abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳуқуқларимни менга садақа қилманг. Тиланчи эмасман!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Фарзандлар уйқуда. Улар оталари вафот қилгандан сўнг уйғонишади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БЕКОРЧИЛИК
1938 йил футбол бўйича жаҳон чемпионати Францияда бўлиб ўтди. Нимчорак финалда Куба терма жамоаси билан Руминия терма жамоаси беллашди. Беллашув 3:3 дуранг билан якун топди. Ўша давр қоидаларига кўра тўрт кундан кейин такрорий ўйин бўлиб ўтиши керак эди. Чунки ФИФА у пайтда қўшимча вақт бериш, дуранг бўлганида пенальтилар сериясини ишга солиш каби қоидаларни ишлаб чиқмаган эди.
Такрорий ўйинда Куба терма жамоасининг дарвозабони Бенито Карвахалес мураббийидан унинг ўрнига захирадаги дарвозабон Хуан Айрани туширишни сўради. Чунки Карвахалес ўша пайтда радиода журналист бўлиб ҳам ишлар эди. У ўйинни шарҳлаши лозим эди. Табиийки, мураббий рози бўлди. Карвахалес ўйинни шарҳлади. Унинг ўрнига Хуан Айра дарвозабонлик қилди. Ўйинда Куба терма жамоаси 2:1 ҳисоби билан ғолиб бўлди.
Швеция билан бўлган ярим финалда Карвахалес яна ўйинга тушди. Чунки радиода бу кун дам олиш куни эди. ўйинда Куба терма жамоаси 8 та тўп ўтказиб юбориб мағлуб бўлди. Ўшанда Куба терма жамоасидагилар ўзларининг тарихий жумлаларини айтишган эди:
“Нега энди Карвахалес хонасида қолавермади?!”.

Менинг фикримча бундаги асосий масъулият дарвозабонга эмас, мураббийга тушади. Карвахалес захирадаги дарвозабонга дарвозани ташлаб радиога кетганида уни қайтиб ўйинга туширмаслик керак эди. Чунки ватанга фақат бекорчиликда хизмат қилинмайди. Чунки ўз шахсий манфаатини ватан манфааатидан устун қўядиганларга ватан дарвозасини ишониб топширилмайди. Бу жуда оддий аксиома. Бунда ҳеч қандай фалсафанинг кераги йўқ!
Эътироф қилишимиз лозимки, бугунги заминимизнинг саккиз миллиарддан ошган аҳолисининг аксари “бекорчилик” низоми остида ҳаёт кечиришади. Ҳатто истаган вақтда қайтишлари учун маконлари бўш туришини ҳам исташади. Ҳатто алмаштирилгандан кейин ўзгаларни вафосизликда ҳам айблашади. Бу нарса “бекорчилик” низомига зид-ку ахир!
Агар булар “бекорчилик” лаҳзаларида яхшилаб ўйлаб кўришганда бу оламда ўрни алмашмайдиган, беҳожат бўлинмайдиган инсон йўқлигига гувоҳ бўлишар эди. Беҳожат бўлинмайдиган инсонни демак алмаштирса бўлади. Алмаштирса бўладиган инсонсиз ҳам демак умр кечирса бўлади.
Инсонлар фурсатлардир. Ҳеч ким абадий қолмайди бу дунёда!
Кимдир сўраши мумкин: “Рухсат олган давозабон билан “бекорчилик” ўртасида нима алоқа бор?”.
Унга жавоб шу: “Улар орасида ҳеч қандай алоқа йўқ. Улар орасидаги алоқани мен “бекорчилик” эшиги орқали топдим холос!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ислом фақат масжиднинг ичида эмас, масжиддан ташқарида, сулукимизда ҳам намоён бўлиши керак ахир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Дунёдаги ҳамма давлатлар чиқиндилардан энергия олишади. Фақатгина биз улардан машҳурлар ясаяпмиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИМКОНИЯТ
Бугунги кунимиз дунё кунларининг энг яхшиларидан биридир.
Яхшилик билан бошланган куннинг иншааллоҳ оқибати ҳам яхши бўлади.
Биринчи: Бугун рўза тутишни ният қилдингиз...
Иккинчи: Умид қиламанки бомдодни жамоат билан ўқидингиз...
Учинчи: Қуёш чиққунича ухламанг. Қуёш чиққач унга икки ракааат ишроқ намозини тож қиласиз иншааллоҳ. Энди бироз ухлаб дам олсангиз бўлади...
Тўртинчи: Бу кунда оз бўлсада садақангиз бўлсин...
Бешинчи: Бу кунда дуони кўпайтиринг. Билингки, Аллоҳга балоғату-фасоҳатингиз эмас, қалбингиз керак...
Олтинчи: Одамларни авф қилинг, кечиринг. Ўзимиз бировларни кечирмасдан туриб Аллоҳдан авф сўрашимиз тўғри бўлмайди...
Еттинчи: Зикрларнинг яхшиси "Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодир"дир. Буни кўпайтиринг...
Саккизинчи: Бироз бўлсада қуръонни тадаббур билан тиловат қилинг...
Тўққизинчи: Дунёдан, бозордан бироз узоқ туринг. Ҳечқиси йўқ, улар кутиб туради...
Ўнинчи: Ўзингиз билан ёлғиз қолинг. Хушуъ ва қалб ҳозирлиги учун бунинг фойдаси бор!
Кунингиз баракали, ибодатларингиз мақбул бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Орзуларингизни тайёрлаб туринг. Арафа кунининг ўқи мўлжалга албатта тегади иншааллоҳ!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Китобнинг биринчи саҳифаси бўлишни истамайман...
Ўқиганда бутун бошли китоб ёдга тушадиган қисми бўлишни истайман!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Киши қанчалар кучли бўлмасин, суйган кишисининг бағрига муҳтож бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЯХШИ КЎРМАЙ КЎРИНГЧИ!
Оиша розиёллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У киши айтадилар:
"Бир куни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни хурсанд ҳолда кўриб қолдим. У кишига дедим:
- Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун дуо қилинг!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳим! Оишанинг олдинги ва кейинги, ошкор ва яширин гуноҳларини мағфират қилгин!
Оиша онамиз дуодан хурсанд бўлганларидан кулибдилар. Ҳатто бошлари кўксиларига эгилиб қолибди. Шунда у кишидан Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар:
- Дуойим сени хурсанд қилаяптими?
Оиша розиёллоҳу анҳо дедилар:
- Нега энди хурсанд бўлмай?!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
- Аллоҳга қасамки, бу дуони умматим учун ҳар намозда қиламан!

Бу ҳадисни имом Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Саҳиҳ"ида, имом Баззор роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Муснад"ида келтиришган.
--------------
Шундан кейин ҳам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўрмай кўрингчи!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

КАТТА ИБОДАТ
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ "Сияр"да, Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ "Сифатус сафва"да, Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ "Тариху Димашқ"да келтиришади:
" Иброҳим ибн Башшор айтади:
"Кунларнинг бирида Иброҳим ибн Адҳам билан саҳрода юриб бораётган эдим. Сафар асносида бир қабр олдидан ўтдик. У қабр устида белги бор эди. Иброҳим ибн Адҳам Аллоҳдан қабр соҳибига раҳм қилишини сўраб дуо қилди. Мен бу қабр кимники эканлигини сўрадим. Иброҳим ибн Адҳам қабр бир пайтлар бу диёрларнинг амири бўлган Ҳамид ибн Жобирнинг қабри эканлигини айтди. Амир олдин дунёга роса ғарқ бўлган, шаҳват асири бўлган экан. Сўнгра Аллоҳ уни дунёдан халос қилган экан.
Бир куни Ҳамид амирлик пайтида ўзининг дунёси ва мулкидан мағрурланади. Ўша кечаси ухлаб туш кўради. Тушида унинг боши тепасида бир киши мактуб ушлаб турган бўлади. У киши мактубни Ҳамидга беради. Ҳамид мактубни очиб ўқийди. Унда шундай сўзлар ёзилган эди:
"Фонийни Боқийдан устун қўйма. Мулкинг ва салтанатинг билан мағрурланма. Сендаги нарсалар агар йўқолмайдиган бўлганида катта нарса бўлар эди. Сендаги нарсалар ҳалок бўлмайдиган бўлганида мулк ҳисобланар эди. Улар беҳуда ва алдов бўлмаганида шодлик ва хурсандчилик ҳисобланар эди. Дунёнинг эртанги кунига ишонч бўлганида уни кун ўлароқ қабул қилинар эди. Бас, шундай экан Аллоҳнинг ибодати томон ҳаракатингни қилиб қол!".
Ҳамид ибн Жобир уйқусидан чўчиб уйғонди. Буни Аллоҳ томонидан огоҳлантириш ва мавъиза деб билди. У ҳисобига етиб бўлмайдиган мулкини тарк қилиб мана шу тоққа келди. Ибодат билан машғул бўлди. Унинг хабарини эшитгач, мен уни қидириб бу ерга келдим. У менга ўзининг аввалги ва ҳозирги аҳволи ҳақида сўзлаб берди. Мен ҳам унга ўзим ҳақида сўзлаб бердим. Сўнгра уни умрининг охиригача зиёрат қилиб турдим. У шу ерда дафн қилинди. Аллоҳ унга раҳм қилсин!".

Бу ҳикоя дунёдан юз ўгириш ва охиратга рағбат қилиш ҳақида келган гўзал ҳикоялардандир. Аммо менинг фикрим ўзгача. Менимча амир мансабида турган ҳолатда тавба қилиб Аллоҳга юз бурганида ўзи учун ҳам, ўзгалар учун ҳам яхшироқ бўлар эди.
Аллоҳга У бизга топширган мансабида туриб ибодат қилмоғимиз лозим. Бошлиқлик энг муҳим чегаралардан бири ҳисобланади. Агар Абу Бакр розиёллоҳу анҳу кўпроқ намоз ўқиш, кўпроқ рўзадор бўлиш учун мансабдан воз кечганида ислом қанақа қилиб оёққа турар эди?!
Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу дунёни, мансабни тарк қилиб тоққа чиқиб кетганида оламни ким фатҳ қилар, императорликларни ким қулатар, адолатни ким қоим қилар эди?!
Умар ибн Абдулазиз роҳимаҳуллоҳ дунёни тарк қилиб ибодат учун тоққа чиқиб кетганида зулмга ва жабрга тўлган бу оламни адолатга ким тўлдирар эди?!
Зобитнинг солиҳ инсон бўлиши, кишилар тинчи учун бедор бўлиши унинг учун хонақода ибодат қилиб ўтиришидан яхшироқ.
Шифохона мудирининг фақир беморларга ёрдам бериши, муҳтожларга дори-дармонни текин тарқатиши унинг такяда ибодат қилиб ўтиришидан фойдалироқдир.

Тўғри, ибодат қилиш фойдалидир. Аллоҳ томон ҳаракат қилиш матлубдир. Аллоҳ таолонинг ҳузурида тик туриш фахрли ва буюк амалдир. Охиратни эслаш заруриятдир.
Аммо бу дин заминни обод қилиш, инсониятни тузатиш, шариатни ҳоким қилиш, фойдали ишлар қилиш, инсонларни тўғри йўлга бошлаш учун келган. Мана шу ишларнинг ўзи катта ибодатдир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЗУЛМ ЁМОН.
Умр қанча узун бўлмасин қабрга тушишимиз аниқ!
Бугун биз кимнингдир тобутини кўтариб бордик, эртага кимдир бизнинг тобутимизни елкалаб боради. Бу аниқ!
Шундай экан, туғён нечун, исён нечун, Аллоҳ ва Унинг ҳукмларига қарши чиқиш нечун, зулм нечун?!
Аллоҳ ҳамма гуноҳни кечириши мумкин. Аммо Ўзига қилинган катталикни, кибрни, манманликни кечирмайди. Бу аниқ!
Зулмни Аллоҳ кечирмайди. Илло мазлум рози бўлса истисно бу...
Золим ўзи учун зулмнинг турини танлаши мумкин. У хоин бўлиши, сотқин бўлиши, жаллод бўлиши , кишиларга азоб берадиган киши бўлиши мумкин. Бу унинг ихтиёри. Аммо ўзининг ниҳоясини ўзи танлай олмайди. Золимнинг ниҳоясини Аллоҳ танлайди. Қачон ва қайси услубда қасос олади Ўзи билади. Буни золим танлай олмайди!
Хоҳлаган золимнинг ниҳоясига боқинг, буни кўрасиз! Исбот кўз ўнгингизда...

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАММА ОВЧИНИ МАҚТАЙДИ!
Европаликларнинг Африкага қилган илк ҳужумлари даврида қул савдоси ниҳоятда авж олди, ривожланди. Европалик оқ танли кишилар Африкада ўз ватанига, оиласига, ўз ҳаётига эга бўлган озод инсонларни қул қилиб кемалар воситасида Европага келтириб сотишар эди.
Дагомея қироли Агаджа Трюдо мустамлакачиларга қарши баҳодирларча курашди. У мустамлакачиларга ҳужум қилиб қулларни сотилишидан олдин озод қилар эди. Афсусланарлиси шундаки, Дагомея пойтахтидаги қирол қасри музейида бугун бу қаҳрамон ҳақида бирор-бир маълумот ёки асар йўқ. Агаджа Трюдо атайин тарихдан ўчирилди.
Бора-бора иш босқинчиларга ўтди. Қул савдоси тўхтади. Улар ўзлари қилган ифлосликларни яширишга бор имкониятлари билан ҳаракат қилишди.
Ёши юздан ошган бир кампир хотирасида оғзаки ҳужжатни сақлайди. У ҳаммага подшоҳнинг ҳақиқий душмани унинг ўгай онаси эканлигини айтар эди. Ўгай она подшоҳнинг тахтига кўз тиккан эди. Босқинчилар ўгай онага ўз фуқароларини уларга сотиш шарти билан унга ўгай ўғлидан тахтни олиб беришларини айтишди. Иш ўгай онага ўтмасидан аввал унинг қилмишлари подшоҳга аён бўлди. Қулликка қарши қаҳрамонларча курашиб юрган подшоҳ ўгай онасини душманларга арзон баҳода сотиб юборди.

Тарихни доимо ғолиблар ёзади. Мағлублар эса имзо чекади. Шунда ҳам имзо чекиш учун жой қолсагина имзо чекишади...

Америка тарихи ҳақида қисқа қилиб шундай дейиш мумкин:
Америка минг йиллардан бери қизил танли ҳиндулар яшайдиган бепоён замин эди. Сўнгра у заминга Европаликлар кемаси етиб борди. Европада жиноятчилар ва қонунни бузувчилар Америкага сургун қилинар эди. Давлатнинг ўзагини мана шулар ташкил қилди. Булар ерлик халқни қатлиом қилмай туриб давлат қуриб бўлмайди деган қарорга келишди. Шундай ҳам бўлди. Шундан сўнг тарих ёзилди:
"Қаҳрамон аждодларимиз ёввойи, қолоқ чўпон ва чорвадорлардан ғолиб бўлишди!".

Шундай қилиб қалам дағдағаси билан ерлик халқ ёввойи ва қолоққа, босқинчилар эса ғолиб қаҳрамонларга айланишди.
Испаниядаги тафтиш маҳкамалари инсоният пешонасидаги ўчмас доғ, тарихдаги энг ифлос кирликдир. Бу қотиллар миллионлаб мусулмонларни бўғизлаб, сўйиб, тириклай терисини шилиб, тириклайин оловда куйдириб қўллари қонга ботди. Сўнгра қўлларини қондан тозалаб қаламларини йўнишди ва бу хунрезликларини "озодлик кураши" дея номлашди.
Европа Африкадаги олмос ва олтинларни ўғирлади. Сўнгра бу ўғирлигини "Қолоқ Африкага маданият олиб бордик" дея номлади.
Вьетнамликлар оддий деҳқонлар эди. Америка у заминга бостириб киргач улар кетмонни ташлаб қўлларига қурол олишди. Ўз ватанларини ҳимоя қилишди. Аммо Голливуднинг юзлаб фильмлари уларни террорчи қилиб кўрсатади.
Руслар бизнинг заминни босиб олишганда аждодларимизни босмачи деб аташгани сир эмас. Ўзларини эса илм ва маданият ҳомийлари қилиб таништиришди.
Ана шундай қилиб ватанни ҳимоя қилганлар террорчига, босқинчилар эса холис фотиҳларга айланишади.
Агар тарихни ёзиш учун бўрига қалам тутқазганингизда у қўйларни жиноятчи эканлигини, уларни емоқчи бўлганида қўйлар шохлари билан уни сузиб унга зулм қилишганини, қонлари билан унинг терисини бўяб ифлос қилишганини, қўйларни тишлаганида ёввойиларча унинг тишларига қарши курашганларини ёзган бўлар эди.
Африка халқининг мақоли бор:
"Ўлжа токи ёзишни ўргангунича, барча ҳикоялар овчини мадҳ қилаверади!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҒАЗАБ ҚИЛМА!
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Уюнул ҳикоёт" китобида келтиради:
"Бани Исроилда бир обид бор эди. У ибодатхонасида Аллоҳга узоқ йиллар ибодатда бўлди. У жуда иффатли ва зоҳид эди. Ҳатто шайтонлар Иблисга ундан шикоят қилиб келишди:
- Фалон роҳиб бизни чарчатиб қўйди. Уни ҳеч йўлдан оздира олмаяпмиз?!

Иблис уларнинг гапини эшитиб ишга ўзи киришишга қарор қилди. У роҳибнинг ибодатхонасига келиб эшигини тақиллатди. Обид сўради:
- Кимсан?
- Йўловчиман. Бир кеча тунашга ибодатхонангдан жой берсанг?
Обид деди:
- Қишлоққа яқин қолди. Ўша ерга борақол!

Иблис бироз вақт ўтиб яна унинг эшигини тақиллатди. Обид сўради:
- Кимсан?
- Мен Исо Масиҳман!
Обид деди:
- Агар Масиҳ бўлсанг менинг сенга эҳтиёжим йўқ. Сен рисолатни адо қилгансан. Сен билан қиёматда учрашамиз!
Иблис жим бўлиб қолди. Сўнгра яна бироз вақт ўтиб обиднинг эшигини тақиллатди. Обид сўради:
- Кимсан?
Иблис деди:
- Мен Иблисман. Эшикни оч. Сенга зарар бермасликка ваъда бераман!
Обид эшикни очди. Иблис кириб ўтирди ва деди:
- Мендан истаганингни сўра жавоб бераман!
Обид сўради:
- Одам боласини йўлдан уришда сенга энг кўп ёрдам берадиган нарса нима?
Иблис жавоб берди:
- Мастлик. Инсон маст бўлса биз уни худди бола тўпни ўйнагани каби ўйнаймиз. Биз нимани истасак у ман қила олмасдан истагимизни бажаради!
- Кейинчи?
- Кейин ғазаб. Банда нечоғли ибодатга берилган бўлмасин, ғазаби чиққанида биз мақсадимизга эришамиз!
- Кейинчи?
- Ундан кейин бахиллик. Биз инсонлар олдига келиб улардаги неъматларни кўзларига оз қилиб кўрсатамиз. Бошқалар қўлидаги неъматларни эса уларга кўп қилиб кўрсатамиз. Натижада улар ўртасида ҳасад ва кўра олмаслик авж олади ва ҳалок бўлишади!".

Мастлик, ғазаб ва бахиллик Иблиснинг энг кучли қуролларидир. Аллоҳ таоло инсонни ҳайвонлардан ақли туфайли устун қилди. Ким ақлини бой берса, демак у ўз ихтиёри билан ҳайвонлар даражасига тушибди.

Бир киши уйига ароқ ичиб келди. Ўз қизчасини зўрлади. Эртаси ўзига келиб қилган ишини англагач ўз жонига қасд қилди. У мастлик пайтида ҳайвоний истакларига таслим бўлган, ақлини ишлата олмаган эди.
Аллоҳ таоло ақлни қуръонда "тўсиқ" дея номлаган. Сабаби ақл ўз соҳибини хатолардан тўсиб туради.

Ғазаб эса кўрлик лаҳзасидир. У инсонларнинг ҳаётини барбод қилади. Ғазаб лаҳзасида қанча-қанча йигитларимиз хотинларини талоқ қилишмаган дейсиз.
Қанча-қанча қотиллар ғазаб лаҳзаси туфайли кишиларнинг жонига қасд қилишган.
Мана шу биргина лаҳза сабабли кишиларнинг ҳаёти тубдан ёмон томонга ўзгариб кетиши мумкин.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Ғазаб қилма!", деган тавсиялариниг нечоғли аҳамиятли эканини тушундингизми?!

Бахилликка келадиган бўлсак, бу ҳаромларнинг отасидир. Инсон бахиллиги туфайли меросда ўзгалар ҳаққини ейди. Бахиллиги туфайли закот ва садақалар бермайди. Бахиллиги туфайли силаи-раҳм қилмайди. Бахил инсон ўз молини ибодат қилинадиган санамга айлантириб олган бўлади.
Ким ақлини муҳофаза қилса, ғазаб пайтида ўзини тута билса, бахилликдан ўзини даволаса курашиш учун одам топа олмай қолади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Диний-ахлоқий мақолалар қўяверсам бўладими ёки жаримага тушаманми?
Қонунни биладиганлар нима дейди?

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингиздан кетманг. Сиз ҳеч ким эмассиз. Юз йилдан кейин бу заминда сизни ҳеч ким эсламайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"Фақат тирик қолишни эмас, чинакамига яшашни истайман!".

Эдуардо Галиано

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Баъзи алоқалар зоҳиран давом этиб турган бўлсада, аслида тўхтаган бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТУЗАТИБ БЎЛМАЙДИ
Билмасдан оёғимни босиб олсангиз узр сўрасангиз бўлади. Аммо қалбимни топтасангиз эмас....
Пиёламни ёки мен севган қаламни синдириб қўйсангиз узр сўрасангиз бўлади. Аммо қалбимни эмас...
Мен яхши кўрган китоб муқовасини йиртсангиз узр сўрасангиз бўлади. Аммо обрўйимни эмас. Мен обрўйимни сизга ишонган эдим...

Дўстим! Дунёда шунақанги хатолар борки, уларни узр айтиш билан тузатиб бўлмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Азизлар! Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
Барча яхшиликлар сизларга бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"Эҳтиёжларига эришиш учун уни Арафа кунига асраб қўядиганларни кўрдим. Аллоҳдан улар эҳтиёжларини шу куни сўрашар эди!".

Имом Авзоий роҳимаҳуллоҳ

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

УХЛАЙ ОЛМАЯПМАН
У менга ҳар кечаси ўзга бир кийикнинг боласини ўғирлаган кийик ҳақидаги ҳикояни айтиб берар эди. Улар ўрталарида ҳукм чиқариши учун қозининг олдига боришади. Қози уларга эртага келишларини айтади. Эртаси куни улар қозининг ҳузурига келишганда қози уларга савол беради:
- Менга юлдузлар ҳақида гапириб беринг!
Кийиклардан бири дейди:
- Мен ухлаб қолибман!
Иккинчиси эса бедорлар ҳикоясини сўзлаб беради. Қози биладики, бола шу кийикники!

Қалби хотиржам бўлмаганлар ухлай олишмайди...
Билдимки қалбим хотиржам эмас. Ухлай олмаяпман...!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОМОНАТ
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Сияру аъломин нубало" китобида, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Зуҳд" китобида, Абу Нуъайм роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ҳуля" сида келтиришади:
"Ибн Аби Вадоъа айтади:
"Мен Саъид ибн Мусаййиб билан кўп бирга бўлар эдим. Унинг дарс ҳалқаларида иштирок қилар эдим. Бироз вақт кўринмай сўнгра яна унинг олдига бордим. Саъид ибн Мусаййиб сўради:
- Қаерда эдинг?
- Хотиним вафот этди. Шу билан банд бўлиб қолдим!
- Нега бизга хабар бермадинг? Жанозада қатнашармидик!
Сўнгра кетмоқчи бўлиб қўзғалган эдим Саъид ибн Мусаййиб қўлимдан тутиб сўради:
- Хотинингдан кейин яна уйландингми?
- Сенга Аллоҳ раҳм қилсин, мени ким ҳам уйлантирар эди. Икки дирҳамдан ортиқ пулим йўқ-ку!
- Сени мен уйлантираман!
- Наҳотки?!
- Ҳа!
Саъид ибн Мусаййиб шундай деб Аллоҳга ҳамд айтди, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтди, мени икки дирҳам маҳр билан никоҳлаб қўйди.
Мен хурсандлигимдан нима қилишимни билмас эдим. Сўнгра шом намозини ўқиб уйга қайтдим. Уйда ёлғиз яшар эдим. Овқатланиш учун овқатни келтирдим. Овқатим нон билан ёғ эди. Бирдан эшигим тақиллаб қолди. Кимлигини сўрасам эшик ортидаги киши: "Саъидман" деди. Ҳамма Саъидлар ҳақида ўйладим, аммо Саъид ибн Мусаййиб хаёлимга келмади. Эшикни очсам у турибди. Мен дедим:
- Эй Абу Муҳаммад! Чақирсангиз ўзим борар эдим!
Саъид ибн Мусаййиб деди:
- Йўқ, мен келишим керак!
- Нима хизмат бор эди?
- Сенинг хотининг йўқлигини билиб никоҳладим-ку! Ёлғиз ухлашинг менга ёқмади. Мана бу қиз сенинг хотининг!
Саъид ибн Мусаййиб бир қизнинг қўлидан тутиб олган эди. Уни уйимга олиб кирди. Эшикни ёпиб ортига қайтиб кетди.
Қиз ниҳоятда ҳаёли эди. Мен дарров уйга кириб овқатли идишни уялганимдан яшириб қўйдим. Сўнгра томга чиқиб қўшниларни чақирдим. Улар келиб нима гаплигини сўрашди. Мен дедим:
- Ҳолингизга вой! Саъид ибн Мусаййиб бугун менга қизини унаштирди. Тўсатдан ҳозир қизини олиб келди. Уйимда ҳеч нарса йўқ!
Қўшнилар ишонқирамай сўрашди:
- Саъид ибн Мусаййиб сенга қизини бердими?!
Мен дедим:
- Ҳа, қиз ҳозир уйимда!
Сўнгра келиннинг олдига аёллар келишди. Онам ҳам хабар топдилар. Онам менга дедилар:
- Уч кунгача унинг олдига кирмайсан. Мен уни сенга тайёрлайман. Агар кирсанг юзим юзингга ҳаромдир!
Мен уч кундан кейин келиннинг олдига кирдим. У ниҳоятда гўзал бўлиб, Аллоҳнинг китобини ёд олган эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини, эрнинг ҳаққини яхши билар эди. Бир ойгача Саъид ибн Мусаййиб менинг уйимга келмади. Мен ҳам унинг илм ҳалқасига бормадим. Бир ой ўтгач Саъид ибн Мусаййибнинг илм ҳалқасига бордим. Одамлар кетгач мендан сўради:
- Хотининг қандай?
- Яхши эй Абу Муҳаммад. Дўстга ёқадиган, душманга ёқмайдиган ҳолатда!
- Алҳамдулиллаҳ! Агар ундан бирор нарса сенга ёқмаса таёқ бор-а, ёдингдан чиқмасин!
Мен уйимга қайтдим. Саъид ибн Мусаййиб ортимдан йигирма минг динор жўнатди!".

Саъид ибн Мусаййибнинг бу қизини халифа Абдулмалик ибн Марвон ўғли Валидга сўраб совчи қўйган эди. Ҳолбуки Валид ўшанда валиаҳд эди. Яъни, Саъид қизини бўлажак халифага бермаган эди.

Қизлар Аллоҳ томонидан бизга берилган омонатдир. Бу омонатни эгалари келганида чиройли суратда адо қилишимиз матлубдир. Қизлар сотиладиган мол ёки ким кўпроқ берса ўшанга бериб юбориладиган ашё эмас.
Саъид ибн Мусаййиб шогирдининг солиҳ ва тақводор инсон эканлигини билди. Бу нарсани қизи учун халифанинг саройидан кўра фойдалироқ эканлигини тушунди. Қизининг динини муҳофаза қилишни истади.
Куёв томоннинг молига, мансабига эмас, аввало дини ва хулқига қараш лозим. Мол ва мансаб йўқолувчи нарсалардир. Диёнат ва хулқ эса соҳиби билан қолади. Дин билан молнинг, хулқ билан мансабнинг бир табиатда жамланиши бир-бирига зид эмас. Бу нур устига нурдир. Куёвлардан буни қидиришнинг зарари йўқ. Аммо дин бирламчидир!
Бир ота ҳақида эшитган эдим. Қизига совчи келганида бўлғуси куёв билан гаплашиб ундан бугун бомдод соат неччида ўқилганини сўрабдир. Куёв бола жавоб бера олмагач, унга турмушга берадиган қизи йўқлигини айтган экан!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЎҚИШ бугундан фойдаланиш ва эртага ҳозирланишдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЙЛАНАМИЗ
Сиз яхши кўрадиган ҳар бир киши сизда нимадир қолдиради.
Биз яхши кўрган инсонларимизнинг натижасимиз десам ишонинг!

Қаҳва тайёрлайсиз. Бироздан сўнг унга озгина сув қўшасиз ва чайқата бошлайсиз. Чунки сиз яхши кўрадиган инсон қаҳвани чайқатиш унга маза киритади деган. Сиз бунга ишонмасангизда, ҳар сафар қаҳва ичганингизда лабингиздаги ним табассум билан унга сув қўшиб сўнгра уни чайқатасиз.
Турмушга чиқасиз. Сизнинг ўзингизга хос ошхонангиз бўлади. Эътибор бермасангизда, ошхонангизда онангиз ошхонасининг баъзи кўринишлари намоён бўла бошлайди. Сиз ошхона анжомларини онангиз каби тартиблайсиз. Ҳатто ортиб қолган яримта лимонни ҳам чиқинди қутисига ташламайсиз. Чунки онангиз шундай қилар эди. Биргина мана шу сабаб туфайли уни сақлаб қўясиз!

Ёшимиз улғаяди. Энди отамиз бизга замондан ортда қолган, фикри тор инсон бўлиб кўрина бошлайди. У кишининг муаммони ҳал қилиш услуби энди бизга ёқмай боради. Аммо ўзингизга боқиб ишларни отангиз каби идора қилаётганингизни ҳис қиласиз.
Ўзингиз билмаган ҳолда турмуш ўртоғингизнинг баъзи сўзларини ишлата бошлайсиз.
Ўзингиз билмаган ҳолда эрингизнинг табиати сизда кўрина бошлайди.
Биз вақт ўтиши билан қайсидир маънода суйганларимизга айлана борамиз!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Шундай деганига биргалашиб зўр масжид қурмаймизми?
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САБР
Эдуардо Галиано айтади:
"Мен 1940 чи йилда таваллуд топганман. Ёшлигимдан бу дунёни тарк қилишимдан аввал нимадир қилиб қолиш орзуйим бўлган. Мана шу орзу армон бўлмаслиги учун ёзувчи бўлишга қарор қилдим. Энг кучли чиққан учта мақолам бор. Улар интернетда менинг номим остида айланиб юрибди. Кишилар мени кўчада тўхтатиб мазкур мақолаларим учун миннатдорлик билдиришади. Улар мени ҳар сафар табриклашганда мен мойчечак гулбаргларини бир-бир уза бошлайман:
"Ўзимни ўлдираман....ўзимни ўлдирмайман, ўзимни ўлдираман....ўзимни ўлдирмайман...!".
Чунки юқоридаги учта мақолани ҳам мен ёзмаганман!".

Афтидан ўзиники бўлмаган нарсани кишига нисбат бериш фақат бизнинг эмас, бутун оламнинг муаммосими дейман. Бошида бир нарсани ўқийсиз. Муаллифи бўлмайди. У сизга маъқул келади. Уни тарқатишга қарор қиласиз. Сизнинг олдингизда бир нечта йўл бўлади. Биринчиси, мақола охирида "кўчирилди" деган сўзни ёзиб қўйиш. Иккинчиси, мақола охирида "иқтибос қилинди" деган сўзни ёзиб қўйиш. Учинчиси эса мақолани қўштирноқ орасига олиш. Бу иймоннинг заифидир. Тўртинчиси, мақола охирида машҳур бир инсоннинг исмини қўйиш. Мақсад мақолани машҳур қилиш. Бу энг ифлос ва қабиҳ ишдир!
Муаммо шундаки, бу ишни тўхтатиб бўлмайди. Инсонлар тарқатаверади. Муаллиф бунинг ўзиники эканлигига ҳеч кимни ишонтира олмайди. Жумла нисбат берилган инсон эса бу жумлани ўзидан йироқлаштира олмайди. Чунки бунинг номини ижтимоий тармоқ дейдилар. Бу ҳаммадан кучлидир!

Бир куни Достоевскийнинг бир фикрини ёздим. Менга қандай келган бўлса шундайлигича тарқатдим. Кейин билсам бу ўзимиздан бир ёзувчи аёлнинг гапи экан. Жиноий масъулиятдан йироқ бўлсамда, ўшандан бери қийналаман. Зеро ахлоқий масъулият гарданимдадир!
Шундан бери юз фоиз муаллифини билмасам ёзмайман. Ҳеч бўлмаганда "иқтибос" деб ёзиб қўяман, ёки қўштирноқ ичига олиб қўяман. Гапни эгаси бўлмаганларга нисбат беришдан шу яхшироқдир.
Бир неча йиллар олдин бир гапни ёзган эдим. Шуни анча кейин биров менга Бернард Шоунинг гапи ўлароқ юборди. Кишилар ҳали ҳам уни тарқатиб юришибди. Агар Бернард Шоу тирилиб бу гапни ўзидан инкор қилса ҳам кишилар унга ишонишмайди!
Шу билан бирга менга мансуб бўлмаган гапларни менинг номимдан тарқатишади. Менинг буни инкор қилишга кучим етмайди. Заминимиз қанчалар сабрли!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИР ОЯТ
"Одамлардан такаббурлик ила юз ўгирма".
Луқмон сураси 18 оят

Яҳё ибн Маъин айтади:
"Аҳмад ибн Ҳанбал каби инсонни кўрмаганман. Унга эллик йил ҳамсуҳбат бўлдик. Бирор марта солиҳ инсонлиги ёки яхшилиги билан фахрланмади. Доимо: "Биз бечора-мискинлармиз", дер эди".

Тавозули бўлаверинг. Сизни мутакаббир қилиб қўйган бойлик аслида фақирликдир.
Сизга "сен барчадан устунсан" дейдиган илм аслида жоҳилликдир.
Сизни золим қилиб қўядиган мансаб аслида таназзулдир.
Сизни қаҳри қаттиқ қилиб қўядиган куч аслида заифликдир.

Ҳақиқий бойлик, илм ва олийжаноблик фақат камтар инсонларда бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Биздан олдинги қавмлар бир-бирларини яхшиликка буюришмагани, ёмонликдан қайтаришмагани учун ҳалокатга учрашган. Бу нарса жамиятнинг таназзулига сабаб бўлади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ГУНОҲГА ЭШИК
Ибн Саъд "Табақот"да, ибн Аби Шайба "Мусоннаф"да, имом Байҳақий эса "Шуъабул иймон"да келтиришади:
"Бани Исроилда кўп китоблар ўқийдиган бир киши бор эди. У ўзининг ўқиши ва илми билан дунёда шараф ва обрў қидирди. Кишиларни алдади, адаштирди. Кишилар уни ҳақда деб ўйлаб унга эргашишди ва залолатга кетишди. Унинг ҳаёти қариб-қартайгунича шу аҳволда ўтди. Бир куни кечаси ўзи ҳақида тафаккур қилди ва ўзига-ўзи деди:
"Ўйлаб кўр, инсонлар сенинг қилмишларингни билишмайди. Аммо Аллоҳ билади. Умринг тугаб, ажалинг яқинлашмоқда. Тавба қилишинг керак!".
Сўнгра у тавба қилиб бўйнига занжир ташлади. Ўзининг ибодатхона устунларидан бирига боғлади. "Ёки Аллоҳ менинг тавбамни қабул қилади, ё шу ҳолатда ўламан!", деди.
Аллоҳ таоло ўша пайтдаги пайғамбарлардан бирига ваҳий қилиб унга шундай дейишини амр қилди:
"Сенинг гуноҳинг сен билан Менинг ўртамда бўлганида қанчалар катта бўлмасин эҳтимол кечирар эдим. Аммо сен кўп инсонларни адаштирдинг, қанча инсонлар сен туфайли дўзахга киришди. Мен сенинг тавбангни қабул қилмайман!".

Бу қиссани гуноҳларидан тавба қилмоқчи бўлганларга айтилмайди. Акс ҳолда уларнинг қалбидаги Аллоҳнинг раҳматини йўқотиб, гуноҳларини кўзига катта кўрсатиб қўйган бўламиз. Гуноҳкор инсон Аллоҳнинг раҳматидан умидини узмаслиги лозим. Гуноҳ қанчалар катта бўлмасин, ширк бўлмаса ҳақиқий холис тавба билан Аллоҳ банданинг гуноҳларини кечириши мумкин. Аллоҳ таоло гуноҳкор бандасини Ўзига қайтишини, тавба қилишини яхши кўради.
Бу қиссани гуноҳга эшик бўлиб қолаётган кимсаларни огоҳ қилиш учун айтилади. Улар сабабли бандалар осий бўлиб қоладилар.
Бу қиссани динни кишиларга бузиб, ўзгартириб, сассиқ дунёдан ейиш учун динни ҳавои-нафсига мослаб талқин қиладиганларга, ҳаромни ҳалоллаб берадиганларга, рибони савдо деб талқин қиладиганларга, ҳижобни араб диёрларига, иссиқ мамлакатларга хос деб талқин қиладиганларга айтилади.
Бу қисса ботилга қарсак чаладиган ҳар қандай ёзувчи, шоир, зиёлига айтилади. Зеро кишилар уларни идеал деб уларга эргашади ва адашади. Бу билан улар ўзини ҳам, ўзгаларни ҳам ҳалок қилишади.
Бу қиссани кишиларга ароқ ичишни осонлаштирадиган ароқ сотувчиларга, кишиларга зино қилишга йўл очадиган қўшмачиларга, кишиларнинг шаҳватини қўзғайдиган раққосаларга, кишиларнинг хулқини бузиш учун турли сериаллар ишлайдиганларга айтилади. Улар кишиларнинг эътиборини тортиб динларини барбод қилишади, ҳаромга сабр қилиш қобилиятларини ўлдиришади.
Бу қиссани хотинига ҳижоб ўрашни ман қилганларга, совчи бўлиб борган хонадондаги қизга ҳижоб ўрамасликни шарт қилиб қўядиганларга айтилади.

Кишининг гуноҳи гарчи минглаб бўлсада, агар Аллоҳ билан ўзи ўртасида бўлса унинг кечирилишини умид қилса бўлади.
Кишиларга ҳаромга тушишни осонлаштирадиганлар, унга шижоатлантирадиганлар, уларни ҳақдан тўсадиганлар, уларни ботилга ундайдиганлар иблиснинг лашкарларидир. Одамларнинг гуноҳи ундайларнинг гарданида бўлади.
Қиёматда кишилар ўз гуноҳларига сабр қила олишмайди. Ўзгалар гуноҳини гарданга олишни тасаввур қилаверинг!
Аллоҳ барчамизни гуноҳга эшик бўлиб қолишдан сақласин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал