abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

ЗАВОД
Умар розиёллоҳу анҳунинг давридаги очарчиликдан сўнг шунақанги авлод етишиб чиқди, улар Форс ва Рум императорликларини қулатишди.
Андалус ва Бағдоддаги тўкин ҳаёт ортидан Андалус ҳам, Бағдод ҳам қулади. Ислом олами барбод бўлди.
Машаққатли шароитлардан умидсиз бўлманг. Машаққатлар ҳақиқий рижолларни
етиштирадиган заводдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Доимо:
"Нега энди ўша кунда уларнинг яширинган жойини айтиб дарахтлар ва тошлар гапирар экан?!"- деб ўйлар эдим.
Бугун жавоб топгандекман. Бу ўшанда ҳам миқ этмаётган башариятнинг сукутига бадал бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЗИДАН СЎРАНГ!
Ибнул Жавзий "Сифатус сафва"да, Ибн Абид Дунё "Мужобуд даъва" китобида келтиришади:
" Абдуллоҳ ибн Зиёд Сафвон ибн Муҳризнинг жиянини қамаб қўйди. Сафвон жиянини озод қилиш учун Басрадаги барча буюк инсонларни ишга солиб кўрди. Аммо фойдаси бўлмади.
Сўнгра намоз ўқийдиган жойида маҳзун бўлиб ўтириб ухлаб қолди. Тушида оппоқ кийимдаги бир киши унга деди:
- Эй Сафвон, тур! Эҳтиёжингни Ўзидан сўра!
Сафвон қўрқиб турди. Таҳорат қилиб намоз ўқиди. Сўнгра Аллоҳга узоқ дуо қилди.

Ўша кечаси Абдуллоҳ ибн Зиёд ухлай олмади. Сўнгра "Сафвоннинг жиянини озод қилмасам бўлмайди", деб уни озод қилишга амр қилди.
Қўриқчилар келди. Чироқ келтирилди. Қамоқхона эшигини очиб Сафвоннинг жиянига шундай дейишди:
- Тур сен ҳеч қандай кафил ва ўртакашсиз озодсан!

Сафвон жиянининг озод бўлганини фақатгина эшигини жияни тақиллатганида билди:
- Кимсан?
- Жиянингизман!
Шунда Сафвон деди:
" Эҳтиёжингизни Ўзидан сўранг!".

Эҳтиёжингизни Ўзидан сўранг. Одамлар сабаблардан ўзга нарса эмас. Фойда ҳам, зарар ҳам бера олишмайди. Фақат Аллоҳ изн берсагина қўлларидан бири иш келиши мумкин.
Аммо унутмаслигимиз лозимки, дунё сабаблар дунёсидир. Биз сабабларни тутишимиз керак, уларга қалбни боғлаш керак эмас!

Биз даволанишга буюрилганмиз, шифокорга боришга амр қилинганмиз. Аммо Аллоҳнинг шифо берувчи эканлигини унутмаслигимиз керак. Аллоҳ сабаб билан ҳам, сабабсиз ҳам шифо бераверади. Сабаб эса Аллоҳсиз ҳеч нарса қила олмайди!

Ризқимизни топишимиз учун ишлашга, ҳаракат қилишга буюрилганмиз. Аммо ҳақиқий Раззоқ Аллоҳ эканлигини унутмаслигимиз керак. Аллоҳ таоло иш билан ҳам, ишсиз ҳам ризқимизни бераверади. Истаса озгина нарсага барака беради, истаса кўп нарсадан баракани олиб қўяди!

Ер юзини обод қилишга, уйланишга, турмуш қуришга амр қилинганмиз. Аммо уйланиш бир сабаб. Гоҳо мева беради, гоҳида бермайди. Қанча-қанча эр-хотинлар ҳамма сабабини қилиб ҳам фарзанд кўрмай юришибди. Қанча-қанча эр-хотинлар фарзанд кўрмаслик учун эҳтиёт чораларини кўриб юришибди. Аммо фарзандлик бўлиб қолишаяпти. Гўё Аллоҳ таоло бизга лисони ҳол билан: "Мен Аллоҳман! Истаганимни қачон истасам, қандай хоҳласам шундай яратаман!", деяётгандек.

Сабабларга суяниб қолган киши аҳмоқдир. Сабабларни қилмай Аллоҳдан ҳар-хил нарсалар сўраётган киши эса ундан ҳам аҳмоқроқдир.
Билмайсизми, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат йўлида йўл бошловчи тайинлаб олдилар. Бу билан бизга қўлдан келганича сабабларни қилмай бир нарсага ишониш нуқсонли ишониш эканлигини англатмоқчи бўлдилар.
Уҳудда икки қават совут кийдилар. У киши ўлим келса совут ҳам, бошқа нарса ҳам қайтара олмаслигини биздан яхши билар эдилар. Аммо сабабларни қилдилар.

Аввало Аллоҳнинг эшигини тақиллатинг. Қалбингизни Унга боғлиқ эканлигини кўрсатинг. Шундан сўнг сабаблар йўлига қадам қўйинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭЙ САВОД ТЎҒРИ ТУР!
Бадр ғазотида мусулмонлар душман рўпарасида саф тортишди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам сафни таёқча билан тўғрилаб чиқаётган эдилар. Саҳобалардан Савод ибн Ғазийя сафдан олдинга чиқиб қолган эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни таёқча билан туртиб: “Эй Савод, тўғри тур!”, дедилар.
Савод деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Қорнимни оғритдингиз. Сизни Аллоҳ ҳақ ва адолат билан юборган. Қасос олишимга рухсат беринг!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам қоринларини очиб дедилар:
-Эй Савод, қасосингни ол!
Савод Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қоринларини қучоқлаб ўпа бошлади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
-Эй Савод, нега бундай қилдинг?
Савод деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Кўриб турибсиз, уруш олдида турибмиз. Агар мен ўлдирилсам дунёда охирги ушлаган нарсам сизнинг баданингиз бўлишини истадим!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг ҳаққига дуойи хайр қилиб: “Сафда тўғри тур!”, дедилар.

Саҳобалар мана шу даражада, балки бундан ҳам кўпроқ яхши кўиришар эди Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламни.
Саҳобалардан Абу Маҳзура сочини олмас эди. Чунки Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир куни унинг бошини силаган эдилар. Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қўллари теккан сочни олиб ташлагиси келмас эди.
Бадр кунида жангдан аввал Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Ансорлардан фикр сўрадилар. Чунки улар Мадинада у зотни ҳимоя қилишга ваъда беришган эди. Айни дамда эса улар Мадинадан ташқарида эдилар. Шунда Саъд ибн Муоз розиёллоҳу анҳу деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Мана мол-дунёмиз ҳузурингизда. Биз учун ундан олганингиз қолдирганингиздан суюклироқ бўлади. Агар бизни денгизга киришга даъват қилсангиз сиз билан унга киришга ҳам тайёрмиз. Бирортамиз ўзимизни олиб қочмаймиз. Аллоҳга қасамки, бизни урушда сабрли, учрашганда ростгўй эканлигимизни кўрасиз. Аллоҳ амр қилган ишни қилаверинг!

Уҳуд кунида саҳобалар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг атрофларида жисмлари билан қалқон-девор ҳосил қилишди. Абу Талҳа розиёллоҳу анҳу ўқ тегмаслиги учун Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларида туриб олган ва: “Жоним жонингизга фидо бўлсин!”, деган.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрат ҳақида Абу Бакр розиёллоҳу анҳуга хабар берганларида Абу Бакр розиёллоҳу анҳу: “Ҳамроҳликми эй Аллоҳнинг Расули?”, деган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳамроҳлик эй Абу Бакр!”, деганлар. Шунда Абу Бакр розиёллоҳу анҳу йиғлаганлар. Кейинчалик Оиша розиёллоҳу анҳо шундай деган эди: “Шунгача бировнинг хурсандликдан йиғлаганини кўрмаганман!”.
Ҳижрат йўлида Абу Бакр розиёллоҳу анҳу бир Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтиб олса бир орқаларига ўтиб олар эди. Нега бундай қилаётганини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ундан сўраганларида шундай деган эди: “Орқадан кимдир келаётгани ёдимга тушса орқага ўтиб олаяпман, олдиндан кимдир келаётгани ёдимга тушса олдинга ўтиб олаяпман!”.

Бир куни Расулуллоҳ саллоллорҳу алайҳи ва саллам Савбон розиёллоҳу анҳуга дедилар:
-Нега рангинг бошқача?
Савбон розиёллоҳу анҳу деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Менда касаллик ҳам, оғриқ ҳам йўқ. Сизни кўрмай қолсам соғиниб қолаяпман!

Саҳобийя аёллар ҳам саҳобалардек, балки улардан ҳам зиёда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни жуда яхши кўришар эди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Насиба бинт Каъб розиёллоҳу анҳони “Қаерда бўлсам уни менинг олдимда жанг қилаётганини кўрдим!”, деганлар.

Уҳуддан қайтишда Бани Динор қабиласидан бир аёл мусулмонларга пешвоз чиқди. Унга эри, ўғли ва акаси шаҳид бўлганини айтишди. У эса: “Расулуллоҳга нима бўлди?!”, деди. Саҳобалар унга Расулуллоҳ саломат эканликларини айтишганда аёл: “У зотни менга кўрсатинглар!”, деди. Аёл Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни кўргач тинчланди ва деди: “Сиз тирик экансиз бошқа мусибатлар менга ҳеч нарса эмас!”.


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲИЛМ
Аҳнаф ибн Қайс роҳимаҳуллоҳни "Арабларнинг энг юмшоқ одами" дейишар эди. Унинг ҳақида "ҳеч ғазабланмайди, агар ғазабланса мингта чавандоз уни нима учун ғазабланганини сўраб ўтирмасдан унинг учун ғазабланади", дейишар эди!

Бир куни Аҳнаф ибн Қайсдан сўрашди:
- Ҳалимликни кимдан ўргангансан?
Аҳнаф жавоб берди:
- Қайс ибн Осимдан. Бир куни уйининг ташқарисида қиличини таққан ҳолда суҳбатлашиб ўтирган эди. Унинг олдига бири боғланган ва яна бири ўлдирилган икки кишини келтиришди. Унга: "Ўғлингни жиянинг ўлдириб қўйибди", дейишди. Аллоҳга қасамки, у гапини тўхтатмади, оҳанги ҳам ўзгармади. Охиригача гапириб сўнгра қотил жиянига шундай деди: "Эй болам! Роббингга осий бўлибсан. Ўз ўқинг билан ўзингни отибсан. Амакиваччангни ўлдирибсан!".
Сўнгра иккинчи ўғлига қараб деди:
- Ўғлим! Тур акангни дафн қил. Сўнгра амакиваччангни қўлларини еч. Онангга хун ҳаққи сифатида юзта туя олиб бориб бер. У бизнинг ичимизда ғарибадир!

Аллоҳ таоло Одам алайҳис саломни бутун ер юзидаги тупроқдан яратди. Унинг авлодлари тупроқ сингари оқ, қора, қизил, сариқ рангда бўлишди. Ранглари турлича бўлиши билан бирга табиатлари ҳам турлича бўлди. Уларнинг бири юмшоқ бўлса бири ғазабнок, бири сахий бўлса бошқаси бахил, бири меҳрибон бўлса бошқаси тош қалбли, бири хушмуомала бўлса бошқаси қўпол, бири илтифотли бўлса бошқаси мақтанчоқ бўлди.
Ҳамманинг ўз табиати бор. Ундан ажрала олмайди. Мусо алайҳис саломнинг аччиғи тез бўлган. Ийсо алайҳис салом эса жуда ҳам юмшоқ бўлган. Иймон табиатни бекор қилмайди, балки уни тарбиялайди. Иймон ўз қўлларини табиат устига қўйиб уни қолибдан чиқиб кетишдан тўсиб туради. Табиат қолибга тушса ишларни ўз ўрнига қайтаради.
Мусо алайҳис салом ғазабланганида қўлидаги таврот лавҳларини ерга ташлаб юборди. Ғазаб кетганида дарров лавҳларни ердан олди.
Пайғамбарларнинг табиати модомики турлича бўлар экан, бошқаларники хилма-хил бўлиши тайин!
Булар инсонни табиатига бўйсуниб кетишига баҳона бўлмайди. Бу дунё синов дунёсидир. Ҳамма ўзидаги нарса билан синалади.
Ҳалим инсон ғазабини даф қилишда қийналмайди. Ғазабнок инсон эса анча курашишига тўғри келади. Ажр ана шу машаққат миқдорида бўлади.
Сахий инсонга сахийлик қилиш осон. У бундан роҳатланади. Аммо молга ҳарис инсонга сахийлик қилиш анча машаққатли бўлади. Ўзини қийнашига тўғри келади. Савоб машаққат миқдорида бўлади.
Фикримча, табиатга эришиб бўлмайди. Зеро у фитратдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ҳалимлик юввош бўлиш ва мулойимлик билан бўлади", деган гапларининг маъноси шуки, сиздан ғазабингизга қарши курашиш, нафсингиз жиловини қўлга олишингиз талаб қилинади. Кимдир ҳалимликни туғма хусусият ўлароқ кўрсатса, сиздан унга эришиш учун меҳнат талаб қилинади.
Нафсимиз жиҳод майдони. Ҳар ким бунда машаққати эвазига ажрланади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КУЗ
Кундузи кеч бўлиб қуёш ботгани каби умримизга ҳам куз келади. Гўё у огоҳлантирувчидек...
Руҳингиз узоқ сафардан сўнг умид дарчасидан орзу чодирига боқади...
Орзулар нечоғли ҳоритди сизни ...
Қалбингиз керагидан ортиқ юкни кўтариб чарчади...
Умрингизни беҳуда ишлар ва ўйин-кулгуларга сарфладингиз. Келажагингиз ҳақида ўйламадингиз...

Бу куз фасли. Унинг тўкилаётган ҳар-бир барги кўз ёшлар билан ҳаёт тафсилотларидан сўзлайди...
Ҳар куни кўчага чиқаман. Ёлғизлик асосига таянаман. Қуёшнинг ботишини, секин йўқолишини кузатаман, тафаккур қиламан. Сўнгра йўқлик қаърида йўқолиб кетаман...
Эҳтимол сиз мени ўзингизга боқаяпти деб ўйлаган бўлсангиз керак?!
Ундай эмас...

Олдинлари кузни яхши кўрар эдим...
Энди эса унга ошиқман. Унинг покиза шабадаларини интизорлик билан кутаман. Мени узоқларга олиб кетишини кутаман.
Аммо буниси энди бошқа ҳикоя бўлади...
Янги кийимдаги ўзгача ҳикоя бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАЛОЛЛИК
Жазоирлик журналист Ҳадича бинт Қино айтади:
"Америка Қўшма Штатларига борганимда баъзи нарсалар керак бўлиб бир супермаркетга бордим. Олган нарсаларимнинг пулини бериш учун кутиб турганимда ҳижоб ўраган бир хоним катта бир қутини судраб кириб келди. Унинг юкнинг оғирлигидан чарчагани кўриниб турар эди. Афтидан қутидаги нарса пичан ўрадиган аппарат эди. Аёл ҳисобчининг олдига бориб одоб билан деди:
- Кеча мана шу аппаратни бир қанча нарсалар билан сизлардан беш юз долларга олган эдим!
Иши кўп ходима унга истамайгина қараб деди:
- Уни қайтармоқчимисиз?
- Йўқ, пулини бермоқчиман!
Ходима ишонқирамай деди:
- Ахир хозиргина уни кеча беш юз долларга сотиб олган эдим, дедингиз-ку! Ёки бошқа дўкондан арзонроқ топдингизми? Биз ортиқча пулни қайтариб беришимиз мумкин! Аммо қўшни дўконда арзон эканлигини исботлашингиз шарт! Сизда исбот борми?
Муслима аёл деди:
- Хоним! Кеча мен буни бошқа нарсалар билан сизнинг дўконингиздан кредит карточкамга олдим. Уйимга олиб бордим. Сиз берган фактурани қарасам бу аппаратни ҳисобламабсиз. Сиз зарар кўрмаслигингиз учун супермаркет билан боғланишга ҳаракат қилдим. Аммо иш соати тугаган экан. Бугун ишхонамдан рухсат сўраб аппаратни олиб келишга, сизга зарарим тегмаслиги учун унинг пулини тўлаб кетишга қарор қилдим. Мен пули тўланмаган нарсани ишлатмайман!
Ходима кўзларига ишонмади. Ҳайрон бўлиб муслима аёлга тикилиб қолди. Сўнгра аёлни қучоқлаб йиғлаб юборди ва деди:
- Мен бир нарсани тушунмаяпман. Хатони мен қилган бўлсам, нега сиз ишингиздан рухсат олиб, тўрт соатлик йўл юриб бунинг пулини беришга қарор қилдингиз? Буни нима учун қилдингиз?!
Муслима аёл мутлоқ беғуборлик билан деди:
- Бу омонат. Мен муслимаман. Мусулмон инсон ўзгалар ҳаққини ея олмайди. Бу аппарат сизники. Чунки мен унинг пулини тўлаганим йўқ. Шунинг учун ислом менга унинг пулини бериб сўнгра ишлатишни амр қилади!
Ходима бошлиғининг хонасига борди. У қаттиқ таъсирланган эди. Ходима бошлиғига бўлган воқеани айтиб берди. Муслима аёл аппаратни қайтариб олиб келиб уни катта офатдан сақлаб қолганини, йўқса бу пулни унинг маошидан кесиб қолишлари мумкин эканлигини айтди.
Бир неча дақиқадан сўнг мудир ходималарни бир сафга жамлади. Уларга муслима аёл қилган ишни айтиб берди. Унинг нечоғли иффатли ва ҳалол инсон эканлигини, бунга унинг дини амр қилганлигини айтди. Ходималар аёлдан ислом ҳақида сўрай бошлашди. Аёл эринмасдан, ихлос ва камтарлик билан уларнинг ҳар бир саволига жавоб берди.
Суҳбат тугаганидан сўнг мудир ишчилар номидан ўша аппаратни муслима аёлга совға қилмоқчи бўлди. Аммо муслима аёл уни қабул қилмади. У бу ишни аппаратни текинга олиш учун эмас, савобга эришиш учун қилганини айтиб улардан узр сўради. Бу аппарат уни савоб олишдан маҳрум қилиши мумкинлигини, савоб унинг учун муҳимлигини айтди. Ҳамманинг баттар таажжуби ортди.
Аёл шундай деб дўкондан чиқиб кетди. Мен ушбу лаҳзаларда диним билан фахрландим. Нафақат мен, балки ўша ерда мавжуд бўлган мижозлар ҳам қаттиқ ҳайратда қолган эдилар!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Демократиянинг тириклигини ким исботлаб бера олади?
---------------------

Суратда укасини кафанланиши учун навбат кутиб турган ака!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЖИБ!
Британиялик ёзувчи аёл Дорис Лессинг 2007 йилда адабиёт бўйича Нобель мукофотини олди. Дорис Лессинг инсонлар китобнинг мазмунидан кўра номларни кўпроқ улуғлашларини англади. Бу фикрини исботлаш учун босмахонага Ден Сон номидан иккита янги роман жўнатди. Босмахона романлар яхши эмаслиги учун уларни рад қилди.
Кейинчалик бу романлар ҳақиқий муаллифи номидан нашр қилинди. Дорис Лессинг инсонлар китоблар мазмунидан кўра кўпроқ номларни улуғлашларини исбот қилди.
Бир китобга руҳингизни, бутун борлиғингизни берасиз. Уни босмахонага юборасиз. Улар уни рад қилишади. Бу сизнинг муваффақиятсиз ёзувчи эканлигингизни англатмайди. Бор-йўғи босмахона аввало фойдага қарайди, истеъдодга эмас!
Рад қилинган китобингизни таниқли ёзувчининг номидан чиқарсангиз босмахоналар уни талашишади.
Истеъдодингизни ерга уришларига йўл қўйманг!
—————
Маълумот учун айтиб ўтишим керак, “Қалблардан сўранг” номли китобимни тўртдан уч қисми кесиб ташланган!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УЙИНГИЗ МУҲАББАТГА ТЎЛА БЎЛСИН!
Николай иккинчининг хотини Александра Романова ёзишни яхши кўрар эди. У ўзидан “эсдаликлар” қолдирган. Александра Романова “эсдаликлар”ида шундай ёзади:
“Кишининг уйи қанчалар оддий ва кичкина бўлмасин, қаерда жойлашганидан қатъи назар оиладагилар учун энг қимматбаҳо жой бўлиши лозим. Уй муаммолар ўчоғи эмас, саодат ва муҳаббат манбаи бўлиши керакки, руҳингиз у ерда ором олсин!”.
Қасрларда истиқомат қилган Россиянинг биринчи хоними бизга илиқ макон ҳақида гапирмоқда. Уйлар ҳажми билан эмас, ундаги туйғулар ва муҳаббат билан қадрли эканлигини англатмоқда.
Агар уйингиз тор бўлса коинотнинг кенглигини ҳеч қандай фойдаси йўқ. Уй тинч ва хотиржам бўлса ташқаридаги оламнинг қай шаклда бўлиши аҳамиятсиздир.
Уйларимиз жиҳозлардан кўра кўпроқ муҳаббатга эҳтиёжлироқдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САХОВАТ БАРАКА ВА НАЖОТ МАНБАИДИР!
Баъзи ишбилармонлар қўлларидаги ишчиларига бир ойга зўрға етадиган маош беришади. Аммо риё учун ҳашаматли масжид қуришга, уни зийнатлашга минглаб долларларни сарфлашга тайёр!
Биродарим! Ўзингиз билмасдан капиталист бўлиб қолмоқдасиз. Капитализмда инсонларга “ишловчи қўл” деб қаралади. Агар бундан ҳам арзонроқ ишчи чиқиб қолса олдинги ишчини бўшатиб янгисини ишга олинади. Агар ишчиларнинг ишини роботлар қилса яна ҳам яхши. Масала “таклиф ва талаб”дир. Ёқмаса марҳамат кетаверинг, сиздан бошқаси тиқилиб ётибди!

Аммо мусулмонлар каби фикрлаганингизда, халқларни мақсадли ва дастур асосида фақирлаштириш, оч қолдириш компанияси кетаётганини англаган бўлар эдингиз. Улар шундай қилишса мусулмонларни динидан, ахлоқидан айириш осон кечади!
Мусулмонларни фақирликдан қутқариш уларни куфрдан қутқариш билан тенг. Қўл остингиздаги ишчингизга яхши маош беришингиз динга ёрдам беришга ва миллат душманларига қарши курашишга тенг.
Сиз оилаларни иффатли қилганингиз, уларнинг мустаҳкамлигига ҳисса қўшганингиз учун, ишчингизнинг ҳайбатини ва уйдаги обрўсини муҳофаза қилганингиз учун Аллоҳга яқинлашиб бораверасиз.
Мусулмонлар каби фикрлар экансиз, уларнинг маошини ойнинг охиригача чўзиб бормайсиз, уларни қарз сўраб ўзгалар эшигини тақиллатадиган даражада фақир қилиб қўймайсиз. Аллоҳ таолонинг: “Одамларнинг нарсаларидан кесиб қолманг!”, оятига амал қиласиз!
Бир акамизни биламан. У кишини бошқа ишбилармонлар ишчиларига қанча маош бериши қизиқтирмайди. Ишчиларига маошни етарли қилиб берадилар. Аллоҳга қасамки, тижоратлари ортганидан ортмоқда. Бойликлари зиёда бўлганидан зиёда бўлмоқда. Ҳолбуки, кўплар синиш арафасида турибди!
Қани энди биздаги капиталистлар капиталистик фикрлашдан воз кечиб мусулмонлардек фикрлай бошласа эди. Бу билан Аллоҳга яқинлашар, сармоясини ҳам ҳимоялар эди!
Бундай фикрламаганларнинг бойликлари бугун ғарб банкларида қолиб кетаяпти. Улар ўзлари еб тугата олмайдиган даражадаги катта пулларни хорижий ҳисобларига жойлашмоқда. Ҳатто баъзиларининг бойликларига ғарбликлар эга ҳам чиқмоқда.
Чингизнинг авлоди бўлмиш Ҳологу пойтахт Бағдодга келиб халифани қўлга олди. Уни Хологунинг оддий лашкарлари тепкилашди. Яширган бойликларини топиб беришини талаб қилишди. У кўнмагач хотин-қизларини зўрлаш билан таҳдид қилишди. Ниҳоят у ота-боболари бир неча юз йилдан бери жамлаган бойликларни мўғулларга топширди. Шунда Ҳологу деди:
"Сен мана шу бойликларни халқингдан яширмай уларга тақсимлаганингда бугун улар сени мендан охирги қонлари қолгунича ҳимоя қилишар эди".
Аллоҳ таолонинг ҳадиси қудсийдаги: “Сен кишиларга инфоқ қил, Мен ҳам сенга инфоқ қиламан!”, деган гапини унутманг!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИШОРА
"Мен оловни кўрдим".
Бу оловни Мусо алайҳис салом Мадяндан Мисрга келаётганида кўрган. Аслида у олов эмас, рисолатга ишора эди!

Аллоҳ таоло бизга доимо ишоралар қилиб туради.
Олдингиздан тобут ўтади. Сизни титратади. Тобут сизга: "Шунча узоқлашганинг етар, энди қайт!", дейди.
Аллоҳ буни сиз эшитаётган оятлар билан, сиз тинглаётган ҳадислар билан, ҳар куни эшитаётган мавъизаларингиз билан англатмоқчи бўлади. Гўё буларни олимлар ўша замонлардан бир минг тўрт юз йил оша сиз учун ташигандек....
Замирингизда сиз эшитаётган овоз билан сизга шундай дейди:
"Бу йўлдан юрма....
Манави инсон сенга зарар беради...
Бу мансаб сенга муносиб эмас...
Бу фурсатни ғанимат бил...".

Аллоҳ бу ишораларни сизга бекорга юбормайди. Бу сизга қарши ҳужжат бўлади. Ўзингизни билмаганга солманг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Аллоҳ томон ҳеч ким кўрмайдиган бир йўлингиз бўлсин...
У йўлни ҳеч ким билмасин. Яширин солиҳ амалларингиз бўлсин. Бу амалларингиз ҳеч ким фойда бера олмайдиган кунда фойда беради!

Тонгингиз хайрли бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲИМОЯ
Мусо алайҳис салом Хизр алайҳис салом фақирларнинг кемасини тешиб қўйганида унга:
"Буни унинг аҳлини ғарқ қилиш учун тешдингми?! Жуда ғалати иш қилдинг-ку!", деган эди.

Аллоҳ бизни биз тушунмайдиган йўллар ила ҳимоя қилади. Кемамиз тешилиб қолади. Чунки Аллоҳ бизнинг кемамизни мусодара бўлишини истамайди.
Қадамимиз қоқилади. Чунки Аллоҳ бизнинг ёмон жойга етиб боришимизни истамайди.
Баъзан фурсатларни қўлдан бой берамиз. Чунки Аллоҳ биз истаганни эмас, бизга керакли нарсани беради.
Юзимизга кимдир мушт туширади. Чунки бизни ғафлатдан уйғотишнинг ягона йўли шу бўлади.
Қалбимизни синдиришади. Чунки қалбнинг синиши Аллоҳ билан боғланишнинг илк қадамларидир.

Кўп ҳимоялар дард кўринишида келади, кулфатга ўхшаб кўринади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СОТИБ ОЛИНГ!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтади:
“Бир кишининг қор сотаётганини кўриб қолдим. У шундай деб бақирар эди: “Сармояси эриб бораётган кишига раҳм қилинглар!”.
Баъзи инсонларнинг мусибати ризқининг торлигидадир. Бу дунё имтиҳон дунёсидир. Бу уларга синовдир.
Улар ўзгаларга қўл чўзиш ўрнига оддийгина тижорат билан машғул бўлишди. Улардан садақа нияти билан бир нарса сотиб олинг. Улар билан нархда тортишманг, шартлашманг. Сизга керак бўлмаса ҳам сотиб олаверинг. Сўнгра керак бўладиган кишиларга бериб юборинг. Бу ўз навбатида иккита садақа ва бир ўқ билан икки қуённи уриш бўлади!
Инсонлар кўнглини олиш ибодат, ёдингиздан чиқмасин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХИЁНАТ
Анча олдинроқ Олмония молия вазири Кристиан Линднер давлат телевидениясининг бир кўрсатувида иштирок этди. Кўрсатувда Линднер Германия канцлери Олаф Шульцнинг Берлиндаги канцлер қароргоҳини унга спорт майдончаси ва вертолёт қўнадиган майдон қўшиш учун кенгайтириш ҳақидаги қарорига қарши чиқди. Сабаби, бу кенгайтириш давлат хазинасига саккиз юз миллион еврога тушар эди.
Эътибор беринг, молия вазири мамлакат канцлерининг қарорига ҳужум қилаяпти. "Қароргоҳни кенгайтиришга ҳожат йўқ. Канцлер биноси мақсадларга жавоб бера олади. Мен бу қарорга имзо чекмайман!", деди молия вазири.
Журналист сўради:
- Бу гапларингиз канцлерни норози қилишидан қўрқмайсизми?
- Табиий, канцлер норози бўлади. Аммо бу менинг ишим. Халқнинг пулини бефойда лойиҳаларга ишлатишга мен қаршиман!

Ўйлайманки, буни ўқиб дарҳол у ёки бу давлатдаги аҳвол билан солиштирдингиз. Сизга бу гўё фантастик фильмдек туюлмоқда. Аммо тарихимиз саҳифаларини варақласангиз бунақа ҳолатга жуда кўп бор дуч келасиз.

Масалан, Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуни олинг. Бу зот тарихда ўтган энг одил бошлиқлардан бири бўлган. Бир куни минбарга чиқиб маҳрни кўтарилиб кетаётганини, бу нарса ёшларнинг уйланишига халақит қилаётганини, уни чегаралаб қўймоқчи эканлигини айтади. Шунда аёллардан Шифо бинт Абдуллоҳ туриб шундай дейди:
- Эй мўъминлар амири! Бундай қилишга ҳаққингиз йўқ. Аллоҳ таоло айтаяпти:
"Ва агар хотин ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз ва уларнинг бирига ҳаддан зиёд меҳр берган бўлсангиз ҳам, ундан ҳеч нарсани қайтариб олманг!".
Умар розиёллоҳу анҳу буни эшитиб қуйидаги гапдан нарига ўта олмади:
- Умар адашди, аёл тўғри айтди!

Ҳеч қайси мансабдор мансабини ватан манфаатидан устун қўйишга ҳаққи йўқ. Бугун кўпгина халқлар чекаётган азобда ҳокимларнинг роли катта. Чунки улар мансабни ватан манфаатларидан устун қўйишган.
Аслида ҳоким ҳам инсон. У ҳам ҳаракат қилади, тўғри иш қилади, хато иш қилади. Аммо муаммо унинг атрофида хатосини айтадиган кишининг йўқлигида.
Атрофдагилар унга шундай муомала қилишадики, ҳоким мен доим тўғри гапираман, мен ҳақман, ҳамма мени тинглаши керак, мен истаганимни қиламан дейдиган бўлади. Хуллас ўзини маъсум ҳис қила бошлайди. "Фиръавнча бошқарув" ана шу тарзда пайдо бўлади.
Тўғри, катталарга одоб билан насиҳат қилинади. Уларнинг ўз вазни бор. Унинг қўлидан секин тутилади. Аммо унинг атрофидагиларнинг унинг ҳар-бир хатосини кўрмасликка олиши, туяқуш каби бошини қумга тиқиши, нима қарор чиқарса каллани тебратиб ўтиравериши Аллоҳга ҳам, ўша ҳокимга ҳам, ватанга ҳам хиёнатдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАНЛАБ ГАПИРИНГ!
Ҳасан ва Ҳусайн розиёллоҳу анҳумо масжидга киришди. Улар ёши катта бир кишининг таҳоратни хато қилаётганини кўриб қолишди. Улар нубувват хонадонида тарбия топганлари учун ниҳоятда одобли эдилар. Ҳалиги қария билан ёшларидаги фарқлари катта бўлгани учун унга хатоларини айтишга истиҳола қилишди. Улар закийлик ва ҳийла йўлига ўтишди. Қарияга шундай дейишди:
-Амаки, биз қайси биримиз яхшироқ таҳорат қилишимиз ҳақида тортишиб қолдик. Бизнинг қайси биримиз афзал эканлигимиз ҳақида сизни ҳакам қилмоқчи бўлдик!
Биринчи бўлиб Ҳасан розиёллоҳу анҳу таҳорат қилиб кўрсатди. Жуда ҳам мукаммал таҳорат қилди. Ҳар бир суннатга амал қилди. Кейин Ҳусайн розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек таҳорат қилиб кўрсатди. Сўнгра худди ҳакамнинг қарорини кутгандек қарияга қарашди!
Қария деди:
-Аллоҳга қасамки, иккингиз ҳам мендан яхши таҳорат қилдингиз!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг парчалари ҳисобланмиш Ҳасан ва Ҳусайн розиёллоҳу анҳумодан олий хулқ борасидаги буюк дарс бу!
Дарснинг хулосаси шуки, одоб доимо илмдан муқаддам ҳисобланади. Инсон қанчалар ҳақ бўлмасин, услубда гап кўп. Унга гўзал услуб ҳамиша лозим бўлади!
Нубувват одобидан Умар розиёллоҳу анҳу ҳам кўп олган. Бир куни кечаси Умар розиёллоҳу анҳу ходими Аслам билан инсонлардан хабар олиш мақсадида шаҳар айлангани чиқди. Узоқдан олов кўринди. Умар розиёллоҳу анҳу у ерда карвон қўнган деб ўйлади. Аслам билан бирга ўша ерга борди. У ерда бир аёл ёш болалари билан яшар экан. Ўчоқда қозон осилган, атрофда оч болалар йиғлаб айланишар эди. Умар розиёллоҳу анҳу уларга деди:
-Ассалому алайкум эй нур эгалари!
-Ва алайкум ассалом!
-Рухсат берасизми?
-Келаверинглар!
-Болаларингизга нима қилган?
-Улар оч. Қозондаги нарса эса сувдир. Уларни овутиш учун шундай қилаяпман. Биз билан халифа Умар ўртасида Аллоҳ бор!
Умар розиёллоҳу анҳу аёлнинг гапидан қўрқиб кетиб деди:
-Умар сизнинг аҳволингизни қаердан билсин?
-Бизга бошлиқ бўлатуриб билмайдими?!

Умар розиёллоҳу анҳу дарров байтулмолга бориб ун, ёғ олди. Уни кўтараман деганида Аслам деди:
-Эй мўъминлар амири! Беринг мен кўтараман!
-Ўзим кўтараман. Қиёматда менинг юкимни сен кўтара олмайсан!

Умар розиёллоҳу анҳу юкни ўзи кўтариб хотиннинг олдига борди. Уни пишириб болаларга едирди. Сўнгра сал узоқроққа бориб уларга қараб турди. Совуқ туша бошлади. Аслам деди:
-Эй мўъминлар амири! Юринг кетдик!
-Йўқ эй Аслам! Аллоҳга қасамки, болаларни йиғлаганини кўрганимдек , уларни кулганини ҳам кўрмасам кетмайман!

Ўшанда аёл Умар розиёллоҳу анҳуга қараб: “Сен халифа бўлсанг бўлар экан!”, деган эди. Умар розиёллоҳу анҳу у аёлга эртаси куни халифанинг ҳузурига боришини, у ҳақида халифага гапиришини айтди.
Аёл эртаси куни хилофатга борди. Кечаги инсон халифа эканлигини кўриб қўрқиб кетди. Умар розиёллоҳу анҳу уни тинчлантириб, унга қилган зулмини сотиб олиши мумкинлигини айтди ва унга уч минг дирҳам берди.

Бизга бу ҳикоядан фақатгина “эй нур эгалари” деган жумла керак бўлади холос. Умар розиёллоҳу анҳу уларга “эй олов эгалари” демади. Жумланинг чиройлисини танлади.
Сўзларнинг чиройлисини танланг барака топгурлар. Ҳар қандай идиш ичидаги нарсаси билан бирга куяди, пишади!



/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Мен бугун жудаям хурсандман....!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОҚҚА ИШОНМАНГ!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Заммул ҳаво” китобида келтиради:
“Ардашернинг шавкати зиёда бўлиб, бирин-кетин бошқа подшоҳлар унга итоат изҳор қила бошлашди. Ардашер Сурёнийлар салтанатини қамал қилди. Аммо забт қилиш ниҳоятда қийин кечди. Чунки қалъа ниҳоятда бақувват ва ўтиб бўлмас эди.
Бир куни Сурёнийлар подшосининг қизи қалъа тепасига чиқиб Ардашерни кўриб қолиб ёни ёқтириб қолди. Қалъадан тушиб Ардашерга мактуб ёзди ва уни камон ўқига жойлаб қалъа ташқарисига отди. Мактубда шундай ёзилган эди:
“Агар менга уйланишга ваъда берсанг сенга қалъага кириш йўлини кўрсатаман!”.
Ардашер унга мактуб ёзди:
“Истаганинг бўлсин!”.
Ардашер қиз кўрсатган йўл билан қалъага кириб шаҳар аҳлини қатл қилди. Қизнинг отасини ҳам ўлдирди ва қизга уйланди.
Бир кеча бирга ётишганда қиз нимадандир безовта бўлди. Ардашер сўради:
-Сенга нима бўлди?
-Биқинимга нимадир қадалаяпти!
Ардашер унинг биқинига қаради. Унинг териси ниҳоятда юмшоқ эди. Ардашер сўради:
-Отанг сени нима билан боққан?
Қиз жавоб берди:
-Отам менга асал, ёнғоқ ва майиз бериб боқар эдилар!
Ардашер ғазаб билан деди:
-Ҳеч ким сенга отанг едирган нарсаларни едира олмайди. Сен эса отангга хиёнат қилиб ўтирибсан. Ўзимни сенга ишона олмайман!
Ардашер уни икки отга боғлади ва отларни икки томонга ҳайдади. Отлар қизни иккига бўлиб ташлади. Хоин қиз шу тариқа вафот қилди!”.

Бирор-бир қизга совчи бўлиб боришдан олдин унинг ота-онасига қиладиган муомаласини ўрганинг. Агар ота-онасига яхшилик қиладиган бўлса унга уйланинг, уни келин қилинг!
Ота-онасига яхшилик қилишни билмайдиган қиз гарчи ковушингизга патак бўлишни ваъда қилса ҳам унга уйланманг, уни келин қилманг. Ота-онасига яхшилик қилмаган киши сизга ҳеч қачон яхшилик қилмайди!
Баъзи қизлар ота-онасига эҳтироми баланд йигитлардан қўрқишади. Уларни шахсияти заиф деб ўйлашади.
Азиз сингилларим! Бунақа йигитлардан қўрқманг. Ота-онасига оқ бўлган фарзандлардан қўрқинг. Онасига яхшилик қилмаган йигит сизга яхшилик қилади деб ўйлайсизми?!
Азиз ёшларимиз! Онасига яхшилик қилмайдиган қиз гарчи сиз учун ўнта бармоғини шам қилишга тайёр бўлсада, унга уйланманг. Онасига қилмаган ишини сизга қилармиди?!
Яхши қиз билан ёмон қиз ўртасини ажратиш унчалик қийин эмас.
Қиз ва йигитларнинг ота-онасига, оиласига муомаласи ҳақида суриштиринг. Агар қиз отасини эҳтиром қилса, унинг гапини гап деса, унинг юзига тик қарамаган бўлса, отасининг лафзини ҳам, феълини ҳам ҳурмат қилса унга уйланса бўлади. У сизни ҳам ҳурмат қилади!
Агар тескари бўлса гарчи дунё маликаси бўлсада, ундан моховни кўрганда қандай қочсангиз шундай қочинг.
Баъзилар “уйланавер, уни тарбиялаб оласан”, дейишади. Бу гап нотўғри. Кўпларни кўрдим. Хотинларини ўзгартириш ўрнига ўзлари хотинларига тобе бўлиб кетишди. Баъзилари тобе бўлишмаган бўлсада, ҳаётлари жаҳаннамга айланган.
Нажотни орзу қилган ақлли инсон мавжланиб турган денгизга кирмайди. Тўлқинлар билан курашиб бўлмайди. Борди-ю нажот топса ҳам ниҳоятда ҳолдан тояди!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚИДИРИШНИ АМР ҚИЛДИЛАР!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам одатда сафарга чиқсалар хотинлари орасида қуръа ташлар эдилар. Қуръа хотинларидан қайси бирига чиқса сафарга ўшани олиб кетар эдилар.
Сафарлардан бирида қуръа Оиша розиёллоҳу анҳога тушди. Улар саҳрода кетаётганларида Оиша розиёллоҳу анҳонинг мунчоғи йўқолиб қолди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уни қидиришни буюрдилар. Карвон тўхтаб, кишилар уни қидириб кетишди. Ўшанда ҳали булоқ ёки қудуққа йўлиқишмаган эди. Фақатгина ичишга етадиган сувлари бор эди холос.
Кишилар Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг олдига келиб дейишди:
-Эй Абу Бакр! Оишанинг нима қилганига қарамайсизми?! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан инсонларни тутиб қолди. Ҳолбуки, уларда намоз вақти кириб қолса таҳорат қилишга сув йўқ!
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу Оиша онамиз розиёллоҳу анҳунинг олдига кирди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розиёллоҳу анҳонинг оёғига бош қўйиб ухламоқда эдилар. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу деди:
-Сен Расулллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга одамларни ушлаб қолдинг. Ҳолбуки, уларда сув йўқ!
Абу Бакр розиёллоҳу анҳу шундай деб бармоқлари билан Оиша розиёллоҳу анҳонинг биқинига турта бошлади. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни уйғотиб қўймаслик учун сабр қилиб қимирламас эди.
Сўнгра Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам уйғондилар. Намоз вақти бўлди. Аллоҳ таоло таяммум оятини нозил қилди. Саҳобалардан Усайд ибн Хузайр розиёллоҳу анҳу ўшанда Абу Бакр розиёллоҳу анҳуга шундай деган эди: “Эй Абу Бакр! Бу сизларнинг биринчи баракангиз эмас!”.
Инсонлар таяммум қилишди. Оиша розиёллоҳу анҳонинг мунчоғини топишдан умидлари узилгач, сафарга чиқишга қарор қилишди. Кишилар Оиша розиёллоҳу анҳонинг туясини турғизиш учун ҳаракат қилишганда туя туриб унинг остидан мунчоқ чиқди. Оиша розиёллоҳу анҳо мунчоқни олди ва жўнаб кетишди!

Эътибор беринг, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Оиша розиёллоҳу анҳонинг мунчоғини қидириш учун қўшинни тўхтатдилар. Чунки мунчоқнинг Оиша розиёллоҳу анҳонинг қалбида ўз ўрни борлигини билар эдилар. Бирор ўринда унинг кўнглига қарашни унутмадилар. Уни бахтли қилишга ҳаракат қилдилар. Одамларнинг гапидан қўрқмадилар!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга меҳр ҳар қандай шароитда ҳам меҳрлигича қолаверишини ўргатаяптилар. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кўнгил олишга имкон топилишини кўрсатаяптилар. Хотинга меҳр кўрсатиш эркакнинг заифлигини англатмаслигини таълим бераяптилар. Хотиннинг туйғуларининг риоясини қилиш хотинга тобеликни англатмайди. Хотинни саодатли қиладиган ишларни қилиш хотиннинг ҳукмронлигини ёки эркакликнинг ноқислигини билдирмайди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам рижоллар саййидидирлар. У зот қилган ишлар макорими ахлоқ ва мардликнинг энг юқори чўққисидир!
Сиз эса майли, унинг учун қўшинни тўхтатманг, кишиларни йўлдан қолдирманг. Аммо ҳар куни унга унинг туйғуларини эҳтиром қилишингизни кўрсатинг. Уни бахтли қилишга ҳаракат қилинг. Қўлингиздан келса ундаги маҳзунликни кетказинг. Унга ҳисларингизни англатиш ва кўрсатиш учун энг кичкина фурсатларни ҳам ғанимат билинг. Эркак кишига хотинининг кўнглини олиши учун унча катта нарсалар керак бўлмайди. Кичкина нарсалар билан ҳам уни асир қилиш мумкин. Чунки эътиборни кўрсатиш муҳаббатни кўрсатишдир!
Туйғулар ила яшанг, хижолат бўлманг. Бу йўлда Расулуллоҳ салллоллоҳу алайҳи ва саллам бизга гўзал ўрнакдирлар!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЗИЯТ БЕРМА!
Бир куни Абу Зарр розиёллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўради:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Менга банда амал қилса уни жаннатга олиб кирадиган амални ўргатинг!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Аллоҳга иймон келтиришинг!
-Эй Аллоҳнинг Расули! Иймоннинг амали ҳам бўлади?
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Аллоҳ сенга ризқ қилиб берган нарсадан фақирларга беришинг!
-Агар ўзида бўлмасачи?!
-Тили билан яхши гап гапирсин!
-Агар гапира олмайдиган бўлсачи?
-Мағлуб кишига ёрдам берсин!
-Агар заиф бўлсачи?
-Эси паст, ақли заифларга ёрдам берсин!
-Ўзи эси паст бўлсачи?
-Дўстингга яхшилик қилишга қодир бўлмасанг, ҳеч йўқса унга азият берма!

Инсонларга азият бермаслик ҳам ибодатдир. Аллоҳ таолога “Агар фойда бера олмасанг, зарар ҳам берма”, қоидаси асосида ибодат қилинг.
Бир мискин жарроҳлик амалиёти ўтказишга муҳтож бўлди. Инсонлардан ёрдам сўради. Ёрдам беришни истмадингиз. Энди “унинг ўзи савдогар, унинг пули бўлиши керак” каби гапларни гапирманг. Унга ёмонлик қилманг. Аллоҳ сизга барака берсин!
Бир қизнинг фотиҳаси бекор қилинди. Уни ўз ҳолига қўйинг. Ўзаро алоқалар сирлардир. Турмушга чиқиш ҳам ризқ. Ҳар ким ўз ризқини олади. Сиз сабабни қидирадиган жосус бўлманг. Ўтирган мажлисингизни сирини очаверманг. Садақа қилган ҳамма ҳам риёкор бўлавермайди. Ўзингиз қила олмаганингиз учун ҳаммани риёкорга чиқараверманг. Унинг ишини Роббисига қўйиб беринг. Акс ҳолда ҳам ожиз, ҳам ғийбатчи бўлиб қоласиз!
Кимдир бошқа биров ҳақида ғийбат қилиб гапирмоқчи бўлса аввало уни тўхтатинг. Агар тўхтамаса у гапни тарқатманг. Иблиснинг почтачиси бўлманг!
Икки биродар ўртасидаги келишмовчиликни ё бартараф қилинг, ёки четга чиқинг. Аллоҳ сизга барака берсин. Четга чиқишингизнинг ўзи катта амал. Аммо оловга мой пуркаманг. Ишлар шундоқ ҳам сизнинг иблисона меҳнатларингиз туфайли ловиллаб ёнмоқда!
Ибодат икки қисм бўлади:
1. Яхши ишни қилиш.
2. Ёмон ишдан қайтиш.
Агар инсонларни ўз ҳолига қўйсангиз иккинчи қисмдаги ибодатни қилган бўласиз. Ўзингиз билан, охиратингиз билан машғул бўлсангиз биринчи қисмдаги ибодатни қилган бўласиз. Аммо афсуски, биринчи қисмни тарк қилганларнинг кўпчилиги иккинчи қисмни тарк қилмаяпти!
Аллоҳ паноҳ берсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Икки юз миллион чумоли филнинг танасини бир соатда еб битирди.
Бизда икки юз миллион инсон қабиҳ бир хорликда ухлаб гўзал сабрла уйғонмоқда!

Аҳмад Матар

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАЖБУРЛАМАНГ!
Юсуф Сибоийнинг “Мен кетаяпман” номли романида бир жумла ўқиганман. Мен учун ундан оғриқли жумла йўқ. Роман қаҳрамони Оида ўзи севмаган кишига мажбурлаб турмушга берилади. Унинг бармоғига куёв никоҳ узугини таққанда Оида шундай дейди:
“Кишини бармоғидан ҳам бўғиб ўлдирса бўлади деб ҳеч ўйламаган эдим!”.

Фарзандларингиз ҳақида Аллоҳдан қўрқинг. Уларни севмаганларига, истамаганларига берманг. Йўқса уларга ҳам, куёвларга ҳам зулм қилган бўласиз.
Бир она айтади:
“Ўғлим истаган қизни унга олиб беришдан бош тортдим. Уни бошқа қизга уйлантирдим. Қани энди ўғлим ўшанда менга осий бўлиб мен билан жанжаллашса эди!
Ўғлим севганини унута олмади. У қиз доимо мен билан ўғлим ўртасида мисоли бир тоғдек турар эди. Ҳолбуки орадан ўн беш йил ўтди. Мен у қизни ўғлимнинг кўзларида кўраман. Хотинидан ғазабланганида кўраман. Ўғлим мени ёмон кўриб қолди. У қизни эса ҳамон севади!”.
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАЙТАРМАНГ!
Хароитийнинг “Макоримул ахлоқ” номли китобида келади:
“Мисъар ибн Кидом айтади:
"Суфён Саврий билан юриб кетаётган эдим. Суфёндан бир тиланчи пул сўради. Суфёнда пул йўқ экан. Тиланчи кетгач Суфён йиғлай бошлади. Мен ундан нега йиғлаётганини сўрадим. Суфён деди:
- Бир киши сендан яхшилик умид қилса-ю, уни сендан топа олмаса бундан ортиқ мусибат борми?!".

Шуни билинг! Инсонларнинг эҳтиёжи сиз билан ҳам бошқалар билан ҳам раво бўлаверади. Аммо тасаввур қилинг, бир киши Аллоҳдан ўзига зарур бўлган нарсани сўради. Аллоҳ эса унинг қалбига сизни солди. Сизга мурожаат қилиш кераклигини унга эслатди. Бунда Аллоҳнинг фазли аввало сизга бўлади, унга эмас. Кўринишда сиз бекаму-кўст бўлсангизда, аслида унга сиз кўпроқ муҳтожсиз. Кўринишда сиз бой кўринсангизда, аслида сиз фақирсиз. Аллоҳ сизга берганни қайтарманг. Инсонларнинг сиз ҳақингиздаги гумонларини пучга чиқарманг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САРАЛАНГАН БЎЛСИН!
Сиржоний ўзининг “Андалус қиссаси, фатҳдан токи қулашгача” номли китобида шундай ёзади:
“Мусулмонлар Андалусни фатҳ қилишганда ададлари ўн икки минг жангчидан иборат эди. Улар мана шу адад билан Пиреней ярим оролини фатҳ қилишди. Шу ердан бошқа диёрларга ўтишди. Мусулмонларнинг охирги истеҳкоми бўлмиш Ғарнота(Гранада) шаҳри таслим бўлганида эса ўша ернинг ўзида миллиондан ортиқ мусулмонлар бор эди!”.
Бундан олинадиган муҳим дарс шуки, саралаш керак. Кўпни эмас, сараларни қидиринг. Қалбаки адад керак эмас, оз бўлсада ҳақиқийлар лозим.
Дунёнинг бари жангдан иборат. Қўшинингиз сараланган бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УЙИНГИЗНИ БУЗИШЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ!
Абу Нуъайм “Ҳилятул авлиё”да, Ибнул Жавзий “Сифатус Сафва”да келтиришади:
“Абу Муслим Хавлоний уйига қайтса эшиги олдига келиб такбир айтар эди. Уни эшитган хотини ҳам такбир айтар эди. Ҳовлисига кирганида яна такбир айтар эди. Хотини дарров келиб унинг ридоси ва оёқ кийимини ечиб олар ва овқат ҳозирлар эди.
Бир куни уйига қайтиб такбир айтди. Аммо жавоб такбирини эшитмади. Ҳовлига кириб яна такбир айтди жавоб эшитмади. Шунда хотинининг хонасига кирди. Хотини хонанинг бир бурчагида ўтирар, чироқни ўчириб олган эди. Хавлоний бирор фалокат юз берган деб ўйлаб сўради:
-Сенга нима бўлди, Аллоҳ раҳм қилгур?
Хотини деди:
-Сизнинг халифа Муовия ибн Аби Суфён олдида обрўйингиз бор. Бизда хизматкор йўқ. Ундан хизматкор сўрасангиз!
Абу Муслим Хавлонийнинг дуоси ижобат эди. У қўлини кўтариб дуо қилди:
-Аллоҳим! Ким хотинимни бузган бўлса унинг кўзини кўр қилгин!
Кундузи Хавлонийнинг хотинининг олдига бир қўшни кириб шундай деган эди:
-Нега сизларда хизматкор йўқ?! Эрингни халифа Муовия ибн Аби Суфённинг олдида ҳурмати бор. Ундан хизматкор сўрасин. Сизларга беради!

Бузғунчи аёл кечаси уйида юрганида кўзлари кўрмай қолди. Уйидагилардан чироқни ким ўчирганини сўради. Улар чироқ ёниқ турганини айтишди. Аёл билдики, Абу Муслим Хавлонийнинг дуоси унга таъсир қилган. Унинг оиласидагилар уни Хавлонийнинг олдига олиб боришди. Хавлоний унга раҳми келди ва дуо қилди. Аёлнинг кўзлари очилди!”.

Қанча -қанча уйлар мана шунақа иғволар туфайли бузилмоқда. Улар уйимизни бузишга ҳаракат қилишади, биз эса уларни тинглаб ўтирамиз!
Аёл уйида тинч, ҳимояланган ва рози бўлиб яшайди. Эрининг қўли калталигини билади, у билан муроса қилиб яшайди. Эри бир нарсани ман қилса буни бахиллигидан ман қилмайди. Унинг ризқи ва қисмати шу. Ҳаёт ўтаверади, кунлар алмашаверади. Фақирлик саодатни қайтара олмайди.
Аммо бир куни улар хонадонига уйларни хароб қилгувчи бир аёл келади. Уй соҳибасининг қулоғига Иблиснинг гапларини айтади.
Азиз аёлларимиз! Унақаларни асло эшитманг. Қулоқ солманг уларга!
Иблиснинг гаплари қуйидагилар:
“Мебелларинг йўқ...
Мебелларинг эски...
Нега янги кийимлар киймайсан...
Фалончига қара, ҳар куни янги кийимлар сотиб олади, сафарлар қилади, зиёфатлар қилади...”.

Улар уйингизни хароб қилиб кетишади, бузишади. Эр-хотин ўртасини бузишади. Аёлнинг қалбидаги розиликни эрига нисбатан ғазабга айлантиришади. Секин-аста уйлар қулаб оила пароканда бўлади!

Эр оддийгина ишидан рози бўлиб яшайди. Унга даромади оз бўлсада, маъқул. Топадиган пулининг қанчалигини ҳеч кимга айтмайди. У бунга қаноат қилади. Ҳаёт ўтаверади. Сўнгра инсонлардан бўлган бир шайтон келади. Уни иш берувчига қарши қайрайди. Бунақа маошга қандай чидаб юрганини айтади. Шунда унинг кўзларига дунё ўзгаради. Розилик ношукрлик ва ғазабга айланади. Қаноат тамаъга айланади. Ишини йўқотади, уйида бекор ўтиради. Сўнгра уйда жанжал бошланади!
Одамларга қулоқ солманглар. Обод уйингизни бир уюм чиқиндига айлантирманг. Иғвогарлар уй жиҳозларини олиб берармиди сизга?! Улар уйни бузишни билишади холос!
Сизга ўзини меҳрибон қилиб кўрсатаётганлар сизга бирор муносабат билан битта янги кийим сотиб олиб бера олдими? Улар фитна қилишни билишади холос!
Ўзини сизга меҳрибон қилиб кўрсатиб кўрсатиб, сафар қилмаётганингиздан ташвишда бўлганлар сизни бирорта сафарда ўзига ҳамроҳ қилдими?! Ёки фақат фитна оловини ёқишни билишадими?

Эҳтиёт бўлинглар! Ҳасад гоҳида насиҳат кўринишида келади. Иғво гоҳида шафқат кўринишида бўлади. Қачонлардир Иблис барчамизнинг отамиз Одам алайҳис саломга: “Сенга абадийлик дарахтини ва эскирмайдиган мулкни кўрсатайми?!”, деган эди.
Аслида Иблис кўрсатган дарахт маъсият дарахти экан. Ундан сўнг жаннатдан ажралиш ва заминга тушиш содир бўлди.
Қўй терисини ёпинган бўри нақадар жирканч!




/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Шунақа хабарлар сизни ҳам умидсизлантириб, эзиб юборадими?
Гўё шаҳарда дарвоза йўқдек!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎРНИНГИЗДА ТУРИНГ!
Хандақ ғазотида ташқаридан ташқи душманлар, ичкаридан мунофиқлар ва хоинлар мусулмонларни қаттиқ қамал қилишди.
Мусулмонлар энди ҳаммаси тугади деб ўйлашди. Аммо ёлғиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қамал ичида туриб саҳобаларга Шомнинг фатҳ бўлишини, Румнинг енгилишини, Форснинг мағлуб бўлишини хушхабарини бердилар.
Хандақ ғазоти ғалаба билан якунланди. Бир неча йиллар ўтди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтган ишлар содир бўлди. Кисро ва Қайсар мағлуб бўлди. Шом фатҳ этилди.

Қамал қанчалар чўзилмасин, ислом сиз билан ҳам, сиз бўлмасангиз ҳам ғолиб бўлади. Сиз эса Хандақни тарк этманг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Гарчи мусулмонлар ва уларнинг диёрлари ўз динини, обрўсини, муқаддас нарсаларини ҳимоя қилиш йўлида бирма-бир йўқ қилинсада, улар Ҳақ мезонида ғолиб бўлиб қолаверадилар.
Чунки масала тирик қолишда эмас, эътиқод ва асосда собит тура олишдадир.
"Ухдуд соҳиблари"нинг бари оловда куйдирилиб ўлдирилган. Аммо Аллоҳ таоло буни "катта ғалаба" деб номлаган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ШАРАФ
Ҳамма кураш ҳам қилич, қалқон ва милтиқ билан бўлавермайди. Дунёда шундай кураш борки, у курашнинг номи шараф курашидир.
Иккинчи танлов бўлмаслик учун курашиш, захира ўриндиғида ўтирмаслик учун курашиш шараф учун курашишдир.
Ёки биринчи бўлинг, ёки бўлманг!
Сизга жой бермайдиганлар ҳаётига ўзингизни урманг. Куч билан уларнинг кунлари орасига кириб олманг. Сизнинг баҳойингизни билмайдиган, қийматингизни ерга урадиган ҳар қандай маконни тарк қилинг.
Фақатгина бир нарсага эришиш учун сизни истайдиган кишилар сизга дўст бўла олмайди.
Ҳаётингиздан секин-аста йўқоладиганлар аслида умуман бўлмаганлари афзалдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал