abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

ИЛМ ВА АМАЛ
Милодий 898 йил 13 майда араб тилининг даҳоларидан бўлмиш Мубаррид вафот этди. Унинг ҳақиқий исми Муҳаммад ибн Язиддир. Мубаррид лақаби эса унга чиройли ва нур юзли йигит бўлганилиги учун берилган!
Мубаррид араб тили грамматикасида ниҳоятда моҳир эди. Эҳтимол Сибвайҳдан кейинги энг моҳир араб тили билимдони Мубаррид бўлса ажаб эмас. Бундан ташқари Мубаррид кўп шеърлар ва хабарларни ёд билар эди. Грамматик олим бўлишдан ташқари ҳикояларни ҳам яхши билар эди. Мубаррид айтади:
“Ибнул Машжуннинг ҳузурида эдим. Унинг дўстларидан бири келиб деди:
-Аллоҳга қасамки, қизиқ иш бўлди. Боғимга бордим. Йўлимни бир ўғри тўсиб деди:
-Кийимларингни еч!
-Нега?
-Чунки мен сенинг биродарингман. Менинг кийимим йўқ!
-Ўзим кийимсиз қоламан-ку!
-Имом Молик яланғоч ҳолатда ғусл қилса бўлади, деган.
-Унда боққа киришга рухсат бер. Кийимларимни сенга ечиб бериб юбораман!
-Йўқ! Сен менга хизматкорларингни юбормоқчисан. Улар мени тутиб олишади!
-Қасам ичаман!
-Бир нечта олимлар мажбур бўлган инсоннинг қасами қасам бўлмайди дейишган!
-Аллоҳга қасамки, мен сенга кийимларимни бир қанча ҳадялар қўшиб бераман!
Шунда ўғри бироз ўйлаб турдида, деди:
-Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларидан то бугунгача ўтган барча ўғриларнинг ҳаётини эсга олдим. Бирортасининг рибо олганини билмадим!
Мен унга кийимларимни ечиб беришга мажбур бўлдим!”.

Ҳикоядан шу нарса аниқ бўлаяптики, илм бошқа, тақво бошқа нарса экан. Ўғри ҳадисларни билади, рибо ҳақида гапираяпти.
Бугунимиз ҳам ўша кунлардан унчалик фарқ қилмайди. Бугун отасини ранжитаётган киши минбардан бизга насиҳат қилмоқда. Ота-онага хизмат қилиш ҳақида бонг урмоқда. Динни пулга сотаётганлар бизга диндан гапирмоқдалар. Шеърларни ёдлаб олган ўғрилар бизга омонатдан гапирмоқдалар. Халқ мулкини ўғирлаётганлар бизга садоқатдан лоф ураяптилар!
Агар илмнинг ўзи етарли бўлганида Аллоҳ таоло бизга аҳли китобдаги роҳиблар ва олимларни ёмонлаб танқид қилмас эди. Аллоҳ барчамизни илм билан бирга амал билан ҳам ризқлантирсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳнинг қатл қилиниши учун олтмишта фақиҳ фатво берган эди. Бугун уларнинг бари тарих ахлатхонасида. Аммо имом Аҳмаднинг номи нурдан бўлган ҳарфлар билан ҳамон боқий!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАНДЕЛА
1994 йил 9 майда Нельсон Мандела Жанубий Африка Республикаси президентлиги сайловида ғалаба қозонди.
Мандела университетнинг ҳуқуқшунослик факультетида ўқиб юрганида унинг Питер деган ирқчи устози бўлар эди. У Манделани ёмон кўрар эди. Бир куни устоз Питер университет ошхонасида овқатланиб ўтирганида Мандела келиб унинг ёнида ўтирди. Шунда устоз Питер ғазабланган ҳолда Манделага деди:
-Нельсон! Чумчуқ билан чўчқа бир столда ўтирмаслигини билмайсанми?
Нельсон деди:
-Узр сўрайман устоз, ҳозир учиб кетаман!

Эртаси куни лекция пайтида устоз Питер Манделага деди:
-Жаноб Мандела! Сизга савол, йўлда кетаяпсиз. Олдингиздан бир қути чиқди. Қутида иккита халтача бор. Бирида ҳикмат, иккинчисида пул бор. Сиз қайси бирини олган бўлар эдингиз?
Ельсон деди:
-Албатта пулли халтачани оламан!
Шунда устоз Питер деди:
-Мен ҳикматли халтачани олган бўлар эдим. Иккимизнинг фикрлашимиз орасидаги фарқни кўрдингизми?!
Нельсон Мандела деди:
-Кимга нима етишмаса ўшани олади-да устоз!

Нельсон Манделанинг ажойиб сўзлари бор:
1. Қамоқхонада хотира ҳам дўст, ҳам душман бўлади!
2. Мен тушкунликка тушмайман. Ё муваффақиятга эришаман ёки таълим оламан!
3. Шижоат бу қўрқинчнинг йўқлиги эмас, ундан ғолиб бўлишда куч топа билишдир!
4. Ўзгаларни ҳис қилиш олтинчи сезги аъзосидир. У фақатгина покиза инсонларда бўлади!
5. Ҳаттоки қамоқхона деворига дўст бўлиш билан бўлса-да, шарафингизни сақланг!
6. Агар курашимда кимдандир пул олсам, унда беғараз ҳимоячидан ёлланма аскарга айланиб қоламан!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАРИХ ТАКРОРЛАНМОҚДА
Андулуснинг қулаши тарихида келади:
"Испанлар мусулмонлар шаҳри Тулайтила(Толедо)ни қамал қилишди. Шу ҳолда етти йил туришди. Шаҳар таслим бўлмади. Ниҳоят етти йилдан кейин улар таслим бўлишди. Шунда испанлар Тулайтила аҳлидан сўради:
- Модомики, таслим бўлар экансизлар бунча чидам нима учун эди?
Шаҳар аҳли деди:
- Биз Удел подшоҳлари*дан ёрдам келармикин дея кутган эдик!
Испанлар дейишди:
- Удел подшоҳлари сизларни қамал қилишда биз билан бирга эди!

Испанлар Тулайтилани қулатишгандан кейин Удел подшоҳларини ҳам бирин-кетин бўлиб ташлаб йўқ қилиб юборишди!
----------
*Удел подшоҳлари - тарихда буларни "Мулукут Товаиф" дейишган. Андалусда Умавийлар қулатилгандан кейин у ердаги мусулмонлар кичкина-кичкина давлатчаларга бўлиниб кетди. Ҳар-бир давлатчанинг ўз подшоҳи бор эди. Ана шуларни Удел подшоҳлари дейишар эди. Булар мусулмонлар эди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ғазодан чиқаётган ҳар-бир сурат гўё бутун дунёни айблаётгандек!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БОЙКОТ
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
- Душмандан бирор нарса сотиб олса бўладими?
Имом жавоб берди:
- Бу нарса уларни мусулмонларга қарши кучайтирса бўлмайди!

"Масоилул имом Аҳмад" китобидан. 2 жуз 1614 масала.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳар-бир халқнинг туғилиши бор. Ҳар-бир туғилишнинг тўлғоғи бор. Тўлғоқнинг эса оғриғи бор!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХИЗЛОН
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
لا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ظَاهِرِينَ عَلَى الحَقِّ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ حَتَّى يَأتِيَ أَمْرُ اللهِ
Яъни, "Умматимдан бир тоифа доимо ҳақда бардавом бўладилар . То Аллоҳнинг амри келгунча уларга уларни ёрдамсиз қолдирганлар зарар етказа олмайди!".

Арабча матнда "хозалаҳум" сўзини луғат олимлари "ёрдамсиз қолдириш, кўмак бермаслик", деб таржима қилишади. Эътибор берсак, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: "Уларга адоват қилганлар", демаяптилар, балки "Уларни ёрдамсиз қолдирганлар", демоқдалар.
Чунки азият душмандан келади. "Ёрдамсиз қолдириш" яъни, "хизлон" эса севганлардан келади. Шунинг учун "адоват"дан кўра "хизлон"нинг алами ва оғриғи қаттиқроқ бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУҲАММАДНИ ИНКОР ҚИЛСАНГ!
Саҳобалардан Хаббоб ибн Аратт розиёллоҳу анҳу Маккада темирчилик қилар эди. Унинг олдига Мушрикларнинг катталаридан бўлмиш Ос ибн Воил бир иш билан келди ва буюртма бериб кетди. Хаббоб ишни битириб иш ҳақини олгани Ос ибн Воилникига борди. Ос деди:
- Муҳаммадни инкор қилсанг пулни бераман!

Эҳтимол фикрлар ўзгачалигининг ҳақни бериш ёки бермасликка қандай алоқаси бор деб ўйлаётгандирсиз?!
Сизга шундай жавоб бераман: “Агар Ос ибн Воилнинг ишини шахсий масала десангиз адашасиз. Агар жоҳилият тугаган десангиз янада қаттиқ адашасиз. Бугун ҳам инсонлар бир-бирининг молини шунқанги йўллар билан ўзлаштириб олишаяпти. Бор-йўғи жоҳилият даврида салла ўраб юрадиганлар бугун бўйинларига галстук боғлаб олишган холос!
Фаолият бир хил. Ҳодисалар такрорланаяпти. Ишлар фақатгина ташқи кўринишини ўзгартириб олган холос. Бундан дарс олмаётган фақатгина бизмиз!
Британия университетининг профессори Кэтлин Сток жинсни ўзгартиришга қарши. У эркак кишининг аёлга айланишини тасаввур қила олмайди. Аёл кишининг эса эркакка айланишини ақлига сиғдира олмайди. Қолаверса жинсини ўзгартирган эркакларнинг аёллар спорти билан шуғулланиб аёллар мусобақасида иштирок қилиши адолатдан эмас, деб ҳисоблайди. Чунки уларнинг жисмлари кучли, таналари бақувват!
Университет Кэтлинни бу фикрлари учун ишдан бўшатди. Унга қарши оммавий ахборот воситаларида кескин ҳужумлар бўлди. Уни тарбиялаб етишгани учун университетни ҳам айблашди!
Бу ҳодиса жоҳилият давридаги ҳодисаларнинг замонавий кўринишидир. Яъни улар Кэтлинга: “Мен айтган гапни айт, ана шунда ишингда ҳам қоласан, маошингни ҳам олаверасан. Йўқса ҳуқуқларингдан айриласан!”, дейишмоқда!
Шаксиз Кэтлинга раҳмингиз келди. Бу сизнинг соғлом табиатингиздандир. Демак ақлингиз жойида турибди.
Яхши! Энди воқеага бошқа томондан қараймиз:
“Профессор Кэтлин лесбиянка. Уйида дугонаси билан истиқомат қилади. Гемосексуалларни ўлдим деб ҳимоя қилади. Шундай бўлсада, улар Кэтлиннинг ўзларининг жинниликларига қарши чиқишини қабул қила олишмади!
Мана шунинг номини “Муҳаммадни инкор қилсанг”, десак бўлади!

Уларнинг баъзи фикрларида ҳамфикр бўлиб баъзисида қарши бўлишингизни улар ҳазм қила олишмайди. Агар улар ила ҳамфикр бўлсангиз ишингиз олдинга қараб кетаверади. Йўқса улар сизни касал деб ўйлашади. Ўзлари ясаб олган олиҳаларига сизни сажда қилишингизни исташади.
Хаёлимда илгарилари Дорун Надвада жамланадиган Қурайш кофирлари жоҳил бўлиб кўринар эди. Бугун эса ҳақиқий жоҳилиятда яшаётгандек ҳис қиламан баъзан ўзимни!
Улар эса бу жирканч ишларини кўрсатиш учун ўзга сайёралардан ҳам махлуқотлар излаб юришибди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Эҳтимол улар барча гулларни узиб ташлашга қодир бўлишар, аммо баҳор келишини ҳеч қачон тўхтата олишмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ШАЪБИЙ
Милодий 723 сана 2 майда имом Шаъбий роҳимаҳуллоҳ вафот қилди. У Ироқ аҳлининг ҳадис ва фиқҳда энг пешқадам олими эди. Унинг асл исми Омир ибн Шураҳбил Куфийдир. Халифа Умар ибн Абдулазиз уни қозиликка тайинлаган. Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ “Сияру аъломин нубало”да уни жуда ҳам нур юзли инсон бўлганини, ҳофиз бўлганини ва ишончли инсон бўлганини айтади!
Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ҳам уни ишончли ва фозил инсон бўлган дейди. Ибн Сирин айтади:
“Куфага келдим. Шаъбийнинг жуда катта дарс ҳалқаси бор экан. Ҳолбуки, ўша пайтда жуда кўп саҳобалар бор эди у ерда!”.
Унинг қўлида кўп инсонлар таълим олган. Уларнинг энг машҳури имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳдир.
Имом Шаъбий қувноқ, ҳазилкаш ва нуктадон инсон эди. Бир куни ундан бир киши сўради:
-Масжиддаги тошчаларни ташқарига ташласа бўладими?
-Бўлади!
-Тошчалар ташқарига ташланса “мени ичкарига олинглар” деб бақиради, деб эшитдим!
-Унда то ҳалқуми тешилгунча ташқарида қолдир уни!
-Тошда ҳалқум бўладими?
-Унда қаеридан бақиради?!

Бир киши келиб сўради:
-Мен бир аёлга уйландим. Билсам оқсоқ экан. Энди унинг жавобини берсам бўладими?
Имом Шаъбий деди:
-Нима у билан югуриш мусобақаси уюштирмоқчимисан?!

Бир киши келиб сўради:
-Иблиснинг хотинининг исми нима бўлган?
Шаъбий деди:
-Бу тўйда қатнашмаганман!

Шаъбий хотини билан ўтирган эди. Бир киши кириб сўради:
-Қайси бирингиз Шаъбий?
Шаъбий хотинини кўрсатиб деди:
-Мана бу Шаъбий!

Бир киши Шаъбийдан соқолга масҳ қилиш ҳақида сўради. Шаъбий унга ўргатди. У киши деди:
-Орасига сув кирмайдими, деб қўрқаман!
Шаъбий деди:
-Унда кечқурун соқолингни сувга ивитиб қўй!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ГИТЛЕР
1945 йил 29 апрелда Адольф Гитлер маъшуқаси Ева Браунга уйланди. Сўнгра эртаси куни улар ўз жонларига қасд қилишди.
Гитлер мағлубият ва таслим бўлишдан кўра ўлимни афзал билди. Буни секретари Траудль Юнгага ёзиб қолдирган эди!
Гитлер яҳудийларни қатлиом қилиш ва печларда куйдириши билан танилган. Одам ёқиладиган печларни инкор қилиб бўлмасада, аммо бундан энг кўп фойдаланганлар яҳудийлар бўлади. Улар рақамларни кўпайтириб ўзларини асосий қурбон қилиб кўрсатишган. Мухолифларини антисемитизмда айблашган.
Фараз қилинг, сиз Европада Инжил оятларини танқид қилишингиз мумкин. Аммо яҳудийлар айтадиган маълумотлар ҳақида кишиларни шакка солиб кўрингчи...
Сизни дарров маҳкамага беришади. Улар ажойиб файласуф Роже Гародини шундай қилишган эди. Гароди уларнинг печда куйдирилганини инкор қилмаган эди, аммо кўрсатилган рақамларни танқид қилган эди. Уни Францияда қамоққа олишди!
Яҳудийлар ҳақида асирга тушган рус аскарларидан бири шундай дейди:
“Немис аскарлари бир нечта яҳудийларни чуқурга туширишди. Биздан уларни тириклайин кўмишни талаб қилишди. Биз бош тортдик. Немис зобити бизга қараб: “Яхши!”, деди. Сўнгра яҳудийларни чуқурдан чиқишга амр қилди. Уларнинг ўрнига бизни туширишди. Яҳудийларга бизни тириклайин кўмишни буюрди. Улар бизнинг устимизга тупроқ торта бошлашди. Тупроқ бизнинг бўйнимизга етганида зобит бизни чиқариб олишларини буюрди. Сўнгра бизга деди: “Нима учун уларни ўлдиришимизни билдингларми?!”.

Сиёсатдан ва Гитлернинг жинниларча қилиқларидан, ҳамда унинг диктаторлигидан бироз узоқлашсакда, унинг чиройли сўзларидан баҳраманд бўлсак:
1. Киши модомики онаси тирик экан, ёш бола бўлиб қолаверади. Онаси вафот қилиши билан қарийди!
2. Ҳокимларнинг бахтига яхшиям одамлар фикрлашмайди!
3. Агар борадиган йўлинг аниқ бўлмаса ҳамма йўллар мақсадга олиб боради!
4. Бўриларни доимо болтанг тайёр эканлигига ишонтир!
5. Жумлалар гоҳида алдайди. Феъл-атвор эса ҳақиқатни гапиради!
6. Сиёсатда аёлларга суян. Эркаклар сенга ўз-ўзидан эргашади!
7. Баъзилар фақатгина аёл бўлмаганлари учун ўзларини эркак деб ўйлашади!
8. Мен учрашган энг қабиҳ инсонлар, ўз мамлакатларини олишимда менга ёрдам берган инсонлардир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ШАВКАТ
Форс ва Рум императорликлари орасида уруш 700 йил давом этган. Бу вақт мобайнида 1000 дан ортиқ жанг бўлиб ўтган.
Сўнгра Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу келиб икки императорликни 4 йил ичида мағлуб қилиб қулатди.
Форсларни 15 жанг билан мағлуб қилди.
Шарқда 1000 йил ҳукмронлик қилган Румни эса 9 жанг билан мағлуб қилди.

Ҳатто бу икки империя Фироз жангида бирлашди. Улар Фурот дарёси қирғоғида 200.000 лашкар жамлашди.
Бу жангда ҳам Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу уларни 15.000 жангчи билан мағлуб қилди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХАЛҚАРО МУКОФОТ
Йилнинг бошида март ойида халқаро хотин-қизлар байрами нишонланди. Мана шу муносабат билан "Оқ уй" ҳар йили "энг шижоатли аёл"га мукофот тайин қилади. Аммо бу йил ўзгача бўлди. Мукофотни бу заминда яшаётган беш миллиард аёл ичидаги "шижоатли аёл"га эмас, трансгендер эркакка беришди.

Менинг нишонланадиган байрамлар билан муаммойим йўқ. Аммо байрами йўқ бўлган бўш кунни байрам қилишни орзу қиламан.
Ҳақиқий мардлар уйида аёл киши учун ҳар куни байрам. Аёл бу менинг онам. У кишининг оёқлари остидадир жаннат. Аёл бу хотиним, муҳаббатим, умрим йўлдоши. Аёл бу қизларим, қалбим ва жисмим парчалари. Аёл бу руҳимнинг бир қисми бўлган сингилларим. Аёл бу бошимнинг тожи бўлмиш аммаларим. Аёл бу кўз қорачиғим холам. Аёл бу обрўси менинг обрўйим бўлган қўшниларимнинг қизлари, аёллари.
Аёл бу бир пайтлар бир ўзи бутун бир қўшинни қўзғата олган зот. Унинг обрўда, ҳуқуқда мендан кам жойи йўқ. Ҳаммамиз Одам алайҳис саломнинг фарзандимиз. Одам алайҳис салом тупроқдан яратилган. Илло тақво билан бир-биримиздан афзал бўлишимиз мумкин.

Менинг муаммойим инсон фитратига зид келадиган ишлардадир.
Эркаклигида нуқсон бор инсонларни даволаш керак деб ўйлайман. Уларни қаҳрамон сифатида тақдим қилмаслик керак.
Менинг муаммойим бугун интернетда, ижтимоий тармоқларда қаҳрамон сифатида тақдим қилинаётган оғзи бузуқ бетайин блогерларда. Уларни бугун миллионлаб ёшлар кузатмоқда, уларга ҳавас ила боқишмоқда. Уларникидек "подписчик"лари бўлишини орзу қилишмоқда. Бу йўлда нима қилиш керак бўлса ўйламасдан қилишмоқда.
Мен бугун бутун замин уларга хизмат қилаётганини ҳис қилмоқдаман.

Америкада қизининг "энг шижоатли аёл" унвонини олиши учун бор кучи билан тарбиялайдиган оналар йўқ дейсизми?
Бунга илмий пойдевор қўйиб берадиган устозлар Америка университетларида йўқ дейсизми?
Америкада ихтирочи аёллар озми, ийжодкор аёллар озми, спортчи аёллар озми, ҳатто пицца етказиб бериш билан шуғулланадиган оддий аёллар озмики, мукофотни трансгендерга беришса?!
Бу хотинчалиш инсонлар жамиятга қарши уруш очишди.
Уларни оммага қаҳрамон қилиб кўрсатиш бошланди.
Улардан бири бокс билан шуғулланади. Эркаклар унинг бурнини ерга ишқайди. Сўнгра аёлликни танлайди. Сўнгра аёллар мусобақасида иштирок қилади ва ғолиб бўлади.

Канада бош вазири сал олдин жинсини ўзгартиришга қарор қилган фуқароларига 75 минг доллар берилиши ҳақидаги қарорни имзолади. Бошқа фуқароларда савол туғилди:
"Нега энди бунақа маблағни саратон билан оғриганларга, бўйрак етишмовчилиги билан оғриётган беморларга, СПИД билан дард чекаётганларга беришмаяпти?
Нега айнан хотинчалишларга берилаяпти?".

Мен доимо инсонларнинг Аллоҳга қилаётган журъатидан, Аллоҳнинг эса инсонларга нисбатан ҳалимлигидан, уларга муҳлат беришидан таажжубдаман!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИЗ АФСУСДАМИЗ!
1983 йилда Морис Гастингс қотиллик, зўрлаш ва ўғирлик билан айбланиб қамоққа олинди ва умрбод қамоққа ҳукм қилинди.
Морис қамалганига 38 йил бўлганида озодликка чиқарилди. Бу вақт мобайнида кимнинг адолат билан алоқаси бўлса унга ДНК текшируви ўтказиш ҳақида, унинг ишини қайта кўриб чиқиш ҳақида илтимос қилиб кўрди. Аммо ҳар гал унинг илтимоси жавобсиз қолдирилаверди.
Ва ниҳоят улар Мориснинг илтимосига эътибор қаратишди. Унинг устида ДНК текшируви ўтказишгандан сўнг унинг айбсизлиги аниқ бўлди ва унга: " Биз афсусдамиз, уйингизга кетишингиз мумкин!", деб қамоқдан озод қилишди.

Ҳаётдаги кўп узр сўрашлар худди Америка олий суди Морисдан сўраган узр сингари ҳеч нарсага арзимайдиган узрлардир. Улар Мориснинг ҳаётини барбод қилишди, умрини панжара ортида ўтказишга мажбур қилишди.
Баъзи хатоларни "афсусдамиз" деган сўзлар билан тузатиб бўлмайди. Гоҳида энг яхши узр инсонлар кўзига умуман кўринмаслик бўлади. Бу нубувват йўлидан ҳисобланади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ваҳший амакилари Ҳамза розиёллоҳу анҳуни Уҳудда ўлдирганидан сўнг тавба қилиб келганида унинг узрини қабул қилиб: "Кўзимга кўринмасликка қодирмисан?", деган эдилар.
Бунинг нафрат билан алоқаси йўқ. Эҳтимол дуоларда эсланарсан. Эҳтимол яхшиликларда шерик бўларсан. Рижоллар маконида эҳтимол сенга садақаи жориядан улуш бўлар. Аммо иккимизни бир йўл жамлаши нина билан қудуқ қазигандан ҳам машаққатлироқдир!
"Афсусдаман" деган гап сен барбод қилган умрларни ортга қайтара олмайди.
"Кечир" деган сўзинг эҳтимол бирор кишининг оёғини босиб олган бўлсанг ўтар, аммо қалбини топтаганларингга ўтмайди.
Эҳтимол бировнинг қаламини синдириб қўйсанг узринг ўтар, аммо қалбини синдирганинг инсонларга ўтмайди.
Эҳтимол ваъда қилган жойингга вақтидан кечикиб борсанг узрингни қабул қилишар, аммо бировнинг қалбидан чуқур жой олиб сўнгра уни ташлаб кетсанг узринг ўтмайди. Зеро у энди сенга қайта олмайди, ўзига ҳам кела олмайди.
Телефонинг экрани тирналса эҳтимол кечирарсан, аммо шарафинг тирналса узрни қабул қила олмайсан.
Эҳтимол бировнинг ҳаққига билмасдан ёмон гапириб қўйсанг у кечирар, аммо онгли равишда ортидан ханжар урсанг кечириши қийин бўлади.

Дунёда шунақа узрлар борки, улар фақат жароҳатни катталаштиради. Ярани янгидан қонатади. Шунга ҳурматан бунақа узрларни айтмаган маъқулроқ.
Дунёда шунақа узрлар борки, уларни ҳатто ёзиб бўлмайди. Агар ёзган бўлсангиз уни ғижимлаб бирор жойга қўйинг.
Ханжарингиздан қон томиб турган экан, узрингиздан инсонларга фойда йўқ!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Умар Мухтор роҳимаҳуллоҳ қўлга тушганида "Барқа" газетаси катта-катта ҳарфлар билан: "Исёнчилар бошлиғи қўлга тушди", дея ёзган эди.
Бугун юқоридаги жумлани ёзганлар тарих ахлатхонасида гум бўлишди. Аммо Умар Мухторнинг номи ҳамон порламоқда!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАМИЙЯТ ВА ДИН
Милодий 609 сана 12 майда жоҳилият даврида араблар билан форслар ўртасида “Зи Қор” жанги бўлиб ўтган. Урушнинг бошланишига форслар подшоси Кисронинг Ҳийра подшоси Нуъмон ибн Мунзирдан қасрига жориялар сўраб ёзган мактуби сабаб бўлди. Мактубда Нуъмондан араб аёлларидан юбориши сўралган эди. Нуъмон унинг талабини рад қилди. Кисро ғазабланиб Нуъмонни қидириш учун одам юборди. Нуъмон бир ёмонликни ҳис қилиб моли билан оиласини Ҳониъ ибн Масъуд Шайбонийнинг уйига қўйди ва ўзи Кисронинг олдига келди. Нуъмоннинг ҳислари рост бўлиб чиқиб, Кисро уни қатл қилди. Унинг ўрнига Иёс ибн Қобисани ҳоким қилиб тайинлади. Ўша пайтда Яманга ҳокимни Форс империяси тайинлар эди!
Кисро Иёсдан Нуъмоннинг моли ва аёлларини пойтахтга юборишини сўради. Аммо Ҳониъ ибн Масъуд унинг моли ва аёлларини Иёсга беришдан бош тортди. Шундан сўнг Кисро мол ва аёлларини зўрлаб олиш ва итоат қилмаганларни жазолаш учун жуда катта қўшин жўнатди.
Ана шунда арабларнинг ҳамияти қўзғалди.Тарихда илк бор қабилалар бирлашди. Икки қўшин “Зи Қор” деб номланган сув олдида тўқнашишди. Қақшатқич жанг бўлиб ўтди ва арабларнинг улкан ғалабаси билан якунланди!
Тарих доим такрорланади. Ундан дарс олмаётган фақатгина бизмиз холос!
Араблар тарқоқ миллат эди. Уларга ҳокимни Форслар тайинлар эди. Шомда эса ҳокимларни Рум тайинлар эди. Ҳамийят ва номус арабларни бирлаштирганида кечаги хўжайинларидан ғалаба қозонишди.
Биз билиб туриб тан олмайдиган бир ҳақиқат бор: “Бир-бирига раҳм қилмайдиган халққа ўзгалар раҳм қилмайди!”.
Яна бир ҳақиқат бор: “Инсонларни ҳамийят ва номус бирлаштирганида битта жангда ғолиб бўлишди. Уларни дин бирлаштирганида эса икки золим империяни ҳам қулатишди!”.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТИЛ БУ ЎЗЛИГИМИЗ!
Милодий 1934 йил 8 майда Франция Жазоирда араб тилини чет тили деб ҳисоблайдиган қонун чиқарди.
Бу қонун башарият тарихидаги энг жирканч қонун десак муболаға қилмаган бўламиз. Улар Жазоирни мустамлака қилганлари етмасмиди?! Бир ярим миллион мусулмонни қирганлари етмасмиди?!Бойликларини талаганлари етмасмиди?! Энди эса ишни охирига етказиб уларнинг тилини ҳам, тарихини ҳам, ўзлигини ҳам ўғирламоқчи бўлишди!
Мутанаббийнинг дўсти, араб тилининг билимдони Ибн Жинний тилни таърифлаб шундай дейди:
“Тил бу ҳар-бир миллат у орқали ўз мақсадини тушунтирадиган товушлардир!”.
Ибн Жиннийдан юзлаб йиллар кейин Фердинанд де Соссюр келиб унинг гапини таржимасини айтиб олқиш олди.
Тил олимлари гарчи Ибн Жиннийнинг таърифини энг балоғатли таъриф деб ҳисоблашсада, мен тилнинг таърифини бундан анча чуқурроқ деб ҳисоблайман. Тил аввало миллатнинг ўзлигидир. Тилига эътиборсиз миллат аслида ўзининг мавжудлигига эътиборсиз миллат ҳисобланади. Бир миллатнинг тилсиз ўрнидан туриши амри муҳолдир. Буни исботлаш учун ҳеч бир далилга муҳтожлигимиз йўқ. Бу аксиома!
Исроил деб аталмиш бу замин танасидаги саратон давлатни тузишдан олдин яҳудийлар ўлик тиллари ва ёзувларини тирилтириб олишди. Чунки улар давлат тузишда фақатгина қўшин ва ернинг бўлиши етарли эмаслигини билишар эди. Тил албатта бўлиши шарт эди!
Чет тилларини билиш жуда яхши нарса. Биз бу сайёрада ёлғиз эмасмиз. Аммо энг қабиҳ нарса шуки, икки ўзбек бир-бири билан ўзини “маданият”ли кўрсатиш учун рус ёки инглиз тилида гаплашади. Садқаи маданият кетсин бу!
Бу мослашувчанлик ва психологик мағлубиятдир. Бу тобеликнинг энг қабиҳ суратидир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭЙ ХОИН!
Ибн Можа роҳимаҳуллоҳнинг “Сунан”ида келади:
“Ҳабашистон муҳожирлари Маккага қайтиб келгач, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам улардан сўрадилар:
-Ҳабашистон заминида бўлиб ўтган қизиқ нарсалар ҳақида гапириб беринглар!
Саҳобалардан бири деди:
-Бир куни гаплашиб ўтирган эдик. Олдимиздан бир роҳиба кампир бошида кўза билан ўтиб қолди. Шунда ўша ерлик йигитлардан бири унинг орқасидан келиб елкасидан итариб юборди. Кампир йиқилиб кўза синиб кетди. Сўнгра ўрнидан туриб йигитга қараб деди:
-Эй хоин! Аллоҳ таоло Курсисини қўйса, аввалгилар ва охиригиларни жамласа, қўл ва оёқлар қилмишидан сўзласа ана шунда бу қилмишинг оқибатини кўрасан!
Шунда буни эшитган Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Тўғри айтибди, тўғри айтибди. Заифига кучлиларидан ҳаққини олиб бермайдиган халқ қандай азиз бўлсин?!”.

Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, олдинда қиёмат бор. У кун даҳшатли бўлади. Қуёш бошимизга яқинлаштирилади. У кунда шунақа ҳодисалар бўладики, даҳшатда ёш боланинг сочлари оқаради. Аллоҳ таоло отамиз Одам алайҳис саломга: “Фарзандларингдан дўзахийларини ажрат!”, дейди. Ўшанда ҳар мингта одамдан биттаси жаннатга, қолгани эса дўзахга кетади.
Аммо ўша кун бўлмаганида ҳаётимиз янада машаққатлироқ бўлар эди. Бу машаққатли йўллардан ўтишга мазлумларнинг мана шу кунга бўлган иймонлари далда бўлади!
“ Эй хоин!”.
Ўзингиз муносиб бўлмаган мансабни пул билан , қинғир йўллар билан эгаллаб олар экансиз, сиз хоинсиз. Ҳикоянгиз ҳали тугагани йўқ. Қолгани охиратда давом этади!
Бировларнинг молини ноҳақдан ўзлаштираётганлар, ака-укаларининг меросдаги улушини ўзлаштириб олаётганлар, сиз хоинсиз. Сиз ишни шу ерда тугади деб ўйлаяпсиз. Ҳали пардалар кўтариладиган кун келади. Еру-осмонлар Жаббори ҳузурида ҳали тик турасиз!
Покиза аёлларга туҳматлар қилганлар, покиза қизларимизнинг обрўсини тўкканлар, сиз хоинсиз. Сиз “етим жанг”дагина ғолиб бўлдингиз. Ҳали уруш тугагани йўқ. Қолгани охиратда давом этади!
Хотинига зулм қилганлар, уларнинг кунини қоронғу қилганлар, сиз хоинсиз. Ўйламанг, мазлум хотинингиз охиратда сизга раҳм қилиб ўтирмайди. У ерда адолат қоим. Бировнинг ҳаққи бировда қолиб кетмайди!
Ҳавои-нафсини ўйлаб, кўнгил хушлаш учун “севги” номи билан бошқаларни алдаб юрганлар, сиз хоинсиз. У кунда мезон ўрнатилади. Ана ўшанда қалбнинг нечоғли тош босишини, Аллоҳнинг наздида қалбнинг ўрнини қанақалигини томоша қиласиз!
Ходимларига қулдек муомала қиладиган, бир луқма берадиган таоми учун уларни хорлайдиган, юзларининг сувини тўкилишига сабаб бўладиган бошлиқлар, сиз хоинсиз. Эрта қиёматда жазонинг ўз жинсидан бўлишини ҳали томоша қиласиз!
Эй пора оладиган судьялар, мижозни алдайдиган муҳандислар, пули йўқ беморларни шифохона эшигидан ҳайдайдиган шифокорлар, ижара пулини вақтида тўлай олмагани учун уйсизларни чиқариб ҳайдайдиган бойчалар, сеҳр ва чақимчилик билан ўзгалар уйини бузадиган ифлослар, қайнона ва қайнотасига зулм қиладиганлар, сизлар хоинсизлар. Қиёмат аниқ. Ҳабашистонлик кампирнинг “Эй хоин!”, деган гапини унутманглар!



/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАЛИ ВАҚТ БОР!
Ибн Ҳажар Асқалоний роҳимаҳуллоҳнинг “Ал-жавоҳир вад-дурар” китобида келади:
“Имом Кисоий чўпон эди. Қирқ ёшигача қўй боқди. Бир куни қўй боқиб юрганида бир аёлни кўриб қолди. Аёл боласини қуръон ҳалқаларига тарғиб қилар, бола эса боришни истамас эди. Шунда онаси болага деди:
-Ўғлим! Қуръон ҳалқасига бор, таълим ол. Йўқса мана шу чўпонга ўхшаб қўй боқиб юрасан!
Имом Кисоий ўзига-ўзи деди: “Наҳотки инсонлар мени фарзандларига билимсизликда мисол қилишса, бунақаси кетмайди!”.
Кисоий шу кетишда барча қўйларини сотди. Илм олиш йўлига кириб луғат бўйича, қироатлар бўйича имомга айланди. Ана шундан кейин кишилар уни ҳимматни олий қилиш борасида фарзандларига ўрнак қиладиган бўлишди!

Кишиларда бир ҳолат бор. Буни муаммо деса ҳам бўлаверади. Яъни, улар маълум бир ёшга етиб боргач, меники энди бўлди, бирор-бир иш қилиш учун вақт ўтди, дейишади.
Аслида бир янги иш қилиш учун муаййан вақт белгиланмаган. Ожизлик ва таслим бўлишнинг умри йўқ. Чунки бу нарса рақамларга боғлиқ эмас, ақлий фаолиятга, фикрлашга ва ҳаётга қай томондан қарашга боғлиқ.
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўн қироатни саксон ёшида ўрганган. Бизда эса ёши ўттизда бўлган йигитлар қуръон курсларига боришдан хижолат бўлишади.
Генри Форд ўзининг автомобилсозлик ширкатига ёши қирқ бешдан ўтиб асос солган. Ёшимиз қанча бўлмасин бир ишни бошласа бўлаверади!
Абу Айюб Ансорий розиёллоҳу анҳу Қустантинийя қамалида иштирок қилганида ёши юзда эди. Унинг қабри ҳали ҳам бизга умр оддий рақамлардан иборатлигини намоён қилиб Истанбул қалъаси этакларида ётибди!
Харланд Сандрес олтмишдан ўтганида ўзининг машҳур ошхоналарига асос солган. Бундан олдин бир неча бор ўз жонига қасд қилмоқчи ҳам бўлган. Ишлар умрга эмас, ҳимматга боғлиқ. Ишлар оқ сочларга эмас, тафаккурга боғлиқ. Ишлар ажинларга эмас, ўзингизга ва ҳаётга қай томондан қарашингизга боғлиқ!
Сизни бошлашдан тўсиб турган ягона нарса ожизлик ва таслим бўлишдир. Ҳатто муҳаббатнинг ҳам кечи йўқ. Мустафо Маҳмуд учинчи марта уйланганида ҳақиқий бахтни топган!
Яна бир нарсани айтиб ўтмасам бўлмайди. Мана шу йили марҳум доктор Абдулазиз Рантисийнинг хотини олтмиш беш ёшида қуръон тафсири бўйича докторликни ёқлади!
Масала истакда, умрингизни бир четга қўйиб туринг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲИМОЯЛАНИШДИ!
Биз Аҳзоб сурасидаги мақсадларни унутар эканмиз ва Америка, ғарб давлатлари каби катта куч ўз тушунчалари билан оз сонли Ғазо секторидаги мўъминлар атрофида жамланар экан, ҳамма имтиҳондадир!
Гўё жанг ва сура ҳақиқий мусулмон билан мунофиқнинг ўртасини ажратаётгандек.
Аммо менга бутун дунё мусулмонларининг маҳзунлиги бирозгина тасалли беради. Бир пайтнинг ўзида бу маҳзунликдан ҳам бизга аслида зарар йўқ!
Шунинг учун бу суранинг оятлари гўё Ғазоликларнинг кўнглини олаётгандек, уларни юпатаётгандек.
Бу сурани ўқинг. Мен уни янгидан, гўё илк бора ўқиётгандекман.
Биласизми, Ғазо мени ўқидим, ўргандим деб ўйлаган нарсаларимни қайта ўқишга ундади. Ишлар менга шундай намоён бўла бошладики, гўё биринчи марта англаётгандекман!

Саҳобалар энг оғир пайтда Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларига ўтиб олишларини, у зоти шариф билан ҳимояланишларини айтишган:
"Агар жанг қизғин тусга кирса биз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳимояланар эдик!".

Биласизми, мен нимани ҳис қилаяпман. Куни келиб тарих Ғазоликлар ҳақида қуйидаги нарсани ёзади:
"Кунлар ўтиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ўн тўрт аср кейин бир қавм келди. Улар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан ҳимояланишди ва нажот топишди!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚОЗИЛИК
Қози Исмоил ибн Исҳоқ ал-Моликийдан сўрашди:
-Қозилик одоби ҳақида бирор-бир китоб ёзмайсизми?
Қози деди:
-Қозиликда адолатдан бошқа одоб ҳам бўларканми?! Адолат қил, сўнгра қозихонада оёғингни узатиб ўтирсанг ҳам майли!

Бугунги кунимизга теккан ижтимоий беморликлардан бири шуки, биз нарсаларнинг ташқи кўринишига кўпроқ эътибор бериб унинг гавҳарини унутиб қўймоқдамиз.
Тўғри, шахс бўладими, муассаса бўладими ёки давлат бўладими ташқи кўринишга ҳам эътибор бериши керак. Чунки бу ўзгаларга биз ҳақимиздаги илк хулосаларни беради.
Мен қарши бўлган нарса, этика биздан кўра азиз бўлиб кетди. Гўё ишлардаги ғоя ва мақсадни унутгандекмиз.
Маййит ва ундан ибрат олишдан кўра жаноза маросимлари биз учун муҳим. Турмушга чиқиш ва уйланишдаги энг муҳим нарса тўйнинг қайси ресторан ёки қанақа тарзда ўтишидир. Имомнинг салласи илмидан катта. Қози ва судларнинг болғачаси адолатидан катта. Шифохоналар биносининг қандайлиги бемордан кўра муҳимроқ. Битирувчиларнинг маҳоратидан унинг битирув кечасида кийиладиган шляпаси муҳимроқ. Билимдан кўра диплом ва сертификат муҳимроқ.
Шундай нарсалар борки, агар улар бизда бўлса ташқи кўринишнинг умуман аҳамияти йўқ. Майли кийимингиз ифлос бўлсин, аммо ҳалолдан ризқ топинг. Муттаҳам ва фирибгарнинг чиройли кийимидан нима фойда?!
Аммо биз кўрмиз. Биринчисига шафқат ёки масхара назари билан қараймиз, иккинчисига эса ҳурмат билан боқамиз!

Мадинаи Мунавварадан Шом томон давлат бошлиғи кортежи Қуддус калитини олиш учун йўлга чиқди. Кортеж кийимларида ўндан ортиқ ямоқ бўлган халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳудан, у кишининг ёрдамчиси Муҳаммад ибн Маслама ва битта туядан иборат эди. Аммо Умар розиёллоҳу анҳудан ҳатто шайтон ҳам қочар эди. У зот адолатни қоим қилган эди, девонларга асос солган эди, империяларни қулатган эди. Аммо унда бу сафарида қўриқчилар, аъёнлар ва тантанали юриш йўқ эди. Чунки у мансабнинг гавҳари адолат эканлигини умуман ёдидан чиқармас эди!
Хуфтон намозида олдимда биринчи сафда бир киши ўтирибди. Силаи-раҳмни узиб қўйган. Яна биттаси илмни даъво қилади, аммо мустабид. Ўзининг фойдаси ҳамманинг манфааатидан устунроқ унинг учун. Динни тирикчилик манбаи қилиб олган. Яна биттасининг оғзида мисвок, аммо одамлардан олган қарзининг муддати ўтиб кетган, бермайди. Ҳашаматли машинаси ва чет элда ишлаб чиқарилган кийимлари бор.
Бу тақвонинг ичи бўшдир. Бу ишлар руҳсиз урф-одатларга айланиб бўлган. Буларни худди тўқсон ёшида келинлар либосини кийиб олган ғарблик аёлга ўхшатаман!
Битта клиника мудири ўзининг ходимларидан бирининг таъзия маросимида бу касбнинг буюклиги ҳақида шундан деяпти:
“Бу касб пул топиш манбаи эмас, яратувчидан рисолатдир!”.
Мудир бундан бир неча ой олдин пули бўлмаган бир кампирни тез ёрдам бўлимидан қувиб солган ходимларини танқид қилиб юқоридаги гапни ўшаларга айтди.
Чиройли кийимларни кийинг. Аммо қалбингизни унутманг. Сиздаги энг ифлос нарса қалбингиз бўлиб қолмасин.
Кўтарилинг, юқори мансабларга чиқинг. Аммо бунинг учун бошқаларнинг елкасига оёқ қўйманг.
Курашинг, ғалаба қозонинг. Аммо шарафли инсонлар қуроли билан курашинг. Разилона ғалаба ўзингизни қанчалик ишонтирсангиз ҳам, аслида мағлубиятдир.
Қайси мансабда бўлманг, одам бўлинг. Бир уюм ахлат устида ўтирган калхат каби бўлманг!
Олий дипломлар, унвонлар олинг. Аммо унутманг, дипломлар деворда осиқлик турадиган бир варақ қоғоздир. Муҳими сиздаги инсонликдир!




/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бекорга ҳаракат қилаяпсизлар. Қасоскор ўлмайди. Мен қиёматга ўхшайман. Бир куни албатта келаман!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАЖБУР ЭМАСМИЗ!
Биз ҳақимизда ёмон гумон қиладиганларга ўзимизни оқлашга мажбур эмасмиз. Бизни таниганлар бизни тушунишади. Кўз бировни яхши кўриб қолса ҳатто ўзини ҳам алдайди. Қулоқ бировни ёмон кўриб қолса у ҳақидаги душманлар сўзини ҳам тасдиқлайверади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАКИАВЕЛЛИ(мустабидлар устози)
Милодий 1469 сана 3 майда “Ҳукмдор” китобининг муаллифи Никколо Макиавелли дунёга келган. Унинг ушбу китоби тарихдаги ахлоқий жиҳатдан энг тубан китоб ҳисобланади!
Кўпчилик Макиавеллини оламдаги гўшт ва қондан иборат иблис деб билишган. Чунки у юқоридаги китоби билан ҳокимлар учун истибдод дастурини тузиб берган. Макавелли сиёсатнинг асосини билган ва халқларни бўйсундириш йўлларини китобида кўрсатиб берган. Унинг атрофида ҳар-хил гаплар кўп. Бундан кейин ҳам давом этади. “Мақсад василани оқлайди!”, деган қоида куни келиб тарафдорларини ҳам, оппозициясини ҳам топади бу кетишда!
“Ҳукмдор” китоби сиёсатни ўргатадиган китоб. Унда сиёсий ахлоққа шунақанги таъриф бериладики, бундан олдин унга ҳеч ким бундай таъриф бермаган. Китобнинг ҳажми кичик бўлгани билан кўп нарсани ўз ичига олган. Аксар насиҳатлари подшоҳларга, ҳокимларга халқни қандай қўлга олиш, уни қандай бўйсундириш ҳақидадир. Макиавеллининг наздида идеал подшоҳда шернинг кучи, тулкининг айёрлиги бўлиши керак. Ҳамма нарсадан ҳам кўра манфаатни устун кўриши лозим!
Дин Макиавеллининг наздида халққа ҳукмронлик қилиш учун подшоҳнинг қуроли. Подшоҳ инсонлар ишонган нарсани ғанимат билиши, ундан ўз нуфузи ва ҳукмронлигини мустаҳкамлашда фойдаланиши лозим. Аммо ўзининг дини эса шахсий манфаати бўлмоғи керак. Омадли подшоҳга халқининг муҳаббати ва туйғулари керак эмас, балки кўзлари кўр халқининг итоати керак холос!
Китобни ўқир экансиз аввало асабийлашасиз, қолаверса дунёдаги барча диктаторлар уни ўқиб чиққан, ёдлаб олган ва у билан халқини бошқаради, дея хаёл қиласиз.
Макиавеллининг гапларидан намуналар:
1. Подшоҳнинг зийраклигини билишнинг биринчи йўли унинг атрофидаги инсонларни кузатишдир!
2. Сиёсат билан ахлоқнинг ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ!
3. Кишини унвони улуғламайди. Балки инсонлар уни улуғлашади!
4. Ёлғончини алдашинг саодатнинг энг юқори чўққисидир!
5. Подшоҳ учун фуқаро уни севганидан кўра ундан қўрққани афзалроқдир!
6. Инсонлар сизга итоат қилишини истасангиз уларга қандай амр қилишни билинг!
7. Ҳаким подшоҳ иймони унга зид келганида уни сақлаб ўтирмайди!
8. Подшоҳлар қийин вазифаларни бошқаларга бериб, осон ва суюклиларини ўзларига олиб қолишлари лозим!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РОББИМ!
Роббим! Сен иложи йўқ бўлган, бажариб бўлмайдиган ишларнинг ҳам Роббисисан!
Мен ҳамма нарсадан умидимни узиб бўлганман. Фақатгина Сенинг раҳматинг ва қудратингдан умидим бор. Бизга қудратинг ажойиботларини кўрсат!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУРУВВАТНИ ЎЛДИРМАНГ!
Олдинроқ Британиянинг "Daily Mail" газетаси бир нарсани ёзди. Уни ўқиб шу хулосага келдимки, ғарб ичи чириган, сасиган олма кабидир. Кўриниши чиройли, аммо ичи тамом бўлган. Ёки усти чиройли қилиб бино қилинган мақбарага ўхшайди. Ичида эса қуртлар еяётган жийфа!

Лондонда бир Франция фуқароси яшар эди. У банкларнинг бирини олдидан ўтиб кетаётганида бир нечта ўғрилар банкка пул олиб келадиган машинага ҳужум қилиб қочишади. Ҳалиги киши ўғриларни қувиб машинаси билан уларнинг машинасини уради. Ўз навбатида полиция келиб ўғриларни қўлга олади.

Мана шу ергача ҳаммаси чиройли бўлди. Инсонларнинг пулини сақлаб қолинишига, ўғриларнинг қўлга олинишига Франция фуқароси сабабчи бўлди.
Аммо кейинги воқеалар унчалик чиройли эмас. Франциялик кишининг машинаси тўқнашув туфайли дабдала бўлди. Уни тузатиш катта пул талаб қилар эди. Суғурта компаниялари машинани қасддан урган деб тўлаб беришдан бош тортди. Банк унга: "Бирор киши сендан ёрдам сўрадими?!", дея жавоб берди. Полиция эса: "Биз бу каби зарарларни қоплай олмаймиз!", деди.

Уларнинг қомусида "мурувват" сўзига ўрин йўқ. Кўп топиб деярли инфоқ қилмаслик асосида қурилган капиталистик қарашлар устивор уларнинг онгида. Фақатгина қонун мажбурлаган ўринларга беришади. Туйғу жиҳатидан эса худди тош сингари қотиб қолишган улар. Бирортасининг фарзанди вафот қилса "афсусдаман" деган совуқ сўзни қуруққина айтиб қўйишади.
Биз эса йўлда машина уриб юборган мушукни кўрсак йиғлаймиз.

Мен инсонларнинг молиявий, оилавий ва ҳуқуқий ҳаётларини тартибга солишга қарши эмасман. Бунинг ортидан инсонлар ўз ҳақ-ҳуқуқини, нима фойда-ю нима зарарлигини ўрганади. Қолаверса қонунларсиз жамиятнинг ўзи йўқ.
Мен қонунларнинг ҳеч бир ахлоқ ва қадриятларга риоя қилмасдан ибодат қилинадиган руҳсиз, жонсиз санамларга айланишига қаршиман. Мен инсонлар орасидаги мурувватни ўлдирадиган қонунларни ёмон кўраман. Юқоридаги хабарни ўқиган ҳар қандай кишида бироз бўлсада мурувват ўлади. Энди у кўчада ўғрилик қилаётган ўғрини кўрса юқоридаги ҳолатни эслаб индамасдан ўтиб кетади. Кўчада таланаётган кампирни кўрса унинг "мен сендан ёрдам сўрадимми?", деган гапидан қўрқиб кўрмагандек ўтиб кетади.
1880 йил Таиланд маликаси сувга чўкиб ўлди. Унинг қайиғи ағдарилиб кетди. Хос қўриқчиларидан бирортаси ҳам уни қутқаришга журъат қилмади. Унинг чўкишига томошабин бўлишдан бошқасига ярашмади. Чунки Таиланд қонунларига кўра маликага қўлини теккизган кишини ўлим кутар эди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СОХТАКОРЛИК
Агар сиз урушдан унга қандай қалб билан кирган бўлсангиз шундай қалб билан чиқсангиз демак ҳали ҳам вайроналар остидасиз.
Агар уруш сиздаги ишончни жиндак ўзгартирмаган бўлса ўзингиз билмаган ҳолда улар сизни дафн қилиб устингиздан тупроқ тортиб юборишган.
Бу дунё каззоб ва димоғдор дунёдир. Бу дунё пасткаш, разил ва зиддиятли дунёдир. Бу дунё даъволарга асосланган "инсонийлик" остида сасиб йўқ бўлиб бормоқда.

Сизга қутб айиғи хатар остида эканлигини айтишади. Агар бундан ташвишга тушмасангиз сизни ғайри инсоний дея айблашади.
Сизга Европалик аскарлар денгиз тошбақалари тухум қўйиб олгунча қирғоқда пойлоқчилик қилганини айтишади. Сиз уларга бу совуқ меҳрлари учун қарсак чалишингиз лозим. Агар чалмасангиз сизни қалби қаттиқ деб айблашади.
Сизга озон қатламининг тешиги тобора катталашаётганини айтишади. Уни ямашдан ҳатто онангизнинг ип ва нинасини олиб, ракета сотиб олиб кўкка чиқиб насибадор бўлишингизни айтишади. Йўқса сизни башариятнинг тақдирига бефарқликда, келажак авлоднинг тақдирига эътиборсизликда айблашади.

Агар шундай ишлар содир бўлаётган бўлса уларнинг юзига тупуринг. Каззоб эканликларини айтинг. Ғазодаги болалар ҳаёти қутб оқ айиғининг ҳаётидан миллион баробар қадрли эканлигини айтинг. Улар аслида ишғолчи яҳудийларни бомбардимончи самолётларига сукут сақлаб турган иккиюзламачилардир. Яҳудийларни бунга қайраган аслида шулардир.
Агар сизга болалар ҳуқуқидан гапиришса оёқ кийимингизни ечиб уларнинг башарасига отинг. Фаластиндаги гўдаклар ҳаёти улар учун сариқ чақалик аҳамиятга эга эмас. Уларнинг болалар ҳуқуқи ҳақида гапиришга ҳаққи йўқ.
Агар сизга аёллар ҳуқуқи ҳақида гапиришса жирканч башараларига шапалоқ туширинг. Ғазодаги аёллар устига бомба ташлаётган, уларни парча-парча қилаётган каззоблар аслида мана шулар.
Улар аёл ҳурриятини фақатгина ҳижобини ечишда, хотин-қизларни ҳижоб билан мактаб ва олийгоҳларга киритмасликда кўришади. Уларнинг дарди шу. Қолганига эса аёллар фақатгина уларнинг бомбаларига нишон холос.
Агар сизга сўз эркинлиги ҳақида гапиришса уларга "овозингни ўчир", денг. Ғазода интенетни ўчирган шулар эмасми?!
Бизларнинг уларга ёқмаган постларимизни, чиқишларимизни, видеоларимизни тармоқлардан ўчириб ташлаган шулар эмасми?!
Профилларимизни блоклаганлар шулар эмасми?!
Аслида улар наздида сўз эркинлиги уларга ёққан гапни гапиришдир. Аммо уларнинг ҳавои-нафсига тўғри келмайдиган гапларни гапирсангиз овозингизни ўчиришади.
Агар улар сизга "манҳажни ўзгартириш лозим, Қуръон қаттиққўлликка, кескин муомалага тарғиб қилади" дейишса уларга Анфол сурасини ўқиб беринг. Уларга айтингки, аччиқни аччиқ кесади. Қуръон қаттиққўлликка даъват қилмайди. Аммо сени ўлдиришса, ватанингни тортиб олишса, сени кўчага ҳайдашса индамай тур, ҳам демайди. Қуръон қасос ҳақлигини айтади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Агар оғриқ сезаётган бўлсангиз демак тириксиз...
Агар ўзгаларнинг оғриғини ҳис қилаётган бўлсангиз демак инсонсиз...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЖРАТА БИЛИНГ!
Ражо ибн Ҳайва масжидда шогирдлари билан ўтирган эди. Улар Аллоҳнинг неъматлари ҳақида суҳбатлашишди. Инсонлардан ҳеч ким Аллоҳга Унинг неъматлари ҳаққича шукр қила олмаса керак, дейишди.
Масжидда бошига кийимини ташлаб олган бир киши ўтирган эди. У Ражо ибн Ҳайвага деди:
- Мўъминлар амири ҳам шукр қила олмайдими?
Ражо деди:
- Мўъминлар амири ким бўлибди? У ҳам ҳамма қатори одам!
Сўнг бироз ўтиб ҳалиги киши бирдан йўқолиб қолди. Шунда Ражо ибн Ҳайва шогирдларига деди:
- Халифанинг қон тўкишга ўчлигини биласизлар. Агар сизни чақиртириб қасам ичтирса ҳам инкор қилиб тураверинглар!
Сал вақт ўтмасдан Ражо билан шогирдларини миршаблар халифанинг олдига олиб кетишди. Улар халифанинг олдига киришганда ҳалиги бошига кийимини ташлаб олган киши ҳам ўша ерда эди.
Халифа Ражо ибн Ҳайвага деди:
- Эй Ражо! Мени гапирасан деб ўйламаган эдим!
Ражо деди:
- Бунақа иш бўлмади эй мўъминлар амири!
Халифа деди:
- Бунинг бўлмагани ҳақида қасам ичасанми?
Ражо деди:
- Аллоҳга қасамки, бўлмади!

Халифа бошига кийимини ташлаб олган кишини дарралашга амр қилди. У халифанинг олдидан оғриқдан букилиб чиқди. Эшикдан чиқаётганида Ражо билан учрашиб қолди. Унга деди:
- Мусулмонларнинг фақиҳи бўлатуриб ёлғон гапирасанми?!
Ражо деди:
- Мусулмонларнинг қилич билан қатл қилинишидан сенинг орқангга урилган етмиш дарра яхшироқдир!
Шундан сўнг Ражо қачон суҳбатга ўтирса шогирдларига: "Бошига кийим ташлаб олган кишидан эҳтиёт бўлинглар!", дер эди!

Умар розиёллоҳу анҳунинг бир гапи бор:
"Ёмонлик билан яхшилик ўртасини ажратадиган киши оқил эмас. Оқил икки ёмонликдан қайси бири яхши эканлигини ажрата биладиган кишидир!".

Ҳаёт ҳамма вақт ҳам олдимизда оқ ва қорани қўявермайди. Бундай бўлганида танлов анча осон бўлар эди.
Афсуски, баъзида ҳаёт бизнинг олдимизда ақлга муҳтож бўладиган рангларни қўяди. Ана шунда танлаш қийин бўлади, зарари озини ихтиёр қилиш душвор кечади.
Ражо ибн Ҳайва нотўғри қасам ичганини билар эди. Аммо ўзининг ва биродарларининг қонини сақлашнинг биргина йўли шу эди. Дарра ейишидан афсус қилинмайдиган чақимчининг дарраланиши айбсиз инсонларнинг қатл қилинишидан яхшироқ эди.
Кишилар орасида келишмовчилик пайдо бўлганида доим ҳам ҳақиқат айтилавермайди. Чунки бу нарса низони чуқурлашишига олиб бориши, аразлашлар ва фитналар юзга чиқиши мумкин. Гоҳида дипломатия ва ҳикматга кўпроқ эҳтиёж сезилади. Бу ёлғон эмас, фаҳмнинг чуқурлиги, чиройли тадбир, оқибатнинг ҳисобини олишдир. Кимга ҳикмат берилган бўлса унга улкан яхшилик берилибди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал