

Аъроф сураси 26-оят.

Мушрик Абу Жаҳл ҳам айнан Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг салласи каби салла, унинг чопони каби чопон кияр эди.
Мушрик Умайя ибн Халаф ҳам айнан Абдуллоҳ ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу каби соқол қўйган эди.
Мушрик Утба ибн Рабийъанинг қиличи ҳам айнан Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳунинг қиличи ясалган металдан ясалган эди.

Тўғри, қайсидир маънода шакл ҳам керак. Аммо диндорлик ҳеч қачон шакл билан бўлмаган, балки мазмун билан бўлган.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам кўксиларини кўрсатиб:
"Тақво мана бу ерда!", дер эдилар!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МОЛ
"Мол-мулк, бола-чақа дунё ҳаёти зийнатидир!".

Каҳф сураси 46-оят.

Мўъмин молни яхши кўриши мумкин, аммо унга қул бўлмайди.
Ахир Абу Бакр розиёллоҳу анҳу Билол розиёллоҳу анҳуни пулга озод қилган эди-ку!
Усмон розиёллоҳу анҳу қўшиннинг учдан бирини пул билан жиҳозлаган эди-ку!
Исломда бевалар ва етимларга ёрдам бериш учун ҳаракат қилиб юрганлар Аллоҳ йўлида жиҳод қилганлар билан, доимий рўза тутиб юрганлар билан, ухламасдан ибодат қилиб чиқадиганлар билан тенглаштирилган. Ахир бунга пул керак-ку!
Имом Замаҳшарийнинг "Рабиъул аброр" номли китобида келади:
"Мол мўъминнинг қуролидир. Ортимда мол қолдириб Аллоҳга ҳисоб берганим, кишиларга муҳтож бўлганимдан кўра яхшироқдир!".


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАСХАРА ҚИЛМАНГ!
"Бир қавм бошқасини масхара қилмасин!".

Ҳужурот сураси 11-оят.

Бадбашара инсоннинг устидан кулманг. Бирортамиз ўзимизни-ўзимиз яратиб олганимиз йўқ. Инсонни эҳтиром қилмасангиз уни яратган Холиқни эҳтиром қилинг.
Фақирни масхара қилманг. Бирортамиз ўзимизга-ўзимиз ризқ бермаймиз. Ҳаммамиз Аллоҳнинг эшигига муҳтожмиз.
Оддий ишчилардан жирканманг. Фаришта эмассиз. Ерни тешиб кириб кета олмайсиз. Тоғдан баланд бўла олмайсиз. Ҳалол бир сўм, ҳаром миллион сўмдан яхшироқдир.
Салафи солиҳлар бир-бирларини ҳатто ҳайвонларни масхара қилишдан қайтарар эдилар.
Имом Субкий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Уйимиз олдида ўтирган эдим. Бир ит келиб қолди. Уни ҳайдаб: "Йўқол бу ердан итвачча!", дедим. Отам уйнинг ичидан мени уришиб бердилар. Мен отамга: "Мен нотўғри гапирдимми?! Итнинг боласи итвачча бўлади-да!", дедим. Шунда отам: "Тўғри, таҳқирламасанг шундай бўлади!", дедилар!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТОНГ ОТМАДИМИ?!
"Батаҳқиқ Аллоҳ таоло пайғамбарининг ва унга машаққат соатида эргашган муҳожир ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди...!".

Тавба сураси 117-оят.

Бу оят Табук ғазотидан сўнг нозил бўлган эди.
Маълумки, Табук ғазоти бир ой давом этган. Тайёргарлик кўрилган, қўшин жиҳозланган, Мадинадан Табукка томон сафар қилинган, Табукдан яна Мадинага қайтилган. Аммо Аллоҳ таоло оятда бир ой давом этган ғазотни "соат" демоқда.

Беморлик тез фурсатда кетади.
Ташвишлар бироз вақтдан кейин арийди.
Муаммолар яқин соатларда ечимини топади.
Кеча ҳаётингизни лойқалатган ходисалар бугун хотирага айланди.
Кечаги жароҳат бугун сизга ўтмишни ва нажотни эслатиб турувчи чандиққа айланди.

Энди энг машаққатли оқшомингиз ҳақида эслаб ўзингиздан сўранг:
"Тонг отмадими?!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"Ейдиган овқати болтасидан бўлмаганларнинг қарори ҳам калласидан бўлмайди!".

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САБР
"Юсуф буни кўнглига тугиб қўйди. Уларга ошкор қилмади!".

Юсуф сураси 77-оят.

Баъзи таъна ва танбеҳлардан фойда йўқ. Чунки инсонлар нима қилаётганини яхши билишади.
Баъзи жангларга кирмасликнинг ўзи ғалаба аслида.
Ҳамма ҳам душманликка ярайвермайди.
Умрингиз арзимас жангларга киришишдан анча қиммат туради.
Асабларингизни арзимас курашларга зое қилманг. Улар бундан анча юксак туради.
Қалбингизни нафрат кирлиги билан булғаманг.
Разиллардан юқорироқ туринг. Йўқса улар сизни ўзлари турган балчиққа тушириб олишади.
Олийжаноб инсонларнинг хатоларини кўрмасликка олаверинг. Улар бунинг қадрига етишади.

Йўлимиз битта: "Ҳар билган гапни гапирилавермайди!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бекорга уринаяпсан эй сионист. Мен қиёмат кабиман. Барибир келаман...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КИБР
"Бошқалар эса гуноҳларини эътироф қилдилар...".

Тавба сураси 102-оят

Аллоҳ таоло биздан маъсумликни талаб қилмади. Аксинча, гуноҳ содир бўлганида тавба ва синиқликни истади.
Одам алайҳис салом гуноҳ қилганида эътироф қилиб гуноҳига истиғфор айтди. Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилди.
Иблис эса гуноҳ қилганида мутакаббирлик қилди, тавба қилмади. Аллоҳ ундан юз ўгирди.

Ким гуноҳ қилиб қўйиб сўнгра тавба қилса қиёматда Одам алайҳис салом билан тавба қилувчилар карвонида бўлади.
Ким гуноҳ қилиб сўнгра тавба қилмасдан мутакаббирлик қилса Иблиснинг карвонида бўлади.

Ортидан кибрни эргаштирувчи биттагина гуноҳ, ортидан синиқлик, пушаймонлик ва тавбани эргаштирувчи мингта гуноҳдан оғирроқдир.
Аллоҳ таоло гуноҳ қилганида пушаймон бўлиб тавба қилувчиларга муҳаббати ўлароқ Ўзини Ғофур дея номлади.
Бандаларини Ўз муҳаббатига тарғиб қилиб учун Ўзини Вадуд дея номлади.
Сизни синдириб сиздаги ужбни кетказадиган битта гуноҳ, қалбингизни мағрурланиш ва ужбга тўлдирадиган тоатдан яхшидир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБ
“Қалблари худди қушнинг қалбига ўхшайди!”.
Бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қалб юмшоқлиги нечоғли аҳамиятли эканлигига саҳобаларнинг назарини тортиш учун шундай дедилар:
“Жаннатга қалблари худди қушнинг қалбидек бўлган қавмлар киради!”.
Мен айтаманки, Аллоҳ таоло кимга юмшоқ қалб берган бўлса унга жуда кўп неъмат берибди.
Кишиларга жароҳат бермаслик учун сўзларини танлаб гапирадиганларга саломлар бўлсин!
Кишиларга яқин бўлган, уларни улфат тутадиган, кишилар ҳам уни ўзига яқин оладиган кишиларга саломлар бўлсин!
Қувноқликка моил, очиқ юзли, ғазаби секин келиб тез кетадиганларга саломлар бўлсин!
Бир нарса сотиб олганида, сотганида, кишилардан бир нарса сўраганида бағрикенг бўлганларга саломлар бўлсин!
Ёмғир сингари қаерга тушса ҳам фойда берадиган кишиларга саломлар бўлсин!
Кишиларнинг кўнглини оламан деб, улар орасида юрадиганларга саломлар бўлсин!
Кишиларнинг эҳтиёжини ўрганиб, миннат ва озор етказмасдан уларга моддий ёрдам бериб юрадиганларга саломлар бўлсин!
Кишиларга тинч қароргоҳ бўладиган, одамлар эса бошига иш тушганида иккиланмасдан уни йўқлаб кела оладиган, “нима деркин” демасдан, жароҳатларини унга ишониб унинг эшигини тақиллатиб кела оладиган кишиларга саломлар бўлсин!
Кишиларга нажот ғори бўладиганларга, қўрққанларга паноҳгоҳ бўладиганларга, маҳзун кишиларга тасалли бўладиганларга саломлар бўлсин!

Кишиларга муҳаббат қилган ҳолида Аллоҳга ибодат қиладиганларга саломлар бўлсин!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭҲТИЁТ БЎЛ!
Оиша розиёллоҳу анҳо айтадилар:
“Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам менинг хонамга кириб келдилар. Ерга тушиб ётган бир бурда нонни кўриб қолдилар. Уни ердан олиб чангини тозалаб сўнгра едилар. Кейин менга қараб дедилар:
-Эй Оиша! Аллоҳнинг неъматларига яхши муносабатда бўлгин. Аҳли байтдан қочиб кетган нарса қайтиб келиши ниҳоятда мушкул!”.

Бир бурда нонни неъмат деб билмаганлар ёзилган дастурхон устидаги бошқа неъматларини ҳам неъмат деб билмайди.
Оддий уйни неъмат деб билмаган киши муҳташам қасрни ҳам неъмат деб билмайди.
Оёқларини неъматлигини билмаган киши бежирим машинасининг неъматлигини билмайди.
Кишининг неъматларни ҳис қилиши нарсаларнинг баҳосига эмас, қийматига қай тарзда қарашига боғлиқ.
Неъматлар кўзингизга кичкина кўринар экан, ёдда тутинг: Сиз эрталаб туриб юзингизни ювдингиз, таҳорат қилдингиз. Ер юзида эса қанча-қанча инсонлар эрталаб туриб буйракларини минг азобда ювдиришга боришади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УНИНГ МУҲАББАТИ МЕНИНГ РИЗҚИМДИР!
Хадича....
Нақадар чиройли исм!
Ундаги ҳарфлар нақадар бежирим!
Бу аёл каби аёл башарият тарихида иккинчи бор учрамайди. Унинг иккинчи нусхасини топа олмайсиз. У Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалбларини забт этди. Зотан у севилишга муносиб эди...
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни ҳаётларининг охирги лаҳзасигача эслаб юрдилар. Унута олмадилар. У бунга лойиқ эди...
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Мен унинг муҳаббати ила ризқландим!”, деган эдилар. Бу жумла фақатгина “мен уни севдим” деган маънони англатибгина қолмай, балки “Хадича ҳам мени бор вужуди билан севди”, маъносини англатар эди...
Бу маънода Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламда муҳаббатни тақдим қилишдан кўра муҳаббатни қабул қилиш туйғуси аслида кўпроқ эди. Муҳаббат икки қалб бир-бирини қучсагина камолига етади. Уларнинг ҳар-бири бошқасида роҳат, сакинат топса, унинг руҳини ўзига таянч деб билсагина муҳаббат камолига етади...
Хадича розиёллоҳу анҳо Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни севди. Ўша пайтда Маккадаги манаман деган савдогарларнинг бири эди у. Бутун молини Аллоҳ ва Расули йўлида фидо қилди. “Мана молим, истаганингизни қилинг!”, деган эди. Қўлидан келганича барча машаққатларни ўз гарданига олди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қалб мевалари бўлмиш барча фарзандларини Хадича розиёллоҳу анҳо у зотга ҳадя этди.
Хадича розиёллоҳу анҳо Набий алайҳис саломга иймон келтирди. У Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ички қўшинлари, сакинат маконлари эди...
У Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни севар эди!





/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЛБИ САЛИМ
“Магар ким Аллоҳ(нинг ҳузури)га тоза қалб билан келса(ўша нажот топади)!”.
Шуъаро сураси 89-оят.
Дунё сафардир. Бу қалб жомадондир. Йўлда нимани жамлаган бўлсангиз жомадонингизда ўшани кўтариб келасиз.
Жомадонингизда Аллоҳнинг ҳузурида хижолат бўлмайдиган нарсаларни солинг. Қалбингизда тавҳид тўла бўлсин. Ундаги ҳар-бир ҳужайра Аллоҳнинг раззоқлигига, фойда берувчи эканлигига, шифо берувчи эканлигига, ато қилувчи эканлигига, тирилтирувчи эканлигига, ўлдирувчи эканлигига ишонсин!
Унинг даргоҳига Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг рисолатларига ишонч билан, мўъминларни суйган ҳолда, кўзингизни уларга берилган неъматлардан тийган ҳолда, ўзингизга истаган яхшиликларингизни уларга ҳам орзу қилган ҳолда, ўзингизга истамаган нарсаларни улар учун ҳам ёқтирмаган ҳолингизда боринг.
Қалбингизда кина, адоват, нафрат бўлмасин. Булар қалбни булғайди!
Ёдингиздан чиқмасин, жаннат аҳлидан бир киши кўп нафл намозлар ўқимас эди, кўп нафл рўзалар тутмас эди. Аммо ҳаммага яхшилик истар эди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САДАҚА
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам кишиларни садақага буюрдилар. Саҳобалардан Абдурраҳмон ибн Авф розиёллоҳу анҳу тўрт минг дирҳам олиб келди ва деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Барча молим саккиз минг дирҳам экан. Тўрт мингини олиб келдим, тўрт мингги уйда қолди!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни дуо қилдилар:
- Аллоҳ берганингга ҳам, уйда қолдирганингга ҳам барака берсин!
Расуллоллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари сабаб Абдурраҳмон ибн Авфнинг молига Аллоҳ барака берди. У вафот қилганида бир нечта хотини бор эди. Молининг саккиздан бири бир юз олтмиш минг дирҳам бўлди. Баъзи китобларда уч юз йигирма минг дейилган.
Ўша куни саҳобалардан Осим ибн Адий розиёллоҳу анҳу юз васақ хурмо олиб келди.
Абу Ақийл Ансорий розиёллоҳу анҳу бир соъ хурмо олиб келди ва деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Кечаси билан бировнинг қўлида ишлаб икки соъ хурмо ишладим. Бир соъ хурмони уйда қолдирдим. Бир соъни олиб келдим.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни садақалар устига сочиб юборишини амр қилдилар.
Мунофиқлар имо-ишора қилиб уларни танқид қила бошлашди. Абдурраҳмон ибн Авф билан Осим ибн Адийни риё қилишда айблашди. Абу Ақийл Ансорийни берган бир соъ хурмосига Аллоҳ зор эмас, у ўзини поклашга буни баҳона қилди, дейишди.
Аллоҳ таоло оят нозил қилди:
"Мўъминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиган ва масхара қиладиганларни Аллоҳ масхара қилади ва уларга аламли азоб бўлади!".

Бу қисса асносида бир ҳодиса содир бўлган. Буни бу ерда зикр қилинмаган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам садақага чақирганларида Улба ибн Зайд розиёллоҳу анҳу деди:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Менда садақа қиладиган ҳеч нарса йўқ. Мен обрўйимни садақа қиламан!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Улбанинг гапига ҳеч нарса демадилар. Аммо эртаси куни минбарга чиқиб сўрадилар:
- Кеча обрўсини садақа қилган киши қани?
Улба ибн Зайд ўрнидан туриб деди:
- Мана мен эй Аллоҳнинг Расули!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳ сенинг садақангни қабул қилди!

Биринчи дарс:
Аллоҳ таолонинг олий сифатлари бор. Бандаларидан кимда ўша сифатлардан улуш бўлса Аллоҳ уни севади. Аллоҳ таоло сахий бўлгани учун сахий бандаларини яхши кўради. Аллоҳ таоло афв қилгувчи бўлгани учун афв қилувчи бандаларини яхши кўради. Аллоҳ таоло раҳмли бўлгани учун раҳмдил бандаларини яхши кўради. Аллоҳ таоло айбларни яширувчи Саттор бўлгани учун бошқалар айбини беркитувчи бандаларини яхши кўради.
Аллоҳ бандаларига қанақа хулқда муомала қилишига қараб Унинг бандаларига ўшандай муомала қилинг.
Қўлингиздан келса обрўйингизни садақа қилинг. Кечиримсиз дунёда лаззат қолмайди. Юсуф алайҳис салом ҳаётидан ибрат олинг. У барчасини ичида сақлади, акаларига ошкор қилмади.
Дунё бизга уруш ва келишмовчилик учун ҳар куни сабаб топиб бера олади. Оқил инсон кина ва адоватдан ўзини сақлаган инсондир. Кина ва адоватга тўла қалб қабристондир. Бунақа қалбдан ўзгалардан олдин ўз соҳиби қўрқади.

Иккинчи дарс:
Ҳар-бир жамиятда инсонларнинг ниятига бурун суқадиган қуруқ инсонлар топилади. Улар ўзларини инсонлар устида қозидек тутишади. Ҳукм чиқаришади. Кишиларни жаннат ва дўзахга ажратишади. Мусибат шундаки, уларни танқид қилмоқчи бўлсангиз қаердан бошлашни ҳам билмайсиз. Масжидга қатнайдиганлар улар наздида муаммоли инсон. Бормайдиганлар эса ахлоқсиз инсон.
Хотинини икром қиладиганларни шахсияти заиф инсон дейишади. Хотинини ҳурмат қилмайдиганларни эса қалби қаттиқ дейишади.
Хотинига итоат қиладиганларни заиф ва қўрқоқ дейишади. Итоат қилмайдиганларни эса бўйсунмас-қайсар дейишади.
Ҳижобли аёлларни қолоқ дейишади. Ҳижоб ўрамайдиган аёлни эса Аллоҳни танимайди, дейишади.
Садақа қиладиган кишиларни риёкор дейишади. Садақа қилмайдиганларни эса бахил дейишади.
Ота-онасига яхшилик қилиб юрган кишиларни шахсиятсиз инсон дейишади. Яхшилик қилмайдиганларни эса оқ дейишади.

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АБУ РИҒОЛ НАБИРАЛАРИ
Абраҳа Фил йилида Каъбани бузиш учун Маккага келишни қасд қилганида Макка йўлини билмас эди. Унга йўлни Маккалик Абу Риғол исмли киши кўрсатди. Улар Муғаммас номли жойга етиб келишгач, Абу Риғол вафот қилди. Абу Риғол хиёнатнинг рамзи бўлиб қолди. Араблар жоҳилият даврида унинг қабрини тошбўрон қилишар эди!
Замонлар ўтди. Бугун биз Абу Риғолнинг нафақат шахс, балки фикр эканлигини англаб бормоқдамиз. Ҳар-бир асрда унинг нусхалари минглаб топилади. Бугунги кунимизда эса миллионлаб Абу Риғоллар бор. Бирор-бир шаҳар улардан холий эмас. Улар ўз шаҳарларининг энг разил ва паст инсонларидир.
Дарвоқе, уй қанчалар чиройли бўлмасин унда ҳожатхона бўлиши шарт-ку! Сотқин ва хоинлар ватандаги ҳожатхоналардир!
Яқинда Абу Риғолнинг набиралари Ғазода ҳақиқий Абу Убайдани фош қилганларини айтиб видеолар, мақолалар, постлар қўйишди. Бу билан фахрланишди, роса куйлаб айюҳаннос солишди!
Табиийки, Ғазолик мужоҳидлар бунга ҳеч бир муносабат билдиришмади. Олдинроқ хоинларнинг “муаллими” Авихай Адри бошқа бир номни айтганида ҳам мужоҳидлар муносабат билдиришмаган эди. Бу уларнинг закийлигидандир. Чунки агар босқинчилар ва Абу Риғолнинг набиралари ғайбни даъво қилиб хато қилишса уларга мужоҳидлар: “Яна бир бор уруниб кўринглар”, дейишмайди. Агар тўғри топишса: “Раҳмат сизларга, иблисона меҳнатингизга ташаккур”, ҳам дейишмайди.
“Балли сизларга” Абу Риғолнинг набиралари! Балли хоинлар! Майли, фараз қилайлик сизлар Абу Убайдани фош қилдинглар. Бу билан гиёҳванд моддалар сотиб халқнинг пулини ва саломатлигини тортиб олаётган, уларни қатл қилаётган кишини фош қилдингларми? Ёки халқнинг бойлигини талаб четга ташиётган ўғрини фош қилдингларми? Ёки қочиб яшириниб юрган қотилни фош қилдингларми? Ёки муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини мамлакатга олиб кираётган, мусулмонларни заҳарлаётган хоинни фош қилдингларми?
Сизлар фош қилдик деб даъво қилаётган инсон сизларни овчининг ити деб билади, овчининг шериги деб эмас. Пардалар очиладиган кунни эсланг. Ўшанда аҳволингиз нима бўлади? Ўзингизни из қидирадиган ит эканлигингизни билган кунингизда ҳолингиз не кечади?!

Қолаверса Абу Убайданинг юзи очилишида қанақа ҳарбий қадрият бор? Урушда бунинг ўрни қандай? Ёки Ғазоликлар келажагида бунинг қанақа таъсири бор? Тель-Авивдаги бошлиқларингиз бир неча йиллар аввал “Иззуддин Қассом бўлинмалари” бошлиғининг номини Муҳаммад Зойф эканлигини, унинг ноибининг исми эса Марвон Ийса эканлигини аниқлашди. Улар бу маълумотдан нима фойда олишди? Мана бугун ҳам танклари ёнмоқда, аскарлари оёқ остида қолиб кетмоқда!
Абу Убайданинг борди-ю юзи очилса ҳам бунинг таъсири фақатгина унинг шахсан ўзига, шахсий хавфсизлигига бўлади. Балки унинг атрофидаги саноқли кишиларга ҳам бўлар. Аммо унинг овози Тель-Авивни абадий қўрқитаверади!
Фаразан Абу Убайда шаҳид қилинса ҳам(Аллоҳ уни уммат учун сақласин) бу у ердаги бўлинмаларнинг таслим бўлишини англатмайди. Унинг ўрнига бошқаси келаверади. Худди Абу Риғол шахс эмас, фикр бўлганидек Абу Убайда ҳам шахс эмас, фикр. Буни сизларга ўхшаган қуллар тушунмайди. Биз шахсларни бир фикрга ишонгани учун яхши кўрамиз. У фикрни чиройли суратда, фасоҳат билан, журъат билан ва сабот билан баён қилгани учун яхши кўрамиз. Биз бу фикрни гарчи шахсларни яхши кўрсакда, шахсларга боғламаймиз!
Ва ниҳоят, қиёмат кунини эсланг. Инсонлар оламлар Роббисининг ҳузурида тик турибди. Ҳар-бир қавм ўзининг аҳбобларига қўшилаяпти. Сиз қаерда тўпланишни истайсиз? Қайси сафда тирилишни хоҳлайсиз? Содиқлар сафидами ёки хоинлар сафидами?
Бу урушда яримталик йўқ. Оқ ёки қора, ҳақ ёки ботил. Бу кунлар ўтиб кетади. Ҳамма куни келиб Аллоҳнинг ҳузурида жамланади. Томонингиз аниқ бўлсин!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АИ-80 бензинини АИ-92 деб алдаб сотаётганлар, ёнғинга қарши яхшироқ тайёргарлик кўриб қўйинг...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАЁ
"Улардан бири ҳаё билан юриб келиб...!".

Қасас сураси 25-оят.

Ҳаё билан....
У қиз маликалар каби ҳаё билан юриб келди. Қип-қизил гилам устидан эмас, ҳаё гилами устидан...
Қуръони карим бизга у қизнинг жамоли ҳақида гапирмаяпти. Зеро гўзаллик вақтинчадир, абадий эмас.
Қуръони карим бизга унинг қомати ҳақида гапирмаяпти. Зеро қомат қуртлар емишидир.
Қуръон бизга қиз боладаги энг гўзал нарса ҳақида гапираяпти. У ҳаёдир!

Ҳеч қандай косметик воситаларсиз келган у қиз эрсиз қолдими?!
Йўқ! Ҳаё билан юриб келган у қизга Мусо алайҳис салом уйланди. Яъни пайғамбарга турмуш ўртоқ бўлди!

Азиз сингилларим! Сиздаги энг қиммат нарса ҳаё бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОПА
Мусо алайҳис салом чақалоқлигида онаси уни Фиръавн қатл қилишидан қўрқиб Аллоҳнинг амри билан бир савачага солиб дарёга оқизиб юборди. Уни сездирмасдан кузатиб бориш учун ўшанда Мусо алайҳис саломнинг опасига: "Унинг изидан бор!", деган эди.

Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳнинг онаси у ёшлигида вафот этади. Унинг тарбияси билан энди опаси шуғуллана бошлайди. Ибн Ҳажар опаси ҳақида шундай дейди:
"Опам қория, котиба ва зеҳнда замонаси мўъжизаси эди. У онамдан кейинги онамдир!".
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳдек олимни бизга тақдим қилган зот унинг опаси бўлади!

Юсуф алайҳис саломнинг ўн бир акаси уни отасидан алдаб ажратиб олиб қудуққа ташлаб кетишди.
Мусо алайҳис саломнинг опаси уни онасига қайтарди. Опа суяниладиган мустаҳкам елкадир. Опа меҳрга тўла қучоқдир. Ҳаёт ташвишлари билан бўлиб опаларингни унутиб қўйманглар.

Опа жуда илиқ нарса бўлса керак. Менинг опам ҳам, синглим ҳам йўқ!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КИТОБ
Бир пайтлар оддий, ташвиши йўқ, дунёни сув босса тўпиғига чиқмайдиган, беғам бир инсон эдим. Сўнгра китоб ўқишни бошладим...
Ҳозир бутун дунёнинг ташвиши каллада...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Уйғониш сизнинг чегараланган умрингизда содир бўлиши шарт эмас. Уруғни сиз экинг, фарзандингиз унга сув қуйсин, набирангиз мевасини олсин. Ҳаммадан аҳамиятлиси, режангиз тўғри бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Амалдорнинг одамлар қалбидаги ҳақиқий ўрни амалидан кетганидан кейин англанади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЧЎНТАКДАН ИЛМ ОЛАМИЗ!
"Ўтган нарсага ва етган мусибатга хафа бўлмаслигингиз учун сизга ғам устига ғам берди".

Оли Имрон сураси 153-оят

Менда омадсиз ва муваффақиятсиз синовлар йўқ. Менда тажриба бор!
Менда душманлар йўқ. Менда инсон кўринишидаги дарслар бор. Улар менга ўзлари кабилардан қандай сақланишни ўргатишди. Инсон чўнтагидан илм олади.
Менда жароҳатлар йўқ. Менда чандиқ бор. У менга доимо қутилганимни, нажот топганимни эслатиб туради.
Қурбонлик ўлароқ яшашни ёқтирмайман. Қурбонлар йиғлашади. Мен қутилган ва нажот топган инсон ўлароқ яшашни ёқтираман. Фақат нажот топганлар ўзларига ишониб йўлларини давом эттира олишади. Улар ҳадеб ортга қарайверишмайди.
Алҳамдулиллаҳ! Роббимиз бизни ғам, ташвиш ва тойилишлар билан сайқаллади. Ташвишлардан янада кучлироқ бўлиб, мусибатга парво қилмайдиган бўлиб чиқа бошладик!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал