abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

УНУТМАНГ!
Мақризий айтади:
“Хотинимдан эрта айрилдим. У ёш эди. Унга кўп истиғфор айтар эдим. Бир куни уни тушимда кўриб сўрадим:
-Эй Умму Муҳаммад! Мен сенга юбораётган нарсалар сенга етиб бораяптими?
Хотиним деди:
-Ҳа, менга юбораётган ҳадянгиз ҳар куни менга етиб келаяпти!
Сўнгра йиғлаб деди:
-Мен эса сизни мукофотлай олмайман!
Мен дедим:
-Йиғлама, зарари йўқ. Яқинда учрашамиз!”.

Аҳбобларингиз вафот қилса уларни унутманг. Фақатгина жисмлари устидан тупроқ сочинг. Аммо руҳларини қўйиб юборманг. Уларни дуоларда эсланг, садақалар қилинг улар номидан, уларга ҳадялар юбориб туринг.
Қабрлар ваҳшатлидир. Уларнинг аҳли ғурбатдадир. Уларга ҳамдард бўлиб туринг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАСОФАГА БОҒЛИҚ ЭМАС
Абу Ҳайён Тавҳидийнинг "Ас-садоқату вас садиқ" китобида келади:
"Асмаъий айтади:
"Бир куни Халил ибн Аҳмаднинг ҳузурига кирдим. У кичкина бир бўйра устида ўтирган эди. Мени кўргач, озгина сурилиб деди:
- Кел, ёнимга ўтир!
Жой кичкиналиги учун мен хижолат бўлиб дедим:
- Сизни машаққатга қўяманми деб қўрқаман!
Халил ибн Аҳмад деди:
- Бир-бирини яхши кўрганларни нинанинг тешиги ҳам ичига сиғдиради. Ёмон кўрганлар эса дунёга ҳам сиғмайди!".

Қалблар ана шунақа. Яхши кўрса яқинлашади, ёмон кўрса узоқлашади.
Бир яхши кўрсак тоғни ҳам кўтарамиз, у бизга енгил туюлади. Агар ёмон кўрсак майда тошни ҳам кўтара олмаймиз.
Яхши кўрганларимизнинг қўли қўлимизда турган бўлсада, янада яқинлашишни истаймиз.
Ёмон кўрганларимиз шимолий қутбда, биз эса жанубий қутбда бўлсак ҳам янада узоқлашишни хоҳлаймиз.
Масала ҳеч қачон масофага боғлиқ бўлмаган. Масала доимо қалбга боғлиқдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУНОСИБГА БЕРИНГ!
Муқриъ ат-Тилимсонийнинг “Нафҳут тийб” номли китобида келишича, Андалус аҳли ишга қодир кишининг тиланчилик қилиб юрганини кўришса уни ҳақоратлаб, хорлаб, танбиҳ бериб садақа беришмас экан. Андалусда фақатгина узрли инсонлар, ишга ярамайдиган баъзи кишиларгина тиланчилик билан шуғулланишар экан!
Менимча бу Андалус аҳлининг фақиҳлиги, тадбирининг гўзаллигидандир!
Тиланчиликни касб деб қараш инсонлар учун азиятдир. Бу шаҳарнинг, мамлакатнинг кўринишини бузади, обрўсига путур етказади. Ҳақиқий мустаҳиқлар учун эса бу маҳрумликдир. Тиланчиликни касб қилиб олганлардаги энг ёмон нарса беҳаёлик ва сурбетликдир. Уларнинг юзида сув йўқ.
Бир куни девдай келадиган бир йигит мендан садақа сўраяпти. Мен унга: “Ишласанг бўлмайдими? Касал ёки ногирон эмассан-ку!”, десам сурбетлик билан: “Ишласам бунча пул топа олмайман!”, деди. Мен унга: “Аммо шараф билан ейиладиган нон билан хорлик билан ейиладиган нон ўртасида фарқ бор!”, дедим. У: “Ҳмм!”, деб индамасдан кетиб қолди.
Бир куни соппа-соғ бир ёш аёл тиланчилик қилиб келди. Мен унга: “Ишласанг бўлмайдими, соппа-соғ экансан. Бир жойда ишласанг ҳеч бўлмаганида кунига юз эллик минг беради!”, десам менга қараб: “Мен сиздан юз эллик минг сўраётганим йўқ-ку!”, дейди!
Мустаҳиқ бўлмаганларга садақа берманглар. Агар садақа берсангиз бунга ўрганиб, ўзида шижоат топаверади. Муносиб одамга эса яримта нонингиз бўлса ярмини беринг!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БАРИБИР БИЛАДИ!
Ҳофиз ибн Ражабнинг “Шарҳу рисолати калиматил ихлос” китобида шундай келади:
“Бир киши кечаси саҳрода бир аёлнинг номусига тегмоқчи бўлди. Аммо аёл унамади. Ҳалиги киши аёлга деди:
-Бизни юлдузлардан бошқа ҳеч ким кўрмайди!
Аёл деди:
-Юлдузларни юлдуз қилган Зотчи?!”.

Аллоҳнинг кузатиб тургани ҳақида ажойиб дарс!
Ҳамма кўзлар ғоиб бўлсада, Аллоҳ бизни кўриб туради. Сизнинг ўзингиздан ўзгаларга қазиган чуқурингизни Аллоҳ кўриб туради. Жосуслик қилиб кишиларни чаққанингизни Аллоҳ кўриб туради. Пичирлаб гапирганингизни Аллоҳ эшитади. Сизнинг “хизматингиз” билан хароб бўлган уйлар ҳақида Аллоҳда билим бор!
Миллат хазинасидан ҳеч кимга билдирмасдан олган пулларингизни Аллоҳ билади. Уларни еб катта бўлган фарзандларингиз сиздан ҳам катта қароқчи бўлади. Буни Аллоҳ шундай қолдирмайди!
Инсонлар кўзидан махфий бўлган ҳар-бир амалингизни Аллоҳ кўриб турганини, фаришталар ёзиб боришини ёдингиздан чиқарманг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЧАҚИМЧИ
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-бидая ван ниҳая” номли китобида келтиради:
“Фазл ибн Аби Айёш айтади:
“Бир куни Ваҳб ибн Мунаббиҳ билан ўтирган эдим. Унинг олдига бир киши келиб деди:
-Мен фалончининг олдидан ўтаётган эдим. У сизни сўкди!
Ваҳб ғазабланиб деди:
-Шайтон сендан бошқа элчи топа олмадими?!”.

Бизнинг замонимизда ҳам шайтоннинг элчилари жуда кўп. Фаришталарнинг элчилари эса жуда ҳам оз.
Бир киши бошқа бир киши ҳақида ёмон гап гапириб қўйса, у гапни ўша кишига етказадиганлар жуда ҳам кўп топилади. Аммо бир киши бошқа бир киши ҳақида яхши гапларни гапирса уни ҳеч ким етказмайди!
Чақимчилар жуда кўп. Сотқинлар, жосуслар жуда кўп. Фитнани бешикдалигидаёқ кўмиб юборадиганлар оз. Чақимчиларга эшикни ёпинг. Уларга қулоқ солманг.
Чақимчи рост гапирса ҳам унга ишониб бўлмайди. Буни ўзингизга қоида қилиб олинг!
Ким сизга гап етказса сиздан ҳам бошқаларга гап етказади. Ким сизга бировни чақса, сизни ҳам кимгадир чақади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УСЛУБНИ ЎЗГАРТИРИНГ!
Муҳаммад ибн Ҳиббон Бустийнинг "Равзатул уқало" китобида шундан келади:
" Суфён ибн Уяйна бир куни Мисъар ибн Кидомга деди:
- Одамлар сенинг айбларингни айтишларини ёқтирасанми?
Мисъар деди:
- Агар мени айблаш ва уришиб бериш учун айтишса ёқтирмайман. Агар менга насиҳат қилиш ва мени тузатиш маъносида гапиришса хурсанд бўламан!".

Ҳаммамиз Мисъар кабимиз. Агар айбларимиз бизга муҳаббатла айтилса уларни ҳадя каби қабул қиламиз.
Агар айбларимизни мутакаббирлик билан юқоридан туриб айтилса ўқдан озор топганимиз каби озор топамиз.
Кишиларга мазмунни ташлашдан олдин услубингиз ҳақида бир ўйлаб кўринг. Мазмунни юмшоқлик билан тақдим қилинг. Энг афзал, энг осон ва қалбга юмшоқ ботадиган сўзларни танланг.
Сўзингиз қалбларга киришини истасангиз аввало ўзингиз қалблардан жой олинг. Инсонлар муҳаббат қилса эшитади ва итоат қилади. Агар муҳаббат қилмаса қочади ва осий бўлади.
Аллоҳ таолонинг Расулимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламга: "Агар сен қўпол ва қалби қаттиқ бўлганингда атрофингдан тарқалиб кетишар эди", деган ояти ҳақида тафаккур қилинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎҚИШ ВА ҚАТЪИЙЯТ
1997 йилда Мексика федерал ноиби Виктор Кинтана ёлланма қотиллар томонида ўғирлаб кетилди. Бу ёлланма қотиллар ифлос сиёсатчилар томонидан ёлланган эди. Чунки Кинтана уларнинг шубҳали шартномаларини фош қилар эди. Улар Кинтанани арқон билан боғлаб роса тепкилашди. Сўнгра уни отишдан олдин ўтириб ароқ ичишди. Сўнгра футбол ҳақида суҳбатлаша бошлашди. Суҳбатга Кинтана аралашди. У Эдуардо Галианонинг “Қуёш ва соядаги футбол” асаридан турли ҳикояларни қотилларга айтиб берди. У худди Шаҳризода сингари ҳар бир ҳикояни умрининг бир неча дақиқасига алмаштирмоқда эди. дақиқалар ўтаверди, қиссалар айтилаверди. Охирида қотиллар уни қонга беланган ҳолида ўлдирмасдан ташлаб кетишди. Улар кетиш олдидан Кинтанага шундай дейишди:
“Футбол ҳақида кўп нарса билганинг учун сени ўлдирмадик!”.

Виктор Кинтанани ўлмасдан қолишига футбол ҳақида кўп ўқиганлари сабаб бўлди.
Бир неча дақиқадан сўнг пешанасидан отиладиган кишини китоб ўқигани ўлимдан қутилиб қолишига сабаб бўлади деб ким ўйлабди дейсиз?! Аммо бу иш содир бўлди!
Китоб ўқиш кўпчиликнинг ҳаётини тубдан ўзгартириб ташлагани қанчалик рост бўлса футболнинг ҳам кўпчилик ҳаётини ўзгартиргани рост.
Сиз танийдиган кўп футбол юлдузларининг оиласи уларнинг болалигида жуда фақир бўлишган. Оёқ кийимлари бўлмагани учун ялангоёқ футбол ўйнашган. Аммо улардаги қатъийят ва ўзларига бўлган ишонч уларни машҳурларга айлантирган.
Мисол учун жуда ҳам одобли ва ажойиб футболчи Садио Манени келтиришимиз мумкин. Мане олдин “Ливерпуль”да ўйнаган. Сўнгра “Бавария”да ўйнаган. Ҳозирда эса “Ан-Наср”да ўйнайди. У ёшлигида ейишга овқат топа олмаган. Кўп кечалари оч ҳолда ухлаган. Бугун у Сенегалдаги минглаб очларга таом беради.
Бразилиялик юлдуз Роналдо чемпион бўлганидан кейин қимматбаҳо чарм кийимларни кўплаб сотиб ола бошлади. Яна бир юлдуз Кака эса умуман бундай кийимларга қизиқмас эди. Психологлар уларнинг қилмишларини кузатиб шундай қарорга келишган эди: “Кака бой оиладан бўлган. Ёшлигидан бунақа кийимларни кўп кўрган, кийган. Аммо Роналдо ёшлигида бунақанги кийимлардан маҳрум бўлган. Улар фақир бўлишган. Роналдо ёшлигидаги машаққатлардан шу тариқа қасос олган!”.


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Китоб ўқиш менга бир эмас, бирданига бир неча ҳаётда яшаш имконини берди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ДИНИНГИЗ БОР!
Ибнул Жавзийнинг набирасининг “Миръотуз замон” номли китоби бор. Шу китобда келади:
“Абдуллоҳ ибн Ҳасаннинг таржимаи ҳолида келишича, бир киши уни сўкиб ҳақоратлади. Абдуллоҳ ўзининг оқарган соқолларини тутиб деди:
“Оқ соқолларим мени сўкишларингга жавоб қайтаришдан ман қилиб турибди-да!”.

Сизда эҳтимол оқ соқоллар йўқдир. Аммо сизни жоҳилликдан ман қилиб турадиган динингиз бор. Сизда сизни кўча болаларига ўхшамасдан тарбия қилган ота-онангиз бор. Сизда томчилаб йиққан обрўйингиз бор. Уни арзимаган нарсалар учун тўкишни истамайсиз. Сизда мақсад бор, адо қилишингиз лозим бўлган рисолат бор. Сизни бундай ишлар машғул қилиб қўймасин!
Инглизларда бир гап бор: “Балчиқда чўчқа билан олишма. Акс ҳолда сен ифлос бўласан, у мазза қилади!”.
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МУВОЗАНАТ ТИКЛАНАДИ
"Ал-мухтор мин наводирил ахбор" китобида келади:
"Ҳимс фақиҳларидан бўлмиш Абу Маътуқ бир куни Ҳакам ибн Муттолиб ибн Ҳантобнинг ҳузурига кирди. У жон бераётган эди. Абу Маътуқ дуо қилди:
"Аллоҳим! Унга жон беришни осон қилгин. У олийжаноб, сахий, баҳодир, қўли очиқ ва силаи-раҳм қиладиган инсон эди!".
Шу пайт Ҳакамнинг юзи мунаввар бўлиб нурлана бошлади. Сўнгра кўзларини очиб деди:
"Эй Абу Маътуқ! Ўлим фариштаси сенга шундай деяпти: "Мен сахийларнинг дўстиман!".
Ҳакам ибн Муттолиб шундай деб жон берди!".

Буни чуқур ва қалбингиздан тафаккур қилинг!
"Мен сахийларнинг дўстиман!".

Ҳаммамиз жон бериш вақтидан қўрқамиз. Чунки бу пайт бизга дунёда қилган қилмишларимиздан топширган имтиҳонларимиз натижалари эълон қилинадиган пайтдир. Агар мана шу пайт осон ўтса қолгани бундан ҳам осон бўлади. Агар мана шу пайт қийин кечса бундан кейингиси бундан ҳам оғир бўлади, Аллоҳ сақласин!
Қадимгиларнинг бир гапи бор: "Натижалар олдинги қилмишлар меросидир!".

"Мен сахийларнинг дўстиман!".
Сахийлик одатда мол билан қилинсада, фақат мол билан бўлмайди. Мол билан сахий инсон очнинг қорнини тўйдиради, бир қути дори билан беморнинг жонига оро киради, бировнинг қарзини тўлаб обрўсини сақлаб қолади. Солиҳ банданинг қўлидаги ҳалол мол қандай ҳам ажойиб мол!
Сахийлик муҳаббатда ҳам бор, хотинингиз чарчаганида айтиладиган ширин сўзда бор, уларнинг жаҳли чиққанида сабр қилишда ҳам бор.
Сахийлик дарсини қила олмаган ўғилни қучоққа олишда ҳам бор. Чунки бунақа пайтда унга танбиҳ беришдан кўра қучоққа олиш фойдалироқдир.
Сахийлик фотиҳаси бекор бўлган қизингизни бағрингизга олиб юпатишингизда ҳам бор. Чунки бундай лаҳзаларда қизингиз бошқа нарсалардан кўра сизнинг меҳрли қучоғингизга муҳтож бўлади.
Сахийлик хатоларга кўз юмиш билан ҳам бўлади. Тойилишларни билмасликка олиш билан сиз келишмовчиликларни қабрга кўмасиз.
Сахийлик ақлини йўқотиб қўйган дўстингизни порлоқ хотираларини унутмаслик билан ҳам бўлади.
Сахийлик сиз билан жанжал қилган укангиз ёки акангизга мағлуб бўлиб беришингиз билан ҳам бўлади. Бунда сиз ғолибликдан силаи-раҳмни афзал билган бўласиз.
Сахийлик сизга ёмонлик қилган қўшнингизга сабр қилиш ва унга унга яхшилик қилиш билан ҳам бўлади.

Бу ишлар билан мувозанат тикланади. Дунёнинг бурни ерга ишқалади!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎЛИМ ҲАҚ
Имом ибн Касир роҳимаҳуллоҳ "Ал-бидая ван ниҳая" китобида амир Балкабек Сармазнинг таржимаи ҳолида шундай келтиради:
"Балкабек Сармаз 493 ҳижрийда қатл қилинди. Уни Ботинийлардан бўлган бир киши биқинига ханжар тиқиб ўлдирди. У Ботинийлардан доим эҳтиёт бўлиб юрар, кийимининг остидан доим совут кийиб юрар эди. Фақатгина ўша машъум кечада совут киймаган эди".

Ҳар бир махлуқ ажали томон ўз оёғи билан боради. Арабларда бир гап бор эди: "Ажал сиз омонлик деб ўйлаган макондан келади!".

Ўқ чумчуқни дарахтда турганида қулатади.
Балиқнинг ажали хўракда яширинган бўлади.

Бир киши ҳақида ўқиган эдим. У бутун умрини чиройли ва ҳашаматли уй қуришга сарфлайди. Уйига кўчиб ўтганининг биринчи кунида ток уриб вафот этади. У ўзига қабр қурганидан бехабар эди.
Яна биттаси ҳашаматли тўйхона қурди. Тўйхонасининг очилиш маросимига келаётиб автоҳалокатдан вафот этди.
Гоҳида инсон орзу қилган қимматбаҳо машина унинг тобути бўлади, Аллоҳ сақласин!
Гоҳо эса инсон юқори мансабга чуқур кетганида вафот қилади.
Кўп ажаллар иссиқ тўшакда келади.
Дунёни тарк қилишда ҳамманинг ўз йўли бор. Ҳамма ўлимнинг сабаби бор. Уни даф қилишнинг иложи йўқ.
Биз қилишимиз мумкин бўлган биргина иш бор. У ўлимга ҳозирлик кўришдир!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Муваффақиятли таълим биносининг устунлари бўлмиш азиз устозларимиз! Байрамингиз муборак бўлсин!

ОДДИЙ МУАЛЛИМ

Қадри билинади энди менга гоҳ,
Оддий мактабимнинг ўша беҳашам,
Навоийку бизга устоздир бироқ,
Кимдир ўқитганку Алишерни ҳам,
Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким?
Оддий муаллимда, оддий муаллим!

Аяган ҳаётнинг санчиқларидан,
Йиқилса кўтарган тўсиқларидан,
Отадек эзилган ғуссага ботса,
Боладек қувонган ютуқларидан.
Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким?
Оддий муаллимда, оддий муаллим!

Йўқдан Берунийни бинолар қилган,
Ҳусайнни ибн Синолар қилган,
Машрабни машҳуру - дунёлар қилган.
Абдуллонинг тилин бурролар қилган,
Илон ўйнатгандек сўз ўйнатган ким?
Оддий муаллимда, оддий муаллим!

Юзга кираман мен Худо хоҳласа,
Эҳтимол юздан ҳам ўтарман бир кун.
Қайноқ қучоғида ҳурлар чорласа,
Ҳеч кимдан қарзим йўқ кетарман бир кун.
Бўлса ҳам, бир зотда бўлади қарзим,
Оддий муаллим у, оддий муаллим!

Муҳаммад Юсуф

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АНГЛАНГ!
Муҳаммад ибн Абил Вафо Қурашийнинг "Ал-жавоҳирул музийя" номли китобида келади:
"Бир кеча Абу Жаъфар Насафий фақирликдан маҳзун ҳолатда ухлай олмади. У Ҳанбалий мазҳаби имомларидан эди. Кечаси миясига Ҳанбалий мазҳабидаги ечилмай турган бир масаланинг ечими келиб қолди. Ётган ўрнидан туриб хурсандликдан сакрай бошлади ва деди:
"Подшоҳлар буни қаердан ҳам ҳис қилар эди! Подшоҳлар буни қаердан ҳам билар эди!".
Хотини гап нимадалигини сўради. Абу Жаъфар бўлган воқеани айтди. Хотини ундан ажабланди!".

Ибодат ва илм қалбдан мустаҳкам жой олса шундай лаззат ҳосил бўладики, уни тушунган тушунади.
Иброҳим ибн Адҳам тунги ибодат ҳақида шундай дер эди:
"Агар подшоҳлар бизнинг қандай неъмат ичида эканлигимизни билишганда, бизга қарши қилич билан курашиб уни тортиб олишга ҳаракат қилишар эди!".

Садақа сизнинг қонингиз ва гўштингизга айланмагунича, садақа қиладиганларнинг ҳиссиётини англай олмайсиз. Агар сизда уларнинг қалбига кириш имкони бўлганида уларни садақа берувчи эмас, олувчи деб ўйлаган бўлар эдингиз.
Зикр сизнинг тилингизда сув каби оқмагунича зокирлар туйғусини, улар лаззатини тушунмайсиз.
Қуръон ҳарфларидан ҳаловат туймагунингизча, уни такрорлаб лаззат ҳис қилмагунингизча қуръонни Аллоҳ учун тиловат қиладиганлар ҳиссиётини англамайсиз.
Китоб ўқиш сизнинг сайрингизга, кўнгил овунчингизга айланмагунича икки байт шеърнинг лаззатини, гўзал хотиралар ҳаловатини, аламли марсиялардаги дардни, кишини фитнага соладиган ғазаллар тафтини англай олмайсиз.

Ҳаётда шундай гўзал нарсалар борки, уларни англамаганларни мен бечоралар деган бўлар эдим!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УЛАРГА ЯРАШАДИ, БИЗГА ЭСА ШАЛВИРАБ ҚОЛАДИ!
1954 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионати Швецарияда бўлиб ўтди.
Ирландия терма жамоасининг иккита ўйини якшанба кунига тўғри келганлиги сабабли терма жамоанинг олтита аъзоси чемпионатда иштирок этишдан бош тортди. Сабаби булар якшанбада черковга ибодатга боришар эди.
Юқоридаги олтилик Ирландияда қолиб "Катта Белфаст" ибодатхонасида ибодат қилишни муносиб қарор деб билишди. Юқоридаги ўйинчилар Футбол федерацияси ўйинни бошқа кунга кўчиришдан бош тортгани учун шу қарорга келишган эди.
Юқорида белгиланган иккита ўйинни ҳам Ирландия терма жамоаси енгилмасдан дуранг билан якунлади. Юқоридаги олтовлоннинг ҳам ибодатлари ўз вақтида бўлди.
Уларни ҳеч ким террорист ҳам демади. Аксинча, уларни барча мақтади. Европада ҳали ҳамон инсоний фитрат яшамоқда эди.

Европанинг бу олам билан муаммоси шуки, у бутун дунёни ўз фикрига бўйсунишга ундайди. Бўйсунмаганлар қолоқ ва маданиятдан узоқ ҳисобланади.
Қирқ йил олдин жинсий бузуқлик ва лўттивозлик Европада жиноят ҳисобланиб унга қонунан жазо бор эди. Бутун дунёни шунга кўндиришди. Бугун эса ҳаммаси аксинча бўлди. Энди лўттивозлик жиноят эмас. Ҳамма энди фикрини ўзгартириши лозим. Чунки Европа фикрини ўзгартирди-да!
Ҳаммамиз Қатарда Германия терма жамоасининг Япония билан бўлган ўйинини кўрдик. Германия терма жамоаси яқиндагина қилмишлари учун қамалаётган лўттивозларни энди ҳимоя қилгандек бўлиб қўлларини оғизларига қўйиб суратга тушишди.
Немислар бизга фикр эркинлиги ҳақида сафсата сотишади. Агар уларга Холокост ҳақида гап очсангиз сизни қамоққа олишади. Фақатгина бу ҳақида эслашнинг ўзи жиноят эмас, ададларга эътибор қаратиш ҳам жиноятдир!
Месут Озил Хитойдаги уйғурлар ҳақидаги фикрини ўзгартирганида уни танқидлар бўрони остида қолдиришди. Уни халқаро учрашувлардан ман қилишди. Ўшанда Озил шундай деган эди:
"Ғолиб бўлсам Германияликман, зиён кўрсам Туркиялик муҳожирман!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УНИ ПОКЛАСА ЮТУҚҚА ЭРИШАДИ!
"Батаҳқиқ ким уни(нафсни) покласа ютуққа эришибди!".

Нафсни поклаш икки йўл билан бўлади:
1. Аллоҳнинг ман қилганларидан қайтиш билан.
2. Аллоҳнинг амрларини бажариш билан.

Киши Аллоҳнинг қайтариғига бўйсуниб уни қилмаса албатта савоб олади. Эҳтимол бу учун Унинг амрини бажаргандан ҳам кўпроқ ажр олар.
Киши Аллоҳнинг амрига бўйсуниб Унинг буйруқларини бажарса бунга ҳам албатта савоб олади.
Бир нарсани бажаришдан кўра бир нарсани тарк қилиш қийинроқдир. Масалан намоз ўқишдан кўра зинодан тўхташ қийинроқ. Кўзни тийишдан садақа қилиш осонроқ. Йил бўйи ҳаром емасликдан кўра Рамазон рўзасини тутиш осонроқдир.
Тоат фитратга итоат қилади. Фитрат эса қондирилса роҳат қилади.
Маъсият эса ғаризага итоат қилади. Ғаризадан бир нарса тортиб олинса у алам чекади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ФАРҚИ БОР!
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Сияру аъломин нубало” китобида келтиради:
“Шақиқ Балхийнинг таржимаи ҳолида шундай келади:
“Бир кун у хотинига шундай деди:
-Агар бутун Балх аҳли мен билан бирга бўлиб фақатгина сен менга қарши бўлсанг диним ишини қоим қилишга кучим етмас эди!”.

Ҳамма нарса уйда бошланиб уйда тугайди. Агар уй жаҳаннам бўлса оламнинг гўзаллиги фойда бермайди. Дунёдаги барча машаққатларни лутф ва муҳаббатга тўла хонадон даволайди.
Агар инсоннинг саодати ёки шақовати етмиш фоиз умр йўлдошига боғлиқ десам муболаға қилмаган бўламан.
Ҳа, Фиръавннинг кофирлигига қарамасдан Осиё мусулмон эди.
Нуҳ ва Лут алайҳис саломлар хотинларининг кофиралигига қарамасдан пайғамбар эдилар.
Аммо шак йўқки, бирорта уй Ҳадича розиёллоҳу анҳо яшаган уй каби бўлмаган. Кишининг ўзини ёлғиз ҳис қилиши билан суянчи борлигини ҳис қилиб туриш ўртасида катта фарқ бор!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИМОМ САРАХСИЙ
Ҳокимлардан бири иддаси чиқмаган аёлга уйланмоқчи бўлди. Ҳанафий фиқҳининг дарғаларидан бўлган имом Сарахсий роҳимаҳуллоҳ бунинг ҳаромлиги ҳақида фатво берди. Имом Сарахсийнинг бу фатвоси учун ҳоким ўн беш йил ташландиқ бир қудуққа қамади.
Имом қудуқдалик пайтида Ҳанафий фиқҳида тенгсиз китоблардан бири бўлмиш “Мабсут”ни ёзди. Бу китоб ўттиз мужаллад. Имом буни ҳеч қандай манбага таянмай фақатгина хотирасидан ёзди.
Имом китобдаги баъзи бобларга машаққатидан хабар бергувчи иловалар ёзган. Китобнинг тўртинчи жузи, 192 саҳифасида “Маносик”нинг охирида шундай ёзади:
“Бу ибодатлар шарҳининг охиридир. Уни жума ва жамоатлардан тўсилиб қолган маҳбус, саййидлар саййидига саловот айтган ҳолда имло қилди!”.

Имом китобнинг еттинчи жузи, 59 бетида шундай ёзади:
“Бу талоқ китобининг шарҳининг охиридир. Дақиқ маънолардаги таъсирли сўзларни ташқарига чиқишдан ман қилинган, фироқ дардига мубтало банда Буроқ соҳибига саловот айтиб имло қилди!”.

Имом китобнинг еттинчи жузи, 241 бетида Итоқ китобининг охирида қуйидагиларни ёзади:
“Буни машаққатларга мубтало бўлган, дунёнинг бир четида маҳбус бўлган, Раззоқ ва Муҳайминга ҳамд айтгувчи, Унинг висолини шавқ билан умид қилгувчи банда имло қилди!”.

Китобнинг саккизинчи жузи, 80 бетида Мукотаб китобини тугатиб шундай ёзади:
“Буни қамалган, итоб қилинган, ҳибс қилиниб иқоб қилинган банда имло қилди. У икки йилдан бери сабрда бардавом, Аллоҳнинг лутфидан нажот учун умидвордир!”.

Китобнинг саккизинчи жузи, 125 бетида Валоъ китобининг шарҳининг охирида шундай ёзади:
“Вало китобининг шарҳини турли балолар билан имтиҳонда бўлган, бу балоларни Аллоҳдан ўзгартиришини сўраётган банда имло йўли билан ёзди. Аллоҳга ҳамма нарса осон!”.

Китобнинг ўн иккинчи жузи, 108 бетида Буйуъ китобининг охирида шундай ёзади:
“Сургун қилинган, аҳлидан, болаларидан, жамоатдан тўсиб қўйилган, ман қилинган банданинг имлоси тугади. У банда дуо, хушуъ билан ва кеча қоронғусида тўккан ёшлари билан озодликка чиқишни Аллоҳдан сўрайди!”.

Аллоҳ имом Сарахсийга раҳм қилсин. Ислом ва мусулмонлар номидан мукофотласин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИЛМАЙСИЗ!
Жоҳизнинг “Ал-маҳосину вал аздод” номли китобида келади:
“Ажам подшоҳларидан бирининг хазинасида битта тош лавҳа бор эди. Унда қуйидаги ҳикмат ёзилган эди:
“Умид қиладиган нарсангдан кўра умид қилмайдиган нарсангда умидлироқ бўл!”.
Мусо алайҳис салом олов қидириб Туво водийсига борган эди, пайғамбарлик хитоби келди.
Аллоҳ таоло бизга ўйламаган томонимиздан хайр жўнатади. Бизга балоларга ўралган неъматларни жўнатади. Буни вақт ўтиб англаймиз.
Агар сиз Хизр алайҳис саломга мискинлар кемасининг тешигидан қарасангиз эҳтимол у кишини танқид қилган бўлар эдингиз. Аммо сиз кейин билдингизки, бу тешик у кемани мусодара бўлишдан мискинлар учун сақлаб қолди!
Агар сиз Хизр алайҳис саломни ёш болакайни қатл қилганини кўрсангизда эҳтимол у зотдан нафратланган бўлар эдингиз. Аммо кейинроқ билдингизки, бу аламда барча учун тарёқ ва хайр яширинган экан!
Дунёдаги озгина харобалик охират ободлигини арзимасгина баҳосидир!
Ҳудайбия сулҳида зоҳиран зарар бор эди. Аммо у ўз остида фатҳни яширган эди!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алаайҳи ва салламнинг ҳижратларида зоҳирда қувғин, хавф ва машаққат бор эди. Унинг тубида эса азизлик ва буюк давлат яширин эди!
Биз фақатгина ноқис ақлимиз фаҳмлаган чегара ила кўрамиз. Аммо Аллоҳ таоло ўзининг балоғатли ҳикмати ила тадбир қилади!
Агар фаҳмингиз тўғри бўлса Аллоҳга ҳамд айтинг. Агар нотўғри бўлса рози бўлинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АРЗОН ҒАЛАБА КЕРАК ЭМАС!
1967 йилда Колумбиянинг асосий футбол майдонида финалда шунчалар кўп одам жамландики, улар орасида ҳатто тўғнағичнинг учи ҳам сиғмас эди. Майдонда Колумбиянинг икки машҳур жамоаси Мильонариос ва Санта-Фе тўп сураётган эди. Ўйин дуранг билан тугаши мумкин эди. Шу пайт Санта-Фенинг ҳужумчиси Омар Девани рақиб жамоанинг жарима майдончаси ичида ҳеч қандай сабабсиз йиқилиб тушди. Ҳакам пенальти белгилади. Дарвозабон қаршисида Омар Девани турар эди. Девани бу зарбани хиёнат аралашган зарба эканлигини яхши билар эди. Мана шу лаҳзаларда Девани бу каби ахлоқий бузуқликни бир умр кўтариб юра олмаслигига кўзи етди. Шунинг учун пенальти тўпини дарвоза томонга эмас, майдоннинг ён томонига тепиб юборди. Бу билан Девани унга арзон ғалаба керак эмаслигини эълон қилди. Унинг бу мардлиги унга мусибат келтирди. Уни футболдан ҳайдашди. Аммо у шундай деган эди: “Мен пушаймон эмасман. Мен ҳар куни кўзгуга қараганимда фахрланаман!”.

Баъзида ҳакамлар хато қилишади. Мана шу хато туфайли қанча-қанча жанжалларнинг гувоҳи бўлганмиз.
Яна қайсидир бир жамоа бу хато туфайли ғолиблик пиллапоясига кўтарилади.
Тўғри, Марадона футбол мўъжизаси эди, аммо у ярим финалда қўли билан гол урган эди. Ҳатто ФИФА VAR техникасини ишлата бошлаганда ҳам ҳакамларнинг хатолари юз фоиз аниқланмади. Мен ҳам инсон сифатида бу хатоларни ўйиннинг бир қисми деб биламан. Ҳатто ҳаётнинг бир бўлаги десам ҳам бўлади. Зулм фақат футбол майдонларида бўлмайди. Фақат футбол майдонларидагина биров ўзиники бўлмаган нарсани олмайди!
Нима бўлганида ҳам футбол бир ўйин. Аммо ундаги ҳалоллик эҳтиром қилинишга лойиқдир. Девани пенальтидан гол уриб жамоасини олдинга олиб чиқиши мумкин эди. Пенальти Деванининг эмас, ҳакамнинг қарори эди. Кўп ўйинчилар ўз ҳисобларига бунақанги хиёнаткор голларни ёзиб қўйишган.
Чунки улар ҳам биз каби одам. Уларнинг ҳам назарлари турлича. Ҳатто ўзларига нисбатан қарашлари ҳам турлича.
Тўғри, ўйин тугаганидан кейин ҳамма натижани эслайди. Ўйин тафсилотларини эслайдиганлар деярли топилмайди. Аммо ўйиндаги холисликни ҳар қанча мақтаса арзийди!
Хиёнат билан ғолиб бўлишдан бош тортган инсон натижа қандай бўлишидан қатъи назар барибир ғолибдир. Дунёда кишининг нафсидан ғолиб бўлишидан кўра каттароқ ғалаба йўқ!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАССОС БЎЛИНГ!
Имом Заҳабийнинг "Сияру аъломин нубало" китобида келади:
"Саъд ибн Убода розиёллоҳу анҳунинг таржимаи ҳолида келишича, бир кампир ундан бир нарса беришини умид қилиб шундай дейди:
- Уйимда сичқонлар камайиб кетди!
Саъд розиёллоҳу анҳу: "Қандай гўзал киноя!", деб унга нон, гўшт, ёғ ва хурмо бериб юборади!".

Ҳассос бўлинг. Баъзи инсонлар сўрашга ҳаё қилишади. Уларнинг эҳтиёжларини фаҳмлаш ила кўнгилларини олинг.
Инсонларга кишининг эҳтиёжи тушмоғи жуда аччиқ. Сиз ана шу аччиқликни заковатингиз ила ширинга айлантиринг.
Кишининг юзидаги сув жуда қиммат туради. Уни тўкилишига йўл қўйманг.
Қўполлик билан бир нарса бергандан кўра юмшоқ сўз билан ман қилган афзалдир.
Аллоҳ таолонинг: "Садақангизни миннат ва озор еткариш билан ботил қилманг" оятини тафаккур қилинг.

Мусо алайҳис саломнинг одобига боқинг. Икки аёлнинг чорваларини суғориб бергач, улардан узоқлашиб бир четга ўтиб сояда ўтирди. Буюкларимиз мана шундай, яхшиликни қилгандан сўнг у жойдан узоқлашишади. Яхшилик қилинганларнинг юзидаги хижолат ва хорликни кўрмасликка ҳаракат қилишади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УНУТМА!
Хатиб Бағдодийнинг “Тариху Бағдод” китобида келади:
“Иброҳим ибн Рустамнинг таржимаи ҳолида шундай келади:
“Иброҳим ибн Рустам аслида Кирмон аҳлидандир. Сўнгра Марвдаги тери ошловчилар маҳалласига кўчиб борди. Иброҳим ўша ерда ўзининг фақиҳ шогирдлари билан ўтирганида унинг ҳузурига халифанинг вазири келиб қолди. Иброҳим ўрнидан турмади. Шунда Ишкоб деди:
-Таажжуб! Халифанинг вазири келади-ю, сен мана бу тери ошловчилари туфайли ўрнингдан турмайсан!
Шунда Иброҳимнинг шогирдларидан бири деди:
-Биз диннинг ошловчиларимиз. Биз Иброҳим ибн Рустамни шу даражага олиб чиқдик. Ҳатто унинг ҳузурига халифанинг вазири ҳам келадиган бўлди!”.

Чўққига етиб борсанг сени қўлингдан тутганларни унутма. Сенга бир ҳарф ёки бир калима ўргатган кишидан, сенга холис насиҳат қилганлардан, сенга яхшилик қилганлардан, сенинг хатоларингни кечирганлардан доим ўзингни қарздор ҳисобла.
Сенга қўлингдан тутиб ёзишни ўргатган устозингни, мунис онангни унутма.
Сенга қалам ва дафтар олиб бериш учун ўзини қийнаб ишлаган отангни унутма.
Умр сафарида сенга ҳамроҳ бўлган ака-укаларингни, опа-сингилларингни унутма.
Қийналганингда ёнингда таянч бўлган умр йўлдошингни унутма.
Дуъбул ал-Хузоъийнинг гапини унутма:
“Яхшиликнинг энг яхшиси сенга хафалик пайтингда суянч бўлганларга хурсандлик пайтингда таянч бўлишингдир. Олийжаноб инсонлар оддий кулбаларда яшаган пайтларидаги улфатларини унутишмайди!”.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Кишиларни танимоқчи бўлсангиз гапига эмас, қалбига қулоқ тутинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИЛМАГАН НАРСАНГИЗГА УРИНМАНГ!
Ҳофиз ибн Аҳмад ал-Ҳакамийнинг “Сулламул вусул” номли китобида келади:
“Саъдуддин Масъуд ибн Умар Тафтазонийнинг таржимаи ҳолида шундай келади:
“Имом Тафтазоний султоннинг мажлисида Журжоний билан мунозара қилиб қолди. Журжонийнинг тили қаламидан фасоҳатлироқ эди. Тафтазоний эса аксинча, гапга нўноқроқ эди. Шу сабабли мажлис аҳли Журжонийнинг гапларини устун деб билишди. Тафтазоний қаттиқ қайғуга ботди, ғам чекиб шундан вафот қилди!”.

Дунёда ризқ деган нарса бор. Бирор кишига ҳамма нарса берилмаган. Кишига бир эшик очилса бир нечтаси ёпиқ бўлади.
Аҳмад Шавқий шеърни яхши ўқий олмас эди. Шоирлар амири шеърларини, қасидаларини бошқаларга ўқитар эди.
Имом Заҳабий наҳв имом Сибвайҳнинг таржимаи ҳолида шундай дейди:
“Сибвайҳ заковатли ва даҳо бўлишига қарамасдан гапга нўноқ, аммо қалами равон эди!”.

Ўзингизга очилган эшикка назар солинг. Ўшандан шамол каби югуринг. Ўзингизга беркитилган эшикка назар солинг. Уни секин чертинг.
Кишининг яхши биладиган иши билан машғул бўлиши, билмайдиган ишига беҳуда куч сарфлашидан афзалроқдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

НОН
Шайх Усома ал-Азҳарийнинг “Азҳар уломолари ҳижрати” номли китобида келади:
“Иззуддин Қуссомнинг таржимаи ҳолида шундай келади:
“Иззуддин Азҳарда ўқиб юрганида пули тугаб қолади. Танухийга бирга ҳариса ҳалвосини ясаб сотишни тавсия қилади. Танухий ҳалво сотишга ғурури йўл қўймайди ва уни сота олмаслигини айтади. Шунда Қуссом: “Молимизни мен сотаман!”, дейди. Улар шундай қилиб ўқишни тугатиб олишга муваффақ бўлишади!”.

Ҳалол иш қанчалар оддий бўлмасин, унда хижолат бўладиган ҳеч нарса йўқ. Ҳаром қанчалар гўзал бўлмасин, у билан фахрланиб бўлмайди.
Ҳалол меҳнат туфайли кир бўлган қўл азизликдир.
Ҳалол луқма қидириб чарчаш эса тана учун жиҳоддир.
Ҳалол оз бўлсада етади. Ҳаром эса кўп бўлсада тўйдирмайди.
Асарларда келишича, бир киши Ийсо алайҳис саломга деди:
-Менга васият қилинг!
Ийсо алайҳис салом унга шундай деди:
-Нонингни қаерданлигини бил!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БОРЛИҒИНГ АВРАТ
Қози Иёзнинг "Тартибул мадорик" китобида келади:
"Имом Молик роҳимаҳуллоҳ уйида ўтирганида бир дўсти киришга изн сўради. Имом изн берди. Имомнинг хонасининг бир бурчагида тарвуз бор эди. Имом тарвузнинг устига рўмол ташлаб қўйди. Дўсти кирганида имом унга "бу ерда ўтир" деб бир жойни кўрсатди. Дўсти кўрсатилган жойга ўтирмасдан устига рўмол ташлаб қўйилган тарвузнинг устига ўтирди. Тарвуз эзилиб кетди. Шунда имом дўстига деди:
- Аллоҳ сенга раҳм қилсин. Биз уйимиздаги камчиликларни бошқалардан кўра яхшироқ биламиз!".

Бировнинг уйига киришнинг ҳам ўз одоблари бор. Буни қадимда аждодларимиз қисқа қилиб қуйидаги жумлада жамлашган:
"Бировнинг уйига кўр бўлиб кир, кар бўлиб ўтир, соқов бўлиб чиқ!".

Агар уй эгалари бирор нарсани сен кўришингни истамаётган бўлишса назарингни пастга тушир.
Агар уй эгалари бирор нарсани эшитишингни исташмаётган бўлишса қулоғингни беркит.
Агар борди-ю кўриб ёки эшитиб қолсанг уни ташқарига гапириб юрма.

Уйлар авратдир. Аврат эса ёпилади.
Сени уйига олиб кирган киши сенга ишонган. Ишончини суистимол қилма.
Сенга сирини ошкор қилганни шарманда қилма.
Унутма, сенинг бутун борлиғинг аврат. Одамларда эса тил бор!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АРЗИМАСДИР
Имом Шавконийнинг "Фатҳур Раббоний" номли китобида келади:
"Юнон олими ва файласуфи Пифагор шундай дейди:
"Ўзинг синаб, дўст ёки ўртоқ қилиб бўлмайди деб хулоса қилган кишингни душман қилишдан эҳтиёт бўл!"

Инсоннинг дунёда қиладиган энг аҳмоқона иши кишиларни иккига бўлишидир:
1. Дўстларга
2. Душманларга

Оқил инсон бунинг ўртасини олади.
Инсонларни жуда ҳам яқинлаштириб юбормангки, улар узоқлашса синиб қолишингиз мумкин. Уларни ортиқча узоқлаштириб юбормангки, улардан ёмонлик келиши мумкин.
Одамлар билан машғул инсон ўзи учун вақт топа олмайди.
Уёқ-буёққа кўп аланглайдиган инсон кўзлаган манзилига ета олмайди.
Дунёда ажойиб бир хулқ бор. Унинг номи кичик ишлардан юқори туриш. Жангга киришмаслик. Қўрқоқликдан ёки зиён қилишдан қўрққанидан эмас, балки қувватини муҳим бўлмаган нарсалардан тийиш учун.
Зеро баъзи ғалабалар арзимас ҳисобланади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ДЎСТ
Абдурраҳмон ас-Саққоф "Уд ал-Ҳиндий" номли китобида келтиради:
"Оқилларнинг биридан сўрашди:
-Қанча дўстингиз бор?
У жавоб берди:
- Билмайман. Чунки дунё ҳозир мен томон юз бурган, пулим кўп. Дунё мендан юз ўгириб пулим тугаганида қанча дўстим борлигини айтаман!".

Инсонлар ичидаги хазиналар қийинчилик пайтида билинади. Ҳақиқий инсонларни суянадиган елкаларга эҳтиёжимиз тушганида таниймиз.
Кўтарилаётган пайтимизда бизга узатилган қўллар аслида биз учун эмас. Қулаганимизда бизга узатилган қўллар бизникидир.
Аммо кўтарилаётган инсон ҳам кўтарилиш йўлида тавозули бўлиши керак. Чунки тушаётганда ҳам айнан ўша инсонлар йўлиқиши мумкин.
Бир пайтлар хонасига ўртакашсиз киритмайдиган катталаримизни кейинчалик нафақасини олиш учун ўртакаш излаётганини кўрдик.
Биз инсонларга улардан эваз кутмасдан яхшилик қилишга амр қилинганмиз. Агар яхшилигимиз мева берса бош устига. Агар мева бермаса ажри Аллоҳнинг ҳузуридадир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АВЛАВИЙЁТ
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тарихул ислом" китобида келтиради:
"Язид ибн Ҳабиб ал-Аздий бемор бўлди. Миср амири Ҳавсара ибн Суҳайл уни кўргани келди. Ҳавсара пайтдан фойлананиш учун Язид ибн Ҳабибдан сўради:
- Эй Абу Ражо! Кишининг кийимига бурганинг қони тегса нима бўлади?
Язид деди:
- Ҳар куни қанча-қанча инсонларни қонини тўкасан. Яна мендан бурганинг қони ҳақида сўрайсан!".

Ичимизда бунга ўхшаганлар жуда кўп. Биттаси бировларнинг ҳаққини қўрқмасдан ейди. Аммо Рамазонда унутиб сув ичиб қўйса нима бўлади, деб сўрайди.
Бошқа бирови қўрқмасдан зино қилиб юради. Аммо сочни бўяса ёки соч уласа бўладими, деб сиздан сўрайди.
Бошқа бирови ота-онасини қариялар уйига элтиб қўйган. Сиздан жаврабга масҳ тортиш ҳақида сўрайди.
Биттаси қариндошлар билан алоқани узган. Аммо сиздан соқолни бўясам бўладими, дея сўрайди.

Бу диндаги ҳеч нарсага енгил қарамоқчи эмасмиз. Саволда сўралган ишларни таҳқирламоқчи ҳам эмасмиз. Аммо бу динда авлавийёт ҳам бор. Муҳим ишлар жуда кўп. Улар қолиб анча кейинги даражали ишлардан савол қилиб юриш бироз мантиқсизроқ.
Олдин зарур ва муҳим ишларга эътиборни қаратишимиз лозим. Сўнгра иккинчи даражали ишларни қилсак ва сўрасак бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ВАТАН
Муқриъ ат-Тилимсонийнинг "Нафҳут тийб" китобида келади:
"Абу Бакр ибн Саодат билан укаси биргаликда Тулайтила(Толедо) шаҳрига сафар қилишди. Икковлон Абу Бакр Махзумийнинг олдига киришди. Махзумий сўради:
- Қаердан келаяпсизлар?
- Қуртубадан!
- Қачон етиб келдингиз?
- Ҳозиргина!
- Менга яқинроқ келинглар. Қуртубанинг ҳидини ҳидлай!

Улар яқин келишди. Махзумий уларнинг бошини ҳидлаб ўпди!

Араблар асл инсонни ватанини, киндик қони тўкилган манзилини соғинишига қараб аниқлашар эди.
Абдурраҳмон Дохил Андалус кўчаларига Шомдан хурмо келтириб эккан эди. Бу унинг соғинчини енгиллатиб турар эди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Маккани тарк қилаётиб бир тепаликдан Маккага боқиб кўзда ёш билан шундай деган эдилар:
"Аллоҳга қасамки, сен мен учун шаҳарларнинг энг суюклисисан. Агар қавмим мени чиқармаганида сендан чиқмас эдим!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БУЮК НЕЪМАТ!
Хатиб Бағдодий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Тариху Бағдод” китобида, Миззий ўзининг “Таҳзибул камол” китобида келтиришади:
“Муҳаммад ибн Тоҳҳон айтади:
“Осим ибн Алининг ҳузурида эдик. Биз билан бирга бир неча фақиҳлар ҳам бор эди. Ўша куни Аҳмад ибн Ҳанбални халифа дарраламоқчи эди. Шунда Осим деди:
-Ким мен билан бирга халифанинг ҳузурига бориб унга Аллоҳдан қўрқиши кераклигини айтади?
Ҳамма жим. Ҳеч ким жавоб бермади. Фақатгина Иброҳим ибн Лайс деди:
-Мен сен билан бораман. Аммо уйимга бориб қизларимга васият қилиб келишим лозим. Ўйлашимча халифа бизни тирик қўймайди!
Иброҳим уйига бориб келди ва бизга деди:
-Қизларим олдига бордим. Улар йиғлашди. Бир қизим Воситдан бизни кўргани келган экан. Уни ҳам кўрдим. У қизим менга деди: “Отажон! Эшитишимча халифа Аҳмад ибн Ҳанбални зиндонга солган эмиш. Қуръонни махлуқ дейиши учун уни дарралаётган эмиш. Сиз ҳам Аллоҳдан қўрқинг. Агар халифа сиздан ҳам шундай дейишингизни талаб қилса гапирманг. Аллоҳга қасамки, қуръонни махлуқ деганингиз ҳақидаги хабар келганидан кўра, бизга отангиз ўлди деган хабар суюклироқдир!”.

Уйингизда сизни ҳаққа ундаб турадиган кишининг бўлиши буюк неъматдир.
Киши билан оиласининг фикри бир-бирига мос келмаслиги айни ғарибликдир. Агар уйингиз жанг майдони бўлса ташқарининг жаннат бўлишида сиз учун ҳеч қандай маъно йўқдир!
Уйингиздагилар сизга таянч бўлишса кўчадаги мусибатлар сизга ҳеч нарса бўлмайди. Уйингиздагилар сизнинг қадрингизга етишмаса ташқарида бутун олам сизга қарсак чалса ҳам фойда бера олмайди. Аҳбобларингиз ила қувватлансангиз ҳеч ким сизни мағлуб қила олмайди!
Кишининг ҳаққа ундаб турадиган умр йўлдоши бўлиши Аллоҳнинг буюк неъматидир. Намозда ухлаб қолсангиз уйғотади. Силайи-раҳмни узиб қўйсангиз сизни уни боғлашга ундайди. Агар садақа беришда нуқсонга йўл қўйсангиз сизни унга тарғиб қилади. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дейдилар: “Дунё матодир. Ундаги энг яхши мато солиҳа хотиндир!”.
Азиз сингилларим! Сизда сизнинг динингизда ва дунёйингизда таянч бўладиган умр йўлдошининг борлиги Аллоҳнинг буюк неъматидир. Илмингизни мукаммал қилмоқчи бўлсанги ёнингизда туради. Агар қуръонни ёдламоқчи бўлсангиз сизни бунга шижоатлантиради. Агар қазо бўлган рўзаларингизни тутмоқчи бўлсангиз сиз билан бирга саҳарликка туриб рўза тутади. Агар тоатларда нуқсонга йўл қўйсангиз қўлингиздан тутади ва шундай дейди: “Ҳимматингни баланд қил. Мен сени жаннатга мен билан бирга киришингни истайман!”.
Аллоҳ таоло бандасига меҳнат ва машаққатларининг самарасини кўрсатиши буюк неъматдир. Фарзандингизнинг институт ва университетларни битирганини кўриш, қуръон ёдлаш ва шаръий билимларни ўрганиш мажлисларида уларни кўриш қандай буюк бахт!
Аллоҳга қасамки, булар шу дунёда берилган жаннат неъматларидир!





/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал