abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

АВВОБ
- Гуноҳ қиламан, сўнгра тавба қиламан. Гуноҳ қиламан, яна тавба қиламан. Мен мунофиқманми?
- Йўқ, сен аввобсан(пушаймон қилувчи, Аллоҳ томон қайтувчисан)!

Қуръони каримда "аввоб"лар кўп бора мақталган. Аллоҳ таоло Довуд алайҳис саломни "аввоб" дея зикр қилган.
Биз гоҳо нафсимизга кучимиз етмасдан Аллоҳга исён қилиб қўямиз. Аммо бундай ҳолатда умидсизликка тушмасдан дарҳол тавбага шошилишимиз лозим. Ана шунда "аввоб"лардан бўламиз иншааллоҳ!

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
-Биздан биримиз Роббисига истиғфор айтади. Сўнгра яна гуноҳ қилади. Яна истиғфор айтади, сўнгра яна гуноҳ қилиб қўяди. Аммо Роббисидан ҳаё қилмайди?!
Ҳасан Басрий деди:
- Шайтон сиздан ана шу (умидни узишингиз) билан ғолиб бўлишни истайди. Истиғфордан чарчаманг!
Бир қавлда Ҳасан Басрий буни "мўъминлар ахлоқидан" деган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОМОНАТ
Ибн Асокир ўзининг "Тариху Димашқ" асарида, ибн Абид Дунё ўзининг "Мавоизул хулафо" китобида келтиришади:
"Халифа Абу Жаъфар Мансур имом Авзоийни чақиртириб киши юборди. Имом Авзоий келиб халифага салом берди. Халифа саломга жавоб қайтарди ва имомдан сўради:
- Эй Авзоий! Нега кечикдинг?
Имом деди:
- Нимани истайсиз эй мўъминлар амири?
- Мен сизлардан фойда ва манфаат олишни истайман!
- Ундай бўлса мен сизга айтмоқчи бўлган гаплардан ғафлатда бўлманг!
- Сен айтмоқчи бўлган нарсадан қандай қилиб ғафлатда бўлишим мумкин?
- Уни эшитиб амал қилмаслигингиз ғафлатда бўлишингиздир!
Шунда халифанинг вазири Рабиъ имом Авзоийга бақирди ва қиличини тутди. Буни кўрган халифа унга танбеҳ берди ва деди:
- Бу мажлис жазолайдиган эмас, савоб оладиган мажлисдир!
Авзоий бундан руҳланди ва деди:
- Эй мўъминлар амири! Макҳул менга Атийя ибн Бишрдан ривоят қилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Қайси бир бандага Аллоҳдан динига боғлиқ бир мавъиза келса ва уни шукр билан қабул қилса бу унга Аллоҳдан келган неъматдир. Йўқса бу иш гуноҳ бўлади ва у киши Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади. Эй мўъминлар амири! Менга Макҳул Атийя ибн Бишрдан ривоят қилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Қайси бир ҳоким халқига хиёнат қилган ҳолда тунаса Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади!".

Биздан ҳар биримиз қайсидир маънода ҳокиммиз. Ҳар биримизнинг раийятимиз бор.
Ўз раийятидан сўралишини билган ҳоким, волий ва бошлиқ адолат қилади, уларни тинчи учун ўз тинчидан кечади, бедор бўлади. Раийятнинг динини ҳимоя қилади. Шундай қилса қиёмат куни Аршнинг соясидан жой олувчи оз сонли инсонлар орасидан жой олади!

Ҳаж мавсумида арафа куни халифа Сулаймон ибн Абдулмалик одамнинг кўплигини кўриб фахрланди ва Умар ибн Абдулазизга деди:
- Буларнинг бари менинг фуқароларимми?!
Умар деди:
- Буларнинг бари қиёматда сизнинг хусуматчиларингиз эй мўъминлар амири!

Вазир мансаб вазифаларга энг муносиб шахсларни қўйишдан, энг манфаатли лойиҳаларни амалга оширишдан, вазирлик тақозосига кўра инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришдан масъулдир. Агар масъулиятини гўзал тарзда адо қилса қиёмат куни омонатни адо қилганлар, чегарасида турганлар сафида тирилади!

Мудир бировнинг жинояти учун бошқа бировни маломат қилмаслиги, инсонларга кучи етмайдиган ишни буюрмаслиги, йиллик ҳисоботда адолатли ёндашиши лозим. Бузуқ инсонни мақтамаслиги, тиришқоқ инсонга ноҳақлик қилмаслиги лозим!

Ота оиласини нафақа билан таъминлашдан масъул. Фақатгина бу билан кифояланиб қолмайди. Фарзандлар тарбиясидан масъул. Уларнинг замирида қадриятлар ва асосларни экиши, ундириши ҳамда уларни солиҳ инсон қилиб етиштириши, дин ва ибодатга ўргатиши лозим. Бу борада ўзи ўрнак бўлиши лозим. Чунки болалар биз айтаётган гапни эшитишмайди, балки биз қилаётган ишни кўришади!

Она уй ишларини бажариш ва идора қилишдан масъул. Уйни хароб қиладиганларга қулоғини ҳам, ақлини ҳам бермаслиги керак. Қачондан бери уйлар ҳақ ва бурчлар асосида қоим бўладиган бўлиб қолди?!
Уйлар раҳм, шафқат, муҳаббат, саховат асосида бунёд бўлади. Ўрни келса ҳамма бир киши учун, бир киши эса ҳамма учун ўзини қурбон қилади. Онанинг бунда ўрни катта. Булардан ҳам олдин она келажагимизни бунёд қилади, қадриятларимизни қўриқлайди. У бизнинг ҳимоя чизиғимиздир!

Биздан ҳар биримиз қайсидир маънода ҳокиммиз. Бизнинг ўз раийятимиз бор. Савдогар ҳоким, шифокор ҳоким, ёқилғи шаҳобчаси бошлиғи ҳоким, механик уста ҳоким...
Ҳаётдаги ҳар бир соҳанинг ўз қадриятлари, ўз низомлари, адо қилиниши лозим бўлган омонати, қилиниши мумкин бўлган хиёнати ҳам бор.
"Аллоҳ таоло омонатларни ўз эгаларига адо қилишингизни амр қилади!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭГИЛМА
Ибн Ҳазм роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Товқул ҳамома” номли китобида келтиради:
“Бир куни мендан Қайрувон аҳлидан бўлган Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Кулайб муҳаббат ва унинг маънолари ҳақида сўраб деди:
-Агар мен яхши кўрадиган киши мен билан учрашишни, менга яқинлашишни истамаса нима қилишим керак?
Мен дедим:
-У буни истамасада, у билан учрашиб нафсингга жон киритишинг керак!”.

Аллоҳ ибн Ҳазмга раҳм қилсин. Юқоридаги китобида муҳаббат ҳақида жуда ҳам ажойиб жумлаларни келтирган. Аммо менинг фикрим бошқача. Менинг наздимда муҳаббатнинг, дўстликнинг қадри анча баланд. Мен ҳеч кимдан осонликча воз кечмайман. Бирор-бир яхши кўрган инсоним менга эшигини ёпса деразасидан кираман. Аммо ишлар берк кўчага кириб қолса обрўйим қалбимдан устунроқ бўлади. Мен яхши кўрган кишиларимни ҳеч қачон биринчи бўлиб тарк қилмаганман. Мендан тушиб қолган кишилар аслида мени қаттиқ тутмаган кишилардир. Мен олдинлари ҳам тушиб қолган нарсамни олиш учун эгилмаганман!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АЛЛОҲНИНГ БИЛИШИ ЕТАДИ
Абдуллоҳ ибн Муборак Тартусга кўп борар эди. Чунки Тартус чегарада жойлашган эди. Баъзида Раққадаги карвонсаройга ҳам бориб турар эди. Карвонсаройда бир йигит унга хизмат қилиб, сўнгра Абдуллоҳ ибн Муборакдан ҳадис эшитар эди.
Сафарларидан бирида Абдуллоҳ ибн Муборак яна Раққадаги карвонсаройга тушди. Аммо хизматкор йигитни кўрмади. Жиҳодга шошиб тургани учун уни суриштирмади. Жиҳоддан қайтганидан кейин ўша йигитни суриштирди. Кишилар у йигитнинг қарзи кўпайиб кетганлиги учун ҳақдор уни қаматганини айтишди. Абдуллоҳ ибн Муборак унинг қарзи қанчалигини сўради. Йигитнинг қарзи ўн минг дирҳам(икки юз дирҳам закот нисоби бўлади) экан. Абдуллоҳ ибн Муборак ҳақдорни қидириб топди. Қарзни ҳаммасини унга тўлади. Аммо ҳеч кимга айтмаслигини тайинлади.
Йигит қамоқдан озод бўлди. Кишилар уни Абдуллоҳ ибн Муборак суриштирганини айтишди. Йигит Абдуллоҳни топди. Абдуллоҳ ундан сўради:
- Қаерда эдинг, карвонсаройда кўринмадинг?
- Қарзим учун қамашди!
- Қандай чиқдинг қамоқдан?
- Кимдир келиб қарзимни тўлабди. Унинг кимлигини билмадим. Мени чиқариб юборишди!
Абдуллоҳ ибн Муборак деди:
- Ўша кимсани сенга юборган Аллоҳга ҳамд айтаман!
Ҳақдор то Абдуллоҳ ибн Муборак вафот қилмаганича сирни яшириб юрди. У вафот қилгач, қарзни у тўлаганини айтди. Йигит ана ўшанда қутқарувчиси Абдуллоҳ ибн Муборак бўлганини билди!

Ҳар-бир қилган яхши ишимизни ҳужжатлаштириб қўйишимиз шарт эмас. Аллоҳ таоло бу вазифага баъзи фаришталарни бириктириб қўйган. Хотиржам бўлайлик, ҳеч бир яхшилигимиз зое қилинмайди. Ҳаммаси китобда ёзиб қўйилган!

Агар бордию инсонлар билмаса Аллоҳ билади. Шу етарли!
Имом Заҳабий ўзининг "Сияру аъломин нубало" номли китобида келтиришича, Ҳорун ар-Рашиднинг қўшинида исмини девонга ёздирмайдиган йигирма минг аскар бўлган экан. Улар маош ҳам олишмас экан. Аллоҳнинг билгани уларга етарли бўлган экан!

Соиб ибн Ақраъ Наҳованд жангидан қайтиб келиб халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳуга машҳур мусулмонларнинг шаҳид бўлганини айтди ва уларнинг исмини санади. Сўзининг охирида "...ва мўъминлар амири танимайдиган бир қанча кишилар шаҳид бўлди", деди. Уни эшитган Умар розиёллоҳу анҳу йиғлаб юборди ва деди:
"Умарнинг танимаслиги уларга зарар бермайди. Уларни Аллоҳ танийди!".

Камералар суратга тушира олмайдиган, кишилар кўра олмайдиган яширин солиҳ амални кўпайтирайлик. Бунақа амални Аллоҳ суяди. Қабримиз эса шунақа яширин амал билан мунаввар бўлади!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭҲТИМОЛ
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ “Сифатус сафва”да, ибн Аби Шайба роҳимаҳуллоҳ “Мусаннаф”да келтиришади:
“Абу Мусо Ашъарий розиёллоҳу анҳунинг вафот қилиш вақти яқинлашгач фарзандларига шундай деди:
“Эй болаларим! Нон соҳибини ёдингиздан чиқарманг. У етмиш йил ибодатхонасида ибодат билан машғул бўлди. Йилда бир марта инсонларнинг олдига тушар эди. Шайтон унинг кўзига бир аёлни зийнатлаб кўрсатди. Етти кун ўша аёл билан ҳаром иш қилди. Сўнгра обидлиги ва ибодатхонаси ёдига тушди. У шаҳардан чиқиб тавба қилди. Озгина юриб сажда қилар, Аллоҳга зорланар эди. Кечаси бир жойга етиб борди. У ерда ўн иккита мискин бор эди. У жуда ҳам қаттиқ чарчаган эди. Ўша кеча мискинлар орасида тунади. Ўша ердаги бир роҳиб ҳар кеча мискинлар ҳолидан хабар олар, уларнинг ҳар бирига биттадан нон улашар эди. Роҳиб тавба қилган кишини ҳам мискинлардан бири деб ўйлаб унга ҳам битта нон берди. Унинг сабабидан мискинлардан бири нонсиз қолди. Нон олмаган мискин роҳибга деди:
-Нега менга нон бермадинг?
-Мен сенинг нонингни олиб қолганим йўқ. Шерикларингдан сўра, балки бирортасига иккита нон бериб юборгандирман?!
Улар:
- Биз олмадик, дейишди.
Роҳиб деди:
-Мен сизнинг ададингиз миқдорича нон олиб келган эдим!
Шунда тавба қилган киши олган нонини мискинга қайтариб берди. Ўша кеча тавба қилган киши вафот этди. Унинг етмиш йиллик ибодати зино қилган кечалари билан мезонда тортилди. Зино қилган кечалари оғир келди. Сўнгра зино қилган кечалари мискинга қайтарган нони билан мезонга қўйилди. Нон оғир келди!
Абу Мусо розиёллоҳу анҳу деди: “Нон соҳибини ёдингиздан чиқарманг!”.

Аллоҳга энг мақбул амаллардан бири кўнгил олиш, бировларнинг ҳожатини чиқариш, обрўсини сақлаш, хатосини кечиришдир. Бу ишларни зеро Роббимиз яхши кўради. Ким бу каби ишларни қилса Аллоҳ ундан рози бўлади ва рози қилади. Гарчи буюкларга ўхшашнинг ўзи нажот бўлсада, кишининг Аллоҳнинг бандаларига қилаётган эзгулигини муроқаба қилиши, ўша эзгулик каби эзгуликни қилишга уриниши нажотнинг бошидир!
Биз эртага мезонда қайси амалимиз тош босишини, қайси бири тўзон каби сочилиб кетишини билмаймиз.
Эҳтимол дорисини сотиб олишга пул топа олмаётган беморга ҳеч кимга кўрсатмасдан, яширинча сотиб олиб берган бир неча қути доримиз мезонда барча гуноҳимиздан оғир келар!
Эҳтимол эрта қиёмат куни Аллоҳ сизнинг қарзингизни узиши учун, дунёда қарзга ботиб қолган бир банданинг қарзини узишга ёрдамлашишингиз сизга кенглиги еру-осмонларча бўлган жаннатни сотиб олиб берар!
Қаердан биласиз, эҳтимол қиёмат куни Аллоҳ сизни халқ олдида шарманда қилмаслиги учун дунёда бировнинг айбини яширганингиз сизга у кунда истаганингизни берар ва гарданингизни дўзахдан озод қилар!
Эҳтимол ширкатдаги оддий бир ишчига салом беришингиз...
Вокзалда ишлаб юрган оддий ходимга табассум қилишингиз...
Кўчаларни тозалайдиган фаррошларга кулиб қарашингиз...
Кўчаларда озгина нарсани сотиб ўтирган мискин бир сотувчида озгина пулингиз қолиб кетганини билмаганга олишингиз...
Масжидда ёши улуғларни ўз отангиздек билишингиз...
Қўшни кампирларни ўз онангиздек билишингиз...
Ва бу ишларни уларнинг кўнглини олиш учун қилишнгиз қиёматда Аллоҳ сизни хурсанд қилишига ва фаришталарига: “Бу бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлди, уни жаннатга киритинглар!”, дейишига сабаб бўлар!
Қаердан биласиз, эҳтимол кишиларга Аллоҳни суйдириш учун бир гуноҳкорга лутф ила насиҳат қилганингиз, очиқ юрган аёлга одоб билан ваъз қилганингиз, адашган бир инсонни гўзал услуб билан тўғри йўлга солиб юборганингиз Аллоҳнинг сизга муҳаббат қилишига сабаб бўлар!
Аллоҳ севган инсонлар нақадар бахтли инсонлардир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЭЪТИБОР
Хатиб Бағдодий ўзининг "Тариху Бағдод" асарида келтиради:
"Абу Абдуллоҳ Бишр айтади:
"Мен Абу Саҳл ибн Зиёддан кўра истаганида қуръондан кўп манфаатлар оладиган кишини кўрмаганман. У менга қўшни эди. Кечалари кўп намоз ўқир, кўп тиловат қилар эди. Қуръонга кўп ошнолигидан қуръон доимо гўё унинг кўз ўнгида тургандек эди. Истаган пайтида қуръондан фойда чиқариб олаверар эди!".

Ким нимага улфат бўлса ўша нарса унинг қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллайди.
Кимдир мусиқанинг илк пардалари янграганданоқ унинг қайси мусиқа эканлигини билади.
Кимдир битта сўзидан шеърнинг давомини айта олади.
Кимдир оятни худди мусҳафга қараб ўқигандек ёддан ўқий олади.
Кимдир ҳадиснинг бошини эшитса қолганини давом эттираверади.
Кимдир хотинидан кўра қайсидир актриса ёки хонандани кўпроқ билади.
Яна кимдир қайсидир қўшиқчини ўзидан ҳам яхшироқ танийди.

Бунинг номини эътибор дейишади. Эътиборнинг қуйиладиган жойи қалбдир. Қалбингиз неларга тўлалигига назар солинг!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БУГУН
Бундан 1442 йил олдин бугунги кунда, яъни Рамазоннинг ўн еттинчисида катта Бадр ғазоти бўлиб ўтган.
313 мусулмон биз мусулмон бўлиб туғилишимиз ва жаннатга киришимиз учун қайноқ саҳро бағрида мингдан ортиқ мушрикка қарши курашган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СОДИҚЛАР
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ "Мағозий" бобида, имом Муслим роҳимаҳуллоҳ "Амирлик" бобида Анас ибн Молик розиёллоҳу анҳудан қуйидаги ривоятни келтиришади:
"Амаким Анас ибн Назр Бадр жангида қатнашмади. Кейин у афсусланиб Набий салллоллоҳу алайҳи ва салламга деди: "Эй Аллоҳнинг Расули, сиз мушриклар билан қилган илк жангда қатнаша олмадим. Агар Аллоҳ мени мушриклар билан бўладиган жангда ҳозир қилса қасамки, менинг нималар қилишимни Аллоҳ кўради!".
Уҳуд куни мусулмонлар орқага чекинганида, амаким: "Аллоҳим! Мен мана булар (яъни мусулмонлар) қилган ишдан Сенга узр айтаман, анавилар (яъни мушриклар) қилган ишга алоқам йўқлигини Сенга изҳор қиламан!", деди. Кейин олдинга чиқди. Унга Саъд ибн Муъоз йўлиқиб қолди. Шунда у: "Эй Саъд ибн Муъоз! Жаннат, Назрнинг Роббига қасамки, мен жаннатнинг бўйини Уҳуд тарафидан туймоқдаман!" деди.

Саъд розиёллоҳу анҳу: "Эй Аллоҳнинг Расули, мен унинг қилганини қила олмадим!" , деган эди!

Уҳудда амакимни ўликлар ичидан топдик. Биз унда қилич, найза ёки ўқ теккан саксондан ортиқ жароҳат кўрдик. Мушриклар уни мусла қилиб, майдалаб юборишган экан. Уни ҳеч ким танимади, фақат синглиси бармоғидан таниб қолди.
Аллоҳ таоло у ҳақида "Мўминлар ичида Аллоҳга берган аҳдларига содиқ қолган кишилар бор..." оятини нозил қилди!".

Агар Аллоҳ учун бир савобли иш қилишга аҳд қилган бўлсангиз уни бажаринг.
Агар Аллоҳ учун бир гуноҳдан қайтишга аҳд берган бўлсангиз дарҳол қайтинг.
Ҳали ҳам оятнинг эшиклари очиқ ҳолда турибди. Бу эшиклар қиёматгача ёпилмайди. Аллоҳга берган аҳдига содиқ қолганлар сафида бўлинг.
Агар хаётингиздаги балчиқдан чиқиб олсангиз Аллоҳга намунали банда бўлишга ваъда берсангиз-у, Аллоҳ сизни балчиқдан олиб чиқса ваъдангизнинг устидан чиқинг. Ўзингизни эҳтиром қилинг!
Ҳолбуки, Аллоҳга "уни қилсанг буни қиламан" деб шарт қўйилмайди. У сизга ёқадиган қадарни белгилайдими ёки ёқмайдиганиними қабул қилинаверади. Қул хожасининг мулкидир!
Аммо Аллоҳнинг неъматини истеъмол қилатуриб исён қилиш ёмондир. Озод инсон гапига жавоб беради. Вафо эса мардлар хислатидир. Ҳар бир эркак ҳам мард бўлавермайди!

Азиз синглим! Аллоҳ агар қачондир сизнинг фош бўлса шарманда бўладиган ишингизни яширса унга итоатгўй, солиҳа бандаси бўлишга ваъда бердингиз. Ёки беморлигингизга шифо берса унга итоат қилишга сўз бердингиз. Ёки сиз муҳол деб ўйлаган дуойингизни қабул қилса тизгинингизни Унга топширишга аҳд бердингиз. Сиз айтгандек ҳам бўлди. Энди яхшиликларда мусобақа қилинг, ибодатда ўзгалардан ўзишга, Аллоҳ ёмон кўрадиган ишлардан узоқ бўлишга ҳаракат қилинг!

Қолаверса барчамиз заифмиз. Юрганда қоқиламиз. Итоат қиламиз, осий бўламиз. Бир ёмон ишни қайтиб қилмайман деб яна қилиб қўямиз. Хилқатимизда заифлик бор, фитратимизда аҳдда турмаслик бор. Биз Одам алайҳис саломнинг болаларимиз. Одам алайҳис салом ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган эди:
"Батаҳқиқ Биз илгари Одам билан аҳдлашган эдик. Лекин у унутди. Унда азму-қарор топмадик!".

Ким хато қилиб қўйса истиғфор айтсин.
Ким намозини қазо қилиб қўйса дарров қазосини ўқисин.
Бугун бахиллигингиз қўзиб қолса эртага сахийлик қилинг.
Ким кечаси осийлик қилса кундузини ислоҳ қилсин. Ким кундузи гуноҳ қилиб қўйса кечаси қоим бўлсин.
Қуръонни бир неча кунлаб қўлига олмаганлар уни қўлга олсинлар.
Яхшиям Аллоҳ бизга Ўзига лойиқ муомалани қилади. Агар У бизга муносиб муомала қилса аҳволимиз хароб бўлади. Унга журъат қилсакда, бизнинг айбларимизни яширади. Унга осий бўлсакда, ризқимизни бераверади. Ундан узоқлашсак бизни Ўзига тортади. Биз ўзимиздан чарчасакда, Аллоҳ биздан малолланмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАСДИҚЛАЙВЕРМАНГ!
Аҳмад ибн Яҳё Балазурийнинг “Буюклар насаби” номли китобида келади:
“Суфён ибн Уяйна айтди:
“Суфён Саврий қандай яхши инсон! Унинг шундай дегани менга етиб келди: “Ажабо! Бир киши дўстининг муҳаббатини эллик йил давомида кўриб, билиб юради. Сўнгра бошқа бир киши келиб унга дўсти ҳақида ёмон гапни гапиради. Бу эса унинг гапини қабул қилади!”.
Дунёдаги қизиқ ишлардан бири ҳам шу. Кишилар бир кишининг яхши инсон эканлигини билиб юришади. Сўнгра чақимчи ва ғийбатчилар у ҳақида бир гапни гапиришса уни тасдиқлашади. Бир неча йиллар у ҳақида қалблари сиғдириб юрган тушунчалардан воз кечиб қўя қолишади.
Ака-укалар бир неча йил бир уйда яшашади. Шу уйда туғилишади, бирга ўйнашади, бирга кулишади, бирга йиғлашади. Улар орасида ширин хотиралар, болаликдаги ҳамроҳлик бўлади. Ўсмирликлари бирга ўтади. Йигитликда бир-бирларини қўллашади. Томирларида битта қон оқади. Сўнгра улардан бири уйланади. Янги келган хотин эрига укаларининг ёмон эканлигини, улар унга ёқмаётганлигини айтади. Эр эса уни тасдиқлайди қўяди. Ёки опа-сингиллардан бири турмушга чиқади. Унинг эри унга сингилларининг ёмон эканлигини айтади. У эрининг гапини тасдиқлайди!
Сизни силаи-раҳмни узишга чақираётган кишига ишониб бўлмайди. Сизни оилангизга қарши қайраётган киши ярамас инсон бўлади.
Аъробийлардан бири дўстидан аразлади. Дўсти ундан сўради:
-Мендан сени ғазаблантирган нарса нима?
Аъробий деди:
-Ишончли кишилардан бирининг сен ҳақингда келтирган хабари!
Дўсти деди:
-Агар у ишончли бўлганида чиқимчилик қилмаган бўлар эди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХУШХАБАР!
Азизлар, устозимиз, ҳадис фанлари доктори, шайх Сайфуллоҳ Носир ҳафизаҳуллоҳ бугун 6 – апрел 16:40 да Тошкент аэропортига қўнадилар.

Албатта, шайх Сайфуллоҳ Носирни кўпчилигингиз яхши танийсиз.

Шайх Сайфуллоҳ Носир нафақат ўзбеклар орасида, балки собиқ совет юртлари фуқаролари орасида биринчилардан бўлиб араб университетларида, бўлиб ҳам Мадина Ислом университетида докторлик даражасини қўлга киритган ўзбек уламоларидан.

У зот чорак аср юртдан узоқда Мадинаи Мунавварада ҳадис илми билан шуғулланиб, кўплаб қадимий қўлёзма ва асарларни тадқиқ қилишда иштирок этиб, шу билан бирга юзлаб талабаларга устозлик қилиб келдилар.

Юртимизда сўнгги йилларда исломий илмларга, хусусан, ҳадисшуносликка эътибор ортиб бораётганидан қувониб, шайх Сайфуллоҳ Носир ватанга қайтишга хайрихоҳлик кўрсатиб келаётгандилар. Ватанга қайтиб, ўз илмлари билан яхшиликларга сабабчи бўлиш орзусида эканларини расмий саҳифаларида эълон қилгандилар.

Шайх Сайфуллоҳ Носир кеча тунда касалликдан даволаниш учун Туркияга учгандилар, ҳужжатларидаги баъзи камчиликлар сабаб ортга қайтарилдилар, бироқ Саудияга қайтиб кириш учун ҳам етарли ҳужжатлари бўлмагани сабабли, Ўзбекистонга учадиган бўлдилар… 

Шайх Сайфуллоҳ Носир ҳам пайғамбаримиз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зурриётлари ўлароқ, ҳам ўзбеклар фахри, истиқлол курашчиси бўлган Носирхон Тўра набиралари ўлароқ халқимиз учун омонатдир.

У киши кўп йиллар давомида олган билимлари билан миллат ва ватанга яхшилик улашишни истаган, ўзларининг мўътадил фикрлари билан кўпчиликка йўлбошловчи бўлган муҳаддис, олим зотдир.

Аллоҳ таолодан сўраймизки, шайх Сайфуллоҳ Носир устознинг  сафарларини бехатар қилсин, жуда узоқ йиллик айрилиқ ортидан Ватанларига қайтяптилар, ҳеч қандай муаммоларсиз оилалари бағрига етиб олишлари осон бўлсин.
Устознинг Ватанга қайтишлари юртимиз мўмин – мусулмонлари учун рамазон туҳфаси ўлароқ қабул қилинсин!

Маҳмуд Усмон

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Энг алам қиладигани, бир кишига кўр-кўрона ишонасиз. У эса сизнинг кўрлигингизни аниқ исботлайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ўзингиз учун нур бўлмас экансиз, борлиқдаги ҳеч бир нур сизни ёрита олмайди!
Хайрли кун!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ДЎСТИ ЙЎҚ
Александр Македонский қадим оламнинг аксар қисмида ўз нуфузини ўрнатган эди. У устози Арастуни ниҳоятда қаттиқ яхши кўрар, унинг сўзлари Александр учун жуда ҳам қадрли эди.
Бир куни узоқ давом этган жангдан қайтган Александр устозига чарчагани ва зерикканидан шикоят қилди. Зеро фалсафий масалаларда у билан қўшинидаги бирор-бир қўмондон баҳслаша олмас эди. Улар фақат жанг сирларини билишар эди холос.
Арасту унга қўшини сафига аввалги шогирдларидан бири бўлмиш файласуф Калестинни олишини таклиф қилди. Калестин Арастудан алоҳида бўлиб ўз йўли ва услубига эга бўлган эди. Александр одатдагидек Арастунинг таклифини худди буйруқ сингари қабул қилди. Уни чақиртириб киши юборди. Юборган кишиси Калестинга Александр билан учрашишдан олдин катталар билан қандай муомала қилиш кераклигини, султонлар билан бўладиган одобни, нимани гапириш керак, нималарни гапирмаслик кераклигини тушунтириб борди. Калестин зоҳирда гарчи унинг тавсияларини қабул қилгандек кўринсада, аммо ичида тоза фалсафага иймон келтирган эди. Калестин сўзларни зийнатлашни ёқтирмас эди. Ўзича Александрни агар у илм ва фалсафани яхши кўрса ҳар қандай дипломатия ва безаклардан холий бўлган ҳақиқатни ёқтиради деб ўйлади.
Калестин Александр билан бирга бир жангга кетаётиб ўртадаги деворни бузиб, унинг қўмондонлари олдида унга одобсизлик билан, мутакаббирларча гапирди. Унинг муомаласи худди устознинг шогирдига қилаётган муомаласига ўхшаб кетар эди. Натижада Александр уни ўлимга ҳукм қилди!

Сулаймон алайҳис салом ҳудҳудни қидириб топа олмагач, уни топишларини айтиб дўқ урди ва қўрқитди: “Нега Ҳудҳудни кўрмаяпман, ёки ғоиблардан бўлдими? Албатта уни шиддатли азоб ила азоблайман ёки сўйиб юбораман ёҳуд менга албатта очиқ-ойдин ҳужжат келтиражак!”. Намл сураси 20-21 оятлар.
Сабаби, Сулаймон алайҳис салом ҳам пайғамбар бўлиши билан бирга подшоҳ ҳам эди!
Дунёда барча подшоҳларда топиладиган хислатлар бор. Буларнинг эътиқодга, иймон даражасига алоқаси йўқ. Қатъийлик ва шиддат рашк сингари деярли барча подшоҳларда бўлган. Бунинг иймон даражасига боғлиқлик жойи йўқ. Бу худди кишилардаги молга ва фарзандларга бўлган эҳтиёжга ўхшайди. Дин буни инсон фитратидан олиб ташламайди, балки тартибга солади. Мусулмон подшоҳ ўзидаги шиддатни адолат билан жиловлаб туради. Золимларда эса жилов бўлмайди!
Бундан хулоса шуки, сиёсатнинг ўз одоблари бор. Мансаб-вазифаларнинг уларга риоя қилиш лозим бўлган протоколлари бор. Подшоҳ овга чиққанида овни тушунадиган моҳир бир инсонни ўзи билан олиши бу инсоннни салтанатдаги иккинчи шахс қилиб қўймайди. Бу бирозгина ҳамроҳ бўлиш холос. Бошқа мансабларни ҳам шунга қиёс қилаверинг!
Агар сизга мансабдорлар билан бирга бўлиш имконияти туғилса ҳаддингизни билинг. Чегарадан ўтманг. Вақти келиб катталарнинг нафсидан бошқа дўсти йўқлигини англайсиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РИЗО
Иброҳим Шамсиддиннинг “Ғурарул хосаис” номли китобида келади:
“Муътасимнинг вазири Фазл ибн Марвон золим ва ярамас инсон эди. Вақт ўтиб Муътасим уни зиндонга тиқди. Муътасим шундай деган эди: “Фазл ибн Марвон Аллоҳни ғазаблантирди. Аммо мени рози қилди. Натижада Аллоҳ мени унга мусаллат қилди!”.

Нима бўлганда ҳам битта қонунни унутмаслигимиз лозим. Ким Аллоҳни ғазаблантирган ҳолда бандаларини рози қиладиган бўлса, Аллоҳ унга ғазаб қилади ва уни инсонларнинг кўзига ҳам ёмон кўрсатиб қўяди.
Ким кишиларга ёқмасада, Аллоҳни рози қилишга ҳаракат қилса Аллоҳ ундан рози бўлади, кишиларни ҳам ундан рози қилади.
Қайсидир бир киши сабаб Аллоҳга осий бўлсангиз Аллоҳ сизга ўша киши билан иқоб қилади.
Нимадир нарсани Аллоҳнинг ризоси учун тарк қилсангиз Аллоҳ сизга ундан ҳам яхшироғини беради.
Аллоҳни рози қилмайдиган ибтидонинг интиҳоси сизга албатта ёқмайди.
Қайси бир ҳаром лаззатни Аллоҳ учун тарк қилсангиз, Аллоҳ сизга унинг ҳалолини бир неча баробар зиёда қилиб беради.
Фиръавннинг қизига оқсочлик қилган аёлнинг хабарини минг йиллардан бери нега эшитамиз? Чунки у Аллоҳнинг ризосини барча нарсадан устун билган!
Қуръон бизга Фиръавннинг сеҳргарлари ҳақида нега бунча гапиради? Чунки улар Аллоҳнинг ризосини бошқа ризолардан устун кўрганлар!
Агар Аллоҳнинг розилиги тарозининг бир палласида бўлса, бутун дунё бошқа палласида бўлса Аллоҳнинг розилигини танлайверинг!


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бугун ҳам тирикмиз. Демак яна бир бор нажот топдик. Бизга яна имкон берилди. Аммо охирги кун барибир келади...
Эй Роббим! Биздан рози бўлган ҳолингда жонимизни ол. Сен Афувв ва Каримсан!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МАЙЛИ ЙИҒЛАНГ
Муҳаммад Шукрийинг "Қотган нон" асарида шундай дейилади:
"У онасининг ўлими ҳақида шундай дейди:
"Онам вафот этганларида йиғламадим. Зеро мендаги маҳзунлик кўз ёшлари орқали ифодалашдан кўра анча каттароқ эди!".

"Қотган нон" соҳиби айтганидек, дунёда шунақанги қайғулар борки уларни кўз ёшлари билан ифодалаб бўлмайди. Ҳатто бу қайғуларга йиғласакда, унинг ҳаққича йиғлай олмаймиз. Дунёда шундай кулфатлар борки, агар унинг ҳаққича йиғламоқчи бўлсак қон йиғлашимизга тўғри келади. Инсонлар кўксида шунақанги оловлар ёнадики, уни денгизлар суви ўчира олмайди, кўз ёшлари қандай ўчирсин?!
Дунёда шунақанги умидсизликлар борки, бизга бу ҳолда умид ва ишончни ҳеч нарса қайтаришга қодир эмас!
Дунёда шунақанги синишлар борки, бунда бизнинг кўнглимизни ҳеч ким олишга қодир бўла олмайди!
Аммо қодир бўлсангиз жароҳатингизга ўз ҳаққича йиғидан беринг. Йиғлашда роҳат бор. Инсон учун портлаганидан кўра кўз ёшини оқизгани яхшироқдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Бахтли яшаш учун муҳаббатнинг ўзи етарли эмас. Сизни мутлоқ тушунадиган кишини топишингиз ҳақиқий саодатдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЙЎЛ ҚЎЙМАНГ
Расмий ҳужжатлар унинг исми Эдсон Арантис де Насименту эканлигини айтади. Аммо футболда уни Пеле номи билан танишади!
Уни “қора гавҳар” дейишади. Айтишларича, у футбол тарихидаги энг афзал ўйинчи бўлган!
У ўн ёшдалигида футбол бўйича жаҳон чемпионати Бразилияда бўлиб ўтди. Ўшанда Пеле футболга қизиқмас эди. У ҳатто Бразилия ва Уругвай ўртасида бўлиб ўтган финал ўйинини ҳам кўрмаган. Пеле ўшанда уйига келганида отаси қаттиқ йиғлаётган эди. Шундан Уругвайнинг чемпион бўлганини англаган эди!
Пеле гўдакларча беғуборлик билан отасининг олдига келиб кўз ёшларини артди ва унга шундай деди:
“Куни келиб сизга ўша кубокни албатта олиб бераман!”.
Пеле ваъдасининг устидан бир эмас, уч марта чиқди. У 1958 , 1962 ва 1970 йиллардан жаҳон кубогини қўлга киритди. Тарихда бунақа ғалаба фақатгина Пелега насиб қилган. Менимча шундай бўлиб қолса ҳам керак!
Пеле аслида учувчи бўлишни орзу қилар эди. Аммо отасининг кўз ёшлари уни афсонага айлантирди.
Инсоннинг ҳаётида шунақанги лаҳзалар бўладики, бу лаҳзадан олдинги ва кейинги ҳаёти бир-биридан тубдан фарқ қилади. Бунақанги ўзгариш учун албатта кўз ёшлари ва қалб маҳзунлиги бўлиши шарт!
Ўқувчилардан бири менга содда услубда мактуб битган эди. Мен уни бироз таҳрир билан ҳукмингизга ҳавола қиламан:
“Бир куни йиғладим. Мен севган аёл келиб мени қучоқлади. Сўнгра кетиб айнан мени йиғлатган ишни қилди. Ана шунда инсон токи ўзининг олдида хор бўлмасидан олдин ўзгалар олдида хор бўлмаслигини англадим. Бундан кейин хор бўлмасликка, обрўйим билан ёлғиз қолишга аҳд қилдим. Бу нарса бошқаларнинг раҳмини келтиришимдан кўра анча яхшироқ эди. Ана шу лаҳзаларда ўшанда кўзларимдан оққан ёшлар аслида мени уйғотган шапалоқ эканлигини англаганман. Ўзимга- ўзим: “Наҳотки шу мен бўлсам!”, деганман. Бугун англадимки, ҳақиқий куч бировга осилишда эмас, ёлғиз қола билишда экан. Шундан бошлаб ўзимни хорламасдан ўз ҳаётимда яшашга аҳд қилдим. У аёлни эса ҳалиям севаман. Бундан кейин ҳам севиб қоламан. Аммо ер юзида ундан бошқаси қолмаса уни истамайман!”.
Аммо мен айтаманки, шодлик лаҳзалари худди қаҳвахонага ўхшайди. Чиройли макон, дунё ташвишларидан бироз узоқлашасиз. Аммо сизга ҳеч нарсани ўргата олмайди!
Маҳзунлик лаҳзалари ва қалбнинг синиши эса мактабдир. Сизни дунёдан суғуриб олади, партага михлаб қўяди. Аммо сизга энг идеал дарсларни беради!
Қалбингизни икки марта синдиришларига йўл қўйманг!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Эски Ўзбекистонда "Жаҳолатга қарши маърифат" дейилса халқнинг асосий қисми турли оқимларга қарши курашишни англар эди.
Янги Ўзбекистонда ҳам шундаймикин, нима дейсизлар?

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТУЙҒУ
Ўшанда араблар ичида энг шижоатли, энг буюк ва энг кучли инсон бўлмиш Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам даҳшат ила завжалари бўлмиш Ҳадича розиёллоҳу анҳога:
"Мени ўраб қўйинглар, мени ўраб қўйинглар!", деган эдилар.

Туйғуларингиздан хижолат бўлманг. Туйғулар ила яшанг. Туйғулар ўз соҳиби қадрини пасайтирмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

СОВУҚ
Ибн Халликон роҳимаҳуллоҳнинг "Вафаётул аъён" номли китобида Абу Абдуллоҳ Жаммознинг таржимаи ҳолида шундай келади:
"Абу Абдуллоҳ дейди:
"Бир куни эрталаб турсам ёмғир ёққан. Хотиним ёмғирдан таъсирланиб менга деди:
- Шундай кунга нима ярашади?!
Мен унга дедим:
- Талоқ!
Хотинимнинг овози ўчиб қолди!".

Дунёда ҳар доим ҳузурингизни бузадиганлар, бахтли лаҳзаларингизни барбод қиладиганлар етарлича топилади.
Бир инсонга совға берасиз. Унинг хурсанд бўлишини кутасиз. Аммо у совуққонларча сиздаги ташаббускорликни қатл қилади.
Бошқа бир инсонга лутфла муомала қиласиз, аммо у сизга гўё сиз уни сўккандек муомала қилади.
Эр хотинига ёки хотин эрига турли гўзал муомалалар қилади. Аммо қарши томондаги инсондаги акс таъсир ўчиқ бўлади. Унинг муомаласини гўё совуқ қор дейсиз.

Бунақалар биздаги энг гўзал туйғуларимизни кўмишади.
Биз муҳаббатда ихтиёрли эмасмиз, балки беихтиёрмиз.
Қарши томондаги шахс бизни ё осмонга парвоз қилдиради, ёки биздаги ташаббускорликни йўқотиб қанотларимизни кесади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РАМАЗОН ЎРГАТАДИ
Рамазон доимо муносиб вақтида келади. Уни бизга Роббимиз дунё хароб қилган ҳаётимизни яна бир бор тузатиш, қадамларимизни мувозанатга солиш, уни янгидан Ўзи томон олиб борадиган йўлга йўллаш юборади. Муҳими У бизга бунга қодирлигимизни эслатади!
1. Рамазон бизга ҳар кеча бир пора қуръон ўқиш ўқиш қийин эмаслигини, аммо дунё бизни эгаллаб олганини ўргатади!
2. Рамазон бизга ҳар ой уч кун рўза тутишни қийин иш эмаслигини, аммо биз бурчларимиз, мужбуриятларимиз қолиб Аллоҳ бизга аниқ ёзиб қўйган нарсалар билан банд эканлигимизни ўргатди.
3. Рамазон бизга кечалари туриб икки ракаат намоз ўқиш қийин иш эмаслигини, ибодатлар машаққат эмаслигини, аммо бизнинг қалбимиз хароб бўлганини ўргатди.
4. Рамазон бизга Аллоҳ учун бир нарсаларни тарк қила олишимизни, уларни тарк қилишда лаззат борлигини, бу лаззатни уларни тарк қилмай топиб бўлмаслигини, бизнинг тарк қилишдан ожиз эмаслигимизни, озгина қўрқоқ эканлигимизни ўргатди.
5. Рамазон бизга йилнинг истаган пайтида садақа қила олишимизни, фақирларни қалбан ҳис қилишимиз мумкинлигини, уларни эслаш учун ошқозонни бўшатиш шарт эмаслигини ўргатди.
6. Рамазон бизга бомдод намозига туриш шайтон васваса қилганидек оғир иш эмаслигини, уни муаззин айтганидек "уйқудан яхшироқ" эканлигини ўргатди.
7. Рамазон бизга масжидга қадам босиш лаззат эканлигини, саодат фақатгина Аллоҳ билан бирга бўлишда эканлигини ўргатди.
8. Рамазон бизга энг илиқ макон уйимиз эканлигини, оила аъзоларимизнинг бир жойда ифторда жамланиши оилага жон ато қилишини ўргатди.
9. Рамазон бизга қўшнига бир идишда овқат жўнатиш меҳр-оқибатни зиёда қилишини, улардан бир идишда овқат қабул қилиш эса муҳаббат мактубига менгзашини ўргатди.
10. Рамазон бизга хонадонимиз аёлларимиз сабри устига бино қилинганини, биз эркаклар куннинг охирида силламиз қуриб дам олаётганимизда аёлларимиз ошхонада тинмаслигини, улар ҳақиқатда бизнинг эҳтиромимизга муносиб эканлигини ўргатди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АДОЛАТ УМАР БИЛАН ЎЛГАН!
Ёшлигимда бир синфдошим китобимни йиртиб ташлади. Мен ўқитувчимизга шикоят қилдим. Ўқитувчимиз ўша синфдошимнинг онаси эди. Шикоятим беҳуда кетишига ишонсам ҳам, унинг адолат қилишига ишончим бор эди. Эҳтимол у ўғлини қаттиқ уришар деб ўйладим. Аммо мен аҳмоқ эканман. Чунки ўқитувчимиз ўғлига: "Айб иш қилибсан ўрикчам", дейиш билан кифояланди. Мен партага келиб ўтирдим. Унинг ўғли мени яна масхара қилиб кулди. Аламдан чиқишимнинг ягона йўли унинг ҳам китобини йиртиш деб ўйладим.
Мен унинг китобини тортиб олиб йиртиб ташладим. Ўқитувимиз мени чизғич билан йигирма олти марта урди. Аммо энди мен хурсанд эдим!

Аҳмад Холид Тавфиқнинг "Жомиъул аҳлом" китобидан.

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЛОЙИҲА
Ибн Салоҳнинг “Табақотуш Шофиъийя” китобида келади:
“Луғат олими Абул Ҳасан Аҳмад ибн Фориснинг таржимаи ҳолида келишича, у Қазвинда яшаганида ҳар пайшанба битта китоб кўчирар, уни жума намозидан олдин сотиб пулини фақирларга садақа қилар эди. Токи вафот этгунича шундай давом этди!”.

Инсоннинг ўз амали жинсидан садақаси бўлиши лозим. Бу иш неъматга шукр ва унинг заволидан муҳофаза бўлади иншааллоҳ!
Агар шифокор бўлсангиз, ақалли ҳафтада битта беморни бўлсада бепул даволанг.
Агар мударрис бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда ҳафтада бир кунни дарсни фаҳмламайдиган талабага дарсни тушунтириш учун ажратинг.
Агар нонвой бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда кунда битта нонни садақа қилишга одатланинг.
Агар озиқ-овқат дўконингиз бўлса, кунда битта маъданли сув бўлсада, садақага одатланинг.
Агар адвокат бўлсангиз ойда бир марта бўлсада, бир фақир мазлумнинг ҳимоясини текинга бажариб беришга одатланинг.
Сиз ўзингизни яхши танийсиз. Аллоҳ сизга берган ишингизга боқинг. Ишингизнинг жинсидан садақа қилиш имконини албатта топасиз. Ана шунда бардавом бўлинг. Аллоҳга энг суюкли ишлардан бири, оз бўлсада давомли бўлган яхшиликдир!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЁМОН ГУМОН
Абу Нуъайм “Ҳилятул авлиё”да , ибн Асокир ўзининг “Тариху Димашқ” номли китобида келтиради:
“Умар ибн Хаттоб розиёллоу анҳу Ҳимсга Саъид ибн Омирни волий қилиб тайинлади. Кейинчалик Умар розиёллоҳу анҳу Шомга келганида Ҳимс аҳлидан сўради:
-Эй Ҳимс аҳли! Волий Саъид ибн Омир қандай ишлаяпти?
Ҳимс аҳли деди:
-Тўрт нарсадан шикоятимиз бор!
-Нималардан?
-Бизнинг олдимизга кун ёришгандан кейингина чиқади. Кечаси ҳеч кимга жавоб бермайди. Бир ойда бир кун умуман кўринмайди. Вақти-вақти билан ҳушидан кетиб туради!
Умар розиёллоҳу анҳу уларнинг ҳузурига Саъид ибн Омирни чақиртирди. Сўнгра ичида дуо қилди: “Аллоҳим, Саъид ҳақидаги ўйловларимни зое қилма!”. Сўнгра инсонлардан сўради:
-Нималардан шикоят қилаётган эдингиз?
-Кун ёришмагунча бизнинг ҳузуримизга чиқмайди!
Саъид деди:
-Оиламда хизматкор йўқ. Мен ҳар куни хамир қилиб унинг кўтарилишини кутаман. Сўнгра уни пишириб, таҳорат қилиб улар олдига чиқаман!
Улар дейишди:
-Кечаси бизга жавоб қайтармайди!
Саъид деди:
-Уларга кундузини ажратганман. Кечасини эса Аллоҳга ажратганман. Унинг ҳузурида қоим бўламан!
Улар дейишди:
-Бир ойда бир кун умуман бизга кўринмайди!
Саъид деди:
-Кийимларимни ювадиган хизматкорим йўқ. Кийимим ҳам бир дона. Уни ўзим юваман. Сўнгра қуришини кутаман. Қуригач, кийиб улар олдига чиқаман!
Улар дейишди:
-Вақти-вақти билан ҳушидан кетиб туради!
Саъид деди:
-Маккада Ҳубайб Ансорийнинг қатл қилинганига гувоҳ бўлганман. Қурайш уни майда-майда қилиб ташлади. Ўлимидан олдин ундан сўрашди: “Сенинг ўрнингда Муҳаммад бўлишини истармидинг?”. Ҳубайб деди: “Мен уйимда хотиржам ўтириб Муҳаммадга бир тикан киришини ҳам истамайман!”. Ўшанда мен мушрик эдим. Уни ёрдамсиз қолдирганимни эсласам қўрқиб ҳушимдан кетаман!
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу деди: “Саъид ҳақидаги ўйловларимни зое қилмаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!”.

Баъзи инсонлар биз ўйлаганимиздан ҳам буюкроқ бўлади. Аммо биз уни танимаганимиз учун у ҳақида ёмон гумон қилиб юраверамиз. Ёмон гумон қилиш гоҳида зийракликка далолат қилсада, аммо кишиларда хайр кўрмайдиган кишида ҳайр бўлмайди!
Узоқ қишлоқда бир рассом яшар эди. У чизган суратлари орқасидан катта пул ишлар эди. Уни кишилар бахилликда , камбағалларга ёрдам бермасликда айблашар эди. Аммо у ҳеч кимга жавоб қайтармас, улар билан тортишмас эди. Рассом вафот этганидан кейин қишлоқда бепул гўшт тарқатиб турадиган сахий бир қассоб гўшт тарқатишини тўхтатди. Ундан бунинг сабабини сўрашганда у деди: “Бепул тарқатиладиган гўштнинг пулини рассом бериб турар эди. Менда эса бунақа куч йўқ!”.

Зайнул Обидин ибн Ҳусайн розиёллоҳу анҳу кечалари елкасида фақирлар, бевалар. Етимлар уйига озиқ-овқат, садақа ташир, улар ким бераётганини билмасликлари учун халтани уларнинг эшиги олдига қўйиб кетар эди. Бу ишни махфий қолиши учун уни дўстига ҳам, хизматкорларига ҳам бермас эди. Бир неча йил шу ҳолатда ўтди. У вафот қилгач, етимларга, бевалар ва мискинлар эшигига ёрдам келмай қўйди. Садақанинг соҳиби Зайнул Обидин эканлигини ана шунда билишди!

Бировнинг садақа қилаётганини сиз кўрмаётган бўлсангиз, бу унинг садақа қилмаётганини билдирмайди. Биров қўлида қуръон кўтармаган бўлса, бу унинг қуръон ўқимаётганини англатмайди. Қуръон кўтарганларнинг ҳаммаси ҳам уни Аллоҳ учун ўқимайди. Дунё учун қуръон ўқийдиганлар қанча. Кимдир кўчада хотинини қўлтиқлаб юрмаётган бўлса, бу унинг хотинини яхши кўрмаслигини билдирмайди.
Дунёда шунақанги кишилар борки, улар ўзларини ошкор қилишмайди. Улар ишни Аллоҳга қолдиришади. Инсонлар кўриб амаллари барбод бўлишини исташмайди!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ҳамма нарсага эриша олмайсиз. Бу аниқ. Нимадир қўлдан чиқиб туриши керак. Бунинг зарари йўқ!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ХОЛИС НАСИҲАТ
Хатиб Бағдодийнинг “Тариху Бағдод” номли китобида келади:
“Абу Бакр Абҳурийга қозиликни таклиф қилишди. У қабул қилмади. Ундан кимни тавсия қилишини сўрашди. Абҳурий деди: “Абу Бакр Розийни тавсия қиламан!”.
Розий кишилар билан маслаҳат қилди. Маслаҳат қилган кишилари орасида Абҳурий ҳам бор эди. У Абҳурийдан маслаҳат сўраганида Абҳурий деди: “Ҳеч қачон қозиликни қабул қилма!”.
Кишилар Абҳурийдан сўрашди:
-Бизга Розийни ўзингиз тавсия қилдингиз. Унга эса қози бўлмасликни тайинлабсиз?!
Абҳурий деди:
-Уни тавсия қилганимга сабаб, мен ундан кўра фақиҳроқ ва тақводорроқ инсонни билмайман. Унга қозиликни қабул қилмаслигини тайинлаганимга сабаб, бу унинг дини учун фойдалироқдир!”.

Ўзгаларнинг хислатини эътироф қиладиган кишилар қандай ҳам буюк кишилар!
Зеро бу уларнинг хислатини ҳам камайтирмайди, балки зиёда қилади. Бу пайғамбарлар хулқидандир. Мусо алайҳис салом бундан олдинроқ: “Биродарим Ҳорун мендан кўра тили бурророқ!”, деган эди.
Насиҳат Аллоҳ учун бўлса нечоғли гўзал!
Бу йигит чиройли, аммо сенинг динингни муҳофаза қила олмайди...
Бу қиз гўзал, аммо сенга муносиб эмас...
Бу мансабга сен муносибсан, аммо бунда ҳаром аралашган...
Бу мансаб юқори, аммо бунда кишиларга зулм қилишинг мумкин...
Насиҳат қилганда аввало Аллоҳни унутмаслигимиз лозим!
/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Сирингни ҳатто масжид имомига ҳам айтма. Чунки у куни келиб: "Бир биродаримиз айтган эди", дея гапингни бошқаларга ривоят қилади!

Мустафо Маҳмуд роҳимаҳуллоҳ

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Коронавирус даврида ҳамма уйига қамалиб олди. Зилзилалар пайтида эса ҳамма уйдан кўчага ошиқди.
Демак, ягона паноҳимиз Аллоҳдир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ГУМОН
Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг “Уйунул ҳикоёт” номли китобида келтиради:
“Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу Умайр ибн Саъдни Ҳимсга волий қилиб юборди. Бир йил давомида ундан ҳеч бир хабар келмади. Умар розиёллоҳу анҳу котибига деди:
-Умайрга мактуб ёз. Аллоҳга қасамки, у бизга хиёнат қилди. Жамлаган харожларини олиб келсин!
Умайр бир қопга нарсаларини солди. Унда бир товоғи, сув соладиган идиши ва суянадаган ҳассаси бор эди. Умайр Ҳимсдан Мадинага томон пиёда йўлга чиқди. Умайр Мадинага етиб келганида ранглари ўчган, кийимлари чанг ва ғуборга беланган эди. У шу ҳолида Умар розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига кириб салом берди:
-Ассалому алайкум эй мўъминлар амири!
-Ва алайкум ассалом! Аҳволинг қандай?
-Алҳамдулиллаҳ, яхшиман. Кўрмаяпсизми, баданим соғ, ўзим билан бор дунёни олиб келдим!
-Нималаринг бор?
-Қопда таҳорат идишим, овқатланадиган товоғим ва суянадиган ҳассам бор!
-Пиёда келдингми?
-Ҳа!
-Бирортаси сенга миниб келишинг учун улов бермадими?
-Улардан буни сўрамадим, улар ҳам таклиф қилишмади!
-Улар қандай ҳам ёмон мусулмонлар экан!
-Эй Умар! Аллоҳдан қўрқинг, Аллоҳ бизни ғийбатдан қайтарган!
-Қаерларга кетдинг? Нима ишлар қилдинг?
-Бу гумондаги инсоннинг саволи эй мўъминлар амири! Агар сизни ташвишга солишимни ўйламаганимда қилган ишларимни сизга айтмаган бўлар эдим. Мен Ҳимсга етиб боргач, атрофимда яхши одамларни жамладим ва уларни волий қилиб тайинладим. Харожларини улар жамлаб беришгач, уни Ҳимс аҳолисига сарфладим. Агар бирор нарса ортиб қолганида уни албатта сизга келтирган бўлар эдим!
Шунда Умар розиёллоҳу анҳу деди:
-Умайрга аҳдномасини янгилаб беринглар. У Ҳимсга қайтади!
Умайр деди:
-Ҳожати йўқ эй мўъминлар амири! Сиздан сўнг мен ҳеч кимга ишламайман, амирликка таслим бўлмайман. Бир куни бир насронийга “Аллоҳ сени хор қилсин!”, деб юбордим. Шунга сиз сабаб бўлдингиз эй Умар. Энг бахтсиз куним мени Ҳимсга волий қилиб тайинлаган кунингиздир!
Сўнгра Умайр халифадан изн сўраб чиқиб кетди. Йўлда кетар экан шундай деди:
“Аллоҳим! Умар ибн Хаттобга ёрдам бер. Менинг билишимча, Умар Сени жуда қаттиқ яхши кўради!”.

Нима бўлганда ҳам Умар розиёллоҳу анҳу Аллоҳнинг динида жуда ҳам эҳтиёткор, ҳақда мустаҳкам, мусулмонлар манфаати учун ҳарис эди. Булардан ҳам муҳими у зот қўйган волийларидан масъул эканлигини доимо ҳис қилиб турар эди. Умар розиёллоҳу анҳунинг волийларни назорат қилиб туриши омонатдорлигидан эди. У зот кучли ва омонатдор инсон эди!
Умайр ибн Саъднинг парҳезкорлиги эса зарбул масал бўлган. Дунёдаги зоҳидлиги ўша давр мўъжизаларидан бири бўлган. Волийлик даврида қилган ҳукмлари шаксиз айни адолат бўлган!
Қиссадан ҳисса шуки, ким ўзини ғийбатдан тия билса, ундан сақланишга ҳаракат қилса унга Аллоҳ раҳм қилсин!
Тўғри, Аллоҳ таоло бизни кўриб туради. У бизнинг ниятларимизни ҳам билади. Аммо инсонлар кўпроқ кўрганларига ишонишади. Инсоннинг нияти ва амали нечоғли гўзал бўлмасин, инсонларда гумон уйғотадиган ҳолатлардан сақланиши лозим. Бу пайғамбарлар йўлидир. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир кеча масжидда эътикофда турганларида Сафийя онамиз у кишини зиёрат қилгани келдилар. Бироз суҳбатдан кейин онамиз ёлғиз қайтмасликлари учун Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам кузатиб чиқдилар. Уларни икки киши кўриб қолиб юришларини тезлатишди. Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дедилар:
-Шошманглар, бу онангиз Сафийя бинт Ҳуяйй!
Улар дейишди:
-Субҳоналлоҳ! Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан гумон қиламизми?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга дедилар:
-Шайтон инсоннинг томирида юради. У сизнинг қалбингизга бирор нарса ташлашидан қўрқдим!

Ота онам сизга фидо бўлсин эй Ҳабибимиз! Сиз энг покиза, энг шарафли инсонсиз. Сиз ҳар қанақанги шубҳа-ю гумонлардан юқорида турасиз. Сиз энг иффатли, олийжаноб, маъсум инсонсиз. Сиз қалбларнинг риоясини қилдингиз ўшанда!
Биродарлар, кишиларни гумонга соладиган ишлардан сақланайлик. Гумонни яхши томонга йўядиган кишилар жуда ҳам оз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал