abdulqodir_polvonov | Неотсортированное

Telegram-канал abdulqodir_polvonov - Abdulqodir Samarqandiy

8098

Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!

Подписаться на канал

Abdulqodir Samarqandiy

УМИД УЗМАНГ!
Ҳажжожи золим вафот этаётганида шундай деган экан:
"Эй Аллоҳим! Мени мағфират қилгин. Улар Сенинг ҳақингда гапириб "Аллоҳ Ҳажжожни мағфират қилмайди" дейишмоқда!".
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Агар Ҳажжож нажот топса мана шу сўзлари туфайли нажот топади!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТУШУНМАЙСИЗ
1817 йилда Кавказ уруши бошланди. Ўлимдан қўрқиб минглаб черкаслар денгиз орқали қочишди.
Уларнинг минган қайиқлари жуда ҳам оддий бўлгани учун минглаб кишилар денгизга ғарқ бўлишди. Денгиздан эсон-омон ўтиб олган черкаслар юз йил ўзларига балиқ гўштини ейишни ҳаром қилишди. Улар балиқларга емиш бўлган биродарларининг гўштини емаслик учун шундай қилишган эди.
Менимча фильмлар ҳамма нарсани етарлича, зиёдаси билан ёритиб беради:
Муҳаббатни, мафияни, комедияни, саргузаштларни, шафқатсизликни...
Аммо урушни эмас. Кинодаги урушлар ҳаётдагидан анча енгилроқдир.
Урушдаги воқеалар бир марта содир бўлади. Сўнгра қайтарилмайди. Урушда бутун бир оила йўқолиб кетиши мумкин. Нима бўлганини айтиб берадиган ҳеч ким қолмайди. Ошиқ маъшуқасини дафн қилади, маъшуқа ошиқини дафн қилади. Сўнгра тиллари соқов бўлади, тилдан қолишади. Қанчалар ҳаракат қилмайлик бу оғриқни ифодалаб бўлмайди. Оналар қалбидаги тешикни фақат ҳаётда ҳис қилиш мумкин холос, кинода эмас. Оталарнинг синган руҳини кинода ифодалаб бўлмайди.
Уруш ваҳшийликдир. Уни фақатгина унда иштирок қилган кишиларгина тушунади, биз эмас!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАРАКАТДАН МАСЪУЛМИЗ!
Буюк тадбиркор ва ишбилармон Корнелиус Вандербильтни ўн икки ёшида отаси юк ташишга мажбурлади. Отасининг иши шунақа оғир иш эди. Корнелиусга бу машаққатли иш ёқмас эди.
Корнелиус аслида интилувчан ва чидамли бола эди. Шунинг учун у саноқли йиллар ичида ўзининг юк ташишга асосланган лойиҳасига асос солишга қасд қилди. Мана шу оддийгина қарор ҳамма нарсани ўзгартириб ташлади. Олдин ёмон кўрадиган иши энди унинг суюкли машғулотига айланди. Бу ишнинг сирини билди, ўрганди, ўйин қонунларини англай бошлади.
Ўн олти ёшида отасидан юз доллар қарз олди. 1814 йилда бу жуда катта пул эди. Бу пулга қайиқ сотиб олди. Йўловчиларни Манхеттендан Статен-Айлендга олиб ўта бошлади. Қисқа муддатда олган қарзини отасига қайтарди. Йигирма бир ёшида ўзининг кичикроқ бўлсада, бойлигига эга бўлди. Энди унинг мақсади замонасининг энг бой одамига айланиш эди.
Унинг бир шиори бор эди:
"Ҳеч қачон тобе бўлма, доимо мулкдор бўл!".

Гапни бошлашдан олдин баъзи тушунчаларни яхши англаб олишимиз керак:
1. Ризқимиз белгилаб қўйилган. Биз ҳаракатдан масъулмиз.
2. Гарчи инсон бутун умрини югуриб ўтказсада, унга ёзилган нарсадан ортиғини ололмайди.
3. Ризқни белгилаб қўйилганлигини баҳона қилиб ҳаракат қилмаслик, бефаҳмликдир. Бу таваккул эмас, дангасалик ва беғамликликдир.
4. Биз ҳаракатдан масъулмиз. Биз меҳнатни ризқнинг эшиги деб биламиз. Аммо қанчалар меҳнат қилмайлик ризқ берувчи Аллоҳ эканлигини унутмаймиз.
5. Бу дунёнинг сифатларидан бири турличаликдир. Агар ризқлар тенг тақсимланганида ҳаракат ҳам, меҳнат ҳам бўлмас эди. Аллоҳ ҳар-бир ишни ҳикмат билан қилган!

Инсоннинг ривожланиш томон ҳаракат қилиши, ўзига хос бир мустақил ишга эга бўлиши мақтовли нарсадир. Инсон моддий томондан мустақил бўлгани сари ўзлигига эга бўлиб боради.
Аммо муваффақият яхши нарса бўлсада, унга эришиш учун инсоннинг ўзини ҳаром ва бузуқ ишларга уриши мумкин эмас.
Ўз корхонамга эга бўламан деб рибога пул олиб ҳароб бўлганлар, ҳаром иш қилиб қамоқда ўтирганлар қанча. Ҳаракат билан ҳаракатнинг фарқи бор. Ҳунар билан ҳунарнинг ҳам фарқи бор.
Бировнинг қўл остидаги мансаб- вазифалар гарчи бизни моддий жиҳатидан бироз хотиржам қилсада, қулликнинг бир туридир. Буни фақат ўзининг хос тирикчилик воситасига эга бўлганларгина тушунади. Киши бу жиҳатдан озод бўлиши ажойиб ишдир!
Мен бу гапим билан мулоҳазасизликка чақирмоқчи эмасман. Аниқ иш бўлса ноаниқ иш учун уни тарк қилмаслик керак.
Мен фақатгина оқилона дадиллик томонидаман. Бу нарса эса шунга арзийди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАШВИШ
Америка Қўшма Штатларининг Невада штатида бир девор бор. Кишилар у деворга ташвишларини, ғамларини ва қўрқадиган нарсаларини ёзиб қўйишади. Куннинг охирида у ёзувларни ўчириб ташланади. Бу билан ғам-ташвишлар яқинда завол топишига ишора қилишади.
Ҳаёт қонунларининг бири ҳам мана шу!
Сиз қочадиган нарсалар сизни доимо қувиб юраверади. Бу сиз тўхтаб унга юз ўгиргунингизча давом этади. Ана шундагина хавф ва қўрқинч нарсаларнинг ҳажмини қанчалар катталаштириб юборишини ҳис қиласиз!
Бу ҳолат худди соясидан қўрқадиган боланинг ҳолатига ўхшайди. Кейинроқ бола нарсаларнинг ҳақиқатини англагач, соя унинг бир умрлик ҳамроҳи эканлигини билади!
Имом Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ қадарнинг ёмонини унга рози бўлишгина кетказишини айтади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚУРОЛ
Лорд Тимоти Декстер дафн маросимига кимлар келишини билиш учун ўзининг ўлганини эълон қилади. Унинг дафн маросимига уч минг киши маҳзун ва хафа ҳолатда ташриф буюради. Фақатгина хотини унинг вафот этганидан хурсанд эди. Лорд Тимоти Декстер тобутдан чиқиб хотинининг бошига таёқ билан уради!

Биз кўрадиган кўп юзларда аслида ниқоб бор. Кўп табассумлар ортида аслида заҳарли ханжарлар бор. Сиз қучоқлашадиган баъзи кишилар сизни бўғиб ўлдиришни исташади аслида.
Инсонлар қалбида шайтонлар ва фаришталар яшайди. Аммо барчанинг юзида фаришталик намоён бўлиб туради. Чунки бу бозори чаққон бут ва санамларнинг қуролидир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САБАБ
Муаммодан қутилиш учун унинг сабабларини бартараф қилинади. Порахўрни, ялоқхўрни, ҳаромхўрни, ўғрини қамаган билан муаммо тугамайди.
Булар нима учун порахўрлик қилаяпти, нима учун ялоқхўрлик қилаяпти, нима учун ҳаром емоқда, нима учун ўғирлик қилмоқда, шуни аниқлаш керак.
Беморни фақатгина тўғри ташхис қўйган шифокоргина даволай олади!

Ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳу ўз даврида ўғирлик қилган бир йигитнинг қўлини кесмаган. Сабаби, ўшанда қаҳатчилик бўлган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҲАСАД
Имом Абу Ҳомид Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Иҳёу улумид дин" китобида келтиради:
"Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади:
"Бир киши подшоҳга яқинлашди, унинг хос кишисига, дўстига айланди. Доимо подшоҳ билан бирга юрар эди. У доимо битта гапни такрорлар эди:
"Яхшиликка яхшилик қилгин. Ёмонга ёмонлиги кифоя қилади!".

Бошқа бир киши унинг подшоҳга яқинлигига ҳасад қилди. У подшоҳнинг олдига бориб ҳалиги кишига туҳмат қилди:
- У сизни бир жойда подшоҳнинг оғзи сассиқ!-деди.
Подшоҳ сўради:
- Рост гапираётганингни қаердан биламан?
- Уни яқинроғингизга чақиринг. Ана шунда у оғзини беркитиб олади!

Сўнгра ҳасадгўй подшоҳнинг ҳузуридан чиқди ва подшоҳнинг дўстини топиб уни зиёфат қилди. Зиёфатда унга саримсоқли овқат едирди. Сўнгра унга подшоҳ уни чақираётганини айтди.
Подшоҳнинг дўсти саройга борди. Саримсоқ ҳиди бормаслиги учун подшоҳдан узоқроқда ўтирди. Подшоҳ уни ёнига чақирди. У ҳид боришидан қўрқиб оғзини беркитиб борди. Подшоҳ ҳасадгўйнинг гапига ишонди.
Подшоҳ бировга мукофот берса ҳам, жазоласа ҳам ҳукмни ўз қўли билан ёзиб берар эди. Унга ҳам бир мактуб ёзиб волийларидан бирига элтиб беришини айтди. Мактубда шундай ёзилган эди:
"Мактубни олиб борган кишини сўйиб терисини шил. Сўнгра ичига сомон тўлдир ва менга юбор!".

Подшоҳнинг дўсти мактубни олиб саройдан чиққанида ҳасадгўйга йўлиқди. Ундан мактуб олганини эшитгач, уни мукофот деб ўйлади. Ҳасадгўй: "Мактубни менга бер, у билан мен шуғулланаман!", деб ундан мактубни олди. Сўнгра мактубни волийга олиб борди. Волий мактубни ўқигач, унга мактубдаги ҳукмни айтди. Ҳасадгўй деди:
- Бу мактуб менга тегишли эмас. Мактуб подшоҳнинг дўстиники. Ишонмасангиз подшоҳга мурожаат қилиб билишингиз мумкин!
Волий деди:
- Подшоҳга мурожаат қилинмайди!
Сўнгра ходимларига айтиб уни қатл қилди. Териси ичига сомон тиқиб подшоҳга жўнатди.
Эртаси подшоҳнинг дўсти келди. Подшоҳ ундан мактубни нима қилганини сўради. Дўсти унга бўлган воқеани айтиб берди. Подшоҳ сўради:
- Сен менинг оғзимни сассиқ демаганмидинг?!
Дўсти унга саримсоқли овқат ҳақида гапириб берди. Подшоҳ англадики, бузуқ фикр гоҳида ўз соҳибини ҳалок қилар экан.
Сўнгра дўстини яқинига чақириб деди:
- Ўша қоидангни қаттиқ тут!".

Маккорлик ва ҳасад доимо ўз соҳибини йўқ қилиб келган. Афтидан бу Аллоҳнинг бу борлиқдаги қонуними дейман!
Ким фитна оловини ёқса унда ўзи куяди. Ким бировга чоҳ қазиса унга ўзи йиқилади. Аллоҳ таоло замонни ақлни олар суратда ўзгартириб туради. Ҳеч ким бундан қутила олмайди. Барча инсон қуйган қадаҳидан куни келиб ўзи ҳам ичади. Яхши бўлса яхшисини, ёмон бўлса ёмонини!
Ҳасадгўй ўз қўлидаги бойликни ҳам, неъматни ҳам кўра олмайди. Унга ана шу азоб ҳам етарли. Чунки унинг кўзлари доимо бошқаларга берилган неъматдадир.
Ҳаммани рози қилишингиз мумкиндир, аммо ҳасадгўйни эмас!
Ғазабланган кишини тинчлантиришингиз мумкин. Тамагирга кўпроқ берсангиз овози ўчади. Бахилдан ҳеч нарса сўрамасангиз бўлди, муаммо ҳал. Ҳассос инсоннинг риоясини қиласиз, аммо ҳасадгўй фақатгина сиздаги неъмат кетса сиздан рози бўлади!
Ҳасаддаги энг ёмон нарса ҳасадгўй билан инсонлар орасидаги нарса эмас, ҳасадгўй билан Аллоҳ орасидаги нарсадир. У аслида инсонларга эмас, Аллоҳга ғазаб қилмоқда. Чунки уни маҳрум қилиб ўзгаларни неъматга буркаётган Аллоҳдир!
Ҳасадгўй ич-ичидан одамларнинг қўлидаги неъмат ўзига бўлишини истайди. Уларни бунга муносиб деб билмайди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РИЗО
Иброҳим ибн Адҳам роҳимаҳуллоҳ ғамга тушиб қолган бир инсонни кўриб қолиб деди:
- Мен сендан учта нарсани сўрайман. Шуларга жавоб бер!
- Сўранг!
- Бу борлиқда Аллоҳ истамаган бирор иш содир бўлиши мумкинми?
- Йўқ!
- Аллоҳ сенга битган ризқни биров тортиб олиши мумкинми?
- Йўқ!
- Аллоҳ сенга ёзган муҳлатингдан бирор лаҳза камайиши мумкинми?
- Йўқ!
- Унда нега маҳзун бўласан?

Сизга ҳам савол:
Нега маҳзунсиз? Ақидангизни тўғриланг, қалбингиз хотиржам бўлади. Сиз учун яралган нарса албатта сизники бўлади. Қўлингиздан чиққан нарса аслида сизники бўлмаган.
Бу дунё фарз қилинган қадарлардан иборатдир. Бунда фақат қаноатлилар саодатлидир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

"Осмон тўла ҳаволар, фақат менга етмайди...!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ОФИЯТ
Ибн Касир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-бидая ван-ниҳая" китобида, Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Димашқ" китобида, Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Сифатус сафва" номли китобида келтиради:
"Абдулваҳҳоб ибн Саъид айтади:
"Амир Ҳажжож ибн Юсуф ҳажга отланди. Макка билан Мадина орасида бир жойда тўхтаб овқатланмоқчи бўлди. Ходимига бирга овқатланиш учун бирор киши топиб келишини айтди. Ходим тоққа чиқиб бир аъробийни кўриб қолиб деди:
- Сени амир чақираяпди, юр!
Аъробий Ҳажжожнинг олдига келди. Ҳажжож унга деди:
- Қўлларингни юв, мен билан овқатланасан!
Аъробий деди:
- Сендан кўра яхшироқ зот мени чақирган эди. Мен унга ижобат қилдим!
- Ким экан у?
- Аллоҳ таоло. Мени нафл рўзага чақирган эди. Мен рўза тутдим!
- Шундай қаттиқ иссиқда-я?!
- Бундан ҳам кўра иссиқроқ кун бор ҳали, шунга тайёргарлик учун рўза тутдим!
- Бугун мен билан овқатлан, эртага тутарсан!
- Эртагача яшашимга кафолат берсанг шундай қиламан!
- Мен бундай қила олмайман!
- Унда нега мендан ўзинг қодир бўлмаган насия нарсани мендаги аниқ ва нақд нарсага алмаштиришимни талаб қилаяпсан?
- Жуда ширин овқат эдида!
- Уни сен ёки ошпаз ширин қилгани йўқ. Уни ширин қилган нарса офият! ".

"Уни ширин қилган нарса офият!".

Эътибор бердингизми?
Неъматнинг қиймати уни ишлатиш қудратига боғлиқ бўлади, унга эга бўлишда эмас!
Баъзи бойларга, неъмат соҳибларига баъзи инсонлар ҳавас билан, баъзиси эса ҳасад билан боқишади. Аслида эса ўша бой ва неъмат соҳиби маҳрум!
Баъзи бойлар бутун бир шаҳарни тўйдирадиган таом сотиб олишга қодир. Аммо ўзидаги беморлик туфайли бир кишилик овқатни ҳам ея олмайди!
Муҳаммад Ротиб Ноблусий ҳафизаҳуллоҳ айтишича, таниқли бойлардан бири фақатгина қайнатилган кўкатлар ея олар экан. Бошқа нарса еса ўлим хавфи бор экан!
Бунга ва бу кабиларга дунё тор кўринади. Чунки дунё уларнинг кўзи ўнгида жилваланиб туради. Аммо офият йўқлиги сабабли ундан фойдалана олишмайди!
Қанча-қанча саройлар бор. Кишилар унақа саройда яшашни орзу қилишади. Аслида эса у саройлар гўё тириклар дафн қилинган қабрдир. Унда худди уй-рўзғор буюмлари каби унутилган аёл бор. Унда оталари фақат дунё билан, тижорат билан машғул фарзандлар бор. Ундаги ҳаёт кўринишда ҳашамат, воқеликда эса аза!
Бундай уй худди вафот этган чиройли аёлга ўхшайди. Уни кўрган киши ухлаб ётибди деган хаёлда унга эришишни истайди. Унинг вафот этганлигини билгач, олдидан қочади!
Бунинг сабаби, унақа уйда муҳаббат ва раҳмат йўқ.
Агар Аллоҳдан бир нарса сўрасангиз унга қўшиб офият ҳам сўранг. Чунки офият бўлмаган неъматда қиймат йўқ!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЗИДДИЯТ
Суқротнинг қулоғига шаҳардаги энг машҳур фолбин уни оламдаги энг ақлли инсон дегани ҳақидаги хабар етиб келибди. Бу гапдан Суқрот хижолат бўлди. Ўзини бу эътирофга номуносиб деб билди. Ўзи Афинани айланиб энг ақлли инсонни қидиришга қарор қилди. У ўзича ишни осон деб ўйлади. Тезда ўзидан ақлли бир инсонни топиб фолбиннинг гапи хатолигини исбот қилмоқчи бўлди.
Суқрот бир неча сиёсатчилар, шоирлар, ҳунармандлар ва файласуф биродарлари билан суҳбат қилди. Охирида фолбиннинг гапи ҳақлигига ўзи ҳам ишонди. Гаплашган кишиларида илм, маълумот йўқ эди. Ўзлари билмайдиган нарсалар ҳақида қуруқ гапларни гапиришар эди. Улар гўё ҳавога тўлдирилган баллон сингари эдилар. Уларга савол берганида қандай жавоб беришни билишмади.
Суқротнинг улардан афзаллиги шунда эдики, у кўп нарсани билмайман, деб ўйлар эди. Шунинг учун кўп ўқир, изланар ва илм ўрганар эди!

Инсон ҳеч қачон ўзидан рози бўлмаслиги керак. Мавзуга киришишдан илгари мана шу асосни қаттиқ ўзлаштириб олишимиз лозим. Чунки инсон агар ўзидан рози бўлса, бу ҳалок бўлиш билан баробардир. Зеро бундан кейин инсон қотиб қолади, ўсмайди.
Ҳаётдаги гўзал зиддиятлардан бири шуки, инсон ўзининг кўп нарсани билмаслигини кўп ўқигани сари англаб боради.
Мисол учун Аллоҳ таоло фарзандларга бериладиган мерос ҳақида гапириб:
"Бир ўғилга икки қизнинг насибасича...", деди.
Бу оятни мерос илмида моҳир бўлмаганлар муҳкам оят деб ўйлашади. Бунда ижтиҳодга ўрин йўқ, унга бирор ҳарф билан ҳам шарҳ битиб бўлмайди, деб хаёл қилишади. Аммо мерос илмида моҳир бўлган кўп олимларнинг китобларини ўқиб, аёл киши кўп ҳолларда эркаклардан кўпроқ мерос олишини англайсиз.
Биз модимики бир иш ҳақида битта оятни билар эканмиз, ўзимизни шу илмда билимдон деб хаёл қилаверамиз. Аммо шарҳ ва моҳиятларга киришимиз билан ҳеч нарсани билмаслигимизни кўра бошлаймиз.
Шахсан ўзим бошланғич диний билимларни ўрганганимда ўзимча энди ҳамма нарсани биламан деб хаёл қилган эдим. Коинотдаги муаммоларни гўё кўз очиб юмгунча ҳал қилиб ташлайман деб ўйлар эдим. Чунки коинот ўшанда менинг билимим қадар эди. Аниқроғи жаҳолатим салмоғича эди. Китоб ўқиб борганим сари жаҳолатимга амин бўла бошладим. Алҳамдулиллаҳ , бугун оддий талабадан ҳам илмим пастроқ деб ўйлайман!
Демак, жоҳиллигимизни билмоқчи бўлсак миямиздаги жаҳолат қоронғулигига илм чироғини тутишимиз керак!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЖУРЪАТ
Қулликка қарши курашган исёнкор ёзувчи Фредерик Дуглас 1817 йилда Мэрилендда туғилган.
У ўзининг "Қуллигим ва озодлигим" номли китобида шундай ёзган эди:
" Қуллик хавфдан ҳам чуқурроқ хулқлар устига бино қилинган тизимдир!".

Фредирик Дуглас доимо оқимга қарши юрди. У қийинчиликларга қарамасдан ўқиш ва ёзишни ўрганди. Унинг фикрлари ва эркин тасарруфлари учун кўп марталаб қамчилашди. Шу сабаб йигирма ёшида, ҳеч нарсасиз Шимолий Америкага қочиб кетди. Тез фурсатда қулликка қарши курашувчилар ҳаракатига етакчи бўлиб олди.
Қулликка қарши курашувчилар жамияти Дугласдан фақатгина маърузалар қилиб юравериш билан чекланишини айтишди. Аммо Дуглас бу қобиқ ичида қолиб кетишни истамади. Яна бир бор оқимга қарши чиқди. Ўзининг қулликдан озод бўлишга тарғиб қиладиган газетасига асос солди. Бундан олдин бирор-бир қул бу ишни қилмаган эди. Бу газета тезда муваффақият қозонди!

Гоҳида инсон қадамини каттароқ ташлашига тўғри келади. Чунки унинг одатий кичик қадамлари гоҳо уни кўзлаган манзили томон олиб бора олмайди. Дугласнинг олдида икки иш турган эди:
1. Доимо қамчи азобини тортиб юравериш.
2. Қочиш.

Дуглас қочишни танлади. Дуглас учун хўжайинларига итоатда бўлса саломатлиги аниқ бўлган йўлдан, замирида ҳурлик бўлган ноаниқ ва таваккалчиликка асосланган йўл маъқул кўринди.
Боғлаб қўйилган арқони қанчалар узун бўлмасин, қуллик барибир қулликдир. Киши ё қул бўлади ёки озод. Учинчи йўл йўқ!

Гоҳида ҳаёт фақат журъатли кишиларники бўлади. Қарши чиқишни биладиган, олтиндан бўлсада, гарданида занжир бўлишни истамайдиган кишиларники бўлади. Аммо бу журъат бирор нарсага боғлиқ бўлади. Йўқса бемулоҳаза журъатга айланиб қолади. Бу журъат қандайдир асос ва қийматга эга бўлиши лозим. Йўқса бу журъат эмас, қулаш бўлади!

Билол ибн Рабоҳ розиёллоҳу анҳу тарихда қолди. Чунки у жоҳилият даврида мустаҳкам илдиз отган қулликка қарши курашди.

"Қул хожасининг мулкидир!".
Улардаги қонун шундай дер эди. Қулнинг умуман дин ёки фикр танлаш ҳуқуқи йўқ эди. Ҳатто хожаси изн бермаса туйғуларини ҳам ошкор қила олмас эди.
Аммо Билолда аҳвол бошқача эди. Унинг кунларининг энг олийси қайноқ саҳро бағрида ётқизилиб устига оғир ҳарсанг бостириб азоб берилган кун эди. Зоҳирда боғланган бўлсада ич-ичидан озод эди ўшанда. Қуллик ич-ичидан қалтираётган эди!

Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу тарихда қолди. Чунки у бутун Маккага қарши борди. Таъбир жоиз бўлса бутун арабларга қарши борди.

"Ақида оиладан муҳим!".

Унинг исёни манбаси ана шу эди. Онаси Саъд динидан қайтмагунча овқат емасдан, сув ичмасдан қуёш остида ўтиришга қасам ичди. Шунда Саъд розиёллоҳу анҳу деди:
"Онажон! Агар юзта жонингиз бўлса-ю, улар бирма-бир чиқса ҳам мен динимдан қайтмайман!".

Суҳайб Румий розиёллоҳу анҳу тарихда қолди. Чунки у мулкдорлик мезонларини ўзгартириб юборди.
Араблар: "Мол руҳнинг эгизаги!", дейишади.
Суҳайб Мадинага ҳижрат қилмоқчи бўлиб йўлга чиққанида Қурайш уни йўлдан қайтариш учун изидан тушди. Қайтариш қўлидан келмагач, савдолаша бошлади:
- Сен бизнинг ҳузуримизга келганингда ҳеч нарсасиз йўқсил эдинг. Энди бой ҳолда қайтиб кетмоқчимисан?!
Суҳайб Қурайш уни тинч қўйиши учун молини яширган жойни уларга айтди ва ҳабиби томон ҳижрат қилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга бу воқеалар ваҳий орқали билдирилган эди. Суҳайб Мадинага етиб келгач, уни кўрган Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
"Савдо фойда қилди эй Абу Яҳё!".


/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЗИЛЗИЛА
1. Инсонлар тақдирини ўз мижозингизга қараб тақсимламанг. Зилзила остида вафот этганларнинг барчаси ҳам осий-гуноҳкор эмас. Омон қолганларнинг барчаси ҳам фаришта эмас. Амвос вабосида бу умматнинг энг ишончли кишиси Абу Убайда розиёллоҳу анҳу ва жуда кўп саҳобалар розиёллоҳу анҳум вафот этишган эди. Ҳолбуки, уларнинг яқинида бўлган ва уларнинг поябзалининг боғичига арзимайдиган Румликлар омон қолган эди!

2. Махлуқотларига Аллоҳдан меҳрибонроқ ҳеч ким йўқ. Унга нисбатан одоб доирасида туринг. Қанчалик олим бўлмайлик, Унинг раҳмати ва ҳикматини иҳота қила олмаймиз. Гарчи бутун инсониятнинг ақли бир жойда жамланганида ҳам Каҳф сурасида зикр қилинган ва қатл қилинган болачанинг қатл қилинишидан ҳикмат нелигини била олмас эди. Аммо Аллоҳ таоло биздан ғайб пардаларини кўтарганида билдикки, биз ёмон деб ўйлаган нарса остида жуда кўп яхшиликларни беркитиб қўйган бўлар экан!

3. Бу нарсалар бизга нафақат Аллоҳнинг чексиз қудратини, балки ўзимизнинг ҳам нечоғли заифлигимизни ҳам англатди!

4. Бу дунёда ҳеч нарсага кафолат йўқ. Барча нарса истаган соатда остин-устин бўлиши мумкин. Саломатлик бир лаҳзада ожизликка, гўзаллик эса бадбашараликка, бойлик фақирликка айланиши мумкин. Солиҳлардан биридан бир киши сўраган эди:
- Роббимиз отадиган тақдир ўқидан қандай қутилишим мумкин?
Солиҳ инсон шундай жавоб берган эди:
- Отувчи томонида бўл, қутиласан!

5. Ўзаро сулҳда яшайлик. Эҳтимол ухлайдиган уйқумиз охиргисидир. Бир-биримизни ёмон кўриб, силаи-раҳмни узиб ухламайлик. Кишининг қабри устида йиғлагандан кўра елкасига бош қўйиб йиғлаб узр сўраш яхшироқдир. Қабри устига қўйилган бир боғ гулдан қўлига берилган бир дона гул яхшироқдир. Тириклигида қўлини олишдан орланган кишимиз ўлганида таъзия учун бир-биримизни қучоқлашдан не наф?

6. Азиз сингилларим! Бир аёл вайроналар остидан ҳижобсиз чиқишдан бош тортди. Сиз эса "эртага ҳижобга кираман, индинга ҳижобга кираман" деб юрибсиз. Қанақа узрингиз бор яна?!
Эртага ёки индингача яшашингизга сизга ким кафолат берган?!

7. Бир кишини вайроналар остидан топишди. Аммо уни чиқариш учун вақт керак эди. У эса ибодат қилиши учун таҳоратга сув сўради. Эй намозни ўқимасдан пайсалга солиб юрган миллатдошим! Сизда қанақа узр бор?!
Бугундан, ҳозирдан бошланг!

8. Кишилар бугун мажруҳ. Сиз жароҳатловчи сўзларингиз, ўйловсиз жумлаларингиз билан жароҳатни иккита қилманг. Вайроналардан омон қолган бир киши айтаяпти:
"Оиламдагилар барчаси вайроналар остида ҳалок бўлишди. Бир ўзим ёлғиз қолдим. Мендан бошқа ҳамманинг аҳволи яхши!".
Мана шу каби кишиларга йўқотиш азоби билан жароҳатловчи сўзларнинг аламини бирга тоттирманг!

9. Бир ёш турк йигитини ижара ҳақини тўлай олмагани учун уй эгаси кўчага ҳайдаб чиқарган экан. Бир неча кундан кейин зилзила содир бўлган. Йигит айтаяпти:
"Энди ўша уйнинг эгаси билан бирга бир чодирда олов атрофида ўтирибмиз! ".
Мол жамлаш йўлида инсон эканлигимизни унутиб қўймайлик!

10. Чиройли сўзлар, қўллаб-қувватловчи жумлалар гўзал ҳис туйғулардан хабар беради. Аммо совуқдан титраётган болаларни исита олмайди, беморга бир қутича дори бера олмайди, яқинларидан ажраган кишиларнинг жароҳатини битира олмайди.
Келинг, ҳар-биримиз қўлимиздан келганича биродарларимизга ёрдам берайлик. Шояд Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг: "Мўъминлар ўзаро муҳаббат қилишда, ўзаро раҳм қилишда, ўзаро меҳр кўрсатишда битта тана каби бўладилар!", деган қавллари остига кирсак!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РАНЖИМАСИН!
Кундан-кунга бу сайёра ақлдан озган деган ўйловим кучайиб бормоқда. Бу ўйловга келган кунимдан сиз ҳам хабардор бўлсангиз ларзага келишингиз аниқ.
Масалан, бугун «Mail online» газетасида Шотландиялик бир киши бир аёлни зўрлаб кейин ўлдиргани ҳақидаги хабарни тарқатди. Уни бир умрга қамашди. Ўн икки йил қамоқда ўтирганидан кейин айтишича, Худонинг қудрати билан аёлга айланибди.Уни эркаклар қамоқхонасидан аёллар қамоқхонасига ўтказишибди!
Сўнгра яна айтишича, Худонинг қудрати билан эмизикли болага айланибди. Уни Серилак кашаси, болалар сути ва сўрғич билан таъминлашибди. Уни сайрга олиб чиқмоқчи бўлганларида улардан йиқилиб тушмаслик учун қўлидан тутишларини талаб қилибди. Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ҳужумига учрамаслик учун улар унга итоат қилиб қўлидан тутишибди!

Умуман олганда менинг иккита эътирозим бор:
1. Биринчидан Серилак кашаси болаларга хос эмас. Мен ҳам уни яхши кўраман. Бирор-бир ютуққа эришсам нафсимни бу каша билан мукофотлаб тураман!
2. Иккинчидан инсоннинг истаган нарсасига айланиш истагани қабул қилишимиз керак. Чунки мен ҳам аномал совуқ пайтида, газ ва электр бўлмаганида қутб айиғига айланиб қолишни истаганман. Қани энди унга ўхшаб баҳоргача ҳеч нарсани билмасдан ухласам деган эдим!

Юқоридаги аҳмоқгарчиликдан бироз узоқлашсак....
Инсонда руҳ бор. Унинг томирларида қон оқади. Мана шу қон билан биргаликда томирларда шайтон ҳам оқади. Инсондан ёмонликлар содир бўлиб тураверади. Афлотун орзу қилган "Фозил шаҳар" китоблар ичида холос. Инсоният Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг даврларида бўлгани каби, Мадинадек комил ва идеал шаҳарни бошқа кўрмади. Шундай бўлсада, ўша пайтда кишилар хамр ичишар, сўнгра дарраланишар, зино қилганлиги учун тошбўрон қилинар эди. Бу нарсалар жамиятнинг идеал жамият эканлигига раҳна сола олмас эди. Чунки идеал давлатда ҳам хатолар содир бўлиб туради. Буларга хато деб қараш туйғуси инсонларда сақланиб қолаверади.
Ўғирлик содир бўлганида модомики жамият бунга жиноят деб қарар экан, буни жазолаш лозимлигини билар экан, демак бу жамият фозил жамиятдир!
Қилинаётган зинога баҳона топмасдан, унга модомики жамиятимиз оғир гуноҳ ва қабиҳ иш деб қараб, уни жазолаш шарт деб эътиқод қилар экан, демак бу жамият фозил жамиятдир!
Модомики, олинаётган ва берилаётган порага жамиятимиз жиноят деб қараб, пора берувчи ва олувчини бузғунчи ва жамият саратони деб қарар экан, демак бу жамият фозил жамиятдир!
Хонадондаги аёлга зулм қилинганида, силаи-раҳм узилганида, ота-онани ранжитилганида модомики биз аёлни эҳтиром қилиш лозимлигини билсак, силаи-раҳмни боғлаш лозимлигини билсак, ота-онага яхшилик қилиш кераклигини англасак демак жамиятимиз фозил жамиятдир!

Жамиятнинг фасоди қилинаётган хато ва жиноятларга қай томондан ва қанақа боқишга боғлиқ. Биз нарсаларни ўз номи билан номлашимиз лозим. Порахўрни ишбилармон эмас, ҳаромхўр-бузғунчи деб номлаш керак. У жамиятни ботқоққа ботираверади. Жамият унинг сабабидан қулаб бораверади. Ҳалолни хуник кўрсатиб ҳаромни зийнатламанг!

Ҳамма нарсани ўз номи билан номлашимиз керак. Номланганлар бундан ранжимаслиги керак. Ароқ ичадиганларни ароқхўр-алкаш, фоизга пул берадиганларни рибохўр-судхўр, ношаръий алоқа қиладиган эркак ва аёлларни зинокор ва фоҳиша, халқ мулкини халққа билдирмасдан оладиганларни ўғри-ялоқхўр ва хоин дейиш керак!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Газ ва бошқа ресурслар ўзимизга қайтгунича мен 80 ёшларга кириб қолар эканман.
Аммо умид билан яшайман. Ноумид шайтон!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РУҲ
1933 йилда Франклин Рузвельт Америка Қўшма Штатларига президент этиб сайланди.
У пайтлар Америкага ҳавас қилиб бўлмас эди. Мамлакат ҳар томонлама касодга учраган эди. Аммо Рузвельтнинг дарди бу эмас эди. Рузвельтни ташвишга солган нарса халқнинг феъл-атвори эди.
Ўша пайтда инсонлар нафақат керагидан ортиқ қўрқоқ, балки қўрқоқликлари инқироздан чиқиб кетишга халақит ҳам қилаётган эди. Рузвельт халққа қилган илк мурожаатида бу қийин вазиятни яхши билишини, иқтисодий таназзулни эътироф қилишини, қуруқ оптимизм ҳақида гапирмаётганини айтди.
Рузвельт Америкаликларни ўтмишдаги қийинчиликларни, фуқаролик урушлари даврини қандай енгиб ўтишганини эслашга ундади. Бу машаққатлардан уларни олиб чиққан нарса улардаги қатъият ва сабот эканлигини таъкидлаб шундай деди:
"Ҳаммасидан илгари ишонч билан шуни айтишим мумкинки, биз қўрқишимиз лозим бўлган ягона нарса, бу қўрқинчнинг ўзидир. Бу қўрқинчнинг номи йўқ. Уни ақл сиғдирмайди, уни оқлаб бўлмайди. У барча уринишларимизни чиппакка чиқаради!".

Мурожаат ўз самарасини берди.
Инсонлардаги феъл-атвор ўзгарди. Табиийки, бу нарса уларнинг фаоллигини ҳам оширди.
Ишнинг бошида манбалар ўзгармай қолган бўлсада, руҳ ўзгарди.

Ҳаётимиздаги муаммонинг кўлами биз унга қайси нуқтадан боқаётганимизга боғлиқ. Унга таслим бўлишимизга ёки унга қарши туришимизга алоқадор.
Ҳамма нарса аввало бизнинг замиримизда ўз ҳақиқатига эга бўлади.
Мен юқорида руҳ деганда ҳақиқатини англаб бўлмайдиган, сир бўлмиш руҳни назарда тутмадим. Мен инсон нафсини, иймон-ишончини, қарашларини ва биз бино қиладиган қадриятлар лойиҳасини назарда тутдим.
Мисол учун кишига яқинларини йўқотиш оғир ботади. Бунда солиҳ инсонлар ҳам, золимлар ҳам тенгдир. Ҳатто башариятнинг гултожи бўлмиш пайғамбарлар ҳам бу борада биз билан тенг. Улар ҳам инсон.
Нуҳ алайҳис салом ўғлини йўқотганида қаттиқ алам чеккан эди.
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Ҳадича онамиз ва ўғиллари Иброҳим вафот этишганида аламли кўзёшларини тўккан эдилар.
Аммо мўъмин билан кофирнинг ўртасида фарқ Аллоҳнинг қадарига таслим бўлиш ёки бўлмасликда намоён бўлади.
Мўъмин мусибатни ҳаёт қонуни деб билади. Ўлим навбат билан ичиладиган қадаҳдир. Аллоҳнинг қадарининг барчасида гарчи бизга ёқмасада, биз учун хайр бор. Ҳаёт давом этиши керак.
Иймонига нуқсон борлар эса мусибат билан бирга яшаб қолишади. Улар қадардан норози, доимо шикоят қилишади. Мўъминнинг розилиги ҳам ўтиб кетган аҳбобларини қайтара олмайди, ишончи озларнинг норозилиги ҳам. Фақатгина улардаги руҳ бошқа-бошқа!

Агар муваффақиятга эришадиган гуруҳга эга бўлмоқчи бўлсангиз, фақатгина таълимнинг ўзи билан кифояланиб қолиб, кишиларнинг руҳиятини унутиб қўйманг. Кўп таълимотлар кишиларни асбобга айлантириб қўяди. Агар бунинг ёнида муҳаббат руҳи бўлса ажойиботларни бунёд қилади.
Тўғри, фарзандларингизни зўрлик билан бўйсундиришингиз, уйингизни хавфга асосланган ҳарбий казармага айлантиришингиз мумкин. Аммо кузатув йўқолса бунда ҳаммаси барбод бўлади.
Аммо уларни муҳаббат билан бўйсундирсангиз уларга ич-ичидан молик бўласиз. Инсонлар сизни яхши кўришса сиз яхши кўрган, сиз амр қилган ишларингизни амр қилинганларини ҳатто ҳис қилмасдан ижро қилишади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ТАВБА
Ибн Қудома роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ат-таввобийн" номли китобида келтиради:
"Рабийъа ат-Тамимий айтади:
"Бир осий ва гуноҳкор инсон бор эди. Сўнгра Аллоҳ унга яхшиликни ирода қилиб тавбани насиб қилди. У хотинига деди:
- Менга Аллоҳнинг олдида менинг тавбам қабул бўлиши учун шафоат қиладиган шафоатчи керак. Уни қидирмасам бўлмайди!
У хотинига шундай деб саҳрога чиқиб бақирди:
"Эй осмон, менга шафоатчи бўл. Эй ер, менга шафоатчи бўл. Эй фаришталар, менга шафоатчи бўлинглар!".

У чарчаб хушидан кетди. Аллоҳ таоло унга бир фариштани юборди. Фаришта уни ўтирғизиб бошини силаб деди:
- Аллоҳ сенинг тавбангни қабул қилди!
У фариштадан сўради:
- Аллоҳ сенга раҳм қилсин, Унинг олдида ким менга шафоатчи бўлди?
Фаришта деди:
- Сендаги қўрқинч Аллоҳнинг олдида сенга шафоатчи бўлди!

Аслида Аллоҳдан бўлган қўрқинч ёнида амал ҳам бўлиши керак. Агар банда Аллоҳдан ҳақиқатдан ҳам қўрқса Аллоҳ истаганидек истиқоматда бўлади.
Истиқомат бу тўғри адо қилинадиган ибодат, кишиларга қилинадиган гўзал муомала ва чиройли хулқ, ҳалолни ҳалол дейиш, ҳаромни ҳаром дейиш, булардан кейин эса амалларини Аллоҳ қабул қилмаслигидан қўрқишдир.
Мана шуни таъбир жоиз бўлса "орифлар қўрқинчи" десак бўлади.
Аллоҳ таолодан фақатгина гуноҳ ва маъсиятлар туфайли қўрқилади дейдиганлар хато қиладилар. Қўрқинч асосан маърифатдан келиб чиқади. Демак Уни ҳақиқатдан таниган инсон Ундан қўрқади.

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Исро кечаси фаришталар олдидан ўтдим. Жаброил Аллоҳдан қўрққанидан эски, жанда кийим сингари бўлиб қолганини кўрдим!".
Жаброил алайҳис салом ваҳий фариштаси, бошқа фаришталар сингари гуноҳлардан маъсум. Унинг гуноҳи ҳам, жинояти ҳам йўқ. Аммо қўрқинчи мана шу қадар. Унинг қўрқинчи маърифатидан келиб чиққан эди!
Аммо биз инсонмиз. Ҳаммамиз ҳам аброрлардан бўла олмаймиз. Орифлар эса аниқки, жуда оз. Биз эса Аллоҳ томон оёғимиз синсада, чўлоқ ҳолимизда ҳам, судралиб бўлса ҳам юришда давом этаверамиз. Гуноҳимиз бўлсада, умидни узмасдан йўлда давом этишимиз Аллоҳнинг бизга бўлган раҳматидир!
Гуноҳ қилгани учун банда Роббисидан қўрқса охиратда унга улкан мукофотлар бор. Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ва имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ўзларининг ҳадис тўпламларида ривоят қилишади:
"Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
"Бир киши бутун умр гуноҳ қилди, нафсига зулм қилди. Ўладиган чоғи фарзандларига васият қилди:
"Агар мен вафот қилсам, жасадимни ёқинглар, сўнгра уни майдаланглар, сўнгра шамол пайтида денгизга сочиб юборинглар. Роббим мени тутиб олса ҳеч кимга бермаган азобини беради!".
Фарзандлари уни айтганидек қилишди. Аллоҳ таоло ерга амр қилди:
"Олганингни қайтар!".
У кишининг жасади яна аслига қайтди. Аллоҳ таоло унга деди:
- Нега бундай қилдинг?
- Эй Роббим, сендан қўрқдим!
Аллоҳ таоло уни мағфират қилди!".

Бу ҳадис юқоридаги фикрларни рад қилмайди, аксинча қўллайди. Барибир ишимиз Аллоҳга қайтади. Истаса фазли ва раҳмати ила кечиради. Истаса адолати ила азоб беради.
Ҳеч ким жаннатга амали билан кира олмайди. Аммо унутмайликки, амал Аллоҳнинг раҳматини жалб қилади.
Модомики, бандаси итоат қилар экан, яхши амалларга шошилар экан, амалларининг қабул бўлишидан умидда бўлар экан, ёмонлик қилганда эса бу ёмонлиги уни ҳалок қилишидан қўрқар экан, Аллоҳ уни раҳматидан узоқ қилмайди.
Муҳими, Аллоҳдан бўлган қўрқинчи уни амалга ундаб турсин, Аллоҳга журъат қилишдан уни қайтариб турсин.
Доимо Ундан хавфда турайлик. Қўлимиздан келганича тоат қилайлик, гуноҳ қилсак тавбага шошилайлик. Роббимизга нисбатан чиройли гумонда бўлиш доимо бошимизга тож бўлсин!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

Ассалому алайкум азизлар!
Алҳамдулиллаҳ иккита таржимамиз сотувга чиқди. Дуоларингиздан умидворман. Бу таржима қилинган китоблар аслида ёш адиб Адҳам Шарқовийга тегишли. Аллоҳ адибимизнинг умрини узоқ қилсин, бизларни ҳам унинг асарларидан манфаатлантирсин!
Китобни "Қамар" китоблар дўконидан қидирасиз. Дуода бўлиб туринглар!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САБОТ
Имом Заҳабий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Сияру аъломин нубало" номли китобида, Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Тариху Димашқ" номли китобида, Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Ал-исоба" номли китобида, имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Шуъабул иймон" номли китобида келтиради:
"Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтади:
"Румлар Набий алайҳис саломнинг саҳобалари бўлмиш Абдуллоҳ ибн Ҳузофа Саҳмийни асирга олишди. Уларнинг золим подшоҳи Абдуллоҳга деди:
- Насронийликни қабул қилмасанг сени мана шу қайнаб турган мой тўла қозонга ташлайман!

Абдуллоҳ бош тортди. Шунда подшоҳ мусулмонлардан бирини насроний бўлишга ундади. У ҳам бош тортди. Уни қайнаб турган қозонга ташлашди. Унинг суяклари гўштидан ажраб кўриниб қолди.
Сўнгра подшоҳ Абдуллоҳга яна насронийликни таклиф қилди. Йўқса қозонга ташлашини айтди. Абдуллоҳ бош тортди. Подшоҳ уни қозонга ташлашларини амр қилди. Шунда Абдуллоҳ йиғлади. Абдуллоҳнинг йиғлаганини кўрган подшоҳ уни қайтаришларини буюрди. Шунда Абдуллоҳ деди:
- Мени ўлимдан қўрқиб йиғлади, деб ўйлаяпсанми? Йўқ! Мен жонимнинг битталигини ўйлаб йиғлаяпман. Қани энди юзта жоним бўлса-ю, ҳаммаси Аллоҳ учун қатл қилинса эди!

Подшоҳ унинг саботидан ҳайратга тушиб деди:
- Агар насроний бўлсанг, сенга қизимни бериб куёв қиламан. Ярим давлатимни ҳам бераман!
Абдуллоҳ деди:
- Йўқ, сенинг динингга кирмайман!
- Унда менинг бошимдан ўпсанг сен билан саксонта мусулмонни озод қиламан!
- Ундай бўлса ўпаман!
Абдуллоҳ ибн Ҳузофа подшоҳнинг бошидан ўпди. Подшоҳ ҳам гапида туриб у билан бирга саксонта мусулмонни қўйиб юборди. Абдуллоҳ Мадинага келгач, халифа Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу бўлган воқеани эшитиб деди:
- Абдуллоҳ ибн Ҳузофанинг бошидан ўпиш ҳар бир мусулмон гарданига вожиб. Мен бошлаб бераман!
Умар розиёллоҳу анҳу унинг бошидан ўпди. Мусулмонлар ҳам бирин-кетин ўпа бошлашди!".

Мусулмон инсон азиздир. У фақатгина Холиқига эгилади. Ҳаётнинг шакли қандай бўлмасин, ниҳояси ўлимдир. Дунё битта умр ва битта ўлимдан иборатдир. Ўлимдан қочаман деб ҳаётдаги хорликни ҳаргиз қабул қилманг. Умрларимиз туғилишимиздан олдин битилган. Қалам кўтарилган, сиёҳ қуриган!

Иш дунёга боғлиқ экан мослашувчан ва эгилувчан бўлинг. Ғоянгизга етиш учун василаларингизни ўзгартираверинг. Юмшоқ бўлинг. Инсон юмшоқлик ила қўполлик билан эриша олмаган нарсаларига эришади. Барча инсониятга нисбатан қалбингизда раҳмат бўлсин. Мусулмонми, кофирми барибир...!
Инсонлар орасида юздаги холдай бўлинг. Ўлгунингизча орзу-умидларингизни ҳимоя қилинг. Муваффақиятга эришиш ва имтиёзли бўлиш учун ҳаракат қилинг.

Аммо иш ақидага боғлиқ бўлса тоғдек бўлинг. Шароит қандай бўлмасин эгилманг. Кунлар иккинчи бор ўрнингиздан туришингизга ёрдам бермаслиги мумкин. Чекиниш сафари битта қадамдан бошланади. Озгина вақт ўтиб анча узоқлашиб кетганингизни кўрасиз. Энди сиз олдинги инсон эмаслигингизни ҳис қиласиз.
Тарих ақидасиз ва асоссиз ҳолда турли рангга кирувчиларни ўз саҳифалари ичига олмайди. Ақида ва асосга эга бўлганларгина тарихда қолишга муносибдирлар.
Фиръавннинг қизига оқсочлик қиладиган ходимани бугун ҳам эслаймиз. Чунки у Фиръавннинг зулмига тоғдек сабот билан туриб берган эди.
Билол ибн Рабоҳ розиёллоҳу анҳуни Умайя ибн Халафнинг юзига айтган "Аҳад-Аҳад" деган сўзларидан таниймиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

САБАБ МУҲИМ
Малкольм Икс қамоқдан чиққач, бутун куч ва қувватини Америка Қўшма Штатларидаги қора танлилар муаммосини ўрганишга ва ҳал қилишга қаратди.
У ўзининг таржимаи ҳолида шундай дейди:
"Бу диёр асосий муаммолар қолиб, ташқи кўринишни чиройли қилишга бўлган ҳаракатларни, қочқинликка оид ҳийла-найрангларни, ялтироқ нарсаларни маъқуллайди!".

Малкольм Икс шунинг учун ҳам муаммонинг аслини қидирди. Ва ниҳоят муаммонинг сабабини топди. Бу қора танлилардаги пассивлик, беғамлик, ҳаракатсизлик, бефарқлик ва бепарволик эди!
Америкалик қора танлилар ҳатто ўз ишларини ҳам ўзлари ҳал қила олмас эдилар. Улар ҳукуматга, либералларга, хўжайинларга, ҳаммага суянишар, аммо ўзларига умуман ишонмас ва суянмас эдилар. Улар олдида муаммоларини ҳал қилиш учун биргина йўл: Бефарқлик, бепарволик, пассивлик ва ҳаракатсизликдан қутилиш йўлигина бор эди!
Малкольм Икс олдига қўйган мақсадларини тўлиқ амалга ошира олмади. Унга суиқасд уюштиришди. Аммо унинг манҳажи ҳар қандай макон ва замонга тушаверади. Муаммонинг аслини билмас экансиз, уни ҳеч қачон ҳал қила олмайсиз!
Борлиқдаги кўп муаммоларнинг ҳал қилинмаганига сабаб, кишилар уларни ҳал қилиш учун сабаблар билан эмас, натижалар билан машғулдирлар.
Тушунтириш учун айтаман:
Бир киши шамоллади ва тана ҳарорати кўтарилди. Бу беморга "ҳарорати кўтарилган" деган ташхисни қўйиш мумкин эмас. Бу юзаки ташхис бўлади. Тиббиёт иситманинг сабаби шамоллаш дейди.
Тўғри, иситмани тушириш учун шифокорлар дори беришади. Аммо бунга чекланишмайди. Шамоллашни даволашда давом этишади. Чунки улар шамоллашни бартараф қилинса иситма ўз-ўзидан тушишини билишади. Қолган ишларни ҳам шунга қиёслаймиз. Муаммони келтириб чиқарган сабабни топишимиз лозим. Йўқса барча уринишлар бекор бўлади!
Бир куни эр-хотин ўртасидаги жанжалга аралашиб қолдим. Менга айтилишича, келин онасининг уйига кетиб қолган экан. Бу биринчи марта эмас экан. Куёв томон унинг қайтиб келишини хоҳлашаяпти.
Бу менга унчалик катта муаммо бўлиб кўринмади. Ҳамма уйда ҳам бўлиб туради. Келиннинг бир неча марта кетганига қараганда бу муаммони келтириб чиқараётган қандайдир сабаб бор.
Келинни ўша сабабни бартараф қилмасдан уйига қайтаришга ҳаракат қилиш вақтни зое қилиш ва жароҳатни тозаламасдан ўраб қўйиш каби эди. Бундай ҳолда муаммо катталашса катталашадики, ҳал бўлмайди.
Куёв келинга алоҳида уй қилиб бермаган эди. Унинг оиласи ҳам катта-кичик ҳамма масалага аралашаверар экан. Буларнинг айтишича, келин ҳам уларни ўз истаганидек яшашга қўймаётган эмиш.
Мен куёвга дедим:
"Сен кўриб турган бу жанжаллар, келишмовчиликлар натижадир. Биз сабабини топишимиз керак. Сенинг олдингда учта йўл бор:
1. Хотинингга сабр қиласан(унинг сабри тугаган эди)!
2. Уйдагилар унга бўлган муомалани ўзгартиришади( бунинг ҳам иложи йўқ эди)!
3. Унга уй қуриб берасан ва кўчиб чиқиб мустақил яшайсизлар!

Улар учинчи йўлни танлашди. Ҳозир барча саодатли яшамоқда.
Али Иззатбеговичнинг ажойиб гапи бор:
"Чивинни ўлдириш керак эмас, ботқоқни қуритиш керак!".

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РАҚОБАТ
Комедик актёр Бастер Китон MGM ширкати билан шартнома тузади. Шартнома бандига кўра Китон MGM ширкати фильмларидан бошқа фильмларда умуман табассум қилмаслиги лозим эди.
Баъзи шартномалар худди жоҳилият давридаги қулдорлик шартномаларига ўхшайди. Шуҳрат нурига ўралган от тепкиси гўё!
1970 йилда футболчи Йохан Кройф ўз терма жамоасининг кийимини кийишни истамади. Чунки кийимни "Adidas" фирмаси ишлаб чиқарган эди. "Adidas" эса Кройфнинг расмий ҳомийси бўлмиш "Puma" фирмасининг рақиби эди. Муаммони ҳал қилиш учун Кройф Голландия терма жамоаси билан шартнома тузди.
Ҳатто ёзувчиларни ҳам нашриётлар ўз китобини pdf нусхада чоп этишдан ман қилишади. Чунки бу иш нашриётлар савдосига халал берар эмиш!

Маълумот учун, баъзи уламоларимиз моддий манфаат ортидан қилинадиган рақобатни ихлосга зид амал дейишган!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ИХЛОС
Аллома Қози Байзовий роҳимаҳуллоҳ ҳақида қизиқ ривоят бор:
"Байзовий ўзининг "Анворут танзил ва асрорут таъвил" номли тафсирини ёзиб битиргач, уни султонга кўрсатиш учун Бағдодга йўл олди. Мақсади султондан тирикчилик ва замон ташвишларига асқотадиган бирор нарса олиш эди.
Йўлда бир қишлоқда тўхтади. Шайхлардан бирининг уйида меҳмон бўлди. Шайх уни меҳмон қилди. Зиёфатдан сўнг шайх ундан сўради:
- Қаерга кетаяпсан?
- Бағдодга!
- Нега?
- Мен бир тафсир ёздим. Кўп меҳнат қилдим. Қизларим бор. Уларнинг бўйи етиб қолган. Уларни турмушга беришим керак!
Шайх сўради:
- "Ийяка наъбуду ва ийяка настаъин"ни нима деб тафсир қилдинг?
- Биз бу оятни "Сендан ўзгага ибодат қилмаймиз, Сендан ўзгадан ёрдам сўрамаймиз" деб тафсир қилдик!
- Нега унақада ўзгадан ёрдам сўрагани бораяпсан?!

Шайхнинг гапи Байзовийга таъсир қилди. Бағдодга бормади. Орқасига қайтди.
Айтишларича, унинг тафсирига ана шундан сўнг қабулият берилди. Тириклигида ҳам, вафот этганидан кейин ҳам олимлар унга мурожаат қилишди ва қилишаяпти.
Унинг тафсирига уч мингдан ортиқ тафсир, ҳошия ва таълиқлар битилди. Жуда кўп инсон ундан фойда олди ва олмоқда!

"Ар-риҳлатул Айёшийя".
1 жуз 249 саҳифа

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚАДАР
Гером Орфин исмли журналист инфарктдан сақланиш учун насиҳатлар берар, суҳбатлардан бирида: "Мен юз йил яшайман!", деган эди. Аммо ўзи етмиш ёшида тўсатдан инфаркт билан вафот этди!
Буни ажал дейдилар. Гарчи сабабларини қилиб эҳтиёт бўлишга буюрилган бўлсакда, бу умримизни узайтириб қўймайди.
Ёки бепарволик қилиб сабабларни унутсакда, умримиз қисқариб қолмайди.
Кўп соғлом инсонлар тўсатдан вафот этишган. Беморлар эса яшаб юришибди.
Америкалик Стаматис Морайтис 1976 йилда саратон билан касалланди. Онколокка мурожаат қилганида унинг олти ойгина умри қолганини айтишди. Стаматис 2012 йилгача яшади. Хотини уни қайта кўрикдан ўтишга мажбурлади. Мажбур бўлиб унга ташхис қўйган онколог қабулига келди. Онколог вафот этганига анча йил бўлган экан!
Ибн Аббос розиёллоҳу анҳудан сўрашди:
- Нега Сулаймон алайҳис салом қушлар орасидан Ҳудҳудни зиёрат қилдилар?
- Чунки Сулаймон алайҳис салом сув топа олмаганида Ҳудҳуд сувнинг ўрнини кўрсатган эди. Ҳудҳуд ер остида сув борлигини билар эди!
- Нега унда Ҳудҳуд ерга тузоқ қўйилса ва устини тупроқ билан беркитиб қўйилса кўрмайди?!
- Тақдир олдида кўз кўр бўлади-да!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БОШҚАЧА БЎЛИНГ!
1800 йилда Наполеон Бонапарт ўз қўшини билан Алп тоғлари оша Италияга юриш қилмоқчи бўлди. Қўшиндаги генераллари унга ҳозир Алпдан ўтадиган пайт эмаслигини, бироз кутиш шартлигини маслаҳат беришди. Наполеон уларга деди:
- Аммо кутиш ғалаба фурсатини қўлдан чиқаради!
Генераллар сўрашди:
- Алп тоғларичи?
Наполеон деди:
- Наполеон бошқарадиган қўшин олдида Алп тоғлари йўқдай гап!

Наполеон отига миниб қўшиннинг олдига тушди. У қўшини билан беҳад қийинчилик ва чексиз тўсиқларни енгиб ўтди. Италияга тўсатдан ҳужум қилиб уни мағлубиятга учратди!

Кутилган инсон бўлманг. Келажакдаги режалари ҳаммага маълум инсонлар аксар ҳолатда кўзлаган мақсадларига ета олишмайди. Чунки тўсатдан, кутилмаганда иш қилишда гап кўп. Сийрат китобларида тўсатдан, ҳеч кимга билдирмай қилинган ишларга мисол тиқилиб ётибди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бир иш қилсалар тўсатдан, кутилмаганда қилишга ҳаракат қилар эдилар. Шунинг учун доимо бошқалардан бир қадам олдинда эдилар. Ҳижратга чиққанларида Мадина томон борадиган одатий йўлдан юрмадилар. Ғазотларга чиқсалар кутилмаганда, қаерга бораётганларини айтмасдан чиқар эдилар. Шунинг учун аксар ғазотларида ғалабага эришар эдилар. Зарар оз бўлар эди!
Иш фақат урушга боғлиқ эмас эди. Ҳаётнинг бошқа жабҳаларида ҳам шу услубни тутар эдилар.
Завжангизга тўсатдан совғалар беринг. Қилинадиган одатий ишлар инсонни зериктиради. Зерикиш эса қотилдир!
Ишингизни реклама қиласизми ёки ширкатингизними, ўзгалардан ажралиб туринг. Кичкинагина янгилик катта ўзгаришларга сабаб бўлиши, ширкатингиз томон кўп инсонларни жалб қилиши мумкин!
Иш фақатгина пулга ёки мижозларни жалб қилишга боғлиқ эмас. Ҳатто қадриятлар ва асосларга ҳам боғлиқ. Нодирлик кишиларни жалб қилади!
Бир даъватчини биламан. Ким билан кўришса чўнтагидан хушбўйлик чиқариб суҳбатдошининг қўлига суртиб қўяди.
Яна бир эшон бобони биламан. Ким билан кўришсалар унга ширинлик улашадилар. У киши етиштирган тут дарахти кирмаган хонадон камдан-кам бўлса керак. Ҳар йили минглаб дарахтларни бепул тарқатадилар.
Араб диёрида бир шифокор беморларига ташхис қўйиб дори-дармонларни ёзиб бергач, қоғоз остига қуйидагиларни ҳам ёзиб қўяр экан:

1. Мен оддий сабабчиман холос. Шифо бергувчи Аллоҳдир!
2. Рўйхатдаги дориларни сотиб олинг. Билингки, Аллоҳ дори билан ҳам, дорисиз ҳам шифо бериши мумкин.
3. Дардингиздан савоб умид қилинг. Мўъминнинг танасига кирган оддий тикан учун ҳам Аллоҳ унга ажр беради!

Бу нарсаларни ҳаммамиз биламиз. Аммо одатий бўлмагани учун эътиборимизни тортади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

БИНО
Имом Заҳабий ўзининг "Сияру аъломин нубало" китобида, Хатиб Бағдодий ўзининг "Тариху Бағдод" китобида, ибнул Жавзий ўзининг "Сифатус сафва" китобида келтиради:
"Буюк олим Рабиъа ар-Раъйнинг отаси Фаррух жиҳодга чиқиб кетди. Ўшанда Рабиъа онасининг қорнида эди. Фаррух хотинига ўттиз минг динор ташлаб кетган эди.
Тасаввур қилаяпсизми? Ўттиз минг динор...
Бу дегани қадимда бир динор бир мисқол миқдоридаги олтин танга бўлган. Битта танга тақрибан 4,25 гр оғирлигида бўлган. Демак, шуни 30000 га кўпайтирамиз.
Бу жуда катта пул бўлади.
Фаррух шу кетганича йигирма етти йилдан сўнг қайтиб келди ва найзаси билан эшигини тақиллатди. Эшикни Рабиъа очди. Қаршисида бегона кишини кўрган Рабиъа деди:
- Эй Аллоҳнинг душмани! Менинг уйимга ҳужум қилмоқчимисан?!
Фаррух деди:
- Эй Аллоҳнинг душмани! Бу менинг уйим. Сен менинг уйимда нима қилаяпсан?!

Улар бир-бирини танимасдан ёқалашиб овозларини баланд кўтаришди. Фаррухнинг хотини бақир-чақирни эшитиб чиқди ва эрини таниб уларга деди:
- Эй Фаррух, бу йигит сизнинг ўғлингиз! Эй Рабиъа, бу киши сенинг отанг!

Ота-бола йиғлаб бир-бирларини қучоқлаб кетишди.
Сўнгра Фаррух хотини билан ёлғиз қолганида унга қолдириб кетган ўттиз минг динори ҳақида сўради. Хотини деди:
- Пулларни кўмиб қўйганман. Бир неча кундан сўнг келтириб бераман!

Эртаси куни Рабиъа масжидга чиқиб кетди. Унинг атрофида шогирдлари жамланишди. Шогирдлар ичида имом Молик ибн Анас роҳимаҳуллоҳ ва у каби буюклар кўп эди.
Фаррухнинг хотини унга деди:
- Боринг, масжидда намоз ўқинг, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларига бориб салом беринг!

Фаррух масжидга борди. Масжидда илм ҳалқасига кўзи тушди. Унинг ўғли Рабиъанинг атрофида кишилар жамланиб илм ўрганишар эди. Кўзларига ишонмасдан сўради:
- Бу йигит ким?
Унга кишилар жавоб беришди:
- Бу йигит Фаррухнинг ўғли Рабиъадир!
Фаррух уйига саодатга тўлиб қайтди ва хотинига деди:
- Ўғлингни шунақанги ҳолатда кўрдимки, бирор-бир аҳли илмни бу ҳолатда кўрмаганман!
Хотини деди:
- Сизга қайси бири суюкли, ўттиз минг динорми ёки кўрганингизми?
Фаррух деди:
- Аллоҳга қасамки, кўрганим!
Хотини деди:
- Мен ҳамма пулни унга сарфлаб юбордим!
- Аллоҳга қасамки, пулларимни зое қилмабсан!".

Биз бино қиладиган биноларнинг энг буюги инсон биноси, биз қурадиган саройларнинг энг гўзали инсон саройидир.
Аллоҳ таоло пайғамбарларини ҳам, китобларини ҳам инсонни бино қилиш учун юборди. Мақсад, улар ўз ҳақиқатини англасин, коинот ҳақиқатини билсин, уларни йўқдан бор қилган Аллоҳ таолонинг маърифатига эга бўлишсин!
Мана шу ҳақиқатларни англаса инсон ҳақиқий инсон бўлади!
Бунинг уддасидан чиқмаганлар нуқсонли, ўзини зое қилган, ақлини жамлай олмаган инсонлардир. Улар дунёнинг ортидан югураверади, дунё уларнинг олдидан югураверади. Аммо улар дунёга ета олишмайди. Ўзларининг хато йўлдан югураётганларини фақатгина Азроил алайҳис саломни кўрганидагина англашади!
Чиройли уйларга эга бўлишга ҳаққимиз бор. Бу мубоҳдир. Бу билан дунё обод бўлади. Оиламиз бекаму-кўст яшайди. Аммо инсон биринчидир. Уйинг чиройли ва обод уй бўлса-ю, унинг ичидаги инсонлар хароб бўлса бундай уйнинг нима фойдаси бор?!
Иморатлар баланд бўлса-ю аммо пастда инсонлар бир-бири билан урушса бунинг нима фойдаси бор?!
Шаҳарлар ўртасини боғлайдиган кўприклар ҳашамдор бўлса-ю, инсонлар ўртаси бузуқ бўлса, силаи-раҳм бўлмаса бундан не фойда?!
Фарзандларга эътиборли бўлайлик. Ана шунда омонатни тўғри адо бўлган бўламиз. Зеро фарзандлар биздаги Аллоҳнинг омонатидир!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

РАҲМ ҚИЛИНГ!
Кинорежисёр Робин Вилямс миллионларни кулдирадиган комедик фильмларини тугатиб бўлиб, ёлғиз ўзи бир махфий маконга кириб йиғлар эди.
Унинг режисёр дўстларидан бири айтади:
"Робин чуқур қайғуга мубтало бўлган эди. У узоқ муддатли ғамдан сўнг ўз жонига қасд қилди. Ундан қуйидаги сўзлар ёзилган мактуб қолган эди:
"Мени кечиринглар! Яшашга тоқат қила олмадим!".

Менга ишонинг! Сиз кўраётган чеҳралар бутун бир кўринишнинг озгина қисми холос. Инсонлар ичида аслида бошқа инсонлар яшайди.
Сиз кулгуни кўрасиз, аммо чуқур жароҳатни кўра олмайсиз.
Сиз ташқи хотиржамликни кўрасиз, аммо қалбдаги вулқонларни кўра олмайсиз.
Ҳар қандай зоҳир неъматнинг ортида сиздан махфий маҳрумлик бор аслида.
Ҳар қандай тўйнинг ортида қайсидир нуқтадан боққанда аза бор.

Бу ҳаёт инсонларни тириклайин кўмади. Шафқатсизлик билан устиларига тупроқ сочади.
Раҳмингиз келсин. Ҳар-бир тирик инсон қалбида қабр бор!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ҚЎРИҚЧИСИ ҚАРОҚЧИДИР!
Икки-уч кун илгари "Insider" газетаси бир хабарни нашр қилди. Унга кўра Мексика полициясига "Zoochilpan" ҳайвонот боғидан бирин-кетин тўртта Африка буқаси, тўртта эчки, битта ноёб кийик, битта зебра ва яна бир неча ҳайвонлар йўқолгани ҳақида хабар келиб тушган. Мексика полицияси дарров ишга киришиб жиноятга аниқлик киритган. Маълум бўлишича, "Zoochilpan" ҳайвонот боғи деректори қандайдир муносабатлар билан бу ҳайвонларни уйида сўйиб қариндошларига зиёфат берган экан!

Қачон Мексика ҳақида бир нарса ўқисам унинг собиқ президенти Порфирио Диаснинг битта гапи ёдимга тушаверади:
"Бечора Мексика Худодан узоқда, АҚШнинг яқинида жойлашиб қолган!".

Порфирио Диас 1915 йилда, АҚШ жуғрофий тўсиқлар режасини қилишидан олдин, ҳамма давлатларга яқин бўлиб уларга халақит қилишини кўришдан илгари вафот этиб кетди.
Аммо уларда ҳам, бизда ҳам асосий душман АҚШ эмас. Асосий душман ичимиздадир.
Юқоридаги ҳайвонот боғининг мудири қилган ишда Америка Қўшма Штатларининг алоқаси йўқ. Мустаҳкам қалъалар аслида ичидан бузилади. Ташқи душмандан ички душман зарарлироқ ва хавфлироқ бўлади.
Порахўр мансабдор ватан душманидир.
Бузғунчи пудратчи ватан душманидир.
Бепарво муаллим ватан душманидир.

Командасида тенглик асосида муомала қилмайдиган вазир, мансабларга қариндош-уруғчилик ва ошна-оғайнигарчилик асосида тайинланадиган идоралар, ўз мажбуриятини бажармайдиган шаҳар бошқаруви, эътиборсиз она, безори ота, хиёнаткор хизматчи, ёлғончи уста, очкўз шифокор, сотадиган ва сотиладиган даъватчилар ватан душманларидир. Улар ватанга қарши ўқ отишлари шарт эмас. Ундан баттар ишни қилиб бўлишди аслида!

Ватанпарварлик гўзал хитоблар қилиш, қайноқ шеърлар ўқиш, чиройли жумлаларни териб ташлаш эмас. Ватанпарварлик оддий ишлардан бошланади:

Чиқиндини кўчага эмас, чиқинди идишига соласиз, вақтга ва ваъдага риоя қиласиз, светофорларга риоя қиласиз, кечаси машинангиздаги кўзни кўр қилар даражадаги ялтироқ-оқ чироқларингизни рўпарадаги ҳайдовчи кўзига тутмайсиз, навбатни бузмайсиз ва ҳоказо....
Қисқаси ватанпарварлик ҳақида гапирмайсиз, уни кўрсата биласиз!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

ЯГОНА ҚЎШИН
"У ҳамма менга куфр келтирганида иймон келтирди.
У ҳамма мени ёлғончи деганида тасдиқлади.
У ҳамма мени қувганида жой берди.
У барча инсонлар мени маҳрум қилганида менга моли билан тасалли берди!".

Юқоридаги жумлалар суюкли Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва саллам томонларидан Ҳадича розиёллоҳу анҳо онамизга нисбатан айтилган. Ўша пайтда Ҳадича онамиз Набиййимиз саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ягона қўшинлари эди!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

МЕН ТАШВИШДАМАН!
Изланишларга қараганда, тўқсон тўққиз фоиз инсон ўз мансабидан рози эмас экан. Шу муносабат билан айтишимиз мумкинки, “изланишларга қараганда” деган истилоҳ кўпинча ёлғонга рост тўнини кийдириш учун ишлатилар экан!
Бунинг ҳисоб-китоб жиҳатидан қанчалик тўғри ёки тўғри эмаслигидан қатъи назар, амалий жиҳатдан тўғрилиги бор гапдир.
Мен деярли барчани ўз мансабидан рози эмас дедим. Аммо Эйнштейн айтади: “Ҳар-бир умумийлик ўзидаги умумийлик билан хатодир!”.
Рози бўлмаслик бу инсонга оид ғаризадир. Мен биз бу ғаризадан қарздормиз десам муболаға қилмаган бўламан. Чунки розилик баъзида инсонни ўлдиради!
Агар биз отларга рози бўлиб юраверганимизда машиналарни ихтиро қилмаган бўлар эдик. Агар биз почтачи кабутарларга рози бўлиб юраверганимизда бугун интернет бўлмас эди. Агар биз озгина кишиларнигина ўлдира оладиган милтиқлардан роззи бўлиб юраверганимизда оммавий қирғин қуролларини ихтиро қилмаган бўлар эдик!
Мен ҳам бошқалар каби инсонман. Бошқалар каби ўз ишимдан норозиман. Атрофимга боқиб менга энг муносиб вазифа БМТга раислик эканлигини кўрдим. Бу жуда катта мансаб. Маоши ҳам катта бўлса керак. Кўп катта меҳнат қилишни талаб қилмайди афтидан. Олдимдан қанақа муаммо чиқса ундан ташвишда эканимни кўрсатаман , бўлди!
Мабодо Ғазодаги болаларнинг вайроналар остидан чиқариб олинаётганини кўрсам, Исроил томонидан ҳаддан ошиш содир бўлаётганидан ташвишда эканлигимни кўрсатаман. Аммо менинг ташвишим билан Нетаньяҳунинг поябзали бир хил эканлигини биламан. Агар Ғутадаги болаларнинг кимёвий қуроллар билан қатл қилинаётганини кўрсам, ташвишимни намоён қилиш учун яна ойнаи жаҳонга чиқиб у болалардан ташвишда эканлигимни, уларнинг ҳам одам каби ўлишга ҳақлари борлигини айтаман. Жиноят бу оламда кўп муҳим эмас. Муҳими нарсалардир!
Гоҳида ташвишимни баён қилишга ҳам вақтим бўлмайди. Чунки ишим жуда кўп бўлади. Шунинг учун ўз номимдан расмий баёнот билан кифояланаман. Унда “БМТ нинг бош котиби бу ҳолатдан ниҳоятда ташвишдалар!”, деб ёзилган бўлади!
Антонио Гуттериш бўлиш қанчалар осон! Ҳатто уйимда ҳам БМТ бош котиби Гуттеришдек бўлсам дейман. Ташвишимни оламга кўрсатавериб чарчаб, уйга дам олгани кирсам, хотиним газ баллон бўшаб қолганини айтиб уйғотса. Унга ҳам бундан ташвишда эканлигимни айтиб уйқуни давом эттирсам. Мактабда болаларимнинг баҳоси пасайиб кетганини айтишса. Кечаси алламаҳал мактабга бориб бундан ташвишда эканлигимни уларга кўрсатсам. Қолганини ўзлари давом эттираверишса!
Чунки мушкулотни ҳал қилиш ёки ҳеч бўлмаганда катталашишини олдини олиш менинг вазифам эмас. Менинг вазифам ташвишда эканлигимни намоён қилиш!
Буларнинг ҳаммасидан ҳам муҳими, бу гапларнинг сизларга маъқул келишидир. Агар маъқул келмаса яна ташвишимни намоён қилишимга тўғри келади!

/channel/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…

Abdulqodir Samarqandiy

АҚЛГА ЭМАС, ҚАЛБГА!
Куни кеча Ҳиндистонлик бир судья бир сигирни кушхонага олиб борган йигитни бир умрга қамади. Судья яна қўшимча қилдики, бу заминда содир бўлаётган бало-офатларга сигирларни сўйиш сабаб бўлаётган экан. Агар инсоният бу муқаддас ҳайвонни сўйишдан тўхтаса ҳамма саломатликда, омонликда яшар экан. Сигирнинг тезаги бизни атом бомбасининг зарарли нурларидан ҳимоя қилар экан!

Юқоридаги бизнинг мушкулот ва муаммоларимизни ҳал қиладиган "илоҳ" ўзининг муаммоларини ҳал қила олмайди аслида. Унинг бўйнига омоч илиб ер ҳайдашади, сутини соғиб олишади, қамчиланади!
Тезаги бизни ядро нурларидан ҳимоя қиладиган бу ҳайвон ўзини пичоқдан сақлай олмайди. Ҳар куни минглаб ожиз "олиҳалар" сўйилади!
Аллоҳ таоло айтади:
"Зеро кўзлар кўр бўлмас, кўксиларидаги қалблар кўр бўлур!".

Инсон жаҳолатга ғарқ бўлар экан, илмий даражаси қанчалар олий бўлмасин дайди эшаклигича қолаверади!
Тасаввур қилинг, Бани Исроил Мусо алайҳис салом билан биргаликда денгизни иккига бўлинганини ўз кўзи билан кўрди. Аммо денгиздан ўтиб олиш билан бузоққа ибодат қилди.
Жоҳилият даврида араблар тошларни ўз қўллари билан йўниб бут ва санамлар ясашар, сўнгра унга ибодат қилишар эди. Уларнинг ризқ беришига, ҳимоя қилишига ишонишар эди.
Аллоҳ модомики инсоннинг қалбини ўчириб қўяр экан, у борлиқдаги барча бемаза ишларни ўзининг бемаза ишларидан ҳам бемаза деб ўйлай бошлайди.
Тасаввур қилинг, Ҳиндистонда космосга чиқиб ерни, бошқа сайёраларни, кўрган, турли галактикаларнинг мукаммал суратда яратилганини мушоҳада қилган космонавт ерга тушганидан кейин бўйнига омоч илинган сигирга ибодат қилади.
Америкадаги малакали жарроҳ инсон танасидаги мўъжизаларни амалиёт хонасида ўз кўзи билан билан кўради, сўнгра амалиёт хонасидан чиқиб: "Буларнинг бари тасодиф, яратувчи йўқ", дейди.

Иш ҳеч қачон ақлга боғлиқ бўлмаган, аксинча қалбга боғлиқ бўлган!
Аллоҳим! Қалбларимизни иймон нури ила мунаввар қил. Инсонлар ичида бизни кулгуга қўйма!

http://t.me/Abdulqodir_Polvonov

Читать полностью…
Подписаться на канал